Жозиба жинсиятдир.
Энди қарагин чи, сен куфр ва динда қайси бирининг жинсисан?
Агар Ҳомонга мойил бўлсанг, Ҳомонга мансубсан.
Агар Мусога мансуб бўлсанг, сен Субҳонга мансубсан.
(Агар Ҳомон машрабида бўлган аҳли нафсга мойил бўлсанг ёки ўз вужудинг мамлакати Ҳомонига, яъни нафсингга муҳиб бўлсанг, билгин ки Ҳомон жинсидансан.
Йўқ агар Ҳазрати Мусо алайҳис салом машрабида бўлган инсони комилга ёки мамлакати вужудингда Халифаи Ҳақ таоло бўлган руҳга мойил ва муҳиб бўлсанг, билгин ки инсони комил ва руҳ каби Субҳонга мансубсан)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
Кабутар бо кабутар, ғоз ба ғоз мекунад боз…
Инсонлар ўз яхшиликлари билан умрларидан кўра кўпроқ яшайдилар.
Ва ҳаётларида ўлишдан кўра кўпроқ гуноҳлари билан ўладилар…
Имом Жаъфар Содиқ раҳимаҳуллоҳ
Парвардигоро, бизни шундай амалларга муваффақ айлагинки у билан сени рози қилган ва ўзимиз ҳам рози бўлган ва сенга йўлиқган вақтимиз фариҳийн ва мустабширийн қулларингдан бўлайлик!
@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум.
Фазилатли Жумъа муборак!
Отанг билан худди унинг ҳассаси каби бўл.
Унга хилоф қилма, у билан тортишма, унинг қўлини қўйиб юборма.
Эртага ҳатто унинг пойафзалини кўришни соғинасан…
Эй Парвардигори Меҳрибоним!
Вафот этган оталарни раҳмату мағфиратинг билан ўраб ол, ҳаётда бўлганларини эса сиҳҳат саломат ва оқибатларини хайрли қил!
Орият (вақтинчалик) саналган салтанатингни (яъни тан мулкингни), ҳукмронлигингни Ҳақ таолога бергин (фидо қилгин) ки,
Сенга ҳар кимнинг қабул этадиган, орзу қиладиган ва рози бўладиган бир давлат (кўнгил мулкига султонликни) эҳсон этсин!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Атиргулингиз сўлиб қолмаслиги учун, унга ўз вақтида аҳамият беринг…
(Меҳр-муҳаббат, шафқат ва марҳамат сувлари билан суғориб туринг)😊
Эслатма:
Бегона гулларни суғориб юрманглар, икки дунё хорлигига сабаб бўлади!
Jannatdan oʻz qasringizni quring✨
Urgut tumanidagi yangi qurilayotgan masjidimiz uchun o’z hissangizni qo’shing:
💳• Hamkorbank: 9860160144859495
Usmon Boboyorov
💳• Hamkorbank Visa:4231200080036261
🏛• Bank hisob raqami: 20212000603777657001
• MFO: 00286
• INN: 202700744
Mulla To’raqul jomiy masjidi
• Savol va murojatlar uchun:
+998-33-525-63-63 — Mulla Axadqul
+998-77-087-02-13 — A’zamxon Ish yurutuvchi
• Rasmiy sahifamiz:
/channel/Muminobod_masjidi
Ҳузур ҳақида сўзланган энг гўзал сўз, Ҳазрати Умар бин Хаттоб розияллоҳу анҳунинг сўзларидир:
-“Сизга озор берадиган нарсалардан узоқ туринг.
Кунлар миқдорича эътиборсиз бўлинг.
Бошингиздаги соч толалари ададича эътиборсиз бўлинг.
Нафасингиз ададича эътиборсиз бўлинг.
Эътиборсизлик санъатида уста бўлмасангиз жуда кўп нарса йўқотасиз.
Улардан энг аввали соғлигингиздир”…
*Тажоҳул-эътиборсизлик.
Яъни кўриб ўзини кўрмаганга, эшитиб ўзини эшитмаганга олиш.
Бу формула айниқса оилада саодат қасрини қуриш учун жуда зарур.
Аллоҳ барчамизга хайр берсин!
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Сўзларингдаги йиртиқларни тик.
Тилингни қалбинг билан бирлаштир, тилингни сўзлаганини қалбинг ҳам сўзласин. Агар тикиб бўлмаса, сўзламоқни ташла. Сукут сақла, қалбингдан ўтмаган нарсани тилингга чиқарма.
Ё қалбинг тўридан сўзла, ёки жим бўл...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Бўридан хафа бўлиб, ит билан кетганнинг борар жойи ахлатхонадир…
(Ажиб ҳикмат экан)
Бўри табиатан пок бўлади, ўлакса емайди ва ахлат титмайди.
Бир нарса емоқчи бўлса овлаб тоза нарса ейди.
Ит эса тамоман бўрининг зидди бўлади.
Бўри табиатли дўстларни лозим тутинглар, барака топасизлар!
Ахлатхоналарда кезмайин десангиз, ит табиатли нусхалардан узоқ туринг…
Менинг ҳаётимни муҳокама қилишдан олдин менинг оёқ кийимимни кий ва мен юрган йўллардан, кўчалардан, тоғ ва текисликлардан юриб ўт.
Мен тортган дард, алам ва ҳаловатни тотиб кўр.
Мен юриб ўтган йиллардан ўт, мен қоқилган тошларга сен ҳам қоқил.
Қайтадан оёққа тур ва айни йўлда яна такрор давом эт. Худди мен давом этганим каби. Фақат мана шулардан кейингина мени муҳокама қила оласан.
Ўтиб кетар деганларимни, барчасини бошимдан ўтказдим. Тугаб қолар деганларимни, барчасини тугатдим. Нафратланганларимни ўчирдим, бас энди етар, дедим. Ортда қолдирганларим эса, мендан ҳисоб сўрашга ҳаракат қилмасин.
Ҳақ ила ботилни фарқига борганим учун, бугун борсиз.
Воз кечганим учун, бугун йўқсиз...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...
Балки ўзингизга ёқмаган мусибат, сизни сиз хаёлингизга ҳам келтирмаган гўзал бир қисмат сари етаклар…
Аллоҳу Карийм ҳаққимизда энг хайрлисини берсин ва берганига бизларни рози қилсин…
Хулоса интиҳода, асло ибтидода эмас.
Ибтидолар ҳар қанча ишонтирувчи бўлса ҳам, охири барибир ёлғондир.
Ва интиҳолар ҳар қанча оғир, шафқатсиз бўлса ҳам барибир ростдир...
Эй меҳрибон ва марҳаматли Роббим!
Интиҳоимизни ибтидоимиздан кўра хайрли ва гўзал айла. Албатта сен Афувв ва Кариймсан. Афв этишни яхши кўрасан. Бас бизларни афв айла…
@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум азизлар.
Фазилатли Жумъа муборак бўлсин!
Парвардигоро,
Фарзандларимга фазл-марҳаматингни ато эт, ҳатто улардан рози бўл!
Уларни ҳалол, пок ва муборак ризқлар билан ризқлантир, ҳатто уларни моддий ва маънавий бой қил!
Уларни дунё ва охиратда инсонларни энг бахтиёри қил!
Ҳаётлигимда уларни хайр-барокатлари ва ўлимимдан сўнг уларни хайрли дуолари билан мени ризқлантир!
Раҳмату мағфирати, фазлу эҳсони, лутфу инояти кўп кўп ва бениҳоя бўлган ўта карамли Меҳрибон Роббим!
Бисотида ажзият, маъсият ва кўп жабру зулмдан ўзга нарсаси бўлмаган, касодга учраган бўйни букик бу заиф қулинг сенинг улуғ даргоҳингга кўз тутмоқда…
Унинг сендан ўзга борадиган, сиғинадиган, сўрайдиган худоси йўқ.
Ўзинг марҳамат айла…
Отасини марҳаматини билган фарзанд отасига эркалик қилар экан…
Худди шундай бу қулинг, сени чексиз марҳаматингдан умид қилиб, бироз ҳаддидан ошган бўлса ўзинг авф айла, хатоларини кечир!
Токи ширин сувни мазасини тотмагунингча, шўр сув ҳам худди кўз нуридек ёқимли бўлади.
Агар бир қатра самонинг огоҳлик майидан тотиб кўрсанг, жонинг бу жаҳон майидан ҳам соқийсидан ҳам узилади…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Мен, онага яхшилик қилишдан кўра Аллоҳга яқинлаштирувчи бошқа бир амални борлигини билмайман…
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо
Аллоҳ барчамизга тавфиқ берсин
Азиз биродарим, "Кўнгилдан кўнгилга дераза бор" дейишади. Сен асло бу деразани очиқ қолдирма, токи ичкарига номаҳрамлар кирмасин. Игнанинг тешигичалик бир тешик бўлса ҳам, уни беркит. Ким бу кўнгил деразасидан ғофил бўлса, замонанинг энг забардаст олими бўлса ҳам у аҳмоқдир, кўрдир. Сенга очиқ бўлгани учун сен ўз кўнглингни деразасидан ўз ичингга боқ, ичкарини сайр қил. У ер зулмонийми ёки нуронийми, текшириб кўр. Агар у ер нуроний бўлса, нури юзингга урса шуни яхши билгин ки, сен шу вақтгача ўзингда мавжуд бўлган нарсадан бехабар яшабсан. Ҳолбуки у ерда ниҳоятда қадрли бир хазина бор. У ерда лаъл, ъақиқ маъданлари мавжуд экан. Айни вақтда кўнгил уйингда ниҳоятда қадрли, тенги йўқ бир Дўст жой олибди. Сен унинг ҳузурида ўтир. У ниҳоятда буюк, ўхшаши бўлмаган бир Султондир. Унинг йўлига гуллар сочгин. Қани ўрнингдан тур, ақлсизлик қилма, ғафлатда қолма. Бор йўғингни унинг ҳузурига тақдим эт. Энг яхшиси доимо унинг ёнида бўл, унга қўшни бўл. Чунки у ер, фаришталарнинг келиб истироҳат қиладиган, меҳмон бўладиган жойидир. Кўнгил уйини англатмоқчи бўлаяпман, лекин қўрқувдан кўнглим зир-зир титрамоқда. Чунки у мисли кўрилмаган, тенги йўқ борлиқ менликдан, бизликдан қутилган бир борлиқдир.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Бутпараст яъни, фақат зоҳирга суратга қарайдиганларнинг аҳволи (жазоси), чўп отга атлас тўқим ёпилган бўлади.
Худди шундай кофирларнинг қабри, жаҳаннам олови ва тутунига тўла бўлади.
Аммо ташқаридан қаралса, нақши нигорлар билан жуда обод бўлади.
Худди шундай золимларнинг мол-давлати ҳам, ташқаридан қаралса жуда чиройли кўринади (халқ жуда ҳавасманд бўлади).
Ичкаридан қаралса, мазлумларнинг оҳ-фарёдлари ва охират азоблари билан тўлгандир.
Худди шундай мунофиқга ташқаридан қаралса, ташқарисини рўза ва намозлар билан зийнатлаган бўлади.
Ичкаридан қаралса, бирорта гиёҳни ҳам ундирмайдиган шўр, қора тупроқ билан тўладир. (Чунки уларнинг ичлари, риё ва сумъага тўладир.)
Худди шундай гумбур гумбур овози кўп, аммо ёмғирдан холий бўлган булутга ўхшайди.
Ундан на бир ерга фойда бор, на бир ўт-ўланни ундиради.
Худди шундай ёлғон ваъда ва макр-ҳийлага тўла сўзларга ўхшайди.
Аввали инсонни жуда хурсанд қилади, аммо охири эса расвою шарманда қилади.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Аёлинг, сен қандай қилсанг у шундай.
Аёлингга қара, агар уни табассум қилгувчи маликадай топсанг, ўзинг билан фахрлан. Чунки сен уни шундай қилдинг.
Агар аёлингни ғам-ташвишли ва қаҳрли топсанг, ўзингдан уял.
Чунки сен уни шундай қилдинг…
Эй Парвардигори Меҳрибоним!
Қалбимизга сакинат,
Уйимизга саодат,
Танамизга сиҳҳат,
Ризқимизга барокат ато эт!
@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум.
Фазилатли Жумъа муборак!
Бир солиҳ кишидан сўралди:
-"Биз билан Аллоҳнинг аршини ўртасида қанча масофа бор?" У зот:
-"Биродарингни ҳаққига сидқу ихлос билан дуои хайр қилишингчалик!" деб жавоб бердилар.
-"Эй Роббим!
Биродаримга тақво либосини кийдир, унинг ғам-ташвишларига ўзинг кифоя қил.
Ўзингни тоатинг билан уни саодатлантир, ўзингни кенг карамингдан уни ризқлантир, барча нохушликлардан уни ҳифзингда сақла.
Ғам-ташвишларини кетказ, мушкилларини осон қил, қалбини саодатли қил, кўнглини хушнуд қил.
Унинг, ота-онасининг ва зурриётларининг гуноҳларини мағфират қил.
Эй жалол ва икром соҳиби бўлган Аллоҳ, дуоларимизни мустажоб айла!
Эй азиз биродар, ушбу дуо сиз учун.
Сиз ҳам, сизга азиз бўлган бошқа бир биродарингиз ҳаққига дуо қилинг.
Аллоҳ таоло бизларни ўзининг рози бўлган ва суйган қуллари қаторида тирилтиришини умид қиламан!
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Бир тўнғиз мушк ичида, бир инсон эса чиркинлик ичида туғилса ҳам, ҳар бири ризқга нисбатан аслига тортади.
Бошқа барча нарсаларга нисбатан ҳам аслига тортади…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...
Қалбларнинг афзали, ростликдан ўзга нарсани билмайдиган қалбдир.
Инсонларнинг афзали, кунлар ўтиши билан ҳам сени унутмайдиган инсондир.
Ато этилган нарсаларнинг афзали, сен билмаган ҳолда сен ҳақингда қабул бўлган дуодир…
Меҳрибон Роббим сизларга афзалларини насиб этсин.
💐 💐 💐
Ассалому алайкум.
Фазилатли Жумъа муборак!
Сен билмайсан, балки Аллоҳ ўз ҳикматига кўра сени қоқилишингда бахтинг яширинган бошқа бир йўлни тақдир қилгандир…
Читать полностью…Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: -“Ким Ашуро кунида аҳли-аёлига кенглик қилса, Аллоҳ таоло унга йилнинг қолганини кенг қилади”, дедилар.
Имом Байҳақий ривоят қилган.
Имом Ҳофиз Суютий бу ҳадисни саҳиҳ деган.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
-“Ким Ашуро куни аҳли-аёлига нафақада кенгчилик қилса, Аллоҳ унга йилнинг қолганини кенг қилади”, - дедилар.
Имом Розий ривоят қилган.
Юқорида зикр қилинган ҳадисга биноан, Ашуро куни оиласига кенгчилик қилса, бозорлик қилиб, рўзғорини бут қилиб олса, йилнинг қолган ойлари ҳам барокатли бўлиши умид қилинади. Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ:
-“Биз буни тажриба қилиб кўрдик ва ана шундай бўлишини топдик” деган. Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ:
-“Биз буни эллик ёки олтмиш йил тажриба қилиб кўрдик ва фақатгина яхшилик кўрдик”, деган.
“Ал-Муҳит” китобида шундай дейилган:
Жобир раҳматуллоҳи алайҳ:
-“Мен қирқ йил тажриба қилдим, бўлмай қолмади”, деган
Эй Намоз,
Нақадар буюк неъматсан!
Қиём сенда,
Қироат сенда,
Рукуъ сенда,
Ишқ сенда,
Ошиқ сенда,
Вуслат сенда,
Ҳузур сенда...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...
Эй Роббим!
Бизларга зикрингни, шукрингни ва ибодатингни гўзал суратда адо этишимизда ёрдамчи бўл ва бизни ғофиллардан қилиб қўйма!
Ҳар бир қиёмида, ҳар бир қироатида, ҳар бир рукуъида, ҳар бир саждаси ва жалсаларида алоҳида алоҳида бир завқ-шавқлар ато эт. Токи сенга бўлган ҳайратимиз ва идрокимиз ортиб борсин. Ўқиётган намозларимизни ўз фазлинг ила ишқингга, вуслатингга, ҳузурингга ва ризолигингга васила эт.
Намозни кўзимиз ва кўнглимизни қувончи қил...
Истиғфорнинг ажойиботлари
-Роҳат-фароғат истайсанми?
-Истиғфорни лозим тут!
-Қалб кенглигини истайсанми?
-Истиғфорни лозим тут!
-Қалб хотиржаъмлигини истайсанми?
-Истиғфорни лозим тут!
-Яхши матоъни истайсанми?
-Истиғфорни лозим тут!
-Жисм қувватини истайсанми?
-Истиғфорни лозим тут!
-Тан сиҳҳатлигини истайсанми?
-Истиғфорни лозим тут!
-Изтироблардан қутилишни истайсанми?
-Истиғфорни лозим тут!
-Фитналардан омонлик истайсанми?
-Истиғфорни лозим тут!
-Фойдали ёмғирлар истайсанми?
-Истиғфорни лозим тут!
-Пок зурриёт истайсанми?
-Истиғфорни лозим тут!
-Солиҳ фарзандлар истайсанми?
-Истиғфорни лозим тут!
-Ҳалол мол истайсанми?
-Истиғфорни лозим тут!
-Кенг ризқ истайсанми?
-Истиғфорни лозим тут!
-Савоблар зиёдалигини истайсанми?
-Истиғфорни лозим тут!
-Гуноҳлар ўчирилишини истайсанми?
-Истиғфорни лозим тут!
Астағфируллоҳ
Астағфируллоҳ
Астағфируллоҳ
ал-Азийм аллазий лаа илаҳа илла ҳув,
ал-Ҳаййул Қаййум ва атувбу илайҳи ва ас’алуҳут тавба…
Ота фарзандини чўмилтирса, ҳар иккиси ҳам кулади...😂
Фарзанд отасини чўмилтирса, ҳар иккиси ҳам йиғлайди…😭
(Эй инсон), Парвардигоринг, сизларга Ёлғиз Унинг ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди. Агар у икковидан бири ёки ҳар иккиси сенинг қўл остингда кексалик ёшига етсалар, уларга қараб "уф" тортма ва уларнинг (сўзларини) қайтарма! Уларга (доимо) яхши сўз айт! Улар учун, меҳрибонлик билан хорлик қанотини паст тут — хокисор бўл ва: "Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чоғимдан тарбиялаб-ўстирганларидек, Сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин", деб (ҳақларига дуо қил)!
(Ал-Исро сураси, 23-24-оятлар).