tabreziyrumiy | Неотсортированное

Telegram-канал tabreziyrumiy - Tabreziy_Rumiy.uz

3386

Бе ишқ мабош то набошӣ мурда Дар ишқ бимир то бимонӣ зинда... Ишқсиз бўлма ки, то бўлмагайсан мурда Ишқда ўлгин ки, то қолгайсан зинда... Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу t.me/TabreziyRumiy Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун

Подписаться на канал

Tabreziy_Rumiy.uz

Assalomu alaykum birodarlar🤗
Allohni baytini obod qilishda o’z
hissangizni qo’shing!
Jannatdan qasr qurmoq istaganlar uchun bu imkoniyat
Urgut tumanidagi yangi qurilayotgan masjidimiz uchun o’z
Hissasini qo’shmoqchi bo’lganlar:
Hisob raqam: 20212000603777657001
MFO: 00286
INN: 202700744
Mulla To’raqul jomiy masjidi
Hamkorbank: 9860 1601 4485 9495
Usmon Boboyorov
Hamkorbank Visa
4231 2000 8003 6261
Savol va murojatlar uchun:
+998 33 525 63 63 Mulla Ahadqul
+998770870213 A’zamxon Ish yurutuvchi
Rasmiy sahifamiz:
/channel/Muminobod_masjidi

Hazrati Rasulimiz alayhis salotu vas salom:
-“Yaxshilikga dalolat qilgan, huddi yaxshilik qilgan kishi kabidir”, deya marhamat qilganlar

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Агар қалбинг саломатлигини истасанг, унга тилингни тийиш билан ёрдам бер!
Аҳмад бин Осим Антокий раҳимаҳуллоҳ “ал Бидая ван ниҳая”

@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум азизлар.
Фазилатли Жумъа муборак бўлсин!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ҳарамни кенгайтириш баҳонасида ушбу барокатли хонадонни текислаб юборилиши акс этган суратлар…🥺

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Бир киши туядан:
-“Эй муборак қадамли, қаердан келаяпсан?” деб, сўради. Туя эса:
-“Сенинг маҳаллангдаги иссиқ ҳаммомдан келаяпман!” деб, жавоб берди. У киши туянинг тиззасидаги тезак ва кирларни кўриб, истеҳзо тариқасида:
-“Ха, “рост” айтасан. Ҳаммомдан келаётганинг тиззангдан кўриниб турибди” деб, жавоб берди.

(Ва каза, бир нафсоний ва жисмоний киши сулук ва дарвешлик даъвосини қилиб, доимий инсони комил суҳбатида ҳозир бўлишини баён қилган вақт, аҳли дил бўлган бир киши унинг булғанган аҳволини кўриб, истеҳзо тариқи ила “Тўғри, инсони комилнинг суҳбатида қатнашишинг рост экан. Боракаллоҳ ундан жуда кўп истифода қилибсан!” дейди.)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эҳромга ҳозирлан, Анинг фармонига кўнглинг ҳозир қил.
Сўнг Арофат йўқлигида жавлон қил.
Гар сенга Каъба пешвоз чиқишин истасанг,
Моуманлигинг Мино водийсида қурбон қил...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй ишнинг аслини излаётган инсон, шу ҳақиқатни яхши бил!
Кимнинг дарди ишқ бўлса,
кимнинг кўзи намлик бўлса,
кимнинг кўнгли ярим бўлса,
у илоҳий сирлардан бўй олади...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Аллоҳу Карийм, барчамизни сирри илоҳийдан бўй олганлардан қилсин.

Жумъа муборак, азизлар!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эшит арзимни айтай ё Набий оламга Сарварсан
Нубувват осмони узра гўё шамси анварсан
Юрагим сафҳасига тахайюл ўлган хатти аҳзарсан
Муқаддам жумла элдан хотами кулли паямбарсан
Биҳамдиллоҳ бизингдек осий умматларга раҳбарсан
Лаҳаддан бош кўтарганда шафоатҳоҳи маҳшарсан.

На дей васфи шарифингга Ҳабиби Ҳаййи Акбарсан
Имоми икки олам Соҳиби меҳроб - минбарсан
Шариат таҳтининг Султонисан ислом парварсан
Муҳаббат баҳрига парварда бўлган тоза гавҳарсан
Биҳамдиллоҳ бизингдек осий умматларга раҳбарсан
Лаҳаддан бош кўтарганда шафоатҳоҳи маҳшарсан.

Ўшал рўзеки жисминг Омина батнида бор ўлди
Ғам - андуҳ, меҳнат Макка халқидан канор ўлди.
Қараб кўкдан жамолингга малаклар ҳам интизор ўлди
Ниҳолинг сояи пур бўлди, шаръинг ошкор ўлди.
Биҳамдиллоҳ бизингдек осий умматларга раҳбарсан
Лаҳаддан бош кўтарганда шафоатҳоҳи маҳшарсан.

Анодин ерга тушдинг устингга раҳмат нисор ўлди
Азиз эрди шаётинлар сенинг даврингда хор ўлди
Вужудинг икки оламда раҳмати Парвардигор ўлди
Мис зар ўлди кимки сенинг шаръингга ёр ўлди
Биҳамдиллоҳ бизингдек осий умматларга раҳбарсан
Лаҳаддан бош кўтарганда шафоатҳоҳи маҳшарсан.

Тамом бўлса нафас гар жисмимдан жудо бўлса жоним
Макон бўлса менга бир таҳти тупроқдин чу зиндоним
Ўтиб бир неча кунлар боз тупроқ бўлса бу жисми урёним
Ду бора зинда этса соати маҳшарда Раҳмоним
Биҳамдиллоҳ бизингдек осий умматларга раҳбарсан
Лаҳаддан бош кўтарганда шафоатҳоҳи маҳшарсан.

Ҳамма бир - бирига душман бўлса, сен бўл нигаҳбоним
Мадорим Мунисим Пайғамбарим дардимга дармоним
Туфайлингдан ёпилгай анда жумла айб - нуқсоним
Шафоат айласанг ё Саййидо нобуд бўлгай кўҳи исёним
Биҳамдиллоҳ бизингдек осий умматларга раҳбарсан
Лаҳаддан бош кўтарганда шафоатҳоҳи маҳшарсан.

Набийлар Хотами кулли қидамлардан муқаддамдир
Кими ки сенга уммат бўлди озоди жаҳаннамдир.

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Жаноби Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинаи Мунавварага илк келганларида бир неча ой яшаган ўша муборак уй, Абу Аййуб Ансорий розияллоҳу анҳунинг уйлари…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй фазлу карами чексиз, лутфу марҳамати беқиёс бўлган гўзал ва буюк Роббим!
Албатта сен ўзгармас нарсаларни ўзгартиришга қодирсан.
Бизларни ўзгармаётган, бизлар ўзгартира олмаётган ахлоқи замимамизни ахлоқи ҳамидага ўзгартир.
Бизларни Ўзинг рози бўлган қалб эгаси қил
. Сенга солимийн, ғонимийн, фариҳийн ва мустабширийн ҳолда йўлиқайлик.
Кариймлар уйига келган меҳмонни хурсанд қилиш учун кўп кўшиш қилишади. Чунки Ҳазрати Ҳабибинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
-“Кимнинг Аллоҳга ва охират кунига иймони бўлса, уйига келган меҳмонини икром қилсин” дея марҳамат қилганлар ва у зотга бу илоҳий таълимни сен бердинг.
Албатта сен акрамул акрамийн бўлган буюк Зотсан, азиз Аллоҳсан!
Бизлар эса сенинг меҳмонларингмиз, гарчанд меҳмонликга риоят эта олмаган бўлсак ҳам.

Меҳмонларингни бирига ҳадия бериб, яна бирини маҳрум қўйишдан, уни хижолат қилишдан пок ва олийсан … 😭

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Бир нарсани орзу қилиш, ўша нарсани ҳосил бўлишининг Ҳақ таоло тарафидан юборилган хушхабарчисидир.
Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy

Бу ожиз қулингни орзу-истаги ушбудир:
- “Аллоҳумма таваффаний муслиман ва алҳиқний бис солиҳийн”

Парвардигоро,
мени мусулмон ҳолатда вафот этдир ва мени (ҳам дунёда ҳам охиратда) солиҳ қулларингга йўлиқтир!

Фазилатли Жумъа муборак!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Меҳрибон Роббим, фазл-марҳамати чексиз бўлган гўзал Роббим!
Бу осий қулинг бир неча кун сенинг ҳузури олийингда меҳмон бўлди.
Илмсиз, одобсиз ва ожиз бўлгани сабаб, табиийки меҳмоннинг одобларига риоя қилолмади. Ҳаддидан ошди…
Сен Афувв ва Кариймсан, афв этишни яхши кўрасан.
Бас бу одоб билмас, ҳаддидан ошиб ўзига жабр қилган қулингни кечир.

Бу қулингни ҳалок қилма, унга раҳминг келсин.
Зотан сендан ўзга ёлворадиган Роббиси, сендан ўзга сиғинадиган паноҳи йўқ.
Умрим қуёши табора ботиб бормоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Жамарот 3-кун

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

“Топилмалар идораси”
Йўқотган нарсаларингизни шу ердан топишингиз мумкин

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй марҳамати чексиз, ато қилишни яхши кўрадиган буюк Роббим!
Бу ожиз қулларинг чексиз жазирама чўлларда, хорлик ва зорлик ичра заҳмат тортишларидан биргина мақсадлари Сен ва сенинг розилингдир.
Севиб, севилмоқдир…
Завол топмайдиган бир ҳаётга эришмоқдир…
🌹🌹🌹🌹🌹
Барча гўзал ва хайрли дуоларимиз сиз азизлар билан биргадир…🥺

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

https://search.app/7ckyJVPijkJeb38Q6

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Қабр ёғни ва гўштни ейди.
Аммо иймонни ея олмайди…
Шайх Ҳасан Басрий розияллоҳу анҳу


Меҳрибон Роббим, иймонимизни саломат сақла ва токи сенга йўлиқайдиган кунимизга қадар уни бизларга ҳамроҳ айла!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй кўнгил!
Қилган гуноҳларинг, айб-нуқсонларинг учун Ҳақдан узр сўрашлик ҳақида нималарни ўйлаяпсан?
Ундан ҳисобсиз лутф-эҳсон ва вафолар келаётган бир пайтда, сендан бунча журм-хато ва жафолар кўрилмоқда.
Унинг тарафидан бунча карамлар, сендан эса маъносиз исёнлар.
Ундан жуда кўп неъматлар, сендан эса ҳисобсиз айб-хатолар.
Сендан бунча ҳасад, бунча ёмон хаёллар содир бўлмоқда.
Ундан эса бунча эҳсон, бунча лутф, бунча яхшиликлар содир бўлмоқда.
Қилган ёмонликларингдан, ишлаган гуноҳларингдан пушаймон бўлиб, сидқи дил ила Аллоҳ деган пайтингда, сени балолардан сақлаган, сенинг ёрдамингга етишган, сенга ўша туйғуни берган, сенга ўзини ҳис эттирган У дир.
Гоҳо сени ўз табиатинг ихтиёрига топширади. Шунда сен олтин-кумуш ва хотин савдосига тушасан. Гоҳида эса шундай бўладики, жонингга Ҳазрати Муҳаммад Мустафо алайҳис салоту вас саломнинг хаёл нурини сочиб қўяди ва сен ойдинланасан. Бир бу тамонга тортиб, яхшиларга қўшиб қўяди. Бир у тамонга тортиб, ёмонларга ёндаштиради.
Яширин яширин кўп дуо қил, кечалари кўпроқ йиғлаб инграгинки, натижада етти қават осмондан қулоғингга ажойиб бир овозлар эшитилсин.
Ҳазрати Шуайб алайҳис саломнинг фарёдлари, кўзларидан дур каби оқизган кўзёшлари ҳаддан ошди ва сахар вақтида қулоқларига бир овоз эшитилди:
-"Гуноҳкор бўлсанг, гуноҳингни мағфират қилдим. Жаннат истаётган бўлсанг, жаннат ато қилдим. Энди бўлди қил, ушбу дуодан воз кеч!"
У айтдики:
-"На унисини, на бунисини истамайман!
Эй Роббим, мен фақатгина сенинг жамолингни истайман. Агар етти денгиз оташ ичра бўлса ҳам, сенга эришиш учун ундан сузиб ўтаман!
Жамолингдан мени маҳрум қилиб, эшигингдан ҳайдайдиган бўлсанг, ёшли кўзларим сенинг жамолингни кўрмайдиган бўлса, жаннатни нима қиламан? У ерда сенсиз, менинг қандай ишим бўлиши мумкин? Унақада жаннат билан дўзахнинг мен учун бирор бир фарқи йўқ!"
-"Майли ҳеч бўлмаса озроқ йиғла, акс ҳолда кўзларинг кўр бўлади!", дейишди. Йиғи ҳаддан ошса, кўз кўр бўлади.
Кўзларим шундай деди:
-"Агар охирда уни кўрадиган бўлсам, нима учун энди мен кўр бўлишдан қўрқайин? У вақтда ҳар бир аъзойим кўзга айланадику!
Йўқ агар кўзларим уни кўришдан маҳрум бўладиган бўлса, мадомики кўзларим уни кўришга лойиқ бўлмаса, унда кўр бўлгани афзал!"
Дунёда ҳар ким севган нарсаси учун жон беради. Аммо кимнингдир севган нарсаси қон ва ахлатдан иборат бир идиш, яна кимнингдир севган нарсаси кўнгил нуридир, кўнгил қуёшидир!
Мадомики ҳар ким ўзича яхши ва ёмон севгилини танлар экан, йўқ нарса учун ўзимизни йўқ қилиш увол эмасми?"

*Бир куни Боязид Бастомий ҳазратларига бир ҳамроҳ учради. Ҳазрат у кишидан "нима тирикчилик қиласан?" деб сўрадилар. У киши эса, эшак олиб сотаман, деб жавоб берди. Шунда Ҳазрат "қани бўлмаса йўлингдан қолма" дедилар ва:
-"Эй Роббим!
Бу қулингни эшагини ўлдир, сенинг қулинг бўлсин!" деб дуо қилдилар.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
"Девони кабир"
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ҳазрати Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам 28 йил яшаган ўша муборак уй, Ҳазрати Хадичаи Кубро розияллоҳу анҳо онамизнинг уйлари…
Макка шаҳри, Ҳарам атрофида Марвага яқин жойда бўлган.

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Қудрати ва санъатига ақллар ҳайрон бўлган Роббим, албатта сен барча айб-нуқсон ва хато-камчиликлардан поксан!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Бу олам фонийдир.
Қидираётган нарсангни фоний бўлмаган оламдан қидир.
Кўринишинг, шакли-шамоилинг ҳечдир. Қидираётган нарсангни маъно оламидан қидир…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Дедим ки:
-“Атрофингда юрсам мени маломат қилмоқдалар!”
Деди ки:
-“Зотан биз маломат қилинмаган ишқ кўрмадик!”…
Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу

@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Набавий масжид, Салом эшиги…
1908-йил

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Юзингни қиблага бур.
Ҳақга ёлвор,
Унга лойиқ бир қул бўл.
Ҳақ таолога жону дилинг билан юзланганинг учун покланасан, жаҳоннинг ой юзлиси бўласан...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...
💐
Санга бўлай,
Сани айтай,
яна айтай,
яноо айтай...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Улар хурмо ва арпалик нон еб, бўйра устида ухлар эдилар ва уларга ушбу оят нозил бўлди:
-“Сўнгра ўша кунда, албатта берилган неъматлардан сўраласиз”
(Такасур, 8-оят)

Хўш бизчи, бизнинг аҳволимиз нима бўлади?!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Менга ўз ишқинг дардидан заррача бер. Агар сенинг ишқ дардинг бўлмаса, жоним бекордан бекорга совурилиб, йўқ бўлиб кетади.
Кофирга куфр, диндорга дин, бу ғариб қулинг Атторга эса пок ишқинг дардидан бир зарра керак.
Эй гўзал Роббим!
Менинг, "Эй Роббим!" дейишларимни биласан, эшитасан. Кечалари тортган дард-аламларим вақтида, шубҳасиз мен билан биргасан. Мотамзадаман ва мотамим ҳаддан ошди.
Менга бир хурсандчилик, шодлик юбор. Зулматлар ичраман, бир нур юбор.
Бу мотамзада, ғурбатзада вақтимда сен ёрдамчим бўл.
Ҳеч кимим йўқ, сен қўлимдан тут. Менга мусулмонлик ҳаловатини лутф эт.
Қоронғуликларга мансуб бўлган нафсимдан халос эт.
Бир соя ичида йўқ бўлган бир зарраман. Борлиқдан ҳеч бир сармоям йўқ.
Энди бу ердан чиқиб, олдимда турган ушбу ойдинлик оламига шўнғийин. Жоним бўғзимга тиқилмагунча, қандай бўлса ҳам бир кўнглим бор эди, менга ҳамроҳлик қилар эди. Лекин жон бераётган вақтимда, сендан ўзга ҳеч кимим йўқ.
Охирги нафасимда, сен ёрдамчим бўлмасанг аҳволимга вой бўлади.
Ишончим ва умидим бор ки, албатта менга йўлдош бўласан. Биламан, бундай хавфли вазиятда бу ожиз, заиф қулингни ёлғиз ташлаб қўйишлик сендай улуғ, карамли Роббимнинг шаънига асло лойиқ эмас...
Ҳазрати Фаридуддин Аттор қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй Жаббор Эгам!
Қалбга унга оид ҳаётини ва унинг руҳини қайтар…
🥺🥺🥺
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Мабодо ўзингизни йўқотган бўлсангиз, ушбу ердан топасиз…
Жумламизга излаганимизни топишлик насиб қилсин!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Бу фақир ҳам чин подшоҳдан ушбу лутф-марҳаматни умид қилади, гарчи лойиқ бўлмаса ҳам.
Чунки кўп азизларимиз дуо сўраганлар ва сўрашмоқдалар…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Тўрт қибла мавжуд:
1. Намоз қибласи бўлиб, унга Каъба дейилади ва ҳар қачон намоз ўқиганингда у тарафга юзланасан.
2. Дуо қибласи бўлиб, у само тарафдир. Ҳар қачон муножот ва эҳтиёж сезсанг ялиниб ёлвориб у тарафга юзланасан.
3. Мазлумларнинг адолат қибласи бўлиб, у одил подшоҳ тарафдир. Ҳар қачон бирор бир зулм ва ҳақсизликга учраганингда у тарафга юзланасан.
4. Аллоҳ дўстларининг қалблари бўлиб, ҳар қачон Аллоҳдан узоқлашиб, йўлингни йўқотганингда у тарафга юзланасан. Сени иршод ва гўзал хулқлари билан яна Унга йўллаб қўйишади.
Бу қалблар Аллоҳ назарининг қибласи бўлиб, коинотдан ҳам улуғ ва буюкдир…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй жаҳоннинг жони бўлган Севгилим!
Сенинг юзинг менга қибла бўлганидан буён на каъбадан хабарим бор, на қибладан...
Сенинг юзинг кўз ўнгимда экан, қиблага юзланмоқга ўзимда куч тополмаяпман.
Чунки у қолипнинг, суратнинг қибласидир.
Сенинг юзинг эса руҳнинг қибласидир...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…
Подписаться на канал