ТАКБИРИ ТАШРИҚ
«Аллоҳу акбар!
Аллоҳу акбар!
Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар!
Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд».
Маъноси:
«Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир».
Такбири ташриқ Арафа куни, яъни бугун 15-июн бомдод намозидан бошлаб, Ҳайитнинг тўртинчи куни яъни 19-июл аср намозига қадар айтилади.
15 - июн - 5 маҳал,
16 - июн - 5 маҳал,
17 - июн - 5 маҳал,
18 - июн - 5 маҳал,
19 - июн - 3 маҳал.
Жами 23 маҳал фарз намозларининг ортидан, Такбири ташриқни бир маротаба эркаклар овоз чиқариб, аёллар эса овоз чиқармай айтишлик вожиб амалдир.
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
#Nazm
🎙RASULULLOH SIZNI JUDA SOG'INDIM
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
𝓢𝓸𝓵𝓵𝓪𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾 𝓪𝓵𝓪𝔂𝓱𝓲 𝓿𝓪𝓼𝓪𝓵𝓵𝓪𝓶
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
JUM'A MUBORAK, AZIZ BIRODARLARIM!
ALLOH IKKI DUNYO SAODATI VA YAHSHILIGINI ATO AYLASIN!
t.me/TabreziyRumiy
Дедим:
-“Мен аҳли хато”…
Деди ки:
-“Кечирдим, кел!”
Дедим:
-“Мен тавбалар буздим”…
Деди ки:
-“Кечирдим, кел!”
Дедим:
-“Эй менинг Сатторим,
Эй менинг Ҳазрати Ғаффорим!
Мен ўзимга кўп жафолар қилдим”…
Деди ки:
-“Кечирдим, кел!”
Аслида бу қулинг, жуда ожиз ва заифдир.
Унда Сенга нисбатан осийлик қилишга ҳеч қандай тоқат ва юрак йўқ.
Аммо унинг бу журъаткорлиги Сенга бўлган камоли иймонидан, Сени ўта марҳаматли ва ўта мағфиратли Парвардигор деб билганидандир.
-“Бас, бу қочган осий қулинг яна Сенинг ҳузури раҳматингга келди”…
“Эй Ҳабибим, сиз менинг тарафимдан:
-“Эй ўз жонларига исроф (гуноҳ қилиш билан жабр) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг!
Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, унинг ўзи ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир”, деб айтинг”
(Зумар сураси, 53-оят)
😭😭😭
هر كسي اندازهء روشن دلي
غيب را بيند بقدر صيقلي
هر كه صيقل بيش كرد او بيش ديد
بيشتر آمد بر او صورت بديد
مولانا جانم
Ҳар бир инсон қалбининг мунавварлиги ва жилоси андозасида, ғайбдан воқиф бўлади.
Ҳар ким қалбини кўпроқ жилоласа, сайқалласа кўпроқ нарсаларни мушоҳада қилади, ғайбий суратлар унга кўпроқ кўрина бошлайди.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Огоҳ бўлинглар, Аллоҳнинг зикри билан қалблар ором ва сайқал топади!
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун
Худойи таоло бир қулини танлаб, уни азиз қилади. Уни ўзидан кечтириб, фақатгина Ўзига марғуб ва маҳбуб қилиб қўяди. Энди ким ки у қулни этагини маҳкам тутса, унинг дуои хайрларидан ва маънавий файз-футуҳотларидан умидвор бўлса, у улуғ инсон Худойи таоло ҳузурида уларни эсласа эсламаса ҳам Худойи Карийм уларнинг умид қилган нарсаларини лутф этади...
Бир азизий ҳикоя қиладилар:
-“Хулқлари гўзал бўлганидек юзлари ҳам гўзал, марҳаматли ва саховатли бир подшоҳ бўлиб унинг суюкли хос бир қули бор эди. Подшоҳ у қулини тез тез ўз саройига чақириб, у билан ҳамсуҳбат бўлар, унинг ҳол хотирини сўрар, эҳтиёж ва истакларини бажо келтирар эди. Бу ҳолдан хабар топган халқ, саройга борган вақт бизнинг ҳам эҳтиёж ва истакларимизни подшоҳга етказсин дея, қоғозга ёзиб у қулдан илтимос қилишар эди. У қул халқнинг сўзларини ёдида, хатларини эса ёнида сақлар эди. Аммо саройга борди дегунча, подшоҳнинг юзини гўзаллигидан бехуш ва бехуд бўлар эди.
Подшоҳ эса менинг гўзаллигим қаршисида бехуш ва бехуд бўлган қулимнинг нимаси бор экан дея, очиқчасига унинг кўксига, чўнтакларига қўл солар эди. Подшоҳ у қулнинг ўзига айтилмаган ва аҳолининг эҳтиёж ва истаклари ёзилган хатларни кўриб чиқиб яна қайта жойига қўяр эди. Ҳеч кимга билдирмасдан уларнинг барча эҳтиёж ва истакларини бажарар, ҳеч бирини рад этмас эди. Ҳатто уларнинг тилакларини бир неча баробар зиёдаси билан адо этарди. Хуши ўзида бўлган, эҳтиёжи борларни тилакларини подшоҳга сўзлай оладиган бошқа қулларнинг юзлаб тилакларини бирини ҳам ора сирада адо этар эди”
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
“Фийҳи ма фийҳ”
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Гузаштам аз сари матлаб, тамом шуд матлаб.
Ниқоби чеҳраи мақсуд буде матлабҳо.
Матлабимдан воз кечганимдан сўнг, матлабим тамомига етди.
Мақсудим чеҳрасига ниқоб бўлган магар матлабларим экан…
Соиб Табрезий ҳазратлари
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
وَبَشِّرِ الْمُؤْمِنِينَ بِأَنَّ لَهُم مِّنَ اللَّهِ فَضْلًا كَبِيرًا (الأحزاب ٤٧)
(Эй Ҳабибим) Мўминларга уларга албатта, Аллоҳдан улуғ фазлу марҳамат бўлиши ҳақида хушхабар беринг.
(Аҳзоб сураси, 47-оят)
Аввало Ўзингга, сўнгра яна ўзингни буюклигингга далолат қиладиган сўзларингга қурбон бўлайин…
Ассалому алайкум азизлар.
Фазилатли Жумъа муборак бўлсин!
Бир ҳовуч тупроқга, жонингни сотгансан.
Бу қандай ҳам зарарли олди-сотди.
Уни қайтариб ол, ўз қадрингни бил.
Сен қул эмас, балки подшоҳсан…
(бир ҳовуч тупроқдан мурод, яратилмиш нарсалардир)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...
Бир аъробий Ҳабиб соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрлари олдида тўхтади ва кўзларида ёш билан дуога қўл очди:
“Ё Аллоҳ!
Бу (қабр соҳиби) Ҳабибинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дирлар, мен қулингман, шайтон эса душманингдир.
Агар мени мағфират қилсанг, Ҳабибинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хурсанд бўладилар, қулинг ютуққа эришади, душманинг маҳзун бўлади.
Агар мени мағфират қилмасанг, Ҳабибинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) маҳзун бўладилар, қулинг ҳалок бўлади, душманинг рози бўлади.
Сен Ҳабибинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни маҳзун қилишдан, қулингни ҳалок қилишдан, душманингни рози қилишдан Олий, Карийм Зотсан.
Ё Аллоҳ! Агар араблар орасида саййид, раҳбар одам вафот этса, уларнинг сахийлари ўша одамнинг қабри олдида ўз қулларини озод қилиб юборар эдилар. Бу (қабр соҳиби) оламлар Саййидидирлар. Шундай экан, у зот (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг қабрлари олдида мени дўзахдан озод эт!”
Эй Роббим!
Бу гуноҳкор қулинг ҳам, сенга Аъробийнинг дуоси билан юзланмоқда.
Ҳолимизга раҳм қил!
(Вақтимиз тўлди...)
"Сизлар қаерда бўлсангизлар ҳам, У доимо сизлар билан биргадир" (57/4) хабари, Аллоҳ таолодан келмоқда. Бу хабар, инсоннинг қалбини умидга тўлдиради.
Сен ўзингни яхши танимаганинг сабабли ҳузур-ҳаловат ва саодатга эриша олмадинг. Агар ўзингни таниганингда эди, сен кимнинг меҳмон бўлиб келганини билганингда эди, ёқимсизлик ва ҳузурсизлик сенга бошқа қайтиб келмаган бўлар эди...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Эй обиҳаётим,
Эй Саййидим!
Эй ўн саккиз минг оламнинг Сарвари!
Сизни ҳақиқат ила танимаган,
Сизнинг умматингизга бўлган муҳаббатингиз қадрини билмаган мен эдим...
Ҳатто сизни дея оқаётган кўзёшларим ҳам севгингизга лойиқ эмас...
Аммо Саййидим, мен тирилмоқ истайман.
Ушбу хижолат тўла илтижоларимга бир бора лаббайк хитобингиз ила мен ғариб умматингизни шарафлантирсангиз.
Ё Набий!
Сизни дея ёнган бу юрагимга, бу маҳзун фақирга бир бора лутф этсангиз.
Эй Ҳабиб!
Ҳижронимга марҳам бўлинг, эшигингиздаман мен ғарибни ноумид қайтарманг!
Эй чўлга айланган кўнглимда отилиб чиқган зам-замим!
Эй қуриб-қақшаган юрагимга томчи-томчи ёғиб, гулзорга айлантирган оби Раҳматим!
Сизга салавот ва саломларнинг афзали ва атамми бўлсин!
Остонаи покингиздаман, даргоҳи рисолатингиз, мақоми шафоатингиздаман.
Барча умматингиз қаторида мен ғарибни ҳам фараҳнок этинг!
Бизни ноумид қайтарманг.....
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Ҳажга борадиган бўлсанг, аввал (ҳажга бирга борадиган) йўлдош танла.
Иста Ҳинд, иста Турк, иста Араб бўлсин фарқи йўқ.
Шаклига, рангига боқма.
Мақсади нима, сен унга боқ…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
Эй Роббим!
Сенинг ризолик сафарингда, бизларни солиҳ қулларингга йўлдош қил!
Қанотларини қоқмай, юксакларга учишга ҳаракат қилиб ўзини ҳалокатга ташлаётган қушнинг ҳолига вой бўлсин!
Инсон учун ақл, қўл-қанот кабидир. Агар инсонда ақл бўлмаса, у вақтда ўзига бошқа бир Ақлни раҳбар қилсин.
Зафар қозонган бири бўл, ёки зафар қозонган бошқа бировни излаб топ. (Яъни, нафс устидан зафар қозонган)
Назар соҳиби бўл, ёки назар соҳиби бўлган бошқа бировни излаб топ. (Яъни, қалб кўзи очилган)
Ёнингда ақл калити бўлмай туриб, бу ҳақиқат (нажот) эшигини очишга қилган ҳаракатларинг беҳуда кетади.
Бу уринишлар ҳавойи нафсингдандир, тўғри йўл танламаганинг сабаблидир.
Барча олам, нафс-ҳаволарига эргашганлари сабабли тузоқга тушгандир.
Инсонлар, ўзларига даво бўлиб кўринган дардларга гирифтор бўлишган. Даво бўлиб кўринган жароҳатларга мубтало бўлишган.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
Асли вафодор бўлган нарса — ҳаётда қилган солиҳ амалларингдир.
Уларни маҳкам ушла!
Чунки ана ўшалар, қабрингда ҳам сен билан бирга бўладилар...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
Эй марҳамати ва фазл-карами барча нарсани қамраб олган ва чексиз куч-қудрат, илм-ҳикмат эгаси бўлган гўзал Роббим!
Бу ожиз, ночор қулингга раҳм айла,
Гуноҳларини афв айла,
Дунё ва дин ишларини туз айла!
Ўзи ҳақида нима яхшилигу нима ёмонлик эканлигини билмаган, шу сабабдан сендан нимани сўрашни билмаётган бу осий қулинг, сендан келадиган ҳар бир яхшиликга ўта муҳтождир.
Сендан узоқлаштирадиган ақлми хайрли ёки сенга яқинлаштирадиган ақлсизликми хайрли билолмаяпман…
Борликми хайрли ёки йўқликми хайрли билолмаяпман…
Эй чексиз лутф-иноят соҳиби бўлган гўзал Аллоҳ!
Мен сендан солиҳ қулларинг сўраган нарсаларни ато қилишингни сўрайман.
Яна мен сендан солиҳ қулларинг паноҳ сўраган нарсалардан паноҳ беришингни сўрайман!
Гар ҳаддимдан ошган бўлсам, гўзал суратда мени Ўзингга қайтар…
Нафрат билан кирланган баданингни, юрагингдан суғуриб ташлаб кел!
Ўзингга янги бир саҳифа очиб, дуоларинг билан кел!
Тавба қилган туйғуларингни, ишқ оташи билан ёқиб кел!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Бироз тафаккур қилинса ушбу гуруҳда барча илм-ҳикмат, сир-синоатлар жойлаб бўлинибди.
Чин истагувчи албатта топади. Чин истагувчи учун сўзни кўпайтириб, вақтини беҳудага совуришдан йироқмиз. Вақт сўзда ортиқча ўралашмай, Ўз билан бўлмоқ вақти келганига далолат қилмоқда. Бундан ортиқ нарса, беҳудаликдан ўзга нарса эмас!
Янгилик истаган, эскиликга қайтсин.
Илгариламоқ истаган, ортга қайтсин.
(Яъни гуруҳда қўйилган эски ва ортдаги постларга мурожаат қилсин)
Камнамоликни сабаби балки шудир…
Аллоҳ оқибатимизни хайрли қилсин.
Фақат ва фақат Унинг фазл-марҳаматидан умид қилиб, Унга кўз тутганмиз…
Дуоларингизда биз гуноҳкор фақир ходимингизни ҳам ёдга олишларингиздан умидвормиз…
Амалсиз ният, ниятсиз амалдан кўра яхшироқдир. Чунки ният амалсиз ҳам фойда келтиради.
Амал эса ниятсиз ҳеч бир фойда келтирмайди…
Имом ибн Абдулбарр раҳимаҳуллоҳ
Ассалому алайкум азизлар.
Фазилатли Жумъа муборак бўлсин!
Яке пӯст дар хилту пурхун кашида,
Барад сабрат аз ҷону оромат аз дил.
Эй ҳуснга гирифтор бўлган!
Ибрат кўзи билан боқ, сен эртаю кеч ишқи билан ёниб қовурилган, оҳу фарёд чекган маҳбубинг ҳақиқати дам, балғам сафро ва савдо устига тортилган бир теридан иборатдир. Аммо сенинг жонингдан сабрни ва кўнглингдан орому истироҳатни олди, жонингни ўтда ёқди.
Огоҳ бўл, сен маҳбуб деб ўйлаган кишингни ҳақиқати қон, нажосат ва пешобдир…
Ҳазрати Абдураҳмон Жомий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Сенинг ушбу уйқу ва еб-ичишдан ўзга бир озуқанг бор. Инчинун Ҳазрати Пайғамбаримиз алайҳис салоту вас салом:
-“Мен Роббим ҳузурида тунайман. У мени таомлантирур ва сероб қилур” дея марҳамат қилганлар. Сен бу дунёда у озуқани унутгансан, шу сабабдан бу озуқага муккадан кетгансан. Кеча ва кундуз танпарварлик қилмоқдасан. Натижада ушбу тананг сенинг отинг, дунё эса отингни охури ўрнидадир. Отнинг озуқаси от минувчига озуқа бўлолмайди. Унинг ўзига хос яширин бир уйқуси, яширин бир озуқаси бор. Сенга ҳайвонлик ғолиб келиб отларнинг охурида қолиб кетгансан. Аслида сенинг озуқанг ва камолинг мутлақо ўзга нарсалар биландир. Шу сабабдан бақо оламининг султонларининг, амирларининг сафида ўрнинг йўқ…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Аллоҳнинг ҳақиқати, қудрати ва марҳамати олдида ҳайрон бўлиб қолгин ки, ҳар тарафдан Аллоҳнинг ёрдами зуҳур этсин.
Ҳайратда қолиб борлиғингдан кечадиган бўлсанг, ҳол тили билан:
-"Иҳдинас сиротал мустақийм" деган бўласан.
Ҳақиқат баҳслари жуда ҳам буюкдир. Аммо сен титраб Ҳақ таолога сиғинадиган бўлсанг, у буюклик ва қийинчилик сенга осон бўлади.
Зеро у буюклик мункирлар учундир. Сен ўз ожизлигинг ва заифлигингни эътироф этганингда, сен учун у лутф ва эҳсонга айланади...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Бир улуғ зот, Боязид Бастомий қуддиса сирруҳуни вафот этганидан сўнг тушида кўриб, ҳолингиз қандай деб сўради. Шунда шайх Боязид Бастомий ҳазратлари:
-"Эй Боязид бу ерга нима олиб келдинг?" деб, мендан сўрашди. Мен эса уларга жавобан:
-"Бир подшоҳнинг эшигига келган тиланчидан, "нима олиб келдинг?" деб, сўралмайди. Балки, "нима истайсан?" деб, сўралади" дедим.
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...
Эй фазл-карами, мулк ва салтанатининг чек-чегараси бўлмаган Раҳмон Эгам!
Бизлар сенинг фазл ва карам эшигинг тиланчиларимиз, ўзинг ҳолимизга раҳм қил!
Сенинг буюк даргоҳингга фақатгина гуноҳ ва маъсиятимиз билан келдик.
Аммо сенинг фазлу марҳаматингдан кўп умид қилиб келдик.
Биз ўз ожизлигимиз билан сенинг даргоҳингга келдик.
Сен эса ўз қудратинг, улуғлигинг, караминг, марҳаматинг ила бизларни кутиб ол!
Эй Расулим, ким сизнинг гўзал, нур юзингизни кўрса батаҳқиқ у саодатлидир...
Эй Карийм бўлган Роббим!
Бизларни ҳам аҳли саодатлардан қил!
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...
Эй қудрати ва марҳамати чексиз бўлган Парвардигори Меҳрибоним!
Ўртадан замон ва макон пардаларини кўтариб Ҳазрати Ҳабибинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам жамоли бокамолларига бизларни меҳмон қил…
Сиз шафоат кони бор экан, ёлворайин мен кима…
Сизга тўхтовсиз саловот ва салом …
Ассалому алайкум азизлар.
Фазилатли Жумъа муборак бўлсин!
Эй суюкли дўстим!
Хуржунинг дард-алам билан тўлиб тошиб, нафас ололмаётган бўлсанг, кел!
Сен ҳузур топа оладиган қирғоқларим сеникидир.
Умидларинг сўлиб, қуриса ва сен сув топа ололмаётган бўлсанг, кел биргаликда суғорайлик, кўзёшларим сеникидир.
Қанотинг синиб, осмонга учолмаётган бўлсанг ҳеч ғам чекма, қанотларим сеникидир.
Чорасиз дардларга бир умид топа ололмаётган бўлсанг, ўзим ҳақимга қилган дуоларим сеникидир...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
Ажз ва ҳайратни, ўзига маънавий озуқа қила олган киши қандай ҳам бахтиёр кишидир.
Бундай саодатга эриша олган киши, икки оламда ҳам Дўстнинг ҳимоясида унинг сояи давлатида хотиржаъм ухламоқдадир.
У ҳозирда ҳам келажакда ҳам ажзининг идроки ичидадир.
У ўлгандир, ўзини мутлақо йўқ деб билади.
У қари кампирларнинг динини маҳкам тутгандир.
(Яъни кучли иймон соҳибаси бўлган қари онахонлар "нега, нима учун, қандай қилиб" деган эътирозлардан қутилиб, барча нарсада ҳаққул яқийнни топган кишилардир)
Худди ҳазрати Зулайхога, ҳазрати Юсуф алайҳис саломнинг нури тажаллий қилгач, қариликдан қутилиб навжувонликга эришдилар.
Ҳаёт, ўлим ва меҳнатдадир.
Обиҳаёт эса, қоронғулик ичида яшириндир.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
Эй фарзанд!
Феълингни шундай қилгинки, у тилсиз ҳам “ашҳаду” дея олсин ва айни баён бўлсин!
(Эй солик!
Бу дунё ҳаётида солиҳ амалларингда ҳатто фикр-хаёлингда ҳам зарра қадар нафснинг насиби бўлмасин. У амалингни ўзи “Мен соҳиби амалнинг ихлосига гувоҳлик бераман” дея олсин ва муҳаққақ тилсиз, харфсиз ва савтсиз баён бўлсин. Яъни амалингни ўзи айни баён бўлсин)
Эй фарзанд!
Ҳатто сенинг барча жисминг аъзо-аъзо фойда ва зарарда “ашҳаду” десин.
(Эй толиб!
Бу дунё ҳаётида барча амалларингни мезони муҳосабада ўлчаб торт. Ҳатто бу муҳосаба натижасида сенинг жисмингни барча аъзолари фойда ва зарарда “биз гувоҳмиз” десинлар ва сен уларнинг гувоҳликларини маҳшар кунидан аввал эшит)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
Ё Раб, Ту чунон кун ки паришон нашавам
Муҳтоҷу бародарону хешон нашавам
Беминнати халқ худ маро рӯзе диҳ
То аз дари Ту бар дари эшон нашавам...
Эй Роббим, шундай қилгин ки ҳеч паришон бўлмайин,
Биродару хешларга асло муҳтож бўлмайин,
Халқ миннатисиз, ўзимга ризқ-рўз етказ,
То эшигинг қолиб, улар эшигида хор бўлмайин...
Абу Саид Абул Хайр қуддиса сирруҳу
Ассалому алайкум азизлар.
Фазилатли Жумъа муборак бўлсин!