tabreziyrumiy | Неотсортированное

Telegram-канал tabreziyrumiy - Tabreziy_Rumiy.uz

3386

Бе ишқ мабош то набошӣ мурда Дар ишқ бимир то бимонӣ зинда... Ишқсиз бўлма ки, то бўлмагайсан мурда Ишқда ўлгин ки, то қолгайсан зинда... Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу t.me/TabreziyRumiy Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун

Подписаться на канал

Tabreziy_Rumiy.uz

Дунёда бўлиши мумкин бўлган ҳодиса учун, сабаб оламида саноқсиз эҳтимоллар ухлаб ётади. Хаёлингиздан ўтказаётган фикрларингиз, оғзингиздан чиқараётган сўзларингиз билан, у эҳтимолларни уйғотасиз. Гўзал нарсаларни фикр қилинг, гўзал калималар сўзланг ки, гўзал эҳтимоллар уйғонсин. Инсоннинг тақдирига бўладиган таъсири мана шу ўринда бўлади
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

اين دل سرگشته را تدبير بخش
وين كمانهاي دو تو را تير بخش

Бу дили саргаштага тадбир бахш эт ва бу икки қат камонларга ўқ бахш эт!

(Бу байт Ҳазрати Худовандигор тарафидан Ҳақ таолога муножотдир.
Дили саргаштадан мурод, зоти шарифларининг қалби муршидоналаридир.
Камонлардан мурод, Ҳақ таоло йўлида риёзат ва мужоҳадат ила беллари букилган муридлардир.
Ўқдан мурод, ирфони Муҳаммадиядир. Яъни:
- “Илоҳий, мени афроди башарнинг тарбия ва иршодига маъмур этдинг. Камоли бокамолингда ҳайрон бўлган қалбимга муридларнинг иршоди учун тадбир лутф айла ва Ҳақ таоло йўлида риёзат ва мужоҳадат ила ёй каби беллари букилган муридларга эса завқ ва ирфони Муҳаммадия ўқини иноят айла!”)

@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Агар сен кўр бўладиган бўлсанг, кўрларга гуноҳ йўқ.
Мадомики кўр эмассан, сулукдаги мужоҳада (қийинчилик) ларга сабр қил. Чунки сабр, шодлик ва ойдинлик калитидир.

Сабр, кўздаги ғафлат пардаларига даво бўлади, уни кетказади.
Ҳам соҳибининг кўнглини кенг ва ойдинлатади.
(Қалбнинг кенгайиши, Аллоҳнинг тажаллийсини қабул қила оладиган ҳолга келиши демак. Бунинг аломати эса, соҳибининг дунёдан юз ўгириши ва охиратга юзланишидир.)

Кўнгил ойнаси, мосиваллоҳ зангидан покланиб, мусаффо бир ҳолатга келсагина, унинг сатҳида сув ва лойдан иборат бўлган нақшлардан ўзга нарсаларни кўра оласан.

Кўнгил ойнасида ажойиб нақшлар билан биргаликда, унинг Наққошини ҳам кўрасан,
Давлат ва саодат тўшаги билан биргаликда, унинг Фаррошини ҳам мушоҳада қиласан.
(Наққош ва Фаррошдан мурод, Жаноби Ҳақ таолодир)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Қийинчилик енгиллик билан баробар, асло маъюс (ноумид) бўлма.
Бу мамотдан маошга йўлга чиқишингдир.

Эй ўғил!
Равҳ истасанг жуббани йирт. Токи ундан сафват тезда бўй кўрсатсин.
(“Эй ўғил” таъбири ила бир соликнинг ҳали ҳануз мақоми ружулият ва булуғга восил бўлмаганига ишоратдир.
Эй Ҳақ тариқининг солики бўлган ўғлим!
Равҳ ва роҳат истасанг бу жисм (тан) жуббасини йирт. Яъни башариятга хос бўлган сифатлар ва танангга оид бўлган одатларни тарк эт. Токи бу сифатларнинг изоласидан руҳинг ва маънонг сафвати сенинг жисминг жуббасидан тезда бўй кўрсатсин)

Сўфий деб шундай кишига айтилади ки у сафват талаб қилгувчидир.
(Сўфийлик) Либос, суф, чеварлик ва даббдан иборат эмас.
(Либосдан мурод, дарвешларга хос кийимлар. Суф, жундан тўқилган жубба. Чеварликдан мурод, сўфийлар ўз қўллари билан либосларини тикиб ямоқ солишларидир. Даббдан мурод, оғир оғир қадам ташлаб виқор билан юришдир.
Яъни, Сўфий касофати жисмониянинг муқтазоси бўлмиш лаззоти нафсониялардан юз ўгириб, сафват талаб қилгувчи ва руҳониятининг муқтазосини талаб қилгувчи бўлади. Сўфийлик фақатгина дарвешларга хос либосларни
кийишдан, жундан тўқилган жуббаларга бурканиб ва қўллари билан либосларини ямоқ қилишдан ва халқ кўзида юксак виқор билан юришдан иборат эмас)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…


Карийм ва Раҳийм Роббим, чин сўфийликни карам қилсин.
Муҳаббатига ошно қилсин, дийдорига меҳмон қилсин!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Сен ўқни ўнг тарафга отдинг. Аммо отган ўқинг ўнг тарафга эмас, балки чап тарафга кетганини кўрдинг.
Бир кийикни овлаш учун от чоптирдинг. Аммо ўзинг бир тўнғизга ов бўлдинг.
(Яъни, сен Аллоҳни овлаш учун чиқдинг, аммо нафсингга ов бўлдинг)
Фойда кўраман деб, тижорат-савдо қилишга ҳаракат қилдинг. Фойда кўриш бир ёқда турсин, ўзингни зиндонда кўрдинг.
Бошқаларга чоҳ қаздинг, аммо чоҳга тушган ўзинг бўлдинг.
Доимо сабаблар ортидан қувдинг, аммо Худойи таоло сени муродингга эриштирмади.
Шу ҳолингда ҳам, нега энди сабаблар ҳақида ёмон гумонга бормаяпсан?
Бир киши касб қилгани ортидан шоҳ бўлди, турли хил моддий имкониятларга эга бўлди. Яна бошқа бир киши эса, ўша касб ортидан ҳар нарсасини қўлдан бой берди, қип ялонғоч ҳеч нарсасиз қолди.
Бир киши бир хотинга уйланди, Қорун каби давлатга эришди.
Яна бошқа бир киши эса, хотинга уйланиб қулоғигача қарзга ботди.
Бас сабаб, эшакнинг думига ўхшаб ўйнаб, айланиб туради.
Сабабларга кўп ҳам суяниб қолмасанг, яхши иш қилган бўлар эдинг.
Бир сабабга қўл узатсанг ҳам, унга кўп ишониб қолма. Чунки унинг остида бир қанча офатлар яшириндир.
(Бу офатларнинг энг буюги, шубҳасиз сабабларнинг Мусаббиби бўлган Роббул Иззадан ғофил қолиш ва сабабни фоили мутлақ деб ҳисоблаш, муассири ҳақиқий бўлган Аллоҳни эсдан чиқаришдир.
"Мусаббибул асбоб яъни Аллоҳни топиш умиди ила, сабаблар карвонини йўлини тўсдим")
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Жим бўл, эй кўнглим!
Барча бу жимликларингга нисбатан ҳар нарсанинг хайрлиси бўлишига ишонган ҳолда жим бўл.
Жим бўл, эй кўнглим!
Ҳар жимлигинг бир жавоб бўлсин.
Ҳар жимлигинг сабринг бўлсин.
Ҳар жимлигинг дуоинг бўлсин.
Ҳар жимлигинг ич ичингдан келган ҳайқириғинг бўлсин.
Ҳар жимлигинг, ҳар кутишинг, ҳар умид қилишинг севганингни тасдиғи бўлсин.
Яраларимга туз босиб яна қанчалар жим бўлиш керак бўлса, жим бўлдим.
Юрагимни туб тубида бир парча қонамоқда.
Ҳеч кимга кўнглимни очмадим. Ҳанжарни фақатгина ўзимга санчдим ва жим бўлдим.
Жим бўлмоқ, баъзан оловга сув ва баъзан эса шамол бўлади.
Ёмғир бўлиб тупроқга қоришган жимлик, эшита олган учун энг гўзал овоздир.
Жим бўл, эй кўнглим!
Барча бу жимликларингга нисбатан ҳар нарсанинг хайрлисини бўлишига ишонган ҳолда жим бўл...
Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
#жимбўл

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Аҳли дунё, ноқис бўлган ақлни туттилар. Токи уни субҳи содиқ деб ўйладилар.
(Дунёнинг зоҳирига, ялтир-юлтурларига алданган кимсалар ноқис ақл бўлган “ақли маош ва ақли жузъий”га маҳкам ёпишдилар ва унинг ёруғлигини субҳи содиқ деб ўйладилар. Ҳақиқатни идрок қилиш учун ушбу ноқис ақлнинг нуридан фойдаланиб, бироз юрдилар. Субҳи козиб бўлган ушбу ақлнинг ойдинлиги сўнди ва қоронғуликда қолдилар)
Субҳи козиб кўп карвонларни бошини еди. Зеро улар кундуз умиди билан йўлга чиқган эдилар.
(Субҳи козиб бўлган ақли жузъий ҳақиқат йўлига юзланган кўп башар карвонини йўлини урди ва уларни ваҳм ва хаёл жарликларига улоқтириб ҳалок қилди. Зеро бу файласуфлар карвони ақли ноқиснинг нурини кўриб кундуз бўлди дея, йўлга чиқган эдилар)

Субҳи козиб халқга раҳбар бўлмасин!
Зеро у кўп карвонларни ҳавога учирди.
(Субҳи козиб бўлган ноқис ақлга суянганлар, халқга раҳбар бўлмасин. Зеро улар ҳақиқатга юзланган кўп карвонни ҳалокат водисига етаклайдилар)

Эй субҳи козибга асир тушган!
Сен субҳи содиқни козиб кўрма!
(Эй ҳақиқатга эришганлик даъвосини қилаётган киши!
Сен субҳи козиб ўрнида бўлган ақли ноқисга асир тушгансан. Субҳи содиқ ўрнида бўлган ақли комилни ва унга соҳиб бўлган кишини ўзингга қиёс қилиб уни ўзингдек билма!
Ақли ноқисингга суяниб ўзингни олим ва комил санаб, ақли комил соҳибига нисбатан ҳасадинг билан нифоқдан омонда бўлмасанг, ҳеч бўлмаса ўзингга қиёс қилиб башариятда ва суратда биродаринг бўлган комил инсон ҳақида сенга нисбатан нифоқ бор дея, гумон қилма. У комил инсон сенинг каби нафсоний сифатлар билан кирланмаган)

Ёмон феъллик одам доимо бадгумон бўлади.
Ёрининг ҳақида ўз номасини ўқийди.
(Ёмон феъллик одам бошқаларни ҳам ўзидек билиб, ўзидаги ёмонликларни улар ҳақида ҳам гумонга боради. Ўз номаси бўлган қалбидаги ёмонликларни биродарида ҳам кўради)

У пасткашлар эгриликда қолиб кетишган.
Анбиё ҳақларида ҳам сеҳргар ва эгри таъбирини берган эдилар.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй Парвардигори Меҳрибоним!
Мени маъсиятинг хорлигидан, тоатинг иззатига чиқар…
Иброҳим бин Адҳам қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Ассалому алайкум азизлар.
Фазилатли Жумъа муборак бўлсин!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ёзилган қоғоз устига, ҳеч бир киши ёзув ёзадими?
Ёки экин экилган ер устига, бошқа экин экиладими?

У ёзув ёзиш учун тоза бир қоғоз варағини истайди. Шундай бир мавзеъ истайди ки, унга экин экилмаган бўш ер бўлсин.
(Котиб ёзилмаган тоза варақ, деҳқон уруғ қадаш учун бўш ер истайди)

Биродар, сен экилмаган ер ва ёзилмаган оппоқ қоғоз бўл!
(Эй биродар!
Мадоми ки вужуди мутлақнинг иш жойи ва дўкони йўқлик экан, сен мавҳум бўлган вужуди изофий оламига махсус афкор ва хавотирни қалбингдан супуриб ташла. Экин экилмаган бир ер ва ёзув ёзилмаган бир оқ қоғоз ўрнида бўл. Зеро қалб лавҳи мосиво нақшларидан қанча пок бўлса, у қалбга шу даражада ладунний илм ва илоҳий асрор нақш этилади)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Аллоҳ барчамизга тавфиқ берсин!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Машоми жонга даркоридур асли ишқ кофури,
Баробардур анга билсанг жаҳонни нурию нори.
Киши ким ташласа уқбони дунёга назар қилса,
Ўшандоқ дийдадин тонгла чиқар дўзахни занбури.
Худидин ўтмоқу дунёдин ўтмоқ саҳл кор эрмиш,
Ҳақиқатда қадам бир йўл эрур наздикию дури.
Заҳарлик луқмадур душманни қўлидин тотиб бўлмас,
Заҳар пинҳон этарлар қандга душманни дастури.
Ўшал рўзе қулоғим ваъдаи дийдор англабдур,
Кўзумни олдида арзанча йўқтур жаннат ҳури.
Ибодат қилгину мағрурликни ташлагин дилдин,
Жаҳаннамни сагидур ким ки бўлди кибр мағрури.
Масийҳо дам керак бу хуфталарни боз уйғотгай,
Қани Луқмони вақт бу йўлда кўптур ранжури.
Қадалса хор андак қоладур рафторидин пойинг,
Нечук манзил топарсан дилда бўлса нафс носури.
Қолибсан торикистон ичра иш тақлид билан бўлмас,
Бу йўлда шера мард қилмаса жонига маъмури.
Жаҳон нисбат билан барпо олам бехабар андин,
Қарибдур Зоти бечун, банда Ҳақдин дур ки маҳжури.
Аларни хокипойи жон бағишлар жисми покингга,
Ўшандоқ банда бўлган бўлса Ҳақ йўлида мағрури.
Бошингни ургину даргаҳида хизматда бўл доим,
Дийдорин излаган кавсар талаблар марди муздури.
Ҳузури дилни чун дунё билан уқбога бермайман,
Агарчи тахти бахтин манго берса шоҳи фағфури.
Илоҳи, сояи покинг муборакдур Абулқосим,
Шафоат баҳрини қилдинг бу кун умматга машҳури.
Азизларга ҳақорат бирла ҳар кимки назар қилса,
Босарлар рўзи маҳшар кўзига дўзахни анбури.
Йўлумни боғлама саргаштаман эй марди динпарвар,
Шароби завқдин келтур ки борман масти махмури.
Етишти лутфи покингдин муҳаббат жоми Машрабга,
Хазойини ҳақиқатдин очилди Мабдаи нури.
Ғазали Ҳазрати Шоҳ Машраб қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

-“Тўрт нарса биродарлар ўртасидаги нафратни кетказади:
1. Жисмонан ёрдамлашмоқ (яъни хизмат қилмоқ)
2. Тил билан лутф кўргизмоқ
3. Моли билан тасалли бермоқ
4. Ғоибона дуо қилмоқ”

Ҳотами Асом раҳимаҳуллоҳ

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Муз, қуёшдан ғафлатда қолса эримай, сув бўлмай, ҳарорат кўрмай, латофатга эришмай музлигича совуқ ҳолда қолиб кетади…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Роббим ҳолимизга раҳм қилсин, барчамизни ғафлат
уйқусидан уйғотсин!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Қуръони карим ва ҳадиси набавияни ўқимасдан олдин ўзингни тузат!
Гулзордаги бир-биридан ажойиб хушбўй ҳидлардан баҳра ололмаётган бўлсанг, айбни гулзордан эмас, ўз кўнглингдан ва бурнингдан қидир…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ким жамоатсиз унсиятни ва қавмсиз иззатни истаса, мулк ўлароқ Аллоҳнинг тоатини маҳкам тутсин!
Ҳузайфа ибн Яманий розияллоҳу анҳу

Аллоҳ барчамизга тавфиқ берсин.

Фазилатли Жумъа муборак бўлсин!
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Бир аъробийга:
-“Сен ўласан!” дейишди. У:
-“Ундан кейинчи?” деди.
-“Аллоҳнинг ҳузурига
борасан!” дейишди. Шунда у:
-“Нимаики яхшилик кўрган бўлсам, фақатгина Аллоҳдан кўрдим. Шундай экан унга йўлиқишдан асло қўрқмайман!” деди.

Эй раҳмату мағфиратига асло чегара бўлмаган ва ундан барча махлуқоти умид қилинадиган Парвардигори Меҳрибоним!
Бу фақир қулинг, сенинг карамгоҳингга келиб ҳеч бир амал қилмади. Қилгани фақат хато ва гуноҳ бўлди. Бу ожиз ва чорасиз қулнинг биргина умиди, раҳмати азобидан устун бўлган сендек буюк Мавлоси ҳақидаги гўзал гумонидир…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

https://islom.uz/maqola/1486

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй бир дардга йўлиққан, ўзини йўқотган қалбни айблашга, таҳқирлашга очилган тиллар! Лабларингизни юминг. Чунки кўнгилда бошқа бир тил бор...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Муҳаммад Мустафо номлик жаҳонни сарваридурсиз,
Набийлар хотами, инсу башарнинг раҳбаридурсиз,
Тамомий анбиёларнинг ҳабиби камтаридурсиз,
Замину осмон ганжини ноёб гавҳаридурсиз,
Тасаддуқ сизга жонлар, охирзамон пайғамбаридурсиз...

Эй Расулим, сизга тўхтовсиз салот ва салом бўлсин!

Ассалому алайкум азизлар.
Фазилатли Жумъа муборак бўлсин!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Сен болалигингдан сабабларни кўриб кўникканинг ва жаҳолатинг сабабидан, сабабларга маҳкам ёпишиб олгансан.
(Сабабсиз ҳеч бир нарса вужудга келмайди, деган эътиқодда қотиб қолгансан.)
Сабаблар сабабидан, Мусаббибдан ғафлатда қолгансан. Ҳақиқатни юзини беркитган, Мусаббибнинг юзини яширган сабабларга, шу сабабдан қаттиқ майл қилгансан.
Қачонки сабаблар қўлингдан кетса, ана ундан кейин "Роббано ё Роббано" деб, Мусаббибга ёпишасан.
(Сабаблар қўлингда бўлган вақтда, уларга шунчалик суяниб қоласанки, сабаблар Мусаббиби бўлган Аллоҳ асло ёдингга келмайди.)
Жаноби Ҳақ:
-"Сабаблар тарафига бор! Қандай ҳам ажабланарли ки, сен мени фақатгина яратган нарсаларим учун эсладинг!" дейди.
Шунда қул:
-"Бундан кейин фақатгина сенга боқаман. Сабаблар тарафига ва унинг таъсирига назар солмайман!" дейди.
Жаноби Роббул изза у қулга:
-"Эй тавба ва аҳд хусусида субутсиз бўлган! Сени агар такроран сабаб оламига юборсам, яна сабабларга ёпишиб оласан!" дейди.
Лекин мен сенинг аҳдингни бузганингга қарамай, сени раҳмат қиламан. Чунки раҳматим барча нарсадан кенгдир, сенга марҳамат билан муомала қиламан.
Шу онда мени эслаганинг учун, мен сенинг аҳдингга вафо қилмаганингга назар қилмайман. Балки фазлу карамим бирла сенга кўп лутф-марҳаматлар кўргизаман!" дейди...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Аллоҳ таоло фақатгина (бўш) қалбни беради. Унинг ичини эса (иста пок иста нопок, иста арзон иста қиммат нарсалар билан) ўзинг тўлдирасан...
Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Жим бўл, эй кўнглим!
Унинг келишини кўрганингга қадар,
Аччиқни ширинга айланганини билганингга қадар,
Унинг кўнглини сенинг кўнглингга муҳаббат тугуни билан боғланганини кўргунингга қадар жим бўл.
Жим бўл, эй кўнглим!
Сабаблар вужудга келгунига қадар,
Баҳоналар пайдо бўлгунига қадар,
Бир биримизни насибамиз бўлгунимизга қадар жим бўл…
Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
#жимбўл

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Мол илон, мансаб ва мартаба аждарҳо кабидир.
Мардони Худо (инсони комил) нинг сояси бу икки нарсага зумруддир.
(Мол ва мулк жисмонийлар учун илон, мансаб ва мартаба аждарҳо кабидир. Уларни ҳалок қилгувчидир.
Бу нарсалар фақатгина комил ва руҳонийлар учун лутфи илоҳийдир.
Амр ибн Осдан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга одам юбориб, кийимларимни кийиб, аслаҳамни олиб боришимни тайинладилар. Борсам, таҳорат қилаётган эканлар. Менга бошдан-оёқ разм солдилар. Сўнг:
“Эй Амр! Мен сени бир лашкарга бош қилиб юбормоқчиман. Шояд, Аллоҳ таоло сизларга ўлжа берса. Шу нарсадан сенга солиҳ мол насиб бўлса, деган рағбатим бор”, дедилар.
“Эй Аллоҳнинг Расули! Мен мол учун эмас, Ислом учун мусулмон бўлганман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлиш учун мусулмон бўлганман”, дедим.
“Эй Амр! Солиҳ одамнинг қўлидаги мол қандай яхши!” дедилар”.
Зумруд, қимматбаҳо тошлардан бўлиб унинг хусусиятидан бири илоннинг кўзини кўр қилишидир.
Яъни, мол-мулк илонини ва мансаб-мартаба аждарҳосини кўзини зумруд тоши манзиласида бўлган комил инсонларгина кўр қилади ва уларни зарарсиз бир ҳолга келтиради)

У зумруддан илоннинг кўзи чиқади. Илон кўр бўлади ва йўловчи нажот топади.
(Йўловчидан мурод тариқи Ҳақнинг соликидир. Яъни, инсони комилнинг зумруд тоши ўрнида бўлган соясидан ва назаридан бу икки илоннинг кўзлари ўйилиб кўр бўлади ва Ҳақ йўлининг йўловчиси уларнинг тасаллути ва заҳридан омон қолади)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Зеро бор (ман) лик кўп мастликни олиб келади.
Бошдан ақлни, кўнгилдан ҳаёни кеткизади.
(Зеро инсон ўзида кўрган борлик ва менлик, уни шиддатли суратда маст қилади. Бу менлик бошдан ақлни олади, муҳокамаси хасталанади ва қалбдан ҳаёни кеткизади. Шунақанги разолат ва одобсизликлар қиладики на халқдан на Ҳақдан уялади)

Юз минглаб аввалги қавмларни биргина шу борлик ва менлик мастлиги, ушбу пистирмадан уларнинг йўлини кесди.
(Яъни бу борлик ва аноният мастлиги ўтмишдаги юз минглаб қавмни, ушбу “мен”лик пистирмасидан йўлларини кесди ва ўзларини залолат ва ҳалокатга йўллади)

Азозил ушбу “бор”ликдан Иблис бўлди.
У шундай деган эди:
-“Мен ундан яхши­роқман”.

Мен хожаман, хожазодаман. Юз ҳунарни қабул қилувчи ва омодаман.

Мен ҳунарда ҳеч кимдан кам эмасман. Токи душманим қаршисида хизматда турсам.
(Мен ҳунар ва маърифатда Одамдан кам ва пастда эмасман. Унда идрок ва заковат бўлса, менда ҳам бор. Шундай экан душманим бўлган Баний Одам олдида нега энди хизматда турайин ва нега унга сажда қилиб бош эгайин?)

Мен оловдан, у эса балчиқдан яралган. Оловнинг олдида балчиқнинг нима қадри бор?!

Мен садри олам ва фахри замон бўлган вақтимда, у қаерда эди?!

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…


Хойри Ҳофиз бўлган Аллоҳ барчамизни “менлик ва борлик” балосидан сақласин, Ўзига яқин қилсин!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Мен йўқлаб бордим
Энди сен бир бор йўқлаб кел…

Соғинганман...🥺

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Инсонларни сев ва ҳеч кимни ўзингдан паст кўрма. Тавозеъ соҳиби бўл. Зеро энг холис зийнат, хоксорликдир. Мутавозеъ бўлган киши, энг гўзал зийнат билан зийнатлангандир...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Fazilatli Jum’a muborak aziz birodarim!

(Bularning barchasi qudratnamolikdir. Rangi
, shakli, ifori va hossalari ustida biroz fikr yuriting.
Allohning musavvirligiga boqing va go’zallikdan bahra oling)

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Кимнинг дўсти пўсти (териси) бўлган бўлса, у дўзахийдир.
Чунки Худойи таоло “Баддална жулудан” дея марҳамат қилди.


(”Оятларимизга куфр келтирганларни албатта оловга киритиб, куйдирурмиз. Қачонки терилари етилиб пишганда, азобни тотишлари учун уларга бошқа тери алмаштирурмиз. Албатта, Аллоҳ ўта иззатли ва ўта ҳикматлидир”
(Нисо сураси, 56-оят)

Яъни, жаҳаннам аҳли бўлган мункирларнинг дўсти ва яхши кўрган нарсалари жисмлари бўлади. Руҳларининг озуқасини тарк этиб, фоний бўлган жисмларини парвариш қиладилар)

Сенинг маъно ва мағзинг олов устидан ҳокимдир.
Лекин сенинг пўстинг (теринг) жаҳаннамга ўтиндир.


(Эй инсон!
Сенинг маъно ва мағзинг бўлган руҳинг олами амрдан бўлиб, олами халқдан бўлган олов устидан ҳоким ва ғолибдир. Лекин мағзингни пўсти бўлган жисминг олами халқдан бўлиб, яна олами халқдан бўлган оловнинг ўтинидир ва олов унинг устидан ҳокимдир)

Бунинг мисоли, ёғочдан ясалган бир кўзанинг ичидаги сувга ўхшайди.
Оловнинг қудрати фақатгина ёғоч кўза устидадир.


(Масалан ичи тўла сув бўлган ёғоч кўза, олов устига қўйилган вақтда оловнинг таъсири фақат ёғочга бўлади. Ва ёғочни ёқиб тешган вақтида, кўзадаги сув оқиб оловни сўндиради)

Инсоннинг маъноси олов устида моликдир.
Жаҳаннамнинг молики унда қачон ҳоликдир?


(Яъни, инсоннинг маъноси бўлган руҳ олов устида молик ва ғолибдир. Ва жисм жаҳаннам табиатидан бўлгани учун айни жаҳаннамдир. Жаҳаннамнинг муаккили бўлган Молик исмидаги малак жаҳаннамда қандай қилиб ҳолик (ҳалок бўлувчи) бўлмаса, худди шундай айни жаҳаннам бўлган жисмга тауллуқ қилган маъно ва руҳ шундай ҳолик эмасдир)

Бас шундай экан, сен жисмни эмас маънони орттир.
Токи Молик каби оловга ҳоким бўласан!


(Яъни, мадомики маънойинг олов устидан ғолибдир, жисминг ва суратинг айни оловдир у ҳолда жисмингни катталаштириб семиртиришга уринма.
Руҳинг ва маънойингни қувватли қил. Токи жаҳаннам мутасаррифи бўлган Молик исмли малак каби айни олов бўлган жисмингга ҳоким ва ғолиб бўласан)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй Худоё, жониби нурингга торт
Бандаликни борини бўйнимга орт.
Амр сандиндур ризожўй қил мани
Вақти риҳлатдур некухўй қил мани.
То ўзига тортмаса нури Вадуд
Садҳазорон тоатинг қилмасдур суд…
Ҳазрати Шоҳ Машраб қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Албатта Биз инсонни энг гўзал шаклда яратганмиз! 

Аллоҳ таоло яратган махлуқотлар сони беҳисоб. Лекин улар ичида инсон энг мукаммали, энг чиройлисидир. Аввало, у тик қомат қилинди, аъзоларининг барчаси бир-бирига мутаносибдир. Инсонга ақл берилди. У яхшини ёмондан, оқни қорадан ажрата билиш хусусияти эга.

(Тийн, 4-оят)

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй фазл-марҳамати чексиз, Афувв ва Карийм бўлган Аллоҳ!

Муборак ойингда, муборак шаҳарларингда Сенга ва Ҳабибингга меҳмон бўлдик.

Тавфиқинг учун ҳамд, тақсиримиз учун истиғфор айтамиз.
Сендан сўрайдиганимиз энг аввало ўзимизни сўнгра барча уммати Муҳаммадияни ҳолини ислоҳ айла, уларни азиз айла, улардан рози бўл!
Ўзинг бизни хушнуд қил.
Бизнинг хушнудлигимиз, Сени хушнуд ва рози қилишимиздадир.
Булар бўлмаса кўнгли ғамлик, кўзи намлик, тани аламлик бир қулга байрам татирмиди?!


Эй, қудрати ва санъати билан барчани ҳайрон қолдирадиган Қодир эгам!

Байрам қандай бўлишини кўрсатиб, бизларни яна бир ҳайрон қолдир.
Ошиқларингни чин байрамга етказ!
😢😢😢

Читать полностью…
Подписаться на канал