tabreziyrumiy | Неотсортированное

Telegram-канал tabreziyrumiy - Tabreziy_Rumiy.uz

3386

Бе ишқ мабош то набошӣ мурда Дар ишқ бимир то бимонӣ зинда... Ишқсиз бўлма ки, то бўлмагайсан мурда Ишқда ўлгин ки, то қолгайсан зинда... Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу t.me/TabreziyRumiy Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун

Подписаться на канал

Tabreziy_Rumiy.uz

Жаноби Маъшуқ, ғариб ошиқларини чин байрамга етказсин!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Салом, я Тойба…🌹🌹🌹

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Хайр Рамазон,
Хайр Каъба,
Хайр Макка…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Меҳрибоним,
Яккаю Ягонам!
Мен енгилдим…
Нафс ва шайтонга эмас.
Сенинг раҳматинг, ғуфронинг ва лутфингга…
Сенинг бечун ва бемисл зоти олингга енгилдим…
😭😭😭

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Бу заиф, ожиз қулинг улуғ мавсимда яхши мардикор бўлолмади.
Шундай бўлса ҳам барча умиди фазл-карами чексиз, асл мулк ва ғино эгаси бўлган Буюк Мавло сендандир…
😢😭

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Сен фарқига бормайсан, аммо овқатланган вақтингда ичинг нажосат билан тўлади.
Рўза таҳоратхонага ўхшайди. Сени моддий ва маънавий ифлосликлардан, барча ёмон нарсалардан поклайди!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…!

Эй Меҳрибон Роббим!
Бизларни йўқдан бор қилдинг, иймон-ислом неъмати билан сийладинг.
Шубҳасиз сенинг буйруқ ва қайтариқларингда, биз бандалар учун чексиз раҳматларинг ва яхшиликларинг бор. Бизларга ушбу моҳи шарийф бўлган Рамазонни, Ўзинг рози бўладиган ҳолда ўтказишимизга ва ундан қасд қилинган хайрларга эришишимизга тавфиқ бер!
Рамазонда, Анбиё ва Авлиёларинг ҳис қилган лаззат-ҳаловатдан, қалб сакинатидан бизларга ҳам икром эт!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Жим бўл, эй кўнглим!
Бу қишинг баҳорга айлангунга қадар,
Бу кечанг кундузга айлангунга қадар,
Узоқ йўллар яқинлашгунга қадар,
Бу ғамлар ортидан шодлик келгунга қадар ва юзимиз вуслат кўзёшлари билан намлангунга қадар жим бўл.
Жим бўл, эй кўнглим!
Сени, сендан кўра яхшироқ билган Роббингни ҳукми воқеъ бўлгунга қадар,
Сенинг насибанг сенга етиб келгунга қадар,
Етиб келмаганларини сенинг насибанг эмаслигини тушуниб етганингга қадар жим бўл…
Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
#жимбўл

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Aллоҳ, қадр кечаси кабидир.
Банда ҳар кечани ибодат билан ўтказсин дея қадр кечасини, кечаларнинг ичига яширди. Аллоҳ ҳам худди шундай ўзини амаллар ичига яширди.
(Қайси амалда Аллоҳни, уни розилиги топасиз билмайсиз. Барча амалларда пок ихлос ва муҳаббат билан Уни талаб қиласиз)
Эй биродар!
Ҳар қандай кеча қадр кечаси эмас. Аммо барча кечалар ҳам ундан холи эмас...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Сизни эсладим бас (иймон ва кўнгил) боғларим кўкариб яшнади,
Нур ёйилди ва девонларим зийнатланди.

Сиз маскани руҳимда бўлган севгилимсиз,
Ва сиз томирларимдаги ҳаётсиз.

Эй Аллоҳнинг раҳмати!
Мени ислом билан тирилтирмоқ учун қанчалар қийинчилик чектингиз ва қанчалар кўп сабр қилдингиз.

Сизга нисбатан чексиз иштиёқ, соғинч туймоқдаман ва руҳим сизга жуда ташнадир.

Ташналигимни қондирадиган фақат сизнинг муборак юзингиздир.

Сизнинг маъноларингиздан ёзадиган бўлсам, сўзлашдан ожиз қоламан.
Қомуслар, луғатлардаги сўзлар менга кифоя қилмайди.

Дорус саодатда сиз билан учраштиришини ва жаннатда сизнинг яқин қўшнингиз қилишини Аллоҳдан дуо қилиб сўрамоқдаман…

@TabreziyRumiy
Сизга чексиз салавот ва саломлар бўлсин,эй Аллоҳнинг расули!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Унутма!
Сен излаётган нарса, сени изламоқда…

(Сен толиб эмас, матлубсан)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Жаноби Ҳақ таоло тупроқни, манийни ва музға (қуюқ қон) ни доимо бизнинг кўз олдимизда бино қилиб қўйди.
Аллоҳ таоло:
-"Эй қабиҳ ниятли инсон!
Яхшилаб назар сол, сени қандай ҳолдан қандай ҳолга келтириб қўйдим. Уларни ҳар кўрганингда, сенда нафрат ва жирканиш пайдо бўлади." дейди.
(Аллоҳнинг бу суннати, Аёзнинг жанда ва чоруғи каби унинг аслида ким эканлигини доимо эслатиб туриш учундир. Худди шундай бизнинг ҳам нопок сувдан қудрати комиласи ила яратиб, ўзига ибодат қилишга лойиқ кўриб қўйибди. Қулга шунинг ўзи жуда катта шараф ва саодат ҳисобланади.)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Саййид Бурҳониддин Термизий ҳазратлари:
-Эй Мавлоно Жалолиддин, мен бу шаҳардан энди кетишим керак. Менинг ишим, вазифам битди!
Мавлоно Жалолиддин
ҳазратлари:
-Йўқ, мени ташлаб кетманг шайхим. Сизсиз мен нима қиламан?
Саййид Бурҳониддин Термизий
ҳазратлари:
-Сизни тамомлайдиган (камолотга етказадиган) бошқа бир Шер келмоқда. У Шер келиши учун, мен бу шаҳардан кетишим керак.
Зеро бир тўқайзорга икки шер сиғмайди.
Ва ўша Шер, Шамс Табрезий ҳазратларини Кўняга кириб келишлари…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Сен ўз "йўқ"лигингни Унга бағишласанг,
У ўз "бор"лиғини сенга эҳсон қилади...
Абул Ҳасан Ҳароқоний қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Илоҳим, бизларга тавфиқ ва ҳиммат бер!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ассалому алайкум азиз биродарим!
Аллоҳ сизга икки дунё саодатини насиб этсин, муҳаббатига ошно қилсин, сизни солиҳ қулларига йўлиқтирсин!
Жумъа муборак бўлсин!
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Жумъа оқшомингиз гўзал бўлсин.
Дийдор насиб этсин…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муждаларига сазовор бўлган, Константинопол фотиҳи Султон Меҳметхон масжиди

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

اللهم صل - محمد بشير ( بدون موسيقى ) | (Vocals Only) Mohammad Bashir -Allahuma Salli

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Салафу солиҳинларнинг биридан:
-“Дуоси ижобат бўладиган бирор кишини танийсизми?”, деб сўрашди. У зот эса:
-“Йўқ (ундай кишини танимайман)!
Лекин дуони ижобат қилувчи (яъни Аллоҳ) ни яхши танийман!”, дея жавоб бердилар


Раҳмати ва мағфирати бепоён бўлган Карийм Эгам!
Сендан нимани ва қандай сўрашни ҳам билмаймиз.
Ўзинг ҳолимизни кўриб билиб турибсан, ўзинг кифоя қилгин!
Биламан орамизда мағфират қилинган, марҳамат қилинган ва рози қилинган қулларинг бор.
Бас бу ғариб қулингни ҳам улар қаторида қил, қуруқ қўл қайтарма!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ишини яхши бажарган барча мардикорларга ҳаққини бераётганингда, бу абгор қулинг минг хижолат билан бир четда мунғайиб туриши сенинг улуғ шаънингга асло ярашмас бир ишдир…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй руҳ қуши!
Эҳтиросларингдан, гуноҳларингдан покландинг, нафсинг қафасидан қутилдинг. Маъно қанотларинг очилди. Қани, келган жойингга қайт, ўз юртингга тўғри парвоз қил!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Ассалому алайкум азизлар.
Фазилатли Жумъа муборак бўлсин!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Рўза, сени кун каби кўнгли ойдин, жони соф бир ҳолга келтиради. Сўнгра эса Подшоҳ билан учрашув кунида борлиғини қурбон этади, сени борлиқдан ва менликдан қутқаради...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Жим бўл, эй кўнглим!
Бир алиф миқдори жим бўл.
Чида, эй кўнглим!
Баҳорга оз қолди…
Денгизни ичида майдонга келган, кўринмаган тўлқинлар каби қалбингни биламан. Кутишдан бошқа чора бўлганида эди, ишон сени тўхтатмас эдим.
Аммо бошқа чора йўқ.
Унутма, дори-дармон ҳам кутилмай туриб таъсир қилмайди.
Гул, вақти келмай туриб очилмайди…
Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу

@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
#жимбўл

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Саёз сувларни энг енгил шамоллар ҳам жўштира олади.
Чуқур денгизларни эса фақатгина чуқур савдолар жўштира олади.
Англадимки виқорли ва асрорангиз бўлган ҳар бир нарса сукут қилади.
Англадимки сукут қилган ҳар бир нарса виқорли ва ҳайбатли.
Бироз жимлигим сўзласин, ичимизда харфсиз бир тил топайлик. Ичингда фақат иккимиз тушунадиган бир ғам бўлсин…
Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
#жимбўл

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ташналар (бир қарашда) оламда доимо сув излайдилар.
Аммо аслида сув ташналарни излайди.
Мадомики ошиқ У экан, сен энди хомуш бўл.
Мадомики У, қулоғингни тортмоқда экан сен тамоман қулоқ бўл!
Сел келмай туриб олдини ол, йўлини тўс. Акс ҳолда оламни паришон ва хароб қилади, ҳар тарафни остин устин қилиб юборади. Аммо хароб бўлишдан нега энди ғам чекайин? Харобанинг остида Подшоҳ хазинаси борку!
Ҳақга шўнғиган киши яна ҳам зиёда шўнғишни, жон денгизининг тўлқинида остин устин бўлишни истайди.
Денгизни ости ёқимлими ёки усти?
Унинг ўқи янада дилрабоми ёки у ўқга сипар тутмоқми?
Эй кўнгил!
Шодликни ғамдан, вафони жафодан ажратадиган бўлсанг васвасага дучор бўлган бўласан.
Тасаввур қилайлик, сенинг истагингда шакар мазаси бор. Севгилингни истаги эса, истаксизлик ва мурод-мақсадни тарк қилиш эмасмиди?!
Унинг ҳар бир юлдузи, юзлаб ҳилолнинг хунидир. Унга оламнинг қонини тўкиш ҳалолдир.
Биз қадрни ҳам, хунни ҳам топдик. Шу сабабдан Унга жон фидо қилишга шошилдик…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ақл-хаёлингда жанобатлик бор экан, баданингдаги покликни кўп ҳам фойдаси йўқ!
Асл ғоя ақл ва хаёл поклигидир

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Кўнгил ҳар лаҳзада Каъбага бориб қайтади. Аллоҳнинг лутф-эҳсони билан тана ҳам, кўнгил табиати сабабли шарафланади.
Бу узун ва қисқалик (яъни, масофалар) жисмлар учундир.
Улуҳият оламининг узун ва қисқалик билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Қодир Аллоҳ бир жисмни ўзгартирдими, энди у на фарсахга, на милга қарамай кетаверади.
Эй биродар, бу замондан юзлаб умид бор.
Қийлу қолни тарк эт, Ошиқлар каби жидду жаҳд билан қадам ташла!
Кема ичида ҳар қанча кўз қапқоқларини бир бирига уриштириб ухлайдиган бўлсанг, кема ҳаракатлангани сабабли ухлаётган бўлсанг ҳам, сен барибир йўл юраётган бўласан.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй ишқ!
Менинг барча айб-нуқсонларимни кўриб, била туриб яна мени сотиб олдинг. Бунчалар айб-нуқсони кўп мато бўладими? Ва матонинг бунчалар кўп айб-нуқсонига қарамасдан, ўз лутф-эҳсони ила сотиб олган харидор бўладими? 
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Тана ўз нажосатларидан холий бўлгандагина, маънавий мушк ва қийматли дур-гавҳарлар билан тўлдирилади.
Тана бу нажосатдан қутилиб пок бўлганда, "Ютоҳҳиракум" (Аллоҳ таоло сизларни нопокликлардан поклашни истайди) илтифотидан насиба олади.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй Аллоҳнинг Расули!
Хасратингиз ила қалбимга тушган оловни, жамолингиз нури ила сўндирсангиз.
Жисмимга сиғмаётган шу сабрсиз руҳимни,
Сизга қовушмоқлик ва шафоатингизга ноил бўлиш шарафи ила тинчлантирсангиз...

Қанийди, сизнинг йўлингизда қурбон бўлган жон бўлсам...
Қанийди, оёқларингиз остида эзилган тупроқ бўлсам...
Қанийди, тепасида тонглар оттирган жойнамозингиз бўлсам...
Қанийди, уйқусиз кечаларингиздаги тонг бўлсам...
Қанийди, устида ухлаган самон бўйрангиз бўлсам...
Қанийди, сиздан айрилганидан йиғлаган устунингиз бўлсам...
Қанийди, "Заҳарлиман, мени еманг!" деган қўйингизни эти бўлсам...
Қанийди, сизни соялантирган булутингиз буғи бўлсам...
Қанийди, очликдан белингизга боғлаган тош бўлсам...
Қанийди, ҳидоят нури учун қонаган бир азиз бош бўлсам...
Қанийди, мақтовлар юборган шаҳидларингизга йўлдош бўлсам...
Қанийди, раҳмат илa кўзларингиздан оққан бир томчи кўз ёш бўлсам...
Қанийди, Маккадан Мадинага ҳижрат қилганингизда минган туянгиз бўлсам...
Қанийди, Савр ғорида сизни мушриклардан, тўри билан тўсган ўргимчак бўлсам...
Қанийди, сизни урдингиз дея, ўч олиш баҳонасида сизнинг елкангиздаги Нубувват муҳрингизни ўпиб, юз-кўзларини суртган Уккошангиз бўлсам...
Аллоҳ гувоҳ, ё Расулаллоҳ!
Сизни жуда соғиндик ва сизни жудаям севамиз. Сиз:
- "Инсон, охиратда севган инсони билан бирга бўлади" - дея, марҳамат қилдингиз. Ва биз бу сўзингизга биноан, сиз билан сизнинг байроғингиз остида ҳашр этилишни умид қиламиз ва сизга қовушадиган ўша кунни интизорлик билан кутамиз...
Сизга Аллоҳнинг беҳисоб ва беадад салавот ва саломлари бўлсин!
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

“КЕЛ” сўзи нақадар гўзал, нақадар умидбахш, нақадар ўзига ром қилгувчи сеҳрли ва сирли сўз…
Бўлиб ҳам бу амрни, қул Хожасидан эшитса

Читать полностью…
Подписаться на канал