Эй Роббим!
Сен кимни ғам-ташвиш билан хаста қилмоқчи бўлсанг, унинг кўнглини зор-тазарруъ қилишдан тўсиб қўясан.
Бу сурат билан балони дафъ қилгувчи топилмайди. У ҳам келиб кўнгилга жойлашади.
Чунки энди унинг, зор-тазарруъ ва кўз ёши каби яхши шафоатчиси йўқ.
Эй Роббим!
Сен бир қулингни балодан қутқаришни ирода қилсанг, зор-тазарруъ ва ялиниб-ёлворишни эҳсон этасан.
Қур'они Каримда, қаҳр-ғазабингга дучор бўлган умматлар ҳақида шундай марҳамат қилдинг:
-"Улар, тавба ва истиғфорни ортга сурдилар, йиғлаб зорланмадилар шу сабабдан балолар улардан юз ўгирмади."
(Бизнинг баломиз уларга етганда, тавба-тазарруъ қилсалар эди! Лекин қалблари қаттиқ бўлди ва шайтон уларга қилаётган ишларини зийнатлаб кўрсатди. Анъом, 43-оят)
Кўнгиллари қаттиқлашди, ишлаган гуноҳлари ўзларига ибодат каби кўринди.
Қайсар гуноҳкор киши, ўзини айбдор деб билмагунча, унинг кўзларига қачон кўз ёш келади?!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Эй кўнгил!
Агар шодлик билан ғамни бир биридан ажратадиган бўлсанг, васвасадан парча парча бўласан!
Машойихи Кибор қаддасаллоҳу арвоҳаҳум демишларки:
-"Олдингга луқма қўйган билан, юзингга тарсаки туширганни (яхши, ёмон деб) ажратаётган экансан, демак сен хали ҳақиқий муваҳҳид эмас экансан!"
Агар муродингга эришишингда шакар мазаси, лаззати бўлса (яъни мақсадга етишиш ширин бўлса),
Бемуродлик (муродга эришолмаслик), Дилбар (Аллоҳ)нинг муроди эмасмиди?
(Комил ошиқларнинг муроди, иродаи Илоҳиядан иборатдир. Аллоҳнинг иродасига рози бўлмасдан, бошқа мурод кўзламоқ, камолга эмас нуқсонга далолат қилади.)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Йиғлаган англайдими ёки англаган йиғлайдими?
Эй қалбим!
Сўзла, ушбу бадан боқийми?
Севги ким учун, кўз ёш ким учун?
Айрилиқ бу дунёда жуда қийин, охиратдачи?
Ичимга, ён демоқдаман. Фақатгина сен ён...
Ва кўнглимга, бардошли бўл демоқдаман.
Майли барча бахтли бўлсин, сен эса сабр қил...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Ишқда сўзламоқ, ишқдан баҳс этмоқ йўқ. Ишқда яшамоқ бор. Ишқда инграмоқ, кўз ёш тўкмоқ бор. Бу кўз ёшлар сен учун кифоя. Сукут сақла, сўзлама. Ҳеч бир нарса сўзлама. Сўзламагин ки, ишқнинг нималигини кўз ёшларинг сўзласин. Кўнгил ёнишни бошласа, уд дарахти каби гўзал ҳид таратади…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
بازآ بازآ هر آنچه هستی بازآ
گر کافر و گبر و بت پرستی بازآ
این درگه ما درگه نومیدی نیست
صد بار اگر توبه شکستی بازآ
ای واقف اسرار ضمیر همه کس
در حالت عجز، دستگیر همه کس
یارب تو مرا توبه ده و عذر پذیر
ای توبهده و عذرپذیر همه کس
جز وصل تو دل به هرچه بستم، توبه
بییاد تو هرجا که نشستم، توبه
در حضرت تو، توبه شکستم صدبار
زین توبه که صد بار شکستم، توبه
حضرت مولانا جلال الدين رومي قدس سره
Яна кел, яна кел!
Ҳар на бўлсанг ҳам, яна кел!
Кофир бўлсанг ҳам, оташпараст бўлсанг ҳам, бутпараст бўлсанг ҳам, яна кел.
Бизнинг бу даргоҳимиз, умидсизлик даргоҳи эмас.
Юз карра тавбангни бузган бўлсанг ҳам, яна кел!
Эй, барчанинг кўнглидаги сирлардан хабардор бўлган зот!
Эй, қуллари ожиз қолганда барчанинг дастгири бўлган зот!
Эй Роббим, сен бизларга тавбани насиб эт ва узримизни қабул айла.
Эй барчага тавбани насиб этган, узрини қабул этган зот.
Сенинг васлингдан ўзга нарсага кўнглимни боғлаган бўлсам, тавба.
Сенинг ёдингсиз ҳар жойга ўтирган бўлсам, тавба.
Сенинг ҳузурингда тавбамни юз марталаб буздим,
Бу юз марталаб бузган тавбам учун, тавба...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Парвардигорим,
мен сендан ҳидоятни, тақвони, офиятни ва бандаларингга нисбатан беҳожатликни сўрайман!
@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум азизлар.
Жумъа муборак!
Жумла оламни бир ойнада сайр этдим.
Ойнам нуқта, сиррим нуқта.
Умид қилганимчалик буюк эмас экан.
Дунё нуқта, мен нуқта.
Манзилдан шунчалик узоқлашибманки, дард нуқта, ғурбат нуқта.
Қайтиб қарадим чиқган йўлим нуқта, такрор нуқта.
Келган кетди, кетган келди.
Ўнгим нуқта, чапим нуқта.
Мардонлар манзилу мақсадига эришдилар.
Сўзлаган йўқ, сукут сақлаган нуқта…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Ёри ғор Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг уйлари.
Саййидимиз алайҳис салоту вас салом:
-“Барча эшик ёпилсин, илло Абу Бакрни эшиги очиқ қолсин” дея марҳамат қилганлар.
Бу ерда ҳали ҳамон қудрати ва марҳамати илоҳия билан ўша асри саодатнинг файзи жўш уриб туради… 😢
— "Вафот этган куним, менинг тобутимни елкалар устида кўрган вақтингда, менда бу дунёнинг дарди бор (бирор нарса армон бўлиб қолди) деб ўйлама.
Мен учун йиғлама!
"Во дариғ - во дариғ, воҳ-воҳ" дема!
Шайтоннинг тузоғига тушадиган бўлсанг, "Воҳ воҳ"нинг вақти ана ўшандадир. "Во дариғо, во надомато" аслида ана ўша вақтда бўлади.
Жанозамни кўрган вақтингда:
— "Ал-фироқ, ал-фироқ", дема!
Зеро Ёрнинг васлига етишим, Уни топишим ана ўша вақтдадир.
Мени қабрга қўйган вақтларида:
— "Алвидо, алвидо", дема!
Қабр— жаннат аҳлининг пардасидир. Қабр зиндонга ўхшаб кўринади, аммо аслида-чи? Жоннинг зиндондан қутилишидир.
Ботиш (ўлим) ни кўрдинг, энди эса янгидан туғилишга ҳам гувоҳ бўл.
Қуёш ва Ойнинг ботишлиги, уларга ҳеч қандай зиён етказмайди (чунки қуёш ва ой ботгач, яна янгидан чиқади). Сенга ботганга ўхшаб кўринса-да, аслида улар дунёга янгидан келишга, яна нур сочишга ҳозирланмоқда...
Ерга қайси уруғ экилдию, униб чиқмади?!
Нега энди сен инсон уруғига келганда унмайди, ўсмайди - деб ўйлаябсан?!
Қайси челак сувга ташланди-ю, тўлиб-тошиб чиқмади?!
Жон Юсуфинг қудуқга тушар экан, нега йиғлайсан?!
Бу тарафда оғзингни юмдингми, у тарафда оч...
Чунки энди "дабдабанг" (шон-шуҳратинг), маконсизлик оламининг бўшлиғидадир!"
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Менинг бу ўлим куним, Севгилим билан топишадиган кунимдир.
Шодлик кунидир, (ишқ, висол) шаробини ичадиган кундир. Турли хил неъматларидан насибадор бўладиган кундир, шикоятлардан қутулиб, Аллоҳдан рози бўладиган кундир.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
Барчамизнинг ўлим кунимиз байрам бўлсин, "шаби арус" бўлсин!
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Эй Кўнгил!
Сен Ҳазрати Шамсни, Ҳазрати Мавлонони мозий (ўтмиш) дан излаяпсан.
Сен ишқ ва муҳаббатни унда бунда деб ўйлаяпсан.
Улар эса сенинг кўнглингда, ҳалиям англамадингми?
Ҳар кимнинг кўнгил чироғини ёқадиган бир Шамси бор. Аммо бунинг учун сенинг орзуинг муножоти, Ҳақнинг иншо этган қадар эшигининг тўқмоғида эшитилиши лозим.
Ана ўша вақтда Шамс ҳам, Мавлоно ҳам ўзинг эканлигингни кўрасан...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Ожизлик-чексиз ва мислсиз қудратдир.
Чунки ожизлик қудратни, йўқлик борликни чақиради…
Ёр хонасининг ҳарир пардаси шунчалар нозик ки, ҳар қандай кичик бир шабода уни ўйната олади. У ҳарир, нозик пардани ўйнаши ошиқни бехуд қилади, уни ширин висол оғушларига етаклайди. Хонадан мурод Ёрдир. Ғишт, лой ёки бир парча мато буларнинг барчаси бир баҳона.
Чунки парда ортида Ёр зоҳирдир.
“Ялайта қовмий яъламун”…
(Бу ҳолни ошиқлар англар) 😢
Ким у,
Кўнгилни ғамга ботиради, яна унга йиғладингми у аччиқ аламни лаззатли қилади?
Аввалда илон бўлиб ёқимсиз кўринсада, охирда хазина бўлади.
Шунақанги лаззатли подшоҳдир ки, аччиқ дардни бир лаҳзада гўзал бир ҳолга айлантиради.
Қаршисидаги шайтон (каби осий ва мардуд) бўлса ҳам ўз лутфи марҳамати ила малакга айлантиради. Ғам-ташвишга ботган бўлса, бир зумда шод-ҳуррам қилади. Онадан туғма кўр бўлганни илм ва маърифат эгаси қилади.
Қоронғуликни ойдинлатади, тиканзорни гулзорга айлантиради. Қўлингдаги тиканни чиқариб ташлаб, бошингга гулдан ёстиқ қилади.
Халилига ялт ялт олов беради. Аммо Намруднинг ёқган у оловини гулзорга айлантириб қўяди.
Юлдузларни ойдинлатган Удир.
Чорасизларга чора қилган Удир.
Қулларини имтиҳон қилган ва имтиҳонда ёрдам қилган ҳам Удир.
Қулларига аввалда эҳсонлар қилиб, кейин қулларини “қилган” эҳсонларини яхши кўриб тақдирлаган ҳам Удир. Қулларини дўст тутиб ўзига яқинлаштирган ҳам Удир.
Барча гуноҳкорларнинг гуноҳларини, куз мавсумида тўкилган барглар каби тўкган, ўзи ҳақида ифтиро қилганларнинг қулоқларига қандай узр (тавба қилиш) келтириш сўзларини шундай талқин қилади:
-“Эй вафо эгаси, қилган гуноҳларимизни ёрлақа!”
Қул, қўл кўтариб дуо қилишни бошладими, яна унинг ўзи яширинча “омийн” дейди.
У, дуодан кимга завқ берган бўлса унга омийн дейишни яхши билади.
У, қулларини ичини ҳам ташини ҳам анжир каби лаззатли гўзал бир ҳолга келтиради.
Яхши ва ёмон ишларда ҳам қўл ва оёғингга қувват беради. Шундай бир завқ бағишлайди ки, ожиз ва заиф киши Рустамларнинг куч-қувватига эга бўлади.
Ҳазрати Худовандигор Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Келтирдилар Буроқни, мин Муҳаммад дедилар
Минмагайман Жаброил, умматим минмагунча.
Минмагайман Жаброил, умматим минмагунча...
Келтирдилар Сиротни, ўт Муҳаммад дедилар
Ўтмагайман Жаброил, умматим ўтмагунча.
Ўтмагайман Жаброил, умматим ўтмагунча...
Келтирдилар Жаннатни, кир Муҳаммад дедилар
Кирмагайман Жаброил, умматим кирмагунча.
Кирмагайман Жаброил, умматим кирмагунча...
Келтирдилар Кавсарни, ич Муҳаммад дедилар
Ичмагайман Жаброил, умматим ичмагунча.
Ичмагайман Жаброил, умматим ичмагунча...
Аллоҳумма солли ва саллим ва борик алайҳ...
۞ وَمَنْ يَعْمَلْ سُوءًا أَوْ يَظْلِمْ نَفْسَهُ ثُمَّ يَسْتَغْفِرِ اللَّهَ يَجِدِ اللَّهَ غَفُورًا رَحِيمًا (النساء ١١٠)
Ким ёмонлик қилса ёки ўзига зулм этса, сўнгра Аллоҳга истиғфор айтса, Аллоҳни мағфиратли ва раҳмли зот топади.
(Нисо 110-оят)
Ушбу оятда Аллоҳ субҳонаҳу таоло қилган бандаларга марҳамат қилган фазлу карами ва бағри кенглигидан хабар бермоқда. Бу ояти карима ҳақида ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтганлар: «Аллоҳ ўз бандаларига карами, авфи, ҳилми, раҳматининг кенглиги ва мағфиратининг беқиёслиги ҳақида хабар бермоқда. Ким кичикми-каттами гуноҳ қилса-ю, сўнгра Аллоҳга истиғфор айтса, Аллоҳни мағфиратли ва раҳмли зот топади. Гарчи гуноҳлари осмонлару ердан, тоғлардан катта бўлса ҳам».
۞ نَبِّئْ عِبَادِي أَنِّي أَنَا الْغَفُورُ الرَّحِيمُ (الحجر ٤٩)
Бандаларимга хабар берингки: «Албатта, Менинг Ўзим ўта мағфиратли ва ўта раҳмлидирман.
(Ҳижр 49-оят)
۞ وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ ۖ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ ۖ(البقرة ١٨٦)
Қачон бандаларим сиздан Мен ҳақимда сўрасалар, бас албатта Мен яқиндирман.
Дуо қилувчи Менга дуо қилганда, дуосини ижобат қилурман.
(Бақара 186-оят)
(Тарнов остидаги охирги иккита катта ёзувга ушбу оятлар битилган экан.
Гуноҳкор бир қулга Роббисидан ушбу хушхабарларни эшитиш ёки ўқишдан кўра севинчли бирор нарса борми?!)
Дарди исёнга мубталоман, Ё Расулаллоҳ
Эшигингда бир бахти қароман, Ё Расулаллоҳ!
Кутдим жамоли покингдан тажаллийлар
Боқ энди фироқга сазоман, Ё Расулаллоҳ!
Нола айларкан ҳар айём умиди файзингла доим
Журмимла у дамдан жудоман, Ё Расулаллоҳ!
Сочилур иқлими покингдан барчага раҳмат
Мен нечун қуриб сўлайин, Ё Расулаллоҳ!
На шавқ ки тутаркан бўйинг ҳар дам сахарларда
Боқ энди нола қилган бир найман, Ё Расулаллоҳ!
Қабул айла мужримни, на бўлур қувма эшигингдан
Гар қувсанг кимга арз қилайин, Ё Расулаллоҳ!
Ёндим исёнларимла, ёқма ҳижронингла Эй Набий!
Паноҳимсан, сендан ўзга кимга борайин, Ё Расулаллоҳ!
Гуноҳ менга ярашмас тўғри, афв сенинг шаънинг
Сен бор экан нега дард этайин, Ё Расулаллоҳ!
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Юзимни, севгилимнинг оёқларига суртиш учун келдим. Қилган хатоларимга афв тилаш учун келдим.
• Яна бошидан унинг гул боғчасига, боғбон бўлиш учун келдим. Унинг ишқида оташ бўлиб, ўз тиканларимни ёқиш учун келдим.
• Покланиши мумкин бўлган кирни поклашга,
севгилим учун мақбул ишни яна ҳам яхшироғини қилолмаганим учун, афсус-надомат қилгани келдим.
• У вафосиз гўзалнинг севгиси йўлида тўкган кўзёшларимни кўрсин дея, унинг ҳузурига йиғлаган кўзларим билан келдим.
• Эй ҳеч бир нарсага ўхшамаган, тенгсиз бўлган ишқ!
Тур, севгини бошидан бошла, марҳаматга яна бошидан кириш!
Мен ўлдим, иқроримдан ҳам инкоримдан ҳам воз кечдим.
• Чунки сенинг софлигинг, қусурсизлигинг бўлмай туриб борлиқ оламида соф бўлишнинг имкони йўқ!
Сенсиз ғамдан қутилмоқни, яхши бўлмоқни иложи йўқ!
• Зоҳирда мен сукут сақладим. Сен биласанки, қон йиғлаган кўнглимда қонларга тўла сўзларим бор.
• Мен сукут қилганим вақт, юзимга диққат билан боқ!
У ерда қолдирган изларингни кўр!
• Мен бу ғазални қисқа қилдим. Қолганлари эса кўнглимда...
Агар мени у махмур кўзларинг билан маст қилсанг, сўзлайман.
• Эй сўздан қолган,
Эй ёридан айрилган киши! Қандай қилиб у ўткир ақлингни йўқотиб, бунчалик ҳайрон қолдинг?
• Эй ўзида сўзлашгани куч топа олмай, сусаётган киши!
У ёқувчи, ҳароратли фикр-андишалар билан қандай дард-алам ичрасан? Фикр-андишаларнинг катта қўшинлари келмоқда.
• Сўзни инсонларга сўзлайдилар. Ёлғиз қолинганда жим бўладилар. Ҳеч ким ўз севгилисининг сирларини эшик ёки деворга сўзламайди.
• Ёки сен, ишқдан сўзлашадиган инсонни топа олмаяпсанми? Шу сабабдан жим ўтирибсанми? Сен ҳеч кимни сўзларингга маҳрам кўрмаяпсанми?
• Ёки сен бошқа оламдан келдингми? Покиза бир оламданмисан? Ушбу ўлимтикга гирифтор бўлиб, ўлимтик ейиш билан машғул табиат итлари билан табиат оламига аралашиб кетолмаяпсанми?
Балки ушбу нопок оламга кўника олмаётгандирсан?
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Хуш давлатдир юмиб ишқингла кўз, йўлингда жон бермоқ
Насиб бўлгайми Султоним, ҳарамгоҳингда жон бермоқ
Сўнаркан кўзларим осон бўлар оҳингда жон бермоқ
Жамолингла фараҳнок этгин ки, ёндим Ё Расулаллоҳ...
Исми муборагингиз бунчалар ҳам гўзал, жоним Ҳабибим...
Сизга Аллоҳнинг давомли салавот ва саломлари бўлсин!
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...
Кўняда Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларининг Ҳақга қовушган кун “Шаби Арус”ларининг 750 йиллиги кенг нишонланмоқда экан
Читать полностью…Умидсизлик диёрига кетма, умидлар бор.
Қоронғуликка борма, қуёшлар бор.
Кўнгил, сени кўнгил аҳлининг диёрига, тана эса сени сув ва лой ҳибсига тортади.
Огоҳ бўл, бир кўнгил аҳлидан кўнгил озуқасини ол.
Бор, иқболни бир иқбол соҳибидан ўрган…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Ишларнинг энг хунуги, бил бу бадгумонлик эрур
Аллоҳ ёр бўлгай, кимки ўз номасин ўқий олур...
Кишининг ўзи бадкирдор ва бадрафтор бўлса, бошқаларга нисбатан ҳам бадгумон бўлади.
Унинг ўз вужудида нимаики бор бўлса, ўша заҳоти уларни бировга нисбат беради...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Эй солик!
Ошиқларнинг ҳаёти, ўлимларидадир.
Кўнгил бермай туриб, кўнгил тополмайсан.
"Алмавту лиқоуллоҳ" яъни ўлим, Аллоҳга йўлиқишдир.
Машойихи Кибор наздида, КЎНГИЛ деб ҳақиқати инсонияга айтилади. Бутун танага қон ҳайдаб берадиган аъзога, кўнгил (қалб, дил) дейилмайди.
Шунинг учун у кўнгилни, яъни инсонийлик ҳақиқатини топиш учун қалбни, қалбни сақлаётган танани, ҳаётни ва руҳни ҳам ўз Эгасига таслим қилмоқ лозим.
Кўнглим сеники,
жон сеники, тан ҳам сеники.
Нимам бўлса барчаси сеники.
Мен ҳам сеникиман...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Алиф...
Лооом...
Mиийм...
Худди шундай англата олмайдиган ҳолдаман.
Эй Ёр,
ҳижратим сенгадир!
Мен сенга муҳожир,
Сен эса менга Ансор...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Парвардигори Меҳрибоним, сиз билан юзлаштирсин эй Ҳабибим.
Сизга чексиз ва мудом
Бўлсин салот ва салом
🥺🥺🥺