tabreziyrumiy | Неотсортированное

Telegram-канал tabreziyrumiy - Tabreziy_Rumiy.uz

3386

Бе ишқ мабош то набошӣ мурда Дар ишқ бимир то бимонӣ зинда... Ишқсиз бўлма ки, то бўлмагайсан мурда Ишқда ўлгин ки, то қолгайсан зинда... Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу t.me/TabreziyRumiy Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун

Подписаться на канал

Tabreziy_Rumiy.uz

Ўзингни мужрим бил ва қўрқмасдан мужримман деб айта олгин.
Токи у Устоз сендан дарсни ўғирламасин!

(Устоздан мурод Муршиди комилдир. Яъни, Эй солик!
Тариқатда сулук тутиб, бир икки каромат кўришинг билан ўзингни мағфурлар зумрасига қўшиб қўйма. Ўзингни қабоҳатли ва гуноҳкор деб бил ва гуноҳкорлигингни эътироф эт. Дарвешлик номусимга таъсир қилади деб қўрқма, токи устозинг бўлган Муршиди комилинг сенинг қусурли эътирофингга марҳамат қилиб сенга кўпроқ таважжуҳ ва талаттуф икром қилсин. Ўзингни мағфур ва маъсум билмагин ки, Муршид сенинг ғурурингга қараб сенга берадиган маориф ва ҳақойиқ дарсини яширмасин. Берганларини ҳам қалбингдан суғуриб олмасин. Зеро Муршид истаса беради ва истаса берганларини қайтариб ҳам олади)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Тўқлик кўзда бўлади, қоринда эмас.
Бойлик нафсда бўлади, чўнтакда эмас.
Гўзаллик руҳда бўлади, шаклда эмас…
@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум қадрли юртдошлар.
Жумъа муборак!
Кўзлаган хайрли ният ва мақсадларимизни энг хайрлисини карам қилсин!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Агар лочинлардек парвоз қилишни истасанг, товуқлар билан вақтингни зоеъ қилма…
@TabreziyRumiy

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Сен, мени камоли севганингдан бошқаларга бормасин дея, барча эшикларни юзимга ёптирдинг.
Фақатгина ўзингга келишим учун уларга но ошно қилиб мени ёлғизлатдинг, мени ғариб бир аҳволга солдинг.
Мен эса доимо бошқа эшикларга интилдим…
Роббим, Меҳрибон Роббим!
Бу қулинг, ожиз ва заифлигидан гоҳ гоҳида йўлини йўқотиб сендан бошқа тамонларга юзланиб қўймоқда.
Бу ночор қулингни беадаблигини кечир, марҳамат қилиб фақатгина ўзингга буриб қўй.
Мени душманларим билан ёлғиз қолдирма.
Ал мадад, ал мадад, ал мадад
Ё Аллоҳус Сомад.
Ал омон, ал омон, ал омон
Мин шарриш шайтон ва мин заволил иймон!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Маъно эшигини тақиллатсанг, сенга уни очадилар.
Фикр қанотини қоқсанг, учишга ҳаракат қилсанг сени шаҳбоз (лочин) айлайдилар.
(Инсон, ҳиммат ва фикрат қанотлари ила учади ва юксалади. Сен ўша қанотларингни ҳеч очиб кўрдингми? Яъни Аллоҳда фоний бўлишни бир маротаба бўлса ҳам ўйлаб кўрдингми?
Ҳимматингни, умрингда ўша давлати узмони топишга сарф этдингми? Шубҳасизки этмадинг!) Чунки:

Фикр қанотинг лойга ботган ва оғирлашган.
Шунинг учун лой емоқдасан, лой сенинг нонинг бўлди.

Нон ва гўшт лой кабидир. Улардан озроқ егин ки,
Токи лой каби ерда қолиб кетмагайсан.
(Ҳазрати Мавлоно, кўп ейишни лой ейишга ўхшатмоқдалар ва нон билан гўшт, инсоннинг асосий озуқаларидан экан уларни кўп ейиш, лой ейиш ва лойга ўхшаб ерга ёпишиб қолиш демакдир. Сендаги фикр ва ҳиммат қанотларининг қимирламаслиги, кўп ейиш лойига ботиб қолганингдандир. Биноан алайҳ еб-ичишда мўътадил бўлишни, имкон қадар камайтиришга ундамоқдалар.
Маълумки емоқдан мақсад, яшамоқдир. Яшамоқдан мақсад, емоқ эмас. Яшашдан мақсад фақат еб-ичиш деб ўйлаган ғофилларнинг, оч ва тўқ бўлишлари эътиборидан икки ҳолат мавжуд. Ҳазрати Мавлоно ўша икки ҳолни шундай баён қиладилар:)

Эй нафси ёмон одам. Сен агар оч қолсанг, атрофингга биров яқинлаша олмайдиган қўрқинчли, ваҳший, пасткаш бир итга айланасан.

Қорнинг тўйганидан сўнг, мурдор (ўлимтик) ҳолга келасан.
Девор каби қўл-оёқсиз, коинотдан бехабар бир ҳолга келасан.
(Яъни овқатланишга ўтирганингда шўр-аччиқ, ширин-нордон турли туман емаклардан нима бўлса, ҳаммасини қорнингга яхшилаб жойлаганингдан, деворга ўхшаб қоласан. Кекириб кекириб турганингда, вулқон отилаётган тоғлар ичидан чиқаётган турли хил газларга ўхшаган газлар чиқарасан. Ниҳоят еб-ичишдан муккага кетганингдан, атрофингдагилардан ва ҳатто ўзингдан ҳам бехабар қоласан. Шу аҳволингда ҳис-туйғусиз, ҳаракатсиз бир деворга айланасан)

Тўқлик ҳолингда мурдор (ўлимтик), очлик ҳолингда ит экансан,
Бунақада Шерларнинг чопган гўзал йўлларида сен қандай юрмоқчисан?

Ўзингни ов асбобингни итдан ўзга нарса деб билма.
Итнинг олдига камроқ суяк ташла.

Чунки ит қорни тўйганида саркашлик қилади.
Энди қандай қилиб ов-шикорга хурсандчилик билан чопсин.
(Ов асбобидан мурод, нафсдир. Инсон дунёни ҳам, охиратни ҳам нафси воситаси билан овлайди. Нафснинг аммора, лаввома, розия, марзия, мутмаинна каби турли хил даражалари бор. Фақатгина тамоғини ва шаҳватини ўйлаган инсоннинг нафси эса, шубҳа йўқки аммора даражасидан юксалмаган, итлик сифатини ўзгартира олмагандир. Итга ҳаддан зиёд эътибор бериб, кўп парваришласа айнийди. Эгасига итоат қилмасликни бошлайди. Қорни тўқ бўлса ўз ҳоҳиши бўйича ўзи истаб овга чиқмайди. Худди шундай нафс ҳам, бўлгунча ейди. Тўйгунча яна иштаҳаси ортиб боради. Биноан алайҳи уни очлик камчиси билан йўлга солиб бўлади)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй ғилай!
Буларни жон қулоғинг билан эшит, кўзингга қулоқ йўли билан илож бер.
Покиза сўз, ҳақиқатдан узоқ бўлган кўнгилларда қарор топмайди, нуринг аслига қайтади.
Қийшиқ пойафзал, оёғи қийшиқга қанчалик муносиб бўлса, шайтоннинг ҳийла ва васвасалари ҳам тўғри бўлмаган кўнгилларга муносибдир.
Ҳикматни истаганингча такрорла. Сен унга аҳл эмас экансан, ҳикмат сендан қанчалик узоқда. Иста ёзиб, белгилаб ол, иста баҳс эт, сўзла!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Аллоҳумма Ё Вадуд, Ё Вадуд,
Ё Зaл Аршил Мажийд!
Парвардигоро,
Биз сендан тавфиқ ва ҳидоятни,
Рушд ва иона (мадад) ни,
Ризолик ва қаноатни,
Сенга қабулият ва мақбулиятни,
Дуо ва ижобатни сўраймиз.
Парвардигоро,
Қалбимизни нуринг билан,
Юзимизни зийнатинг билан,
Танамизни қувватинг билан ризқлантир!
Бизларни чиройли амал билан,
Чиройли сўз билан,
Чиройли умр гузаронлик билан,
Ва чиройли хотима билан ризқлантир!

@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва боракатуҳ.
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин, азизларим!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Чида, эй Кўнглим!
Бечора эмассан,
Яратган сенга Ёрдир...
Кимсасиз эмассан,
Ёнингда "Кимсасизларнинг Кимсаси" бордир!
Биламан ҳеч бир ерга сиғмайсан, дунё сенга тордир!
Аммо, чида эй Кўнглим...
Чидагин ки, ҳар кечанинг
мутлақо бир тонгги бордир

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Аллоҳу Карийм барчамизни мушкилларимизни осон қилсин, нажоти дорайн берсин!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Жоннинг касб-кори, аслсиз касб-кор эмас. Жон ризқи нопок бўлмайди, бу ризқ билан ризқланганни таҳорати бузилмайди. Жон шаҳрида эркак ва аёлсиз ҳар лаҳзада бир сурат, бир шакл вужудга келади.
Ҳар шакл ойдан ҳам гўзал, бол-шакардан ҳам тотлидир. Юз мингларча дабдаба ила турли туман безаниб, зийнатланиб менинг севгилимга хизмат қилади.
Ҳаммаси ҳам дарвешларнинг салтанатига ҳайрон, кўк юзининг суви уларнинг терисидан оқмоқда.
Эй кўнгил!
Сен ҳам сархушларча уларнинг маҳалласига келдинг, энди қўл силта

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Сен учун сомон хаси қадар қийматга эга бўлмаган бир Ғарибнинг (вайрон бўлган дардли) кўнгли,
Арши-Аълодан ҳам,
Курсийдан ҳам,
Лавҳул-Маҳфуздан ҳам,
Қаламдан ҳам устундир…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Инсонни кўрганларингдан иборат деб ўйлама, кўролмаганларингдан қидир.
Ичи ҳақиқатнинг расми, ташқариси эса фақатгина бир манзара...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Бир оз кут,
орқангга қайт ва унутганларингни эсла.
Йўқотган бўлсанг изла,
Хафа қилган бўлсанг узр сўра,
Хафа қилинган бўлсанг кечириб юбор.
Чунки ҳаёт ниҳоятда қисқа...
Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Қафасда маҳбус қолган Қушнинг қутилишни истамаслиги жоҳилликдир…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Сабаблар, кўришларга парда бўлади. Чунки ҳар кўз, унинг санъатини кўришга лойиқ эмас. Сабабни йиртадиган бир кўз лозим, токи пардаларни таг-томиридан суғуриб ташласин...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Агар бирорта жонзотдан қўрқсанг, ундан даҳшатга тушиб, ундан қочасан.
Агар Меҳрибон Аллоҳдан қўрқадиган бўлсанг, унга улфат бўлиб, унга яқин бўласан…

Ассалому алайкум азиз ватандошим.
Саййидул айём муборак!
Меҳрибон Аллоҳ барчамизни ўзига улфат қилиб, муҳаббатига ошно қилсин ва олий мақсадимизга эриштирсин!
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Чиройли гулни,
ёқимли кечани,
яхши дўстни ҳар ким истайди.
Муҳими гулни тикони билан, кечани зулмати билан, дўстни барча камчилиги билан сева олишдир...
Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Жумъа муборак, азизим!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Дўстни манманлигинг ва худбинлигинг билан ўзингдан бездирма.
Токи улар сенга мухолиф ва душман бўлмасинлар.
Холиқинг учун унинг халқига хайр қил. Ёки ўз роҳати жонинг учун уларга яхшилик қил.

(Ҳақ таолонинг розилигини кўзлаб унинг махлуқотларига чиройли ва яхши муомала қил. Ёки ўз манфаатларинг ва роҳати жонингни кўзлаб уларга яхши муносабатда бўл. Зеро халқга яхши муомала қилсанг, қалблари сенга нисбатан илийди ва муҳаббат кўргизади. Бу икки ният ва мақсаддан аввалгиси аълодир. Зеро ризойи Худойи таоло учун яхшилик қилсанг, ҳам Ҳақнинг ҳам халқнинг муҳаббатини қозонасан)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Сукут сақланганда, само қалбимга ҳижронни шивирлайди.
Булбул, гул исмини ўша гўзал онларни шивирлайди.
Айтадилар ки, кўнгил дардига ягона чора унутмоқдир.
Ҳайҳот!
Унутса ҳам жонони шивирлайди...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Дарахт буталари йўнилмаган бўлсин, токи дурадгор унда ўз санъатини намоён қилсин.

Синган оёқлар бўлсин, токи синиқчи табиб у ерга борсин.

Хаста ва заиф бўлмаса, Тиб санъатининг жамоли қачон ошкор бўлади?

Мислар инсонлар наздида хор ва қийматсиз бўлмаса эди, кимё санъатини қачон кўринар эди?

Нуқсонлар камол васфининг ойнасидир ва у ҳақорат иззу жалолнинг ойнасидир.
(Ҳар қанча нуқсонлар бўлса, юқорида кўрсатилган важҳлар билан барчаси зуҳури камол учун бир ойнадир. Махлуқотнинг ҳақорат ва зиллати эса Ҳақ таолнинг иззат ва жалолининг ойнасидир)

Зеро дарҳақиқат зидни зид пайдо (ошкор) қилади.
Зеро асал сирка билан зоҳир бўлади.
(Ёруғлик қоронғулик билан, ширин аччиқ билан, иссиқ совуқ билан, яқин узоқ билан
зоҳир бўлади)

Ҳар ким ўз нуқсонини кўриб, англаган бўлса демак ўз камолотига ўн от билан чопибди.

Ўзини аҳли камолдан деб гумон қилган киши, шу сабабдан ЗулЖалол тарафига парвоз қила олмайди.

Эй ноз соҳиби!
Сенинг жонингда камол ваҳмидан бадтарроқ иллат йўқ.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Кимни зидди ила бир жойга қўядиган бўлсанг, уни ўлим азобига гирифтор қилган бўласан. Руҳ-лочин, тан эса қузғундир. Қузғун ўлимтикларга, лочин эса саройларга муносибдир.
Қузғун билан бирга яшамоқ, лочин учун оғир азиятдир.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Лочин доимо Султонга нисбат берилади.

Бу олий гўзал нисбат, доимо бу фақирни ҳайратга солади

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Дунёдаги ҳаётимиз баъзида ширин, ёқимлидир.
Баъзида эса ташвишлар билан тўла, ёқимсиздир.
Aқлингни йиғ, доимо ёқимли ҳаёт мулкини сенга бағишлаган Зотга кўнглингни бер.
Фоний дунёга эмас, сенга абадий ҳаёт лутф этганга ошиқ бўл.
Бутун умримизнинг кечаси қоронғулик, кундузи эса ёруғлик билан ўтади.
Сен илоҳий нур ила доимо ойдин бўлган бир умрни изла…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Шундай бир замонда яшаяпмиз ки, бировга қазиган чуқурига ўзи тушиб, ўзини Ҳазрати Юсуф деб эълон қиладиганлар бор...
@TabreziyRumiy
Парвардигори Меҳрибоним, бизларга ҳақни ҳақ қилиб кўрсат ва унга эргашишни насиб эт.
Ботилни ботил қилиб кўрсат ва ундан сақланишимизни насиб эт!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Гўзал насиҳат экан

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Билгил ки, дуосиз қалблар музлайди.
Сенинг дуогўйларинг бўлсин ва сен ҳам кимларгадир дуогўй бўл!
Сени қоронғу йўлларингни ойдинлатган, сенга умид эшикларини очган қайси бир кўнгли синиқ кишининг дуоси эканлигини билмайсан.
Сени бунчалик оёқда тик тутган, қайси бир кишига қилган дуойинг билмайсан!
(Дуойим тез қабул бўлсин десангиз, биродарингиз ҳаққига дуо қилинг.
Чунки маъсум ва муқарраб фаришталар сиз ҳақингизда Аллоҳга дуо қиладилар!)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Сув билан таҳорат қилишдан олдин, муҳаббат билан таҳорат қил.
Чунки ғазабли қалб билан ўқилган намоз дуруст бўлмайди…
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Бир қанча Инсонлар кўрдим, устларида либос йўқ.
Яна бир қанча Либослар кўрдим, ичларида инсон йўқ

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Дунёда бўлиши мумкин бўлган ҳодисалар учун, сабаб оламида саноқсиз эҳтимоллар ухлаб ётади.
Сиз оғзингиздан чиқараётган сўзларингиз билан, у эҳтимолларни уйғотасиз. Гўзал калималар сўзланг ки, гўзал эҳтимоллар уйғонсин. Инсоннинг тақдирига бўладиган таъсири мана шу ўриндадир.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Сен тан тухуми ичра ажойиб бир қушсан. Тухумнинг ичида қолганинг муддатча парвоз қила олмайсан. Агар тан пўчоғини синдирадиган бўлсанг, қанотларингни қоқасан ва руҳинг юксалади…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Қодир эгам, кунларимизни Арофат кунларидан қилсин…
(Арофат куни шундай бир кун ки, унда ҳатто шайтон, раҳмати Раҳмондан умидвор бўлади)

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ҳар торлик ортида кенглик, ҳар ғам ортида шодлик бор.
Йиқилмоқ, бажармоқдир.
Тарқалмоқ эса тўпланмоқдир.
Ғам-ташвишларнинг калити, Сабрдир...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…
Подписаться на канал