Борлик, менлик қоронғуликларидан бир қадам ташқарига чиқсанг, ўзингни қутқарсанг, йўқлик обиҳаётинини ичиб, Ҳизр алайҳис салом каби юзларча абадийликга эришасан.
Қадам бақадам юриб, маънавий нопокликларни, гуноҳларни устингдан от ва ошиқлардек бир ҳамла қилгинда, маконсизлик оламига кел!
Агар сен, менликдан қутилиб, менлигингни йўқ этсанг, буткул менликсиз бўлсанг, Унга қовушасан. Ана ўшанда, сен бир дард экансан, энди даво бўласан ва барча яралар учун малҳамга айланасан.
Қамиш, қачонки шакарга тўлса, ана ўшанда у овоз чиқармайдиган бўлади.
Агар қамиш бўлмайдиган бўлсанг, ичингни турли хил ёмон туйғулардан, менликдан поклаган бўлсанг, дудоғингни най чаладиганнинг дудоғига қўясан, маънавий шакарлардан тотиб кўрасан. Икки дунёдан қалбингни тия оладиган бўлсанг, бу дунёнинг
орзу-ҳавасларидан воз кечган, ўз менлигингни ва борлигингни йўқ қилган бўласан...
(Девони Кабир)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Бахт ҳам, давлат ҳам сенинг оёғинг тупроғи (чанги) дир. Сенга лозим бўлган барча нарса осонлаштирилган. Улар сенинг оёғингга келади.
• Mадомики саодат ва зафар сенинг қулинг, ғуломинг бўлган экан, сенинг душманларинг мингларча бўлса нима ғам?
• Эй кўнгил!
Сенга Кавсар ирмоғининг суви керак бўлса, сен ишқ оташини Кавсар деб бил!
• Kимнинг томири Ишқ деб урмаётган экан, Афлотун бўлса ҳам, уни эшак деб бил!
• Ишқдан қаноти бўлмаган бошни, сен думдан ҳам паст, қадрсиз деб бил!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Ҳеч шубҳасиз борлиқда Аллоҳдан, Унинг сифатларидан ва феълларидан ўзга нарса йўқ.
Барча нарса Удир, Ундандир, Унгадир…
Ҳазрати Муҳйиддин Ибн Арабий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Саййидим!
Меҳрибон Аллоҳ, яшил гумбазингизга тикилиб сиз билан хаёлан сўзлашишни насиб қилганидек, ҳақиқатда ҳам нур жамолингизга тикилиб сўзлашишни ҳам насиб этсин!
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Жумъа муборак азизларим!
Ҳар кўнгил аслида, биргина Севгилига қайтгувчидир. Фақат қибласи нотўғри.
"Топдим" деб ўйлаган нарсаси, ҳақиқатда қидирган нарсаси эмас. Қайси биридир, гул юзли бир гўзалга мафтун. Яна қайси биридир, оҳу боқишли гўзалга мажнундир. Баъзиси эса дунёга берилган, баъзиси мол-мулкга алдангандир. Уларнинг ҳар бирлари, аслида бир Севгили тарафидан синалгандир!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Ким сўзлаганини билмайман, аммо ҳақиқат сўзланибди…
Жоҳиллар учун сўнгги чора — Аллоҳдир.
Орифлар учун эса ягона чора — У дир...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
Ишқнинг этагини маҳкам тут. Унинг этаги карамдир, эҳсондир. Ундан бошқа ҳеч ким, сени бегоналикдан қутқара олмайди.
Ишқни эслай эслай кечани ойдин кундуз ҳолига келтир. Ишқ эсланганда кечанинг қоронғулиги қолмайди.
Сен ётиб ухлаганингда ҳам ишқ, ёстиғинг бошида икки қўлини очиб, сенинг ҳақингга йиғлаб дуо қилаётган бўлади…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Сенинг борлиғингда йўқ бўлдим ва у йўқликда борлиғингни топдим.
Мадомики ишқ муҳрини синдирибман, энди ғамлар ичра қолишдан нега ташвиш чекайин?
Ташқаридан жуда кўп изладим. Натижада ўзимни ўзимда топдим ва изламоқдан қутилдим. Ўзимда ўзимни излаётган эканман иштиёқли бўлдим, ошиқ бўлдим…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Яхши нарсалардан бошқа нарсани ўйлама, хаёл қилма.
Чунки ўй-хаёл, сурат матосининг ипидир…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум азизларим.
Жумъа муборак бўлсин!
Ҳар бир инсон мутлақо ҳузур бағишлайди.
Кимдир келганида, яна кимдир кетганида…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Келганида ҳузур бағишловчилардан қилсин!
Биз яшаб турган дунё тоғ, бажарган амалларимиз эса овоз кабидир.
Бошимизга келган (яхши ва ёмон) нарсалар у овознинг акс садосидир...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Қалбингни оча олганинг қадар оч, уммонлар каби бўлсин.
Ишонч билан юр, инсонга нисбатан меҳр-муҳаббат туй.
Қўл узатмаган бир маҳзун кўнгил қолмасин!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Жон ҳалқуми тан фикридан холий бўлгандан сўнг, унинг ризқи ижлолий бўлади.
(Жон ҳалқуми танга тааллуқли фикр андишалардан яъни нафсоний ўй ва хаёллардан холий бўлсагина унинг ризқи илоҳий ва илми ладунний бўлади)
Табдили мизож шарт қилинди. Билгин ки ёмонларнинг ўлими ёмон мизождан келди.
(Маънавий касалликлардан қутилиш учун мизожни ўзгартириш шарт. Дунё ҳаззини руҳоний ва ухровий ҳаззга ўзгартириш шарт. Билгин ки ёмон хулқли ва нафсоний сифатли инсонларнинг маънавий ўлими, уларнинг ушбу ёмон мизожлари сабабидан бўлади)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Гуноҳлар
Умрнинг баракасини,
Ризқнинг баракасини,
Илмнинг баракасини,
Амалнинг баракасини ва
Тоатнинг баракасини кеткизади.
Ибн Қаййум раҳимаҳуллоҳ
@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум азизлар.
Жумъа муборак бўлсин.
Меҳрибон Аллоҳ барчамизни ва қиёматгача келадиган зурриётларимизни ўзига осий бўлишдан сақласин!
Ишқ йўлида тортилган жафода, мингларча вафо бор.
Ишқ ила сукут сақлашда, гўзал суҳбат лаззати бор...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Қўйлар тинч ва хотиржаъм ўтлаб семирсинлар, дея ўзлигидан кечган вафодор…
Уларнинг вазифаси, сурувни бўрилар ҳужумидан қўриқлашдир.
Улар шундай вафодор ва фидокор қилиб яратилган.
Эгаси берган бир бурда нон ёки бироз эътибор учун ўзларини фидо қиладилар.
Эгасини рози қилиш қандай ҳам гўзал саодат…
(Бизнинг ҳам моддий ва маънавий ризқларни хотиржаъм еб, руҳларимиз семиришлари учун, бизни икки душман нафс ва шайтон ҳужумидан асраш учун туну кун меҳнат қиладиган, ўзларидан кечган фидокор ва вафодор зотлар бор.
Аллоҳ барчамизга тавфиқ берсин!)
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Маҳзун инсон, яширин бир гавҳар ва сақланган бир сирдир. Фақатгина унинг каби бўлган уни танийди, унинг қадрини билади…
Ҳазрати Муҳйиддин Ибн Арабий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Фақатгина ер юзидаги инсонларнинг эмас, самодаги фаришталарнинг ҳам жони бўлган севгилим.
Эй денгизлардаги балиқлар ҳам исмини ёд этган, тасбеҳ айтган ўхшаши ва мисли йўқ борлиқ!
Дунёда кўринган барча гўзалликларда, ҳар гўзал юзда ўзидан бир нур, бир из, бир ширинлик мавжуд бўлган гўзаллар гўзали!
Ҳар бир буюк борлиқнинг, ҳар устун, ҳар улуғ борлиқнинг улуғи сенсан. Ҳар Пайғамбарнинг йўл кўрсатувчи Ҳодийси, далили сенсан!
Ҳам ҳукм юритасан, ҳам адолат соҳибисан. Ҳам менинг чорасиз бўлган ишқ дардимга дармоним ҳам сенсан...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Биттаси мендан:
-"Ҳақиқатга, Ҳақга эришмоқ учун қайси йўлдан боришим керак?", деб сўради. Унга шундай жавоб бердим:
-"Бу йўл истакни, орзу-ҳавасни тарк этмоқ йўлидир!"
Эй Ҳақ ошиғи!
Шуни яхши билгинки, сенинг йўлинг Ҳақнинг ризолигини топиш йўлидир!
Дўстинг тилагини, истагини излаётган экансан, сенга ўз тилагингни, ўз истагингни изламоқ ҳаромдир!
Барча руҳлар Унга ошиқдир. Шу сабабдан ишқ, Ҳақ ошиқларининг ибодатхонасидир...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Менга боқ!
Мендан бошқа ҳар нарсага, ҳар кимга боқадиган бўлсанг, Аллоҳнинг ишқидан хабарсиз эканлигинг тушунилади.
Жаноби Ҳақнинг нури, гўзаллиги қайси юзда бўлса, у юзга боқ!
Шояд ўша юз ҳурматидан бахтга, давлатга, саодатга эришсанг!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Жоним, кўнгил ранжитган Жононга фидо бўлсин.
Унинг нохуш кўринган тажаллийси ҳам, мен учун ниҳоятда хушдир.
Қалбимнинг ягона султони бўлган Дилдоримнинг ризоси учун, дард-аламимга ҳам ошиқман.
Икки кўзимдаги денгизларнинг гавҳар билан тўлиши учун,
Ғам тупроғини кўзимга сурма қиламан.
Халқнинг, Ҳақ таоло учун тўкган кўз ёшлари ҳақиқатдан ҳам бебаҳо гавҳардир.
Аммо халқ уни оддий кўз ёши деб ўйлайдилар...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Меҳрибоним, Суянчиғим, Яккаю Ягонам!
Сенинг мени севишинг, менга ўзимни ўзим севишимдан кўра севимлироқ ва хайрлироқдир…
Чунки сен мени, мен сени севмасимдан олдин севдинг…
Мени йўқдан бор қилган сенсан.
Севдинг, севдирдинг, севинтирдинг…
Сенинг лутф ва марҳаматинг бўлмаса, бу ночиз ва ожиз қул сени қаердан ҳам севсин, сева олсин…
😢 😢 😢
Бизни, Ўзингдан бир лаҳза ҳам узоқлаштирма, бир лаҳза ҳам ғафлатга туширма.
Сенга бизсиз ҳеч бир нуқсон етмайди.
Аммо биз аниқ ҳалок бўламиз.
Сен ҳақингда, биз қулларинг фақат ва фақат яхши гумондамиз. Чунки сен “Мен қулимнинг гумонидаман” дея марҳамат қилгансан.
Кечир, кўп сўзладим. Бизнинг ҳолимизни Ўзинг рози бўлган ҳолга ўгир…
Эй Севгилим!
Сендан салом келмаган сабоҳ, қандай ҳам қоронғу сабоҳдир.
Сенинг ширин сўзларингни эшитмаган кун, қандай ҳам аччиқ бир кундир...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Албатта Аллоҳ таоло тақводор бандага шундай фаросат ато этадики, у билан одамлар орасида бўлсин, ёлғиз бўлсин, бир кишига қараб уни ёлғончи ёки ростгўй эканини, яхши ёки фожир эканини фарқлай оладиган, ажрата оладиган бўлади.
Фаросат ғайбни даъво қилиш эмас балки, Аллоҳ берган зийраклик ва зеҳну заковат орқали кишиларнинг шахсиятлари ва ички оламлари борасида тахминий хулоса қилишдир. Фаросатнинг бир тури борки, у кишининг тақво даражаси, Аллоҳни таниш кўламига қараб берилади. Кишининг маърифати юксалиб, Аллоҳ билан бўлган иртиботи кучайиб боргани сари ундаги фаросат нури ҳам кучайиб боради. Иймон қувватига қараб, фаросати ўткирлашаверади.
Араб лафзидаги «Фироса» – руҳдаги кўз ва ақл кўзи биргаликда инсон кўзига боғлиқ бўлишидир. Кўз бир аъзодир. Кўриш эса руҳдан содир бўлувчидир. Нарсаларни идроки эса икковининг оралигидадир. Қачон ақл ва руҳ нафсни машғул қилувчи нарсалардан халос бўлса, ақл ҳам руҳ кўрган нарсани идрок этади. Авомнинг руҳлари нафслари билан машғул бўлиб, шаҳватларга боғланиб қолгани учун ботиний нарсаларни руҳ орқали кўришдан тўсилиб қолгандир.
Манба: arabic.uz
Яхши нарсалардан бошқа нарсани ўйлама, хаёл қилма!
Чунки ўй-хаёл, сурат матосининг ипидир!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Жонимни Сенга фидо қила олмасам, у жон дардсиз қолмасин, ғамдан қутилмасин, бошидан бало асло аримасин!
Кўзларим Сенинг учун йиғлай олмаса, қорайсин, ҳеч нарса кўра олмайдиган бўлсин!
Сендан ўзгасини орзу қилсам, орзуйим ушалмасин ва мен ташвишлардан асло қутила олмайин!
Агар Сенинг учун яшамаётган бўлсам, борлиғим Сенинг учун бўлмаса, мен бу борлиқни истамайман.
Кетсин, йўқолсин!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Меҳрибоним,
Яккаю Ягонам!
Мен енгилдим…
Нафс ва шайтонга эмас.
Сенинг раҳматинг, ғуфронинг ва лутфингга…
Сенинг бечун ва бемисл зоти олингга енгилдим…
😭😭😭
Ҳар кўнгилсизликни Хайр бил.
Ҳар кечани Қадр бил.
Ҳар инсонни Ҳизр бил...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Зоҳирда ишқ мендан туғилган бўлиб кўринсада, сен бунга ишонма. Асл ҳақиқат шу ки, ишқ мендан туғилмади. Балки мен ишқдан туғилдим, мен ишқ фарзандиман.
Эй сифатлари очиқ-ойдин кўриниб зоти жон каби яширин бўлган Роббим!
Сенинг зотингга қасам ки, менинг барча тилагим ва мақсадим ёлғизгина сенсан. Мен сени севаман, бошқасини эмас. Фақатгина сени истайман!
Сендан менга доимо яширин илтифотлар, "бўсалар" келмоқда. Лекин мен эт ва суякдан иборат бўлган ушбу бадан пардасининг ортида бўлганим учун, мени ким ўпмоқда, ким ўптирмоқда
бу ҳолатларни кўролмаяпман, билолмаяпман...
(Девони кабир)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Фитна занжирини уз.
Уни тарқатиш билан ўзингни ва бошқаларни ёқма!
Аллоҳ барчамизга тавфиқ берсин!