tabreziyrumiy | Неотсортированное

Telegram-канал tabreziyrumiy - Tabreziy_Rumiy.uz

3386

Бе ишқ мабош то набошӣ мурда Дар ишқ бимир то бимонӣ зинда... Ишқсиз бўлма ки, то бўлмагайсан мурда Ишқда ўлгин ки, то қолгайсан зинда... Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу t.me/TabreziyRumiy Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун

Подписаться на канал

Tabreziy_Rumiy.uz

Фитна занжирини уз, тарқалишига ёрдамчи бўлиб қолма!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ҳазл таълимаст он ро ҷидд шинав,
Ту машав бар зоҳир ҳазлаш гирав.

Ҳазил таълимдир, уни жиддий (эътибор ила) тингла.
Сен унинг зоҳирий ҳазли устида маҳбус бўлиб қолма.

(Бизнинг Маснавий шарифдаги ҳазилларимиз таълим учундир. Зеро унинг замирида бир қанча ҳақиқат ва жиддиятга ишоралар қиламиз. Шу сабаб сен ҳазилларимизни эшитган вақтинг жиддий эшит ва ақл-фикрингни ҳазил ва ҳикоянинг зоҳирида маҳбус қилма)

Ҳар ҷиддӣ ҳазласт пеши ҳозилон,
Ҳазлҳо ҷиддаст пеши оқилон.

Ҳозиллар наздида жиддий нарса ҳам ҳазилдир.
Оқиллар наздида эса ҳазил ҳам жиддийдир.

(Латифаларнинг зоҳирига машғул бўлган кишилар наздида ҳар бир жиддий сўзлар ҳам ҳазил ва латифадир. Зеро уларнинг илоҳий ҳикмат ва раббоний асрорга алоқалари йўқ.
Аммо оқилларнинг наздида эса ҳар бир латифа ва ҳазил жиддийдир. Зеро улар ҳар бир қиссадан ҳисса олишни истайдилар ва илоҳий ҳикмат мафтунидирлар)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Сен бир мактубсан, очиб ўзингни ўқи. Жўнатиладиган жойга муносибми, йўқми? Агар муносиб бўладиган бўлса ғилофни ҳам, мактубни ҳам қиёмат тонгига қадар яхшилаб сақла. Аммо жўнатиладиган жойга муносиб бўлмаса, йиртиб бошқасини янгидан ёз…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Жумла оламни бир ойнада сайр этдим.
Ойнам нуқта, сиррим нуқта.
Умид қилганимчалик буюк эмас экан.
Дунё нуқта, мен нуқта.
Манзилдан шунчалик узоқлашибманки, дард нуқта, ғурбат нуқта.
Қайтиб қарадим чиқган йўлим нуқта, такрор нуқта.
Келган кетди, кетган келди.
Ўнгим нуқта, чапим нуқта.
Мардонлар манзилу мақсадига эришдилар.
Сўзлаган йўқ, сукут сақлаган нуқта

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй кўнгил!
Толибсан гар бу эҳсонга
На рангга боқ, на лисонга
Роббимнинг қули дегину
Қиймат бер ҳар инсонга
Ҳеч кимдан айб излама
На фазилатга боқ, на нуқсонга...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Гул соясида оташдан қутилиб қолган тиконга бир қара!
Мадомики сен гулсан, мен эса сенинг тиконингман, гулзорга менсиз кетма…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга қуйидаги дуоларни айтиб юришимизни ўргатар эдилар:
-“Парвардигоро!
Албатта мен Сендан ишда собитликни сўрайман ва рушдда (тўғри юришда) азму қарорни сўрайман.
Мен Сендан неъматингга шукур қилишни, ибодатингни гўзал қилишни сўрайман.
Мен Сендан содиқ тил ва солим (соғлом) қалб сўрайман.
Мен Сендан ўзинг билган нарсаларнинг шарридан (ёмонлиги) паноҳ сўрайман.
Мен Сендан ўзинг биладиган нарсаларнинг хайридан (яхшилиги) сўрайман.
Мен Сендан ўзинг биладиган нарсалардан истиғфор сўрайман.
Албатта, Сен ўзинг ғайбларни ўта яхши билгувчидирсан”,
деганлар”.

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Бир нарсани орзу қилиш, ўша нарсани ҳосил бўлишининг Ҳақ таоло тарафидан юборилган хушхабарчисидир.
Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Мен Сулаймонман ва сизнинг мулкингизни истамайман. Балки мен сизни ҳар бир ҳалокатдан қутқаришни истайман.
(Мен сизларни моддий мулкингизни истамайман. Балки сизларни моддий ва маънавий ҳалокатдан қутқаришни истайман)

Зеро айни замонда сизлар мулкнинг мамлуки (қули) сизлар.
Ҳалокатдан қутилган киши, мулкнинг молики бўлади.
(Эй Саба' аҳли! Сиз бу ҳаёти дунёда, дунё мулкига қул бўлгансиз ва асло ҳурриятга молик эмассизлар. Мулкнинг молики ва ҳуррият соҳиби у кишидирки, моддий ва маънавий ҳалокатдан қутилган бўлсин)

Эй дунёнинг асири!
Сен аксинча ўзингга дунёнинг амири, дунёнинг ҳокими деб ном қўйиб олдинг.

Эй сен!
Жони маҳбус ўлароқ бу дунёнинг асирисан.
Яна қачонгача сен ўзингни "дунёнинг эгасиман" деб турмоқчисан?!
(Эй сен нодон!
Ўз зотингда аслида ҳур бўлган жонингни, нафсоний сифатлар чуқурида занжирбанд қилиб, бу тор бўлган қоронғу дунё зиндонида ҳибс этдинг ва дунё қули бўлдинг. Мадомики ҳолинг шундай экан, яна қачонгача ўзингни дунёнинг ҳокими, дунёнинг эгасиман деб турмоқчисан?!)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Дунё моли заиф қушларнинг тузоғидир.
Охират мулки эса, шариф қушларнинг тузоғидир.
(Дунё моли ва унинг зийнатлари руҳи заиф бўлган қушлар, яъни мўминларнинг тузоғидир.
Охират мулки эса руҳи шариф бўлган мўминлар тузоғидир. Бирини дунё овласа, яна бирини охират овлайди)

Ҳатто бу мулк ёрдамида катта бир тузоқ қўйиб, улуғ қушларни овлайдилар.
(Дунё, охират аҳлига ҳаром.
Охират, дунё аҳлига ҳаром. Энди бу иккиси ҳам Аллоҳ аҳлига ҳаромдир. Яъни дунё заиф руҳлиларнинг тузоғидир, улар шунга алданиб у билан қаноатланиб қолишади.
Охират эса шариф руҳликларни тузоғидир, улар охират неъматларига алданиб, шунга қаноат қилиб қолишади ва натижада Аллоҳ билан ўрталарида ҳижоб пайдо бўлади.
Улуғ қушлар бўлган ошиқ-орифлар мулки уқбо ем-доналари сабабидан аввало дунё сахросида овланадилар ва кейинроқ у тузоқдан қутилиб Аллоҳга восил бўладилар)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Сен, бир ишни шубҳасиз иймон ила, мукаммал бир ризолик ила Аллоҳ учун бажаришга бақадри ҳол кириш.
Агар сен бунга қодир бўлолмасанг, сенга ёқимсиз бўлган нарсага сабр қилишингда хайр бордир.
Шуни билгин ки, Жаноби Ҳақнинг ёрдами сабр билан, нажот эса ташвиш билан бирга келади.
Қийинчиликда енгиллик бор.
Бир қийинчилик, икки енгилликга асло устун бўлолмайди.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Жон саройини излаётган экансан, жонсан сен.
Бир луқма нон излаётган экансан, нонсан
сен.
Бир томчи сув излаётган экансан, сувсан
сен.
Зулмнинг ортида экансан, золимсан
сен.
Ишқни излаётган экансан, ошиқсан
сен.
Кўнглинг нимага банд бўлса, ўшасан
сен.
Бу ҳикматни билсанг, демак сен ишни билдинг.
Нимани излаётган бўлсанг, ана ўшасан сен...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ушбу Наъли шариф эгаси билан, бизларни Жаннатларингда бирга қил!
Албатта сен бандаларингга бир нарсани умид қилдириб, сўнгра уларни маҳрум қўйишдан поксан!
Зеро биз гадоларинг сендан дунё матоҳини эмас, сендан сени ва расулингни истамоқдамиз…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй Фазл ва марҳамати чексиз бўлган ўта карамли Роббим!
Биламан сенинг яхши, солиҳ ва итоатгўй қулларинг кўп.
Аммо менинг сендан ўзга марҳаматли ва илтифотли Роббим йўқ!
Бас бу ёмон қулингга раҳм қил, бу қулингни яхши ва ўзинг рози бўлган қулларинг зумрасидан қил.
Биламан сен беҳожат бўлган Сомадсан, Аҳадсан.
Аммо бу қулинг ҳаммадан кўра кўпроқ ҳожатманд ва ҳаммадан кўра кўпроқ раҳматингга фақирдир.

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Жозиба жинсиятдир. Энди қарагин ки, сен куфр ва динда қайси бирининг жинсисан?

Агар Ҳомонга мойил бўлсанг, Ҳомонга мансубсан.
Агар Мусога мансуб бўлсанг, сен Субҳонга мансубсан.

(Агар Ҳомон машрабида бўлган аҳли нафсга мойил бўлсанг ёки ўз вужудинг мамлакати Ҳомонига, яъни нафсингга муҳиб бўлсанг, билгин ки Ҳомон жинсидансан.
Йўқ агар Ҳазрати Мусо алайҳис салом машрабида бўлган инсони комилга ёки мамлакати вужудингда Халифаи Ҳақ таоло бўлган руҳга мойил ва муҳиб бўлсанг, билгин ки инсони комил ва руҳ каби Субҳонга мансубсан)

Ва агар ҳар иккисига мойиллик пайдо қилган бўлсанг, нафс ва ақлсан. У ҳар иккаласи сенда аралашдир.
(Эй кимса! Агар сен ҳам Ҳомонга ва ҳам Мусога мойиллик пайдо қилган бўлсанг, ҳам нафс ҳам ақлсан. Сенда нафс ва ақл аҳкоми қоришгандир)

Ҳар иккиси жанг ичрадир. Омон-омон қаттиқ ғайрат қилгин ки, токи ақл ва ҳуш нафс устидан ғолиб келсин.

Жанг жаҳонда шодликга айланиши мумкин, қачон ки ҳар дам душманни мағлубиятини кўрсанг.
(Солик, сулук асносида ақлининг таъсири билан нафсининг синиқлиги ва хорлигини кўрганида тараққийсига воқиф бўлиб севинади)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй вафоли инсон кел, кел!
Яна ҳам яқинроқ кел.
"Мен"ни, "менлик"ни, "биз"ни ва "бизлик"ни ташла.
Тезроқ вақт ўтказмасдан кел. Кел, яна ҳам яқинроқ кел. "Биз"дан, "мен"дан воз кечиб кел, кел.
"Сен"лик ва "биз"лик йўқ бўлгунча кел. На "сен" қолгин, на "биз" қолайлик. Кибрни ва ўзингга бино қўйишни ташлагинда арзу самога сиғмаган У буюклар буюгига кўнглингда жой бериб кел.
Жаноби Ҳақ азал оламида:
-"Мен сизларнинг Роббингиз эмасманми?!" дея марҳамат қилди. Сен эса Унга:
-"Ҳа, Сен бизнинг Роббимизсан!" деб жавоб бердинг. "Ҳа" сўзининг шукри нима? Яъни, у амрни қандай қилиб бажармоқчисан?
Бу дунёда шикоят қилмасдан Жаноби Ҳақдан келган балоларга, изтиробларга сабр қилиш ва овоз чиқармаслик билан. Сен ўзингдан қутил, менлигингдан поклан, тупроқ бўлиб оёқ остига тўшалгин ки, тупроғингдан ўтлар униб чиқсин. Ўт каби менлигингни устингдан отиб, қурисанг ёқимли бир шаклда ишқ оташида ёнасан.
Сенинг ёнишингдан ҳосил бўлган кул, кимё каби дардларга даво бўлади.
Иллатларга, нафсоний орзу-ҳавасларга тўла бўлган ҳайвоний руҳингни унга бергин ки, ниҳоясиз ва ёқимли бўлган Инсоний руҳни қўлга киритасан

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй кўнгил Қуёшим!
Сен бу айрилиқга қанчалар ошиқсан?
Кел, қўлингни бир маротаба бўлса ҳам кўксимга қўй.
Мисрли хотинларнинг Ҳазрати Юсуф алайҳис саломни кўргач бармоқларини кесганлари каби гўзаллигинг олдида кўнглимиздан нималарни кесганимизни бир кўр

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Mадомики Севгилинг сени ғам-ташвишли кўрмоқни ирода қилибди, роҳат истамай қўявер.
Эй азиз ов!
Сен Ишқ арслонининг икки панжаси орасидасан.
• Агар Севгилинг, сенинг бошингга гулоб қуядиган бўлса, сен у гулобни Татар мушки ўлароқ қабул қил. 
• Сенинг ичингда яширин бир душман бор. У қўрқинчли душманни, у нафс итини жафодан, изтиробдан ўзга ҳеч бир нарса дафъ этолмайди, ичингдан чиқара олмайди.
• Биров шолча ёки гиламни таёқ билан ураётган бўлса, у калтаклар шолча ёки гиламни калтаклаш учун эмас, балки унинг чанг-ғуборини кетказиш учундир. 
• Сенинг ичингда борлиқдан, менликдан бўлган чанг-ғуборлар бор. У чанг-ғуборлар гиламнинг чанг-ғуборлари каби бир-икки қоқиш билан кетмайди. 
• Бошингга бир бало келиб дард-изтиробга тушсанг ва бошингга келганларига чиройли сабр қилсанг, гоҳ уйқуда гоҳ ўнгда у ғам чанглари сенга сездирмасдан камайиб учиб кетади.
• Tаҳтани йўнмоқ уни маҳв этиш учун эмас. Балки дурадгорнинг кўнглидаги гўзал истагига тобеъ қилиш учундир.
• Ушбу сабабларга кўра, Aллоҳ йўлидаги кўнгилсизликларнинг барчасида хайр бор. Унинг хайр бўлиши, гўзаллиги охирда кўринади. 
• Кўрмаганмисан, тери ошловчи терига ифлос сассиқ нарсаларни тинмай суртади ва бу ишини минг маротабалаб такрорлаб туради.
• Maқсади, теридаги яширин касалликларни чиқариб ташлашдир. Терининг эса бундан умуман хабари йўқ. Аммо тери ошловчининг бирдан бир мақсади, терининг покланишидир

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Роббим, бизга басират ва идрок бер!
Токи бўлаётган ишларда ўзингга чин таслимиятда бўлиб, сенинг муҳаббатинг ва марҳаматингни яна ҳам кўпроқ мушоҳада қилайлик!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

СУЛТОНИ РАСУЛ МУМАЖЖАДСИЗ САЙЙИДИМ

Султони Расул, Шоҳи Мумажжадсиз Саййидим
Бечораларга давлати сармадсиз Саййидим
Девони илоҳийда саромадсиз Саййидим
Маншури ла амрукда Муайядсиз Саййидим.

Сиз Аҳмаду Маҳмуду Муҳаммадсиз Саййидим
Ҳақдан бизга Султони Муайядсиз Саййидим.

(Шарҳ: Саййидим, сиз Расулларнинг Султони, шаъни улуғланган Шоҳсиз.
Чорасиз ғарибларнинг чексиз давлатисиз.
Ҳузури илоҳийда энг муҳтарамисиз.
"Умрингга қасам бўлсин" нидоси ила (сизнинг талабингиз) ижобат қилинган.
Сиз Аҳмадсиз, Маҳмудсиз ва Муҳаммадсиз.
Бизга Аллоҳ тамонидан элчиликлари таъйин этилганларнинг Султонисиз, Саййидим)


Хутбангиз ўқилур минбари иқлими бақода
Ҳукмингиз тутилур маҳкамаи рўзи жазода
Гулбонги қудумингиз чекилур арши Худода
Асмои шарифингиз эсланур арзу самода.

Сиз Аҳмаду Маҳмуду Муҳаммадсиз Саййидим
Ҳақдан бизга Султони Муайядсиз Саййидим.

(Шарҳ: Бақо иқлимининг минбарларида сизнинг гўзал хутбангиз ўқилади.
Рўзи жазо маҳкамасида, яъни қиёмат кунида сизнинг ҳукмингиз жорий бўлади. Сизнинг ҳукмингиз мутлақо инобатга олинади.
Сизнинг қудуми шарифингизга, Аллоҳ ҳузурида мақтовлар ёғилади.
Сизнинг муборак номи шарифингиз, ер ва осмонда ҳурмат ила ёдга олинади.

Сиз Аҳмадсиз, Маҳмудсиз ва Муҳаммадсиз.
Бизга Аллоҳ тамонидан элчиликлари таъйин этилганларнинг Султонисиз, Саййидим)

Ул дам ки валийлар ила набийлар қолар ҳайрон     
Нафсий дебон даҳшат ила жумладан қўпар афғон      
Умидсизлик ила хатарнинг бўлар аҳволи паришон
Шафоат ҳаққи сизникидир ва яна майдон.

Сиз Аҳмаду Маҳмуду Муҳаммадсиз Саййидим
Ҳақдан бизга Султони Муайядсиз Саййидим.
 
(Шарҳ: Ул дам Валий ва Набий қуллар ҳам ўз-ўзлари билан оввора бўлиб қолади.
Барча ўз нафсини ўйлаб, даҳшатга тушиб фиғону нолалар қилади.
Гуноҳкорлар умидсизликга тушиб, ўнг ва чапга сочилиб кетган, руҳлар ҳисоб-китоб қилинадиган кунда, маҳшаргоҳда шафоат изни билан қарор бериш ҳуқуқи яна сизга берилгандир.
Шу билан умматингиздан умидсизлик ва хатарни кетказасиз.
Сиз Аҳмадсиз, Маҳмудсиз ва Муҳаммадсиз.
Бизга Аллоҳ тамонидан элчиликлари таъйин этилганларнинг Султонисиз, Саййидим)

Бир кун чўмиб баҳри ғамда, хаёлга толдим
Узлатга чекиниб, ўзим бехудликга кетдим  
Исёнларим эслаб, оқибатимдан ҳазар қилдим   
Ушбу матлаъни ёд айлади бир саййид эшитдим.

Сиз Аҳмаду Маҳмуду Муҳаммадсиз Саййидим
Ҳақдан бизга Султони Муайядсиз Саййидим.
 
(Шарҳ: Бир кун хаёлларга берилиб, ғам денгизига чўмганимда, халқдан узоқлашиб ўзимдан кечибман.
Қилган гуноҳларимни эслаб, оқибатимдан қўрқганимда бир Аллоҳ дўстининг ушбу байтни эслаганини (такрорлаганини) эшитдим.
Сиз Аҳмадсиз, Маҳмудсиз ва Муҳаммадсиз.
Бизга Аллоҳ тамонидан элчиликлари таъйин этилганларнинг Султонисиз, Саййидим)

Умидвормиз, ноумид ва оҳ айламасмиз биз
Сармояи иймонни табоҳ айламасмиз биз
Эшигинг қўйиб бегонадан паноҳ айламасмиз биз
Ҳеч кимга соянгда нигоҳ айламасмиз биз.

Сиз Аҳмаду Маҳмуду Муҳаммадсиз Саййидим
Ҳақдан бизга Султони Муайядсиз Саййидим.

(Шарҳ: Биз умидвормиз. Умидсиз бўлиб ва оҳ-воҳ чекмаймиз.
Иймон сармоясини қўлдан бой бермаймиз.
Сенинг эшигинг қўйиб, бошқалар эшигидан паноҳ изламаймиз.
Сенинг сояи паноҳинг бўла туриб, бошқаларга нигоҳ ташламаймиз.
Сиз Аҳмадсиз, Маҳмудсиз ва Муҳаммадсиз.
Бизга Аллоҳ тамонидан элчиликлари таъйин этилганларнинг Султонисиз, Саййидим)

Бечорадир умматларингиз исёнига боқманг
Дасти рад уриб, хасрат ила дўзахга ёқманг
Раҳм айланг, омон, оташи ҳижронингизла ёқманг
Аз жумла қулингиз Ғолиби пургуноҳни тарк этманг.

Сиз Аҳмаду Маҳмуду Муҳаммадсиз Саййидим
Ҳақдан бизга Султони Муайядсиз Саййидим.

(Шарҳ: Бечора ғариб умматларингиз исёни, паст ҳиммати ва одобсизлигига қараманг.
Уларнинг истакларини рад этиб, хасрат доғида доғлаб, дўзах ўтида ёқманг.
Уларга раҳм-шафқат кўргизиб, афв этинг. Уларни ҳижрон оташида ёқманг.
Шулар жумласида пургуноҳ, хизматкор қулингиз Ғолибни тарк этманг.
Сиз Аҳмадсиз, Маҳмудсиз ва Муҳаммадсиз.
Бизга Аллоҳ тамонидан элчиликлари таъйин этилганларнинг Султонисиз, Саййидим)

Шайх Ғолиб қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Мазлумнинг золимдан ўчини оладиган кун, шубҳасиз золимнинг зулм қилган кунидан кўра яна ҳам даҳшатлироқ бўлади…
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу

Эй Воҳидул Қаҳҳор, Шадийдул ъиқоб ва Зунтиқом бўлган қудратли Роббим!
Мазлумларга раҳм айла, ҳаддидан ошган золимларни қаҳру паришон айла.
Албатта сен буларни қилаётган қатлиом ва хунрезликларидан ғафлатда эмассан.
Ўзинг кифоя қил, ўзларини ўзлари билан машғул қилиб қўй!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Сукут, сирни англаётганнинг ҳолидир.
Ҳайрат, сирни кўраётганнинг ҳолидир.
Сайр, сирга эришганнинг ҳолидирки, у энди доимий бўлади. Сукутнинг ҳам овози бор. Аммо уни англаб етадиган кўнгил, эшитадиган қулоқ керак.
Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ҳазрати Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:
-“Огоҳ бўлингким! Албатта жасадда бир парча гўшт бордир. Қачон у соғлом бўлса, жасаднинг ҳаммаси соғлом бўлур. Қачон у бузуқ бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузуқ бўлур. Огоҳ бўлингким (ушбу нарса қалбдир)”!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва боракатуҳ.
Жумъа муборак, азиз ватандош!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Кел, эй Севгилим!
Истасанг Ёр бўлиб, истасанг яра бўлиб кел...
На кўнглимнинг дардини сўра
мендан, на сарғайган юзимни…
Эй кўнглимнинг ярим бўлаги!
Сени ақлимга қўйдим, ақлим олмади.
Эй кўнгил аршимнинг ишқи бўлган Ёр!
Сени қалбимга қўйдим, сенга тўймадим…
Ишқ ўйлаганинг қадар эмас, ёна билганинг қадардир…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…


Эй марҳаматли Роббим, бизларни муҳаббатингга ошно қил!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Мен Кариймман!
Кўриб "тамаъ" қилсин ва у қилган "тамаъ" си ўзини йиғлатсин дея, қулимга нон кўрсатаман. Бу шунга ўхшайди ки:
-"Бир она, уйғониб емиш истасин дея, боласининг бурнини ишқалаб уйғотади".
Чунки бола, оч қолганини билмасдан ухлаб ётаверади. Онасининг кўкракларидаги сут, боласига бўлган шафқат ва муҳаббатдан уни тазйиқ қилади.
Мен марҳаматим, лутф ва карамимдан қулимга ато қилишни истаганим учун, уни ғафлатдан уйғотиб, талабда қилиб қўяман.
Сен жон ила, бош ила истаган кароматларни ва муродларни сенга Аллоҳ кўрсатди. Сен эса унга "тамаъ" қилдинг ва уни қўлга киритиш учун ҳаракат қилдинг.
Мен бир қулимни йиғлатсам, марҳаматим жўш уради ва йиғлаган қулим неъматларимга эришади.
Бир қулимга истаганини бермайдиган бўлсам, у исташни унинг кўнглига, хотирига солмайман. Агар кўнглига солсам, энди уни маюс қўймайман. Муродини бериш билан, қалбини ойдинлатиб, шодликга тўлдираман.
Марҳаматим, қулларимнинг хуш йиғиларига боғлиқ. Агарда қулим йиғлайдиган бўлса, раҳмат денгизим мавж уради...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Темирчи, темирчилик қилаётган вақтида йиртиқ-ямоқ иш кийимини кийган бўлса, бу ҳолат халқ назарида унинг эътиборини, қадрини туширмайди.
Шундай экан, сен ҳам ғурур либосингни, ўзингни устун кўриш пўстинини ечиб ташла.
Бир нарсалар ўрганмоқчи бўлсанг, тавозеъ либосини кий!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй, ғубори мақдаминг бўлсун кўзимга тўтиё,
Наъти васфингдин тилим гўё, дилим топгай сафо.
Ошёнинг яди қудрат эрди бир парвоз айла,
Азбарои сайд қилмоқ келдингиз эй, Муқтадо!
Ҳақнинг даргоҳида йўқдур сиздин ақраб ҳеч киши,
Мунча қурбат бирла доим айтдингиз во уммато!
Остонанг Курсий-ю жавлонгоҳинг майдони Арш,
Хоки наълайнинг бўлиб гарав бизларға сурмасо.
Маркабинг рафраф бўлиб хилватгаҳингдур ло макон,
Ҳақдин озодий тилаб аз баҳри уммат Бовафо.
Ним нигоҳинг бўлмаса тушгай ғулоғул ҳашр узра,
Бир бирига боқмагай анда бўлур во хасрато.
Махзи раҳматдур вужуди қўйма тилдин наътини,
Бир наззора айласа Қорий бўлурсан кимё!
Ҳазрати Қорий қуддиса сирруҳу
Аллоҳумма солли ала Саййидина Муҳаммад ва ала оли Саййидина Муҳаммад!
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Роббим, эй меҳрибон Роббим!
Менга ато қилган саноқсиз ва чексиз неъматларингни мушоҳада қилиб, уларни шукрини ҳеч қанақасига адо қилолмаслигимни билиб сендан яна нималардир сўрашга ҳаё қилмоқдаман…
Аммо чексиз фазл марҳаматингни, чексиз буюклигинг ва чексиз қудратингни идрок қилганимдан кейин ўзимни тийиб туролмадим!
Мени, сенсиз ташлаб қўйма…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Мени, сенсиз қолдирма…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Қибтийлар замийм бўлган Фиръавннинг жинсидан,
Сибтийлар эса Калийм бўлган Ҳазрати Мусо алайҳис саломнинг жинсидан эдилар.
(Шу сабабдан ҳар жинс ўз жинсига эргашди)

Ҳомон, Фиръавн билан яна ҳам кўпроқ ҳамжинс эди. Шу сабабдан уни танлади ва саройни тўригача яъни, бош вазирликгача олиб чиқди.
Шубҳасиз ки Ҳомон, Фиръавнни тўрдан гўрга тортиб кетди. Зеро у икки мурдор жаҳаннам жинсидан эди.
Ҳар иккиси жаҳаннам каби куйдиргувчи, нурнинг зиддидир.
Ҳар иккиси ҳам жаҳаннам каби кўнгил нуридан нафратланувчидир.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Инсон ким билан дўстлашаётганига эътибор қилмоғи шарт.
Бир дўст бор ки, жаннатга олиб боради. Яна бир дўст бор ки, жаҳаннамга олиб боради.

Читать полностью…
Подписаться на канал