tabreziyrumiy | Неотсортированное

Telegram-канал tabreziyrumiy - Tabreziy_Rumiy.uz

3386

Бе ишқ мабош то набошӣ мурда Дар ишқ бимир то бимонӣ зинда... Ишқсиз бўлма ки, то бўлмагайсан мурда Ишқда ўлгин ки, то қолгайсан зинда... Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу t.me/TabreziyRumiy Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун

Подписаться на канал

Tabreziy_Rumiy.uz

Вафо эгасига ошиқ бўлмаган жон, қандай ҳам вафосиз жондир.
Ҳақ лутфига ошиқ бўлмаган қулни, Ҳақ қаҳр айласин!
Доимо қуруқликга тушган балиқга афсуслар бўлсин.
Кимёга ошиқ бўлмаган мисга афсуслар бўлсин.
Жоннинг аслига интилмаган жон, жонми?
Қандай қилиб темир, оҳанрабога ошиқ бўлмаслиги мумкин?
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Мустафо Атифнинг Саййидимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам мадҳлари тўғрисидаги “Қомарун” нашиди ўзбекча талқинда.
Аллоҳумма солли ва саллим ва борик алайҳ

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй жон!
Ғамингга шўнғи. Чунки сабр қийинчиликлар калитидир.
Ғамингга шўнғигин ки натижада малҳам юз кўрсатсин.
Дард ва ташвишларга шундай даражада шўнғигин ки натижада Роббингни Арш ва Курсийси тўсатдан ўзи топиниб келсин. Сабр қийинчиликлар калитидир.
Дунёнинг нури билан табассум қил, дунёнинг шодлик устуни бўл. Умидсизликдан қутил, хотиржаъмликга эриш. Сабр қийинчиликлар калитидир.
Эй кўнглим!
Эркакдан ҳам аёлдан ҳам воз кеч. Уларнинг муҳаббатини ичингдан суғуриб ташла. Тоғанг ҳам, амакинг ҳам Ишқ бўлсин. Чунки сабр қийинчиликлар калитидир.
Ҳам менликдан халос бўласан, ҳам шайтонни бўйнига тиғ урасан. Чунки сабр қийинчиликлар калитидир.
Иқболинг оёғингга, давлатинг ҳузурингга келади. Унинг қадами билан қутлуғ бўласан. Сабр қийинчиликлар калитидир.
Ичингда бир дард бор ки ишинг у сабабдан тескари кетмоқда, уни дарҳол маҳкам боғла. Чунки сабр қийинчиликлар калитидир.
Роббингни хуш олами бор, бир лаҳза бўлса ҳам у оламга боқма! У оламда Роббингдан бошқа маҳрам йўқ.
Сабр қийинчиликлар калитидир.
Жим бўл, сирларни сўзлама!
“Мин ладун” сиррига бегоналар қандай қилиб эришсин?
Сабр қийинчиликлар калитидир.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Бир маккор типратикан илоннинг думидан маҳкам тишлаб, бошини ичкари тортиб тўп бўлиб олди. Аҳмоқ илон бўлса типратиканнинг тиканларига ўзини ура бошлади. Ўзини ура ура илма тешик қилиб ташлади.
У аҳмоқ илон сабрсизлигидан, иш билмаслигидан ва ҳовлиқмалигидан ўзини ўзи ўлдирди. Бироз сабр қилганида эди балодан қутилиб қолиши мумкин эди.
Сен ҳам ақлингни йиғ, ҳар бало типратиканига ўзингни урайверма. “Қазо келдими ҳатто ҳаво бўшлиғи ҳам тораяди” деб, хотиржаъм ўтир.
Оламларнинг Роббиси:
-“Мен, сабр қилгувчилар билан биргадирман” деб марҳамат қилган.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Роғиб бўлинг, марғуб бўласиз!
Зокир бўлинг, мазкур бўласиз!
Ҳабиб бўлинг, маҳбуб бўласиз!
Ошиқ бўлинг, маъшуқ бўласиз!
Жон бўлинг, жонон бўласиз!
Бу қандай ҳам гўзал саодат…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Сизни эсладим бас (иймон ва кўнгил) боғларим кўкариб яшнади,
Нур ёйилди ва девонларим зийнатланди.

Сиз маскани руҳимда бўлган севгилимсиз,
Ва сиз томирларимдаги ҳаётсиз.

Эй Аллоҳнинг раҳмати!
Мени ислом билан тирилтирмоқ учун қанчалар қийинчилик чектингиз ва қанчалар кўп сабр қилдингиз.

Сизга нисбатан чексиз иштиёқ, соғинч туймоқдаман ва руҳим сизга жуда ташнадир.

Ташналигимни қондирадиган фақат сизнинг муборак юзингиздир.

Сизнинг маъноларингиздан ёзадиган бўлсам, сўзлашдан ожиз қоламан.
Қомуслар, луғатлардаги сўзлар менга кифоя қилмайди.

Дорус саодатда сиз билан учраштиришини ва жаннатда сизнинг яқин қўшнингиз қилишини Аллоҳдан дуо қилиб сўрамоқдаман…

@TabreziyRumiy
Сизга чексиз салавот ва саломлар бўлсин,эй Аллоҳнинг расули!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Жим бўл, эй кўнглим!
Барча бу жимликларингга нисбатан ҳар нарсанинг хайрлиси бўлишига ишонган ҳолда жим бўл.
Жим бўл, эй кўнглим!
Ҳар жимлигинг бир жавоб бўлсин.
Ҳар жимлигинг сабринг бўлсин.
Ҳар жимлигинг дуоинг бўлсин.
Ҳар жимлигинг ич ичингдан келган ҳайқириғинг бўлсин.
Ҳар жимлигинг, ҳар кутишинг, ҳар умид қилишинг севганингни тасдиғи бўлсин.
Яраларимга туз босиб яна қанчалар жим бўлиш керак бўлса, жим бўлдим.
Юрагимни туб тубида бир парча қонамоқда.
Ҳеч кимга кўнглимни очмадим. Ҳанжарни фақатгина ўзимга санчдим ва жим бўлдим.
Жим бўлмоқ, баъзан оловга сув ва баъзан эса шамол бўлади.
Ёмғир бўлиб тупроқга қоришган жимлик, эшита олган учун энг гўзал овоздир.
Жим бўл, эй кўнглим!
Барча бу жимликларингга нисбатан ҳар нарсанинг хайрлисини бўлишига ишонган ҳолда жим бўл...
Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
#жимбўл

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Жим бўл, эй кўнглим!
Бу қишинг баҳорга айлангунга қадар,
Бу кечанг кундузга айлангунга қадар,
Узоқ йўллар яқинлашгунга қадар,
Бу ғамлар ортидан шодлик келгунга қадар ва юзимиз вуслат кўзёшлари билан намлангунга қадар жим бўл.
Жим бўл, эй кўнглим!
Сени, сендан кўра яхшироқ билган Роббингни ҳукми воқеъ бўлгунга қадар,
Сенинг насибанг сенга етиб келгунга қадар,
Етиб келмаганларини сенинг насибанг эмаслигини тушуниб етганингга қадар жим бўл…
Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
#жимбўл

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Малоҳат мулкининг шоҳи хўбони,
Муҳаббат конисиз, жоним Ҳабибим,
Офтоби ҳуснингиз тутди жаҳонни,
Мурувват конисиз, жоним Ҳабибим...

Ғариб бир умматингизман хоки роҳингизда,
Давр этсин ҳар дамим хуш паноҳингизда,
Сояи лутфингизда иззу жоҳингизда,
Саховат конисиз, жоним Ҳабибим...

Англадим Султоним ишоратингиздан,
Ваъду ваъид ила башоратингиздан,
Қатъи умид этмам иноятингиздан,
Шафоат конисиз, жоним Ҳабибим...

Баҳори умримнинг нашъали чоғи,
Дийдамнинг қон ёши сийнамнинг доғи,
Гулистони ҳуснингиз жонимнинг боғи,
Марҳамат конисиз, жоним Ҳабибим...

Хулусий ногаҳон ул шоҳаншоҳнинг,
Эриб даргоҳида бу оҳу воҳнинг,
Уммати десинлар Қарибуллоҳнинг,
Футувват конисиз, жоним Ҳабибим...
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Гўзаллар гўзали,
Яхшилар яхшиси,
Севгилилар севгилиси Сарвари коинот Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак жисм ва нурлари оламларни ёритиб бизларга чексиз қувонч ва саодат бағишлаган кун муборак бўлсин!
У зоти шарифнинг гўзал хулқларидан барчамиз хулқланишимизни, охиратда эса шафоат ва рафоқатларини Карийм Роббим насиб этсин!
Истасангиз ҳар қаю ғамдин нажот,
Сидқ ила айтинг ассалот.
Ассалоту вассалому алайка ё Расулаллоҳ
Ассалоту вассалому алайка ё Ҳабибаллоҳ
Ассалоту вассалому алайка ё Набиййаллоҳ

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Баъзан узоқлашмоқ керак, яқинлашмоқ учун.
Баъзан хотирламоқ керак, хотирланмоқ учун.
Баъзан йиғламоқ керак, очилмоқ учун.
Баъзан эсламоқ керак, эсланмоқ учун.
Баъзан жим бўлмоқ керак, эшитмоқ учун.
Агар кўп сўзлашлик фойдали бўлганида эди, икки оғзинг ва бир қулоғинг бўлар эди.
Шу сабаб кўп эшитиб, оз сўзлаш керак.
Агар жим бўлсанг, сўзлашинг яна ҳам ойдин ва таъсирли бўлади.
Зеро сукутда ҳам жимликнинг нури ҳамда сўзлашувнинг фойдаси яширин…
Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
#жимбўл

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Жон гўдагини шайтон сутидан ажрат, ундан сўнгра уни фаришталарга ёр қил.

Токи сен зулмоний, малул ва касофатлисан, билгин ки сен шайтоннинг ҳамшираси (эмикдоши) сан.

Инсоннинг нури ва камолини зиёда қиладиган нарса, бу ҳалол касб ортидан келган ризқлардир.

Бир ёғ келиб чироғимизни ўчирадиган бўлса, ундай ёғга ёғ эмас сув номи берилади.

Ҳалол луқмадан илм ва ҳикмат туғилади.
Ишқ ва мулойимлик ҳалол луқмадан ҳосил бўлади.

Бир луқмадан ҳасад, тузоқ, жаҳолат ва ғафлат вужудга келса, билгин ки у луқма ҳаромдир...

Ҳеч замонда буғдой экилиб, ундан арпа униб чиқганини ёки отдан эшак курраси туғилганини кўрдингми?

Луқма уруғ кабидир, маҳсули эса фикрлардир.
Яна шундай, луқма денгиз кабидир, унинг дур-маржонлари эса фикрлардир.

Оғиздаги ҳалол луқмадан инсонда, улуғларга хизмат майли ва ўзга маънавий оламларнинг сафари воқеъ бўлади.

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй Мумийт бўлган гўзал Роббим!
Мени фазлинг ва ризолигингда ўлдир.

(Ал-Мумийт; Ўлдирувчи. Барча жонзотларнинг жонини олувчи)

Эй Муҳйи бўлган гўзал Роббим!
Мени фазлинг ва ризолигингда тирилтир.
(Ал-Муҳйи; Тирилтирувчи.
У зот ўликларни тирилтирувчидир)

Бу икки оралиқда Ўзингни ризолигингда яшат.
Сен тамондан келадиган ҳар бир хайрга жудаям фақирман!
Соғиндим

@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Бўри, айиқ ва шер ҳам Ишқ нима эканлигини билади.
Ишқ нима билмаган, уни кўролмаган киши, итдан ҳам батардир.
Итда ишқ томири бўлмаганида эди, Асҳоби Каҳфнинг ити (Қитмир), кўнгил аҳлини излармиди?
Дунёда, жинс ва сурат кўринишида унга ўхшаган аммо машҳур бўлмаган бир қанча Итлар бор.
Сен ўз жинсингдан бўлган (комил, ошиқ) Инсонлардан бўй ололмагансан. Бўри ва қўйдан ишқ бўйини, кўнгил ҳидини қаердан ҳам олардинг?
Ишқ бўлмаганида, бу борлиқ қаердан пайдо бўлар эди?
Нон қандай қилиб ўзини сенга берар эди, қандай қилиб сенинг вужудингга жон бағишлаб "сен" бўлар эди?
Нон ўзини сенга берди, ўзидан кечиб "сен" бўлди, нима учун?
- Ишқдан, истакдан!
Бўлмаса нонни, сенинг танангда жон бўлишига йўл берармиди?
Ишқ, ўлик-жонсиз нонга ҳам жон бағишламоқда, уни жон қилмоқда, фоний бўлган жонни боқийлаштирмоқда.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй кўнгил!
Эҳтиёт бўл
, дуч келган мастга алданма.
Ҳазрати Ийсо алайҳис салом Ҳақ таолога маст, эшак эса арпага маст.
(Хилма хил шаробларнинг бир қисми тоҳур яна бир қисми мулаввасдир. Шароби тоҳурдан маст бўлганлар, Ҳазрати Ийсо машрабида бўлган аҳли саодатдир. Шароби мулаввасдан маст бўлганлар
эса, ҳайвон суратида бўлган аҳли шақоватдир. Шу сабабдан бу қуббаи фалак остида бўлган ҳар бир мастга алданма. Арпа мастларини эмас, Ҳақ мастларини излаб топ!)

Бундай шаробларни бу каби Хумлардан иста. Унинг мастлиги думи кесиклардан ҳосил бўлмайди.
(Бундай шароби тоҳурларни фоний филлоҳ ва боқий биллоҳ бўлган инсони комил Хумларидан иста. Зеро у комилнинг мастлиги думи кесик, яъни
ҳануз сифати нафсониялардан қутилмай туриб халқни иршодига киришган ноқисларнинг мастлигидан бўлмайди.
Балки тўғридан тўғри маъшуқи ҳақиқийдан олган шароби тоҳурдандир)
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Баъзи арбоби ҳақиқат шундай марҳамат қилибдилар:
-“Ҳаё икки хил бўлади. Бири фарздир ки, бу Аллоҳ таолонинг қайтарган ишларини қилишдан ҳаё қилиш.
Яна бири суннатдир ки, ўзининг ва оиласининг одоб ерларига қарашдан ҳаё қилиш. Зеро инсоннинг кўзи улвий бир нарсадир ва аслан улвий бўлган нарсаларга қараш учундир.
Анбиё, Авлиё, Уламо ва Мусҳафларга қараш каби. Наинки суфлий нарсаларга боқиш учун. Хоссатан аврат жойларга қараш учун эмасдир.
Шу сабабдан Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу ўнг қўллари билан Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга байъат қилдим дея, умрлари давомида ўнг қўллари билан авратларини асло ушламаганлар.
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу кўзлари билан Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни жамолларини кўрдим дея, умрлари давомида авратларига асло қарамаганлар.
(Исмоил Ҳаққий Бурсавий раҳимаҳуллоҳ “Шиабул иймон” номли асарларидан)

❗️Нима учун энди биз қанчалик истасак ҳам, ялиниб ёлворсак ҳам Саййидимиз ва Ҳабибимиз алайҳис саломнинг муборак жамолларини ва бошқа азизонларимизни дийдорларини кўра олмаётганимизга жавоб берилган экан.
У муборак чеҳраларни кўришга аввало ўзимиз ва кўзимиз муносиб бўлиши керак экан.
Кўчаданку тийилаётгандирмиз, аммо кафтимизга қараб ўзимиз ва кўзимизни қанчалар булғаётганимизга бир эътибор бериб қўйсак яхши бўларди.
Бу насиҳатлар аввало ўз нафсимга қаратилган.
Аллоҳ барчамизни покласин ва тавфиқ берсин!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Бизни ўзингга ҳайрон қил, бизни заҳматдан қутқар. Бино (қилган бут) ларимизни йиқитиб, текислаб ташла. Аммо хазиналаринг билан тўлдир. Ҳеч қачон касод бўлмайдиган тижоратни насиб эт.
Мастоналаринг сенга салом сўзламоқда…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

У гўзал жононсиз ўтган умр, тўхтаб қотиб қолган умрдир. Ёрдан хабари бўлмаган мия айниган миядир. Агар ушбу фалак биз каби ошиқ бўлмаганида эди, биз каби боши айланмаганида эди айланишдан чарчаб зериккан, “Бўлдида энди, яна қачонгача тўхтовсиз айланаман?” деган бўларди. Олам бир найга ўхшайди. У эса ҳар бир тешигидан уфлаб турмоқда. Ҳар фарёди шакармисан шакар, лаззатмисан лаззат. Чунки Унинг икки лабини завқини ҳис қилмоқда. Қара, ҳар тупроқга ҳар кўнгилга уфлагани сайин унга бир эҳтиёж бермоқда, бир ишқ сунмоқда. Шу сабабдан аламлар ҳам фарёд қилмоқда.
Кўнглингни Роббингдан айирадиган бўлсанг
бошқа яна нимага ҳам кўнгил бермоқчисан, қани сўзлачи?
Кўнглини
бир лаҳза бўлса ҳам ундан узган киши жонсиздир
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Севганга ер юзи, Ёр юзидир…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй Шакур ва ЪАлийм бўлган меҳрибон Роббим!
Зикр ва тасбеҳларимни, рукуъ ва сужудларимни, олиб-чиқараётган ҳар бир нафасимни Ўзингга яқинлаштирувчи қил!
Ўзингни санъатинг ва ижодинг бўлган бу ожиз ва осий қулингга раҳм қил!
Сен тарафдан келадиган ҳар бир яхшиликга муҳтожман

@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй Роббим!
Эҳсонинг ҳурмати, мунаввар нуринг ҳаққи, анвои неъмат ва гўзалликларга тўла бўлган бу дунёда айб-нуқсонларимга боқма!
Маъносиз сўзлар сўзладим, телба-тескари гаплар гапирдим.
Аммо мен, ёлғизгина Сени севаман.
Ёлғизгина Сенга ибодат қиламан.
Кўнглим Сенсиз паришондир!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум азизларим.
Жумъа муборак!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Жим бўл, эй кўнглим!
Унинг келишини кўрганингга қадар,
Аччиқни ширинга айланганини билганингга қадар,
Унинг кўнглини сенинг кўнглингга муҳаббат тугуни билан боғланганини кўргунингга қадар жим бўл.
Жим бўл, эй кўнглим!
Сабаблар вужудга келгунига қадар,
Баҳоналар пайдо бўлгунига қадар,
Бир биримизни насибамиз бўлгунимизга қадар жим бўл…
Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
#жимбўл

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Жим бўл, эй кўнглим!
Бир алиф миқдори жим бўл.
Чида, эй кўнглим!
Баҳорга оз қолди…
Денгизни ичида майдонга келган, кўринмаган тўлқинлар каби қалбингни биламан. Кутишдан бошқа чора бўлганида эди, ишон сени тўхтатмас эдим.
Аммо бошқа чора йўқ.
Унутма, дори-дармон ҳам кутилмай туриб таъсир қилмайди.
Гул, вақти келмай туриб очилмайди…
Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу

@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
#жимбўл

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Жим бўл, эй кўнглим!
Ичингдагини тилга кўп ҳам чиқарма. Сен тилга чиқаргунча кўнглинг яна ҳам жўшмоқда, яна ҳам ҳаяжонланмоқда ва кутиш яна ҳам қийинлашмоқда.
Жим бўл, эй кўнглим!
Кўп сўз сўзлама.
Оз сўзлагинки, ишимиз осонлашсин.
Оз сўзлагинки, Ҳақ таолога нисбатан бирор хато сўз чиқмасин…
Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
#жимбўл

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Саёз сувларни энг енгил шамоллар ҳам жўштира олади.
Чуқур денгизларни эса фақатгина чуқур савдолар жўштира олади.
Англадимки виқорли ва асрорангиз бўлган ҳар бир нарса сукут қилади.
Англадимки сукут қилган ҳар бир нарса виқорли ва ҳайбатли.
Бироз жимлигим сўзласин, ичимизда харфсиз бир тил топайлик. Ичингда фақат иккимиз тушунадиган бир ғам бўлсин…
Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
#жимбўл

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Хафа бўлиш ва узоқлашиш учун баҳоналар излаш ўрнига, севиш ва севилиш учун чоралар изланг.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй бутун дунё гўзалларида, Ўз гўзаллигидан бирор зарра бор бўлган Зот!
Барчаси ҳам ўз асаринг, ўз махлуқотларингдан бўлган буюк санъатингдир.
Дунёда кўрилган барча гўзаллардан, гўзалликлардан мақсад, Сенинг гўзаллигингдир. Қолганлари эса фақатгина бир баҳона…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Кездим дунёни, киймадим бошимга тож

На бойни кўрдим тўқ, на фақирни оч

Эй Роб, шундай файзи қаноат бер ки

Номардга эмас, мардга ҳам айлама муҳтож…

Дарвеш Юнус Эмро қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Инсон ўлганида миясидаги барча маълумотлар унутилади. Аммо қалбидаги муҳаббатлари қолади. Қалбида ниманинг муҳаббати бўлса ўша билан ўлади ва қиёмат куни яна ана ўша муҳаббати билан қайта тирилади.
Саййид Аҳмад Маккий қуддиса сирруҳу

Зиёда раҳмли ва зиёда карамли бўлган Роббим!
Бизни қалбимиздаги муҳаббат билан ўлдир ва яна ўша муҳаббат билан тирилтир. Охиратда, дорул бақода ўша муҳаббат қўйганларимиз билан бирга қил!

Ассалому алайкум азизларим.
Барчангизга Жумъа муборак бўлсин!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…
Подписаться на канал