tabreziyrumiy | Неотсортированное

Telegram-канал tabreziyrumiy - Tabreziy_Rumiy.uz

3386

Бе ишқ мабош то набошӣ мурда Дар ишқ бимир то бимонӣ зинда... Ишқсиз бўлма ки, то бўлмагайсан мурда Ишқда ўлгин ки, то қолгайсан зинда... Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу t.me/TabreziyRumiy Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун

Подписаться на канал

Tabreziy_Rumiy.uz

Гўзаллар ойнага ошиқ бўлишади ва гўзалликларини аксини кўриш учун доимо ойна исташади.
Сен Унга пок ва соф ойна ҳадия эт!

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган
кўнгиллар учун…

(
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Иброҳим алайҳиссаломни мақтаб шундай деган:

إِذْ جَاء رَبَّهُ بِقَلْبٍ سَلِيمٍ

“Ўшанда у ўз Роббисига соғлом қалб ила келган эди”
Соффат сураси, 84-оят)

Ва яна:

يَوْمَ لَا يَنفَعُ مَالٌ وَلَا بَنُونَ

“У кунда на мол манфаат берар ва на болалар”.

إِلَّا مَنْ أَتَى اللَّهَ بِقَلْبٍ سَلِيمٍ

“Магар ким Аллоҳ ҳузурига тоза қалб ила келар, (ўша манфаат топар)”
Шуаро сураси, 87-89-оятлар)

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Хайр Кўня!
Аммо, ассалом эй кўнгиллар Султони

хуш келдингиз…
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Нима учун энди Худойи таолога тазарруъ кўргизмайсан?!
Ярим кечаси бедор бўл, туриб икки ракъат намоз ўқи.
Сўнгра ниёз қил, ниёз қил, ниёз қил!
Юзингни тупроқга қўй, икки томчи кўз ёш тўкиб:
-"Эй Худовандо Карийм!
Агар Анбиё ва Авлиёни истамаганингда эди, уларни Ўзингни раҳмат эшикларинг ҳалқаси қилмас эдинг.
Менга фалончи улуғ дўстингни кўрсатиб қўйдинг, энди у билан бизларни қалб кўзларимизни бино қил!" дегин.
"Тубо бўлсин мени кўрганга ва мени кўрганни кўрганга ҳам"...
Мақолоти Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Димоғингни Ёрнинг инкоридан поклагин ки, Ёрнинг гулзоридаги гўзал ройиҳаларни ҳидласин. Сен бир Шайх билан бирга бўлганингча, яъни унинг тарбияси остида бўлганингча нафс ва шайтоннинг ёмонликларидан узоқ бўласан. Кечаю кундуз сайёр ва киштсуворсан. (Яъни кемадаги йўловчи ўтирса ҳам, ҳатто ётса ҳам йўл юраётган ҳисобланади)
Ҳазрати Мавлоно Жон

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Юзимни, севгилимнинг оёқларига суртиш учун келдим. Қилган хатоларимга афв тилаш учун келдим.

• Яна бошидан унинг гул боғчасига, боғбон бўлиш учун келдим. Унинг ишқида оташ бўлиб, ўз тиканларимни ёқиш учун келдим.

• Покланиши мумкин бўлган кирни поклашга,
севгилим учун мақбул ишни яна ҳам яхшироғини қилолмаганим учун, афсус-надомат қилгани келдим.

• У вафосиз гўзалнинг севгиси йўлида тўкган кўзёшларимни кўрсин дея, унинг ҳузурига йиғлаган кўзларим билан келдим.

• Эй ҳеч бир нарсага ўхшамаган, тенгсиз бўлган ишқ!
Тур, севгини бошидан бошла, марҳаматга яна бошидан кириш!
Мен ўлдим, иқроримдан ҳам инкоримдан ҳам воз кечдим.

• Чунки сенинг софлигинг, қусурсизлигинг бўлмай туриб борлиқ оламида соф бўлишнинг имкони йўқ!
Сенсиз ғамдан қутилмоқни, яхши бўлмоқни иложи йўқ! 

• Зоҳирда мен сукут сақладим. Сен биласанки, қон йиғлаган кўнглимда қонларга тўла сўзларим бор.

• Мен сукут қилганим вақт, юзимга диққат билан боқ!
У ерда қолдирган изларингни кўр! 

• Мен бу ғазални қисқа қилдим. Қолганлари эса кўнглимда...
Агар мени у махмур кўзларинг билан маст қилсанг, сўзлайман.

• Эй сўздан қолган,
Эй ёридан айрилган киши! Қандай қилиб у ўткир ақлингни йўқотиб, бунчалик ҳайрон қолдинг?

• Эй ўзида сўзлашгани куч топа олмай, сусаётган киши!
У ёқувчи, ҳароратли фикр-андишалар билан қандай дард-алам ичрасан? Фикр-андишаларнинг катта қўшинлари келмоқда.

• Сўзни инсонларга сўзлайдилар. Ёлғиз қолинганда жим бўладилар. Ҳеч ким ўз севгилисининг сирларини эшик ёки деворга сўзламайди.

• Ёки сен, ишқдан сўзлашадиган инсонни топа олмаяпсанми? Шу сабабдан жим ўтирибсанми? Сен ҳеч кимни сўзларингга маҳрам кўрмаяпсанми?

• Ёки сен бошқа оламдан келдингми? Покиза бир оламданмисан? Ушбу ўлимтикга гирифтор бўлиб, ўлимтик ейиш билан машғул табиат итлари билан табиат оламига аралашиб кетолмаяпсанми?
Балки ушбу нопок оламга кўника олмаётгандирсан?
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Маънавий нопокликларни кетказишни, гуноҳлардан покланишни истайсанми?
Унақада кўнгил кирларини, зангларини кетказа оладиган Валийларнинг маҳалласидан айрилма!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Улар кўз очган нарсадан, биз кўз юмганмиз.
Биз кўз очган нарсадан, улар кўз юмганлар.
Шу сабаб улар кўрган нарсаларни биз кўролмаймиз
.
Бизни кўраётганларимизни эса улар учун асло қадри йўқ!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Қудумингиз раҳмату завқу сафодур, ё Расулаллоҳ
Зуҳурингиз дарди ушшоқга даводур, ё Расулаллоҳ.

Набий эдингиз хали Одам сув ва лой аро экан
Имоми анбиё бўлсангиз раводур, ё Расулаллоҳ.

Камоли зумраи куммал сизнинг нурингиз ила бўлгандур
Вужудингиз мазҳари атамми Худодур, ё Расулаллоҳ.

Сиз ила эришдилар ул Зотга, яна анвои лаззатга
Ишингиз арбоби ҳожатга атодур, ё Расулаллоҳ.

Ҳудоийга айланг шафоат ҳоҳ зоҳир, ҳоҳ ботин
Остонангизга интисоб этган гадодур, ё Расулаллоҳ...

Азиз Маҳмуд Ҳудоий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Дуо - қулни Аллоҳга дардини билдириш учун эмас, балки у дарднинг ягона дармони Аллоҳ эканлигини билиши учундир…
Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Сен хафа қилган қалбни Аллоҳ севадиган бўлсачи?!
Билмайсанда...
Билганингда эди, юрагинг ёрилар эди ва бунга журъат қилолмаган бўлар эдинг...
(Чунки ҳар бир қалб, Оламлар Роббисининг қудрат қўли билан ижод қилинган беқиёс ва бетакрор санъат асаридир. Ўзингга ўхшаган оддий бир ожиз махлуқнинг “санъат асари
ни синдиришга ёки йиртиб парчалашга журъат қилолмайсанку)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун


Дилозордан Худо безор” дейишади.
Худованди Карийм барчамизни дилозор бўлишдан сақласин…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Кўзингни Ҳақ учун сарфла, ҳеч кимни ёмон кўрма!
Кўрмаганингни сўзлама, сўзламагин ки кўзингга бошқа бир кўз, бошқа бир кўриш (нигоҳ) берилсин!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Сен нигоҳдан иборатсан…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум.
Жумъангиз муборак бўлсин!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Маърифат, дил (кўнгил) билан ҳосил бўлади.
Гувоҳлик, тил билан собит бўлади.
Хизмат, аъзолар билан барпо бўлади.

Кўнгил билан Ҳақга маърифатли, халқга эса шафқатли бўлмоқ лозим.
Тил билан Ҳақга зикр, халқга эса ширин сўз айтмоқ лозим.
Аъзолар билан Ҳақга тоат-ибодат, халқга эса хизмат қилмоқ лозим.
Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Сен учун сомончалик қадрга эга бўлмаган бир Ғарибнинг (вайрон бўлган дардли) кўнгли,
Арши-Аълодан ҳам,
Курсийдан ҳам,
Лавҳул-Маҳфуздан ҳам,
Қаламдан ҳам устундир.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Қилган ёмонликларингдан, ишлаган гуноҳларингдан пушаймон бўлиб, жон-дилдан "Аллоҳ" деган вақтингда, сени балолардан қутқариш учун сенинг ёрдамингга етишган, сенга у туйғуларни берган, ўзини ҳис этдирган Удир!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Аллоҳдан бошқа харидор истаганлар, эшакдан бошқа нарса эмас. Улар ушбу мабразхона ўтлоғида эшаклар каби ейишга ўт исташади. Билгинки мабраз (ҳожат) хонада ўсган ўтлар одамнинг оғзини, соқолини нопок ва бадбўй қилади
(
Аллоҳдан ўзгани мақсад қилган, хор ва шарманда бўлади)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган
кўнгиллар учун…

(
Айтгин: «Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёт ва мамотим оламларнинг Робби Аллоҳ учундир.
Унинг шериги йўқ. Мана шунга буюрилганман. Ва мен мусулмонларнинг биринчисиман».
Анъом сураси 162-оят)

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй Роббим!
Қалбимизни ўзингдан ўзгага юзланишидан ва сендан ўзгасига машғул бўлиб қолишидан сақла!Бизни, биздан ол.
Бизни ўрнимизни ўзингни маърифатинг ва муҳаббатинг билан тўлдир! Бизни бошқаларга ва шайтонга ўйинчоқ қилиб қўйма. Бизларга нурингдан лутф эт. Дуоларимизни Ўзинг рози бўлган ҳолда қабул айла. Сен эшитгувчисан ва бизларга жудаям яқинсан. Сен дуоларни ижобат қилгувчисан!
Ҳазрати Шайх Садриддин Кўнявий қуддиса сирруҳу

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ёки сен, ишқдан сўзлашадиган инсонни топа олмаяпсанми?
Шу сабабдан жим ўтирибсанми?
Сен ҳеч кимни сўзларингга маҳрам кўрмаяпсанми?
Ҳазрати Мавлоно Жон

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ишқ билан кел.
Ишқ излагани кел...
Mушк ёки анбар учун кел.
Ёки дона дона сабр учун кел.
Иста калималар ила илм таҳсили учун,
иста руҳингга роҳат бағишлаш учун кел.
Дунё ишини ташла, бир "ҳеч" учун кел...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган
кўнгиллар учун…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Хайр Макка, салом Истамбул…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ёрсиз ҳам бодасиз Маккага бормоқ на керак…
Ҳазрати Машраби Девона қуддиса сирруҳу


(Аллоҳни муҳаббати ва ишқ бодаси бўлмай, Маккага боришдан фойда йўқ)

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Кўнгил кенглиги, қалб поклиги ва хотиржаъмлигини истасанг, инсонларни нима сўзлаётганларига қулоқ осма, сўзларига эътибор берма. Билмайсанми, улар ҳатто яратган Роббиларидан ҳам рози эмаслар.
Сендан эса асло рози бўлмайдилар.
Саййид Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Парвардигори Меҳрибоним…
Бу ожиз қулинг сендан кейнидан муртад бўлмайдиган иймонни,
Тугаб қолмайдиган неъматни,
Ва олий бўлган Хулд жаннатида Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳамроҳликларини сўрайди!
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун…

Бугунги Жумъа ва яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Фақирнинг карамга ва карам соҳибига ошиқ бўлгани каби, карам ва карам соҳиби ҳам фақирга ошиқ бўлади.
Агар фақирнинг сабри зиёда бўлса, карам соҳиби унинг эшигига ўзи келади.
Агар карам соҳибининг сабри зиёда бўлса, фақир унинг эшигига боради.
Лекин фақирнинг сабри, унинг камолига, фазилатига далолат қилади.
Карам соҳибининг сабри эса, унинг нуқсонига далолат қилади.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Аллоҳ таоло шундай дейди:
-“Кимни мендан кўра кўпроқ севадиган бўлсанг, уни сендан оламан.
- Усиз яшай олмайман дема, сени усиз ҳам яшатаман!”
Мавсум ўтиши билан, соя бериб турган дарахтнинг шохлари қурийди. Сабр косанг тўлиб-тошади. Жон деб билган ёринг, кун келиб сенга ағёр бўлади. Ақлинг шошиб қолади.
Дўстинг душманга айланади.
Душманинг келиб сенга дўст бўлади.
Бу дунё шунақа ажойиб бир дунёдир. Нимани “Бундай нарса бўлиши мумкин эмас” десанг ҳаммаси бўлади.
Йиқилмайман дейсан, йиқиласан.
Адашмайман дейсан, адашасан.
Энг ажойибини айтайми?!
-“Бўлди ана энди ўлдим!” дейсан, аммо яна яшашда давом этасан…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Инсонни (зоҳирда) кўрганларингдан иборат деб ўйлама,
Кўролмаган (нарса) ларингдан қидир.
(Инсоннинг ботини) Ичи ҳақиқатнинг расми,
Ташқариси эса фақатгина бир манзара...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Гуноҳлардан сақланиш ва беҳуда нарсаларни тарк этиш қалбни мунаввар қилади.
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ
@TabreziyRumiy
Роббим барчамизни қалбларимизни мунаввар қилсин.
Жумъа муборак, азизларим!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ҳаётда бўла туриб (бир бирингизни) билмаган қадрингизни, вафот этгандан кейин билишни ҳеч кимга фойдаси йўқ!
Муҳаббатингизни тирилтиришни йўли, ҳаётдалик вақтингизда эътироф ва ифода этмоқдир.
Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Бу дунё ҳар қанча сенинг назарингда ниҳоятда буюк ва охири йўқ бўлиб кўринсада, шуни яхши билгин ки, Илоҳий қудрат қаршисида бир заррачалик ҳам эмас. Кўзингни очиб яхшилаб қара!
Биргина зилзила, биргина чақмоқ, биргина сел фалокати дунё ва унинг ичидагиларини қай аҳволга солмоқда.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун


Астағфируллоҳ ва атувбу илайҳ…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй Парвардигори Меҳрибоним!
Мени, неъмат берилганида сени унутадиганлардан ва синов берилганида эса сени эслайдиганлардан қилиб қўйма.
Ҳар қандай ҳолимда ҳам, шукр қилган ҳолда Сенга яқин бўлган қулларингдан қил!
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун…

Ассалому алайкум.
Жумъа муборак!

Читать полностью…
Подписаться на канал