tabreziyrumiy | Неотсортированное

Telegram-канал tabreziyrumiy - Tabreziy_Rumiy.uz

3386

Бе ишқ мабош то набошӣ мурда Дар ишқ бимир то бимонӣ зинда... Ишқсиз бўлма ки, то бўлмагайсан мурда Ишқда ўлгин ки, то қолгайсан зинда... Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу t.me/TabreziyRumiy Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун

Подписаться на канал

Tabreziy_Rumiy.uz

Бу ёлғон дунёнинг тиконлари жонингга ботса ҳам енгилма, сабр қил!
Сабр қилгин ки, абадий маконинг Гулзорга айлансин.
Қайси дарддан дард чекаётган бўлсанг, яна сабр қил.
Сабр қилгин ки, У энг буюк марҳамат соҳиби қўлларингдан тутсин.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Сен инграйсан, фарёд чекасан. Аммо ана ўша вақт ўлик кўнглингни тирилтираётган, унга жон бағишлаётган бўласан.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Умр, эрталарга боғланган умидлар билан ўтиб бораяпти. Ғафлат тўла тортишувлар, бақир-чақирлар, миш-мишлар билан тугаб бораяпти. 
• Сен ақлингни йиғ ва умрингни яшаб турган бугунинг деб бил.
Қани кўрамиз, бугунни қанақанги ишларга сарфлар экансан? 
• Гоҳида ҳамёнингни пул билан тўлдириш қайғуси билан, гоҳида яхши еб-ичиш қайғуси билан шу азиз умринг ўтиб кетмоқда. Ҳар олиб-чиқарган нафасингда умринг камайиб бормоқда.
• Ўлим, бизни бир-бир суғуриб олади. Унинг ҳайбатидан, қўрқинчидан ақлли инсонларнинг ҳам юзлари сарғаяди.
• Ўлим, йўлда кутиб турибди. Жаноблари эса сайр-саёҳат дардида! 
• Ўлим, қош-кўз орасида. Уни хотирлашимиздан ҳам кўра бизга яқинроқдир!
Фақат ғафлатга толган кишининг ақли қаерларга кетаяпти, билмайман?
• Танангни парваришлаб, семиртирма!
Чунки у, охирда тупроқга бериладиган, мозор қуртларига ем бўладиган бир қурбондир!
Сен кўнглингни маънавий озуқалар билан озуқалантиришга ҳаракат қил. Юксакларга кўтариладиган, шарафланадиган удир! 
• Бу жасадга ёғли, лаззатли нарсаларни камроқ бер!
Чунки танасини парваришлаган киши шаҳватга, нафсоний орзу-ҳавасларга берилади.
Охирда эса шарманда бўлиб кетиши бор! 
• Сен руҳга маънавий озуқалар бер. Ёғли, лаззатли тушунчалар, фикрлар, қарашлар озуқасини бергин ки, борадиган жойига кучли, қувватли бўлиб борсин!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Роббим ўзинг осон қил, Сени рози қилмагунча бизларни вафот эттирма!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Парвардигоро,
дуо қилганимда мени маҳрум қўйма, умидвор бўлганимда ноумид қайтарма.
Парвадигоро,
мен сендангина сўрайман. Чунки сен ғам-ташвишларни кетказувчи  ва музтар қулларингни дуоларини ижобат қилгувчисан!
@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум азизлар. Барчангизга Жумъа муборак бўлсин!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Неъматга шукр қилмоқ, ўша неъматдан кўра яхшироқдир. Шакур (Аллоҳнинг исми) ни севган инсон, ҳеч вақт шукрни ташлаб, неъмат тамонига ўтиб олмайди.
Шукр қилмоқ, неъматнинг жонидир. Неъматнинг ўзи эса унинг териси, пўстидир.
Чунки Дўстингнинг эшигига, сени фақатгина шукр олиб бориши мумкин. Неъмат, инсонга хушёрликнинг зидди бўлган ғафлатни ҳам бериши мумкин. Шукр қилмоқлик эса, доимо хушёрлик (Аллоҳни ёдда тутиш) ни келтиради. Сен ақлингни йиғгинда, шукр неъмати ила ҳақиқий неъматни овла!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Зеро Дўстнинг балоси, сизни поклагувчидир.
Унинг илми сизнинг тадбирингиз устидадир.
(Дўсти ҳақиқий бўлган Аллоҳ агар сизга бир бало берса, сизни поклаш учун берибди. Чунки Унинг илми сизнинг тадбирингиздан устундир. У сиз учун нима хайрли эканлигини яхши билгувчидир)

Вақтоки сафони кўрса, бало у учун ширин бўлади.
Сиҳҳатни кўрган вақтда, аччиқ дорилар ёқимли бўлади.
(Балога гирифтор бўлган, балодан кейин яхшилик ҳосил бўлганини кўрганида энди у бало унинг учун ҳалводек ширин бўлади, шикоят қилмайди. Касал аччиқ дори ва ёқимсиз муолажаларни ўзига фойда келтирганини кўргач, аччиқ дорилар унга ёқимли кўринади ва энди у шикоят қилмайдиган бўлади)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Парвардигоро,
мени фикр торлигидан идрок кенглигига чиқар!
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун…

ЖУМЪА МУБОРАК!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй ишқ!
Менинг барча айб-нуқсонларимни кўриб, била туриб яна мени сотиб олдинг. Бунчалар айб-нуқсони кўп мато бўладими? Ва матонинг бунчалар кўп айб-нуқсонига қарамасдан, ўз лутф-эҳсони ила сотиб олган харидор бўладими? 
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Руҳимиз Аллоҳ билан ҳақиқий бедор бўлмагунча,
У зоҳирий бедорлик биз учун оёқ-қўлимизни боғлайдиган боғлар ва монеъалардир.


Жон, куни бўйи (уйғоқ, бедор ҳолда экан) мол-дунёнинг фойда-зиёни ва заволининг хавфи билан оёқ остига олиниб, тепкилаб калтаклангандир.

Руҳнинг эса на сафоси, на латофати на нуронияти на юксак оламларга бора оладиган йўли қолади.

Мана шу бедорлик, уйғоқлик билан дунё ташвишларидан ўзини ўтга чўғга уриб, жисм ва руҳини эзиб, янчиб ташлаганлар зоҳирда уйғоқ кўринсаларда аслида ғафлат уйқуси ичра ухлаб ётганлардан асло фарқи йўқ.

Ухлаган ҳақиқий ғофил удир ки, ҳар орзу хаёлидан умид қилади ва у билан сўзлашади.

Яъни хар хил планлар, режалар тузиб, уни хаёлида амалга ошириб, келажагини қуриб у билан сўзлашиб ўша хаёлида маза қилиб яшаб юради.

Тушида шайтонни, ҳурлиқо кўради.
Ва унга шаҳват қилганидан (кучли истаги сабабидан), шайтонга эрлик сувини тўкади.


Насл уруғини, нутфасини шўр ерга тўкгандан кейин,
Дарҳол уйғониб, ўзига келади. У вақтда эса у хаёл, у саҳна кўз олдидан қочади (ғойиб бўлади).


Уйқудан уйғонганида эса жунуб, яъни вужуди ва либосидаги нопоклик ҳолидан аввал танасида чарчоқ ва заифликни кўради.
Кўринган ва кўринмаган нақшлар дастидан оҳ!


Дунё учун уйғоқ юрадиганлар, тушларида кўрган хаёлларига вужуд бериб, у билан суҳбат қурган ва ҳатто жинсий яқинлик қилганларга ўхшайди. Эҳтилом (жунуб, яъни нопок) бўлган киши, уйғонганида хаёлини қочганини ва у яқинлик натижасида бошидаги оғриқ ила жисми ва либосидаги намликдан (нопокликдан) ўзга ҳеч нарса қолмаганини тушунгани каби, дунё уйқусига берилиб орзу-хаёлларни ҳақиқат деб ўйлаганлар ҳам, ўлимнинг огоҳлантиришидан уйғонган вақтларида, у ширин уйқунинг яъни ҳаётининг аламли бир бош оғриғи эканлигини тушуниб етадилар.
Ҳақиқатда дунё туш кабидир, унда боқийлик эса бир хаёлдир.

Аллоҳ оқибатимизни хайрли қилсин!

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

🆘🆘🆘
Эҳтиёт бўлинглар!!!

🇺🇿Ўзбекистонда расман таъқиқланган сайт, канал ва гуруҳлар рўйхати

Улардан ахборот тарқатиш экстремизм ва терроризмга тенглаштирилади



🇺🇿 Oʻzbekistonda rasman taqiqlangan sayt, kanal va guruhlar roʻyxati

Ulardan axborot tarqatish ekstremizm va terrorizmga tenglashtiriladi

Тарқатиб қўйинглар, билиб билмай Гулзор кўринган ҳар хил тиконзорга кириб қўйишмасин!
Аллоҳу Ҳодий барчамизни ҳақда собит қилсин, адаштириб қўймасин!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй Роббим!
Агар афвинг гуноҳларни ўчирса, дўстлигинг қандай бўлар экан?
Агар дўстлигинг қалбларни зиёлантирса, муҳаббатинг қандай бўлар экан?
Агар муҳаббатинг ақлларни ҳайратга солса, қурбатинг қандай бўлар экан?
Агар қурбатинг ғам-ташвишларни кетказса, сенинг Карийм бўлган юзингга боқиш қандай бўлар экан?
Эй Роббим!
Биз сендан афвингни,
дўстлигингни,
муҳаббатингни,
қурбатингни ва Карийм бўлган юзингга боқиш лаззатини сўраймиз!
Сенинг эшигинг фақатгина солиҳ ва яхши қулларинг учун бўладиган бўлса, биз гуноҳкор ва осий қулларинг кимнинг эшигига борсин?
Бизларга, ўзингнинг ризолигингга олиб борувчи амалларни осон қил, уни севдир ва унга муваффақ айла!
Бизларга, ўзинг рози бўлмайдиган амалларни қийин қилиб қўй, уни хунук кўрсат ва бизларни сақла!
Биз ожиз қулларингни маҳрум қўйма!
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Пулга топилмайдиган ҳикмат!

Киши ғамгин келса, ғамини арит.
Киши узр сўраб келса, узрини қабул қил.
Киши муҳтож бўлиб келса, инфоқ қил.
Ёнингда Қур’он олиб юришинг шарт эмас.
Олиб юришинг шарт бўлган нарса, ахлоқингдаги оятлардир!
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

بد گماني كردن و حرص آوري
كفر باشد پيش خوان مهتري

Бадгумонй кардан ва ҳирс оварй
Куфр бошад пеши хон меҳтарй.


Бир Улуғ, сахий зотнинг дастурхони олдида бадгумонлик ва очкўзлик, неъматга нисбатан куфрдир.

Хулосаи калом шулки, Мунъими ҳақиқий бўлган Худованди Кариймнинг неъматлари қулига етиб тураркан ва қул ундан кунма кун ўз ризқ-насибасини олиб тураркан, "бу неъматлар тугаб қолса нима қиламан?" деган қўрқинч ва андиша билан, уни тўплаш учун очкўз ва таъмагир бўлиши, куфрони неъматдир.
(Маснавий Маънавий)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Узоқ узоқларга парвоз қилишни истайман,
Қалблар қоралигидан…

Узоқ узоқларга парвоз қилишни истайман,
Ёмон гумонлардан…

Узоқ узоқларга парвоз қилишни истайман,
Ёлғонлардан…

Узоқ узоқларга парвоз қилишни истайман,
Нифоқлардан…

Узоқ узоқларга парвоз қилишни истайман,
Минг хил ниқоблик инсонлардан
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй Роббим!
Сендан узоқлашганимни кўрганингда, мени гўзал ҳолатда Ўзингга қайтар!
@TabreziyRumiy
Жумъа муборак…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ушбу гўзал элчи, дилсўхта ошиқларга тинмай Ул гўзал Маъшуқнинг таъриф ва тавсифларини баён қилмоқда, Ундан хабарлар етказмоқда…
Барча айб-нуқсон, хато-камчиликлардан пок бўлган Севгилим, нақадар гўзал ва нақадар буюксан.
Буюк бир ҳайрат ва ажзият ичраман…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Бахтиёр ким?
-“Бахтиёр, Аллоҳ билан бўлган инсон!”

Бахтиёрроқ ким?
-“Бахтиёрроқ, Аллоҳ у билан бўлган инсон!”

Биринчиси бўлишга жидду жаҳд қил, иккинчиси билан ризқланасан!
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун.

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Сен денгиз бўл, кемани бир четга қўй!
Сен ичида яшаётган ушбу ғамлар, балолар ила тўла бўлган оламни қўйгинда, ўзинг бир олам бўл!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Меҳрибон Аллоҳ ҳиммат берсин!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ҳеч қачон кеч қолмадингиз!
Бир неча марта йўлдан қайтган бўлсангиз ҳам,
бир неча марта йўлдан қайтарилган бўлсангиз ҳам, дунёнинг барча гуноҳларини орқалаб олган бўлсангиз ҳам,
ҳаётингиздаги ҳар нарсада ўзингизни айбдор ҳис қилсангиз ҳам, ўзингизни "Қалбингиз" тарафидан қабул этилишингизга ишонмасангиз ҳам, сиз "Ўзингизга, Қалбингизга" қараб юринг.
Ҳеч ким сизга ишонмаса ҳам, сиз ўзингизга ишонинг!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Сен дард (бало) ни ёмон деб ўйлайсан. Асло ундай эмас. Дард, давога чақиргувчидир. Дард ва тушкунлик ернинг пастлигига, даво эса сувга ўхшайди. Шу сабабли дард қаерда бўлса, даво ҳам ўша ерга чопади. Қаер пастлик бўлса, сув ўша ерга қараб оқади. Шундай экан, дардингни сев. Илоҳий раҳматни жалб этувчи қийинчиликларни неъмат деб бил!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Билдим ки инсонлар:
Сукут сақлаганни қўрқоқ,
Ўзини кўрмаганга олганни аҳмоқ,
Афв этишни билганни, қафасдаги каклик деб ҳисоблар эканлар.
Аслида ҳақиқат шулки, (улар) биз истаганимиз қадар ҳаётимиздалар.
Биз кўз юмганимиз қадар яхшидирлар ва сукут сақлаганимиз қадар инсондирлар...
Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй падар!
Ҳар қанча ақлинг бўлса ҳам, бошқа бир ақл билан ёр бўл ва у билан маслаҳат қил.

(Эй ёш жиҳатидан камол топиб ота мақомига етган киши. Ҳар қанча кўп яшаган ва тажрибалар билан ақлингни пешлаган бўлсанг ҳам комил бир инсоннинг ақли билан ёр ва рафиқ бўл. Дунё ва охират ишларингда у билан маслаҳатлаш)

Икки ақл билан кўп балолардан қутиласан ва қадамингни фалаклар устига қўясан.

(Икки ақлнинг таъсири янада кучлироқ бўлади. Дунё ва охират ишларида маслаҳат қилмоғинг сени кўп балолардан қутқариб қолади ва унинг ҳиммати билан фалаклар устига қадамингни қўясан, улвият оламига тараққий этасан)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун


Карийм Роббим, бизларни ўзингнинг солиҳ ва комил ақл эгалари бўлган қулларингга ёр ва йўлдош айла.

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Атргул ҳадия этган кишининг қўлида, доимо унинг ҳиди қолади...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Инсонни ёқадиган олов эмас, ўз кибр-ғуруридир. Ҳар кимда хато камчилик кўради, ўзига нисбатан эса кўр бўлади. Нимага қандай (қайси тарафдан) қарасанг, у ҳам сенга ана ўшандай назар билан қарайди.

Ризо кўзи ва муҳаббат ила боқиш, ҳар турлик хато камчиликни кўришдан ожиз бўлади. (Демак ўзимиздан ўзимиз жудаям розимиз ва ўзимизга жудаям муҳаббатлимиз. Шу сабабдан ўзимизда айб ва камчилик кўрмаймиз.)
Нафрат ва ғазаб кўзи эса барча ёмонликларни кўради ва майдонга жаъмлайди. (Демак ўзимиздан ўзгани ёмон кўрамиз, нафратланамиз, ғазабланамиз. Шу сабабга кўра бошқаларни ёмон кўрамиз)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй Парвардигори Меҳрибоним!
Қалбимни дунё ғам-ташвишлардан сақла.
Менга хотиржаъм ва рози бўлган нафсни лутф қил!
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун…
ЖУМЪА МУБОРАК!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Сўзсиз амал,
Риёсиз ихлос бўл.
Сўзнинг ўрнига ҳам амал қил.
Инсонларга риё қилиш ўрнига, Аллоҳ учун қил.
Ширксиз тавҳид,
Овозсиз зикр бўл.
Саййид Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Сен, Соқийга боқ!
Унинг берган шароби ила маст бўлган кишига эмас.
Сен, Ҳазрати Юсуф алайҳис саломнинг юзига боқ, унинг гўзаллигини кўр!
Бу гўзалликга ҳайрон бўлиб, қўлларини кесган Мисрли хотинларга эмас!
• Эй бадан қармоғига тушган жон балиғи!
Сен овчига боқ, қармоқга эмас!
• Бошланишда, азалда ягона асл эдик. Сен ана ўша аслга боқ!
Энди эришган ва ҳалиям ичида бўлганинг фаръга эмас!
• Азалдаги чек-чегарасиз гулзорни хаёл қилиб, унга боқ! Оёғингни яралаб турган, ушбу тиконга эмас!
• Қўлингдан қочган қарғага боқма.
Сенга бахт соясини солиб турган давлат қушига боқ!
• Сарви каби, бошоқ каби бошингни кўтариб, юксакларга, бошқа оламга боқ.
Бинафшадек пастларга, ушбу чиркин дунёга боқма!
• Maдомики обиҳаёт Аллоҳнинг лутфи билан сенинг ариғингдан оқа бошлабди, энди кўза синса ҳам боқма!
• Сенга борлиқни бағишлаганнинг, мастликни улашганнинг атрофида парвона бўл. Йўқ бўлган, сенда топилмаган нарсалар учун йиғлама, зорланма.
Сенда топилган, бор бўлган нарсаларга ҳам севинма, уларга боқма! 
• Ёмон туйғулардан, нафсоний истаклардан қутилганларга боқ.
Улар юксакларга, бошқа оламларга чопмоқдалар!
Гуноҳлар билан чиркинлашганларга, остга чўкган чўкиндиларга боқма!
• Муқаддас суратларга тўла бўлган дунёга бир боқ.
Йўлингни боғлайдиган, фоний бўлган шаклларга, суратларга боқма!
• Tузоғингдан қутилган бойқушга боқма.
Ишқ тузоғидаги қушларга боқ!
• Пистирмада ётган, сендан кўра яна ҳам яхшироқ сўзлайдиган бири бор. У сўзламай жим турибди. Аммo сен унинг жим турганига боқма!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Бир Аъробийдан закий инсон ким деб сўралганда:
-“У зийрак, аммо ғофилдир.
У хатокорларни кўради, аммо кўрмаганга олади.
У ҳасадгўйни кўради, аммо аҳамият бермайди.
У душманини кўради, аммо парво қилмайди.
У фитнани кўради, аммо унга эътибор бермайди.
У гап сўзлардан узоқ туради.
Бепарводир, қалби пок ва нафси ҳар қандай ҳолатда Роббисининг ҳукмидан розидир.
Бемашаққат, беихтиёр, беғам ва беғиллу-ғашдир!” деб жавоб берди
.
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Бир қанча ихлос соҳиби бордир ки йиғлаб, инграб дуо қилади. Дуосидаги ихлос тутуни ҳатто самога қадар юксалади. Тавбакорларнинг оҳларидан бир уд дарахтининг ифори каби ифор, гўзал само қуббасининг то юқориларигача бориб етади. Бу сабабдан фаришталар унинг учун Аллоҳга:
-"Эй барча дуоларни қабул қилгувчи Зот!
Эй ибодатга ягона лойиқ бўлган Холиқ!
Mўмин қулинг ёлвормоқда. Унинг сендан ўзга суянчиғи йўқ!
Сен бегоналарга ҳам эҳсон қилгувчисан. Барча истак соҳиблари сендангина сўрайдилар." деб ниёз қиладилар.
Aллоҳ таоло
шундай марҳамат қилади:
-"Унга эҳсонимни кечиктиришим, уни хорлашлик учун эмас. Балки унинг фойдаси учундир. Эҳтиёжи уни ғафлатдан уйғотиб, менга юзлантирди. Сочидан тутиб, торта торта менинг ҳузуримга келтирди.
Истаганини берадиган бўлсам яна қайтиб кетади. У ўйинчоқга берилиб ғафлатга ғарқ бўлиб кетади.
Ҳолбуки у:
-"Эй Маъбуди Якто!
Эй ғарибларнинг додига етгувчи Раҳмон!" деб кўнгли ярим, паришон бир ҳолда йиғлаб, инграмоқда. Қўй йиғласин, инграсин.
Менга унинг овози хуш ёқмоқда. "Эй Роббим" дейиши, сирларини сўзлаши менга хуш келмоқда.
Менга ёлвориб бошидан ўтказганларини англатиши, мени ҳар қанақасига ўзига ром этмоқда.
Тўти ва булбулларнинг хуш овозлари сабабидан қафасда сақлайдилар.
Шуни яхши билгинки, мўминларнинг ҳоҳ яхшиликдан, ҳоҳ ёмонликдан бўлсин бирор бир мақсадга дарҳол етишмасликлари ушбу сабабларга кўрадир...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй ғариб ошиқ!
Қаршингдаги барча эшикларни ёпдим, ҳатто менинг эшигимдан бошқа борадиган эшик топмагин дея...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…
Подписаться на канал