tabreziyrumiy | Неотсортированное

Telegram-канал tabreziyrumiy - Tabreziy_Rumiy.uz

3386

Бе ишқ мабош то набошӣ мурда Дар ишқ бимир то бимонӣ зинда... Ишқсиз бўлма ки, то бўлмагайсан мурда Ишқда ўлгин ки, то қолгайсан зинда... Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу t.me/TabreziyRumiy Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун

Подписаться на канал

Tabreziy_Rumiy.uz

Кўз - кўринмайдиган, ҳайрон қоладиган нарсаларни кўрмоқ учун лозим.
Жон - маънавий завқга, лаззатга шўнғиш учун керак.

• Aллоҳ таоло бу бошни бизга бир гўзалнинг гўзаллиги ила маст бўлишимиз учун лутф этгандир.
Оёқ - инсонга Ҳақ таолонинг йўлида юрмоқ, заҳматлар чекмоқ, чарчамоқ, қийинчилик ва балоларга учраганда тик турмоқ учун берилган.

• Ишқ - ёмонликларга тўла бўлган бу чиркин дунёни тарк этиб, самоларга тўғри учмоқ учун керак.
Ақл - илм, одоб ўрганмоқ учун лозим. 

• Сабаблардан ташқари қандай ҳам ажойиб сирлар, қандай ҳам ҳайрон қоладиган нарсалар бор! Бу сабабдан дунёдаги бўлиб ўтаётган ишларда, фақатгина сабабларни кўрадиган, сабаблар билан ўралашиб қолган кишининг кўзига парда тутилгандир.

• Раҳмоннинг меҳмони бўлиб, Ҳожи бўлиш учун, қумлик чўлларда қийинчиликлар тортиб, меҳнат ва машаққатларга дош бериб йўл юрмоқ, туя сути билан қаноат қилмоқ, бадавий арабларнинг ҳужумларини бўйинга олмоқ арзийди.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Қўшниларнинг, дўстларнинг ёрдамисиз ҳам бир иш амалга ошиши мумкин. Аммо Сенинг тақдиринг бўлмаса, у иш асло амалга ошмайди!
Сенинг ишқинг яраси ушбу кўнглимдадир, унинг бошқа ўрни бўлиши мумкин эмас! 
• Сен яратган гўзал асарларни кўриб, ақл Сенинг маст-ҳайронинг бўлгандир! Қудратинг ва санъатинг қаршисида фалакнинг чархи забундир!
Завқ ва сафонинг қулоғи Сенинг қўлингдадир. Яъни завқ-сафони фақатгина Сенинг лутфинг ила биламиз. Роббим, Сенсиз ҳеч бир нарса бўлмайди! 
• Жон, Сенинг ишқинг ила жўшади. Кўнгил, Сенинг муҳаббат шаробинг ила маст бўлади. Ақл, Сенинг яратган гўзалликларинг олдида ҳайрон қолади!
Роббим, Сенсиз ҳеч бир иш амалга ошмайди! 
• Mавқеим, шарафим, мол-мулким фақатгина Сенинг лутфинг, эҳсонингдир. Еяётган емагимни, ичаётган сувимни ҳам Сен лутф этмоқдасан!
Роббим, Сенсиз буларнинг ҳеч бири бўлмайди! 
• Баъзида вафо, баъзида эса жафо йўлини тутмоқдасан!
Сен меникисан, қаерга кетмоқдасан? Ҳеч кимнинг иши Сенсиз битмайди! 
• Сенсиз бирор бир иш битганида эди, Сенинг тузган низоминг билан иш кўрилмаганида эди, дунё остин-устун бўлар эди, ҳар нарса бузилган бўлар эди. Гўзаллиги тилларда достон бўлган Эрам боғи жаҳаннамга айланар эди. Роббим, Сенсиз ҳеч бир иш амалга ошмайди! 
• Дўстим, Сен бўлмасанг, Сен ёрдам бермасанг менинг куч-қувватим етмайди!
Эй менинг жон дўстим,
Эй менинг дарддошим!
Сенсиз ҳеч бир иш юришмайди.
• Менга, Сенсиз ҳаёт ҳам, ўлим ҳам ёқимсиздир! Ғамингдан қандай қилиб бош тортайин, қандай қутулайин? Сенсиз ҳеч бир иш рўёбга чиқмайди.
• Эй лутфига, эҳсонига суянганим, ишонганим Роббим!
Нимани сўзлатсанг яхши-ёмон деб ажратмасдан, шуни сўзлайин. Ичида яхшиси ҳам бор, ёмони ҳам бор. Лутф қилиб, Ўзинг сўзла. Сенсиз ҳеч бир иш амалга ошмайди, шундай эмасми? 
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй Роббим,
мақсадим сенсан ва сен Кариймсан!
Дуо қилиб сенга юзланаман, чунки сен Азиймсан!
Сендангина умид қиламан, чунки сен оламлар Роббисисан!
Сенгагина нидо қиламан, чунки сен Раҳмон ва Раҳиймсан!
Эй менинг Хожам ва суянишга лойиқ бўлган биргина ҳақиқий суянчиғим!
Сенга нидо қилаётган бу қулингга раҳм қил, унинг сендан бошқа ҳеч кими йўқ!
Ўзинг мукаммал шифо бер, баданимга офият бер, бизларни ғам ташвиш ва мусибатлардан чиқар!
Чунки сен сўраган қулингни қўлини бўш қайтармайдиган даражада Акрамул Акрамийн бўлган зотсан!
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун…

Жумъа муборак азизлар!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй олтин ишқига муккасидан кетган.
Эй дунё неъматларига ошиқ бўлиб, йиғлаб, зор инграётган бечора!
Ўлим келмайди, эшигимни қоқмайди, деб ўйладингми?
Тасаввур қил, сенга берилган саноқли нафасларни олиб тугатаяпсан. Хотининг эса бошқа бир бақувват, ёш эр хаёлида…
Ақлингни йиғгинда ажал келиб эшик қоқмасидан олдин, Ҳақнинг амрларига бўйсун!
Диний ҳамда инсоний вазифаларингни ўз ўрнига келтир!
• Одам бўлишдан мақсад, назар ва нигоҳ соҳиби бўлмоқдир.
Эй тушунчага, нигоҳга, назарга тинмай ёғиб турган илоҳий раҳмат! 
Эй нури қуёшга ҳам, ойга ҳам кўп кўп етиб турган тенги йўқ борлиқ! Сен бизнинг кўзимизга, кўришимизга, қуёшда ҳам ойда ҳам бўлмаган ўзгача бир нур бер! 
• Ориф инсоннинг хотири дунё неъматларига тўйган. Шу сабабдан ўзгача бир неъматга, самолардаги неъматларга кўнгил қўйган. У, энди ўзгача бир нарсаларга ошиқ бўлган. 
Ориф инсон шуни тушуниб етганки, сен бўлмагунингча дунёнинг сувини ичиб юборса ҳам, унинг чанқоғи қонмайди.
Сен дунёга ошиқ бўлгансан, унинг неъматларига алдангансан. Ушбу сабабдан кечанинг барча қисмида ётиб ухламоқдасан. Ҳеч бўлмаса сахар вақтида уйғониб, Аллоҳни зикр қил! 
• Кечалари ҳамда сахар вақтида ухлаб ётмаганлар, кутилмаган кунда ҳақиқат хазинасига қовушадилар.  
• Ҳазрати Мусо алайҳис салом бутун кечаларда нур изладилар ва оқибат дарахтнинг устида мисли кўрилмаган ажойиб бир нур кўрдилар.
• Ҳазрати Ёъқуб алайҳис салом жон ила, чин кўнгил илa кечанинг қоронғулигини ўзларига юрт тутди. Ва оқибатда ўғли Ҳазрати Юсуфнинг юзидан ўпди, бағрига босди.
Ягона мақсади Ҳақ таоло эди. Ўғил бир баҳона эди. Ҳеч бир Пайғамбарнинг жони бир инсонга ошиқ бўлмайди.
• У, Ҳазрати Халилуллоҳнинг наслидан. Ботилга майл қилмайди. Фоний бўлган, ботишга маҳкум бўлган нарса унинг кўзига тикон бўлиб қадалади.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Парвардигоро,
уйларимизни хайр ва барокат уйларидан қил!
Парвардигоро,
уйларимизни тақво ва хидоят уйларидан қил!
Парвардигоро,
уйларимизни гуноҳлардан сатр ва иймонимиз учун сиҳҳат уйларидан қил!
Парвардигоро,
уйларимизни шодлик ва саодат уйларидан қил!
Парвардигоро,
уйларимизни раҳмат ва мағфират уйларидан қил!
Парвардигоро,
уйларимизни муваффақият ва нажот уйларидан қил!
Парвардигоро,
уйларимизни ҳузур ва ҳаловат уйларидан қил!
@TabreziyRumiy
(Шайх Муҳаммад Шаъровий дуоларидан)

Парвардигоро,
уйларимизни ўзингни зикринг, шукринг, фикринг ва фазл-иноятинг билан тўлдир!


Тавсия!
Уй қуришдан ёки уй сотиб олишдан олдин ушбу ният ва дуо қилинса, ин ша Аллоҳ ўша уйда кўпроқ хайр ва барака бўлади.

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй Роббим!
Бу фақир қулингни, Ўзингга яна ҳам кўпроқ муҳтож айла.
Фақатгина Ўзингга юзланайин.
Жумъа муборак!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Бу не бахт, не саодат...
Биз қулларига лутф-марҳамат қилиб, Иймон ҳаловатини тотдирган Карийм ва Раҳийм бўлган Аллоҳга чексиз ҳамду санолар бўлсин.
😭😭😭

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

بندگی کن تا شوی عاشق لعل

بندگی کسبیست آید در عمل

Бандагӣ кун то шавӣ ошиқи лаъл
Бандагӣ касбияст ояд дар амал

Қуллик қил, токи асл ошиқ бўласан.
Қуллик, ибодат ва солиҳ амаллар ортидан касб этилади.

بنده آزادی طمع دارد ز جد

عاشق آزادی نخواهد تا ابد

Банда, озодӣ тамаъ дорад зи жад
Ошиқ, озодӣ нахоҳад то абад.

Қул, жон-дилдан озод бўлишни, қулликдан қутилишни истайди.
Ошиқ эса, абадий қулликда қолишни истайди. Асло озод бўлишни ҳохламайди.

بنده دایم خلعت و ادرارجوست

خلعت عاشق همه دیدار دوست

Банда доим хилъату идроржўст
Хилъати ошиқ ҳама дийдори дўст.

Қул, доимо либос, турли хил эҳсон ва атолар истайди, талаб қилади.
Ошиқнинг либоси, эҳсон ва ато си доимо Дўст (Аллоҳ) нинг юзидир, Унинг ризолигидир.
(Қул, икки хил бўлади. Бири Ҳақ таолонинг амр ва наҳйиларига риоя қилган ҳолда Унга ибодат қилади. Қилган ибодатлари эвазига, Ҳақ таолодан бир нарсалар талаб қилади. Яъни, ҳох дунёвий ҳох ухровий турли хил моддий неъматларни сўрайди. Яна бири эса, фақатгина Ҳақ таолонинг ризолиги учун, Уни севгани учун самимият ва ихлос ила ибодат қилади, қуллик қилади. Бу тоифа кишилар, Ҳақ таоло ошиқлари саналади. Ҳақ таоло ошиқларининг ягона мақсадлари жамоли илоҳий, Роббул Иззанинг важҳи (юзи) дир. Яна бир ҳақиқат шулки, Аллоҳ таоло бир қулини севмагунча, у қул Аллоҳ таолони асло севолмайди. Севги Аллоҳдан келса, қул на жаннат умидида на дўзах хавфида ибодат қилади. Бир қулга ибодат лаззатини тоттирган Буюк Аллоҳдир. Бир қул, бажараётган қуллигидан, ибодатидан лаззат, баҳра олаётган бўлса, демак у қул Аллоҳ тамонидан севилмоқдадир.)

در نگنجد عشق در گفت و شنید

عشق دریاییست قعرش ناپدید

Дар нагунҷад ишқ дар гуфту шунид
Ишқ дарёист қаъраш нопадид.

Ишқ, сўзга сиғмайди, эшитиш билан англаб бўлмайди.
Ишқ шундай бир денгиздир ки, туби асло кўринмайди.

قطره‌های بحر را نتوان شمرد

هفت دریا پیش آن بحرست خرد

Қатраҳои баҳрро нотавон шумурд
Ҳафт дарё пеши он баҳраст хурд.

Денгизнинг қатраларини санашнинг, асло имкони йўқ.
Етти денгиз, унинг олдида кичкинагина бир кўлга ўхшаб қолади.

این سخن پایان ندارد ای فلان

باز رو در قصهٔ شیخ زمان

Ин сухан поён надорад эй фалон
Боз рав дар қиссаи шайхи замон.

Эй фалончи, ишқ мавзусининг асло охири йўқ.
Яна замона шайхининг қиссасига қайтайлик.

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Сирри аҳволи ҷаҳон пурсидам аз фарзона.
Гуфт:
- Ё хобаст ва ё бодаст ва ё афсона.
Гуфтамаш:
- Аҳволи умри мо бигӯ то чист умр?
Гуфт:
- Ё барқаст ва ё шамъаст ва ё парвона.
Гуфтам:
- Он касро чи гӯӣи ки андарин дил мениҳад?
Гуфт:
- Ё кӯраст ва ё мастаст ва ё девона...
Шайх Аттор қуддиса сирруҳу

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй Юсуфи Канъон!
Кўзлари сенинг ишқингда кўр бўлган Ёъқубга кел.
Айрилиқдан кунларим қаро бўлди. Кўнглим ёй каби эди, қилга айланди.
Бечора Ёъқуб қариди.
Эй навқирон Юсуф, кел. Келақол энди...

Эй Мусо ибн Имрон!
Кўнглимда сен учун не не "Тури Сино" лар бор.
Ҳўкиз, илоҳлик даъво қилмоқда.
Тури Синодан кел.
Келоқол энди...
Мавлоно

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ҳар он самолардан кўнгилларга яширин ҳолда шундай хабарлар келмоқда:
-"Қачонгача қуйқум (чўкинди) каби ер юзида чўкиб қолмоқчисан? Самога юксал, самога!" 
Фақатгина дангасалар, ҳимматсизлар шароб қуйқуми каби остга чўкадилар. Қуйқумдан ўзини қутқарган,  поклаган, тозалаган эса хумнинг юзига чиқади. 
Дарҳол балчиқни, лойни қориштирма! Сувингни лойқалатмагинки, поклансин. Қуйқуминг ойдинлансин ва дардингга дармон топилсин. 
Инсонда шуъла каби бир жон бор. Фақат унинг тутуни, нуридан кўра кўпроқ. Тутун ҳаддидан ошадиган бўлса, кўнгил уйида бўлган Ҳақ нурини кўрсатмай қўяди. 
Агар кўнгил уйидаги тутунни озайтирадиган бўлсанг, яъни гуноҳ кирларидан покланадиган бўлсанг, сенинг нуринг ила ҳар икки дунё ойдинлашади. 
Лойқаланган сувга қарасанг, у ерда на ойни, на самони кўра оласан! Осмон қорайганда қуёш  ҳам, ой ҳам яширин қолади! 
Шамол жанубдан эсадиган бўлса, ҳаво очиқ, осмон мусаффо бўлади. Бу сабабдан сахар вақтида боди сабоҳ эсади. Одатда дунёни жилолантиради, порлатади. 
Олиб чиқарган ҳар нафасимиз кўнгилдаги ғамни аритади, дардни кеткизади, инсоннинг ичини жилолантиради. Инсон бир он бўлса ҳам нафас олиб чиқармаса, борлигига йўқлик келиб етади. 
Бу дунёда ғариб бўлган руҳ, маконсизлик оламини соғинчини туяди. Ҳайвон нафс эса, билмадим нима учундир ушбу дунё ўтлоғида ўтлаб турибди? Келган жойини унутиб, дунё неъматлари учун ўзини ўтдан чўғга ураяпти...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй Роббим!
Сен кимнинг Ёр-мададкори бўлсанг, у қул улуғликларга муваффақ бўлади, хорликдан азизликга эришади.
Бундай қулда Сенинг тажаллиётларинг бор, гўзаллашгунча яна ҳам гўзаллашиб бораверади.
Фараз қилайлик, мен бир тиконман. Бўлиб ҳам, одамлар нафратланадиган ёмон тикон. Аммо тикон, нима бўлса ҳам гул билан биргадир.
Сарроф олтин тортаётган вақтида, тарозининг бир палласига олтинни, бошқа бир палласига эса мисқол билан бирга арпани ҳам қўяди (Посонгини тўғирлаш учун).
(Девони Кабир)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Маърифат, дил (кўнгил) билан ҳосил бўлади.
Гувоҳлик, тил билан собит бўлади.
Хизмат, аъзолар билан барпо бўлади.

Кўнгил билан Ҳақга маърифатли, халқга эса шафқатли бўлмоқ лозим.
Тил билан Ҳақга зикр, халқга эса ширин сўз айтмоқ лозим.
Аъзолар билан Ҳақга тоат-ибодат, халқга эса хизмат қилмоқ лозим.
Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй қўл-оёғи соғлом киши!
Қазою қадар етиб, оёғинг синди. Ваҳоланки сен кўп кўнгилларни синдирган эдинг. Уларнинг жазоси келди-да, оёғингни синдирди.
Сен буни Роббингни иноятларидан деб билгинки, сенга етган зарар Унинг ишқи тарафидан келди. Ўткинчи ишқни ташла, ишнинг хулосаси Роббинг ишқидир.
Ғозий, жанг қилишни ўрганиб чиниқсин дея ўғлига ёғочдан қилич ясаб беради.
Инсонга ошиқ бўлиш ҳам, ёғоч қиличга ўхшайди. Синовлар ўз ниҳоясига етдими, энди ишқ раҳмат эгаси бўлган Аллоҳга юзланади.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу "Девони кабир"
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Чин Маъбудим, Меҳрибоним Буюгим, гўзал Яратувчим!
Бу гуноҳкор қулларингга "Байтул Халил" тавофини насиб этдинг, энди сендан "Байтул Жалил" тавофини сўраймиз. Бизларга уни карам эт ва муяссар айла!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Tупроқ каби овозсиз бўлганим он шуни яхши билгинки, фарёдим самоларда чақмоқ каби гумбурламоқда...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаганлар учун

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

-“Ўғлим Баҳоуддин!
Агар жаннатни қўлга киритишни истасанг, ҳар кимга дўстлик кўрсат!
Ҳеч кимга нисбатан гина-кудурат сақлама, ҳар кимга нисбатан тавозеълик бўл!
Бошқалардан устун бўлишга интилма ва истама!
Шам ва малҳам каби юмшоқ табиатли бўл!
Игна каби ботувчи бўлма!
Сенга ҳеч кимдан ёмонлик келишини истамасанг, ёмон нарсаларни ўйлама ва ўрганма!”
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳунинг ўғиллари ҳазрати Баҳоуддин Валадга насиҳатлари
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй севгилим,
Ишқ билмоқдир!
Биргина Ёрни билмоқ,
Яна Уни жондан ҳам азизроқ билмоқ.
Ундан бошқа билганларингни ҳеч нарса эканлигини билмоқ.
Дунё, фақат У билангина маъноларга эга эканлигини билмоқ.
Унинг саломи билан келган балога ҳам, "марҳабо" дея билмоқдир!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...
Эй Роббим
Билганларимни билмасликни,
Билмаганларимни билишни истайман!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Агар мажусий, ит (шайтон) нинг орқасидан кетаётганини, қайсар ва қувватли шайтонга масхара бўлаётганини кўрганида эди,

Ҳезалак каби ўзининг фоили ортидан қачон кетар эди? У мажусий, оёғини тезда йиғиштириб олган бўлар эди.

Агар ҳўкиз (мол) қассобнинг мақсадидан воқиф бўлганида эди, унинг ортидан қачон кушхонагача келар эди?

Ёки унинг қўлидан ем еган бўлармиди?
Ёки унга хушомад қилиб сут берган бўлармиди?

Ва агар еганида ҳам, ем беришдан мақсади нима эканлигини билганида, ем қачон унинг ошқозонида ҳазм бўлар эди?

Шу сабабдан бу дунёнинг устуни муҳаққақ ғафлатдир.
Давлат ўзи нима? Давлат дегани, дав-о дав латдир.

Унинг аввали югур югур охири эса калтакдир. Бу вайрона (дунё) да эшак ўлимидан бошқа нарса йўқдир.

Аслида айб ва номаъқул саналган ишнинг ҳақиқати пинҳон бўлгани учун, сен унга жиддият билан киришгансан.

Худойи таъоло сендан у ишнинг айб ва чиркинлигини беркитгани учун ҳам, у ишни осонликча қабул қилаверасан.

Худди шундай сенда ҳар бир ҳароратли фикр пайдо бўлганида, у фикрнинг айб-нуқсони сендан беркитилади.

Агар сенга унинг айб-нуқсони зоҳир қилинганида эди, сенинг жонинг ундан икки машриқ узоқлигача қочган бўлар эди.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Дўст истаётган бўлсанг, Аллоҳ етар.
Ёр истаётган бўлсанг, Муҳаммад етар.
Далил истаётган бўлсанг, Қуръон етар.
Ҳузур истаётган бўлсанг, Намоз етар.
Бойлик истаётган бўлсанг, Қаноат етар.
Душман истаётган бўлсанг, Нафсинг етар.
Азизлик истаётган бўлсанг, Ислом етар.
Насиҳат истаётган бўлсанг, Ўлим етар...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Уч нарсани унутма!
- Аллоҳни, ишқни ва ўлимни.
Уч нарсани эҳтиром қил!
- Қур'онни, ота-онани ва устозни.
Уч нарсани пок тут!
- Жисмни, либосни ва хаёлни.
Уч нарсани унумли қўллан!
- Ақлни, ҳимматни ва сабрни.
Уч нарсани узоқ тут!
- Надоматни, нафратни ва фарёдни.
Уч нарсани булғама!
- Дилни, тилни ва кўзни.
Уч нарсани эҳтиёт бўлиб кўтар!
- Қаламни, қадамни ва қасамни...
Ла Адрий
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

То ки бу уммат "Аллоҳ" десин дея,
Жаноби Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам қанча қанча бутларни синдирдилар.

Агар Жаноби Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саъй-ҳаракатлари, ғайратлари ва бутларни синдиришдаги ҳимматлари бўлмаганида эди,
Эй бугун мусулмон бўлган инсон, сен ҳам аждодинг каби бутпараст бўлар эдинг.

Агар бир нарса сўзлайдиган бўлсанг, бутпарастликдан қутилганинг шукрини сўзла, у сабабли Жаноби Расулуллоҳга ташаккур эт ва Жаноби Ҳақ таолога беҳад ҳамд-сано айтгин ки, сени ботиний бутлардан ҳам қутқарсин.

Дининг учун (сени мусулмон қилиб яратгани учун Аллоҳга) шукр қилишдан бош тортмоқдасан.
Чунки сен, Динни отангдан мерос ўлароқ текин олгансан.

Меросхўр инсон, молнинг қадрини қачон билар эди?
Рустами Достон мол-мулк тўплаш учун жонини таҳликага қўйди.
Зол эса, мол-мулкга осонликча эга бўлди.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

https://youtu.be/V86QmZN7TYQ

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Дунё аҳволининг сиррини бир доно кишидан сўрадим.
Деди:
-Тушдир ё елдир ё афсона.
Дедим:
-Бизнинг умримиз аҳволидан сўзланг, у умр дегани нима?
Деди:
-Чақмоқдир ё шамъдир ё парвона.
Дедим:
-Ваҳоланки дунё ва умр шундай экан, унга кўнгил қўйган киши ҳақида дейсиз нима?
Деди:
-Кўрдир ё мастдир ё девона…
Шайх Аттор қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ё Раб, бу кўнгил кўзини бино айла
Мир'оти дилни поку мужалло айла
Зикрингла сенинг шукринг этиб вирди забон
Дил булбулини ҳамдингга гўё айла...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй Солик!
Сенинг хабар ва маълумот (илм) ларинг у хабарларни берган Зотдан бехабар.
Сенинг қилган тавбанг эса, қилган гуноҳингдан батардир.

Эй ўтган гуноҳларига тавба қилган солик!
Бу қилган тавбаларингдан, қачон тавба қиласан?!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ким нима қилса, ўзи учун қилади.
Қилаётган (киши қилган яхшилик ва ёмонлигини оқибатини албатта) кўради ва тортади.
Унутма!
Бир нарсага эришиш учун бутун бир умр керак бўлади.
Бир нарсани қўлдан бой бериш учун эса, бир лаҳзалик ғафлат кифоя...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй Меҳрибон Роббим!
Мен сендан офиятни, офиятни тамомини ва давомини умид қиламан.
Яна офиятга нисбатан шукрга муваффақ қилишингни умид қиламан!

Ассалому алайкум азизлар, Жумъа муборак!

@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй кўнгил!
Қилган гуноҳларинг, айб-нуқсонларинг учун Ҳақдан узр сўрашлик ҳақида нималарни ўйлаяпсан?
Ундан ҳисобсиз лутф-эҳсон ва вафолар келаётган бир пайтда, сендан бунча журм-хато ва жафолар кўрилмоқда.
Унинг тарафидан бунча карамлар, сендан эса маъносиз исёнлар.
Ундан жуда кўп неъматлар, сендан эса ҳисобсиз айб-хатолар.
Сендан бунча ҳасад, бунча ёмон хаёллар содир бўлмоқда.
Ундан эса бунча эҳсон, бунча лутф, бунча яхшиликлар содир бўлмоқда.
Қилган ёмонликларингдан, ишлаган гуноҳларингдан пушаймон бўлиб, сидқи дил ила Аллоҳ деган пайтингда, сени балолардан сақлаган, сенинг ёрдамингга етишган, сенга ўша туйғуни берган, сенга ўзини ҳис эттирган У дир.
Гоҳо сени ўз табиатинг ихтиёрига топширади. Шунда сен олтин-кумуш ва хотин савдосига тушасан. Гоҳида эса шундай бўладики, жонингга Ҳазрати Муҳаммад Мустафо алайҳис салоту вас саломнинг хаёл нурини сочиб қўяди ва сен ойдинланасан. Бир бу тамонга тортиб, яхшиларга қўшиб қўяди. Бир у тамонга тортиб, ёмонларга ёндаштиради.
Яширин яширин кўп дуо қил, кечалари кўпроқ йиғлаб инграгинки, натижада етти қават осмондан қулоғингга ажойиб бир овозлар эшитилсин.
Ҳазрати Шуайб алайҳис саломнинг фарёдлари, кўзларидан дур каби оқизган кўзёшлари ҳаддан ошди ва сахар вақтида қулоқларига бир овоз эшитилди:
-"Гуноҳкор бўлсанг, гуноҳингни мағфират қилдим. Жаннат истаётган бўлсанг, жаннат ато қилдим. Энди бўлди қил, ушбу дуодан воз кеч!"
У айтдики:
-"На унисини, на бунисини истамайман!
Эй Роббим, мен фақатгина сенинг жамолингни истайман. Агар етти денгиз оташ ичра бўлса ҳам, сенга эришиш учун ундан сузиб ўтаман!
Жамолингдан мени маҳрум қилиб, эшигингдан ҳайдайдиган бўлсанг, ёшли кўзларим сенинг жамолингни кўрмайдиган бўлса, жаннатни нима қиламан? У ерда сенсиз, менинг қандай ишим бўлиши мумкин? Унақада жаннат билан дўзахнинг мен учун бирор бир фарқи йўқ!"
-"Майли ҳеч бўлмаса озроқ йиғла, акс ҳолда кўзларинг кўр бўлади!", дейишди. Йиғи ҳаддан ошса, кўз кўр бўлади.
Кўзларим шундай деди:
-"Агар охирда уни кўрадиган бўлсам, нима учун энди мен кўр бўлишдан қўрқайин? У вақтда ҳар бир аъзойим кўзга айланадику!
Йўқ агар кўзларим уни кўришдан маҳрум бўладиган бўлса, мадомики кўзларим уни кўришга лойиқ бўлмаса, унда кўр бўлгани афзал!"
Дунёда ҳар ким севган нарсаси учун жон беради. Аммо кимнингдир севган нарсаси қон ва ахлатдан иборат бир идиш, яна кимнингдир севган нарсаси кўнгил нуридир, кўнгил қуёшидир!
Мадомики ҳар ким ўзича яхши ва ёмон севгилини танлар экан, йўқ нарса учун ўзимизни йўқ қилиш увол эмасми?"

*Бир куни Боязид Бастомий ҳазратларига бир ҳамроҳ учради. Ҳазрат у кишидан "нима тирикчилик қиласан?" деб сўрадилар. У киши эса, эшак олиб сотаман, деб жавоб берди. Шунда Ҳазрат "қани бўлмаса йўлингдан қолма" дедилар ва:
-"Эй Роббим!
Бу қулингни эшагини ўлдир, сенинг қулинг бўлсин!" деб дуо қилдилар.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
"Девони кабир"
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Саховатнинг ҳам офати бор. Чунки саховат кишида улуғликни шакллантиради. Ялтоқланадиган кишиларнинг муносабатлари инсонни ваҳм (васваса) га туширади, хаста қилади.
Инфоқ-эҳсон қилаяпман деб, олтин-кумушлар тарқатади. Ҳолбуки у олтин-кумушларни у яратмаган эди. Бошқа бировнинг мол-мулкидан инфоқ-эҳсон қилиш билан киши ҳеч сахий бўлиб қолармиди?!
У бир Фиръавнга, бир Шаддодга айланган эди. У шундай бир тулумга айланган эдики, ичи тўла ҳаво эди. Чумоли эди, илон бўлди. Илон эса катта бир аждарҳога айланган эди.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу "Девони кабир"
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Парвардигоро, мени беш нарсадан маҳрум қилма!
1. Сатрингдан
2. Афвингдан
3. Ризойингдан
4. Гўзал хотимадан
5. Жаннатдаги дийдорингдан...
#муножот

Читать полностью…
Подписаться на канал