tabreziyrumiy | Неотсортированное

Telegram-канал tabreziyrumiy - Tabreziy_Rumiy.uz

3386

Бе ишқ мабош то набошӣ мурда Дар ишқ бимир то бимонӣ зинда... Ишқсиз бўлма ки, то бўлмагайсан мурда Ишқда ўлгин ки, то қолгайсан зинда... Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу t.me/TabreziyRumiy Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун

Подписаться на канал

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй Акрамул акрамийн ва Маликул Ваҳҳоб бўлган Буюк Роббим!
Зиёратимизни шу ерда тугатиб қўйма, қалбларимиз ва аъзоларимизда Муҳаммадий хулқларни тирилтир.
Ўзинг рози бўладиган нарсалар устида яшат ва ўзинг рози бўлган нарса устида жонимизни ол!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Қалб, Аллоҳни севмоқ учун яратилгандир.
Агар севгилинг У бўлмайдиган бўлса,
қуллигинг бошқасигадир...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Бадр шаҳри

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Бадр жангида Ислом қўшинига уч минг Фаришталардан иборат қўшинни Аллоҳ таоло ушбу тоғга туширган экан...
Аллоҳу Акбар ва лиллаҳил ҳамд!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Катта Бадр ғазоти
https://siyrat.uz/maqola/1152

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ҳазрат Абу Бакрнинг халифаликка сайланишлари
https://siyrat.uz/maqola/1190

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

#Nazm

🎙RASULULLOH SIZNI JUDA SOG'INDIM
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
𝓢𝓸𝓵𝓵𝓪𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾 𝓪𝓵𝓪𝔂𝓱𝓲 𝓿𝓪𝓼𝓪𝓵𝓵𝓪𝓶
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ALLOH IKKI DUNYO SAODATI VA YAHSHILIGINI ATO AYLASIN.
JANOBI HABIBI ALAYHIS SALOMNING SHAFOATLARINI NASIB ETSIN, OHIRATDA QO'SHNI QILSIN!


t.me/TabreziyRumiy

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Парвардигоро,
дуо қилганимда мени маҳрум қўйма, умидвор бўлганимда ноумид қайтарма.
Парвадигоро,
мен сендангина сўрайман. Чунки сен ғам-ташвишларни кетказувчи  ва музтар қулларингни дуоларини ижобат қилгувчисан!

Ассалому алайкум азизлар. Барчангизга Жумъа муборак бўлсин!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Макка шаҳри.

Илк Қур'он нозил бўлган Нур тоғи.
"Алақ" сурасининг дастлабки беш оятини, Ҳазрати Жаброил алайҳис салом ушбу Нур тоғи, Ҳиро ғорида ибодат қилиб ўтирган Ҳазрати Расулимиз алайҳис салоту вас саломга олиб тушган.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман

1. Яратган Роббинг номи билан ўқи.

2. У инсонни алақдан яратди.

3. Ўқи!
Роббинг Карамлиларнинг карамлисидир.

4. У, қалам билан илм ўргатгандир.

5. У, инсонга билмаган нарсасини ўргатди.

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Донга ўч бўлган қуш, томлар устида эркин ва қанотлари очиқ ҳолда бўла туриб, тузоқга тутилади.
(Чунки ҳирс ва тамаъ, унинг учун энг хатарли тузоқдир.)
Ҳур ва озод киши, донга яъни бирор бир манфаатга кўнгил қўйдими, ундай кишини қўлга олиниб асир бўлган деб, бил.
Қушнинг донга эҳтиросли боқишлари, ўз оёғини боғлаш учун бир ип кабидир.
Дон, қушга:
-"Эй қуш! Сен менга ҳозир ўғринча боқмоқдасан, лекин бироз сабр қил. Аслида мен сени ўғирламоқдаман!" дейди.
"Сенинг у ўғринча боқишинг, сени менинг ортимдан туширмоқда, таъқиб эттирмоқда. Лекин шуни яхши билгин ки, мен сендан ғофил эмасман."
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Яхшилаб қарасанг, кўрган барча гўзал хулқларингни кўнгилда эканлигига гувоҳ бўласан!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Роббим, бизларни Ҳазрати Ҳабибинг алайҳис салоту вас саломнинг гўзал хулқлари билан зийнатла!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Парвардигоро, агар сендан узоқлашсам чиройли қайтариш билан ўзингга қайтар...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

БИЛАСИЗМИ: Исмоил алайҳиссалом. 137 йил яшаганлар. - Mehrob.uz
https://mehrob.uz/article/137

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Юзимни, севгилимнинг оёқларига суртиш учун келдим. Қилган хатоларимга афв тилаш учун келдим.

• Яна бошидан унинг гул боғчасига, боғбон бўлиш учун келдим. Унинг ишқида оташ бўлиб, ўз тиканларимни ёқиш учун келдим.

• Покланиши мумкин бўлган кирни поклашга,
севгилим учун мақбул ишни яна ҳам яхшироғини қилолмаганим учун, афсус-надомат қилгани келдим.

• У вафосиз гўзалнинг севгиси йўлида тўкган кўзёшларимни кўрсин дея, унинг ҳузурига йиғлаган кўзларим билан келдим.

• Эй ҳеч бир нарсага ўхшамаган, тенгсиз бўлган ишқ!
Тур, севгини бошидан бошла, марҳаматга яна бошидан кириш!
Мен ўлдим, иқроримдан ҳам инкоримдан ҳам воз кечдим.

• Чунки сенинг софлигинг, қусурсизлигинг бўлмай туриб борлиқ оламида соф бўлишнинг имкони йўқ!
Сенсиз ғамдан қутилмоқни, яхши бўлмоқни иложи йўқ! 

• Зоҳирда мен сукут сақладим. 'Сен биласанки, қон йиғлаган кўнглимда қонларга тўла сўзларим бор.

• Мен сукут қилганим вақт, юзимга диққат билан боқ!
У ерда қолдирган изларингни кўр! 

• Мен бу ғазални қисқа қилдим. Қолганлари эса кўнглимда...
Агар мени у махмур кўзларинг билан маст қилсанг, сўзлайман.

• Эй сўздан қолган,
Эй ёридан айрилган киши! Қандай қилиб у ўткир ақлингни йўқотиб, бунчалик ҳайрон қолдинг?

• Эй ўзида сўзлашгани куч топа олмай, сусаётган киши!
У ёқувчи, ҳароратли фикр-андишалар билан қандай дард-алам ичрасан? Фикр-андишаларнинг катта қўшинлари келмоқда.

• Сўзни инсонларга сўзлайдилар. Ёлғиз қолинганда жим бўладилар. Ҳеч ким ўз севгилисининг сирларини эшик ёки деворга сўзламайди.

• Ёки сен, ишқдан сўзлашадиган инсонни топа олмаяпсанми? Шу сабабдан жим ўтирибсанми? Сен ҳеч кимни сўзларингга маҳрам кўрмаяпсанми?

• Ёки сен бошқа оламдан келдингми? Покиза бир оламданмисан? Ушбу ўлимтикга гирифтор бўлиб, ўлимтик ейиш билан машғул табиат итлари билан табиат оламига аралашиб кетолмаяпсанми?
Балки ушбу нопок оламга кўника олмаётгандирсан?
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

-"Эй Роббим!
Сендан қўрққанимда шунчалар шодонман, агар омонда бўлсам қанчалар шодланар эканман!

Сени севишим ажабланарли эмас, балки Сендек барча нарсага қодир бўлган Подшоҳнинг мендек ночор бир қулни севиши ажабланарлидир.

Мени шундай амалга йўллаб қўйгинки, у сабаб Сенга яқинлашай.

Аллоҳ сени яхши кўриши учун Унинг дўстларига муҳаббат қўй. Чунки Аллоҳ Ўз дўстларининг қалбларига қарайди. Шояд Ўз дўстининг қалбидаги сенинг исмингга назари тушиб, сени мағфират қилиб юборса!"
Ҳазрати Боязид Бастомий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Буюк Мавло дўстларининг қалбларидан жой олишликни осон айласин!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Адаб билан келган,
Лутф билан қайтади...

Эй Меҳрибон Роббим!
Бизларни адаб билан келиб, лутф билан қайтганлардан қил.
Тақсиротларимиз учун астағфируллоҳ,
Тавфиқинг учун алҳамдулиллоҳ, деймиз!
😔 😢 😭

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Оли Имрон сураси, 123-126
https://islom.uz/view/oli-imron-surasi-123-126

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

وَلَقَدْ نَصَرَكُمُ اللَّهُ بِبَدْرٍ وَأَنتُمْ أَذِلَّةٌ ۖ فَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ

Батаҳқиқ, Бадрда оз бўлсаларингизлар ҳам, Аллоҳ сизларга нусрат берди. Бас, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки шукр қилсангиз.
(Оли Имрон сураси 123-оят)

Бадр урушида мушрикларнинг сони минг киши атрофида эди. Темир совутлар кийишган, қуроллари олий даражада, безалган отларни минишган, бой-задагон араблардан иборат эдилар.  
Мусулмонлар эса, бор йўғи уч юз ўн уч киши бўлиб, иккита от ва етмишта туя бор эди. Қолганлар пиёда эдилар. Қуроллари ҳам шунга яраша эди.  
Бадр уруши иккинчи ҳижрий санада, ўн еттинчи рамазон, жума куни бўлиб ўтган. Бу урушда мусулмонлар сонлари ва қуроллари оз бўлишига, ҳамма томондан душман уларга ёмон кўз тикиб турган бўлишига қарамай, Аллоҳнинг нусрати билан ғолиб келдилар. Аллоҳ уларнинг ихлослари, мустаҳкам иймонлари, садоқатлари, тақволари, фақат Ўзидангина ёрдам кутганлари туфайли ва бошқа сабабларга кўра, ғолиб қилди.  
Доимо шундоқ бўлади.
Ярмук урушида мусулмон жангчилар ўз халифалари Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан мадад юборишни сўрадилар. Умари Одил уларга: «Мендан мадад юборишни сўраб ёзган мактубингизни олдим. Мен сизларга, азиз ва нусрат берувчи, жангчиларни сақловчи зот бўлган Аллоҳдан мадад сўрашга чақираман. Муҳаммад алайҳиссалом ҳам Бадр урушида сиздан қувватлари оз бўлса-да, нусрат топганлар», деб жавоб ёздилар. Жавобни олган жангчилар уруш қилиб, душманга ғолиб келдилар.
«Бас, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки шукр қилсангиз». 
Шоядки тақво қилишингиз ҳар бир ҳолатда Аллоҳдан ўзга ёрдамчи, нусрат берувчи зот йўқлигини тушуниб етишингизга, барча қувват ва султон унинг қўлида эканини билиб, унга доимо шукр қилишингизга сабаб бўлар.

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Бадр жанги шаҳидлари

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ансорларнинг Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга байъатлари мана шу жойда бўлган.
Юқоридаги воқеалар ушбу боғда содир бўлган.

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Кўнгил нури жамолингиздан Ҳабибим, бир зиё истар.
Кўзим хоки роҳингиздан эй Табибим, тўтиё истар.
*
Сафойи сийнамга зулмат берган занги гуноҳимдир.
Омон эй Кони эҳсон, зулмат қалбим жило истар.
*
Ёпишдим домани эҳсонингизга, эй Шафеъи уммат.
Яна эй Ҳазрати Муҳаммад, хаста жоним даво истар.
*
Гул рухсорингизга мафтун бўлганлар шубҳасиз,
Сизсиз, на мулку молу жоҳ, на завқу сафо истар.
*
На бўлар бир карра шод этсангиз жамоли бокамолингизла,
Ки бу ғариб умматингиз, Сизга фидо бўлмоқ истар...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй ўзингдан ўзга ҳақиқий Дўстликга муносиби бўлмаган Вадуд эгам!
Ризолигинг насиб этмай, мени ўлдирма...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй каримлар!
Бу дунё дарахт кабидир, бизлар эса унинг устида чала пишган мевалар кабимиз.

Дарҳақиқат хом мевалар дарахт шохини қаттиқ ушлайдилар.
Шу хомлик сабабидан сарой дастурхонларига муносиб бўлмайдилар.

Қачонки пишиб етилса, шираси тилни ёрадиган бўлса, ана ундан кейин дарахт шохларини истамай ушлайдилар.

Қачонки у саодатдан оғиз ширин бўлди, ул одамий мулки жаҳонга парвосиз бўлди.

Қаттиқ ушлаш ва таассуб хомликдандир.
Бундай иш қонхўрликдир.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ҳар ким ва ҳар нарса Ўзигагина муҳтож бўлган,
Ҳеч кимга ва ҳеч нарсага муҳтож бўлмаган Аллоҳнинг пок зотига қасам ки, ёмон илон ёмон дўстдан яхшироқдир.
Ёмон илон, инсоннинг жонини олади. Аммо ёмон дўст эса, инсонни абадий жаҳаннамга олиб боради.
Инсон, ўзаро сўзлашув ва алоқадан дўстидан хулқ ўғирлайди.
Тўғриликдан насибаси йўқ, сармояси бўлмаган дўст, сенга соясини туширса, сенинг сармоянгни ҳам олиб кетади.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Тақдир қулфини бузишга ҳаракат қилма. Уни фақатгина Аллоҳ очади. Аллоҳнинг ҳоҳиш-иродасини унутма! Аллоҳ таоло ирода қилса, инсон тишини сут ичаётиб ҳам синдириши мумкин.
Аллоҳ таоло ирода қилса, инсон тишини мармар тошга ҳам ўтказиб қўйиши мумкин. Шу сабабдан тақдирни зўрлаб, ўзингга ташвиш келтирма. Аллоҳга таслим бўл, Унинг розилигига интил!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Танъийм мийқоти.
Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо онамизнинг масжидлари.

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Хафа бўлма!
"Йўқотдим" деб ўйлаган нарсанг, балки (нохушликдан) қутилишингдир...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Нимага бунчалар ғам чекмоқдасан?
Тош, тошликдан қутилмагунча бармоқларга узук бўлолмайди. Узук бўлишни хоҳлаган тош, эзилишга, сайқалланишга тайёр бўлмоғи лозим...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

اللهم اجعل لي بها قرارا وارزقني فيها رزقا حلالا

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Қайсидир инсон кўрган қийинчиликларини баҳона қилиб, Аллоҳдан узоқлашади.
Қайсидир инсон эса кўрган қийинчиликларини васила қилиб, Аллоҳга яқинлашади.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Роббим, бизларни ўзингга яқин қил.

Читать полностью…
Подписаться на канал