Дунё оҳанграбо (магнит) га ўхшаб, барча сомон (хас-хашак) ларни ўзига тортади!
Унинг бу тортишидан фақатгина, ичи тўла ва бутун буғдойларгина қутула олади...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...
Парвардигоро, бизларни нажот аҳлидан қил!
Уммон (океан) қанчалик катта бўлса бўлсин,
Инсон ундан фақатгина ўз кафти миқдорича сув ола олади...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...
Эй Роббим кафтимиз ва қалбимизни кенг қил, сенга бўлган ҳайратимизни зиёда қил. Токи сендан ўзгасига асло илтифот қилмайлик!
Бир қул, ўз дарди ва жароҳатидан Жаноби Ҳақ таолога илтижо қилади.
Ўз хасталигидан юз маротабалаб шикоят қилади.
Ҳақ таоло марҳамат қилади ки:
- "Дард, сени менга ёлвортириб, тўғри йўлга ҳидоят қилди!
Сен, сени бизнинг даргоҳимиздан қувдирган ва узоқлаштирган неъматдан шикоят қил!
Ҳақиқат шул ки, ҳар қандай душман, сенинг дардингга даво ва иксирдир. Сенинг фойданг ва сени ризойи илоҳияга эриштирадиган дўстингдир.
Унинг ёмонлик ва зулмларидан чекка чеккаларга қочасан, Аллоҳнинг лутф-карамидан ёрдамлар тилайсан.
Яна ҳақиқат шул ки, дўстларинг душманларингдир. Чунки сени турли хил нарсалар билан машғул қилиб, ҳузури Илоҳиядан сени узоқлаштиради!"
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...
Топдук Эмро ва Юнус Эмро ҳазратларининг зиёратгоҳлари экан.
Аллоҳу Карийм барчамизни ўзининг муҳаббатига ошно қилсин!
Муҳиб, мухлис ва ошиқ қулларидан бўлишимизни насиб айласин!
Саййидул айём ва Ҳажжул масокин бўлган ушбу кун барчамиз учун хайр ва барокатларга тўла бўлсин. Икки дунёмиз обод ва гўзал бўлсин.
Буюк Роббимизнинг ризолиги асосида, гўзал тарзда яшаб яна ўша ҳолатда омонатни топширишни муяссар айласин!
Аллоҳу Карийм, қиёматга қадар зурриётимиздан олим, ориф, ошиқ ва мухлис қулларини чиқарсин!
Сизларга иккала дунёни яхшилигини сўраб қоламан.
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...
Дунёда нимадан хурсанд бўлган бўлсанг, дарҳол ундан айрилиб ғамга ботишинг ҳақида ҳам ўйлагин.
Сен нимадан қувонган бўлсанг, сендан аввал ўтган бир қанча инсонлар ҳам ундан қувонган эдилар. Лекин охирида ҳеч кимга вафо қилмади, шамол каби келиб кетди.
Бошқаларнинг қўлидан кетган нарса, сенинг ҳам қўлингдан учиб, чиқиб кетади. Сен унга кўнгил қўйма. Ақлли бўл, у сендан чиқиб кетмасидан олдин, сен унинг муҳаббати ва қуллигидан қутил.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...
Ey Robbim!
Bizlarni Janobi Rasuling alayhis salom bilan ja'mla!
Ey Robbim!
Bizlarni Janobi Rasuling alayhis salom bilan ja'mla!
Ey Robbim!
Bizlarni Janobi Rasuling alayhis salom bilan ja'mla!
Barchamizga Isro va Me'roj kechasi muborak bo'lsin!
Mehribon Alloh bu kecha, bu kunning barokatidan barchamizni bahramand aylasin!
t.me/TabreziyRumiy
O'zini tanimoq istagan ko'ngillar uchun...
Бошингга келаётган азиятлар ортиб бормоқда, шундай эмасми?!
Буғдойни бошоқ бўлсин дея, тупроқга отдилар. Ун бўлсин дея, тегирмонда янчдилар. Нон бўлганда, тишлари билан эздилар. Эзилгин ки жон бўласан, (нон каби) жон бахш этасан...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...
Сен болалигингдан сабабларни кўриб кўникканинг ва жаҳолатинг сабабидан, сабабларга маҳкам ёпишиб олгансан.
(Сабабсиз ҳеч бир нарса вужудга келмайди, деган эътиқодда қотиб қолгансан.)
Сабаблар сабабидан, Мусаббибдан ғафлатда қолгансан. Ҳақиқатни юзини беркитган, Мусаббибнинг юзини яширган сабабларга, шу сабабдан қаттиқ майл қилгансан.
Қачонки сабаблар қўлингдан кетса, ана ундан кейин "Роббано ё Роббано" деб, Мусаббибга ёпишасан.
(Сабаблар қўлингда бўлган вақтда, уларга шунчалик суяниб қоласанки, сабаблар Мусаббиби бўлган Аллоҳ асло ёдингга келмайди.)
Жаноби Ҳақ:
-"Сабаблар тарафига бор! Қандай ҳам ажабланарли ки, сен мени фақатгина яратган нарсаларим учун эсладинг!" дея, қулни рад қилади.
Шунда қул:
-"Бундан кейин фақатгина сенга юзланаман. Сабаблар тарафига ва унинг таъсирига назар қилмайман!" дейди.
Жаноби Роббул изза у қулга:
-"Эй тавба ва аҳд хусусида субутсиз бўлган! Сени агар такроран сабаб оламига юборсам, яна сабабларга ёпишиб оласан!" дейди.
Лекин мен сенинг аҳдингни бузганингга қарамай, сени раҳмат қиламан. Чунки раҳматим барча нарсадан кенгдир, сенга марҳамат билан муомала қиламан.
Шу онда мени эслаганинг учун, мен сенинг аҳдингга вафо қилмаганингга назар қилмайман. Балки фазлу карамим бирла сенга кўп лутф-марҳаматлар кўргизаман!" дейди...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...
Нафрат билан кирланган баданингни, юрагингдан суғуриб ташлаб кел!
Ўзингга янги бир саҳифа очиб, дуоларинг билан кел!
Тавба қилган туйғуларингни, ишқ оташи билан ёқиб кел!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...
Меҳрибон Аллоҳ икки дунё саодатини ва яхшиликларини ато айласин. Хайрли мақсадларимизни энг олийсини карам қилсин.
Гуноҳларимизни мағфират, тавбаларимизни қабул, дуоларимизни мустажоб айласин.
Нафсимизни ва шайтонни ёмонликларидан нажот берсин.
Сиротал мустақим узра собит қадам қилсин.
Ўзи рози бўлмайдиган сўз, феъл ва амалдан паноҳ берсин. Ўзи рози бўладиган сўз, феъл ва амалларга муваффақ айласин.
Жаноби Расулимиз алайҳис салоту вас саломга салавот ва саломларнинг энг акмали ва атамми бўлсин!
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...
Гўзаллик, нигоҳинг тушган нарсада эмас,
балки қараётган нигоҳингда бўлмоғи керак.
Гўзаллик, юз (зоҳир) кўзи билан кўришинг эмас,
балки кўнгил кўзи билан кўришингдадир.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...
Балойи икки жаҳондур ношуносолик
Бу йўлни танимаган аҳли суҳбатни на билсун.
Қўшилса икки жигар пора баҳри очилгай
Бирини дарди ки йўқ қадри улфатни на билсун.
(Мабдаи Нур)
Девонаи Шоҳ Машраб қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...
Ассалому алайкум азизларим.
Меҳрибон Аллоҳ барчамизни ўзининг муҳаббатига ошно қилсин, фақатгина ўзига тортиб ўзига юзлантирсин...
Саййидул айём бўлган Жумъа барчамизга муборак бўлсин!
Бугун "Шаби Арус", Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳунинг вафот этган кунлари.
Ўлимнинг аслини бир жисмнинг ўртадан йўқ бўлиши эмас, балки Аллоҳга қовушиш маъносида эканлигини тушунган Ҳазрати Мавлоно, Шаби Арус яъни "Висол оқшоми" Ёрга етишмоқ дея билганлар.
Вафотларига 749 йил тўлибди.
Жаноби Мавло, Кўнгиллар султони ҳазрати Мавлононинг руҳларини шод, қабрларини эса нурга тўлдирсин!
Аллоҳ икки дунё ҳасанаси ва саодатини ато айласин!
Ўзи рози бўладиган хайрли ишларга муваффақ айласин!
Нафс ва шайтоннинг ёмонлик ва фитналаридан омонлик берсин!
Саййидул айём ва Ҳажжул масокин бўлган Жумъа муборак бўлсин!
МАВЛОМ ЙИҒЛАТСА, ЯНА КУЛДИРУР
Дардманд, не учун йиғлаб юрарсан
Мавлом йиғлатса, яна кулдирур
Қанча дардманд келдию кетди
Мавлом йиғлатса, яна кулдирур...
Бу дард менинг мунисимдур, ёримдур
Aршга чиқган менинг оҳу зоримдур
Сени йиғлатган Латифу Каримдур
Мавлом йиғлатса, яна кулдирур...
Ҳақдан доим жамолини тилаб
Зикр ила Мавлони дилдан эслаб
Қаҳри кимга бўлса лутфи унга било райб
Мавлом йиғлатса, яна кулдирур...
Ғавғога солма шу ғариб бошини
Оқитур кўзидан қонли ёшини
Kаримдур ўнглайди қулин ишини
Мавлом йиғлатса, яна кулдирур...
Юнус сенинг кўзларингда кўп ҳол бор
Олдингда кўриб кечувчи йўл бор
Кечаю кундуз бел боғлаб Мавлога ёлвор
Мавлом йиғлатса, яна кулдирур...
Юнус Эмро қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...
عيب باشد كه نه بيند جز كه عيب
عيب كي بيند روان پاك غيب
Айб бошад ки на бинад ҷуз ки айб
Айб кай бинад равони поки ғайб.
Асл айб, бир кишининг айбдан ўзга нарсани кўролмаслигидир.
Ғайбга мансуб бўлган пок ва комил Руҳ, қандай қилиб айбни кўра олади?
(Ҳазрати Ийсо алайҳис салом, Ҳаворийлари билан кетаётганларида йўлда сасиб ётган бир ит ўлигига дуч келишди. Ҳаворийлар ит ўлигидан тарқалаётган қўланса ҳиддан, бурниларини жийириб турли хил маломатлар қилишди.
Ҳазрати Ийсо алайҳис салом эса:
-"Итнинг тишларини нақадар оқлигига ва гўзаллигига бир қаранглар!" дедилар.
Ҳар нарсада қарашга асосан ҳам ҳунар, ҳамда айб бор. Сен унда айб кўрмагин ки, ҳунарни қўлга киритган бўласан!)
عيب شد نسبت بمخلوق جهول
ني بنسبت با خداوند قبول
Айб шуд нисбати бамахлуқи ҷаҳул
Не банисбати бо Худованди қабул.
Айбнинг, айб (бўлиб) кўрилиши жоҳил бўлган махлуқга нисбатандир.
Худованди Кариймга нисбатан эмас.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...
Эй чумолидан ҳам ожиз бўлган кўр!
Сен ўзингни буюк кўрганинг ва ўзингга бино қўйганинг учун, сенга ҳукмронлик қилаётган шайтонни кўра олмаяпсан.
Сен, сени "баланд парвозлар" қилдираётган қанотларга мағрур бўлдинг. Ҳолбуки улар шундай қанотдир ки, эгасини зарарга олиб боради.
Қанот, эгасини енгиллатади ва юқори чўққиларга кўтаради. Лекин у қанотлар лойга ботдими, оғирлашади ва эгасини ер билан бир қилади.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...
Bilaman loyiq emasman!
Ammo rauf va rahimligingizdan umid qilaveraman...
Qani edi sizni bir ko'rsam, Jonim Habibim...
Sizga salavot va salomlar bo'lsin...
Меҳрибон Аллоҳ, ғафлат ва хатоларга тўла намозларимизни ўзининг фазл-марҳамати ила "МЕЪРОЖ" га айлантирсин!
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...
Бу ер ва осмонлар, Холиқи Якто тарафидан шошилмаган тарзда, секин асталик билан олти кунда яратилинди.
Зеро У, юзларча ер ва осмонларни бир лаҳзада яратишга қодир эди. Бир нарсага "Бўл" дедими, шу онда мавжуд бўлади.
У Аллоҳу Карийм, инсонни секин аста қирқ йилда камол соҳиби қилади.
Гарчанд У Қодири Якто, бир нафасда эллик кишини йўқдан бор қилишга қодирдир.
Ҳазрати Ийсо алайҳис салом, бир дуо билан ўликларни бетаваққуф тирилтиришга қодир эдилар.
Ҳазрати Ийсони яратган Аллоҳ, инсонларни бир лаҳзада яратишга қодир бўлмайдими?
Ҳазрати Ийсодан, Унинг куч-қудрати қат қат устун эмасми?
Ҳақ таолонинг бу услуби яратиши, истаган нарсасини секин аста, аммо давомли ва соғлом бир шаклда бажаришни сенга таълим бериш учун эди.
Кичкина бўлса ҳам ариқдан доимо бир хилда сув оқиб турса, у ариқ на нажосатни на бадбўйликни қабул қилади.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...
Сенинг, ит каби бўлган нафсингга ким ҳам ёр бўлар эди?
Фақатгина комил Шайх ёр бўлиши мумкин.
Унинг ёрдами билан ақл, маъно ризқларини овлашда ғолиб ва муваффақ бўлади.
Нафс, юз турли макр-ҳийла биладиган кучли аждарҳодир.
Шайхнинг муборак юзи эса унинг кўзини ўювчи зумрад кабидир.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...
Шайх Саййид Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу ҳазратларининг зиёратгоҳлари.
Тавбани тилингдан, дилингга тушир. Ана шунда ёмонлик, яъни гуноҳ сени кўрган вақтида йўлини ўзгартиради.
Шайх Саййид Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу
Кимга раҳм этса Худойи ғайбдон
Макри нафсдин бандани айлар омон.
Бўлса рўйгардон талаб вақтида Ҳақ
Жаброил келса беролмасдур сабақ.
Эй Худоё коримизни рост қил
Бандаликда соҳиби ихлос қил.
Ҳам Ғафурсан ҳам Амину кордон
Нафси саркашдин ўзинг бергин омон.
(Мабдаи Нур)
Девонаи Шоҳ Машраб қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...
Бу йўлни толибига яхши раҳнамо учрар
Дуо талаб кишига соҳиб дуо учрар.
Назарни илгари қўй изла тавба фармони
Кўнгилни мулкига шоҳи жаҳоннамо учрар.
Етурма хотири покингдин Ҳақни ёдини
Худо талаб кишига охири Худо учрар.
Мисоли Адҳами вақт салтанатни таркини қил
Тут ҳимматингни баланд қўлга кимё учрар.
Вафони расмини тут бўлма хотир озурда
Кўнгилни зангини очгундек ошно учрар.
Бу йўлда берма қўлингдин Расулни суннатини
Шикаста умматига роҳи Мустафо учрар.
Етолмадим демагин дев йўлимни боғлади деб
Кимики дардига шокир эрур даво учрар.
Сийнангни холи эт эй аҳли дилни топган сўнг
Тутар қўлингни бу йўлда ки ошно учрар.
Замона халқини аҳдига эътимод этманг
Дуруст феълу дуруст қавл гоҳ-гоҳ учрар.
Қўлингни солма бу йўл танг ҳар мағокига
Ҳазарни йўлида бўл неши аждаҳо учрар.
Муравваж ҳама давлат киши бўлолмасдур
Жаҳонни тўйини топганда зуд азо учрар.
Гадони хирманига даст урмагил эй шоҳ
Ки ним дона тополманг қўлингга коҳ учрар.
Ғубор қилма дилингни жаҳонни коҳишидин
Бу ношукрлигинг афзун бўлиб бало учрар.
Ғурури давлати дунёга бўлмагин мағрур
Саманд бўлса давандига пешпо учрар.
Хуружи лашкари шайтон бошингга келмай кел
Кимики келди бу даргоҳга Роббано учрар.
Қабули тавба омондур бу дев макридин
Бу йўлни раҳравига яхши пешво учрар.
Азални Машрабисан изла "Мабдаи нур"ни
Бу баҳри раҳмат эрур дурри бебаҳо учрар.
(Мабдаи Нур)
Девонаи Шоҳ Машраб қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...
Давлатсиз (бебаҳра) кишининг олдидан баъзан давлат ва саодат чиқади. Унда қобилият ва салоҳият бўлмагани учун йўлдан ортга қайтади.
Бунга ўхшаш бир қанча кўп воқеалар содир бўлади ки, бир бадбахт (бенасиб) нинг олдига (Аллоҳнинг суюкли бандаси) севгилиси келади ва у, у билан ишқибозлик қилишни (у зотга қандай хизмат қилиш керак, қандай ҳурмат, қандай одоб кўрсатиш лозим) билмайди.
Кўзимизга бу ғалат кўришни берган, бизнинг азалий бенасиблигимиздир. Қалбимизни бунчалик ўзгартирган эса, ёмон қазодир.
Тошдан ясаб олган (турли хил маънавий) бутларингиз, сизга қибла бўлгани учун, лаънат ва кўрлик сизга соя солмоқда.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...