tabreziyrumiy | Неотсортированное

Telegram-канал tabreziyrumiy - Tabreziy_Rumiy.uz

3386

Бе ишқ мабош то набошӣ мурда Дар ишқ бимир то бимонӣ зинда... Ишқсиз бўлма ки, то бўлмагайсан мурда Ишқда ўлгин ки, то қолгайсан зинда... Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу t.me/TabreziyRumiy Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун

Подписаться на канал

Tabreziy_Rumiy.uz

Нафснинг ўнг қўлида тасбеҳ ва Қур'он бор. Аммо енгида эса ханжар ва қилич яшириндир.
Нафснинг қўлидаги Қур'онга ва унинг риёкорлигига ишонма. Ўзингни унга сирдош ва дўст тутма!
Нафс, сени таҳорат олишинг учун ҳовузга олиб боради ва ҳовузнинг қаърига чўктиради.
Ақл, нуроний ва яхшилик толиби экан, нима сабабдан энди нафс унга ғолиб келмоқда?
Чунки сенинг ақлинг, танангда ғариб, нафсинг эса ўз уйидадир. Итлар ҳам ўз уйларида ҳайбатли шерга айланадилар.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Расулуллоҳ сизни, жуда соғиндик...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Гарчи подшоҳлар ҳузурида жонга хатар бордир,
Лекин ҳиммат эгалари у ҳузурдан узоқ туришга чидолмайдилар.
У Шоҳи Аъзам шакардан ҳам ширинроқдир. Руҳнинг у ширинликга интилиши ва шу йўлда ўзини фидо қилиши жудаям гўзалдир.
Эй мени бу хусусда маломат қилган киши, сенга хайр- саломатлик тилайман.
Эй саломатликни истаган киши, сен ҳам бизни тинч қўй.
Менинг жоним ўчоқ кабидир ки, ўт билан ўртамиз яхши.
Ўчоқ учун ўт маҳали бўлиш етарли шарафдир.
Ишқ учун ўчоқ каби ёнмоқ керак. Бу ўтдан кўр, яъни маҳрум қолган киши ўчоқ бўлолмайди.
Озуқасизлик сенга озуқа бўлганда, руҳи боқия ва ҳаёти абадия топасан. Маънавий ўлим сендан узоқлашади.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун..
.

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй мажозий ошиқ!
Хаёлга нисбатан бўлган майл-рағбатинг сенга қанот бўлсагина, у майл-рағбатингдан ҳосил бўлган қанот билан ҳақиқатга юксала оласан.
Шаҳватингни қондиргач, иффат ва исмат қанотинг тўкилади. Сен энди чўлоқ ва парвоз қилолмайдиган ҳолга келасан.
У хаёл ҳам сендан қочади.
Қанотингни муҳофаза қил ва шаҳватпараст бўлмагин ки, майл-рағбат қанотинг сени жаннатга олиб борсин.
Шаҳватпарастлар, ўзларини ишрат ва кайф-сафо ичида яшаяпман, деб ўйлашади.
Улар, биргина хаёл учун ўз қанотларини юлганларидан ва ҳақиқатга парвоз қилишдан ожиз қолганларини билмайдилар.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун..
.

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Зоҳиран кўрнинг нажосати зоҳирий бўлади.
Ботинан кўрнинг нажосати эса яшириндир.
Бу зоҳирий бўлган нажосат сув билан покланади.
Ботиний нажосат (ахлоқи замималар) эса, доимо ортиб боради.
Ботиний нажосатлар вужудга келганда, уларни кўз ёшидан ўзга нарса покламайди.
Худойи таоло, "мушриклар нажасдир" деди. У нажосат уларнинг зоҳирида эмас.
Мушрик ва кофирнинг зоҳири (ташқариси) нажосат эмас. У нажосат уларнинг ахлоқи ва тутган йўлидадир.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

"Кўнгил аҳли бўлган Авлиёлар барчаси кетди, Ишқ шаҳри бўшаб қолди, дема.
Дунё Шамс Табрезий каби Валийлар билан тўладир. Фақат Мавлоно каби бир муҳаббат мухлиси қаерда?"
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Агар фалак ҳавончасида юз марта туйилиб, ун бўлсалар ҳам, "Таркиби инсоний" ни кўриб англаганлари учун ваҳмнинг кўтарилгани учун қўрқмас эдилар.
Бу дунё, уйқу ва тушдан иборат.
Эй солик, сен у ердаги хаёлотга берилиб гумон-шубҳага тушма! Тушингда қўлинг кесилганини кўрсанг, бу қўрқайдиган нарса эмас.
Агар тушингда бошингни кесилганини кўрадиган бўлсанг, уйғонганингда бошинг жойида ва умринг узун бўлади.
Тушингда ўзингни икки бўлак кўрсанг ҳам, уйғонганингда хаста бўлмаган соғлом ҳолатда уйғонасан.
Хулосаи калом, танангни нуқсони қўрқиладиган нарса эмас. Гарчандики икки бўлакга бўлинган бўлса ҳам...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун..
.

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Аллоҳнинг хос қулларига нисбатан одобсиз сўзларни сўзлашлик, қалбни ўлдиради ва номаи аъмолни қорайтиради.
Агар сен бир эркакни "Фотима" деб чақирсанг, эркак ва аёлларнинг барчаси бир инсон жинсидан бўлишига қарамай,
У киши яхши хулқли, ҳалим, салим ва хотиржаъм бўлишига қарамай, имконини топилди дегунча сени ўлдиришга қасд қилади.
"Фотима" исми аёллар орасида мақтовлидир.
Лекин уни эркакга нисбатан ишлатсанг, найзанинг захми каби унга оғир ботади.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ҳазрати Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳунинг дўстларидан бири уларга ҳадия ўлароқ ширинлик олиб келди. Ёнидагиларга шундай дедилар:
-"Бизга бу ширинликдан ейиш тўғри келмайди. Чунки бу ширинликнинг хамири ғазаб билан қорилган, ғазаб билан пиширилган." Истамасдан, чин дилдан хизмат қилинмасдан солинган бир дастурхондан ҳам ҳеч нарса емас эдилар. Суҳбатлари асносида бод бод такрорлайдиганлари ва огоҳлантирган нарсалари шу эди.
-"Ҳар қандай ейдиган, ичадиган нарсаларни ҳоҳламасдан, ғафлатда ёки ғазабланган ҳолда ҳозирласа, у таомлар макруҳ бўлади. Унда хайр ва барокатдан асар ҳам қолмайди. Чунки унақанги еб-ичиладиган таомларга нафс ва шайтон шерик бўлади.
Ундай бир таомни еган инсонда дарҳақиқат бир хасталик ва бир муаммо пайдо бўлади. Шунинг учун барча солиҳ амаллар ва салмоқли хизматлар ҳузур ила, муҳаббат ила пиширилган, хушёрлик билан ейилган, ичилган таомларнинг асаридир.
Замонамиз инсонларининг солиҳ амалларни бажаришга муваффақ бўлолмасликларининг сабаби, еб-ичайдиган нарсаларини топишда, пиширишда, тасарруфда бўлган эътиборсизликдан бошқа нарса эмас. Барча нарсада, хоссатан ўқилаётган намозларда ҳузур-ҳаловат топишнинг ва илоҳий завқга эришишнинг йўли, ҳалол топилган, муҳаббат ва кўнгилдан пиширилган таомларга боғлиқ. Барча нарсада муваффақиятга эришишнинг сирри, ҳар вақт ва ҳар ерда Буюк Аллоҳ билан доимо бирга эканлигини унутмасликдадир!"
t.me/TabreziyRumiy

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Аллоҳуммарзуқна биру'ятика Набиййикал Карийм соллаллоҳу алайҳи ва саллам...

Парвардигоро, бизни Карийм бўлган Набиййинг соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриш билан ризқлантир.


Саййидул айём муборак, азизларим!

t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Бу, тан ва модда олами бўлган дунё ғалатидир.
Ҳар нарсани ғалати ва тескари кўрсатади.
Нарсаларни ғалати ва тескари кўришдан, фақат шаҳватдан тийилган кишиларгина мустаснодир.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

Эй Меҳрибон Роббим!
Бизларни кўзимизни юмиб-очгунимиз муддатчалик ҳам ўз ҳолимизга ташлаб қўйма.
Бизни, бизларга ташлаб қўйма! Бизнинг ҳолимизга ўзинг раҳм қил.
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ғам-ташвишлар, сенга ортиғи билан қувонч-шодлик бағишлаётганини ҳис қила бошласанг, руҳинг боғчасида турли хил (маърифат) гуллари очила бошлайди.
Бошқаларнинг қўрқган нарсаси, сен учун амну омонлик бўлади.
Кўрмайсанми ўрдак денгизда қувватли, товуқ эса ожиз ва заифдир.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Оғир (секин) ёки чаққон ҳаракат қилсада, излаган албатта излаганини топади.
Эй солик!
Сен доимо икки қўлинг билан талабда бўл ки, талаб солик учун яхши бир раҳбардир.
Оқсаб, эмаклаб, мудраб ва беодобона бўлса ҳам Аллоҳнинг йўлида судралиб Уни изла!
(Яъни, тоат-ибодатларнинг одобига риоя қилолмаяпман, ўқиётган намозларим, қилаётган зикрларим қалбимга ҳаловат бермаяпти деб, ўз қуллик вазифангни бажаришдан ва Ҳақ таолони излашдан тўхтаб қолма. Қўлингдан келгунча, тоқатинг етгунча ҳаракат қил. Худойи таолонинг йўлида тез-чаққон масофа боса олмаётган экансан, ҳеч бўлмаса чўлоқланиб, судралиб бўлса ҳам талабдан қолма!)
Гоҳо сўз билан, гоҳо сукут билан Шоҳи Ҳақиқатнинг ройиҳайи фуюзи (файзёб ҳидлари) ни ҳидла.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эшикларни юзингга ёпилаётганидан хафа бўлма!
Ҳақ таоло, буни сенга қурбат (яқинлик) эшигини очмоқ учун қилади. Унинг эшигида доимий қолишинг учун, моддий тамонларни тўсади...
Ғавсул Аъзам Саййид Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Дона каби бўлсанг, сени қушлар териб кетади.
Ғунча каби бўлсанг, болалар, аёллар юлиб кетади!
Донани сақла, тамомийла тузоқ каби кўрин.
Ғунчани яшир, томда битган ўт каби бўл!
Бир фазилатинг бўлса изҳор қилма, моҳиятини яшир!
Дона экансан тузоқ қур, қуш емасин. Ғунча экансан ўт каби бўл, қўпоришмасин!
Шуҳрат офатдир!
Танилмаганлар, халқнинг тилидан омонда бўладилар. Шуҳрат соҳиби бўлганлар, халқнинг кўзига, халқнинг сўзига, халқнинг ғазабига, халқнинг ҳасадига учрайдилар!
Машҳур бўлган инсонларнинг бошига, мешдан сув тўкилганидек ғазаблар, ҳасадлар, турли хил ёмон сўзлар тўкилади!
Душманлар, уни кўролмаганлари учун йиртиб, парчалайдилар!
Дўстлар эса ҳавою-ҳавас билан умрларини зоеъ қилиб, ўтказадилар!
Баҳор вақти экин экишдан ғофил бўлган киши, бу вақтнинг қадрини қаердан ҳам билсин!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Меҳрибон Аллоҳ "Жаннатул Бақеъ"дан жой бериб, ҳам бу дунёда ҳам охиратда Сарвари коинот Ҳабибимиз алайҳис салоту вас саломга қўшни қилсин.

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

#Nazm

🎙RASULULLOH SIZNI JUDA SOG'INDIM
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
𝓢𝓸𝓵𝓵𝓪𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾 𝓪𝓵𝓪𝔂𝓱𝓲 𝓿𝓪𝓼𝓪𝓵𝓵𝓪𝓶
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ALLOH IKKI DUNYO SAODATI VA YAHSHILIGINI ATO AYLASIN.
JANOBI HABIBI ALAYHIS SALOMNING SHAFOATLARINI NASIB ETSIN, OHIRATDA QO'SHNI QILSIN!


t.me/TabreziyRumiy

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Кўнгилдан чиқган сўз, кўнгилга етиб боради.
Лаблардан тўкилган сўз эса, қулоқда қолади...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Дона каби бўлсанг, сени қушлар териб кетади.
Ғунча каби бўлсанг, болалар, аёллар юлиб кетади!
Донани сақла, тамомийла тузоқ каби кўрин.
Ғунчани яшир, томда битган ўт каби бўл!
Бир фазилатинг бўлса изҳор қилма, моҳиятини яшир!
Дона экансан тузоқ қур, қуш емасин. Ғунча экансан ўт каби бўл, юлиб олишмасин.
Шуҳрат офатдир!
Танилмаганлар, халқнинг тилидан омонда бўладилар. Шуҳрат соҳиби бўлганлар, халқнинг кўзига, халқнинг сўзига, халқнинг ғазабига, халқнинг ҳасадига учрайдилар!
Машҳур бўлган инсонларнинг бошига, мешдан сув тўкилганидек ғазаблар, ҳасадлар, турли хил ёмон сўзлар тўкилади! Душманлар, уни кўролмаганлари учун йиртиб, парчалайдилар!
Дўстлар эса ҳавою-ҳавас билан умрларини зоеъ қилиб, ўтказадилар!
Баҳор вақти экин экишдан ғофил бўлган киши, бу вақтнинг қадрини қаердан ҳам билсин?!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй Меҳрибон Роббим!
Тез кунларда жумла Уммати Муҳаммадияга, Муқаддас Байтинг ва Муҳтарам Набиййингни зиёратларини насиб айла!
Соғиндик...
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Шайх Боязид Бастомий ҳазратлари дедилар:
- «Роббим! Сендан қўрққанимда шу қадар шодонман, агар омонда бўлсам қанчалар шодланар эканман!
Сени севишим ажабланарли эмас, балки Сендек ҳамма нарсага қодир бўлган Подшоҳнинг мендек ночор бир қулни севиши ажабланарлидир».
У киши яна айтадилар:
- «Мени шундай амалга йўллаб қўйгинки, у сабабли Роббимга яқинлашай. Аллоҳ сени яхши кўриши учун Унинг дўстларига муҳаббат қўй! Чунки Аллоҳ Ўз дўстларининг қалбларига қарайди. Шояд Ўз дўстининг қалбидаги сенинг исмингга назари тушиб, сени мағфират қилиб юборса».

Буюк Мавло дўстларининг қалбларидан жой олишликни осон айласин!
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Субҳаналлоҳ!
Гўзал каломнинг, гўзал қироати...
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

https://youtu.be/8RUrgs6UTbE

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Инсонлар қўлидан узоқда, сувда амну омонликда юрган бир қанча балиқлар бор ки, тамоқлари ҳирси сабабидан қармоқ (тўр) га илингандирлар.
Иффат пардаси ортида обрўйи сақланган бир қанча инсонлар бор ки, фаржи ва тамоғининг шумлигидан халқ орасида шарманда бўлгандирлар.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Киши то шар қилур савдоси тошар,
Наъувзу биллаҳ, улким ҳадидин ошар.

Башар бўлсанг, қўй афъоли ба шарни,
Абас ўткармагил исна ашарни.

Ёшинг еткон сари феълинг сани ёш,
Кўзинг ёши қани, эй мағзи йўқ бош?!

Қаноат маъданиға оч кўзинг, оч
Тамаъ бўйи кўрунмай, бўйидин қоч.

Сочилмасдин бурун сочғил ўзингни,
Сўралмасдин бурун сўрғил ўзингни.

Қозилмай ер санга, қайт озғанингдин,
Ёзилмай уқдалар, ён ёзғонингдин.

Бақодур дема, айши бебақони,
Ёқони тут, ажал тутмай ёқони.

Макон эткон ерингдур мухталит лой,
Насиҳат гўша олсанг, гўша қил жой.

Ёниб айшу тарабдин, иста Рабдин,
Ўзин билган қачон қолғай талабдин.
Эшон Сўфий Аллоҳёр қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Вужудига санчилган ўқни чиқариш учун, ярадор одамга афюн (наркоз) берилади.
Руҳни қабз қилишга маъмур бўлган фаришталар, бир кишини бир дард, хасталик билан машғул қиладилар. У, у билан овора экан, жонини оладилар.
Ҳар қандай фикр билан қалбни машғул қилсанг, ўша вақтда сендан яширинча қадрли бир нарсани олиб кетадилар.
Ҳар нарсани андиша ва таҳсил қилар экансан, ўша аснода бир ўғри кутмаган ва амин бўлган тамонингдан келади ва қўлга киритган қадрли нарсангни тарож айлайди.
У ҳолда сен энг қийматли, энг яхши нарса билан машғул бўл.
Токи сендан аҳамиятсиз бир нарсани олиб кетсин.
(Аллоҳнинг розилигини топишга васила бўладиган нарсалар билан ўзингни машғул қилгин ки, кутилмаганда келган ўлим ўғриси сендан фақатгина фоний бўлган ҳаётингни олиб кета олсин.)
Бир тожирнинг юки сувга тушса, юкларини сақлаб қолиш учун қўлларини аввало энг қийматни бўлган матоларга узатади.
Сенинг ҳам матойинг сувга тушиб, қўлингдан кетадиган бўлса энг яхшисини, энг қийматлисини қутқариб қол.
Арзон ва арзимасларини ташла.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун..
.

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор Валий ҳазратлари:
-"Содиқлар билан бирга бўлинглар!" оятини, шундай шарҳ қилганлар.
-"Бу ерда бирга бўлишнинг икки хил кўриниши бор. Моддий ва маънавий бирга бўлиш.
Моддий бирга бўлиш, Аллоҳнинг содиқ қуллари билан бирга ўтирмоқ, турмоқ ва юрмоқдир. Уларнинг хизмат ва суҳбатларини лозим тутиб, у содиқ қулларнинг файз ва барокатидан насибалар олмоқдир. Уларнинг гўзал хулқлари билан зийнатланмоқдир.
Маънавий бирга бўлишга келадиган бўлсак, қалбни Аллоҳнинг дўстлари бўлган содиқ қулларининг муҳаббати билан тўлдиришдир.
Бу ҳолатда, улар билан зоҳиран бирга бўлинмайди. Аммо кўнгилдан, ботинан улар билан бирга бўлинади. Ўртада маънавий бир боғ қурилади. Бу алоқа қувватли бўлса, у буюк Валийларнинг маънавий сирлари бу алоқани ўрната олган кишиларда ҳам кўринади.
Мана шу нарсага бизнинг йўлимизда "Робита" дейилади.
Шу сабабдан Тасаввуф йўлига кирган кишилар, байъат қилган Комил Муршидга ҳам зоҳиран ҳам ботинан боғланиши лозимдир.
Муршиди Комил бўлган Валийлар, Аллоҳнинг содиқ қулларидандир. Уларнинг йўлларида эгрилик ва адашиш бўлмайди. Улар сўзлари ва амаллари билан ҳидоят йўлининг раҳбар Валийларидир. Буюк Аллоҳ, инсонга ҳам таъсир кўрсатиш, ҳам таъсирланиш хусусиятини берган. Бу эса суҳбат орқали амалга ошади. Робита ҳам суҳбатнинг бир тури ҳисобланади. Чунки моддий узоқлик, маънавий яқинликга тўсиқ бўлолмайди."
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун
...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй дунёпараст ғофил!
Фиръавнда мавжуд бўлган ёмон хулқлар, тамоми ила сенда мавжуддир. Лекин сенинг аждарҳонг чуқурда маҳбусдир.
Афсуслар бўлсин ки, Фиръавнга доир сўзланган сўзларнинг барчаси сенинг аҳволингдир. Сен эса уларни Фиръавнга хосламоқчи бўлаяпсан.
Сенинг ёмон ахлоқингдан баҳс юритсалар, сенга ёқмайди, жонинг сиқилади. Бошқа бировдан сўз очсалар, қулоғингга мойдай ёқади.
Малъун нафс, сени қанчалар хароб қилмоқда ва сенга жуда яқин бўлган нафсинг сени Аллоҳдан қанчалар узоқлаштирмоқда.
Сенинг нафс оташингни янада порлатиш учун, Фиръавннинг оташига отилган ўтинлар отилмаяпти. Акс ҳолда сенинг у шум нафсинг, Фиръавн каби оташ сочиб халқни ёқар эди.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ё Расулаллоҳ!
Дилда ишқим сиз учун...
Сизга саловот ва саломларнинг энг афзали бўлсин!
Карийм Аллоҳ шафоатингизни насиб этсин ва охиратда сиз билан бирга қилсин!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Жабал ал Нур (Нур тоғи) Хиро ғори.
Илк ваҳий нозил бўлган тоғ, ғор...

Читать полностью…
Подписаться на канал