⚡️Амалий фанлар бўйича 2023-2024-ўқув йилига мўлжалланган тақвим-мавзу режалар
🗂 Тақвим-мавзу режалар PDF форматда тақдим этилмоқда, файл ичида қуйидаги амалий фанлардан режалар мавжуд:
🎨🖌 Тасвирий санъат;
📏 Чизмачилик;
🧰Технология;
🎼 Мусиқа;
🏋️♀️ Жисмоний тарбия;
🚔 Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик.
Xorazm viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi, O‘quvchi va pedagoglarning bilimi hamda ko‘nikmalarini baholash, ta’lim tashkilotlarini akkreditasiyalashni tashkil etish bo‘limi boshlig'ining savol bering javob beramiz telegram bot xizmati yana o'z faoliyatini davom qildira boshladi.
@T_Nurmetov
Талабаларни ётоқхона билан таъминлаш ёки квартира харажатларини қоплаб бериш: муҳим 10 саволга 10 жавоб
Кимлар ётоқхонага жойлашишда устунлик ҳуқуқига эга? Ётоқхона пулидан кимлар озод қилиниши мумкин? Ётоқхонага жойлаша олмаган талабаларнинг кватира харажатларини қоплаб бериш тартиби қандай? Қуйидаги мақолада шу ва бошқа саволларга жавоб берилган.
Батафсил 👉 Ўқиш.
Каналга уланиш 👉 @hudud24official
📣XORAZMDA REKORD NATIJA⚠️
🧠 20 ta test topshiriqini yechib maksimal 189 ballni qo'lga kiritgan Yangiariq tumanidagi ixtisoslashtirilgan maktabning 11-sinf bitiruvchisi 🎖Ozodova Asalxon Zokir qizini taniysizmi?
😄Tanimasangiz marhamat tanishing!
✨Asalxon Zokir qizini kelgusidagi o'qishlariga zafarlar tilab qolamiz
@T_Nurmetov
🇺🇿Shunchaki bu bizni qilishimiz kerak bo‘lgan va qilayotgan ishlarimiz ummonidan bir tomchi, xolos
😄manba
😎@T_Nurmetov
😄Diqqat!!!
Yangi xodimlarni maktablarga ishga qabul qilishda ushbu eslatmani o'qing☝️
😎@T_Nurmetov
🎊Yangibozor tumanidagi 4-son umumiy o'rta ta'lim maktabi o'quvchisi 🧪kimyo fani olimpiadasi go'libi va maktabni 🏅 oltin medal bilan tamomlagan Ochildiyeva Guljamila Murodjon qizi
@T_Nurmetov
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MAKTABGACHA VA MAKTAB TA’LIMI VAZIRINING
BUYRUG‘I
Ayrim fanlar chuqur o‘qitiladigan sinflari mavjud umumiy o‘rta ta’lim
maktablari uchun 2023-2024-o‘quv yiliga mo‘ljallangan namunaviy o‘quv
rejalarini tasdiqlash to‘g‘risidagi 224-buyrug‘i
26.07.2023 yil
@T_Nurmetov
😎Gurlan tumanidagi 24-son maktab bitiruvchisi Tursunboyev Jo'rabek Davron o'g'li OTM ga kirish imtihonlarida yuqori balni qo'lga kiritdi.
😎Tursunboyev Jo'rabek Davron o'g'lini kelgusi o'qishlariga zafarlar tilaymiz
😄@T_Nurmetov
😎Qo'shko'pir tumanidagi 39-son maktab bitiruvchisi Shavkatova Muqaddas Anvarbek qizi OTM ga kirish imtihonlarida yuqori balni qo'lga kiritdi.✨
😎Muqaddas Anvarbek qizini kelgusi o'qishlariga zafarlar tilaymiz
😄@T_Nurmetov
#RASMIY_BAYONOT
Ustama to‘lanadigan ayrim xalqaro sertifikatlar ro‘yxatdan olib tashlangani yuzasidan RASMIY BAYONOT
2023-2024-o‘quv yili davomida umumta‘lim maktablarining pedagoglariga 50 va 20 foiz ustama to‘lab beriladigan sertifikatlar ro‘yxati tasdiqlangani haqida avvalroq xabar bergandik.
Shu o‘rinda, ro‘yxatdan chiqarilgan sertifikatlar bo‘yicha quyidagilarni ma‘lum qilamiz:
✅Vakolatli tashkilotlar tomonidan ro‘yxatdan chiqarilgan sertifikatlarni o‘rganish natijasida quyidagilar aniqlangan:
✅Sertifikatlarni berishda onlayn nazorat to‘g‘ri yo‘lga qo‘yilmaganligi, yaʼni bir shaxs o‘rniga boshqasi kirib topshirib chiqish holatlari mavjudligi;
✅Baʼzi sertifikatlarning haqqoniyligini aniqlash imkoniyati mavjud emasligi;
✅Sertifikatlarning haqqoniyligini tekshirilganda test topshiruvchining shaxsini aniqlash imkoniyati mavjud emasligi;
✅Ayrim sertifikatlarni berish uchun o‘tkaziladigan test sinovlarida axborot xavfsizligi talablariga to‘liq javob bermaganligi, test savollarining doimiy takrorlanishi.
⚠️Shunday bo‘lsa-da, ro‘yxatdan chiqarilgan sertifikat egalarining 1-avgustga qadar olgan sertifikatlari uchun sertifikat yakuniga yetish muddatiga qadar ustama to‘lovlari to‘lab borilishi belgilandi.
Shu bilan birga amaldagi normativ-huquqiy hujjatlarga muvofiq APTIS for teachers, Linguaskill sertifikatlaridan yangi ishga qabul qilayotgan talabgorlarni ishga qabul qilish jarayonlarida foydalanilish imkoniyati saqlanib qolinayotganligini eslatib o‘tmoqchimiz.
Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish
📱Telegram | 📹Youtube | 📒Facebook | 📸Instagram
Педагогика институтларига ректорлар тайинланди✅
Ҳукуматнинг тегишли қарорига (№328, 02.08.2023й) биноан:
Хасанов Азизбек Бахтиярович Термиз давлат педагогика институтининг ректори этиб;
Мадрахимова Феруза Рузимбаевна Урганч давлат педагогика институтининг ректори этиб тайинланди.
😎@T_Nurmetov
#Видео_йўриқнома
✅ Sizga qulaylik yaratish maqsadida nodavlat ta'lim muassasalarini tashkil etish uchun ariza topshirish jarayoni haqida bosqichma-bosqich video-yo'riqnoma tayyorlandi.
❗️ Unda ariza topshirish tartibi haqida batafsil ma'lumot berilgan.
Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish
📱Telegram | 📹Youtube | 📒Facebook | 📸Instagram
#Yalpi_majlis
☝️Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining navbatdagi majlisi boshlandi. Majlis Qonunchilik palatasining rasmiy veb-sayti, youtubedagi kanali orqali jonli efirga uzatilmoqda.
_______________________
☝️ Началось очередное заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан. Заседание транслируется в прямом эфире на официальном веб-сайте и YouTube-канале Законодательной палаты.
Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
ҚАРОР ҚАТЪИЙ ШИКОЯТГА ЎРИН ЙЎҚ
(ёхуд Олий Суднинг ўқитувчилар миннатдор, адвокат норози қарори ҳақида)
Кейинги пайтларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятига аралашиш, айниқса, суд ҳукми, ажрим ва қарорларини ижтимоий тармоқлар орқали жамоатчиликни жунбушга келтириб, уларнинг босими остида ўзгартиришга уриниш ҳолатлари кўпаймоқда.
Омма орасида норозилик кайфиятини уйғотувчи бундай хабарлар аввалига ҳақиқат бўлиб туйилиши ва бунга кўпчилик қўшилиши мумкин. Аммо, масаланинг илдизига, моҳиятига, ҳуқуқий муносабатларига назар ташласак – унинг ортида бир томонлама ёндошиш ва шахсий манфаат ётганини кўришимиз мумкин.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Кеча меҳнат кодекси ҳўнг-ҳўнг йиғлади бечора” сарлавҳали Олий суд томонидан чиқарилган қарор ва “судъяларнинг айрим қоидаларни тушунмаслиги” тўғрисидаги хабар ҳам дастлаб муаллиф юз фоиз ҳақдек таассурот уйғотади ҳар бир одамда.
Адашмасам, гап педагоглар жамоаси унинг устидан энг қуйи раҳбардан тортиб то Олий Мажлис Сенатигача шикоят йўллаган Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани 21-сон мактабнинг собиқ директори ҳақида кетаяпти.
Таълим соҳаси ходимларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги озми, кўпми тажрибамиз, фаолиятимиз давомида мактаб жамоаси, ота оналарнинг мактаб директорини ҳимоя қилиб чиқишгани, қайта ишга тикланган ҳолатларининг ҳам гувоҳи бўлганмиз.
Аммо юқоридаги ҳолатда уни биргина инсон – у ҳам бўлса қанчадир миқдордаги ҳақ эвазига ҳимоя қилаётган фақат адвокати эканлигини кўришимиз мумкин.
Тўғри, у ўзининг вазифасини бажараяпти. Аммо бу вазифа давомида мактаб муҳити, директорга нисбатан ўқитувчилар муносабати, ота-оналар фикрини ҳам назардан четда қолдирмаслик лозим эди. Зеро, бу масканда юзлаб педогоглар тақдири, минглаб ёшларнинг келажагига таъсир қиладиган инсон ҳақида гап кетаяпди.
Адвокат, масаланинг бу томонини ҳам бир чеккага суриб йўл тутишига ҳаққи бор. Аммо бу ҳаққа ҳақиқат билан эмас, Олий раёсат фаолиятини ерга уриб, ижтимоий тармоқлар орқали жамоатчиликда норозилик уйғотиб уларнинг босими билан эришишига ҳаққи йўқ.
Мирзабек ЖАПАҚОВ, ҳуқуқшунос журналист. Хоразм.
📍 Тошкент PROFI University
📢 Хеч қанақа ТЎЛОВСИЗ, БЕПУЛ💲
❌ ИМТИХОНСИЗ
Тошкент PROFI University нинг Хоразмдаги вакиллиги орқали хужжат топширинг ва Тошкентга бормасдан, ФИРМАЛАРга пул ТЎЛАМАСДАН талаба бўлинг!
📞 +99899-222-42-10
✉️ @Al_Aziz_operator
📞+99893-093-90-03
✉️@Al_Aziz_menegeri
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
🟢“Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида махсус ўқув ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилади
✅Бу бўйича Ҳукумат қарори (374-сон, 14.08.2023 й.) қабул қилинди.
✔️Қарорга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан республиканинг барча 16 та “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида махсус ўқув ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти йўлга қўйилади.
😄 Мақсад кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бўлган болаларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда касб эгаллашига кўмаклашиш, ижтимоий ҳаётга тайёрлаб боришдан иборат.
⚠️ Эслатиб ўтамиз, ўқув ишлаб чиқариш корхонаси бунга қадар Андижон вилоятининг 16-сонли “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатида тажриба-синов тариқасида ташкил этилган.
@T_Nurmetov
😡АЛАМЗАДА ДИРЕКТОР
(ЁХУД “ЭЛТУЗ”НИНГ ЭЛБУЗАР ХАБАРЛАРИ ҲАҚИДА)
Оммавий ахборот воситаларида чиқарилган ҳар бир хабар ўзининг аниқлиги ва холислиги билан таҳририятнинг обрўсини ошириши мумкин.
Аммо тегса беш, тегмаса ўн беш қабилида ўзига келган мурожаатларни орқа-олдига қарамай босиб чиқаравериш эса турли хил англашилмовчиликларни келтириб чиқариш билан бирга, таҳририятга бўлган ишончни ҳам сўндиради.
“Элтуз” интернет нашри ҳам хабарнинг орқа-ўнгги қизиқтирмайдиган, шов-шувга мойил тармоқлардан бири, десак адашмаймиз.
Унда эълон қилинган “Хоразм ММТБ бошлиғи директорларни ҳоким билан қўрқитмоқда” сарлавҳали хабарга таълим соҳасидан озми-кўпми хабарим бўлганлиги учун муносабат билдириб ўтмоқчиман.
Хабарда исми шарифи номаълум директорнинг хати эълон қилинган бўлиб, унда бошқарма бошлиғи ишга тайинлангач, ёппасига ҳожатхоналарга “ёпишиб” таъмирлатгани, энди эса мактабларнинг янги ўқув йилига тайёрлигини текшириб, “ҳоким келади, ҳоким ўрганади”, дея “қўрқитаётгани” айтиб ўтилган.
Ҳақиқатдан ҳам, кейинги икки-уч йил ичида Хоразмдаги барча мактаблардаги қаровсиз қолган, нураб ётган ҳожатхоналар таъмирланиб замонавий ҳолатга келтирилди. Кўплари янги қурилди. Ажириқ, тикан босиб ётадиган мактаб стадионлари атрофи ўралиб, майдони сунъий чим билан қопланди. Бу стадионлар нафақат мактаб ўқувчилари, балки, маҳалла ёшларининг ҳам вақтини мароқли ўтказадиган, турли хил тадбир ва мусобақалар майдонига айланди.
👎Шу ўринда савол туғилади:
1.Хўш, қисқа муддатда қилинган бу ишлар қайси маблағ эвазига амалга оширилди?
2.Қанча бошқарма бошлиғи алмашди-ю, нима учун уларнинг даврида бу ишлар қилинмади?
😄 Биринчи саволга жавобни эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонидан топсак бўлади.
Фармоннинг учинчи бандида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисидан тортиб, вилоят, туман ҳокимлари зиммасига мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, инфратузилмани (тротуарлар, йўллар ва бошқалар) зарур ҳолатда сақлаш бўйича буюртмачи функциясини амалга ошириш юклатилган.
Шунингдек, туманлар (шаҳарлар) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари билан биргаликда мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларини ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига ўз вақтида ва самарали тайёрлаш тадбирларини амалга ошириш ҳам ҳокимларга топширилган.
Хоразм ММТБ бошлиғи айнан мана шу Фармон шартларидан унумли фойдаланиб, қолаверса, ҳомий ташкилотлар, тадбиркорларни жалб қилиб ишбилармонлик билан иш юритгани шубҳасиз.
Фармондан келиб чиқадиган бўлсак, Бошқарма бошлиғининг “Ҳоким келади, ўрганади”, деган гапи директорлар учун айни муддао, мактаб таъмири ва бошқа камчиликларни ҳокимга етказиб, маблағ ажратишни сўрашнинг айни фурсати эмасми? Нима учун бу гапни тескари талқин қилиш керак?
😄 Иккинчи саволга келсак. Собиқ бошқарма бошлиқлари даврида нима учун мактабларда юқорида айтиб ўтилган ижобий ишлар амалга оширилмаган? Нима учун стадионлар қаровсиз, ҳожатхоналар нураб ётсада айрим директорлар норози бўлиб ҳеч қаёққа хат ёзишмаган.
Адашмасам, у пайтларда мактаб таъмири учун маблағлар тўғридан-тўғри таълим муассасаси раҳбарлари қўлига келиб тушар, буюртмачи вазифасини ҳам ўзлари бажариб, маблағни ўз билганича сарфлашарди. Ажратилган маблағлар эса стадиондан тортиб, нураган ҳожатхонагача етиб бормасди.
Энди эса бу “ваколат” қўлдан кетгач айрим директорларнинг кўзига янги ҳожатхоналар балодай кўриниб, аламзадалик билан “Элтуз”га хат ёзган бўлса ажаб эмас...
📊 (Хоразм таълими кейинги икки уч йил ичида таълим сифати бўйича рейтингда Республикада биринчиликни, ўқитувчилар аттестацияси бўйича юқори натижани қўлдан бермай келаётгани-ю, ўқувчиларининг Халқаро фан олимпиадаларида 6 нафари 7 дона бронза медаль олгани эса алоҳида мавзу...)
Мирзабек ЖАПАҚОВ, ҳуқуқшунос журналист. Хоразм.
😎@T_Nurmetov
⭐️Urganch tumanidagi 47-sonli IDUMning bitiruvchisi, 2023-yilgi Asosiy fan olimpiadasi ona tili va adabiyoti fani bo‘yicha Respublikada 🥈-o‘rinni qo‘lga kiritgan, "Vazirga maktub", "Kitobxon-o'quvchi" tanlovi Respublika bosqichi 🏅g'olibi Ro'zmetova Barchinoy Lochinbek qizi "O‘zga tilli guruhlarda rus tili (o‘zbek guruhlari uchun)" yo'nalishiga kirish imtihonida 🏆180.4 ball bilan yuqori ballni qo'lga kiritdi.😁
😄@T_Nurmetov
💫Gurlan tumanidagi 6-son ixtisoslashtirilgan maktabning bitiruvchisi 🔬Abu Rayhon Beruniy nomidagi Xalqaro Kimyo olimpiadasining 🥉bronza medali soxibi (shuning uchun Kimyodan imtihonsiz maksimal ballni olgan), asosiy olimpiadaning viloyat bosqichi 🥇g‘olibi, maktabni 🏅oltin medal bilan tamomlagan Hojibayev Rustam
@T_Nurmetov
😎Urganch shahridagi 2-son maktab bitiruvchisi Oybekova Salimaxon Oybek qizi OTM ga kirish imtihonlarida yuqori balni qo'lga kiritdi.
😎Salimaxon Oybek qiziSalimaxon Oybek qizi Salimaxon Oybek qizi kelgusi o'qishlariga zafarlar tilaymiz
😄@T_Nurmetov
😎Gurlan tumanidagi 32-son maktab bitiruvchisi Jumamurodov Xursandbek Davronbek o'g'li OTM ga kirish imtihonlarida yuqori balni qo'lga kiritdi.✨
😎Jumamurodov Xursandbek Davronbek o'g'lini kelgusi o'qishlariga zafarlar tilaymiz
😄@T_Nurmetov
Директор уйида, ҳавотирга ўрин йўқ!
Айни дамда Бухорода сафарда бўлиб турган вазиримиз Ҳилола Умарова сурхондарёлик директоримиз Умида опа билан боғландилар. Улар уйдалар ҳавотирга ўрин йўқ.
@T_Nurmetov
#Live
🔹 Dastlab majlisda deputatlar “Pedagogning maqomi to‘g‘risida”gi qonun loyihasini ikkinchi o‘qishda ko‘rib chiqyaptilar.
_______________________
🔹 Заседание депутаты начали с рассмотрения во втором чтении проекта закона «О статусе педагога».
Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
⚡️‼️ 2023-2024 ўқув йили давомида умумтаълим мактабларининг педагогларига 50 ва 20 фоиз устама тўлаб бериладиган Сертификатлар рўйхати тасдиқланди!
@T_Nurmetov
#Vazirga_murojaat
#Bayonot_18
⚡️ AUDIOBAYONOT: ENG KO‘P KELIB TUSHAYOTGAN SAVOLLARGA JAVOBLAR
✅ Maktabgacha va maktab ta'limi vaziri Hilola Umarova tashabbusi bilan tashkil etilgan "VAZIRGA MUROJAAT" portaliga kelib tushayotgan mazmunan bir xil savollarga bayonot tarzida javob berishda davom etamiz.
❗️Bugungi audiobayonotimizda:
➡️ 00:07 Vazir jamg‘armasi hisobidan beriladigan ustama tug‘ruq ta’tili davrida ham to‘lanadimi?
➡️ 01:25 Bizning hududdagi maktabda nemis tiliga mo‘ljallangan sinf mavjud emas. Ota-onalar istagiga binoan nemis tili sinfi tashkil etish mumkinmi? Buning tartibi qanday?
➡️ 02:44 1-sinfga onlayn hujjat topshirganda ariza to’ldirishda xatolikka yo’l qo’yilsa, uni qanday to’g’rilash mumkin?
➡️ 04:13 Bizning maktabimizda internet yo‘qligi sababli internet trafigi uchun o‘z yonimizdan pul sarflashimizga to‘g‘ri kelmoqda. Yurtimizdagi, ayniqsa chekka hududlardagi maktablarni internet bilan ta’minlash choralari ko‘rilyaptimi?
❕Bayonotlarimiz davom etadi.
______
❗️ Ta’limga oid savollar, murojaat va tashabbuslaringizni vazir.uzedu.uz murojaatlar portaliga yo‘llang!
Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish
📱Telegram | 📹Youtube | 📒Facebook | 📸Instagram