⚡️⚡️⚡️ 2021 йилда ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси режаси
✅ Январь - Вазирликлар ва идоралар томонидан тақдим этилган БУЮРТМАЛАР асосида Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрлари аттестациясини ўтказиш ЖАДВАЛИ ишлаб чиқилиб, Давлат инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланди;
✅ Февраль –Аттестацияга жалб қилинган педагог тўғрисидаги маълумотлар Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг http://pka.tdi.uz/ -маълумотлар электрон базасига киритилади;
✅ Февраль -Биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда ушбу малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;
✅ Февраль-педагогларга қулайлик яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан онлайн-репетициялар ташкил этилади. Ушбу репетициялар орқали педагоглар онлайн-тест дастури билан яқиндан танишишлари, дастурдан тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришлари, ўзлари ҳақидаги маълумотларни pka.tdi.uz-электрон базасига тўлиқ ва тўғри киритилганлигига ишонч ҳосил қилиш ва назорат материаллари йўналишлари бўйича тасаввурга эга бўлишлари мумкин бўлади (10 февралдан бошлаб);
✅ Март – Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси томонидан ўқув фани бўйича малака (тест) синовлари ўтказилади;
✅ Март-апрель-май- эксперт гуруҳлари томонидан педагогларнинг дарс ўтиш маҳорати ва меҳнати самарадорлигини ўрганилади ҳамда тегишли тавсиялар тайёрланади;
✅ Май - Аттестация комиссиялари томонидан эксперт гуруҳлари тайёрлаган тавсиялар ўраганиб чиқилади ҳамда Низом (https://lex.uz/docs/4333639) ва баҳолаш мезонлари (https://lex.uz/docs/4513771 асосида педагогларга малака тоифаларини бериш тўғрисида қарорлар қабул қилинади;
✅ Июнь- тегишли бошқарув органлари томонидан “Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисида Сертификат"лар олиш учун Давлат инспекциясига Буюртмалар тақдим этилади;
✅ Июль -Аттестация натижаларига кўра Олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари берилган педагогларга Сертификатлар расмийлаштирилиб, тарқатиш учун ҳудудий масъулларга тақдим этилади.
💯Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!
👉/channel/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot👈
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 25 январь куни “Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (ПҚ–4963, 25.01.2021) қарор имзоланди.
А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇👇
Telegram |Facebook |Website
«Senariy»ми ёки «ssenariy»? — «ц» товушли сўзлар имлоси
Ўзбек-лотин алифбосидаги матнларда кўп учрайдиган хатолар ўзбекларга хос бўлмаган «ц» ҳарфи билан боғлиқ. Филология фанлари номзоди, луғатшунос Равшан Жомонов «ц» товушли сўзлар имлоси ҳақида батафсил маълумот берди.
👉 Мақолани ўқиш
📹 Видеони кўриш
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев Хоразм вилоятига ташриф буюрди.
👉 БАТАФСИЛ
Телеграм /Youtube /Facebook
⚡️⚡️⚡️ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ фани ўқитувчиларига Сертификатлар тарқатиш бошланди❗️
✅ 2020 йилнинг 22-30 декабрь кунлари Халқ таълими вазирлиги ва унинг қуйи тузилмалари томонидан Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун ўтказилган аттестация натижалари асосида Олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари берилган педагоглар учун "Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисида Сертификат"ларга тақдим этилган Буюртма ва ҳужжатлар ўрганиб чиқилиб, Сертификатларни тарқатиш бошланди. Жумладан,
✅ Жорий йилнинг 23 январь куни Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси масъул ходимига жами 520 та (38 та Олий малака тоифаси, 253 та биринчи малака тоифаси, 229 та иккинчи малака тоифаси) Сертификат тақдим этилди;👏👏👏
✅ Шу куни Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси масъул ходимига жами 286 та (23 та Олий малака тоифаси, 148 та биринчи малака тоифаси, 115 та иккинчи малака тоифаси) Сертификат тақдим этилди;👏👏👏
‼️ Аттестация натижаларига кўра Олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари берилган педагоглар аттестация комиссияларига мурожаат қилиб, ўз Сертификатларини олишлари мумкин.
✅ Педагоглар ўзларига тегишли Сертификатлар тўғрисидаги маълумотларни Таълим инспекциясининг http://pka.tdi.uz/-маълумотлар электрон базаси орқали текшириб кўришлари мумкин!
✅ Ҳозирги кунда Тошкент шаҳри ҳамда Жиззах , Самарқанд ва Наманган вилоятлари халқ таълими бошқармалари томонидан тақдим этилган Буюртмалар асосида педагогларнинг Сертификатлари расмийлаштирилмоқда. Мазкур ҳудудларда фаолият олиб бораётган педагоглар шу ҳафта ичида ўз Сертификатларини олишлари мумкинлигини маълум қиламиз.
‼️P.S Ўтган йилдан бошлаб Жисмоний тарбия ўқитувчилари учун малака синовлари тест шаклида эмас, балки ёзма ва амалий иш шаклида,Низомнинг (https://lex.uz/docs/4333639) 64-банди асосида тасарруфида таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар томонидан ўтказилиши жорий этилганлигини эслатиб ўтамиз.
💯Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!
👉/channel/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot👈
2021-yilning 21-yanvar kuni Urganch shahar xalq ta’limi bo‘limi tomonidan O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 7-iyundagi “Davlat ta’lim muassasalari hamda nodavlat ta’lim tashkilotlarini attestatsiyadan va davlat akkreditatsiyasidan o‘tkazish tartibini takomillashtirish to‘g‘risida”gi 470-sonli qarori bilan tasdiqlangan “Davlat ta’lim muassasalari hamda nodavlat ta’lim tashkilotlarini attestatsiyadan va davlat akkreditatsiyasidan o‘tkazish tartibi to‘g‘risida”gi Nizom talablarini tushuntirish bo‘yicha amaliy seminar tashkil qilindi. Seminarda Urganch shahar xalq ta’limi bo‘limi mudiri vazifasini bajaruvchi N.Kadirova, Ta’lim sifati monitoringi bo‘limi bosh inspektor-metodisti B.Babadjanov hamda shahardagi umumiy o‘rta ta’lim maktabi direktorlari, o‘quv ishlari bo‘yicha direktor o‘rinbosarlari ishtirok qildi. Seminar ishtirokchilari tomonidan berilgan savollarga javob berildi. Bunday seminarlarni maktab jamoasi bilan ham tashkil qilish bo‘yicha tavsiyalar berildi.
@T_Nurmetov
#Хоразм вилоятидаги вакант лавозим учун очиқ танлов эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали вилоят халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозим учун очиқ мустақил танловлар эълон қилади:
— Халқ таълими бошқармаси бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари;
— Тупроққалъа тумани халқ таълими бўлими Таълим сифати мониторинги ва аттестация бўлими бош инспектор-методисти;
— Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси Методик хизмат бўлими услубчиси (рус тили фани).
▶️ Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, мавжуд бўш лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
❗️Ҳужжатлар 2021 йил 21 январдан 30 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма
🔷 Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма
🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма
Порталнинг расмий канали — /channel/vacancy_argos
Ҳавода бургутнинг устига миниб, унинг бўйнидан чўқилашга журъат қила оладиган ягона қуш қарға экан.
Лекин бу ҳамлага бургут эътибор бермас, қарға билан чўқилашиб, майдалашиб ўтирмас экан. Фақат қанотларини дадил қоқиб яна ҳам юқорига кўтарилишга ҳаракат қилар экан. У баландлагани сари қарғанинг ўпкаси сиқиб нафас олиши қийинлашар, охири, диққинафас бўлиб қулар экан.
Сиз ҳам ҳар ким билан талашиб-тортишиб асабингизни, вақтингизни увол қилманг...
Фақат юқориланг!
@T_Nurmetov
🔰 25 йил ичида Омбудсман ҳузуридаги комиссия таркибига жамоатчилик вакиллари киритилди.
📲Каналга уланиш
⚡️⚡️⚡️ПЕДАГОГЛАР УЧУН МУҲИМ ЭСЛАТМА!
❗️Айрим телеграм каналлари ёки группаларида 2021 йилда ўтказиладиган Педагог кадрлар аттестациясининг малака синовлари ўтказилиши муддатлари тўғрисида нотўғри маълумотлар тарқатилмоқда.
❗️Педагоглардан мазкур хабарларга эътибор бермасликларини сўраб қоламиз, зеро, бу саналар ўтган ёки ундан олдинги йилларда тест синовлари ўтказилган саналар эканлигини маълум қиламиз!
❗️Шунингдек, Педагог кадрлар аттестацияси тўғрисидаги барча маълумотлар Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг (/channel/uztdi) расмий каналида ва мазкур каналда эълон қилинишини эслатиб ўтмоқчимиз!
Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!
👉👉/channel/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot👈
ПК-4940 11.01.2021 йил (Олис худудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб килиш)
@T_Nurmetov
Ўқитувчиларимиз ўз малакаларини оширишга ҳаракат қилишлари зарур! Батафсил: https://bit.ly/3oRGkyF
Читать полностью…Gohida ko‘rganingizga emas balki ko‘ra olmaganingizga ham ishonishni o‘rganing
@T_Nurmetov
Xalqaro maktab-internati pedagoglarini attestatsiyadan o'tkazish bo'yicha seminar o'tkazildi
Читать полностью…💯Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!
👉/channel/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot👈
⚠️⚠️⚠️2020-yilning 22-30 dekabr kunlari oliy, birinchi va ikkinchi malaka toifalariga talabgor Jismoniy tarbiya fani o'qituvchilar uchun attestatsiya jarayonlari o'tkazilgan edi.
Attestatsiya jarayonlari natijalariga ko'ra viloyat bo'yicha 520 nafar peagog kadrlar o'zlarini davogor bo'lgan toifalariga ega bo'lishdi.
Ushbu o'qituvchilarning sertifikatlari bugun 26.01.2021-yilda Tegishliligi bo'yicha barcha tuman shahar (Tuproqqal'a tumanidan tashqari) xalq ta'limi bo'limlariga tarqatildi. Mazkur sertifikatlarni fan o'qituvchilari ertadan qabul qilib olishlari mumkin bo'ladi va oylik maoshlari tegishli sertifikatlar asosida yanvar oyida belgilangan tartibda xisob kitob qilinadi.
⚠️⚠️⚠️DIQQAT Hurmatli o'qituvchilar sertifikatlarni qabul qilib olishlari uchun sizlardan xech qanday yig'im undirilmaydi
@T_Nurmetov
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 25 январь куни “Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (ПҚ–4963, 25.01.2021) қарор имзоланди.
А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти расмий саҳифаларини кузатиб боринг👇👇👇
Telegram |Facebook |Website
Сал аввалроқ, Хоразм вилояти Шовот туманидаги Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика ва математика мактаб-интернати педагог ходимлари учун аттестация жараёнлари ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Аттестациянинг биринчи босқичида ўқитувчилар ўз мутахассислиги бўйича тест топшириқларини бажардилар.
Эндиликда улар соҳага оид норматив ҳуқуқий ҳужжатларни қай даражада билиши, физика-математика ёки ўзининг соҳасига оид янгиликлардан хабардорлиги ҳамда касбий лавозим мажбуриятлари ва фаолиятини ташкил этиш бўйича суҳбатдан ўтказилмоқда.
Жараёнлар Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев назорати остида бўлиб ўтмоқда.
👉@Xorazm_XTB
Бугун Хоразм вилояти Шовот туманидаги Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика ва математика мактаб-интернатида Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев раҳбарлигида мактаб-интернати педагог ходимлари учун аттестация жараёнлари бўлиб ўтмоқда
👉БАТАФСИЛ
Телеграм /Youtube /Facebook
⚡️⚡️⚡️ 2021 ЙИЛДА ЎТКАЗИЛАДИГАН ПЕДАГОГ КАДРЛАР АТТЕСТАЦИЯСИ БОШЛАНДИ❗️
📌2021 йилда ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясига тайёргарлик ишлари бошланганлиги тўғрисида (/channel/pka_tdi_uz/712 ) хабар берган эдик.
📌Вазирликлар ва идоралар томонидан тақдим этилган БУЮРТМАЛАР асосида Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрлари аттестациясини ўтказиш ЖАДВАЛИ ишлаб чиқилиб, Давлат инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланди.
📌 Бу йил ҳам ўтган йилгидек, педагоглар учун навбатдаги (мажбурий) ва ўз аризаларига кўра муддатидан илгари қатнашаётган педагог кадрлар аттестацияси бир вақтда, яъни жорий йилнинг март-июнь ойларида ўтказилиши белгиланди.
‼️ Педагог кадрлар аттестациясини белгиланган муддатларда юқори савияда ўтказиш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилиши мақсад мувофиқ:
Давлат инспекцияси ҳамда тасарруфида таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар томонидан:
📌Мактабгача таълим бошқармалари, халқ таълими бошқармалари, маданият бошқармалари, жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари ҳамда олий таълим муассасалари аттестация комиссиялари, туман (шаҳар) ва муассасалар аттестация комиссиялари, тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар аттестация комиссияларини тузиш;
📌 Педагог кадрлар кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби ва аттестация натижаларини баҳолаш мезонлари билан таништириш мақсадида педагоглар ва аттестация комиссиялари учун ўқув семинарлари, вебинарлар ташкил этиш;
Таълим муассасалари раҳбарлари томонидан:
📌 Педагогларга аттестация муддатини эълон қилиш ва уларни аттестациядан ўтказиш тартиби, унинг натижаларини баҳолаш мезонлари билан ёзма таништириш;
📌 Аттестациядан ўтувчиларнинг ҳар бири учун алоҳида ҳужжатлар йиғмажилди тайёрлаш ва ҳужжатлар йиғмажилдида аттестациядан ўтувчининг паспорти, дипломи, аттестациядан ўтганлиги тўғрисида олган ва амалда фойдаланаётган сертификати (агар мавжуд бўлса), малака оширганлиги ҳақидаги сертификати нусхалари, маълумотнома-таржимаи ҳол, сўнгги бир йил давомида ўтган дарсларининг таҳлиллари, очиқ дарслар ўтганлиги ҳақидаги маълумотлар, таълим олувчилари рейтинги ва эришган ютуқлари (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар мавжудлигига алоҳида эътибор қаратиш;
📌 Аттестациядан ўтувчи педагог кадрларнинг малака тавсифларида ва баҳолаш мезонларида белгиланган талабларни бажарганликлари ҳақидаги тавсияларни тайёрлаш учун таълим муассасаларида эксперт гуруҳлари тузиш.
Аттестациядан ўтаётган педагог кадрлар томонидан:
📌 Аттестация жараёнларига масъулият билан ёндашиш, аттестация жараёнларининг асосини ташкил қиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (Низом, Баҳолаш мезонлари)ни мукаммал ўрганиб чиқиш;
📌 Аттестация комиссиялари ва эксперт гуруҳларига ўзлари тўғрисидаги ҳаққоний, асосланган маълумотларни тақдим этиш, аттестация жараёнлари билан боғлиқ ҳужжатларни сохталаштиришга ҳаракат қилмаслик;
📌 Ижтимоий тармоқларда малака (тест) синовлари саволлари ёки назорат материаллари сифатида тарқатилаётган ҳар хил кўринишдаги манбаларга ишониб қолмасдан, фақатгина ваколатли органлар, яъни Давлат инспекцияси томонидан ўтказиладиган онлайн-репетициядан самарали фойдаланиш;
📌 Аттестация жараёнлари жорий йилнинг март ойида бошланишини ҳисобга олган ҳолда 1 февралдан бошлаб 1 мартга қадар аттестациядан ўтказганлик учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган (базавий ҳисоблаш миқдорининг юз фоизи, яъни 245 000 (икки юз қирқ беш минг)) сўм миқдорда тўловларни амалга ошириш (биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда ушбу малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагог кадрлар учун);
📌 Педагоглар аттестация жараёнига боғлиқ бўлган саволлар билан Таълим инспекциясининг 71-231-07-53 (ички рақам 1132, 1134,1023,1032) телефони ёки телегарм ( @Uztdibot ҳамда @pkatdi_bot) ботлари орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!
👉👉/channel/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot👈
👏👏Qodirbek Otayev
Xiva shahridagi Prezident maktabining 11-sinf oʻquvchisi (Urganch shahridagi 29-umumiy o‘rta ta'lim maktabining sobiq o‘quvchisi) AQSHning Ogayo shtati Sinsinatti shahrida joylashgan Xavier universitetida tahsil olish uchun $ 88 000 grant sohibiga aylandi.
Eslatib o‘tamiz Urganch shahridagi 29-umumiy o‘rta ta'lim maktabi Respublika bo‘yicha eng ko‘p o‘quvchilari Prezident maktabiga o‘qishga kirgan maktab sifatida e'tirof etilgan!
@T_Nurmetov
❗️✅Эндиликда PISA, TIMSS, PIRLS Халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўришда мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларига кенгроқ имкониятлар яратилади
⚡️Хабарингиз бор, халқ таълими вазирлиги томонидан янги “STesting” лойиҳасига старт берилди.
⚡️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти томонидан мазкур лойиҳани сифатли амалга ошириш мақсадида ижодий жамоа шакллантирилди ва жамоа ўз фаолиятини бошлаб юборди.
"STesting” лойиҳаси...
👉🏻Батафсил танишиш👈🏻
А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇
Telegram |Facebook |Website
Ўқитувчиларга вақтинчалик тўхтатилган устамалар 1 январдан тўланади
Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларни мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2020 йил 16 апрелдаги 232-сон билан ва 2020 йил 21 сентябрдаги қарорларига асосан бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга 1 январга қадар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланишини тўхтатиб турилган эди.
Бугунги кунда айрим ҳудудларда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланиши лозим бўлган устамалар ҳисобланмаётганлиги юзасидан норозиликлар юзага келмоқда. 2021 йилнинг 1 январдан бошлаб мазкур устамаларни тўланмаслиги юзасидан ҳеч қандай кўрсатмалар берилмаганлигини маълум қиламиз.
Вақтинчалик тўхтатилган устамалар Ишчи гуруҳларининг 2020 йил 1 июлга қадар қабул қилган қарори ва директорнинг буйруғи асосида 2021 йил 1 январдан бошлаб ўрнатилган тартибда тўлаб берилади.
Халқ таълими вазирлиги барча ҳудудий халқ таълими бўлинмаларига педагог ходимларнинг ойлик иш ҳақига устамалар тўланишини 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилишини, устамаларни тўлашда сусткашликка йўл қўяётган тегишли масъулларга нисбатан интизомий чора кўришни қатъий назоратга олишни сўрайди.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Жорий йил 1 февралдан бошлаб Халқ таълими тизимидаги раҳбар ва педагог ходимларнинг базавий тариф ставкалари (қўшимча тўловлар ва устамаларсиз) миқдорлари
Читать полностью…Joriy yilning 13-14-yanvar kunlari "Milliy reyting-2021" ga qur'a tashlash yo'li bilan tanlab olingan Xorazm viloyatidan 54 ta umumiy o'rta ta'lim maktablarida 9-sinf o'quvchilaridan matematika fanidan yozma ish, ona tili va adabiyot fanidan diktant hamda so'rovnoma o'tkazildi. Shuningdek, maktab o'qituvchilaridan TALISga asoslangan so'rovnomalar o'tkazildi.
@T_Nurmetov
#Биласизми
Олис ҳудудлардаги ишга жалб қилинган малакали мутахассисларга ҳар ойлик компенсация тўланади
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Xorazm viloyati Shovot tumanidagi Al-Xorazmiy nomidagi xalqaro fizika va matematikaga ixtisoslashgan maktab internati pedagog xodimlarini attestatsiyadan o‘tkazish va bo‘sh o‘rinlarga pedagoglarni tanlab olish tartibi to‘g‘risidagi Nizom
@T_Nurmetov
💯Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!
👉/channel/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot👈