#Siyrat
📿 7-qism: Rasulullohning ﷺ enagalari
👳 #eslatmalar
🎁 Uyg'onishdagi sunnatlar
👳 #eslatmalar
🎁 Ota-onaga kutilmagan sovg'a
#Siyrat
📿 5-qism: Fil voqeasi
#Siyrat
📿 4-qism: Zamzam qudug'i
🤝Аллоҳ ҳалол қилганни ҳалол қилиб, харом қилганни харом қилиб, байрам қилган кунларни байрам тутиб, байрам қилмаган кунлардан узоқ юрадиган мўминларга Аллоҳнинг саломи бўлсин ва шу билан бирга ийдул-фитр ҳайит байрами муборак бўлсин.
🤲Аллоҳ кўрсатган кўрсатмаларни ҳаммасига тўлалигича амал қилишга муваффақ қилсин. Шу жумладан мазлум биродарларимизга имконимиз қадар ёрдам бериш ёки энг камида дуо қилиш эсдан чиқмасин . Зеро, ҳар бир инсон ўз имкониятидан сўралади.
🎉 Байрамингиз муборак ва файзли ўтсин азиз диндош биродарим.
🎙 Ustoz Fazliddin Shahobiddin
📹 YouTube: SunanTVrasmiy">SunanTVrasmiy
📷 Instagram: SunanTVrasmiy
✈️ Telegram: @Sunan_TV
🌐 Facebook: fb.com/SunanTV
🌐 Ummalife: ummalife.com/Sunan
🕋 Эй Аллоҳнинг бандалари!
🌙 Сизлар буюк кунлар ва фазилатли онлардасиз!
🗒️ Бу кунларни бекорчи сўзлар билан, ғафлат-у дангасалик, ўйин-кулги ва кўнгилхушлик билан зое қилманг!
🟤🟤 Бу онларда қўл телефонингиз ва ижтимоий тармоқлар билан машғул бўлиб қолманг!
🗒️ Вақтингизни ғанимат билинг!
📚 Бу кунларни намоз, зикр ва Қуръон тиловатига сарфланг!
🤲 Бу онларни тавба-ю истиғфорга, дуо ва Раббингизга ёлворишга сарфланг!
💡 Унутманг-ки, яхшилик йўллари жуда кўп.
☝ Бу йўлда юрувчи борми?!
🕋 Яхшилик эшикларининг барчаси очиқ.
☝ Бу эшикдан кирувчи борми?
🕌 Ҳар бир тоат-ибодатдан ўз насибангизни олинг, эй Аллоҳнинг бандалари!
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا ارْكَعُوا وَاسْجُدُوا وَاعْبُدُوا رَبَّكُمْ وَافْعَلُوا الْخَيْرَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ ۩ (77)
"Эй мўминлар, рукуъ қилингиз, сажда қилингиз ва Парвардигорингизга ибодат қилиб, яхшилик қилингиз, шоядки нажот топсангизлар". ( Ҳаж: 77 -сажда ояти-)
🌘#RAMAZON ESLATMALARI
🌙 28-kun: Shavvol ro'zasi
🌘#RAMAZON ESLATMALARI
🌙 27-kun: Ro'za fitr
♥️♥️♥️♥️♥️😚
💥 БУГУН 26-РАМАЗОН, ЖУМА 1445-ҳ йил.
❤️ БУ ОҚШОМ 27 РАМАЗОН КЕЧАСИ КИРИБ КЕЛАДИ.
💥 БУ ТУН ЖИДДИЯТ КАМАРИНИ МАҲКАМ БОҒЛАБ, ЖИДДУ ЖАҲД ҚИЛГАНЛАР ҒАЛАБА ҚОЗОНАДИ. ЖОН-ЖАҲД БИЛАН ҒАЙРАТ ҚИЛГАНЛАР ЮТАДИ.
🌘#RAMAZON ESLATMALARI
🌙 25-kun: Zakotga haqli kishilar bayoni
Витр намозидан сўнг «Субҳанал маликил қуддус» деб уч марта айтиш суннатдир. Буни овоз чиқариб айтилади ва учинчисини баландроқ овозда айтади. Аммо витрдан кейин истиғфор ва таҳлил айтиш суннатда келмаган.
Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
📹 YouTube: SunanTVrasmiy">SunanTVrasmiy
📷 Instagram: SunanTVrasmiy
✈️ Telegram: @Sunan_TV
🌐 Facebook: fb.com/SunanTV
🌐 Ummalife: ummalife.com/Sunan
Бугун қадр кечаси бўлиб қолса қайси дуони кўп кўп ўқишни тавсия қиласиз?
Албатта Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам тавсия қилган дуонида:
Оиша онамиз: «Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлиб қолсам нима деб дуо қилай?» деб сўрадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен: «Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айтгин»,– дедилар».
*Таржимаси: «Аллоҳим, албатта, Сен Афуввсан (Авф қилгувчисан, кечириб юборувчисан), авф қилишни яхши кўрасан. Мени авф қилгин».
*Хеч қайси соҳада Набий алайҳиссалом ўргатганлридан яхшисини топа олмаймиз. Бизни амалларни ва дуоларни энг яхшисига йўллаган Ул Зотга жонимиз фидо бўлсин.
*Қадр кечасини топиб, гуноҳлардан покланиб, Аллоҳнинг хузурига пок холда боришимизни насиб қилсин, амийн.
*Бу дуони яхшиликни илинадиган инсонларингизга юбориб қўйинг, дуода шерик бўласиз.
📹 YouTube: SunanTVrasmiy">SunanTVrasmiy
📷 Instagram: SunanTVrasmiy
✈️ Telegram: @Sunan_TV
🌐 Facebook: fb.com/SunanTV
🌐 Ummalife: ummalife.com/Sunan
🌘#RAMAZON ESLATMALARI
🌙 23-kun: Ushr – ziroat mahsulotlari zakoti
🌘#RAMAZON ESLATMALARI
🌙 22-kun: Zakot nisobi
#Siyrat
📿 6-qism: Rasulullohning ﷺ tavalludlari
👳 #eslatmalar
🎁 G'iybat
#eslatmalar
👳 Tavbadan keyingi namoz
#tarbiya
👳 Farzand qotili kabi bo'lmang
«Ba'zi ota-onalarning ishlariga ajablanaman. O'zlari farzandlariga zarracha yomonlik yetishidan qo‘rqadilar-da, keyin farzandlariga nisbatan qotillik qilishadi — ya'ni ularni qarg'ashadi, la'nat aytishadi. Hadisda kelganidek: «Mo‘minni la’natlash — uni o'ldirish kabidir».
#Siyrat
📿 3-qism: Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning nasablari
🎥 Fazliddin Shahobiddin
YouTube: SunanTVrasmiy">SunanTVrasmiy
📷 Instagram: SunanTVrasmiy
✈️ Telegram: @Sunan_TV
🌐 Facebook: fb.com/SunanTV
♻️ Ummalife: ummalife.com/Sunan
🌘#RAMAZON ESLATMALARI
🌙 30-kun: Hayit tabrigi
🌘#RAMAZON ESLATMALARI
🌙 29-kun: Hayit kunining sunnat va odoblari
ℹ️Муҳим эслатма!
Қадр кечалари хали тугамади, дуо қабул бўладиган соатлар давом этмоқда.
Ривоятга кўра қадр кечасини охирги ўн кунликдан изланглар дейилган бўлса яна бир ўринда охирги ҳафтадан изланглар дейилган.
Ундан ташқари рамазон ойининг охирги соатлари ҳам дуо ижобат бўладиган соатлардир.
Шундай экан нималарни сўрай олмаган бўлсак яна бир бор хотирлаб, сўраб оладиган нарсаларимизни рўйхатини тузиб чиқайлик. Ва у рўйхатнинг аввалида ота-онамиз хаққига дуо қилиш ўрин олсин.
Ким бу улуғ дуо ижобат бўладиган кунларда ота-онасини хаққига кўп-кўп дуо қилмаса, аввалам бор Аллоҳнинг буйруғига ва ундан сўнг фарзандлик табиатига зид иш қилибди.
Аллоҳ Таоло буйруғи қуйидагича:
Улар учун меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паст тутгинки ва айтгин: “Эй, Роббим! Мени улар кичиклигимда тарбия қилиб улғайтирганидек Сен ҳам уларга раҳм қилгин”.
Улар хоҳ хаёт бўлишсин хоҳ хаётдан кўз юмган бўлишсин дуода ота-онасини эсламаган одам энг хасис ва нобакор фарзанд бўлиб қолаверади. Ота-онани яхшилигини билмаган бошқаларни яхшилигини ҳеч қачон билмайди.
Инсон дуо қилар экан дунё ва охиратдаги барча яхшиликларга эришай деб дуо қилади.
Агар дуосида ота-онасини унутса у дуо қилишни хали ҳам билмас экан. Ахир инсонга ҳамма яхшилик ота-онаси орқали келади-ку, шундай экан бу нарсаларни ечиб олган инсон шу кеча ва ҳамма вақт қўлини дуога очганда оат-онаси кўз олдидан гавдаланаверади.
Келинг, бу кеча қадр кечаси бўлиб қолишини умид қолган ҳолда уларни хаққига бўл-бўл дуолар қилайлик. Агар улар хаёт бўлишса Аллоҳ гуноҳларини афв этиб, узоқ ва баракотли умр билан сийласин, вафот этган бўлишса Аллоҳ уларга Ўзи чиройлик муомала айлаб, қабрларини ҳузур ва нурга тўлдирсин, амийн.
Фазлиддин Шаҳобиддин
📹 YouTube: SunanTVrasmiy">SunanTVrasmiy
📷 Instagram: SunanTVrasmiy
✈️ Telegram: @Sunan_TV
🌐 Facebook: fb.com/SunanTV
🌐 Ummalife: ummalife.com/Sunan
📖 ҚУРЪОН ЎҚИШНИ БИЛМАЙДИГАН КИШИ НИМА ҚИЛИШИ КЕРАК?
📖 Қуръон тиловати — буюк ибодат. Ҳар бир ҳарфига биттадан ўн баробаргача ҳасанот, ажр-мукофот ёзиладиган баракотли солиҳ амал.
📒 Қуръон тиловатини тинглаш — роҳат, ҳаловат, ақл ва руҳга қувват.
❤️❤️ Қуръонга амал қилиш, Қуръон аҳкомларини амалга ошириш, Қуръон мадҳ этган хулқлар билан безаниш — айни саодат, саодат, саодат!
👳 Лекин айримлар баъзи сабабларга кўра Қуръон ўқишни билмайди. Қуръонни ёдлаш у кишилар учун жуда қийин.
🕌 Хўш, шундай мусулмон нима қилиши керак?
🤎 Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда бу саволга жавоб бор.
جاء رجل إلى النبي صلى الله عليه وسلم فقال إني لا أستطيع أن آخذ من القرآن شيئا فعلمني ما يجزئني منه قال قل سبحان الله والحمد لله ولا إله إلا الله والله أكبر ولا حول ولا قوة إلا بًالله العلي العظيم قال يا رسول اللهِ هذا لله عز وجل فما لي قال قل اللهم ارحمني وارزقني وعافني واهدني فلما قام قال هكذا بيده فقال رسول اللهِ صلى الله عليه وسلم أما هذا فقد ملأ يده من الخير
🤎
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёнларига бир киши келиб:
— Қуръондан бирон бир нарсани олишга қурбим етмайди. Қуръон ўқий олмайман, Қуръон ёдлолмайман. Шунинг учун менга Қуръон ўқишнинг ўрнига ўтадиган амални ўргатинг, — деди.
— «Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллаҳ, ва ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил алиййил азийм», дегин, — дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳ алайҳи ва саллам.
— Ё Росулуллоҳ, булар Аллоҳ азза ва жалла учун эди, мен учун нима бор? — деди аъробий.
— «Аллоҳуммарҳамний, варзуқний, ва аъ'финий, ваҳдиний», — «Илоҳо, мени раҳм айла, барча яхшиликлардан, моддий ва маънавий озуқалардан ризқлантиргин, офият бер; турли бало-офатлардан, касалликлардан, ёмонликлардан Ўзинг асра, ва менга ҳидоят бер; мени тўғри йўлга йўлла, тўғри йўлдан адаштирма», деб дуо ўқи, — дедилар.
Киши «зўр» деган маънода муштини тугиб, чиқиб кетди.
«Бу киши қўлини яхшиликка тўлдирди», дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Имом Аҳмад «Муснад»да, Абу Довуд «Сунан»да ривоят қилишган.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига умуман Қуръон ўқишни билмайдиган бир аъробий келиб:
«Мен Қуръон ўқишни билмайман. Менга Қуръон оятларининг ўрнини босадиган бошқа бир енгилроқ амални ўргатинг», деб дангал гапирди.
Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга Қуръон тиловатининг ўрнини босадиган бешта муборак калималарни ўргатдилар. «Албоқиётус солиҳот»ларга — Охиратга захира бўладиган, охиратда асқотадиган, ҳеч йўқ бўлиб кетмайдиган мангу солиҳ амалларга иршод этдилар.
🌘#RAMAZON ESLATMALARI
🌙 26-kun: Qog'oz pullari va tijorat mollari zakoti
Фарзанд тарбиясининг кушандасига айланган “Машҳурлик талвасаси” бўлиб турибди.
Шу хусусида устоз Билол Соҳиб билан суҳбат қурдик.
Сиз ҳам кўринг, ибратланинг ва фарзандларингиз тарбиясида лоқайд бўлманг.
📹 YouTube: SunanTVrasmiy">SunanTVrasmiy
📷 Instagram: SunanTVrasmiy
✈️ Telegram: @Sunan_TV
🌐 Facebook: fb.com/SunanTV
🌐 Ummalife: ummalife.com/Sunan
🌘#RAMAZON ESLATMALARI
🌙 24-kun: Chorva hayvonlarining zakoti
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Рўза сабабли жигарда бироз қуруқлик ҳосил бўлади. Агар уни сув билан намлантирилса, у ҳолда жигар озуқадан фойда олишда давом этади. Шу сабаб ҳам ташна ва чанқоқ рўзадор ифтор вақтида аввал бироз сув ичиб, сўнгра ейишни бошласа, манфаатли бўлади».
«Задул маъод», 2/64.
🌘 🌘 🌘 🌘 🌘
📹 YouTube: SunanTVrasmiy">SunanTVrasmiy
📷 Instagram: SunanTVrasmiy
✈️ Telegram: @Sunan_TV
🌐 Facebook: fb.com/SunanTV
🌐 Ummalife: ummalife.com/Sunan
Бир неча соатлар эвазига 83,3 йилни сотиб ололмаган киши маҳрумдир, маҳрумдир, маҳрумдир.
لَيۡلَةُ ٱلۡقَدۡرِ خَيۡرٞ مِّنۡ أَلۡفِ شَهۡرٖ
«Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир» (Қадр: 3).
Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
🌘 🌘 🌘 🌘 🌘
📹 YouTube: SunanTVrasmiy">SunanTVrasmiy
📷 Instagram: SunanTVrasmiy
✈️ Telegram: @Sunan_TV
🌐 Facebook: fb.com/SunanTV
🌐 Ummalife: ummalife.com/Sunan
Шайх Абдулазиз Торифий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
«Зикр амалларнинг энг афзали ва энг енгилидир. Айниқса, енгил бўлгани боис Рамазон кечаларида янада афзалроқ бўлади. Қадр кечасида эса савоби бир неча ўн минг баробарига кўпайиши умид қилинади.
Зикрларнинг энг афзали тавҳид калимаси бўлиб, унинг энг афзал сийғаси ушбудир:
" لا إله إلا الله وحده لا شريك له له الملك وله الحمد و هو على كل شيئ قدير"
«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд ва ҳува алаа кулли шайин қодийр».
(Маъноси: Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. У ёлғиз, Унинг ҳеч қандай шериги йўқ. Мулк ва мақтовлар фақат Унга хосдир. У барча нарсага қодир Зотдир).
"Саҳиҳайн"да келган ҳадисда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бу калимани юз марта айтса, унга ўнта қул озод қилганнинг савоби берилади», дедилар.
— Агар банда Рамазоннинг охирги ўн кунининг ҳар кечасида бу дуони юз мартадан айтадиган бўлса, албатта Қадр кечасида ҳам айтган бўлади. Энди Қадр кечасининг фазилатини, яъни амаллар савоби бир неча баробарига кўпайтирилишини ҳисобга олсак, бу зикрни 100 марта айтган одам худди 300000 (уч юз минг)та қул озод қилгандек бўлади! Зотан, озод қилинган бир қул туфайли банда дўзахдан озод қилинади.
— "Саҳиҳайн"да келганидек: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир мусулмон қулни озод қилса, Аллоҳ таоло (ўша қулнинг) ҳар бир аъзоси эвазига (озод қилган кишининг ҳам) аъзоларини дўзахдан озод қилади», дедилар.
***
Нақадар хайратланарли фазилат!
Бироқ, одамларнинг бу кечаларда бундай амалдан ғафлатда бўлиб, шунча савобдан бебаҳра қолишлари ундан-да хайратланарлироқ!
📹 YouTube: SunanTVrasmiy">SunanTVrasmiy
📷 Instagram: SunanTVrasmiy
✈️ Telegram: @Sunan_TV
🌐 Facebook: fb.com/SunanTV
🌐 Ummalife: ummalife.com/Sunan