Патриархал битим
Уйдаги ҳақиқий золимлар келини, ўғлига кун бермаган айнан қайноналар экани ҳақида кўп эшитаман. Шу кунларда Anhor.uz сайтида ёшлигида ўзи уйдаги зўравонликдан азият чеккан қайнонадан зулм кўраётган Мафтуна ҳикояси чоп этилди. Менимча, бу патриархал битим ҳақида гапириш учун айни муддао.
Патриархал битим концепцияси 1988 йилда тадқиқотчи Дениз Кандиоти томонидан “Bargaining with Patriarchy” мақоласида жорий этилди. У аёлларнинг кундалик ҳаётини таҳлил қилиш орқали патриархатнинг турли шаклларини аниқлаш учун "патриархал битим" атамасидан фойдаланишни таклиф қилди. Денизнинг таъкидлашича, аёллар омон қолиш ва уларни чеклайдиган шароитларга мослашиш стратегияларини ишлаб чиқишади. Бу стратегиялар турли жамиятларда фарқланиши мумкин, лекин уларнинг ҳаммаси аёлларнинг салоҳияти, аёлларнинг бу муҳитда ўз ўрнини қандай қабул қилишига ва муайян жамиятнинг эркак ва аёл ролига қандай қарашига таъсир қилади.
Дениз Кандиотининг мақоласида келтирилган мисоллардан бири классик патриархатга хос бўлган патриархал битимни (эркаклар ҳукмронлиги аёллар ва болаларнинг эҳтиёжларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш ваъдаси билан бирга келадиган ижтимоий шартнома шакли) яхши тасвирлайди. Қизлар турмушга эрта берилади. Эрининг уйида улар нафақат барча эркаклар, балки ёши катта аёлларга, айниқса, қайнонага бўйсунадилар. Ёш келин эрининг оиласига кириб, амалда мулкдан маҳрум бўлади - чунки ота-онанинг ери ва кўчмас мулки қизига эмас, балки ўғлига мерос бўлиб қолади.
Ёш келин учун бу тизимда ўз ўрнини эгаллашининг ягона йўли – ўғил туғишдир. Зеро, патриархал оиладаги аёлнинг ҳаёт йўли шундайки, ёш келиннинг бошидан кечирган машаққатлари охир-оқибат ўз қўл остидаги келинлари устидан бўладиган назорат ва ҳокимият билан "ювилади".
Оиладаги аёллар ҳукмронлигининг даврийлиги ва уларнинг кекса аёлларнинг ҳокимиятини мерос қилиб олишини кутиши аёлларнинг ўзлари томонидан патриархатнинг ушбу шаклини тўлиқ қабул қилинишига ёрдам беради. Классик патриархатда эркакларга бўйсуниш кекса аёлларнинг ёш аёллар устидан қозонган назорати билан қопланади. Бироқ, аёллар ўзлари назорат қила оладиган ягона меҳнат кучи кўриниши келин ва ўша келиннинг эри бўлмиш ўғиллари орқали қариганда таъминотга эга бўладилар.
Ўғиллар аёлнинг энг муҳим куч манбаи бўлганлиги сабабли, уларнинг бир умр фидойилигини таъминлаш улар учун муҳим.
Ёши каттароқ аёллар ёшлар ўртасидаги муҳаббатни йўқ қилиш, ўғилнинг она фидойилигини биринчи ўринга қўйиш, янги оиланинг аҳамияти ва мустақиллигини иккинчи ўринга қўйишдан манфаатдор. Ёш аёллар бутун кучини қайнонанининг назоратини четлаб ўтишга қаратади.
Бундай тизим боланинг жинсига кўра қадрини ҳам белгилайди. Ўғил туғилиши аёл учун унинг кейинчалик шахс сифатида қабул қилинишига кафолатдир. Ўғил ва келинни назорат қилиш эса унинг қўлидан келадиган ягона ҳукмронликдир.
Аёлларни патриархал тузумнинг манфаатдорлари ёки оилавий зўравонликнинг асосий айбдорлари сифатида кўрсатиш аёлларга нисбатан зулмнинг тизимли шаклларини яширади. Бундан охир-оқибат фақат эркаклар фойда кўриб, аёллар ижтимоий гуруҳ сифатида эзилиш ва эксплуатация қилишда давом этади.
Ирина Матвиенко
#СукутСақлама
370 миллион аёл ва қиз болалигида зўравонликка учраган - ЮНИCЕФдан аянчли статистика
ЮНИCЕФнинг янги статистикаси болаларга нисбатан жинсий зўравонликнинг даҳшатли кўламини кўрсатади. Дунё бўйлаб 370 миллиондан ортиқ қиз ва аёллар - ҳар саккиздан бир нафари - 18 ёшгача номусга тегиш ёки жинсий зўравонлик қурбони бўлган.
Шаҳвоний шилқимлик ёки онлайн тегажоғлик каби зўравонликнинг бошқа шакллари ҳисобга олинса, бу кўрсаткич 650 миллионга кўтарилади - бу ҳар бешинчи қиз ва аёл дегани.
Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик узоқ муддатли ва ҳалокатли оқибатларга олиб келади, бу эса ҳиссий жароҳат, соғлиқ муаммолари ва вояга етганида муносабатларни шакллантиришда қийинчиликларга олиб келади. Сиёсий вазият беқарор бўлган мамлакатларда ва конфликт зоналарида яшовчи болалар бу муаммо олдида айниқса заиф.
Бу шошилинч чоралар кўришни талаб қиладиган глобал муаммо. Биз нималар қилишимиз керак:
• Зўравонликнинг давом этишига имкон берувчи ижтимоий ва маданий меъёрларни ўзгартириш.
• Болаларга зўравонликни тан олиш ва хабар беришда ёрдам берадиган билимлардан фойдаланиш имкониятини бериш.
• Жабрланувчиларнинг ҳам ҳуқуқий, ҳам психологик ёрдам олиш имкониятини таъминлаш.
• Болаларни ҳимоя қилувчи ва уларнинг қатъий бажарилишини таъминлайдиган қонунларни кучайтириш.
• Тенгликка эришиш учун маълумотларни тўплаш ва яхшилаш.
Биз бу муаммога бефарқ қараб туролмаймиз. Фарзандларимизнинг келажаги бугунги кунда қилаётган ҳаракатларимизга боғлиқ.
#СукутСақлама #болалар #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #UNICEF #Статистика
Унаштирилган қизини ваҳшийларча ўлдирган эркак 17 йилга озодликдан маҳрум этилди
Маҳкум Б.Элмуродов жабрланувчи Р. билан унаштирилган бўлган. Улар 2023 йилда Телеграм тармоғида танишган, тез орада дўстона ёзишмалар улар ўртасидаги муносабатларга олиб келди ва ёшлар унаштирилди. Элмуродов қизни доимо рашк қилар, уни назорат қилишга ҳаракат қилган. Қизга эса бу ишлар ёқмасди.
Рашкдан келиб чиқадиган жанжаллар туфайли Р. муносабатларга нуқта қўйиш ҳақида гапира бошлайди, бу эса Элмуродовни қаттиқ ғазаблантиради. У мунтазам равишда қизни ўлдириш билан қўрқитиб, жисмоний зўравонлик ишлатган ва уни таъқиб қилган. Эркак қиз унга тегишли бўлмаса, бошқа ҳеч уйлана олмаслигини ва қамоқ жазосидан қўрқмаслигини айтади.
Элмуродов қотилликка жиддий тайёрланган: у Самарқанд шаҳридаги Сиёб бозоридан ошхона пичоғи сотиб олади.
2023 йил 7 апрель куни Элмуродов қизнинг уйига келади. Унинг режасига ҳеч ким тўсқинлик қилмаслиги учун қизни уйдан олиб чиқади. Элмуродов олдиндан яшириб қўйган пичоқ билан қизнинг қорни ва сон қисмига бир нечта жароҳатлар етказган. Қизнинг қочишга уринишлари қотилни янада ғазаблантирди ва у унинг орқа, қўллари ва бел қисмига бир неча марта пичоқ санчди. Элмуродов буларнинг барчасини ҳайратдан қимирлаёлмай қолган қизнинг бувисининг кўз ўнгида қилган.
Қиз касалхонага етиб бормасдан вафот этади. Жиноят содир этилганидан кейин Элмуродов ички ишлар органларига бориб, ўз айбига иқрор бўлади.
Судда Элмуродов ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, марҳума ўз ўлимига ўзи сабабчи экани, қўнғироқларига жавоб бермай, унга эътибор бермагани, уни ташлаб кетмоқчи бўлганини айтиб, жазони енгиллаштиришларини сўрайди. Қизни жуда яхши кўрганидан уни бировларга раво кўрмаганини пеш қилади.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман суди 2024 йил 13 сентябрь куни 1996 й.т. Элмуродов Бекпўлатни ЎзР ЖКнинг 112-моддаси 1-қисми, шунингдек, 97-моддаси 2-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топди ва унга 17 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини умумий режимли колонияда ўташ жазосини тайинлади.
#СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Қонунлар
#ХалқароҚизФарзандларКунига
УТТ хонаси.
Бақир-чақир, шовқин-сурон... Хонада ультратовуш текширувчиси, аёл ва қайнона бор. Дунёни бузгудек шовқин қилаётган қайнонанинг сўзларига қулоқ тутамиз:
- Туғади! Внематочный бўлсаям, менга деса, ошқозонида бўлмайдими? Шу (келин) ўғил туғсин, деб озмунча харж қилдимми? Нечта хўроз-нечта қўй сўйдирдим, зиёратларга, Умраларга бориб, Худодан сўрамадимми?! Бувижон (ўзининг қайнонаси)нинг тушида аён бўлган, шу сафар ўғил туғилади, деган бувижон! Сизни гапираётган гапингизни қаранг!
Келин текширувчига мўлтирайди, уни қутқарадиган бирор сўз айтишини кутади.
Шифокор чуқур хўрсинади. Ҳомилани туширилмаса, бўлажак онанинг ҳаёти хавф остида қолишини неча бор такрорламасин, қайнонага етиб бормайди.
Келин йиғлайди.
- Ўғил бўлсин, деб қанча кутувдим-а...
Қайнона ўшқиради:
- Бўлади, нега бўлмас экан? Бизни авлодимизда бирорта бола туширилмаган! Олдирилмаган!
Текширувчининг ғазаби сўнгги чўққига кўтарилади:
- Бунгача «қиз экан!» - деб воз кечганларингиз, олдиртириб ташлаган беш неварангиз бола эмасмиди? Одам эмасмиди?! Эътиборингиз учун, ҳозирги ҳомилаям ўғил эмас, қиз!
Қайнона:
- Бўлмаган гап! Астойдил аборт қилдириш учун шунақа деяпсан!
- Истаган жойингизда текширтиринг. Мен алдасам, биринчи текширувдаёқ билиниб қолади! Энди эса, чиқинг хонамдан!
Шовқин бироз тинади. Коридор. Беш дақиқача ўтган. Қайнона-келин изма-из чиқиб келишади. Қайнонанинг қовоғи солиқ.
- Анавинингни олдиргин-да, шу билан қайтиб уйимга қадамингни босма!
Кетади. Келин оғир қадамлар билан регистратура томонга юради. Коридорда ўтирганлардан бири навбати келиб, текширувга кириб кетади. Ортидан қолган икки аёл гаплашади - она ва қиз (янги келинлиги ялтир-юлтуридан билинади.)
- Ишқилиб ўғил бўлсин-да... Куёвиз дўстлари билан шарт ўйнашган экан. Биринчиси ўғил бўлади, деб. Қиз бўлса, олдириб ташлайсан, деяптилар...
- Сен қизни эсинг жойидами, биринчи боланиям олдириб бўларканми? Кейин умуман бола кўрмай ўтсанг-чи, ўйлаб гапиряпсанми? Боланг қиз бўлса, ўзим сени ажратиб опкетаман, тушундингми?
- Биринчи болам ўғил туғилсин, деб, ҳатто, ж*бларгаям юрмаганман, Худо сўраганимни беради, мана, кўрасан, дедилар... Яхши ният қилинг, ўғилдир балки? Кейин... қайнонам оиламга аралашди, деб гап қилиб юрмасинлар, деяпман...
Она нима дейишини билмайди.
Улардан аввалги навбатда кириб кетган аёл хурсанд кайфиятда чиқиб келади:
- Ўғил экан! Икки қиздан кейин кутиб-кутиб эришганим ўғил экан!
Қувончини атрофдагилар билан бўлишгиси келади, ва, ҳеч ким уни бу қарорида айблай олмайди...
...15 дақиқалардан сўнг яна хона эшиги очилади. Она ва қиз. Янги келин... йиғлаб чиқади...
Қизларимизни шунчалик ёмон кўрамизми? Шунчалик нафратланамизми улардан? Ҳали кимлигини, қанақа инсон бўлиб етишишини билмай туриб, уларни шунчаки, ҚИЗ ФАРЗАНД бўлгани учунгина ўлдиришга тайёр даражада нафратланамизми улардан? Оталари-ку, эркак экан, дермиз, лекин оналар, бувилар - аёлмиз-ку?
Бу воқеалар ҳеч қанақа тўқима эмаслиги алам!!!
© Жайра
#СукутСақлама #Қизлар
Янгийўлда вояга етмаган ўгай қизига тегажоғлик қилиб, ҳимоя ордери талабларини бузган ва майда безорилик қилган 43 ёшли фуқаро 10 суткага қамалди.
Суд материаллари ва жабрланувчининг кўрсатмаларидан маълум бўлишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни қизи унга қўнғироқ қилиб, ўгай отаси Соипов Ғулом уларнинг уйига келиб унга тегажоғлик қилгани учун уйдан зўрға қочиб кетганини айтади (ҳозирда эр-хотин бирга яшамайди, лекин расмий равишда никоҳ бекор бўлмаган). Бундан ташқари, қиз онасига эркак аввал ҳам унга шилқимлик қилганини айтади. Она дарҳол ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилади.
Кейинчалик, 7 октябрь куни 1981 й.т. Ғулом Гапурович Соипов яна маст ҳолатда ўғли билан учрашиш баҳонасида турмуш ўртоғининг уйига келиб, жанжал кўтариб, аёл болалар билан яшаётган уйнинг ойналарини синдириб, ҳимоя ордери талабларини бузиб, майда безорилик содир этган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳам мурожаат қилинган.
Суд ишини кўриб чиқишда маълум бўлишича, 1981 й.т. Соипов Ғулом Ғапурович сўнгги йил давомида бир неча бор маъмурий жавобгарликка тортилган ва ҳеч қаерда ишламаган.
Судда Саипов Ғулом Ғапурович ўз айбига қисман иқрор бўлиб, вояга етмаган қизга нисбатан ҳатти-ҳаракатларини тан олмади.
Жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар суди томонидан 2024 йилнинг 8 октябрь куни 1981 й.т. Соипов Ғулом Ғапурович ЎзР МЖтК 41-1 (Шаҳвоний шилқимлик), 183 (Майда безорилик) ва 206-1 (Тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди ва унга 10 сутка маъмурий қамоққа олиш тарзидаги жазо қўлланилди.
#СукутСақлама #Қонунлар
Nemolchi.uz жамоаси Бибисора Ориповани туғилган куни билан чин дилдан муборакбод этади🥳🥳🥳
Аёл-қизларга бўлган меҳрибонлигингиз ва ғамхўрлигингиз, уларга кўрсатаётган ёрдамингиз ва қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур.
Сизга сиҳат-саломатлик, узоқ ва қувончли йиллар тилаймиз.
Биз сизни яхши кўрамиз ❤️
Сиз "Раҳмдиллик" марказига Payme ва Click иловаларида "Хайрия" ёки Uzum иловаси орқали исталган суммани ўтказиб, ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин.
#СукутСақлама #аёллар #шелтер #кўмак
ЮНИCЕФ томонидан ёшлар ўртасида ўтказган тадқиқот шуни кўрсатдики, сўровномада қатнашганлар орасида компьютер саводхонлиги бўлмаган қизлар улуши 43,5 фоизни, ўғил болалар орасида эса 30,0 фоизни ташкил қилади. Сўровномада қатнашган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган қизлар ва ёш аёлларнинг 68 фоизи Интернетдан фойдаланмайди. Бу уларнинг таълим олиш ва меҳнат бозоридаги салоҳиятини рўёбга чиқариш имкониятларини сезиларли даражада камайтиради.
Қизларнинг истеъдодлари очилиши учун уларга рақамли дунё борасида саводхонлик ва бу маконда зўравонлик хавфидан холи бўлган хавфсизлик зарур.
2018 йилдан 2020 йилгача ўтказилган тадқиқотда Ўзбекистоннинг 12 вилояти, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этди. Маълумот тўплаш учун 4458 респондентлар ўртасида сўров ва 24 фокус-гуруҳ муҳокамасини ўз ичига олган аралаш усул ишлатилган.
#СукутСақлама #гендернотенглик
— Қизим, туғилган кунингга нима олиб борай?
— Ваъда қилинган бахтни...
Ролик режиссёри: Мухлиса Азизова.
#сукутсақлама #зўравонликкайўқдеймиз #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон
Тошкентда хотинини болани шифокорга кўрсатмоқчи бўлгани учун калтаклаган эркак 5 суткага қамалди
Суд материаллари ва жабрланувчининг кўрсатмаларидан маълум бўлишича: "шу йилнинг 27 сентябрь куни эрта тонгда қайнонамдан фарзандим билан шифокорга операция қилиш учун боришга рухсат сўрадим. Турмуш ўртоғим суҳбатимизни эшитиб, менга бақириб, сўкиниб кетди, шундан сўнг у мени бўға бошлади”. Суд жараёнида аёл шунингдек эрининг бундай қўл кўтаришлари аввал ҳам бир неча марта содир бўлганини айтиб, суддан қонун доирасида чора кўришни сўради.
Суд-тиббиёт экспертизаси хулосасига кўра, содир бўлган низо натижасида аёлга ҳаётига хавф туғдирмайдиган енгил тан жароҳати етказилган.
Судда жабрланувчининг эри, 1987 й.т. Мираҳмедов Миртўлқин Эркинович хотинига бармоғини ҳам теккизмаганини айтиб, ўз айбига иқрор бўлмади ва унга енгиллик берилишини сўраган.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан 2024 йил 7 октябрь куни 1987 й.т. Мираҳмедов Миртўлқин Эркинович Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси 2-қисми (“Оилавий (маиший) зўравонлик”)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
#СукутСақлама #Қонунлар #универсал5сутка
Nemolchi.uz таҳририятига бошлиғи томонидан шилқимликка учрагани ҳақидаги ҳикояси билан мурожаат қилди. Гўзал (исми ўзгартирилди) йирик лизинг компаниясининг корпоратив бўлимида ишлайди. 26 сентябрь куни тахминан соат 15:00 ларда бош директор унга топшириқ бериш мақсадида кабинетига чақиради. У ундан лойиҳа учун йўл харитасини тузишни сўради ва нима қилиш кераклигини қоғозларга ёзиб бошлади. Жабрланувчининг сўзларига кўра, суҳбат давомида у столдан туриб, унинг ёнига ўтириб, топшириқни тушунтиришда давом этган. Кейин у бир оз орқада туриб, нима қилиш кераклигини айтди.
Қиз ҳеч нарсадан шубҳаланмай, кўрсатмаларни тинглашда давом этди. Эркак гапини давом эттириб, яқинроқ яқинроқ эгилиб, қизнинг елкасига қўлини қўйди ва унинг атирига қизиқиш билдирди. Унинг ҳаракатларидан Гўзал шок ҳолатига тушди. Эркак қизнинг қўлини ушлаб ўзига қаратди ва қўлини ўпмоқчи бўлди. Қиз кучини йиғиб, қўлини тортиб олди ва ундан узоқлашди, лекин у ён томонга ўтиб, кўкрагига тегишга муваффақ бўлди. Барчаси шунчалик тез содир бўлдики...
— Бошлиғим шундай кейин ўз столига ўтиб: «Ўзингиз айбдорсиз» деди. Мен жавобан нима деганим эсимда ҳам йўқ, ҳамон шокда эдим. У эса ҳеч нарса бўлмагандай топшириқни тушунтира кетди. Менинг ҳолатимни пайқагач, бошлиғим сўради: «Нима бўлди, нега кайфиятингиз йўқ?» Мен эса ҳеч нарса деёлмай турардим ва у шундай деди: «Фақат кўз ёши қилманг».
Кабинетдан чиқиб, Гўзал иш жойига қайтди, аммо ҳамкасблари дарров нимадир бўлганини пайқаб қолишди. Қизнинг юзида ранг йўқ эди. Ҳамкасбларнинг саволларига маззаси йўқлигини айтиб, ҳожатхонага боради. У ерда қайд қилди ва 40 дақиқагача чиқолмай фақат йиғлади.
Гарчи қиз ишхонадагиларга ҳеч нарса демаган бўлса-да, улар бошлиқнинг топшириғига кўра Гўзални қидиришаётганди. Ўша воқеадан кейин у қизни бир неча марта хонасига чақирар ва ҳеч нарса бўлмагандай топшириқ берар эди. Ундан "ярашдикми" деб сўрайди, қиз эса қатъий "йўқ" жавобини берди. Бошлиқ негалигини тушунмасди. Қиз эса унинг қизига биров шундай қилса, қандай ҳолатга тушасиз деб савол беради. Эркак индамайди.
Қиз бу корхонага оиласининг эркаклари бу бошлиқни яхши танигани учун ишга келган аслида. Айни дамда эса ўзини устига бир челак аҳлат ағдарилгандай хис қиларди. Қиз бошлиғига фақат "нега?" деган саволни берар эди.
— Шайтон йўлдан урди. Сиз учун нима қила оламан?, - дейди эркак.
— Менга аввалги ҳолатимни қайтариб бера оласизми?
Эркак бу саволга жавоб бера олмади...
Кечқурун Гўзал бўлган воқеани акасига айтиб берди. Жума куни эрталаб улар ички ишлар бўлими, Хотин-қизлар қўмитаси, Бош прокуратура ва бошқа ташкилотларга ариза беришди. Гўзал ҳамон стресс ҳолатида, қиз ўша кундан бери ухлолмайди, шифокорлар унга тинчлантирувчи дори ёзиб беришди.
Ўзбекистонда шаҳвоний шилқимлик базавий ҳисоблаш миқдорининг 2-5 баробари миқдорида жарима ёки 5 суткагача маъмурий қамоқ билан жазоланади, қоидабузарлик бир йил ичида такрор содир этилган тақдирда эса БҲР нинг 5-7 баробари миқдорида жарима солинади ва қамоққа олиш муддати кўпи билан 15 кунгача бўлиши мумкин.
— Бу адолатданми, шаҳвоний шилқимлик учун бор-йўғи 5 сутка беришадими? — сўради Гўзал.
Бизнинг бу саволга жавобимиз йўқ, аммо эркакнинг юқори лавозимига қарамасдан у қонунга кўра жавобгарликка тортилишига умид қилиб қоламиз.
#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз #Шилқимлик
Суд материаллари ва жабрланувчининг кўрсатмасидан: “2024 йил 24 сентябрь куни мактабдан метронинг “Новза” бекатигача кетаётган эдим, кейинроқ “Халқлар дўстлиги”да бир киши (кейинчалик маълум бўлишича, 31 ёшли Шомахсудов Музаффар) вагонга чиқиб, поезд ҳаракатланганидан сўнг, менинг жинсий аъзоларимга қўлини олиб борди. Бу хатти-ҳаракатидан ғазабланиб, дарҳол энг яқин станциядаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига мурожаат қилиб, қонуний чора кўришларини талаб қилдим”.
Суд мажлисида Шомахсудов Музаффар ўз айбига қисман иқрор бўлиб, жабрланувчига беҳосдан теккани ва метродаги тиқилинч сабаб эканлигини айтди.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди томонидан 2024 йил 26 сентябрь куни мавжуд бўлган далилларга асосланиб, айбланувчи ўзини оқлашга ҳаракат қилганига қарамай, 1992 й.т. Шомахсудов Музаффар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-1-моддаси (“Шаҳвоний шилқимлик”)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 5 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
#СукутСақлама #Қонунлар #универсал5сутка
Лиция Верде – илм-фан оламида номи янграётган астрофизик. 2012 йилда у ўзининг илк коинот сирларини ўрганишга қўшган новаторлик хиссаси учун космология соҳасидаги нуфузли Грубер мукофотига сазовор бўлди.
Космология соҳасидаги етакчи ва энг кўп тилга олинадиган мутахассислардан бири бўлиб, Верде энг мушкул саволларни жасорат билан ўз зиммасига олмоқда.
Коинотнинг кўринмас 96 фоизида нима яширинган? Қора материянинг табиати қандай? Бу сирларни очишда инсониятнинг энг илғор ақллари курашмоқда ва Лиция Верде - улар қаторида.
Унинг илмий фаолияти хайратга солади: NASA учун космик микротўлқинли нурланиш бўйича тадқиқотлардан тортиб, Барселона университети профессори ва Каталония тадқиқотлар институтида (ICREA) доимий тадқиқотчи мақомига қадар.
Верде ўз жамоаси билан биргаликда коинотнинг статистик таҳлилини олиб боради, унинг кенгайишини ўрганади ва космик масофаларни ўлчашнинг янги усулларини ишлаб чиқади.
Яқинда унинг жамоаси коинотни ўлчашнинг аниқлиги тўғрисидаги анъанавий таасуротни шубҳа остига олиб, космик маёқ сифатида фойдаланиладиган қизил гигантларнинг ёрқинлиги, уларнинг сайёраларни сингдириши туфайли алдамчи бўлиши мумкинлигини исботлади. Ушбу кашфиёт кўплаб турғун назарияларни қайта кўриб чиқишга мажбур қилади ва космосни ўрганишда янги уфқларни очади.
Burning hut
Турсуной таржима қилди
#СукутСақлама #ИлмФандаАёллар
Масъулиятли оталарни қадрсизлантирувчи «Ойиларингни қаерда йўқотиб қўйдинглар?» ва шу каби иборалар
Менинг турмуш ўртоғим - масъулиятли ва «уйғоқ» ота. Қайси дўконда боламизга ишлатадиган тагликларга чегирмалар акцияси бўлаётганини, қизим айни пайтда қсйси мультфилмни севиб томоша қилаётганини, ойиси (мен) уйда бўлмаганда, чақалоқ фарзандимизни қандай овқатлантиришни биладиган оталардан.
Умуман олганда, биз ота ёки она эканлигимиздан қатъи назар, ўзимиз учун қулай тарзда уйдаги вазифаларни тақсимлашни, ота-оналик постида бир-биримизни алмаштиришни, дам олишга имкон яратиб беришни ўргандик. Албатта, ҳар замонда «Эрдан ёлчигансиз, пешонангиз ярқираган!» «Эрингиз қандай тилла одам-а!» каби гапларни айтиб туришади, бундан менинг жаҳлим чиқади. Чунки... Ҳа, тўғри, у ажойиб ота. Шунчаликки - мен қанчалик яхши она бўлсам, турмуш ўртоғим шунчалик ажойиб ота. Фақат, фақат мен ўзим ҳақимда бирорта ҳам бунақа мақтов сўзларини эшитмайман.
Давоми карточкаларда
/Интернетдан/
Алия Темурийзода «ўзбекчалаштириб» таржима қилган
#СукутСақлама
BBC Ҳиндистондаги доялар ота-оналарнинг босимига учраб, қиз чақалоқларни ўлдиришгани ҳақидаги ўз тадқиқотини чоп этди.
⠀
Доялардан бири Ҳакия Девининг сўзларига кўра, таҳдидлар туфайли полицияга мурожаат қилишнинг иложи бўлмаган.
⠀
“Фарзанди қиз бўлиб туғилган оила аъзолари хонани қулфлаб, орқамизда таёқ билан туришарди. Улар: “Бизнинг тўрт-бешта қизимиз бор. Уларни узатиш учун қалин пули берсак, оч қоламиз. Ва энди яна бир қиз туғилди. Уни ўлдиринг", - дейишарди деб ҳикоя қилди Ҳакия.
⠀
Туғилгандан кейин ўлдирилган қизларнинг сонини аниқлашнинг иложи йўқ, аммо доялардан бири 12 ёки 13 чақалоқни ўлдирганини тан олди, иккинчиси камида 15-20 қотиллик ҳақида гапирди.
⠀
BBC 1995 йилда номи ошкор этилмаган ноҳукумат ташкилотининг ҳисоботига иқтибос келтиришича, бир ҳудудда бир йилда 35 доя мингга яқин қизни ўлдирганини тахмин қилган. Ўша пайтда Ҳиндистоннинг Бихар штатида ярим миллиондан ортиқ доя бўлган ва чақалоқларни ўлдириш фақат шу штат билан чекланмаган.⠀
⠀
Ҳиндистонда 1960 йилларгача қизлар учун қалин бериш одати бўлган. Кейинчалик у бекор қилинса-да айрим штатларда сақланиб келган. 1990 йилларнинг ўрталаридан бошлаб дояларга қотилликдан қочишга ёрдам берила бошланди. Қизлар Биҳар пойтахти Патнага жўнатилган. У ерда улар фарзанд асраб олиш билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотига топшириларди. Қутқарилган қизларга исмларидан олдин "Коси" сўзи қўйилган.
⠀
Бугунги кунда гўдакларни ўлдириш ҳақидаги хабарлар кам учрайди, аммо Ҳиндистонда жинсига қараб ҳомила олдириш ноқонуний бўлса-да, бу амалиёт ҳали ҳам кенг тарқалган.
⠀
Манба: тгк ayel_kz
⠀
#СукутСақлама #фемицид
Самарқандда эри томонидан доимо калтакланиб келган аёл ўзини ўлдирди
Самарқандда эри муттасил калтаклаб, мардикорликка чиқишга мажбур қилган аёл ўзини ўлдирди. Бугун.уз манбаларига кўра, эркак хотининг мардикорликдан ишлаган пулларини ҳам олиб қўйган.
Аниқланишича, эркак нафақат хотинини, балки вояга етмаган бир ўғил ва бир қизини ҳам калтаклаб келган. Суриштирувга кўра, аёлнинг отасида қон босими баланд бўлгани учун у муаммони уйидагиларга айта олмаган. Аммо, ота-онаси қизининг мунтазам калтаклар ичида яшаётганидан хабар топган. Куёвига насиҳат бериш учун келганида уларни уйдан ҳайдаб юборган.
Эркак хотинини уриб, аҳволини оғирлаштириб қўйганида шифокор чақиришга ёки касалхонага боришга рухсат бермаган. Қайнонаси эса, «ўша ердан ўлигинг келсин» деб, касал ҳолида ҳайдаб юборган.
Аёл ўзини ўлдирган тунда болалар онасининг жасадини кўрганини айтган. Янгаси эса уларнинг «қулоғига қурт солиш» билан қўрқитиб, ухлашга мажбур қилган. Эркак шу куни аёлнинг ҳолидан хабар олиш учун келган яна икки кишини пичоқлаган.
Унга нисбатан ЖКнинг 103-моддаси 2-қисми «а» банди билан 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми «б,л» бандлари билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖК 109-моддаси 2-қисми билан 1 йил озодликни чеклаш жазоси, ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида, 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
#СукутСақлама
Бугун бутун дунёда Халқаро қишлоқ аёллари куни нишонланмоқда. Бу кун илк бор 2008 йилда нишонланган. Бош Ассамблеянинг 2007 йил 18 декабрдаги резолюциясида "қишлоқ аёлларининг қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ тараққиётини жадаллаштириш, озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилаш ва қишлоқ жойларда қашшоқликни бартараф этишдаги ҳиссаси" эътироф этилган.
Гендер тенглигига эришиш ва аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш қашшоқлик, очлик ва иқлим ўзгаришига қарши курашнинг муҳим компонентидир, дейилади БМТ сайтида. Шу билан бирга, қишлоқ аёллари ерга бўлган ҳуқуқ ва кредитдан тортиб, таълим ва технологиягача бўлган бир қатор ресурслардан фойдаланишда тўсиқларга учрайди. Агар аёллар эркаклар каби ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлса, фермер хўжаликларининг ҳосилдорлиги 20-30 фоизга ошиб, қўшимча 100-150 миллион кишини озиқлантириш мумкин эди.
2024 йилда ушбу сана мавзуси “Қишлоқ аёллари табиатни умумий келажагимиз учун асрайди: гендер тенглигига эришиш ва аёл-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш учун иқлим барқарорлигини ошириш, биологик хилма-хилликни сақлаш ва ерга ғамхўрлик қилиш”.
Ўзбекистондаги ҳолат қандай? Бугунги кунда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида 3,5 млндан ортиқ банд бўлганларнинг 1,5 млн ёки 43,2 фоизини хотин-қизлар ташкил этиб, республикада фаолият юритаётган 90 мингдан ортиқ фермер хўжаликларнинг деярли 6,5 фоизига аёллар раҳбарлик қилмоқдалар. Аҳоли томорқаларидаги 600 минг гектардан ортиқ ер майдонларида хам асосан хотин-қизлар самарали меҳнат қилиб, озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигини барқарор ривожланитиришда салмоқли ҳисса қўшмоқдалар.
#СукутСақлама #Сана
Ўзбекистонлик аёллар жамоаси АҚШда TechWomen дастури ғолиби бўлди
Ўзбекистонлик аёлларнинг болаларда аутизмни эрта аниқлаш ва даволашга қаратилган Bolajonim лойиҳаси нафақат илк сармоясини олди, балки Ўзбекистоннинг TechWomen ғолиби бўлган илк жамоаси сифатида тарихга кирди!
Қаҳрамонларимизни табриклаймиз:
— Умарова Дилбар, Навои
— Эргашева Шохиста, Тошкент
— Ни Наталья, Учқудуқ
— Рустами Динара, Тошкент
— Сидиқова Рано, Тошкент.
Жамоа аъзоси Дилбар Умарова ўз Facebook саҳифасида ёзди: "Янгиликларни кузатинг, миссиямизни янги босқичга чиқаришга тайёрмиз".
TechWomen - бутун дунё бўйлаб хотин-қизларга фан, технология, муҳандислик ва математика (STEM) соҳасида ўз салоҳиятини ривожлантиришга ёрдам берадиган профессионал алмашинув дастури. Унда 21 давлатдан қизлар иштирок этиши мумкин. Бу йил дастур тарихида энг кўп номзодлар – 6000 нафари ариза бериб, улардан 100 нафари АҚШга саёҳат қилиш ва ўқиш учун танлаб олинди.
2018 йилда дастурда Қозоғистонлик жамоа ғалаба қозонган эди. Марказий Осиё, олға 💪
#СукутСақлама #ҚаҳрамонАёллар
ЎзР Бош прокуратурасига мурожаат
Nemolchi.uz таҳририяти мунтазам равишда гендер зўравонлиги билан боғлиқ суд қарорларини таҳлил қилиб боради. Эътибор беришимизча, 41-1-модда (Шаҳвоний шилқимлик) бўйича маъмурий ишларда кўпинча жабрланувчининг вояга етмаганлиги кўрсатилиб, лекин туғилган санаси ва йили ёзилмайди.
ЎзР Олий Суд Пленумининг 30.11.2018 й. 35-сонли қарорида шаҳвоний шилқимликка тушунча берилган ва унда кўрсатилишича, "Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан содир этилган шаҳвоний шилқимлик кўринишидаги уятсиз-бузуқ ҳаракатлар ЖК 129-моддаси билан квалификация қилиниши лозим", яъни 16 ёшга тўлмаганларга нисбатан шаҳвоний шилқимлик ҳолатлари Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан кўриб чиқилиши керак.
Афсуски, ички ишлар органлари ходимлари, шунингдек, судлар томонидан доимо ҳам бу талабга амал қилинмайди. Таҳририятимиз 16 ёшгача бўлган болаларга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилинган, аммо жиноий ҳуқуқбузарлик сифатида таснифланмаган камида иккита ҳолатдан хабардор:
1️⃣ Жорий йилнинг 22 июль куни 1991 й.т. Хусанов О. бирга яшовчи аёлининг вояга етмаган қизи билан уйда ёлғиз қолган пайтда унга шилқимлик қилиб, бўса олишни таклиф қилган, бу борада тажриба орттиришини айтган. У ЎзР МЖтКнинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик) 1-қисмида назарда тутилган жиноятда айбдор деб топилди ва унга шу модда билан 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Кейинчалик таҳририятга жабрланувчининг таниши боғланиб, қиз жорий йилнинг июль ойида 15 ёшга тўлганини айтди.
2️⃣ 26 сентябрь куни маст ҳолатда бўлган 45 ёшли Ғайрат Абдуллаев вояга етмаган қизга илакишиб, юзи ва лабларидан ўпа бошлаган, сўнг уни кўтариб подъездга олиб кирган. У уни кўтариб олиб кетганини ҳисобга олсак, қизнинг кичкина бўлиши эҳтимоли катта. Бироқ тергов ва суд буни уятсиз ҳатти-ҳаракатлар эмас, балки шаҳвоний шилқимлик деб малакалаган. Эркак Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддасига асосан 5 сутка қамоққа олинган.
3️⃣ 19 август куни 24 ёшли такси ҳайдовчиси Шералиев Д. 3 нафар йўловчи аёлга шилқимлик қилиб, уларга презерватив кўрсатган. ОАВ жабрланган хорижлик аёллар рус тилини билмаслигини билдирса-да, улардан бири рус тилини яхши билган ва унинг ниятини тушунган. Қурбонлар 14-15 ёшларда бўлган, бироқ улардан бирининг онаси хабар берганидек, на терговчи, на судья қизларнинг ёшини сўрамаган. Ҳайдовчи 41-1-модда билан айбдор деб топилиб, 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини олган.
Икки ҳолатда жабрланувчиларнинг ёши ҳақидаги маълумотлар уларнинг қариндошлари ёки танишлари билан шахсий алоқалар орқали маълум бўлди - аммо бизда вояга етмаганларга нисбатан 41-1-модда бўйича барча суд қарорларини текшириш имкони йўқ. Биз бундай ҳолатлар кўпайиб кетишидан хавотирдамиз ва Бош прокуратурадан 41-1-моддага асосан чиқарилган ва вояга етмаганлар жабрланган бўйича маъмурий қарорларни текшириб, керак бўлса, қонунда белгиланган тартибда протест келтирилишини сўраймиз.
#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз #Қонунлар
Туркияда эркак ётоқхона олдида икки қизни зўрламоқчи бўлди. Талабалар норозилик намойишларига чиқишди
10 октябрь куни Туркиянинг Мерсин шаҳрида юзлаб талабалар WhatsApp’даги чатда номаълум эркак қизларга ташлангани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлгач, KYK ётоқхонаси олдида намойишга чиқишди.
Хабарларда айтилишича, у икки талаба қизни машинага мажбурлаб солиб, уларни зўрлашга уринган. Қўрқиб кетган қизлар машинадан тушиб, ётоқхона биносига яширинган.
Шундан сўнг, талабалар шаҳарчаси олдидаги майдонга юзлаб талаба қизлар чиқди, кейинроқ уларга эркаклар ётоқхонаси аҳолиси ҳам қўшилди. Воқеа жойидан олинган видеони эълон қилган “Туркиянинг асосий янгиликлари” Телеграм-каналининг хабар беришича, ётоқхона раҳбарияти оммавий норозиликларнинг олдини олиш учун талабаларни бино ичига қамаб қўйган.
Видеода талабалар “Сукут сақлама, жим турсанг, навбат сенга келади”, “Аёлларга қарши кўтарилган қўллар синсин” деган шиорларни айтишмоқда.
Бугун эрталаб Мерсин губернатори айбловлар асоссиз эканлигини ва шаҳар прокуратураси “нотўғри маълумот тарқатиш” бўйича тергов очганини маълум қилди.
Видео: «Туркиянинг асосий хабарлари» телеграм-канали
Манба: kosa media
#СукутСақлама #ЖаҳондаЗўравонлик
2012 йилдан бери ҳар йили бутун дунёда Халқаро қизлар куни нишонланади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 2011 йил 19 декабрь куни қизларнинг ҳуқуқлари ва дунё бўйлаб улар дуч келаётган муаммоларини эътироф этиш мақсадида 11 октябрни Халқаро Қизлар куни деб эълон қилди.
2024 йилда ушбу санани нишонлаш мавзуси "Келажак қизлар нигоҳи билан". Бугунги кунда қизлар учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ дейишингиз мумкин, яхшиси, ўрнимизга рақамлар гапирсин. Бугунги кунда 122 миллион қиз ҳали ҳам мактабга бормайди.
Шу кунларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган қашқадарёлик блогер Сардор Сафарбоев (Sardor Gangster) тахаллуси билан чиқишлар қилган блогернинг хотини қиз туғса, фарзандини чиқиндига ташлаб юборишини айтган видеоси тарқалди, бу хабарни ҳатто хорижий ОАВ лар ҳам репост қилди. Блогер танқидга учраганидан сўнг узр сўради. Унга хотин-қизлар қадр-қимматини беодоблик билан таҳқирлагани учун жиноий иш очилди.
Мамлакатимизда жинсига кўра ҳомила тушириш амалиёти ҳали ҳамон кенг тарқалган. Эр-хотин қиз кўришдан хурсанд бўлишади, аммо навбатдаги ҳомила қиз бўлишини билгач ва оилада қиз фарзанд бўлса, улар бундай ҳомиладан қутулишни афзал кўришади.
Мен уч қизнинг онасиман. Турмуш ўртоғим доим қизларини 10 ўғилга ҳам алмашмайман дейдилар. Бугун давлат миқёсида ҳам, диний уламолар даражасида ҳам қизларни қўллаб-қувватлаш борасида катта ишлар қилинаётганидан хурсандман. Аммо қиладиган ишларимиз ҳали кўп. Баъзида мактабданоқ қизларга қийин фанлардан имтиёзлар беришади, барибир турмушга чиқасан, сенга бу фан керак эмас, дейишади. Биз барча даражадаги бу стереотипларни йўқ қилмагунимизча, қизлар фақат оила хизматкорлари ва бўлажак оналар сифатида қабул қилинади.
Жамиятимиз ўғил болаларга бераётган барча имтиёзларга қизлар ҳам муносиб. Улар энг яхши мактабларда ўқиш, энг яхши мураббийлар билан шуғулланиш, яхши овқатланиш, уй ишлари ёки ука-сингилларига қараш эмас, аввало дарс қилиш, севимли машғулотлари билан шуғулланиш ва бунинг учун гап эшитмаслик ҳуқуқига эга.
Лойиҳадан юртимиздаги ҳар бир қизга барча орзу-истаклари ушалиши ва катталар томонидан тушунилишни тилаб қоламиз.
Нигора Адизова
#СукутСақлама #girlsempowerment
Юнусобод туман ички ишлар бўлими ходимлари номусга тегишга уриниш фактини яширишга ҳисса қўшганми?
Nemolchi.uz таҳририятига бошлиғи томонидан зўрлашга уриниш ҳолати ҳақида хабар берди. Жабрланувчининг сўзларига кўра, 8 октябрь куни тахминан соат 12:00 ларда у икки йилдан бери (асосан масофадан туриб) бухгалтер бўлиб ишлаб келаётган Абдулазиз Н.нинг ишхонасига келади. Ишхонада бошқа ҳеч ким йўқ эди, улар иш бўйича айрим масалаларни муҳокама қилишаётганди. Эркак бир неча марта офисдан чиқиб, қайтиб келди. Бироқ соат 16:00 атрофида аёлни диванга итариб, ёнига ўтириб, кўзларини юмишини айтди. Аёл ўрнидан турмоқчи бўлиб, рад этди, лекин у куч билан аёлни ушлаб турди.
Аёл қаршилик кўрсатганида "танла, ё мени ўпасан ё *** қиласан" дейди. Шундан сўнг улар ўзаро айтишиб қолади, эркак унинг қаршисида туриб, шимини еча бошлади, лекин кейин тўхтатиб, яна ёнига ўтиради. Абдулазиз аёлни креслога итариб, унга ёпишиб кетади. Аёл қаршилик кўрсатишда давом этиб, икки марта "Ёрдам беринг!" деб эшикни очишга муваффақ бўлади. Абдулазиз Н. уни қўйиб юбориб: “Кўйлагимни қўйиб юбор, ҳазиллашдим-ку”, дейди.
Шовқинни эшитиб, қўшни хонада ишлаётган йигитлар югуриб келади. Аёл 102 ва эрига хабар беради. Уларни кутгунча бошлиғи қўлида бояги стакан синиғини ушлаб, "ма, мени кес, эрингни кутишга вақтим йўқ" дейди. Яхшиямки бояги йигитлар аёлни ҳимоя қилиб туради. Эртасига Абдулазиз Н. аёлнинг эрига қўнғироқ қилиб, ҳатти-ҳаракатларини маст бўлгани билан тушунтиради.
Чақирувга келган ходимларнинг малакасизлигини нимада кўриш мумкин?
1️⃣ Улар нисбатан тез етиб келишди, лекин қизни суд-тиббиёт экспертизасига юборишмади, устидаги кийимини олиб кетишмади. Жабрланувчи уйга келгач, душ қабул қилди ва ўша куни кийган ҳамма нарсани ювди. У кийимда ҳам тегишли далиллар қолиши мумкинлигини билмаган, лекин ходимлар буни билишлари ва уни текшириш учун олиб қўйишлари керак эди.
2️⃣ Ташланган эркак наркологик ва бошқа турждаги экспертизага юборилмади. Ўша куни қонида қандайдир моддалар бўлган бўлса, буни энди текшириш имкони бормикан? Нега ходимлари буни қилишмади - саводсизликданми ёки зўравон ҳимояси учунми?
3️⃣ Аёлга хотин-қизлар инспектори чақиртирилмади ва ҳимоя ордери берилмади. Агар ўша ордер берилганида эркак аёлга яқинлашиши, уйига ташриф буюриши ва ҳатто қўнғироқ қилиши ҳам ман этиларди. Айни дамда эса аёл эркакдан ҳимояланмаган.
Ички ишлар органлари ходимларининг бу ҳаракатлари ва тергов ҳаракатлари ишни нотўғри классификация қилишга ва Абдулазиз Н.нинг адолатли жазодан қочишига олиб келиши мумкин. Унга нисбатан майда безорилик ва ходимларга бўйсунмаганлик учун маъмурий иш қўзғатилган. Унга бериладиган максимал жазо 15 суткагача маъмурий қамоқ жазосидир. Бироқ, аёлнинг сўзидан маълум бўлган ҳолатга кўра, бу ҳолат жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда мажбуран қондиришга уриниш бўлиши мумкин деб ҳисоблаймиз (Жиноят кодексининг 25, 119-моддаси).
Бош прокуратурадан ушбу ишни назоратга олиши, айбдорни адолатли жазолаши ва ушбу вазиятда ички ишлар ходимларининг ҳаракатларини текширишни сўраймиз.
#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 2023 йилнинг июнь ойида ташкил этилган бўлиб, унинг муҳим ташаббусларидан бири “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларидир. Бу марказларда оиладаги зўравонлик қурбонлари билан ишлаш учун мўлжалланган тўлиқ ижтимоий хизматлар кўрсатиши кутилмоқда. Марказ ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатади.
2024 йилнинг июль ойида лойиҳамизга бир аёл мурожаат қилди. Кўплаб мурожаатчилар сингари у ҳам воқеаси оммага ёритилишидан бош тортди, лекин унга ёрдам ва юридик маслаҳат керак эди. Аёл ва унинг боласи юқори сифатли психологик ёрдам олишлари керак деган ҳулосага келдик. Оилада хусусий психолог билан боғланиш имконияти йўқ эди. Волонтёрларимиз у билан бирга “Инсон” марказига ёрдам сўраб бориб, баҳонада бу марказларнинг қандай ишлаши билан яқиндан танишишни мақсад қилишди.
Биз мурожаат қилган “Инсон” маркази Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳрида, собиқ Чирчиқ шаҳар Меҳрибонлик уйи биносида жойлашган. Унинг манзили ва телефон рақамини топиш учун шаҳар ҳокимлигига қўнғироқ қилиб, бизнинг шаҳримизда ҳам шундай марказ бор ёки йўқлигини аниқлашга тўғри келди.
Белгиланган куни, аёл билан бирга у ерга бордик. Мен ўзимнинг аёлнинг дугонаси сифатида таништирдим. Иш кунининг деярли якунланганига қарамай, марказда бизни илиқ кутиб олишди ва керакли мутахассислар: катталар учун психолог ва болалар психологини топишга ёрдам беришди. Улар вазиятни диққат билан тинглаб, авжуд материалларни кўриб чиқишди.
Мени энг қувонтиргани, марказ психологи ва юрист бошиданоқ аёлга ишонишди. Унга қисқа саволлар бериб, барча керакли ҳужжатларни расмийлаштиришди, унинг ижтимоий аҳволини текширишди ва унга ёрдам бериш бўйича режани таклиф қилишди.
Марказ жиҳозланишига алоҳида тўхталсам. Бу ерда болалар билан машғулотлар ўтказиш учун алоҳида болалар хонаси, бўяш анжомлари, ҳатто ширинликлар солинган идиш ҳам бор эди. Биз яна бир зўравонлик қурбони бўлган аёлнинг марказдан мамнуният билан чиқиб кетганини кўрдик ва унинг ҳамда болаларининг марказ ишчиларига ишончли муносабатлари шундоқ кўриниб турарди. Болалар мутахассислар билан дўстона ва очиқ мулоқотда эди.
Марказга ташрифимиздан сўнг жабрланувчидан фарзанди билан марказга психологлар кўригига борган-бормаганлигини бир неча бор сўрадим, у маслаҳат ва зарур ёрдам олганини таъкидлади. Умуман олганда, у бундай бепул давлат марказлари мавжудлигидан ҳайратда қолди.
Бундай марказларга мурожаат қилишнинг ҳаммада ўз тажрибаси бўлиши мумкин. Сизда ҳам айтар сўзингиз бўлса, бизга ёзинг. Лекин Чирчиқ шаҳридаги "Инсон" марказларида кафолатли ижтимоий ёрдам кўрсатилаётгани қувонарли.
Нигина Худайбергенова тайёрлади
#СукутСақлама
ИИББ ҳаракатсизлигининг 11 куни
Ўтган ҳафтада биз йирик лизинг компанияси бош директори ўз ходимасига шаҳвоний шилқимлик қилгани ҳақида ёзган эдик.
Биз жабрланувчи билан алоқадамиз ва ўтган 11 кун ичида ички ишлар бошқармаси томонидан ҳеч қандай чора кўрилмаганига ҳайрон қолмоқдамиз. Қиз акасининг сўзларига кўра, терговчи бош директорни топа олмаётганмиш, қўнғироқларга эса жавоб бермаётганини айтди.
Тергов ишлари суст кетаётгани ҳайрон қолдиради. Бундан ўша эркакнинг катта лавозим эгаллаши терговга тўсқинлик қилаётгани ҳақида гумонлар пайдо бўлади. Эҳтимол, бу биринчи ҳолат ҳам эмасдир?...
#СукутСақлама #Шилқимлик #АдолатТалабҚиламиз
Тошкент вилоятида 41 ёшли эркак 4 яшар қизни зўрлашга уринди
Ижтимоий тармоқларда 41 ёшли эркак 2020 й.т. қизчани зўрлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Бир неча соат ўтгач, ҳолатга Тошкент вилоят ИИББ Ахборот хизмати раҳбари муносабат билдирди. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 октябрь куни Янгийўл шаҳрида яшовчи фуқаро етмаган 2020 йилда туғилган И.М.га нисбатан номаълум шахс ғайритабиий усулда зўрлик ишлатганлиги ҳақида маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида гумонланувчи шахс 1983 йилда туғилган фуқаро Б.Д. экани аниқланган. Шунингдек, ўрганишлар жараёнида гумонланувчининг ёнида 15 грамм гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, унинг яшаш хонадони холислар иштирокида текширилганда 20 дан ортиқ елим идишларда, майдаланган ва қуруқ ҳолдаги “Марихуана” гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланган. Бундан ташқари, Б.Д. 2021 йилдан рухий касалликлар диспансерида ҳисобда туриши маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 119-моддаси 4-қисми (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) ва 25/273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Б.Д. процессуал тартибида ушланган.
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, натижаси бўйича қўшимча равишда ахборот берилишини таъминланади, - дейилади Ахборот хизмати раҳбари хабарида.
#СукутСақлама #ЖинсийЗўравонлик
ЎзР Олий суди матбуот хизмати раҳбари Азиз Абидовнинг Nemolchi.uz лойиҳасига маълум қилишича, 2024 йилнинг 8 ойи давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси “Шаҳвоний шилқимлик” бўйича судларда 1156 нафар шахс жавобгарликка тортилган. Бу 2023 йилнинг 9 ойидаги даврдан деярли 75 фоизга кўп (унда 666 кишига нисбатан жазо қўлланилган). Улардан 753 нафари маъмурий қамоққа олиш тарзидаги жазога тортилди. Қолган 403 нафар шахс тўлаши керак бўлган жами жарима миқдори эса 413 540 000 сўмни ташкил этади, бу ўтган йилги ушбу моддага асосан қўйилган жарима миқдоридан (214 535 000 сўм) деярли икки баробар кўпдир 💸.
Эслатиб ўтамиз, 41-1-модда Ўзбекистон қонунчилигида 2023 йил апрель ойида киритилган. У шаҳвоний шилқимлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутади ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 дан 5 бараваригача жарима қўллаш ёки 5 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Ҳудди шундай ҳатти-ҳаракатлар бир йил ичида такрорланса, айбдор БҲМ нинг 5 дан 7 бараваригача миқдорида жарима тўлайди ёки 15 суткагача қамоққа олиниши мумкин.
Шаҳвоний шилқимлик қурбонлари ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиш ҳолатлари кўпаймоқда. Масалан, 19 сентябр куни қабул пайтида беморни ўпган 1969 й.т. ЛОР шифокори Ирисметов Набижан 5 суткага қамалди. Худди шу жазо кеча метрода йўловчининг авратига тегиб кетган 1992 й.т. Шомахсудов Музаффарга ҳам берилди. #универсал 5 суткани автобусда вояга етмаган қизга шаҳвоний шилқимлик қилган 1966 й.т. пенсионер Нарметов Мақсуд ҳам олган. Булар ўтган ҳафтадаги бир-иккита ҳолат, лекин юқорида тилга олинган расмий статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ҳар куни деярли 5 та шаҳвоний шилқимлик ҳолатлари содир бўлади.
❓Сизнингча, шаҳвоний шилқимлик учун берилган 5 сутка жазоси бундай хатти-ҳаракатлар учун етарли чора ҳисобланадими ва бу шилқимлик қурбонларини ҳимоя қила оладими? Эслатиб ўтамиз, жарималар жабрланувчиларга эмас, давлат бюджетига тўланади.
#СукутСақлама #Статистика #шилқимлик
Тошкентдаги клиникалардан бирининг 55 ёшли шифокори беморга шилқимлик қилгани учун 5 сутка қамоқ жазосини олди
Суд материаллари ва жабрланувчининг кўрсатмаларидан маълум бўлишича, жорий йилнинг 19 сентябр куни ЛОР шифокори, 1969 й.т. Ирисметов Набижан жабрланувчига тиббий муолажа ўтказаётиб, энгашиб уни ўпди, шундан сўнг ҳеч нарса бўлмагандек ишини давом эттирди. Жабрланувчи аввалига қандай муносабатда бўлишни билмай, лекин бундай хатти-ҳаракати жазосиз қолишига йўл қўймади ва шаҳвоний шилқимлик ҳолати бўйича ариза билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилди.
Суд мажлисида Н.Ирисметов ўз айбига иқрор бўлиб, ўз қилмишини жабрланувчининг жуда жозибали экани, шунчаки ўзини тута олмагани билан изоҳлади.
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди томонидан 2024 йил 23 сентябрь куни 1969 й.т. Ирисметов Набижан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-1-моддаси (“Шаҳвоний шилқимлик”)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 5 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Умид қиламизки, Н.Ирисметов ишлаб келган клиника раҳбарияти бу ҳолатни эътибордан четда қолдирмайди ва унга нисбатан интизомий чоралар кўради.
#СукутСақлама #Қонунлар #универсал5сутка
Лойиҳамиз таҳририятига қуйидаги мазмундаги аноним мурожаат келиб тушди: «Мен Фарғонаданман. Шаръий никоҳда эрим билан 2 йил яшадик. У менга қўл кўтара бошлади. Илк калтаклаганида мен уни кечирдим. Кейинчалик бу ҳолат тез-тез такрорланадиган бўлди, мен уйдан чиқиб, милицияга ариза бердим, менга судга оид тиббий экспертиза қилишди. Унга иш очилиб, суд бўлди, судья унга атиги 15 сутка қамоқ жазоси тайинлади. У қамоқда ўтириб чиқди ва чиққач, мендан ўч ола бошлади, гўёки мен фақат унга тегишлиман ва у билан яшашим керак. Кунлардан бир куни туғилган кундан қайтаётсам мен уйим олдида маст ҳолатда кутиб турган экан, мени тутиб олиб, ўлакса ҳолатгача калтаклади. Кейин ўз уйига олиб кетиб, мени 2 кун куч билан ушлаб турди, уни алдаб уйимга олиб боришига кўндирдим. Уйимдан эса ўғлим билан Тошкентга қочишга муваффақ бўлдим. Биз Тошкентга ҳеч нарсасиз устимизда нима бўлса, шундай келганмиз, на пул, на бошқа нарсамиз бор эди. Илтимос, бизга ёрдам беринг. Ҳозир яшашга жойимиз ҳам йўқ».
Ҳурматли аноним, бундай ҳолатга тушганингиздан афсусдамиз. Хабарни аноним йўллаганингиз учун сиз билан боғланиш имкони бўлмади, лекин жавобимиз сизга ўхшаш ҳолатга тушганлар учун фойдали бўлади, деб ўйлаймиз.
1️⃣ Сизга энг яқин бўлган "Инсон" ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилинг. Тошкент шаҳрида бундай марказлар иккита: бири Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Яҳё Ғуломов кўчаси, 38-уй, иккинчиси – Тошкент ш., Олмазор тумани, Чимбой МФЙ, Кичик ҳалқа йўли, 1-уйда жойлашган. Бошқа вилоятда бўлсангиз, сизга энг яқин марказни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги сайти орқали билиб олишингиз мумкин: https://ihma.uz/
2️⃣ 1146 ишонч телефонига қўнғироқ қилинг. Бу Республика Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш маркази рақами. Ушбу марказ вазиятни ўргангач, зўравонликдан жабр кўрган аёлларга вақтинчалик бошпана бериши мумкин (барча вилоятларда бўлимлари мавжуд)
3️⃣ Сизнинг ҳикоянгиздан келиб чиққан ҳолда, бирга яшовчи эркакка нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси 2-қисми (Оилавий зўравонлик) билан маъмурий жазо қўлланилган. Бу жазо жиноий эмас, чунки давлатимиз бундай хатти-ҳаракатларни жиноят эмас, балки маъмурий ҳуқуқбузарлик деб билади. У яна зўравонлик қилгани учун, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига яна мурожаат қилсангиз, унга нисбатан ҳеч бўлмаганда 126-1-модданинг 2-қисми "Оиладаги зўравонлик" бўйича жиноий иш қўзғатишлари керак. Бундан ташқари, Жиноят кодексида зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш учун жазо ҳам назарда тутилган (138-модда). Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Хотин-қизлар билан ишлаш департаментининг “Ишонч телефони” 1259 рақамига қўнғироқ қилиб ёки шахсан бошқарма бошлиғи Абдуллаева Умида Ҳазратовнага (иш вақтида): +998 71 2561418 мурожаат қилишингиз мумкин.
4️⃣ Гендер зўравонликдан жабр кўрган инсон сифатида телеграм бот орқали бепул юридик маслаҳат олиш учун юристларимизга мурожаат қилишингиз мумкин: /channel/nemolchilaw_bot
5️⃣ Масалангиз гендер зўравонлиги билан боғлиқ бўлмаса, бепул юридик кўмак берувчи Мадад марказига мурожаат қилишингиз мумкин: advice.uz. Сиз, шунингдек, Тошкент давлат юридик университети қошидаги “Юридик клиника”га мурожаат қилиб, бепул оғзаки ёки ёзма маслаҳат олишингиз ҳамда ваколатли органларга ариза ёзишингиз мумкин.
Манзил: Тошкент ш., Сайлгоҳ кўчаси, 35. Мўлжал: Амир Темур ҳиёбони.
Телефон: 71 236-28-55, 71 233-66-36 (ички рақам 11-14)
#СукутСақлама #Маслаҳат #Кўмак
Мен 15 ёшдаман, Фарғона водийсиданман.
⠀
Мен ўқиб ўз устимда ишлашни хоҳлайман. Аввал хусусий мактабда ўқиганман, лекин бу йил мени оддий мактабга ўтказишди. Дадам мактабга боришимга рухсат бермайди. Инглиз тилини ўрганардим, чет элда ўқимоқчи эдим, лекин дадам менга қўл кўтаради, чет элда ўқисам, енгилтабиат бўлиб қоламан, деб ҳақорат қилади.
⠀
Мен ярим йилдан бери ҳеч ким билан мулоқот қилмайман. Чунки дадам ким биландир гаплашаётганимни билса, ўлдириши аниқ. Ички ишларга мурожаат қилмоқчи эдим, лекин қўрқаман. Отам юрист ва танишлари кўп.
⠀
Мени ҳеч ким тушунмайди ва ёрдам бермоқчи эмас. Нима қилишни билмаяпман. Бунақа ҳаётда яшагандан кўра ўзимни бир нима қилганим яхши...
⠀
===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
_______
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан
Самарқандда қариндошлар келинини вояга етмаган болалари кўз ўнгида калтаклади. Биз аёл ва унинг қизлари учун ҳимоя сўраймиз.
Ирода ва Жалол (исмлар ўзгартирилган) уч нафар фарзанднинг ота-онаси бўлишган. Улар Самарқандда катта ҳовлида эрининг кўпчилик бўлган қариндошлари билан турар эди. Ирода Тожикистон фуқароси, Жалол ва фарзандлари Ўзбекистон фуқаролари. Жалол олти ой олдин вафот этди. Ироданинг қарамоғида уч нафар вояга етмаган фарзанди қолди. Қайнона бир неча қариндошлари билан келишиб, келин ва невараларини Жалол вафотидан кейин уйдан ҳайдайди. Ирода эрига ҳадя келишуви орқали ўтган (ва унинг васиятига кўра, болаларга ўтиши керак бўлган) хонадонга кўчиб ўтади. Бироқ у ерда яшаш Ирода учун хавфли — у Тожикистон фуқароси бўлгани учун рўйхатдан ўтган жойда, қайнонаси билан ҳовлида яшаши керак. Акс ҳолда, эртами-кечми у мамлакатдан депорт қилиниши ва болаларидан ажралиши мумкин.
Ирода суд орқали Ўзбекистон қонунларини бузмаслик учун ҳовлига кўчиб ўтиш рухсатини олади. Аммо ҳалигача у ерга кира олмаяпти. Можаролар туфайли Ирода ҳимоя ордерини олишга мажбур бўлди. У унга ёрдам бердими? Видеода бу саволга жавобни кўришингиз мумкин. Кеча қайнона, унинг қизларидан бири Шамсия қизи Ясемин билан, иккинчи овсин Лола онаси Эмма ва холаси билан Иродага ҳовлига мажбуран киргизиб қўйиш тўғрисидаги суд қарори туфайли ҳужум қилиб, калтаклашди.
Яхшиямки, аёл жиддий жароҳат олмаган, аммо бу воқеа болаларнинг кўз ўнгида содир бўлган. Тасаввур қилинг-а, болалар бувиси ва аммалари онасини калтаклаётганини кўриб, қандай даҳшатга тушишган! Бу жанжалларни доимо кузатиб, қандай стресс остида яшашмоқда? Бу болаларнинг айби нима?
Nemolchi.Uz таҳририятида бундай ҳолларда Ўзбекистон қонунчилиги ва ижтимоий хизматлар самарадорлиги борасида кўплаб саволлар бор. Оиладаги зўравонлик боланинг руҳиятига қандай таъсир қилишига эътибор бермасдан, ҳимоя ордерини бузган одамларни неча мартагача жаримага тортиш мумкинми? Бу аёл қонунни бузмай, қизлари билан тинч-тотув яшаши учун нима қилиши керак? Давлат уларнинг манфаатларини қандай ҳимоя қилади?
#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз
Бу расмда онам атиги 3 ёшда. Шу йилнинг 27 августида оламдан ўтдилар. Мен доимо ўйланаман, нега бугунги кунда кўплаб ватандошларим уйларига сурат осишни ёқтирмайди. Айниқса жамиятнинг бир қисми турли тақиқлар, жумладан, фотосуратларни тақиқлаш билан танилган радикал ғоялар таъсири остида. Мен учун эса суратлар ниҳоятда қимматли. Бу расм нафақат оилам тарихидан сўзлайди, балки ҳаёт қанчалик тез ўтишини ҳам эслатади. Расмдаги қизалоқ шу кунларда бизни тарк этиб, ўз тарихини қолдирди. Шубҳасиз, онамнинг, эски расмдаги бу қизалоқнинг тарихи давр фонида ўқувчига қизиқарли бўлади, чунки ҳеч нима бутун даврни бир инсоннинг ҳаёти ва тақдиридай акс эттирмайди.
Онам Сталин қатағонлари авжига чиққан пайтда туғилган. Марҳума раҳматли бувим, онамнинг онаси, ўша йилларни доим даҳшат билан эсларди, бу ерда уларнинг қўрқувларини тасвирлаш имконсиз.
Бобом, онамнинг отаси, ўша пайтда ёш бўлса-да, Ўзбекистон ССР ҳукуматида ишларди. У Ўзбекистоннинг биринчи раҳбари ва аслида Ўбекистонинг асосчиси бўлган Файзулла Хўжаев томонидан юқори лавозимларга кўтарилганлардан эди. Аммо қатағонлар Файзулла Хўжаевга етиб келганда у билан алоқадор кўпчилик сохта айбловлар билан қатағон қилинди. Бобомни уруш арафасида қамоққа олишди. Иккинчи жаҳон уруши бошланиши совет тузумини номақбул кишиларни бошқача жазолашга ундади. Чекистлар бобомга шарт қўйишди: ё уни ва бутун оиласини қамоққа олишади, ёки у фронтга боради. Бобомнинг ўшанда катта оиласи — бувим, тўртта қизи ва онаси бор эди. Бобом урушга кетди ва 1944-йилда тирик бўлса-да, оғир ярадор ҳолда қайтди. У 12 та мураккаб жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди ва 1946-йилда жуда ёш вафот этди. Шу пайтга келиб бобом ва бувимнинг ўғли туғилган, аммо у бобом вафотидан бир неча ой олдин оламдан ўтган. Қизларидан бири ҳам вафот этди — ўша йилларда болалар ўлими юқори эди. Бобомнинг вафотидан сўнг бувим уч қизи билан қолди. Ёрдам йўқ эди, аммо кўп қариндошлар “эркаксиз аёл болаларни тарбиялай олмайди” деб, бувимга янги эр излашга тушди. Бироқ бувим қизларни эркаксиз вояга етказди. Онам улғайгач, иккита синглиси унинг зиммасига тушди, бувим эса Тошкент пахта тозалаш заводида муҳандис бўлиб ишлай бошлади. Бу Ўзбекистонда, айниқса аёл киши учун...
Давоми сайтимизда: https://nemolchi.uz/bir-ismatda-aks-jetgan-davr/
Анвар Назиров
#СукутСақлама