Самарқанд вилоятида ўз хотинини ўз жонига қасд қилишгача етказган эркак қамалди.
Маълум бўлишича, эркак арзимаган сабаблар билан жанжал кўтариб, вояга етмаган фарзандлари кўз ўнгида хотинининг шаъни ва қадр-қимматини камситган. Шунингдек, маст ҳолда уни калтаклаб, қийноққа солган, жисмоний ва руҳий зўравонлик қилган. Бироқ 2024 йил 2 январь куни соат 22:30 да у рўмол ёрдамида ўзини ҳовлисидаги дарахтга осиб ўлдирди.
Бундан ташқари, эркак хотинининг ўз жонига қасд қилиш ҳолатини аниқлаш учун келган қариндошлари билан жанжаллашиб, икки кишини пичоқлаган.
Фарзандларининг сўзларига кўра, у доимо маст ҳолда келиб, онасини уриб, пул топиши учун кўчага ҳайдарди. Эркак болаларини ҳам калтаклаган.
Суд қарори билан айбланувчи Жиноят кодексининг 103-моддаси 2-қисми (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш), 104-моддаси 2-қисмининг “Б” ва “Л” бандлари (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) ҳамда 109-модданинг 2-қисми (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят содир этганликда айбдор деб топилди ва 9 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Манба: nova24
#СукутСақлама #Қонунлар
Зўравонлик қурбони ва гувоҳлари бўлган болалар ҳуқуқлари. Тергов жараёни
Иккиламчи виктимизация – жиноятдан азият чеккан шахс тергов ва суд жараёни давомида иккиламчи жароҳат олиш жараёнидир.
Оғир кечадиган камситувчи сўроқлар, тергов экспериментлари, экспертиза ва суд жараёни жабрланувчиларнинг аҳволига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Болаларга гувоҳлар сифатида катталар каби ҳурмат кўрсатилиши керак. Уларнинг кўрсатувлари ёшига қараб ҳақиқий эмас деб ҳисобланмаслиги керак. Жиноят қурбонлари ва гувоҳлари бўлган болалар билан боғлиқ ишлар бўйича одил судлов бўйича тамойилларга кўра, агар боланинг кўрсатма беришга малакаси бунинг аксини тасдиқловчи далиллар бўлмаса, бола ваколатли гувоҳ ҳисобланади.
Жабрланувчининг фарзандлари ва жиноят гувоҳлари шахси сир сақланиш ҳуқуқига а. Уларнинг шахсий ҳаёти билан боғлиқ маълумотлар ҳимояланган бўлиши керак. Бундан ташқари, болаларни ортиқча жамоатчилик эътиборидан ҳимоя қилиш муҳимдир. Масалан, кўрсатма бериш вақтида ОАВ вакилларини суд залига киритмаслик, болалар учун ҳам тергов идораларида, ҳам судда алоҳида кутиш жойлари ташкил этиш.
Жиноятлар ҳақида хабарлар
Зўравонлик қурбонлари ва гувоҳлари бўлган болаларни ҳимоя қилиш чораларидан бири болаларнинг жиноят ёки зўравонлик ҳақида хабар беришларини осонлаштирадиган ишонч телефонини ташкил этишдир. Шунингдек, болалар зўравонликка учраган ҳолатлар тўғрисида хабар бериш мажбурияти қонун ҳужжатларида ҳар бир киши ёки муайян касб вакиллари учун, масалан, шифокорлар учун мустаҳкамланиши мумкин.
Айрим мамлакатларда болалар билан ишлайдиган махсус полиция бўлимлари ташкил этилган. Бундай хизмат ходимлари махсус ўқишдан ўтадилар ва зарурият бўлган пайтда болаларни васийлик органларига юбориши мумкин.
Судлов тизими билан бевосита рўпара бўлганда болалар улар ўтиши керак бўлган жараён билан таништирилиши керак. Кўрсатма бериш вақти, жойи, уни ўтказувчи ходимлар ҳақида маълумотни олдиндан билиши уларга ижобий таъсир кўрсатади.
Тергов жараёни ва кўрсатма бериш
Болалар билан боғлиқ ишларда тергов учун қатъий вақтни белгилаш муҳимдир. Кечикишларнинг олдини олиш муҳимдир. Нотўғри ўтказилган сўроқлар болаларда стрессга олиб келиши мумкин. Шунинг учун суҳбатни болаларга нисбатан ўта эҳтиёткор тарзда ўтказиш ва касбий ахлоқ қоидаларига риоя қилиш муҳимдир. Жабрланувчи болалар ёки гувоҳлар билан суҳбат ўтказаётган шахслар болалар билан суҳбатлашиш техникасини ўрганишлари керак.
Бундан ташқари, кўрсатмалар ота-оналар ёки қонуний вакилларнинг иштирокисиз ўтказилмаслиги керак. Болаларнинг гувоҳлик беришдан бош тортиши жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик деб ҳисобланмаслиги керак.
Суҳбат учун энг яхши жой - болага таниш бўлган жой. Бироқ, агар қонунга кўра, интервью ички ишлар идоралари ёки судда ўтказилиши керак бўлса, унда болалар мебеллари ва ёқимли муҳит яратилган махсус болалар хонасини танлаш керак.
#СукутСақлама #Болалар #Қонунлар
Зўравонлик қурбонлари ва гувоҳи бўлган болалар ҳуқуқлари. 2-қисм
Биз аввалроқ Наргиза ва унинг қизи воқеаси билан бўлишдик. Уларнинг мисолида тергов ва суд жараёнида вояга етмаган бола ҳуқуқлари бузилишини кўрсатдик.
Немолчи.уз лойиҳаси юристи Мадина Очилова бола ҳуқуқлари бузилишига эътибор қаратди:
Мазкур жиноят ишида бир қатор процессуал қонунбузарликлар кузатилган. Биринчиси, боланинг у ҳақидаги маълумотлар махфийлигини ҳимоя қилиш ҳуқуқини таъминлаш, хусусан, ишни ёпиқ эшиклар ортида олиб бориш билан боғлиқ. Терговчи процессуал қонун ҳужжатларида бундай тоифадаги ишлар мажбурий тарзда ёпиқ кўрилиши назарда тутилганига қарамай, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддасини алоҳида иш юритувига ажратмаган. Шунга кўра, иш бўйича бошқа судланувчилар вояга етмаганга нисбатан жиноят бўйича иш материаллари билан тўлиқ танишиш имконига эга бўлдилар.
Қолаверса, қиз онасининг сўзларига кўра, иш фигурантлари ва улардан жиноят иши бўйича тафсилотларни ошкор қилмаслик бўйича мажбурият олинмади. Шунинг учун ҳам Нодирнинг ўйнаши жиноят иши тафсилотларини овоза қилгани учун жазога тортилмади.
Қайта-қайта сўроқ қилишлар ва экспертизалар қизни ҳар сафар бўлган воқеани тафсилотлари билан эслашга мажбур қилиб, жароҳатларди. Тергов бошида қиз қаттиқ стрессни бошдан кечирди, бу нафақат уйдан чиқиш, балки уй эшиги ёки деразасига яқинлашиш қўрқувига олиб келди.
Афсуски, онадан бошқа ҳеч кимнинг вояга етмаган қизнинг аҳволи билан иши бўлмаган ва процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун ҳар сафар қизини уйдан чиқишга кўндиришига тўғри келган. Процессуал қонунчиликда боланинг қайта жароҳатланишининг олдини олиш мақсадида вояга етмаган шахсни стенограмма, видео ва аудио ёзувлардан фойдаланган ҳолда сўроқ қилиш имконияти назарда тутилган.
Лекин юқоридаги ишда вояга етмаган қиз суд мажлисида ЎзР ЖК 129-моддаси 1-қисмида назарда тутилган айбловга алоқаси бўлмаган шахслар олдида сўроқ қилинган. Иш очиқ тарзда ўтган, ва Нодир ўйнашининг адвокатлари мумкин бўлмаган саволлар ҳам беришган. Бундай тоифадаги ишларни бегона шахслар ҳузурида кўриб чиқишга йўл қўйилмайди. Наргиза иш ёпиқ тарзда кўрилиши бўйича илтимосномалар киритган, лекин суд уларни қаноатлантирмаган.
Бундай жараёнлар вояга етмаган шахсларнинг манфаатлари ҳисобга олинмаслигини яққол кўрсатади.
Бола ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилиш.
Одил судловнинг асосий тамойиллари 1989 йил 20 ноябрда қабул қилинган Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияда баён этилган. Ўзбекистон конвенцияга 1992 йил 9 декабрда қўшилган.
Болалар ўзларига бевосита таъсир кўрсатадиган барча масалалар бўйича ўз фикрларини эркин ифода этиш ҳуқуқига эга. Суд жараёнларида иштирок этиш, уларнинг манфаатлари ва қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда, ёшга мос келиши керак. Иккиламчи қурбонликнинг олдини олиш ва болаларни жиноий процессда иштирок этиш чоғида пайдо бўлиши мумкин бўлган қўрқувдан чеклаш муҳим.
#СукутСақлама #Қонунлар #Болалар
Зўравонлик қурбонлари ва гувоҳи бўлган болалар ҳуқуқлари. 1-қисм.
Болалар зўравонлик қурбони ёки гувоҳи бўлган ҳолатлар кўп учрайди. Қонун уларни ҳимоя қилиши керак. Бироқ, ҳаётда баъзан бошқа ҳолатларга ҳам гувох бўламиз. Келинг, бизга мурожаат қилган бир аёл воқеасида буни кўриб чиқамиз.
Наргиза воқеаси
Наргиза ва Нодир (исм-шарифлар ўзгартирилган) бахтли хаёт кечириб, қиз фарзандли бўлишган. Нодир ҳар куни қизининг севимли таомларини олиб келарди. У уни доим ўпар ва ва қучоқларди. Ҳар оқшом каравотда ётиб кино томоша қилишар, Нодир қизи билан унинг қучоғида ётарди. Наргиза оталик туйғуларини намоён этяпти, деб ёмон хаёлга бормас, лекин тез орада адашганини англайди.
Наргиза касалхонадан муддатидан аввал чиқади. Уйга келган Наргиза эрини ўйнаши билан кўради. Жанжаллар бошланди. Эрининг ўйнаши Наргизанинг қизига интим сурат ва видеоларни юборган экан. Наргизанинг сўзларига кўра, унинг қизи одамови бўлиб қолиб, ўзини тортадиган, кўчага чиқиш ва мактабга бормайдиган бўлиб қолган (бўлган воқеа туфайли қиз охирги чоракда масофадан туриб ўқиган).
Наргиза ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилди. Нодирнинг ўйнашига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 140 (Ҳақорат) ва 129-моддаси (16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз ҳатти-ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов жуда секин кетар ва иш охир-оқибат ёпилди. Наргиза прокуратурага мурожаат қилди ва тергов давом эттирилди. Терговчи сўроқ пайтида Нодир ва унинг қизи ўртасидаги муносабатлар ҳақида сўрай бошлади.
Текширувлар қизнинг рост гапираётганини кўрсатди, натижада эркакка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси билан иш қўзғатилди, шу билан бирга Нодир хотинини руҳий касал деб ҳисоблаб, қарши даъво аризаси билан чиқди. Наргиза бунинг аксини исботловчи экспертизадан ўтишга мажбур бўлди. Кейинчалик, Нодирнинг ўйнашига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси бўйича иш квалификациясига ўзгартириш киритилиб, унинг қизга интим сурат ва видео жўнатиш ҳаракати маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида квалификация қилинди.
Нодир ва унинг ўйнаши иши бир-бирига боғлиқ бўлмаган, аввалига алоҳида тергов қилинган бўлса-да, кейинчалик улар бирлаштирилиб, икки хил жиноят таркиби бўйича умумий айблов эълон қилинган. Кейинроқ суд мажлисида Нодир содир этган жиноятга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган шахслар, яъни ҳақоратда айбланаётган унинг ўйнаши ва унинг адвокатлари иштирок этди. Шунингдек, суд Наргизанинг ишни ёпиқ эшиклар ортида кўриш ҳақидаги илтимосларини инобатга олмади. Терговнинг ўзи ҳам турли сабабларга кўра кечиктирилди. Бир нечта экспертиза тайинланди, онанинг эътирозларига қарамай, қиз бир неча бор сўроққа чақирилди. Бўлиб ўтган воқеалар бола учун жуда кўп стрессни келтириб чиқарди.
Нодир тергов бир йилдан ортиқ давом этса-да, адолатдан қоча олмади. Суд мажлиси бўлиб ўтди, натижада у ЎзР ЖК 129-моддаси 1-қисмида (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топилди ва 1 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазосини олди.
Терговнинг узоқ давом этгани ва иш аввал ёпилганини ҳисобга олиб, Наргиза бунга Нодирни катта лавозимда ишлаши сабаб деб билади. Наргизанинг сўзларига кўра, у банк филиали раҳбари, амакиси эса шаҳар ҳокими.
#СукутСақлама #Болалар #Қонунлар
Аёллар орасида нега саратон касаллиги кўпайиб кетганлигини биласизми? Сабабларнинг энг аввалида аёлларнинг ўз саломатлигига вақтида эътибор бермаслиги туради. Тўғри, ўзини асраб-авайлайдиган нозик жинс вакиллари йўқ эмас. Аммо улар бармоқ билан саноқли. Аксарият ҳолларда эса аёлнинг “ҳеч нима қилмайди” деган дарди катта муаммога айланиб боради. Азиз опа-сингиллар, асло бундай қилманг!
Онкологик касалликлар — тиббиётдаги катта “кўринмайдиган” доғ. Афсуски, дунё олимлари ва шифокорлари саратонни енга оладиган дорини кўп йиллар давомида излашмоқда, ҳозирча уларнинг ҳаракатлари мевасини берганича йўқ. Албатта, онкологияни даволаш мумкин, шунга қарамай, қайталаниш хавфи сақланиб қолади. Бу маккор касаллик ҳеч кимни аямайди: на аёлни, на болани, на ёшни ва на каттани.
Кўпгина патологиялар ойлаб, йиллаб, бир неча ўн йиллаб ривожланиб боради. Ҳатто хавфсиз дейилган ўсма ҳам агар вақтида даволанмаса, жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун доим огоҳ бўлиш ва хавотирли белгиларда албатта, мутахассисга мурожаат қилиш жуда муҳим. Бугун аёл эътибор бериши зарур бўлган хасталиклар ҳақида гаплашамиз.
▶️Хавфсиз ўсмалар
Масалан, тухумдон, бачадон ёки унинг бўйнида ҳар қандай хавфсиз ўсма бир неча йиллар давомида ривожланиши мумкин. Агар қуйидаги белгиларни ўзингизда сезган бўлсангиз, шифокорга боришни кечиктирманг:
Ҳайз цикли бузилиши;
жинсий алоқадан кейин қонли ажралмалар бўлса;
қовуқнинг пастида ўз-ўзидан ўтиб кетадиган доимий пастга тортувчи оғриқлар.
▶️Бачадон бўйни касалликлари
Хавфсиз ўсмалар билан бирга қуйидаги касалликлар ҳам йиллаб ўзини сездирмайди:
бачадон бўйни эрозияси;
бачадон бўйни дисплазияси.
Бачадон бўйни дисплазияси саратонолди ҳолатига киради, унинг уч даражаси бор ва саратон ривожланишига қадар улар орасида 5-7 йил ўтади. Мабодо унча безовта қилмайдиган миома кузатилса, уни ҳар олти ойда гинеколог кузатиб туриши керак.
Эрозия ҳолатида эса ҳаммаси кольпоскопия, онкоцитология, ОПВга суртма топшириш натижаларига боғлиқ. Тухумдоннинг хавфсиз ўсмаси гормонал ўзгариш туфайли пайдо бўладиган киста ҳисобланади. Бундай ўсмаларни гинекологлар икки-уч ой кузатади ва агар йўқолмаса, даволаш усулларини тавсия қилишади.
Кўкракдаги механик жароҳатлар
Орамизда кўкрагини ногаҳон бирон-бир бурчакка уриб олганлар кўп топилса керак. Бироз оғриқ бўлади, кейин ўтиб кетади. Биз эса бунга кўп ҳам эътибор бермаймиз. Аслида эса мана шу даврда ўта эҳтиёткор бўлинг! Агар ноқулайлик давом этаверса, зудлик билан шифокорга боринг.
Аёллар кўкрак бези саратонини жуда кеч англаб қолишади. Чунки касаллик деярли белгисиз кечади. Унинг илк белгилари кўкракдаги без жойлардир. Яна бир белгиси қўлтиқ остида лимфа тугунчаси. Шифокорларнинг айтишича, ўсма жуда кичик бўлганига қарамай, у ўта фаол ва тажовузкордир ва дарров лимфа безларини шикастлайди. Кўкрак бези саратонини вақтида ташхислаш учун ҳар йили шифокорга кўриниш ва УТТ қилдириш лозим. Зарур ҳолатларда маммография зарур. Кўкрак саратони белгиларига яна безнинг катталашуви, шишиши киради. Қолаверса, қуйидаги ҳолатларда ҳам икки карра огоҳлик зарур:
Кўкрак буришиши
Қизариши ёки кўкариши
Сўрғичларда қичишиш, тери кўчиши ёки тошмалар
Менопаузадан кейин кўкракдаги оғриқ
Аёллар саломатлиги — ўта нозик ва “яширин” тизим. Шунинг учун унга ўта эътиборли бўлиш даркор. Аёллар организми кучли, аммо онкология олдида жуда нозик. Уни эрта босқичда бартараф этиш учун эса соғлиққа вақт ажратиш ва уялмасдан мутахассисга мунтазам кўриниб туриш керак.
www.woman.ru сайтидан Нодира таржима қилди
#СукутСақлама #Саломатлик
Атамаларни кўриб чиқайлик.
Болаларнинг жинсий эксплуатацияси - бу боланинг эксплуатациясидан фойда олишни ўз ичига олган жинсий зўравонликнинг бир тури. Бола ҳар қандай моддий ёки номоддий манфаат эвазига жинсий характердаги хатти-ҳаракатларни амалга оширса, ҳатто бу ваъда бажарилган ёки бажарилмаганидан қатъи назар, бундай фойда келтириш тўғрисида ваъда берилган бўлса ҳам, жинсий эксплуатация қурбони бўлади. Бола жинсий эксплуатацияга жисмоний куч ишлатиш, уни қўллаш билан таҳдид қилиш, боланинг заиф ҳолатидан фойдаланган ҳолда, шунингдек, пул, совғалар, кийим-кечак, уй-жой, озиқ-овқат ва бошқалар эвазига жалб қилиниши мумкин. Эксплуататор сифатида катталар, жумладан, ота-оналар, қариндошлар танишлар ва бошқалар бўлиши мумкин.
Нега "болалар фоҳишалиги" ҳақида гапириб бўлмайди?
"Болалар фоҳишалиги" ва "болалар порнографияси" каби атамалар илгари болаларни жинсий эксплуатация қилишнинг турли шаклларини аниқлаш учун ишлатилган.
Халқаро стандартлар бу терминологиядан воз кечишни тавсия қилади, чунки у болани қоралайди ва жинсий эксплуатация боланинг ихтиёрий танлови эканлиги ҳақидаги ишончни мустаҳкамлайди. Бироқ, бола эксплуатация қилинишини танлай олмайди ва жинсий эксплуатация болаларни эксплуатация қилишнинг бир тури ҳисобланади.
Болаларни зўравонликнинг барча турларидан ҳимоя қилиш ҳақидаги қонун нимани назарда тутади?
“Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида Ўзбекистон қонунчилигига кенг маънода “болалар эксплуатацияси”, жумладан жинсий эксплуатация тушунчаларини киритиш таклиф этилмоқда. Шу билан бирга, Қонун лойиҳаси тўғридан-тўғри Европа Кенгашининг Болаларни жинсий эксплуатация ва жинсий зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенцияси талабларини бевосита акс эттиради. Ўзбекистон ушбу Конвенциянинг иштирокчиси эмас.
Бундан ташқари, “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида “эксплуатация” тушунчасига қўшимча равишда “мажбурлаш” тушунчасини киритиш таклиф қилинган. Шундай қилиб, Қонун лойиҳаси болаларга нисбатан жинсий алоқада бўлган жиноятларни янада кенгроқ қамраб олади ва бу ўз навбатида Жиноят кодексида мазкур жиноятнинг тўғри акс этишига хизмат қилади.
#СукутСақлама #Болалар
Вояга етмаганларнинг жинсий эксплуатацияси жиддий муаммодир. Бу оғир жиноятларнинг реал ҳаётдаги кўринишларига жиддий эътибор қаратишимиз керак. Афсуски, болаларни ҳимоя қилиш номукаммаллигича қолмоқда.
⠀
Қашқадарё вилоятидаги ҳолат мисолида кўриб чиқамиз
⠀
2024 йилнинг 10 июль куни Болалар Омбудсманининг расмий каналида Қашқадарё вилоятидан қиз иши бўйича суд жараёни якунлангани ҳақида хабар эълон қилинди. Бу ҳолат, бизнинг фикримизча, болаларни катталар томонидан жинсий эксплуатация қилинишидан ҳимоя қилиш тизимининг заифлигини бевосита кўрсатади.
⠀
Қашқадарё вилоятида яшовчи 14 ёшли қиз ичкиликка берилган отаси билан яшаган. Таниш такси ҳайдовчиси вояга етмаган қизнинг ишончига кириб, у билан яқин муносабатларга киришган. У шунингдек, уни жинсий эксплуатацияга жалб қилган. Оқибатда вояга етмаган қиз 7 ой давомида уни мажбуран ушлаб турган ва уни бир неча бор эркаклар билан яқин муносабатларга киришга мажбурлаган аёл қўлига тушади.
⠀
Қиз у ерда қочишга муваффақ бўлади ва содир бўлган воқеалар бўйича тегишли жойга хабар беради. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, кўрилган чоралар натижасида судланувчи Н.А. (аёл)га Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми (Одам савдоси) ва 127-моддаси 3-қисми (Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) “а, д” бандлари билан 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Туркистондаги "аёллар" қўзғолонлари
Асослари: Туркистондаги 1916 йил қўзғолони подшонинг 1916 йил 25 июндаги “бегона” эркак аҳолини фронт орти меҳнатига мажбуран жалб этишни назарда тутувчи фармонига жавобан бошланди. Бу воқеа Туркистон тарихида муҳим воқеа бўлди.
Оқибатлари: Қўзғолон даврида аёлларнинг ижтимоий ролида сезиларли ўзгаришлар юз берди. Сиёсий фаолликнинг янги шакллари вужудга келди, бу жамиятда аёллар ҳақидаги тасаввурнинг ўзгаришига олиб келди.
Қўзғолоннинг ижтимоий оқибатлари феодал зулмининг кучайиши ва маҳаллий аҳоли иқтисодий аҳволининг ёмонлашишини ўз ичига олади.
Ушбу даврда аёлларнинг ўзгаришлари ва ўзгарувчан роллари ҳақида батафсил маълумот олиш учун инфографикадаги воқеалар хронологиясини кўринг.
#СукутСақлама #ўзлик #тарих #махсуслойиҳа
“Қиз болада масъулият жуда кўп. Сиз доим яхши қиз бўлишингиз керак”- Диёра Келдиёрова.
Парда Подкастнинг янги сони 2024 йил Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган Ёзги Олимпиада ўйинларида Дзюдо спорт турининг 52 кг вазн тоифасида олтин медал соҳибаси Диёра Келдиёрова билан Олимпиадагача бўлган йўл, жамият босими ва оиласининг қўллаб-қувватлови ҳақида ҳақида суҳбат бўлди.
Диёра мен учун Олимпиадачиларимиз гултожи. У қизларимизга мотивация берувчи феномен. Ўзига ишонч уйғотувчи сиймо.
Кўринглар: https://youtu.be/8APUZ1XABJM?si=P8On9iobcSzObbY2
Султонмуродова Марям Жуманиёзовна 1905 йил 13 февралда Хива шаҳрида туғилган. Отаси Жуманиёз Султонмуродов пахта тозалаш заводида дастлаб тарозибон, сўнг пахта олувчи бўлиб ишлаган. 1916 йил зулмга қарши халқ қўзғалонида иштирок этиб, Хива хонининг таъқибига учрайди. Жуманиёз Султонмуродов тараққийпарвар инсон сифатида қизи Марямни 1911 йил Урганчдаги беш йиллик нўғой (татар) мактабига беради.
Марям Султонмуродова 1919 йилдан Тошкентдаги маориф мактаб гимназиясида ўқийди. Шундан сўнг олий маълумот олиш мақсадида 1920-1921 йилларда Оренбург татар педагогика институтида ўқийди. 1921 йил ёзги таътилда Хоразмга келган Марям Хоразм компартияси Марказий Кенгашида аввал адабий бўлимга, сўнг аёллар бўлимига раҳбарликка тайинланади. Марям бу вазифаларга жиддий киришади. Бироқ, оғир тарихий шароит ва қийинчиликлар унга кўнглидагидек ишлаш имконини бермади. Натижада, 1922 йил июлда Тошкентга келиб, Ўрта Осиё давлат университетининг Ишчи факультетига ҳужжат топширади.
1922 йил октябрида Марям Султонмуродова Бухоро ҳукумати томонидан Германияга ўқиш учун юборилаётган талабалар сафига киритилади. Хоразм Халқ Республикасининг Москвадаги мухтор вакиллиги ходими Карим Сафаев ёрдамида Марям хориж учун паспорт олиб, Ленинградга боради. Ленинград портидан Хайриниса Мажидхонова, Тўлаган Мўминовлар бўлган гуруҳ билан пароходда Германиянинг Штецин шаҳрига етиб борадилар. Ҳеч қачон очиқ денгизни кўрмаган саҳро қизи параходга тушиши билан манзилга етиб боргунча касал бўлади.
⠀
Росина Ангалишева тайёрлади
⠀
Бахром Ирзаев ва Юлдуз Рахмонова, ҳамда Шерали Турдиев мақолаларидан фойдаланилди.
⠀
#СукутСақлама #ўзлик #тарих #СукутСақлама_махсуслойиҳа
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДАГИ БИТТА ЭХТИЁТСИЗ ПОСТ МАВҚЕИНГИЗНИ “БИР ПУЛ” ҚИЛАДИ
Ижтимоий тармоқлар аллақачон бизни шахсий ҳаётдан маҳрум қилмоқда. Ўта шахсий масалалар ҳам энди омма олдига чиқиб кетди. Бунинг оқибати эса ачинарли бўлиши мумкин. Бунга эса ўзимиз айбдор бўламиз.
Мисоллар келтирамиз. 2022 йилнинг август ойида Финляндия бош вазири Санна Марин ўзининг ёпиқ аккаунтига иштирокидаги видеони жойлаштирди. Унда рақс кечаси акс этган бўлиб, бош вазир рақсга тушиш билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган. Видео ОАВларга тарқалиб кетган. Марин расман узр сўраш билан бирга оммани тинчлантириш учун ҳатто гиёҳванд моддаларни аниқлаш учун мўлжалланган таҳлилларни ҳам топширган.
Яна бир ҳодиса 2020 йили содир бўлган. Австралиялик полициячилар ҳибсга олинган собиқ футболчи Дэни Лейдлининг суратини WhatsAppнинг ёпиқ гуруҳида эълон қилишди, лекин сурат тарқалиб кетди. Натижада 13 та полиция офицери ишдан олинди ва баъзиларига шахсий сирни сақлаш билан боғлиқ айбловлар қўйилди.
Шу воқеалардан кейин кўпгина компаниялар ўз ходимларига ижтимоий тармоқларда нималарни қўйиш мумкинлиги ҳақида керакли кўрсатмалар беришди ва чекловлар қўйишди.
❓Интернетда очиқ гапириш қандай хавфларни олиб келади?
Шахсий ҳаёт билан касбий фаолиятни аралаштириб юбормаслик керак. Бунга сиз эътибор берсангиз ҳам, ҳамкасбларингиз сиз ҳақидангиздаги баъзи сирларни фош этиш эхтимоли бор. Сўровномаларга кўра, орамиздаги 50% инсонлар дўстлари, яқинлари ёки ҳамкасблари улар ҳақида маълумотларни ижтимоий тармоқларга сиздириши мумкинлигидан хавфсирайди. Шунга қарамай, бировга сирини айтиб, кейин аччиқ кўз ёш тўкканлар бор. Ҳатто эхтиётсизлиги туфайли ишидан айрилиб қолган ходимлар ҳам орамизда йўқ эмас.
❗️Тармоқда ҳиссиётларни жиловланг
Кучли ҳислар бизни чўлғаб олганда, уни дарров атрофдагилар билан бўлишишни истаймиз. Бундай вазиятларда табиийки чегаралардан ошиб кетамиз. Бундай чегарасизлигимиз эса катта тезлик билан Интернет оламини учиб ўтади. Қуйида сизга ижтимоий тармоқларда ўта ошкора бўлмаслик учун ёрдам бериши мумкин бўлган тавсияларни келтириб ўтамиз.
1️⃣ Шахсий ва касбий соҳаларда чегара ўрнатинг
Иложи бўлса, шахсий профилингизга касбий фаолиятингиз билан боғлиқ ҳодисаларни аралаштирманг. Бунинг учун алоҳида саҳифа очсангиз ҳам бўлади. Мабодо ишингизда кимдир сизни фош қилишга уринаверса, ундай инсондан узоқлашган маъқул.
2️⃣ Бировларнинг шахсиятини ҳурмат қилинг
Бировларнинг суратини уларнинг рухсатисиз ижтимоий тармоқларга жойлаштирманг.
3️⃣ Шахсий созламаларни ўрнатиб қўйинг
Кимлар фотоларингизни кўра олади, видеоларингизга лайк қўяди, буни ижтимоий тармоқдаги созламаларга ўтиб, мослаб қўйинг. Бегона инсонлар учун маълумотларингиз яширин қолгани яхши.
4️⃣ Ҳаяжонда бўлсангиз, смс ёзманг
Кучли ҳаяжонни ҳис қилиб турсангиз, буни дарров ижтимоий тармоқларда билдириш шарт эмас. Бироз ховурдан тушишингизни кутинг ва ёзишдан олдин яхшилаб ўйлаб олинг. Чунки сиз қолдирган ёзувларни фақатгина яқинларингиз ўқимайди, улар орасида бошлиғингиз ёки қўшнингиз ҳам бўлиши мумкин. Балки кимнидир ўқишини истамассиз. Шунинг учун ҳаяжонда бироз сукут сақлаш керак.
5️⃣ Агар ортиқча гапириб юборган бўлсангиз, бу хабарни тез ўчиринг
Ижтимоий тармоқларда ўйламасдан ёзилган пост яхшиси ўчирилиши керак. Токи у обрўйингизга таъсир қилмасин.
Интернетда эълон қилинган ҳар қандай маълумот у ерда мангу қолади
Бир марта Интернетга нимадир жойлаштирдингизми, гарчи уни кейин учириб юборсангиз ҳам, кимдир сақлаб олган бўлса, сизга билдирмасдан бемалол фойдаланаверади. Шу сабабли нимани нашр қилаётганингизни доимо назорат қилиб туринг.
www.psychologies.ru сайтидан Нодира таржима қилди
#СукутСақлама #лойиҳадан
Таэквондочи Светлана Осипова Париж Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритди
Ўзбекистонлик таэквондо устаси Светлана Осипова Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлди. У финалда собиқ жаҳон чемпиони ва Токио-2020 бронза медали соҳиби Альтея Лоренга мағлуб бўлди.
Ушбу кумуш медал Ўзбекистон терма жамоаси учун ушбу Олимпиададаги 12- медал бўлди. Спортчиларимиз жами 13 та медаль соҳиби бўлишди.
Осипованинг кумуш медали ўзбек аёллар спортидаги 4-Олимпиада медали бўлди.
Бунгача Ўзбекистон тарихида аёллар уч марта Олимпиада медалларини қўлга киритган:
🥇Лина Черязова (фристайл) Лиллехаммер
🥉Екатерина Хилько (трамплин) Пекин, 2008 йил
🥇Диёра Келдиёрова (дзюдо) Париж-2024.
Светлана Осипова рақибларини мағлуб этиб, финалгача ишонч билан йўл олди.
Финалда у 2023 йилги жаҳон чемпиони, 2022 йилги Европа чемпиони, 2020 йилги Токиодаги Олимпия ўйинларининг бронза медали совриндори франциялик Альтея Лоренга қарши чиқди.
Финал жангининг биринчи бўлимида рақиб 3 очко олиб, устун келди. Иккинчи бўлимда Светлана Осипова ҳам 3 очко қўлга киритди. Якунда рақибдаги фаоллик ҳисобига француз спортчиси жангда ғолиб бўлди.
Светлана Осипова ўзбек халқига миннатдорлик билдирди:
“Ўз ватаним Ўзбекистонга, барча мухлисларга раҳмат дейман. Уларнинг қўллаб-қувватлашини ич-ичимдан хис қилдим. Афсуски, олтин медални қўлга кирита олмадим, лекин бу бўш келишга сабаб бўлмайди. Барчангизга ташаккур! Ҳаммангизни яхши кўраман".
Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Светлана Осипова ушбу спорт турида Олимпия ўйинларида медаль қўлга киритган биринчи аёл спортчига айланди.
Таэквондочи 2000 йил 3 май куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида туғилган. 2016 йилдан буён таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили.
#СукутСақлама #СпортдаАёллар
Тошкент вилоятида профилактика инспектори хотини ва чақалоғини, сўнгра ўзини отиб ўлдирди.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Ички ишлар бошқармаси профилактика инспектори турмуш ўртоғи, фарзанди ва ўзини отиб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат 6 август куни соат 21:00 атрофида ходимнинг хизмат хонадонида содир бўлган. 28 ёшли инспектор ва ўзи тенги турмуш ўртоғи ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан.
Оқибатда ходим ўзига бириктирилган «ПМ табель» қуроли билан хотини ва 7 ойлик ўғил фарзандига ўқ узиб қасддан ўлдирган. Шундан сўнг, қуроли билан ўзининг бош қисмидан бир маротаба ўқ узиб, жонига қасд қилган.
Оиладаги вазият қандай бўлишидан қатъий назар, уни ҳал қилиш мумкин. Муносабатларни яхшилаш имконсиз бўлса, ҳар доим тинч йўл бор - ажрим. Аммо бизнинг жамиятда ажрим гўё ҳаёт тугашини англатади. Лекин аёл ва чақалоқ ҳаёти барча гап-сўзлардан устунми?
#СукутСақлама #фемицид #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон
Вояга етмаган қизга тегажоғлик учун 5 сутка?
Тошкент вилоятида 1991 й.т. эркак бирга яшовчи аёлнинг қизига тегажоғлик қилиб, 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини олди.
Суд ҳужжатларига кўра, жорий йилнинг 22 июль куни 1991 й.т. Хусанов О. бирга яшовчи аёлининг вояга етмаган қизи билан уйда ёлғиз қолган пайтда унга шилқимлик қилиб, бўса олишни таклиф қилган, бу борада тажриба орттиришини айтган.
Аввалига эркак ўз айбига иқрор бўлмай, қизнинг болалар билан юрганини эшитиб қўйганлигини, унга бўса олишни таклиф қилмаганлигини, бу борада тажриба орттиришини айтмаганлигини, унга туҳмат қилишаётганини билдирган. Кейин эса қилмишидан пушаймон бўлиб, суддан енгиллик беришини сўради.
Жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг 2024 йил 6 августдаги қарори билан 1991 й.т. Ҳусанов Олим Баҳодирович Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик) 1-қисмида назарда тутилди ва унга шу модда билан 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
#СукутСақлама #Қонунлар #Болалар
Юнусобод туманида йигит қизни куппа-кундуз куни кўчада калтаклади
Воқеа 6 август куни тахминан 11.00 ларда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида рўй берди. Бу ҳақида аноним манбага таяниб Repost.uz хабар берди.
Видеода кўринишича, йигит аввал қизнинг юзига тарсаки тушириб, сўнг қўполлик билан итарди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари йигит шахсига аниқлик киритиб, уни жазога тортишларига умид қилиб қоламиз.
Кўплаб ўқувчилар видеони кўргач нега қиз бундай ҳолатга индамай турибди, деган саволни бериши аниқ. Жамиятимизда қизларга деярли болалигиданоқ эркакка тегишли эканлиги уқтирилади. Аввал отага / акага / амаки-тоғага, кейин эса эрига тегишли бир буюмдай. Урса ҳам сабр қилиш ўргатилади. Ва кўплаб қизлар бундай хатти-ҳаракатларни меъёр сифатида қабул қилишлари жуда ачинарли. Тадқиқотларга кўра, Ўзбекистонда 15-19 ёшли қизларнинг 30 фоиздан ортиғи эр ўз хотинини калтаклашга ҳақли, деб ҳисоблайди.
Ҳолат бўйича ҳозирча расмий муносабат билдирилмади.
#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз
Зўравонлик қурбони ва гувоҳлари бўлган болалар ҳуқуқлари. Суд жараёни.
Суд жараёни босқичи.
Кўплаб мамлакатларда суд мажлисларига дастлабки ташрифлар амалиёти қўлланилади. Болаларга гувоҳлик бериши керак бўлган суд зали кўрсатилади. Иложи бўлса, болаларга уларнинг ишларига масъул бўлган катталар ҳамроҳлик қилишлари керак.
Шунингдек, уларга олдиндан ёзиб олинган гувоҳлик асосида судга келмасдан гувоҳлик бериш имконияти берилиши керак. Бироқ, улар ҳали ҳам суд мажлисида иштирок этишлари сўралади.
Судда кўрсатма бериш болаларда стрессга олиб келиши мумкин, шунинг учун унинг олдини олиш чораларини кўриш лозим. Масалан, болалар чиқишлари учун микрофон қўллаш, судьяларнинг мантиялардан воз кечиши, болалар учун алоҳида кутиш залларини ташкил этиш ва ҳоказо.
Европа Иттифоқи Кенгашининг жиноий процессда жабрланувчиларнинг мақоми тўғрисидаги доиравий қарори ҳамда жиноят қурбонлари ва гувоҳлари бўлган болалар билан боғлиқ ишлар бўйича одил судлов бўйича йўриқномага кўра, барча суд биноларида айбланувчилар билан алоқа қилмаслик учун жабрланувчиларни кутиш хоналари бўлиши керак.
Айрим мамлакатлар видео алоқадан фойдаланадилар, бу эса болаларга қулайроқ шароитларда гувоҳлик бериш имконини беради. Агар видео алоқа мавжуд бўлмаса, болаларга айбланувчини кўришга имкон бермайдиган махсус экран ишлатилади. Бироқ, бу ҳолда, иккиламчи қурбонлик эҳтимоли сақланиб қолади. Айбланувчилар ҳам суд залидан олиб чиқилади ва улар алоҳида суд залидаги экранда болаларнинг кўрсатмаларини кўришлари мумкин.
Шуни ёдда тутиш керакки, агар болалар вояга етмаганларни сўроқ қилиш учун белгиланган протоколларга мувофиқ сўроқ қилинса, энг яхши натижаларга эришиш мумкин. Шунингдек, боланинг гувоҳлиги пайтида танаффуслар қилиш муҳимдир.
Болалар ва оилалар ҳуқуқбузарга нисбатан кўрилган чоралар, шу жумладан унинг озод этилиши ҳақида маълумот олишлари керак. Агар зўравонлик қурбони бўлган болалар таҳдид ёки қўрқитишга учраса, болалар полиция ёки бошқа муассасалар томонидан ҳимоя қилиниши керак.
Зарар ундирилиши.
Зарарни қоплаш моддий ва маънавий зарар учун пул тўлаш, шунингдек тиббий ва психологик ёрдам олиш шаклида амалга оширилиши мумкин. Баъзи мамлакатларда компенсация учун ёш чекловлари мавжуд, шунинг учун компенсация олиш учун фақат ота-оналар ва васийлар мурожаат қилишлари мумкин. Зарарни бартараф этиш механизмлари ҳам болалар учун қулай, тушунарли, содда ва қулай бўлиши керак.
Компенсация тўғридан-тўғри ҳуқуқбузарлардан келмаслиги керак, чунки у давлат томонидан ундирилиши керак, яъни тайинланган компенсация давлат томонидан зудлик билан тўланиши лозим, сўнгра давлат томонидан тўланган товон суммаси айбдор шахсдан давлат фойдасига ундирилади.
Вояга етмаганларнинг одил судловга эришиш ҳуқуқларини нафақат ваколатли органлар томонидан, балки ота-оналар томонидан рағбатлантирилиши жуда муҳимдир.
#СукутСақлама #Болалар #Қонунлар
#АёлларСаломатлиги
Гинеколог ҳузурига борсангиз, саволлар албатта, ҳайз циклидан бошланади. Бу маълумот шифокор учун жуда керакли ахборот — унга қараб, мутахассис аёллар организмида рўй бераётган ўзгаришларни билиб олиши ва касалликни вақтида аниқлаш учун ташхис қўйиши мумкин.
❓Ҳайз цикли кундалиги керакми?
Бу кундалик ўзгаришларни вақтида аниқлаш имконини беради, қолаверса, ҳайз қачон бошланишини кўрсатиб, ҳатто контрацептик воситалар қабулини назорат қилишга кўмаклашади. Шунингдек, у ҳомиладорликни режалаштиришда ёрдам беради — кундалик воситасида овуляция кунини ҳисоблаш мумкин. Одатда 28 кунлик циклда бу кун ҳайзга қадар 12-16 кун олдин келади. Аммо овуляция ва келгуси ҳайз цикли бошланиши орасидаги вақт ўзгариб туриши мумкин, шунинг учун янада аниқроқ кунни белгилаш учун шифокорлар фолликуломониторинг ўтказишади — яъни, цикл мобайнида икки-уч маротаба УТТ қилинади.
👉Кундаликка қараб шифокор нимани аниқлайди?
Ҳайз олди синдроми даражасини баҳолайди. Агар ҳайзга қадар ва ҳайз вақтида меҳнат қобилияти сусайса, тушкунлик ҳолати кузатилса, уйқу бузилса, шишлар пайдо бўлса, шифокор препаратлар ёрдамида ҳолатни яхшилашга кўмаклашади.
Касалликнинг илк белгиларини кўра олади. Масалан, меноррагия (кўп қон кетиши) сабаблари орасида қон ивишининг бузилиши, темир танқислиги анемияси, ҳатто ўсмалар бўлиши мумкин. Етти кундан ортиқ кўп қон кетяптими, прокладка ва тампонларни ҳар икки соатда алмаштириб чарчаяпсизми? Бу тезроқ шифокорга бориш керак, дегани.
Кам ёки мунтазам бўлмаган ҳайзда шифокор қалқонсимон без касалликларига ишора қилиши мумкин.
Шуниндек, ҳайз кундалиги ҳайз билан боғлиқ бўлмаган белгиларни аниқлашга ёрдам беради. Масалан, шишлар ёки қорин дам бўлишида гинеколог бошқа мутахассисга текширувга юборади.
45 ёшгача бўлган эрта менопаузани аниқлаш мумкин. Бундай вазиятда тухумдонлар жинсий гормонларни камроқ ишлаб чиқара бошлайди.
Перименопауза (45 ёшдан кейин) даврини кузатиш мумкин. Бу ҳақда номунтазам ҳайз дарак беради. Кундалик пре- ва менопаузанинг қуйидаги белгиларини қайд этишда кўмаклашади: кайфият ўзгариши, қиндаги қуруқлик.
Ҳайз цикли билан боғлиқ бош оғриғини аниқласа бўлади. Бундай ҳолатда керакли терапия орқали даволаш ўтказилади.
✅Кундаликнинг турлари кўп
Илгари буви-оналаримиз оддий қоғозга ҳайз кунларини ёзиб чиққан бўлса, кейинроқ махсус қоғозли ҳайз тақвимлари чиқди. Аммо уларда фақат ҳайз бошланиши ва тугаш кунини белгилаш мумкин холос. Энг қулайи эса ҳайз циклини батафсил кузатиш имконини берувчи турли иловаларни Интернетдан телефонга юклаб олиш. Уларда кетаётган қон миқдори, аёлнинг ўзини ҳис қилиши каби белгиларгача қайд этиб бориш мумкин.
#СукутСақлама #Саломатлик
Май ойининг охирида Индиана университетининг профессори Марианн Кэмпдан интервью олишга муваффақ бўлдик. Унинг асарларида Туркистонда совет ҳокимиятининг ўрнатилиши, совет аёллари сиёсати ва Ҳужум кампанияси, Туркистон аёллари мавқеига жадидларнинг таъсири билан боғлиқ нозик жиҳатлар очиб берилган. Ушбу материалда биз суҳбатимизнинг асосий фикрларини баҳам кўрамиз.
⠀
Ҳудуд ва аёллар тарихига қизиқиш
Марианн Кэмпнинг тушунтиришича, унинг аёллар тарихига қизиқиши асосан шахсий тажрибаси ва Қўшма Штатлардаги ижтимоий сиёсатни кузатишларидан келиб чиқади. "Мен аёлларнинг ўз ҳуқуқлари учун курашлари жамиятга сезиларли таъсир кўрсатадиган кучли ўзгаришлар кучлари эканлигини билдим", дейди Кэмп. Унинг фикрига кўра, "аёллар тарихи бизга бирдамлик кучини ва ҳуқуқлар учун курашни давом эттириш зарурлигини кўрсатади".
⠀
Марианн Кэмпнинг Марказий Осиё минтақасига қизиқиши талабалик йилларида бошланган. Ўша пайтда Кэмп Туркия ва Эрон, айниқса Мустафо Камол Отатуркнинг ислоҳотлари ҳақида курсларга ҳам қатнаган. “Ушбу ислоҳотлар ва аёллар ҳаракатини ўрганар эканман, мен Марказий Осиёдаги шунга ўхшаш ҳаракатларни ўрганишга қизиқдим”, - дея қўшимча қилди у.
⠀
"Ўзбекистоннинг янги аёли" китоби
Марианн Кэмп ўзининг “Ўзбекистоннинг янги аёли” китобида Туркистон ва совет модернизацияси ўртасидаги ўзаро таъсирни ўрганади. Китобда барча қийинчиликларга қарамай, ўзгариш даврида аёллар фаол иштирок этгани алоҳида таъкидланган. Китобда 1917 йилги Октябрь инқилобигача бўлган ва ундан кейинги даврда ўзбек аёлларининг ҳаёти ёритилган, 1927 йилги Хужум кампаниясига алоҳида эътибор қаратилган.⠀
Давоми карточкаларда
Материални Росина Ангалишева ва Шохрух Саъдуллаев тайёрлади
⠀
#СукутСақлама #ўзлик #тарих #немолчи_махсуслойиҳа
The Guardian, томонидан эълон қилинган тадқиқот натижаларига кўра, 2023 йилда дунёдаги ҳар саккизинчи бола жинсий тусдаги сурат ва видеолар алмашинуви қурбони бўлган, яъни улардан шундай тусдаги сурат ва видеолар талаб қилинган ёҳуд уларга шундай тусдаги фото/видеолар юборилган ёки улар онлайн таъқиб қурбони бўлган: масалан, уларни жинсий алоқалар ҳақидаги мавзуларга жалб қилинган ёки улардан уятсиз ҳатти-ҳаракатлар қилиш сўралган.
Дунёнинг бешта илғор назорат ташкилотлари ҳар сонияда болаларнинг жинсий тасвирларини ўз ичига олган файлларни олади.
Эдинбург университети профессори Дебора Фрайнинг таъкидлашича, бу муаммо дунёнинг ҳар бир бурчагига таъсир қилади ва болаларга жиддий зарар етказади. У тасвирлар ва видеолар орқали жинсий зўравонлик бола руҳиятига таъсир қилишини тушунтирди.
“Бу ваҳшийликлар ҳар бир синфда, ҳар бир мактабда, ҳар бир мамлакатда болаларга таъсир қилади. Булар зарарсиз тасвирлар эмас: улар жиддий зарар етказади ва қанча кўп одам уларни кўрса зўравонлик давом этади”.
АҚШ да ҳар тўққиз эркакдан бири (деярли 14 миллион эркакка тенг) болаларга қарши онлайн жинсий жиноятлар содир этганини тан олди. Тадқиқотга кўра, кўплаб эркаклар, агар сир сақланса, вояга етмаганлар билан жинсий алоқага киришга ҳаракат қилишларини тан олишган.
Манба: certifiedmisanthrope
#СукутСақлама #Болалар #киберзўравонлик
Чустда таваллуд топган Собира 13 ёшида болалар уйига тушиб, олти ойда саводхонлик курсини тамомлайди. Орадан бир йил ўтгач, Собира паранжи кийиб, Қўқон маҳаллаларида дарс бера бошлайди. 1923-1925 йилларда «Хотин-қизлар билим юрти» институтида педагогика курсларида таҳсил олади. Собира Холдорова советларнинг «Янги йўл» газетаси муҳаррирларидан бирига айланганида эндигина 17 ёшда эди.
1919 йилда 13 ёшли Собира ўзидан анча катта кишига турмушга чиқди. Собира бу никоҳни тан олмади ва эри уни омборга қамаб, оч қолдиради. Аммо қиз қочишга муваффақ бўлди ва йўл четида йиғлаётганини кўрган полиция уни 5-сонли мактаб-интернатга жўнатади. Собиранинг мактаб-интернатда ўқиётганини онаси билгач, ўша ерга ишга жойлашди ва Собира ўқишини давом эттиришига рухсат тегди. Онасининг кўмаги туфайли Собира олти ойлик ўқитувчилик курсини тамомлаб, Қўқон шаҳри маҳаллаларида дарс бера бошлади.
1924 йил 3 ноябрда эски Тошкентда аёлларнинг тенгсизликка қарши намойиши бўлиб ўтади. Ўша куни Собира Холдорова намойишкорона рўмолини ечади ва Коммунистик партияга аъзо бўлади. Бу кун нафақат оммавий норозилик, балки унинг тўй куни сифатида ҳам эсда қолади. Собира ўз даврининг зиёлиси Саидаҳмад Назаровга турмушга чиқади.
1920 йилларнинг охири — 30-йилларнинг бошлари Холдорованинг карьера ўсишини белгилаб берди. Ўзбекистонга қайтгач, «Янги йўл» газетасининг бош муҳаррири бўлди ва Ўзбекистон ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этди. 1930 йилда у Марказий Қўмита раисининг Оммавий ташвиқот бўйича ўринбосари, аёллар ва қизлар билан ишлаш сектори мудири этиб тайинланди.
1926 йилда у Москвадаги Давлат журналистика институтига ўқишга кирди ва аёллар ҳуқуқлари учун курашувчи фаоллар ҳамда матбуот вакиллари билан учрашди, шунингдек, Надежда Крупская билан танишади. 1927 йилда Собира КПСС сафига қўшилди. У Москвада яшаб юрганида биринчи турмуш ўртоғи Саидаҳмад Назаров билан танишди ва тез орада турмуш қуришди. Бир йил ўтгач, уларнинг ўғли туғилди. 1929 йилда ўқишни аъло баҳоларга тамомлаб, Ўзбекистон ССРда журналистика бўйича таълим олган биринчи аёл бўлди. Самарқанд шаҳридаги “Янги йўл” газетасида муҳаррир, “Ишчи” газетасида иккинчи муҳаррир бўлиб ишлади, жамоат ишларида фаол иштирок этди.
Бироқ унинг эри қотилликда айбланиб, узоқ давом этган терговдан сўнг отиб ташланди.
1930 йилда у Марказий қўмита жамоатчилик ташвиқоти аъзоси, хотин-қизлар билан ишлаш сектори раиси этиб сайланди. Кейинчалик у Тошкент шаҳар Киров туманининг биринчи котибаси бўлди.
⠀
Давоми карточкаларда
⠀
Росина Ангалишева тайёрлади
⠀
qalampir.uz, gazeta.uz сайтлари, “Мақола Журнал” ҳамда Саодат Шамсиеванинг шахсий фонди Р-2854, 37-иш материалларидан фойдаланилди.
⠀
#СукутСақлама #ўзлик #тарих #немолчи_махсуслойиҳа
#Фикр
Кимга қанақа, билмадим-у, лекин менимча, шу Бобур Мансуров атайлабдан қиз-аёлларни ерга уриб, шов-шув кўтаришга уринадигандек туюлаверади. Қизлар мавзуси кўтарилган деярли ҳар бир видеоролигида, хоҳ у реклама бўлсин, хоҳ шунчаки вайн - доим қизларни ерга урган, масхара қилган, ўрни келса, ҳақоратли терминларни ишлатган бўлиб чиқаверади. «Овқатини еб кўраман, ёқса уйланаман!» - деб иддао қилаётган Бобур талабчан куёв ролини ўхшатолдим, деб ўйлагани аниқ. Аслида эса, эскириб, сийқаси чиққан сақични қайта чайнаб, қизларни ерга ургани қолган холос.
Шу жойда бир нарсани айтиб ўтишим шарт: фақат Бобур Мансуровнинг лойиҳаларида эмас, жуда кўплаб контентларда, озиқ-овқат маҳсулотлари, тозалаш воситалари саноати билан боғлиқ рекламаларда қизлар эрга тегиш учун ўлиб турган ва рекламадаги маҳсулот ёрдами эвазига тенгини топган, шу маҳсулотдан фойдаланмайдиганлари эса бир чақалик қадри йўқ қилиб тасвирланади. «Харидор» томон эса қорин ғамидан бўлак дарди йўқ, уйига келин келмагунча умрида қўлига латта олиб, чангниям артиб кўрмаган бўлиб чиқади!
Хуллас, роликка қайтсак. Масхара объекти «бемаъза» овқатлардан учинчи номзод қизга кўчади. Парадоксал тарзда «Нози(к)» деб исм (тан)ланган номзод қизнинг ортиқча вазни устидан очиқчасига кулиш бачкана кўриниб, реклама берувчига нисбатан ишончни сусайтиради. Балки, реклама сценарийнависларини танлаётганда, уларнинг сўз бойлиги, фантазияси, маълумотига ҳам эътибор бериш кераклигини билишмас?
«Нози(к)»хоннинг тайёрлаган овқатларини татиб кўрган Бобур (гўёки, бўлажак «келин»нинг ортиқча вазни борлигига қарамай, марҳамат кўрсатиб!) шу қизга уйланишини айтади. Она эса, ўз ўрнида, «буни қанақа қилиб боқасан?» - деб сўрайди. Жавобан - қизни буқага тенглаштирилгани ҳақидаги «юмор» бўлиб қолади. (Узр-да, Бобур, агар шу ролик ғояси ўзингизга тегишли бўлса, савол-да, тафаккурингиз тўғри ишлаётганига ишончингиз комилми? Ўзингизнинг «услубингиз»да айтганда, с мышлением у вас все в порядке?»)
Қонун кўзи билан қаралганда, бу шахсга нисбатан очиқ-ошкора ҳақорат бўлиб қолади. Ортиқча вазндан азият чекаётган бошқп кўплаб қизлар ҳам шу рекламани кўрганлар тилидан худди шундай ҳақорат эшитмаслигига, буқага тенглаштирилмаслиги ким кафолат беради? Реклама берувчими? Бобур Мансуровми? Ким?
Ҳолбуки, шу ерда ракурсни ортиқча вазнга қаратиб, қизни ҳақоратлашдан кўра, реклама маҳсулотига урғу берган ҳолда, бошқа бирон нима ўйлаб топиш ҳам мумкин эди.
Энг аҳмоқона томоша реклама якунида. Доимгидек, янги нимадир ўйлаб топиш ҳеч кимнинг хаёлида йўқ.
Менга қолса, якунда аввалги номзод қизларнинг «ўчи»ни олган ҳолда, куёв бўлмишга ошхонада ўша реклама маҳсулотидан овқат пиширтираётган «Нози(к)»хонни тасвирлаган бўлардим. Айтишади-ку, ҳар ким ўзининг бузилиш даражасига кўра фикрлайди, деб. Янаям ким билсин...
© Жайра
#СукутСақлама #Фикр
Тошкентда эркак собиқ хотинини таъқиб қилишда давом этмоқда. Расмийлар чора кўрмасдан жабрланувчининг ўзини жаримага тортмоқдами?
Собиқ турмуш ўртоғи 6 йилдан буён таъқиб қилиб келаётган Лола ҳақида ҳикоя қилган эдик. Эслатиб ўтамиз, Қахрамонов Хожирустам 6 йилдан бери собиқ хотинини таъқиб қилиб келади. Бу вақт ичида у камида ЎН марта ҳужум қилган, шу жумладан жамоат жойларида, аёлга БЕШ марта ҳимоя ордери берилган, аммо судгача атиги 2 эпизод етиб борган. Эркак бошқа пайтларда тиббий ниқоб ёки дубулға тақиб олган бўлса-да, тақдим этилган барча видеоларда унинг шахсини аниқлаш мумкин, бундан ташқари, Лолани бир неча бор қўрқитиб, ҳақорат қилгани ҳуқуқ-тартибот ходимлари учун етарли бўлмаган. Жабрланувчининг фикрича, ички ишлар органларининг бундай ночорлигига сабаб Қаҳрамонов Хожирустамнинг отаси адвокатлик фирмасига раҳбарлик қилади, ўзи эса адвокат. Уч марта судланган Қаҳрамонов бир муддат отасининг компаниясида ишлаган.
Яқинда эркак яна Лолага ташланди, видеода кўрганингиздай, Қаҳрамонов ўзини жуда бемалол тутмоқда, ходимлар олдида бемалол аёлга таҳдид қилмоқда. Лекин бу ҳали ҳолва. Бегона ёки номаълум рақамлардан қўнғироқлар ва турли овозли хабарлар келиши давом этмоқда. Шундай қўнғироқлардан бирида Лола чидай олмай Қаҳрамонов Хожирустамни сўкиб юборди, "эркак" эса суҳбатни ёзиб олиб, аёлни судга берди. Суд аёлни айбдор деб топиб, БҲМ нинг 10 баробари (3 400 000 сўм) миқдорида жаримага тортди. Лоланинг вояга етмаган икки нафар фарзанди қарамоғида, бу жаримани тўлаш унга айни дамда жуда қийин. Қолаверса, Лола "Аёллар дафтари"га ҳам киритилган. 6 йил давом этган даҳшат туфайли у тушкунликда, адолатга ишонмай қўйди ва қаршилик кўрсатишга кучи йўқ.
Қаҳрамоновнинг қилиқлари қачонгача давом этаркан? Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигидан аёлга тегишли ҳимояни тақдим этиб, ҳолатни ўз назоратларига олишларини сўраб қоламиз.
#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз
Сурхондарёда ўсмир йигитлари билан гаплашгани учун опасини уриб ўлдирди
Маълум қилинишича, Сурхондарё вилоятида 16 ёшли мактаб ўқувчиси «йигитлар билан гаплашиб юргани учун» 18 ёшли опасини уриб ўлдирди.
Фожеа 11 куни содир бўлган. Музработ туман ИИБ навбатчилик қисмига тушган хабарга кўра, йигит таёқ ва метал жисм билан опасининг бошига ва танасининг турли жойларига тан жароҳати етказган. Оқибатда қиз воқеа жойда вафот этган. Йигит ўз қилмишини опасининг йигитлар билан гаплашиб юргани билан тушунтиради.
Олинган жароҳатлардан қиз воқеа жойида ҳалок бўлди.
Ҳолат юзасидан 11 август куни туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ушланган.
Бундай даҳшатни эркаклар аёлларни назорат қилиш орқали ўз хатти-ҳаракатларига туртки бўлган "ор-номус қотиллиги" тушунтириш мумкин. Бундай шафқатсизлик ва зўравонлик кўринишларига қарши курашиш, инсон ҳаёти қадриятини, зўравонликка йўл қўйиб бўлмаслигини сингдириш зарур.
#СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Болалар
Бекобод туманида аёлни ўзини ўзи ўлдиришга ундаган эр 9 йил қамоқ жазосини олди.
Жорий йилнинг март ойи охирида марҳумнинг акаси Немолчи.уз лойиҳасига мурожаат қилиб, ҳаётлиги пайтида синглисининг эри уни доимий равишда калтаклаганини айтиб берган. 9 йиллик никоҳ давомида улар атиги уч йил бирга яшашди, аммо бу вақт ичида ёш аёл уч марта ҳимоя ордери олди.
Ўлимидан бир неча кун аввал эркак аёл ва болаларини олиб кетади. Онасининг огоҳлантиришларига у “хавотир олманг, ҳимоя ордерим бор-ку” деб жавоб берган.
28 март куни аёл 5-қаватдан сакради. Аёлнинг эри гумонланувчи сифатида ҳибсга олиниб, прокуратура тергов бошлайди.
Олий суд матбуот котибининг хабар беришича, Жиноят ишлари бўйича Бекобод туман судининг 2024 йил 13 августдаги ҳукмига мувофиқ Д. Х. (1989 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Айбланувчи шикоят бериш ва протест келтириш мумкинлиги маълум қилинди.
Айбланувчига модда санкциясидан келиб чиқиб қаттиқ жазо тайинланди, аммо савол туғилади: нега учта ҳимоя ордери билан профилактика ишлари олиб борилмаган? Фожиадан олдин хотинини қайта-қайта калтаклаган эркак нега жазоланмади? Нега давлат икки қизнинг онасиз қолиб кетишининг олдини олиш учун чора кўрмади?
#СукутСақлама #Қонунлар #Адолат
Сурхондарё вилоятида 10 ёшли қизга уятсиз ҳатти-ҳаракатлар содир этган эркак қамоққа олинди
Сурхондарё вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 10 ёшли қизга уятсиз ҳатти-ҳаракатлар қилганликда гумонланиб, 32 ёшли эркак қамоққа олинди. Бу ҳақда Болалар омбудсманининг расмий каналида маълум қилинди.
Воқеа 2024 йилнинг 3 июнь куни содир бўлган. Қўшни эркак уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, вояга етмаган қизга нисбатан шаҳвоний характердаги номақбул ҳаракатлар содир этган.
Эркак вояга етмаган қизга агар бўлган ҳолатни кимгадир айтадиган бўлса, унга зарар етишини айтган. Лекин шунда ҳам қиз бўлган воқеаларни телефонига видеога олишга муваффақ бўлган.
Видеоёзув тергов органига тақдим этилганига қарамасдан, ходимлар томонидан тегишли чора кўрилмаган.
Қиз ота-онасининг Болалар ҳуқуқлари бўйича вакилига ва унинг Ички ишлар вазирлигига юборган сўровидан сўнг, 7 июль куни мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси 2-қисми “в” банди (“Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар”) билан жиноят иши қўзғатилган. Эркак 5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Шуни таъкидлаш керакки, ушбу моддада назарда тутилган жиноятлар учун шартли равишда озод қилиш кўзда тутилмаган.
#СукутСақлама #болалар #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон
Груминг бошқа мамлакатларда қандай кўриб чиқилади?
⠀
Бундай ҳаракатларда давлат қандай муносабатда бўлиши ҳам жуда муҳимдир. Баъзи мамлакатларда груминг жиноий жавобгарликка тортилади ва Интернетда кибербуллинг ва онлайн груминг ҳолатлари мониторинг қилинади.
Буюк Британия мисолини кўриб чиқайлик. 1980 йиллардан 2010 йилларга қадар Ротемере шаҳрида болаларнинг жинсий эксплуатацияси билан боғлиқ можаро давомида биринчи марта кенг муҳокама қилинган бу мамлакатда груминг янги ҳодиса эмас.
⠀
Шимолий Англия ҳукумати болаларга қарши жиноятлар ҳақидаги хабарлар бўйича чора кўришга мутлақо қодир эмас эди.⠀
⠀
Барча жиноятлар деярли бир хил бошланарди - кўпинча келиб чиқиши покистонлик бўлган, тунги клублар ва ноқонуний бизнесга алоқаси бўлган эркаклар кам таъминланган оилалардаги ўсмир қизларга ўзгача эътибор кўрсатар, уларни самимий меҳрга ишонтириб, муносабатга киришишарди, уларга озиқ-овқат, гиёҳвандлик моддалари ва спиртли ичимликлар беришарди. Кейинчалик, қизлар ҳали вояга етмаган бўлиб туриб уларни жинсий эксплуатацияга жалб қилишарди.⠀
Ротемере, Телфорд ва Буюк Британиянинг бошқа шаҳарлардаги ҳолатлар бўйича кўплаб журналистлик суриштирувлари ўтказилди. Уларнинг аксарияти ота-оналар, педагоглар ва масъуллар ҳали груминг пайтидаёқ полицияга хабар берганлари маълум бўлди. Масалан, Ротемере шаҳрида клиникалар раҳбариятлари вояга етмаган қизларни таксида бегоналар олиб кетаётгани ҳақида полицияга хабар беришган, лекин полиция бунга жиддий қарамаган.
⠀
Бир қатор йирик жиноятлардан сўнг Великобритания мамлакатлнинг Жиноят кодексига "Бола билан жинсий тусдаги мулоқот" моддасини киритди. Груминг учун ушбу модда бўйича 2 йилгача қамоқ жазосини олиш мумкин. Бундан ташқари, Буюк Британия онлайн груминг муаммоси устида жиддий ишламоқда.
⠀
Давоми карточкаларда.
⠀
#СукутСақлама #киберзўравонлик #Болалар
Аввалроқ Хоразм вилоятида зўравон ва товламачи адолатдан қочаётгани ҳақида ёзган эдик.
Каналимиздан материал эълон қилинганидан кейин йигит қизга аризани қайтариб олишини айтиб Телеграм орқали ёзган ва таҳдид қилган. Аризаси қайтариб олмаса, ундан яхшилик кутмаслиги ҳақида ёзган.
Қиз мактабда ишлайди, тарқатилган видеолар ўқувчиларигача етиб борди, у стресс ҳолатига тушиб, ҳатто ташқарига чиқа олмаяпти. Қариндошлари ҳам уни оила шаънини шарманда қилишда айбламоқда ва номусга тегиш ҳолати бўйича ўша пайтдаёқ органларга мурожаат қилмагани учун ўзини айблашмоқда. Яхшиямки, қизнинг оиласи уни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда, онаси ёнидан кетмаяпти.
Жабрланган қиз опасининг айтишича, материал каналимизда ёритилганидан сўнг сўнг Хоразм вилояти прокуратураси ишни назоратга олди. Вилоятдан туманга катта терговчи юборилиб, иш материалларини ўрганиб, камчиликларни аниқлади, ҳар икки томоннинг телефон рақамларини экспертизадан ўтказиш учун олди. Барча гувоҳлар қайта сўроқ қилинди. Биз, ўз навбатида, прокуратура муносабат билдиргани ва ваколатли терговчи тайинланганидан миннатдормиз.
Жабрланган томон терговчиларга янги таҳдидлар акс этган хабарларни тақдим қилишди. Шунингдек, зўравон йигит яна бир қизнинг видеосини тарқатгани ва бу факт юзасидан унинг ҳам аризаси борлиги маълум бўлди.
Биз зўравон ўз қилмиши учун муносиб жазосини олишига умид қиламиз. Ва қизга тезроқ ҳаёти изига тушиб кетишини тилаб қоламиз!
#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз
Зарифа Саидносирова – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, кимё фанлари номзоди, Ойбек уй-музейи асосчиси.
⠀
Зарифа 1908 йил 31 сентябрда Туркистон (ҳозирги Қозоғистон ҳудуди)да туғилган. Болалиги Туркистонда ўтган, отаси Саидносир Миржалилов (1884-1937), йирик пахтакор, тадбиркор, педагог ва меценат бўлган.
Шеърият, мусиқа, тарих ва санъатга муҳаббат унга оиласидан ўтган. Зарифада расмга бўлган иштиёқ жуда эрта – болалигида, мактабда ўқиб юрган пайтларида уйғонган.⠀
Тошкентга кўчгач, «Пестолоцци» мактаби (1922—26), Навоий номидаги таълим-тарбия техникуми (1924— 36) ва айни пайтда Розанов тасвирий санъат студияси (1924—26)да ўқиган.
⠀
Худди шу талабалик йилларида – техникумда у илк бор Ойбек билан учрашди, танишди. Бу ҳақда у шундай деб ёзади: « Техникумда Ойбек ҳам ўқир эди. У 3- асос синфда. Бу сўнгги синфда 12 бола – Махмуд Ҳакимов, Абдураҳим Шамсиев, Миркарим Осим, Олтой Салоҳиддинов, Ҳомил Ёқубов, Саидвали Шарафиддинов, Муқсид Қориев, Темучин, Азиз Мақсудов, ¢алча ( исмини унутдим) , Маннон ва Ойбек таҳсид кўрардилар.»
⠀
1925 йил. Ёзги таътилни Туркистон шаҳрида ўтказган Зарифа Саидносирова мойли бўёқлар билан Аҳмад Яссавий мақбарасини тасвирловчи суратлар чизди. Шулардан бири – мақбара акс эттирилган сурат ҳозирда Ойбек уй-музейида сақланмоқда.
⠀
1926 йилда биринчи ҳисобот кўргазмаси бўлиб ўтди, унда студия рассомларининг юздан ортиқ асарлари ўрин олди. Мутахассисларнинг юксак баҳоланган ишлари қаторида Зарифа Саидносированинг “Аҳмад Яссавий мақбараси” ва “Тошкентбоев портрети” асарлари ҳам бор эди. Ёшликдан билимга муҳаббат, тўғри йўл танлашга интилиш Зарифа Саидносировага хос эди.
⠀
Давоми карточкаларда
⠀
Росина Ангалишева тайёрлади
⠀
ziyo.uz ва kh-davron.uz сайтидан материаллар, Бўстон Рахмонова мақоласидан фойдаланилди.
⠀
#СукутСақлама #ўзлик #Тарих #сукутсақлама_махсуслойиҳа
Қўлингдан келсачи?
Nike'нинг Саудия Арабистонидаги рекламаси. Видеони мамлакатдаги биринчи аёл режиссёр Ҳайфа ал-Мансур суратга олган.
Манба
#СукутСақлама #womenempowerment
Бухорода 50 ёшли эркак 29 ёшли аёлни пичоқлаб ўлдирди.
Бухоро вилоятининг Бухоро туманидаги “Работак” маҳалласида яшовчи 50 ёшли эркак 29 ёшли аёлни пичоқлаб ўлдирди. Маълум бўлишича, бу эркакнинг учинчи никоҳи бўлган. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб “Дарё” хабар берди.
Эркакнинг биринчи хотини 2018 йилда вафот этган. Сўнг у 2018-2019 йилларда Бухоро шаҳрида яшовчи аёл билан яшаб келган. Бир нафар фарзанди туғилгач, аёл билан ажрашган. 2019 йилда эса Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшовчи 24 ёшли аёл билан турмуш қурган.
Оилабоши ҳеч қаерда ишламагач, фарзанд туғилган оилада муаммолар келиб чиқа бошлаган. Шундан сўнг аёл маҳаллада кафеларнинг бирида ишлай бошлаган. 50 ёшли эркак аёлини рашк қилиб, ҳар куни кафеда жанжал кўтарган. Кунларнинг бирида аёлининг унга хиёнат қилаётгани айтилган хабардан сўнг, бу тўполон катталашган ва қотиллик билан якунланган.
2024 йилнинг 30 июль куни аёли ишлаётган кафега борган эркак жанжал оқибатида ошхона пичоғи билан аёлининг чап бел соҳасига оғир тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган. Аёл эса воқеа жойида вафот этган.
Бухоро вилояти прокуратураси ахборот хизматининг билдиришича, айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ушланган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эркак бир неча бор жамоат жойида жанжал кўтарган, эҳтимол ўлим билан таҳдид қилган, аммо ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳеч қандай чора кўришмаган ўхшайди. Кўпинча, бизда эрларнинг таҳдидларига жиддий эътибор берилмайди ва ҳатто тергов ҳам қилинмайди. Яна бир бола етим қолди. Уни қандай тақдир кутмоқда? Давлатимиз оилаларни шундай ҳимоя қилмоқдами?..
#СукутСақлама #фемицид