Саодат Шамсиева - журналист ва муҳаррир, 1933-1991 йилларда Ўзбекистон Компартияси аъзоси бўлган. Шамсиева “ҳужум” ҳаракати авж олган даврида 19 ёшда эди.
Саодат Шамсиева 1908 йилда Тўрткўл шаҳрида новвой Полвон Оллоқулов оиласида туғилган. Отаси саводсиз бўлишига қарамай, у билимни жуда қадрлаган. Фарзандларига билим бериш мақсадида ота-оналар ўғилларини рус мактабларига, қизларини эса татар мактабларига беришган. Саодат ва унинг синглиси мактабни 12 ёшида битирган. 1920 йилда Саодат ўқишни эндигина ўзлаштира бошлаганида онаси уни мактабдан олиб ичкарига қамаб қўяди. Саодат учишга тайёр қушдек темир қафасга тушиб қолди. Кейин пахта тўқиш ва йигиришни ўрганди. У ҳар куни тонг отиши билан туриб, ҳовлини тозалар, боғни парваришлар, кичик укаларига қарар, кашта тикарди. Бироқ, унинг барча фикрлари мактаб ва китоблар ҳақида эди. Саводсиз она қизига китоб ўқишга рухсат бермасди. Бир куни кечқурун гилам устида ўтирган Саодатни мой чироқ остида нимадир ёзаётганини онаси кўриб қолади. Онаси унга шапалоқ тушириб, ғижимланган қоғоз ва қаламни оловга ташлайди. Эзилган Саодат: “Эй, худо, нега мен дунёга қиз бўлиб келдим?” деб ҳайқиради. Онанинг бу хатти-ҳаракати уни қаттиқ хафа қилди.
Саодат Шамсиеванинг онаси унга паранжисиз кўчага чиқишни тақиқлаб, уйда ўтиришни уқтирарди. Аммо 1924 йил 14 март куни Саодат бир гуруҳ аёллар билан Қўқонга боради ва бир неча ойдан сўнг улар Тошкентга, вилоят ўзбек аёллар мактабига ўтказилади.
⠀
Давоми карточкаларда.
⠀
Росина Ангалишева тайёрлади
⠀
#СукутСақлама #ўзлик #Тарих #немолчи_махсуслойиҳа
НИМА УЧУН ЗЎРАВОНЛИК ҚУРБОНЛАРИ ЁРДАМ СЎРАШГА ҚИЙНАЛАДИ?
Аслида ушбу вазиятда зўравонлик ёки тегажоғлиқ қилган одам тўлиқ айбдор бўлади. Агар сиз шундай муносабатга дуч келган бўлсангиз, кўмак сўраш шарт ва муҳим.
Жинсий зўравонлик қурбонларининг ярмидан кўпи муаммоси ҳақида индамайди. Баъзилар зўравон ўч олишидан қўрқади, қолганлари андиша қилади. Ёки улар ўзгалар томонидан айбланишдан хавотир олади. Энг ёмони, жамиятда “ўзи очиқ қийинган, диққатни тортган, келиб ёпишган, кўзларини сузган”, деган айбларни ёпиштирадиган одамлар ҳамон топилади. Ҳатто зўравонни “эркакда” деб оқлайдиганлар ҳам бор.
Ўч олишидан қўрқасиз
Қўрқишга ҳожат йўқ. Чунки зўравонлик содир этган эркак бу маълумот атрофга тарқалгандан кейин яна ёмонлик қилишга журъат тополмайди. Лекин истисно ҳолатлар ҳақида ҳам унутманг. Чунки зўравонлар ичида руҳиятида муаммоси борлар учрайди.
Таҳдид борми ёки ўзингиз шунчаки қўрқяпсизми, энг аввало шахсий хавфсизлигингизни таъминлашингиз шарт. Бунда атрофдагилар ёрдам беради.
Нима қилиш керак?
Аввалига бошингизга тушган иш ҳақида яқинларингиз, дўстларингиз, ишончли инсонларга сўзлаб беринг. Ҳатто бегона инсонлар орасида ҳам сизга зудлик билан ёрдам қўлини чўзадиганлар бўлади. Ҳиссиётларингиз, қўрқувларингизни ифодаланг. Шунда бироз тинчланасиз. Сўнгра кейинги режаларни тузаверасиз.
Агар тегажоғлик ҳолати ҳозир содир бўлса
Атрофдагиларнинг эътиборини тортишга ҳаракат қилинг. Бу зўравонни қўрқитади. Фото-видео тасмаларга муҳрланг. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда, сайтлар ва форумларда ҳамфикр фойдаланувчиларни топинг. Шунда ўзингизга кўпроқ ишонишни бошлайсиз. Мабодо сиз эмас, балки атрофда кимдир зўравонликка учраётган бўлса қуйидаги ҳаракатлар режасини амалга оширинг: Кўмак кўрсат, зўравондан узоқлаштир, назорат қил, ҳужжатлаштир ва ҳаракат қил.
Уяляпсизми?
Нега сизга уят бўлиши керак, аслида зўравон уялсин. Гап сизнинг ва яна кўп қизларнинг хавфсизлиги ҳақида кетганда, индамай туриш катта хато бўлади.
Аввалига дардингизни энг яқин инсонларингизга айтинг, ундан кейин талаб қилинган жойга хабар бериш осон бўлади.
Сизга ишонмайди деб ўйлаяпсизми?
Айниқса, зўравон жамиятда жуда яхши обрўга эга бўлса.
Сукут сақлаш асло мумкин эмас. Ўйлаб кўринг, бу инсонга жамиятда ишонишади ва сиздан кейин у яна қанча аёл-қизларга зарар келтириши мумкин.
Ўзингизни айбдор сезасиз ва зўравонни ҳимоя қилишга ҳаракат қиласиз
Қурбон зўравонга раҳм қилиши ҳам мумкин ва бу кучли жароҳатга нисбатан руҳиятнинг жавоби.
Оилада зўравонлик оқланган бўлса, унда улғайган қизлар айбни ўзларига олишади. Асло бундай қилиш керак эмас. Айбдор битта ва у зўравондир.
Дардингизни ошкор қилишга кучингиз йўқ
Айниқса, жисмоний зўравонлик келтирган зарар кучли бўлади. У инсонни руҳан тушкунликка солади. Бировга мурожаат қилиш эса яна ўша муаммога қайтишни билдиради.
Шахрингиз, туманингизда ижтимоий мослашув марказлари бор ва бу каби вазиятларда малакали психологлардан бошқаси сизга ёрдам беролмайди.
Зўравон домига тушган аёллар қанчалик кўп бонг урса, жамият ҳам ушбу масалага кучлироқ эътибор қаратади. Бизнинг жамиятда турли ижтимоий лойиҳалар туфайли зўравонлик ҳолатлари қайд этиб келинмоқда ва одамлар орасида огоҳлик белгилари шаклланиб бормоқда. Чунки аёл-қизлар ҳар қандай жойда хавфсиз бўлишлари шарт.
www.psychologies.ru сайтидан Нодира таржима қилди
#СукутСақлама #Лойиҳадан
Катталар болаларга нисбатан нафақат таҳдид ва жисмоний куч билан, балки яширин тактикалар билан ҳам зўравонлик қилишлари мумкин. Улар бола билан яқин муносабатлар ўрнатишдан, ишончни мустаҳкамлашдан бошлашлари мумкин, кейин эса зўравон ҳаракатларга ўтиб, буни норма сифатида кўрсатишлари мумкин. Бу жараён груминг деб аталади.
Батафсил карточкаларда
#СукутСақлама #Болалар #киберзўравонлик
Қизни бир неча бор зўрлаганликда гумонланувчи йигит ҳалигача жавобгарликка тортилмади
Жорий йилнинг январь ойида Тошкент вилоятида қизнинг зўрлангани ҳақида ёзган эдик.
Ҳолатни ёритганимиздан сўнг иш ёпилгани маълум бўлди, аммо Тошкент вилояти прокуратураси жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарорини бекор қилиб, қайта терговга жўнатди. Мазкур иш Тошкент вилояти ИИБ томонидан назоратга олинди. Биз, шунингдек, содир бўлган воқеага дош беролмай, қизнинг бувиси оламдан ўтган ҳақида хабар бердик.
Жиноят иши қайта қўзғатилганига 6 ОЙ (!) бўлди, жабрланувчи ва гумонланувчига нисбатан икки марта такрорий экспертиза ўтказилиб, зўравонлик факти тасдиқланди. Шунингдек, ишда гумон қилинувчининг айбига оид бошқа рад этиб бўлмайдиган далиллар мавжуд. Бироқ жабрланувчи қизнинг ота-онаси хабар берганидек, иш яна ёпилди ва уларга бу ҳақидаги қарор берилмади.
Эслатиб ўтамиз, номусга тегиш иши бўйича тергов олиб бораётган терговчи илгари уни судга юборишни кечиктирган бўлса, эндиликда иш бутунлай ёпилган.
Қизнинг ота-онасининг сўзларига кўра, жиноят иши билан бу “ўйин”га сабаб гумонланувчининг ҳуқуқ-тартибот идораларида ишлаётган қариндошларидир.
Эслатиб ўтамиз, яқинда лойиҳамиз каналида ҳуқуқ-тартибот идораларида, жумладан, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасида яхшигина лавозимга эга бўлган яқин қариндошлари туфайли эри томонидан ўлдирилишига сал қолган, жазодан қутулиб қолган ёш қиз ҳақидаги даҳшатли воқеа ҳақида ёзган эдик. Наҳотки ҳуқуқ-тартибот идораларида қариндошинг ишлаши шундай тартибсизлик қилишга ҳуқуқ берса?!
Ҳатто жабрланган қизга берилган ҳимоя ордери унинг талабларини бир неча бор бузган гумонланувчидан ҳимоясини таъминламади. У қизга қўшни бўлиб яшашда давом этмоқда ва содир этган жинояти учун унга ҳеч ким ҳеч нарса қила олмаслигига ишонч билан маҳаллада бемалол юрибди.
Немолчи.уз лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратурасидан ушбу ишни ўз назоратига олиш, шунингдек, жиноят иши нега ёпилгани ва судга етказилмаганини аниқлашни сўрайди.
#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз
Депутатлар кеча маърифий фаолиятни тартибга солиш бўйича қонун қабул қилди. Мазур қонун "инфоқаллобларга" қарши курашга қаратилиши кўзда тутилган.
“Таълим фаолияти” тушунчасини қонунга киритиш ва у билан шуғулланиши мумкин бўлган шахслар рўйхатини чеклаш режалаштирилган. Қонуннинг тўлиқ матни билан президент томонидан имзоланиб, ҳужжат эълон қилинганидан сўнг танишишимиз мумкин бўлади. Қонун ҳозирда Олий Мажлисда учинчи ўқишда кўриб чиқилди.
ЎзЛиДеп депутатининг сўзларига кўра (президентимиз ҳам шу партиядан номзоди берилганди), бундай тадбирларда кўпхотинлилик, жинсий камситиш, феминизм, ахлоқий бузуқлик, ҳуқуқбузарликлар тарғиб қилиниб, тингловчилар онгини манипуляция қилиш ҳолатлари кўпаймоқда.
Депутат феминизмни кўпхотинлилик, ахлоқсизлик ва жиноятчилик тарғиботи билан бир қаторда санаб ўтгани ачинарли. Эслатиб ўтамиз, феминизм аёллар ҳуқуқлари учун ҳаракатдир. Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари юқори даражада қўллаб-қувватланади – Президент Шавкат Мирзиёев бу ҳақда доимо таъкидлайди. Ҳар бир партияда хотин-қизлар қаноти мавжуд бўлиб, у аёллар ҳуқуқларини тарғиб қилиш ва мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратади (яъни, улар аслида феминизм билан шуғулланади). Шунинг учун партия вакилидан бундай баёнотларни эшитиш икки карра ғалати.
Бутун дунё бўйлаб феминистлар бугунги кунда аёллар ҳуқуқлари учун курашни давом эттириб, гендер зўравонлигига қарши чиқиш, тенг ҳақ тўлаш, дискриминацияга қарши кураш ва бошқа кўп нарсалар учун курашмоқда.
Феминизмни кўпхотинлилик ва жиноятлар ташвиқоти билан бир қаторга қўйиш саводсизликдир. Умид қиламизки, бундай баёнот ЎзЛиДеП партиясининг қарашини кўзда тутмаган. Аёллар ҳуқуқларини қайта-қайта ва доимий равишда ҳимоя қиладиган давлатда бундай фикрни эшитиш мантиқсизлик.
#СукутСақлама #Қонунлар #ФеминизмКерак
Германиянинг Гёттинген шаҳрида немис тили бўйича Бутунжаҳон олимпиадаси бўлиб ўтди. Мазкур олимпиадада 62 давлатдан ўқувчилар иштирок этди.
Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, унда ўзбекистонлик Райёна Иброҳимова ғолибликни қўлга киритди. Райёна Иброҳимова биринчи ўринни бангладешлик Маҳек Хон ва Шимолий македониялик Ана Котевска билан бўлишди.
Ёш ўқувчилар орасида немис тили бўйича билим ва ижодкорликни баҳоловчи танловда кумуш ва бронза Мексика, Италия, Словакия, Польша ва Буюк Британия вакилларига насиб этди. Райёна ҳозирда 16 ёшда бўлиб, келажакда Германияда немисшунослик йўналишида таҳсил олиб, таржимон бўлишни мақсад қилган.
#СукутСақлама #girlsempowerment
Тасаввур қилинг: 19 ёшли икки ёш қиз кўчада ҳеч ким ҳалақит қилмасдан ўз йўлида кетяпти. Бир пайт 40 ёшли эркак уларнинг тинчини бузиб, ўз бошқарувидаги машинага ўтиришни қатъият билан таклиф қилмоқда, аммо қизлар рад этишди. Эркак яна қатъийроқ ва қўполроқ таклиф қила бошлади. Қизлардан бири чидай олмай унга ўрта бармоғини кўрсатди ва бу иши учун майда безорилик моддаси бўйича 1 миллион 20 минг сўм жарима тўлаши керак.
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, жорий йилнинг 27 июнь куни 19 ёшли қиз дугонаси билан йўлни кесиб ўтаётганда уларнинг йўлини 40 ёшли Бобомуродов Қўшмурод давлат рақами 01 W 392 JC бўлган ўз бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинада тўсиб қўйган. Шундан сўнг қизларга машинасига ўтиришни буюради. Қизлар унга бир неча марта йўлида қолмасликни айтишса-да, эркак "нозланмасдан" тез машинага ўтиришни айтиб, йўлларини тўсади. Шундан сўнг, қизлардан бири чидай олмади ва эркакка ўрта бармоғини кўрсатди.
Жабрланганларнинг сўзларига кўра, Бобомуродов Қўшмурод ўзини қўпол тутиб, қизлар унга йўлдан қолмасликни айтса-да, уларни тинч қўймаган.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди 2024 йилнинг 10 июль куни фуқаро 1984 й.т. Бобомуродов Қўшмуродни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-1-моддасида (шаҳвоний шилқимлик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топиб, 3 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади. Шу билан бирга ҳуқуқбузарга ўрта бармоғини кўрсатган қиз Ўзбекистон Республикаси МжТК 183-моддаси (майда безорилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, БҲМ нинг 3 баравари (1 020 000 сўм) миқдорида жаримага тортилди.
Жабрланувчининг ўзи ҳам қандай қилиб айбдор бўлиб қолди? Ёки қизлар шаҳвоний шилқимликка жим қараб туришлари керакми?! Қизлар уларга ҳам қарши ариза берилиши мумкинлигини билиб, юқоридаги каби ҳолатларга кўз юмиб ўтишларини кутишмоқдами?!
#СукутСақлама #Қонунлар
БМТТД, Узум, Ипак йўли банки, Эзгу ният клиникаси ва бошқа ташкилотлар хотин-қизларни камситувчи канални танламоқдами?
Таҳририятимизга аноним мурожаат келиб тушди:
“Мен “Uzbek MDK” телеграм канали бўйича ёзмоқдаман. Куни кеча ушбу каналда “Ўзбекистон аёллари” такси ҳайдовчиларига тунаб қолишлари учун 100 доллар таклиф қилмоқда" сарлавҳаси билан хабар пайдо бўлди. Ушбу янгиликка аёл ва такси ҳайдовчиси ўртасидаги ёзишмалар акс этган фотосурат илова қилинади. Ўзи шундоғам такси ҳайдовчиларининг шилқимликлари кўп учраётган пайтда бу янгилик нимаси?
Мақолада “Ўзбекистон аёллари” деб ёзилгани, яъни ҳаммани бир қолипга солиш ҳолати одамни асабийлаштиради. Энг ёмони, бу хабарни гўёки ёзган аёлнинг манзили ўчирилмаган. “Uzbek MDK”ни тушунмадим - бу янгиликлар каналими ёки аҳлатхона? Улар журналист этикаси ҳақида эшитишганми? “Uzbek MDK”, уят!”.
Биз бу хабарни топдик. Мурожаат ўз тасдиғини топди. Ҳақиқатда аёлларни умумийлаштириш ва шахсий манзилни кўрсатиш ҳолати бор.
Аёлларни ҳақорат қилиш, бир шахснинг реал манзилини тарқатиш, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни эълон қилиш - арзон нашрлар услуби, улардан сифатли материал кутиш хато. Аммо ушбу телеграм-каналда ўз маҳсулотларини реклама қиладиганлар наҳотки қаерда реклама жойлаштиришаётганига эътибор қилмаса? На Ипак йўли банки, на "Эзгу Ният" клиникаси, на Узум ва уларнинг БМТТД билан ҳамкорликдаги лойиҳаси бундай контентдан ҳазар қилмаса-я?! Уларнинг рекламаси шундоқ “Ўзбекистон аёллари” ҳақидаги пост остида жойлаштирилди.
Энг қизиғи, у материал "реклама" деб кўрсатилмаган, лекин ҳавола орқали ўтсангиз ўша юқорида биз келтирлган ташкилот сайтларига ўтасиз.
Қачон Ўзбекистон брендлари ва компаниялари ўзлари ҳақида маълумот жойлаштиришдан аввал ўша манбаларни яхшилаб ўрганишади? Пул билан кимларни қўллаб-қувватлаётганларини қачон ўйлашаркан?!
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
2014 йилда ўтказилган тадқиқотга кўра 2002 йилдан 2010 йилгача бўлган даврда Англия жаҳон чемпионатида мағлубиятга учраганида мамлакатда оилавий зўравонлик ҳолатлари 38 фоизга, Англия ғалаба қозонган ёки дуранг ўйнаганида эса 26 фоизга ошган.
Бу ҳақда Women's Aid ва NCDV ташкилотлари ёзган.
Бундан ташқари, Буюк Британия полицияси турнир давомида спиртли ичимликларни ҳаддан ташқари истеъмол қилиш оиладаги зўравонлик ҳолатларининг кўпайишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
Women's Aid вакили Тереза Паркернинг аниқлаштиришича, уй зўравонлигига сабаб футбол ёки алкоголь бўлмаса-да, уйдаги мавжуд зўравонлик ҳолатлари йирик турнирлари даврида кучайиши мумкин.
Куни кеча Испания терма жамоаси футбол бўйича Европа чемпионати финалида Англия терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Манба: kosa media
#СукутСақлама
Яқинда шифокорларимиз бир боланинг ошқозонидан сочлар уюмини жарроҳлик операцияси ёрдамида олиб ташлашганидан хабарингиз бўлса керак. Зеро, бу видео ижтимоий тармоқларда анчагача айланиб юрди. Ҳаммасига сабабчи салбий ва зарарли одатлардир. Агар бу бемор сочларини мунтазам оғзига солиб юрмаганида эди, бундай салбий оқибат ҳам бўлмасди. Болани зарарли одатлардан қандай қилиб қайтариш мумкин? Бу ҳақда болалар психологи сўзлаб беради.
Боланинг табиатида такрорланувчи хулқ-атвор пайдо бўлдими, бунга дарров эътибор бериш керак. У зарарлими ёки йўқ, барибир катталарнинг диққатини талаб қилади. Демак, боланинг қайсидир эҳтиёжига муносиб жавоб бўлмаяпти. Шунингдек, бу сигнал белгиси ҳамдир. Унга ёрдам бериш учун аввало ана шу эҳтиёжни аниқлаш зарур.
Зарарли одатлар қаердан келади?
✔️Бунинг бир нача сабаблари бор:
Эътибор етишмаслиги. Масалан, ота-оналар болани алоҳида хонада ухлатишни бошлашгандир.
Ота-она ғамхўрлигининг етишмаслиги — бола кўп ҳолда ёлғиз қолиб кетганда ёки унга етарли вақт ажратилмаётганда.
🔴Ўта қаттиққўл ёки юмшоқ тарбия усуллари.
Стресс вазиятлари — ажрим, бошқа жойга кўчиш.
Болалар бундай вазиятларда ўзларини тинчлантиришни, қўрқувдан ҳалос бўлишни ёки ёлғизликни йўқотишни истайди ва бармоғини сўришни, тирноқларини тишлашни, сочларини оғзига солишни бошлайди. Агар бола сайрга боришдан бош тортса ёки мактабга кетишдан олдин бир неча маротаба сумкасини текшираверса, булар ҳам хавотирли белгилар ҳисобланади. Албатта, боланинг сўкиниши, ўта уришқоқ бўлиб қолиши, бировларнинг нарсаларини сабабсиз олиб қўйиши каби ҳолатлар ҳам огоҳликка чорлаши керак.
👉Зарарли одатлардан воз кечиш усуллари
Зарарли одатнинг ўзагини, яъни сабабини топмай туриб, уни бутунлай йўқотиб бўлмайди. Масалан, боланинг бармоқларига аччиқ суриб қўйсангиз ҳам барибир тирноқларини тишлашдан қайтмайди. Ёки яхшилаб танбеҳ берсангиз, бироз вақт ўтиб зарарли одатларини такрорлайверади.
Аввало болани кузатинг, қайси вазиятларда у одатини такрорлаяпти. Бу нима билан боғлиқ эканини таҳлил қилинг. Қайси ҳодисадан кейин у шундай йўл тутяпти. Аммо бу фақат биринчи босқич.
Иккинчиси, бу зарарли одат боланинг қайси эҳтиёжини ёпиб турибди. Ушбу эҳтиёжга муносиб жавоб бериш йўлини топиш керак.
Болага қаттиқ босим қилишдан сақланинг, бу вазиятни чуқурлаштириб юборади:
- бақирманг;
- жисмоний жазоламанг;
- чекловлар билан чекламанг — масалан, смартфонни олиб қўйиш ёки синф билан сайрга юбормаслик;
- қўрқинчли нарсалар билан қўрқитиш — бурнингни кавласанг, бармоқларинг оқиб тушади, дея;
- болани “бетарбия бўлиб кетяпсан” деб уялтириш ёки ўзгалар билан таққослаш.
Қаттиқ танбеҳ балки бир муддатда зарарли одатни камайтирар, лекин узоқ муддатли таъсир қилмайди. Қолаверса, боланинг зарарли одатига бўлган эътиборини кучайтириши мумкин. Бола билан муттасил курашаверсангиз, одат уни тарк этиши жуда қийин бўлиб қолади.
Энг тўғри қарор — эътирозларни ўйин шаклида билдириш. Бола одатини бошлаганда иккингиз тушунадиган қисқа сигнал белгисини ўйлаб топинг. Яхшиси, у қандайдир қувноқ белги бўлсин. Масалан, бола тирноғини тишлашни бошлади. “Сенга яна неча маротаба айтай”, дейишнинг ўрнига “Чукачамча” деган ҳазиломуз сўзни айтинг. Бу сўз болада салбий ҳиссиётларни келтириб чиқармайди ва секин-аста зарарли одатдан қутулишга ёрдам беради.
www.psychologies.ru сайтидан Нодира таржима қилди
#СукутСақлама #психология
Аёлларнинг текширувлар дафтарчасига
Ҳар йили жаҳон бўйлаб ярим миллиондан ортиқ аёлда бачадон бўйни саратони аниқланади. Улардан тахминан 200 000 нафарида ўлим ҳолати кузатилади. Сизчи, сўнгги марта гинеколог қабулида қачон бўлдингиз?
Кольпоскопия жисмни 30 мартагача катталаштириб кўрсатадиган махсус оптик тизимга эга кольпоскоп ускунаси ёрдамида вулва, қин ва бачадон бўйнини кўрикдан ўтказиш жараёнидир. Кўзгу ёрдамида кўрикдан ўтказиш орқали фақат бирламчи маълумотга эга бўлиш мумкин. Бундай усулда кўпгина муаммолар яширин қолади ва уларни кольпоскоп ёрдамида синчиклаб ўрганиш маъқулроқ.
Жараён оддий кўрикдай ўтади. Фақат шифокор кольпоскоп окулярига қарайди ва яширин муаммони аниқлаш учун кетма-кет бачадон бўйнига эритма билан ишлов беради. Бу мутлақо оғриқсиз, лекин катта маълумот олиш имконини берувчи текширув бўлиб, у туфайли саратонолди ўзгаришларни аниқлаш мумкин.
❓Қандай ҳолатларда колпоскопия тавсия этилади?
- Профилактика мақсадида йилда 1 марта;
- бачадон бўйни патологиясига шубҳа пайдо бўлса;
- ОПВ (одам папиллома вируси) белгилари бўлган ўткир учли кондилома ҳолатида;
- ҳайз орасида қонли ажралма келса;
- жинсий алоқа вақтида оғриқ ва қонли ажралма кузатилса.
Жараён бачадон бўйнидаги энг кичик ўзгаришларни синчиклаб ўрганиш имкониятини беради. Мабодо ўзгариш мавжуд бўлса, уларнинг табиати ва интенсивлигини аниқлайди.
✅Маълумот учун:⠀
- кольпоскопия ҳайз вақтида ёки жинсий йўлдан қон келганда ўтказилмайди;
- текширувни ўтказишдан олдин жинсий алоқада бўлмаслик (48 соат олдин), суртма ва спринцеваниядан фойдаланмаслик керак;
- текширувни ўтказиш вақти – 20 дақиқа атрофида;
Кўрик вақтида фойдаланилган йод туфайли ушбу жараёндан кейин 3-5 кун давомида жигарранг ажралма келиши мумкин.
❗️Ёдда тутинг:
Олти ойда бир марта гинеколог қабулида бўлиб, режали кўрикдан ўтиш ҳар бир аёлнинг одатига айланиши керак.
Йилда камида бир марта гистологик текширув учун бачадон бўйнидан суртма топшириш зарур.
Ташхисни аниқлаштириш учун кольпоскопия ўтказилади.
#СукутСақлама #Саломатлик
10–12 ёшли бола катталарга қулоқ солмай қўяди. Бундай вазиятда нима қилишни, ўсмирнинг хаёлида нима борлигини билмаймиз. Қолаверса, у билан муносабатимиз ёмонлашишини ҳам хоҳламаймиз. Унда ечим қаерда?
1️⃣ Жисмоний ўзгаришлар
12 ёшга келиб мия шаклланиб улгуришига қарамай, ушбу жараён 20 ёшдан кейин тўлиқ якунланади. Энг кеч ривожланадигани миямизнинг ҳис-ҳаяжон ва келажакни режалаштириш учун жавоб берадиган қисмлари ҳисобланади. Энг эрта шаклланадигани эса жинсий безлардир. Шу боисдан ўсмир гормонал ўзгариш натижасида келиб чиққан ҳаяжонни жиловлай олмайди.
2️⃣ Мулоқотда вазиятни ўзимиз чуқурлаштирамиз
Ўсмир билан гаплашаётиб, ундаги норозилик кайфиятидан асабийлаша бошлаймиз. Аммо шу орқали бола ўзини топишга ҳаракат қилади. Биз эса буни жиддий қабул қилиб, дарров жаҳлланамиз ва тергаймиз. Гоҳида ўсмирни хавфдан сақлаш учун ўзимизнинг болалигимиздан мисол келтирамиз. Аммо ўша тажриба яхши натижа берганми ўзи, буни ўйлаб кўрмаймиз.
3️⃣ Унинг ўрнига ишини бажарамиз
Боланинг ривожланиши жуда яхши. У ўз “мен”ини топиши ва шахсий чегараларини белгилаб олиши керак. Бизчи, бу борада шошқалоқлик қилиб, бу вазифани ўзимиз уддалашга уринамиз. Албатта, бунга ўсмир қаршилик билдиради.
4️⃣ Ўсмирлар катталарга доим қарши
Аслида бу фикр аллақачон эскирган. Чунки ўтказилган тадқиқотлар натижасида ўсмирлар катталарнинг эътиборини қадрлаши маълум бўлди. Фақат гап эътиборнинг қай даражада кўрсатилаётганида. Ўзимизни хавотирга солувчи эътирозларни билдиришдан аввал ўсмирни нима ўйлантираётганини ўрганиш лозим. Бунда сабр ва меҳр асосий ўринга чиқиши керак.
👉Ўсмирлар билан муносабатларни яхшилашга хизмат қилувчи омиллар:
— Оиладаги ҳамжиҳатлик ва қўллов, ота-оналар ўртасидаги ишончли муносабатлар;
— мактабдаги ўқитувчилар ва синфдошлар билан дўстона алоқалар;
— ўзини ҳурмат қилиш, қадрлаш, таҳлилий тафаккур;
— некбинлик, келажакка ишонч;
— зарарли одатларнинг йўқлиги;
— қийинчиликларни енгиб ўтиш кўникмаси.
www.psychologies.ru сайтидан Нодира таржима қилди
#СукутСақлама #психология
Статистикага кўра, жаҳонда ҳар уч аёлдан бири пешоб тутолмасликдан азият чекади. Бироқ уларнинг атиги 3 фоизи шифокорга мурожаат қилади. Сабаби, аксарият аёллар бу масалани ўта шахсий деб билади ва уни ёшга доир табиий ўзгариш сифатида қабул қилади.
Ушбу хасталикка сийдик чиқариш қуйи йўлларининг ўткир яллиғланиши (цистит, уретрит, простатит) ва гиперфаол сийдик пуфаги, шунингдек, ирсий мойиллик ва семизлик сабаб бўлиши мумкин. Сийдик пуфаги мушакларининг ихтиёрсиз қисқариши, кескин, тутиб туриш қийин бўлган пешоб чиқиши тез-тез ёки тунги пайтлари намоён бўлади. Бундан ташқари, сфинктерларнинг заифлиги ҳам аҳамиятга эга.
❓Хавф гуруҳида кимлар бор?
Асосий хавф гуруҳига аёллар киради.
✅Сабаблари:
- Гормонал фон бузилиши, яъни климакс даврида эстроген даражасининг пасайиши;
- кўп марталик ёки асоратли туғруқ оқибатида кичик тос ва чот ораси аъзолари анатомик яхлитлигининг бузилиши;
- ички аъзоларнинг осилиб қолиши, ривожланишдаги аномалиялар;
- кичик тос ва чот ораси аъзоларидаги операциялар;
- бош ва орқа мия касалликлари, нейропатия (заҳарли, диабетик), такрорланувчи инфекцион жараёнлар натижасида кичик тос аъзолари ва чот ораси мушаклари асаб ҳужайраларидаги бузилишлар.
Ушбу касалликни ташхислаш учун уч кун давомида пешоб чиқаришни қайд қилиб бориш муҳим аҳамиятга эга. Ташхислаш шикоятларни йиғишдан бошланади. Зарурий саволлар берилади. Муаммонинг бошланиши, такрорий ҳолатлар ва ажралаётган пешоб ҳажми аниқланади.
Дорилардан ташқари, чот ораси мушакларини мустаҳкамловчи машқлар буюрилади. Бу машқлар сийдик тутолмасликнинг ҳар қандай кўринишида тавсия қилинади. Энг оммабопи Кегел машқлари бўлиб, унда мушакларни қисқартириш орқали орқа тешик кўтарилади.
Дори ёрдамида даволашга келсак, гормонал терапия самарали аҳамиятга эга. Климакс давридаги аёлларнинг пешоб тутолмаслик хасталигини даволашда у, албатта, муолажа чоралари таркибига киритилиши керак. Бу жараёнда маҳаллий таъсирга эга дори воситаларига эътибор қаратилади. Шунингдек, қуйи сийдик йўллари ва кичик тос аъзоларининг инфекцион касалликларини антибактериал даволашда қўлланади.
Бугунги кунда “олтин ўрталиқ” ҳисобланган ва энг кенг ўрганилган операция – бу уретра ўртасига синтетик слинг ўрнатиш, яъни сфинктерни синтетик материалдан ясалган ҳалқа ёрдамида “мустаҳкамлашдир”. Ҳалқани ўрнатиш каминвазив операция бўлиб, аёлларнинг асаб билан боғлиқ ҳолатда пешоб тутолмаслигини даволашга қаратилган.
Асаб билан боғлиқ ҳолатда пешоб тутолмасликнинг олдини олиш учун тос туби мушакларига жисмоний юклама туширадиган профилактика чоралари мавжуд. Даволовчи жисмоний машқлар ўтказилади. Улар тос туби мушакларини мустаҳкамлаб, микроциркуляция ва асаб импульсининг ўтказувчанлигини яхшилайди.
Қолаверса, ич қотишининг олдини олиш учун овқатланиш рационини ўзгартириш, оғир юк кўтаришни камайтириш ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш тавсия этилади.
#СукутСақлама #Саломатлик
#КунРақами
Буюк Британия ҳукумати молиявий кўмагида Жаҳон банки томонидан тайёрланган "Ўзбекистонда гендер тенглиги таҳлили" ҳисоботи рақамларини тақдим этишда давом этамиз.
2020-2021 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган хотин-қизлар сони 2016-2017 ўқув йилига нисбатан тўрт баробар ошди
#СукутСақлама #Статистика #ГендерТенглик
“Бўғиб, қон кетгунча зўрларди” - қиз яқин қариндоши Тошкент шаҳар ИИБ да ишлайдиган собиқ эрининг зўравонлиги ва жазосиз қолгани ҳақида гапирди.
Лайло (исми ўзгартирилган) энди 20 ёшдан ошди. Нозик қиз фотосуратларни варақлайди: мана кўкаришлар, мана бош суягидаги даҳшатли чандиқ. Бу жароҳатлар унга бирга яшаган эркаги томонидан етказилган. У жазоланадими? Билмаймиз, чунки ҳуқуқбузарликлар "гулдастасига" қарамай, адолат тизими уни негадир авайламоқда. Лайлонинг сўзларига кўра, эркакнинг қариндоши Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасида мансабдор бўлиб ишлайди, амакиси эса шаҳар туманларидан бирининг собиқ прокурори. Унинг оилавий алоқалари, ақл бовар қилмайдиган шафқатсизлиги ва жазосизлиги ўртасида боғлиқлик борми ёки йўқлигини билмаймиз. Биз ўқувчиларни ўз хулосаларини чиқаришга чақирамиз ва адолатга умид қиламиз.
Жабрланувчининг сўзларига кўра, Умар билан бирга ҳаётининг илк кунлариданоқ у гўё дўзахга тушганди. Улар 2022 йил октябрь ойида совчилик орқали танишишган. Лайло 20 ёш, Умар эса 28 ёшда эди. Қиз тўйга шошилишни истамади, лекин йигит туриб олди - тўйни тезлаштириш учун улар никохдан ФҲДЁсиз ўтишди. Кейинчалик Лайлонинг ўзи ҳам у билан расмий никоҳдан ўтишдан қўрқди, аммо бу уни қутқармади.
“Тўйдан бир ҳафта ўтгач, у мени илк марта калтаклаганида онаси ҳаммасини кўриб туриб ўғлини тўхтатмади. Орадан бир-икки ой ўтиб билдимки, Умар гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиб юрган ва гиёҳванд моддалар сақлаганликда айбланиб судланган. Калтаклар тез-тез такрорланар, унинг шафқатсизлиги ошиб борди. У қўлига нимаики тушса шу билан урарди: деворга, машинага, аёлини бир неча марта бўғиб, юмшоқ тўқималар шикастланиб, жиддий қон кетишига қадар табиий ва ғайритабиий усулда зўрлаган. Кўпинча калтаклаш пайтида онаси ҳам уйда бўларди, ҳамма нарсани эшитар, лекин ҳеч қачон аралашмасди. Калтаклардан сўнг, ёрдам сўраганимда, ҳеч бўлмаганда ота-онамнинг олдига қўйиб юборишларини сўрардим, онаси эса агар ажрашсам ёки шу кўринишда уларнинг олдига борсам, отам уятдан бошини кўтара олмаслигини айтарди. Ҳамма жароҳатлар битмагунча мени ташқарига чиқаришмасди, телефонимни олиб қўйиб, ҳатто тез ёрдам чақиришга ҳам имконим бўлмасди.
Тўйдан тахминан уч ой ўтгач, у мени яна қаттиқ калтаклади, кейин эса бир неча марта қандайдир наркотик ичишга мажбур қилди. Мен ўзимни жуда ёмон ҳис қилдим, бутун вужудим оғрир, ҳудди ўлаётгандек бўлганимни аниқ эслайман..."
Давоми карточкаларда
#СукутСақлама #ОилавийЗўравонлик #Қонунлар
Дзюдочимиз Диёра Келдиёрова (-52 кг) амалдаги Олимпиада ўйинлари чемпиони, япониялик Ута Абэни енгди.
Шу тариқа Абэнинг 5 йил давом этган мағлубиятсиз серияси тугади.
Азиза Курбонованинг ёзишича, Диёра яна ғолиб. У германиялик рақиби Маша Балхаусни енгди.
Афсуски, Спорт ТВда Олимпиада трансляцияси Диёрани эмас, эркаклар баҳсини кўрсатяпти. Бироздан сўнг ёзиб олингани кўрсатилади, - деб ёзди Азиза.
#SukutSaqlama #СпортдаАёллар
Тожихон Шодиева 1905 йилда Фарғона вилояти Марғилон тумани Янгичак қишлоғида кўп болали кончи оиласида туғилган. Оиланинг оғир молиявий аҳволи унинг тақдирига таъсир кўрсатди. 11 ёшида, Тожихон кўчада ўйнаб юрганида уни бўлажак турмуш ўртоғи Ходим-Турсун Шодиев кўриб қолади, унинг аллақачон бир неча хотини бор эди. Қизнинг ёшига қарамай у ўша куни Тожихоннинг уйига совчиларини юборади. Қиз турмушга чиқишни истамас, лекин ҳеч ким унинг фикри билан қизиқмади. Тожихоннинг отаси қизи учун 200 рубль қалин пули олиб, қизини узатади. 1916 йилда Тожихон турмушга чиқди ва ўша кунданоқ ҳақ-ҳуқуқи йўқ аёл сифатида камситиш йилларини бошидан кечира бошлади.
Тўйдан кўп ўтмай, Тожихон ота-онасининг уйга қайтмоқчи бўлади. Аммо эри уни Қўқондаги ўртанча хотинининг олдига жўнатади. Ўртанча хотин Тожихонга ёмон муносабатда бўлгани учун қиз Янги Қўқонга қочишга мажбур бўлади. У ерда Шура исмли аёл билан учрашади, аёл уни қўллаб-қувватлаб, рус тилини ўргатади.
Тожихоннинг ота уйига қайтишга уриниши фожиага айланади – эри уни ушлаб, қаттиқ калтаклайди. Тожихоннинг қариндошлари ажрашишни талаб қилишди, бироқ эри уларни бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига ишонтира олди. Очлик йилларида Тожихоннинг эри қўшимча бир бўлак нон эвазига уни саводхонлик курсларига юборган. Рус тилидаги маҳорати ва билими туфайли Тожихон тезда мослашиб кетди ва тез орада фаолга айланди. 1918 йилгача отасининг уй хўжалигида, 1918-1920 йилларда Фарғонадаги заводда ишлади.
Тожихон хотин-қизлар бўлимида ишлай бошлади, унинг иштиёқи ва ишига фидойилиги туфайли пахтани қайта ишлаш бригадалари, саводхонлик курслари ташкил этилди. 1923 йилгача Хоразмда ишлади, шундан сўнг Қўқон шаҳар партия қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш бўлими мудири лавозимида ишлади.
Росина Ангалишева ва Шохрух Саъдуллаев тайёрлади
⠀
#СукутСақлама #махсуслойиҳа_немолчи #тарихдааёллар #ўзлик
Кибербуллинг аёллар ҳаётининг ажралмас қисмига айланди. Улар кўпинча партнерлари ёки собиқ партнерлари ва анонимларнинг қурбони бўлади. Улар ҳақорат, таҳдидлар, жумладан, қотиллик ёки зўрлаш, уларнинг розилигисиз фотосуратлари ва видеоларини тарқатиш ёки ижтимоий тармоқларни бузилишига учраши мумкин.
Харассмент ҳам кибержиноятнинг кенг тарқалган туридир. Шунингдек ўсмир қизлар тенгдошлари томонидан кибербулингга учраши ёки жинсий эксплуатацияга учраши мумкин.
Коронавирус пандемияси ҳам кибербулинг муаммосига яхшигина таъсир ўтказди.
Давоми карточкаларда
#СукутСақлама #Қонунлар #Болалар #киберзўравонлик
Ўзбекистонда, айниқса, қишлоқларда яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ анъаналари анча илдиз отган. Барча аҳоли у ёки бу тарзда бир-бирига қариндош бўлган кичик қишлоқларда бундай никоҳлар кенг тарқалган бўлиб қолмоқда.
⠀
Бойлар эса ўз бойлигини бегона қилмаслик мақсадида болалари қариндошлари билан оила қуришини маъқул кўришади. Қолаверса қизини қариндошига узатса унга хавфсизроқ муҳит яратамиз деб ўйлашади.
⠀
Энг ёмони, аксарият аҳоли бундай никоҳлар ногирон фарзандлар туғилишига сабаб бўлишини кўриб чиқмайди ҳам. Уларнинг фикрича, туғма касалларга ичкилик ёки гиёҳванд моддалар қабули сабаб бўлиши мумкин.
⠀
Ўзбекистонда ён шажара бўйича яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳни тақиқлаш таклиф қилинмоқда. Бу Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан жамоатчилик муҳокамасига эълон қилинган Оила кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасида назарда тутилади.
⠀
Ўзгартиришларга кўра, иккинчи, учинчи ва тўртинчи даражадаги ён шажара бўйича қариндошлар ўртасидаги никоҳни тақиқлаш режалаштирилмоқда. Истисно тариқасида, тиббий генетик текширувлар (ДНК тести) натижаси ижобий бўлган никоҳларга рухсат берилади.
⠀
Ён қариндошлар:
ака-ука ва опа-сингиллар, уларнинг болалари
ота ва онанинг ака-ука ва опа-сингиллари, уларнинг болалари,
бобо ва бувиларнинг ака-ука ва опа-сингиллари, уларнинг болалари ва бошқалар ҳисобланади.
⠀
Ҳозирда Ўзбекистонда насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек, фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида никоҳ қуришга йўл қўйилмайди.
⠀
Ён шажара бўйича яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳни тақиқлаш таклифи янги эмас: у илк бор 2022 йилда илгари сурилганди.
⠀
#СукутСақлама #Қонунлар
Эркаклар ҳам, аёллар ҳам кибербуллинг қурбони бўлишлари мумкин. Бироқ, ЖССТ маълумотларига кўра, ҳар ўнинчи аёл 15 ёшидан бошлаб киберҳужумнинг у ёки бу шаклига учрайди.
Кибержиноят турлари карточкаларда.
#СукутСақлама #лойиҳадан #рақамлизўравонлик
Ҳар йили халқаро ташкилотлар зўравонликнинг тарқалиши, унга бўлган муносабат ва қаршилик кўрсатиш вариантлари ҳақида умумий маълумот бериши керак бўлган кенг кўламли тадқиқотлар ўтказади.
Лойиҳамиз сиз учун халқаро ташкилотлар ҳисоботлари асосида болаларга нисбатан зўравонлик ва қизларга нисбатан гендер зўравонлик ҳолатларини акс эттирувчи маълумотларни тайёрлади.
Ушбу тадқиқотлар билан бу ерда ва бу ерда танишишингиз мумкин.
Батафсил карточкаларда.
#СукутСақлама #Болалар #Қонунлар
Санъатда этика масаласи
Интернетда бир видеодан парча кўриб қолдим. Сергелида уч фарзанди билан ўзини 9-қаватдан ташлаган аёл воқеаси видеофильм қилинибди. Парчада айнан ўша болаларни битта-битта деразадан улоқтириш саҳнаси акс этган 🤦♀️🤦♀️🤦♀️
Даҳшат! Санъатда ҳам этика деган нарса бор. Лекин унга тупуриб қўйилибди. Чинакамига ўша ҳолатни тафсилотлари билан айнан саҳналаштиришдан мақсад нима? У мақсад агар эзгу бўлган деб ишонтирмоқчи бўлишса, ишонмадим, рости.
Ҳамманинг фикри ҳар хил. Миллион одам тўғри хулоса чиқаргани билан биттаси нотўғри хулоса чиқариб шу ишни такрорласа, зўр режиссура, олий даражадаги ижрою бошқа баҳоналар бир пул бўлади битта бевақт кетган инсон ҳаёти олдида.
Мисол келтираман.
Италияда ёш, чиройли қиз черковнинг абортни қоралашига ва жамиятга алоҳида шахслар томонидан ситам ўтказилишига норозилик сифатида
ўзини деразадан ташлайди. У сўнгги йўлга дабдаба билан кузатилади. Бу ТВда намойиш этилади. Шундан
кейин италиялик қизчалар ўртасида биноларнинг деразасидан ва томдан
ташлаб ўзини ўлдириш кўпаяди. Бу “қора серия”ни тўхтатиш учун давлат барча
чораларни синаб кўради. Аммо самара бермайди.
Кунлардан бирида ўзини ўлдиришга ҳаракат қилган қизлардан бири ўлмай қолади. Ундан нега бундай қилганини сўрашганда, қизча:
“Ахир, кўмиш маросимлари қандай чиройли” дейди!
Яъни ўз жонига қасд қилишни ортиқча тафсилотлар билан намойиш қилиш беихтиёр унинг романтизациясига олиб келиши, кимлардадир ҳавас уйғониб қолиши мумкин. Муаммонинг илдизларини муҳокама қилиш керак, албатта. Бироқ даҳшат тафсилотларини экранлаштириш хавфли.
Қолаверса, ўша оила аъзолари, марҳумларнинг яқинлари ҳақида ҳам ўйлаш керак — инсонийлик нуқтаи назаридан. Даҳшатни айнан саҳналаштириб инсонларни яна ўша дақиқаларни яшаб ўтишга мажбур қилиш, мажруҳ қалбига озор етказиш — бу ваҳшийликку!
Санъат ўзини ўзи тозалаши керак. Этика керак, мактаб керак. Устозлар, бир қаранглар шунга, илтимос!
@shahnozxon
"...Барча вазиятларда ҳам аралашавермаслик керак. Дейлик, кўчада эркак хотинини калтаклаяпти - ҳатто яқинлашиб, ўзини қаҳрамон қилиб кўрсатиш учун муносабатларини сақлаб қолишга уриниш керак эмас. Бу уларнинг шахсий муносабатлари, буни ўзларига қўйиб беринг.."
Айнан шу иқтибос яқинда тошкентлик тадбиркорлардан бирининг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасида пайдо бўлди. Инстаграм ижтимоий тармоғида видеомурожаат орқали тадбиркор турмуш ўртоғига унинг профили танишувлар учун яратилган иловада топилгани ҳақида хабар берилганини айтди. У турмуш ўртоғини уларнинг муносабатларига бегоналарнинг аралашишига йўл қўйгани учун қоралади ва кўчадаги зўравонлик ҳолатларига эътибор бермаслик кераклиги ҳақидаги фикрни мисол тариқасида келтирди.
Унинг бундай чақириғи хавотирли. Шу сабабли, яна бир бор ушбу мавзуга эътибор қаратмоқчиман ва нима учун оиладаги зўравонлик содир бўлган вазиятлардан эътибор бермасдан ўтиб кетиш мумкин эмаслигини тушунтирмоқчиман.
Оилавий зўравонлик қурбонлари кўпинча заиф ҳолатда бўлиб, вазиятдан мустақил равишда чиқа олмайди. Биз ўтиб кетар эканмиз, уларни қўллаб-қувватлашдан ҳоли қолдирамиз, бу уларнинг аҳволини ёмонлаштириши ва янада катта хавф остига қўйиши мумкин.
Зўравонликка бепарволик зўравонларнинг жазосиз қолишини кучайтиради. Ва бу бепарволик алалоқибат зўравонлик қурбонларининг ўлимигача олиб келиши мумкин.
Оиладаги зўравонлик нафақат жабрланганлар, балки бутун жамиятга салбий таъсир кўрсатмоқда. У тенг ҳуқуқли ва адолатли жамият ривожланишига тўсқинлик қилувчи зўравонлик ва камситиш маданиятининг гуллашига олиб келади.
Тадбиркорлар ва жамоат фаоллари жамоатчилик фикрига сезиларли таъсир кўрсатади. Уларнинг зўравонликни қўллаб-қувватлаши ўз издошлари ва мижозларини зўравонликни мақбул хатти-ҳаракатлар сифатида кўришга олиб келиши мумкин.
Бизнинг вазифамиз зўравонликка қарши туриш, ундан юз ўгириш эмас. Биз яшаётган жамият бошқаларнинг дардига бефарқлик эмас, балки ўзаро ёрдам ва қўллаб-қувватлашга асосланиши керак.
Муаллиф: Кристина Малахова
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
«У ҳар доим янада қизиқроқ кадрларни қидирарди. Бунинг учун у қурилиш кранига чиқар, ўтиб бўлмайдиган жарликларга тушарди. У доим ғайриоддий нарсаларни суратга олишга, кадрга поэтик ечим топишга муваффақ бўларди». Режиссёр Мастура Исхоқова «Тошкент ҳақида мактублар»да чоп этилган деярли ягона таржимаи ҳолида Неля Атауллаеванинг ижодга меҳрини шундай тасвирлаган.
Неля Атауллаева Тошкентда туғилиб ўсган. Унинг онаси мактаб ўқитувчиси бўлиб ишлаган, отаси эса таълим соҳасида давлат лавозимларида меҳнат қилган. 1937 йилда, Сталин қатағонлари даврида оила қаттиқ зарбага учради: Нелянинг отаси НКВД томонидан хиёнатда гумонланиб ҳибсга олинган. У Неля билан синглисини охирги марта қучоқлаб, тез орада қайтишга ваъда беради. Бироқ ваъдасини бажара олмади. 1957 йилда оилага унинг отиб ташлангани ҳақида хат келади.
Отаси ҳибсга олинганидан кейин Нели оиласи доимий равишда кўчиб юришди. Совуқ кунларда оталаридан қолган китобларни ўқиб исинишди. Шундай кунларнинг бирида Неля қатъият билан актриса бўлмоқчилигини эълон қилди. 1953 йилда Тошкент театр ва рассомлик институтига ўқишга кирди. Талабалик йилларида у тўртта фильмда, жумладан, «Янги ҳовли», «Ошиқлар» фильмларида суратга тушган.
1956 йилда у Бутунроссия давлат кинематография университетининг (ВГИК) режиссёрлик бўлимига ўқишга кирди. Университет учун танлов ҳар бир ўринга 100 кишидан иборат эди, деб ёзади Мастура Исхоқова. Шундай қилиб, Неля Атауллаева ўз фаолиятини ҳужжатли фильм режиссёри сифатида бошлади.
Унинг илк фильми аёлларга бағишланган: шоира Зулфия, профессор Ирина Райкова, тиббиёт фанлари доктори Зулфия Умидова ва машинист Башорат Мирбобаева. Фаолияти давомида у 20 га яқин ҳужжатли фильмлар суратга олган.
1974 йилнинг баҳорида Нели Атауллева Ўзбекистон ташкил топганининг 50 йиллигига бағишлаб ҳужжатли фильм суратга олди. Бухорода суратга олиш пайтида у қаттиқ шамоллаб қолди. Синов натижалари ўпка саратонини кўрсатди. Тошкент ва Москвадаги энг яхши шифокорлар аёлга ёрдам бера олмадилар, чунки касаллик жуда кеч аниқланганди.
Ҳужжатли кино ижодкори 1974 йил 27 июлда вафот этди. У сўнгги нафасини отасига бағишлади ва бор кучини тўплаб: «Дада ...», деди.
Материални Жаҳонгир Азимов тайёрлади.
Санжар Саид рус тилидан таржима қилди.
Манба
#СукутСақлама #кашшофаёллар
Уларнинг айтишича, биз эркаклардан қўрқмаслигимиз керак, "ҳамма эркаклар бир хил эмас-ку". Ва эркаклардан ҳавфсирасанг сени "эркаклардан нафратланувчи"га чиқаришади.
Лекин қиз йигитга ишониб, унга қарши жиноят содир бўлса, "эркак билан борганда нима ҳақида ўйлаганди" деб бонг уришади.
#СукутСақлама
Ўзбекистоннинг машҳур аёллари ҳақида ҳикоя қилишда давом этамиз! TBC Bank Uzbekistan учун We Digital агентлиги лабораториясидан “Ўз орзулари сари интилаётган аёллар” лойиҳасининг навбатдаги сони ўзбекистонлик биринчи профессионал рассом аёл Шамсирой Хасановага бағишланади.
Материал учун қўлланилган манбалар: Дилбар Саидова. "Ўзбек санъатининг дурдонаси – Шамсрой Хасанова” мақоласи, San’at нашри.
#СукутСақлама #Аёллар
Фараз қилайлик: биронта аёллар гуруҳи иштирокчиси ўзининг ҳаётидаги бирон биронта оғир вазиятда ҳақида ёзди. Маслаҳат сўрамоқда, лекин шу билан бирга унга А, Б ва В вариантлардан Б вариантни маслаҳат бермасликни сўрамоқда. Айнан унинг вазиятида нима қилиш мумкинлигини сўрамоқда.
⠀
Лекин маслаҳат берувчиларнинг 95 % айнан ўша Б вариантни қўллашни тавсия қилади. "Ахир ўша Б вариантдан бошқа йўлингиз йўқ", дейишади.
⠀
Аёл эса барчага нима учун унга "Б" варианти тўғри келмаслигини тушунтириш билан овора бўлади. Ваҳоланки у ёрдам сўраб келди.
⠀
Алалоқибат у жим бўлиб қолади ва ўзини янаям ёлғиз хис қилади. У эндиликда ёрдам кутмасдан бирон аҳмоқликка қўл уриши ёки аввалгидан баттар азоб чекиши мумкин.
⠀
Стандарт ҳолат:
аёлни эркак урмоқда ёки рухий босим ўтказмоқда. Навбатдаги жанжалдан кейин у ёзмоқда:
- у менга қўл кўтармаслиги учун нима қилай? Уйдан чиқиб кетишни маслаҳат қилманг, пулим йўқ, борадиган жойим ҳам йўқ."
⠀
Стандарт жавоб - Қочинг.
Жавоб тўғрими? Сўзсиз. Лекин ушбу вазиятда умуман иш бермайди. Лекин ҳамма айнан уйдан "оёқяланг" чиқиб, керак бўлса кўприк остида ҳам тунашни тавсия қилади. "Болаларингиз ҳаёти хавф остида... кейинги сафар баттар урса-чи... қанақа онасиз ўзи, болаларини ўйламайдиган... кейин ўзингизни кечиролмайсиз..." ва ҳоказо.
⠀
- Зўравондан айни дақиқада кетиш имкони бўлмаса-чи? Одамлар оқибатини ўйламасдан масалани тезкор хал қиладиган маслаҳат беришга ҳаракат қилади.
⠀
Тез кетинг/ психологга боринг/ болалар учун масъулиятингизни хис қилинг/ қурбон ролидан чиқинг - бу маслаҳатлар иш бермайди.
⠀
Энг тўғри ёрдам - қандай бўлмасин, пул қиғиш (қандайдир ишчи маслаҳат бериш мумкин). Яшаш ҳудудида бошпана ҳақида суриштириш ёки бирон фондга муродаат қилиш. Қочиш йўлларини ўйлаб чиқиш. Энг муҳим ҳужжатлар ва қимматли нарсаларни сақлаш учун ишончли жой топиш. Индамаслик. Ҳужжатларни тайёрлаб қўйиш. Имкони бўлса биронта дугонаникига бориб туриш. Зўравонлик изларини суд-экспертиза ёрдамида ёзиб олиш. Бошқа ҳатти-ҳаракатларни қадамма-қадам амалга ошириш.
⠀
Бу қандай кетиш мумкинлиги ҳақида ўзига яраша йўл харитаси бўлиб қолади.
Шунчаки "қоч" маслаҳати эса кўпинча фойдасиздир. У чақалоғи билан ошхонада турибди, дейлик. Ҳужжатлари ўзида эмас. Диванда эр ухламоқда. Айнан шундай вазиятда у қандай қочсин? Тайёргарлик ва яқин инсонлар ёки яхши танишларнинг ёрдами керак. ⠀
Аёл "қоча олмайман" деганида унга "қоч" дейиш нафақат бефойда, балки зарарли ҳам. Аёл баттар тушкунликка тушади, ахир уни тушунишмайди ва эшитишмаяпти.
Айниқса "ўзинг айбдорсан", "ўзингдан қурбон ясама" каби гаплар-ку жуда ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.
⠀
Бундай қилманг.
⠀
#СукутСақлама #оилавийзўравонлик
"Такси ҳайдовчиси олдингизда ўзини қондирган бўлса, қизлигингиз ҳақидаги маълумотномани келтиринг!"
Бу ибора қанчалик аҳмоқона туюлмасин, аммо участка инспектори ўзини мижоз олдида қондирган такси ҳайдовчиси устидан судда ютган қиздан айнан шундай маълумотномани кутмоқда.
Ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилган қиз мизогиния ва нокомпетентликка учради. Суд мажлисидан сўнг судья, участка инспектори ва бошқа гувоҳлар олдида судланувчининг онаси қизни ўғлининг бундай ҳатти-ҳаракатларига ўзи сабабчи бўлганликда айблади ва қизни ҳақорат қилди.
Биз жабрланувчига ушбу ҳолат бўйича ариза беришни маслаҳат бердик. Участка инспектори аризани қабул қилди ва Ризоқулов Беҳрузнинг онаси билан суҳбатлашди. У яна қизни ҳақорат қилиб, қизлик ҳақидаги маълумотномани тақдим этишини талаб қилди. Участка инспектори эса аёлга бу талаб аҳмоқона эканлигини айтиш ўрнига шундай маълумотномани олиб келиши кераклигини айтди. Бундан ташқари, у қизни аризасини қайтариб олишга ундади.
Тошкент шаҳар ИИБ аризаларни кўриб чиқиш тартибида нима ўзгарганини тушунтиришига умид қиламиз. Қачондан бери жабрланувчилар бундай маълумотномани тақдим этишлари керак. Такси ҳайдовчиси эрли аёл олдида ўзини қондирса, уни ҳақорат қилиш мумкин бўладими шунда? Яъни у ўзи буни хоҳлаган бўлиб чиқадими? Ҳақорат қилиш ҳолати гувоҳлар олдида содир бўлган, нега жабрланувчи яна ниманидир исботлаши керак?
#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз
Бугунги кунда смартфонлар ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларни ўзгартирмоқда. Катталар бутун эътиборини телефонларга берган, болалар эса севимли инсонларининг диққатини ўзига қаратиш билан овора.
2017 йили Делавэр ва Темпл университетлари психологлари икки ёшли болалар оналари қисқа сўзлашув учун телефонга чалғиганда янги сўзларни ёмонроқ эслаб қолишини аниқладилар. 2018 йили америкалик олимлар кичик фарзандлари бор 170 та жуфтликни сўровномага жалб қилишди. Ота-оналарнинг қайд этишича, улар болалари билан бирга ўйнаётган ёки шуғулланаётган вақтда телефонга чалғиши оқибатида кичкинтойларнинг кайфияти ўзгарган, улар кўпроқ хархаша қилган.
Яна бир тадқиқотда психолог Бранди Ступика болаларга югуриш йўлагида пойга ўйнашни таклиф қилган. Ота-онаси бутун эътиборини фарзандига бериб, қўллаб-қувватлаб турган болалар, беэътибор ва телефонга чалғиган катталарнинг зурриёдларига қараганда кўпроқ муваффақиятга эришган.
Тўғри, смартфонларни бутунлай ҳаётдан чиқариб бўлмайди, улар кундалик турмушимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурган. Аммо фарзандларимизга зарар етказмаслик учун гаджетлардан фойдаланишни назорат қилиш шарт.
Маслаҳатлар:
▶️ Бола билан шуғулланган вақтингизда телефонни бошқа хонада қолдиринг. У ёнингизда бўлса ва турли СМСлар келиб турса, барибир қизиқиб уни очасиз ва чалғийсиз. Унутманг, бутун эътиборингиз жамланган тақдирдагина болалар яхшироқ ўрганади. Ҳамкорликдаги ишнинг натижаси ҳам бошқача бўлади.
▶️ Спорт ўйинлари ва машғулотлар вақтида телефонни узоқроқ қўйинг. Спорт билан шуғулланиш бола ривожланиши учун муҳим палла. Фарзандингиз ўйин вақтида сизнинг тўлиқ қўлловингизни ҳис қилиши керак. Агар трибунада ўтириб олиб телефонингизга шўнғиб кетсангиз, болангиз катта хатоларга йўл қўйиши тайин. Мабодо ўйинни фото ва видеога мухрлашни истасангиз, ундан фақат шу мақсадда фойдаланинг. Тасвирларни эса ижтимоий тармоққа уйда жойласангиз ҳам бўлади. Шундай экан, максимал даражада чалғимасликка ҳаракат қилинг.
▶️ Зиддиятлар ва телефондан фойдаланиш ўртасидаги алоқани таҳлил қилиб кўринг. Телефонига муккасидан кетган ота-оналар болаларнинг хулқ-атворига камроқ эътибор қаратади. Бундай вазиятларда баъзи болалар хавфли ҳаракатлар билан ота-онасининг эътиборини қозонмоқчи бўлади. Агар оилангизда зиддиятлар, жанжаллар кўпайиб қолган бўлса, телефон билан ўтказадиган вақтингизни таҳлил қилинг. Уни муттассил текшириб туриш шартмас. Болаларга вақт ажратишга қарор қилдингизми, бунга гаджетларни аралаштирмасликка ҳаракат қилинг. Ҳар қандай шароитда телефондан онгли равишда фойдаланинг.
www.psychologies.ru сайтидан Нодира таржима қилди
#СукутСақлама #лойиҳадан
TBC Bank Uzbekistan учун We Digital агентлиги лабораториясидан “Ўз орзулари сари интилаётган аёллар” лойиҳасининг навбатдаги сони раққоса, хонанда, актриса ва хореограф Тамара Хоним (Петросян)га бағишланади.
Материални яратишда фойдаланилган манбалар:
Жаҳонгир Азимов «Ўзбекистонда тарихидаги кашшоф аёллар". Газета.uz «Ўзбек рақси афсоналари». BWG Production Ольга Фазилова. Darakchi.
#СукутСақлама #Аёллар