“Бўғиб, қон кетгунча зўрларди” - қиз яқин қариндоши Тошкент шаҳар ИИБ да ишлайдиган собиқ эрининг зўравонлиги ва жазосиз қолгани ҳақида гапирди.
Лайло (исми ўзгартирилган) энди 20 ёшдан ошди. Нозик қиз фотосуратларни варақлайди: мана кўкаришлар, мана бош суягидаги даҳшатли чандиқ. Бу жароҳатлар унга бирга яшаган эркаги томонидан етказилган. У жазоланадими? Билмаймиз, чунки ҳуқуқбузарликлар "гулдастасига" қарамай, адолат тизими уни негадир авайламоқда. Лайлонинг сўзларига кўра, эркакнинг қариндоши Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасида мансабдор бўлиб ишлайди, амакиси эса шаҳар туманларидан бирининг собиқ прокурори. Унинг оилавий алоқалари, ақл бовар қилмайдиган шафқатсизлиги ва жазосизлиги ўртасида боғлиқлик борми ёки йўқлигини билмаймиз. Биз ўқувчиларни ўз хулосаларини чиқаришга чақирамиз ва адолатга умид қиламиз.
Жабрланувчининг сўзларига кўра, Умар билан бирга ҳаётининг илк кунлариданоқ у гўё дўзахга тушганди. Улар 2022 йил октябрь ойида совчилик орқали танишишган. Лайло 20 ёш, Умар эса 28 ёшда эди. Қиз тўйга шошилишни истамади, лекин йигит туриб олди - тўйни тезлаштириш учун улар никохдан ФҲДЁсиз ўтишди. Кейинчалик Лайлонинг ўзи ҳам у билан расмий никоҳдан ўтишдан қўрқди, аммо бу уни қутқармади.
“Тўйдан бир ҳафта ўтгач, у мени илк марта калтаклаганида онаси ҳаммасини кўриб туриб ўғлини тўхтатмади. Орадан бир-икки ой ўтиб билдимки, Умар гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиб юрган ва гиёҳванд моддалар сақлаганликда айбланиб судланган. Калтаклар тез-тез такрорланар, унинг шафқатсизлиги ошиб борди. У қўлига нимаики тушса шу билан урарди: деворга, машинага, аёлини бир неча марта бўғиб, юмшоқ тўқималар шикастланиб, жиддий қон кетишига қадар табиий ва ғайритабиий усулда зўрлаган. Кўпинча калтаклаш пайтида онаси ҳам уйда бўларди, ҳамма нарсани эшитар, лекин ҳеч қачон аралашмасди. Калтаклардан сўнг, ёрдам сўраганимда, ҳеч бўлмаганда ота-онамнинг олдига қўйиб юборишларини сўрардим, онаси эса агар ажрашсам ёки шу кўринишда уларнинг олдига борсам, отам уятдан бошини кўтара олмаслигини айтарди. Ҳамма жароҳатлар битмагунча мени ташқарига чиқаришмасди, телефонимни олиб қўйиб, ҳатто тез ёрдам чақиришга ҳам имконим бўлмасди.
Тўйдан тахминан уч ой ўтгач, у мени яна қаттиқ калтаклади, кейин эса бир неча марта қандайдир наркотик ичишга мажбур қилди. Мен ўзимни жуда ёмон ҳис қилдим, бутун вужудим оғрир, ҳудди ўлаётгандек бўлганимни аниқ эслайман..."
Давоми карточкаларда
#СукутСақлама #ОилавийЗўравонлик #Қонунлар
#Саломатлик
Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, дунё бўйлаб икки миллиарддан ортиқ одам йод танқислигидан келиб чиқадиган касалликлардан азият чекмоқда. Йод танамиздаги муҳим ва асосий микроэлемент бўлиб, унинг етишмаслиги кўплаб касалликларни келтириб чиқаради. Бугун йод танқислиги қандай намоён бўлади, уни бартараф этиш учун нималарга эътибор бериш керак, деган саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.
❓Йод нима учун керак?
Йод қалқонсимон без гормонининг асосий таркибий қисми бўлиб, меъёрида ишлаши учун асосий хомашё ҳисобланади. У, айниқса, болалар ва ҳомиладор аёллар учун жуда зарур. Йод танқислиги юқори бўлган мамлакатларда аҳолида ақлий ва жисмоний ривожланишда кечикишлар тез-тез учрайди. Мамлакатимиз ҳам географик жиҳатдан денгиз ва океанлардан узоқда жойлашгани сабаб йод танқислиги юқори бўлган ҳудудлардан ҳисобланади.
👉Йод манбаи
Йод денгиз сувида, баъзи тирик организмларда, асосан сув ўтлари, шунингдек, кўплаб озиқ-овқатларда иодид шаклида учрайди. Йодга бой озиқ-овқатларга оқ рангли гўшт, тухум ва денгиз маҳсулотлари – балиқ, денгиз ўтлари, балиқ ёғи ва қисқичбақалар киради. Аммо денгиз маҳсулотларининг ишқибози бўлмасангиз, бу микроэлементни сут маҳсулотларидан олишингиз ҳам мумкин. Турли озиқ-овқатларда бўлган йод миқдори улар қаерда етиштирилганига ва қандай ишлаб чиқарилганига боғлиқ. Йодланган туз бу муаммони ҳал қилишнинг яна бир усули. Бироқ бундай тузни қабул қилиш ўзига яраша қарши кўрсатмаларга эга. Масалан, қалқонсимон без саратони билан оғриган беморлар уни ишлатишдан олдин, албатта, эндокринолог билан маслаҳатлашиши керак.
⚠️Йод танқислигининг хавфи
Йод танқислигини эрта ёшданоқ аниқлаш керак. Йод танқислиги бўқоқ, гипотиреоз, қалқонсимон без тугуни, ҳомиладорликни кўтаролмаслик, ақлий заифликдан тортиб, кретинизм каби касалликларгача олиб келади. Болалар ва ўсмирларнинг билим олиш қобилияти пасаяди, интеллектуал машғулотларга қизиқиши сусаяди.
Ташқаридан йод қабул қилган қалқонсимон без икки хил гормон ишлаб чиқаради:
– фаол Т3;
– Т4 прогормони.
Ушбу гормонлар оқсил ва йоддан иборат, конверсия учун эса аминокислота ва ферментлар, жумладан, тиреопероксидаза, дейодиназа ва бошқалар керак. Улар фақат асосий минераллар – селен ва темир, B ва D гуруҳ витаминлари етарли бўлганда иш беради. Организмга нимадир етишмаганда гормонлар ишлаб чиқарилиши ва конверсияси азият чекади.
Оқсилларни шахсий захирамиздан олсак ҳам минералларга эга бўлолмаймиз. Организм йодни мустақил ишлаб чиқаролмайди. Уни ташқаридан – овқат, сув, ҳаводан оламиз. Минераллар етишмовчилигида қалқонсимон без гормони танқислиги, яъни гипотиреоз (қалқонсимон без фаоллигининг етишмаслиги) рўй беради. Мазкур касаллик ҳаёт сифатини пасайтиради ва бепуштликка олиб келиши мумкин. Одатда гипотиреоз бир неча ой давомида секин-аста ривожланади.
✅Йод танқислиги белгилари
Йод танқислигига йўлиққан кўпчиликда белгилар билинмайди, бошқаларда эса оз миқдордаги йод ҳам гипотиреозни келтириб чиқаради.
Гипотиреоз белгилари:
- кучли чарчоқ ва мушаклар сусайиши;
- ортиқча вазн;
- депрессия;
- тери қуриши ёки юз шишиши;
- диққатни жамлай олмаслик;
- аритмия (пульс ўзгариши);
- соч тўкилиши;
- совқотиш;
- ич қотиши;
- шиш (шу жумладан, тилнинг ҳам шишиши).
Йод танқислигининг олдини олиш
Кўп миқдордаги туз денгизда бўлади. Бевосита океанлар олдида яшовчи аҳоли йод танқислигига камроқ учрайди. Йод ҳаводан олинади. Денгиздан йироқдагиларнинг эса йодга бой маҳсулотларни истеъмол қилишдан бошқа чораси йўқ.
Йод танқислигининг олдини олиш учун қуйидаги тўрт модда ва витаминлар етишмовчилигини бартараф этиш зарур:
– оқсил;
– йод;
– селен;
– темир.
Йод етишмовчилигининг олдини олиш учун организм ҳар куни ушбу микроэлементдан етарли миқдорда қабул қилиши керак. Агар сиз йод сақловчи таблетка истеъмол қилсангиз, албатта, шифокор билан маслаҳатлашинг. Йодни бетартиб истеъмол қилиш саломатликка салбий таъсир этиши мумкин. Таомларга эса йодга бой маҳсулотларни бемалол қўшсангиз бўлади.
#СукутСақлама #Саломатлик
Фарзандларимизни хавфдан авайлар эканмиз, бу орқали уларнинг улғайишига ҳалақит берамиз. Оилавий психологлар эса болаларни вақти-вақти билан эркин қўйишни маслаҳат қилишади. Фақат бунда ота-оналар тиргак бўлишлари зарур.
Олам хавфсиз жой эмас. Ота-оналарнинг вазифаси эса фарзандларини асраш баробарида уларга эҳтиёткорлик қоидаларини ўргатишдир. Бола ўзи ва атрофдагилар учун айнан нималар хавфли эканини билиши керак. Аммо ортиқ даражадаги меҳримиз, асраб-авайлашимиз натижасида болада хавфли ҳодисаларга нисбатан огоҳлик, қизиқиш сўнади. Шунинг учун унинг қизиқишларини сўндиришнинг кераги йўқ. Унга оламни кўпроқ тадқиқ қилишга, хавфни тўлиқ ўрганишга қўйиб беринг.
Аммо бу болаларни хавфда қолдиришни англатмайдими?
Психологлар айнан хавф билан юзма-юз келишни жасорат, мардлик гарови сифатида кўрсатишади. Қачонки бола хавф билан тўқнашар экан, у келгуси чақирувларга тайёр бўлади ва қийинчиликларни енгишни ўрганади. Денгиздан қояларни олиб ташлаш мумкин эмас, аммо уларни харитага чизиш орқали керакли маълумотларни бериш мумкин.
Хавф билан учрашув
Болаларни ҳимоя қилиш орқали унга эркинлик беринг. Мустаҳкам ҳимояни ҳис қилган фарзандингизнинг хавф билан учрашуви осонроқ бўлади. Энг қийин давр, ўсмирликдир. Ўсмирлар билан келишувлар кўпроқ қўл келади. Майли хато қилсин. Бунинг учун қаттиқ тергаманг. Зеро, хатолар одамга кўп кўникмаларни тақдим этади.
Қандай қилиб жасоратни ўргатиш мумкин?
Агар ота-оналар ўта эҳтиёткор бўлишса, аввало уларнинг ўзи қўрқувларини енгишни ўрганишлари керак. Зеро, қуш уясидагини қилади, дея бежиз айтишмайди. Ўз муаммоларингиздан қўрқмасликка ҳаракат қилинг.
Шундай бўлиши мумкинки, ўсмирлар ўз ҳаётини хавф остига қўйишади. Масалан, гиёҳвандлик муаммоси каби. Бундай вазиятда эса албатта ота-онанинг тўлиқ иштироки зарур бўлади. Бундай муҳитдан болани олиб чиқиш керак.
Ёшлар кўпинча шошилинч қарор чиқаришни яхши кўришади. Бундай вазиятда ота-она бироз танаффус қилишни, мулоҳаза қилиб ўйлаб кўришни таклиф қилиши керак. Балки ёшлар ўз қарорини ўзгартирмас, лекин келгуси сафар ўйлаб иш қилишни, ҳаммасини тарозига солиб кўришни афзал билади.
Агар фарзандингиз хато қилаётганини сезсангиз ва бу унинг ҳаётига хавф солмаса, дарров асабийлашманг. Аввало хатосини секин тушунтиринг ва кўмагингизга бемалол суяниши мумкинлигини айтинг.
Нодира таржимаси
#СукутСақлама
#Саломатлик
Ушбу савол биз аёлларни кўпроқ баҳор-ёзги мавсумда ва ҳомиладорлик вақтида безовта қилади. Бундан ташқари, оёқ шишиши баъзи бир касалликларнинг оқибати ҳам бўлиши мумкин.
Оёқларда шиш пайдо бўлганда: жисмоний фаолият зарур!
Эртами-кечми ҳар қандай аёл ушбу саволни бериши мумкин: оёқлар шишганда, муаммони қандай бартараф қилса бўлади? Сабабсиз оёқларда шишганда (кескин вазн ортиши, ҳомиладорлик бўлмаганда), ноқулайликни камайтириш учун фаол турмуш тарзини олиб бориш ва мунтазам жисмоний машқлар бажариш керак. Шунингдек, камроқ суюқлик ичиш мақсадида тузни камроқ истеъмол қилиш тавсия этилади. Агар оёқларда шиш жуда тез пайдо бўлса ёки секин-аста бўлса ҳам, аммо қаттиқ шишса, зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилиш зарур. Шишган оёқлар юрак ёки буйрак етишмовчилиги белгилари бўлиши мумкин.
Оёқлардаги шишда яна нима қилиш тўғри бўлади? Тана вазнини меъёрда ушлаш. Ортиқча вазн доим саломатликка салбий таъсир кўрсатади. Семизлик организмда ортиқча суюқликни ушлаб қолади, натижада оёқлар ҳам шишади. Вазн меъёрда бўлса, организм нормал ишлайди ва оёқ-қўлларда шишлар кузатилмайди.
Оёқлар шишса-ю, лекин жисмоний юкламалар тақиқланган бўлса, нима қилиш керак? Енгилроқ спорт билан шуғулланинг, аммо мунтазамликни унутманг. Машқлар қоматни меъёрда тутишга, ортиқча сув ва токсинларни организмдан чиқариб юборишга ёрдам беради. Мунтазам машқларни бажариш одати шишлардан қутулиш сари энг тўғри йўл. Мотивацияни ошириш учун эса машғулотларни яқинлар даврасида мусиқа садолари остида бажаринг.
Тўғри овқатланиш
Оёқлардаги шишлар ҳақида ташвишланганда, тўғри парҳезни ҳам унутманг. Табиий маҳсулотларни истеъмол қилинг, сийдик ҳайдовчи маҳсулотларни рационга қўшинг. Сельдерей, занжабил, кўк чой, лавлаги, помидор, саримсоқ, клюква шарбати, олма сиркаси, петрушка шулар жумласидан. Ва, албатта, тарвуз.
Жуда кўп тузли маҳсулотлардан узоқроқ юринг. Музлатилган нонушталар ва консерваланган шўрваларда туз шунчалик кўпки, улар шишларнинг асосий сабабчиларига айланади. Дўкондан маҳсулот харид қилганингизда, таркибида натрий моддаси кам бўлишига эътибор беринг. Шифокор ҳузурига борганингизда, ҳар кунги туз миқдорини қанча истеъмол қилишингизни албатта айтинг. Бу қандай маҳсулотлардан воз кечиб, оёқларга жабр қилмаслик кераклигини тушунишингизга имкон беради.
#СукутСақлама #Саломатлик
“Ўз орзулари сари интилаётган аёллар” лойиҳасини давом эттирамиз. Лойиҳанинг навбатдаги қаҳрамони – ўзбек ва тожик олимаси, биология фанлари доктори Илария Райкова.
Материални тайёрлашда фойдаланилган манбалар:
Довудшох Сулаймоншох. “Бадахшон жаннатини" яратган Илария" мақоласи, ASIA-Plus нашри
#СукутСақлама #Аёллар
Навоийлик вояга етмаган қизга нисбатан зўравонлик ҳолати бўйича аниқлик киритамиз.
Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик тўғрисидаги қонунчиликнинг ўзига хос жиҳатларини барча оммавий ахборот воситалари ҳам тушунмагани учун биз ушбу ишнинг айрим жиҳатларига батафсил тўхталиб ўтмоқчимиз. Умид қиламизки, бу маълумотлар нафақат ушбу, балки бошқа шу каби жиноятларни ёритишда журналистлар учун фойдали бўлади.
1️⃣ 2023 йилнинг декабрь ойида беш нафар йигит 15 ёшли қиз билан жинсий алоқада бўлган. Улардан фақат иккитаси жиноят содир этган вақтда вояга етган бўлиб, уч нафари эса 17 ёшда эди.
2️⃣ Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 118 (Номусга тегиш) ҳамда 119 (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) моддалари билан жиноий иш қўзғатилди - яъни бошида тергов уларнинг ҳатти-ҳаракатларини номусга тегиш сифатида квалификация қилган.
3️⃣ Иш судда кўриб чиқилиш жараёнида қизга нисбатан зўрлик ишлатилмагани аниқланиб, шунга кўра иш Жиноят кодексининг 128-моддаси (16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан қайта малакаланди.
4️⃣ Ушбу жиноий иш бўйича ўтган йигитлар 2024 йилнинг июнь ойида турли муддатларга ҳукм қилинган. Улар гумонланувчи мақомидан айбланувчи, сўнг судланган мақомига ўтган. Ҳозир уларни гумонланувчи дейиш нотўғри
5️⃣ 2024 йилнинг февраль ойида қиз 16 ёшга тўлди. Терговчи уни апрель ойида Тошкентга алдов йўли била чақириб олган, кейин эса бир неча марта у билан жинсий алоқа қилган. Қизнинг онаси қиз йўқолган куниёқ қидирувга берган, уни Навоий шаҳри ва Навоий вилоятида қидиришади. Қиз топилиб, тафсилотларга ойдинлик киритилгач, терговчи ҳибсга олинган. Унга қарши алоҳида жиноий иш очилган - буни июнь ойида судланган беш йигитнинг иши билан аралаштириб бўлмайди. Улар бўйича аллақачон суд қарори қабул қилинган, терговчининг иши ҳали ҳам кўриб чиқилмоқда.
6️⃣ Катта эҳтимол билан Бош прокуратура хабарида терговчи ҳибсга олингани ҳақида гап кетмоқда - негаки ЖК нинг 128-1 моддаси бўйича жабрланган томон 16 ёшдан 18 ёшгача бўлиши керак, терговчи қиз билан жинсий алоқа қилганида у айни шу ёшда бўлган. Терговчи айни пайтда мазкур иш бўйича гумонланувчи сифатида ўтмоқда. У 2024 йилнинг май ойидаёқ ҳибсга олинган - яъни ҳолатнинг ижтимоий тармоқларда ёритилиши қўлланилган чораларга таъсир қилгани йўқ.
7️⃣ Шунингдек, Kun.uz хабарига кўра яна уч нафар гумонланувчига нисбатан иш юритилмоқда.
Бундай вазиятда бизда Ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими бўйича саволларимиз бор. Қиз бу ҳолатни бир марта бошдан кечирган. Яъни, расмийлар ва ижтимоий хизматлар у билан содир бўлган ҳолатдан хабардор бўлган. Унга қандай ёрдам берилди? Оиласи билан иш олиб борилдими? Агар рецидив содир бўлган бўлса (бу ҳолатда эса айнан шундай бўлди), бундай болаларни реабилитация қилиш, уларга психологик ёрдам кўрсатиш (улар психологнинг бир марталик маслаҳати эмас мунтазам психотерапия зарур), оилага ёрдам бериш (улар кўпинча тўлиқ бўлмаган оилаларнинг болалари, меҳнат муҳожирларининг фарзандлари, кўп болали оилалар фарзандлари ва бошқалар)да ижтимоий ҳимоя тизимининг самарасизлиги кўзга ташланади.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ва суд тизими ўз олдига қўйилган вазифаларни бажармоқда. Бундай вазиятда жабрланганларни қўллаб-қувватлашга келганда уларнинг чоралари етарли эмас – ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ҳеч қачон ижтимоий хизматлар ўрнини боса олмайди. Ижтимоий ҳимоя агентлиги жинсий зўравонликдан жабр кўрган болаларни реабилитация қилиш учун нима қилмоқда? Бу қиз учун нима қилди ва нима учун бу чоралар (агар қўлланилган бўлса) ишламади?
#СукутСақлама
Москвада Матч ТВ ходимаси "Останкино" телемаркази ёнида зўрланди.
Қиз 6 июлга ўтар кечаси соат 2:30 атрофида "Останкино" телемарказидан чиқиб, Останкино ҳовузи ёнидан ўтиб кетаётганида ҳужумга учради.
Биринчи гумонланувчи воқеадан 40 дақиқа ўтиб қўлга олинди. У ишлаш учун келган 24 ёшли ўзбекистонлик бўлиб чиқди.
Кўп ўтмай, "ВДНХ" станцияси яқинида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари яна икки нафар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди: улардан бири 25 ёш, иккинчиси 22 ёшда.
Мазкур ҳолат юзасидан 131-модданинг 2-қисми (бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган номусга тегиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Уларга 10 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Манба: repost.uz
#СукутСақлама #зўравонликкайўқдеймиз
Ўзбекистоннинг ҳар жабҳадаги машҳур аёллари ҳақида ҳикоя қилишда давом этамиз!
TBC Bank Uzbekistan учун We Digital агентлиги лабораториясидан “Ўз орзулари сари интилаётган аёллар” лойиҳасининг навбатдаги сони Ўзбекистондаги биринчи аёл машинист - Башорат Мирбобоевага бағишланади.
#СукутСақлама #Аёллар
#Саломатлик
40 ёшдаги баъзи аёллар тухумдонлардаги ўзгаришлар туфайли ҳайзнинг тўхташига дуч келиши мумкин. Бундай ҳолат илк бора 1942 йилда тиббиётда шундай таърифланганди: “тухумдонларнинг бирламчи етишмовчилиги”, “жинсий безлар дисгенезияси”, “муддатидан олдинги менопауза”, “эрта менопауза”.
Ниҳоят, 2015 йили Европанинг Инсон репродукцияси уюшмаси ишчи гуруҳи томонидан “тухумдонларнинг муддатидан олдинги етишмовчилиги”(ТМОЕ) деган атама қабул қилинган.
Тухумдонлар — бу икки хил функция бажарадиган жуфт аъзо. У эндокрин без бўлиб, гормонларни ишлаб чиқаради ва бир вақтнинг ўзида тухум ҳужайраларининг кўпайиш манбаи ҳисобланади. ТМОЕда ёш аёлларда (40 ёшгача) тухумдонлар фаолияти секин-аста сўниб боради. Ҳайз цикли бузилади, мунтазам овуляция йўқолади. Табиий йўл билан ҳомиладор бўлиш имконияти камаяди.
Икки хил тушунчани ажратиш керак: овариал захиранинг пасайиши ва тухумдонларнинг муддатидан олдинги етишмовчилиги. Овариал захира пасайиши ташхис эмас ва фақат тухумдонлардаги фолликулаларнинг камайишини англатади. Овариал захира камайиши жисмоний омилларга боғлиқ. Аёлнинг ёши қанчалик катта бўлса, тухумдонлар фолликулалари шунчалик тез нобуд бўлади. Масалан, 36 ёшга келиб овуляр салоҳиятда атиги 10–25 минг фолликулалар қолади.
Тухумдонларнинг муддатидан олдинги етишмовчилиги сабаблари эса бошқача. Биринчи навбатда бу аутоиммун касалликлар оқибати. Бу сабаб 30% ТМОЕда учрайди. Яна бир сабаб — кимётерапия, жарроҳлик операциялари каби тиббий аралашувлар оқибати. ТМОЕ эндометриоз натижаси ҳам бўлиши мумкин.
Муаммо борлигини қандай англаш мумкин?
ТМОЕнинг асосий белгиси — ҳайз циклининг бузилишидир. Бунда ҳайз қисқаради ёки узаяди, умуман йўқолиши ҳам мумкин. Эстрогенлар етишмаслиги туфайли тухумдонлар фаолияти ўзгаради ва қинда қуруқлик пайдо бўлади, жинсий истак камаяди. Белгилар гоҳ пайдо бўлса, гоҳ йўқолади. Чунки тухумдонлар фаолиятини вақти-вақти билан тиклаши мумкин. Шунинг учун мунтазам гинекологга бориб туриш керак, шунда муаммо вақтида аниқланади.
Тухумдонларнинг муддатидан олдинги етишмовчилиги хавфи нимада?
Энг йирик хавф — бепуштлик. Бундан ташқари, жинсий ҳаётга салбий таъсир ўтказади. Шунингдек, нишон аъзолар ҳисобланган суяк, юрак ва мия азият чекади, чунки уларнинг иши гормонлар билан боғлиқ.
ТМОЕни даволаш мумкинми?
Агар аёл ҳомиладорликни режалаштирмаса, унга гормонал терапия ўтказилиши мумкин. Бундай терапия тухумдонлар ишлаб чиқармайдиган гормонлар тақчиллиги ўрнини тўлдиради.
Аёл ҳомиладорликни режалаштирган бўлса, унга донорлик ооцитлардан фойдаланиш тавсия этилади.
#СукутСақлама #Саломатлик
Боғлиқлик қаерда: қонунчиликда болаларга нисбатан зўравонлик қандай кўриб чиқилади?
Болалар ва аёлларга нисбатан зўравонлик ўртасидаги боғлиқлик, уларнинг сабаблари ҳақида аввалги постларимизда ёзган эдик. Гендер тенгсизлиги ва зарарли ижтимоий меъёрлар болалар ва аёлларнинг ҳимоясизлигига асос бўлиши мумкин. Бундай камситиш ва зўравонлик турларининг ўзаро таъсирини, шунингдек, қонунчилигимизда қандай ҳимоя воситалари мавжудлигини кўриб чиқиш муҳим.
Аёлларга нисбатан зўравонлик болаларга қандай таъсир қилади.
Уйда зўравонликка учраган болалар кўпинча жисмоний ва руҳий муаммоларни бошидан кечиради. Зўравонлик болаларнинг ҳиссий ҳолати, ўқишни ўзлаштириши ва хатти-ҳаракатларига таъсир қилади. Бундан ташқари, болалар ривожланишига бевосита салбий таъсир кўрсатади.
Ҳомиладорлик пайтида қариндошлари ёки партнёрининг аёлга нисбатан зўравонликлари чақалоқнинг асаб тизими ва миясига таъсир қилиши мумкин.
UNDP, UNFPA, UN Women ва UNV (2013) томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, зўравонлик гувоҳи бўлган қизлар келажакда интим партнёр зўравонлиги қурбонига айланишлари мумкин. Қолаверса, болалигида оиладаги зўравонликка гувоҳ бўлган эркаклар оиладаги зўравонликка кўпроқ мойил бўлади.
Бундан ташқари, болаларда жисмоний ва ҳиссий бузилишлар пайдо бўлиши эҳтимоли кўпроқ. Буларга руҳий тушкунлик, травмадан кейинги стресс бузилиши, ўзига паст баҳо бериш, кайфиятнинг кескин ўзгариши ва юқори даражадаги тажовузкорлик киради. Болалар, шунингдек, қоидаларни бузиш ва тенгдошлари билан низога киришишга мойилдирлар. Улар ўз жонига қасд қилишга уринишлари ёки стрессни енгиш учун психотроп моддалар ва спиртли ичимликлар истеъмол қилишлари мумкин.
Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик қонунчиликда қандай кўриб чиқилади?
Ҳамма мамлакатлар ҳам оиладаги зўравонлик муаммосини кўриб чиқишга комплекс ёндошмайди. Оиладаги зўравонликка гувоҳ бўлган болалар кўпинча зўравонлик қурбонлари доирасига киради. Боланинг оилада катталар ўртасидаги зўравонликни кузатиши психологик ёки ҳиссий зўравонликнинг бир кўринишидир. Афсуски, амалда бу омил эътибордан четда қолмоқда. Бу, шунингдек, қонунда болаларга нисбатан психологик (хиссий) зўравонлик тушунчаси белгиланмагани билан боғлиқ.
“Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси 2024 йилнинг май ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди, ҳозир Олий Мажлис Сенати томонидан кўриб чиқилмоқда. У Ўзбекистонда болаларни ҳимоя қилишнинг янги тизими учун асос бўлиши керак.
Масалан, "Болаларни зўравонликларнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасининг 5-моддасига кўра: Болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларини содир этиш тақиқланади ҳамда қонунга биноан таъқиб қилинади.
Давлат болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида тегишли ижтимоий, иқтисодий ва бошқа чора-тадбирларни кўради, шу жумладан бола ва унинг оиласини қўллаб-қувватлаш, болаларга нисбатан ва улар ўртасида зўравонликни аниқлаш ҳамда олдини олиш учун зарур бўлган самарали механизмларни яратади".
Агар Ўзбекистонда болаларни зўравонликнинг барча турларидан ҳимоя қилувчи қонунчиликка тузатишлар киритилса, болаларга нисбатан психологик зўравонликнинг халқаро стандартларга жавоб берадиган тўлиқ таърифи ўрнатилади. Бу нафақат аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ўртасидаги боғлиқлик тушунчасини очиб бериш, балки болаларни оиладаги зўравонлик, жумладан, зўравонлик гувоҳи бўлганда ҳам ҳар томонлама ҳимоя қилишга ёрдам беради.
#СукутСақлама #Қонунлар #Болалар
Kun.uz ўз манбалари ҳамда суд қарорига таянган ҳолда маълум қилишича, вояга етмаган қиз номусига тегиш ва жинсий алоқада бўлгани учун тўрт нафар эркак турли муддатларга озодликдан маҳрум этилди. Ҳозирда қизни яна уч йигит зўрлагани ҳолати маълум бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суд ҳукмига кўра, 2023 йилнинг декабрь ойида Навоий шаҳрида қиз паркда айланган пайти унга таниш бўлган йигитни учратади. Бироз гаплашгач, йигит уни яқин атрофдаги ертўлага олиб киради ва ғайритабиий тарзда номусига тегади. Сўнг у ерга яна уч нафар йигит кириб, унга нисбатан жинсий тусдаги ҳатти-ҳаракатлар содир этган. Яна бир йигит қизни тергов давомида аниқлашнинг имкони бўлмаган манзилга олиб бориб, ўша ерда бир неча кун бирга яшаган ҳамда у билан жинсий алоқада бўлган. Айбланган йигитларнинг энг каттаси 23, энг кичиги эса 18 ёшда.
Бундан ташқари, Навоий шаҳар ИИБ терговчиси мазкур ишни тергов қилиш жараёнида, яъни 2024 йилнинг январь ойида Тошкентда малака ошириш ўқув курсида бўлиб турган вақтда, жабрланувчи билан боғланиб, уни Тошкентга келишга ундаб, у билан жинсий алоқа қилган.
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг ҳукми билан тўрт нафар йигит Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисмида (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш) назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилган.
Судланувчиларнинг икки нафарига 3,5 йил, яна икки нафарига 4,5 йил ва бир нафарига 5 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов ушбу ҳолат бўйича Kun.uz сўровини жавобсиз қолдирди. Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати эса бу ишдан хабарсиз эканини билдирди.
#СукутСақлама #Қонунлар
👉Ўсмирлик инқирози
Бу давр янги ҳаётга кириб бориш давридир: катталар олами сени қабул қилмайди, болалик оламига эса керагинг йўқ. Танада ҳам ўзгаришлар рўй беради, бу эса қўшимча ҳаяжон. Илк муҳаббат, хавотирлар.
❓Нима қилиш керак?
Қизингиз ўсмирлик даврини ўтказаётган бўлса (12-18 ёш), уни қўллаб-қувватланг. Барча ўсмирлар ҳам ота-онасига ишонмайди, улар билан тил топишиш осон эмас. Буйруқ оҳангида гаплашманг, фарзандингиз қадрини туширманг, уни ҳурмат қилинг, кучли томонларини топинг. Ютуқларини мақтанг.
👉30 ёш инқирози
18 ёшлик давр ўтди-кетди, энди у аввалгидай ёш эмас. Юзидаги беғуборлик йўқолган. Бу ёшда аёл ўзи учун эмас, кўпроқ атрофдагилари учун яшаши керакдай туюлади.
❓Нима қилиш керак?
Ташқи кўринишингиз ўзгаряптими, саломатликка кўпроқ эътибор беринг. Ҳаёт шиддат билан ўтиб бораётганини, тез ўзгаришини, ҳар бир дақиқани қадрлаш кераклигини англаб етдингиз. Демак, ҳар ишда уйғунликни изланг.
👉40 ёш инқирози
Ҳаётнинг ўртасига етиб келган аёл ўзини бошқалар билан таққослай бошлайди. Фалончи уч фарзандли бўлди, менда атиги бир нафар. Қўшнимнинг данғиллама ҳовлиси бор, бизники унинг олдида кулбадай. Ҳалиям автомобил олганимиз йўқ, дея.
❓Нима қилиш керак?
Сизнинг ўз йўлингиз бор. Орзу-истакларингиз, мақсадларингиз сари интилиб кетяпсиз. Ўзгалар билан ўзингизни солиштирманг. Ҳамманинг йўли айро. Атрофдагиларга ҳавас қилинг, лекин сизнинг тақдир совғангиз барибир бошқача лаззатли бўлади. Энг муҳими, қимматли вақтингизни фақат атрофни кузатишга эмас, балки ўз устингиздан ишлашга ҳам сарфланг.
👉50 ёш инқирози
Аёл климакс даврига яқинлашмоқда, унда кайфият ўзгариши рўй бериб туради. Ҳаётда нималаргадир улгурмадим, деб ўйлайди. Ўтмиш ҳақида ўйлаб афсусланади.
❓Нима қилиш керак?
Кўпгина хавотирлар айнан гормонал ўзгаришлар туфайли пайдо бўлади. Аввало соғлиқни тикланг. Ўтмишни унутинг. Ҳаётингиз давом этмоқда, тўхтаб қолгани йўқ. Уни давом эттириш учун янги куч йиғишингиз керак.
👉70 ёш инқирози
Климакс даври тугагач, аёл ҳаётида психологик мамнунлик даври бошланади. Шу билан бирга атрофдагиларга бўлган қарамлик, кучсизлик ҳисси ҳам қийнай бошлайди.
❓Нима қилиш керак?
Фарзандлар ёки невараларга қараб қолманг, улар сизнинг кун тартибингизни белгилашмасин. Кунингизнинг маликаси ўзингиз бўлинг. Бирор машғулот билан шуғулланинг, китоб ўқинг, тил ўрганинг. Олимлар мия қанчалик кўп ишласа, тана ҳам шунчалик кеч қаришини исботлашган. Оилада қурбон ролидан чиқинг. Сиз қурбон эмассиз, ҳамма билан баробарсиз, ҳатто ўзгалардан устунсиз. Ёшингизнинг ҳурмати бор!
www.psychologies.ru сайтидан Нодира таржима қилди
#СукутСақлама #лойиҳадан
Боғлиқлик қаерда: аёлларга нисбатан зўравонлик болаларга нисбатан зўравонликка қандай таъсир қилади?
Кўпинча аёлларни ҳимоя қилиш ҳақида гапирилганда, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳақида ҳам гап кетади. Бизнинг лойиҳамиз ҳар доим бу икки тоифани ажратиш кераклигига эътибор қаратади, чунки реабилитация жараёни, қонунчилик базаси ва энг муҳими, бу икки турдаги камситишларни молиялаштириш манбалари ҳар хил бўлиши керак. Аммо аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг сабаблари ва оқибатлари ўртасидаги боғлиқликни инкор этиш қийин. Биз бу алоқа қаерда эканлигини тушунишга ҳаракат қилдик ва бу доирани бузиш учун зўравонлик қурбони бўлган болаларни қандай ҳимоя қилишимиз мумкинлигини таҳлил қилдик.
Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ўртасидаги боғлиқлик.
Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик кўплаб ўхшаш сабаблар ва хавф омилларига эга. Инсон ҳуқуқларининг заиф ҳимояси ва ижтимоий нормалар, жумладан, гендер тенгсизлиги зўравонликка меъёрдай қарашимизга сабаб бўлади.
Ижтимоий норма.
Зўравонлик даражасига таъсир этувчи омиллардан бири ижтимоий нормалардир. Улар жамиятга мос келувчи хатти-ҳаракатни белгилайди. Ўз навбатида, бу қоидалар эркаклар ва аёллар учун фарқлидир. Аёллардан итоаткор, эркаклар эса доминант, қатъиятли ва кучли бўлиши кутилади.
Болалигидан ўғил ва қизлар тарбиясига ёндошув ўзгача. Ўғил болаларга йиғлаш ёки "қиз болага ўхшаб" нимадир қилиш тақиқланади; қизларга эса кўпинча уй вазифалари юкланади ва улар эрта ёшдан турмушга тайёрланади. Гендер социализацияси токсик эркакликнинг намоён бўлишининг сабабидир. Бу тажовузкор, доминант хатти-ҳаракатлар ва зўравонлик кўринишида, шу жумладан болаларга нисбатан намоён бўлиши мумкин.
Гендер нотенглик ва зўравонлик.
Гендер нотенглик ҳам зўравонликка сабаб бўлади. Ўғил болаларнинг ривожланиши ва келажакда касб-ҳунар эгаллаши устувор йўналиш бўлса, қизларда ҳақ тўланмайдиган уй меҳнати учун зарур бўлган сифатлар рағбатлантирилади. Аксарият аёллар, ҳатто уйдан ташқарида ишлашса ҳам, барча ҳақ тўланмайдиган уй ишларини бажарадилар. Улар болалар, кекса ёки ногирон қариндошларга қарашади.
Бундан ташқари, қизларга ҳар доим ҳам касб ва таълимни устувор вазифа сифатида танлашга рухсат берилмайди. Улар уй ишларига вақт сарфлашга мажбур бўлишади, бу эса ўрганиш ва ривожланиш учун камроқ вақт қолдиради. Баъзи ота-оналар ўғилларининг тарбиясига қизларидан кўра кўпроқ аҳамият беришади. Улар қизнинг университетга киришига рухсат бермасликлари ёки чет элга ўқишга рухсат бермасликлари мумкин.
Таълим ва касбнинг йўқлиги аёлларни заифлаштиради. Афсуски, партнёри томонидан зўравонликка учраган аёллар иқтисодий қарамлик туфайли кетишдан қўрқишади. Гендер тенгсизлиги аёлларнинг зўравонлик ҳақидаги тасаввурига ҳам таъсир қилади.
MICS 2022 статистикасига кўра, 15 ёшдан 49 ёшгача бўлган хотин-қизларнинг 38 % зўравонликни меъёр деб билишади.
Болаларга нисбатан зўравонлик ва яқин партнёр зўравонлиги ўртасидаги боғлиқлик.
Юқори, ўрта ва паст даромадли мамлакатларда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, яқин партнёрлар томонидан зўравонлик содир бўлган оилалардаги болалар ота-оналарнинг шафқатсиз муносабатига кўпроқ учрайди. Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолати зўравонлик содир этган эркаклар томонидан ҳам, ўзлари қурбон бўлган аёллар томонидан ҳам қўлланилади.
Болалар кўпинча низонинг фаол иштирокчиларига айланади. Яъни, улар ота-оналари ўртасида туришга, ака-ука ёки опа-сингилни ҳимоя қилишга, ўзларига эътибор қаратишга ҳаракат қилишади, ёрдам чақирадилар ва ҳатто ички ишлар органларига қўнғироқ қилишади. Шундай қилиб, улар катталар роли ва масъулиятини ўз зиммаларига оладилар.
Зўравонликка гувоҳ бўлган болалар ўзларини уйда хавфсиз ҳис қилишмайди. ACE Study (Adverse Childhood Experiences) аниқлашича, зўравонликка гувоҳ бўлган болалар вояга етганда сурункали стресс туфайли ҳатто умрининг қисқариши каби ҳалокатли оқибатларга дуч келишлари мумкин.
#СукутСақлама #Болалар
Шундоққина смартфон экрани орқали танишиб, онлайн муносабат ўрнатган ҳолда турмуш қураётган инсонлар жуда кўп. Бу жуда қулай, аммо бундай муносабатларнинг замирида нималар ётади, қандай хавфлар бор ва уларни четлаб ўтишнинг иложиси борми?
Онлайн-технологиялар танишувларга жиддий таъсир кўрсатди. Албатта, ижобий таъсири ҳам талайгина, масалан, танишувларнинг кўплиги ва танловнинг кенглиги. Калифорния университети психология профессори Келли Кэмпбеллнинг айтишича: “Бугунги кунда 20% никоҳлар онлайн-танишув асосида тузилади”.
👉Муаммолар
🔹 Ташқи кўринишга ортиқча эътибор бериш
Анъанавий офлайн танишувларда инсоннинг турли томонларига эътибор қаратилади, масалан, муомаласига, гапириш услубига, хислатларига ва ҳоказо. Онлайн танишувларда эса асосан ташқи кўринишга баҳо берилади ва шунга қараб алданиб қолиш ва шошилинч қарор чиқариш ҳеч гап эмас.
❓Нима қилиш керак?
Келли Кэмпбеллнинг тавсия қилишича, онлайн тарзда танишиш чоғида кўпроқ мулоқот қилиш зарур. Токи ташқи кўринишдан ташқари инсоннинг бошқа томонлари намоён бўлсин. Қолаверса, фақат ташқи кўринишни инобатга олиб дарров шахсдан воз кечиш ҳам ярамайди. Балки унинг ички олами гўзалдир.
🔸 Муносабатларга нисбатан “бир марталик” ёндашув
Интернет олами чексиз. Унда жуфтларни ҳам топиш осон, танишиш учун таклифлар бисёр, деб ўйлайдиганлар бироз адашади. Бундай фикрловчи инсонлар онлайн танишувдан кейин учрашув чоғида суҳбатдошига юзаки ёндашади. Ёқмаса, бошқа номзод топаман, муаммо эмас, дейди. Натижада инсонлар бир-бирини ўрганмай туриб, муносабатларни тугатиб қўя қолади.
❓Нима қилиш керак?
Аввало, дўстлик муносабатларини ўрнатиб олинг. Бу орқали биз танлаган инсонимизни яхшироқ ўрганамиз. Узоқроқ мулоқот қилиш асносида агар табиатимизга мос бўлса, уни танлашимиз мумкин.
🔹 Алданиш хавфи
Аслида ҳар қандай вазиятда алданиб қолиш ҳеч гап эмас. Аммо интернет оламида улар ўта кўп. Масалан, ҳамма ҳам оилавий шароити, жинсий мансублиги, жисмоний аҳволи ҳақида рост гапирмайди. Бу борада Кэлли Кэмпбелл шундай рақамларни келтиради: танишув сайтларининг 90% гача иштирокчилари ёлғончи бўлиб чиққан.
Аксарият одамлар сохта профилларга тўқнаш келади, хавфли инсонларга учрайди ва бу муносабатлардан зарар кўради.
❓Нима қилиш керак?
Ички овозингизга эътибор бериш ва хавотирли белгиларни аниқлай олиш керак. Масалан, шахс видеочатга рози бўлмаса ва дарров учрашишни таклиф қилса, демак, ниманидир яшираётган бўлиши мумкин.
“Сизга ҳурмат билан муносабат кўрсатмаётган ва тегишли муомала қилмаётган суҳбатдошдан воз кечинг. У сиз учун вақтини ва эътиборини сарфлашни истамаяптими, демак у сизга лойиқ эмас”, — дея хулосалайди эксперт.
▶️▶️Хулоса
Танишув иловалари ва сайтлари жуфтини излаётганлар учун кўп имкониятларни тақдим этади. Энг муҳими, хавфсизлик ва соғлом тафаккурни унутмаслик керак.
www.psychologies.ru сайтидан Нодира таржима қилди
#СукутСақлама #Лойиҳадан
Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов саҳифасидан:
"Voilà – консерватив жамиятга қилинган аёллар исёни
Barbara Pravi'нинг Voilà қўшиғи билан Eurovision'даги чиқишини такрор ва такрор кўрдим. Бу қўшиқ эмас Barbara ижросидаги бутун дунё аёллари номидан қилинган мурожаатнома-манифестдек қабул қилдим. Асли келиб чиқиши серб-эронлик бу қиз қўшиқда жамиятга нисбатан исён қилган деган ҳулосага келдим. Voilà, яъни мана мен дея барчага мурожаат қилмоқда у. Мен суюкли бўлишни хоҳлайман, чунки ўзимни севишни билмайман. Мана мен, мана менинг ҳайқириғим демоқда. Қўшиққа бунтарлик жо қилмоқда у.
Бу қўшиқни 15 ёшли ошқозони бутунлай ишламайдиган Emma Kok ижросига ҳам қизиқиб кўринг. Концертда барчани йиғлатган бу қиз қўшиқни куйлаётганда кўз ёшларингизни тийишга уринасиз, лекин Эмма мана мен, камёб касалликка учраган бўлсам ҳам минглаб одам олдида қўшиғимни, ҳайқириғимни баралла куйлаяпман. Мен кучлиман деб яна сизни эмоциялар қаърига судрайверади. Қўшиққа болаларча меҳр ҳамда қатъият қўшмоқда у.
Мен бу қўшиққа OVOZ лойиҳасида Ҳадича Имомназарованинг ижросидан сўнг қизиқиб қолдим. Ижро том маънода OVOZ'нинг биринчи босқичига рамзий якун бўлди. Бу ўзбек қизи ҳам ҳаммага, ўзбек жамиятига, бутун дунёга ўз сўзини айтиш учун саҳнага чиққандек гўё. Мен шундайман, нима қилибди бизни ўзингиздек кўринг, бизни севинг, биздан узоқ кетманг (Ne partez pas, j'vous en supplie restez longtemps) деб баралла айтмоқда. Voilà, Voilà (мана, мана мен, мана мен қандайман) демоқда. Қўрқмаяпти. Ички овозини ташқарига чиқармоқда. Қўшиққа ўзбекона ибо ва ирода қўшмоқда у.
Аёл қизларимизни севишимиз, тенг кўришимиз, муносабатларимизни горизонтал ўрнатишимиз лозим. Табиатда икки юз бор. Фақат эркак эмас аёл юз ҳам бор ва улар тенг!"
👉@bahodirahmedoff
#СукутСақлама #Фикр
TBC Bank Uzbekistan учун We Digital агентлиги лабораториясидан “Ўз орзулари сари интилаётган аёллар” лойиҳасининг навбатдаги сони раққоса, хонанда, актриса ва хореограф Тамара Хоним (Петросян)га бағишланади.
Материални яратишда фойдаланилган манбалар:
Жаҳонгир Азимов «Ўзбекистонда тарихидаги кашшоф аёллар". Газета.uz «Ўзбек рақси афсоналари». BWG Production Ольга Фазилова. Darakchi.
#СукутСақлама #Аёллар
Бир қарашда Одина (исми ўзгартирилган) ҳамма қатори оддий аёл, аммо орқасида ўзга юртда салкам қулликда яшаш, ватанга қайтиш ва оғир психологик травма ҳақида даҳшатли ҳикоя бор.
Одинанинг оиласида доимо етишмовчилик бўлган, ваҳоланки у кўп меҳнат қиларди. 2022 йилда у самарқандлик Самира билан танишиб, у эса Малайзияда сартарошлик қилишни таклиф қилди. Одина ўз соҳасининг яхши мутахассиси бўлиб, чипта учун пул йиғишни бошлади. Унга катта даромад ваъда қилишди. У пулни тежаб, уйга қайтганда уй сотиб олишни орзу қиларди. Самира унга виза олишга ёрдам берди ва уни аэропортда кутиб олишларини ҳамда кейинги келишувларда ёрдам беришларини айтди.
Қизни Куала-Лумпур аэропортида Самиранинг акаси кутиб олди ва бир аёлнинг уйига олиб борди. У аёл эса иш визасини расмийлаштириш учун Одинадан паспортини сўрайди. Қиз унга ҳужжатларни беради. Шу билан унга паспортини қайтаришмади, унинг саволларига эса ҳужжатлари элчихонада эканини айтишди. Одина Самиранинг акасини бошқа кўрмади, Самира билан ҳам боғлана олмади.
Уй эгаси Одинага виза олгунча турар жой учун пул тўлаш кераклиги, бунинг учун эса ишлаши кераклигини айтди. Одинага фоҳишахонада ишлашни таклиф қилишди, у даҳшатга тушиб, элчихонага бормоқчи бўлди, лекин уй эгаси бўлмиш аёл элчихонада ўз одамлари борлигини, агар Одина айтганини қилса, уйига қайта олишини айтиб қўрқитди. Қиз ҳаммасига кўнди.
Одинанинг айтишича, фоҳишахонада ўзидан ташқари Яқин Шарқдан кўплаб аёллар ишлаган. Малайзия қонунлар жуда қаттиқ ишлайди, фоҳишахоналар тез-тез ёпилиб, қизлар кўчаларни айланиб, мижозларни ўзлари топиши керак эди. Одина кўчага чиқарди, лекин мижозларни қидирмасди, шунчаки қўшмачи аёлга мижоз топа олмаётганини айтарди. Шунда қўшмачи у билан бирга чиқа бошлади. Одина қочишга уринди, лекин виза ва чипталар учун пулни ишлаб қайтариши кераклиги, салкам 6000 доллар қарз эканлигини айтиб, уни фоҳишахонага қайтаришди.
Одина озроқ пул ишлаб, уйига жўнатмоқчи бўлганида фоҳишахона эгаси билан ўрталарида...
👉Давоми сайтимизда: https://nemolchi.uz/uz/odina-2/
Нигина Худайбергенова
#СукутСақлама #одамсавдоси #шелтер_ҳикоялари
Тошкентда мижозининг кўзи олдида ўз шаҳватини қондирган такси ҳайдовчисига 5 сутка қамоқ жазоси берилди.
Nemolchi.uz таҳририятига жабрланувчисининг опаси мурожаат қилди ва тафсилотлари билан бўлишди:
“Синглим “Яндекс”да кетаётганида сафар охирига яқин ҳайдовчининг ғалати хатти-ҳаракатини пайқаб қолди, маълум қилишича, у ўз шаҳватини қондираётган экан. Синглим видеога олишга улгурмади, ҳайдовчига бақириб дарҳол "102"га қўнғироқ қилди, эркакни участкага олиб кетишади.
Ҳайдовчи оиласи борлиги, хотини яқинда туққани учун шундай қилишга мажбур бўлганини айтиб, ариза бермасликни сўради. Наҳот у ўз жинсий хоҳиш-истакларини уйида қондира олмаса?!"
Синглим ариза берди. Суд ўша куни бўлиши керак эди, лекин эртаси кунга қолдирилди.
Аввалига онаси йиглаб, аризани қайтариб олишни сўради, суддан кейин эса синглим ўзи сабабчи эканлиги ва буни хоҳлаганини айтиб урушиб кетди".
9 июль куни эрталаб жабрланувчининг яқинлари бизга Ризоқулов Бехруз устида суд мажлиси бўлиб ўтиб, у МЖтК 41-1 моддаси билан айбдор, деб топилиб, 5 сутка маъммурий қамоқ жазосини олгани ҳақида хабар беришди. Шунингдек Ризоқулов Бехруз таксопаркка ишга кириш учун ўзга шахснинг маълумотларидан фойдаланганини маълум қилишди (машина ижарада бўлиб, эҳтимол, иловадаги маълумотлар машина эгасига тегишли - таҳририятдан).
Яндекс такси нима учун маҳаллий таксопарклар ишини текширмаслиги қизиқ. Бундан келиб чиқадики, таксопарклар иловага уланаётган ҳайдовчиларнинг шахсини ҳам текширмас экан-да?!
Биз қайта-қайта обуначиларимизга мурожаат қиламиз, ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда ички ишлар органларига албатта мурожаат қилинг. Ўзингизни ҳимоя қилишдан қўрқманг!
#СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #шилқимлик #такси
#КунРақами
Буюк Британия ҳукумати молиявий кўмагида Жаҳон банки томонидан тайёрланган "Ўзбекистонда гендер тенглиги таҳлили" ҳисоботи рақамларини тақдим этишда давом этамиз.
2017 йилда таълим соҳасидаги ислоҳотлар мактабгача таълим ва олий таълим олиш имкониятини сезиларли даражада яхшилади. Рақамлар эса суратда.
#СукутСақлама #Статистика #ГендерТенглик
Фикр-мулоҳазаларни айтишга қўрқиш нормал ҳолат. Бир қарашдан ўзига жуда ишонган одамда ҳам бу ҳолат бўлиб туради. Аммо ичинг тўлиб кетганда, бир нарса томоғингга келиб тиқилганда, қандай индамай турасан?
Хўш, ушбу чегарани қандай қилиб бузиш ва гапириш учун жасорат топиш мумкин?
1. Аввал ўйла, кейин сўйла
Балки бу мақолни жуда эскирган дерсиз. Аммо у бугун ҳам аҳамиятини йўқотгани йўқ. Зеро, ўйлаб қилинган иш, бу ярим натижа дегани. Шундай экан, гапиришдан олдин айнан нимани ифодаламоқчи эканингизни ўйланг: фикрингизни етказмоқимисиз ёки суҳбатдошга эътироз билдирмоқчимисиз? Мулоҳазангизни кучайтириш учун қандай мисоллар келтирмоқчисиз? Қандай жавоб олмоқчисиз? Фикрингиз миянгизда кенг шакллангандан кейин уни сўзларга кўчирсангиз бўлади.
2. Овозингизни машқ қилинг
Кўпинча ҳаяжонланганимизда овозимиз қалтираб бизни сотиб қўяди. Бундан эса бадтар асабийлашамиз, фикримизни бемалол ифодалай олмаймиз. Бунга ечим сифатида нутқни ривожлантириш бўйича машқларни тавсия этамиз. Уларни интернет оламидан бемалол топишингиз мумкин. Нутқни ривожлантириш биздаги ҳаяжонни енгишда жуда яхши ёрдам беради. Нутқига ишонган одам бошқача фикрлай бошлайди. Албатта, бундан натижа ҳам бошқача бўлади. Гапираётганда овозингизни бир текисда ушлаб туринг. Ноқулайлик ҳис қилсангиз ҳам овозни пастлатманг.
3. Мағлубиятдан қўрқманг
Баъзида мағлубиятга учрамаслик учун сукут сақлашни афзал кўрамиз. Аммо бу билан суҳбатдошимизнинг устунлигини тан олгандай бўламиз. Мағлубият сиз томонда бўлсада, лекин фикрингизни айтишдан тийилманг. Зеро, ҳар бир инсон ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга. Суҳбат давомида танаффус юз берса, бундан қўрқманг. Ўзингизни оқлашнинг кераги йўқ. Вазиятни ўнглаш ҳаракатингизни қарама-қарши томон нотўғри тушуниши мумкин.
4. Уйда машқ қилинг
Бирор-бир музокарага боришдан олдин уй шароитида машқ қилиб кўринг. Дастлабки ҳаяжонни уйда енганингиз маъқул. Қолаверса, бўлғуси баҳсларга ҳам тайёр туринг. Қачонки, психологик жиҳатдан ўзингизни тайёрласангиз, шунда музокара давомидаги кутилмаган вазиятларда ўзингизни йўқотиб қўймайсиз.
5. Тўғридан-тўғри кўзга қаранг
Гапираётганда атрофга, шифтга ёки полга қараманг. Нигоҳлараро алоқани таъминлашга ҳаракат қилинг. Атрофга аланглаган одамни жиддий қабул қилишмайди. Ишонч билан кўзга қараб гапирсангиз, суҳбатдошингиз ҳурматига сазовор бўласиз. Ана ундан кейин фикрингизга қулоқ тутишади.
www.psychologies.ru сайтидан Нодира таржима қилди
#СукутСақлама
Кайфият асосан ҳиссиётлар, руҳий барқарорлик ва қувват даражасига боғлиқ. Қувватни эса айнан овқатланиш ёрдамида ошириш мумкин. Агар овқатдан келаётган калориядан кўпроқ қувват сарфласак, доимий чарчоқни ҳис этамиз, саломатлик билан муаммолар бўлади ва кайфият ўзгаради. Экспертларнинг фикрича, B12, B9 витаминлари ва рух етишмовчилиги депрессияни келтириб чиқаради. Шундай экан, овқатланишимизнинг асосий вазифаси миянинг қувват эҳтиёжларини тўлдиришдир.
Ичакдаги микробиом муҳитининг аҳамияти
Шакар, сунъий таъм берувчи моддалар, трансёғлар (чипс, қовурилган таомлар, пишириқлар) “тешик ичак” ҳолатига сабаб бўлади. Бундай ҳолатда ичакдаги ҳимоя функцияси пасаяди, ичак флорасининг фойдали микроорганизмлари нобуд бўлади. Натижада яллиғланиш келиб чиқади. Клетчатка ва тўйинмаган ёғлар эса (балиқ, ўсимлик мойлари, ёнғоқ ва уруғлар) аксинча, микробиомага яллиғланишни олдини олишга ёрдам беради. Фойдали маҳсулотлардаги пробиотиклар — ҳимоя қилувчи тирик микроорганизмлар ҳам ичак саломатлиги учун масъул. Картошка, ёнғоқ, дуккакли ва бутун донли маҳсулотлар тайёр пребиотиклардир. Мана шундай моддалар қанчалик кўп бўлса, ичак саломатлиги ҳам ортиб боради.
👉Нейромедиаторлар
Улар асаб тизимларимиз учун жавоб беради. Шунинг билан бирга руҳий касалликлар ривожланишига сабаб бўлади. Бундай оқибат келиб чиқмаслиги учун нейромедиаторларни қурилиш материаллари — аминокислоталар, фолатлар ва B гуруҳи витаминлари билан бойитиш зарур. Учта асосий нейромедиаторлар мавжуд: серотонин, дофамин ва гамма-аминоёғ кислотаси.
👉Серотонин
Бу модда кўп бўлиши учун ёғсиз мол ва товуқ гўшти, турли ёнғоқларни кўпроқ истеъмол қилиш керак.
👉Дофамин
Дофамин етишмаса, Паркинсон касаллиги келиб чиқиши мумкин. Ушбу моддани етарли даражада соя, тухум, пишлоқ, қизил ва қора икра, жигар каби маҳсулотлардан топасиз.
👉Гамма-аминоёғ кислотаси
У қўзиқорин ва помидор, қаттиқ турдаги пишлоқ ва сут-қатиқ маҳсулотлари, ёнғоқ, балиқ, қуруқ меваларда бор.
Яхши кайфиятни таъминлаш учун нималарни истеъмол қилиш керак?
Испан тадқиқотчилари 10 минг нафар талаба орасида тажриба ўтказишди. Улар ёшларни тўрт йил давомида кузатишди. Талабаларга Ўрта ер денгизи парҳези қўлланилди. Натижа эса саломатликнинг яхшиланиши ва кайфиятнинг кўтарилиши бўлди. Демак, Ўрта ер денгизи парҳезига қуйидагилар киради:
- балиқ маҳсулотлари;
- зайтун ёғи;
- дуккакли ва бутун дон маҳсулотлари;
- сабзавотлар;
- пишлоқ ва йогурт.
Олимлар шунингдек, шакар ва трансёғларни истеъмолдан бутунлай чиқариб ташлашни тавсия қилишмоқда. Соғлом рацион ва тўғри овқатланиш қоидаларини ўрнатиш осон иш эмас. Зеро, турли мазали таомлар ва ширинликлар ўзига оҳанграбодек тортади. Аммо нафсни тийишни ўрганиш ютуқлар сари энг тўғри қадам. Тўғри, севимли бургер ва шоколад билан ўзини сийлаш мумкин, аммо ҳар кунлик таомларга айлантириб олиш керак эмас.
#СукутСақлама #Саломатлик
Уларни ҳеч нима хурсанд қилмайди: на тақдир туҳфалари, на эришаётган натижалари. Нима учун баъзилар ҳаётдан бунчалик хафа? Нега уларни ҳеч нима хурсанд қилмайди? Одатда ҳаёт ҳар доим ҳам кутганимиздай бўлмайди, бундай вақтда сабр қилишга ҳаракат қиламиз. Аммо орамизда шундайлар борки, улар тақдирга тан беришни истамай, атрофда юз бераётган воқеа-ҳодисаларни юрагига жуда яқин қабул қилади. Бунинг ортидан асабийлик, ҳамма нарсани беқадр қилиш жараёни бошланади. Буларнинг ҳаммасига ҳаётдан мамнун бўлмаслик ва ундаги яхшиликларни қадрлай олмаслик сабаб бўлади.
Ўзини чеклашни хоҳламаслик
Бундай туйғуни болалигида кучли эътибор ва ғамхўрликда ўсган, орзу-истаклари бир зумда рўёбга чиқарилган инсон ҳис қилади. Аммо ҳаёт доимо бир хилда давом этавермайди. Шунинг учун ҳамма ниятларига етиб юришга ўрганган одам тўсиқларга дуч келганда чидай олмайди. Эришолмаган мақсадлари учун кўнгли тўлмайди.
Бахтли бўлиш олдидаги қўрқув
Доимо хафа бўлиб юрадиган инсонлар ҳаётида юз берган ҳодисаларга хурсанд бўлишдан қўрқишади. Чунки бу хурсандчиликни бир зумда йўқолиб қолади, деб ўйлашади. Сабаби уларнинг турмушида қувончли воқеалар жуда кам содир бўлган.
Ота-оналарга тақлид қилиш
Кўп жиҳатдан биз оламни ота-оналаримиз каби қабул қиламиз. Улар ҳар бир майда нарсаларга эътибор беравергани учун фарзандлар ҳам жуда талабчан, таъсирчан бўлиб ўсади. Натижада ҳаётни борлигича қабул қилолмайди, унинг фақат салбий томонларини кўришга одатланади.
Нима қилиш керак?
Сизга ёқадиган ҳодисаларни эътиборсиз қолдирманг
Сизга мамнунлик келтирувчи ҳар қандай (энг кичиги бўлса ҳам) сабабга эътибор беринг. Яхши ҳавога хурсанд бўлинг, қизиқарли фильмдан олган таассуротингизни бўлишинг. Умуман, бу ҳаётда яшаётганингиздан мамнунлик ҳис этинг.
Яхши гапларни гапиринг
Фикр-мулоҳазаларингизни ижобий томонлама шакллантиришга ҳаракат қилинг. Масалан, “Кўргазма қизиқарли бўлди, аммо одам кўпайиб кетди”, дейишнинг ўрнига “Кўргазмада одам кўп бўлди, аммо тадбир бунга арзирди”, денг. Жумламизни ижобий нуқтада тугатганимизда, бу мулоқотга тайёр эканимизни билдиради.
Истакларни жамланг
Аслида нимани хоҳлайсиз? Бахтли бўлишингиз учун сизга нима етишмайди? Орзуларингиз ичидан амалга ошириш имкони кўпроқ бўлганларини саралаб олинг ва уларга интилинг.
Доимо нолийдиган инсонларнинг шерикларига маслаҳат
Нолаларига кўп ҳам эътибор бераверманг. Унга кўпроқ мотивация беринг. Яхшиликларга унданг, кичик хурсандчиликларга эътиборини қаратинг, шукр қилишга ўргатинг. Ҳаётнинг ёрқин рангларини кўрсатинг.
www.psychologies.ru сайтидан Нодира таржима қилди
#СукутСақлама #Лойиҳадан
Нарак Богвансо никнеймли аноним ютуб-блогер 2004 йилда мактаб ўқувчиларини гуруҳ бўлиб зўрлашда иштирок этган эркакларнинг шахсларини ошкор қилиш кампаниясини уюштирди. Бу ишда 41 нафар катта синф ўқувчилари айбланган эди.
Мирян шаҳридаги гуруҳ бўлиб зўрлаш Жанубий Кореядаги энг даҳшатли жинсий эркка қарши жиноятлардан бирига айланди ва оммавий норозиликларга сабаб бўлди. Шунингдек, мамлакат аҳолиси мазкур жиноятни деярли барча иштирокчилари жазодан қутулиб қолгани билан хотирлайди.
31 мартдан буён блогер жиноят иштирокчиларининг бир нечта шахсини ошкор қилиб, Корея аҳолиси томонидан қўллаб-қувватланди.
2003 йилда фамилияси Чхве бўлган 14 ёшли мактаб ўқувчиси интернетда катта синф ўқувчиси билан танишиб қолади. 2004 йил январь ойида қиз Мирян шаҳрига у билан кўришиш учун келади ва бир гуруҳ катта синф ўқувчилари томонидан бир қанча жинсий ва жисмоний зўравонликка дуч келди. Кейинчалик улар Чхвенинг қариндош қизларига нисбатан ҳам зўравонлик қилишган, бу 11 ой давом этган.
Содир бўлган фожеадан кейин Чхве мактабни битира олмай, ўз жонига қасд қилгани маълум.
Манба: kosa media
#СукутСақлама #дунёдазўравонлик
Некбинлик (оптимизм) – энг қимматли психологик хислатлардан бири. Келажакда бизни фақат яхшилик кутяпти, ёмонлик эса атрофимиздан айланиб ўтади, дея ишониш ҳаётда бир қатор афзалликларни беради.
Ижобий ёндашув самарадорлик, диққатни жамлашга кўмаклашади ва ҳатто ижтимоий кўмакнинг ўрнини босиши мумкин. Некбинлик руҳий ва жисмоний саломатликка ижобий таъсир кўрсатади ҳамда соғлиқни тезроқ тиклашга кўмаклашади. Бизнес ва шахсий ҳаётдаги муваффақиятлари эса жуда кўп. Хўш, яхшиликка ишониш яна қандай ёрдам бера олади?
▶️ Некбин инсон омадсизликдан қўрқмайди
Одатда муаммолар ва қийинчиликларга нисбатан жавобни мослашув стратегияси дея аташади. У икки хил бўлади:
– муаммога йўналтирилган стратегия, унда инсон омадсизликнинг сабабини излайди ва уни тезроқ бартараф этишга ҳаракат қилади. У вазиятни таҳлил қилади, уни яхшилаш учун имкон топади;
– ҳиссиётга йўналтирилган стратегия, унда одам муаммо келтириб чиқарган ёқимсиз ҳиссиётларни тўхтатишга уринади. Унутишга ҳаракат қилади, атрофдан ёрдам сўрайди.
Ҳаётга ижобий қараш некбин инсонларга камроқ касал бўлишга ва касалликка қарши тезроқ курашишга имкон беради. Оптимистлар муаммодан ўзини олиб қочмайди ва унга йўналтирилган стратегияни танлайди. Мабодо ишини йўқотса қўл қовуштириб ўтирмайди ва дарров ҳаракатни бошлаб юборади: бюджетини режалаштиради, янги даромад манбаларини излайди, тинашларига мурожаат қилишга уялмайди. Фақатгина жиддий тиббий муаммоларгина некбин инсонларни ҳиссий йўналтирилган стратегияни қўллашга мажбур қилади: тўғрироғи, яқин инсонлардан кўмак сўрашга. Шунга қарамай, улар тезгина ўзига келиб олишади, муаммони тан олиб, унинг ечимини излашади.
▶️ Ҳар қандай вазиятдан яхшилик топади
Кўнгилсизликка учраган одам муаммонинг қайси ечимида тўхташни ўзи ҳал қилади. Оптимистлар эса ҳатто жарроҳлик операцияси ёки ишдан ҳайдалиш ҳодисаларидан ҳам ибрат олишади. Тиббий таҳлилларга кўра, некбин инсонлар орасида астма ҳуружлари кам учрайди, юрак оғриғи кўп безовта қилмайди, хотиржамлик уларни доим асраб-авайлаб юради. Улар атрофдаги шароитга яхшироқ мослашади, дўстларига ортиқча талаб қўймайди. Ҳар қандай йўқотишларга фалсафий нуқтаи назардан қарайди.
▶️ Атрофдагиларга муҳтож бўлмайди
Пессимистлар қийин вазиятларда яқинларининг ёрдамига муҳтож бўлиб қолса, оптимистлар эса тезроқ мослашиш ҳисобига атрофдагиларнинг доимий иштирокини кутмайди. Яқинда шифокорлар саратонга чалинган аёллар орасида тадқиқот ўтказишди. Шу маълум бўлдики, писсимист аёллар яқинларисиз ҳеч қандай натижага эришолмади. Некбин аёллар эса касалликни ўзлари енгишга ҳаракат қилишди. Уларга ижтимоий кўмак зарур бўлмади.
Айтишларича, некбинлик ирсий белги. Аммо уни ҳар қандай инсон ҳаёти давомида шакллантириши мумкин. Асосийси, шундай мақсад қўйилиши керак. Чунки некбин бўлиш ҳар томонлама фойдали.
www.psychologies.ru сайтидан Нодира таржима қилди
#СукутСақлама
“Ўз орзулари сари интилаётган аёллар” лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони — Европа намунасидаги ўзбек драма театрининг илк актрисаларидан бири Маҳсума Қориева.
TBC Bank Uzbekistan учун We Digital агентлиги лабораториясидан илғор ўзбек аёллари ҳақидаги лойиҳа.
#СукутСақлама #Аёллар
Актёр Марат Башаров ўз хотинлари(!)ни калтаклаганидан сўнг карьерасидаги қийинчиликлар туфайли бошидан кечирганлари ҳақида сўзлади. У бу ҳақда Rutube‘даги кўрсатувда гапирди:
“Албатта, буни бошдан ўтказиш қийин. Биринчидан, сени моддий тарафдан қисишади. Одатий ҳаёт тарзини кечиришда қийинчиликларга учрайсан. Иккинчидан, ўзингиз биласиз, томошабинлар олдига саҳнага чиқиш, кадр ортида "мотор" деган сўзни эшитиш санъаткорлар учун ҳаяжонли. Ва бундан маҳрум бўлиш жуда оғриқли. Бу бизнинг ишимиз. Ишни йўқотиш эса фожеа".
Унинг айтишича, уни ҳали ҳам съемкаларга чақиришмаяпти. Шу билан бирга, у ТНТ канали у билан ишлашда давом этгани ва актёр ҳали ҳам мазкур каналдаги кўрсатув бошловчиси бўлиб қолаётгани учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, у ўзининг фильмографиясига ишора қилди, унга кўра ҳар йили актёр иштирокида бир нечта кино ва телевизион лойиҳалар экран юзини кўрмоқда.
Кўрсатув бошловчиларидан бири Башаровдан унинг ҳамкасблари уни қўллаб-қувватлагани ҳақида қизиқди. "Ҳа, қўллаганлари бор эди ва улар кўпчилик эди", - деди актёр.
Бошқа бир бошловчи Башаров "босим"ни қандай кўтаргани билан қизиқди. Актёр унга жуда кўп хабарлар, хатлар, таҳдидлар ҳам бўлганини айтди. Улар орасида "Тўғри қилдинг" деганлари ҳам бўлган.
У яна бир бор иккала собиқ хотинидан узр сўради ва Елизавета исмли собиқ хотини билан айни дамда яхши муносабатда эканини таъкидлаб ўтди.
Бошқа бир интервьюсида эса Башаров у ҳеч қанақа зўравонлик эмас, шунчаки тарсаки бўлганини айтган. Ваҳоланки калтаклашлар анча жиддий бўлган...
Манба: kosa media
#СукутСақлама #абьюз
TBC Bank Uzbekistan учун We Digital агентлиги лабораториясидан “Ўз орзулари сари интилаётган аёллар” лойиҳасининг навбатдаги сонини тақдим этишдан мамнунмиз.
Унинг мазкур сони Ўзбекистонда шифокор бўлган илк аёл ва тиббиёт фанлари доктори Зулфия Умидовага бағишланади.
#СукутСақлама #Аёллар
Ўзбекистонлик эркак ўзини аёл деб таништириб, вояга етмаган қиздан алдов йўли билан интим суратларини олди
Маълум қилинишича, Москва вилоятида Олтойлик 14 ёшли қизнинг интим суратларини тарқатишда гумон қилинган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.
Москва вилоятида бир неча йилдан бериш ишлаб келаётган эркак “ВКонтакте” ижтимоий тармоғида қизнинг шахсий суратларини алдов йўли билан олиш учун аёл номи билан сохта профиль яратди.
Суратларни олгач, уларни ўз саҳифасида ҳамма учун очиқ тарзда жойлаштирди. Қизнинг онаси воқеадан хабар топгач, полицияга мурожаат қилган.
Айбланувчи Балашихада ҳибсга олинди ва ўз айбига иқрор бўлди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
#СукутСақлама #Болалар #қонунлар
Хитойда ажрашган аёллар болаларга биргаликда қараш ва пулларни тежаш учун бирлашмоқдалар
Шундай қилиб, аёллар - аксарияти ёлғиз оналар - уй-жой ва болаларни парвариш қилиш, овқат пишириш ва уй-рўзғор ишлари учун вақтни тежаш, шунингдек, бир-бирларини қўллаб-қувватлаш учун бирлашишга ҳаракат қилмоқдалар.
Ажримдан кейин кўплаб аёллар ўз фарзандларига қараш ўрнига яшашга пул топиш учун ишлашга мажбур бўлишади. Хитойда 271 нафар ёлғиз оналар ўртасида ўтказилган сўров шуни кўрсатдики, уларнинг 59,4 фоизи собиқ эрларидан ҳеч қачон алимент олмаган ва ёрдам берган ҳолатда эркаклар кўпинча суд қарорида кўрсатилганидан камроқ пул тўлашган.
Анхой провинциясида икки аёл ижтимоий тармоқларда ҳамкорлик ҳақида гапирмоқда. Омадсиз никоҳдан сўнг, Ванг Цзе мактабдаги ўртоғи Ли Хуан билан ҳамкорлик қила бошлади. Вангнинг беш ёшли қизи, Лининг эса етти ёшли ўғли бор. Улар олти ойдан бери бир оила бўлиб яшашмоқда.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, болаларни ёлғиз тарбиялаётган камбағал оналар Хитойда, айниқса шаҳарларда янги заиф гуруҳга айланган.
Манба: kosa media
#СукутСақлама #Аёллар #ажрим
TBC Bank Uzbekistan учун We Digital агентлиги лабораториясидан “Ўз орзулари сари интилаётган аёллар” лойиҳасининг навбатдаги сони Ўзбекистон тарихидаги юридик фанлар доктори бўлган илк аёл Хадича Сулаймоновага бағишланади.
Манба: Сайёра Ходжаева.
#СукутСақлама #Аёллар