sukutsaqlama | Неотсортированное

Telegram-канал sukutsaqlama - Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

2427

18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа. https://www.facebook.com/SukutSaqlama/ Ҳикоянгизни аноним юборинг: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Подписаться на канал

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Болаларга нисбатан оилавий зўравонлик

Аёлларга нисбатан зўравонлик ва болаларга нисбатан зўравонлик жамият учун ҳалокатли оқибатларга олиб келадиган икки глобал муаммодир. Интим партнерига нисбатан зўравонлик бутун дунё бўйлаб аёллар учрайдиган зўравонликнинг энг кенг тарқалган туридир.
Партнёр томонидан амалга оширилган зўравонлик ва болаларга нисбатан зўравонлик алоҳида кўриладиган масала. Бу молиялаштиришнинг турли оқимлари, шунингдек, тегишли ваколатларнинг турли давлат органлари ўртасида тақсимланиши ва мувофиқлаштирилган ёндашувнинг йўқлигига олиб келади. Кўпинча партнер томонидан содир этилган зўравонлик оқибатлари болаларга нисбатан зўравонлик оқибатлари билан бир хилдир. Бундан ташқари, бундай зўравонлик кўпинча бир вақтнинг ўзида содир бўлади. Партнер томонидан содир этилган зўравонликка гувоҳ бўлган болалар катталардек зўравонлик қилишлари ёки зўравонлик қурбони бўлишлари мумкин. Болалигида зўравонлик қурбони бўлган эркаклар ва аёллар, эҳтимол, ўз фарзандларига нисбатан ўта қаттиқўллик билан тарбия усулларини қўллашади.

Авлодлараро зўравонлик.

Зўравонликнинг авлодлар ўртасида айланиши болалар ота-оналарининг хатти-ҳаракатларини ўзлаштиришини кўрсатади. Эркакларнинг зўравонлик тажрибаси ва кейинчалик зўравонлик қўллаши ўртасида кучли боғлиқлик мавжуд.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг эркаклар ва зўравонлик бўйича тадқиқоти шуни кўрсатдики, яқин партнёрлар томонидан зўравонлик болалик давридаги зўравонликнинг барча шакллари билан кучли боғлиқдир. Бундан ташқари, ҳиссий зўравонлик ва эътиборсизлик билан боғлиқлиги аниқланди. Болаликда ҳиссий зўравонлик ва эътиборсизлик ёки жинсий зўравонликни бошдан кечирган эркакларда яқин партнёрларига нисбатан зўравонлик қилиш хавфи ортади.

2017-йилда UNICEF ва UNFPA томонидан ўтказилган “Making The Connection” тадқиқотига кўра, оналари учраган зўравонликка гувоҳ бўлган болалар жисмоний (41,4 фоиз), жинсий (44,4 фоиз), психологик зўравонлик (43,5 фоиз) ва эътиборсизликка учраган. Партнёри томонидан зўравонликни бошдан кечирган ва оналарининг болалигида зўравонликка гувоҳ бўлган аёллар ўз фарзандларига нисбатан юқори даражадаги зўравонлик ҳолатларини қайд этишган (66%).

Давоми карточкаларда

#СукутСақлама #БолаларгаНисбатанЗўравонлик #ОилавийЗўравонлик

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Буюк Британия ҳукумати молиявий кўмагида Жаҳон банки томонидан «Ўзбекистонда гендер тенглиги таҳлили» ҳисоботи тайёрланган.

Ушбу ҳисобот турли соҳалар, жумладан, аёлларнинг таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодий фаолиятдан фойдаланиш имконияти, уларни зўравонликдан ҳимоя қилиш, аёлларнинг мамлакат ижтимоий ҳаётидаги иштироки каби вазиятни таҳлил қилиш орқали Ўзбекистонда гендер тенглиги масалаларини ўрганади.

#СукутСақлама #гендертенглик #статистика

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ўзбекистон Республикаси Сенат раиси Танзила Нарбаевага касб байрамимиз муносабати билан йўллаган шахсий табриги учун миннатдорлик билдирамиз.

Мамлакатимизда олиб борилаётган гендер тенглиги сиёсатини илгари суриш, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни алоҳида таъкидлаганингиздан миннатдормиз.

Эътиборингиз ва бутун жамоамиз меҳнатини юқори баҳолаганингиз учун раҳмат!

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

“Замонавий жамиятда ҳаётнинг турли соҳалари, жумладан, ҳуқуқ ва адолат соҳасида ҳам эркаклар ва аёллар ўртасида тенгсизлик мавжуд.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни кўтариш қонун устуворлигини таъминлашнинг муҳим шартларидан биридир.

Нега мамлакат фуқаролари, хусусан, аёлларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти юксалмаяпти, деган ўринли савол туғилади.

Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш маданий, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий омилларга боғлиқ.

▶️Аввало, таълим ва ахборот олишдан бошласак. Ҳуқуқлар тўғрисидаги ахборотнинг етишмаслиги ва таълим олишдаги қийинчиликлар ҳуқуқий онгни ривожлантиришда тўсиқ бўлади. Бунга таълим ресурсларининг етишмаслиги, саводхонлик даражасининг пастлиги, сўз эркинлиги ва маълумотлардан фойдаланишнинг чекланганлиги сабаб бўлиши мумкин. Ҳуқуқий онг даражасини ошириш учун билимли бўлиш муҳим.

▶️Аёлларнинг ижтимоий ва иқтисодий аҳволи ҳам уларнинг ҳуқуқларни билиш ва ҳимоя қилиш қобилиятига таъсир қилиши мумкин. Иқтисодий аҳвол, меҳнат бозорида тенг имкониятларнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек, бошқа омиллар аёлларни ҳуқуқий соҳада янада заифроқ қилади.

▶️Норматив-ҳуқуқий база ва уни амалга ошириш масаласига ҳам тўхталиш муҳим. Ҳуқуқий онгни юксалтиришнинг муҳим жиҳати – хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонунчиликнинг мавжудлиги ва унинг самарали ҳаётга татбиқ этилишидир.

Фуқаролар, айниқса, хотин-қизларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш учун биринчи навбатда таълим дастурлари: ҳуқуқ асослари, аёллар ҳуқуқлари, фуқаролик таълими ва инсон ҳуқуқлари бўйича курсларни ишлаб чиқиш зарур.

Ҳуқуқий жараёнларда фуқароларнинг иштироки муҳим аҳамиятга эга. Қонун лойиҳалари муҳокамасида хотин-қизлар иштирок этса, бу ҳуқуқий маданиятнинг кенгайишига олиб келади.

Лекин энг муҳим ва самарали таклиф, бизнингча, мамлакатимизнинг барча вилоят ва туманларида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари бўйича ихтисослаштирилган бўлимлар очиш, уларда ҳуқуқ ва кўникмалар бўйича тренинглар ўтказишдир".⠀

Яхшибоева Асал, бўлажак юрист, ТДЮУ 1-курс талабаси

#СукутСақлама #Қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Мустақил давлат: Туркия

Туркия Республикаси 1920 йилларда туб ислоҳотларни амалга оширди, жумладан, 1926 йилда Швейцария қонунчилигига асосланган янги ҳуқуқий кодекс қабул қилинди. Ушбу янги кодекс кўпхотинлиликни бекор қилди, аёлларга ажрашиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқини берди ва аёлларнинг болаларга васийлик қилиш ҳуқуқини кенгайтирди. Бундан ташқари, 1930 йилларнинг бошларида Туркия аёлларга сайловларда қатнашиш ва давлат лавозимларига тайинланиш ҳуқуқини берди. Бошланғич таълим ўғил болалар учун ҳам, қизлар учун ҳам мажбурий бўлди. Туркия етакчиси Камол Отатурк паранжини ҳеч қачон тўғридан-тўғри тақиқламаган бўлса-да, уни ечишни рағбатлантирган. Бу ислоҳотлар диний институтларни давлат назорати остига олиш, турк жамиятини дунёвийлаштириш бўйича кенг кўламли саъй-ҳаракатларнинг бир қисми эди.

Мустақил давлат: Эрон

Ризо Шоҳ даврида Эронда аёллар мақомидаги ўзгаришлар унчалик радикал бўлмаган. Туркиядан ўрнак олиб, 1921 йилги ҳарбий тўнтаришдан сўнг мамлакатни модернизация қилиш ва европалаштиришга ҳаракат қилинди. Эрон режими ҳуқуқ тизимининг исломий асосини Отатурк ёки большевиклар каби тубдан ўзгартирмади; оила кодекси шариатга асосланганлигича қолди, ажрим ва кўпхотинлилик соҳасидаги аёлларнинг ҳуқуқлари яхшиланмади. Ризо Шоҳнинг энг радикал сиёсати Европа кийимларини тарғиб қилиш эди. Паранжи қолоқлик ва аёлларни ижтимоий ҳаётдан четлаштириш белгиси ҳисобланиб, Ғарбда Эроннинг обрўсини ёмонлаштирди. Эркаклар европача костюм ва шляпа кийишлари шарт эди, 1936 йил январда эса паранжи тақиқланди.

Мустақил давлат: Афғонистон

Афғонистонда янгиланаётган ҳукумат 1920 йилларда ҳам аёлларнинг мақомини ўзгартиришга ҳаракат қилди. Афғонистон раҳбари Омонулла қизлар учун давлат мактабларини очди, аёлларнинг қуллигини бекор қилди ва 1921 йилда янги оила кодексини қабул қилди, унга кўра ёш вояга етмаган қиз билан турмуш қуриш, аёлнинг розилигисиз турмуш қуриш тақиқланади. Янги қонунлар эркакларнинг кўпхотинлилик ҳуқуқини ҳам чеклаб қўйди. Афғонистон давлати чуқур илдиз отган минтақавий ва қабилавий манфаатлар туфайли ислоҳотларни амалга ошира олмади. Бу ислоҳотлар аҳолининг норозилигига сабаб бўлди ва консерватив мухолифатнинг кучли қаршиликлари туфайли барбод бўлди ҳамда 1929 йилда Омонулланинг ҳокимиятдан ағдарилишига олиб келди.

Давоми эртага

Росина Ангалишева ва Шохрух Саъдуллаев тайёрлади

#СукутСақлама #махсуслойиҳа_немолчи #тарихдааёллар #ўзлик

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ўзбекистон Фанлар Академияси вице-президенти Шахло Турдикулова ўз фейсбук саҳифасида ёзмоқда:

"Муваффақиятли аёллар бизга нима учун керак ва Ўзбекистон 29% фойдани қаерда йўқотмоқда?
Жаҳон банки Ўзбекистонда гендер тенгликни баҳолаш бўйича ҳисоботини тақдим этди.

Яхши янгилик: олий маълумотли аёллар сони 4 баравар кўпайди! Аммо ҳали ўзгартиришимиз лозим бўлган жиҳатлар мавжуд: аёллар эркакларга қараганда 34% га камроқ маош олади.

Биздаги ижтимоий меъёрлар қизларнинг раҳбарлик лавозимлари, илм-фан, STEM касбларига киришини чеклайди.

Қизиқарли статистика: агар Ўзбекистонда аёллар кўпроқ имкониятларга эга бўлса, Ўзбекистон иқтисодиёти 29 фоизга яхшиланади. Камбағаллар сони эса 700 000 кишига камаяди.

Нима қилиш лозим?
Мен Фанлар Академияси вице-президенти сифатида аёлларнинг илмий лойиҳаларини ва қизлар учун таълим лойиҳаларини қўллаб-қувватлашда давом этаман.

Келинг, ҳар ким ўз ўрнида аёлларнинг фаоллигини оширишга ҳаракат қилайлик!"

#СукутСақлама #WomenEmpowerment

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Францияликлар маҳаллий никоҳ ва оилавий анъаналарга аралашмасди. Тунис ва Марокашда Франция билвосита маҳаллий элита орқали ҳукмронлик қилиб, маҳаллий қонунларга аралашмади. Мустамлака маъмурлари француз судлари уларни қўллаши учун мавжуд маҳаллий қонунларни мослаштиришга ҳаракат қилдилар. Ҳар бир ҳудуд ўз қонунларини сақлаб қолишига рухсат берилди. Бу сиёсат ҳам ҳукмронлик стратегияси, ҳам маҳаллий мухолифатни қўзғатмаслик учун консерватив сиёсат эди.

Ҳатто французлар энг узоқ вақт ҳукмронлик қилган ва ўзлаштиришга интилган Жазоирда ҳам исломий ва анъанавий оила қонунлари ўзгаришсиз қолди. Француз қонунлари фақат оилавий ва шахсий ҳаёт билан боғлиқ бўлмаган соҳаларда жорий этилган.

Левантда французлар маҳаллий аёл-қизларнинг таълим олишига бефарқ эдилар. 1920 йилларда ўғил болалар учун мактаблар кенгайган бўлса-да, французлар қизларга таълим беришда унчалик кўп иш қилмаган; кўп бўлмаган мактабларга диний ва хайрия ташкилотлари ҳомийлик қилган.

Жазоирда французлар таълимни кенгайтириш (асосан француз тилида) ва анъанавий Қуръон мактабларини чеклаш учун кўпроқ ҳаракат қилдилар. Қизлар мактаблари биринчи навбатда яхши уй бекалари ва оналар етиштириш учун мўлжалланган эди ва маҳаллий бошланғич мактабларда ўқиган қизлар ўрта мактабда ўқишни давом эттиришга рағбатлантирилмасди. Франция давлати аёлларни тарбиялаш ва мавқеини ошириш ўрнига улар билан билвосита эркак элита ёки хайрия ташкилотлари орқали шуғулланган.

Росина Ангалишева ва Шохрух Саъдуллаев тайёрлади

#СукутСақлама #махсуслойиҳа_немолчи #тарихдааёллар #ўзлик

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Қаршида йигит қизга 8 маротаба пичоқ санчиб, сўнг ўзини жароҳатлади.

22 июнь куни Қарши давлат университетида фожеа юз берди. Талаба йигит қизга пичоқ билан ташланди. Шундан сўнг гувоҳларни ҳайдаб, ўзини ҳам жароҳатлайди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари тезкорлик билан йигитни қўлга олди. Қиз зудлик билан касалхонага ётқизилди ва айни дамда шифокорлар назоратида.

Вилоят прокуратураси ахборот хизмати маълум қилишича, йигитга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, йигитнинг бундай ҳатти-ҳаракатларига талаба ва қизнинг ота-онаси ўртасидаги келишмовчилик сабаб бўлган бўлиши мумкин, айтилишича улар қизни унга турмушга беришдан бош тортган.

Ҳуқуқ-тартибот идораларининг тезкор чоралари ишнинг тез ва адолатли ҳал этилишига умид қилиш имконини беради.

Бу воқеа муносабатлардаги зўравонликнинг даҳшатли намунасидир. У фемицид, яъни аёллар ўлими масаласининг долзарблиги ҳамда жамият бундай фожиаларнинг олдини олиш ва зўравонлик қурбонларини қандай ҳимоя қилиш мумкинлигини муҳокама қилиш зарурлигини яна бир бор кўрсатди.

#СукутСақлама #Хавфсизлик #Фемицид

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Сизни Зарифа Саидносирова ва Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек уй-музейларига экскурсияга таклиф қиламиз.

Экскурсия ўзбек тилида ўтказилади

Саидносирова Зарифа ва Мусо Тошмуҳамад ўғли Ойбекларнинг музей-уйларида ўзбек илм-фани ва маданиятининг бу атоқли намояндалари ҳаёти ва фаолияти орқали танишамиз, экскурсияни Нозима Махмудова олиб боради.
Кимё фанлари номзоди, ўқитувчи, муҳаррир, дарсликлар муаллифи Зарифа Саидносирова Ўзбекистонда илм-фан ва таълим ривожига катта ҳисса қўшган. Атоқли ёзувчи Ойбек эса юрт адабий меросида ёрқин из қолдирди.
Экскурсия уларнинг ҳаёти, ижоди ва ижтимоий фаолияти, шунингдек, Зарифа Саиднасированинг Ойбек адабий меросини сақлаш ва нашр этишдаги хизматларига бағишланади.

📅Сана: 22 июнь
🕚Вақти: 11:00
📍Жойи: Саидносирова Зарифа ва Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек уй-музейи. Тошкент, Ифтиҳор 1-тор кўчаси, 26

Музейга кириш бепул
Экскурсия - бепул.

Ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг. Жойлар сони чекланган.

#СукутСақлама ама #ўзлик #Экскурсия #Тарих #немолчи_махсуслойиҳа

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Туғилган кунингиз муборак, Ирина! 🎉

Бугун Немолчи.уз ўз асосчиси, бош муҳаррири Ирина Матвиенконинг туғилган кунини нишонламоқда!💖

Сиз ўзингизнинг тинимсиз энергиянгиз ва шижоатингиз билан бошқаларни илҳомлантирувчи бетакрор аёлсиз ва бизни дунёни яхши томонга ўзгартиришимиз учун бирлаштирдингиз.

Фидойилигингиз, донолигингиз ва меҳрингиз учун раҳмат. Биз сиз билан фахрланамиз!

Бу йил сизга чексиз қувонч, бахтли лаҳзалар келтирсин!

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ғарб мустамлакачилари узоқ вақт давомида ўзгаришлар зарурлиги ҳақида гапиришган, лекин камдан-кам ҳолларда аниқ чоралар кўришган. Жаҳон урушлари орасидаги даврда аёлларнинг ҳуқуқлари ҳақидаги риторика, биринчи навбатда, уларнинг ҳаётини яхшилаш учун эмас, балки Европа ҳукмронлигини оқлаш учун қўлланилган. Инглиз ва француз мустамлакачилари Европа намунасидаги қонунларини жорий қилишларига қарамай, маҳаллий оила қонунчилигини ўзгаришсиз қолдирдилар. Мустамлака маъмурлари "Шарқ" жамиятлари Европадан фарқ қилиб, Ғарб турмуш тарзини тезда ўзлаштира олмайди, деб ҳисоблаб, Ғарб қонунчилигининг киритилишига қаршилик кўрсатди. Мусулмон ҳудудларига аралашмаслик сиёсати Буюк Британия мустамлакачиларнинг диний урф-одатларига аралашишнинг олдини олиш бўйича умумий стратегиясининг бир қисми эди.

20-аср бошларида Британия ҳукмронлиги остида бўлган Миср шахсий мақом масалаларида анъанавий ҳуқуқ қоидаларини сақлаб қолган ислом судларининг таъсирига амал қилишда давом этди. Ҳатто Британия ҳукумати Ҳиндистонда бева аёлларни ўлдириш каби ғайриинсоний амалиётларга қарши чиққанда ҳам, улар бундай амалиётларни "ҳақиқий" динни бузиш сифатида қоралаш учун маҳаллий диний раҳбарларнинг ёрдамига мурожаат қилишни танладилар.

Фаластинда инглиз миссионерлари ва саёҳатчилари маҳаллий аёлларнинг мавқеини қоралашига қарамай, мандат органлари мавжуд гендер ва оилавий муносабатларни сақлаб қолди. Баъзида инглизлар консерватив диний тузилмаларни сақлаб қолиш учун танқид қилган маҳаллий урф-одатларни ҳам ўрнатдилар.

Мисрда инглизлар назорати остида, мустақил ҳукмронлик даврида содир бўлган ўзгаришларга қарамай, таълимнинг ривожланиши суст эди. Инглизлар миср эркакларининг саводхонлигини ошириш учун таълим олишни қўллаб-қувватладилар, лекин шу билан бирга таълим Ҳиндистонда бўлгани каби миллатчилик ҳисси ва мухолифатни қўзғатиши мумкинлигидан қўрқишди. Улар ўқиш учун тўловларни ундирар, бу эса энг камбағаллар учун таълим олиш имкониятига эга бўлмаган.

Инглизлар мисрлик қизларнинг таълимига камроқ қизиқиш кўрсатдилар: улар учун ўрта мактаблар очмадилар ва ёш аёлларнинг таълимини фаол равишда тўхтатдилар. Мустамлака маъмурияти ҳам аёл ўқитувчиларни қўллаб-қувватламади, уларга эркакларникидан камроқ маош тўлади ва турмуш қургандан кейин ишлашни тақиқлади.

Британия мандати остидаги Фаластинда таълим сиёсати ўта пассив эди. Фаластин араблари буни ҳатто “жаҳолат сиёсати” деб ҳам аташган. Инглизлар давлат мактабларини молиялаштириш ўрнига маҳаллий қизларни ўқитиш учун миссионерлар ва хайрия ташкилотларига таяндилар.

Росина Ангалишева ва Шохрух Саъдуллаев тайёрлади

#СукутСақлама #махсуслойиҳа_немолчи #тарихдааёллар #ўзлик

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ўзбекистонлик спортчи қизлар велошоссе бўйича Осиё чемпионатида муваффақият қозонди!

Қозоғистонда ўтаётган велошоссе бўйича Осиё чемпионатида велоспортчи қизларимиз жуда яхши кўрсаткичларни намойиш этди. Аёллар ўртасида кечган индивидуал вақт пойгасида:

🥇Ольга Забелинская олтин

🥈Янина Кускова кумуш медалига сазовор бўлди.

20 км масофага ўтган пойгада Забелинская 28:07, Кускова эса 29:02 натижа кўрсатди.

Спортчи қизларимизнинг бундай муваффақияти нафақат уларнинг юксак тайёргарлик ва маҳоратини намоён этади, балки спорт ютуқлари сари интилаётган барча аёллар учун ёрқин ибрат бўлиб хизмат қилади. Зеро бу ғалабалар бошқаларни ҳам янги марраларни забт этишга илҳомлантирсин!

Манба: /channel/OlympicUz/31424

#СукутСақлама #СпортдаАёллар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

10 май куни эълон қилинган Президент қарори таҳлилини давом эттирамиз (айрим саволлар ва уларга жавобларни аввал эълон қилганмиз).

Бугун биз қарорнинг қуйидаги бандини кўриб чиқамиз: “2024 йил 1 октябрга қадар Республика аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази негизида кўп функцияли марказ фаолиятини ташкил этиш бўйича таклифлар киритилсин;”

Зўравонликдан азият чеккан (асосан оила ичида) ҳамда одам савдоси қурбонлари бўлган аёлларга хизматларни қандай қилиб бир жойда бирлаштириш мумкин? Бу турли реабилиция йўллари. Аёллар, эркаклар ва болаларни жойлаштириш масаласини қандай хал қилишмоқчи?

Биз “Истиқболли авлод” нодавлат нотижорат ташкилоти раиси Нодира Эркиновна Каримова билан бу каби хизматларни бирлаштириш масаласига фикри билан қизиқдик:

“Оилавий зўравонлик қурбонлари ва одам савдоси қурбонлари учун мўлжалланган бошпана, реабилитация марказлари ёки реинтеграция марказларининг (бошпана, шелтер) қўшилиши МУМКИН ЭМАС.
Жабрланганларнинг икки гуруҳи реабилитация ва реинтеграция учун турли йўл хариталарини талаб қилади, реабилитация жараёнининг ўзида фарқ бор, олинган жароҳатларда фарқ бор ва турли хил психологик ёрдамга эҳтиёж бор:

- Реинтеграция жараёни асосан одам савдоси қурбонлари учун муҳим.

- Ёрдам бериш протоколлари турлича ва улар фарқланади.

- Мутахассис-реабилитологларнинг турли гуруҳлари талаб этилади.

- Тикланиш усуллари ҳам айри.

- Иш берувчи ва оила аъзолари томонидан таҳдидлар ҳам умуман фарқли.

- Хавфсиз бошпаналар ҳам турлича. Одам савдосидан жабрланганлар уйига талпинса, оилавий зўравонлик қурбонларига эса уйидан ташқари хавфсизлик таъминлаш керак.

Марказлар ходимлари бўлмиш мутахассисларга юк ҳам икки баравар ошади – турли малака талаб қилиниши мумкин."

Шунингдек, одам савдоси қурбонлари эксплуататорларга қарши жиноий суд жараёнларида асосий гувоҳ бўлишлари мумкин, марказда бу муаммонинг ўзига хос хусусиятларини тушунмаганлар қанчалик кўп бўлса, уларни аниқлаш хавфи шунчалик юқори бўлади;
Нега бу банд қарорга киритилди? Нега ҳужжатнинг дастлабки тайёргарлиги етарлича амалга оширилмаган? Нега аниқ “хом” ва ишлаб чиқилмаган қарор президент имзосига тақдим этилди? Бу икки тоифани бирлаштириш ғояси ресурсларни (ходимларни, молиялаштиришни, қурилишни) тежаш билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини истисно қилмаймиз, аммо бу масалада тежаш мумкинми? Иш юки ортиб бораётган ишчиларнинг сабри қачонгача етаркан? Бундай реабилитация жабрланувчилар учун қанчалик самарали ва хавфсиз бўлади?

Одам савдосига қарши кураш бўйича мутахассислар ва оиладаги зўравонликка қарши кураш бўйича экспертлар реабилитация марказларининг бирлашишига қарши. Умид қиламизки, давлат маҳаллий экспертларнинг таклифларини тинглайди ва лойиҳа ишлаб чиқувчилари бундан буён лойиҳаларни қабул қилиш босқичидан олдин экспертлар билан муҳокама қилишга кўпроқ эътибор қаратадилар.

#СукутСақлама #Қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Маиший зўравонлик кенг тарқалган ҳодиса. Баъзилар ҳатто уни меъёрий ҳолат деб ўйлайди. Зўравонлик фақат жисмоний бўлмайди, балки психологик, молиявий ва жинсий зўравонлик турлари бор. Ёлғон, хафа қилиш, атайлаб ташкиллаштирилган чорасиз вазиятлар ва инкор қилиш ҳолатлари ҳам шуларга киради.

❓Нималарни билиш лозим?

▶️ҲЕЧ КИМНИНГ СИЗГА ҚЎЛ КЎТАРИШГА ҲАҚҚИ ЙЎҚ
Нима қилишингиздан қатъи назар, сизни уришга ҳеч ким ҳақли эмас.
▶️ ҲАР БИР ИНСОН ЎЗ ҚИЛМИШЛАРИГА ЎЗИ ЖАВОБ БЕРАДИ
Барча вазиятда сиз айбдор бўлишингиз мумкин эмас. Қолаверса, қарс икки қўлдан чиқади. Агар бунинг акси бўлса, демак, зўравон сизни ўз қурбонига айлантирмоқчи, огоҳ бўлинг.
▶️ЗЎРАВОНЛИКНИ ТЎХТАТИБ ҚОЛАДИГАН СЕҲРЛИ ФОРМУЛА ЙЎҚ
Феъл-атворимни тўғирласам зўравонлик тўхтайди, деб ўйласангиз адашасиз. Бундай фикр барча зўравонлик қурбонларига хос. Зўравонга ёқсам, уни тинчлантирсам, у қилиғини қўяди, деб фикр қилманг. Барибир танқид, ҳақорат ва камситиш давом этаверади.
▶️АҲВОЛ ЁМОНЛАШИБ БОРАВЕРАДИ
Ҳаммасига чидаб, эртага яхши бўлишига умид боғлаш нотўғри. Вазият ёмонлашса ёмонлашадики, асло яхши томонга ўзгармайди. Шунинг учун вақтида чора кўриш керак.
▶️ЗЎРАВОННИНГ КЕЧИРИМ СЎРАШИ КЎЗБЎЯМАЧИЛИК
Ҳар бир зўравон “мени кечир” деган иборани айтишни канда қилмайди. Қурбон эса бунга ишонади ва яна сабр билан кутишни бошлайди. Улар бу борада жуда уста, раҳмингизни қандай келтиришни яхши билишади. Гоҳида совғалар бериши, байрамлар уюштириши мумкин. Лекин буларнинг ҳаммаси вақтинчалик.
▶️БУ КУРАШДА ҒОЛИБ БЎЛИШНИНГ ИМКОНИ ЙЎҚ
Психологик носоғлом инсонлар соғлом муносабатларни қура олмайди. Қандай чиройли кийинманг, аъло таомларни тайёрламанг, унга ёқишга ҳаракат қилманг, барибир охирида сиз ёмон бўласиз.
▶️ЎЧ ОЛИШ УЧУН КЕРАКСИЗ
Зўравонлар фақат ёнидаги одамни айблайди. Сиз эса доим айбдор бўлиб қолаверасиз.
▶️ҲАММАМИЗ ЯХШИ МУНОСАБАТГА ЛОЙИҚМИЗ
Зўравон билан яшайдиган инсон ўзаро ҳурмат, меҳр-муҳаббатга асосланган муносабатлар бўлишини тасаввур қилолмайди. Ҳамма оилаларда зиддият, можаро, камситилиш бор, деб ўйлайди. Аммо ундай эмас. Тинчлик ва бахт ҳукмрон оилалар бор ва уларда зўравонлик бўлмайди, бунга йўл қўйишмайди.
▶️МУҲАББАТ АМАЛДА ЎЗ ИСБОТИНИ ТОПАДИ
Алдов йўллари билан кўп нарсаларга ишонтириш мумкин. Тилида севаман деб тургани етарли эмас. Ахир сиз меҳрибон инсонингизга қўл кўтара олмайсиз, камситмайсиз, айбламайсиз, ҳаётини дўзахга айлантирмайсиз тўғрими?!

www.psychologies.ru сайтидан Нодира таржима қилди

#СукутСақлама #лойиҳадан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Тенглик ва янгиланиш учун кураш

Жадидлар ва консерваторлар ўртасида аёллар роли масаласида бўлиниш давом этди, бунда жадидлар Туркистон аёлларига 1917 йилнинг ёзида овоз бериш ҳуқуқи берилиши керак деса, консерваторлар Қуръонга асосланган ҳолда аёллар тенглигини рад этишди.

Жадидларнинг асосий “Эркинлик, тенглик, адолат” шиори жамият аъзолари, хусусан, аёлларнинг сиёсий маданиятини оширишга хизмат қилган. Жадидлар оила масаласини тўғри ҳал қилмасдан, хотин-қизларни жамият ҳаётида тўла иштирокини таъминламасдан, ёшларни тўғри тарбияламасдан туриб, жамиятни ислоҳ қилиш, уни тараққиёт йўлига йўналтириш мумкин эмас, деб ҳисобларди.

Туркистон аёллари ҳаётига жадидларнинг таъсири катта бўлган. Уларнинг жадидчилик ғоялари билан шаклланган тараққиёт ҳақидаги тушунчаси жамиятни модернизация қилиш совет лойиҳасида аёллар фаол ролининг асосий элементига айланди. Замонавий оналик ва фуқаролик ҳақидаги жадидчилик ғоялари совет мафкурасининг бир қисми бўлиб, аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеининг ўзгаришига хизмат қилди.

Натижада Туркистон аёллари янги ижтимоий роллар ва гендер ўзликни қабул қилган ҳолда Совет Ўзбекистонининг фуқароларига айландилар. Бу уларни янги, модернизациялашган жамият қуриш жараёнида ҳамкорга айлантирди.

Давоми бор.

Росина Ангалишева ва Шохрух Саъдуллаев тайёрлади

#СукутСақлама #махсуслойиҳа_немолчи #тарихдааёллар #ўзлик

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Бизда қиз болани докторга олиб бориш уят негадур ҳалигача. Қиз болани нега кўрсатди? Касали бормикан? Айниқса гинекологга бориб қолса урди Худо. Қиз бола нима қиляпти гинекологда? Фақат аёллар борардику?

Замонавий тиббиёт инсонни чақалоқлигидан текширишни тавсия қилади. Атрофимизда онкологиядан азият чекаётган қанча одам бор. Аксарияти кўкрак бези саратонидан оғрийди ва бу жиддий мавзу.

QO’SHTIRNOQ подкастида қизларни уялиб кўкрагини текширишга олиб боришмаслиги ҳақида суҳбатлашишибди. Агар вақтида текширилса касалликни олдини олиш мумкин экан.

Барчага, айниқса қиз ва аёлларга фойдали суҳбат бўлибди. Кўринглар: https://youtu.be/Ftn9jkpCHqU?si=kpxqPseyBDgy8yfv

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

2024 йилнинг 26 июнь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди очиқ суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси МЖтК 41-1-моддасининг 1-қисми ҳамда 194-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этишда айбланувчи 1990 й.т., вақтинча ишсиз Иманов Учқунбек иши кўриб чиқилди. Қайд этиш лозимки, судланувчи муқаддам Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси ва бошқа моддалар билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Суд материалларидан аниқланишича, жорий йилнинг 25 июнь куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида У.Иманов маст ҳолатда ўзига нотаниш бўлган харидор М.Мансурованинг белидан паст қисми ва думба қисмларини қўли билан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилган. Эркак айбига иқрорлигини билдириб, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини, бундан кейин бу каби ҳаракатларни содир этмаслигини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўради.

Жабрланувчи ўз ўрнида суддан ҳуқуқбузарга нисбатан оғирроқ жазо тайинлашни сўради.

Суд ҳуқуқбузар У.Имановни “шаҳвоний шилқимлик қилиш, яъни шахсга нисбатан унинг учун номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган, шахснинг ташқи қиёфасини ёки қадди-қоматини тавсифлашда, имо-ишора қилишда, тегинишда, чақиришда ифодаланган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни бир марта қўпол равишда ёки бир неча марта содир этиш”да ифодаланган Ўзбекистон Республикаси МЖтК 41-1-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб ҳисоблайди. Ҳуқуқбузар У.Иманов ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармай, Ўзбекистон Республикаси МЖтК 194-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир қилган.

Суд, ҳуқуқбузар У.Имановга жазо тайинлашда жавобгарликни оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатларни муҳокама қилиб, оғирлаштирувчи ҳолатлар тариқасида муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилганлигини, унинг харакатларида жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобатга олиб унга нисбатан модда санкциясида кўрсатилган маъмурий қамоқ жазосини тайинлашни лозим топди.

Иманов Учқунбек Ўзбекистон Республикаси МЖтК 41-1-моддасининг 1-қисми ва 194-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилди ва унга 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдорида, яъни 3.400.000 (уч миллион тўрт юз минг) сўм жарима жазоси тайинланди.

#СукутСақлама #Қонунлар #ШаҳвонийШилқимлик

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Буюк Британия ва Франция сиёсати миллий масалаларга аралашмайдиган мустамлака режимларига хосдир. Улар ўрнатилган вазиятни ўзгартириши ва Европа ҳукмронлигига қарши норозиликларни келтириб чиқариши мумкин бўлган ислоҳотларга бефарқ эди.

Британия ва Франция мустамлакачи амалдорлари маҳаллий аёлларни "паранжи остида тириклайин кўмилган" деб таърифлаган ва эркак одатда ўз хотинига "ҳамроҳ эмас, балки асир ва қул" сифатида муносабатда бўлишини таъкидлаган. Овруполиклар золим гендер меъёрларини ҳам ўз ҳукмронлигини оқлаш учун ишлатган. Натижада, мустамлака қилинган ҳудудлардаги маҳаллий ислоҳотчилар феминистик ғояларни қабул қилганда, бошқалар уларни Ғарбга таслим бўлган деб билишган.

Мустамлакачиларнинг паранжи ва маҳаллий маданиятга нисбатан нафрати кенгроқ маънода паранжига миллий тимсол сифатида янги ҳаёт бахш этди.
Элизабет Томпсон таъкидлаганидек, Туркия шахсий мақом тўғрисидаги қонунларни ислоҳ қилишга ва ошкор қилишни рағбатлантиришга муваффақ бўлди, негаки аёллар мақомидаги ўзгаришлар хорижликларнинг мажбурлаши билан эмас, балки замонавий миллий давлатнинг мустаҳкамланиши билан боғлиқ эди.

Аммо шуни ҳисобга олиш керакки, бу давлатлар авторитар режимга эга бўлиб, улар автоном аёллар сиёсий фаолиятини рағбатлантирмаган ёки тақиқлаган. Шундай қилиб, Туркияда ҳам, Эронда ҳам автоном феминистик ва аёллар ташкилотлари ёпилиб, уларнинг ўрнига давлат ташкилотлари ташкил этилди.
 
Росина Ангалишева ва Шохрух Саъдуллаев тайёрлади

#СукутСақлама #махсуслойиҳа_немолчи #тарихдааёллар #ўзлик

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Жорий йилнинг 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий судида Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди “Немолчи.Уз” лойиҳасининг судлар фаолиятини ёритиш, ҳуқуқий тарғибот ва қонун устуворлигини таъминлашдаги ҳиссасини қайд этиб, лойиҳани эсдалик совғаси билан тақдирлади.

“Nemolchi.uz” таҳририяти Ўзбекистон Республикаси Олий судига жамоамиз фаолиятига кўрсатаётган эътибори, шунингдек, Олий суд матбуот хизматининг мулоқотга очиқлиги учун миннатдорчилик билдиради.

Биз, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидовни "Шуҳрат" медали билан тақдирланганлиги билан табриклаймиз.

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Индамасдан қулоқ тутадиган бола ҳар қандай ота-онанинг орзуси бўлса керак. Гоҳида сабр косамиз тўлиб кетади, қаттиқ чарчаймиз, аммо боламизнинг тарбияси яхшиланмайди. Ота-она билан фарзанд ўртасидаги муносабатни қандай қилиб муваффақиятли томонга ўзгартириш мумкин?

Баъзида ота-оналар фарзандининг шўхликларини ҳурматсизлик деб билади ва бундан қаттиқ ҳафа бўлиб, ҳурматни талаб қила бошлайди. Уларнинг бу талаблари эса боланинг асабийлашишига сабаб бўлади. Қатъий қоидалар ўта юқори стрессни келтириб чиқаради.

Қизиғи, ота-оналар қанчалик босиқлик билан муомала қилишар экан, болалар шунчалар уларга қулоқ солишни бошлашади. Бу экспертларнинг фикри.
Унутманг, сиз фарзандингиз билан асло душман эмассиз. Уларни ўзингиз билан бир жамоадош сифатида ҳис этсангиз, мулоқот қилиш шунчалик осонлашаверади.

Психологлар ота-оналарга ўз фарзандлари учун мураббий бўлишни маслаҳат беришади. Бундай ёндашув ота-онанинг ўрнини мустаҳкамлайди. “Мураббий режими” хафа ота-онани яхши томонга ўзгартиради. Энг муҳими, улар фарзандини тўғри томонга йўналтира бошлайди. Хотиржамлик эса айниқса, қулоқ солмайдиган болаларни тарбия қилаётган ота-оналар учун муҳим.

👉 Намуна бўлинг
Болага бақиришдан чарчаган бўлсангиз, шахсий ҳиссиётларни жиловлаш орқали фарзандингизга намуна бўлишингиз керак. Мана шу йўлга ўтсангиз, аввалига ўзингизга ҳам, болангизга ҳам ғалати туюлади. Лекин узоқ истиқболда яхши натижаларни бериши тайин. Ўзингизни назорат қилинг, ҳиссиётлардан тийилинг. Атрофдаги кичкинтойлар буни кўриб ўрганишади. Одам бир зумда ўзгармайди, лекин бақиришни камайтирсангиз, фарзандингиз сизга кўпроқ бўйсунаверади. Тажрибаларда бола 10 кунда ўзгаргани маълум бўлган.

👉 "Ҳукмронлик" учун курашманг
Хокимият учун фойдасиз курашда куч сарфлашнинг кераги йўқ. Фарзанд оиладаги ўрнингизга таҳдид қилмаяпти, сизнинг мақсадингиз эса муаммони ечиш учун болангиз билан келишишдир.

👉 Кўпроқ тингланг
Фарзандингизни тушуниш учун кўпроқ тингланг, уларга маъруза ва нутқларни сўзламанг.

👉 Тушунишга ҳаракат қилинг
Тушуниш ва қўллаб-қувватлаш фарзандингизни ҳар қандай мулоқот учун тайёрлайди. Натижада улар сиздан сир сақламайди. “Сен буни қилмаслигинг керак”, - дейишнинг ўрнига “Кайфиятинг бузилганини тушунаман”, деб гап бошланг.

Қулоқсиз боланинг ота-онаси бўлиш машаққатли меҳнат. Аммо катталар тарбия усулини бироз ўзгартирсалар, уларнинг қалбига йўл топиш осонлашаверади.

www.psychologies.ru сайтидан Нодира таржима қилди

#СукутСақлама #лойиҳадан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

2023 йил 14 июн куни Немолчи.уз таҳририяти АҚШ фуқароси Максим Пенсон ҳимоя ордери тартибини бузгани ва майда безорилик қилгани учун жаримага тортилгани ҳақидаги янгиликни эълон қилган эди. Суд қарори ҳақидаги маълумотлар суд қарорларининг очиқ маълумотлар базаси public.sud.uz дан олинган эди.

Таҳририятимизга суд қарорларининг ўша очиқ маълумотлар базасидан маълум бўлишича, 2023 йил 23 июн куни М.Пенсон биринчи инстанция судининг қарори устидан апелляция тартибида шикоят киритган. Апелляция инстанцияси судининг ажримида суд томонидан тарафларнинг кўрсатмалари тинглангани, гувоҳ ва дўкон ходимининг кўрсатмалари тинглангани, шунингдек, М.Пенсон тақдим этган видеоролик ўрганилганлиги қайд этилган. Вазиятни ўрганиб чиқиб, апелляция суди М.Пенсоннинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломатлари йўқ, деган қарорга келди.

Шуларни инобатга олиб, 2023 йил 14 июль куни Тошкент шаҳар суди судьяси Ражабов Д. Жиноят кодексининг 271-моддаси 1-банди асосида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман судининг 2023 йил 9 июндаги ҳал қилув қарорини бекор қилди. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси билан иш юритуви тугатилди.

#СукутСақлама #Қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Устимиздан кулиш, ҳақоратлар, хоҳишимизга қарши иш кўриш зўравонликнинг турли кўринишларидир. Энг ёмони, улар бегоналар эмас, айнан ўзимизга яқин инсонлар томонидан амалга оширилади.

Вазият чидам бўлмас даражага етганда ёки сукут сақлашга кучимиз қолмаганида қонун вакиллари биринчи бўлиб шундай савол беришади: “Нима учун эртароқ айтмадинг?”

Сабаблар
Нима учун одамлар даҳшатли воқеалар ҳақида индамай юради.
🔹 Зўравонликнинг меъёр дея ҳисобланиши
Жамиятимизда кўпгина зўравонлик ҳолатларига баҳона тайёр. Масалан, фарзандларни калтаклаш, камситиш йиллар давомида меъёр дея қабул қилинади. Бунга ота-онанинг ҳаққи бор дейишади. Эътиборсизлик — хулқ-атворни мустаҳкамлармиш. Одамнинг устидан кулишни айбсиз ҳазилга айлантиришади. Миш-миш тарқатиш шунчаки ҳақиқат сифатида қабул қилинади. Шу сабабдан зўравонлик қурбонининг дод-войига қулоқ ҳам солишмайди.

🔸 Зўравонлик ҳолатини юмшатиш
Бунда зўравонлик ҳодисаси ҳақида эшитган одам фақат тингловчи бўлади. Муаммони эшитади, лекин чора кўролмайди. Ундан ҳеч қандай фойда йўқ. Кўпинча бундай вазиятларга болалар тушади: мактабдаги синфдошлари томонидан камситилади, бу ҳақда ота-онасига айтса ҳам катталар чора кўрмайди. Натижада бола ўша ёмон муҳитда ёлғиз ўзи қолаверади.

🔹 Уят
Зўравонлик қурбонлари аввало ўзларини айблашади. “Онамнинг кайфияти ёмон бўлганда бекор пул сўрадим”, “Айтган барча шартларига рози бўлишим керак экан” дея оқлашади зўравонни. Қарабсизки, жабрдийдалар меҳр-муҳаббатга лойиқ эмасмиз, деб ўйлашади.

🔸 Қўрқув
Зўравонликка учраган одамлар бу ҳақда гапиришга қўрқишади, айниқса, болалар. Бола ҳақиқатни айтиб берса нима бўлишини билмайди. Уни уришишадими, жазолашадими? Балки ёмонлик қилган одам ота-онасини ҳам таъқиб қилсачи? Катта одамлар ҳам масалан, бошлиғи ёки ҳамкасбининг зўравонлиги ҳақида кимгадир айтишдан олдин роса ўйлайди. Исботи бўлса ҳам барибир улар жазосини олишмайди, деган хаёл билан сукут сақлашни афзал билишади.

👉Маслаҳатлар
Зўравонликнинг ниқоби кўп. Унга ҳар қандай ёшдаги инсон учраши мумкин. Нимагадир бизнинг жамиятимизда аёл турмуш ўртоғи томонидан зўравонликка учраса, айб саналмайди ёки аёллар зўравонлигидан азият чекувчи эркакларга нисбатан жиддий қаралмайди. Бу эса қурбоннинг сукут сақлаши учун яна бир сабаб.

❗️Зўравонлик қурбони олдингизга келдими, ҳеч қачон бефарқ бўлманг. Зўравонликни оқламанг.
❗️Зўравонлик қурбони бўлган одамни беқадр қилманг
Ҳар қандай жароҳат оғриқли. Танаси бошқа дард билмас, кабилида иш тутманг. Қандай ҳодисани бошидан кечирмасин, инсон аввало меҳрибонлик ва яхши муносабатга лойиқ.

www.psychologies.ru сайтидан Нодира таржима қилди

#СукутСақлама #лойиҳадан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Нозима Махмудованинг "Эътироф йўли - Ўзбек аёли 100 йил ичида" мавзусидаги маърузасига таклиф этамиз

Маъруза ўзбек тилида бўлиб ўтади, рус тилига таржима қилинмайди.

Ўтган 100 йил ичида Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшган аёллар ҳақида гаплашамиз. Тарихий китобларни варақларкансиз, баъзида шундай фикр келади: “Аёллар қани? Нега улар қандай улғайгани, қандай яшагани, нималар ҳақида орзу қилгани ҳақида маълумот йўқ? ”

Бизгача сақланиб қолган заргарлик буюмлари, гиламлар ва аёллар кашта қилган матолар, “Шашмаком” садоларида жавоб излашга уринамиз. Қаердасиз, юртимнинг ўтмишдаги аёллари? Жавобни бугун юрт ва дунё манфаати учун эркаклардан кам эмас, баъзан кўпроқ меҳнат қилаётганлардан топиш мумкин. Шифокорлар кабинетларида, дипломатик ваколатхоналарда, таълим тизимида, банкларда, далаларда, лабораторияларда.

Аёлларга ҳар доим ўзини намоён қилиш имконияти берилганида, дунё қандай бўлар эди, деган саволга жавоб топиш қизиқ. Зеро, аёлларнинг ўтган юз йил давомида эришган ютуқлари ҳайратга солади. Ва бу фақат бошланиши. Нафақат қоғозда, балки реал ҳаётда ҳам тенглик сари қадам ташлашда давом этайлик.

📅 Сана: 21июнь
🕒 Вақти: 18:30
📍 Жойи: Human House (43 Kichik Mirobod)

Кириш бепул. Қуйидаги ҳавола орқали олдиндан рўйхатдан ўтиш зарур. Жойлар сони чекланган.

#СукутСақлама #АёлларТарихи #Маъруза #ўзлик

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Нозима Махмудованинг "Эътироф йўли - Ўзбек аёли 100 йил ичида" мавзусидаги маърузасига таклиф этамиз

Маъруза ўзбек тилида бўлиб ўтади, рус тилига таржима қилинмайди.

Ўтган 100 йил ичида Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшган аёллар ҳақида гаплашамиз. Тарихий китобларни варақларкансиз, баъзида шундай фикр келади: “Аёллар қани? Нега улар қандай улғайгани, қандай яшагани, нималар ҳақида орзу қилгани ҳақида маълумот йўқ? ”

Бизгача сақланиб қолган заргарлик буюмлари, гиламлар ва аёллар кашта қилган матолар, “Шашмаком” садоларида жавоб излашга уринамиз. Қаердасиз, юртимнинг ўтмишдаги аёллари? Жавобни бугун юрт ва дунё манфаати учун эркаклардан кам эмас, баъзан кўпроқ меҳнат қилаётганлардан топиш мумкин. Шифокорлар кабинетларида, дипломатик ваколатхоналарда, таълим тизимида, банкларда, далаларда, лабораторияларда.

Аёлларга ҳар доим ўзини намоён қилиш имконияти берилганида, дунё қандай бўлар эди, деган саволга жавоб топиш қизиқ. Зеро, аёлларнинг ўтган юз йил давомида эришган ютуқлари ҳайратга солади. Ва бу фақат бошланиши. Нафақат қоғозда, балки реал ҳаётда ҳам тенглик сари қадам ташлашда давом этайлик.

📅 Сана: 21июнь
🕒 Вақти: 18:30
📍 Жойи: Human House (43 Kichik Mirobod)

Кириш бепул. Қуйидаги ҳавола орқали олдиндан рўйхатдан ўтиш зарур. Жойлар сони чекланган.

#СукутСақлама #АёлларТарихи #Маъруза #ўзлик

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Борган сари кўп аёл-қизлар юзлари ва овозлари сунъий интеллект томонидан ўзгартирилиб, шубҳали ғоялар ёки маҳсулотларни тарғиб қилиш учун фойдаланилаётганини аниқламоқда.

Технология эндиликда ҳақиқий одамнинг овозини қайта яратиш, кейин аслида айтилган гапларни алмаштиришга ва видеони ишончлироқ қилиш учун лаб ҳаракатларини мослаштириш имконини беради, бу эса дипфейкни аниқлашни тобора қийинлаштирмоқда ва қурбонлар сони ошишига олиб келмоқда.⠀

CivAI нотижорат ташкилоти ҳаммуассиси Лукас Хансеннинг фикрича, жиноятчилар ва дезинформацион дастурлар ҳар бир киберҳужум ўз нархига эга бўлган бизнес юритмоқда. Бироқ, технология янада қулайроқ бўлганлиги сабабли, контент миқдори кескин ошади.

Компаниялар ва ҳукуматларга дипфейкларни аниқлашда ёрдам берувчи Reality Defender компаниясининг бош директори ва асосчиси Бен Коулманнинг ёзишича, аудио, видео ёки тасвир интернетда бир неча сония давомида оммага очиқ бўлса ҳам, ундан бутунлай ноёб нарса яратиш учун фойдаланиш мумкин. Видеолар жуда тез тарқалади ва кўпинча одамлар ўзларининг тасвирлари ишлатилганлигини ҳатто англамайдилар.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, полиция бўлимларида кибержиноятларни тергов қилиш учун пул тўлаш ёки ўз ходимларини ўқитиш учун ресурслар етишмайди. Дипфайклар билан боғлиқ таклиф этилаётган қонун лойиҳалари асосан порнография ёки сиёсий рекламага қаратилган. Жиноий иш қўзғатиш қимматга тушади. Бундан ташқари, фирибгарлар қонуний тўсиқларни қандай четлаб ўтишни билишади.

YouTube фойдаланувчиларга инсоннинг юзи ва овозини тақлид қилувчи сунъий интеллект томонидан яратилган контентни ўчиришни сўрашга рухсат бериш устида ишлаётганини айтди. Вакил Нейт Фанхаузер ўз баёнотида шундай деб ёзган: "Биз дипфейклар ва уларнинг ортидаги ҳужумчиларни аниқлашга катта маблағ сарфлаяпмиз. Реклама сиёсатимизга киритилган сўнгги янгиланиш ҳуқуқбузарларнинг аккаунтларини блоклаш учун тезроқ чора кўриш имконини беради”.

Манба: Washington Post. “AI hustlers stole women’s faces to put in ads. The law can’t help them.” –

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Барча инсонларни хавотирли ўйлар ва ҳаяжон туйғулари қийнаб туради. Айнан стресс билан салбий фикрлар организм қаришига олиб келади.

Қариш қоидаси
Танамизда жойлашган хромосомалар учида махсус қобиқ бор. Улар хромосомаларни ҳимоя қилади, шу орқали тикланишига ёрдам беради. Агар ушбу қобиқ эрта қисқарса ёки кучдан қолса, хромосома тўлақонли ҳосил бўлолмайди ва қарилик касалликлари келиб чиқади. Тадқиқотлардан бирида олимлар сурункали касаллиги мавжуд бўлган фарзанди бор оналарни кузатишган ва хромосома қобиғининг эрта қариганини аниқлашган. Яъни, улар тенгдошларига қараганда 10 ёшга эртароқ қаришган.

ПРОФИЛАКТИКА
1️⃣ Фаҳм-фаросат
Фаросат билан иш тутиш ҳам кутилмаган натижаларнинг олдини олади. Бу соғлом биокимёвий муҳитни таъминлайди ва ҳужайралар умрини узайтиради.
2️⃣ Янги тажрибаларга очиқлик
Содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан очиқлик назарда тутилмоқда. Доимий салбий муносабат ёки янгиликлардан ҳимояланиш хромосома қобиқларига зарар етказади.

АМАЛИЁТ
Қийналиб кетдингизми, ҳамма нарсани юракка яқин оляпсизми, у ҳолда бир машқни ўргатамиз. Тўхтанг, чуқур нафас олинг ва уч қадамни бажаринг.
1️⃣ Фикрларингизни чалғитинг
“Ўйлаётганим аслида ичимдаги фикрим эмас”, “Мен билан салбий фикрларим мутлақо бир-бирига душман”, “Ундай ўйламаслигим керак”, каби фикрлар бунга ёрдам беради.
2️⃣. Эътиборни қўлларга қаратинг
Қўлларингизни бир неча сония давомида бир-бирига яхшилаб ишқаланг. Бу жисмоний ҳаракат диққатни жамлашга ва кундалик ҳаётга қайтишга ёрдам беради.
3️⃣ Ҳаётга қайтганингизни тасдиқланг
Энди атрофда нима содир бўлаётганини диққат билан кузатинг. “Мен воқеаларга қайтдим, ҳамма таклифларга очиқман” деб ўзингизга уқтиринг.

✔️ХУЛОСА
Тафаккур ва тана саломатлигининг сири — ўтмиш ҳақида қайғурмаслик, келажакни ўйламаслик, бўлғуси муаммолар учун хавотирланмаслик, ақлан ва қалбан ҳозирги кун, айни дақиқалар билан яшашдир” дейилади донолар ўгитида. Айнан ушбу сўзлар кўпчилигимиз учун мотивация бўлсин.

www.psychologies.ru сайтидан Нодира таржима қилди

#СукутСақлама #Лойиҳадан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Асал ойи давомида Мишель Жанс унинг суратидан жинсий саломатликка оид реклама учун фойдаланилганини билди. Мишель - саёҳатлар, уй декорацияси ва тўйларни режалаштириш ҳақида контент яратадиган блогердир. Обуначилари ушбу рекламани Ютуб орқали топишгани ҳақида маълум қилишди.

Фирибгарлар Мишель умуман бошқа нарса ҳақида гапираётган видеоларидан бирини ишлатишди. Мишелнинг видеоси Vigor Wellness Pulse ташкилоти муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган веб-сайтга ўтказади. У сайт эса порно видеоларга йўналтиради.

Одатда машҳур инсонларнинг видеоларидан турли хизмат ва товарларни реклама қилишда фойдаланишади. Лекин бундай муаммога ижтимоий тармоқларда машҳур бўлмаган инсонлар ҳам учраши мумкин экан.

Пенсильвания университети талабаси Ольга Лоек унинг "иштирокидаги" 5000 та видео Хитой ижтимоий тармоқларида айланаётганини билиб қолади. Ольга Little Red Book (Инстаграмнинг хитойча муқобили)да видеони кўрди, у ерда у умрида гапирмаган хитой тилида "сўзлайди". Видеолардан бирида унинг исми Наташа бўлиб, у Кремль биноси ёнида туриб, Путинни мақтаган. Ваҳоланки, Ольга Украинада туғилиб ўсган. У ҳаётда бундай видео чиқармаслигини айтди.

Кадрлар бўлими бошлиғи Керри Уильямс ўз "иштирокидаги" ТикТок видео ҳақида дўсти юборган скриншот орқали билиб қолади. У видеода интим саломатликни яхшилаш йўллари ҳақида гапиради. 30 сониялик роликда бошқа жинсий тусдаги маълумотлар ҳам келтирилган. Ваҳоланки видеодаги овоз уники эмас, порно актрисаники эди. Керри бу видеони 19 ёшли ўғли кўриб қолишидан жуда қўрқди. Натижада Ютуб ушбу видео билан боғлиқ реклама берувчининг ҳисобини блоклади.

Манба: Washington Post. “AI hustlers stole women’s faces to put in ads. The law can’t help them.”
Давоми бор

#СукутСақлама #дипфейк

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Туркманистон Компартияси аёллар бўлимининг 1927 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган йиғилишида биринчи котиб Ҳалмурод Соатмуродов совет тузумининг хотин-қизлар манфаатлари йўлидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида сўзлаб берди. Бироқ, унинг айтишича, бундан ҳам радикал қадамлар керак, акс ҳолда Туркия, Эрон ва Афғонистон мусулмон давлатлари аёлларга нисбатан илғор сиёсатида Совет Иттифоқидан ўзиб кетиши мумкин.

“Бу давлатлар хотин-қизларни озод қилиш йўлида илгари силжиб борар экан, – деди у, – қулоқлар, муллалар, эшонлар аёлларни бизга қарши қайириш хавфи бор: “Мана, Туркия, Форс каби қолоқ давлатлар шундай қонунлар чиқаряпти. Совет ҳукумати эса сиз учун ҳеч нарса қилмайди."

Император мустамлакачилари маҳаллий никоҳ ва оилавий анъаналарга аралашишни истамаган бўлсалар, Совет ҳукумати Ўрта Осиёдаги мусулмон аёлларига нисбатан туб ўзгаришлар сиёсатини олиб борди. Аёлларни озод қилиш сиёсати қанчалик инқилобий бўлса ҳам, 1920 йилларда фақат совет коммунистлари унга эргашишда ёлғиз эмасдилар. Шуни ҳисобга олиш керакки, қўшни “буржуа” мусулмон давлатлари ҳам янги оила қонунлари кодексларини кашф этиш ва қабул қилишни рағбатлантириб, аёлларни сафарбар этиш ва тарбиялашга интилишган. Соатмуродовнинг баёноти шуни кўрсатадики, совет коммунистлари Марказий Осиёда ўзларининг гендер сиёсатининг "панислом" контекстини яхши билишган.

Тарихчи Стивен Коткин "урушлараро конъюктура" ҳодисасини қайд этади. Унинг таъкидлашича, Совет Иттифоқи сингари, Биринчи ва Иккинчи Жаҳон урушлари оралиғида, кўплаб сиёсий ҳокимиятлар ўз мамлакатларини янада "замонавий" қилишни мақсад қилиб қўйган ва янги шароитда маданий хилма-хилликни бошқаришнинг муқобил вариантларини излай бошлаган. Давлатлар "қолоқлик" ни енгиш ва аҳолини ноодатий усулларда сафарбар қилиш орқали янги, замонавий бошқарув ғоясини қабул қилиш учун рақобатлашди. Шу маънода, унинг фикрича, Совет Иттифоқидаги урушлараро даврни ўз замондошлари, жумладан, либерал ва либерал режимлар билан солиштириш мумкин.

Давоми бор

Росина Ангалишева ва Шохрух Саъдуллаев тайёрлади

#СукутСақлама #махсуслойиҳа_немолчи #тарихдааёллар #ўзлик

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Жорий йилнинг 22 май куни Nemolchi.uz лойиҳасининг юридик ёрдам бўлимига қизни ўқишига элтиб бораётган “Яндекс” такси ҳайдовчисининг ноўрин ҳаракатлари юзасидан мурожаат келиб тушган.

Қизнинг сўзларига кўра, эрталаб у “Яндекс” такси орқали ўқишга кетаётганда сафар давомида ҳайдовчи ўзининг шаҳватини қондиришга ўхшаш ҳаракатларни амалга ошираётганини пайқаган. У қўрқиб кетганига қарамай телефонидаги видеокамерани ёқиб, такси ҳайдовчисининг ҳаракатларини тасвирга олишга уринди.

Кейинроқ қиз ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза ёзган ва бир неча соатдан кейин ҳуқуқбузар қўлга олиниб, туман ички ишлар идораси бўлимига олиб кетилган. Қўлга олинган Д.Б.Шовкатов қиз ҳаммасини нотўғри тушунганини, иштонини тўғрилаганини айтиб, айбини тан олмади. Бундан ташқари, қўлга олинган Шовкатовнинг ёнида тиғли қурол – пичоқ бўлиб, уни қандай мақсадда олиб юрганини профилактика инспекторларига тушунтириб бера олмади.

Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди 31 май куни фуқаро Д.Б.Шовкатовни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) ва 185-2-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топди ва унга 15 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Лойиҳадан: агар сиз худди шундай вазиятга тушиб қолсангиз, иложи бўлса, нима бўлаётганини видеога ёзиб олишни маслаҳат берамиз ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига шикоят қилишни унутманг. Ўйлаймизки, бундай хатти-ҳаракатларга йўл қўйган шахсларни қонунан жазолаб, бошқа бундай ҳаракатларга йўл қўйилмаслигига эришиш мумин.

#СукутСақлама #Қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ишлаш учун хоҳиш йўқ. Сабаблар:

👉 Эпилептоидли радикал
Бундай инсонга тез асабийлашиш, ғазаб, зиддиятларни куч билан ҳал қилиш, тартибни талаб қилиш каби ҳислатлар хос.
Бунга эса нимжон асаб тизими, доимо ўзини назорат қилиш, ўта талабчанлик, ички танқиднинг кучлилиги сабаб бўлади.
Тажовузкорлик натижасида инсон ўч олишни истайди, унинг “ишлашни истамайман” деган гапининг замирида иш берувчига бўлган нафрат яширин бўлади.

👉 Қурбон тимсоли
Бундай инсон ҳамманинг кўз олдида ўзини қурбондай кўрсатгиси келади. Унга қийналаётгандай кўриниш ёқади, чунки атрофдагиларнинг раҳм қилишини хоҳлайди.

👉 Аёллик назокати
Бу сценарийда аёллар асосан ўзларини кўз-кўз қилишдан нарига ўтмайди. Масъулият ва жавобгарликни эса ўз зиммасига олгиси келмайди. “Мен оғир иш қилолмайман, нега менга ҳеч ким имтиёз бермайди”, - дея нолиб юради.

👉 Кучли хавотир
Доим хавотир олиб, қўрқиб юрадиганлар ўзига ишонмайди. Ишлаш учун мотивацияси ҳам бўлмайди.

👉 Ўзига юқори баҳо берадиганлар
Улар ўзларининг наздида камида бошлиқ, раҳбар ёки ҳоким бўлиб ишлашлари керак. Кичик ходим бўлиб эса ишлолмайди. Бундай тоифадаги инсонлар меҳнат қилишни исташмайди, балки эътирофни кутиб яшайди. Шу сабабдан хизмат пиллапоялари бўйлаб кўтарилиш ҳам бўлмайди. Улар камситилишни кўтара олмайди. Қолаверса, унча мунча маошни ҳам менсишмайди.

👉 Енгил ҳаёт кечирадиганлар
Албатта, ундайларда на масъулият, на жавобгарлик бўлади. Улар қарз олиб яшашдан қўрқмайди, худди улар учун кимдир ишлаб топиши керак. Ҳаётидаги қийинчиликлари учун эса кимдир айбдор.

👉 Ўта фаоллар
Одамда қувват кўп бўлса, у янги ишларни тез бошлайди, лекин охиригача тугатиши қийин. Бундай хислат билан бир жойда доимий ишлаб бўлармиди?!

👉 Ўта одоблилар
Кимгадир ёрдам беришни яхши кўришади ёки ҳаммани қутқаргиси келади. Уларга рақобат қилиш, пойгалар хос эмас. Ундайлар жамоада кўп ишлолмайди, доим нимадандир қўрқиб юради. Қолаверса, раҳбарлик мутлақо қўлидан келмайди.

👉 Қоидабузарлар
Бундайларнинг “ишлашни истамайман” деган фикри, “мен ҳокимият ва пулни истайман, истаганимча ёлғон гапираман ва қоида бузаман” деган маънони англатади.

❓Чора борми?
Аввалига сабабларни аниқлаш керак. Юқоридаги қайси банд сизга тўғри келади?
Кейин жароҳатлар устида ишлаш зарур. Эски хафаликларни унутиш лозим. Ўтмиш бугунингиз ва келажагингизга соя солмасин. Бажараётган ишингизни ҳам яхшилаб ўйлаб кўринг. Балки сиз бошқа ишга кўпроқ лаёқатлидирсиз.

www.psychologies.ru сайтидан Нодира таржима қилди

#СукутСақлама #Лойиҳадан

Читать полностью…
Подписаться на канал