2024 йилнинг 1-чорагида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 4 343 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 2 344 нафарига жарима жазоси, 1 999 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.
Манба: https://sud.uz/
#СукутСақлама #қонунлар
Қозоғистонда оилавий зўравонликка қарши курашга қаратилган қонун имзоланди. Нима ўзгаради:
– Хотин-қизлар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай кўринишлари учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. Оила институтини мустаҳкамлаш ва вояга етмаганлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган стандартлар жорий этилмоқда.
- Қасддан баданга енгил шикаст етказиш ва калтаклаганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилди. Баданга қасддан ўртача оғир ва оғир шикаст етказганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
– Оталик, оналик ва болалик институтини мустаҳкамлаш, шунингдек, болаларни умуминсоний, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида ахлоқий ва маънавий тарбиялашни таъминлашга асосланган никоҳ ва оила қонунчилигининг янги тамойиллари белгиланмоқда.
- Ўз жонига қасд қилишга ундаганлик ва ёрдам берганлик, шунингдек, ўз жонига қасд қилишни тарғиб қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилди.
- 16 ёшга тўлмаган шахсларга шаҳвоний шилқимлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилди. Вояга етмаган шахсни ўғирлаш ва қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум қилиш учун жазолар сезиларли даражада кучайтирилди.
- Вояга етмаганларга нисбатан буллинг, кибербуллинг кабилан учун илк бор маъмурий жазо киритилди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда турмуш ўртоғи Салтанат Нукеновани ўлдиришда айбланаётган собиқ миллий иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаев устидан суд жараёни давом этмоқда. Халқ орасида эса узоқ кутилган қонун "Салтанат қонуни" номини олди.
#СукутСақлама #қонунлар
Бугун, 14 апрель куни лойиҳамиз волонтёри аёл ва эркак ўртасидаги низога гувоҳ бўлди. Кейинчалик уларнинг эр-хотин эканлиги маълум бўлди.
Аввалига эркак пастроқ овозда хотинини сўкиб, қўлини кўтарди, кейин эса бор кучи билан оёғига тепди ва "йўқол" деб бақирди.
Волонтёримиз низога аралашиб, 102 га қўнгироқ қилди. Эркак эса ундан аралашмасликни талаб қила бошлади. Волонтёримиз аёлга қўл кўтариш жиноят эканлигини эслатганида, эркак "Бу мени хотиним. Хоҳласам ураман, хоҳласам эркалайман" деди ва сўкинишда давом этди. Фаолимиз камерани ёқиб барчасини ёзиб олди.
Эркак ички ишлар участкасида волонтёримизга манзилини билиб олса тинч қўймаслик билан қўрқитди.
Эркакнинг хотини ариза ёзишдан бош тортди. Эртага хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор у билан кўришади.
Воқеалар ривожини кузатамиз.
#оилавийзўравонлик #СукутСақлама
Токсик феминликнинг асосий салбий хусусиятларидан бири бу ўз шахсиятини йўқотишдир. Ўзларини муайян стандартларга мослаштирадиган аёллар ўзларининг хоҳиш-истакларидан воз кечади. Жамият аёлларни ташаббускор бўлишга ундамайди. Кўпинча аёллар ўз истакларини сукунат билан ифодалайди ёки манипуляция йўлига ўтиши мумкин. Шу билан бирга, аёлларга ғазаб ва аниқ норозиликни кўрсатишга йўл қўйилмайди.
Аёлларда ночорлик синдроми ҳам ривожланади, бунда аёл ўзи қарор қабул қила олмаслигини ҳис қилади. Жиддий қарорлар эркак томонидан қабул қилиниши керак, деб ишонишади. Бироқ, аёлларнинг масъулиятли қарорлар қабул қилишга қодир эмаслигига ишониш учун биологик ёки психологик сабаб йўқ.
Бундан ташқари, токсик (заҳарли) феминликдан азият чекадиган аёллар мизогиния (аёлларга нисбатан душманлик, нотўғри муносабат ва ҳатто нафрат)ни намоён қилади ва бошқа аёлларни рақиб сифатида қабул қилади.
Ольга Любомирова тайёрлади
#СукутСақлама
Кейинги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини мустаҳкамлаш борасидаги изчил саъй-ҳаракатлар алоҳида эътиборга лойиқ.
2024 йилнинг 1-чорагида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) билан 318 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 97 нафарига жарима жазоси, 221 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.
Манба: /channel/oliysuduz
#СукутСақлама
Токсик эркаклик ҳиссиётларга қулоқ тутмаслик, психологик ёрдам сўрашни истамаслик ва зўравонликни рағбатлантиришда намоён бўлиши мумкин. Бундан ташқари, эркаклар "аёл"лар ишидан қочишади: тозалаш, овқат пишириш ва ҳатто болаларга қараш. UN Women статистик маълумотларига кўра, аёллар эркакларникига қараганда камида икки баравар кўп уй ишларини бажаради. Шунингдек, Пенсилвания университети тадқиқотида эркаклар атроф-муҳит ҳимоясини аёллик билан боғлаши аниқланди.
Токсик феминлик эса одатда стереотипик аёл хатти-ҳаракатларида ўзини намоён қилади. Аёллар итоаткорлик, мулойимлик, камтарликни намоён қилади. Гендер ижтимоийлашув сабр-тоқатни рағбатлантирадиганлиги сабабли, кўплаб аёллар эркакларнинг зўравонлигига тоқат қиладилар ва буни меъёр деб билишади. Улар низодан қочадилар ва ўз манфаатларини бошқалар, кўпинча эри ва болалари учун қурбон қиладилар. Шунингдек, улар эркакларнинг манфаатларига эътибор беришади ва уларга мослашадилар.
Ольга Любомирова тайёрлади
#СукутСақлама
Дизайнер ва @azamating Телеграм канали муаллифи Азамат Шамузафаров ёзмоқда:
"Тбилисининг 11 та кўчаси ўз намунаси билан кўпчиликни илҳомлантирган муваффақиятли грузин аёллар шарафига номланади. Шу тариқа шаҳар ҳокимлиги хотин-қизларнинг ютуқларини оммалаштириш, шунингдек, ёш қизлар касб танлашда улар учун қанча имкониятлар очиқлигини кўрсатмоқчи.
Қизиқ, нега бизда кўчалар ва метро бекатларининг номларини ўзгартиришга бўлган иштиёқимиз бундай амалиётни ҳалигача қўлламадик?"
Азиз обуначилиримиз, сизнингча, агар бизда ҳам шундай амалиёт қўлланилса, замонамиз қайси вакилаларининг номларини кўчаларга бериш мақсадга мувофиқ? Фикрларингизни шарҳларда қолдиринг 👇👇
#СукутСақлама #Аёллар
Ўзбекистоннинг биринчи дипломли журналист аёли - Собира Холдорова. У Москвада журналистикани битириб келган, аёллар ҳуқуқи ҳақида кўп мақолалар ёзган.
Собира Холдорованинг тақдири жуда аянчли кечган. Сибирга сургун қилинганида ўғли бедарак йўқолган, фақат қизи билан қолган.
Сунъий идрок ёрдамида яратилган досье-видеони томоша қилинг.
#СукутСақлама #Аёллар
27 март куни Бекобод туманида 28 ёшли аёл 5-қаватдан тушиб кетиб вафот этганлиги ҳолати юзасидан Бекобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мархуманинг турмуш ўртоғи Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида ушланди.
Тергов ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади Тошкент вилояти прокуратураси хабарида.
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
Сирдарёда хотини ва қайнонасини ўта шафқатсизларча ўлдирган эркак 24 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Маълум қилинишича, қотиллик содир этилишидан бироз аввал эр-хотин ва қайнона ўртасида пул масаласида жанжал келиб чиққан ва воқеа содир бўлган куни эркак ўзи ишлаган дўкон кассасидан 15 миллион сўм пулни ўғирлаб, уйига маст ҳолда келган, тунда хотинига 15, қайнонасига 6 марта пичоқ уриб, қочиб кетган.
Эркак ЎзР ЖК 97-моддаси 2-қисми (Ўта шафқатсизлик билан икки шахсни қасддан ўлдириш) билан судланди. Шунингдек, судланувчи аввал пичоқбозлиги учун жазо ўтаганлиги маълум бўлди.
24 йил жазоси ҳам аёл яқинларининг дардини аритмайди. Мамлакатимизда аёллар ҳалигача ҳимояланмаган - кўчада ҳам, жамоат транспортида ҳам, ҳатто ўз уйида ҳам.
Нега илгари шу каби жиноятлар учун судланган шахс ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ҳисобда турмаган? Бу эр-хотин ўртасидаги илк жанжал эмасдир? Нега аввал икки кишини пичоқлаб ўлдирган одам озодликка чиқиб, бегуноҳ одамларни ўлдиришда давом этиши мумкин бўлса-да, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинланди?
Ваҳоланки эркак айбдор деб топилган моддада бундай жиноят умрбод қамоқ жазоси билан жазоланиши аниқ кўрсатилган.
#СукутСақлама #Қонунлар
"Ҳавотир олманг, ҳимоя ордерим бор-ку..."
Уч марта берилган ҳимоя ордери 28 ёшли аёлнинг ҳаётини сақлаб қолмади
Дам олиш кунлари ўзбекистонликларни гўёки 5-қаватдан сакраб жонига суиқасд қилган аёл ўлими ҳаммани ларзага солди. Ҳолат 27 март куни кечки соат 21:30 лар атрофида Бекобод туманининг "Далварзин" маҳалласида рўй берган. Воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари етиб келиб, далилий ашё сифатида марҳуманинг телефонини олишган. Икки нафар вояга етмаган қизнинг онаси бўлган аёлнинг ўлими юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Айтилишича, аёл 9 йиллик турмушнинг бор-йўғи 3 йилини эриникида яшаган. Унга 3 марта ҳимоя ордери берилган, аммо зўравон бирон ҳолатда жазога тортилмаган. Марҳуманинг акаси юридик ёрдам бериш ботимизга синглисининг ҳаётда олинган суратларини юборган, унда навбатдаги калтакланишдан сўнг ҳамма жойи кўкаргани акс этган.
Аёл 6 ва 2 ёшли қизчаларини боқиш учун турли ёлланма ишларда машҳул бўлган. Бир неча кун аввал эри яна бирга яшаш учун олиб кетган. Онасининг огоҳлантиришларига у “хавотир олманг, ҳимоя ордерим бор-ку” деб жавоб берган...
Биз, ўз навбатида, ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қиламиз. Аёлга уч марта ҳимоя ордери берилган, зўравонликнинг олдини олиш учун нима қилдингиз? Суҳбатлашиш билан кифояланиб, яраштираверганмисиз? Нега зўравон эркак жазоланмади?! Аёллар бизга ҳимоя ордерининг фойдаси йўқлиги ҳақида ёзишлари бежиз эмас экан. Мана сизга яна бир далил. Учта ҳимоя ордери унинг ҳаётини сақлаб қолмади. Икки вояга етмаган қиз онасиз қолди. Ижтимоий тармоқларда эса марҳумани ўлимидан сўнг ҳам тинч қўйишмаяпти, гўёки ҳаммасида угина айбдор...
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
Ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси айбдор деб топилиб, 8 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Аввалроқ биз тошкентлик мусиқа ўқитувчиси Султанов А. ҳақида ёзган эдик, у ўзининг уйида машғулотлар пайтида ўзининг вояга етмаган шогирд қизини зўрламоқчи бўлган. Воқеа саҳифаларимизда эълон қилингач, эркакка ЎзР ЖК 119-моддаси 4-қисми (14 ёшга етмаган шахс билан жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондириш) билан иш қўзғатилди.
Бизга кейинчалик унинг собиқ ўқувчиси боғланди, у ҳам устози томонидан тегажоғликка учраганини сўзлади. У шунингдек, Султанов ўқувчи қизларига тегажоғлик қилиши одат тусига кирганини таъкидлади.
Жиноят ишлари бўйича суд ҳукми билан ушбу шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 8 йил қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Телеграм каналида маълум қилинди.
Қонунчиликдаги ўзгартиришлар билан айбдор деб топилган эркак жазони ўташ муддатини қисқартириш тўғрисида ариза билан мурожаат қила олмаслигини алоҳида таъкидлаш жоиз, яъни у жазони тўлиқ ўтайди.
Биз жабрланган қиз ва унинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлашимиз, шунингдек, адолат қарор топиши учун шунча йил ўтса-да ўз бошидан кечирганларини баҳам кўришдан қўрқмаганларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
#СукутСақлама
❗️Ишламайдиган хотин ҳам умумий мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга
Азиза Умарова ўз саҳифасида ёзмоқда:
Дурдона Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлагач, магистратурани Японияда давом эттирган ва кейинчалик АҚШ га кўчиб ўтди. Жуда фаол, ақлли қиз эди.
Охирги соатларда Дурдонанинг исми фожеали хабарда пайдо бўлди. Пенсильваниядаги уйида собиқ эри (у ҳам Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчиси) аввал аёлни, кейин ўзини отиб ўлдиради. Иккаласи ҳам вафот этди. Икки нафар фарзанди қолди.
Кўриб турганимиздек, аёллар, ҳамма жойда ўлмоқда. Турли мамлакатларда. Ажрашгандан кейин ҳам аёлни қўйиб юбора олмайдиган эркаклар қўлида...
Шу ўринда биз қуйидаги мақолани яна бир бор эслатишни маъқул кўрдик.
Аёлларни жинсига кўра қасддан ўлдириш – фемицид – глобал муаммодир. БМТнинг сўнгги ҳисоб-китобларига кўра, ҳар йили 50 000 га яқин хотин-қизлар яқин партнёрлари ва оила аъзолари қўлидан ҳалок бўлади. Бу ҳар куни 137 йўқотилган ҳаёт дегани. Бу рақам фақат оила аъзолари ва партнёрлари томонидан содир этилган қотилликларни ўз ичига олади ва хотин-қизларнинг қуролли тўқнашувлар ва сарпо билан боғлиқ ҳолда ўлдирилишини ўз ичига олмайди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу кўрсаткич реал рақамдан анча паст, чунки кўплаб мамлакатлар ҳукуматлари аёллар қотиллиги ҳақидаги маълумотларни яширади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, фемицид эркакларни ўлдиришдан фарқ қилади, чунки аксарият ҳолатлар "узоқ давом этган оилавий зўравонлик, таҳдид ёки қўрқитиш, жинсий зўравонлик ёки аёлнинг партнёрига қараганда камроқ куч ёки ресурсларга эга бўлган ҳолатлар билан боғлиқ".
Партнёрлари ва оила аъзолари томонидан содир этилган фемицидлар "ғолиби" Осиё: маъруза эълон қилинган санагача у ерда ҳар йили гендерга асосланган 20 000 та ўлим ҳолати аниқланган. Кейинги ўринларда Африка (19 000), Америка (8 000) ва Европа (3000).
Гендер тенглиги бўйича Европа институтига кўра фемицид:
• Интим партнёрнинг зўравонлиги натижасида аёлларнинг ҳозирги ёки собиқ эри ёки йигити томонидан ўлдирилиши.
• Аёлларнинг қийноққа солиниши ва ўлдирилиши.
• “Номус” учун хотин-қизларни ўлдириш.
• Қуролли тўқнашувлар шароитида хотин-қизларнинг мақсадли ўлдирилиши.
• Қиз чақалоқларни ўлдириш ва ҳомиладан жинсига кўра қутулиш.
• Жинсий органларни кесиш билан боғлиқ ўлимлар.
• Жодугарликда айблаш.
• уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар савдоси, одам савдоси ва қуролларини тарқатиш билан боғлиқ бошқа аёллар қотилликлари.
#СукутСақлама
Кеча волонтёримиз эркак ўз хотинини тепаётганига гувоҳ бўлгани ҳақида ёзган эдик.
15 апрель куни воқеликнинг барча иштирокчилари воқеа содир бўлган маҳалла таянч пунктига таклиф этилди. Лойиҳа волонтёрига кўра:
"Мен эр-хотиндан сал кечроқ етиб бордим. Афсуски, билишимча, эркак аёлига биринчи марта қўл кўтариши эмас экан. Аёл эса ариза ёзиш ва ҳимоя ордери олишдан воз кечибди. Хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар ўз ишини жуда яхши бажарди. Суҳбат илиқ муҳитда ўтказилди, жабрланувчига барча ҳуқуқлари ва давлат ҳимоясини олиши мумкинлиги тушунтирилди. Жабрланган аёлнинг айтишича, кимдир унинг томонини олиши илк ҳолат экан".
Эркакнинг таҳдидлари туфайли волонтёримиз ўзига ҳимоя ордери олди ва эркак ордер талабларини бузса қандай жавобгарликка тортилиши тушунтирилди.
Эркак қилган ишига умуман пушаймон бўлмаган.
Содир бўлган ҳолат бўйича ЎзР МЖтК 183-моддаси (Майда безорилик) бўйича маъмурий иш қўзғатилди. Суд жараёни эртага ўтиши кутилмоқда.
#СукутСақлама
Марьям Мирзахоний — 2014 йилда Филдс мукофотига сазовор бўлган биринчи аёл номзоддир. Марям Мирзахоний Эрондан бу мукофотга биринчи номзод бўлган аёллардан ҳисобланади.
Марьям Мирзахоний Лобачевский геометрияси, Тейхмуллер бўшлиқлари, эргодик назария, симпектик геометрия бўйича ихтисослашган ҳам эронлик, ҳам америкалик математик аёл.
Феруза Сулаймонова тайёрлади
#СукутСақлама #Аёллар
Sa’ha’r turıp shıqsam Amu boyına,
Guller g’umshalanıp kuldi Ayımxan.
O’ner sahnasının’ shadlı toyında
Hawazın’ suysintti eldi Ayımxan.
Ibrayım Yusupov.
16 ёшидаёқ Қорақалпоқ театри саҳнасида миллионлаб томошабинларнинг қалбини забт этган бетакрор санъаткор Айимхан Шамуратова 1917 йили Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида дунёга келади.
Ёшлигидан чиройли овози билан овул тўйларида, йигит-қизлар базмларида халқ қўшиқларини ижро қилиб ўз мухлисларига эга бўлади. Уйдагиларнинг эътирозига қарамасдан, 1932 йили Қўнғирот колхоз театрида актриса сифатида ўз меҳнат фаолиятини бошлайди. Айимхан Шамуратова Қорақалпоғистон аёлларининг саҳнага чиқишига йўл очиб берган илк актриса. Ўша пайтлари Қорақалпоғистон театр саҳналарида аёлларнинг қўшиқ айтиши рол ўйнашига имкон бўлмаган. Саҳнада аёл образини ҳам эркаклар ижро этишган. 1933 йили Қорақалпоқ давлат театрининг бадий раҳбари ва директори А.Утеповнинг таклифи билан А. Шамуратова театрга актриса бўлиб келади. Чиройли овози ва маҳорати билан театрда барчага маъқул бўлиб, унга спектакллардаги лирик қаҳрамон ролларини бера бошлашади ва умри давомида мустақил спектаклларда бош қаҳрамон образларини яратади.
1939 йили ўз маҳоратини янада мустаҳкамлаш мақсадида Москва давлат консерваториясига ўқишга киради. Лекин оилавий шароит ва 1941 йил бошланган уруш туфайли ўқишини давом эттира олмайди.
Айимхан Шамуратова уруш йилларида оғир шароитга қарамасдан эркаклар билан бирдек меҳнат қилиб фронтга озиқ-овқат, кийим-кечак ва пул жўнатади. 1942 йили Қорақалпоқ давлат театрида 2та агитбригада ташкил қилиниб, биттасига А. Шамуратова бошчилик қилади. Бу бригадалар Республика бўйлаб барча туман ва олис қишлоқларда концерт бериб, ундан тушган пулни фронтга жўнатиб туришган. 1944 йили унинг номига Халқ комиссарлар қўмитасидан миннатдорчилик телеграммаси келади.
А. Шамуратовага 1940 йили Қорақалпоғистон халқ артисти, 1950 йили Ўзбекистон халқ артисти унвонлари берилди. Бир неча маротаба Нукус шаҳар ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси номидан депутатликка сайланган. Вафотидан сўнг 2004 йили “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланади. Нукус шаҳрида Айимхан Шамуратова ва унинг турмуш ўртоғи Амет Шамуратовлар номида уй музейи фарзандлари томонидан 1999 йилда ташкил қилинган. Нукус шаҳрининг марказий кўчаларидан бирига Айимхан Шамуратова номи берилган.
Зулфия Торебаева тайёрлади
#СукутСақлама
Клер Вуазен сўнгги 90 йил ичида математика бўйича олий унвонларга сазовор бўлган беш аёлдан бири.
30 январь куни математик олима Клер Вуазен соҳанинг етакчи мукофотларидан бири бўлган Крафорд математика мукофотини қўлга киритган илк аёл бўлди. Ғолиблик математиканинг долзарб муаммосини кўрсатди: соҳанинг энг нуфузли мукофотлари лауреатлари орасида гендер хилма-хиллиги йўқ.
Дунёнинг математика бўйича олтита энг нуфузли мукофоти — Филдс медали ҳамда Абель, Шоу, Вульф, Крафорд мукофотлари 217 марта топширилган ва шулардан бор-йўғи еттитаси аёлларга берилган.
Университетнинг баъзи математика факультетларида қизлар йигитлар билан бир қаторда таҳисл олаётган ва аёллар деярли фақат эркаклар соҳаси бўлган фан бўйича докторлик диссертацияларини ҳимоя қилаётган бўлса ҳам, олий математика унвонлари ҳали ҳамом эркакларга топширилмоқда.
Бундан ташқари, аёллар ўз номзодларини илгари суриш ҳақида ўйламайдилар, чунки улар ғолибларнинг тарихий рўйхатига асосланиб муваффақиятга эришишларига ишонмайдилар.
Биз математика бўйича аёл совриндорларни ажратиб кўрсатишга қарор қилдик. Бу осон бўлмади.
Феруза Сулаймонова тайёрлади
#СукутСақлама #Аёллар
Велотрек бўйича “Tashkent City Women Professional Cycling Team” жамоаси Швейцариядаги “Lifeʻs An Omnium Madison” халқаро мусобақаларида иккита олтин медалга сазовор бўлишди!
Очколар пойгаси:
🥇Нафосат Козиева
Спринт:
🥇Маргарита Мисюрина
Биз спортчиларни эришган ютуқлари билан табриклаймиз ва келгусида янада улкан зафарлар тилаб қоламиз!
#СукутСақлама #СпортдаАёллар
Зўравонликка учраган аёл-қизлар қаерга мурожаат қилиши керак – муҳим контактлар
Республикада зўравонликка учраган аёлларга ёрдам кўрсатувчи 10 дан ортиқ ташкилотлар бор.
🔹ИИВ аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш бўйича ишонч телефони: 1259
🔸Республика зўравонлик қурбонларини реабилитация қилиш ва мослаштириш марказининг ишонч телефони: 1146
🔹ИИВ ишонч телефони: 1102
🔸Ўзбекистон ИИВ Хотин-қизлар билан ишлаш бошқармаси: +998 (71) 256-14-18
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
Шаҳло Турдикулова Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти лавозимини эгаллаган биринчи аёл бўлди
Биология фанлари доктори, таниқли олим ва давлат арбоби, профессор Шаҳло Турдикулова Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг вице-президенти этиб тайинланди. У Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 80 йиллик тарихида бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл бўлди. Ш. Турдикулова, шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази директори ҳамдир.
Шаҳло Турдикулова докторлик диссертацияси доирасида Калифорния университетининг Мембрана биологияси лабораториясида 2005 йилда биология бўйича Нобел мукофотига номзоди кўрсатилган таниқли олим Жорж Сакс билан бир жамоада тадқиқот олиб борган. У Марказий Осиёда яшовчи аҳолининг популяция генетикаси бўйича кенг кўламли фундаментал тадқиқотлар олиб борган. National Geographic томонидан мувофиқлаштириладиган «Genographic» халқаро консорциуми таркибида Марказий Осиё халқларининг келиб чиқиши Евросиё популяциялари билан генетик алоқалари ўрганилди. Тадқиқот натижалари Nature журналида эълон қилинди, ва илк бора замонавий одамлар 75 000 йил аввал Африкадан пайдо бўлганини кўрсатадиган генетик ҳодиса аниқланди.
Амалга оширилган фундаментал тадқиқотлар минтақамизда кенг тарқалган касалликлар, жумладан, янги туғилган чақалоқларнинг генетик патологиялари генетикаси бўйича амалий тадқиқотлар олиб боришга асос бўлди. Натижалар янги туғилган чақалоқларни неонатал скрининг учун тест тўпламларига киритилди, генетик тестлар тиббиёт муассасаларида, шунингдек, инсон генетик паспортини яратишда фаол қўлланилади.
2020 йилдан Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари, 2023 йилдан эса Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган. Илм-фан ва инновациялар соҳасидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун 2018 йилда «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.
#СукутСақлама #WomenEmpowerment
Султанова Шаҳноза Абдувахитовна Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
У 1982 йилда Тошкентда туғилган, 2003 йилда Тошкент давлат аграр университетити тамомлаган.
Кўп йиллар давомида Тошкент давлат техника университетида қатор масъулиятли лавозимларни эгаллаб келган.
Шу кунга қадар Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификайиялар институти ижрочи директори лавозимида ишлаган.
Лойиҳамиз Шахноза Султановани лавозимга тайинлангани билан табриклайди. Ижро ҳокимиятида хотин-қизлар кўпайиб бораётгани яхши. Бу нафақат аёлларнинг аҳамиятини оширишга хизмат қилади, балки гендер тенглигига наинки сўз ва қоғоз, балки амалда ҳам содиқлигимизни яна бир бор тасдиқлайди.
#СукутСақлама
Bir oilaning bir farzandi - qiz, ikkinchi farzandi - o’g’il bo’lsa va ularning faqat bittasini o’qitishga oilaning qurbi yetsa, kimni o’qitgan ma’qul?
“Mahalla” press klubidan parcha
Аёллар саломатлиги бўйича маълумот берувчи кўплаб телеграм-каналларга аъзоман. Бугун шундай каналлардан бирида бир қизиқ маълумот ўқиб қолдим:
================================
⚡️Аёллар саломатлигининг асосий параметрларини кузатиш имконини берувчи ҳайз тагликлари ўтган йили АҚШда Qvin тадқиқот компанияси томонидан ишлаб чиқарила бошлаган эди.
Бу янги маҳсулот нималарга қодир?
➡️ Гап шундаки, ҳайз қонидан қалқонсимон без гормонлари кўрсаткичларини текшириш, диабетни ва диабетолди ҳолатларини аниқлаш, асосий фертиллик гормонларини кузатиш, анемия каби ҳолатлар учун гемоглобин даражасини кузатиш ва яллиғланиш белгиларини аниқлаш мақсадида фойдаланиш мумкин.
Бундан ташқари, 2022 йилда доктор Насери томонидан ўтказилган ва «Obstetretrics & Gynecology» журналида чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатдики, ҳайз тагликлари бачадон бўйни саратлрига олиб келиши мумкин бўлган, жинсий йўл билан юқадиган инфекция тури бўлган инсон папилломавирусини аниқлашнинг энг аниқ натижа берувчи восита экан.
❣️ Бу жудда оддий жараён! Ҳайз пайтида таглик ишлатилади. Сўнг ундаги қон излари бўлган махсус тест-чизиқни чиқариб олинади. Аниқ маълумот олиш учун яна битта шундай махсус тагликдан фойдаланиб, тест-чизиқни олиш керак.
🔻Тест-чизиқлар таглик тўпламида мавжуд бўлган махсус конверт-контейнерга солиниб, почта орқали лабораторияга жўнатилади.
🔻Намуналар жўнатилгач, тахминан 2 ҳафта ўтгач, ҳар бир биомаркер учун алоҳида шарҳ берилган таҳлил натижалари намуна жўнатувчининг телефон рақамига жўнатилади ва махсус иловага ҳавола берилади.
Ҳозирча Q-тагликлардан фақат АҚШда фойдаланиш мумкин.
================================
Айни пайтда юртимизда:
- оилавий телевизор қаршисида ўтирганда, ҳайз тагликлари рекламаси чиқиб қолса, реклама берувчидан тортиб телеканал маъмуриятигача «мақтов» билан сийланади;
- қизлар илк марта мактабда ўқиб юрган пайтлари «ҳайз» билан юзма-юз бўлишади ва «яккама-якка» жангда ёлғиз қолишади: унгача кўпчилик оналар қизларига бу ҳақида ҳеч нима айтишмайди, кўп оилаларда бу мавзуда гапириш табу;
- ҳайз кўрган қиз мактабда ўғил синфдошлари томонидан буллинг ва хэйтга учрайди - улар ҳайз масаласи билан қизларни масхара қилишни, ерга уришни бошлашади, шунингдек, ҳайз кўриш гўё бир айбдек, мохов, вабога ўхшаш бир касалликдек уқтирилгани учун кўп қизлар ҳайз кўришларини яширадилар, ҳайз кўраётгани ошкор бўлган қизлардан узоқ бўлишга, уларни ажратиб қўйишга ҳаракат қиладилар;
- оилавий муносабатда, айниқса, баъзи эркаклар эгри йўлга кетиши учун кўрсатадиган баҳоналардан бири, баъзан аёлларини ҳайз кўришга монеълик қиладиган контрацептив воситалардан фойдаланишга мажбур қилишлари ҳам мумкин;
- иш ўрнида ҳам ҳайз кунларини оғриқли ўтказувчи қиз-аёллар ўзларига боғлиқ бўлмаган сабаб билан иш унумдорлиги пасайиши мумкин;
- айниқса, оғриқли ҳайз масаласи бўйича шифокорга мурожаат қилиб, кўрикдан ўтиш, оғриқлар сабабини аниқлаб, уни бартараф этиш ҳаракати бошланмасдан тугатилади: оила «кайвони»лари кўп ҳолларда «ҳеч ким бу оғриқдан ўлмаганини, дўхтирлар пулни шилишдан бошқа нарсани билмаслигини ва қовуғига дазмолда қиздирилган сочиқни босиш билан оғриқ ўтиб кетишини» айтишади.
«Чириган ғарб» кишининг жонини оғритмай, унинг танасидан чиққан арзимас чиқиндини ҳам бир фойдали ишда қўллашни йўлга қўйиб турганида, биз ҳалиям «кўз текканга қўй ёғи»ни даво қилиб юрганимиз алам-да...
© Жайра
#СукутСақлама
Ҳиндистоннинг энг камбағал аёллари учувчисиз учиш аппаратларини бошқариш ва таъмирлашга ўқитилиб, бу кўникмалар қишлоқ хўжалигида қўлланилади ва иш ўринлари сони кўпайтирилади
Бу ҳақда Ҳиндистон мустақиллигининг 77 йиллигига бағишланган тадбирда мамлакатнинг бош вазири Нарендра Моди маълум қилди. Унга кўра, мамлакатни аёллар бошчилигидаги тараққиёт илгари сурадиган ягона кучдир.
“Биз дронлар билан ишлаш, таъмирлашни ўргатамиз, Ҳиндистон ҳукумати уларни минглаб аёлларнинг ўз-ўзига ёрдам гуруҳларига тақдим этади. Улар махсус ўқитилиб, биз қишлоқ хўжалиги ишлари учун дрон хизматларини кўрсатишни бошлаймиз. Биринчи навбатда 15 минг нафар аёлларнинг ўз-ўзига ёрдам бериш гуруҳидан бошлаймиз”, — деди Бош вазир.
IoTechWorld Avigation компанияси директори Дипака Бхардваджага кўра, аёлларни учувчисиз учиш аппаратларини бошқариш кўникмаларига оммавий равишда ўргатиш мамлакат қишлоқларида агробизнес имкониятларига ижобий таъсир кўрсатади ва аҳолининг кам таъминланган қатламлари учун қўшимча иш ўринларини яратади.
Манба: тгк lmdlf
#СукутСақлама
FIDE Халқаро шахмат федерацияси томонидан ташкил этилган Global Exchange Forum'да гроссмейстер Девид Смердон “Шахматда гендер ҳақидаги фактлар ва афсоналар” тадқиқотини тақдим этди. Маълум бўлишича, аёллар барча ёш тоифаларида эркакларга қараганда тезроқ мусобақаларни тарк этишади ва бу айниқса 16 ёшдан кейин кучаяди. Мутахассиснинг фикрича, ўйинчиларга гендер стереотиплари кучли таъсир кўрсатади.
Смердоннинг сўзларига кўра, рақиблар рейтинги тенг бўлса ҳам, аёл шахматчилар эркакларга қарши ёмонроқ ўйнашади. Эркак ўйинчилар ўзларини ишончли ҳис қилишади ва узоқ пайт таслим бўлишмайди. Бундан ташқари, баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатадики, болали аёллар ёмонроқ ўйнайди. Смердоннинг сўзларига кўра, эркакларда бундай қарамлик кузатилмайди.
Девид Смердон таъкидлаганидек, аёлларда эргашиш мумкин бўлган кучли намуналар йўқ. Айни пайтда улар катта роль ўйнаши мумкин. Масалан, Угандада математикадан имтиҳон топширишдан олдин Фиона Мутесининг “Катве маликаси” филмини томоша қилган қизлар имтиҳондан 44 фоизга кўпроқ муваффақиятли ўтишган. Қизлар учун намуна сифатида нафақат энг яхши ўйинчилар, балки аёл мураббийлар, ҳакамлар, ташкилотчилар ва шарҳловчилар ҳам бўлиши мумкин.
Шахмат ўйнайдиган аёллар сонини кўпайтириш учун Девид Смердон ҳар йили ўтказиладиган FIDE иқтидорли қизлар йиғинига ҳомийлик қилишни ва миллий лигаларда аёллар учун квота жорий этишни тавсия қилади.
Манба: burninghut
#СукутСақлама #гендертенглик
#ЛойиҳаВолонтёридан
#ҚалбФарёди
#КрикДуши
Лойиҳамизнинг барча ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари пешлавҳасида «Ўзбекистонда гендер зўравонликка қарши курашиш лойиҳаси» экани ёзиб қўйилган. Бу нима дегани?
Ўзбек тилини билмайдиганларга ҳижжалаб тушунтираман: Лойиҳамиз Ўзбекистондаги ва хорижда бўлган ўзбек аёлларига нисбатан зўравонлик, шунингдек, ўзбек эркаклари хорижлик аёлларга нисбатан қилган зўравонликлари масалаларини ёритади, ахборот беради, умуммаънода Ўзбекистон миқёсида аёлларга нисбатан ЖИНСГА ОИД зўравонликка қарши курашади.
Жинсга оид зўравонликка оммавий қирғин - урушлар натижасида эркаг-у аёл, қари-ю ёш аралаш вафот топаётган вазиятлар, бахтсиз ҳодиса, ишдаги конфликт (жинсга алоқадор бўлмаган) сабаблар КИРМАЙДИ!
Лойиҳамиз гендер зўравонлик тематикасида фаолият юритар экан, биздан маҳаллада фойдаланилмай ётган ернинг фалончига фалон сўмга сотиб, ўзлаштирилиши, турли сервисларда йўл қўйилаётган фирибгарликлар, нега Грин-кардда омади келмаётгани сабаби, Фаластиндаги урушда аёллар қорнида ҳомиласи билан нобуд бўлаётгани, (Украинадаги уруш ҳақидаям ёзганимиз йўқ, #есличё), янги қурилган (новостройка) кўпқаватли уйларнинг лифти ё канализация тизими нега яхши ишламаслиги, одамларнинг НУЖлар томонидан ўғрилаб кетилаётганига АҚШ ҳукумати нега жим қараб тургани масалаларини ёритиб чиқишимизни сўраманг ва талаб қилманг! Биз «Қасоскорлар»даги суперқаҳрамонлар эмасмиз, бизда Торнинг болғаси, ўзи учар, қуролли суперкостюм, Капитан Американинг қалқони йўқ. Қўлимиздаги қуролларимиз - смартфонлар, планшет ва компьютерлар, «супер қобилиятларимиз» - ҳуқуқий саводхонлик, психологик таълим, хорижий тилларни билиш, ижодкор ва таржимон «қалам»и, ўзимиз оддий инсонмиз ва зўравонликка қарши қўлимиздан келганча курашамиз холос!
Сиз эса, ниманидир ўзгартиришни истасангиз, шунчалик бошқаларга ёрдам бермоқчи бўлсангиз, ўзингиз оғриқли деб билган юқоридаги ва бошқа муаммоларни ўзингиз кўтариб чиқинг, ёритинг, устида бош қотириб, бирор ечим таклиф қилинг! Шунда, муаммолар бирин-кетин ҳал бўла бошлайди, ишонаверинг. Ахир, биз ҳам шундай қиляпмиз-ку, ҳеч кимдан ҳеч нима талаб қилмай, бировни нега фалон масалани кўтариб чиқмадинг, деб маломат қилмай, жимгина ўзимиз муҳим деб билган ишимизни қилиб юрибмиз-ку?
Ва, охирги масала, ЛОЙИҲАМИЗ КЎНГИЛЛИЛАР ТОМОНИДАН ЮРИТИЛАДИ, ҲЕЧ КИМ, ҲЕЧ КИМ ТОМОНИДАН МОЛИЯЛАШТИРИЛМАЙДИ! Келаси сафар, қанақадир «гранД/Т» эвазига нимадир масалани ҳал қилиб бераётганимиз борасида туҳмат қилсангиз, қонун олдида жавоб беришингизга тўғри келади!
#СукутСақлама
Ўзбекистон оиладаги зўравонликни жиноят деб ҳисоблаган Марказий Осиёдаги илк давлат бўлди. Минтақада бу мавзу табу бўлган. Маълум лавозимларда ўтирган баъзи эркак раҳбарлар бу нормаларни қабул қилишни хоҳламаган. Бу ҳақда Танзила Нарбаева БМТ ахборот хизматига берган интервьюсида айтиб ўтди.
https://www.gazeta.uz/uz/2024/03/15/family-violence/
Telegram | Instagram | GazetaOzb">YouTube