sukutsaqlama | Неотсортированное

Telegram-канал sukutsaqlama - Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

2427

18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа. https://www.facebook.com/SukutSaqlama/ Ҳикоянгизни аноним юборинг: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Подписаться на канал

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

🎞Халқаро хотин-қизлар куни мавзусини давом эттириб, сизни "Қадр" қисқа метражли фильмини томоша қилишга чақирамиз.

Кўплаб хотин-қизлар дуч келадиган ҳақиқий ҳаётдаги қийинчиликлар ва тўсиқлар мисолида фильм аёл-қизларга сармоя барча учун хаётни яхшилаши мумкинлигини очиб берди.

🇪🇺Фильм Европа Иттифоқи молиявий кўмагида суратга олинган.

👉https://youtu.be/q13L-vnRKPk

#СукутСақлама #ЛойиҳаТавсияси

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Ўқувчилардан

Мен турмуш ўртоғимнинг бошқа бир аёли ва ундан фарзандли бўлганини билиб қолдим. Бу ҳолатда қандай интизомий чора кўриш мумкин?

===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

‼️Лойиҳадан: Йўқ, бу ҳолатда ҳеч қандай интизомий жазо кўзда тутилмаган. Лекин юридик маслаҳат керак бўлса, Телеграм ботимизга ёзишингиз мумкин: @nemolchilaw_bot

____
___
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

2 метр сув чуқурлигида ҳам, 6 метр чуқурликда ҳам чўкиб вафот этган одам ўлган ҳисобланади. Анави одам чўккан жой сийракроқ бўлгани билан "тирикроқ" бўлиб қолмайди. Иккиси вафот этди, яқинлари учун мотам бир хил.

Жисмоний ёки руҳий жароҳат олган инсонларни ҳам қиёслаб бўлмайди, иккиси ҳам жароҳат олди. Вой сенинг жароҳатинг меникичалик ёмон эмас экан, нолима дейишга ҳаққингиз йўқ.

Бу мусобақа эмас, ҳар ким қўллаб-қувватланишга ҳақли.

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

8 март куни Mattel ўзининг 65 йиллиги муносабати билан саккизта янги Барби қўғирчоғини тақдим этди! 💖

Линейка "Ролли моделлар" деб номланди.

Коллекцияда таниқли аёлларнинг мини-нусхалари тақдим этилган:

Хелен Миррен — актриса;
Майра Гомес — журналист, актриса;
Виола Дэвис — актриса, фаол, ёзувчи;
Николь Фудзита — модель, телебошловчи;
Шанайя Твейн — хонанда;
Энисса Амани — комедия устаси, фаол;
Кайли Миноуг — хонанда:
Лила Авилес — режиссер, продюсер ва сценарийлар муаллифи.

#СукутСақлама #Аёллар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Бугун жамоамизнинг шижоатли, қувноқ ва зукко волонтери Диля Муратова туғилган кунини нишонламоқда.

Диля, бугунги шижоатингиз, ёрдам қўлини чўзишга тайёр туришингиз ва эмпатиянгиз ҳеч қачон йўқолмасин. Муҳими, соғ бўлинг! Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

“Қиз болага бокс нега керак”, дейишганди”. Аслида аёллар кўпига қодир

Бир эмас бир нечта соҳада катта муваффақиятларга эришган, 16 ёшида 5 та тилда эркин суҳбатлаша оладиган, спортчи, рассом ва ҳуқуқшунос қиз Гафурова Мухлиса Hudud24.uz билан суҳбатда ўзининг муваффақиятли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилди.

Видеони кўриш 👉 https://youtu.be/3LC1Vfh4Lyc

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#SukutSaqlama #ГендерТенглик #8МартГулларБайрамиЭмас

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

✅8 март – Халқаро хотин-қизлар бирдамлиги куни.

❌Бу "баҳор, севги, гўзаллик, гуллар" байрами эмас.

Манба: feminism visually

#СукутСақлама #8МартГулларБайрамиЭмас

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Блогер, жамоатчилик фаоли Ақида Хоним ўз Фейсбук саҳифасида ёзмоқда:

"Тунов куни 3 яшар болани уриб, бош суягини синдирган ўгай ота хақида пост қўйгандим. Бугун шахсийга қуйидаги мурожаатни юборишибди:

Мен 3 яшар болача Мустафонинг аҳволини интернет тармоқларида кўрдим, сизга айтмоқчи бўлганим шуки, болачани урган ўгай отаси менинг собиқ куёвим. Қизимни 2017 йили ўша болачани калтаклаган эркакка турмушга бердим. Қизим ҳам ҳам ўша оилада 4 йил давомида азоб кўрди. 2 йил олдин бутун ёмон аҳволда қайнонаси, эри, қайнисинглиси томонидан калтакланиб уйга келган эди ва шу билан қайтиб бормади. 2023 йили қонунан ажрашди. Мен энди пушаймон бўляпман, нега ўша пайт қизимни суд-тиббий экспертиза қилдирмаганимга, қизим ҳам жудаям содда”.

– Қачонки темир қизиғида босилмас экан, бундайлар қутуриб кетаверади. Ўзбекчилик, андиша, соддаликни ўрни эмас! Зулмга сабр қилинмайди!, – дейди Ақида ўз хабарида.

Бизда ҳам оилавий зўравонлик ҳақидаги постларда "нима, энди битта ургани учун ажрашиб кетиш керакми, аёл оғзига маҳкам бўлиши керак, ташқарига олиб чиқиш яхши эмас" қабилида шарҳлар ёзиб қолдирилади. Шунчаки бир нарсани эслатмоқчимиз: зўравон бир марта қўл кўтардими, у бу ишни яна қайтаради, токи сиз сукут сақлар экансиз, у жазоланмаслигини билиб қилиғини давом эттираверади. Зулмга қарши қонун билан курашиш керак.

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Юқори Чирчиқ туманида 12 ёшли қизга SMS хабарлар ёзиб, шаҳвоний шилқимлик қилиб келган 59 ёшли эркак 5 суткага қамалди

Суд ҳужжатига кўра, жорий йилнинг 5 февраль куни Юқори Чирчиқ тумани Янгибозор қўрғонида вояга етмаган, 2011 йилда туғилган қиз мактабдан чиқиб кетаётиб, манзилига етиб олиш учун машина тўхтатган. Шу вақтда 1965 йилда туғилган эркак ўзининг бошқарувидаги машинасини тўхтатиб, қизни уйига олиб бориб қўйиш жараёнида унинг телефон рақамини олган. Сўнгра у қизга февраль ойининг турли кунларида шаъни ва қадр қимматини камситувчи сўзлардан иборат SMS хабарлар ёзиб, шаҳвоний шилқимлик қилиб келган.

Қизнинг отаси бундан хабар топиб, ички ишлар бўлимига мурожаат қилди ва ҳолат бўйича маъмурий баённома тузилди. Шилқимлик қилган эркак Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1 моддаси (Шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Лойиҳамиз Телеграм боти орқали энг кўп тушадиган мурожаатлар ТОП-10 лигини тузадиган бўлсак, алимент мавзуси биринчи ўринда туриши аниқ.

Иккита вояга етган инсон ўзаро келишмовчилиги дастидан болалар жазоланиши ва отаси ёҳуд онаси томонидан алиментни имкон қадар кам тўлаш учун қандай найранглар қилинишини биламиз, ўшандай ота-оналарга фақат инсоф сўраймиз ва жилла қурсин ўз хоҳишларингиз эмас, болажонингиз ҳақида ўйланг. Ота-она ажрашиб кетиши мумкин, лекин болалар бундан жабр кўрмаслиги керак.

Адлия вазирлигидан таъсирли ролик

#СукутСақлама #Оила #БолаҲуқуқлари

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Тошкентда аёллар йўловчи сиғими катта бўлган автобусларни бошқаришни бошлайди.

Бугунги кунда икки нафар аёл автобус ҳайдовчиси бўлиш истагини билдирган.

Аввалроқ Ўзбекистонда аёлларга катта сиғимли автобусларни бошқаришга рухсат берилгани хабар қилинганди. “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабарига кўра, транспорт соҳасида эркаклар ва аёллар учун тенг имкониятларни таъминлаш мақсадида аёлларга катта сиғимли автобуслар, жумладан, электробусларни бошқаришга расман рухсат берилганидан сўнг Наргиз Гадаева ва Саодат Шерматовалар автобус бошқариш истагини билдиришган.

Ҳозирда уларга устоз ҳайдовчи томонидан автобусни бошқариш ва йўналиш ҳаракати бўйича тушунчалар берилмоқда.

Биз эса ўз навбатида Наргиз Гадаева ва Саодат Шерматовага фақат омад тилаб қоламиз!

Видео: t.me/POLICE_UZ

#СукутСақлама #гендертенглик

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Нега зўравонликни бошидан кечирганлар сукут сақлайди?

5-сабаб.

Ғоя: marianakori

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Шилқим такси ҳайдовчиси 5 сутка қамоқ жазосини олди

Жорий йилнинг 10 февраль куни тахминан 19.30 да йўловчи сифатида таксига чиққан қизга ҳайдовчи турли шаҳвоний сўзлар билан шилқимлик қилган. Натижада унинг бу ҳаракатлари жавобгарликка тортилиши билан ниҳоясига етган, дейилади "Миллий" телеканали репортажида.

Тошкент шаҳар суди матбуот котиби Зокиржон Қўзибоев маълум қилишича, ҳуқуқбузарнинг айби жабрланувчининг аризаси, билдирги, тушунтириш хатлари, судга берган кўрсатувлари ва иш ҳужжатларида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.

Суд ҳуқуқбузарга жазо тайинлашда ЎзР Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисидаги" қарори талабларига риоя қилган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1 моддаси биринчи қисми санкциясида назарда тутилган маъмурий қамоқ жазосини тайинлашни лозим топди.

Шунга кўра айбланувчи ЎзР МЖтК 41-1 моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилди ва унга 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

#СукутСақлама #Қонунлар #такси

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Нега қурбонлар кетмайди?

Уй зўравонлиги қурбони зўравонни тарк этмаяптими, – демак унга бу шароит ёқяпти, деган фикрни кўп учратамиз. Бу асло ундай эмас.

Қурбонлар кетмаслигига сабаблар карточкаларимизда👆👆👆

Мазкур карточкаларни аввал ҳам берганмиз, сўнгги аноним постларга шарҳларда яна зўравонлик қурбонлари обуначиларимиз томонидан турли баҳсларга сабаб бўлаётгани боис эслатиб ўтишни жоиз топдик.
___
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Аёллар #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

bi1 супермаркетлар тармоғи аёл тадбиркорлиги тарафида

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Payme #АёлТадбиркорлигиТарафида хештеги остида аёллар бизнесини қўллаб-қувватлаш бўйича турли тадбирларни ўз ичига олган йирик акцияни ўтказмоқда. Хусусан, тадбиркорлик фаолиятини рўйхатдан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ташриф буюрган аёлларга совғалар тақдим этилди. PizzaPitch Women тадбирида эса тадбиркор аёллар ўзларининг энг яхши лойиҳаларини намойиш этган бўлсалар, 9 март куни бўлиб ўтган U-ENTER кўргазмасида 45 нафар аёллар таниқли бизнесмен ва инвесторларга ўз ғояларини намойиш этди ва уларнинг 5 таси Payme томонидан пул мукофотлари билан тақдирланди.

Шундай ҳайрли руҳда Payme ташаббуси доирасида Франциянинг арзон нархлардаги дўконлар тармоғи bi1 тадбиркор аёллар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни пештахталарда визуал тарзда ажратиб кўрсатишга имкон берувчи технологияси орқали аёллар бизнесини қўллаб-қувватлашга қарор қилди.

Бу мижозларга аёлларнинг бизнес лойиҳаларини ривожлантиришга ҳисса қўшган ҳолда маҳсулотларни онгли равишда танлаш имконини беради.

Payme‘нинг бундай кампаниясини қўллаб-қувватлаймиз!

#СукутСақламаАёлТадбиркорлигиТарафида

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Алимжановнинг Parda Podcast'даги чиқиши бўйича Сукут сақлама лойиҳасини турли ижтимоий тармоқларда белгилашибди, муносабат билдиринглар деб ёзишибди. Элдор Асанов ҳолат бўйича жуда зўр пост берибди. Уни шундоқ улашишни маъқул кўрдик.

"...Гап шундаки, бир оми маънавиятчи учун жинсий ҳаёт ҳақида ахлоқий қарашларига мос келмайдиган ҳар қанақа гап — "чириган" Ғарб таъсири/фитнаси ва феминизмнинг салбий оқибати. Аслида эса Алимжановнинг гапларида уни феминист қиладиган бирор нарса кўрмадим. Феминистлар айтяпти ва тўғри айтяпти — ака патриархал, сексист гапларни кўп гапирди, аёлларга секс объекти сифатида қарашини кўрсатди (бу нарса "аёлларни объективация қилиш" дейилади ва феминизмда қаттиқ қораланади).

Феминизм ким ким билан ётиб-туриши ҳақида эмас. У ижтимоий ҳаётда аёлларга бўлган муносабат ҳақида. Бир эркак аёлни уйга қамаб қўйиши мумкин, бошқа бири эса қизларни пайпоқдай алмаштириши мумкин. Феминизм нуқтаи назаридан иккиси ҳам сексист — аёлларни ўзига тенг кўрмайдиган нафс қули, фақат бири никоҳ ёрдамида муносабатини қонунийлаштиради, ахлоқийлаштиради, маълум ижтимоий мажбуриятларни зиммасига олади, бошқа бири эса бу нарсалардан қочади.

50—60-йилларда, жинсий инқилоб замонида бир муддат бетартиб жинсий ҳаёт эркинлик рамзига айланган. Бу радикал консерватизмга қарши бир радикал жавоб эди — "тана меники, билганимни қиламан" дегандай протест эди. Бунга "билганингни қил унда" деган жавоб олинди, натижага эришилди, ҳамма шахсий ҳаётини ўз билганича қуряпти, осмон узилиб ерга тушгани йўқ. Бугунги муаммолар бошқа.

Хуллас, айтмоқчи бўлганим — Алимжанов биз — ғарбпараст байденқул масонларнинг проектимиз эмас. У на сиёсий, на ижтимоий қарашларда бизга ҳаммаслак эмас, аммо унинг касрига биз гап эшитяпмиз.

"Замонавий" ғарбона/либерал ахлоқ (аслида ахлоқ жуда кенг тушунча, майли шахсий ҳаётга оид қисми дейлик) ўнта билан, юзта билан юр, оила қур/қурма демайди, унинг принциплари универсалроқ: биринчидан, муносабатлар ота-она, маҳалла, жамият босими билан эмас, севги ва ўзаро симпатия асосида қурилиши керак, ирқ ёки бошқа жиҳатларга кўра одам ажратмай, инсон сифатида севиш ва севилишни ўрганиш керак; иккинчидан, муносабат хоҳ қисқа муддатли бўлсин, хоҳ бир умрлик бўлсин, зўравонликсиз, мажбурловсиз, эркин, ихтиёрий, жуфтнинг ўз хоҳишига кўра қурилиши лозим; учинчидан, муносабатда ўзаро тенглик муҳим, қайси бир жуфтликда тенглик бўлмаса, бу ўзаро келишув ва розилик билан бўлиши керак, нотенглик зўравонликка айланиб кетмаслиги керак; ниҳоят, бировнинг ҳаётига аралашмаслик керак — кимдир диний оила қурар, кимдир ҳар ҳафта жуфтини алмаштирар, кимдир ёлғиз яшар, сенга ва жамиятга зарари тегмаса, мажбурлов, зўравонлик бўлмаса бўлди. Бундан универсалроқ, соғломроқ қарашни кўрмадим ҳали".

#СукутСақлама #Фикр

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Нега зўравонликни бошидан кечирганлар сукут сақлайди?

6-сабаб.

Ғоя: marianakori

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

10 март куни Халқаро аёл судьялар куни сифатида нишонланади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, “Судларга аёл судьяларнинг киритилиши суд тизимининг шаффофлигини таъминлаш йўлидаги ижобий қадамдир".

Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимида 200 нафар аёл судья фаолият юритади. Фоизларда бу тахминан судьялар умумий сонининг 13 фоизига тенг бўлса-да, сўнгги йилларда бу кўрсаткич ошиб бормоқда. Биз хотин-қизларни фаолликка, бўш судьялик ўринларига (ҳозирда улар 112 тага тенг) ҳужжат топширишга, Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимидаги фикрлар хилма-хиллиги ва ҳаётий тажрибаларини оширишга чорлаймиз.

9 нафар аёл судья давлат мукофотларига сазовор бўлди, бироқ уларнинг ҳар бири алоҳида эътирофга лойиқ, деб ҳисоблаймиз. Бу тизимда фаолият юритиш баъзан оқимга қарши сузиш, нотўғри қарашларга қарши курашиш, ўзларини ҳимоя қилишни англатади. Ишингиз учун раҳмат деймиз ва келгуси ишларингизга омад тилаймиз!

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Payme ва Asaxiy – аёллар тадбиркорлиги тарафида

Payme ўзбекистонлик тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлашда давом этади.

Мазкур роликдан кўзланган мақсад – карьера ва шахсий ҳаёт ўртасида мувозанат сақлашда аёллар дуч келадиган муаммоларга жамоатчилик эътиборини қаратиш. Қўллаб-қувватлайдиган кишини топиш, шунингдек, юқори масъулият талаб этадиган барча ишларга улгуриш баъзан осон бўлмайди.

«Энг асосийси – тўхтамаслик» — дейилади мурожаатда.

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

8 март — аёллар ҳуқуқи йўлида XX асрда шиддат билан олиб борилган курашнинг бир рамзидир. Бугун "фоҳишалар байрами экан", "масонлар мусулмон аёлларни бузмоқчи экан" каби конспирологик сафсатага ишониб, бу байрамни нишонламаётган хотин-қизлар (консерватор эркаклар майли энди, одам бўлмайди) улар бугун одам сафида кўрилаётгани ва эркин яшаётгани учун феминистик ва сўл ҳаракат олдида қарздорлигини билмайди. Билса, бу курашга жонини тиккан одамларни хотирлаб қўярди ҳеч бўлмаса.

XIX—XX асрлар — буюк ўзгаришлар даври, стачкалар, тўнтаришлар, қуролли кураш қаторида илм-фанда улкан ютуқларга эришилган, инсониятнинг ғоявий бойлиги кескин ўсган. Бир сўз билан айтганда, биз бугун яшаб турган дунё вужудга келган. Ҳамда тарихда илк бор тор доира эмас, миллионлаб одам ўз тақдирини ҳал қилиш эркига эга бўлишга интилган, ижтимоий жараёнларда фаол қатнашган.

Инсоният эришган ютуқларни ривожлантириш ўрнига сал тескари йўлга кетиб қолди: яна миллатчилик, нацизм ғояларига қайтиш, консерватизмнинг кучайиши, миллионларни мустақил фикрлашдан маҳрум қилиб, диний, идеологик догмаларга кўр-кўрона эргашишга ундаш, яна аёлларнинг ҳуқуқларини чеклашга интилиш (ахлоқ ҳақидаги чиройли сўзлар ниқоби остида) кузатилмоқда.

Бундай вазиятда 8 март байрамининг аҳамияти янада ортади. Фақат уни тўғри тушуна бошлашимиз керак — бу биринчи галда эркинлик ва прогресс байрамидир. Эркка интилган кучли аёллар байрамидир.

Бугунги курашларда прогрессив ғоялар устун келади, келажакда янада эркинроқ ва бахтлироқ бўламиз деб умид қиламан.

@AsanovEldar

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Қашқадарё вилоятида 16 ёшли қиз жинсий эксплуатацияга учради

Қашқадарёда болани жинсий эксплуатация қилишда гумон қилинган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонованинг ахборот хизматига кўра, 5 март куни Қарши туманида Г.Н. (аёлга) нисбатан Жиноят кодекси 131-моддаси 4-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилди.

Қизнинг билдиришича, у уйидаги тазйиқ ва яқинлари уни тушунмаслиги туфайли уйдан чиқиб кетган. Сўнг бир таниши уни Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги қандайдир хонадонга олиб борган, мазкур хонадон эгаси бўлган аёл эса уни фоҳишаликка мажбур қилган, лекин муайян вақтдан кейин у ердан қочиб кета олган ва кўмак сўраган.

Болалар омбудсмани сўрови асосида Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилди. Болалар омбудсмани мазкур ҳолат бўйича боланинг манфаатлари нуқтаи назаридан ўз кузатувини давом эттиради, дейилади хабарда.

Гумонланувчи юқорида кўрсатилган модда бўйича 5 йилдан 8 йилгача қамоқ жазосини олиши мумкин.

#СукутСақлама #Адолат #Болалар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Туркияда бир суткада етти нафар аёл ўлдирилган. Барча қотиллар уларнинг собиқ ёки ҳақиқий эрлари.

Бу ҳақда Habertürk телеканали феврал ойи охирида хабар берди, бундай қотилликлар ўсишига сабаб сифатида эса мамлакатнинг 2021 йилда аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш тўғрисидаги Европа Кенгаши конвенциясидан чиқиши кўрсатилди.

“Измир, Бурса, Сакаря, Эрзурум, Денизли ва Истанбулда жами етти нафар аёл шафқатсизларча ўлдирилди”, — дейилади телеканал хабарида 27 февраль куни бўйича маълумот келтирилиб.

Ўлдирилганлар 32 ёшдан 49 ёшгача бўлган аёллар, жиноятлар ўта шафқатсизлик билан содир этилган. Эркаклар аёлларни пичоқ билан сўйиб кетишган ёки тўппонча билан отишган.

Фақат икки гумондор ҳибсга олинди, яна иккитаси аёлларни ўлдиргач, ўз жонига қасд қилишди, қолганлари қидирувда. Телеканал маълумотларига кўра, эркаклардан бири собиқ хотинини ўлдириш мақсадида қасддан қамоқхонадан қочиш уюштирган.

2023 йилда “Фемицидга барҳам берамиз” номли хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш нодавлат ташкилоти бу муаммо бўйича бонг ура бошлади. Туркияда бор-йўғи бир йил ичида 315 та аёл қотиллиги содир этилди, уларнинг барчаси оиладаги зўравонлик қурбони бўлди. Шунингдек, мамлакатда аёллар ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпайган, ўтган йили полиция 248 та ҳолат ҳақида хабар берган. Телеканал конвенциядан чиқишдан олдин Туркия аёллар ҳуқуқлари учун кураш олиб боргани, бу эса уларга нисбатан зўравонликни тўхтатганини эслатди.

Манба: Life.ru

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Women in Tech: Ўзбекистон тенглик ва инновациялар йўлида

Тошкентда IT соҳасида аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича глобал ташаббус – “Women in Tech” лойиҳасининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.

“Women in Tech Global” компанияси асосчиси ва президенти Аюми Мур Аоки аёллар ташаббусининг янги ваколатхонаси очилишига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда IT-соҳаси етакчисига айланиш салоҳиятини таъкидлади.

Очилиш маросимида Рақамли технологиялар вазири маслаҳатчиси Камола Собирова Ўзбекистонда аёлларнинг ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасига етарлича жалб этилмагани муаммоси ҳақида айтиб зтди. Унинг таъкидлашича, касб танлашга ижтимоий муносабатлар, стереотиплар ва оила муҳити таъсир қилмоқда. Ҳудудларнинг фаол иштироки ва ҳукуматнинг қимматли кўмаги бу муаммони ҳал қилишга ёрдам беради.
“Women in Tech Uzbekistan” лойиҳасининг асосий мақсади қизларнинг салоҳияти ва имкониятларини очишдан иборат. Менторлик ва волонтёрлик дастурлари ҳам йўлга қўйилиб, Тошкент шаҳрида ҳам, вилоятларда ҳам қатор тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.

“Women in Tech Ўзбекистон” жамоаси таркибига Анна Амброзевич, Гулноза Абдурашидова, Ирода Азимова, Кристина Ванина, Наталья Сорокина ва Кристина Городилова кирди.

Бу Ўзбекистон учун ахборот технологияларини ривожлантириш ва ушбу соҳада гендер тенглигини қўллаб-қувватлаш борасидаги муҳим қадамдир. “Women in Tech Ўзбекистон” ташаббуси мамлакатнинг инновацияларга содиқлиги ва IT-соҳасида аёллар ролини кучайтиришни акс эттиради.

Лойиҳа ҳақида батафсил маълумотни Instagram-аккаунтда топиш мумкин - womenintechuz

#СукутСақлама #АёлларT #тенглик

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ўзбекистонда қотилликларнинг қарийб 40 фоизи оилавий низолар сабаб содир этилган

Ўзбекистонда 2023 йилда 363 та қотиллик содир этилган. Уларнинг 141 таси ёки 38,8 фоизи оила-турмуш доирасидаги низолар оқибатида келиб чиққан. Бу ҳақида Сенатдаги Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида маълум қилинди.

Вояга етмаганлар ўртасида содир этилган жиноятлар эса 2022 йилга нисбатан 5,3 фоизга ортган ва 3599 тага етган.

Бундан ташқари, 12 мингга яқин ишсизлар томонидан жиноятлар содир этилганлиги, жойларда аҳолини иш билан таъминлаш масалалари самарали ҳал этилмаётганини кўрсатди.

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

АҚШ элчихонаси Қарши шаҳрида аёл-қизлар учун ўзини ўзи ҳимоя қилиш курсларининг иккинчи босқичига қабул эълон қилди.

Машғулотлар Қарши шаҳридаги сув спорти мажмуасининг Фитнесс марказида бўлиб ўтади ва 2024 йилнинг апрель ойидан бошлаб уч ой давом этади. Аниқ бошланиш санаси танланган иштирокчиларга хабар қилинади.

А гуруҳи: 13 ёшдан 17 ёшгача бўлган қизлар – душанба, чоршанба ва жума кунлари соат 15:00 дан 16:00 гача.

В гуруҳи: 18 ёш ва ундан юқори бўлган аёл-қизлар – душанба, чоршанба ва жума кунлари соат 16:00 дан 17:00 гача.

Ариза бериш учун ҳавола орқали ўтинг.

Иштирокчилар жисмоний таҳдидлардан ҳимояланиш учун бир қатор техника ва машқлар, шунингдек, стрессни бошқариш, низоларни ҳал қилиш усулларини ўрганадилар.

Машғулотларга 13 ёш ва ундан катта қиз-аёллар, уларнинг жисмоний тайёргарлиги даражаси ёки олдинги машғулот тажрибасидан қатъи назар қабул қилинади.

Рўйхатдан ўтиш 10 мартгача давом этади.

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Бугун8МартЭмас #СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Жорий йилнинг феврал ойида Туркия марказий банки раҳбари Ҳафизе Гае Эркан истеъфога чиқди. Бунга таъқиб ва ​​коррупцияда айбловлар сабаб бўлган. Ҳафизе Гае Эркан бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл эди.

Бутун дунёда жами 12 нафар марказий банклари раҳбар аёллари фаолият юритмоқда.

Хафизе Гае Эркан 1982 йилда Истанбулда туғилган. Унинг отаси муҳандис-механик, онаси эса математика ўқитувчиси. Истанбул ўғил болалар мактабини тамомлаган. 1997 йилда Босфор университети саноат муҳандислиги факультетига ўқишга кирган. Университетни битиргач, АҚШ га кетади ва Пристон университетида ўқишни давом эттиради.

Эрканга Стенфорд, Принстон, Бостон, Корнелл ва Калифорния каби 9 та университетдан таклифлар келиб тушди. Эркан уй-жой, ойига 3200 АҚШ доллари миқдорида стипендия ва АҚШ Миллий илм-фан жамғармасидан тадқиқотлар учун чекланмаган бюджет билан таъминланди. Операциялар тадқиқоти ва молия муҳандислиги фанлари номзоди илмий даражасини олди. У икки йиллик дастурни бир йилда тугатиб, мамлакатдаги энг ёш молия фанлари бўйича профессорига айланди. Кейинчалик у Гарвард бизнес мактабида менежмент дастури ва Стенфорд университетида лидерлик дастурини тамомлаган.

2005 йилда меҳнат фаолиятини Goldman Sachs дан бошлаган. 2014 йилда First Republic Bank‘ига ўтади ва 2021 йилда ижрочи директор лавозимига тайинланди.

2023 йилда Эркан Туркия Марказий банки раиси лавозимига тайинланди. У юқори инфляцияга қарши курашни бошлайди. Эркан раҳбарлигида кредит ставкалари 8,5% дан 45% гача ошди.

2024 йилнинг февралида Эркан ишдан кетди. У ўзининг Х аккаунтида шундай деб ёзган: “Жамоатчиликка маълумки, яқинда обрўйимга путур етказиш бўйича кенг кўламли кампания уюштирилди. Оилам, айниқса, ҳали бир ярим ёшга тўлмаган бегуноҳ фарзандим бу жараёнлардан жабр кўрмаслиги учун Президент жанобларига лавозимимдан озод этишни сўраб мурожаат қилдим".

Президент Ражап Тайип Эрдоган Эрканни қўллаб-қувватлаб, катта қийинчилик билан эришилган иқтисодиётдаги ишонч ва барқарорлик муҳитини йўқ қилишга қаратилган мантиқсиз миш-мишларни бас қилишга чақиради.

Туркия Молия вазирлиги раҳбари Мехмет Шимшек эса Эркак шахсий сабабларга кўра лавозимдан кетганини айтади.
 
#СукутСақлама #ГендерНотенглик

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Фарғона вилоятида ички ишлар ходималари ўртасида “Фидойи аёл ходима” кўрик-танлови бўлиб ўтди

Ваниҳоят хотин-қизларнинг касб маҳорати дастурхон ёзиши, сомса ясаши, ош тайёрлай олишига қараб баҳоланмайдиган бўлди. Фарғона шаҳридаги ички ишлар органлари ходималари ўртасида ўтказилган танлов нафақат 100 ва 1000 метрга югуриш, балки куч ишлатиш, қуролни қисмларга ажратиш ва йиғиш, шунингдек, ўқ отиш ва тест синовларини ўз ичига олди, бу эса уларни тайёрлашнинг кўп қиррали хусусиятини кўрсатади.

Ички ишлар органлари тизимида бундай танловларнинг ўтказилиши ҳуқуқ-тартибот соҳасида хотин-қизларнинг касбий маҳорати ва ютуқларини рағбатлантиришнинг ёрқин намунасидир. Бу ҳар ким ўз салоҳиятига эриша оладиган инклюзив ва адолатли иш муҳитини яратиш йўлидаги қадамдир. Шунга ўхшаш танловлар кўпроқ бўлишини истардик! Баракалла 👍

#СукутСақлама #гендертенглик #ЛидерАёллар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси “ноқулай” саволлари туфайли юрист Камола Алиевани Гендер аудитини ўтказувчи ишчи гуруҳ таркибидан огоҳлантиришсиз чиқариб юборган

Юрист Камола Алиева ўз Фейсбук саҳифасида ёзишича, у Касаба уюшмалари федерацияси томонидан ташкил этилган гендер аудит бўйича ишчи гуруҳи аъзолигига қабул қилинганди. Ушбу гуруҳнинг вазифалари қаторига вазирлик ва идораларда гендер аудитини ўтказиш киритилган - бу халқаро ташкилотларнинг гендер тенглигини таъминлаш бўйича тавсияларидан биридир. Ушбу тавсияларнинг амалга оширилиши келажакда давлат томонидан қўшимча ёрдам олиш учун замин яратади. Бироқ, Камоланинг постидан сўнг савол туғилади: “Ўзбекистонда гендер аудити” шунчаки қоғоз учун ўтказиляптими? Халқаро ташкилотлар бу найрангга кўз юмармикан?

Камолы Алиеванинг сўзларига кўра, 2023 йилнинг декабрь ойида Молия ва иқтисодиёт вазирлигида шошилинч тарзда ва жуда қисқа вақт ичида, гендер аудитини ўтказилди. Бу ҳолатда тезкорлик аудит сифатида акс этиши табиий. Аудит ўтказиш учун ўқув семинарлари қарийб бир йил аввал бошланганини инобатга олсак, декабрда ўтказилиши бўйича "тезкорлик" йил охирига ҳеч йўқ битта аудит бўйича ҳисобот бериш зарурати билан боғлиқлигини англаш қийин эмас. Камола касаба уюшмасидан Молия вазирлиги аудит натижалари бўйича сўнгги ҳисоботни тақдим этишларини сўраганида унга “раҳбарият кўрсатмаси бўйича бу малумотлар бизга берилмайди” дейишган. Аудит методологиясида аудит натижалари касаба уюшма веб-сайтида эълон қилиниши кўрсатилган бўлса-да, бу амалга оширилмади. Камола Сенат вакилларига мурожаат қилганида бу ҳеч қандай ёпиқ маълумот эмаслигини, у ишчи гуруҳ аъзоси сифатида ҳисобот билан танишишга ҳақли эканлигини таъкидладилар. Ҳисобот сайтда ҳалигача эълон қилинмаган.

Камола ёзмоқда: «13 февраль куни телеграм гуруҳга қўшимча саволлар ва баъзи эътирозларимни ҳам ёздим. Масалан, нима сабабдан ишчи гуруҳ аъзоларининг таркибига асосан вазирлик ва идоралар ходимлари киритилган? Вазирликларни вазирликнинг ўзини ходими текшириши қанчалик тўғри? Нима сабабдан ННТ ва ОАВ вакиллари киритилмаган? Нимага мустақил экспертлар йўқ, нимага услубият асосида ишчи гуруҳ тузилмаган деб сўрадим. Яна айтаман, бу тартиб тасдиқланган услубиятда белгилаб қўйилган! Аммо ҳеч ким жавоб ҳам, тушунтириш ҳам бермади. Ишчи гуруҳ раҳбари мендан Транспорт вазирлиги марказий аппарати бўйича ҳисоботимни ўз муддатида топширишимни сўради холос».

Бу воқеадан 1 ҳафта ўтгач, Камола Алиева Гендер аудит бўйича телеграм гуруҳдан чиқариб юборилганини билиб қолди. Расмий равишда ишчи гуруҳ аъзоси бўлишига қарамай, уни ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ТГ гуруҳидан ўчириб юборишган. Касаба уюшмаси ходимларидан бу бўйича тушунтириш сўраса, “раҳбарият топшириғига кўра гендер-ҳуқуқий экспертиза ўтказадиган Адлия вазирлигидан ходимни ишчи гуруҳга қўшмоқчимиз, сиз асосан харассмент бўйича мутахассисс экансиз” деган жавоб олди. К.Алиеванинг ёзишича, "ишчи гуруҳ аъзоларини таркибида мендан бошқа гендер тенглиги бўйича илмий иш қилган эксперт йўқ. Бир неча йилдан бери бир қатор ҳалқаро ташкилотлар билан гендер эксперти сифатида ишлаб келмоқдаман. Лекин Касаба уюшмаси учун бу тажриба етарли эмас экан. Бунинг ҳаммаси менинг берган “ноқулай” саволларим ва эътирозларим туфайли бўлганини ёш бола ҳам тушунса керак.

Касаба уюшмалари федерациясига ҳар бир сўзини олқишлаб, оғизларига қараб турадиган инсонлар керак бўлса, балки буни Низомга киритиб, тегишли қонунчилик ҳужжатларига киритишар? Ноқулай саволлар чиқариб юборишга олиб келишини кўрсатишар? Гендер аудити номига ўтказилиши ва натижалар ҳақидаги маълумотлар оммага ошкор бўлмаслигини тан олишар?

Ирина Матвиенко

#СукутСақлама

Читать полностью…
Подписаться на канал