Нега зўравонликни бошидан кечирганлар сукут сақлайди?
4-сабаб.
Ғоя: marianakori
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
Нега зўравонликни бошидан кечирганлар сукут сақлайди?
3-сабаб.
Ғоя: marianakori
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
Мадина Муҳаммедова - муваффақиятли аёл ихтирочи, тадбиркор ва олима
Ҳозирги кунда эса у нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги минглаб одамларнинг саломатлигини таъминлашда жиддий муаммо бўлиб келган ўта муҳим масаланинг ечимини топиш билан бир қаторда, муваффақиятли бизнесни ҳам бошқариб келмоқда.
Мадинанинг ихтироси - Airy Insole патаклари бўлиб, қандли диабетга чалинганларда оёқ касалликларининг олдини олиш учун мўлжалланган ва сурункали оғриқлар, гангрена, ампутация ва оёқ ногиронлигининг олдини олишга ёрдам берадиган махсус ортопедик восита ҳисобланади. Муаллифнинг тадқиқотига кўра, айни пайтда Ўзбекистонда 140 794 нафар одам шу каби касалликлардан азият чекаётган бўлиб, уларнинг 50 фоизи ортопедик патакларга муҳтож. Мадина ва унинг жамоаси лойиҳанинг қиймати, аҳоли учун фойдаси ва потенциал даромадни ҳисобга олган ҳолда харажат-фойда таҳлилини аниқ ҳисоблаб чиққан.
Тўрт йиллик илмий тадқиқотлари давомида Мадина кўп қийинчиликларга дуч келди. Дастлаб у ўз ғоялари тўғрисида сўзлаб берганда, кўпчилик кулиб, муваффақиятга эришишига шубҳа билдирган. Аммо уни қўллаб-қувватлаганлар ҳам бўлган. Унинг устози масалани диққат билан ўрганиб чиқиш кераклигини маслаҳат берган. Айнан у Мадинага номзодлик диссертациясини ҳимоя қилишга ёрдам берган. Техник соҳа вакили бўлишига қарамай, Мадина бугунги кунда тиббиёт соҳасида ҳам катта билимга эга. Айнан шу сабабли лойиҳа илмий жиҳатдан пухта асосланган. Докторлик илмий унвонини олиш мақсадида Мадина илмий изланишлар устида ишлашда давом этмоқда.
#СукутСақлама #WomenEmpowerment
#Ўқувчилардан
Қизим 6 йил турмушда бўлди. 2 нафар фарзанди бор – 3 ва 5 ёшли ўғиллар. Кўп зулум кўрди, оч қолди. Ўзимиз доим даволатиб юрдик. Охири қайнонаси ҳар хил сабаблар билан уйдан ҳайдади. Ва бизга юкларини олиб кетишимизни айтди.
Юкларини олиб кетаетганимизда ўғлига айтиб 3 талоғини бердирди. Қутулдик, десак азоби энди бошлангандек. Собиқ қайнона адвокат ёллади, энди 2 та болани излаб боғчасигача борди. Оилавий келишиб болаларни олиб кетишини айтибди. Биз олиб кетиб қолишидан қўрқяпмиз.
Қандай йўл тутсак бўлади? Адвокат ёллашга шароитимиз йўқ. Илтимос, маслаҳат беринглар. Болаларни олиб кетиб қолишмасин...
===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
_______
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан
“Машина ҳайдайман, аммо ўзимнинг краним яхши” – Кранчи аёлнинг бир куни
Hudud24.uz'нинг бугунги қаҳрамони тошкентлик Зиёда Сўпиева. У мана ўн йилдирки кран бошқарувчиси бўлиб, бинолар қурилишида иштирок этмоқда. Ҳатто, қаҳрамонимиз ижтимоий тармоқда 65 минг нафар обуначига эга шахсий блогини ҳам юритади.
Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=71341112345
Тўлиқ видео 👉 https://youtu.be/y--IkMzz7zg
Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ Ҳукуматнинг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорининг 2-иловаси 27-банди ҳамда 3-иловаси 5-банди ўз кучини йўқотди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Телеграм каналида хабар берилди.
Энди аёллар юк кўтариши 2,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларини бошқариши ҳамда йўловчиларнинг сони 14 кишидан ортиқ бўлган автобусларни бошқариши мумкин.
Эски нормаларнинг бекор қилиниши билан аёлларга қўшимча касб ва соҳаларда меҳнат фаолиятини олиб бориши учун ҳуқуқий асос мустаҳкамланди. Шунингдек, транспорт соҳасида гендер тенгликни таъминлаш ва катта сиғимли автобусларни (электробус) бошқаришга аёлларни жалб этиш имконияти яратилди.
– Қайд этиш жоизки, замонавий автотранспорт воситаларининг техник хусусиятлари аёлларга ушбу соҳаларда қулай ва соғлиқларига зарарсиз меҳнат фаолиятини олиб бориш имконини беради, – дейилади Вазирлик хабарида.
#СукутСақлама #ТенгИмкониятлар
"Машина ҳайдаш аёллар учун эмас", "Аёллар машиналар ҳақида нимаям биларди", "Аёллар ҳеч нарса ихтиро қилмаган" - буларнинг барчаси мизогиния билан йўғрилган уйдирмалардир. Аёллар нафақат эркакларникига қараганда хавфсизроқ ва эҳтиёткорроқ ҳайдашади, балки автомобиль саноатига муҳим ҳисса қўшган.
Батафсил карточкаларда.
#СукутСақлама #Аёллар
Элени Миривили БМТнинг дунё бўйлаб шаҳарларда ҳарорат кўтарилиши, иссиқлик ва чидамлилик масалалари бўйича халқаро мутахассиси. У шунингдек Афина шаҳрининг чидамлилик бўйича бош директори ва Европа Иттифоқининг иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича миссияси аъзоси.
2004 йилда олима Колумбия университетида антропология фанлари номзоди илмий даражасини олди. Миривили ҳалокатли об-ҳаво ҳодисалари ҳақида хабардорликни оширишга қарор қилди. У иссиқлик тўлқинларини номлаш амалиётини жорий қилди. Миривили иқлим бўйича ташаббусларни молиялаштиради.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича 28-конференциясида Миривили шаҳарларни совутиш учун глобал шартлар бўйича келишув имзоланишига эришди.
Ольга Любомирова
#СукутСақлама #ИлмФандаАёллар
Ўзбекистон гендер маълумотлари рейтингида 56-ўринни эгаллади
Open Data Watch ташкилотининг “Gender Data Compass” рейтингида 2023 йил якунига кўра, Ўзбекистон 37 балл тўплаган ҳолда 185 та мамлакат орасидан 56-ўринни, Марказий Осиё минтақасида 3-ўринни эгаллади.
“Gender Data Compass” мамлакатни 53 та гендер кўрсаткичларининг беш жиҳати: мавжудлик, очиқлик, асослар, имкониятлар ва молиялаштириш манбаларига кўра таҳлил қилади.
Гендер маълумотлар ўз навбатида 10 тоифага бўлинган: демография ва миграция, таълим, бандлик, соғлиқни сақлаш ва овқатланиш, фертиллик ва репродуктив саломатлик, атроф-муҳит, жиноятчилик ва адолат, уй-жой, рақамли алоқа, бошқарув ва иқтисодий ривожланиш.
«Gender Data Compass» Open Data Watch ташаббуси бўлиб, сайтда миллий статистика идораларига гендер маълумотлари миллий тизимларини мустаҳкамлаш ва гендер тенглиги сиёсатини яхшилашга ёрдам бериш учун тавсиялар берилади.
Гендер тенглигига эришишда очиқ маълумотларнинг ўрни катта. Умид қиламизки, маълумотларнинг очиқлиги ва уларнинг мавжудлиги яхши томонга ўзгаради.
Ольга
#СукутСақлама
#Qonunda_nima_deyilgan
Қизларга гап отса жавобгарликка тортиладими?
"Darakchi" нашри томонидан Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда тайёрланган лойиҳа доирасида шу саволга жавоб топиш мумкин.
#СукутСақлама #Қонунлар
#Ўқувчилардан
Эсимни танибманки, дадам (ота дейишга ҳам тилим бормайди) онамга мунтазам равишда жисмоний, маънавий тазйиқ ўтказиб келади. Шунчалик қаттиқ таъсирланганимдан, тушларимга ҳам отамни жанжаллари, онамнинг йиғлашлари киради.
Аввалига онам қизимни узатай, эл-у халқга шарманда бўлмай деб чидаб келдилар, тўйимдан кейин ҳам жанжаллар давом этгач, отамга қарши иш очишга қарор қилдик. Укаларим ҳам бир неча маротаба таёқ остида қолиб кетганлари учун фикримизни қўллаб-қувватлашди. Аммо рости ишни нимадан бошлашни, кимга мурожаат қилишни, марказ туманидан узоқроқда яшаганимиз туфайли ҳуқуқларимиз тўлиқ ҳимоя остига олинадими ёки даъво аризаси қоғоздалигича қолиб кетадими – билмаймиз.
Онамнинг танасидаги моматалоқлар, отамнинг кунора ўлдириш билан қилинадиган таҳдидлари, ҳақоратлаб ёзиладиган смслар иш очишга етарлими? Ордер олишдан ишни бошласак тўғрими? Бизни бошимиздан ўтганлар кимгадир таниш бўлса, қандай йўл тутгансизлар?
===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
‼️Лойиҳадан: Аноним, юридик маслаҳат олиш учун Телеграм ботимизга ёзишингиз мумкин: @nemolchilaw_bot
_______
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан
#Ўқувчилардан
Она томон қариндошларим ўзига тўқ, бой оила бўлишган. Онам ва онамнинг опа-сингилларини жуда эрта турмушга бериб юборишган. Катта холаларим бахтли. Ҳаттоки битта холам турмушга чиққач, олий маълумотли бўлдилар.
Лекин онамнинг тақдири бундай кечмади. Ота томон бувим онамни тўйда кўриб қолиб, келин қилишган. Бувим ва онамнинг оталари курсдош бўлишган. Тўй харажатларининг ҳаммасини бобом қилганлар, тўйдан кейин ҳам пул бериб турганлар.
Бир йил ўтиб, аммамни онамнинг бир қариндошларига узатишган, лекин улар кўп ўтмай ажрашишган ва онамни айбдор қилиб қўйишган. Онамнинг ҳамма қийинчиликлари шундан кейин бошланган. Бувим онамга «Сен ҳеч ким эмассан, сени пулинг учун келин қилганмиз!» - деганлар, отам эса ҳеч нарса қилмаганлар. Онам ажрашмоқчи бўлганларида, оталари ўшандаёқ қарши бўлганлар.
Онам иккиқат ҳолидаям тиним билмай ишлардилар, биз чақалоқлигимизда торт пишириб ва кийим тикиб сотганлар. Бувим (қайнонаси) билан алоқалари шу қадар ёмонлашганки, эмизикли бўлса-да, онамга овқат беришмаган, омборхонани қулфлаб, уйдаги картошкаларни санаб қўйишган. Қачон онам бобомникига бориб пул олиб келсалар, онамга бўлган муносабатлари яхшиланган, одамга ўхшаб муомала қилишган. Аммаларим онамнинг қимматбаҳо тақинчоқларини ўғирлаб сотишган.
Дадам онамга сира эътибор бермас, номига яшаб юргандек эдилар. Баъзан ҳатто бувимнинг ёнида ётганлар. Раҳматли бувим яхши буви ва яхши она эдилар, лекин яхши инсон ва яхши қайнона эмасдилар...
Кейинроқ дадам бобомдан катта қарз олиб, бизнес қилмоқчи бўладилар, лекин ўхшамайди. Онам ўртага тушадилар. Кейин бувимлар бошқа ҳовлига кўчиб кетишади, ота-онам бироз муддат яхши яшагандек бўлишади-ю, лекин бу узоққа бормайди - онам дадамни хиёнат устида ушлайдилар...
Кечирадилар, лекин ҳаммасидан чарчаб, ажрим борасида бир қарорга келган онам отаси томонидан қаттиқ қаршиликка учрайдилар – бобом ойимга:
«Ажрашганингдан кўра ўлганинг яхши, эрингни уйидан фақат ўлигинг чиқади, сени ажратиб олгандан кўра, ўзим ўлдираман!» - деб айтгандилар. Кейинги жанжалда онамни бобом (дадамни оталари) ва дадам роса уришганди. Ўшанда мен бошланғич синфда ўқирдим, синглим эса 5 ёшга ҳам кирмаганди...
Кейинроқ онам ёрдам сўраб, ўз оналариникига боргандилар, лекин бувим ёрдам бермаганлар, бобом келиб қолиб, онамни роса уришганлар. Ўша кун умуман эсимдан чиқмайди: биз билдирмай кетишга удгурмадик - бобом катта пичоқни олдилар, бизни машинага ўтқазиб шаҳарга йўл олдилар, қайнонангнинг уйи қаерда, деб роса жанжал қилдилар. Ҳаммасини ўлдираман, эринг олган пулларимни қайтаради ёки ҳаммангни пичоқлайман, деб онамни урушиб кетдилар. Кейин бизни кўчага (шаҳарда) ташлаб кетдилар.
Бувим вафот этгач, дадам ва онам буткул айрилишди. Аммаларим онамни бувимнинг ўлимларига сабабчи дейишди. Бобомдан қочиб яшадик. Шу қадар бобомдан қўрқардикки, ҳаттоки қишлоққа қариндошларникига борсак ҳам, кўриб қолмасин деб яшириниб юрардик...
Дадам ва бобом ҳовлидан кетганимиз учун бизга хонадон олиб беришди, кейин эса Тошкентга кўчиб келдик. Бир йилдан сўнг бобом ҳам вафот этдилар, онам ўз бизнесларини бошладилар. Бошқа инсонни учратдилар.
Ҳозир ҳам қийинчиликлар бор, лекин шунга яраша бахтли кунларимиз ҳам кўп. У ердан кетганимиздан сўнг, онам эркинликка эришдилар, десам бўлади. Зўравонлик кўраётган жойдан имкон топилди дегунча қочиш керак экан. Акс ҳолда, ҳаётингизнинг энг гуллаган йилларини бахтсизликка бой бериб қўяркансиз...
#СукутСақлама #ЗўравонликҚурбонлари #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
Сенинг муштларингдан қўрқинчилироқ,
Сен берган азобдан минг карра оғир -
Сен билан ўлгунча яшашни ўйлаш...
Рангсиз кунларимдан сотиб туради
Юзимдаги сиёҳранг ранглар...
қонталаш ранглар...
худдики, шафаққа ўхшаш.
Алам қилар гоҳи кетолмаслигим...
Маҳкумлигим...
Мажбурлигим...
Сен билан тугашдан қўрқинчилироқ,
Сен билан яшашдан минг карра оғир...
Қизларимни етим қилишни ўйлаш...
✍Мафтуна Хурибоева
#СукутСақлама #Аёллар #ЗўравонликҚурбонлари
Никоҳ ёши 18: унга мажбурлаш мумкин эмас!
Никоҳ ёши ўн саккиз ёш! Баъзида одамлар, айниқса, ўзаро қариндош-уруғлар фарзандларини эртароқ унаштириб қўйиш мумкин деб ўйлашади.
Бу хато тушунча!
Батафсил 👉 https://youtu.be/1LBZD6VOXzU
Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Ўқувчилардан
Орзу ҳавас билан опамни турмушга чиқарганмиз ва ҳозир ҳам ўша оилада тўрт нафар фарзанди билан яшайди. Эри Россияда бўлган вақт опамга бир ойга ўлчаб пул юборар, бу пул эса 10 кунга етар эди. Мен ҳар ҳафта уйига рўзғорга озиқ-овқат бозорлик олиб бориб турардим, оиласида фарзандлар ёки опам оғриб қолса, албатта ўзимиз даволатар эдик.
Овқатда гўшт қайнаганда фақат келинларга қуруқ шўрваси тегади, эрталаб чойга эркаклар новот қўшилган чой ичса келинлар қуруқ сувга нон ботириб ейишар, фарзандлар ҳам сал нари бери.
Опам учинчи фарзандли бўлганда фарзанди сал эртароқ туғилган эди. Бола камида 10 кун сунъий нафас қурилмасида даволанишга муҳтож, қайнонаси эса эртасига чиқараман деб туриб олган. Ўша вақтда акам Россиядан энди келган вақт эди, акамнинг ўзи шифохона билан гаплашиб ҳамма ҳаражатини бўйнига олган. Опам эмизолмади, уйида тахминан 6 ой турди, кунда касал бўлар, боланинг кашасини ҳам биз олиб берардик. Охири уйимизга олиб келиб икки ёшигача ўзимиз қарадик.
Тўрттинчи фарзанди дунёга келганда опам юра олмай қолди, эри озроқ қаратди-да ташлаб қўйди, ўзимиз даволатик. Бу қандай оила бўлдики, келинлар одам ўрнида кўрилмас, ҳатто овқат ҳам тайинли берилмас, ўз фарзандлари касал бўлса қаратмас. Буларга мол-дунё бўлса бўлди. Ҳозир ҳам тагида иккита сўнгги русумдаги автомобиль бор, опамга келганда ҳеч вақо йўқ. Тўғриси кўп нарса ёзмоқчи эдим, кўпи қолиб кетди...
===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
_______
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан
Дунёдаги энг қадимий университетлар ҳақида ўйларканмиз кўз олдимизда Англиядаги Оксфорд (1090 йилда ташкил этилган) ва Италиянинг Болония (1088 йилда ташкил этилган) гавдаланади. Аммо уларнинг ҳеч бири 859 йилда Фотима ал-Фиҳри исмли мусулмон аёл томонидан ташкил этилган Марокашдаги Ал-Қаровиййин университетичалик қадимги эмас.
#СукутСақлама #ЛидерАёллар
Financial Times'да чоп этилган янги тадқиқот замонавий жамият учун жиддий муаммога айланиб бораётган глобал гендер тафовутига эътибор қаратди.
АҚШ, Буюк Британия, Германия ва Польшада ёш аёллар иммиграция ва ирқий адолат масалаларида анчайин либерал қарашларини намоён қилмоқда, ёш эркаклар консервативроқ, кексалар эса бефарқ. Ғарбдан ташқарида фарқлар янада кескинроқ.
Бу ўзгаришларга асосий сабаблардан бири #МеТоо ҳаракати гендер тенгсизлиги муаммоларини кўтариб, ёш аёлларнинг ўз ҳуқуқлари учун курашда фаол иштирокини рағбатлантиришидадир.
Ёшлар ўртасидаги гендер ва мафкуравий тафовутларга янада сезгир бўлиб, адолатли жамият яратиш учун уларнинг қарашларини бирлаштириш йўлларини излаш барчамиз учун муҳимлигини англаш вақти келди.
#СукутСақлама #тадқиқотлар
Нега зўравонликни бошидан кечирганлар сукут сақлайди?
2-сабаб.
Ғоя: marianakori
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
Нега зўравонликни бошидан кечирганлар сукут сақлайди?
1-сабаб.
Ғоя: marianakori
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
Журналист Севара Абдуллаева ёзмоқда:
"Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, сиз ишлатаётган сув қаерга кетади? Албатта, канализацияга, дейсизми? Тўғри, аммо шу сувлардан қайта фойдаланиш мумкинлигини биласизми?
Бухоролик инноватор Гулчирой Асқарова оқова сувларни қайта тозалаб, яна қўллаш чорасини топди! Бугун нима кўп? Машиналар! Битта оиланинг деярли ҳар бир аъзосида машина бор. Автоуловлар кўп бўлганига яраша, машина ювиш шаҳобчаларининг ҳам иши яхши. Лекин бундай жойларда қанча сув исроф бўлишини билсангиз эди...
Гулчирой айнан автомашиналарни ювишда ишлатиладиган сувни қайта тозалаб, яна ювиш учун қўллаш имконини яратиш бўйича ўз лойиҳасини амалиётга татбиқ этди. Унинг лойиҳаси «Маҳаллий хомашёлар асосида коагулянтларни синтез қилиш ва автомобиль ювиш шохобчаси сувларини тозалашда қўллаш» деб номланган. Тозаланган сув билан ўсимликларни суғориш, автомашиналарни ювиш мумкин.
– Ишлатилган сувга биз тайёрлаган коагулянт солинса, қайта ишлатишга яроқли ҳолга келади. Масалан, автоювиш шохобчасида машина ювилди, дейлик. Ишлатилган сув шохобчадаги махсус ўрага тушади. Ҳажмига кўра, ўрага махсус модда солинади. Сув тиндирилгандан сўнг махсус насослар орқали қайтиб олинади ва яна ишлатилади. Бу жараён узоғи билан 5 дақиқа давом этади. Шунингдек, сувнинг тозаланиш вақти моддани қанча ва неча дақиқа қуйишга ҳам боғлиқ. Шунга кўра, ишлатилган сув 5, жуда борса, 10 дақиқада тоза бўлади, – дейди Гулчирой.
Гулчирой 11 февраль "Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни" муносабати билан эълон қилмоқчи бўлган навбатдаги қаҳрамоним эди. Бироз кечикдим. Аслида, олима қизларимизни фақат шундай кунлари эслаш нотўғри. Уларнинг фаолиятларини доимо ёритиб бориш зарур. Шундагина олима бўлиш истагидаги қизларимизнинг қалбларида қизиқиш учқуни аланга олган бўлармиди...
#СукутСақлама #womenempowerment
#Ўқувчилардан
Кечқурун кетаётгандим. Узун юбкада, курткам ҳам узунроқ эди. “Қўйлиқ” метросининг орқа тарафидан ўтиб кетаётганимда бир нотаниш йигит ҳам ўтаётган экан. Ундан “Compass"га шу ердан ўтиш мумкинми?” - деб сўрадим.
У: “- Ҳа. Биринчи марта келишингизми? Меҳмонмисиз? Қаердан келдингиз?” деб саволга тутиб кетди. Мен: “Биринчи марта келишим” - дедим-да, қадамимни тезлаштириб кетавердим. У эса бирдан менга яқинлашиб орқа тарафимга тегинди. Ўша заҳоти ҳаёлимга нима келса баланд овозда гапирдим. (“Олинг қўлизни, нима қиляпсиз”). Нега ўшанда уни яхшилаб урмадим, қани эди кучим етса-ю мушт туширолганимда эди, деб афсусланаман. Ҳимоячига муҳтожмасман, деб юрган қиз ўшанда заифлигимни ҳис қилдим.
Тез юриб метрога кирдим-да, эшик олдида турган ички ишлар ходимига ҳолатни айтдим. У бошқа масъул ходимни чақириб уни воқеа жойига юборди. У ерга борганимизда, табиийки, йигит кетиб бўлганди. Йигит қаерга қараб кетаётганини ҳам эслаб қолмагандим. Мен юрган тарафда ҳеч қаерда камера ҳам йўқ экан. Ички ишлар ходими исм-шарифим, яшаш манзилимни ёзиб олди-да, аввалига, оила аъзоларим келиб олиб кетиши кераклигини, бўлмаса қўйиб юбормаслигини айтишди. Мен қўрққанимдан ўзим кетаман, деб туриб олгандим. Сўнг бошқа ҳодимни уйимгача кузатиб қўйишини тайинлаб мен билан жўнатиб юборишди. Ёпиқ кийимда ҳам ҳимоялана олмаслигимиз, кўчада бир ўзимиз тинч юра олмаслигимиз алам қиляпти.
===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
_______
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан
Давлат телеканали ходими шаҳвоний шилқимлик қилгани учун ҳибсга олинди
Жорий йилнинг 6 февраль куни давлат телеканалларидан бирининг бош муҳаррир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 41-1-моддасига мувофиқ шаҳвоний шилқимлик қилгани учун уч суткага маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Иш материалларига кўра, эркак алдов йўли билан қизни иш жойига чақириб, унга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган.
Жабрланувчи лойиҳамизнинг юридик кўмак берувчи ботигага мурожаат қилиб, юрист маслаҳатини олган. Қиз, ўз навбатида, зўравонга қарши ариза билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилган.
Судда эркак айбига иқрор бўлди.
Бу воқеа хотин-қизлар ҳуқуқлари ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш муҳимлигини кўрсатади. Бундай чора-тадбирлар шунга ўхшаш ҳолатларнинг олдини олиш учун ўрнак бўлиши ва касбий этика ҳамда тенглик қонунларига қатъий риоя қилиш зарурлигини кўрсатади.
Ва энг муҳими, шаҳвоний шилқимлик ва камситишларга нисбатан тоқатсизликни таъминлайди.
#СукутСақлама #Тегажоғлик #Қонунлар
Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида педофилларни кимёвий кастрация қилиш амалиётига ҳам тўхталиб ўтди.
Бу баҳсли масала. Кимёвий кастрация ва бошқа турдаги кастрация жазо сифатида қўлланиладиган мамлакатларда бу қўшимча чора ҳисобланади. У жазо муддатини ўтагунга қадар қўлланилади. Ёки бундай чора танлов асосида ўтказилиши мумкин”, - деди Болалар Омбудсмани.
Биз кимёвий кастрация ҳақида аввал ҳам ёзганмиз. Жарроҳлик кастрациядан фарқли ўлароқ бу усул стерилизация деб ҳисобланмайди. Кимёвий кастрациянинг камчиликлари ҳам бор. Тиббиёт тадқиқотлари шуни кўрсатадики, у турли касалликларга олиб келиши мумкин ва даволаниш тўхтатилганда таъсир қайта тикланади.
Ва бу усулнинг яна катта камчилиги – бу дори-дармонларнинг қимматлигидир. Қолаверса, бу бир марталик процедура эмаслигини инобатга олса, такрорий харажатларни назарда тутади.
👉Индонезияда 2016 йилдан бери кимёвий кастрация қонунийлаштирилди. 2019 йилда унга ҳукм қилинган биринчи шахс жазо муддатини ошириш ёки ҳатто ўлим жазосини афзал кўришини айтди.
👉Украина Олий Радаси 2019 йил июль ойида ҳам болаларга нисбатан жинсий зўравонликда айбланаётган шахсларни мажбурий кимёвий кастрация қилишни жорий этиш чораларини маъқуллади. Бундан ташқари, мамлакатда зўравонларнинг очиқ реестри юритилади.
👉Польша ва Жанубий Корея ҳам профилактика чораси сифатида кимёвий кастрациядан фойдаланади.
Батафсил сайтимизда: https://nemolchi.uz/uz/dunjoda-bolalarga-nisbatan-zhinsij-z-ravonlik-bilan-bo-li-zhinojatlarni-zhazolash-usullari-va-choralari/
#СукутСақлама #ЗўравонликккаЙўқДеймиз #Болалар
Эркак метрода шилқимлик қилгани учун 5 суткага қамалди
20 январь куни соат тахминан 16:00ларда метронинг “Буюк Ипак йўли” бекатида 31 ёшли эркак бир қизга шаҳвоний шилқимлик қилган. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда. Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек судида 31 январ куни бўлиб ўтган суд мажлисида эркак ўз айбига иқрор бўлмади, метро вагонида одамлар кўплигини айтиб, унга қиз орқага йиқила бошлагандек туюлганини важ қилди. Шу сабабли қиз йиқилиб тушмаслиги учун елкасидан ушлаб олган экан.
Бироқ суд жараёнида жабрланувчи унинг сўзларини рад этди. Унинг кўрсатмалари иш материалларида мавжуд бўлган бошқа далиллар билан ҳам тасдиқланди. Бундан ташқари, охирги бекатга етиб келганида, эркак бошқалар билан тушмай, қизни кутди ва унга эргашди.
Суд 31 ёшли эркакни ЎзР МЖтК 41-1 моддаси (Шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топди ва унга 5 сутка маъмурий қамоққа олиш жазоси берилди. Шуни таъкидлаш керакки, эркак бир йил ичида худди шундай ҳуқуқбузарликни содир этса, у базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жаримага тортилади ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олинади.
Бу муддат кам-ку деган изоҳларингизга айтиш мумкинки, бу хотин-қизларни ҳимоя қилиш йўлидаги муҳим қадам. Шу пайтгача қонунчилигимизда шаҳвоний шилқимлик тушунчаси йўқ эди. Ва бу ҳолатда маъмурий қамоқ жазоси жамиятни учун тарбиявий чорадир. Қўлига эрк берувчи эркаклар хотин-қизларга нисбатан бундай камситувчи хатти-ҳаракатлари учун жазоланишини ниҳоят тушуниб, ўзларини йиғиштириб олади.
#СукутСақлама #шилқимлик #Қонунлар
#кинода_аёл_портрети
Яқинда «Хранилище 13» («13-омборхона/сақлов ҳудуди») сериалини томоша қилдим. Сериал ҳақидаги таассуротларимни гапириб ўтирмайман. Унда эътиборимни тортган бир персонаж ҳақида фикрларимни айтмоқчиман.
Сериалда ажойиб бир персонаж бор: Герберт Уэллс. Ажойиблиги шундаки, у сиз эшитган/ўқиган/сериалларда кўрган Герберт Уэллслар каби эркак эмас, АЁЛ қаҳрамон!
Ҳелена Герберт Уэллс.
Сериал ижодкорлари Уэллсни аёл персонажга айлантиришдан қандай мақсад кўзлаган бўлишлари мумкин? Навбатдаги «бум» интрига бўлиши учунми ёки томошабинлар қаҳрамондаги аёлга хос хатти-ҳаракатларни, воқеаларни аввалдан тахмин қилиб, баҳсга киришлари учунми? Ёки бу фикр тасодифан хаёлга келиб қолган «топилма» холосми?
Менда яна битта вариант бор: яқин-яқингача ҳар қандай соҳада буюк аёллар номи абадийлаштирилиши, тарихга муҳрланиши патриархал қарашлар натижаси ўлароқ, халқ томонидан ақлга сиғдириб бўлмас ҳолат деб ҳисобланган, қабул қилинмаган.
Тарихда ном қолдирмоқчи бўлган аёллар эса, кўпинча тахаллус ортига яширинишга, тахаллус бўлибам, эркак номи бўлган тахаллус билан инсониятга фойда келтиришга, илм яратиш ва ўргатишга мажбур бўлишган. (Ёки, ундан ҳам ёмони - шунчаки, уларнинг меҳнат маҳсуллари, эришган ютуқлари эркак ҳамкасблари томонидан ўзлаштириб олиб қўяқолинган.)
Шундай аёллардан сиз танийдиган адиба, «Гарри Поттер»нинг «она»си - Жоанна Роулинг ҳам Поттер ҳақдаги илк китобини эркакча тахаллус билан чоп эттиришга мажбур бўлган. Чунки, нашриётлар аёл ёзувчи бестселлер асар ёзиши мумкинлигига ишонишмаган, китобни нашр этишдан шу важ билан бош тортишган!
Бу худди малласоч аёл (блондинка)лар беақл аҳмоқ бўлишади, деган ҳеч бир асоссиз қарашга ўхшаш ҳолат, аслида.
Ҳеленага қайтсак - сериал ижодкорлари ушбу персонаж билан, балки, инсониятнинг мана шу яшаб ўтган, ва, эҳтимол, ҳозир ҳам яшаётган ҳаёт тарзида аёлнинг ўрни қанақа бўлгани/эканини эслатиб ўтмоқчи бўлишгандир?
Балки, ростдан ҳам Герберт Уэллс - Ҳеленанинг таъбири билан айтганда, унинг асарларидаги «шунчаки, мўйловли эркак персонаж» холосдир, а?
Алия Темурийзода
#СукутСақлама #Аёллар
Калпана Калахасти 1974 йилда Ченнай (Ҳиндистон)да туғилган. Мадрас университетининг электроника ва алоқа муҳандислиги факультетини тамомлаган. 2000 йилда у Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ISRO)га муҳандис ва олим сифатида қўшилди.
Калахасти космик технологиялар соҳасидаги ютуқлари учун 2023 йилда энг ёрқин ютуқларга эришган олимлар рўйхатига киритилган. Калпана ой миссиясини муваффақиятли амалга оширишга ҳисса қўшган Ҳиндистоннинг «Чандраян-3» лойиҳаси етакчиларидан бири.
#СукутСақлама #ИлмФандаАёллар
Узр "емади": муҳокамаларга сабаб бўлган видео муаллифларига 15 сутка берилди
Аввалроқ эр аёлини урган, отасиникига аразлаб борган аёл кўмак ўрнига уйга қайтиши кераклиги айтилган видеоролик ҳақида ёзган эдик.
Ролик кескин қоралангач, блогерлар уни ўчирди ва узр сўраб чиқишди. Аммо видеонинг ўчирилиши ҳам, узр сўраш ҳам жавобгарликдан қочишга сабаб бўлмайди.
Тошкент шаҳар суди Телеграм каналида маълум қилинишича, юқоридаги видеоролик муаллифлари - 1990 й.т. Ш. О. ва 1990 й.т. Р. А. Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг раиси Т. Обидов томонидан чиқарилган суд қарорига мувофиқ Ш. О. ва Р. А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-1-моддаси (тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш), 189-2-моддаси (жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш), 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми ва 195-моддаси (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилди.
Уларнинг ҳар бирига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
#СукутСақлама #Қонунлар
Бир жиноят нечта узрга тенг?
Яқинда Интернетда эр хотинини юзига тарсаки туширган видео тарқалди. Сюжетга кўра аёл отасига шикоят қилади. Аммо "ғамхўр" ота, ажрашгандан кейин қизи кимнингдир иккинчи хотини бўлиб қолишидан қўрқиб, унга "ғамхўрлик билан" оғзини юмиб, зўрлаган эрининг уйига қайтишни маслаҳат беради.
Оммавий норозиликдан сўнг блогерлар узр сўраб видео чиқаришди. Блогерларга кўра улар суратга олган видео гендер тенглиги ҳақидаги қонунни бузаётганини тушуниб, бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига ваъда беришган. Кечирим самимий бўлса, масаласи йўқ. Бироқ, фақатгина узр билан чекланиш тўғрими?
Бундай видеороликлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-1-моддаси (Тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) талабларини бузади. Шафқатсизлик элементлари ва уларнинг тарғиботи шундоқ аён-ку! Ҳуқуқбузарлик содир этган фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима солиш мумкин.
Аёлларнинг оммавий ахборот воситаларида бундай шаклда намоён этиш уларнинг жамиятда қандай қабул қилинишига таъсир қилади. Яъни, бундай видеоларни суратга олиш орқали блогерлар тенгсизликни кучайтиради ва зўравонликни нормаллаштиради. Хўш, нега қонун бузилганда фақат кечирим сўраш билан чекланишмоқда?
Узр сўраш бир марталик ҳаракатдир, лекин агар блогерлар ўзларининг "ижодкорлиги" билан жарима тўлашса бюджетга ва жамиятга фойда.
Лекин негадир юртимизда “узр” қонундан қимматроқ бўлмоқда?!
#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз