sukutsaqlama | Неотсортированное

Telegram-канал sukutsaqlama - Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

2427

18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа. https://www.facebook.com/SukutSaqlama/ Ҳикоянгизни аноним юборинг: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Подписаться на канал

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Хотин-қизларга нисбатан зўравонликни тарғиб қилувчи навбатдаги видео

Бир ҳафта олдин блогер Сухробиддин Мухториддинов қиз болага нисбатан зўравонлик ва шавқатсизликни намойиш этувчи видео жойлаштирди. Видео тагида «Sizga bunday «отношения» kerak emas» деган ибора келтирилган. Шунингдек блогер #staysafe хештегидан фойдаланди.

Видео сюжетига кўра, йигит ва қиз ўзаро жанжаллашади. "Қаҳрамон" буни кўриб, "Уларга ёрдам керак шекилли" дейди-да қизнинг ёнига келиб, жағига солади. Зарба уни йиқитади. Шундан сўнг у дўстини қучоқлаб: "Дўстим, сенга шундай муносабатлар керакми?" дейди.

Видео муаллифлари бу билан нима демоқчи бўлди? Низода аёл айбдор ва зўрлик ишлатиш унга ечим бўладими?

Ички ишлар органларига савол, бундай роликларни шунчаки кўнгилочар контент эмас, балки зўравонлик тарғиботи деб тан олиш вақти келгандир? (ЎзР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 189-моддаси).

Бундай видеолар тренд бўлмаслиги учун тегишли чора кўрилиши шарт

Ольга

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Чилонзор туманида 4 нафар қизга жинсий тегажоғлик қилган боғча мудирининг ўғли иши бўйича суд қарори чиқди.

Суд вояга етмаган судланувчини ЖК 119-моддаси 4-қисми (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) бўйича айбдор деб топди.

Жиноят кодексининг 85-моддаси 2-қисми "в" бандига асосан (вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси олти ойдан ўн йилгача муддатга тайинланади) унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони тарбия колонияларда ўташ белгиланди.

Бундай жазо судланувчининг ёшига тўғри келади.

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Интернетда бир аёл қишлоқдоши Исматов Достон томонидан унинг вояга етмаган қизини зўрлангани ва бўлиб ўтган суд жараёни ҳақида гапираётгани акс этган видео тарқалди.
Қизнинг сўзларига кўра, 13 ёшида қишлоқдоши Исматов Достон уни бир неча бор зўрлаган, қиз ҳомиладор бўлиб, 14 ёшида фарзандли бўлган.
Йигит ҳар бир зўравонлик ҳаракатидан кейин уни шарманда қилиш, фотосуратлари ва маълумотларини Интернетда тарқатиш, унга жисмоний зарар етказиш, шунингдек, ота-онасига айтса ҳам, унга ҳеч нарса бўлмаслигини айтиб, таҳдид қилган. Бир сафар Исматов уни уч нафар танишига “сотган” ва шундан сўнг у бировга айтса, йўқ қилиб юбораман, деб қўрқитган.
Зўравонлик ҳолати қизни қорин оғриғи шикояти билан касалхонага олиб келишганида маълум бўлди. Кейин УЗД текшируви еттинчи синф ўқувчиси ҳомиладор эканлигини кўрсатди. Қиз онаси томонидан сўроқ қилинганда, Исматов Д. уни қайта-қайта таҳдид қилиб, кимсасиз жойларга олиб бориб зўрлаганини айтди. Ҳар сафар у қаршилик кўрсатган, лекин кучи етмагани сабабли у катта ёшли эркакка қаршилик кўрсата олмаган.

Ҳолат юзасидан Исматов Д.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бу жараёнда Исматов Д. бошқа 15 ёшли қиз билан жинсий алоқада бўлганлиги маълум бўлди. Кейинчалик маълум бўлишича, бу қиз ҳам ҳомиладор бўлганлиги аниқланган, аммо "тиббий кўрсатмаларга кўра" ҳомиласи туширилган.
Исматов Д.га нисбатан ЎзР ЖК 118-моддаси 4-қисми (14 ёшга тўлмаган шахсни зўрлаш), 128-моддаси 1-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлиш), 135-моддаси 3-қисми "а" банди (Одам савдоси) ва 238-моддаси (Ёлғон гувоҳлик бериш) жиноят иши қўзғатилганди.
Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман суди судьяси Маннатов Одил раислигида жиноят ишини кўриб чиқиш натижаларига кўра, судланувчи Исматов Достон фақат 128-модданинг 3-қисми “а” банди билан айбдор деб топилди ва 7 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган бўлса, ушбу модданинг санкцияси 8 йилдан 10 йилгача бўлган қамоқ жазосини назарда тутади.

Нега зўрлаш моддаси айбловдан чиқариб ташланди? Қизнинг онасининг сўзларига кўра, судланувчи Исматов Д. зўравонлик факти исботланмагани, қизнинг ўзи судланувчи билан жинсий алоқада бўлишга қарши эмаслиги ва психологик экспертиза натижаларига кўра қиз содир бўлган воқеа ҳақида гапириганда "етарли даражада самимий эмас эди" (мутахассислар гуруҳи фақат эркаклардан иборат эди). Шундан келиб чиқиб, суд судланувчи томонидан жабрланувчи қизга нисбатан ҳеч қандай зўравонлик бўлмагани ва қиз розилик ёшига етмаган бўлса-да, ҳаммаси фақат унинг ихтиёрига кўра содир бўлган деган хулосага келди. Ваҳоланки унинг кичик ёши автоматик равишда ночор ҳолатда бўлган шахс ҳисобланади. Вояга етмаганга нисбатан зўрлаш фактини тан олиш учун жисмоний куч ишлатиш ёки таҳдид қилиш шарт эмас.

13 ёшли қиз кап-катта эркак ва унинг дўстлари томонидан қайта-қайта зўрланишига рози бўлиши мумкинми? Бу ёш вазиятни оқилона баҳолаш, нима содир бўлаётганини тўлиқ тушунишни англатмайди. Наҳотки судлар ва экспертлар буни билишмайди ва жиноят учун жавобгарликни вояга етмаган қиз зиммасига юклайдилар?

Мутахассислар билан мулоқотда самимийлик йўқлиги ёлғон деб талқин қилиниши мумкин бўлган, жавобгарлар жиноятчиларга содиқ бўлган жабрланувчининг сўзидан кўра судланувчининг сўзи муҳимроқми, “бу унинг ўзи айбдор” деб яна бир бор таъкидлагандек?

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан ушбу ишнинг ҳар томонлама кўриб чиқилиши ва айбдорга адолатли жазо тайинланишини таъминлаган ҳолда, Сирдарё судининг жиноят ишлари бўйича ҳукмини бекор қилиш тўғрисида протест киритилишини сўраймиз.

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Фарғонада 11 ёшли қизни ваҳшийларча ўлдиришда айбланган икки нафар вояга етмаган йигитларга нисбатан ҳукм ўқилди.

Ўтган йилнинг июль ойида Фарғонада 11 ёшли қизнинг жасади зўрлаш аломатлари билан топилиб, жиноят иши қўзғатилган эди. Жиноят содир этишда гумонланувчилар икки нафар вояга етмаган бўлиб, уларнинг энг каттаси жиноят содир этилган вақтда 17 ёшда эди.

Кеча маълум бўлишича, Фарғона шаҳар судининг 2024 йил 15 январдаги ҳукми билан судланувчи вояга етмаганларга нисбатан 14 ва 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Судланувчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилиги доирасида жазо тайинланган.

Суд тергови давомида жиноят ҳақида билган, бироқ хабар бермаган яна бир шерик борлиги маълум бўлди. У судланувчилар томонидан содир этилган ўта оғир жиноятлар ҳақида аниқ билгани ҳолда олдиндан ваъда бермасдан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига айтмасдан, жиноятни яширганликдаги ҳаракатлари учун 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Жиноят кодексининг 86-моддаси талабига кўра, жиноятлар мажмуи тариқасида агар содир этилган жиноятларнинг биттаси ўта оғир жиноят бўлса, ўн беш йилгача муддатга тайинланиши мумкин.

Суд амалдаги жиноят қонунчилиги нормалари асосида ҳукм чиқарди. Айбланувчининг ёшини шу нуқтаи назардан инобатга олиш қонунни қўллашнинг муҳим жиҳати бўлиб қолмай, балки бундай аянчли ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш зарурлигини ҳам кўрсатади. Шундай қилиб, судланувчиларга ёшига кўра деярли энг олий жазо тайинланди.

Умид қиламизки, тайинланган жазо бошқалар учун кўзгу бўлиб, бундай хатти-ҳаракатларнинг номақбуллигини акс эттиради.

#СукутСақлама #Қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ватан ҳимоячилари бўлган хотин-қизларни уларнинг касб байрами билан табриклаймиз!

Nemolchi.Uz таҳририяти томонидан бир нечта табрикномалар тайёрланди. Уларни Қуролли Кучлар, Миллий гвардия, махсус кучлар сафларида хизмат қилган ва хизмат қилаётган ёки захирада бўлган таниш ёки қариндошингиз бўлган хотин-қизларга юборишингиз мумкин. Бу сизнинг байрамингиз💪

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Дунёнинг 100 аёл меъмори қаторида ўзбекистонлик Тахмина!

Тахмина Турдиалиева Британия меъморлари Қироллик институти томонидан нашр этилган дунёнинг 100 нафар меъмор аёллар фаолияти ҳақидаги китобга киритилди.

Сўнгги ўн йил ичида архитектура дунёсида гендер мувозанатига интилиш кучайди. Меъмор аёллар меҳнати ва ютуқлари нисбатан эътибордан четда қолмоқда.

Ушбу нашр аёлларнинг архитектуравий муҳитга қўшган ҳиссасини ҳақли равишда эътироф этади ва нишонлайди. «100 women architects in practic» - бу бутун дунё бўйлаб ажойиб аёл-меъморларнинг бой, хилма-хил ва қизиқарли фаолияти ҳақидаги китобдир.

Нашрда ўзбек меъморининг Тошкентда амалга оширилган объектлари – Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Шота Руставели кўчасидаги маъмурий биноси ва Замонавий санъат марказидаги ёзги ҳовлининг сояли конструкцияси тақдим этилган.

#СукутСақлама #womenempowerment

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Фикр

Аксарият кишилар, «Эркак - оила боқувчиси, у кўча одами,» «Аёл - миллат тарбиячиси,» «Тарбияли она тарбияли болани вояга етказади,» - деган жимжимадор гаплар билан секингина фарзанд тарбияси борасидаги бор масъулиятни онанинг зиммасига юклаб қўйишади.

Ваҳоланки, биргина аёлнинг ҳаракати туфайли бола тарбияли, илмли бўлиб қолмайди. Қолаверса, инсоннинг ўз ҳаётидан мамнун яшаши учун илмнинг, тарбиянинг ўзигина кифоя эмас.

Мааааайли, она бор меҳрини, эътиборини бериб, буни уддалаган тақдирда ҳам, барибир бир ўзи фарзандига тўкис бахтли болаликни бера олмайди. Бунинг учун отанинг ҳам яхшигина ҳаракати, меҳри керак.

Иккита мисол келтираман: Бир болакай онаси билан ҳар куни овқат пишираркан, уй ишларига ёрдам бераркан. Яъни, асосий вақти онаси билан ўтаркан. Бир куни онасига «Она, катта бўлсам мен ҳам сизга ўхшаган зўр уй бекаси бўламан!» - деган экан.

Иккинчиси, лицейда ўқиб юрган пайтларимда бир дугонам бўларди. Отаси хорижда ишларди. Қизнинг ўқиши, эҳтиёжлари учун яхшигина пул жўнатарди. Лекин, қиз ким яхши гапирса, ўшанга ишониб кетаверарди. Ўсмирлик пайти бир йигитни яхши кўриб қолиб, «гаплашиб» юрди. Билсак, дадаси юборган пуллларни унга бераркан.

Бир неча бор, «Қиз боладан пул оладиган бола яхши бола бўлмайди, сизни алдаяпти, сиз билан фақат пул учун гаплашиб юрибти,» - деб роса тушунтирсак ҳам у, «Майли, шу бола менга отам бермаган меҳрни беряпти,» - деб «йигит»и билан алоқаларини узмасди. Ўшанда отанинг нафақат ўғил болани эркак қилиб тарбиялашда, балки қизнинг руҳияти шаклланишида ҳам ўрни катталигини тушунганман.

Яна бир маълумот: дугонамнинг айтишича, йигитни онаси ёлғиз бошига бир ўзи катта қилган. Ўғлининг бу ишларидан хабари бор ва бунга табиий қарар экан.

(Бу тақдир, ҳар отасиз ўсган йигит шунақа бўлади демоқчи эмасман, бироқ, аёл эркак кишининг иштирокисиз ўғил болани ҳақиқий эркак қилиб тарбиялашга ожизлик қилади. Албатта, бу менинг шахсий фикрим.)

Бу билан мен оталарни айблашдан йироқман. Тўғри, бугунги кунда рўзғорнинг камини тўлдириб, ҳалол ризқ топиш масаласи кишини толиқтириши, бор вақтини олиши мумкин. Бироқ, иродали, қатъиятли, тарбияли, меҳрибон, энг муҳими, боласи бахтли бўлишини истаган ҳар бир дада фарзанди улғайгунича бунга имкон топиши шарт!

Хонзодабегим Аъзамова

#СукутСақлама #Қизлар #Оталар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

7 ой аввал Наманганда эркак аёлини сўйиб ташлади. Даҳшатли қотиллик куппа-кундуз куни Наманган давлат университети дарвозаси олдида содир этилди.

Қотил Убайдуллаев Ойбек Фарходжон ўғли 1996 йил 5 ноябрда Тўрақўрғон туманида туғилган, Лангарбобо маҳалласида яшаб, шу ерда қассоб бўлиб ишлаган. 2019 йилда у уйланди ва хотинига оиласи билан мулоқот қилиш, ўқиш ва ишлашни тақиқлади. Йигитнинг онаси доимо жанжал қилар ва охир-оқибат 2022 йил май ойида келинини уйдан ҳайдаб юборади. Ёш аёл кичик боласи билан онасиникида яшай бошлайди ва ажрашишга ариза беради, бироқ суд уларга ярашиш учун муддат беради.

Ўша йили қиз ўқиш орзусини амалга оширди – Наманган давлат университетига ўқишга кирди. Бундан хабар топган эри уни ўлдиришга ваъда беради. Кейинроқ Россияга ишлаш учун кетади, қайтиб келгач, бир-икки марта ўғлини кўришга келади. 5 май куни қайнонасиникига келиб, яна ишга кетаётганини, ўғлини кўрмоқчи эканлигини айтади. Эртаси куни эса хотинини пичоқлаб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган.

Қотилнинг сўзларига кўра, 2023 йилнинг 6 май куни у мажбурий ижро бюросига бораман, деб уйдан чиқиб кетган, бироқ ўзи йўл-йўлакай бир даста гул олиб, Наманган давлат университетига ўтади. У хотинининг университетда эканлигини биларди ва огоҳлантирмасдан, уни топишга қарор қилди. Ўша куни, соат 12:00 атрофида аёл йўлак бўйлаб университетнинг асосий дарвозаси томон кетаётганида эркак унга гул бериб, яна бирга яшашни таклиф қилади. Қиз рад этади. Эркакнинг айтишича, аёл телефонда гаплашаётганда у пичоқ билан қайтиб келиб, чап қўли билан сочидан ўзига қараб тортади ва ўнг қўлидаги пичоқ билан унинг ошқозони ва танасининг бошқа қисмларига пичоқ санчганини айтди. Кейин университет девори олдига ўтиб, ўша пичоқни ўзига санчади. Эркак хотинини севишини айтди, лекин аёл у билан яшашдан бош тортгани унинг ғазабини келтирди.

Суд-тиббиёт экспертизаси аёлнинг уйқу артерияларининг тўлиқ шикастланиши натижасида вафот этганини аниқлади. Унинг бўйнига, кўкрагига ва қорин қисмига 22 марта пичоқ урилган. 2023 йил 10 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди судьяси Б.Қурбонов Убайдуллаев Ойбекни оғирлаштирувчи ҳолатлар (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисми “ж, л” банди) билан қотиллик содир этганликда айбдор деб топди. Суд уни 17 йил-у 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазосини умумий режимли колонияда ўташга ҳукм қилди.

Оиладаги зўравонлик - бу зўравон эга чиқишни назарда тутувчи назорат масаласи. У бошиданоқ турмуш ўртоғини ўзининг мулки деб билган, ундан берухсат яшаш, ишлаш, мулоқот қилиш ва кўчиб ўтишга ҳаққи йўқ эди. Унинг ҳаракатлари севги эмас, балки одамни ҳар қандай ҳолатда ҳам бўйсундириш истаги.

#СукутСақлама #Қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Зўравонларни ҳимоя қилиш: Ўзбекистон қонунчилиги ҳали ҳам жиноятчиларга имконият қолдирмоқдами?

Болалар омбудсмани каналида маълум қилинган Шахрисабзда 14 ёшли қиз 7 ой давомида жинсий тутқунликда бўлгани ҳақида хабар эсингизда бўлса керак. Шу пайт давомида фуқаро вояга етмаган қизни турли одамлар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаган.

Бош прокуратура аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми "а" банди ( ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан одам савдоси) билан жиноий иш қўзғатган.

"Қашқадарё янгиликлари" канали қўшимча тафсилотларни эълон қилди. Ичкиликка ружу қўйган отаси билан яшаган қизча шаҳардоши бўлган таниш такси ҳайдовчи томонидан жинсий қулликка жалб қилинган. Эркак ҳам қизча билан жинсий алоқа қилган. Аммо унга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида маълумот йўқ. Қизча билан жинсий алоқага киришган бошқа эркаклар-чи? Улар жазога тортилмайдими?

Сенат ҳузуридаги ишчи гуруҳ томонидан 2023 йил баҳорида таклиф қилинган таҳрирда Жиноят кодексига янги моддани киритиш назарда тутилган эди — Вояга етмаган шахсни фоҳишаликка жалб этиш (жинсий эксплуатация).

Ушбу модда Ўзбекистон қонунчилигини халқаро стандартларга мувофиқлаштириши керак эди. Ўзбекистон томонидан 2008 йилда ратификация қилинган болаларни сотиш, болалар фоҳишалиги ва порнографиясига оид БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясига қўшимча протокол шулар сирасидан.

Модда билан қуйидагилар жиноят сирасига киритилиши кўзда тутилганди:
- болаларни фоҳишаликка жалб қилиш
- вояга етмаганлар фоҳишалигини қўллаш
- вояга етмаганни фоҳишалик билан шуғулланиш учун топшириш
- вояга етмагани аён бўлган шахснинг фоҳишалик хизматларидан фойдаланиш.
Бу Япония, Италия, Беларусь, Армения, РФ, Қозоғистон, Қирғизстон, Озарбайжон, Болгария, Хорватия каби кўплаб мамлакатларда аллақачон қабул қилинган.

Аммо таклиф қилинган модда қабул қилинмади. Қарор қабул қилувчиларни фоҳишаликка жалб қилинган вояга етмаган бола бўлса-да, унинг хизматидан фойдаланганларни жавобгарликка тортиш фикри рухлантирмади. Сабаби бизга номаълум.

Жинсий эксплуатация ҳали ҳам қонунчилик билан жавобгарликка тортилмайди. Ва ўша қизча билан жинсий алоқа қилганлар қонун олдида жавоб бермайди.

Бизнинг лойиҳамиз Болалар Омбудсмани идорасини вазиятни тушунишга ва болани жинсий эксплуатация қилишда айбдорларнинг барчасини жавобгарликка тортишга чақиради, бундан ташқари, мамлакатимиз қонунчилари вояга етмаганларни фоҳишаликка жалб қилишни алоҳида жиноят таркибига чиқаришларига умид қиламиз.

#СукутСақлама #Болалар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Журналист Назокат Азим ўз Фейсбук саҳифасида ёзмоқда:

– Янги йил арафасида таому дастурхонни ўйламай, шеър ўқиб ўтириш ҳам бир бахт. Айниқса бу Гулчеҳра Нуриллаеванинг шеърлари бўлса... Шоиранинг сўнгги китоби 1988 йили чоп этилган экан. Мен 13 ёш бўлган эканман... Даҳшат! Асарлари хали-бери кун кўрмаслигини билиб туриб ҳам шоира ёзаверган, ижодини тўхтатмаган. Халқимизнинг шундай қизлари бор!

Гулчеҳра Нуриллоҳ қизининг 3 томлик шеърий тўпламининг биринчи жилдига бир пайтлар китобларига киритилган шеърлар саралаб олинган, иккинчи жилди “Ўттиз йиллик айрилиқдан кейин...” деган сарлавҳали муаллифнинг сўзбоши билан бошланади ва шоиранинг 1987 йилдан то 2003 йилгача ёзилган сатрлари жой олган. Учинчи жилд шоира ижодининг 2004 йилдан 2020 йилгача бўлган даврини қамраган.
Тўплам қўлимга кечагина тегди. Ҳали ўқиш, уқиш лаззати олдинда. Ҳар бир жилдини варақлаб, кўз югуртирарканман шоиранинг “Сиз... Сен... У...” туркумидаги тўртликлари эътиборимни тортди.

Шулардан биттасини келтираман:

Кўрган-билганларим кўзёши бўлди,
Кўзёши шеъримга сўзбоши бўлди...
... “Гадонинг душмани – гадо" дердилар,
Ажаб менга эса... юртбоши бўлди.


Қойилмисиз?! Янги йилда Гулчеҳра Нуруллоҳ қизининг уч жилдлик “Танланган шеърлар” тўпламини ўқиш саодати барчамизга муборак бўлсин!

#СукутСақлама #Womenempowerment

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Фикр

«Папаша»

Боламни эмлатиш учун поликлиникага чиқдим. Эмлаш олди кўрикка кириш учун «Шифокор олди кўрик хонаси»га кирганимда, ҳамшира бошқа бир қизалоқнинг вазни, бўйи ва ҳ.к.ларни ўлчаш билан банд эди. Қизалоқни отаси олиб келган, ва табиийки, мен бунга эътибор бермаган бўлардим, токи, бу «Йил отаси» ўзига ўзи салкам «медаль тақиб» қўймаганида.))

Хуллас, унинг айтишича, хотини эрталаб айёрлик қилиб, ишга жўнаворган, «дадаси»га эса, «болани эмлатишга олиб боринг,» - деган мазмунда смс юборган экан.
- Болага қараш ўзимга қопкетди, - деди у бечораҳол овоз билан.
Ҳамшира ундан:
- Хотинингиз ишлайдими? - деб сўраганди, «ота» ғурурланиб, хотинини ишга чиқарганини гапира кетди. Эмлаш хонаси олдида навбат бўйича тушунмовчилик юзага келганда эса, бу «ота» хотини касал экани, шу боис боласига ўзи қарашга мажбур бўпқолганини айтиб, бошқаларнинг раҳмини келтирмоқчи бўлди-ёв...

Мен эса, ҳам асабим бузилди, ҳам ғашим келди: Нега оталар ўз боласига қарашиниям миннат қиладиган, бола билан ўзини бечораҳол қилиб кўрсатадиган бўпкетишган? Қўшнининг боласини эмлатишга опкелаётгани йўқ, ўзининг зурриёди, ўзининг бир парчаси-ку?

Менга қолса, шундай оталарни саволларга кўмиб ташлардим:

🔘 Кунига неча марта болангизнинг таглигини алмаштирасиз? Бирон марта алмаштирганмисиз ўзи?
🔘 Болани ҳаво ҳароратига кўра кийинтиришни, йўқ, умуман, кийинтиришни биласизми?
🔘 Болангиз қанақа сут
аралашмаси (молочная смесь) ичади, бир кунда неча марта овқатлантирасиз, неча ойлик бўлганида қанақа қўшимча овқатни бола рационига қўшиш кераклигини биласизми?
🔘 Нималар ейиши мумкин эмас?
🔘 Қандай тана ҳарорати бола учун нормал ҳисобланади?


Ва яна кўп-кўп саволлар. Қўрқиб кетманг - оналар буларни ёддан билишади, ҳаммасини индамай бажаришади. Буларни ҳеч ким ўргатмаган бўлсаям. Керак бўлса, сўраб-суриштириб ўрганишади. Лекин сиз-чи? Оналик сезгиси (материнский инстинкт) нега она бўлганданоқ пайдо бўлади-ю, оталик сезгиси пайдо бўлмайди? Нега ўз фарзандингиз учун масъулиятни бўйнингизга олишдан бунчалар қўрқасиз? Мен, «қўлга олишга қўрқаман,» - деб, боласини кўтариб кўрмаган оталарни биламан... Уларга нима бўлган ўзи?!

Ҳудудий ҳамширамиз ёш болали оналарни «Мамаша»лар деб атайди. (Бу менга ёқмайди.) Ўз боласига ғамхўрлик қилишниям ўзи томонидан хотинига кўрсатилган буюк марҳамат деб билгувчи оталар, сиз шундай «Папаша» деган номга ҳам арзимаслигингизни биласизми? Тузалинг, ўзгаринг, ҳозироқ «асранди» болангизни оилангизга қабул қилинг, унга ғамхўрлик қилинг, парвариш қилинг, тарбия беринг. Ҳақиқий отага айланинг!

© Жайра

#СукутСақлама #SukutSaqlama #Оталар #Қизлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Посттравматик стресс бузилиши нима ва у зўравонлик қурбонларига қандай таъсир ўтказади?

Посттравматик стресс бузилиши – инсон психикасига кучли таъсир кўрсатадиган травматик вазиятлар туфайли юзага келадиган оғир руҳий ҳолат. У кўпинча жинсий ва оилавий зўравонлик қурбонларида учрайди ва травматик вазиятдан кейин анча муддат ўтгач ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Унинг кўринишлари:

❗️ФЛЕШБЭКлар (ўша воқеликнинг сурат каби кўз ўнгимизда пайдо бўлавериши)
❗️кечаси босинқираш
❗️кечирилган ҳолат ҳақида эслатувчи муайян воқеликлардан қочиш (сана, ўхшаш ҳаво шароитлари, мусиқа ва ҳ.)
❗️оғриқли воқелик ҳақида сўроққа тутилганда одам гапни бўлиб қўйиши ёки қулоқларини ёпиши мумкин.
❗️асабийлашиш, ғазабланиш, қўрқув реакциялари, ўзига зарар етказиш

Ўтказилган травматик воқеликни эслатувчи омилларда психосоматик кўринишлар юзага келади: кўнгил айниши, юракдаги сурункали оғриқ ва кучли бош айланиши, нафас олиш қийинлишуви.

Кўпинча қурбонларнинг салбий реакциялари кучаяди ва одамнинг ўзи билан курашиш қийин бўлиб қолади. Бунда шифокор кўриги зарур.

Тўхтаева Комола

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

«Ҳумоюннома» XVI асрда Бобурнинг набираси Акбаршоҳ даврида Ҳиндистонда Заҳириддин Бобурнинг қизи Гулбаданбегим томонидан ёзилган. Гулбаданбегимнинг ёзишича, Акбаршоҳ ўз даври тарихини абадийлаштариш мақсадида замонафнинг ҳамма олимларига, қариндош-уруғлари ва амирларга мурожаат қилиб: «Бобур подшоҳ ва Ҳумоюн подшоҳ даври ҳақида ниманики билсангиз ёзинг», деб буюрган. Шу буйруқ асосида Гулбаданбегим ҳам ўз отаси Заҳириддин Бобур ва акаси Ҳумоюн подшоҳ ҳақида ёзилган ва эшитган воқеаларни ўз китобида баён қилган ва тарихий асарнинг номини дастлаб «Аҳволи Ҳумоюн подшоҳ» деб атаган. Лекин кейинчалик бу асар «Ҳумоюннома» номи билан машҳур бўлиб кетган.

Гулбадан бегим ўз асарида сарой аҳлининг ҳаёт тарзи, шунингдек, тарихий асарларда учрамайдиган Бобур подшоҳ хонадонининг нозик хусусиятлари, оилавий шароитлари, тўй ва аза билан боғлиқ удумлар, уй-рўзғор асбоблари, кийим-кечак турлари каби жиҳозлар ҳақида муфассал ҳикоя қилади. Аммо, афсуски, асарнинг охирги қисми ўша замоннинг суронли йилларида йўқолиб кетган.

Мир Маҳди Мирзонинг «Тазкират ул-ҳавотин» асарида келтирилган «Севгисиз ҳаётда маъно йўқ» мазмунидаги икки байтига қараганда, Гулбадан бегимнинг ғазалиётдан ҳам хабари бўлган.

«Акбарнома» асарининг муаллифи Абул Фазлнинг берган маълумотига қараганда, 1575 йилда Гулбадан бегим Каъбатулло зиёратига жўнаб кетади ва 1582 йилда кўп қийинчиликлар билан зиёратгоҳдан қайтиб келади. Абул Фазлнинг ёзишича, Гулбадан бегим 1603 йилда 80 ёшида вафот этади. Акбар подшоҳ уни катта ҳурмат ва эҳтиром билан дафн этдиради. Акбар подшоҳнинг ўзи Гулбадан бегим тобутини ўғил сифатида кўтариб, дафн маросимида ўғиллик бурчини эътимомига етказади.

#СукутСақлама #Аёллар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Тошкент вилоятида 13 ёшли қизни зўрлаган эркак 15 йил қамоқ жазосини олди

Ёз ойида Тошкент вилоятида содир бўлган даҳшатли воқеа ҳақида ёзган эдик: ички ишлар бўлимининг собиқ ходими (маълум қилинишича, у жиноят содир этилишидан бироз олдин ишдан бўшатилган) алдов йўли билан маҳалладан 13 ёшли қизни дугонаси билан дачага олиб бориб, ўша ерда номусига теккан. Дача иш бўйича бошқа судланувчидан ижарага олинган, жабрланувчининг онасига кўра, ижарага берувчи шахс ижара мақсадини билган ва қизларни кўрган.

Иш август ойида ЖК 118-моддаси 4-қисми (Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш) билан судга оширилади. Бугун эса суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақида Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов маълум қилди.

Судья Х.Хожаев раислигида ёпиқ суд мажлисида эркак Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар Тошкент вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилигига эътиборингизни қаратмоқчимиз.

Бундан ташқари, суд томонидан судланувчига ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш учун шарт–шароит яратиб берган бошқа эркакларга нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатиш масаласини хал қилиш учун Бўстонлиқ тумани прокурорига хабар юборилди. Улар айбдор деб топилса, 5 йилдан 8 йилгача қамоқ жазосини олиши мумкин.

Суд жиноятларга холис баҳо бериб, вояга етмаган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилаётгани қувонарли.

#СукутСақлама #Қонунлар #Болалар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

20 декабрь куни Марказий универмаг ёнидаги ер ости йўлагида хотин-қизларнинг хавфсизлигига бағишланган мурал очилди

БМТ Тараққиёт дастури ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий театри ва Марказий универмаг ёнидаги ер ости йўлагида деворий сурат очилди. Бу деворий сурат Ўзбекистонда барча, шу жумладан ногиронлиги бор, хотин-қизлар учун хавфсиз кўчаларни яратишга чақиради. Деворга қўшимча ёритиш ва видеокузатув камералари ҳамроҳ бўлиб, яхши ёритилган, инклюзив ва ҳимояланган кўчалар концепсиясини тарғиб қилади.

Хаваскор рассом Диёра Мамадалиева кўча хавфсизлиги ғоясини ифодаловчи содда ва тушунарли суратлар яратиш муҳимлигини таъкидлади. Унинг деворий сурати нафақат кечки кўча рамзига айланди, балки кўчаларда эркинлик ва тенглик масалаларини муҳокама қилишда жамоатчиликни жалб қилиш учун мўлжалланган фото зонани ҳам ўз ичига олади.

Деворий суратнинг ер ости ўтиш жойидаги жойлашуви ушбу жойлар билан боғлиқ қўрқувга қарши туриш ва қоронғу ўтиш жойларида хавфсизлик муҳимлигини таъкидлаш учун стратегик жиҳатдан танланган.

Бу деворий сурат нафақат санъат асари, балки аёллар хавфсизлигини, айниқса тунги вақтда таъминлаш зарурлигини эслатиб туради.

#СукутСақлама #ХавфсизликАёллар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Аввалроқ Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида қизга ташланиш ҳолати ҳақида ёзган эдик. Маълумот каналимизда эълон қилингач, видеода эркакни таниб қолган яна бир аёл мурожаат қилди ва эркак унга ҳам ташланганини маълум қилди. Тергов жараёнида эса Тошкентнинг бошқа туманида яна бир аёлга ҳудди шундай ҳатти-ҳаракат содир этилгани маълум бўлди.

Оммавий норозиликдан сўнг гумонланувчига нисбатан жиноий иш очилган. 2023 йил 14 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди судьяси Қаюмов Баҳодир раислигида бўлиб ўтган суд мажлиси якунларига кўра, судланувчи 2001 йилда туғилган Хасанов Аюбхон Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни (Безорилик) содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Суд, барча ҳолатларни инобатга олиб, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, А.Ҳасановни жамиятдан ажратмаган ҳолда аҳлоқдан тузатиш мумкин эмас деган қатъий ҳулосага келиб, унга нисбатан модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Суд адолатли қарор қабул қилиб, судланувчининг ижтимоий хавфлилигини инобатга олганидан хурсандмиз.

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Тошкент вилоятида эркак бир неча бор қизни зўрлаб, калтаклаган ва қўрқитган, аммо ҳалигача жавобгарликка тортилмади

Барно (исм ўзгартирилган) 23 ёшли Жамшидга қўшни эди. Улар деярли гаплашишмасди, лекин қиз 17 ёшга тўлмасидан Жамшид унга совчи қўя бошлади ва унга хотин бўлишни талаб қилган. Ота-онаси қизлари жуда ёш, ҳали мактабни битириб, коллежга кириши кераклигини айтиб, қатъиян рад этишди. Аммо эркак рад жавобини қабул қилмади.

2023 йилнинг февраль ойида Барно ҳали 17 ёшдалигида Жамшид уйда ўзидан бошқа ҳеч ким йўқлигини билиб, дераза орқали хонасига киради. Унинг ота-онаси ишда эди. Жамшид қизга ташланиб, ерга йиқитган ва номусига теккан. Шундан сўнг, агар кимгадир бу ҳақда оғиз очса, бутун маҳаллага шарманда қилиш билан қўрқитади. Шунингдек, у қизни зўрлагани акс этган суратлари ва видеоларини тарқатиш билан таҳдид қилган.
Қиз қўрққанидан ҳеч ким бўлган воқеа ҳақида гапирмайди. Орадан бир ой ўтгач, қиз балоғатга етишидан сал аввал йигит уни яна зўрлайди. Уни мажбуран машинага ўтқазиб, кимсасиз жойга олиб бориб, яна зўрлайди. Эркакнинг дўқ-пўписалари туфайли Барно ота-онасига ҳеч нарса демади.

Ўқув йили якунларида Жамшид уни мажбуран мактабдан олиб кетиб, учинчи марта зўрлади. Қиз қаршилик кўрсатмоқчи бўлди, эркак эса уни калтаклади. Бу сафар Жамшид ҳатто ўлдириш билан қўрқитиб барибир уники бўлишини айтади. Барно онасига эркакнинг таъқиб қилаётганини айтади, чунки унинг мактабдан эргашиб, олиб кетмоқчи бўлиб, қўлларидан ушлаб келаётганини ҳатто қишлоқдошлари ҳам кўрди. Бир неча марта у унинг уйига келиб, у билан гаплашиш учун чиқишини талаб қилди. Шундан сўнг уларнинг уйига бувиси ва жияни кўчиб келишди. Қариндошлар Барнони бир дақиқа ҳам ёлғиз қўймасликка ҳаракат қилишди.

Аммо 17 июль куни Жамшид ойнадан ошиб ўтиб уларнинг уйига яширинча кириб, бўғзига пичоқ тутиб, Барнони зўрламоқчи бўлган. Унинг бақирганини эшитгани жияни хонага югуриб кириб, уни итаради. Эркак дераза орқали қочиб кетади. Ўша куни қизнинг ота-онаси ички ишларга ариза ёзади, қиз йиғлаб бўлган барча воқеаларни айтиб беради. Шу куни уни экспертизадан ўтказишди, номусга тегиш ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатилди ва ҳимоя ордери берилди.

Жамшид бир неча бор ордер талабларини бузади, натижада ордер яна бир йилга узайтирилган.
Охирги ташланганидан бери Барнонинг оиласи гўё жаҳаннамга яшамоқда. Қиз ҳар куни онаси ёки дадаси ҳамроҳлигида ишга боради. Оила аъзоларидан ҳеч бири уни бир сония ҳам ёлғиз қолдирмайди. Мактабни тугатгач, бошидан кечирган даҳшатга қарамай, у ўзи коллежга киришга муваффақ бўлди ва ҳар куни ота-онаси унга ўқишга ҳамроҳ бўлди. Аммо Жамшид таъқиб қилавергач, сиртқи бўлимга ўтишга мажбур бўлди.

Барнонинг ота-онасининг сўзларига кўра, зўравонга нисбатан жиноий иш қўзғатилганига қарамай, у озодликда юрибди, ҳатто ҳимоя ордерини бузгани учун ҳам жазоланмаган. Тергов деярли силжигани йўқ, қиз фақат бир марта сўроққа чақирилган, ота-онасига эса экспертиза ва иш материаллари билан танишишга рухсат берилмаган. Қизнинг ота-онаси ҳам терговчи билан гаплашгани борган, аммо уларга эътибор берилмаган, юқори раҳбариятга қилинган мурожаатлар ҳам натижа бермаган.

Барно вояга етмаган ҳолатида зўравонликни бошидан кечирди ва оғир руҳий зўравонлик, босимга учрамоқда ҳамда бошига тушган воқеа маҳалласида овоза бўлишидан қўрқишда давом этмоқда.

Қизнинг ота-онасининг сўзларига кўра, экспертиза ва гувоҳлар бўла туриб тергов нега ҳалигача ишни судга оширмади. Нега тажовузкор ҳалигача қилган иши учун жавоб бермаяпти? Вояга етмаган қизни бир неча марта зўрлаш иши тўхтатилса, аёллар учун қандай ҳимоя ҳақида гапириш мумкин? Нима учун ҳимоя ордери талабларининг бузаётган шахс бутун оилани қўрқувда ушлаб туришда давом этиб эркин юрибди?

Биз Бош прокуратурадан жиноят ишини кўриб чиқишнинг чўзилиши сабабларини, шунингдек, гумонланувчининг тегишли тартибда жавобгарликка тортилмаганлиги сабабларини аниқлаган ҳолда тергов органлари ҳаракатларининг қонунийлигини текширишни сўраймиз.

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

19 январь куни Asaxiy Books Мей Маскнинг “Режали аёл” китобининг таржимаси тақдимотини ўтказди. “Режали аёл” 71 ёшли модель ва ишбилармон аёлнинг ҳикматли сабоқлари ҳақидаги китобдир. У карьера қуриш, орзуларга эришиш, энг қизиқарли ва воқеаларга бой ҳаёт кечириш ҳақида.

Нутрициолог, Мисс Жанубий Африка, ишбилармон аёл, модель, миллиардер Илон Маск, режиссёр Тоска Маск ва ресторатор Килон Маскларнинг онаси бўлган Мей Маск нафақат ҳаётий ҳикояси, балки унинг асосий принципи ҳақида сўзлайди - унинг луғатида "нафақа" деган сўзни ўзи йўқ.

69 ёшида у Cover Girl косметика брендининг юзига айланди. Бугунги кунда Мэй энг кўп маош олувчи элита моделларидан бири, унинг косметика компанияси ҳар йили миллионлаб даромад олади ва унинг дебют китоби энг кўп сотилган. У замон билан ҳамнафас.

Мэй Маск ўзининг бой ҳаётий тажрибасидан келиб чиқиб, ҳаётини қандай қургани ҳақида енгиллик билан ҳикоя қилади.

Ва айнан шундай мазмундаги китоблар ўзбек тилига ўгирилиши қувонарли. Улар орқали ўзбекистонлик ўқувчилар муваффақиятли аёлларга ўзгача назар билан қараши тайин.

"Rejali Ayol" китобни Asaxiy Books дўконларида ҳарид қилишингиз мумкин.

#СукутСақлама #Тавсия

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Республика «ISTIQBOLLI AVLOD» ижтимоий-ахборот маркази раисаси Нодира Каримова мурожаат билан чиқди: "Қатъий илтимос билан мурожаат қилмоқдамиз: материалларни нашр қилишда одам савдосидан жабрланганларга нисбатан камситмаслик ёндашуви асосида жамоатчилик фикрини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратинг".

Биз унинг мурожаатини эълон қилишни муҳим деб биламиз, негаки одам савдосидан жабрланганларга бўлган муносабат жамиятимиздаги у ёки бу вазиятда жабрланган шахсларни айблаш ҳисси нақадар кучлилигини кўрсатади.

Нодира Қурбонова интернет-сайтларидан бирида эълон қилинган материаллардан бирига эътиборимизни қаратди: «Туркияда қўшмачилик билан шуғулланган ўзбекистонлик аёл ушланди.....фоҳишаларни олиб келиб, уларни фоҳишахоналарга сотиш билан шуғулланганликда гумонланмоқда» деб алоҳида урғу берилган. Ижтимоий тармоқнинг кўплаб сегментлари эса бу каби талқинни қўллаб-қувватлаб, ушбу мазмундаги материалларни тарқатишни давом эттириб келмоқда.

Барча аёлларни “шаҳвоний хизмат кўрсатувчи” деб аташ нотўғри ва мутлақо қабул қилинмайдиган ҳолатдир. Чунки, уларнинг орасида зўравонлик, эксплуатация, бошқа ноқонуний ҳолатлар ёки оғир ҳаётий вазиятлар туфайли ушбу жараёнга тўқнаш келганлар бор ва булар кўпчиликни ташкил этади.

Биз қатъият билан журналистика соҳасида ҳам ушбу жиноятга халқаро ва миллий ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ берилган таърифлардан фойдаланилишини талаб қиламиз. Акс ҳолда, бу жиноятга нисбатан жамоатчилик фикри стереотиплар негизида нотўғри шаклланиши, одам савдосидан жабрланганларга нисбатан эса “ўзи айбдор” деган тамға янада чуқур босилишига олиб келиши мумкин.

Батафсил.

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

HELLO TASHKENT администраторларига оид суд иши якунланди

Ўтган йилнинг май ойида HELLO TASHKENT ва SALAM TASHKENT номли Телеграм гуруҳи ва каналларини яратиб, уларда аксарияти аёллар ва вояга етмаган қизлар бўлган фуқароларнинг интим суратлари ва видеоларини жойлаштирган бир гуруҳ шахслар қўлга олингани маълум қилинган эди. Фотосуратлар жирканч сарлавҳалар ва шахсий маълумотлар билан берилганди. Қизлар ва уларнинг қариндошларидан эса маълумотларни ўчириш учун мўмайгина пул талаб қилинган.

Эслатиб ўтамиз, ИИВ гумонланувчилар ҳибсга олингани ҳақидаги хабаридан кейин ҳам канал фаолиятини давом эттирганди.

Олий суд матбуот котиби Азиз Абидовнинг хабар беришича, жорий йилнинг 11 январь куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси Ж. Саидов раислигида ёпиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.
Судланувчилар Жиноят кодексининг қуйидаги моддаларида назарда тутилган жиноят содир этганликда айбдор деб топилди:
- 130-моддаси (порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) 2-қисми “б” банди;
- 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “а”, ”г” бандлари;
- 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 2-қисми;
- 141-3-моддаси (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) 2-қисми “б”, “в” бандлари;
- 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “а”, “в” бандлари.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ гуруҳ аъзоларига 3 йилдан 7 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тегишли канал ва аккаунтлар блокланади.

Жиноятчиларни жазолаш ва тегишли каналларни блоклаш шунга ўхшаш канал ва гуруҳлар кўпайишига эмас, балки уларнинг йўқ бўлиши ҳамда бундай каналларда ўз яқинларининг маълумотларини сиздирадиганларнинг барчаси бу қонун билан жазога олиб келишини тушунишларига ишониб қоламиз.

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Биз жамоамиз билан Самарқанддаги «Рахмдиллик» шелтерига тез-тез бориб турамиз. Охирги марта 2023 йил охирида бу масканга келиб, ўзгаришлар ҳақида билиб олдик. Биз шелтер асосчиси Бибисора Орипова билан суҳбатлашдик.
 
“Раҳмдиллик” нодавлат ташкилоти асосчиси Бибисора ​​Орипова 1996 йилдан буён аёлларга ёрдам бериб келади. У узоқ вақт Самарқанддаги куйиш марказида жарроҳ бўлиб ишлаб, ўзи қишлоқ аёлларини кўрикдан ўтказарди. Аёлларнинг кўпчилигига ўз уйида бошпана берган, чунки "ўзини ёқиб юборганларни камдан-кам яқинлари уйига олиб кетарди".

Бибисора ​​Орипова кенг қалбли меҳрибон инсон бўлиб, у умрининг асосий қисмини аёллар ҳуқуқларини турли зулм ва зўравонликлардан ҳимоя қилишга бағишлаган. Уларнинг кўпчилиги учун у севимли, она, маслаҳатчи бўлди.
 
Хавфсизлик нуқтаи назаридан, шелтер манзили очиқ манбаларда мавжуд эмас. Аёллар марказ ҳақида маҳаллий ички ишлар органлари ходимларидан ёки маҳалла қўмиталари, туман ҳокимликларида, шу ерда ёрдам олган бошқа хотин-қизлар орқали билиб олишади. Одамлар шелтерга нафақат Самарқанд вилоятидан, балки яқин атрофдаги вилоятлардан ҳам келади. Аёллар бу ерга келиб, ойлар, баъзан эса йиллаб қолиб кетишади. Бино 30 нафаргача аёллар ва болаларни сиғдира олади.
 
«Биз ҳеч қачон ҳеч кимни ҳайдамаймиз, ахир улар опа-сингилларимиз-ку!» - дейди Бибисора Орипова.
 
“Раҳмдиллик”да хотин-қизларга ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий-психологик ёрдам кўрсатилади. Психологлар низоларда омон қолиш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишни тушунтирадилар. Ахир, аёлларнинг аксарияти зўравонликка учраганини тушунмайди ва буни меъёр деб билади. Бошпана ходимлари хотин-қизларга касб-ҳунар ўрганиш, ишга жойлаштириш, фарзандларини боғча ва мактабларга жойлаштириш, шунингдек, поликлиникаларда рўйхатга олишда ёрдам беради.
 
“Раҳмдиллик” хорижий ташкилотлардан молиявий ёрдам олади ва ундан юридик, психологик ва тиббий маслаҳатлар, озиқ-овқат сотиб олиш, аёлларни ўқитиш, коммунал хизматларни тўлаш учун фойдаланади. Бибисора ​​Орипова ушбу ташкилотларни бошпана ва унда яшовчи аёлларнинг ажойиб дўстлари деб атайди. Пул ҳар доим жуда тез сарфланади, чунки деярли ҳар куни уларга янги аёл келади.
 
Яқинда Самарқанд ҳокимлиги шарофати билан бошпана таъмирдан чиқарилди. Янги мебель сотиб олиниб, пол ва том қисми иситилди.
Марказга келганимизда, еттинчи фарзандини кутаётган олти фарзандли бир аёл яшар эди.
“Бунча болаларни боқиш ўзи эмас. USAID ташкилоти бизга катта ёрдам беради. Агар кўпроқ ҳомий топсак, кўпроқ одамларни қабул қилишимиз мумкин. Лекин биз ҳеч қачон кимдандир ёрдам сўрамаймиз. Ўзлари таклиф қилишса, хурсанд бўламиз, - дейди Бибисора опа.
 
Раҳмдиллик фаолияти давомида кўплаб аёллар бошпана юристларининг меҳнати эвазига ижтимоий уй-жой олишди. Payme, Click иловаларининг “Хайрия” бўлимида ташкилотга хайрия қилиш орқали Самарқанд шаҳридаги “Раҳмдиллик” бошпанаси фаолиятини қўллаб-қувватлашингиз мумкин.

#СукутСақлама #шелтерҳаёти

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Бугун туғилган кунини нишонлаётган "Ойдин нур" шелтери асосчиси Мавлида опа Солиҳовани туғилган кунлари билан табрикламоқчимиз!

Опа ва унинг оиласи шелтердаги аёллар ва болалар учун қилаётган ишларини баҳолаш жуда қийин. Бу мўъжазгина жой меҳрга тўла.

Немолчи.уз лойиҳаси жамоаси Мавлида опани чин дилдан шукрона куни билан табриклаб, узоқ умр, мустаҳкам соғлик тилайди. Яқинларингиз ҳам бахтингизга соғ-омон бўлишсин, бугунги шижоатингиз асло сусаймасин.

Борингизга шукр!

Биз эса ўтган йили Мавлида опадан олинган интервьюни сиз билан яна баҳам кўришни маъқул кўрдик: https://www.youtube.com/watch?v=wNOIPHAxPds

#СукутСақлама #oydin_nur

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Фикр

Айтишларича, Наманганлик бир қиз оқ кўйлак кийиб, «Эр керак» деб ёзилган ёрлиқ кўтариб, видеотасвирга тушгани учун маҳалла фаоллари томонидан «тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштириб, ҳолат ўрганилаётган» экан.

Ғалати парадокс.
Қиз бола эсини таниганидан унинг ҳаётидаги барча одамлар, барча тизимлар уни қанақадир (қанақа бўлса ҳам!) эрга тегишга тайёрлашга ихтисослашган эмасми аслида?

«Қиз бола деган уй ишларини чаққон-чаққон қилиши керак!»
«Қиз бола эрта туриши/сипо кийиниши/ўзини асраши/ҳамма рўзғор ишларини билиши/ҳамманинг кўнглига қараши/ортиқча гапирмаслиги/кўп кулмаслиги керак. Бу(лар)ни билмаса, эртага ким уни келин қилади?
«Қанча эрта эгасини топиб узатсам/қутулсам, шунча яхши! (Кошки, қутулсанг!)

Ҳатто, маҳаллаларда, туманларда қизларни турмушга тайёрлаш борасида дастурлар ишлаб чиқилган, учрашувлар, тадбирлар ўтказилади, очилган ранг-баранг курсларни айтмайсизми!

(Қиз) боланинг миясига эр деган «қатиқ» қуйилгандан кейин, нима натижа кутасизлар ахир?! «Эр керак!» - демай, «Эр нимага керак?» - десинми?

Кўпчилик оилаларни-ку, Худо уриб бўлган, лекин шу маҳалла фаоллари нега қизларни турмушга тайёрлайдиган курслар ўрнига илм-фанга етаклайдиган, аниқ фанларни ўргатишга ихтисослашган ўқув курслари очиш ҳақида ўйлаб ҳам кўришмайди? Пишир-куйдир, тик-яма ишларини уйдаям ўрганса бўлади, борингки, интернет тўла маълумот. Лекин илм-фан - бошқа масала. Имкон беринг, қизларни шу эр, қозон-товоқ, қайнона, деган «ўйлаб топилган душман» билан бўладиган «жанг»га тайёрламанг! (Онамнинг «Қайнонанг ҳайдаб юборади, қайнонанг кетингга тепиб, кўчага чиқариб қўяди!» - каби дашномларини эшитавериб, ҳали турмушга чиқмай, биров билан танишмай туриб, қачондир бўладиган нотаниш қайнонамни шунчалар ёмон кўриб қолганманки, деган иқрорларни кўп ўқиганмиз!)

Ҳаёт фақат эрдан иборат эмаслигини, илм-фан деган қизиқарли олам борлигини кўрган қизлар асло «эр керак» деган ёрлиқ кўтариб, ҳазил видеолар олишмайди шунда. Сиз шунчаки уриниб кўринг!

Гапира ҚОЧДИЕВА
#СукутСақлама #Фикр #ЭрНимагаКерак

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Уч фарзанднинг онаси бўлган Малика илк бор “Ойдин Нур”га 2021 йилда келган. Ўшанда ҳамма жойи моматалоқ эди - собиқ боксчи эри шу даражада калтаклаганди.

Малика 15 йил аввал эрга тегди. Эри яхши топарди, аммо ҳеч қанча яшамасидан жанжаллар бошланди ва кўпинча улар калтакланиш билан тугарди. Кейин эри Россияга ишлагани кетади, аммо учта боласига на алимент жўнатар, на аёли билан хабарлашарди. Маълум вақт ўтгач, хотинига қўнғироқ қилиб бошқа аёл билан яшаётгани ҳақида айтади.

2017 йилда бошқа аёл билан ватанга қайтиб, Малика ва болаларга қайнонасиникига кўчиб ўтишларини, бу уйда эса янги турмуш ўртоғи билан яшашини айтади. Аёл рад жавобини бериб, ажрашиш ва алимент ундириш учун ариза беришини айтади. Эркак бундан ғазабланади. У доимий равишда Малика онасининг уйига бориб, уни ўлдириш билан қўрқитиб, бир неча бор зўрлаган ва калтаклаган. Навбатдаги калтакланишдан сўнг аёл ҳомиласи тушганини билади.

Малика шифохонада 20 кунлаб ётса ҳам маҳалла ва қайнонаси аризани қайтиб олишни сўрашади.

«Уларнинг айтишича, эрим бизни таъминлайди, болаларнинг отаси бор. Низолар эса ҳамма оилада бўлармиш», - ҳотирлайди аёл.
Эр-хотин бирга яшамасди, Маликанинг эри яна Россияга жўнаб кетади, аёл эса алимент ундириш учун ариза беради. Тегишли мутасаддилар уни топиша олмаётганини важ қилади, гарчи эри мунтазам равишда онаси ва болаларига қўнғироқ қиларди. 2021 йилда эркак паспортини алмаштириш учун яна Ватанга қайтади, лекин алимент қарзи туфайли чиқиб кетиш тақиқлангани учун кета олмайди. Бундан жаҳли чиққан эр Маликадан алиментдан воз кечишни талаб қилиб, яна унга қўл кўтаради:
“У мени ўлдириш билан қўрқитиб, ҳеч кимдан қўрқмаслигини айтарди. Мен милиция ходимига мурожаат қилганимда мени Ойдин Нурга олиб келди. Лекин эрим онамга таҳдид қиларди, у ҳам Ойдин Нурга келди, уйда қолишдан қўрқарди”.

Шелтер адвокати Маликанинг ишларини билан шуғулланди. Ҳимоя ордери олинди, алимент миқдори аниқланди, эр мажбурий равишда ишга жойлаштирилди ва улар ажрашиш учун ариза беришга ёрдам беришди. Малика 7 ой шелтерда яшади, шу вақт ичида у ажрашди, сартарошлик курсида ўқиди ва ҳатто маҳаллий стилистлар танловида ғолиб чиқди. Болалар ҳам тиббий кўрикдан ўтди, боғчага боришди, хотиржам ва ўзига ишончлари ортди. 2021 йилда шелтердан чиққан Малика умидга тўла ҳаёти учун режалар тузди.
Бироқ, тақдир бошқача қарор қилди.

Собиқ турмуш ўртоғи яна Маликага таҳдид қилиб, тўнғич ўғлини олиб кетмоқчи бўлиб, таъқиб ва ​​таҳдидлар билан фарзандидан воз кечтирмоқчи бўлди. Малика ички ишлар идораларига мурожаат қилди ва улар уни яна Ойдин Нурга юборишди.
Шелтердагилар аёлнинг болаларини мактабга, спорт тўгаракларига жойлаштиришди. Маликанинг кенжа қизи Олтин учун мактабга керакли барчасини олиб биринчи синфга чиқаришди. Малика яна келажак учун режалар тузмоқда:
“Мен ҳозир расмий маош берадиган иш қидиряпман, шу ерда яшаб, бошланғич тўлов учун маблағ йиғишим ва квартира учун субсидия олишим мумкин. Кейин кўчиб ўтамиз, ўзимиз яшаймиз”.

Малика "Ойдин нур"дагилардан чексиз миннатдор. Сиз ҳам "Ойдин нур" шелтерини қўллаб-қувватлаш мақсадида Payme, Click ёки Uzum Bank иловаларида ҳайрия қилишингиз мумкин.

Нигина

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #шелтерҳаётидан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан кейин режалаштирилган эди. Аммо отасининг бетоблиги туфайли тўйни тезлаштиришга қарор қилишди ва 12 июль куни Истиқлол маҳалласи мулласи Арслон домла уларнинг никоҳини ўқиди.

Жаҳонгирнинг ўз ҳикояси бор эди. 2015 йилда у Россияга ишлаш учун кетиб, ўша ерда Гўзал (исм ўзгартирилган) билан танишган, улар бирга яшай бошлайди. 2020 йил февраль ойида у ватанига қайтади. Август ойида Гўзалнинг холаси у қиз туққани ҳақида хабар беради. Орадан бир йил ўтиб гўдак Тошкент вилоятидаги Гўзалнинг онасиникига олиб келинади, бироқ Жаҳонгир пули йўқлиги сабабли қизчасини йўқлай олмади. Оиласи Гўзал ҳақида билишса-да, Жаҳонгир уларга қизи ҳақида индамади. 2022 йил баҳорида холаси унга келин топишганини, ота-онаси бу никоҳга рози бўлганини айтди, Жаҳонгир ҳам рози бўлди.

Зилола Гўзал ва унинг қизи ҳақида билмаган. У оқила хотин бўлишга ҳаракат қилиб, фарзандли бўлишни орзу қиларди. Аммо эри унга бор-йўғи бир марта яқинлик қилган, шунда ҳам презерватив ёрдамида сақланган. Кейин эса Жаҳонгир умуман аёли билан яқинлик қилишдан бош тортди, унинг сепкиллар борлигини пеш қилар ва ундан фарзанд кўришни истамаслигини айтади. Эркак доимо аёлидан норози бўлар ва уни камситарди.

Бир куни у эрининг телефонида кичик қизчанинг суратини кўриб, кимлигини сўради. Жаҳонгир бу қизи эканлигини айтади. Зилола йиғлаб отасига қўнғироқ қилади ва бу ҳақда гапириб беради. Эртаси куни унинг оиласи келиб, қиздан қуйидаги гапларни эшитади:
"У бир ойдан бери менга яқинлик қилмаяпти, унинг хотини ва қизи бор. Мен унинг иккинчисиман, шунинг учун мени унга турмушга бердингиз. Мен у билан яшашни хоҳламайман, уйга бораман".

Жаҳонгир бу ҳазил эканлигини айтади, Зилоланинг қариндошлари уларни яраштиришга киришади, бобоси Сайфулла:
"Бизнинг эридан қайтадиган қизимиз йўқ. У шу ерда яшайди, токи бу ердан фақат ўлиги чиқади".
Шу пайт Зилола уни ўз уйида қабул қилишмаслигини англади.

Оилада жанжаллар кўпайди, 2022 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган навбатдаги жанжалда Жаҳонгир Зилолани унинг шимини ёмон ювганидан айб топиб, унга “талоқ” дейди. Эртаси куни уни Зилоланинг отаси, бобоси, акаси, маҳалла раиси ва профилактика инспектори ҳузурида маҳаллага таклиф қилишди. Жаҳонгир ҳаммасида аёлнинг оиласини айблади ва охир-оқибат улар аралашмасликка ваъда беришди. Энди ҳам Зилолани қўллаб-қувватлайдиган бирор кимса йўқлигини англаган Жаҳонгир уйига қайтиб, ҳеч ким билан алоқа қилмаслиги учун аёлнинг телефонини олиб қўйди.

2023 йил январь ойида у қизи яшайдиган шаҳарга ишлагани кетади, бир неча ҳафтадан сўнг у ерга Гўзал ҳам келади ва улар яна учраша бошлашди. Февраль ойида Арслон домла қўнғироқ қила бошламагунча у Зилола ҳақида эсламади ҳам. Домла никоҳ гувоҳномасини сўраб, Зилоланинг отаси унга қарши ариза ёзиш билан таҳдид қилганини қўшимча қилади. Тез орада домла уйларига келади, шунда Жаҳонгир қайнотасига қўнғироқ қилиб, домла билан уларнинг можаросига аралашмаслигини сўради. Сўзма-сўз, улар жанжаллашди. 2 март куни эрталаб Жаҳонгир уйига қайтиб, Зилоланинг олдида онасига қизнинг қариндошларига қўнғироқ қилишини айтади, "қизларини олиб кетишсин, у билан яшашни истамайман" дейди. Кейин эркак ухлашга кириб кетади, лекин бироз вақт ўтгач онасининг бақир-чақирларидан уйғонади.

Давоми: https://nemolchi.uz/uz/uning-ismi-zilola-jedi/

#СукутСақлама #Қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Янги йил - сарҳисоб қилиш даври! Лойиҳамиз ҳам Телеграмдаги натижалари билан бўлишмоқчи. Уларга эса сиз туфайли эришдик, азиз обуначиларимиз!

Инстаграм ва Фейсбук саҳифаларида бизга обуна бўлмаган бўлсангиз, ҳозир айни пайти!

Инстаграм: https://www.instagram.com/sukutsaqlama

Фейсбук: https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Гендер зўравонлиги ҳақида сукут сақламаслик даври келди!

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Озғин ва дарддан мажруҳга айланган аёл, ўзидан-да қўрқувда бўлган қизчасини етаклаб қаршимдан чиқди. Саволларимга жавобан фақат кўз ёшини олдим. Кўнглим даҳшатни хис қилди, аммо унинг кўлами бунча аянчли эканлиги хаёлимга ҳам келмаган эди, - дейди шелтер (бошпана) марказининг собиқ юристи. Мен Фаридага (исми ўзгартирилган) "Ойдин Нур" га боришни тавсия қилдим.

Воқеа асли тўйдан икки йил ўтиб, Фариданинг эри Бухородан Россияга ишлаш учун кетганида бошланган. Фарида 2 ёшлик гўдаги билан ижарадаги уйда эрининг йўлига кўз пойлаб ўтиради. Аввалига қўнғироқлар камаяди, кейин пул келиши тўхтайди. Кўп ўтмай эри унга «-Уйландим, мен билан ажрашавер» дея, мутлоқ бегона аёл билан тушган тўй суратларини юборади. Фарида алиментга беради ва никоҳ гувоҳномасини олиб холасиникига кўчиб ўтади. Ишга кириб рўзғорни бўйнига олади. Ғамхўр холаси эса ўзининг фарзандига қўшиб Фариданинг қизалоғини ҳам парвариш қилади.

Кечирилган душман дўст бўлмайди… 2021 йилда эри паспорт алмаштириш учун Бухорога қайтади. Келади-ю, бўйнидаги алимент қарздорлигидан мамлакатимизни тарк эта олмай, «Сенсиз яшай олмаяпман, ноқонуний аёлимдан воз кечаман, юр, кетамиз, бахтли бўламиз, дунё кезамиз, алиментдан воз кечсанг бас» - деб содда аёлини кўндиради. Фарида алиментдан воз кечиб, барча ҳужжатларни имзолаб, эри ва фарзанди билан Россияга боради.

«Мени хотинликка эмас, қулликка олиб боришди. Эрим жазмани билан мен ва қизимни ошхонада сақлаб, хизматкордек муомала қилишарди. Эрим ва у аёл катта хонада яшашарди. Мен кир ювиш, овқат қилиш ва уларнинг хизматларини амалга оширишим керак эди. «Хоним» га нимадир ёқмаса, эрим мени дўппослаб, кўчага хайдарди. Қиш кунлари кўчада қолган кунларим етарлича бўлган, у ернинг совуғини биласиз. Жазмани ишга кетган вақтлари мени зўрларди, айтганларини қилмасам қизиб турган қошиқ билан баданимни куйдирарди… Мен қизимдан айрилиб қолишдан қўрқардим!» - дейди аёл.

Фариданинг танасида куйиш аломатлари ҳалигача бор. Кунларнинг бирида Фарида қизи билан қочишга муваффақ бўлади. Бир эркак унга бошпана бериб ғамхўрлик қилади. Иш ҳам топилади. Гўё ҳаммаси ортда қолгандай. Аммо бошпана берган эркак кўп вақт ўтмай аёлни жинсий мажбурлаб, қулдек ишлата бошлайди. «Сен ҳайвонсан, аҳлатнинг ғирт ўзи, асли ҳеч кимсан, менга йўқ дея олмайсан…- деган таналардан қочиб, муштипар аёл яна ўз эрининг олдига ялиниб боради. Бегона эркакдан хўрликлар кўргандан кўра, ўз эридан кўришни маъқул кўрди. Бир мўъжиза сабаб Фарида онаси билан боғлана олади. Онаси бор тилла-тақинчоқларини сотиб, Россияга келиб қизи ва набирасини (отасининг рухсати билан) Ўзбекистонга олиб келади.

Фарида 3 йил аввал қилиш керак бўлган ишни энди амалга оширади. У ажримга ариза берди. Алиментга ҳам. Ҳозирда у «Ойдин нур» шелтерида яшамоқда. Собиқ эри эса қидирувда! Қўрқоқ биринчи мушт кўтаради деганларидек, энди собиқ «эри» (уни куштирноксиз эр дегим келмади) турли таҳдидлар билан қўнғироқ қилиб, мактублар ёзиб ётибди. У энди Фарида ёлғиз эмаслигин англамаяпти, чоғи.

Қаҳрамонимизга USAID дастурининг ҳуқуқий дастури платформаси ("LRP") орқали бепул ҳуқуқий кўмак берилди. Унга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш давом эттирилмоқда.

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Мана бу аёл эрдан калтак ебўгач қандай безаниш кераклигини ўргатяпти. Рофл қиляпти деб ўйласам, реально жиддий косметикаларни реклама қиляпти.

Бу жуда ачинарли, бу жуда ғалати. Қизларга фойдали нарсаларни ўргатинглар, уларга эрдан калтак ейиш оддий кунлик ишлардан бири эканлигини сингдирманглар.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

52 ёшли эркак 12 ёшли қўшни қизга жинсий тажовуз қилмоқчи бўлгани учун 15 йилга қамалди

Жабрланувчи қиз онасининг айтишича, жорий йилнинг июль ойида опасининг тўйига бориш учун қизини қўшни аёл (айбдорнинг қизи)га қолдирган. Қайтишганида эса қўшни аёлнинг отаси (1971 й.т.) қизча билан ғайритабиий усулда жинсий алоқа қилмоқчи бўлган. Қизча унинг неваралари билан ўйнаб, диванда ухлаб қолганидан фойдаланган. Яхшиямки, жинсий тажовуз қилишга улгурмади, қайтиб келган аёллар уни чўчитворди. Қизча қаттиқ ухлагани учун ҳеч нарсани сезмади, у шовқиндан уйғониб, йиғлаётган онасини кўрди.

Айбланувчи ўша куни маст бўлган, аммо айбини тан олмади. Унинг сўзларига кўра, у ухлаб ётган қизнинг қўлидан телевизор пултини олмоқчи бўлган, бироқ аёллар ҳаммасини нотўғри талқин қилишган. Бироқ, тергов маълумотларига кўра, ўша пайтда пульт қизчадан тахминан уч метр нарида бўлган ва қизчанинг қўлида эмасди.

Суд, судланувчининг жиноий ҳаракатларини квалификация қилиш масаласини муҳокама қилиб, унинг маст ҳолатда, ўзи яшаб келаётган уйида қўшниси 14 ёшга тўлмаганлиги аён бўлган қизчанинг ухлаб ётган, ожиз аҳволдалигидан ва
уйда бошқаларнинг йўқлигидан фойдаланиб, унинг оғзи олдига ўзининг жинсий олатини олиб келиб, ғайритабиий
усулда жинсий алоқа қилмоқчи бўлган вақтда, вояга етмаган қизнинг онаси томонидан кўриб қолинганлиги сабабли жиноий ҳаракатини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда охирига етказа олмаганликда ифодаланган ҳаракатлари дастлабки тергов органи томонидан ЖК 25,119-моддасининг 4-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.

Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Избоскан туман суди жорий йилнинг 15 декабрь куни айбланувчини Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,119-моддасининг 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, бу шахс вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноят содир этган шахслар реестрига киритилади ва келажакда болалар билан ишлай олмайди. Бундан ташқари, у жазони қисқартириш ёки шартли равишда озод қилиш учун шикоят аризаси бера олмайди. Бу 2023 йил апрель ойида қабул қилинган қонунчиликдаги ўзгаришларда акс этган.

#СукутСақлама #Қонунлар #Болалар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Вояга етмаган қизнинг номусига теккан собиқ Миллий Гвардия ходимининг апелляция шикояти қаноатлантирилмади

Аввалроқ суд собиқ Миллий Гвардия ходимини 13 ёшли қизни зўрлаганликда айбдор топиб, унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлангани ҳақида ёзган эдик.

2023 йил 8 ноябрь куни жиноятчи биринчи инстанция судининг ҳукмини қайта кўриб чиқиш учун юқори апелляция инстанциясига шикоят билан мурожаат қилгани маълум бўлди.

Nemolchi.uz га Олий суд матбуот котиби А.Абидовнинг маълум қилишича, Тошкент вилоят суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 22 декабрдаги ажрими билан Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг Ш.Ш.га нисбатан 2023 йил 18 октябрдаги ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди. Ш.Ш. ва унинг адвокатининг апелляция шикояти қаноатлантирилмади.

Биз адолат қарор топганидан хурсандмиз ва қизнинг оиласига ҳаётларида фақат яхшилик тилаймиз!

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #Болалар

Читать полностью…
Подписаться на канал