sukutsaqlama | Неотсортированное

Telegram-канал sukutsaqlama - Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

2427

18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа. https://www.facebook.com/SukutSaqlama/ Ҳикоянгизни аноним юборинг: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Подписаться на канал

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

20 декабрь куни Марказий универмаг ёнидаги ер ости йўлагида хотин-қизларнинг хавфсизлигига бағишланган мурал очилди

БМТ Тараққиёт дастури ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий театри ва Марказий универмаг ёнидаги ер ости йўлагида деворий сурат очилди. Бу деворий сурат Ўзбекистонда барча, шу жумладан ногиронлиги бор, хотин-қизлар учун хавфсиз кўчаларни яратишга чақиради. Деворга қўшимча ёритиш ва видеокузатув камералари ҳамроҳ бўлиб, яхши ёритилган, инклюзив ва ҳимояланган кўчалар концепсиясини тарғиб қилади.

Хаваскор рассом Диёра Мамадалиева кўча хавфсизлиги ғоясини ифодаловчи содда ва тушунарли суратлар яратиш муҳимлигини таъкидлади. Унинг деворий сурати нафақат кечки кўча рамзига айланди, балки кўчаларда эркинлик ва тенглик масалаларини муҳокама қилишда жамоатчиликни жалб қилиш учун мўлжалланган фото зонани ҳам ўз ичига олади.

Деворий суратнинг ер ости ўтиш жойидаги жойлашуви ушбу жойлар билан боғлиқ қўрқувга қарши туриш ва қоронғу ўтиш жойларида хавфсизлик муҳимлигини таъкидлаш учун стратегик жиҳатдан танланган.

Бу деворий сурат нафақат санъат асари, балки аёллар хавфсизлигини, айниқса тунги вақтда таъминлаш зарурлигини эслатиб туради.

#СукутСақлама #ХавфсизликАёллар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Фикр

Журналист Достон Раҳмат ўз саҳифасида ёзмоқда:

"Нима қилибди, 13-14 ёш бўлса, бу унаштирувмас, шунчаки белги қилиб қўйишяпти, деб пост ва изоҳ ёзганлар, сизлар жамиятнинг энг жирканч қатламисиз, қайтараман, энг жирканч қатлами. Чунки сизда ўша аёлларчалик ҳам фикр йўқ.

Қиз рози бўлса бўлди, бераверсин, дейдиганларга савол, болада мустақил фикр бўладими бу ёшда? У қаердан билади ҳали эр, қайнона, рўзғор деган нарсаларни? Ҳатто бешикда пайтиёқ атаб қўядиган манқурт оталар ҳақида эшитганман. Бешикдаги гўдак ҳам рози бўлган бўладими шунда? Нима, ҳаёт сизга “Алпомиш” достоними?

Сиз нафақат унинг болалагини олиб қўйяпсиз, балки унинг бошига 15 ёшли “хўжайинча”ниям боғлаб беряпсиз. 15 ёшли бола ўзидан эр ясаволади.
Келинг, узоққа бормайлик, агар сизда 20 ёшингизда туғилган фарзандингиз билан 35-40 ёшда туғилган фарзандингизни солиштириш имкони бўлса, солиштиринг, қайси бири кўпроқ ақлли, қайси бири соғломроқ эканига гувоҳ бўласиз ва нима учун кичиги? Чунки стресс ва ўтиш даврида туғилган фарзандларнинг кўпчилигига бу барибир ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди.

Нима учун Япония, Корея, Хитой бутун дунёни ўз акқли билан эгаллаб бораётгани сизни бир марта бўлса ўйлантирсин. Чунки уларда шунчаки, палапартиш туғиш йўқ, туғилиш йўқ. Фарзандларини камида 35 ёшдан кейин, соғлом қилиб туғишади. Биз исломий жамиятда яшаймиз, деб оғизга уриб қочманг. Исломий жамиятда уйланиш, унаштириш мумкин дегани шарт деганимас. 15 ёшида бола туққан она эртага 15 йил ўтар-ўтмас, ўғлини уйлантиради, қизини узатади.
Фарзандларини соғлом, кенг фикр, стресслардан ҳоли бўлиб туғмаган она фақат Ўзбекистон мардикор бозорини ривожлантириб бера олади, холос. Ундан кўп нарса кутиб бўлмайди".


#СукутСақлама #болалар #Фикр

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Суратда Башорат Мирбобоева. Башорат Мирбобоева ҳақида жуда кам нарса маълум. У «Огонёк» («Аланга») журналидаги мақоладан сўнг юлдуз бўлиб порлади. Фотосуратли янгилик 1951 йилда нашр этилган. Расмда профессионал машинист формасини кийган Башорат жилмайиб турибди. Ортида эса иккита темир йўл вагони турибди.

Башорат Мирбобоева Верний (ҳозирги Олмаота) шаҳрида туғилган. Унинг қандай қилиб Ўзбекистонга кўчиб келгани номаълум, бироқ 1937 йилда машинист бўлиб ишлай бошлаган ва Ўзбекистонда бу касбни эгаллаган биринчи аёл бўлган. Унинг устози совет учувчиси Абдусамат Тайметов эди.

Башорат Мирбобоева парашютдан сакраган илк ўзбек аёли ҳамдир. Сурат «Veiled Empire: Gender and Power in Stalinist Central Asia» китобидан олинган.

Манба: @andanotherday

#СукутСақлама #womenempowerment

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ноқонуний болалар боғчасида 4 ёшли тарбияланувчига жинсий тегажоғлиқ содир этилди

Маълум қилинишича, жабрланувчининг онаси унинг қизига нисбатан жинсий тегажоғлик қилинганлиги юзасидан болалар омбусманига мурожаат қилган. Бош прокуратура билан ўрганишлар натижасида ЖКнинг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди ва ҳозирда Тошкент тумани ИИБ ТБ томонидан дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, мазкур боғча тегишли равишда рухсатнома олмасдан, ҳеч қандай лицензиясиз ташкил этилганлиги маълум бўлди. Мазкур жиноят иши тергови вилоят прокуратураси, Бош прокуратура томонидан назоратга олинган ҳамда Болалар омбудсманининг бола манфаатлари юзасидан кузатуви остида.

#СукутСақлама #болалар #АдолатТалабҚиламиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ўзбекистонда болалар никоҳлари меъёрга айланмоқдами?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, 7-синф ўқувчиси унаштирилмоқда. Воқеа Сурхондарё вилоятида содир бўлган айтилмоқда. Бўлажак "қайнона" қизчага тилла занжир тақиб қўйяпти. Қизчанинг нархи шу занжир бўлдими?! Бечора мўлтирабгина турган қиз нима бўлаётганини ҳам тўлиқ англамаган кўринади. Яна уни қўлини кўксига қўйишга мажбур қилишларига ўласанми... Атрофдаги аёллар қаҳқаҳа отиб кулмоқда.

Ўшандайлар фарзандларига ҳеч қандай жинсий тарбия керак эмаслиги ҳақида бонг уришади. Эҳ, қизалоқ, тақдирингни ҳал қилган бу катталарни кечир. Умид қиламизки, тегишли органлар қизни танлаш ҳуқуқидан маҳрум қилишга журъат этган барчани жазолайди. Бундай қизчаларнинг қанчаси шундай "сотилиб кетмоқда"?! Бола туғиб нима қиласиз, модомики тенги чиқиши билан ёшига қарамай узатар экансиз...

Аёлни турмушга чиқишга мажбурлаш ёки уни турмушга чиқишига тўсқинлик қилиш Жиноят кодексининг 136-моддасида назарда тутилган жиноят ҳисобланади. Қизча ҳозир турмушга чиқмаса ҳам ва бу шунчаки унаштирув бўлса ҳам 12-13 ёшли қиз бўлажак турмуш ўртоғи ҳақида ўз фикрига эга бўлиши мумкинми? Шубҳасиз, у мактабни битириши биланоқ турмушга узатилади. Оила кодексининг 73-моддасида ота-оналар фарзандларининг тарбияси ва ривожланиши учун жавобгарлиги кўрсатилган. Улар ўз фарзандларининг соғлиғи, жисмоний, ақлий, маънавий ва ахлоқий ривожланиши ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар. Бу ҳолатда қандай ғамхўрлик ҳақида гапириш мумкин?!...

Ички ишлар органлари оилада болага нисбатан жисмоний ва руҳий зўравонлик мавжуд ёки йўқлигини текширишлари шарт. Биз Болалар Омбудсмани идорасидан ушбу ҳолатда болалар никоҳи ҳақида гап кетмаётганига ишонч ҳосил қилишга чақирамиз.

#СукутСақлама #болалар #АдолатТалабҚиламиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Номусга тегиш қурбони нима қилиши керак?

NeUyat/UyatEmas фестивали доирасида биз шундай йўриқномаларни тарқатдик.

Уларни сақлаб қўйинг ва танишларингизга улашинг.

Таҳририятимиз бу йўриқномалар сиз ва яқинларингизга ҳеч қачон керак бўлмаслигига умид қилиб қолади. Аммо маълумотга эга бўлиш зиён қилмайди, деб ўйлаймиз.

#СукутСақлама #NeUyat. #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Уринбаева ёзмоқда:

Аёллар куч🔥

Умуммиллий Конституция имтиҳони: қатнашчиларнинг 60 фоизи – аёллар❗️

❗️Умуммиллий Конституция имтиҳони: қатнашчиларнинг Конституцияни билиш даражаси ўрта ҳисобда 65 фоизни ташкил этди

🖥 Имтиҳонда жами 210 720 нафар фуқаролар иштирок этди (шундан 40 фоизи – эркаклар, 60 фоизи – аёллар).

🔰 Иштирокчиларнинг:
▫️93 фоизини ёшлар ташкил этди. Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи 73 ёшли М.Усмонова энг ёши катта иштирокчи бўлди;
▫️77 фоизи – умумтаълим мактаб, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари, 12 фоизи – талабалар, 11 фоизи – бошқалардан иборат.

❕Республика бўйича барча иштирокчиларнинг ўртача кўрсаткичи 65 фоизни ташкил этди (20 та саволдан 13 та тўғри жавоб).

✅ Иштирокчиларнинг учдан бир қисми имтиҳонда аъло натижани қайд этди (17 та тўғри жавоб). 6 фоиз иштирокчи барча саволга тўғри жавоб берди.

📌 Энг яхши натижани Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари қайд этди (ўртача 15 та тўғри жавоб).

#СукутСақлама #Аёллар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Қизчанинг лабидан ўпган эркак 5 йил 4 ой қамоқ жазосини олди

Жорий йилнинг август ойида лойиҳамиз ёши катта эркак кичик ёшли қизни лабидан ўпаётгани акс этган видеони эълон қилган эди. Қиз уни итараётганди. Бундай жирканч ҳатти-ҳаракатларга қарамасдан кенг жамоатчилик қизчанинг ота-онаси ариза билан мурожаат қилмаслиги ва эркак жазоланмаслигидан қўрққанди.

Обуначимизнинг бефарқ эмаслиги ва ички ишлар органларининг тезкорлиги туфайли эркак шахсига тезда аниқлик киритилди. У 1960 й.т. эркак бўлиб чиқди.

Олий суд матбуот котиби Азиз Абидовнинг маълум қилишича, Жиноят кодексининг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 50-моддаси (озодликдан маҳрум қилиш) 6-қисми талабидан келиб чиққан ҳолда 5 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.

Бундай вазиятда жамият ва давлат болаларга нисбатан зўравонликка нисбатан муросасиз эканлигини кўрсатиб, жиноятчининг ёши катта бўлишига қарамай, унга нисбатан қаттиқ жазо қўллаганидан хурсандмиз.

#СукутСақлама #Болалар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

🧡Eslatib o‘tamiz, bu yil “OXYmed” dorixonalar tarmog‘i bizning gender zo‘ravonligiga qarshi 16 kunlik faollik kampaniyamizga qo‘shildi va xayriya aksiyasini tashkil etdi.

📦Ushbu 16 kun faollik davomida “OXYmed” dorixonalarida “Umidaning yordam javoni” xayriya aksiyasi bo‘lib o‘tadi, u yerda siz zo‘ravonlikdan aziyat chekkan va reabilitatsiya uchun vaqtincha boshpanalarda yashovchi ayollar uchun istalgan mahsulotni qoldirishingiz mumkin.

🟠 🟠 🟠

🧡Напоминаем, что в этом году сеть аптек «OXYmed», присоединившись к нашей ежегодной кампании 16 дней активных действий против гендерного насилия, устраивает благотворительную акцию.

📦В эти 16 дней в аптеках «OXYmed» будет действовать «Полка помощи Умиды», где вы можете оставить любой продукт для женщин, пострадавших от домашнего насилия и временно проживающих в шелтерах для реабилитации.

#InvestToPrevent #16Days

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Хотинини ўлгунча калтаклаган эркак озодликдами?

Фейсбук фойдаланувчиси Татьяна Югай ёзмоқда:

"Наргиза Қамчиева, 26 ёшда бўлган. 11 ноябрь куни эри ўлакса қилиб калтаклаган. Икки нафар боласи қолди - 1,3 яшар қизи ва 3 ойлик ўғли.

Эр ҳеч нарса бўлмагандай очиқда! Хотинига бармоғиниям теккизмаганмиш! Унинг сўзлари етарли бўлибди! Ёш аёл шифохонада кўз юмди, ҳамма жойи кўкарган, буйраги ишдан чиққан...

Яна ҳеч нарса бўлмагандай кўз юмасанми? Яна кимнингдир қизи бевақт оламдан кўз юмди... Афсус.."

Бу Тошкент. 2023 йил...

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

"Аёл йўли" фестивали 3 декабрь куни "Шароит плюс" нодавлат нотижорат ташкилоти билан Халқаро ногиронлиги бор инсонлар кунида тенг ҳуқуқлилик бўйича тренинг билан якунланади.

Тренинг давомида қуйидаги мавзуларда гаплашамиз:
• Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция;
• ногирон аёллар учрайдиган муаммолар;
• терминология;
• ногиронларни иш билан таъминлаш муаммоси

Маърузачилар Тошкент шаҳар “Шароит плюс” ногиронлар жамоат бирлашмаси раиси Муҳаббат Раҳимова ҳамда тенглик масалалари бўйича тренер.

Жойи: Ground Zero Китоб олами, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 6/7
Вақти: 3 декабрь, 14:00
Тадбир ўзбек тилида ўтказилади

Олдиндан рўйхатдан ўтинг ва тадбирга бепул киринг
18+
The Deutsche Gesellschaft für Internationale Zusammenarbeit (GIZ) GmbH кўмагида


#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

[O'Z] 📢2023-yilning 29-noyabr kuni Tbilisi shahrida (Gruziya) Markaziy Osiyo mintaqaviy iqtisodiy hamkorlik (CAREC) dasturiga aʼzo oʻnta davlatdan gender tengligini targʻib qilish boʻyicha oʻn bir chempionni taqdirlash marosimi boʻlib oʻtdi. 🤝
🎉O‘zbekistonning “Nemolchi.uz” media-loyihasi ayollar huquqlarini ta’minlash va jamiyatning ayollarga nisbatan zo‘ravonlikka munosabatini o‘zgartirishga qo‘shgan salmoqli hissasi uchun yuqori baholandi.
✨Qozog‘iston, O‘zbekiston, Tojikiston, Qirg‘iziston va Turkmanistonda faoliyat yurituvchi “Wonder Women” xalqaro tarmog‘i mintaqaviy toifadagi mukofotga sazovor bo‘ldi. Batafsil
***
[RU] 📢29 ноября 2023 года в Тбилиси (Грузия) состоялась церемония награждения одиннадцати чемпионов по продвижению гендерного равенства из десяти стран-членов Программы Центральноазиатского регионального экономического сотрудничества (ЦАРЭС). 🤝
🎉Медиа-проект «Nemolchi.uz» из Узбекистана получил высокую оценку за значительный вклад в продвижение прав женщин и изменение отношения общества к насилию в отношении женщин.
Международная сеть Wonder Women, осуществляющая деятельность в Казахстане, Узбекистане, Таджикистане, Кыргызстане и Туркменистане, получила награду региональной категории. Подробнее
@Nemolchiuz @Wonderwomen

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Зўравонликка қарши ҳар куни курашиш керак!

"Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар" кампанияси ҳар йили 25 ноябрдан 10 декабргача ўтказилади. У жамоатчиликни зўравонликнинг барча кўринишлари, жумладан, хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши курашишга чақиради.

Кампанияга Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 1991 йилда асос солинган ва шу вақтдан бери дунё мамлакатларида ўтказилиб келинмоқда. У сизга зўравонлик муаммосига эътибор қаратиш ва уни ҳал қилишга ҳисса қўшиш имконини беради.

Мазкур ҳаракатларга сиз қандай қўшилишингиз мумкин. Қандай, дейсизми?

🔸Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш.

🔸Кампания мавзусида кинотақдимот ёки маъруза ташкил этиш.

🔸Зўравонлик мавзусида кўпроқ маълумот излаш ва уни улашиш, бунда #16days #16кун хэштегларидан фойдаланиш мумкин.

#СукутСақлама #Аёллар #16days

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ўзбек шахматида аёллар ўртасида илк жаҳон чемпиони

12−25 ноябрь кунлари Италиянинг Монтесильвано шаҳрида шахмат бўйича ўтказилган 14 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Афруза Ҳамдамова ғолиб бўлди, деб хабар қилди Шахмат федерацияси матбуот хизмати.

Жаҳон чемпионатида Ҳамдамова 10 та раунддан 9 очко жамғариб, барча рақибларини мағлуб этиб. Охирги турдаги натижадан қатъи назар, ўзбекистонлик шахматчи турнир чемпиони бўлади, чунки унга тенглаша оладиган ягона қозоғистонлик шахматчи Ҳамдамовага ютқазиб қўйган. Баллар тенг бўлган тақдирда, рақиблар ўртасидаги тўқнашув натижаси ҳисобга олинади.

Шу пайтга қадар Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Баҳора Абдусатторова ў’з ёш тоифаларида кумуш медални қўлга киритган эди.

#СукутСақлама #womenempowerment

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Бизга бефарқ бўлмаган бир фуқародан видеорегистраторга бир эркакнинг қизга тегажоғлик қилиш ҳолати акс этган видео келиб тушди.

Видео муаллифи:
"Қўйлиқ 2-массив, эркак қизга тегажоғлик қилган, менинг видеорегистраторимга эркак қочаётган, қизни эса тинчлантираётганлари акс этган ҳолат ёзиб қолинди. Қиз у эркак уни кўкрагидан ушлаганини айтгани эшитилди. Қиз шокда эди. Тўхтамоқчи эдим, лекин қарасам, одамлар унга ёрдам бераётган экан".

Жабрланувчи қиз ва гувоҳларга мурожаат қиламиз, бизга Телеграм-бот орқали алоқага чиқинг:
@nemolchilaw_bot

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳам ҳолатга эътибор беришларини сўраб қоламиз.

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Вояга етмаган қизнинг номусига теккан собиқ Миллий Гвардия ходимининг апелляция шикояти қаноатлантирилмади

Аввалроқ суд собиқ Миллий Гвардия ходимини 13 ёшли қизни зўрлаганликда айбдор топиб, унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлангани ҳақида ёзган эдик.

2023 йил 8 ноябрь куни жиноятчи биринчи инстанция судининг ҳукмини қайта кўриб чиқиш учун юқори апелляция инстанциясига шикоят билан мурожаат қилгани маълум бўлди.

Nemolchi.uz га Олий суд матбуот котиби А.Абидовнинг маълум қилишича, Тошкент вилоят суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 22 декабрдаги ажрими билан Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг Ш.Ш.га нисбатан 2023 йил 18 октябрдаги ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди. Ш.Ш. ва унинг адвокатининг апелляция шикояти қаноатлантирилмади.

Биз адолат қарор топганидан хурсандмиз ва қизнинг оиласига ҳаётларида фақат яхшилик тилаймиз!

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #Болалар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Иллюстрация ғояси: Michigan Coalition to End Domestic and Sexual Violence

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #УйдагиЗўравонлик

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Фарзандингиз номусга тегиш қурбони бўлганда нима қилиш керак?

NeUyat/UyatEmas фестивали доирасида биз шундай йўриқномаларни тарқатдик.

Уларни сақлаб қўйинг ва танишларингизга улашинг.

Таҳририятимиз бу йўриқномалар сиз ва яқинларингизга ҳеч қачон керак бўлмаслигига умид қилиб қолади. Аммо маълумотга эга бўлиш зиён қилмайди, деб ўйлаймиз.

#СукутСақлама #NeUyat #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

⚡️⚡️ Ijtimoiy tarmoqlarda 2009-yilda tug'ilgan, 7-sinf o'quvchisi D.K. (qiz bola) unashtirilmoqda, degan mazmundagi video tarqaldi.

❕Aniqlanishicha, holat Qashqadaryo viloyatining Ko‘kdala tumanida bo‘lib, mas’ullar tomonidan joyiga borib o‘rganish o‘tkazilganda, qizchaning ota-onasi videodagi holat aslida farzandining tug‘ilgan kuni munosabati bilan o‘tkazilgan marosim ekanligi to‘g‘risida tushuntirish berdilar.

D.K ning ota-onasi ayolni turmushga chiqishiga majburlash uchun jinoiy javobgarlik mavjud ekanligi to‘g‘risida ogohlantirildilar. Shuningdek, D.K. ning ota-onasi o‘z tushuntirishida videodagi holat to‘y yoki unashtiruv marosimi emasligi va qizini erta turmushga berish niyati yo‘qligi, unga ta’lim berish va shifokor bo‘lib yetishishi niyatida ekanliklarini ma’lum qildilar.

Shu bilan birga, respublikamizning bu hududida qizlarni unashtiruv marosimini erta o‘tkazish urf-odatlari qisman bo‘lsada saqlanib kelayotganini inobatga olib, mazkur holat yuzasidan Bolalar ombudsmani o‘z nazoratini davom ettiradi.

Jumladan, bu oilada bolaning jismonan va ma’nan sog‘lom muhitda parvarish qilinishi, uning ta’lim olish huquqi hamda kelgusida o‘z hayoti bilan bog‘liq qarorlarni qabul qilish huquqi ta’minlanishi kuzatib boriladi.

Bolalar ombudsmani qizlarni erta turmushga berish holatlariga mutlaqo murosasiz bo‘lib, shunday fikrda bo‘lgan ota-onalarni nikoh yoshi to‘g‘risidagi qonunchilikni yoki nikoh tuzish tartibini buzish uchun qonunan javobgarlik belgilanganligi haqida ogohlantiradi

Telegram|Facebook|Instagram

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

📣So‘rovnoma

🇺🇳O‘zbekistonda gender tenglik va ayollar huquqlarini kengaytirish masalalarining kelajagiga qarashingiz qanaqa? Optimistikmi yoki pessimistikmi? 

📝Telegram chatbotimizdan foydalanib o‘z fikrlaringiz bilan o‘rtoqlashing: /channel/PFuturesBot

〰️〰️〰️

📣Опрос

🇺🇳Каково ваше видение будущего гендерного равенства и расширения прав и возможностей женщин в Узбекистане?

📝Просим вас активно участвовать в опросе через чат-бот: /channel/PFuturesBot

#GenderEquality

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Завершился фестиваль Ayol Yo'li, который длился полтора месяца. Но для каждого из нас активизм против насилия, активизм против нарушения прав женщин - это ежедневная работа.

Давайте вспомним, как прошёл наш первый фестиваль Ayol Yo'li, во время которого мы говорили о женщинах и их проблемах, о том, что значит проходить "женский путь" в нашей стране.

Чтобы вы чувствовали нашу солидарность и близость ещё сильнее, мы подготовили фотоотчёт и прекрасный стикерпак с поддерживающими словами.

----------------------------------------------------------

Bir yarim oy davom etgan “Ayol yo‘li” festivali ham o‘z nihoyasiga yetdi. Ammo zo‘ravonlikka qarshi faollik, xotin-qizlar huquqlari buzilishiga qarshi faollik kundalik ishimiz bo‘lib qoladi.

Keling, ilk “Ayol yo‘li” festivalimiz qanday o‘tganini eslaymiz. Biz ayollar va ularning muammolari, mamlakatimizda “ayollar yo‘li”ni bosib o‘tish nimani anglatishi haqida suhbatlashdik.

Hamjihatligimiz va yaqinligimizni yanada kuchliroq his qilishingiz uchun biz fotohisobot va qo'llab-quvvatlovchi so'zlardan iborat ajoyib stikerlar to'plamini tayyorladik.

#женщины #поддержка #AyolYoli

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Time журнали қўшиқчи Тейлор Свифтни «Йил одами» деб топди. Нега айнан у?

Америкалик хонанда Тейлор Свифт Time журнали томонидан «Йил одами» деб топилди. Журнал хонанданинг беш қитъада 151 та шоуни ўз ичига олган ва қўшиқчини миллиардерга айлантирган Eras Tour дастурига ишора қилиб, «Ҳозир сайёрада ҳеч ким бунча кўп одамнинг ҳисларини уйғота олмайди», дея қайд этди.

Америкалик 34 ёшли қўшиқчи Тейлор Свифт Time журнали томонидан 2023 йил учун «Йил одами» деб топилди.

Time журнали номзодлари орасида Тейлор Свифтдан ташқари Голливуд сценарийнавислари ва актёрларининг иш ташлаши иштирокчилари, Хитой раиси Си Цзиньпин, OpenAI бош директори Сэм Альтман, Барби қўғирчоғи, Россия президенти Владимир Путин, Буюк Британия қироли Карл Учинчи, АҚШ Федерал захира тизими раҳбари Жером Пауэлл, шунингдек, АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга қарши суд жараёнларида нутқ сўзлаган прокурорлар бор эди.

Нега Тейлор Свифт?

«Ҳар йил ёруғлик ва зулматдан иборат; 2023 йил сезиларли даражада зулматли йил бўлди. Жуда кўп институтлар муваффақиятсизликка учраган ушбу дунёда Тейлор Свифт чегараларни ошиб ўтиб, ёруғлик манбаи бўлиш йўлини топа олди. Бугунги кунда сайёрамизда ҳеч ким бунча кўп одамнинг ҳиссиётини уйғота олмайди», — дейилади нашр баёнотида.

Гап шундаки, Тейлор Свифт пандемиядан сўнг беш қитъада 151 та шоудан иборат бўлган Eras Tour номли йирик гастролини олиб бормоқда. Бу аёллар томонидан тақдим этилган энг юқори даромад келтирувчи гастроллардан бирига айланди.

Bloomberg Economics таҳлилларига кўра, хонанданинг Eras Tour доирасида тақдим этган 53 та концертидан топилган пул айрим мамлакатлар иқтисодидан ошиб кетди ва АҚШ ялпи ички маҳсулотига 4,3 миллиард доллар қўшди.

Унинг умумий бойлиги 1,1 миллиард долларни ташкил қилмоқда.

Хонанда Spotify`да 2023 йил давомида қўшиқлари энг кўп тингланган (дунё бўйлаб 26,1 млрд марта) қўшиқчи бўлди.

Тейлор Свифт 2017 йилда жинсий зўравонликка қарши чиққан Silence Breakers гуруҳи билан «Йил одами» номига лойиқ кўрилганди. У журнал томонидан бир неча марта эътироф этилган ва «Йил одами» муқовасида икки марта чиққан биринчи аёл сифатида тарихга кирди.

#СукутСақлама #WomenEmpowerment

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ўтган йили нафақат маҳаллий, балки хорижий ОАВ ва блогерлар Сурхондарёда тўйлардан бирида бўлган воқеани муҳокама қилишди. Роликни ҳатто Корея телеканалларида муҳокама қилишди. Ҳолат Германиянинг йирик Bild нашрида ҳам чоп этилди.

Ўшанда келин ва куёвга ўралган ҳолда ширинлик берилиб, уни ким биринчи бўлиб очиш (“Сюрприз”) ўйини ўтказилган эди. Келин топшириқни бўлиб бажарганидан куёвнинг жахли чиқиб келинни бир маротаба урган.

Мана, яна шунга ўхшаш ҳолатга гувоҳ бўляпмиз. Тўйдаги куёвнинг дўстлари “Горько” деб бақиришади, куёв келинни ўпмоқчи бўлади, келин эса, ўзини ноқулай ҳис қилгани учун юзини ўгиради, куёв эса унинг юзига шапалоқ туширади. Йиғилганларнинг ҳеч бири бунга эътибор ҳам қилмади. Ҳатто орқада кимдир жилмайганча турибди. Куёв ўз кучини кўрсатиб, хурсанд бўлиб турибди. Воқеа содир бўлган жой ва санаси ҳозирча номаълум.

Сурхондарёдаги ўша воқеадан сўнг келиннинг даъвоси йўқлиги ва ариза бермагани учун суд томонидан маъмурий жазо қўлланилмади.

Агар мазкур видео “қаҳрамони” Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси (Оилавий (маиший) зўравонлик) бўйича жиноий жавобгарликка тортилса, кейинги сафар қўл кўтарадиган бўлса, Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жавобгарликка тортилади. Ҳуқуқ-тартибот органлари куёв болани жавобгарликка тортишига умид қиламиз.

#СукутСақлама #Қонунлар #БизЗўравонликкаҚаршимиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

3 декабрь - Халқаро ногиронлиги бор шахслар куни. У 1992 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан жорий қилинган.
БМТ Аёллар ташкилотига кўра, аёллар ўртасида ногиронлик даражаси ўртача 19,2 фоизни ташкил қилади. Яъни, ҳар бешинчи хотин-қизда у ёки бу ногиронлиги бор. Эркаклар орасида бу кўрсаткич сезиларли даражада паст - 12 фоиз.

Ногиронлиги бор хотин-қизлар зўравонликнинг турли шаклларига ҳам кўпроқ дуч келишади, жумладан:
- мажбурий ҳомиладорлик ёки стерилизация;
- тиббий муолажаларни уларнинг розилигисиз амалга ошириш;
- қайтариб бўлмайдиган жарроҳлик аралашувлардан фойдаланиш;
- ногирон оналарни фарзандларидан ажратиш.

Ногиронлиги бор аёллар жинсий ва маиший зўравонликка учраш эҳтимоли кўпроқ, чунки улар қаршилик кўрсатиш ёки шундай ҳолат ҳақида хабар бериш имконига эга эмаслар. We Decide статистик маълумотларига кўра, ногиронлиги бўлган ёш аёлларнинг 40-68 фоизи 18 ёшгача жинсий зўравонликка дучор бўлган.

Ўзбекистонда ногиронлиги бор шахслар кенг қамровли дискриминацияга учрайди. Озиқ-овқат харид қилиш, жамоат транспортида юриш ва ишлаш каби оддий нарсалар кўп ҳолларда улар учун имконсиз бўлиб қолмоқда.

Агар биз тенглик ва инсон ҳуқуқларига амал қилинадиган жамиятда яшашни хоҳласак, барча учун инклюзив муҳит яратилишини талаб қилишимиз керак ва ногиронлик ҳамда инклюзивлик масаласига барчамиз кириб боришимиз шарт.

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

🧐 Endi qizlarga qarab bo‘lmaydimi?

Shaxslarning erkinligi, mustaqilligi, daxlsizligi ta'minlanishi uchun qonunlar ishlashi kerak. Qonunlar ishlashi uchun esa jamiyat bunga harakat qilishi lozim.

Harassment, ya'ni shahvoniy shilqimlik uchun ham javobgarlik belgilangan. Va bizga qilingan noo‘rin harakat uchun sassiz qolmasak, bunday holatlar jamiyatimizda, albatta, kamayadi!

👉🎥 TO‘LIQ VIDEONI KO‘RING

✅ Ijtimoiy tarmoqlarimizga obuna bo‘lishni unutmang!

@fursat_loyiha

fursatuz/">YOUTUBE | INSTAGRAM

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ўзбекистон тарихида гендер дискриминация бўйича илк суд қарори

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни журналист, фаол Инобат Ахатова қариндошлари билан бардак чой (турк чойи) ичиш учун кафега боради, кафе ходими эса кечқурун 10 яримдан кейин аёлларга кириш мумкин эмас, ички қоидамиз шунақа деб айтишди. У видео жойлаб, фейсбук ва твиттерда пост ёзди, портал орқали ИИВга ариза юборди.

Бир кун ўтиб Шайҳонтохур тумани ИИБдан чиқишади, тадбиркор ҳам чақирилади. Ҳаётда ва Инстаграм орқали узр сўрайди. Инобат эса ариза ва тушунтириш хати ёзиб беради.

Бугун, 30 ноябрь куни суд бўлди. Тадбиркор ва видеодаги ходим ЎзР МЖТКнинг 189-2-моддаси (жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини инкор этиш…) бўйича айбдор деб топилди ва БҲМнинг 20 баравари (6млн 600 минг сўм)дан жаримага тортилди. 15 кун ичида тўласа 50 фоизи тўланади.

Тадбиркор судда ҳар хил одамлар келиб ножўя ишлар қилаётгани сабаб шундай ички қоида қилганини айтди. Судья А.Мирзахонов ножўя ишда эркак ҳам иштирок этади, сиз бугун бунақа, мен эртага бошқача қоида яратиб олаверсак қонунни нима кераги бор дея тушунтирди.

Техник сабаблар туфайли жараён судгача ҳам бироз чўзилганди. Чунки 189-2-модда шу йил қўшилган. Ҳали ИИВ ва суд электрон базасига ҳам киритилмаган. Киритиш, техник тузатишлар бироз вақт талаб қилди. Ва бу суд иши Ўзбекистон тарихида жинсига кўра камситиш ҳолати бўйича илк кўрилган иш бўлди.

#СукутСақлама #Қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

📌 Harassment: ishda, o‘qishda shilqimlik!

Xotin-qizlar muammolarini yorituvchi "FURSAT" loyihasining navbatdagi 4-sonida HARASSMENT, ya'ni ishda, o‘qishda, jamoat joylarida sodir etiladigan shilqimlik haqida gaplashamiz. Jamiyatimizda bu muammo har qadamda ko‘zga tashlanishi mumkin, ammo u haqida ochiq gapiradiganlar, unga qarshi kurashadiganlar kam!

Hujjatli filmda harassment, uning ko‘rinishlari, undan himoyalanish usuli, harassment keltirib chiqaradigan psixologik muammolar, jamiyatda uchrashi mumkin bo'lgan holatlar haqida soha bo‘yicha ekspertlar va real voqealar orqali to‘liq hamda tushunarli ma'lumot olishingiz mumkin.

👉🎥 TO‘LIQ VIDEONI KO‘RING

✅ Ijtimoiy tarmoqlarimizga obuna bo‘lishni unutmang!

@fursat_loyiha

fursatuz/">YOUTUBE | INSTAGRAM

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

- Ассаламу алайкум, ҳовлимизда канализация трубаси ёрилди, ёрдам беринг!
- Фирибгарлар мени алдаб кетди, уларни топиб беринглар!!!
- Хотин-қизларнинг бехаё суратларини тарқатувчи канални ёптиринглар! Йўқ, мен ариза ёзмайман, ахир сизлар шуғулланинглар, менинг вақтим йўқ.
- Эрим мени ҳафа қиляпти. Дарҳол у билан гаплашиб беринг, қўрқитиб қўйинг!
- Такси ҳайдовчиси менга беҳаё саволлар берди, мен воқеани ёзиб олмадим, лекин менда машина сурати бор, унинг суратини чиқариб шармандасини чиқаринг!

Лойиҳа мавзусига оид бўлмаган кўплаб хабарларни оламиз. Гўёки биз суперқаҳрамонмиз. Йўқ! Биз сизга ўхшаган фуқаромиз. Эрингиз билан гаплашиб қўя олмаймиз, канализация ёки бошқа муаммони хал қилиб беролмаймиз. Ҳукуматда танишларимиз йўқ, Дуров билан ўртоқ эмасмизки, хоҳлаган каналимизни ёптирсак, биз қонун қабул қилмаймиз ва суд қарорларини чиқармаймиз.

Лойиҳадаги ҳар бир волонтёрнинг ўз асосий иши бор. Бир волонтёримиз ўз ўқувчиларидан сал бўшаган пайти матнлар ёзали. Иккинчиси оғир иш кунидан сўнг автобусда уйга қайтаётиб ҳикояларни таҳрир қилади. Учинчиси кечалари матнларни таржима қилади, чунки кундузи давлат ишида ишлайди. Биз ҳам чарчаймиз, кўз ёш тўкамиз, кучсизлигимизни хис қилиб ҳаммасига қўл силтагимиз келган пайт бўлади. Барчаси бефойдадек туюлади.

Ҳамма нарсага улгуриш учун энергия заҳирамиз йўқ. Барча мавзуларни қамраб ололмаймиз. Лойиҳа мавзусига оид бўлмаган масалаларни ёритмаймиз. Сиз учун ариза ёза олмаймиз. Эрингиз билан гаплашиб олиш учун уйингизга бора олмаймиз. Исбот-далилларсиз расмларни чиқармаймиз. Агар сиз ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилишни хоҳламасангиз, биз ҳолатингизни аноним тарзда ҳеч қандай тафсилотларсиз ёритишимиз мумкин, холос. Бу сизга вақтинча ёрдам бериши мумкин, лекин ҳолат ўнгланмайди. Ўз ҳаётингиз ва хавфсизлигингиз учн сизнинг масъулиятингизсиз ҳеч нарса ўзгармайди.

Ва охирги мурожаатлардан:
- Ассаламу алайкум. Бу Саида Мирзиёеванинг қабулхонасими?…

Minimizary

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Тошкентда кондуктор 9 ёшли қизга ўпишини айтгани учун 5 сутка қамоқ жазосини олди 🤯

Тошкентда 9 ёшли қиз 115-сонли автобусга чиққанида, унинг ёнига кондуктор ўтириб, қўлини ушлаб ўпишни сўраган. Қизча қўрқиб кетгани учун кейинги бекатда тушиб қолади ва бўлган воқеани уйдагиларига айтади. 22 ноябрь куни судда кондуктор айбига иқрор бўлди ва бошқа ундай қилмасликка сўз берди. Судья А.А.Мухитдинов айбланувчига 5 сутка маъмурий жазо етарли деб ҳисоблади.

Мен ақлимга сиғдиролмаяпман. 9 ёшли қиз автобусда кетмоқда. Эҳтимол, мактабдан ёки мактабга йўл олган. Хавфсиз жой бўлиши керак бўлган жамоат транспортида. Катта ёшли эркак қизчанинг ёнига ўтиради (!!!), унинг қўлини олади ва уни ўпишини сўрайди. Бу оддий хатти-ҳаракатлар эмас! Ва буни, масалан, катта ёшли аёлга нисбатан қилинган тегажоғлик билан таққослаб бўлмайди.

Жиноят кодексида вояга етмаганларга нисбатан номақбул ҳатти-ҳаракатлар учун жазони кўзда тутувчи 129-модда бор. Нега терговчилар кондукторни жиноий жавобгарликка тортмасликка қарор қилгани бир масала. Аммо баъзида судьялар моддани қайта квалификация қилишлари ёки ишни қайта терговга юборишларини кўрганман. Агар терговчилар хато қилса, суд бу хатони тузатади, деб ишонардим. Ҳеч бўлмаганда болаларга нисбатан зўравонлик содир бўлган ҳолларда.

Бир йил аввал метрода 13 ёшли қизга тегажоғлик қилган бошқа бир эркак айнан Жиноят кодексининг 129-моддаси бўйича жазоланганди. Менимча, вояга етмаганларга нисбатан ҳар қандай жинсий тажовуз Жиноят кодекси бўйича жазоланиши керак. Юнусубод тумани прокурори бу ишга эътибор қаратиб, протест чиқаришига умид қиламан. Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш - катталар ва давлатнинг мажбуриятидир.

Ирина Матвиенко

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз #Болалар #Қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ўзбекистонлик самбочи қизлар жаҳон чемпионатида тарихда илк бор олтин медални қўлга киритишди

Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада ўзбекистонлик самбочилар 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритди. Аёллар 2 та олтин медаль билан жамоага катта ҳисса қўшишди. Бу ғалаба ўзбекистонлик самбочиларнинг катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги тарихий ютуғидир. Самбочиларимизни ажойиб чиқишлари билан табриклаймиз. Сизнинг истеъдодингиз, саъй-ҳаракатларингиз ва спортга қўшган ҳиссангиз ва маҳаллий самбони янги босқичга кўтарганингиз учун ташаккур!

🥇Гулсевар Ўроқова-50 кг. ва Ибодатхон Агожогонова - 59 кг.

🥉Лутфилла Сайдаматов 58 кг. (жанговар самбо)

Манба: Ўзбекистон МОК
https://olympic.uz

#СукутСақлама

Читать полностью…
Подписаться на канал