Қишлоқ аёллари фотосуратчи қизлар нигоҳида!
@xolida_musulmon_photography
@e_umurzoqova
@dilruhisomiddinova
@javharchorshanbiyeva
@madinaazam_photography
@dilruhisomiddinova
#СукутСақлама #Аёллар
Уч фарзанднинг онаси Малика “Ойдин нур”га илк бор 2021 йилда келганда ҳамма ёғи кўкарган ҳолда келади. Уни собиқ боксчи эри калтакланган.
Малика бундан 15 йил олдин турмушга чиққан. Эри яхши пул топарди, аммо йўқ жойдан ҳам низолар чиқар ва улар кўпинча калтаклаш билан якунланарди. Кейин эри Россияга ишлаш учун кетиб, уч фарзандига алимент ҳам юбормаган, хотини ва болалари билан алоқа қилмаган. Орадан вақт ўтиб, ниҳоят хотинига қўнғироқ қилиб, энди бошқа биров билан яшаётганини айтади.
2017 йилда бошқа аёл билан ватанига қайтиб, Малика ва болаларга қайнонасиникига кўчиб ўтишларини, янги турмуш ўртоғи билан яшашини айтди. Аёл рад жавобини бериб, ажрашиш ва алимент ундириш учун ариза беришини айтди. Бу эрини ғазаблантирди. У доимий равишда Маликани онасининг уйига бориб, уни ўлдириш билан қўрқитган, бир неча бор зўрлаган ва калтаклаган. Кейинги калтаклашдан кейин касалхонага ётқизилган аёл ҳомиладор бўлганини билди.
Эри калтаклаб, ички қон кетиши кучли бўлган Малика 20 кун касалхонада ётиб, шундан 10 куни реанимацияда бўлганида ҳам маҳалладаги яраштириш комиссияси ва қайнонаси уни аризани қайтариб олишга кўндиришди.
«Улар менга эринг сени таъминлайди, болаларнинг отаси бор. Низолар эса ҳамма бўлади дейишарди", деб эслайди аёл.
Маликанинг эри яна Россияга жўнаб кетди, аёл эса алимент учун ариза беради, аммо хизматлар маълум қилишича, эрини топа олишмади, гарчи у мунтазам равишда онаси ва болаларига қўнғироқ қилса ҳам. 2021 йилда эркак паспортини алмаштириш учун қайтиб келади, лекин алимент қарзи туфайли чиқиб кетиш тақиқлангани учун кета олмади. Бундан жаҳли чиққан эр Маликадан алиментдан воз кечишни талаб қилиб, калтаклади:
«У менга ўлдириш билан таҳдид қиларди, ҳеч кимдан қўрқмаслигини айтарди. Мен участка нозири олдига қочиб кетганимда у мени Ойдин нурга олиб келди. Лекин эрим энди онамга таҳдид қила бошлади ва онам ҳам қўрққанидан Ойдин нурга келади».
Шелтер адвокати Маликанинг ишини олди. Бу орада ҳимоя ордери олинади, алимент миқдори аниқланди, эр мажбурий равишда ишга жойлаштирилди ва улар ажрашиш учун ариза беришга ёрдам беришди. Малика 7 ой шелтерда яшади, шу вақт ичида у ажрашди, сартарошлик курсида ўқиди ва ҳатто маҳаллий стилистлар танловида ғолиб чиқди. Болалар ҳам тиббий кўрикдан ўтиб, боғчага жойлаштирилди, аёлнинг ўзига ишончи ошди. 2021 йилда шелтердан чиқиб кетган Малика янги ҳаёт бошламоқчи эди.
Бироқ, тақдирнинг кутилмаган зарбалари бор экан.
Яқинда собиқ эри яна Маликага таҳдид қилиб, тўнғич ўғлини олиб кетмоқчи бўлиб, таъқиб ва таҳдидлар билан фарзандидан воз кечишга мажбурламоқчи бўлди. Малика ички ишлар идораларига мурожаат қилди ва улар уни яна Ойдин Нурга юборишди. Энди эркак собиқ рафиқаси ва болалари билан боғланишга уринмаяпти, бироқ Малика ўз уйига қайтолмаяпти.
Шелтер ёрдамида аёлнинг болалари мактабга, спорт тўгаракларига жойлаштирилди. Маликанинг кенжа қизи Олтин биринчи синфга чиқди, у “Ойдин нур”даги бошқа болаларнинг барча ўйинларида етакчига айланган ҳазилкаш ва жасур қиз. Маликанинг келажак учун режалари бор:
«Мен ҳозир расмий ойлик тўланадиган иш қидиряпман, бу ерда яшагунча сал йиғиниб, субсидия оламан ва насиб бўлса квартира оламан. Кейин ўз уйимизга кўчамиз.»
Малика мени "Ойдин нур"нинг барча ходимларига миннатдорлигини ёзишимни тайинлади, бундай бошпана борлигининг ўзи катта бахт, бу ерда жуда меҳрибон ва тушунадиган инсонлар жам бўлган.
Сиз "Ойдин нур" шелтери ишини қўллаб-қувватлашингиз мумкин. Бунинг учун Payme, Click иловаларида "Ҳайрия" бўлими ёки Uzum Bank "Меҳр" бўлимида пул ўтказинг.
Нигина
#СукутСақлама #шелтер_ҳикоялари
Бугун Халқаро қизлар куни нишонланмоқда. Ушбу сана бизнинг мамлакатда ҳам кенг нишонланиши мени қувонтирди. БМТ Бош Ассамблеясининг 2011 йил 19 декабрдаги резолюциясига асосан 11 октябрь – Халқаро қизлар куни сифатида кенг миқёсда нишонланиб келинади.
Халқаро қизлар куни эътиборни қизлар дуч келадиган муаммоларни ҳал қилиш ва уларнинг имкониятларини кенгайтириш ҳамда ҳуқуқларини амалга ошириш зарурлигига қаратади.
Мен уч қизнинг онаси сифатида уларнинг келажаги учун адолатли дунёни хоҳлайман. Қизларимнинг орзу-умидларини рўёбга чиқаришига тўсқинлик қилмайдиган, жинсига қараб зулм ва камситишларга учрамайдиган дунё.
Мен кўп ўйлардим, агар ўғлимиз бўлганида турмуш ўртоғим билан қизларимизга бошқача муносабатда бўлармидик ёки йўқ? Кўп ўйлагач, англадимки, асло! Биз у учун яхшироқ мактаб ёки тўгарак қидирмаган бўлардик. Ҳатто учта қизимиз орасида ҳам тенг имкониятлар яратиш ва уларнинг ҳеч бири биздан хафа бўлмаслиги учун тенгликни сақлашга ҳаракат қиламиз. Оиламизда олтин қоида бор - қизларимиздан доимо уларнинг истакларини сўраймиз. Агар қизлар ота-онасига нима истаётганини айта олса, эртага уларга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ёки хоҳлаган нарсасига эришиш осонроқ бўлади.
Қизлар меҳрибонроқ бўлади, ундоқ бўлади, мундоқ бўлади, деган гапларни ёқтирмайман. Ҳамма қизлар ҳар хил - бири меҳрибон, бири жиддий, учинчиси қувноқ. Ҳудди ўғиллардай. Меҳрибонликда қизлардан ўтадигани ҳам бор, масалан.
Мен уч қизнинг онасиман. Ва уларнинг онаси эканлигимдан фаҳрланаман. Улардан кўп нарса ўрганаман ва умид қиламанки, яхши она бўла оляпман.
Нигора Адизова
#СукутСақлама
Жорий йилнинг 11 октябрь куни "Телеграм юлдузлари" каналида эри томонидан уриб, қийноққа солинган ва тегишли органларнинг ҳаракатсизлигидан шикоят қилган аёл видеоси эълон қилинди.
Аёлнинг сўзларига кўра, Бўтаев Шохруз Шералиевич билан 2017 йилда қонуний никоҳдан ўтишган, бир нафар фарзандлари бор. Унинг қўшимча қилишича, эри психотроп дорилар таъсирида отасини пичоқлаб ўлдирган. 2019 йилда улар расман ажрашади ва бугунги кунгача аёл боласи билан деярли кўчада яшашди. Юристларнинг маслаҳати билан уни собиқ эрининг уйига киритиб қўйишди.
Жорий йилнинг 8 октябрь куни собиқ эрининг онаси мийиғида кулганча уйдан чиқиб кетади, эркак эса телевизор ва радиони ёқиб, овозини баланд қилиб уни ҳовлидан уй ичкарисига олиб киради. Соат кундузги 11 дан 4 гача уни калтаклаб қийнайди. "Терпилалик" қилиб, устимдан арз қиладиган бўлдингми, уйимга сени ўлим етаклаб келди, отангни ҳам атайлаб ўлдирганман, энди сени ҳам ўлдираман" деган сўзлар билан калтаклаб, пичоқ билан жароҳатлар етказган. Аёл 3-4 марта ҳуўидан кетади, бошқа қонунан ҳеч нарса сўрамаслигини ваъда қилиб, раҳм қилишини сўрайди. Эркак эса калима келтиришини талаб қилиб, қийнашда давом этади. Аёл сув бериши ва ўғлини сўнгги бор кўришини илтимос қилади. Шу пайт унга дугонаси телефон қилиб қолади. У уй манзилини биларди, эркак уйга бирон кимни олиб келишидан қўрқиб, калтаклашдан тўхтайди ва ўзи тез ёрдамга олиб боради. Бўлиб ўтган воқеа ҳақида бирон кимга оғиз очса, ўлдириш билан қўрқитади. Больницадагилар милицияни чақирмади, экспертизага йўлланма ҳам бермади. Аёл ўзи бориб экспертиза қилдиради.
Аёлнинг айтишича, эрининг органларда танишлари бор, шунга ёпди-ёпди қилинган бўлиши мумкин.
"Телеграм юлдузлари" телеграм каналининг кейинги хабарида маълум қилишича, видео каналда чиққач ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг шахсан топшириғи асосида шифохонага масъуллар юборилган, иш назоратга олинган. Айбдор процессуал тартибда ушланиб, жиноят иши қўзғатилди. Лекин ИИВ нинг расмий саҳифаларида бу ҳақида расмий баёнот кўрмадик.
#СукутСақлама
Ҳар йили октябрь ойида дунёнинг турли мамлакатларида "Пушти октябрь" акцияси старт олди. Бунда кўкрак бези саратони ҳақида хабардорликни оширишга қаратилган ойлик ўтказилади. Касаллик ҳақида батафсил карточкаларда 👆👆
#СукутСақлама #Аёллар
🥳🥳Ўзбекистонлик қизлар жамоаси АҚШда TECHNOVATION GIRLS 2023 халқаро танлови финалида 3-ўрин эгаллади!
Жорий йилнинг 3-8 октябр кунлари Силикон водийсида (АҚШ) “Technovation Girls-2023” дастурининг халқаро финал босқичи бўлиб ўтди. Ўзбекистон номидан 5 нафар иштирокчи ва мураббийдан иборат Tecnas жамоаси иштирок этди. Ўзбекистондан 16-18 ёш тоифасидаги жамоа илк бор халқаро мусобақанинг финал босқичига йўл олди ва дунёнинг 2500 дан ортиқ жамоалари орасидан энг яхши 12 та жамоадан бирига айланди.
5 октябрь куни лойиҳани таниқли IT-компаниялар вакилларидан иборат эксперт ҳакамлар ҳайъатига тақдим этиб, жамоамиз “Social Impact Award” (ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга ҳисса қўшадиган энг яхши Technovation лойиҳаси учун мукофот) номинациясида ғолиб бўлди.
Tecnas жамоаси Sinov мобил иловасини ишлаб чиқди: бу Ўзбекистон мактабларида илмий асбоб-ускуналар ва лабораториялар етишмаслиги муаммосини ҳал қиладиган VR лабораториядир. Лойиҳа билан ҳавола орқали танишишингиз мумкин: http://https//youtu.be/6LdJVlL1iDo
Tecnas жамоаси аъзолари: Гулноза Абдурашидова, Кристина Ванина, Озодахон Икромова, Сабина Буранова, Самира Охунова. Мураббий: Нодира Тиллаева.
«Technovation Girls Uzbekistan» STEM-дастури 2016 йилдан бошлаб қизларга инновациялар ва технологиялар соҳасида ўз йўлини топишга кўмаклашмоқда.
Афсуски, Ўзбекистонда ҳали ҳам дастурчи ва технологик касбларда фақат ўғил болалар бўлиши керак деб ўйлайдиган одамлай талайгина. Аслида эса булар барчаси стереотиплар бўлиб, юқоридагидай ғалабалар бунга далил бўлиб хизмат қилаётганини кўрамиз.
Nemolchi.uz жамоаси қизларни чин дилдан табриклайди ва уларга муваффақиятлар тилаб қолади!
Феруза Сулаймонова
#СукутСақлама #womenempowerment
«Фалон туманда оилавий ажримларни(НГ) олдини олиш...га бағишланган семинар бўлиб ўтди...» «ажримлари кўп маҳаллалар танқид қилинди...» «Хотин-қизлар фаоллари ва «Оқила аёл» ҳаракати аъзолари иштирок этишди...»
«Оқила аёл», «Иффатли келин», «Тажрибали она»... Кечирасиз, мабодо «Оқил эркак», «Ҳамиятли куёв», «Масъулиятли ота»ларни кўрмадингизми? Бирор жойда эшитганмисиз ўзи? Эркак-йигитлар фаоллари-чи? Қаерда улар?
Оилавий ажримлар кўпайган маҳаллалар танқид қилинишига сабаб нима? Нега эр-хотиннинг ўртасига маҳалла тушиши керак? Айнан ажрим масаласи уларга қай тартибда боғлиқ? Қачонгача шундай бировнинг қўли билан бўлмайдиган иш учун одамлар умрини ҳавога совуриб юришади?
Ҳар гал шу мавзуда ёзиб/гапириб, томоқ йиртганча қолаверамиз. Ғилдиракдаги олмахондек бир мавзу атрофида югураверамиз, югураверамиз, «йўл»имиз тугамайди. Бир ёқда эса, «фалондақа аёл», «писмадондақа она», «пакиндақа келин» ҳаракатлари пақиллатиб тузиб ташланаверади.
Пост тугади. Қачон шу саволларга нормал жавоб топилса, давомини ёзаман.
Гапира Қочдиева
#СукутСақлама #Фикр
Index агентлиги шахсий бренди энг таъсирли бўлган ТОП-40 тадбиркорлар рўйхатини эълон қилибди
Агентлик шахсий брендни юритиш сифати: ижтимоий тармоқларда мавжудлиги, фаоллиги ва таъсири, шунингдек, Интернетдаги иқтибослар индексини баҳолади.
Бу рейтингда ўзбекистонлик тадбиркор аёл йўқ. Қизиқ, нега Index агентлиги аёлларни рейтингга киритишга лойиқ деб ҳисобламаяпти? Ёки уларнинг ҳеч бири шахсий бренди устида ишламаяптими?
Аёллар учун бизнесда ўз йўлини топиши, ишда муваффақият қозониши, патриархал қадриятлар ичида униб чиқиши қийин бўлган мамлакатда улар профессионал рейтингларда эътиборга олинмаслик камида ғалати.
#СукутСақлама #гендернотенглик
Ҳиндистон: ярим ялонғоч, зўравонликдан кейин қонга беланган 12 яшар қиз уйма-уй юриб ёрдам сўради. Одамлар аҳволини кўриб туриб ёрдам беришмади. Видеода кўринишича, ҳатто бир эркак уни ҳайдаб солди.
Аёллар ва вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари ҳайрон қолдирмайдиган даражадаги воқеа Мадхья-Прадешда кузатув камерасига тушиб қолди.
Қиз зўрға ибодат уйигача етиб боради. У ердаги рохиб жинсий зўравонлик бўлганини пайқаб, қизнинг устини ёпиб тезда туман шифохонасига олиб боради. Тиббий экспертиза зўравонликни тасдиқлади.
Жароҳатлар жиддий бўлгани сабабли қизни Индуарга олиб кетишади. Ҳозир унинг ҳолати нисбатан яхши. Полиция катта офицери қиздан исми ва манзилини сўраганда тайинли жавоб эшитмайди.
Бу ҳолат Мадхья-Прадешда хотин-қизларга нисбатан зўравонлик муаммосига яна диққат қаратди.
Мадхья-Прадеш ва Махараштрада 2019 ва 2021 йил хотин-қизлар энг кўп йўқолган давр бўлди.
Мадхья-Прадешда 2021 йилда 6462 номусга тегиш ҳолати қайд этилган бўлса, улардан 50 фоиздан кўпи вояга етмаганларга нисбатан содир этилган. Бу бир кунда 18 та номусга тегиш ҳолатига тўғри келяпти.
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
Самарқанд вилоятида Россияда эрининг биринчи турмушидаги алимент қарзларини қоплаш учун ишлаб юрган хотинига жаҳл қилган эркак икки ўғлини бўғиб ўлдирди.
Самарқандлик Хомидов Аъзам 2014 йилда Наргизага (исми ўзгартирилган) уйланди. 2015 йилда уларнинг тўнғич, 2017 йилда эса кенжа ўғиллари туғилди. Бу Аъзамнинг иккинчи турмуши эди, биринчи турмушидаги болаларга алимент тўлаш кераклиги учун қарзи яхшигина йиғилиб қолган эди. Оиланинг моддий аҳволи ёмонлашди ва 2022 йилда Наргиза акаси ва синглиси билан Россияга ишлаш учун кетди.
Аъзам хотинини рашк қилар ва шунинг орқасидан ўрталарида кўп жанжаллар бўларди. Бироз пул жамғаргач, Наргиза 2023 йилнинг апрель ойида Ўзбекистонга қайтади. Лекин қарзни қоплаш учун пулларини етмагани учун яна Россияга кетишни ўйлайди. Эри эса яна жанжал қилади ва "уч талоқ" беради. Ўрталарига маҳалла аралашиб, уларни яраштиради, Аъзам эса хотинига Россияда ишлашга рухсат беради.
15 апрель куни Наргиза ватандан чиқиб, эри билан ижтимоий тармоқлар орқали гаплашиб туради. Бошида ҳаммаси яхши эди, лекин кейин эркак яна рашк қилиб, видеқўнғироқ орқали боғланиб, ўз жонига қасд қилишини айтади. 24 апрель куни гўёки ўзини осмоқчилигини кўрсатиб, сурат жўнатади. Аёл Ўзбекистондаги қариндошидан эридан хабар олишини илтимос қилади. У уйларига бориб, эри соғ-омон эканлигини айтади. Эркак яна аёлдан уйга қайтишни талаб қилади. Наргиза августда қайтишини айтса, эри унга уни ҳам, болаларни ҳам кўрмаслигини айтади. Ҳавотир олган аёл 18 май кунига билет сотиб олади.
Аъзам уни тинмай назорат қилар, ёзар, аёл эса ишни чалғирди. Шунга вақтинча Телеграмини ўчириб қўяди. Эри синглисига ёзишни бошлайди. Синглиси опаси яқинда қайтишини айтса, эркак "Билганини қилсин" деб ёзади. 17 май куни эса Наргизага Аъзам болаларга дори ичириб қўйиб, улар комага тушганини айтишади. Аёл дарҳол билетларини алмаштириб, ватанга қайтади ва шунда эри ўғилларини сим билан бўғиб ўлдирганини билади.
Судда Аъзам айбига иқрор бўлади, лекин воқеа қандай содир бўлганини эсламаслигини айтади: гўёки кечаси уйғонганда қараса, иккала ўғли жонсиз, унинг қўлида эса дрель сими бўлган экан. У болаларини ўлдириб қўйганини тушуниб, онасига бу ҳақида айтиб, ИИБ га ўзи бориб, айбини тан олади. Хотини унга гўёки ҳиёнат қилгани билан ўзини оқламоқчи бўлади.
2023 йилнинг 23 август куни Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман суди Хомидов Аъзамни ЎзР ЖК 97-модда 2-қисми "а, в" бандлари (айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги икки ёки ундан ортиқ шахсни қасддан ўлдириш) билан айбдор деб топиб, унга 19 йил қамоқ жазоси тайинланади. Жазони умумий тартибли колонияда ўтайди.
#СукутСақлама #Қонунлар
Собиқ ҳарбий 18 йилга қамалди
20 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди 1968 йилда туғилган Холиқжон Салихович Арибжоновни ЎзР Жиноят кодекси 119-модда 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топиб, 18 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойи бошида у 7 ёшли қизнинг кетидан подъездга кириб, уни қўрқитиб, интим характердаги ҳаракатларни содир эта бошлаган. Ушбу ҳужум уй аҳолиси томонидан ўрнатилган камералар томонидан қайд этилган.
Қиз ота-онасига бўлган воқеани дарҳол айтиб бериб, улар зудлик билан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган. Эркак 24 соат ичида ҳибсга олинган. Маълум бўлишича, у илгари вояга етмаганларга нисбатан уятсиз хатти-ҳаракатлари учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Суд мажлисида айбланувчи ишини охирига етказмаганини важ қилди, яъни унда эрекция бўлмаган. Эслатиб ўтамиз, ОС пленумининг номусга тегишга доир ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисидаги қарори 8-бандига кўра:
8. "Номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш жинояти тегишли жиноят таркибининг объектив томони сифатида назарда тутилган жинсий алоқа ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга қаратилган ҳаракатлар бошланган пайтдан, улар тугатилганлигидан ва келиб чиққан оқибатлардан қатъий назар, тамом бўлган ҳисобланади".
"Жараён" охирига етказилдими-йўқми – аҳамиятсиз. Ўзбекистон қонунчилигига кўра бу ўта оғир жиноят. Бугун судья судья Ш.Бакаев бу ишга нуқта қўйди ва Арибжанова Х.С.ни 18 йилга қамади. Адолат қарор топди.
#СукутСақлама
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди электрон-ахборот тизими маълумотларига кўра, болалар уйи тарбияланувчиларига нисбатан уятсиз ҳатти-ҳаракатлар қилган хоразмлик амалдорларга нисбатан қўзғатилган иш қайта КВАЛИФИКАЦИЯ ҚИЛИНМАДИ! Бу дегани ҳеч нарса ўзгармади, эски қўлланилган моддалар қолди. Жазо ҳам катта эҳтимол билан ўзгармайди.
Хоразмлик мансабдорларнинг болалар уйи тарбияланувчиларини зўрлагани ҳақидаги ишни лойиҳамиз 2023 йилнинг март ойида кўтарган эди. Айбдорларга 1,5 йил озодликни чеклаш жазо берилган эди.
Жазо енгиллиги жамоатчиликни ғазаблантирди ва иш қайта кўриб чиқиш учун юборилди. Бироқ, натижада моддалар ўзгаришсиз қолдирилди. Мансабдор шахслар худди ўша эски моддалар бўйича айбланмоқда ва жазо ўзгармаслиги ёки бироз ўзгариши мумкин:
- 128-модда «Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш» (эски таҳрир)
- 128-1-модда «Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёки мулкий ёхуд бошқача тарзда манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш»
Адолат қани?
#СукутСақлама
Ижтимоий тармоқларда кузатув камераларидан ёзиб олинган видео тарқалди. Унда йигит қизни мажбурлаб машинага солди.
Видеода кўриниб турибдики, қизни машинага солган йигит машина ҳайдовчиси билан аввалдан тил бириктирган. Қизнинг бақир-чақир қилади ва фаол қаршилик кўрсатди. Ҳайриятки, у қоча олди.
Ҳолат Марғилон шаҳрида содир бўлгани тахмин қилинмоқда.
Ҳолат бўйича расмий муносабат кутиб қоламиз.
#СукутСақлама
Ижтимоий тармоқлардаги Элликқалъада 13 яшар қизнинг номусига тегилганлиги ҳақидаги видеомурожаат тарқалган. Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ҳолатни тасдиқлади.
Қайд этилишича, Элликкалъа тумани “Амиробод” ОФЙда яшовчи фуқаро 30.08.2023 йилда туман ИИБга мурожаат қилиб, 2010 йилда туғилган вояга етмаган неварасини Элликкалъа тумани “Амиробод” ОФЙда яшовчи қўшниси З.Ш. қўрқитиш ва зўрлик ишлатиш орқали номусига текканлиги сабабли, З.Ш.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ҳолат Республикаси прокурори томонидан жойида ўрганилиб, суд тиббиёт экспертизасининг 05.09.2023 йилдаги ҳулосаси, терговга қадар текширувда тўпланган иш хужжатлари инобатга олиниб, гумон қилинувчи З.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 118-моддаси 4-қисми, 119-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.
“Терговнинг ҳар томонлама тўла ва холисона ўтказилиши Қорақалпоғистон Республикаси прокурори томонидан назоратга олинди”, — дейилади прокуратура хабарида.
#СукутСақлама
«У қиз, сингил, опа, она, хотин-ку…»
Йўқ! Бошқа шахслар билан ижтимоий боғлиқлик унинг қадр-қимматини белгиламайди.
Биринчи ўринда у — шахс.
Манба: notlittlewomen
#СукутСақлама #Аёллар
Халқаро қишлоқ аёллари куни
Бу кун илк бор 2008 йил 15 октябрь куни нишонланган. Унда хотин-қизларнинг қишлоқ хўжалигидаги ўрнига эътибор қаратиш, уларнинг мавқеини ошириш ва меҳнат шароитларини яхшилаш кўзда тутилди. Қолаверса, бу кун қишлоқ хўжалигида аёллар дуч келаётган муаммоларга эътибор қаратиш ва уларни ҳал этиш йўлларини излаш имконини беради.
БМТ маълумотларига кўра, қишлоқ аёллари сайёрамиз аҳолисининг тўртдан биридан кўпроғини, ривожланаётган мамлакатларда эса тахминан 43 фоизини ташкил қилади. Улар озиқ-овқат хавфсизлиги учун асосий масъулиятни ўз зиммаларига олган, чунки улар озиқ-овқатнинг кўп қисмини ишлаб чиқаради, қайта ишлайди ва тайёрлайди.
Қишлоқ хўжалигидаги аёллар очлик ва қашшоқликка қарши курашда асосий иштирокчилар бўлиши мумкин, чунки улар ривожланаётган мамлакатларда асосий озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилари ҳисобланади. Аммо шунга қарамай, аёлларнинг кичик фоизи бошқарув ёки қишлоқ жойларда юқори технологияли ва юқори ҳақ тўланадиган ишларда банд.
ФАО нинг “Гендер масалалари, қишлоқ хўжалиги ва Ўзбекистон қишлоқ жойларини ривожлантириш” ҳисоботига кўра, бу ерда иш билан банд бўлган аёлларнинг 28 фоизи Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида банд. Ўзбекистондаги 152 минг фермер хўжалигининг атиги 1805 тасига хотин-қизлар раҳбарлик қилади.
Кеча нишонланган байрам билан барча қишлоқ аёлларини табриклаймиз, уларнинг мамлакат ва жаҳон озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қўшган ҳиссасини нишонлаймиз, уларнинг машаққатли меҳнатига ҳурмат-эҳтиром билдирамиз.
Нигина
#СукутСақлама #Аёллар
Тошлоқ туманида эркак ўз хотинини ўлдириб, “иккита фарзанди ёлғиз қолгани учун” тергов жараёнида ҳибсга олинмасликни сўраган
Nemolchi.uz таҳририятига маълум бўлишича, Фарғона вилояти Тошлоқ туманида яшовчи Бўтабоев Саиджон октябрь ойи бошида рашк туфайли хотинини бўғиб ўлдирди. Қотилликдан сўнг у жиноят жойидан қочиб кетган, бироқ тез орада тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган.
Саиджон 2018 йилда қизга уйланиб, ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли 2020 йилда хотини ота-онасининг ҳовли уйида яшаб келади. Жорий йилнинг сентябрь ойида оиласини тиклаш мақсадида турмуш ўртоғининг ота-онасини уйида яшашига рози бўлади ва бу аёл учун фожеали тугайди. 1 октябрь куни турмуш ўртоғи бегона эркак билан телефонда гаплашганини эшитиб қолади. Саиджон рашк оқибатида жанжал кўтариб, тонг соат 03:00 ларда уни бўғиб, қасддан ўлдириб, ҳодиса жойидан қочиб яширинган, аммо Фарғона вилоят тезкор гуруҳ ходимлари уни бир сутка ичида топади.
Тергов жараёнида уни қамоққа олиш масаласи кўрилган суд мажлисида Саиджон ўз айбига иқрор бўлди. У судьядан икки нафар фарзанди қолганлигини важ қилиб, унга нисбатан қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чорасини қўллашни сўради:
— Мени икки нафар фарзандим ёлғиз қолишди, шунга кўра мени судга қадар очиқда қолдиришингизни сўрайман.
Судланувчининг адвокати Бўтабоев жиноятга иқрор бўлгани, икки фарзанди билан ёлғиз қолгани ва ягона боқувчиси эканини таъкидлаб, гаров эвазига озод қилишни сўради. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, судья айбланувчини тергов давомида ҳибсга олиш учун тергов изоляторига жойлаштиришга қарор қилди. Бўтабоевга нисбатан қасддан одам ўлдириш (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддаси 1-қисми) бўйича айблов эълон қилинди. У 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
#СукутСақлама #Қонунлар
IТ Park БМТТД билан биргаликда 29 ёшгача бўлган қизлар — IT ёки техник йўналишлар бўйича университет битирувчилари учун Digital Internship дастури бўйича 2 ойлик пуллик стажировкани ташкил этмоқда.
Дастурнинг мақсади, қизларнинг рақамли кўникмаларини ошириш, ва IT компанияларда иш топиш учун имкониятлар яратишдир.
📑 Аризалар 16 октябрга қадар ушбу ҳавола орқали қабул қилинади.
#СукутСақлама #Қизлар
2023-йилги Осиё ўйинлари 23 сентябрдан 8 октябргача Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ва яна бешта шаҳрида бўлиб ўтди.Коронавирус пандемияси сабабли мусобақа бир йилга қолдирилди. Ушбу мусобақалар, шунингдек, 2024 йилги Олимпия ўйинларига саралаш ҳисобланади.
Ўзбекистонлик спортчилар ўзларини муносиб кўрсатиб, совринли ўринларни эгаллашди. Улар аёллар учун имконсиз нарса йўқлигини яна бир бор кўрсатдилар. Спортчи аёл-қизларимизни табриклаймиз. Сизга кейинги фаолиятингизда зафарлар ва муваффақиятлар тилаймиз. Биз сиз билан фахрланамиз!
Диёра Келдиёрова – Дзюдо. "Аёллар орасида 52 килогача вазн" тоифаси🥇
Анна Пракатень – Академик эшкак эшиш. 🥇
Зайнаб Дайибекова, Гулистон Пердибаева, Паола Плиего, Фернанда Эррера – Қиличбозлик. Жамоа мусобақалари, «Қилич» тоифаси🥇
Хилола Ортиқбоева – Кураш. «Аёллар орасида 52 килогача вазн» тоифаси🥇
Ольга Забелинская – Шосседа велоспорт. Индивидуальная пойга🥇
Сафина Садуллаева – Енгил атлетика, баландликка сакраш🥇
Шероза Хакимова, Дилшода Худойбердиева, Давржона Давронова ва Алишера Турдиева – эшкакчилар тўртлиги.
Тахмина Икромова, Вилана Савадян, Эвелина Атальянц – Бадиий гимнастика. Аёллар, жамоа турнири🥇
Тахмина Икромова – Бадиий гимнастика. Аёллар🥇
Севинч Рахимова – Карате. Аёллар, 55 килогача🥇
Шарифа Давронова – Енгил атлетика. Аёллар, уч хатлаб сакраш🥇
Умида Омонова – Шахмат ўйинлари.🥈
Феруза Содиқова – Тхэквондо. «Аёллар орасида 67 килогача вазн» тоифаси🥈
Луизахон Исламова, Малика Тагматова – Академическая эшкак эшиш, енгил вазн🥈
Ситора Элмуродова – Кураш. «Аёллар орасида 52 килогача вазн» тоифаси🥈
Екатерина Воронина – Енгил атлетика, еттикураш🥈
Светлана Радзивил – Енгил атлетика, баландликка сакраш🥈
Рината Илматова, Шукуржон Аминова, Гульноза Матниёзова, Диёра Келдиёрова – Дзюдо. Аралаш жамоалар🥈
Маликахон Қаҳҳорова – Кураш. «Аёллар орасида 70 килогача вазн» тоифаси🥉
Гулноз Матниёзова – Дзюдо. «Аёллар орасида 70 килогача вазн» тоифаси🥉
Мадинабону Маннопова – Тхэквондо. «Аёллар орасида 49 килогача вазн» тоифаси🥉
Дилназ Мурзатаева – Қиличбозлик, қилич🥉
Халима Курбонова – Дзюдо. «Аёллар орасида 48 килогача вазн» тоифаси🥉
Дарья Латышева – Ушу. «Нанкуан ва Нандао аёллари» тоифаси🥉
Ирисхон Курбонбоева – Дзюдо. «Аёллар орасида 78 килогача вазн» тоифаси🥉
Чарос Каюмова – Тхэквондо. «Аёллар орасида 53 килогача вазн» тоифаси🥉
Зайнаб Дайибекова – Қиличбозлик🥉
Светлана Осипова – Тхэквондо. «Аёллар орасида 67 килодан юқори вазн» тоифаси🥉
Екатерина Шубина, Арина Танатмишева – Байдарка ва каноэда эшкак эшиш, байдарка, икки кишилик- 500 м🥉
Шахризода Мавлонова, Арина Танатмишева, Екатерина Шубина, Юлия Борзова – Байдарка ва каноэда эшкак эшиш, байдарка-тўрт кишилик, 500 м🥉
Шохсанам Шерзодова, Нилуфар Зокирова – Байдарка ва каноэда эшкак эшиш, каноэ-икки кишилик, 200 м🥉
Нигина Уктамова – Бокс. «Аёллар орасида 54 килогача вазн» тоифаси🥉
Лайло Собирова – Борьба. «Аёллар орасида 57 килогача вазн» тоифаси🥉
#СукутСақлама #womenempowerment
Юрист Баҳодир Аҳмедов ёзмоқда:
Бугун Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (IHMA), Адлия вазирлиги ва UNICEF болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш, Ўзбекистонда болалар учун янада хавфсиз ва қулай муҳитни яратиш бўйича биринчи муҳим қадам сифатида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамаси бўлмоқда. Тадбирда Сенат раиси Танзила Норбоева, Президент маслаҳатчиси Мансурбек Полвонзода ва Ижтимоий ҳимоя агентлиги директори ўринбосари Шаҳноза Мирзиёевалар модераторлик қилишмоқда. Олий суд раиси, Бош прокурор, ИИВ ва бошқа вазирлар ҳам шу ерда.
Адлия вазирлиги вакиллари бир неча маълумотлар келтириб ўтди. Унга кўра ҳар йили дунё бўйлаб 1 млрд.дан ортиқ бола жисмоний, ҳиссий ёки жинсий зўравонликка дучор бўлади. Яқинда ўтказилган Мултииндикатор кластер кузатуви (МICS) шуни кўрсатдики, Ўзбекистонда 1 ёшдан 14 ёшгача бўлган ҳар уч боладан иккитаси (62%) қаттиқ интизомий усулларга (жисмоний жазо ва/ёки психологик тажовуз) дучор бўлган ва 15-19 ёшли қизларнинг 33 фоизи эр томонидан хотинни калтакланишини оқлайди.
#СукутСақлама #Болалар
Тошкентда талаба қиз уни сохта суратлар ёрдамида учрашувга чақирмоқчи бўлган номаълум шахсдан шикоят қилди. «Шантажчи» яланғоч тана тасвирини қизнинг фотосуратларига «монтаж» қилган ва агар учрашишни истамаса, суратларни тарқатиб юбориш билан қўрқитган.
Аноним шахс қизга 5 октябр куни хабар ёзган ва ўзини «Mister X» деб таништирган. У қизга учрашиш учун келмаса, фотосуратларни тарқатиш билан таҳдид қилган.
Қиз у билан учрашишни истамаган. Бунинг ўрнига милицияга мурожаат қилган.
Милиция ходимлари қизга «шантажчи»нинг ишини мустақил равишда текширишни таклиф қилган. Улар қиздан аноним профил эгасининг исми, фамилияси, отасининг исми ва туғилган санасини билишни, шунингдек, учрашувга таклиф қилишни сўраган. Шундагина қизга ёрдам бера олишларини айтишган.
Ходимлар унга суҳбатни давом эттиришни ва «шантажчи»нинг жойлашган ерини аниқлашни тайинлаган. Аввалига қиз уларнинг маслаҳатидан бироз ҳайратга тушган, аммо кейин барибир ички ишлар ходимларининг тавсияларига амал қилишга қарор қилган.
Бундан ташқари, қиздан номаълум шахсни Ички ишлар бўлими яқинидаги паркка (узоққа бормаслик учун) учрашувга чақириш сўралган.
Шундан сўнг, ниманидир сезиб қолган «шантажчи» қиз билан алоқани узган.
ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, айни пайтда қизнинг аризаси бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари амалга оширилмоқда. Иш Чилонзор туман ИИБнинг назоратида.
Манба: bugun.uz
Тинчлик бўйича Нобель мукофоти эронлик Наргис Муҳаммадига берилди
Тинчлик бўйича Нобель мукофоти лауреатининг номи эълон қилинди. Бу йил мукофот эронлик ҳуқуқ ҳимоячиси Наргис Муҳаммадига берилди.
Муҳаммади узоқ йиллардан бери Эронда аёллар ҳуқуқлари учун курашиб келган ва бир неча бор қамоққа ташланган. У ҳозир ҳам ҳибсда сақланмоқда.
2022 йилда Тинчлик бўйича мукофот уч мамлакат ҳуқуқ ҳимоячиларига берилганди: Россиядан “Memorial”, Украинадан “Фуқаролик эркинликлари маркази” ташкилотлари ва беларуслик ҳуқуқ ҳимоячиси Алес Биалатскийга.
#СукутСақлама #Аёллар
Каттақўрғон: зўравонларни ким ҳимоя қилмоқда?
Жорий йилнинг 15 июль куни тўрт нафар қўшниси томонидан зўрланган қизнинг ота-онаси бизга мурожаат қилди. Ҳолат Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида содир бўлди. Қиз яқинларининг айтишича, ўша куни у уйидан 300 метр нарида жойлашган қариндошиникига бораётганда йўлда қишлоқдоши Турсунов Қадамнинг уйи ёнида бир гуруҳ маст йигитлар турган. Қиз уларни айланиб ўтиш учун йўлнинг нариги томонига ўтади. Бироқ Қадам унинг қўлидан ушлаб олди ва унга Ашуров Санъат (муқаддам судланган) қўшилди. Уни мажбуран уйга судраб олиб киришган, калтаклашган, кейин Ашуров зўрлаган, ундан кейин Турсунов Қадам ва Турсунов Сирож қизнинг номусига теккан. Қиз қаршилик кўрсатмаслиги учун унинг томоғига пичоқ тирашади. Маст эркакларга бу ҳам камлик қилди: Қадам ўз таниши Парда Саломовга қўнғироқ қилади ва гуруҳ бўлиб зўрлашга қўшилишини таклиф қилади. Парда охирги бўлиб қизни зўрлайди, сўнг қизни яна калтаклаб, сукут сақлашни талаб қилишади, акс ҳолда ўлдириш билан қўрқитишади.
Шундан сўнг уст-боши қон бўлган қиз шок ҳолатда қариндошига етиб келади. У эса дарҳол ота-онасига қўнғироқ қилади. Улар маҳалла қўмитаси раиси билан боғланишди, уларга участка нозирининг рақамини беришди. Жабрланувчининг яқинларининг сўзларига кўра, туман ички ишлар ходими дам олиш куни эканлигини рўкач қилиб, душанба куни келишларини айтади, лекин душанба куни ҳам экспертизадан ўтиш учун йўлланма бермаган. Прокуратурага мурожаатдан сўнггина 18 июль куни суд-тиббиёт экспертизаси ўтказилди. Ички ишлар ходимининг ҳаракатсизлиги ва лаёқатсизлиги туфайли зўрланган пайтдан бошлаб уч кунни бой берилд, гарчи бундай ҳолларда экспертиза самарадорлиги муҳим аҳамиятга эга. Участка нозири ишни чўзгани "тасодифданми"? Яна қанча зўравонлик ҳолатларини яширган экан, а? Қандай қилиб бундай ходим ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ишлаши мумкин?
Лекин бу ҳаммаси эмас... 24 июль куни экспертиза натижалари чиқади, биоматериаллардан бир нечта намуналар топилган бўлса-да, фақат биттаси – муқаддам судланган Ашуров Санъатга нисбатан иш очилади. Афтидан, Каттақўрғон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жазо муддатини ўтаб бўлган Санъатни айблашга қарор қилишган. Зеро, гуруҳ бўлиб зўрлаш учун жазо оғирроқ. Санъат 118-модданинг 1-қисми бўйича айбланиб, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Қиз яқинларининг айтишича, қолган айбдорлар ишга жалб қилинмади. Қадам ва Сирож йўқ бўлиб қолди, айтишларича, улар Россияга кетган.
Воқеа саҳифаларимизда эълон қилингач, ҳолатни Сенат ўз назоратига олди. Хотин-қизлар ва гендер тенглиги қўмитаси раиси Малика Қодирхонова ушбу масалани ўз назоратига олди.
#СукутСақлама
Самарқанд вилоятида ўзининг 10 яшар жиянига зўравонлик қилган 45 ёшли эркакка суд ҳукми ўқилди
Жорий йилнинг июль ойида таҳририятимиз ўз тоғаси томонидан зўравонликка учраган 10 ёшли қиз воқеаси ҳақида ёзган эдик. Тергов ҳужжатларига кўра эркак қизга зўрлик ишлатиб ва қўрқитиб, яланғоч ҳолатда жинсий аъзоларини кўрсатиб, уни ҳам ечинтириб жинсий алоқа қилишга ундаган.
Эркакка нисбатан ўшанда ЖК 129-моддаси 3-қисми (Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Унга кўра 5 йилдан 8 йилгача қамоқ жазоси кўзда тутилган.
Таҳририятимиз эса эркак қизчани "жинсий алоқа қилишга ундагани"ни ҳисобга олиб, Олий суд пленуми қарорига кўра унинг ҳатти-ҳаракатлари ЖК 119-моддаси 4-қисми билан ҳам квалификация қилиниши мумкинлигига эътибор қаратган эди.
2023 йил 28 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судида Т. Н. (1978 йилда Жиззах вилоятида туғилган, ишсиз, оилали, муқаддам судланмаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди. Эркак Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
#СукутСақлама
📌 FURSAT - gapirish vaqti keldi!
Xotin-qizlar muammolarini yorituvchi "FURSAT" loyihasining ilk soni oilaviy zo‘ravonlik mavzusiga bag‘ishlanadi. Sohadagi ekspertlar hamda zo‘ravonlikni boshidan o‘tkazgan real qahramon taqdiri orqali masalani yoritishga harakat qildik.
Hujjatli filmda zo‘ravonlikning ilk bosqichlari, nima uchun zo‘ravonlikda faqat ayollar ayblanishi, mahalladagi samarasiz yarashtirish komissiyalari, potensial zo‘ravonni aniqlash usullari, gender statistikasidagi kamchiliklar va real qahramon tilidan vaziyat haqida ma'lumot olishingiz mumkin.
👉🎥 TO'LIQ VIDEONI KO'RING
"Fursat" ijtimoiy loyihasi Yoshlar ishlari agentligi ko‘magida tayyorlanmoqda.
✅ Ijtimoiy tarmoqlarimizga obuna bo‘lishni unutmang!
@fursat_loyiha
fursatuz/">YOUTUBE | INSTAGRAM
#Мурожаат
Ўтган йилнинг январь-февраль ойлари давомида Қашқадарё вилояти Нишон туманида истиқомат қилувчи M.M. турмуш ўртоғи B.B томонидан муттасил равишда қийнаб, калтаклаб келинган. Ўша вақтда олинган ушбу суратларда кўриниб турган ҳолатни содир этган эр жазосиз қолди. 2023 йил 25 май куни Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судининг қарорига мувофиқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси билан жавобгарликка тортилган.
Аёлга эр томонидан етказилган тан жароҳатлари эксперт томонидан ўрганилган, хулосада оғир-енгиллик даражалари кўрсатилмаган.
Ҳозирда M.M адолатсиз суд қарорини бекор қилдириш ва қўшимча суриштирувга қайтариш, ишни ёпди-ёпди қилишда B.B га ёрдам бераётган ИИБ ходимларини (M.M.нинг қўл телефонида буни тасдиқловчи, тасодифан ёзиб олинган телефон қўнғироқлари сақланиб турибди) назоратга олишлари учун Қашқадарё вилояти Тергов бошқармасининг Телеграмдаги ботига мурожаат юборган.
"Мурожаатни кўриб чиққан бошқарма жиноий иш қўзғатмоқчи, фақат ҳаммаси суддан ўтганлиги учун қўзғатолмади. Ҳозир ўша суд қарорини бекор қилишда ёрдам керак" дея таҳририятимизга мурожаат юборган M.M жорий йилнинг 26 июнь, 17 июль ва 27 июль саналарида суд қарори устидан Қашқадарё вилояти прокурори B. Р. Сайипов номига ёзган, аммо ҳануз беэътибор қолдирилаётган норозилик аризаларидан нусхаларни илова қилди.
#СукутСақлама #ОилавийЗўравонлик
Марғилон шаҳрида қизни машинага мажбуран чиқармоқчи бўлган йигит энди қонун олдида жавоб бермоқда
Фарғона вилояти ИИБ хабар берди.
#СукутСақлама
Кеча кундузи соат 15:20 да ёш қизга номусига тегиш мақсадида бир йигит ташлангани ҳақида бизга хабар келиб тушди. Йигит қиз ўз подъездига кираётганида унга ташланди. Уни ерга йиқитиб, интим аъзоларини ушлай бошлади. Қиз қўрққанидан бақиради, қўшнилар эшитиб қолиб, чиқади. Йигит қўрқиб воқеа жойидан қочиб кетади.
Воқеа Мирзо Улуғбек тумани, Абдулла кўчасида содир бўлган. Турли камералардан ёзиб олинган медиафайл таҳририят ихтиёрида. Унда акс эттирилишича, йигит ҳовлида юриб, қизнинг кетидан подъездга кирган, маълум вақт ўтгач эса подъезддан югуриб чиқади.
Бугун Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати тезкор ходимлар қизга ташланган йигитни ушлаб олингани ҳақида хабар берди.
Гумонланувчининг шахси аниқланди, 1994 йилда туғилган А.Й. ички ишлар органларига етказилди. Терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
#СукутСақлама #Қонунлар
Собиқ ҳарбий ходим иши судга оширилди
Ўтган ҳафтада Тошкент шаҳрининг Мирзо-Улуғбек туманида етти ёшли қизчага тегажоғлик қилган эркак бўйича тергов ниҳоясига етди. Судланувчи 1968 йилда туғилган, Қибрай вилоятида яшовчи Арибжанов Холиқжон Салихович. Немолчи.уз манбасининг хабар беришича, у илгари Чирчиқ шаҳрида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қошидаги бошқармада ҳарбий хизматчи бўлиб ишлаган.
Арибжонов Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (14 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий эҳтиёжларни ғайритабиий шаклда мажбурлаб қондириш) бўйича айбланган. Ўз қилмишига жавоб бера олиши тасдиқланди. Бу жиноят 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Тергов жараёнида у вояга етмаганларга нисбатан утясиз ҳатти-ҳаракатлар қилгани учун аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилганлиги маълум бўлди (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси). Ўшанда у бир йил қамоқ жазосини олган. Эҳтимол, бундай енгил жазо уни янада руҳлантирган. Ундан яна қанча бола жабрлангани номаълум, бироқ обуначиларимиз уни ўша ҳудудда ўйин майдончалари яқинида жинсий аъзосини яланғочлаган ҳолда бир неча бор кўрганликларини ёзишган.
Афсуски, болаларга нисбатан уятсиз хатти-ҳаракатлар содир этаётган шахсларга етарлича эътибор қаратилмаслик янада оғирроқ жиноятлар содир этилишига сабаб бўлмоқда. Июль ойида Ўзбекистонда вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятлар содир этганликда айбдор деб топилган шахслар реестри пайдо бўлиши керак эди, бироқ ҳозирча бу ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Умид қиламизки, жабрланган болалар билан боғлиқ ҳар бир ҳолат алоҳида назоратга олинади, айбдорлар қаттиқ жазоланади, давлат муаммони тизимли равишда ҳал қилади.
#СукутСақлама #Болалар #Қонунлар
Сирдарё вилоятида нафақахўр эркак 5 яшар қизга тегажоғлик қилди ва 10 йил қамоқ жазосини олди.
2023 йилнинг 13 апрель куни В.Г. исмли эркак туғилган кунини нишонлаш мақсадида эрталабдан спиртли ичимликлар истеъмол қилади. Унинг ҳовлисининг бир қисмида эр-хотин беш ёшли қизчаси билан ижарада туришади.
Тушликдан кейин қизча онасидан уй ҳовлисида ўйнашни сўрайди. Маст эркак қўшни қизининг ёлғиз ўйнаётганини кўриб, уни ёнига чақириб, мультфилм қўйиб бериш ва бирга ўйнашни таклиф қилади. Қиз қўшнисининг таклифига жавоб берди, шундан сўнг В.Г. қизни хонасига олиб кириб, қисман ечинтирди.
Эркак ўзини қондиришни бошлайди ва бутун жараённи видеога олиб, шунингдек қизчани суратга олади. Қизча қзрқиб, уни қўйиб юборишини сўрайди, унинг қўлидан чиқиб кетмоқчи бўлади, лекин эркак уни белидан маҳкам ушлайди. Шу қадар қаттиқ ушлайдики, қиз оғриқдан бақиради ва экспертиза кейинчалик қайд этган излар қолади.
Қизининг йиғлашидан онаси ҳовлига югуриб чиқди. Қизини чақираётганини эшитган эркак қўрқиб кетди ва қизни қўйиб юборди. Хонадан югуриб чиққан қиз тушиб қолган телефонни олиб онасининг олдига чопади. Қиз дарров онасига ҳаммасини айтиб, телефонни беради, аёл видеони кўриб, ўша заҳоти ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилади. В.Г. узр сўраб, унинг устидан ариза бермасликни илтимос қилади, лекин онаси қатъий эди. 2023 йил 14 апрель куни В.Г. ҳибсга олинди.
2023 йил июль ойида жиноят иши ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади ва пенсия ёшини ҳисобга олган ҳолда В.Г. Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Жазони умумий режимли колонияда ўташи белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисмининг санкцияси 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони назарда тутади. Бироқ, Жиноят кодексининг нормалари 60 ёшдан ошган шахслар учун жазони қисқартиришга имкон беради. Бундан ташқари, суд ҳукм чиқараётганда айбдорнинг пушаймонлиги, унинг ёши ва оилавий аҳволини ҳисобга олди ва В.Г.га нисбатан енгилроқ жазо (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси махсус қисми моддасининг тегишли санкциясида назарда тутилган қуйи чегарасидан паст) 10 йил озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо тайинланди.
Пенсия ёши ҳатто болаларнинг жинсий эркинлигига қарши жиноятларда ҳам жазони камайтиришга сабаб бўлаётгани биринчи ҳолат эмас. Маст бўлиши ва жабрланувчининг ёшига қарамай эркак белгиланганидан ҳам кам жазо олишга муваффақ бўлди. Нима учун енгиллаштирувчи ҳолат бўлмиш зўравоннинг ёши барча оғирлаштирувчи ҳолатлардан устун туради?
#СукутСақлама #Қонунлар #АдолатТалабҚиламиз