sukutsaqlama | Неотсортированное

Telegram-канал sukutsaqlama - Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

2427

18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа. https://www.facebook.com/SukutSaqlama/ Ҳикоянгизни аноним юборинг: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Подписаться на канал

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

«Тирик қолганим мўъжиза» — дейди 2021 йилнинг декабр ойида эри Азиз Мухутдинов томонидан аёвсиз калтакланган аёл. У 13 йил мобайнида хотинини қийнаб келган, бўғмоқчи бўлган ва калтаклашлари туфайли кўзига зиён етказган. Бадавлат хонадондан бўлгани учун жазосиз қолишига ишонган. Оқибатда Азиз Мухутдиновга 6 ой қамоқ жазосини беришади.

Бироқ аёл учун қийинчиликлар тугамади: Азизнинг синглиси Ирода Мухутдинова участканинг ўзида унга ташланди. Жабрланувчининг турли идораларга кўплаб мурожаатларига қарамай, Ирода жазосиз қолган. У жабрланувчининг кичкина қизи билан онлайн мулоқот қила бошлади, унинг ишончига кириб, уни алдаб уйига олиб кетди. Қизни онасига қарши қўйиб, қимматбаҳо совғалар билан барча инжиқликларни кўтарди. Бир неча ой давомида қиз мактабга бормади - унга касаллик ҳақида сохта гувоҳнома беришди. Она бу ҳаракатларнинг қонунийлигини текшириш учун турли идораларга, жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилди – афсуски, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз тузилмаларида юзага келиши мумкин бўлган коррупцион ҳолатлар билан шуғулланишдан манфаатдор эмасга ўхшайди.

Бола учун бир неча ой давом этган кураш қизчани ўғирлаб кетган Ирода Мухутдиновадан тортиб олиниб, Марказий ИИБ ҳузуридаги ўсмирларни реабилитация қилиш марказига жойлаштиришга олиб келди. Бироқ Ирода ва Азиз Мухутдиновлар у билан ўша ерда ҳам мулоқот қилишга уринишди, гарчи бу ёпиқ муассаса бўлиб, бу ерга шунчаки кириш иложсиз. Бу ишга Азизнинг ҳуқуқ-тартибот органларида ишлайдиган қариндоши бўлган укаси ҳам алоқадор бўлган бўлиши мумкин.

Айни пайтда аёвсиз калтаклашлардан омон қолган ва суд ҳукмидан кейин шундай босимга дуч келган аёл болалари учун судда курашмоқда. Азиз май ойида қамоқдан чиқди ва аёлни оналик ҳуқуқидан маҳрум қилмоқчи. Жабрланувчининг ёзишича, 24 август куни бўлиб ўтган суд мажлисида уларни ... яраштириш масаласи муҳокама қилинди. Ва умуман олганда, суд жараёни ғалати ўтди: "Менга деярли гапиришга рухсат беришмади, улар гапимни бўлишди ва ҳар сафар қисқача жавоб беришимни айтишганда, аёл судья телефонда гаплашар ва эснаб ўтирарди, бошқа судья эса ҳатто ҳазиллашди ҳам, улар ишни юзаки кўришди, гарчи уларда барча далил ва фактлар мавжуд.

Бу воқеа Ўзбекистонда аёлларни ҳимоя қилиш борасида тизимли ўзгаришлар бўлмаганини кўрсатади. Зўравонлик қурбони болаларни тарбия қилиш ва улар билан бирга бўлиш ўрнига судларга бориш, турли органларга хат ёзиш ва барча пулини адвокатларга сарфлашга мажбур. Аёл ўзи ва болаларини ҳимоя қилиш учун якка курашмоқда, чунки давлат буни қилмоқчи эмас.

Воқеа ҳақида батафсил видеода (рус тилида).

#СукутСақлама #Қонунлар #АдолатТалабҚиламиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Хотин -қизлар муаммолари бўйича аудиоподкаст ўтказилмоқда. Киринг, эшитинг!

Онлайн👉https://www.youtube.com/embed/fgGCPVTKvss

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Telegram-каналларда аёл киши айбланган автоҳалокат видеоси тарқалди

Ваҳоланки бу 2017 йилда содир бўлган ҳодиса видеоси, унда 15 ёшли ўсмир йигит педалларни адаштириб, ЙТҲ содир қилган ва Тошкентдаги "Жомеъ" мавзесида эркак кишини уриб юборган.

Хабарни кўрган кўплаб ҳамюртларимиз нафақат аёлни айблашди, балки умуман барча аёллар машина ҳайдашни эпламайди деган хулосага келишган. Албатта, гендер стереотиплари ва танқидий фикрлашнинг етишмаслиги шундай ишлайди (улар видеонинг ҳақиқийлигини текширишни ўйламаганлар).

Шу билан бирга ЙҲХ хизмати маълумотларига кўра, 2021 йилда 268 нафар аёл ва 9733 нафар эркак ЙТҲ содир этган. Яъни, биз эркаклар содир этган авариялар ҳақида тез-тез эшитамиз, лекин шу билан бирга, автоҳалокат тафсилотларини билмаган одам бемалол тажрибасиз аёлни айблаши мумкин, деб ўйлайди ва бунда аксарият сизга қўшилиб, "барча аёллар ҳайдовчилик гувоҳномасини сотиб олгани" ҳақида муҳокама қиласизлар.

Нигина

#СукутСақлама #Аёллар #гендертенглик

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Сукут Сақлама таҳририяти охирги суд қарорида нотўғри кўрсатилган жазо муддати учун узр сўрайди. Аввалроқ Хаетов Барқарорга 10 йил қамоқ жазоси тайинлангани ҳақида ёзган эдик. Маълум бўлишича, охирги суд биринчи инстанция қарорини кучда қолдирган экан. Унга кўра эса 8 йил қамоқ жазоси берилган. Модда ўзгаришсиз қолдирилди, ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш (103-модда 2-қ "а" банди)

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Ҳуқуқий_ахборот_минбари

❗️Хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш мавзусида аудиоподкаст ўтказилади

🎧 Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган “Ҳар бир уйга бепул ҳуқуқий маслаҳат билан“ акцияси доирасида “Аёллар дафтари” орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш" мавзусида аудиоподкаст ташкил этилади.

Овозли чат 25 август куни соат 17:00 да Huquqiy axborot телеграм каналида бошланади.

🎙Суҳбат спикерлари: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси мутахассислари.

📥 Саволларингизни @ayollardaftari_bot телеграм боти орқали олдиндан ёки тўғридан-тўғри онлайн мулоқот вақтида беришингиз мумкин.

Мазмунан бир-бирига яқин саволларга умумлаштирилган ҳолда жавоб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

➡️ОНАЛИК ВА ИШ: ДЕКРЕТДАГИ ҲАМКАСБ АЁЛНИ ҚАНДАЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ КЕРАК?

Деярли ҳар учинчи аёл фарзандли бўлиши боис меҳнат бозорида ўз иш ўрнини йўқотишдан қўрқади. Бу қўрқув асосли, сабаби дунёдаги компанияларнинг 56% ида декрет таътилидаги аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури мавжуд эмас.

Аслида эса ҳар қандай компания раҳбарияти фарзандли бўлган аёлни қўллаш эвазига жамоадаги яхши ходимни сақлаб қолиши, иш жойидаги самарадорликни ошириши ва ўзининг HR-брендини кучайтириши мумкин.

Ҳамкасбимиз декретдалигида

Декретга кетган ходим билан инсонийлик юзасидан муносабатларни сақлаб қолиш керак. Агар уйда ўтирган аёлга иш жараёни қизиқ бўлса, уни ҳеч бўлмаса жамоавий гуруҳларга қўшиб қўйса бўлади. Шунда у севимли ишидан бутунлай чиқиб кетмайди. Қолаверса, жамоавий байрамларга ҳам таклиф қилиб туриш зарур.
Унутманг, қўллаб-қувватлаш оддий инсонийликдан бошланади.

Ишга чиқиш вақти қачон?

Қачон ишга қайтишини ходим билан гаплашиб олиш даркор. Унга бироз вақт бериш керак, у оналик ролига кўникиб олиши зарур. Кимдир ишга икки ойда қайтар, кимдир ярим йилда, бир ёки икки йилда. Буни она бўлган аёлнинг ўзи ҳал қилади. Балки бошида тўлиқ кун эмас, балки бир неча соатга келиб-кетар. Иш берувчи сифатида бунга имконият яратиб бериш муҳим. Шу билан бирга ҳам оналикни, ҳам ишни эплаётган аёлга кўп босим ва юклама беришнинг кераги йўқ. Ҳаммаси секин-аста ўз жойига тушади. Хорижда Keep in touch days (KIT days) усули бор. Бунда декретдаги аёл бир неча кунга ишга чиқиб кўради. Бу унга севимли ишига қайтиш билан бирга, янги кўникмаларга эга бўлиш, унутган билимларини мустаҳкамлашга имкон беради.
Декретдан қайтаётган ҳамкасб аёлни қуйидаги тарзда кутиб олиш керак:

Уни жамоавий табриклаб кутиб олиш;
ҳар қандай саволларига жавоб бериш, ўзгаришлар ва янгиликларни қабул қилиши учун;
унга ишдаги кун тартибини тузишда ёрдамлашиш;
кун якунини бирга муҳокама қилиш;
қандай ёрдам кераклигини сўраб туриш.

Қарабсизки, бир ҳафталарда декретдан қайтган ходима нималарга қодиру, қандай ишлай олади ва унга қай тариқа ёндашиш керак, тўлиқ билиб олиш мумкин.

Мутахассисларнинг айтишича, аёл декретдан кейин ишга тўлиқ қайтиши, катта маош олиши учун тахминан 5-10 йил кетиб қолади. Баъзи аёллар буни яхши тушуниб, севимли ишидан воз кечади ва арзонроқ иш ҳақили бошқа меҳнатни афзал кўради. Шундай бўлмаслиги, аёлнинг ўзига нисбатан баҳоси тушмаслиги учун жамоа ёрдам бериши керак. Севимли ишида ишлайдиган аёл ҳаммасини бирдек олиб бора олади. Бунга мисоллар жуда кўп. Ходим ҳар томонлама қўллаб-қувватланадиган жамоаларда одамнинг ишга бўлган қизиқиши кучаяди, муваффақиятларга кўпроқ эришади, бизнес-жараёнларга шўнғиши тезроқ кечади.

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Мадина топилди!

Соғ-саломат, яқинлари бағрида.

Бефарқ бўлмаган дўстлар, қизни қидиришда иштирок этган орган ходимлари, кўнгиллилар — барчага кўпдан кўп раҳмат.

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Юрист Баҳодир Аҳмедов ёзмоқда:

Ҳамма кетгач, аясига дардини айтган. Куёв қўпол муносабатда бўлаётганини, бир куни Зулайҳо ҳўл сочини билмасдан куёвнинг бўйнига теккизгани учун қулоғи аралаш бўйнига қаттиқ урганини, бечора каравотдан пастга тушиб кетганини айтган. Аяси, янгам бечора, ҳали чиллалик келинни бирдан уйга қайтариб опкелишга қандай журъат қилади, ҳеч ким биттада шартта риштани узмайди-ку. “Ўзингдан ҳам ўтгандир, сочинг кутилмаганда қаттиқ теккандир, бехосдан уриб юборгандир. Турмуш шунақа, силлиқ бўлмайди. Сабр қил” деган. “Ая, улар мени хўрлаяпти, камбағалсан деб камситяпти. Қайнонам ярим тун соат 12 яримгача қўйвормай оёғига ёғ сурттириб ушлаб ўтиради, Иқбол акам доим кеч келади”, деган. Янгам “ҳамма рўзғорда ўтади, чидагин” деб насиҳат қилган, қўлига “харажатларингга ишлатарсан” деб 500 минг сўм берган ва уйига жўнатган.

Ўша куни кечга куёв билан ўртасида жанжал бўлган. Қиз қочган, кўчада ҳушидан кетган. Маҳалладагилар “скорий” чақирган, касалхонага олиб бориб муолажалар қилишган. Қайнонаси ўзи касалхонадан опкетган. Уйида эри яна урган
”.

—————————

Бу бир қандайдир детектив асардан парча эмас. Айнан бўлиб ўтган ва ҳозирда тергов олди ҳаракат кетаётган мудҳиш воқеа ҳақида. Бир ёш келинчакнинг ўзини осиш (ҳозирча шундай версия айтилмоқда экан) тарихи ҳақида мақола.

Икки мустақил шахснинг шахсий турмушига учинчи шахслар таъсир ўтказаверар экан бундай аянчли ҳолатлар афсуски давом этаверади. Батафсил hudud.uz сайтида ўқинг.

👉 @bahodirahmedoff👈

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Фарғона вилоят судлари расмий Телеграм каналида жорий йилнинг март ойида Бешариқ туманида юз берган воқеа билан боғлиқ жиноят иши юзасидан Расмий ахборот эълон қилинди.

2023 йил 17 август куни жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судида судланувчилар М. Й. (1995 йилда Фарғона вилоятида туғилган, муқаддам судланган), Д. Й. (1999 йилда Фарғона вилоятида туғилган), А. С. (1984 йилда Фарғона вилоятида туғилган) ва С. С.га (1989 йилда Фарғона вилоятида туғилган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра М. Й. Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 2-қисми “в” банди, 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 1-қисми ва 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “в” банди билан айбли деб топилиб, унга 9 йил, Д. Й. ва А. С. Жиноят кодексининг 118-моддаси 2-қисми “в” банди ва 165-моддаси 2-қисми “в” банди билан айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 8 йил, С. С. Жиноят кодексининг 118-моддаси 2-қисми “в” банди билан айбли деб топилиб, унга 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

#СукутСақлама #Қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

“Аёллар ўзларининг онлайн махфийлиги ва хавфсизлиги бузилишидан азият чекмасликлари керак ва биз ҳаммамиз уларни ҳимоя қилиш учун чоралар кўришимиз мумкин. Ҳеч қачон доксерларга яқинларингизнинг ҳаётини назорат қилиши ва уларни қўлида ушлаб туришига йўл қўйманг. Биз барчани шахсий маълумотларга нисбатан ҳушёр бўлишга ва онлайн махфийликни ҳимоя қилиш учун эҳтиёт чораларини кўришга чақирамиз”, - дейди Касперский лабораториясининг Озарбайжондаги расмий вакили Мушвиқ Маммадов.

Доксингдан қочиш ва ўз онлайн махфийлигини сақлаш учун тавсиялар:
➢ Мураккаб пароллардан фойдаланинг, шахсий маълумотларни пароль сифатида ишлатманг.
➢ Ижтимоий тармоқларнинг махфийлик созламаларини янгиланг: шахсий маълумотларингизга киришни фақат сиз ишонадиганлар учун чекланг.
➢ Анкеталар ва профилларни онлайн тўлдиришда эҳтиёт бўлинг: ҳеч қачон паспорт рақамлари ёки молиявий маълумотлар каби шахсий маълумотларни берманг.
➢ Нотаниш одамлардан келган хабарлардан эҳтиёт бўлинг: шахсий маълумотларингизни сўраган нотаниш одамлар ёки компанияларнинг хабарларини очманг.
➢ Махфийликни ҳимоя қилиш дастуридан фойдаланинг.

Давоми эртага.

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Маъруфа Солиеванинг Телеграм каналида маълум қилинишича, унга 20 август куни бир аёл қўнғироқ қилиб, жияни вафот этгани, куёв томон келинчакни жонига қасд қилгани ҳақида хабар тарқатгани, аммо келинчакда калтакланиш аломатлари мавжудлиги, экспертиза хулосаси бир ҳафтадан кейин чиқиши, ҳозирда марҳумни кўмишга рухсат берилани ҳақида йиғлаб айтиб берди.

Марҳуманинг яқинлари куёв томоннинг илдизи қаттиқлиги боис кўп нарсани бости-бости қилиб юборишлари мумкинлигидан хавотирда.

2003 йилда туғилган Тоштемирова Зулайҳони 2023 йил 22 июль куни Яйпан шаҳар Иброҳимовлар хонадонига
Иқбол исмли 1993 йилда туғилган йигитга узатишади. Янги келинчак, эрининг калтаклашлари туфайли оила аъзоларига олиб кетишларини айтган экан.

Ўлимидан кейин келиннинг опасига куёвнинг опаси телефон қилиб Зулайҳо ўлганини айтади. Ўша заҳоти куёвнинг ҳовлисига марҳуманинг акаси ва опаси бориб, синглисини ўлик ҳолатда ҳовлининг ўртасида ётганига гувоҳ бўлишади.
Куёвнинг оила аъзоларининг барчаси уй ичида бўлганини таъкидлашди. Шок ҳолатга тушган келиннинг оила аъзолари ҳолатни тасвирга олиша олмайди.

Аммо қўшниларнинг айтишича, Зулайҳо шу куни ҳовлида ёлғиз қолган бўлиб, оиласидагилар уни устидан қулфлаб кетишган бўлган. Тахмин қилинишича, калтаклангандан кейин уйига кетиб қолмаслигини олдини олиш мақсадида уни уйга қамаб кетишган. Ўлимидан аввал қўшниларини чақирганлигини қўшнилари айтиб беришган.

Видеода қизнинг қариндошлари уни қутқара олмагани учун ундан кечирим сўрашмоқда. Фарзандидан айрилган ота-онага ачинасан киши, лекин ўз жонига қасд қилишни ягона йўл, деб қарор қилган қиз бошидан кечирган азоб-уқубатларни тасаввур қилиш янада аламлидир.

Ўзбекистонда бундай ҳолатлар қанча. Ёш келин калтакланади ва ҳақоратланади, лекин унинг қариндошлари чидашини уқтиради ва дод-фарёдларини гўё эшитмайди. Бунда ўз қизлари ва невараларини нафақат хавф остида, балки ҳақиқий дўзахда қолдирадилар. Ажрим - уят, ўз фарзандини ҳимоя қилмаслик - олқишга лойиқми? Маҳалладаги гап-сўзларни тўхтатгандан кўра тирик ва бахтли бўлиши мумкин бўлган қизингизни дафн қилганингиз яхшироқми?

Видеолар, суратлар оила аъзоларининг розилиги билан тарқатилмоқда.

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Доксинг шахсий маълумотларни унинг эгасининг розилигисиз тўплаш ва нашр этишдир.

Доксер — доксинг билан шуғулланувчи одам, — ўз қурбони ҳақида энг батафсил маълумотларни тўплайди ва кейин уни жамоат мулки сифатида нашр этиш билан таҳдид қилади, баъзан шантажга ўтади ёки ҳақиқатда нашр этади. Шу билан бирга, маълумот тўплаш учун махсус билимга эга бўлишингиз шарт эмас: деярли ҳар бир киши оддий қидирув ёрдамида шахсий маълумотларни топиши мумкин.

Бу ҳолатда доксернинг мақсадлари бошқача: қўрқитиш, камситиш, ҳақорат қилиш, жазолаш ёки ўз маълумотларининг махфийлигини сақлаш эвазига пул ундириш билан шуғулланиш.

Жабрланувчилар учун доксинг оқибатлари биринчи қарашда кўринадиганидан кўра жиддийроқ бўлиши мумкин. Гап шундаки, уларнинг баъзилари яшаш жойини ўзгартиришга ҳам мажбур бўлган.

Биз кеча ёзган Малика ҳикояси доксингга намуна бўла олади. Унга очиқчасига товламачилик қилинмади, лекин эркак у ҳақида шахсий аккаунт, телефон рақами, иш жойи ва ҳатто яшаш манзили ҳақида етарли маълумот тўплай олди.

Давоми эртага.

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Интернетда психологик зўравонлик турлари тобора кўпаймоқда: кибербуллинг, онлайн таъқиб ва ​​бошқалар.
Кибербуллинг - бу Интернетдаги турли зўравонликларнинг умумий таърифи. Бу, шунингдек, таъқиб қилиш, доксинг, безорилик ва бошқаларни ўз ичига олиши мумкин. Бундан ташқари, кибер зўравонлик ҳақорат, шахсий маълумотларни тарқатиш ва фирибгарликни ўз ичига олиши мумкин.

“Касперский лабораторияси” тадқиқотига кўра, бундай турдаги киберҳужумларнинг асосий қурбони аёллардир. Бундай жиноятлар нафақат жабрланувчи, балки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамият учун ҳам янгиликдир. Кўпчилик бунга қандай муносабатда бўлишни, буни жиноят деб ҳисоблаш ёки ҳисобламасликни билмайди.

Малика воқеасида буни кўриб чиқайлик.

«Исми Малика, 27 ёшдаман. Бир дўконда бир эркак билан гаплашиб қолдик ва умумий танишларимиз борлиги маълум бўлди. Қисқагина суҳбат бўлди. Эркак исмимни сўради, айтдим. Сўнг ҳайрлашдик.

Бир ойдан сўнг Инстаграм саҳифамга ёзишишга сўров келди, ваҳоланки профилим ёпиқ. Бу ўша эркак эди. Профилимни қандай топганига ҳайрон қолдим, Маликалар мамлакатимизда кўпку. Мен қўрқиб, жавоб ёзмадим.

Яна бир ойдан сўнг эркак ишхонамга гул кўтариб кедлди. Мен чиқиб ундан қаерда ишлашимни қандай билгани ҳақида сўрадим. Маълум бўлишича, у Фейсбукда умумий танишларимизни излаб, уларнинг дўстлигига қўшиларди, уларнинг профилларини яхшилаб ўрганиб, менинг ҳамкасбим профилини топган экан. Ва иш жойим ҳақидаги маълумотни ҳам шу тарзда топибди.

Мен севган инсоним борлиги ва яқинда турмушга чиқишимни айтдим. У эса кейин анча пайт давомида байрамларда табриклар, ҳар замонда мен яшайдиган маҳаллада пайдо бўлиб қоларди. Мен буни тасодиф деб ўйламасдим. Қўрқадиган бўлдим.

Кимга бу ҳақида гапирсам, буни романтикага йўйишарди, айниқса аёллар. Мен яна анча пайт қўрқиб юрдим..»

Давоми эртага.

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ўзбекистонда болаларга нисбатан жинсий зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар сўнгги тўрт йилда икки баробарга ошган

Шунингдек, жорий йилнинг биринчи ярмида аёл ва қизларга нисбатан 20 мингга яқин оилавий зўравонлик ҳолатлари қайд этилган.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=18221

Каналга уланиш 👉 @hudud24official

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Фикр

Аёллар гуруҳларидан бирида бир аёл аноним тарзда пост ёзяпти:

«4 ой аввал жарроҳлик йўли билан фарзандли бўлдим. Биринчи қизимни ўзим туққанман, иккинчисида йиқилганим сабаб, операция қилиб, болани кесиб олишди. Муддати етгунча шифокорлар назоратида бўлдик, эрим болам қиз туғилганига норози бўлиб юрганди, иккинчиси бу аҳвол бўлиб туғилгач, туғруқхонада, ношукрлиги учун тавба қилиб, ҳатто мендан ҳам кечирим сўраганди. Энди ўғлим туғилгач эса...

Гап шундаки, кесареводан кейин 6 ойгача спирал қўйдириш мумкин эмас экан, эрим эса ОК ичишимга қаршилик қиляпти, ажрим шарти билан. Ўзи ҳам эҳтиётини қилишни истамайди, мен эса яна ҳомиладор бўлишни истамайман. Шу учун бир-икки марта баҳона билан рад қилдим, шундан муаммолар бошланди. Оилавий ҳаётимиз номигагина бўпқолган, эрим жаҳлдор, ҳар нарсадан жанжал чиқарадиган инсонга айланган. Баъзан, кечалари уйга келмайди. Кўчадан кимнидир топгангаям ўхшайди, ҳозир борманми-йўқми - ишиям йўқ. Эримни қандай қилиб аввалги ҳолига қайтарсам бўлади? Қўлимда учта ёш бола, ўзим билан оввора бўлиб қолдим, оиламни қандай сақлаб қолсам бўлади? Бирор маслаҳат беринглар...»

Кўпчиликнинг жавоби, асосан, болалар билан оввора бўлиб қолиш керакмас, сал ўзига қараб, ширин гаплар билан эрнинг кўнглини олиш керак, эрингизга беэътибор бўлиб қолгансиз, шунинг учун меҳрни кўчадан қидиради. Сиз унга билдирмасдан ўзингиз сақланиб юраверинг, мен 4 ойда қўйдирганман, ҳеч нима қилмайди, деган мазмунда. Ҳатто, нега бунақа одамдан қаторлаштириб туғасиз, деганларам йўқ эмас.

Уларни ўқирканман, жавобсиз саволлар миямда айланаверади:

⁉️Жамиятимиз нега бунақа?
⁉️Нега аёл ҳамиша ўзини фидо қилиши, тўкилиб тамом бўлиши керак? Нега ўз ҳаётини ўзи истаган тарзда яшаб ўтиши мумкин эмас?
⁉️Нега эркаклар билан бир сафда, бошқа аёллар ҳам худди шундай бўлиши керак, деб ҳисоблашади? Ўша оловдан ҳар бир аёл ўтиши керак, деб ҳисоблашади?!
⁉️Нега аёл ҳамиша эркакка қуллуқ қилиб яшаши керак?!

Бечора аёлга раҳмим келди. Ўзи яқиндагина кесилиб-тикилиб, яримжон бўлиб, бола туққани, кечани кеча, кундузни кундуз демай, болага қараши ва бола битта эмаслиги, уй-рўзғор юмушлари, келинлик «хизмат»лари, бу ҳам етмагандек, эрнинг «юргич»лиги...

«Ҳой, номард, хотининг болаларингни кўчадан топиб опкелгани йўқ, ота уйидан эргаштириб келгани йўқ, жони оғриб, ўлим билан олишиб, сенинг наслингни давом эттиряпти! Бола ясашни билдингми, унинг парвариши, тарбияси, таъминоти масъулиятиниям бўйнингга олгин-да! Хотининг бола туққунча, бутун соғлиғини тўкиб-сочиб, харжлаб бўлди, ҳали эмизгунча яна қанча куч-қувватини сарфлаши керак! Қўй, у ҳам бироз ўзини тикласин, «тирилиб» олсин! Боланинг ҳаётида онадан кўпроқ иштирок эт, бу борада ундан ўзиб кетолмасанг ҳам. Бу билан ҳам оталик бурчингни бажарасан, ҳам «кўчадан меҳр излаш»га вақтингам, хоҳишингам қолмайди!»

Ўша анонимканинг эргинасига нисбатан шу гапларни айтгим/ёзгим келди. Бўралатиб сўкким келди, сўкинишни билмаганим учун, «Эрингизни оиладан ҳайдаб юборинг!» - деган саркастик изоҳ ёзиб қўяқолдим. Ахир аёл меҳр истамайдими? Эътибор истамайдими? Ҳордиқ истамайдими?!

Қисқаси, ўша аёл нима қилади, билмайман. Нима маслаҳат беришниям билолмадим. Оила қуришга тайёр бўлмаган одамлар ота бўлиш масъулиятини, аёлга қандай муносабатда бўлишни билармиди? Унақаларга Худодан инсоф сўрашдан бошқа чора йўқ, афсуски...

#СукутСақлама #Фикр

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ҳар йили миллионлаб одамлар меҳнат қуллиги тузоғига тушиб қолади: улар далалар, тикувчилик фабрикалари ёки бадавлат оилаларда ҳеч қандай ҳуқуқсиз уй ишчилари сифатида қаттиқ меҳнат қилади. Қулликнинг бу замонавий шаклларидан аёллар энг кўп азоб чекишади. Бу ҳақда қулликнинг замонавий шакллари бўйича махсус маърузачи Урмила Бхоола маълум қилди. Унинг фикрича, замонавий қулликнинг турли шакллари "гендер хусусият"га эга.

Қулликнинг замонавий шаклларига хотин-қизлар тушиб қолган (28,7 миллион ёки 71%). Улар "тижорат интим саноатида жабрланганларнинг 99 фоизини ва бошқа соҳалардаги қурбонларнинг 58 фоизини ташкил этади, уларнинг 40 фоизи ҳукумат томонидан ўрнатилган мажбурий меҳнат қурбони бўлган ва 84 фоизи никоҳга мажбурланган".

Ўзингизни ҳимоя қилишингиз учун нима қилишингиз керак:

1) Атрофингиздаги одамлар ва вазиятлардан хабардор бўлинг. Янги ва нотаниш жойларда ҳушёр бўлинг.
2) Шахсий маълумотларингизни айниқса онлайн муҳитда назоратда ушланг.
3) Осон пул олиш учун шубҳали таклифларга ишонманг.
4) Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатларни ҳеч кимга берманг.
5) Бошқа шаҳарга кетаётганда, телефон рақам ва манзилларингизни қариндошлар ва дўстларингизга қолдиринг.
4) Сизни хорижга таклиф қилаётган компанияларнинг фаолияти қонунийми ёки йўқлигини аниқлаштиринг. Интернетда таклиф қилувчи компаниянинг манзилини топинг.
5) Шубҳали, нотаниш шахслардан қарз олманг.
6) Агар хавфли вазиятда эканлигингизни ҳис қилсангиз, ёрдам учун дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилинг.
7) Ўзигизнни ҳимоя қилиш учун жисмоний тайёргарлик хавфли вазиятларда ёрдам беради.

#СукутСақлама #Аёллар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

НИМА УЧУН ЎСМИРЛИК ДАВРИНИ ОҒИР ДЕЙИШАДИ?

Ўсмирлар 10-19 ёшдаги инсонлардир. Бу даврни энг мураккаб дея сифатлашади. Чунки унда ўсмирларнинг ўзлари ва ота-оналар учун энг қийин муаммолар учрайди.
Нима учун? Ҳамма ўсмирлар ҳам муаммоли бўладими?

Ўсмирлар учун муаммолар

Ўсмирлик ёши – ҳар қандай инсон ҳаётининг мураккаб давридир. Унинг асосий маъноси – болаликдан катта ёшга ўтиш. Нафақат жисмоний, балки руҳий ўзгаришларга тайёр туриш керак. Қизиғи, 19 ёшдан анча олдин ўзимизни катта дея ҳисоблашни бошлаймиз.
Бутун дунё сизга: “катта бўлиб қолдинг”, “масъулиятли бўл”, “бола эмассан” дея жар солади. Айнан шу дунёнинг ўзи: “ҳали ёшсан”, “катталарга қулоқ сол”, “сенинг ёшингда бундай эдим..” деган гапларни ҳам айтади.
Қарабсизки, бечора ўсмир бу каби бир-бирига зид фикрлардан чалғийди. Кимга қулоқ солишни билмаганидан кейин ҳаммага қаршилик кўрсатади. Ҳеч кимга ишонмайди ва бегоналарга суянишни афзал кўради. Бегоналар эса қандай қилиб “улғайиш”ни нотўғри ўргатиши тайин.

Ота-оналар учун муаммолар

Ўсмир ўзи учун қулай бўлган инсонларни топиб олади ва “катталар” ҳаётини кечира бошлайди:

Чекади
Ичади
Қонунларни бузади
Зўравонлик билан шуғулланади
Кинолар, мусиқий клиплар, турли адабиётлар ва интернет ўсмирни боши берк кўчага олиб киради ва ҳатто қамоққа етаклаши мумкин.

Ҳимоячи ота-оналар

Фарзандини ҳар томонлама асраб-авайлайдиган ота-оналар боласига улғайишга бермайди. Фарзанди учун қарор қабул қилади, режалар тузади, касбини ва ҳатто жуфтини ҳам танлаб беришади. Натижа руҳий жароҳатлар, қадрсизланиш, атрофга мослаша олмаслик каби камчиликлар намоён бўлади.

Нимага бунчалик мураккаб?

Чунки олам тез қариб боряпти. Бугун инсоннинг ўртача ёши 70 ёш. У 25-30 ёшда ҳар томонлама улғаяди. 14-15-16 ёшда улғайишимиз, пул топишга ўтишимиз, оила қуришимиз шарт эмас. Аммо табиат ўз ишини қилади. Сайёрамиз оний лаҳзаларга қараб ўзгаришга улгурмаяпти. Шунинг учун танамиз ва миямиз жамият биздан кутгандан кўра эртароқ “улғаяпти”. Бу жинсий етилиш билан ижтимоий-маданий ривожланиш ўртасидаги жарликни англатади. Дунёга 16 ёшли катта инсонлар керак эмас. Кўпроқ бола бўлиб қолишга имконимиз бор. Масъулиятни эрта олишга мажбурмасмиз. Аммо танамиз бунга розилик бермайди.

Нима қилиш керак?

Танамизни мия ва онг бошқаради. Сиз истакларингизни назорат қиласиз. Сизни катта инсон сифатида қабул қилишларини истайсизми? Ота-онангиз билан муҳокамага киришишдан қўрқманг. Ҳиссиётларингизни очиқ билдиринг. Ота-онангиз сизга бироз эркинлик зарур эканини англаб етсин. Масалан, уйга бироз кеч келишингизни, дўкондан ўзингиз истаган нарсани харид қилишингизни, соат ўнда уйқунгиз келмаслигини тушунтириб беринг.

Энг муҳими - КЕЛИШИШ!

Ота-онангизни эшитинг. Уларни айнан қайси ҳолатлар ташвишга солади.
Қоидаларга риоя этишингизга ишонтиринг.
Масъулиятдан қочманг
Режаларингизга ота-онангиз билан маслаҳатлашиб ўзгартириш киритиб туринг
Эришаётган натижаларингиз билан бўлишинг

Унутманг, катталар: ота-она, қариндош, ўқитувчи, яқинларингиз –сизга ғамхўрлик қилишни исташади ва ҳаётингизни яхши томонга ўзгартира олишади. Чунки уларнинг тажрибаси кўп, улар сиз босган изларни босиб ўтишган. Сиз уларга ёрда беринг холос. Шунда ҳаммаси осонроқ кечади.

#СукутСақлама #Лойиҳадан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ёзмоқда:

Жорий йилда абитуриентлар орасида хотин-қизларнинг улуши эркакларга қараганда кўпроқни ташкил этган. Яъни тестга кирган абитуриентларнинг 467 минг 400 нафари аёллар, 421 минг 107 нафари эса эркаклар бўлган.

Бундан ташқари қизларимиз тўплаган ўртача баллар ҳам йигитларга қараганда яхшироқ натижани кўрсатган. Қизлар ўртача 68,2 балл, йигитлар эса 65,0 балл олишган. Иккала натижа ҳам ўтган йилгига нисбатан тахминан 2 баллга яхшироқ.

Шунингдек, республикамизнинг 14 та ҳудудининг барчасида қизларнинг ўртача бали йигитларникидан баландроқ бўлган. Яъни фақат айни бир ҳудудда эмас, балки юртимизнинг ҳамма жойида қизлар йигитларга қараганда умумий яхшироқ ўзлаштириш кўрсаткичини қайд этган.

Бухоро (76,2), Тошкент шаҳри (73,6) ва Фарғонада (71,1) қизларнинг ўртача натижаси 70 баллдан ошган. Йигитлар орасида эса фақат бухоролик йигитлар 70 баллик чегарадан ўта олишган (71,4).

Маълумот учун, ўтган йили ҳам барча ҳудудларда қизлар йигитларга қараганда кўпроқ ўртача балл тўплашганди.

#СукутСақлама #Аёллар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Ўқувчилардан

Эшитишимга кўра, Қўшработ тумани Қувкалла қишлоғидан ногирон қиз ўз қишлоқдоши ва бошқа қишлоқдан яна уч йигит томонидан тоққа "Дамас" машинасида олиб чиқиб кетилиб зўрланган. Чўпон йигит гувоҳ бўлиб қолган. Уни машинада уриб кетишган. Чўпон бир ой даволанган. Тиббий экспертиза талаб қилган ва қондирилмаган. Суд жараёнидан гувоҳ чиқариб юборилган.

Қиз онасининг қулоғи оғир, судда кўп нарсани эшитмаган. Қиз қайта-қайта саволлар натижасида балки уятдан ҳушидан кетган. Йигитлар телефонда қизнинг ўзи чақирди, деб даъво қилган. Телефон эса текширилмаган. Суд ишидан жабрланувчи тараф норози бўлиб, қайта ариза киритган. Эртага суд экан. Агар суд яна илиққина иш кўрса, нима бўлади?

===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

‼️Лойиҳадан: Бизга бу хабар 21 август куни ёзилган экан. Аноним, илтимос, биз билан боғланинг: @nemolchilaw_bot
_______
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

«Азиз болажонларим, сизларни жуда яхши кўраман» — Навоий вилоятида икки йил аввал ўзини осган ҳолатда топилган аёлнинг ўлим олди хатида шундай ёзилган эди.

У 2010 йилда 1987 й.т. Хаётов Барқарор Қўчқорович (маълумотлар ўзгартиришсиз қолдирилди) билан турмуш қуради. Аёл мактабда ишлар, икки фарзандлари бор эди. Бироқ, турмуши қамоқхонадаги ҳаётга ўхшарди: унга ҳамкасблари ва талабаларнинг ота-оналари билан телефонда гаплашиш тақиқланган, иш ҳақи тушадиган пластик карта эрининг қўлида ва эрига сўзсиз бўйсуниши ва унинг барча инжиқликларига чидаши керак эди. Эр унинг ғурури, иродасини топтаб, доимо камситиб, ҳақорат қилган ва калтаклаган. Аёл чидарди... Аёлнинг атрофидаги барча эрининг бундай муносабатидан хабардор: ҳамкасблари, талабалари, қўшнилари, қариндошлари. Ҳамма сукут сақларди...

2021 йил 21 май куни Хаётов Барқарор уйга маст ҳолда келади ва хотини дарҳол унга эшикни очмагани учун уни ҳақоратлаб, калтаклай бошлаган. Аёл ҳожатхона ёнидаги қўшимча хонага яширинди, лекин эри уни топиб, қўлларидан тортади ва уйга судраб олиб кириб уни уришда давом этади: боши, бурни, қўллари, елкалари, билаклари, оёқлари, кўкраги - унинг бутун танаси кўкарган эди. Бундай ҳаётга чидай олмай, калтакланганидан эртаси куни тонгда аёл ўлим олди хат ёзиб, уйнинг айвонига чиқиб, темир қувурга арқон боғлаб, ўзини осади...

2021 йилнинг кузида биринчи инстанция суди Барқарор Хаётовни Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 103-моддаси 2-қисми)да айбдор деб топиб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилди. Марҳуманинг отаси қизининг ўз жонига қасд қилганига ишонмайди. Унинг фикрича, қизи эри томонидан калтакланган, бу жараёнда ўз жонига қасд қилиш тўғрисида хат ёзишга мажбурланган ва кейин Баркарор уни ўлдирган. Шу боис қизнинг отаси судларга янги ва янги аризалар билан мурожаат қилган.

Апелляция суди ҳукмни ўз кучида қолдирди, бироқ Олий суднинг кассация инстанцияси 2022 йил баҳорида апелляция судининг қарорини бекор қилди ва ишни янги суд ижросига қайтариб юборди. 2022 йил ёзи охирида вилоят суди биринчи инстанция судининг қарорини бекор қилиб, Хаётов Барқарорни худди шу модда билан 10 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бироқ 2023 йил март ойида Олий суднинг кассация инстанцияси ушбу қарорни бекор қилди ва ишни янги суд муҳокамасига апелляция инстанциясига қайтариб юборди.

Марҳуманинг отаси суд ва тергов ишни бир томонлама кўриб чиққани, қизи ўлдирилганини таъкидлашда давом этди. Шу йилнинг баҳорида қизнинг жасади яна эксгумация қилинди. Мутахассислар ўз хулосаларида ўлимга калтаклаш эмас, осиш сабаб бўлган деган хулосага келишди. Ўлим олди ёзилган хатни ўрганиш шуни кўрсатдики, марҳума турмуш ўртоғининг тажовузкор ҳаракатлари ва доимий босими туфайли руҳий стрессда бўлган, унинг ҳаётига чек қўйиш тўғрисидаги қарор охирги калтаклардан сўнг қабул қилинган. Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди 2023 йил 14 август куни ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди: Хаётов Барқарор ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш (103-модда 2-қ "а" банди)да айбдор ва 8 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

#СукутСақлама #Қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Агар сиз ёки яқинларингиз доксингга учраган бўлса, қуйидаги чораларни кўриш орқали бундан зарарни камайтиришингиз мумкин:

• Шахсий маълумотларингизни тарқатилаётган ҳар қандай постлар устидан шикоят қилинг. Ҳар бир ижтимоий тармоқларда маъмуриятга арз қилиш тугмаси бор. Хабарлар ўчирилиши эҳтимоли юқори. Шунингдек, дўстларингиздан ҳам шикоят қилишларини сўрашингиз мумкин. Бу жараённи тезлаштиради.
• Далиллар йиғинг. Ҳар қандай шаклда таҳдид ёки шантаж далилларини сақланг: хатлар ёки хабарлар, ижтимоий тармоқдаги хабарлар, телефон қўнғироқлари, скриншотлар ва бошқалар. Бу келажакда доксинг фактини тасдиқлаш учун фойдали бўлиши мумкин.
• Ўзингиз ишонган кишилардан ёрдам сўранг. Уларнинг қўллаб-қувватлаши бу қийин вақтни енгишингизга ёрдам беради.

Ўзбекистон ҳақида гапирадиган бўлсак, вазият қувонарли эмас. Борган сари Телеграмм тармоғида йигитлар ўз қиз танишлари ёки собиқ севган қизларининг интим фотосуратларини тарқатадиган кўплаб каналларини кўришингиз мумкин. Бу каналлар эгалари доксинг қурбонига айланган қизлар ҳисобига пул ишлаб олмоқчи бўлган йигитлардир.

Нима бўлганда ҳам доксингга учраганингизда ёлғиз курашманг. Керак бўлса ички ишларга ариза беринг. ИИВ Киберҳавфсизлик бошқармаси далиллар етарли бўлганда чора кўриши керак.

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

2023 йилнинг ўтган даврида 36 мингдан зиёд талаба хотин-қизлар учун 335,5 млрд.сўм миқдорда имтиёзли (фоизсиз) таълим кредитлари ажратилди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева маълум қилди.

#СукутСақлама #КунРақами

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

12 ёш Мадина.

Қизнинг яқини билан ҳамкасбмиз.

19 августдан бери топилмаяпти.

Илтимос, теварак-атрофга бефарқ бўлманг. Қидирув хабарини улашинг.

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

ФАОЛ РОЗИЛИК ҚАНДАЙ БЎЛАДИ ВА У НИМА УЧУН МУҲИМ?

Инсон ҳаётининг ҳар қандай шароитида розилик бериш ва рад этишни билиши керак. Инсонлараро муносабатларда розилик сўраш ва розилик беришни баралла айтиш зарур.

Оилада ҳар бир жуфтлик нимадир таклиф қилиши, қайсидир таклифга розилик билдириши ва бемалол рад этиш ҳуқуқига эга. Муносабатларда қарз деган тушунча бўлмаслиги лозим, шу жумладан, эр-хотин орасида ҳам.

Розилик ўзи нима? Розиликка кирмайдиган жиҳатлар қайси? Розилик сўраш йўллари қандай? Нима учун бу муҳим? Бирга жавоб излаб кўрамиз.

Розилик нима?

Жуфтлик орасидаги ҳар қандай ҳаракат ўзаро розилик асосида бажарилиши керак. Икки севишган инсон оила қуради, қандайдир босқичлардан ўтиб, муносабатларини ривожлантиради. Аммо ҳар доим ҳам иш силлиқ кетмайди. Розилик – бу ўзига ишонч билан ихтиёрий равишда “ҲА” демакдир. Қолган ҳаммаси норозилик бўлади.

Норозилик нима?

Кўпчилик розилик нима эканлигини охиригача англаб етмайди. Шунинг учун ҳам баъзи сўзларни розилик аломати дея қабул қилади.

Розилик – бу аниқ ва ишонч билан ҳамда босимларсиз айтилган “ҲА” жавоби.

Масалан:

Сукут – розилик аломати эмас
Назорат, босим, кўндириш, зўравонлик натижасида олинган розилик – розилик эмас
“Агар сен хоҳласанг...” – дейиш ҳам розилик ҳисобланмайди
Бақириб чақириб, баланд овозда қаршилик кўрсатилмаса ҳам – ҳар доим розилик аломати бўлавермайди
“ЙЎҚ” “ҲА” дегани эмас. “ЙЎҚ”- бу норозилик

Розилик бериш қийинми?

Йўқ, розилик бериш – қийин эмас. Худди рад жавоби каби. Бунинг учун адвокатлар бўлиши шарт эмас.

Шунчаки инсонлар бир-бирига ғамхўрлик қилишлари керак ва рад жавобини ҳақорат деб билмаслиги ёки ҳиссиётлар тугашига боғламасликлари лозим.

Жуфтингиз ўзини ёмон ҳис қилаётгандир, кайфияти, иштиёқи йўқдир. Бу нормал ҳолат.

Эр-хотин ўртасидаги нозик масалада ҳам фаол розилик бўлиши шарт.

Розилик сўраш орқали биз ғамхўрлик кўрсатамиз, ишончни мустаҳкамлаймиз ва хавфсизлик муҳитини яратамиз. Бундай муносабатларда розилик сўраш ва норозилик билдириш айб эмас. Унутманг, доимий саволлар ва мурожаатлар натижасида муҳаббат сўнмайди. Зеро, меҳрни мустаҳкамлайдиган қадрли омил, бу ишонч.

Розилик беришнинг 3 асосий хусусияти:

Аниқ ва лўнда: Қандайдир ҳаракат учун розилик сўрайсиз ва аниқ равишда “Ҳа” деган жавобни оласиз. Сукут – розилик аломати эмас.
Эркин танлов: розилик эркинлик ва ихтиёрийлик асосида берилиши керак. Узоқ муддатли оилавий ҳаётда ҳам розилик сўраш нормал ҳолат ҳисобланади. Хохламаяптими, унинг жуфтига қарздорлик жойи йўқ. Ўзингизни ҳеч қачон мажбурламанг.
Бекор қилиш мумкин: розилигингизни ҳар қандай вазиятда “бекор қилишингиз” мумкин. Вазият ўзгаради, ноқулайлик пайдо бўлади. Розилик берганман, мажбурман, кабилида иш тутманг. Зеро, сизнинг қулайлигингиз биринчи ўринда.

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Ўқувчилардан

Ҳаётимда бошимдан ўтганларни ёзишга узоқ вақт ўйландим, охири ёзишга қарор қилдим. Олий маълумотли ўқитувчиман. Мактабда ўқувчиларга дарс бераман. Рўзғорда ҳам, ишда ҳам ҳаммасига улгуриб зиммамдаги вазифаларни уддалайман. Турмуш ўртоғим мени яхши кўрарди, ҳурматимни жойига қуяди, урмайди, доим кўнглимга қарайди.

Лекин, афсуски неча йиллик турмуш ўртоғим хиёнатига дуч келдим. Фақат телефонда гаплашади, деб ўйлардим. Афсуски, хиёнати тўшаккача борибди. Ўз кўзим билан кўргач, ҳаётдан шунақа совиб кетдим. Бир нафар қизимиз бор, ҳозир иккинчиси туғилиш арафасида.

Эрим қилгам ишидан хулоса қилар деб болалар учун барчасига кўз юмгандим. Аммо, у ҳали ҳам хиёнат қилиб юрибди. Кетай десам болалар тақдирини ўйлайман. Нима қилишга бошим қотган...

===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

‼️Лойиҳадан: Аноним, психолог маслаҳатини олиш учун Телеграм ботимизга ёзишингиз мумкин: nemolchibot
_______
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ҳар 10 дақиқада дунёнинг қайсидир чеккасида ўсмир қиз зўравонлик оқибатида вафот этади. ЮНИСЕФ берган бу маълумотлар одамни қўрқитади ва нима учун, нега айнан қизлар, деган саволларни пайдо қилади.

Сабаблардан бири аёл-қизларни объектлаштириш ҳисобланади. Хўш, у нима?

➡️Объектлаштириш – бу инсонни шахс сифатида эмас, балки қандайдир вазифаларни бажариш мақсадида уни объект сифатида қабул қилиш. Бу дегани инсон қиёфасида ўз мақсадига эришиш воситасини кўриш. Энг ёмони, бу йўлда одамнинг ҳуқуқлари, эркинлиги, истак-хоҳишлари инобатга олинмайди. Масалан, синфдошидан фақат уй вазифаларини кўчириб олиш мақсадида фойдаланиш. Қолган вазиятларда у рад этилади, дўстлик таклиф қилинмайди, суҳбатдош сифатида уни менсишмайди.

➡️Жинсий объектлаштириш

Бундай муносабатларда аёл ёки эркак жинсий объект сифатида қабул қилинади. Асосан аёллар ва қизлар жинсий объектлаштириш қурбонига айланади. Улардан жинсий майлни қондириш ёки фарзанд кўриш мақсадида фойдаланишади. Масалан, йигит севган қизидан муҳаббатини исботлаши учун қучоқлаш, ўпич олиш ва ҳатто жинсий муносабатларни талаб қилади.

Ижтимоий тармоқлар вазиятни чуқурлаштиради

Ижтимоий тармоқлар ёрдамида “гўзаллик ва хулқ-атвор стандартлари”ни тарқатиш осонроқ. Бундай стандартларга мувофиқ кимнингдир меҳрига эришмоқчи бўлган аёл-қизлар ташқи кўринишини намунадаги аҳлоқсиз қаҳрамонларга ўхшатиши керак. Унинг устига ижтимоий тармоқ тимсолларига ўхшамоқчи бўлган аёллар ўзидан кўнгли тўлмайди, тушкунликка тушади. Dove Self Esteem Project лойиҳаси доирасида ўтказилган тадқиқотларга кўра, дунё бўйича фақат 11% қизлар ташқи кўринишидан кўнгли тўлар экан, қолганлари эса ўзидан мамнун эмас.

Мукаммал инсоннинг ўзи йўқ

Мукаммал аёл-қиз мавжуд эмас. Ҳамманинг ўзига яраша камчиликлари ва нуқсонлари бор. Жуда яхши бўлиш учун ҳам бирдек формула яратилмаган. Чунки ҳар бир аёл ўзига хос, бетакрор. У кимнингдир талабига жавоб бериши шарт эмас. У ўзлигини сақлаб қолиши керак.

Жинсий объектлаштириш қизларга нисбатан зўравонликка олиб келади

Жинсий объектлаштириш жамиятда гендер қолипларни келтириб чиқаради, уларга кўра, қизларга нисбатан зўравонлик оддий ҳолат сифатида қабул қилинади. Сабаби қиз болага жинсий объект сифатида қаралади, унинг истаклари инобатга олинмайди. Мабодо қиз бола бундай муносабатга қаршилик қилса, жамиятда уни жазолашади. Шундай тарбия билан катта бўлаётган ўғил болалар учун зўравонликнинг ҳар қандай кўриниши оддий ҳолга айланади. Йигитлар аёл-қизларни ҳурмат қилмайди, уларни қадрсизлантиради.

✔️Хулоса
Зўравонлик ўз ортидан бошқа зўравонликларни келтириб чиқаради. Кимнидир буюм сифатида кўрадиган жамиятда яшаётган бўлсангиз, бир кун келиб сизни ҳам буюм деб билишлари ҳеч гап эмас. Келинг, зарарли одатларни четга сурамизда, ҳар бир инсонни ўз истаклари, мақсадлари, хулқ-атвори ва иродаси билан қабул қиламиз.

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Ўқувчилардан

Икки нафар фарзандим билан ота уйида яшайман. Эримни ичиб келиб аёвсиз калтаклашидан, масъулиятсизлигидан мажбур бўлиб ота уйида ўтирибман. Уйда акамнинг 4 та ўғли бор. Мени ва фарзандларимни бу ерда ўтиришимни ёқтиришмаяпти, уйдан кетсин, эри билан ярашиб кетсин, деб жанжал қилади.

Шарт кетворай десам эр билан яшаш ҳам қийин, уни аёвсиз калтаклашларидан чарчадим. Ижарага чиқай дисам ҳам ижара пули, озиқ-овқат, фарзандларим билан қийналаман деб қўрқаман.

Нега бу ҳаётда аёл кишига бунчалик қийин?! Яхши эр бўлганда ҳеч қачон ота уйига қайтиб келмасдим...

===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

‼️Лойиҳадан: Аноним, психолог маслаҳатини олиш учун Телеграм ботимизга ёзишингиз мумкин: nemolchibot
_______
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Тошкент вилоятида марҳума аёлнинг қариндошлари унинг қотиллигида эрини гумон қилмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, аёл катта тезликда машинадан тушиб ўз жонига қасд қилган.

Қайд этилишича, ҳодиса Қуйичирчиқ туманида содир бўлган. Марҳуманинг яқинлари эри уни калтаклаб ўлдиргани, сўнг ҳаракатланаётган машинадан улоқтириб юборганини тахмин қилмоқда, бироқ тергов идоралари аёлнинг ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги маълумотни ишончли деб ҳисобламоқда.

Марҳуманинг опаси ҳам журналистларга фожиа содир бўлганига 20 кун ўтгани, бироқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фожианинг асл сабабларини аниқлаш учун ҳеч нарса қилмагани, фақат ўз жонига қасд қилиш версиясини кўришаётганини айтди. Аёл маҳаллий прокуратура органларига мурожаат қилган, бироқ у ерда ҳам унга адвокатларга пул сарфламаслик, балки марҳуманинг фарзандларига ғамхўрлик қилиш тавсия қилинган. Марҳуманинг қариндошлари, шунингдек, унинг эрини экспертизага пора берганликда гумон қилмоқда.

Марҳуманинг қариндошларини қўшнилар ҳам қўллаб-қувватламоқда. Улардан бирига кўра, марҳуманинг танасидаги излар қаттиқ калтакланганидан далолат беради.

Прокуратура ушбу ҳолатни назоратга олди, қайта суд-тиббий экспертиза тайинланди, шундан сўнг вазиятга баҳо берилади.

Нигина

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

“Юбкалар, пошнали туфлилар кийиб юришингиз роса ўзингизга ярашади”, “буни худди эркакларга ўхшаб уддалайсан-а” деган “ҳушомадлар”ни эшитиб турсангиз керак. Улар бир қарашдан оддий бўлиб кўринсада, лекин аслида қатъий гендер чегараларга солиб қўяди.
Бу каби ҳушомадларни мутахассислар сексизм деб аташади. Уларнинг асосида патернализм, яъни кўпроқ юқори лавозимдаги шахснинг қуйи лавозимдаги инсон устидан назорат ўрнатиш ҳаракати ётади. Аёлларга айтиладиган яна бошқа гаплар ҳам бор: “Бу вазифани сизга беролмайман, уддалай олмайсиз, яхшиси ўзим бажараман”, “Машинани ўзим бошқарганим маъқул, сен қийналасан”. Бу билан кимдир аёлларни аягандай бўлиши мумкин. Лекин аслида улар гендер қолипларни янада мустаҳкамлаб, на эркакларга, на аёлларга фойда келтиради. Сексизм ғоялари аёлга нисбатан зўравонликни оқлайди.

Мутахассислар 19 та давлат ичида (Австриядан тортиб, Ботсванагача) 15 000 нафар аёл-эркаклар орасида сўровнома ўтказишди. Иштирокчиларга сексизм йўналишидаги турли мурожаатларни эшиттириб кўришди. Сўнгра уларнинг хулосалари йиғилди. Мутахассисларнинг хулосаларига кўра, ўзига нисбатан салбий муносабатни кўп сезадиган аёллар яшайдиган давлатларда эркаклар ўзларини худди ҳомийдек тутишади. Ҳомийлик ниқоби остида эса зўравонликнинг ҳар хил кўринишлари ўрин олган. Шунингдек, бундай мамлакатларда аёлларнинг сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги ўрни жуда паст.

Кўп ҳолатларда эркаклар аёлларга ҳушомад қилаяпман, деган баҳонада ёки уларнинг устидан кулишга ҳаракат қилади, ёки зўравонликни сингдирмоқчи бўлади, ёки бузуқ фикрларини амалга оширишга ошиқади.

“Ишхонадаги ҳушомадлар харассментнинг бир шакли, - дейди экспертлардан бири. – Улар аёлни қолипга солиб қўяди. Энг катта муаммо, бу каби муаммоларга жамоаларда эътибор беришмайди. Баъзи идораларда эса очиқчасига аёллар камситилади. Натижада аёлнинг ўзига берадиган баҳоси тобора тушиб, психологик муаммоларга дуч келади”.

Эркак ҳамкасби томонидан худди дўстона оҳангда айтилган ҳушомад гоҳида аёлларни хавотирга солади. Чунки аёллар эркаклардан кўра ташки кўриниши бобида кўпроқ таъсирчан ҳисобланади.

Қандай жавоб қайтариш керак?

Бировларнинг фикрига суяниб қолган ва шахсий чегараларини белгилай олмайдиган аёллар ҳушомадларга қандай жавоб беришни билишмайди. Ҳар бир аёл: “Менга ҳозир гапираётган гапингиз ёқмаяпти, менга нисбатан бундай фикр билдирманг”, - дея олиши шарт. Аёллар ўзларига ёқмайдиган фикр-мулоҳазаларга албатта жавоб беришлари керак. Айниқса, ҳар куни ишлайдиган жамоасида нотўғри муомалага нисбатан чидаб юриш нотўғри. Бизда андиша, ўзбекчилик деган хислатлар борки, аёл муаммосини ҳамманинг муҳокамасига чиқаришни истамайди. Зўравонлар эса бундан фойдаланади.

Дейлик, ҳамкасбларингиз билан ўз автомашинангизда кетаяпсиз. Эркак ҳамкасбингиз шундай деди:
— Машинани яхши бошқарар экансиз. Аёл киши бўлсангиз ҳам.
Сизнинг жавобингиз қуйидагича бўлиши керак:
— 14 йиллик стажим бор. Бу стаж аёл учун ҳам, эркак учун ҳам яхшигина тажриба.

Бу каби фикрлар билан сиз суҳбадошингизни тарбиялайсиз. Чунки барча эркаклар ҳам ҳушомадларни ёмон мақсадда айтмасликлари мумкин. Баъзи эркакларга биргина фикрнинг ўзи кифоя, кейинги сафар у ўйламасдан гапирмайди.

Ҳушомадларнинг асл мақсадини тушуниб олиш ҳам муҳим: шунчаки суҳбатни бойитиш учун айтиляптими, аёлнинг кўнглини кўтаришни мақсад қилганми, мулоқотни енгилроқ томонга бурмоқчими ёки муносабатларни мустаҳкамлаш учунми.

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанцияси собиқ мактаб психологи А.Э. Гасановга нисбатан олдинги инстанция қарорини бекор қилди.

Аввалроқ 3-5-синф ўқувчиларига уятсиз ҳатти-ҳаракатлар қилган Гасанов Азад Элдарович педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги қўшимча жазони ўташдан шартли равишда озод этилгани ҳақида ёзган эдик.

Олий суд матбуот котиби Азиз Абидовнинг Сукут сақлама лойиҳасина маълум қилишича, бугун Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида мазкур иш бўйича очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Раислик қилувчи судья О.Илҳомжонов ва судьялар Ф.Эргашев ва А.Шамсудиновалар иштирокидаги судьялар ҳайъати иш материалларини ўрганиб, биринчи инстанция суди муддатидан олдин ҳал қилув қарори қабул қилиб, Гасановнинг аризасини қаноатлантирган деган хулосага келди. Апелляция инстанцияси Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2023 йил 4 августдаги ажримини бекор қилиб, янги иш кўриш учун биринчи инстанция судига юборди.

Таҳририятдан:
Мазкур ажрим А.Гасановнинг икки йил муддатга педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан икки йилга маҳрум қилиш тарзидаги қўшимча жазодан шартли равишда озод қилинишигагича тааллуқли. Унга ўша 2 йилдан 14 ойга яқин муддатини ўташ қолганди. Уни шартли равишда озод қилиш билан боғлиқ бошқа қарорлар бекор қилиниши мумкин эмас ва бу судьянинг айби эмас, балки қонун ҳужжатларининг ўзига хос хусусиятлари. 2023 йил 8 март куни Гасанов 60 ёшга тўлди ва нафақага чиқди. Ўша пайтда у ахлоқ тузатиш ишларига ўтказилиб бўлганди ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 46-моддасига мувофиқ, ахлоқ тузатиш ишлари пенсия ёшига етганларга нисбатан қўлланилмайди.

#СукутСақлама #Қонунлар

Читать полностью…
Подписаться на канал