sukutsaqlama | Неотсортированное

Telegram-канал sukutsaqlama - Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

2427

18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа. https://www.facebook.com/SukutSaqlama/ Ҳикоянгизни аноним юборинг: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Подписаться на канал

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Фикр

Аёллар гуруҳларидан бирида бир аёл аноним тарзда пост ёзяпти:

«4 ой аввал жарроҳлик йўли билан фарзандли бўлдим. Биринчи қизимни ўзим туққанман, иккинчисида йиқилганим сабаб, операция қилиб, болани кесиб олишди. Муддати етгунча шифокорлар назоратида бўлдик, эрим болам қиз туғилганига норози бўлиб юрганди, иккинчиси бу аҳвол бўлиб туғилгач, туғруқхонада, ношукрлиги учун тавба қилиб, ҳатто мендан ҳам кечирим сўраганди. Энди ўғлим туғилгач эса...

Гап шундаки, кесареводан кейин 6 ойгача спирал қўйдириш мумкин эмас экан, эрим эса ОК ичишимга қаршилик қиляпти, ажрим шарти билан. Ўзи ҳам эҳтиётини қилишни истамайди, мен эса яна ҳомиладор бўлишни истамайман. Шу учун бир-икки марта баҳона билан рад қилдим, шундан муаммолар бошланди. Оилавий ҳаётимиз номигагина бўпқолган, эрим жаҳлдор, ҳар нарсадан жанжал чиқарадиган инсонга айланган. Баъзан, кечалари уйга келмайди. Кўчадан кимнидир топгангаям ўхшайди, ҳозир борманми-йўқми - ишиям йўқ. Эримни қандай қилиб аввалги ҳолига қайтарсам бўлади? Қўлимда учта ёш бола, ўзим билан оввора бўлиб қолдим, оиламни қандай сақлаб қолсам бўлади? Бирор маслаҳат беринглар...»

Кўпчиликнинг жавоби, асосан, болалар билан оввора бўлиб қолиш керакмас, сал ўзига қараб, ширин гаплар билан эрнинг кўнглини олиш керак, эрингизга беэътибор бўлиб қолгансиз, шунинг учун меҳрни кўчадан қидиради. Сиз унга билдирмасдан ўзингиз сақланиб юраверинг, мен 4 ойда қўйдирганман, ҳеч нима қилмайди, деган мазмунда. Ҳатто, нега бунақа одамдан қаторлаштириб туғасиз, деганларам йўқ эмас.

Уларни ўқирканман, жавобсиз саволлар миямда айланаверади:

⁉️Жамиятимиз нега бунақа?
⁉️Нега аёл ҳамиша ўзини фидо қилиши, тўкилиб тамом бўлиши керак? Нега ўз ҳаётини ўзи истаган тарзда яшаб ўтиши мумкин эмас?
⁉️Нега эркаклар билан бир сафда, бошқа аёллар ҳам худди шундай бўлиши керак, деб ҳисоблашади? Ўша оловдан ҳар бир аёл ўтиши керак, деб ҳисоблашади?!
⁉️Нега аёл ҳамиша эркакка қуллуқ қилиб яшаши керак?!

Бечора аёлга раҳмим келди. Ўзи яқиндагина кесилиб-тикилиб, яримжон бўлиб, бола туққани, кечани кеча, кундузни кундуз демай, болага қараши ва бола битта эмаслиги, уй-рўзғор юмушлари, келинлик «хизмат»лари, бу ҳам етмагандек, эрнинг «юргич»лиги...

«Ҳой, номард, хотининг болаларингни кўчадан топиб опкелгани йўқ, ота уйидан эргаштириб келгани йўқ, жони оғриб, ўлим билан олишиб, сенинг наслингни давом эттиряпти! Бола ясашни билдингми, унинг парвариши, тарбияси, таъминоти масъулиятиниям бўйнингга олгин-да! Хотининг бола туққунча, бутун соғлиғини тўкиб-сочиб, харжлаб бўлди, ҳали эмизгунча яна қанча куч-қувватини сарфлаши керак! Қўй, у ҳам бироз ўзини тикласин, «тирилиб» олсин! Боланинг ҳаётида онадан кўпроқ иштирок эт, бу борада ундан ўзиб кетолмасанг ҳам. Бу билан ҳам оталик бурчингни бажарасан, ҳам «кўчадан меҳр излаш»га вақтингам, хоҳишингам қолмайди!»

Ўша анонимканинг эргинасига нисбатан шу гапларни айтгим/ёзгим келди. Бўралатиб сўкким келди, сўкинишни билмаганим учун, «Эрингизни оиладан ҳайдаб юборинг!» - деган саркастик изоҳ ёзиб қўяқолдим. Ахир аёл меҳр истамайдими? Эътибор истамайдими? Ҳордиқ истамайдими?!

Қисқаси, ўша аёл нима қилади, билмайман. Нима маслаҳат беришниям билолмадим. Оила қуришга тайёр бўлмаган одамлар ота бўлиш масъулиятини, аёлга қандай муносабатда бўлишни билармиди? Унақаларга Худодан инсоф сўрашдан бошқа чора йўқ, афсуски...

#СукутСақлама #Фикр

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

“Bu oilaga qarshi jinoyat”, “Konstitutsiyamizda dunyoviy davlat deb yozib qoʻyilgan” – tarmoqda koʻpxotinlik va uning targʻibotiga chek qoʻyish muhokamasi

Dastlab instabloger Gulzoda Abdullayevaning eriga 2-xotin sovgʻa qilgani aks etgan video tarqaldi. Internet foydalanuvchilari, ayniqsa bloger Shahnoza Soatovaning ijtimoiy tarmoq sahifalaridagi postlari muhokamalarning yangi toʻlqinini boshlab berdi deyish mumkin. Oyina.uz mazkur mavzu atrofidagi muhokamalarni bir yerga joyladi.

Batafsil: https://oyina.uz/uz/article/1940

Rasmiy sahifalarimiz👇

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Nemolchi.uz лойиҳаси 3−5-синф ўқувчиларини ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлаган ва 2 йилга озодликдан маҳрум этилган мактаб психологи Азад Гасанов муддатидан олдин озод этилгани ҳақида хабар берди. Тошкент шаҳри таълим бошқармаси эса у ҳозирда ҳеч қайси мактабда ишламаётганини маълум қилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/08/14/case/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

"Сукут сақлама" таҳририятига Дилдора (исми ўзгартирилди) исмли аёл мурожаат қилди. Унинг воқеаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари номуси топталган қизларга муносабатини акс эттиради.

Қизнинг сўзларига кўра, 2020 йилнинг октябрь ойида у Самарқанд вилояти туманларидан бирида участка нозири бўлиб ишлаган Ахрор исмли йигит билан танишиб қолган. Улар ўртасида муносабатлар бошланди, эркак қизга уйланишга ваъда берди. 2020 йил 7 декабрь куни Дилдора ва Аҳрор учрашади, эркак хизмат уйидан нимадир олиши кераклигини айтади (у хизмат квартирасида яшар эди) ва Дилдорани уйига таклиф қилади, лекин қиз уни ташқарида кутмоқчи бўлади. Ахрор уйга бирга киришга қизни кўндиради. Ахрор қизни хонага олиб кириб, эшикни қулфлайди ва қизга ташланади. Дилдора қаршилик қилди, лекин жисмонан ундан кучлироқ эркакка қаршилик қилишга, табиийки, кучи етмади. Аҳрор қизнинг номусига тегади ва ишини қилиб бўлгач, қизга уйга кетишини айтади. Дилдоранинг аҳволи оғир эди, бўлган воқеани онасига айтиб берди. Унинг онаси зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ариза билан мурожаат қилган ва суд-тиббий экспертиза тайинланган. 2020 йил 10 декабр куни экспертиза ўтказилди, унда баданида енгил тан жароҳатлари борлиги, шунингдек, жинсий зўравонлик ҳолати тасдиқланди. Ахрорга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Аммо у жазоланмади.

Давоми карточкаларда 🔽🔽🔽

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Ўқувчилардан

Эрим билан 6 йил олдин турмуш қурдик. 2 та фарзандимиз бор, 4 ёш ва 2 ёш. Эрим телефон тутишимга карши, жудаям қаттиқ қўл, уз ота-онам билан ҳам гаплашишимга қўймайди.

Ҳатто уй телефонимиз ҳам йўқ, эшикдан ташқарига чиқаришмайди, қайном ҳам зуғум қилади. Турмуш ўртоғимга мени ёмон кўрсатиб қўйиб, эрим эса мени тутиб олиб дўппослайди, фарзандларимни ҳам аямайди.

Ўзимни аёл сифатида ҳам хис қила олмайман. Жудаям рашкчи, арзимаган нарсадан камчилик топиб жанжал килади. Мен эса ундан кечирим сўраб, усиз яшамаслигимни ёлвориб айтишим керак бўлади.

Қайнонамнинг туҳматларига ишониб, мени уйдан ҳайдайди, қаерга бораман, кимдан ёрдам сурайман, эрим мени текинтомоқ дейди. Бу уйда умуман яшашни хоҳламайман. Ҳатто тушкунликка тушиб, жонимга қасд қилиб қўйишдан қўрқаман, фарзандларим тақдирини ўйлайман.

Мен фарзандларим бахтли яшашларини, тинч муҳитда ўсишларини истайман...

===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

‼️Лойиҳадан: Аноним, психолог маслаҳатини олиш учун Телеграм ботимизга ёзишингиз мумкин: nemolchibot
_______
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Подъездда 16 ёшли қизга ташланган эркакка жиноят иши қўзғатилди

Аввал биз подъездда вояга етмаган қизга тажовуз ҳолатини ёритган эдик. Шунда маълум бўлдики, эркак 2023 йилнинг май ойида ҳам ёши катта аёлга тажовуз қилган экан. Унинг шахсига аниқлик киритилди - тажовузкор 2001 й.т. А.Б.Хасанов эканлиги маълум бўлди.

Аммо ўхшаш икки ҳолатдан кейин ҳам ички ишлар бўлими бу жиноятларни шаҳвоний шилқимлик ва майда безорилик деб таснифлаган. Воқеа эълон қилинганидан сўнг, обуначи биз билан боғланиб, айнан Хасанов унга 2022 йил ноябрь ойида таъқиб қилганидан гумонланаётганини билдирди. Уни кўчадаги камера тасвирга олган, кейин эса у топилмаган ва иш ёпилган.

Қиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан боғланди, энди бу эпизод ҳам ўрганилади.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “д” банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу модданинг ушбу қисмига кўра, у уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ҳозирда эркак ҳибсга олинган. Биз бу ишнинг боришини кузатишда давом этамиз ва аёллар ва бир қизга камида уч марта ҳужум қилган шахс қонун доирасида жазоланишига умид қиламиз.

Агар сиз ёки танишларингиз ҳам бу одам томонидан ҳужумга учраган бўлса, биз билан боғланинг.

#СукутСақлама #Қонунлар #АдолатТалабҚиламиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Жиноят ишлари бўйича Марғилон туман суди кўп хотинли эркакка икки йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини берди

Ишсиз, муқаддам судланган 56 ёшли марғилонлик Камилов Шавкат 2022 йилнинг ноябрь ойидан 2023 йилнинг январь ойигача икки аёл билан яшаб келган, улардан бири хотинининг жияни.

Nemolchi.uz таҳририятига маълум бўлишича, Камилов 1995 йилдан М.М. билан қонуний никоҳ асосида яшаб келган, уч нафар фарзандлари бор. 2012 йилда хотини уйга ўз қиз жиянини олиб келди ва ўшандан бери қиз улар билан яшайди. М.М.нинг сўзларига кўра жияни уйдан тез-тез чиқиб кетадиган бўлгани учун эрига уни ўз никоҳига олишини айтган. 2022 йилнинг ноябрь ойида қўшнилари Б.Исаков уларни никоҳлаб қўяди ва у жияни билан хотини билан яшаган айни уйда яшаб келади.

2023 йилнинг январь ойида жияни М.М. билан урушиб қолади ва уйдан чиқиб кетади. Уни топиш учун прокуратурага ариза билан мурожаат қилишди. Прокуратура ходимлари қизни топишади ва эркакнинг кўп хотинли эканлиги, эҳтимол, ўшанда маълум бўлди.

Июль ойининг ўртасида Камилов ишини кўриш якунланди. Судда у ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди, иккала аёл даъвоси йўқлигини билдирди. Суд буни ва қарамоғида учта боласи борлигини инобатга олди ва Камиловга ЖК 126 (Кўп хотинлилик) моддаси билан икки йил аҳлоқ тузатиш ишларини тайинладий. Мазкур модда бўйича минимал санкция - 16,5 млн сўм миқдорида жарима, энг кўпи - 3 йил қамоқ жазоси.

#СукутСақлама #қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Патриция Гольдман-Ракич, фалсафа доктори (1937–2003)

Алтсгеймер касаллиги, церебрал фалажлик, Паркинсон касаллиги, шизофрения - олимларнинг бу ва бошқа кўплаб ҳолатлар ҳақидаги тушунчалари Патриция Голдман-Ракичнинг новаторлик тадқиқотларига асосланади.

Патриция Голдман-Ракич 1937 йил 22 апрелда Массачусетс штатининг Салем шаҳрида туғилган. 1963 йилда Калифорнияда докторлик диссертациясини олган Голдман-Ракич миянинг фронтал олди қобиғи схемаси ва унинг ишчи хотира билан алоқасини кашф этди ва тасвирлаб берди.

Гольдман-Ракичнинг мия фаолияти билан боғлиқ тадқиқотлари ҳақида ёзган илмий мақоласи когнитив илм-фанда энг нуфузли мақолалар юзталигига киради.

Фаолияти давомида у 200 дан ортиқ мақолалар чоп этди ва кўплаб мукофотларга сазовор бўлди. 1990 йилда у АҚШ Миллий Фанлар академиясининг аъзоси бўлди.

Матн: Росина
Дизайн: Ибрагимова Асаль

#СукутСақлама #Аёллар #womenempowerment

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Бу йилнинг май ойида Nemolchi.uz таҳририятига 12 ёшли қизнинг онаси мурожаат қилди. Унинг сўзларига кўра, пенсиядаги мусиқа ўқитувчиси, 1957 й.т. Султанов Александр, унинг қизига дарс бериш асносида икки йил давомида унга тегажоғлик қилиб келган, охиргисида эса номусига тегишига сал қолди. У оиланинг тўлиқ ишончига кириб, ҳатто уларнинг уйига ҳам бориб турарди. Аввал қиз машғулотларга ўз ота-онаси билан қатнарди, лекин шу йилнинг март ойидан бошлаб бир ўзи қатнай бошлади — оила унга тўлиқ ишонди, эркак эса бундан фойдаланди.

«Биринчи марта қизим бир ўзи келганида у қизимизга дарс беришдан бош тортишини ва у ҳаётда ўрнини топа олмаслигини айтди. Мусиқа унинг орзуси эканлигини билиб туриб, уни қадрсизлантириб, қиз уларнинг "ўзгача" муносабатларини қабул қилишини уқтириб келади. Ота-онасига айтадиган бўлса, у қизнинг яхши шуғулланмаётганини айтиш билан қўрқитади».

Жабрланувчи онасининг сўзларига кўра, Султонов тизимли равишда қиз ёлғиз келганида уни ўпиб, ички кийим остидаги тана қисмларини ўпиб, бармоғини тиқарди. Қизнинг телефонидан порнографик характердаги сайт ва комиксларни очиб, жинсий яқинлик таклиф қилган. Қизча шокка тушар ва ундан бундай қилмасликни сўрарди. Ҳатто ўз жонига қасд қилишни ҳам ўйлар экан.

19 май куни қизча навбатдаги машғулотга келади. Ўқитувчи маст ҳолатда бўлган ва киришиданоқ қизчага тегажоғлик қилиб, номусига тегмоқчи бўлади. Яхшиямки қизча қочишга улгуради. Уйга келгач, ота-онаси ундаги ўзгаришларни пайқаб, нима бўлганини сўрайди ва қизчадан суриштириб, бор ҳақиқатни билиб олишади.

«Ёши катта ёлғиз одам уйимизда деярли қариндошимиздай бўлиб қолганди, лекин тўлиқ ишончимизга кириб, қизимизга ифлос қилиқларини бошлайди. У узоқ давомида қизимизга тегажоғлик қилиб, қизимизни сукут сақлашга мажбур қилган. У эса қўрққанидан жим юрарди. Икки йил давомида режаларини тузиб, қизимизга илк дарсданоқ уларда ўзгача муносабат бўлишини билганини айтади... Биз нима қилишимиз керак? Кимдан ҳимоя излайлик?» — дейди ота-онаси.

Бизнинг маслаҳатимиз билан қизнинг онаси ҳуқуқ-тартибот идораларига (102, туман ИИБ ходими) мурожаат қилиб, Тошкент шаҳар прокуратурасига ҳам ариза ёзади. Улар тегишли текширувлардан ўтди, психологлардан бир қанча хулосалар ва тавсиялар олишди, терговчи уларни сўроқ қилди (бунда психолог/ўқитувчи бўлмагани учун Жиноят-процессуал кодекс талаблари бузилди). Суд-тиббий экспертиза қизнинг қўллари ва оёғида “кўп қонталашлар” борлигини тасдиқлади, улар жабрланувчи тасвирлаган вақт ва шароитларда содир бўлиши мумкин.

Айни вақтда Султанов гаров эвазига озодликда қолмоқда, иш эса ЎзР Жиноят кодексининг 129-моддаси 2-қисми билан квалификация қилиниши режалаштирилмоқда (16 ёшга етмаган шахсга уятсиз ҳатти-ҳаракатлар содир этиш). Нега 119-модданинг 4-қисми (14 ёшга етмаган шахс билан жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондириш) қўлланилмагани тушунарсиз. Бундай ҳатти-ҳаракатлар доимо шундай модда билан квалификация қилинган. Масалан, 6 ёшли қизчани подъездга олиб кириб, зўравонлик қилган эркак март ойида прокурорнинг протестидан сўнг 15 йил қамоқ жазосини олди.

Бу ҳолатда нима ўзгарди? Султонов А. 12 ёшли ўқувчига тегажоғлик қилган. Тергов ҳақиқатан ҳам унинг озодликда қолишини хоҳлайдими? Жиноят кодексининг 129-моддаси 2-қисми билан қоладиган бўлса, ҳа, у озодликда қолади, негаки эркак нафақахўр ва оғир бўлмаган жиноят учун қамоққа олиниши мумкин эмас. Аммо бу унчалик оғир бўлмаган жиноятми? Пенсия ёши зўравонлик учун ниқоб бўла оладими? Шундай бўлса ҳам, қонунга кўра, унга жазо муддатининг 2/3 қисмидан кўпроқ муддат берилмайди. Бош прокуратурадан ишни назоратга олишини сўраймиз 🙏

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз #қонунлар #болалар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ҳаётингизда ҳаммаси жойида, бир қарашдан одамлар сизга ҳавас қилади. Аммо юрагингиз бўм-бўш, ичингиздаги бўшлиқ сизни емираверади, хурсанд бўлишингизга бермайди, тобора ғамга ботириб бораверасиз. Психолог маслаҳати асосида бундай ҳолатни енгиш йўлларини кўриб чиқамиз.

➡️ҚАЛБ БЎШЛИҒИ ҚАНДАЙ ПАЙДО БЎЛАДИ
Психологик жиҳатдан қалбдаги бўшлиқни жиддий йўқотиш ҳиссига ўхшатиш мумкин. Ҳаётдан муҳим нарса кетгандек ва янгиси ҳали етиб келмагандай. Бу инсонлар, муносабатлар, ҳиссиётлар, воқелар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Одам хафалик, ғамгинлик, қувват йўқлигини ҳис этади. Унда қизиқиш йўқолади, бахтиёрлик сўнади.

Қалб бўшлиғига сабаб бўлувчи омиллар:

- яқин инсонни йўқотиш, муносабатлар узилиши, ҳиёнат;
- молиявий инқироз ёки иш йўқотиш;
- сурункали чарчоқ;
- ҳаётнинг бир хилда мазмунсиз кечиши;
- атрофни фақат тушкун инсонлар ўраб олиши;
- ижтимоий тармоқларга қарамлик.

➡️ҚАЛБДАГИ БЎШЛИҚНИ ЕНГИШ ЙЎЛЛАРИ

1. Қадр-қимматни кўтариш
Агар болаликда қадрингизни яхши билишмаган бўлса, улғайгач буни ўзингиз амалга оширишингиз мумкин. Бунинг учун ўзингизга эътиборлироқ бўлинг, ўзингизни танқид қилишни тўхтатинг, яхши ҳаракатларингизни мақтанг. Ҳар бир қадамингиздан хато изламанг ва ҳар куни бешта яхшилигингизни қоғозга ёзиб бундан фахрланинг.

2. Нуқтаи назарни ўзгартириш
Оддий нарсалардан ҳам қувонч излашга ҳаракат қилинг. Масалан, чарчагансиз, дам олишни истайсиз, лекин фарзандингизни машғулотдан олиб келишингиз керак. “Мажбурман” деган кўрсатмани “бундан мамнунлик оламан” деган тушунчага ўзгартиринг. Чунки фарзандларингиз ҳаётингиз қувончи, уларга қўшилиб муаммоларни унутинг, бирга ўйнанг, фурсатдан фойдаланинг.

3. Танлаш имконияти
Бир ишни мажбур бўлганингиз учун тинмай бажараверманг. Атрофга диққат билан назар солинг, бошқа юмушлар ҳам бор. Агар биронта ишдан зериккан бўлсангиз, бошқасига ўтиб кўринг. Таваккал билан иш тутинг.

4. Воқеаларни қабул қилиб, тин олиш
Ўзингизни тинч қўйинг. Салбий ҳисларнинг ҳаммасини унутинг. Мураккаб даврни қандай бўлса, шундайлигича қабул қилинг. Бу салбий ҳисларни ўйлаб, қийналиб юришдан кўра яхшироқ. Шундай экан, ҳаётингизнинг синовли давридан муносиб ўтиб, ёруғлик сари интилинг.

5. Ёрдам сўрашдан уялмаслик
Бунинг ёмон томони йўқ. Яқинларингиз, қариндошлар, дўст-дугоналар, уларга дардингизни айтинг. Баҳонада елкангиздаги оғирликдан ҳалос бўласиз. Қолаверса, энг муҳими, зарур маслаҳатлар оласиз. Яқин инсонларингиз сизни овутиш йўлини топишади.

Ички ўзгаришлар ташқи кўринишингизни белгилайди. Қалб бўшлиғини тўлдиришни истасангиз, ўз қадрингизга етинг, ички таянч ҳиссини шакллантиринг, қийинчиликларни қабул қилиб, яқинларга суянинг. Шунда ҳаётингиз қизиқарли ва мазмунли бўлади.

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Хушхабар

"Постда" нашрининг Сирдарё вилояти бўйича мухбири Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВнинг маълум қилишича, бедарак йўқолган қиз топилди.

Жорий йилнинг 24 июль куни Ховос туманида истиқомат қилувчи Ҳакимова Манзура Бекполат қизи бедарак йўқолган эди. У яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетганча, қайтиб келмаган.

Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида у топилиб, ота-онасига соғ-саломат топширилди.

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Шу йилнинг баҳорида 2019 йилда зўрланган қиз воқеаси ҳақида ёзгандик. Номусига теккан Ш.Шарипов у пайтда тизимда ишламаган, кейинчалик эса Миллий гвардия тизимига ишга кирган. Жабрланувчининг ота-онасидан иш бўйича тафсилотларни ёритмоқчимиз:

"Икки йил давомида иш судгача етиб бормаган. Жиноят иши даъво муддати ўтиб кетгани ва далиллар йўқиги важи билан ёпиларди. Иш Қибрай туман прокуратураси, Ҳарбий прокуратура, Бош прокуратурага оширилди. Сенаторлар ва Болалар омбудсманига ҳам мурожаат қилганмиз. Ҳаммаси беҳуда. Немолчи.уз таҳририятига мурожаат қилганимиздан сўнг бу ҳақда барча оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди. Шундан сўнг янги жиноят иши қўзғатилди.

Иш ўта муҳим ишлар бўйича катта терговчи, Тошкент вилояти прокуратураси ўта оғир жиноятлар бўйича бўлим бошлиғи Қосимов Азаматга топширилди. У ва унинг қўл остидаги ходимлар энг қисқа вақт ичида катта ишни амалга оширди, терговчи доимо биз билан алоқада бўлди, жиноятчининг айбини исботлаш учун барча гувоҳларни чақирди ва терговга ёрдам бериши мумкин бўлган барчасини қилди. 29 июль куни тергов ҳаракатлари якунланиб, дастлабки суд мажлислари ўтказилди ва иш яқин кунларда бўладиган судда қолди. Одил судловдан умид қиламизки, вақт йўқотилганига қарамай, жиноятчи жазоланади, токи келажакда бундай жиноятлар такрорланмаслиги ва сукут, қўрқитиш ва ёлланма адвокатларнинг кўплиги ниқоби остида зўравонлик жазосиз қолмайди".

Таҳририят номидан ишни судгача олиб борган прокуратура ходимларига миннатдорлик билдирамиз. Жабрланувчига тезроқ ўзига келишини тилаб қоламиз ва қизнинг яқинлари туфайли биз ҳам одил судловга ишонамиз.

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз #Болалар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Ўқувчилардан

Мен бир қишлоқ қизи эдим ва Тошкентга келганимга ҳали кўп бўлмаганди. Янгийўл туманида аммамларнинг уйидан шаҳарга репититорга қатнардим, мактаб ўқувчиси эдим.

Бир куни дарсдан кеч чиққанлигим боис қўшимча курсимга ўқишга кеч қолаётгандим ва шошилинчда таксида кетишга қарор қилдим. Бир такси келиб тўхтади ва нархини негадур савдолашмади, "бераверарсиз", деб менга қараб жилмайди, мен эса содда эканман, ўтиринг, деб олди ўриндиққа ишора қилса, индамай ўтирибман.

У машинани бошқариб бораркан бир қўли билан юзларимни силаб, ақлли қиз экансиз, зерикиб юргандим, бир шаҳар айланиб келмаймизми, деди. Мен шокда қолиб нима қилишимни билмасдим, юрагим эса ҳаддан зиёд тез урарди. Мени ҳаёлимда агар мен унга шантажлик қилиб бақирсам, қаршилик қиладиган бўлсам, у мени бир мушт уришда ҳушимдан кетқизади ва ҳамма ниятига етади деган фикр айланарди ва нима бўлганда ҳам қўрқаётганимни билдирмаслик ва уни куч ишлатишга мажбур қилмаслигим керак эди.

Мен унга майли фақат ҳозир дарсимга кеч қоляпман, камига бугун назорат тести олинади дедим, дарсимиз 14:00да бошланиб, 15:30 да якунланарди, унга эса дарсим 17:30 ларгача давом этишини ва ундан сўнг хоҳласа рақамимни беришимни ва дарсдан сўнг келиб мени олиб кетса албатта жон деб у билан айланишимни айтдим.

Аллоҳга шукурки у мени юзларимни силашдан нарига ўтмади ва ёлғонимга ишонди. Мен эса ишқилиб машинасини овлоқ жойга буриб кетмасдан тўғри шаҳар ичига ҳайдасин-да деб турардим ва шундай бўлди. Бахтимга катта трассали йўлда светофорнинг қизил чироғи ёниб қолди. Мен бу фурсатдан фойдаланиб, шартта машинадан тушиб қолишга улгурдим ва эшикни ёптим-да йиғлаб машиналар орасидан югуриб четга чиқиб олдим.

Йўл четида йиғлаб борар эканман, йўлда кетаётган айрим машиналар менга сигнал чаларди. Шундан сўнг мен таксига 2 йилча ёлғиз чиқолмай юрдим. Ҳар кимдан шубҳаланадиган бўлиб қолгандим. Ҳозир эса ўзимдан кўпроқ сингилларимдан ҳавотир оламан, онамга эса сабабини тушунтиролмайман.

===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

‼️Лойиҳадан: Аноним, психолог маслаҳатини олиш учун Телеграм ботимизга ёзишингиз мумкин: nemolchibot
_______
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Қашқадарёда эркак аёл номусига тегиш мақсадида унга ташланди

23 июль куни Қарши туманида жабрланувчи аёл дугонаси билан бир тадбирдан уйга қайтаётганди, бироқ эркаклар уларни таъқиб қилишди. Улардан бири қизни ерга йиқитиб, кўйлагини йиртиб, сочидан тортиб, зўрламоқчи бўлган. Ҳеч нарсага эриша олмагач, эркак уни каналга итариб юборди.

"Миллий" каналида ушбу ҳолатга бағишланган репортаж чиқди. Бир неча дақиқа давом этган лавҳа гендер зўравонлигини қандай ёритиш мумкин эмаслигига манба бўлди:

1️⃣Жабрланувчидан интервью олган муҳбир аёлнинг ўзи ҳам маст бўлмаганми деб сўрайди. Аёл маст бўлмаганини айтар экан, қўлида спирти ичимлик бор бўлганини айтди.

Бу нарса номусга тегишга уриниш ҳолатига нима алоқаси бор? Ёки зўравонни оқлаш усулими бу?

2️⃣Муҳбир негадир маҳалла фаолидан ҳам интервью олди. У йигитлар ўзаро тортишиб қолганини айтиб, эркак аёлни итарганини гапириб ўтди. Ва гапида аёлларга ўзларини бундай тутиш ярашмаслигини қистириб ўтди.

Маҳалла фаоли ҳам очиқчасига зўравонликда аёлни айблаяпти ва ўз гаплари билан зўравонни оқлаяпти.

3️⃣ Лавҳасига якун ясар экан муҳбир ҳам кечаси қўлида спиртли ичимлик билан кўчада юриш аёлларга хос бўлмаганини айтади.

Хўп, шунақа экан, нега эркакни биров танқид қилмаяпти? Ҳолатни видеога олган эркаклар-чи? Бунақа иш эркакларга ярашмаслигини биров айтадими ўзи?

Биз аввал гендер зўравонлик ҳолатларини ёритиш бўйича тавсияларимизни бериб ўтганмиз. Энг муҳим қоида - диққатни зўравонга қаратиш ва уни оқлашга уриниш ҳолатларига йўл қўймаслик.

Афсуски, аксарият ОАВ ва журналистлар ҳалигача аёлларга нисбатан содир этилган зўравонликда куннинг қоронғи вақти, қурбоннинг кийими, ҳатти-ҳаракати билан оқлайди ва зўравонга сувдан қуруқ чиқиш имконини яратмоқда.

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Вирджиния Апгар (1909-1974)

Виржиния Апгар, тиббиёт фанлари доктори, келиб чиқиши Нью-Жерси штатидан. У нафақат биринчи аёл анестезиолог (1938), балки Колумбия университетининг терапия ва жарроҳлик кафедрасидаги биринчи аёл профессор ҳамдир.

Виржиния Апгар Пресвитериан касалхонасида анестезиология бўлими бошлиғи лавозимига тайинланганидан кейин унинг бўлими акушерликда анестезиология соҳасида жуда кўп ишларни амалга оширади. Маълумотлар етишмаслиги, оналар ва чақалоқлар ўлимининг юқори кўрсаткичлари уни бу масалага жиддий киришишга ундади. Натижада, у шифокорга янги туғилган чақалоқнинг ҳолатини бир дақиқа ичида (1949 йилдан 1952 йилгача) имкон қадар тезроқ баҳолашга имкон берадиган клиник шкалани ишлаб чиқди. Апгар шкаласи янги туғилган чақалоқнинг бемор сифатидаги эҳтиёжларини аниқлашнинг биринчи клиник усули эди.

Шунингдек, Виржиния Апгар Жоан Бек билан биргаликда машҳур "Менинг чақалоғим яхшими?" китобини ёзган, унда у бир қатор туғма нуқсонларнинг сабаблари ва даволаш усуллари, ҳомиладор оналар кўриши мумкин бўлган эҳтиёт чораларини тушунтирган.
1995 йилда Апгар фандаги ютуқлари учун Миллий аёллар шон-шараф залига киритилди.

Матн: Росина
Дизайн: Ибрагимова Асаль

#СукутСақлама #Аёллар #womenempowerment

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанцияси собиқ мактаб психологи А.Э. Гасановга нисбатан олдинги инстанция қарорини бекор қилди.

Аввалроқ 3-5-синф ўқувчиларига уятсиз ҳатти-ҳаракатлар қилган Гасанов Азад Элдарович педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги қўшимча жазони ўташдан шартли равишда озод этилгани ҳақида ёзган эдик.

Олий суд матбуот котиби Азиз Абидовнинг Сукут сақлама лойиҳасина маълум қилишича, бугун Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида мазкур иш бўйича очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Раислик қилувчи судья О.Илҳомжонов ва судьялар Ф.Эргашев ва А.Шамсудиновалар иштирокидаги судьялар ҳайъати иш материалларини ўрганиб, биринчи инстанция суди муддатидан олдин ҳал қилув қарори қабул қилиб, Гасановнинг аризасини қаноатлантирган деган хулосага келди. Апелляция инстанцияси Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2023 йил 4 августдаги ажримини бекор қилиб, янги иш кўриш учун биринчи инстанция судига юборди.

Таҳририятдан:
Мазкур ажрим А.Гасановнинг икки йил муддатга педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан икки йилга маҳрум қилиш тарзидаги қўшимча жазодан шартли равишда озод қилинишигагича тааллуқли. Унга ўша 2 йилдан 14 ойга яқин муддатини ўташ қолганди. Уни шартли равишда озод қилиш билан боғлиқ бошқа қарорлар бекор қилиниши мумкин эмас ва бу судьянинг айби эмас, балки қонун ҳужжатларининг ўзига хос хусусиятлари. 2023 йил 8 март куни Гасанов 60 ёшга тўлди ва нафақага чиқди. Ўша пайтда у ахлоқ тузатиш ишларига ўтказилиб бўлганди ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 46-моддасига мувофиқ, ахлоқ тузатиш ишлари пенсия ёшига етганларга нисбатан қўлланилмайди.

#СукутСақлама #Қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Кўпчилигимиз болаликда мириқиб мультфильм томоша қиламиз ва аксарият қизлар эртаклардаги маликаларга ҳавас қилади. Аммо билмаймизки, улғайганимиздан кейин бу маликаларнинг муаммолари ортимиздан эргашади. Хўш, айнан қандай муаммолар бизни қийнайди?

➡️ БЕЛЛЬ
Мультфильмдаги шаҳзода нарциссизм ва худбинлик ортидан маҳлуқ танасига банди этилади. Инсонга айланиши учун у биринчи навбатда ўзи севиб қолиши, кейин эса кимнидир мажбурлаб ўзини севдириши керак. Аслида эса ҳар бир инсон ўз ҳислари учун ўзи жавоб бериши керак. Эртакдаги Белл кимнидир қутқариб қолиш учун, бировнинг мақсади йўлида ўзини қурбон қилиши шарт. Бу маҳлуқ ўрнида спиртли ичимлик ёки гиёҳванд моддаларга рўжу қўйган ҳар қандай эркак бўлиши мумкин. Аёллар ушбу эркакларни ҳаётга қайтариш учун бутун умрини ҳазон қилади.

➡️ АРИЭЛЬ
Ушбу мультфильмда она роли умуман йўқ. Ариэлни қаттиққўл ота катта қилади ва қизининг ҳаётидан истаганча фойдаланади, кўплаб тақиқлар қўяди. Энг ёмони, Ариэль севган инсони муҳаббатига эришиш учун ташқи кўринишини ўзгартириш керак. Бу эса томошабинга инсон борлигича бахтли бўлолмайди, деган тушунчани беради.

➡️ РАПУНЦЕЛЬ
Бу мультфильмда эса она роли бору, лекин ялмоғиз кампир тимсолида. У қизининг бахли ҳаёти учун тўсқинлик қилади. Бир куни Рапунцель ҳаётида нотаниш йигит пайдо бўлади, қизиғи, у ўғри ва муттахам. Қарабсизки, шунча камчилигига қарамай, йигит ҳамманинг меҳрини қозонади. Малика Рапунцель эса бошқа эртакдаги қаҳрамонлар сингари суюкли инсонини яхши томонга ўзгартириши шарт.

➡️ ЗОЛУШКА
Эртакдаги каби ҳеч нимага интилмасдан, сабр қилиб ўтирсанг, бир куни бахтга эришасан, деган ғоя ушбу мультфильмда мужассам. Бу синдром фаол ҳаракатлар қилмасликка ва ўзига бўлган ишончнинг йўқолишига олиб келади.

Ҳар бир мультфильм ўз замонасининг ғоясини акс эттиради. Шу сабабли фарзандингизга тўғри тушунтириб бериш сизнинг вазифангиз. Албатта, юқоридаги эртакларни кўришни тақиқлаш ҳам нотўғри. Аммо унинг қаҳрамонларини идеал қилиб олиш ярамайди. Аслида фарзандингиз мультфильмлари қаторида турфа хилликни таъминлаш керак. Афсуски, бугунги кунда қўрқинчли қаҳрамонлар, бир неча ҳайвон тасвирини ўзида жамлаган номаълум маҳлуқлар акс этган мультфильмлар ҳам йўқ эмас. Уларнинг салбий таъсири ҳақида эса кейинги таҳлилларимизда муҳокама қиламиз.

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Гертруда Элайон (1918-1999)

Биокимёгар ва фармаколог Гертруда Белл Элайон 1918 йил 23 январь куни Нью-Йоркда туғилган. Бобоси ошқозон саратонидан вафот этганида у 15 ёшда бўлган. Бу воқеа қизнинг келажакдаги карьерасини белгилаб берди ва у кимёгар бўлишга қарор қилди. Нью-Йорк университетида ўқиётганда у ўз синфида ягона аёл эди. 1941 йилда кимё бўйича магистрлик даражасини олди. Гертруда Элайон ўша пайтда аёлларга таъқиқлангани учун докторлик унвонини қўлга кирита олмади. Аммо Иккинчи жаҳон уруши аёлларга кўпроқ ҳуқуқ ва имкониятлар берди. 1944 йилда Гертруда «Веллкам» фармацевтика компаниясига ишга қабул қилинди. Бу ерда у 40 йил ишлади ва ҳамкасблари билан биргаликда фармацевтика соҳасида энг муҳим кашфиётлар қилади.

1988 йилда Гертруда Элайон Жеймс Блэк ва раҳбари Жорж Хитчингс билан биргаликда "дори терапиясининг муҳим тамойилларини кашф этгани учун" физиология ва тиббиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлди. У докторлик даражасига эга бўлмаган ва ҳатто шифокор бўлмаган ҳолда илк мукофотга сазовор бўлган шахс бўлди.

Элион ва унинг жамоаси 45 та патент, жумладан, лейкемия, герпес, ОИТСга қарши курашувчи дори-дармонлар ва мос келмайдиган донорлар ўртасида буйрак трансплантациясида тананинг бегона тўқималарни рад этишини камайтирадиган даволаш усулларини ишлаб чиқди.⠀

Нафақага чиққанидан сўнг у фаол ҳаёт тарзини давом эттириб, ЖССТ ва Америка Саратон тадқиқотлари ассоциациясида маслаҳатчи бўлиб хизмат қилди.

– Оғир меҳнатдан қўрқманг. Осон келадиган ишнинг ўзи йўқ. Бошқалар сизни фикрдан қайтаришига ёки муваффақиятга эриша олмайсиз, дейишига йўл қўйманг, – Гертруда журналистларнинг бундай натижаларга қандай эришганлиги ҳақидаги саволига айнан шундай жавоб берди. – Менга аёллар кимё соҳасида фаолият юрита олмайди, дейишган. Мен эса ҳалигача биз учун имконсиз бўлган бирон сабабни топа олмадим.

Матн: Росина
Дизайн: Ибрагимова Асаль

#СукутСақлама #Аёллар #womenempowerment

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Қалқонсимон без саратони энг кўп тарқалган онкологик касалликлар рўйхатининг бешталиги, ҳатто еттиталигига ҳам кирмайди. Аммо “сокин саратон” номи билан узоқ вақт белгисиз кечиши мумкин, хавфли томони ҳам шунда. Касалликни олдини олишдан ташқари, унинг ривожланишини эрта босқичда аниқлашнинг иложиси борми? Бу ҳақда шифокор-онколог Максим Юдин сўзлаб беради.

1️⃣ “ХАВФ ИНДЕКСИ”НИ АНИҚЛАБ ОЛИНГ
Ҳар қандай саратон профилактикасига доир биринчи қоида – бу хавф омилларини билиш. Қалқонсимон без саратони аёлларда кўпроқ учраши исботланган. Қолаверса, ёш ҳам аҳамиятли омил саналади: 40-45 ёшдан кейин онкологияга олиб борувчи мутациялар эхтимоли кўпаяди. Чунки организмнинг аномал ҳужайраларга қарши курашувчи иммун тизими илгаригидай кучли бўлолмайди.

Ниҳоят, агар қариндошларда (ота-она, ака-ука, опа-сингил, бобо-буви) қалқонсимон саратон кузатилган бўлса, эхтимоллик ортади. Бу эса, янада аниқроқ диагностикани талаб этади.

2️⃣ МУНТАЗА ШИФОКОРГА БОРИНГ
“Даволашдан кўра, олдини олган маъқул” формуласини онкологик касалликларга нисбатан ҳар доим ҳам қўллаб бўлмайди. Бу вазиятда “эртароқ аниқлаб, самаралироқ даволаш” қоидаси кўпроқ мос.
Кўплаб тадқиқотларнинг кўрсатишича, қалқонсимон без ўсмаси қанчалик эрта босқичда аниқланса, яшаб кетиш эхтимоли шунча юқори бўлади. Бу касаллик узоқ вақт симптомсиз кечишини инобага олсак, мунтазам профилактика кўрикларга бориб туриш нечоғли аҳамиятли экани аён бўлади. Эндокринолог мутахассис ёрдамга келади ёки агар хавф гуруҳига кирмасангиз, тор мутахассислар, терапевт ёки оилавий шифокор ҳам бўлади.

3️⃣ ТЕКШИРУВЛАРДАН ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЎТМАНГ
Қалқонсимон без саратони профилактикасида бош ва бўйин соҳасига иложи борича камроқ радиация нурини тушириш тавсия этилади. Шунинг учун ҳам компьютер томографиясига шифокор кўрсатмасисиз мурожаат қилманг. Сиз учун қандай текширувлар аниқ керак бўлишини мутахассис белгилайди.

4️⃣ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ОЛИБ БОРИНГ
Балансланган ва ранг-баранг овқатланиш, ҳафтасига камида 150 дақиқа жисмоний фаоллик, етарли уйқу ва минимум стресс — булар ҳар қандай саратон тури ва бошқа касалликларни камайтиришнинг оддий усуллари. Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш қийин бўлиб туюлиши мумкин. Аммо одатга айлантириб олсангиз, ўрганиб кетасиз. Тез суръатда юринг, сузинг, велосипед ҳайданг, сайрга чиқинг, севимли ишингиз билан шуғулланинг.

5️⃣ ЙОД МОДДАСИНИ ОШИРИБ ЮБОРМАНГ
Кўпчилик йод қалқонсимон без саломатлиги учун муҳим модда эканини билади. Шу билан бирга унинг ортиб кетиши ҳам зарарли. Шифокор кўрсатмасисиз асло йод препаратларини истеъмол қилманг.

6️⃣ ЎЗИНГИЗГА ЭЪТИБОРЛИРОҚ БЎЛИНГ
Соғлиғингизга эътиборлироқ бўлинг, вақтида шифокорга бориб туринг. Товуш ўзгариши, ютинишдаги қийинчилик, шамолламаган бўлсангиз ҳам томоқдаги оғриқ, давомий яллиғланган лимфа тугунлари ёки бўйиндаги шишлар шифокорга мурожаат қилиш учун сабаблардир. Улар ҳар доим ҳам саратонни англатмасада, бошқа жиддий касаллик белгилари бўлиши мумкин.

#СукутСақлама #лойиҳадан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

3-5 синф ўқувчиларини ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлаган мактаб психологи муддатидан олдин озодликка чиқди ва яна ўқитувчилик фаолиятига қайтди.

Ўтган йили Тошкентдаги 158-мактаб психологи Гасанов Азад Елдаровичга нисбатан очилган иш ҳақида ёзган эдик. У 3-5 синф ўқувчиларини ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлагани учун педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш билан 2 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Nemolchi.uz таҳририятига маълум бўлишича, 3 ойдан сўнг унинг жазоси ахлоқ тузатиш ишларига ўзгартирилган, май ойида у улардан бутунлай озод қилинди, яқинда эса Гасановга педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи қайтарилган.

Гасанов учун жазони енгиллаштириш хронологияси:
1️⃣ 2022 йил 19 августда Жиноят ишлари бўйича Миробод судининг ҳукми билан Гасанов А. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисми билан 2 йил муддатга педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
2️⃣ 2022 йил 28 октябрда Жиноят ишлари бўйича Охангарон шаҳар суди ҳукм чиқарилгандан атиги 3 ой ўтиб (2022 йил 19 август) Гасанов А. томонидан ўталмаган (1 йил 5 ой 28 кун) озодликдан маҳрум қилиш жазосини ахлоқ тузатиш ишларига ЎЗГАРТИРДИ.
3️⃣26 май куни Мирзо-Улуғбек Жиноят ишлари бўйича суди Гасановни пенсия ёшига етганлиги сабабли 1 йил 10 кунлик ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан озод қилди.
4️⃣2023 йил 18 июль ҳолатига кўра, Гасанов А. томонидан ўталмаган ягона жазо бу 1 йил 3 ой 10 кун муддатга педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши эди. Бироқ, Ҳасанов А. судга уни шартли равишда озод қилиш ва ушбу жазодан озод қилиш илтимоси билан мурожаат қилган.
5️⃣ 2023 йил 4 август куни Мирзо Улуғбек суди судяси Б.E.Қаюмов Мирзо Улуғбек тумани прокурори катта ёрдамчиси Ф.Юнусов иштирокида аризани ўрганиб чиқди. Судья катта прокурор ёрдамчиси ва А. Гасановнинг фикрини тинглаб А. Гасановнинг аризасини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси (ески таҳрирда) ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 541-542-моддалари билан асосли деб ҳисоблади.
Бир ҳафта олдин судья Қаюмов Гасановнинг аризасини қаноатлантирди. У 1 йил 3 ой 10 кун муддатга педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги кейинги жазодан шартли равишда озод қилинди. Бошқача айтганда, эндиликда Гасанов А. мактабларда ва хусусий таълим муассасаларида болалар билан ишлашни давом эттириши мумкин.

#СукутСақлама #Қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

"Чиққан қиз чиғириқдан ташқари" (реал воқеа)

Андижонда, бувимлар яшайдиган қишлоқда бўлиб ўтган воқеа мени даҳшатга солди.

Тақдир тақозоси билан икки қўшни бир-бирига қуда бўлганди. Давроннинг (исмини алмаштирдим) кўнгли қўшни қиз Мухтасарга (буниям исми алмашган) тушди. Икки оила кўринишидан ёмон эмас. Қуда бўлишди. Тўй бўлди. Икки ёш бир-бирини ер-у кўкка ишонмасди. Даврон кўчага 1-2 соатга чиқса ҳам Мухтасар унинг ортидан қараб, кўзи билан кузатиб қоларди. Лайли ва Мажнун шулар эди тасаввуримда.

Мен у пайтлар энди мактабни битирган бола эдим. Узоқ уринишдан сўнг, ўқишга кирдим. Ўқидим. Ўқишни битириб ишладим. Даврон ва Мухтасарни охирги марта кўрганимдан бери 15 йиллар ўтиб кетди. Кун келиб кеча бу жуфтлик, тўғрироғи Мухтасарнинг тақдирини эшитиб ичимдан зил кетдим.

Оила анча вақтдан бери жанжалдан боши чиқмаган. Кунда кунора Даврон Мухтасарни ер билан битта қилиб урар, аёл паймонаси тўлса-да эри ва бошқалар уни ажрашиш фикрига қаттиқ қаршилигига учраган экан. Маҳалладан “комиссия” келиб оилани яраштиришмоқчи ҳам бўлган. Лекин аёл яшамайман деб ариза ёзиб берган. Аммо аёлни ҳеч ким эшитмаган. Ўзининг баджаҳллиги билан танилган унинг отаси ва акалари ҳам қўшнини ўғли бўлган куёви ўз жигаргўшасини уйи остонасигача уриб-тепиб судраб олиб келсаям миқ этишмаскан. Муттасил хўрликлар.

Тобора ақлини йўқотиб бораётган Даврон Мухтасарга туҳмат қилмоқчи бўлиб уни пойлай бошлайди. Энг зўр йўли хиёнатда айблаш…("Сурайёнинг тошбўрон қилиш" фильми реалликда) Лекин хотини тоза аёл бўлгани учун буни эплолмайди. Аммо бир куни катта кўчада телефонда гаплашиб турган аёлини ким биландир гаплашяпсан дея маломат қилиб қассобдан олган пичоқни бир неча марта қаттиқ-қаттиқ тиқиб олибди. Қони шифтгача отилганини айтишмоқда кўрганлар. Даврон ўзи тўғри ИИБга бориб айбини тан олган.

Балки шу ўхшамаган оила вақтида ажрашиб кетганида бундай азоблар бўлмасмиди? Балки ёшларга ҳаётини қайтадан кўриб чиқишга имкон бериш керакдур? Энди нима бўлди: бир аёл вахшийларча ўлдирилди, эри қамалади, 3 та бола етим қолди… Балки "чиққан қиз чиғириқдан ташқари" бўлмаганида, калтаклар бошланганидаёқ ота-она уйига қайтариб олганида Давроннинг ҳам таноби тортилармиди? Кўз очиб кўрганини қадрига етармиди? Муҳаббатини ўлим дарпардасига етаклаб бормасмиди?

Булоқбошидаги жанозадан қайтган онам бир бу қўшниси Давронни қарғайди... Бир бошқа қўшниси Мухтасарнинг онасини ҳолатидан ҳавотир олади... Бир кўз олдида катта бўлган шўрпешона марҳумани шу кўйга солган ота-она, ака-укасини ер билан битта қилади. Бу дунёга келиб нима кўрдинг, Муҳайё?! (Асл исмингни ҳам айтиб юбордим). Фалакнинг ёзмишлари бунчалар оғир бўлмаса!

Бу тўқима эмас. Бу қачонлардир бўлган воқеа ҳам эмас. Бу айни вақтда ёзилган, ҳали гўри совимаган аёл тақдири ҳақида ўз овозим билан ҳайқириш.

👉 @bahodirahmedoff👈

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ҳамма нарса чаппасига, остин-устун бўлиб кетаётгандек.

Илгари кўпхотинлилик ҳақида “Ўтган кунлар” киносидан билардик. Шунда ҳам фожиа деб кўрсатилган эди.
Лекин шу биргина фожиага қарши нечта ижобий намуналар бор эди: “Маҳаллада дув дув гап”, “Мафтунингман”, “Ёр-ёр”, “Севишганлар”, “Чинор остидаги дуэл” . Ҳаммасида ягона севгилиси билан бахтли, муҳаббатли, узоқ йиллар бир-бирига суяниб қўша қариган ота-оналар, илғор аёллар бор эди.
Кўпхотинлиликни кўп гапираверишмасди, гапирилганда ҳам, мураккаб, чигал ва фожиали тақдир деб кўрсатиларди. Чунки биз дунёвий давлат сифатида моногамияни ижтимоий норма деб қабул қилганмиз, кўпхотинлиликни жиноят деб ЖКда белгилаб қўйганмиз.

Лекин ҳозир бўлаетган агрессив медиатарғиботга негадир ҳеч ким, айниқса, масъуллар индамаяпти. Телевизорнинг қайси каналига олсанг, қўшхотинлик ҳақида сериал. Инстаграм, ютуб ҳам тўлган шу мавзуга. Миллион аудиторияга эга блогерлар омма олдида эрига иккинчи хотин совға қиляпти (ўтакетган ахлоқсизлик, ғайриинсонийлик😡)

“Интернет домлалар”нинг контентлари, маърузаларида ҳам фақат шу хотинлар, уларнинг кийими, аврат, зино, бирбалолар. Муҳаббат, севгига садоқат, оилани асраш, эр-хотин бир-бирини ҳурмат қилиши, қийинчиликларни биргаликда енгиши ҳақида жуда кам гапириляпти.

Гўё бизда оилавий қадриятлар ўзгариб кетгандек. Ҳамма атрофда хотин устига хотин оляптию, бу ижтимоий нормага айланиб бўлгандек... Фақат хотинлар ўртасида адолат қилса бўлдимиш.

Аслида унақа эмас. Ота-оналаримиз, буви-боболаримиз бир-бирларига садоқат билан биргаликда яхши-ёмон кунларни яшаб, оила қўрғонини қуришган. Ҳозир ҳам аксар оилалар тирикчилик ташвишида, эр-хотин биргаликда рўзғор юкини кўтариб фарзандларни оёққа қўйишяпти.
Лекин медиа, ижтимоий тармоқлар жамиятда ахлоқ нормаларини эмас, айримлар кўришни-эшитишни истаётган нарсаларни кўрсатяпти — аудитория талаби, атрофда бўлаётган ҳаётий ҳолат эмиш!

Бу ҳаётий ҳолат эмас, жиноятга тарғибот! Бунга чек қўйиш керак. Ҳатто машина салонлар қўшхотинлилик орқали реклама қиляпти. Бундан бир неча йиллар аввал рекламачилар бу мавзуга тегинишга журъати етмасди. Нари борса қайнона-келин мавзусида реклама қилишарди.


Бизнинг медиамиз ва реклама бозоримиз оилавий қадриятларни ҳурмат қилиш ўрнига тўрт сўм пул топиб “диндор” режимини ёқвоган “тадбиркор”ларнинг нафси учун ишлаяпти. Пули борлар ёқтириб кўрса, орасида рекламасини ўтказса бўлди.

Кўп хотинликнинг асосий хавфларидан бири бу жамиятнинг ахлоқий негизларини емириши ҳисобланади. Ушбу жиноят оилага қарши жиноят жумласига киради. Шу боис уни тарғиб қилганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланиши керак.

Қонунга қарши тарғибот қилаётганларга чора кўришмайдими? Конституциямизда дунёвий давлат деб ёзиб қўйилган-ку. Нимага конституцияда белгиланган тузум ва йўналишга қарши борувчи тарғиботга чора кўрилмайди?

@shahnozxon

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Пицца етказиб берувчисидан жабр кўрган қиз ҳақорат қилганликда айбланмоқда

Белиссимо пиццериясининг собиқ етказиб берувчиси томонидан жабр кўрган қиз тегишли органларга ариза ёзгани ҳақида маълум қилган эдик. Гумонланувчи ва унинг ота-онаси эса қизни ҳақорат қилганликда айблаб, қарши ариза билан чиқишди. Туннинг ўртасида уни безовта қилган йигитга мулойимлик билан жавоб берсинмиди?!

Иш судга оширилди. Иккала томон МжТК 41-моддаси (Ҳақорат) бўйича айбланмоқда. Унга кўра айбланувчи базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 40 бараваригача жаримага тортилиши мумкин (6,6 млн сўмдан 13,8 млн сўмгача).

Яъни қиз ҳам айбдор деб топилса, унга тегажоғлик қилган шахсга жарима тўлашга мажбур бўлади.

Кеча жиноий ишлар бўйича Олмазор туман судида суд мажлиси бўлиши керак эди, лекин жабрланувчини бу ҳақида бир соат олдин огоҳлантиришди. Суд мажлиси бошланиб, қолдирилди. Негаки вояга етмаган "эркак" кўрсатма бераётганида ёнида ота-онаси бўлмаган экан.

Бугун суд мажлиси яна бошланишидан ҳеч қанча қолмай жабрланувчига хабар берилди.

Натижаларини маълум қиламиз.

#СукутСақлама #Қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Миробод туманида қизга ташланган эркак 10 йил қамоқ жазосини олди

Олий суд матбуот котиби Азиз Абидовнинг маълум қилишича, бугун Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида вояга етмаган қизни зўрлашга суиқасд бўйича ишни кўриб чиқиш жараёни якунланди.

Эслатиб ўтамиз, бу йилнинг апрель ойида Миробод туманининг кўчаларидан бирида эркак қизнинг ёнига югуриб келиб, уни ўпиб, қучоқлашга тушди ва қўлини билан икки оёғи орасига тиқмоқчи бўлди. Қиз қаршилик кўрсатгач, эркак воқеа жойидан қочади. Содир бўлган ҳолат камерага ёзилиб қолган ва эркак шахсига тезкорлик билан аниқлик киритилади. Бугун суд уни 18 ёшга етмаган шахсни зўрлашга суиқасд қилишда айбдор деб топди (118-модда) ва унга 10 йил қамоқ жазоси берилди.

Демак номусга тегишга уриниш учун ҳам жазо муқаррар. Зеро айрим шахслар буни шунчаки безорилик ёки йигитчиликка йўяди. Бунинг товони эса 10 йил қамоқ жазоси бўлиши мумкин. Ва бу билан шахснинг шахсий чегараларини ҳурмат қилмайдиганлар учун жавобгарликка тортилиши эслатиб қўйилди.

Хоразм вилоятида эса ҳамон адолатсизлик... Кичик ёшдаги қизларга тегажоғлик қилган мусиқа ўқитувчига 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилди. Бизга маълум бўлишича, прокуратура ҳалигача бу қарор устидан протест келтирмади. Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қонун ишлаши, бошқаларида эса ишламаслиги ачинарли (

#Қонунлар #СукутСақлама #натижа

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Кеча блогер ва қўшиқчи Тимур Алихонов ҳамда реп ижрочиси Констанинг "Одамлар нима дейди?" қўшиғига клипи намойиш этилди.

Қўшиқ ва видеода жамиятимизнинг доимий саволи акс этган - одамлар нима дейди?

Ижрочилар саволга жавобни клип орқали беради. Бошқаларга қарамасдан ўз ҳаётингизни яшанг, гап-сўзлардан қўрқманг ва фақат олға юринг.

Сиз клипни кўрдингизми ?

#СукутСақлама #жамият

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Энн Цукамото
1952 йил 6 июль куни Калифорнияда туғилган. Иммунология ва микробиология соҳасида докторлик унвонини Лос-Анжелесдаги Калифорния университетида олган. Энн ҳаётини онкологик касалликлар билан курашишга бағишлади. 

1991 йилда Энн Цукамото биринчи бўлиб ўзак ҳужайралирини ажратиб олиш бўйича тадқиқотини патентлади. Ўзининг кашфиёти билан Цукамото тиббиётда янги саҳифа очди. Энн ўз тадқиқоти туфайли саратон касаллигини даволашда ўзак ҳужайраларининг аҳамияти ҳақида хулосага келди.

1998 йилда у турли касалликларга таъсир қиладиган жигар ва нерв ўзак ҳужайраларини ажратиб олишга қаратилган тадқиқотларини давом эттириш учун StemCells Incorporated компаниясида иш бошлади. Энннинг ўзак ҳужайраларини тадқиқ қилиш ва саратон касалликлари билан алоқаси бўйича иши сон-саноқсиз ҳаётларни сақлаб қолди ва сақлаб қолишда давом этмоқда.

Бугунги кунда Цукамото 12 та патентга эга. Интеллект, меҳнатсеварлик ва мақсад сари интилиш Эннни ўз соҳасидаги энг таниқли олимлардан бирига айлантирди.

Матн: Росина
Дизайн: Ибрагимова Асаль

#СукутСақлама #Аёллар #womenempowerment

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

“ҲИЁНАТДАН ФАҚАТ АЁЛЛАР АЗИЯТ ЧЕКАДИ”
Ўқувчимиз фикрига психолог изоҳ беради

Моҳидил, 43 ёш
“Келинг, бугун ҳеч нимани яширмасдан, ҳаммасини очиқчасига муҳокама қиламиз. Тўғри, йиллар ўтиб эр-хотин бир-бири учун дўстга айланишади, аммо муҳаббатнинг ўткир ҳиссиётлари йўқолади. Ҳаёт тажрибасидан маълумки, ҳиёнат кўчасига кирган эркаклар буни кўр-кўрона эмас, балки онгли равишда қилишади. У асосий оиласини йўқотмаган ҳолда ҳаётига тоза ҳаво олиб киради, айбларини яшириш мақсадида рафиқаси ва фарзандларига сохта меҳрибонлик кўрсата бошлайди. Бечора аёл бундай муносабатга алданиб юраверади. Ахир у ҳам ҳаётига тоза ҳаво олиб киришга ва ўзгаришлар қилишга ҳақли. Бунга ҳаракат килиб кўрсинчи, унинг учун ҳаётнинг энг даҳшатли воқеалари бошланиши аниқ. Қизларга маслаҳатим, турмушга чиқишга шошилманг. Оила қуришга қадар аввало ўзингизни англаб олишингиз ва қолаверса, йигитларнинг фарқига боришингиз, уларни ажратиб олишингиз зарур. Статистикага қарасак, айнан эрта тузилган никоҳда доимо муаммолар кузатилади. Эркаклар ҳам бу борада тафаккур билан иш тутиши керак. Ҳеч нимани билмайдиган, ҳали болалиги кетмаган қиздан кўра, ақлли, эс-ҳушини йиғиб олган, бироз бўлсада ҳаётий тажрибага эга қизга уйланиш афзалроқ”.

Психолог фикри
- Аввало мен ҳиёнатни оқламоқчи эмасман. Эркак ҳиёнат қила туриб, хотиржам яшайди, деган гапга қўшилмайман. У сизга ташқаридан сезилтирмаслиги мумкин, аммо ичида ғалаён яшайди. Оилада муҳаббатдаги ўткирлик кетишига сабаб эса, ушбу иттифоқда эр-хотиннинг ўз эҳтиёжларини тўла амалга оширолмаганлигидир. Эркак ўзини эркин ҳис қилолмай сиқилса, аёл эътиборсизликдан азият чекади. Шундай вазиятда эркак ҳаётида бошқа аёл пайдо бўлиши мумкин. Натижада оилаларда ҳатто бир муддат хотиржамлик ҳукм суради. Токи сирлар ошкор бўлгунига қадар...
Ўзини анча англаб турмуш қуриш фикрига эса қўшиламан. Ҳар икки жинс вакили эҳтиёжларини яхши англаган, муаммоларини ўзи еча оладиган ёш никоҳ учун энг мукаммал ёш саналади. Бу ёшда одам фикрини айта олади, бекорга ўзини айбламайди, ҳаётий вазиятларни тарозига қўя олади. Табиийки, бундай оилаларда четдан овунч излашга ҳожат қолмайди.

#СукутСақлама #Лойиҳадан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

❗️❗️Қидирув! Бедарак йўқолган қиз қидирилмоқда❗️

Хакимова Манзура Бекпўлат қизи
17 ёш (14.07.2006 й.т.)

Ховос тумани, Бинокор маҳалласи, Бинокор кўчасида яшаган. 2023 йил 24 июль куни уйидан чиқиб, бедарак йўқолган.

Белгилари: бўйи 160-165 см., сочи узун, кўзлари қора. Эгнида оқ рангли аёллари кўйлаги бўлган, оёғида кўк рангли тапочка бўлган.

Агар сиз Манзура Хакимовани кўрган бўлсангиз, ёки унинг қаерда эканлиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз қуйидаги рақамлар орқали хабар беришингизни сўраймиз:

📞 102
📞+998
91-807-77-37
📞+998
97-331-74-18
📞 +998
67-225-55-52

#СукутСақлама #Қидирув

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

➡️“БОЛАЛИГИМ ОҒИР КЕЧГАН, ЎЗИМГА РАҲМИМ КЕЛАДИ — ЯШАШ УЧУН КУРАШГА МАДОРИМ ЙЎҚ”

Ўзимдан кўнглим тўлмайди, доимо тушкун аҳволда юраман. 14 ёшимда онам иккинчи бор турмуш қурди, янги отам билан келишолмадик. 18 ёшгача чидадим, кейин шаҳарга ишлагани келдим. Бу ерда оилали бўлдим, ўғлим бор. Бир қарашдан нолиш учун сабабим йўқдай. Аммо оғир кечган болалигимни унутолмайман, бировга айтишга уяламан”.
Азиза, 34 ёш

Қаҳрамонимиз бошига тақдир синовлари эрта тушган. Ёшига нисбатан тезроқ улғайган, мустақил ҳаётга эрта қадам қўйган. Болалик билан боғлиқ уялиш ҳисси нима билан боғлиқ? Ўтган кунлар унутилса, унинг ҳаёти ўзгарадими?

Уялиш — айбдорлик ҳисси сингари ижтимоий ҳиссиёт. У атрофдагиларнинг муносабати ҳамда ўзимизни қабул қилишимиз билан боғлиқ. Шунингдек, андиша инсонлараро муносабатларни тартибга солишда ёрдам беради ва салбий ҳаракатларни амалга оширишдан сақлайди. Айбдорлик эса хатоларни тўғирлашга имкон беради.

Ўсмирликдаги хулқ-атворингиздан афсусланяпсизми ёки болалигингиз мазмунли ўтмаганиданми? Аввало шунга аниқлик киритиб олиш зарур.

Ҳаммамизда ҳам афсусланишлар бўлади, гоҳида ўзимизга ёки бировларга панд берамиз ва бу табиий. Бир куни қилган хатоингиз туфайли ёмон инсон бўлиб қолмайсиз. Ўзингизга дўст бўлишингиз керак, мабодо дўстингиз хато қилса, уни уялтирмайсизку, тўғрими. Уни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиласиз, ишончини ўзига қайтарасиз. Ўзингизга нисбатан ҳам худди шундай муносабатда бўлишингиз керак.

Қолаверса, хатоларимиз бизга сабоқ беради. Улардан ривожланиш, тажриба йиғишда фойдаланишингиз мумкин.

Агар гап сизда бўлмаса, балки болалигингиздаги шароитга боғлиқ бўлса, билингки, уларни ёлғиз ўзингиз барибир ўзгартира олмасдингиз. Зеро, оилани танлаб бўлмайди, шу жумладан, ота-онани ҳам.

Ўтмишимизни ўзгартириш қўлимиздан келмайди, аммо бугунги ҳаётимизни яхшилай оламиз, бу бизнинг қўлимизда. Ҳақиқий истакларимиз ва қадриятларимизни ишга солган ҳолда ҳаётимизни йўлга қўйишимиз лозим.

#СукутСақлама #Лойиҳадан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Фарзанд туғилиши билан эр-хотин муносабатида ўзгаришлар рўй беради: айниқса, эркак ўзини ортиқча деб ҳисоблайди ва жуфтини чақалоққа нисбатан рашк қила бошлайди, эркакка эътибор етишмайди. Бундай хулқ-атвор тўғрими? Бу вазиятда аёл нима қила олади?

НИМА УЧУН ЭРКАКЛАР АЁЛЛАРИНИ ФАРЗАНДЛАРИДАН РАШК ҚИЛИШАДИ

Чақалоқ туғилиши билан эркакда пайдо бўладиган рашкни одатий ҳолат деса бўлади. Она бутун эътиборини боласига қаратади ва табиийки, турмуш ўртоғига камроқ вақт ажратишига тўғри келади.

Бунинг устига туғруқдан кейин аёл соғлиғида ўзгаришлар бўлади, гормонал фонда жинсий ҳаёт билан яшаш истаги сусаяди.

ЭРКАК РАШКИНИ ҚАНДАЙ ЮМШАТИШ МУМКИН

1. Вазиятни очиқчасига муҳокама қилиш керак
Эрингиз рашкини беэътибор қолдирмасдан, сиз учун фарзанд билан бирга унинг ҳам борлиги аҳамиятли эканини тушунтиринг. “Мен сизсиз яшай олмайман, бизга кераксиз” деган фикрни билдиринг. Энг муҳими, ушбу вазият вақтинчалик эканини англатинг, фақат бундан катта муаммо ясаманг, хотиржам ҳолатда тушунтиринг.

2. Умр йўлдошингиз билан ёлғиз вақт ўтказинг
Болангиз ухлаётган вақтда, тинчланиб ўйнаб турган фурсатда ёки кимдир унга қараётганда, эрингизга вақт ажратинг. Турмуш ўртоғингиз учун сиз билан ёлғиз қолишнинг аҳамияти катта.

3. Фарзанд парваришига эркакни ҳам жалб қилинг
Бола учун она билан бирга отанинг ҳам парвариши муҳим эканлигини ҳали ҳомиладорлик вақтида тушунтиринг. “Менга ёрдам берсангиз, сизга вақтим кўпроқ қолади”, - дея кўнглини хотиржам қилинг. Қаолверса, ёлғиз ўзингиз қийналиб қолишингиз ҳақида ҳам такрорлаб туринг. Шунда у ўзини мутлақо кераксиз деб ҳис этмайди.

Унга бола билан боғлиқ аниқ вазифаларни топширинг: ушлаб туринг, чўмилтиришга ёрдам беринг, айлантириб келинг, илтимос, каби. Баҳонада ўзингиз ҳам бироз дам оласиз.
Қарабсизки, рашк даври ҳам ўтиб кетганини сезмай қоласизлар.

#СукутСақлама #Лойиҳадан

Читать полностью…
Подписаться на канал