sukutsaqlama | Неотсортированное

Telegram-канал sukutsaqlama - Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

2427

18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа. https://www.facebook.com/SukutSaqlama/ Ҳикоянгизни аноним юборинг: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Подписаться на канал

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Зўравонларни ҳимоя қилиш бўйича хотин-қизлар қўмитаси

Бир неча кун аввал бир қизга Белисимо пиццерияси курьери тегажоғлик қилгани ҳақида ёзган эдик.

Қизнинг маълум қилишича, Олмазор тумани Тепагузар маҳалласи хотин-қизлар масалалари бўйича масъул Севара исмли аёл ундан аризани қайтариб олишни сўради, эмишки бу билан жабрланувчининг манфаатларини ҳимоя қилаётганмиш. Курьернинг оиласи қиз телефон гўшагини босишдан аввал йигитни ҳақорат қилгани учун қарши даъво билан чиқмоқчи экан. Йигит 17 ёшда, уни кечириш керакмиш.

Жабрланувчи Севарадан Немолчи.уздагилар боғланиши учун телефон рақамини сўраганда у аввалига рад этди. Кейин берган рақамига эса умуман тушиб бўлмади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик масаласида маҳалладаги "хотин-қизлар"нинг ваколати тушунарсиз. ЎзР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг биронта моддасида "Женсовет" тегажоғлик масалаларини кўришда бирон ваколати кўрсатилмаган.

Бундан ташқари, мазкур ҳолат бундай "женсовет"ларнинг оилавий зўравонлик қурбонларига муносабатини ҳам кўрсатиб қўйди. Уйда зўравонликка учраган ҳар қандай аёл ариза ёзадиган бўлса ҳудди шундай муносабатга учрайди. Унинг аризаси бўйича хотин-қизлар йиғилиб, "Севара"га ўхшагандар уйдаги гапни ташқарига олиб чиқмаслик, аризани олиб кетиш, ярашиш каби маслаҳатлар беради.

"Женсовет" ишини зўр кўрсатди, баракалла! Чиройли статистика ва зўравонларни жавобгарликдан ҳимоя қилишда сизга тенг келадигани йўқ.

Юқоридаги ҳолатда Севара "хўп, таклиф қилибди, лекин тегажоғлик" бўлмади деган важ билан аризани қайтариб олишни тавсия қилди.

Тугади.

#СукутСақлама #Аёллар #Қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Ўқувчилардан

Менинг ҳикоям қизимнинг ҳаёти ҳақида. Қизим турмуши бўлмасдан қайтиб келган. Бир боласи бор. Кейинчалик у бир йигит билан танишиб, турмуш қуриш ниятида эди. Унинг ота-онаси, ҳамманинг бундан хабари бор. Ҳуллас мен билмаган анча нарсала бўлибди.

Йигит қизимга биз кўришиб юришимиз ҳам нотўғри, номаҳраммиз, деб қизимни авраб бориб никоҳ ўқитишган. У йигит эса ҳали қонуний ажрашмаган. Никоҳ ўқитиб маҳр бераман, деб домладан 1 ой вақт олган. Январ ойида боришган. Шу билан у қизимни мунтазам уриб қўрқитиб, телефонидаги расмлари билан қўрқитиб келган.

Қизимни мени уйимда мен йўқлигимда уриб кўзини кўкартириб мия чайқалиши бўлган, менга эса бошимини уриб олдим деб алдаган. Ҳуллас, мен булардан хабар топиб, орани очамиз, десам "куёв" мени ҳам туртиб қизимни қўшниларим олдида уриб қўлидаги телефонини олиб, узугини ечиб кетган.

Қизимни кўзига урганига 2 ойдан ошди, халиям тан жароҳати излари ва асорати бор. У доимо қизимга қўлингдан ҳеч нарса келмайди, амакимнинг ўғли милицияда ишлайди, деб пул билан ҳаммасини хал қиламан деб юраркан. Бу гапни ўзимгаям неча маротаба айтган.

Биз ўша охирги марта уриб тўполон қилганида "102"га ёздик. Энди билишимча, ўша амакиси ишни маъмурий судга ошириб, 2 баробар жарима тўлаб ёптирмоқчи экан. Шунга нима маслаҳат берасиз.

===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

‼️Лойиҳадан: Аноним, ҳуқуқий маслаҳат олиш учун Телеграм ботимизга ёзишингиз мумкин: nemolchilaw_bot
_______
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

“БОШҚАРИШНИНГ ЯНГИ ДАРАЖАСИ”: ПСИХОЛОГ ОНЛАЙН ТАНИШУВЛАРДА КУЗАТИЛАЁТГАН ҚЎРҚИНЧЛИ ТРЕНД ҲАҚИДА ОГОҲЛАНТИРДИ

Энди икки хил бошқарув амалиёти биттасига бирлашди, янада заҳарлисига!

Гап “гоустлайтинг”, яъни “гостинг” ва “газлайтинг” йиғиндиси ҳақида боради.

Гостинг (ghost — арвоҳ) — сиз танишган ёки учрашиб юрган инсон кутилмаганда, бесабаб сизни рад эта бошлайдиган бошқарув усули. У хабарларингизга жавоб бермайди, чатларга чиқмай қўяди, қўнғироқларни кўтармайди ва ахийри ҳаётингиздан ғойиб бўлади. Бу вазият сизни боши берк кўчага олиб боради. Гостерга учраб қолсангиз, нимани нотўғри қилдим экан, дея роса бошингизни қотирасиз.

Газлайтинг — яна бир бошқарув усули бўлиб, унинг ёрдамида бир инсон иккинчисига телбасан, деган фикрни уқтира бошлайди. Газлайтер қурбони устидан тўлиқ назоратга эришиш йўлида очиқ фактларни инкор қилади, инсон қадр-қимматини туширади, доим пастга урувчи сўзлардан фойдаланади.
Гостлайтинг — юқоридаги иккита заҳарли амалиётлар йиғиндиси: аввалига инсон кутилмаганда йўқолиб қолади, кейин бир куни ҳеч нима бўлмагандай яна пайдо бўлади. Қизиғи, у нега кўринмай кетганига сабаб келтирмайди, узр сўрамайди, аксинча, ҳаммаси жойида эканлигини уқтиради. Ҳатто сизни ҳам айблаши мумкин.

Америкалик психолог Кэролин Рубенстайннинг айтишича, сўнгги уч ойда унинг 20-30 ёшдаги мижозлари танишув иловаларида гостлайтингга кўп учрамоқда. “Йўқолиб қолган инсон кутилмаганда пайдо бўлади ва ҳеч нимани асосламайди, бу эса қурбонни бутунлай адаштиради ва кучсизлантиради. Қарабсизки, бемалол бошқариш имконияти пайдо бўлади, бу эса анча қўрқинчли”, — дейди Рубенстайн.

Гостлайтер қурбонига айланган инсон ўзига бўлган ишончи камаяди, қарамлик аломатлари сезилиб қолади, яна кетиб қолмасмикан, деган хавотир билан яшайди.

Психологнинг фикрича, гостлайтерлар ҳақиқий нарцисс бўлади, ўзгаларнинг ҳиссиётлари билан ҳисоблашмайди ва кимнидир таҳқирлаб бошқаришдан лаззат олади. Онлайн-танишувлар эса бу каби муносабатларнинг авж олиши учун қулай кенг майдондир.

#СукутСақлама #Лойиҳадан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Душанба куни оғир кунми? Бу кунга бўлган нафратни йўқотиш учун тавсиялар

Жума кунига зўрға етишганингда бир кўз очиб-юмгунча яна душанба куни келиб қолганини сезиб қолмайдигандай. Душанбадан безимаслик учун нима қилиш керак? Кимдир агар фақат дам олиш кунини ўйлаб ишлайдиган жой бўлса, ундай ишни алмаштириш керак дейиши мумкин. Аммо иш нафақат сизга мос келмаганда зерикарли бўлиши мумкин. Баъзида севимли ва ёқимсиз иш ўртасидаги фарқ биз унга қандай муносабатда бўлишимиз, ишимизга қандай умид боғлашимиз, иш жойида ўз қобилиятларимиз ва истеъдодларимиздан қанчалик фойдалана олишимизга боғлиқ.

Йель университетининг мутахассислари олиб борган тадқиқотларга кўра айни бир ишни севиш ёки ундан нафратланиш мумкин, бу унга қандай маъно боғлашингизга боғлиқ. Касалхонадаги айрим фаррошлар касалхонадаги ишини оғир, бошқалари эса беморларнинг тикланишига муҳим ҳисса деб ҳисоблашди. Баъзилар фақат улардан талаб қилинган нарсани бажарса, бошқалари эса беморларнинг эҳтиёжларини олдиндан билишга ҳаракат қилишди.

Ўз ишингизда кимга ёрдам бераётганингиз ҳақида ўйланг. Кимларнинг орзулари амалга оширилишига кўмак беряпсиз? Ўз фаолиятингиз аҳамияти ҳақида унутманг.

Одатда биз барча ёқимли машғулотларни дам олиш кунларига қолдирамиз. Ваҳоланки ҳар кунни ёрқин таассуротларга бой қилиш ўз қўлимизда. Дўстлар билан учрашишни дам олиш кунига қолдирмай улар билан тушлик пайти кўришинг. Ёки ҳамкасбингиз билан тушликдан кейин озроқ вақт кўчада сайр қилиб дилдан суҳбатлашинг.

Фойдали машғулот — ҳар бир кун бошланишидан аввал камида учта ёқимли нарса режалаштиринг. Масалан, ишга кетишда севимли кофейняда қаҳва ҳарид қилиш, уйга кетишда онажонингизга қўнғироқ қилиш, тушлик пайти гўзаллик салонига бориш ёки кечки овқат дастурхонини байрамона безатиш.

Иш ҳафтасига бўлган муносабатингизни ўзгартиришга ҳаракат қилинг, ишингиздаги маънони кўринг ва оддий кунларга кўпроқ қувонч ва ижобий ҳис-туйғуларни олиб келинг, шунда душанба кунлари оғир кун бўлмай қолади.

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Фикр

Мен ўзбек аёллари қулоғига шунча лағмон илишнинг чегараси борми деган саволни ўзимга кўп бераман.

Ҳа, улар психология бўйича китоблар ўқимагандир, ахборот олиш, врачга бориш имкониятлари йўқдир. Лекин мана бу "коуч-психологлар" нафақат аҳлат маълумот тарқатмоқда. Улар бузғунчи ғояларни тарғиб қилишмоқда.

Ҳар кунлик камситиш, босим, зўравонликка учраётган ҳар қандай шахс бунга қарши туришга ҳаракат қилади. Ва бу табиий ҳолат. Мана бу чала психолог эса ўз муаммоларини қайнонанинг танқиди орқали ечишни таклиф қилмоқдами?

У нафақат стокгольм синдромига чақирмоқда, балки тақдир билан ҳам қўрқитмоқда.

Аёл танқид ва босимга бардош бермаса болалари қийналади, демоқчими?

У аниқ психологми?

Карма, туғруқ билан боғлиқ дастурлар, блоклар - норационал бузғунчи терапиянинг бир қисмидир.

Реалликдаги муаммоларга ечим қидириш ўрнига мавжуд бўлмаган нарсалардан қўрқишга чақирмоқда.

Шляпали зарарли ғояларни тарғиб қилувчи хоним 🐛

Манба

#СукутСақлама #Фикр

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Номусга тегиш ҳолатлари энг кўп Самарқанд шаҳрида учраган

Фарғона шаҳрида Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

✔️маҳалладаги ўта оғир ва оғир жиноятлар Фарғона, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри, Бухоро, Андижон, Қашқадарё вилоятларида энг кўп содир этилган.

✔️Фарғона шаҳрида ўғрилик, Наманган шаҳрида безорилик, Қўқон шаҳрида тан жароҳати, Самарқанд шаҳрида номусга тегиш ва товламачилик, Миробод туманида қотиллик кўп юз берган.

#СукутСақлама #Статистика

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Қозоғистонда QAZAQ AIR авиакомпанияси тарихида илк бор рейс аёллар экипажи томонидан амалга оширилди 🔥

#СукутСақлама #Аёллар #ГендерТенглик #wmnpwr

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Дониёр Рўзметов ёзмоқда:

ФУТБОЛДА ГЕНДЕР ТЕНГЛИГИ

Тан олиб айтингчи, қайси бирингизнинг хабарингиз бор, ҳозирги кунларда, 20 июлдан бери 20 августгача Австралия ва Янги Зеландияда футбол бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мен ҳали ўйинларни диққат билан кўриб бораётганларни айтмаяпман. Менимча, кўпчилик эмас.

Кўплаб соҳаларда бўлгани каби футболда ҳам аёлларга эътибор эркаклардан кўра анча паст эканлиги ҳақиқат. Буни эркак ва аёл футболчилар маошлари ўртасидаги фарқларда ҳам кўриш мумкин. Мисол учун энг кўп маош оладиган эркак футболчининг даромади шу мавқедаги аёл ҳамкасбиникидан қарийб 30 марта кўпдир. Камроқ ва энг кам ойлик оладиган футболчилар ўртасидаги фарқ ҳам шундайлигидан паст лигалардаги аёл футболчилар кўпинча маошсиз, беғараз ўйнайдилар ва кун кўриш учун бошқа жойларда ишлайдилар.

@uchzamon

#СукутСақлама #ГендерТенглиги #Фикр

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Самарқанд вилоятида 45 ёшли эркак салкам 1,5 йил давомида 10 ёшли жиянига уятсиз ҳатти-ҳаракатлар қилган

Nemolchi.uz таҳририятига маълум бўлишича, Самарқанд вилояти туманларидан бирида 2013 й.т. қиз 2022 йилнинг февраль ойидан 2023 йилнинг июнь ойигача ўз тоғаси томонидан зўравонликка учраган. Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, 1978 й.т. Н.Т. қизга зўрлик ишлатиб ва қўрқитиб, яланғоч ҳолатда жинсий аъзоларини кўрсатиб, уни ҳам ечинтириб жинсий алоқа қилишга ундаган.

Эркакка нисбатан ЖК 129-моддаси 3-қисми (Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Унга кўра 5 йилдан 8 йилгача қамоқ жазоси кўзда тутилган. Айни пайтда эркак ҳибсга олинган.

Nemolchi.uz таҳририяти Бош прокуратурага мурожаат қилиб, мазкур ишни ўз назоратига олиш ва барча ҳолатларни текширишни сўраб қолади. Эркак қизчани "жинсий алоқа қилишга ундагани"ни ҳисобга олсак, унинг ҳатти-ҳаракатлари ЖК 119-моддаси 4-қисми билан ҳам квалификация қилиниши мумкин (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан). Олий суд пленумининг бундай ишлар бўйича қарори 8-бандига кўра: «... жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш жинояти тегишли жиноят таркибининг объектив томони сифатида назарда тутилган жинсий алоқа ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга қаратилган ҳаракатлар бошланган пайтдан, улар тугатилганлигидан ва келиб чиққан оқибатлардан қатъий назар, тамом бўлган ҳисобланади».

Қиз узоқ вақт давомида зўравонликка учраганини инобатга олсак, унга энг камида психологик ёрдам керак. Давлатимиз буни таъминлашига умид қиламиз.

#СукутСақлама #Болалар #АдолатТалабҚиламиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Олмалиқда ёш болаларни аҳлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлаган эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Бу ҳақида Бош прокуратуранинг телеграмдаги расмий каналида маълум қилинди. Хабарда маълум қилинишича, Олмалиқда ёш болаларни аҳлоқсиз харакатлар қилишга мажбурлаган эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Мазкур жиноят иши бўйича Олмалиқ шаҳар ИИБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ижтимоий тармоқларда ёш болаларга нисбатан аҳлоқсиз ҳаракатлар содир этган эркак видеоси тарқалди.

Ҳолат Олмалиқ тумани Дўстлик чойхонаси олдида содир бўлгани айтилмоқда.

Эркак ёнига кичик ёшли ўғил ва қиз болани чақириб, уларни аҳлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлаган, шунингдек, ўғил болани қиз билан жинсий алоқа қилишга ундаган.

Камерага ҳолатни олган аёл эркак юзини тўлиқ ёзиб олишга эришди.

Бош прокуратура матбуот котибининг маълум қилишича, суриштирув ишлари давом этмоқда.

Воқеа ижтимоий тармоқларда тарқалгач, эркак шахси бўйича тафсилотлар ҳам маълум бўлди. Исми Фаррух Холмирзаев экан. У уйланган, икки нафар боласи бор. Муқаддам судланмаган. Рухан касал.

Шунинг учун мажбуран даволанишга юборилган.

Тафсилотларни кузатамиз.

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Фарғонада 11 ёшли қизча зўрланиб, ўлдирилди

Гумонланувчи сифатида вояга етмаган (2006 й.т.) эркак ушланди. Воқеа содир бўлган куни гумонланувчининг ёнида бўлган икки нафар шерикнинг ушбу жиноятга алоқадорлиги ҳам текширилмоқда.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, қизчанинг мурдаси 20 июль куни Фарғона шаҳар Янги Аср кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бино ёнидан зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97 (Қасддан одам ўлдириш), 118 (Номусга тегиш) ва 119 (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

#СукутСақлама #болалар #ЗўравонликҚурбонлари

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Ўқувчилардан

Мени ҳеч ким урмаган, калтакламаган. Бир қарашда бахтли болалигим, тўлиқ оилам бўлган, лекин бу бир қарашдан. Кичкиналигимда оилам ростанам тинч бўлган, лекин 15 ёшга тўлар-тўлмасимдан онам отамни кўчада бошқа аёл билан муносабати борлигини билиб қолган.

Шу ондан менинг ҳаётим буткул ўзгарган. Энди уйимизда деярли ҳар куни уруш-тўполон жанжал, бир-бирига захарҳандалик қилган ота-онам. Энг ёмони, мен тўнғич фарзанд бўлганим учун отамни уйда олиб қолиш, уни ўйнашдан қайтариш менинг вазифамга айлангандек эди гўё.

Менга у пайтда бу ташвиш жудаям оғирлик қиларди, нима қилишимни билмасдим. Дунё кўзимга тор кўринарди. Онам юм-юм йиғларди. Отам сен аралашма, дерди. Онам бор, отанг кетиб қоляпти, деб ухлаб ётган жойимдан югургилатиб олиб чиқарди. Ҳатто отамнинг жазманини олдига бориб гаплашиб келишни ҳам менга боришни буюрган онам. Дугоналарим билан борганман, нима дейишни билмаганман у аёлга, бориб фақат йиғлаганман.

Шу тарзда умрим ўтди. Оиламиздаги кайфият қандай бўлиши ота-онамнинг кайфиятига боғлиқ эди. Биз, фарзандлар, зириллаб турар эдик. Бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйлолмасдим. Ҳозир оилалиман, анча пайт депрессиямни даволадим. Анча психологоик адабиётлар ўқидим ўзимни қутқариш учун. Чунки мен ўзига жуда паст баҳо берадиган аёл бўлиб қолган эдим.

Ўзим учун бир қоида жорий қилганман, менинг шахсий ҳаётимда нимаики содир бўлишидан қатъий назар, фарзандларим бу ҳақида билишлари шарт эмас. Улар болалигини яшаб ўтишлари лозим. Руҳияти тинч ва хтиржам бола, соғлом муҳитдагина ўқиш ва бошқа қизиқишлари билан шуғуллана олади. Бахтли онагина бахтиёр бола ўстира олади.

==============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
__ _ _ _
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Шарифа Давронова Осиёнинг энг яхши енгил атлетикачисига айланди

Енгил атлетиканинг уч ҳатлаб сакраш йўналиши бўйича ёшлар ўртасида Осиё ва жаҳон чемпиони, Коня-2021 Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиби Шарифа Давронова Осиё енгил атлетика ассоциацияси томонидан “Йилнинг энг яхши ёш енгил атлетикачиси” деб топилди.

Жорий йил ҳисобидан Осиё миқёсида ёшлар ўртасида ўтадиган мусобақалар якунига етди. Давронова 2023 йил пойтахтимиз мезбонлик қилган Осиё чемпионатида 13.99 метр натижа қайд этган. Бу йил давомида нафақат қитъа, балки жаҳон миқёсида ёшлар тоифасидаги энг юқори кўрсаткич бўлиб турибди.

#СукутСақлама #GirlsEmpowerment

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Йил бошидан Ўзбекистонда жинсий зўравонликдан неча нафар бола жабр кўрди?

Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов Nemolchi.uz лойиҳасининг сўровига кўра қуйидагиларни маълум қилди. 2023 йилнинг биринчи яримйиллигида вояга етмаганларнинг жинсий эркига қарши қатор жиноятлар учун 257 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди.

Улардан:
➡️ 15 нафари 14 ёшга етмаган шахснинг номусига теггани учун (ЖК 118-моддаси 4-қисми)
➡️ 44 нафари 14 ёшга етмаган шахс билан жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондиргани учун (ЖК 119-моддаси 4-қисми)
➡️ 163 нафари 16 ёшга етмаган шахснинг номусига теггани учун (ЖК 128-модда)
➡️ 35 нафари - 16 ёшга етмаган шахс билан жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондиргани учун (ЖК 128-модда)

#СукутСақлама #Статистика #Болалар #Қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Касбда ва ҳаётда муваффақиятга эришиш учун мактаб билимлари етарли эмас, ҳаёт давомида орттириладиган тажрибанинг ҳам ўрни катта. Ҳозирги болаларда мана шундай кўникмаларга эртароқ эга бўлиш имконияти мавжуд, агар ота-оналар бунга ўз вақтида эътибор беришса, асаблар ва вақт тежалади. Хўш, айнан нималарга эътибор қаратиш керак?

ҲОЗИР ҚАЙСИ КЎНИКМАЛАР ДОЛЗАРБ

Бугунги кунда ўзгаришларни тез қабул қилиб, бирпастда мослаша оладиган, таҳлил орқали билимларни ривожлантирадиган инсонлар ютади. 2016-йили Давосда ўтказилган жаҳон иқтисодий форумида қизиқ бир фикр янгради: “қатъий” кўникмалардан ташқари, одам “мослашувчан” кўникмаларни ривожлантириши керак. Мослашувчан билимлар касб ёки мутахассислик билан бевосита боғлиқ бўлмасада, аммо одамнинг мулоқот қилиш, ижодий фикрлаш, қарорларни қабул қилиш, масъулиятни ҳис этиш каби ҳислатларини ривожлантиради. Буни Гарвард, Стэнфорд ва Карнеги жамғармасиси олимлари ҳам тасдиқлашди, уларнинг фикрича, инсон муваффақиятининг 15% ига одатдаги билимлар сабаб бўлса, 85% ини мослашувчан кўникмалар ташқил этади.

Болага нимани ўргатиш керак?

1. Ҳиссий тафаккур
Жамиятда яшаганимиздан кейин атрофдагилар билан муносабат ўрнатишимиз шарт. Бунда ҳиссий тафаккурни такомиллаштириш жуда муҳим. Ҳиссиётларни ажратиб олиш ва уларни бошқариш алоқа, муносабат, мулоқот натижасида юзага келадиган муаммоларни еча олиш имконини беради ва ҳаммасини назоратда ушлашга кўмаклашади.

2. Етакчилик фазилатлари
Замонавий етакчи — танқидий фикрга эга, бировни тинглай оладиган, жамоада ишлашни биладиган, маъсулиятни ҳис этувчи, қарорлар қабул қилишда уддабурон инсондир.

3. Молиявий тафаккур
Бу пул маблағлари билан ишлай олиш кўникмаси, бошқариш, тўплаш ва маблағни сақлаб қолиш дегани. Кўпчилигимиз пул билан муомала қилишни фақат 30-40 ёшга келиб ўрганамиз, унгача эса кўплаб маблағни йўқотишга улгурамиз. Агар буни эртароқ ўрганиб олсак, кўп нарса ўзгаришини бир тасаввур қилаверинг.

4. Мослашувчанлик
Ҳаётнинг ўзгарувчан воқеаларида адашмай, ҳар бирига мослаша олиш.

5. Мос касбни топиш
Қайсидир касб эскириб тарихда қолади, қайсидир мутахассислик замон талабига айланади. Бу анъанани тўғри англаб, ҳаёт оқими бўйлаб сузишни билиш керак. Тадқиқотларга кўра, бугун 77% инсонлар касб танловидан мамнун эмас ва 81% и ишини алмаштиришни истайди. Фарзандим шу рўйхатга тушиб қолмасин десангиз, касбга тўғри йўналтиринг.

УШБУ КЎНИКМАЛАРНИ ҚАЧОН РИВОЖЛАНТИРИШ КЕРАК
Энг яхши давр, ўсмирлик вақти - 10-16 ёш. Ўсмирнинг олдида янги вазифалар пайдо бўлади: жамиятда ўз ўрнини топиш, ўз мавқеига эга бўлиш, ижтимоий алоқаларни ўрнатиш. Юқорида айтилган мослашувчан кўникмаларни ота-оналар, устозлари ва яна бошқа мутахассислар, махсус курслар, китоблар ёрдамида ўргатиш мумкин. Энг муҳими, бу ишда амалиёт жуда муҳим. Қолаверса, бу кўникмалар катталар учун ҳам фойдали. Аммо болага сингдиришнинг келажак учун фойдаси беқиёс.

#СукутСақлама #Лойиҳадан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Тиббиёт юзини ўзгартирган аёллар

Сизни ҳаёт йўллари тиббиёт билан чамбарчас боғлиқ бўлган аёллар билан таништирмоқчимиз. Уларнинг ҳар бири бу соҳа ривожланишига ҳам, аёлларнинг "эркак касби" даги ўрни ва роли ҳақидаги жамоатчилик фикрини қайта кўриб чиқишга ҳам ҳисса қўшган.

Метродора

Биринчи таниқли аёл шифокорлардан бири Метродора бўлиб, у эрамизнинг 3-4-асрларида Грецияда яшаган. Метродора "Бачадон, қорин ва буйраклар ҳақида" ҳамда "Аёллар касалликлари ва уларни даволаш усуллари ҳақида" номли қадимги тиббий матнлар муаллифидир. Унинг рисолалари тиббиётнинг кўплаб соҳалари, жумладан, гинекологияни қамраб олган. Унинг рисоласида кўплаб доривор бирикмалар мавжуд. Унинг матнларига кўпинча қадимги Юнонистон ва Римдаги бошқа муаллифлар иқтибос келтирган ва у Ўрта асрларда Европада таржима қилинган ва нашр этилган.

Метродора қолдирган меросдан илҳомланган беморлар ташкилотлари халқаро альянси (IAPO) илм-фан ва тиббиёт соҳасидаги етакчи аёллар ва инноваторларни тақдирловчи Халқаро Метродора мукофотини топширади. У бутун дунё бўйлаб, айниқса Осиё, Лотин Америкаси, Африка, МДҲ ва Яқин Шарқдаги асосий ривожланаётган минтақаларда илмий тадқиқотлар, клиник амалиёт, соғлиқни сақлаш таълими, соғлиқни сақлаш ва руҳий саломатлик сиёсати ва беморларни ҳимоя қилишнинг барча фанлари бўйича муҳим ҳисса қўшган аёлларга топширилади.

Матн: Росина
Дизайн: Асаль

#СукутСақлама #Аёллар #womenempowerment

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Ўқувчилардан

Саҳифангизда бир ҳикояни ўқиб, ўзимнинг болалигим эсга тушиб кетди. Биз ҳам оилада тўрт фарзандмиз. Отам ўзга аёлга илакишиб кетмагунларича жуда бахтли яшар эдик. Акам 10 ёш, мен 8 ёшлигимда оиладаги барча рўзғор ташвиши бўйнимизга тушди.

Онам ҳеч қаерда ишламас, уй бекаси эдилар. Ноиложликдан уйда ширинликлар таёрлаб дўконларга топширардик. Кечалари қон йиғлаб, кундузи бизни кулиб ўқиш, ишга кузатгувчи мунисгинамга қандай мадад беришни билмасдик. Акам мактабга бормас, биз оч қолмаслигимиз учун учта жойда ишларди, машина ювиш, кафеда тозаловчи, официант, кечаси дўконда сотувчи бўлиб ишларди. Институтга киролмаганда ҳам афсусланмади, ўқисам бизларни ким боқади, менинг учун сен ўқишинг керак, синглим, дерди.

Бор аламимни ўқишдан олдим, учта тил ўргандим, анчагина ютуқларга эришдим. Хусусий мактабда дарс бера бошладим, пулларимиз ҳам анча кўпайди. Оиламни ботқоқдан олиб чиқиб кетиш навбати менга келганди. Биринчи ўринда доим мени ўқишим учун сармоя киритган акамни ўқишга кўндирдим. Ахборот технологиялари ва инглиз тилини мукаммал ўрганишларини истадим. Акам ҳозирда чет эл компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаштирмоқдалар. Укам ва синглим мактабда ўқишади, улар ҳам илмли бўлиб, халқга манфаатли инсон бўлишларни сўрайман.

Ҳозирда отам ўша аёл билан қийинчиликда яшаётганларини эшитдик, аммо ҳеч биримиз отамни кечира олмадик. Кўз ўнгимда кечаси билан оғриб чиқадиган ошқозоним, кундузи овқат йўқлигидан қоғозни (ейишга осон бўлсин деб) сувга бўктириб еганларимиз, онамнинг туни билан жиққа ёшга тўлиб, қизариб кетган кўзлари сира кетмайди. Отамга бўлган нафрат туфайли барча эркакларга ишонмайдиган бўлиб улғайдим.

==============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
__ _ _ _

#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Андижон вилоятида истиқомат қилувчи эркак мусулмонлар учун муқаддас бўлган хос рамзиятлар билан ёш қизга порно юбориб, 4,5 йилга манзилли колонияга қамалди

2023 йилнинг январь ойида Андижон вилоятида туғилган 26 ёшли Р.М. турли математик масалаларни ечиш учун Телеграмда очилган гуруҳга аёл исми билан қўшилган ва ўзини 15 ёшли мактаб ўқувчиси деб таништирган. Гуруҳ аъзоси ниқоби остида қизларнинг ишончини қозонишга уриниб, уларга шахсий хабар ёза бошлади. Бу қизлардан бири 10 ёшли Саида (исми ўзгартирилган) эди.

Р.М. ҳақиқатан ҳам ёш қиз билан мулоқот қилаётганимга ишонч ҳосил қилиш учун ундан фотосурат ёки видео юборишни сўради. Саида янги ўртоғига овозли хабар юборди: “Мен ўғил эмас, қизман. Мана, эшитинг". Шундан сўнг Саида суҳбатдошининг қиз эканлигини тасдиқлашни сўради. Бунга жавобан Р.М. унга интернетдан юклаб олинган ўсмир қиз видеосини юбориб, “бу менман” деб ёзади. Кейин эркак қизга “Ҳожатхонага бор, тўлиқ ечин ва менга камида 3-4 дақиқа давом этадиган видео юбор”, деб видео юборишни сўради, бироқ қиз буни қилмади.
Р.М. қизга мусулмонлар учун муқаддас исмни қўллаган ҳолда қизга порнографик видеоларни юбориб, Саидадан ҳам ҳудди шуни кутди. Қиз рад жавобини беради ва бу асло мумкин эмаслигини ёзади. Шунда Р.М. ҳалигача ўзини қиз бола деб кўрсатиб, жойнамоз ва муқаддас китоб фонида қизларнинг ички кийимда тушган суратларини юборади ва қиздан ҳудди шундай суратларни юборишни талаб қилади. Эвазига кўп пул беришни ваъда беради ва гўёки ўз овози билан ёзилган бир ролик юборади, унда айтилишича «Мана, қара, мен шундай видеолар учун бир кунда шунча пул топяпман». Қиз унинг талабани бажармаса унинг контактлари ва профилдаги суратларини тарқатиб, шарманда қилиш билан таҳдид қилади.

Саида ҳаммасини ота-онасига айтиб беради. Қизнинг онаси телефонни олиб, Р.М. га ички ишларга хабар беришини ёзган. Бунга жавобан Р.М кулиб юборди ва тезда барча ёзишмаларни ўчириб ташлади. Ҳуқуқ-тартибот идоралари тезда гумонланувчини топиб, телефонини мусодара қилишди. Суд-техник экспертизаси натижаларига кўра, Р.М.нинг ушбу қурилмадан Саида билан ёзишмалари бўлганлиги, телефонда порнографик характердаги юзлаб сурат ва видеолар топилганлиги аниқлади.
2023 йилнинг июнь ойида суд Р.М.ни болалар порнографиясини тарқатиш, шунингдек, вояга етмаган шахсни порнографик хусусиятга эга ҳаракатларнинг ижрочиси сифатида жалб этишда (Жиноят кодексининг 130-моддаси 3-қисми) айбдор деб топди. Жиноят содир этилган вақтда (2023 йил январ) ушбу модданинг санкциясида назарда тутилган энг юқори жазо 5 йилни ташкил этади. Суд ҳукми билан у 4,5 йил манзилли колонияда жазо ўташга ҳукм қилинди.

2023 йилнинг апрель ойида ушбу модда бўйича санкция 7 йилга оширилди, аммо бу етарли эмас.
Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича Сенат ишчи гуруҳи болалар порнографиясини тарқатиш, онлайн груминг ва болаларга нисбатан бошқа жиноятлар учун алоҳида модда киритишни таклиф қилди. Афсуски, ушбу таҳрир бир қатор идоралар томонидан қаршиликка учради ва биз бошқа жиноятлар учун жавобгарликни кучайтириш ва оиладаги зўравонликни жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида ушбу моддадан воз кечишга мажбур бўлдик.
Эришганимиз жавобгарлик 7 йилгача оширилди. Аммо биз таклиф қилган таҳрирга кўра, Р.М. каби жиноят содир этган шахс 11 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Биз таклиф қилаётган таҳрир (130-2-модда) билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Қонун лойиҳасининг илғор версиясидан асоссиз чиқариб ташланган моддаларга қайтиш керак. Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳар томонлама, жумладан, болалар порнографияси ва болаларга қарши кибержиноят учун тўлиқ жазоланиши керак. Бундай қўшимчаларни илгари сурувчи бизнинг гуруҳимиз Сенат, Вазирлар Маҳкамаси, Администрация ва бошқа манфаатдор идоралар билан учрашиб, Ўзбекистон қонунчилиги комплекс ва илғор бўлиши учун курашишга тайёр.

P.S.: шарҳларда дин билан боғлиқ ҳар қандай баҳсларга киришганлар огоҳлантиришсиз саҳифадан ўчирилади!

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз #Қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Ўқувчилардан

Менга бир неча марта тегажоқлик қилишган. Ва ҳаммаси айнан шу йили содир бўлди. Биринчиси метрога чиққан пайтим ортимдаги одам менга тегинишни бошлади. Аввалига қўли тегиб кетди, деб ўйладим. Лекин у атайлаб қилаётганини сездим. Қочишга жой йўқ эди. Манзилимга эса ҳали бир бекат бор эди. Шу бир бекат бир йилдай туюлди менга. Эшик очилиши билан ташқарига отилиб чиқиб тез юриб кетдим. У одамга қарамадим.

Иккинчиси автобусда содир бўлди. Ортимдан бир киши менга суйкалишни бошлади. Метродаги ҳолат яна такрорланишидан қўрқдим. Унга қараб "суйкалмасдан туринг, бошқа жойга ўтиб туринг" деб айтдим. Одамлар ғалати қарашди. Автобус шунақа бўлади, деб кетди одамлар. Лекин бир киши бўшроқ жойни кўрсатиб ўша ерга ўтиб олишимни айтди. Бояги одам яна бошқа қизни орқасига туриб олди.

Учинчи марта: яна автобусда эдим. Бир йигит менга тегинишни бошлади. Қўлидаги соат менга тегаётганини ҳис қилдим. Лекин бақира олмадим. Тан олмасди барибир. Одамлар яна "автобус шунақа бўлади ёқмаса тушиб кет" дейишларини билардим.

Бундай ҳолатлар кўп қизлар билан содир бўларкан. Яқинда инстаграмда видео (рилс) кўриб қолдим. Аниқ эсмида йўқ, лекин мазмуни шунақа эди: "кўпчиликни ичида тегиб кетди деб ўйлаб индамайди". Шарҳларда эса "тегиб кетиш"ни яхши кўрадиган ҳайвонлар кўп экан. Синаб кўрганлар изоҳ ёзганди. Бундан чиқдики, жамоат жойларида шунақа ҳайвонларга дуч келаётган қизлар кўп. Улар нимани ҳис қилишларини яхши тушунаман. Ўша эркаклар эса қилган ишини хурсанд бўлиб изоҳларда ёзиб ўтирибди.Қандай қилиб бу ишни қилишади? Қизлари, синглиси, хотини шундай ҳолатга учраб қолиши мумкинлигини ўйлашмайдими?

Менга шу борада маслаҳат керак. Яна шундай ҳолатга учрасам, нима қилишим керак? Бақираман деб овозимни ичимга ютиб юбораман. Қандай қилиб қўрқмасдан бунақа ҳайвонларни жавобгарликка торттиришим мумкин?

==============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
__ _ _ _

#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Андижонда гуруҳ бўлиб зўрлаш, босқинчилик, автомашинани олиб қочиш ва бошқа қатор жиноятларда айбланувчи эркак қидирилмоқда

22 июль куни Андижон вилоят Бўстон тумани тергов органлари 2000 й.т. Маликжонов Оятилло Акмалжон ўғлини қидирувга беришган.У Жиноят кодексининг 118-моддаси (Номусга тегиш) 2-қисми “в, г” бандлари, 119-моддаси 2-қисми “в, г” бандлари (Жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда зўрлик ишлатиб қондириш), 164-моддаси 2-қисми “б” банди (Босқинчилик), 267-моддаси 2-қисми “б” банди (Транспорт воситасини олиб қочиш), 277-моддаси 2-қисми (“Безорилик”)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда.

Nemolchi.uz таҳририятига маълум бўлган хабарга кўра, жорий йилнинг 7 май куни Маликжонов О. бошқа шахслар билан гуруҳ бўлиб эркак ва аёл ўтирган машина олдига келиб, зўрлик ишлатиб, 4.159.000 сўмлик мол-мулкини (магнитофон, флешка, кўзойнак, нақд пул) босқинчилик йўли билан талон-тарож қилишган. Сўнг 4 кишидан иборат гуруҳ, хусусан, Маликжонов О. аёлни мажбуран дала майдони четига олиб ўтиб, ўлдириш билан қўрқитиб, уни гуруҳ бўлиб зўрлашган.

Жабрланганлар воқеа жойидан қочиб кетишга муваффақ бўлишади, шунда зўравонлар қаровсиз қолган машинани ўзбошимчалик бошқариб кетишаётган вақтида ИИБ ҳодимлари томонидан тўхтатилиб, ушланишган. Гумонланувчилар ушлаб қолинади, аммо Маликжонов О. терговдан қочади ва айни пайтда унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Nemolchi.uz таҳририяти ушбу материални эълон қилишдан аввал ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовга Маликжонов.О. топилгани хусусида сўровнома билан мурожаат қилди. Ш.Ғиёсовнинг маълум қилишича, соҳа тезкор-қидирув фаолияти билан боғлиқ бўлганлиги сабабли, ҳодимлар ҳозирча акутал маълумотларни тақдим эта олмайди. Лекин, жамоатчиликка тақдим этиш учун янгиликларни бериб боришларини маълум қилди. Шунингдек кўрсатилган шахс ИИВ нинг қидирувдаги шахслар рўйхатида йўқлигига изоҳ берди: "Маълумот маълумотлар базаси билан бевосита боғланмаган, шунинг учун ойига бир марта янгиланади".

Агар сиз гумонланувчи ҳақида бирон маълумотга эга бўлсангиз, 102 ёки 1102 хабар қилинг.

#СукутСақлама #Қидирув #ЗўравонликҚурбонлари

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Ўқувчилардан

Ёшим 20да, 2-курс талабасиман. Синфдошларимга нисбатан ўзимда сал ҳаракат борлиги учун бир амаллаб улардан фарқли равишда ўз кучим билан ўқишга кирдим. Бўлмаса ота-онам 11 синфдан кейин эрга берворишарди.

Ўтган йили онамнинг бир қариндошига (умримда кўрмаган-танимаган инсонимга) фотиҳа қилишди. Йигит Россияда, кўрмай билмай розилик беришди, қариндошчилик узилиб кетмасин деб. Йўқ десам, сени ҳаққинг йўқ қаршилик қилишга, деб тазйиқ ўтказишди. Унаштирилганимга 9 ой бўлганда у келди, аммо умуман мени дунёмга тескари инсон, фақат иккаламиз ёлғиз қоладиган жойга таклиф қилаверади (албатта мен розилик бермадим).

Ўша 1 йил мен учун ғирт жаҳаннамдай ўтди. Орада бир жанжал чиқиб ҳатто онам ҳам фотиҳани қайтарамиз, деди, аммо дадам менга одамларнинг гапи муҳим, менга деса ўлиб кетмайсанми деди. Мен у инсонга турмушга чиқолмайман десам, ўз ота-онам мени калтаклаб айтмаган гаплари қолмади (калтаклаш ҳолати биринчи марта эмас).

У ёқда унинг гаплари, ҳамма қариндош-уруғ тазъйиқи. Илтимос, менга маслаҳат беринг ёки ўз жонимга қасд қилиш даражасига ҳам етдим. Агар ростдан мени шу инсонга мажбурлаб узатишса тўй куни ўзимни ёқвораман, нима қилишга ҳайронман, менга йўл кўрсатинг.

❗️Лойиҳадан: Аноним, бизга психологик ёрдам боти орқали ёзинг: @nemolchibot

==============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
__ _ _ _

#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Алимент пулини камроқ тўлаш учун қоровул бўлиб оформить қилиб олган нокас оталар ҳақида кўп эшитганмиз. Аслида Оила кодекси бўйича бундай иш тутишдан фойда йўқ эканлиги ҳақида видео тайёрладик.

📹Видео👉 https://youtu.be/PbiA0pSpM_8

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ички ишлар вазирлиги ходимаси Екатерина Воронина спортнинг енгил атлетика тури бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган ХV Осиё чемпионати ғолибаси бўлди

#СукутСақлама #СпортдаАёллар #womenempowerment

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Фарғонада эр телефонда гаплашгани учун хотинини қаттиқ калтаклаган. Тошкентда хотини ва ёш боласини калтаклаган эркак ҳибсга олинган. Қашқадарё вилоятида отаси 14 ёшли қизини таёқ билан урган. Яна бир эркак Шимолий вокзал яқинидаги бекатда қизга шилқимлик қилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари автобусда 13 ёшли қизга тегажонлик қилган нафақахўрни ушлашган.

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Юрист, фаол Зарнигор Омониллаева ёзмоқда:

Сайёра Дусаева турмуш ўртоғининг вафотидан сўнг ёлғиз ўғлини ўзи катта қилади. Ўғли билан Москва области, Мытищи шаҳрида яшашади. Ўғли мактабга боради. Сайёра эса «Тбилисо» кафесида идиш ювувчи бўлиб ишлайди.

2023 йилнинг 4 январига қадар ҳаммаси барча мигрантларнинг ҳаётидек бир маромда кетаётганди. Иш, бола, документ, рўзғор ва ҳ.к. Ҳамкасблари билан муносабати яхши, ҳеч нарсадан нолиш йўқ.

Фақат 4 январ куни ҳамкасби, 50 ёшли Грузия фуқароси бўлган ошпаз Сайёрага ўринсиз ҳазил қилиб, “кетини” ушлайди. 36 ёшли аёлнинг жахли чиқиб, ошпазни қаттиқ урушиб беради. Буни кутмаган ошпаз Сайёрага ташланиб кетади. Шу тариқа жанжал ошхонада муштлашувга айланади.

Ошпаз Сайёранинг сочидан ушлаб, полда судрай бошлайди. Унинг чангалидан чиқиш учун Сайёра қўлига дуч келган биринчи нарса — ошхона пичоғи билан ўзини ҳимоя қилади ва натижада ошпазга бир неча марта тартибсиз пичоқ санчади.

Ошпаз тез тиббий ёрдам етиб келгунга қадар олган жароҳатлари туфайли кўп қон йўқотиб вафот этади. Сайёра Москва области Тергов қўмитаси тарафидан бир неча соат ўтиб ҳибсга олинади. Унга нисбатан қотиллик моддаси бўйича жиноий иш очилади.

Тожикистон элчихонаси ёрдамида Сайёрага адвокат ёлланади ва судда жавобгарлик моддасини “қотиллик”дан “ўзини ҳимоя қилиш”га алмаштириш учун курашилади.

Аммо Мытищи шаҳар суди Сайёра Дусаевани грузиялик ошпаз ўлимида айбдор, деб топади ва уни 6,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилади. Тожикистон элчихонаси Сайёранинг иши бўйича адвокат кассация тартибида шикоят қилишини хабар берган. Шунинг учун кейинги судларда жавобгарлик муддати ўзгаришига умид бор.

Мигрант аёллар учун нафсоният, номусни ҳимоя қилиш нархи — 6,5 йиллик қамоқдаги умр.

#СукутСақлама #Қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

"Ойдин нур" шелтери ҳақида кўп ёзганмиз. Унинг бугунги директори Шахноза Махмудовна ўша қўшимча иморат қуриш ва мавжудларини таъмирдан чиқариш орзулари ҳақида ҳамон гапириб келарди. Шелтерда 8 хона мавжуд, унга 20 нафар одам сиғади, лекин баъзан одам кўпайса бир хонага бир неча аёлларни жойлаштиришга тўғри келади. Шахноза шелтернинг ўзида аёлларга касб ўргатишни ҳам йўлга қўйиш ҳақида ўйлаб юрганди.

Орзулар бир кун келиб албатта ушалиши ҳақида билармидингиз? Бугун «ONA» жамғармаси кўмагида шелтернинг иккинчи блоки учун қурилиш ишлари бошланди. Жамғарма оғир вазиятга тушиб қолган аёллар ва болаларга ёрдам беради, «Ойдин Нур» муаммосига ҳам эътиборсиз бўлмади. Ишлар авжида: канализация ўтказилди, хоналар ўртаси бўлинди ва том қисми тайёр.

Лекин шелтерда яшовчи аёлларга рўзғорда керакли буюмлар ҳалиям керак:
-вентиляторлар
-сочиқлар
-идиш-товоқ
-ошхона анжомлари
-кондиционерлар
-телевизорлар
-ўйинчоқлар
-болалар коляскалари
-болалар ва катталар учун каравотлар
-диван.

Буюмларни «ONA» жамғармаси орқали бериб юборсангиз бўлади.

Шелтернинг эски иморати ҳам таъмирталаб. Сиз истаган суммани шелтер ҳисобига ўтказишингиз мумкин. Тўлов тизимларида Ҳайрия қисмида "Она" жамғармасини топиб, "шелтер" учун пул ўтказинг.

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Tashkent Film School “Women Watch Uzbekistan” аёлларнинг кинолойиҳалари акселераторида Марказий Осиёдан касбга биринчи қадам қўяётган аёл киноижодкорлар иштироки учун аризалар қабул қилишни бошлади.

10 та жамоа танлаб олинади. Икки ой давомида менторлар ва таклиф этилган ўқитувчилар иштирокчиларга якка тартибда ва гуруҳларда консультация бериб ўтишади. Ноябрь ойи бошида лойиҳалар халқаро экспертлардан иборат ҳакамлар ҳайъатига тақдим этилади.

Ариза бериш учун режиссёр ва продюссер (ёки ўзи ҳам продюссер бўлган режиссёр) жамоаси шаклини тўлдириши ва қуйидаги ҳаволага ўтиб ўз аризаларини юклаши керак.
Лойиҳасиз продюссерлар қуйидаги ҳавола орқали ариза топшириб кузатувчи сифатида қатнашишлари мумкин.

Аризалар 5 сентябргача қабул қилинади.

👉Қўшимча маълумот бу ерда.

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Тошкент туманларидан бирида эркак подъездда вояга етмаган қизга ташланди

2023 йилнинг июнь ойида 16 ёшли қиз дорихонадан чиқиб уйига қайтаётган эди. Унинг кетидан маълум муддат пойлаб келаётган одамни кўрмаган. Уйига кириш йўлагида эркак қизга орқадан ҳужум қилиб, оғзини қўли билан беркитмоқчи бўлади, унга тегинишни бошлайди ва ўпмоқчи бўлиб, йиқитади. Қиз ёрдамга чақира бошлаганда зўравон қочиб кетди. Қўрқиб кетган қизга қўшнилар ёрдам беришди, ҳовлидаги эркаклардан бири жиноятчини қувиб етмоқчи бўлди, аммо ета олмади.

Қизнинг онаси зудлик билан ички ишлар органларига мурожаат қилган ва воқеани тўлиқ тасвирга олган биринчи қаватдаги видеокузатув камерасидаги ёзувларни тақдим қилган. Онанинг сўзларига кўра, зўравон тез топилди. Маълум бўлишича, у Тошкент кимё-технология институтининг 2-босқич талабаси, 2001 й.т. Хасанов А.Б.

Қиз онасининг айтишича, тергов давомида эркак бундай жиноятга биринчи марта қўл урмаётгани маълум бўлди. Шу йилнинг март ойида у худди шу ҳудудда бир аёлга ҳужум қилган, аёл ундан қочиб қолади ва жиноятчи қочиб кетган.

Қиз онасининг маълум қилишча, биринчи жабрланувчи ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган, бироқ ҳужум қилган шахс топилмаган, ҳуқуқ ҳимоя қилиш органлари ходимларининг ўзи эса бунга жиддий қарамай ишни ёпишган. Энди қизи билан содир бўлган воқеадан кейин Хасановнинг биринчи ҳужуми ҳақида маълум бўлди.

Эркак икки марта кечки пайт кимсасиз жойларда қизларнинг изига тушиб, ҳужум қилади, уларга нисбатан уятсиз ҳатти-ҳаракатлар қилади, иккала сафар ҳам қизларнинг омади келиб ундан қоча олишади. Бундай одам жамият учун хавфлими, уни жиддий жазолаш керакми? Тергов бундай деб ўйламайди. Ҳасановнинг вояга етмаганга нисбатан қилган ҳаракатлари шаҳвоний шилқимлик (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси), аёлга нисбатан эса майда безорилик (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси) сифатида квалификация қилинди.

Хасанов биринчи бўлиб ҳужум қилган аёл, иккинчи жабрланувчининг онасининг сўзларига кўра, судга боришни истамаяпти. Ва уни тушуниш мумкин. Аввалига унга ҳужум қилингани бўйича ишни ёпди-ёпди қилишди, кейин эса майда безорилик сифатида тан олишди. Ҳукуматга ишонч қаердан келсин?

Қизнинг оиласи адвокат ёллаган, бироқ уларга жиноий иш қўзғатиш рад этилди. Ҳасановнинг ҳаракатларида тергов ҳеч қандай зўрлаш мақсадини кўрмай фақат безорилик мақсадини аниқлаган экан. Онанинг сўзларига кўра, ИИБ ва туман прокуратураси уч марта зўравонга жарима солишга уринган.

Фақат охирги судда ишни шаҳар прокурорига назорат қилиш учун топшириш ҳақида қарор қабул қилинди. Прокурор бу шахснинг хатти-ҳаракатларида жамоат хавфини ҳисобга олади ва уни қонун доирасида тўлиқ жазолаш учун ҳамма нарсани қилади, деб умид қилиб қоламиз.

#СукутСақлама #Қонунлар #АдолатТалабҚиламиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Хоразм вилоятидаги болалар уйи тарбияланувчиларини зўрлаган амалдорлар иши қайта кўрилмоқда. Ишда янги фигурантлар пайдо бўлиш эҳтимоли бор

Жорий йилнинг 6 апрель куни Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кассация тартибида ёпиқ суд мажлисида "Хоразм иши" бўйича кассация аризасини кўриб чиқди.

Суд мажлислари ёпиқ режимда ўтказилди.

Кеча Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов Судлов ҳайъати прокурорнинг судланувчиларга янги айблов бўйича жиноят иши қўзғатиш ва бошқа шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилиш учун жиноят иши ҳужжатларини айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга юбориш тўғрисида ажрим чиқариш ҳақидаги мурожаатини қаноатлантиргани ҳақида маълум қилди.

Иш яна Хоразм вилоят прокуратурасига юборилади, шунинг учун жиноят ишини кўриш 1 ойлик муддатга тўхтатилди.

Эслатиб ўтамиз, Хоразмлик мансабдорларнинг болалар уйи тарбияланувчиларини зўрлагани ҳақидаги ишни лойиҳамиз 2023 йилнинг март ойида кўтарган эди. Айбдорларга 1,5 йил озодликни чеклаш жазо берилган эди.

Лойиҳамиз жараённи диққат билан кузатиб бормоқда ва ушбу даҳшатли жиноятда айбдорларнинг барчаси Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилишига умид қилади.

#СукутСақлама #ХоразмИши #болалар #АдолатТалабҚиламиз

Читать полностью…
Подписаться на канал