Миробод туманида 17 ёшли қизга ташланган эркак устидан суд бошланди
Бу йил апрель ойида мактабдан қайтаетган қизга бир эркак ташланди. У қизга нисбатан уятсиз ҳатти-ҳаракатлар содир этиб, номусига тегмоқчи бўлди. Ҳолат камерага тушди.
Тергов зўравонни топиб, унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берди.
Олий суд матбуот котибининг маълум қилишича, 1997 й.т. эркакка 18 ёшга етмаган шахс номусига тегишга суиқасд қилиш (ЎзР ЖК 25 ва 118 моддалари) бўйича айблов қўйилди.
Суд ёпиқ мажлисда бўлиб ўтади.
Тезкор ходимлар ва терговчилар бундай воқеликнинг ижтимоий хавфига жиддий ендошгани ва эркак жазоланиши учун барчасини қилгани қувонарли.
#СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #болалар
Ўзбекистонда ҳайвонлар билан жинсий эҳтиёжни қондириш: эркак эшакни таҳқирлаб, 3 сутка қамоқ жазосини олди
2023 йил 2 июлга ўтар кечаси Эллиқалъа туманида яшовчи фуқаро эшакни дарахтга боғлаб, у билан ғайритабиий шаклда жинсий эҳтиёжини қондирган. Бу ҳолатни эркакнинг таниш аёли кўриб қолади, кейинчалик у судда гувоҳлик беради.
7 июль куни Жиноят ишлари бўйича Эллиқалъа тумани суди эркакни ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси 1-қисми) ва майда безорилик (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси)да айбдор деб топиб, 3 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
Ҳайвонлар билан жинсий муносабатга киришга бошқа мамлакатлар қандай қарайди?
Содомия ёки зоофилия — жинсий оғиш тури бўлиб, у одамнинг ҳайвонлар билан жинсий эҳтиёжини қондиришда акс этади. Кўплаб мамлакатларда у ноқонуний ҳисобланади ёки ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик қонунида акс этган бўлади.
🇩🇪 Германия — 3 йилгача қамоқ жазоси ёки 25 минг евро миқдорида жарима
🇬🇧 Великобритания — 5 йилгача қамоқ жазоси ёки 5 минг фунт миқдорида жарима
🇮🇹 Италия — 3 йилгача қамоқ жазоси ёки 3-160 минг евро миқдорида жарима
🇺🇿 Ўзбекистонда зоофилия учун қандай жазо кўзда тутилган?
Мамлакатимизда бу учун алоҳида жазо кўзда тутилмаган: ҳуқуқбузар МЖтК 111-моддаси бўйича жазоланиб, 3-5 БҲМ гача жаримага тортилади. Агар жиноят бир йил давомида вояга етмаган шахс кўзи олдида такрорланса ёки ҳайвоннинг ўлимига сабаб бўлса, ҳуқуқбузарга БҲМ нинг 5 дан 10 бараваригача миқдорда жарима солиниши ёки 15 суткагача бўлган муддатга маъмурий қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Агар бундан кейин ҳамҳайвонга шафқатсиз муносабат такрорланса, у ўлиб қолса ёки жароҳатланса, у ҳолда Жиноят кодексининг 202-1-моддасига мувофиқ ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун судланади. Унга кўра, қоидабузар 25-50 БҲМ миқдорида жарима тўлайди ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишларига ёки 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинади. Шунингдек, у 6 ойгача озодликни чеклаш ёки маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Агар ҳайвон майиб бўлмаса ва ўлмаса, бу жиноий ҳуқуқбузарлик ҳисобланмайди ва ҳолат яна Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси билан кўриб чиқилади.
Биз аввал ҳам ҳайвонларга шавқатсиз муносабат нималарга олиб келиши ҳақида ёзганмиз. Ва бундай шафқатсизликнинг жазосиз қолиши нафақат алоҳида шахс, балки жамиятда зўравонлик маданиятини кучайтиради, деб ҳисоблашда давом этамиз. Агар биз мамлакатда зўравонликка чек қўймоқчи бўлсак, ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик учун жазо янада қаттиқроқ бўлиши керак.
Манучехр Курбанов ва Нигина Худайбергенова тайёрлади.
#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз #Қонунлар
Фарғона вилоятида 4 нафар эркак аёлни калтаклаб, номусига тегишди
Ижтимоий тармоқларда аёл тилидан ҳикоя қилинган даҳшатли видео тафсилотлари тарқалди.
Фарғона вилояти ИИБ ҳолатга муносабат билдирди. 21 март куни зўравонлар аёлни мажбурлаб, ташландиқ шийпонга олиб бориб, зўрлик ишлатиб, уриб-дўппослаб, у билан жинсий алоқада бўлган ҳолатини видеотасвирга олишиб, ушбу видеотасвирни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, аёлнинг эркига қарши номусига тегиб, жинсий эҳтиёжларини қондиргани тасдиқланди.
Органларга ўз вақтида мурожаат қилинганига қарамасдан судга оид тиббий экспертиза 31 март куни ўтказилди.
Тергов Жиноят кодексининг 118-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
29 июнь куни иш судга оширилди. Суд мажлиси ҳали ўтказилгани йўқ.
Яъни тергов ҳаракатлари олиб борилиб, иш қўзғатилди. Унда нега аёл журналист билан суҳбатда уни ҳимоя қилиш учун ҳеч қандай чора кўрилмаганини айтди?
Эҳтимол, бу жабрланувчи ва тергов ўртасидаги алоқанинг узилиши натижасидир. Тўғри ҳаракатларни амалга оширган ҳолда, тергов уларни жабрланувчига ва унинг қариндошларига тушунтирмаслиги мумкин. Бу шундоқ ҳам номусга тегилган аёлнинг ҳолатида оғир стрессга олиб келади.
Жабрланувчига ғамхўрлик қилиш нафақат тезкор тергов, балки терговчилар, экспертлар ва судларнинг бағрикенглик, эмпатик муносабатидир. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимининг гендер таъсирчанлигини ривожлантириш орқали давлат нафақат уларнинг фаолиятини такомиллаштириш, балки хотин-қизларнинг ушбу тизимга ишончини мустаҳкамлайди.
Нигина Худайбергенова
#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз
Бугун, 15 июль куни, Немолчи.уз. 6 ёшга тўлди. Бу йил айниқса турли ҳодисаларга бой ва мураккаб келди. Бу йил кўп нарсага илк бор қўл урдик: фестиваль ва кўргазмаси ташкил этилди, қонун лойиҳасини илгари сурдик, хавфсизлигимиз учун ҳавотир олдик.
Биз бу босқичлардан ўта олдик, деб ўйлаймиз, негаки жамоада бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз, асраб-авайлаймиз.
Туғилган кун - бу нафақат ҳулосалар қилиш куни, балки миннатдорлик билдириш учун фурсат ҳамдир.
Бугун лойиҳамиз асосчиси Ирина Матвиенкога раҳмат демоқчимиз. Иринасиз лойиҳанинг ўзи бўлмасди ва биз бу босқичга етиб келмасдик.
Немолчи.узнинг амалдаги ва қачондир лойиҳага ўз ҳиссасини қўшган ҳар бир волонтёрига раҳмат деймиз. Лойиҳага ҳиссангиз қандай бўлишига қарамай, ҳар бирингизнинг меҳнатингиз қадрли.
Бизни қўллаб-қувватлаган ҳар бир инсон, ташкилотларга раҳмат деймиз. Сиз баъзан ўз шахсий вақтингизни кетқазиб бўлса ҳам ёрдам қўлини чўзасиз. Жамият ва инсонлар ҳаёти учун бефарқ эмаслигингизни биламиз.
Гендер тенглиги ғоясини илгари сурган ва тарғиб қилган ҳар бир ўзбекистонликка раҳмат! Сиз бизга илҳом бағишлайсиз!
Биз зўравонликдан ҳоли Ўзбекистон ҳақида орзу қилибгина қолмай, бунга ўз ҳиссамизни қўшмоқдамиз. Ҳар куни, мана 6 йилдан бери!
#НеМолчиУз6Ёшда
Ўзбекистонда видео орқали зўравонликни тарғиб қилиш ҳақиқий эпидемияга айланди
Навбатдаги блогер ва унинг обуначилари қизга қўл кўтариш кулгули, деб ҳисоблашади, шекилли.
Давлат бунга қарши нимадир қиляптими? Албатта, йўқ. Кичик ёшдагиларни зўрловчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчилардан нима кутишимиз керак? Бундай видеоларга лайк босиб, бири-биридан ажойиб шарҳлар ёзувчи аудиторияни нима қилиш керак? Зўравонлик, калтаклашлар, қотилликлар... Негаки бундай видеолар зўравонликни меъёр сифатида қабул қилишга хизмат қилади.
Давлат бизни аниқ ҳимоя қиладими? Ёки зўравонлик ва шавқатсизликни тарғиб қилувчи контентни ишлаб чиқиш ва тарқатганлик учун жазо бекор қилиндими? Ўзбекистон ИИВ га мурожаат қиламиз: мазкур съёмка ишларида қатнашган барчани қонунга мувофиқ жазога тортиш шарт.
#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз
Аёлларни жинсига кўра қасддан ўлдириш – фемицид – глобал муаммодир. БМТнинг сўнгги ҳисоб-китобларига кўра, ҳар йили 50 000 га яқин хотин-қизлар яқин партнёрлари ва оила аъзолари қўлидан ҳалок бўлади. Бу ҳар куни 137 йўқотилган ҳаёт дегани. Бу рақам фақат оила аъзолари ва партнёрлари томонидан содир этилган қотилликларни ўз ичига олади ва хотин-қизларнинг қуролли тўқнашувлар ва сарпо билан боғлиқ ҳолда ўлдирилишини ўз ичига олмайди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу кўрсаткич реал рақамдан анча паст, чунки кўплаб мамлакатлар ҳукуматлари аёллар қотиллиги ҳақидаги маълумотларни яширади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, фемицид эркакларни ўлдиришдан фарқ қилади, чунки аксарият ҳолатлар "узоқ давом этган оилавий зўравонлик, таҳдид ёки қўрқитиш, жинсий зўравонлик ёки аёлнинг партнёрига қараганда камроқ куч ёки ресурсларга эга бўлган ҳолатлар билан боғлиқ".
Партнёрлари ва оила аъзолари томонидан содир этилган фемицидлар "ғолиби" Осиё: маъруза эълон қилинган санагача у ерда ҳар йили гендерга асосланган 20 000 та ўлим ҳолати аниқланган. Кейинги ўринларда Африка (19 000), Америка (8 000) ва Европа (3000).
Гендер тенглиги бўйича Европа институтига кўра фемицид:
• Интим партнёрнинг зўравонлиги натижасида аёлларнинг ҳозирги ёки собиқ эри ёки йигити томонидан ўлдирилиши.
• Аёлларнинг қийноққа солиниши ва ўлдирилиши.
• “Номус” учун хотин-қизларни ўлдириш.
• Қуролли тўқнашувлар шароитида хотин-қизларнинг мақсадли ўлдирилиши.
• Қиз чақалоқларни ўлдириш ва ҳомиладан жинсига кўра қутулиш.
• Жинсий органларни кесиш билан боғлиқ ўлимлар.
• Жодугарликда айблаш.
• уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар савдоси, одам савдоси ва қуролларини тарқатиш билан боғлиқ бошқа аёллар қотилликлари.
#СукутСақлама
4 кундан кейин лойиҳамиз 6 ёшга тўлади. Ва биз совғалар қабулини бошладик)
Ўзбек тилида Википедияга маълумот киритувчи кўнгиллилар биз учун сюрприз ҳозирлаб, лойиҳамиз ҳақида Википедияга ўзбек тилида маълумот киритишди. Шунингдек лойиҳамиз асосчиси Ирина Матвиенко ҳақида ҳам.
Ёшларнинг иши таҳсинга лойиқ. Раҳмат сизга! Википедияга маълумот киритувчи барчага миннатдорлигимизни билдирамиз❤️
#СукутСақлама
Нега шунчаки "йўқ" демайсиз?
Мисоллар билан келтирамиз:
1. Аёл барда эркак таклифини рад этгани учун отиб ўлдирилди. 29 ёшли аёлнинг уч нафар фарзанди етим қолди.
2. 18 ёшли покистонлик қиз эрга тегишга рад жавобини бергани учун тириклайин ёқиб юборилган.
3. Италиялик эркак собиқ севгилиси ноанъанавий жинсий алоқа қилишни хоҳламагани учун ёқиб юборди.
4. Ҳомиладор аёл эркакка "йўқ" дегани учун ерга йиқитилиб, сўйиб ташланди.
Манба: feminism visually
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
Наманганда эркак қўшни аёлнинг қўлини чопиб, сўнг вояга етмаган қизининг кўзи ўнгида ўлдирди
Наманганда эркак қўшни аёлни чопқи билан чопиб ташлади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Жорий йилнинг 12 июнь куни Наманган шаҳри “Олвализор” маҳалласида яшовчи эркак қўшни аёл билан олдиндан ўрталарида бўлиб келаётган уй-жой низоси юзасидан жанжаллашиб қолган. У хонадонидан темир “лом”ни олиб чиқиб, унга хужум қилганида шу жойда бўлган фуқаролар томонидан тўхтатиб қолинган.
Бир неча кундан сўнг эркак акаси билан бирга 1 дона чопқи ва пичоқ билан қуролланиб, аёл уйининг ташқарисига чиққанида уни ерга йиқитиб, ўзи билан олиб келган чопқи ёрдамида қорин ва елка соҳаларига бир неча маротаба уриб, икки қўли кафт соҳасидан чопқи билан чопиб ташлаган. Бу воқеа аёлнинг фарзандини кўз ўнгида юз берган.
Олган тан жароҳатлари оқибатида аёл воқеа жойида вафот этган.
Эркак ушланган, унга нисбатан Жиноят кодекснинг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Унга кўра 15 йилдан 25 йилгача ёки умрбод қамоқ жазоси кўзда тутилган.
Ўзбекистонда аёлларнинг ўлдирилиши кўп учрамоқда, лекин негадир ички ишлар органларимизда одил судловга гендер ёндашуви шаклланмаган. Агар тизим аёлларга нисбатан очиқ ва бағрикенг бўлса, ҳуқуқ-тартибот идоралари бундай ҳолатларга ўз вақтида жавоб қайтарар, эҳтимолий жабрланувчилар эса уларга нисбатан ишонч билан муносабатда бўлар эди.
Эркак бир неча кун олдин марҳумага ҳужум қилишга уринган ва маъмурий жавобгарликка тортилган. Бир неча кундан кейин эса у аёлни ҳеч қандай тўсиқсиз ўлдирди. Жиноятнинг олдини олиш, аёлларни ҳимоя қилиш деган тушунчанинг ўзи йўқ. Гўёки тушунтириш иши олиб бориб, эркакни қўйиб юборишган. Айбланувчининг укаси, ҳеч нарса қилмаган бўлса-да, жиноят содир бўлган пайтда акаси билан бирга бўлганига нисбатан қандайдир чора кўрилганми - маълум эмас. У жавобгарликка тортиладими?
Онаси кўзи олдида ўлдирилган қизчанинг аҳволи нима бўлади? У яшаётган давлатига ишонадими? Унга малакали психологик ёрдам кўрсатишадими?
Ички ишлар органлари, маҳалла, жамият хотин-қизларга нисбатан таҳдидларга жиддий қараши, бу каби ҳолатларнинг ҳалокатли оқибатини кутмасдан, қаттиқ бостириши учун яна қанча аёллар ҳалок бўлиши керак?
Нигина Худайбергенова
#СукутСақлама #Қонунлар #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #АдолатТалабҚиламиз
Mirzoozod Mirzane'matov ўз саҳифасида ёзмоқда:
Қизлар ўртасида футбол бўйича ДХХ кубоги, Тошкент вилояти босқичидан Suxrob Boymirzayev олган сурат.
#СукутСақлама #СпортдаАёллар
Бир ҳафтадан кейин Ўзбекистонда вояга етмаганларга қарши жинсий ва бошқа жиноятларни содир этганлик учун судланган шахслар реестри пайдо бўлади
⠀
Ўзбекистон Президенти 11 апрель куни “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Бир қатор ўзгартиришлар қаторида “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг 10-моддасига қўшимча киритиши ҳам кўзда тутилган: уч ой ичида (яъни июль ойидан бошлаб) бир қатор жиноятлар учун судланган шахслар реестрини шакллантириш ва юритиш, шунингдек ундан ахборот олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
⠀
Мазкур реестр қуйидаги жиноятлар учун судланган шахсларни ўз ичига олади:
➡️ қасддан одам ўлдирганлик
➡️ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахснинг номусига текканлик ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирганлик
➡️ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсни жинсий алоқада бўлиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда жинсий алоқа қилишга мажбур этганлик
➡️ ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилганлик ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирганлик ёхуд унга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганлик
➡️ вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирганлик, худди шунингдек уни тайёрлаганлик, тарқатганлик, реклама қилганлик, намойиш этганлик ёхуд вояга етмаган шахсни порнографик хусусиятга эга ҳаракатларнинг ижрочиси сифатида жалб этганлик
➡️ вояга етмаган шахсни жалб этган ҳолда қўшмачилик қилганлик, фоҳишахоналар ташкил этганлик ёки сақлаганлик
➡️ Терроризм
⠀
Мазкур реестрга киритилган шахсларнинг таълим, тарбия, болалар соғломлаштириш, спорт ва ижодий ташкилотларида ишлаши ҳамда болалар билан бевосита ишлашни назарда тутувчи фаолият турлари билан шуғулланиши тақиқланади.
⠀
Президент сайловларидан кейин бизни адлия тизимида бундай қувончли ўзгариш кутаётганидан жудаям мамнунмиз!
⠀
#СукутСақлама #Қонунлар
Наргиза ва Нодир (исмлар ўзгартирилган) узоқ вақт бирга яшаб, қиз тарбия қилишди. Нодир қизни эркаларди, ҳар оқшом унга яхши кўрадиган нарсалар: ичимликлар, шоколадлар олиб келарди. Уни қучоқлаб ўпарди.
"Унинг хатти-ҳаракатини қизимга бўлган оталик меҳри деб билдим. Бошқача ўйлашим мумкин эмасди. Кўпинча кечқурунлари диванда бирга кино томоша қилардик. У ҳам қизимизни қучоқлаб ётарди. Вақт ўтгач, мен қанчалик хато қилганимни англадим."
Наргиза ва Нодир ўртасидаги муносабатлар бир кечада ўзгарди. Наргиза касалхонага ётқизилади, бироқ аҳволи яхшилангани учун шифокорлар унга муддатдан олдин жавоб беришади. Уйга келган Наргиза эрини бошқа аёл билан кўради...
Чексиз жанжал ва низолар бошланди. Эрининг ўйнаши Наргизанинг қизига Нодир билан ўртасидаги муносабатларга оид интим тафсилотларни ўз ичига олган турли суратлар, видеолар ва хабарлар юбора бошлайди.
"Қизим бирдан ўзгариб қолди, кўчага чиқмай қўйди, ҳатто мен билан кам гаплашарди. У ўзи азалдан кўп гапирмасди. Унга нимадир бўлса, мен билан бўлишига ишонардим. Бу орада эрим ўйнаши хабар юбораётганини билиб олдим. Буларнинг ҳаммасини кўрган қизим йиғлаб отасига қўнғироқ қилди ва бу аёл нима учун буларни юбораётганини сўради?"
Наргиза дарҳол ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилди. Тергов жуда секин давом этди, натижада иш ёпилди. Наргиза прокуратурага мурожаат қилгач, тергов давом эттирилди. Сўроқ пайтида терговчи қизи ва отаси ўртасидаги муносабатлар ҳақида сўрай бошлади. Кейин маълум бўлдики, Нодирнинг қиз билан муносабати одатдаги ота ва қиз ўртасидаги муносабатлардан йироқ экан... Қизининг сўзлари уйдирма эмаслигини исботлаш учун бир қанча экспертиза тайинланган. Нодир эса турмуш ўртоғини руҳий касал деб, устидан аризалар ёзган. Аёл бунинг аксини исботлаб, текширувдан ўтиши керак эди.
Яқинда Нодир ва унинг ўйнаши иши бўйича тергов ниҳоясига етиб, иш судга топширилди. Суд мажлиси 7 июль куни бўлиб ўтади. Нодир Жиноят кодексининг икки моддаси, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз хатти-ҳаракатлар қилиш) бўйича айбланмоқда. Унинг бекаси ҳақорат моддаси бўйича айбланмоқда ва у Наргизанинг вояга етмаган қизига интим суратлар юборгани тергов томонидан эътиборга олинмаган.
Тергов қанча давом этгани ва иш бир марта ёпилганини ҳисобга олсак, Наргиза бунга Нодир аралашганига ишончи комил. Наргизанинг айтишича, Нодирнинг танишлари кўп, чунки у банк филиали раҳбари, амакиси эса шу туман ҳокими.
“У юзимга кулмоқда, ҳеч нарсадан қўрқмайди, қамалмаслигига ишончи комил, суд залидан озод бўлиб чиқиб кетади, қизининг мактабга бормаганига парво қилмайди. Декабрь ойининг охиридан бери қизим бутунлай ёпилди. У энди ташқарига чиқиб, бошқа болалар билан ўйнашни хоҳламайди ".
Қиз психологга қатнамоқда, аммо терапия жуда секин давом этмоқда. Нодир парво қилаетгани йўқ. "У ҳали ҳам банкда ишлаяпти, аризани қайтариб олишимиз учун бизни тинмай безовта қилади ва судга боришдан қўрқмайди. Мен адолатга ишончимни йўқота бошладим. Мени ва қизимни ким ҳимоя қилади?" - дейди Наргиза йиғлаб.
Унга нима деб жавоб беришни билмаймиз. Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи болалар уйи қизлари номусига теккан, банк филиали раҳбари эса ўз қизига тегажоғлик қилган мамлакатда адолатга қандай етишамиз...
#СукутСақлама
Қозоғистонда оилавий-маиший соҳада жазо кучайтирилди. Оилавий зўравонлар 10 йилгача қамалиши мумкин
Қонун маиший соҳадаги ҳуқуқбузарликлар, хусусан, баданга оғир ва ўртача шикаст етказганлик учун жавобгарликни кучайтирди - Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 106 ва 107-моддалари. Ҳужжат жиноятчига моддий ёки бошқа жиҳатдан қарам бўлган шахсга нисбатан қилмишни содир этганлик учун квалификацияга аниқлик киритди, бунда оила аъзолари тушунилиши мумкин.
Илгари 106-моддага кўра 3 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жавобгарлик назарда тутилган бўлса, эндиликда 6 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди. Бундан ташқари, маъмурий ёки жиноий иш жабрланувчининг аризасисиз ҳам очилиши мумкин. Яъни маъмурий ишлар жабрланувчининг аризасисиз ҳам қўзғатилиши мумкин экан.
Баённома расмийлаштириш учун энди қўшниларнинг кўрсатмалари, видеокузатув камералари ёки полиция ходимининг видеорегистраторидан олинган ёзувлар етарли бўлади. Томонларни қайта яраштириш имконияти ҳам истисно қилинмоқда. 2022 йилда маиший низолар бўйича судга 47 мингта маъмурий баённомалар юборилган, шундан 20 мингтаси ярашув туфайли тугатилган. Энди судда фақат бир марта ярашиш мумкин бўлади. Шу яраштирув тизимини бизда қайта кўриб чиқиш керак экан. Аёлини ҳадеб калтаклаб, кейин гўё "ярашиб" яшаб юрганлар қанча. Иш маъмурий баённомагача етиб бордими, эр-хотин ўтириб олиб оилани сақлаб қолиш ёки сақлаб қолмасликни ўзлари мустақил хал қилиб олишлари ва кейинчалик бундай низога қайта йўл қўймаслик керак.
#СукутСақлама #оилавийзўравонлик
Шиша жарлик нима ва нима учун инқироз аёлларнинг вақти?
Ўтган материалларда гендер стереотиплар ва "ёпишқоқ пол" ҳамда "шишали шифт" каби тушунчаларни кўриб чиқдик. Аммо, тасаввур қилайлик, аёл оила ва карьера ўртасидаги мувозанатни муваффақиятли ўрнатиб, "ёпишқоқ пол" дан ажралиб, "шишали шифт" орқали ўсиб чиқди ва тўсатдан уни жиддий компания раҳбари бўлишга таклиф қилишди. Қувониш керак аслида, аммо...
Майкл Райан ва Алекс Хэслэм Лондон Фонд биржасининг Топ-100 компаниялари қандай ҳолатларда ишга аёлларни олганини таҳлил қилишди. "Шиша жарлик" деб аталадиган атама шундан келиб чиққан.
Аниқланишича, йирик компаниялар аёлларни бошқарувда фақат ҳақиқий инқироз бошланган вазиятларда ишга олишади. Молиявий аҳволнинг ёмонлашуви, қимматли қоғозларнинг тушиши ва шартномаларнинг бекор қилиниши компанияларни кўпинча бизнесдан хабардор бўлган аёлларни ёллашга ундади.
Оғир меҳнат шароитларидан ташқари аёлларни яна бир хавф кутмоқда - нимадир кутилганидан кетмаса аёлнинг айби эркакникидан оғирроқ бўлади. Битта арзимас хато ва аёл жарликдан қулатилади.
=====================================
Бундан келиб чиқадики, аёлларни юқори лавозимга кўпинча оғир шароитдагина тайинлашади, унинг хатолари кескинроқ кузатилади ва нафақат иш, балки ташқи кўриниш ва ҳатти-ҳаракатлар учун танқид қилишади. Ҳар қандай хатосини эса "аёллар раҳбар бўла олмаслиги"га йўйишади.
Нигина Худайбергенова
#СукутСақлама #Аёллар
Турмуш ўртоғингизнинг сиздан тобора совиб бораётганини, орангиздаги масофа узоқлашаётганини сезяпсизми? Демак, никоҳимиз ўз якунига етибди, деб хулоса қилишга ошиқманг. Бу каби оилавий муаммони ечишнинг иложиси бор — энг муҳими, сабаб ва оқибатларини тарозига солиб, зарур қадамларни ташлаш талаб этилади.
1️⃣ ФИКРЛАРИНГИЗНИ ТАРТИБГА СОЛИНГ
Нима содир бўлди, нега турмуш ўртоғингиз сизга нисбатан бефарқ, муҳаббати сўнган? Бунга сабаб нима? Ушбу вазиятни ўнглашнинг иложиси борми? Жуфтингиз билан очиқ мулоқотни бошлашдан олдин мана шу саволларга жавоб топиш керак.
2️⃣ СУҲБАТНИ ОРТГА СУРМАНГ
Эрим мендан кўнгли совиди, деган тахминга бораётган бўлсангиз, бу фикрларга бефарқ бўлманг, демак, бунга сабаб бор. Турмуш ўртоғингизнинг қайсидир ҳаракатлари сизни хафа қилган бўлса ҳам, дарров асабийлашманг, уни айблашдан сақланинг. Неки ҳиссиётларингиз бўлса, ростгўйлик ва очиқлик билан жуфтингизга сўзлаб беринг, шунда эркак киши гапларингизда ҳақиқат борлигига ишонч ҳосил қилади ва ўз ҳиссиётларини ҳам ошкор этиши мумкин. Агар у хавотирларингиз асоссиз эканини айтиб, бунга ишонтира олса, демак, муаммонгиз иккинчи қадамдаёқ ҳал бўлади.
3️⃣ УНГА ВАҚТ БЕРИНГ
Муаммо барибир аримаса, кейинги қадам бироз танаффус бериш бўлади. Суҳбат давомида хулосалар қилгандирсиз, умумий қарор чиқаргандирсиз. Энди бу фикрларни “ҳазм қилиш” керак, оилавий ҳаётнинг баъзи ўзгаришларига ўрганиш талаб этилар балки, ҳаммасини вақтга қўйиб беринг.
Масалан, агар эрингиз кучли муҳаббатингиз олдида ўзини асир деб билса, унга эркинлик керак. Дўстлари билан учрашсин, ўзи билан ёлғиз қолсин. Бу мувозанатни сақлаш жуда муҳим, зеро, эркак киши учун ички эркинлик ҳисси муҳим.
4️⃣ ШАХСИЙ ЧЕГАРАЛАРНИ БЕЛГИЛАБ ОЛИНГ
Жуфтликлар орасидаги келишмовчиликлар сабаб муҳаббат бироз сўниши ҳеч гап эмас. Айниқса, эркак кишининг шахсий чегараларига кўп аралашавериш, ундаги меҳр-муҳаббат ҳиссининг камайиб боришига сабаб бўлади. Баъзи эркакларга илмоқли гаплар ёки устидан кулишлари ёқмаслиги мумкин. Худди шундай натижа аёл кишига нисбатан муносабатларда ҳам кузатилади. Натижада оиладаги муносабатларга путур етади.
➡️Давомини сайтимизда ўқинг: https://nemolchi.uz/uz/jerimning-me-rini-ajta-ozonmo-chiman-8-masla-at/
Бельгия фемицидга қарши курашга қаратилган қонунни қабул қилган илк Европа мамлакати бўлди. Фемицид ҳақида аввалги постларимизда ёзганмиз.
Қабул қилинган қонунда фемицид ва ундан олдин содир этилган зўравонликка аниқ таъриф берилган. Ҳужжатда бундай жиноятларнинг тўрт тури кўрсатилган:
- партнёр томонидан содир этилган интим фемицид;
- учинчи шахс томонидан содир этилган интимдан ташқари фемицид;
- зўравонлик ҳаракатларидан кейин содир бўлган билвосита фемицид (масалан, мажбурий аборт);
- Гендер асосидаги қотиллик.
Гендер тенглиги масалалари бўйича давлат котиби Мари-Коллин Леруанинг сўзларига кўра, қонун аёллар ўлимининг статистикасини таҳлил қилиш, зўравонлик ҳавф-ҳатарларини аниқлаш, шунингдек потенциал қурбонларни ҳимоя қилишга ёрдам беради.
Манба: female founder
#Аёллар #ГендерТенглик #СукутСақлама
Паризода Ассатилоева Самарқандлик 17 ёшли мактаб ўқувчиси ва жиноят ишлари бўйича бўлажак адвокат. Бу йил қиз АҚШ университетига 500 000 $ миқдорида грантни қўлга киритди. Қизлар учун таълим олишнинг аҳамияти, қўллаб-қувватлаш ва мотивация ҳамда келажакдаги режалари ҳақида – НеМолчи.уз учун Истода Вафаеванинг материалида.
#СукутСақлама #GirlsEmpowerment #womenempowerment
no comment
Миллий гвардия фахрий қоровули таркибида аёллар пайдо бўлди. Улар Президент инаугурациясида қатнашди.
Ўзбекистонда Миллий гвардия фахрий қоровули таркибида ҳарбий аёллар илк бор расмий маросимда иштирок этди.
#СукутСақлама #Аёллар
300 йил.
БМТ хисоб-китобларига кўра, гендер тенглигига эришиш учун айнан шунча вақт керак.
Аёллар дунё аҳолисининг 49,7 фоизини ташкил қилади, аммо демографик муаммолар ва аҳолишунослик сиёсатини ишлаб чиқишда уларнинг ҳуқуқлари кўпинча эътиборга олинмайди. Дунёнинг қатор минтақаларида хотин-қизлар мактабга боролмайди, ишлаб чиқариш соҳаси ва раҳбарлик лавозимларида ишлай олмайди. Уларнинг саломатлик, жинсий ва репродуктив ҳаётга оид қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи чекланган. Улар зўравонлик ва зарарли амалиётларга нисбатан заиф ва ҳомиладорлик ҳамда туғиш пайтида хавф остида.
Манба: ООН
#СукутСақлама #ГендерТенглик #АёлларСаломатлиги
➡️“Аёллар дафтари”га киритилганларга қандай имтиёзлар берилган?
Улар ҳақида эшитганмисиз? Бу имтиёзлар қайсилар? Хотин-қизларнинг бандлигига қандай йўналишларда кўмаклашилади? Неча фоизлик ставкада кредитлар берилади?
Бандлиги таъминланади. Мавжуд иш ўринларига ишга жойлаштириш ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинади, касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитилади, тадбиркорликка жалб этилади, ўзини ўзи мустақил равишда банд қилиш орқали бандликка кўмаклашилади, тадбиркорликни йўлга қўйиш учун хотин-қизлар тадбиркорлик кўникмаларини ошириш ва бизнес лойиҳаларини тузиш бўйича ўқитилади ва уларга бу йўлда кредит ажратилади. Кредитлар 33 миллион сўмгача миқдорда ажратилади.
14 фоизлик ставкада кредитлар оилавий тадбиркорлик, чорвачилик, боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун — 3 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга ажратилади.
Ўзини ўзи банд қиладиган хотин-қизларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарурий хом ашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 млн сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумкин.
Тасдиқланган рўйхатлар асосида бир марталик моддий ёрдам йилда бир марта берилади. “Аёллар дафтари”га киритилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, шунингдек, қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди бор ёлғиз оналарга қўшимча моддий ёрдам бериш чоралари кўриб борилади.
Хотин-қизларга турар жой ижара компенсациясини тўланади. Фуқаролар йиғинлари раислари ва хотин-қизлар фаоллари томонидан турар жой учун ижара компенсациясини тўлаб бериш бўйича талабномалар шакллантирилади.
Хотин-қизларга ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатилади.
Сиз ёки яқинларингиз "Аёллар дафтари"да рўйхатга олинганми? Улар қандай имтиёзлардан фойдаланган? Шарҳларда батафсил ёзинг 👇👇
Блогер Умид Гафуров ёзяпти:
Бу қачондан бери нормага айланди? 4-5 та видео кўрдим ҳар хил машиналар билан.
Бу ҳазиллигига ишонмайман-у, лекин ҳазил тариқасида бўлса ҳам, жуда аҳмоқона ҳазил. Қўшхотинликни тарғиб қилишдан бошқаси эмас. Бу қонун билан тақиқланган. Динни баҳона қилманг. Кўз-кўз қилиш ва мақтаниш динга хос эмас.
Ёш-ёш “вайнер” йигит-қизлар бемалол иккинчиси, учинчиси деб “ҳазиллар” оляпти.
Буни кўрган қиз-аёллар иккинчи бўлсам ҳаётим зўр бўлади деган хаёлга бориши табиий. Нормал оилавий муносабатлар бузилиб кетмаяптими? Етиб келганимизга-ку анча бўлган, лекин чегара ҳам бўлиши керакдир?
P.S. Қизлар, битта оила рўзғорини тебрата оладиганини учратсангиз хурсанд бўлаверинг. Ҳаёт бу расмлардагидек чиройли эмас. Бойлик орттириш учун биргаликда ҳаракат қилиш керак.
#СукутСақлама #Фикр
Сизнинг турмуш ўртоғингиз:
⠀
Пулдан фойдаланишингизга тўсқинлик қиладими?
⠀
Сиздан ёки оилавий бюджетдан пул ўғирлайдими? Кейинчалик қайта сотиш учун нарсаларингизни ўғирлайдими?
⠀
Молиявий қарорлар ҳақида бирон бир тафсилотни билишга ҳаққингиз йўқлигини ҳис қиляпсизми, уларни якка ўзи қабул қиладими?
⠀
Сизга ёки оилангизга таъсир қилиши мумкин бўлган молиявий қарорларни сиз билан маслаҳатлашмасдан ёки келишувсиз қабул қиладими?
⠀
Ишлашингизни, ўқишга боришингизни тақиқлайдими?
⠀
Кредитларни суиистеъмол қиладими? Тўловларни тўлашдан ва қарз мажбуриятларини ёпишдан бош тортадими?
⠀
Сизни сохта солиқ, юридик ёки молиявий ҳужжатларни топширишга мажбур қиладими?
⠀
Кредит ва банк карталарини олиш ёки улардан фойдаланишга тўсқинлик қиладими?
Жисмоний ресурслардан сизни маҳрум қиладими? Бу озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон бўлиши мумкин.
⠀
Сизни оилавий бизнесда кам ҳақ эвазига ёки ҳеч қандай тўловсиз ишлашга мажбур қиладими?
⠀
Намойишкорона ишлашдан бош тортадими?
⠀
Даромад ҳақида ёлғон гапиради: иш ҳақи миқдорини ошириб юборадими, қарзларни ёки мол-мулк гаровини яширадими, "ўзингиз учун" пулни тежайдими?
⠀
Ишлашингизга халақит берадими? Масалан, сизни бошқариш учун тез-тез қўнғироқ қилади ёки бунинг учун иш жойига келадими?
⠀
Сизга тегишли бўлган молиявий активларни ёки меросни унга ўтказиш ёки сотишга мажбур қиладими?
⠀
Сизга нотариал тасдиқланган ишончномани имзолашга мажбур қиладими?
⠀
"Шунақа ишлар" медиа муаллифлари, бирор киши ушбу саволларнинг бирига ёки бир нечтасига " ҳа " деб жавоб берган бўлса, у иқтисодий зўравонликка дучор бўлиш хавфи мавжуд деб ҳисоблашади.
#СукутСақлама
Яқинда собиқ турмуш ўртоғи пичоқ билан ташланган ва ўлдириш билан таҳдид қилган Азиза воқеаси ҳақида ёзгандик.
Ўшанда суд эркакни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 52-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топиб, унга 660 000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинлади. Суд ишни кўриб чиқиш ва ҳукм чиқаришда Азиза ва эркакнинг умумий фарзанди борлиги ва узоқ вақт бирга яшаб, умумий хўжалик юритганликларини ҳисобга олмади.
Азиза бундай “жазо”га рози бўлмай, кўп ўтмай Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти берди.
Апеллятсия шикоятини Тошкент шаҳар суди маъмурий ҳайъати томонидан кўриб чиқиш натижаларига кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилинди, Азизанинг собиқ эри қилмишининг квалификацияси 52-модданинг 2-қисми қисмига ўзгартирилди. Жиноят кодексининг 59-2-моддаси (Оилавий (маиший) зўравонлик) 2-қисми билан айбдор шахс 10 БРВ (3 миллион 300 минг) сўм миқдорида жаримага тортилди.
Биз юқори инстанция судининг ишни қайта квалификация қилиш тўғрисида қарор қабул қилганидан мамнунмиз. Бироқ эркак яна жаримага тортилгани, аёлга пичоқ билан ҳужум қилгани, ўлдириш билан таҳдид қилгани ва ҳақиқатда уни ўлдиришга урингани инобатга олинмаганидан ҳафсаламиз пир бўлди.
Мазкур вазият "тизим"нинг аёлларни ҳимоя қилишга муносабатини яна бир бор намойиш қилди. Аёл ўз ҳимояси, хавфсизлиги ва зўравон қилмишига яраша жазоланиши нега курашиши шарт? Уни шундоқ ҳам ҳимоя қилиш керак эмасми?
Шунингдек жарима айбдорни қандай "тарбия" қилиши мумкинлиги тушунарсиз...
Мадина
#СукутСақлама #Қонунлар
Қизга ўз отаси 2,5 йил давомида тегажоғлик қилган
Nemolchi.uz таҳририятига маълум бўлишича, Андижон вилоятида яшовчи Алиқулов А. яшаш уйидан узоқ бўлмаган фермер хўжалигида ишлаган. Деярли икки йил давомида, яъни 2021 йил сентябридан 2023 йил июнигача ўзининг жинсий эҳтиёжини қондириш мақсадида, фермадаги яшаш учун мўлжалланган хонасида иш жойида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб ўзининг 2009 й.т. вояга етмаган қизини ўлдириш билан қўрқитиб, кийимларини ечиб, ўз жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондириб юрган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Алимқулов А. қўлга олиниб, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 30 июнь куни суд ажрими билан у ҳибсга олинган. Эслатиб ўтамиз, ушбу моддага кўра 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.
Афсус, бу шундай ҳолатлардан биринчиси эмас.
➡️ Вилоятлардан бирининг банк филиали раҳбари ўз қизига тегажоғлик қилган
➡️ Июнь ойининг бошида Тошкентда эркак 7 ёшли қизга подъездда уятсиз ҳатти-ҳаракатлар қилиб ўз жинсий эҳтиёжини қондирган. Унга нисбатан ЎзР ЖК 119-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
➡️ Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди. Хабар кенг тарқалгач, вилоят прокуратураси ушбу қарор устидан протест келтиради.
➡️ В Хорезмской области учитель развращал учениц 3го класса и трогал их за интимные места (/channel/nemolchiuz/8710 _. Ему дали. 5 суток административного ареста, несмотря на то, что имеются признаки преступления по ст.129 УК. Хоразм вилоятида 3-синф қизларига тегажоғлик қилган ўқитувчига 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилди. Хоразм вилоят прокуратураси ҳамон сукут сақламоқда, улар наздида қизларга бундай муносабат меъёр даражасида шекилли. Ўша Хоразм вилоятида болалар уйи қизлари билан жинсий алоқа қилгани учун ҳалигача енгил жазо олгани бўйича иш нима билан якунлангани маълум эмас.
#СукутСақлама #Болалар #АдолатТалабҚиламиз
ЧИДАЙСАНМИ
- Мен билан далада баравар кетмон чопишга розимисан? Фермерда ишлаймиз. Олти ойда бир марта ўлмасин деб маош беради.
....
Устачиликдан топганим арзимаган пулга чидайсанми? Кўпинча шу пулни ярмини ичиб қўяман!
...
Сенга уйлангач, Расияга ишга кетиб олти йилдаям қайтмайман! Чидайсанми?
...
Ғайратсиз. Уқувсиз. Дангасаман! Тўйдан сўнг чўзилиб уйда ётволаман, сен бўлсанг шаҳарликларнинг хожатхонасини тозалаб менга пул опкеласан! Бўладими?
...Тарбия кўрмаганман! Ўзини тезагига ёнбошлаб ётадиган молдан фарқим йўқ! Қўполман! Сенга фақат зарда билан ўшқириб гапираман! На сўзимдан, на ўзимдан баҳра олмайсан! Яхшими?
....
Агар тўйдан сўнг олти ой ичида даданг мошин кобалт совға қилмаса, ажрашамиз! Кўнасанми?
....
Ўттиз ёшдан кейин ароқ арганизимимни адо қилиб кечқурун сенга тескари қараб ётадиган бўламан! Бунга нима дейсан?
...
Уйга алкаш ўртоқларимни бошлаб келиб бўккунча ароқ ичамиз! Улфатларимдан бири мастликда (мен кўп ичиб бўлиб ухлаб ётган
бўламан) сенга майл қилади, қўлингдан ушлаб тўшакка тортади! Қўрқмайсанми?
....
Сени ҳеч сабабсиз тез-тез калтаклайман, буйрагинг эзилиши, қулоғинг кар бўлиб қолиши мумкин! Розимисан?
...
Одаммас,бир уюм ахлатман! Менга турмушга чиқасанми?
...
Одаммас, феълим ҳайвондан тубан! Менга эрга тегасанми?
- Дайди итдан расво одам бўлсам ҳам, тилпонни қулоғимгга ёпиштириб ярим кечаси бегана хотинлар билан валақлашаман. Рашк қилмайсанми?
- Сени аввал ўзим уриб, хўрлаб касал қиламан, сўнг: " Онангни уйига бориб даволаниб кел, сенга дори сотиб олишга ортиқча пулим йўқ", дейман.
...
Менга эрга тегдинг нимаю, дўзаҳда куйдинг нима! Фарқи йўқ.
Тақдирингни тақдиримга боғлайсанми?
...
Менга ўхшаганлар тез ўлим топади. Кутилмаганда учта ёш бола билан отамдан қолган пастқам уйда бева қолишинг мумкин. Ҳеч қанча ўтмай учар ва очкўз акаларим сенга дағдаға қилади: " Отамдан қолган уйни бўшатиб қўйинг". Шуни биласанми?
...
" Биз бахтли бўламиз Худо хоҳласа,
Худо хоҳламаса учрашармидик..."
Муаллиф: Раҳимжон Раҳмат
✅@nurbekalimov
Мазкур ишни Сенат раиси Танзила Норбаева назоратга олди. Эътибор учун миннатдорлик билдирамиз ва айбдорлар қонун доирасида жазоланиб, жабрланган қизга керакли ёрдам кўрсатилади деган умиддамиз 🙏
#СукутСақлама
Эътибор берганмисиз, керакмас матохларга бир дунё пул ишлатиб юборганимизни ўзимиз ҳам билмай қоламиз. Аммо харажатларни бошқариш ҳамда тежамкорликни ўрганмаслик фақат ўзимизнинг чўнтагимизга зарардир.
Ой охирида пластик картангиз бўм-бўш бўлиб қоладими, шунча маошни қаерга сарфлаб юбордим экан, дея ҳайрон бўласизми? Катта буюм харид қилмадингиз чоғи, яна ҳамкасбингиздан қарз ҳам олишга тўғри келди. Остин универститети психология ва маркетинг фанлари профессори Арт Маркманнинг фикрича, энг катта муаммо қўлларимиздан нақд пул кетганидадир.
👉НЕГА ПУЛЛАРНИ САРФЛАШ ЖУДА ОСОН
1. Қўлларимиз билан ҳис қилмайдиган маблағ
Бугун деярли ҳаммамизнинг иш ҳақимизни банк пластик картасига тушириб беришади. Тўловларнинг барини у ёрдамида амалга оширамиз. Қўлларимизда пул бор, лекин улар виртуал рақамлар каби сақланиб туради. Бу рақамлар яна миямизда ҳам ҳисобланади. Харид қиладиган буюмимизни кўзимиз билан кўриб турамиз, сарфлайдиган пулларимиз эса кўринмас. Уларни хаёлда санаб бўлгунимизга қадар осонгина сарфлаб юборамиз.
2. Харидлар жуда қулай
Офлайн бозордан тортиб онлайн дўконларгача. Унинг устига етказиб бериш хизмати дейсизми, ҳаммаси биз учун қулайлик яратиш мақсадида ишлаб чиқилган ва албатта, пулларимиз сувдай сарфланиши учун. Транспортга чиқасизу картангизни қурилмага қўйсангиз, осонгина пул ечилади. Кафега кирсангиз ҳам терминал тайёр. Ортиқча ҳаракатнинг кераги йўқ.
👉ҚАНДАЙ ҚИЛИБ БУ ОДАТЛАРНИ ЙЎҚОТИШ МУМКИН
1. Харидлар ҳисобини олиб боринг
Аввалига ойлик ҳисоботни юритиб кўринг. Кичкинагина блокнотга қайдларни киритиб боринг ва у доим ёнингизда юрсин. Ҳар бир харид албатта, рўйхатдан ўтсин.
2. Харажатларни таҳлил қилинг
Психология профессори харидларни ўрганишни таклиф қилади. Бу сизга харажатлар бобида тўғри йўналишни белгилашга ёрдам беради.
Мутлақо кераксиз буюмни сотиб оласизми?
Ўзингиз тайёрлай оладиган маҳсулотга пул кетказасизми?
Харид қилмасангиз ўзингизни ғалати сезасизми?
Кучли харид истагини жиловлай олмасангиз, омборхонада маҳсулот қоладими ўзи?
✅НАТИЖА
Назоратсиз харидларга қарши кураш бўйича кўплаб стратегиялар ва усуллар ўйлаб топилган. Аммо барча ўзгаришлар оддийгина харидсеварлик одатини ўзгартиришдан бошланади. Блокнот ва ручка виртуал пулларингизни ҳақиқий оламга олиб тушади ва сиз машаққатли меҳнатингиз эвазига ишлаб топаётган пулларингизни тежашга ўргатади. Балки шу тариқа керакмас памада ёки ортиқча пайпоқлардан воз кечишга журъат топа оларсиз.
#СукутСақлама
Ўз кучсизлиги ва қадрсизлигини ҳис этиш доим оғир бўлади. Бундай дамларда яхшиликларга лойиқ эмасман, деган фикр туғилади: лавозимим оширилмайди, яхши баҳога нолойиқман, ота-онам ва яқинларим меҳрига арзимайман каби. Хўш, бундай ҳиссиёт нега пайдо бўлади ва ўзимизга ишончимизни қайтариш учун нима қилиш керак?
“ҚАДРИМ ЙЎҚ”: НИМАГА ШУНДАЙ?
➡️Қаллоблик синдроми
Бундай дардга учраган инсон ўзига ишонмайди, ҳаёти ва ишидаги муваффақиятларга нолойиқман деб ҳисоблайди. Ўз меҳнати ва ҳаракатларини муносиб баҳолай олмайди.
➡️Психологик жароҳатлар
Болаликдан қолган қалб жароҳатлари инсон улғайгач, унинг ўзига бўлган ишончини йўқотади ва тушкунликка сабаб бўлади.
➡️Руҳий касалликлар
Ўзини ўта қадрсиз деб биладиганлар қуйидаги психологик касалликларга ҳам учраган бўлиши мумкин:
биполяр бузилиш;
депрессия;
хавотир;
жароҳатдан кейинги бузилиш;
шахсиятнинг бузилиши.
➡️Ўтмишдан афсусланиш
Содир этган қилмишларимизга ачиниш ҳисси ҳаммамизда бор. Агар яна ўша ёшга қайтиб қолсам, бошқача йўлни танлардим ва ҳаммаси яхши бўларди деймиз. Токи ўтмишимизни борлигича қабул қилмас эканмиз, келажакда ўзимизга ишончимиз камайиб бораверади.
➡️Ўзига паст баҳо бериш
Бунинг бир неча сабаблари бор:
Ота-онанинг юқори талаблари
Дўстлар ёки яқинлар томондан талабчанлик ва танқид
Ажримлар, айрилиқлар
Психологик жароҳатлар
Ёлғизлик
Уялиш
Психик касалликлар
Миянинг ўзига хослиги
➡️Жамият томонидан босим
Перфекционизм
Ҳамма нарсани мукаммал қилиш истаги билан жуда кўп кўнгилсизликларга қайта-қайта учрайверамиз. Юқори талабларимиз ҳар гал бизни қониқиш ҳиссидан маҳрум қилади. Перфекционист инсон учун ёки мукаммал иш ёки тўлиқ муваффақиятсизлик бор, ўртамиёна натижа мавжуд эмас. Аммо ҳақиқий ҳаётда қоидалар бошқачароқ ва аксарият вазиятларда “яхши” ёки “қониқарли” натижанинг ўзи етарли бўлади.
Давоми сайтимизда: https://nemolchi.uz/uz/nima-uchun-zimizga-ishonchimizni-j-otamiz-va-uni-andaj-ilib-ajtarishimiz-mumkin/
“Унинг дўстлари йўқ, чунки ўзи одамови”, “унинг ёшида кўпчилик ўзини ёлғиз ҳис этади”, “у мулоқотга муҳтож”… Ўзганинг ёлғизлиги ҳақида мана шундай фикрлаймиз, аммо бу ҳар доим ҳам ҳақиқатга тўғри келавермайди.
Ҳар биримиз ҳаётимизнинг маълум бир даврида ўзимизни ёлғиз ҳис этамиз, аммо баъзи инсонларни ёлғизлик узоқ йиллар давомида таъқиб қилади. Бундай инсоннинг жуфти ёки яқини бўлмайди, у ўзини жамиятдан ажралиб қолгандай, якка ҳис этади.
Шу билан бирга, атрофи тўла одам ҳам ўзини уйда ёки ишда ёлғиз ҳис қилиши мумкин.
➡️1-УЙДИРМА. ЁЛҒИЗЛИКНИНГ САБАБИ — МУНОСАБАТЛАРНИНГ ЙЎҚЛИГИ
Инсон муносабатларнинг йўқлигидан эмас, балки сифатли ижтимоий алоқалар йўқлигидан ўзин ёлғиз ҳис этади.
Бу нима дегани? Тадқиқотларга кўра: яқин алоқаларни ўрнатган икки нафар инсонингиз бўлса кифоя, мулоқот, меҳр-муҳаббат ва ҳурматга бўлган эҳтиёж тўлиқ қопланади. Бошқача айтганда, сиз ўзингизни ёлғиз ҳис этмайсиз.
➡️2-УЙДИРМА: ЁЛҒИЗЛИК ҚАРИЯЛАРГА ХОС
Ёлғизлик — чиндан ҳам қари инсонларнинг муаммоси, аммо бўрттириб юбориш ҳам керак эмас. Бевалик ёки пенсияга чиқиш жиддий триггер (хавф) ҳисобланади, аммо олимларнинг таъкидлашича, қарилик ва ёлғизлик ўртасида боғлиқлик унчалик катта даражада эмас.
Кўпроқ 85 ёшдан ошган қариялар яккаланишдан азият чекади. Болалар, ўсмирлар ва ёшлар эса 65 ёшдан катта инсонлар сингари ёлғизлик гирдобига тушиши мумкин.
➡️3-УЙДИРМА: ЁЛҒИЗ БЎЛСАНГ, ДЕМАК СОЦИОФОБСАН
Ёлғиз инсон ҳақида ўйлаганингизда, нимани тасаввур қиласиз? Жамиятга қўшила олмайдиган одамни хаёлингизга келтирсангиз керак. Масалан, у асабий, уятчан, хавотирга тўла. Ёки унга бироз заковат етишмайди, гапга чечан, киришимли эмас, ташқи кўриниши қониқарсиз аҳволда. Балки, у… ҳаммани ёмон кўрар?
Ёлғизлик гирдобига дучор бўлган инсонлар кайфият тушиши, хавотир, асабийликдан шикоят қилишади. Бошқача айтганда, ёлғизлик энг оптимист инсонни ҳам одамёқмас шахсга айлантириб қўйиши ҳеч гап эмас, шуни унутманг.
❓Нима учун ёлғиз бўламиз?
Бунга ташқи омиллар билан бирга ички омиллар ҳам таъсир ўтказади.
Масалан, нотўғри кўрсатмалар:
одам ўзини хунук, салоҳиятсиз ҳис этади ва бу фактни дўстлари йўқлиги билан асослайди;
атрофдагиларни худди ўзи каби салбий маънода қабул қилади, — ҳеч кимга ишонмайди, кимнидир қўллашга интилмайди, дўстона алоқада бўлолмайди;
ўзига нисбатан доим танқидни кутади, масхара бўлишдан қўрқади.
#СукутСақлама
Бегона эркак ўз интим суратларини юборса нима қилиш керак?
Бугунги кунда аксарият хотин-қизлар хунук ҳолатга учрамоқда: бегона эркак ижтимоий тармоқлар орқали э йўқ-бе йўқ ўз интим суратларини юборади. Бундай ҳолатда нима қилиш керак?
Албатта уни дарҳол блокка қўйиб, ижтимоий тармоқларда унинг устидан арз қолдирса бўлади.
Буни деб сиқилманг ёки ўзингизни айбламанг. Унга дарс бўлиши учун жавоб ёзишингиз ҳам мумкин, токи у бошқаларга ҳам бу ишни қилмасин.
Бундайларга нима деб жавоб ёзиш мумкин:
Касалмисан?
Мен ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига хабар бердим.
Сен юлдуз бўласан!
Ёзишмалар скриншотини чиқариб, ҳалиги эркакни тег қилиш мумкин. У ҳақида қанча кўп одам билса, бундай жирканч қилиғини қайтармаслиги эҳтимоли юқори. Унга "мен ҳозир сен ҳақингда ҳаммага айтиб бераман, юлдуз бўламан" деб ёзишингиз мумкин. Одатда бундай одамлар ошкораликдан қўрқади ва сизни бошқа безовта қилмайди.
Ва, энг муҳими: унинг маълумотларини топа олсангиз (фамилия, исм, ёши, ўқиш/ишлаш жойи) – барча скриншот ва маълумотларни тўплаб, ички ишларга ариза беринг.
#СукутСақлама #Лойиҳадан