#ўқувчилардан
Лойиҳангизни анчадан буён кузатаман. Мен ушбу ёзганларим орқали юпанч олиш ниятида эмасман. Аксинча, ҳар бир қиз ўз тақдири учун курашиши кераклигини айтмоқчиман.
Оилада катта фарзандман. Уятчанлик ва масъулият сабаб оила қуриш ёшига етганимда ҳам бу масалада яқинларим билан гаплашишга тортинганман. Ўқишга кирдим, энди оилага тайёр бўлсам керак, деб ўйлай бошлаганимда 25 ёшда эдим. Лекин ҳали ҳам куёвликка номзодлар билан учрашишга қўрқардим. Ёшим ўтаётганлиги ва ҳали ҳам қайсарликда давом этаётганимни сабаб қилиб, ҳали ўқишдалигимда мени маҳалламдаги йигитга унаштиришди. Уйга қайтганимда буни тушунолмадим. Ўз тақдиримни ўзим белгилашим кераклигини уқтиришга ҳаракат қилдим. Бироқ, мени тинглайдиган одам бўлмади.
Тақдир ҳукмига кўнишга қарор қилдим. Ўқимаган, дунёқараши тор ва “онаси”нинг етовидан чиқолмайдиган турмуш ўртоғим билан бир йил бирга яшадим. Бу фурсат ичида уни севолмаётганимни, турмуш ўртоғим сифатида қабул қилолмаётганимни ҳис қила бошладим. Келинлик ҳаётимнинг илк ҳафтасида эрим томонидан калтакландим. Қайнонамнинг бу табиий ҳол деб уқтириши, қайнотамнинг “Аёлни уриб тарбиялаш керак” деган сўзлари мени ҳайратлантирарди. Катталар “Аёл киши тилидан” калтак ейди, дейишарди, мен “тилсиз”лигимдан калтакланардим. Сукутим турмуш ўртоғимнинг ғашига тегар, уйидагиларга мени ёмон кўрсатиша уринарди. У мендан нима хоҳлаётганини тушунмасдим.
Мен китобларда ўқиган ҳаёт у ерда йўқ эди. Келин қул, уни на гапиришга, на йиғлашга ва на орзу қилишга ҳаққи йўқ. Шунчаки, эрига, унинг қариндошларига итоат қилиши керак, тамом. Мен бундай яшолмадим. Ўша оилада фарзандларим улғайишини ҳам истамадим. Қайнонам мени пойтахтда ўқишимни истамасди, у мени бутунлай бошқа соҳага ўтказишга уринди. Лекин мен ўз касбимни яхши кўрардим. Шундай қилиб, ўз уйимга қайтдим. Қишлоқ, маҳалла - ҳамманинг мавзуси мен эдим. Одамлар бу қиз эрини менсимади, ҳурмат қилмади, дейишди. Турмушим бўлмагач, кўчадаги эркаклардан гоҳида очиқ, гоҳида маънодор “таклифлар” туша бошлади. Бундай вазиятларда руҳий тушкунликка тушиб қолардим. Лекин курашишда давом этдим.
Айтмоқчи бўлганим, қиз бола бўлиб дунёга келиш айб эмас, лекин курашмаслик хато. Бахтни ўз қўлимиз, кучимиз, илмимиз орқали бунёд этамиз. “Одамлар нима дейди”, деб яшашдан воз кечиш керак. Одамлар гапираверади. Кучли аёлгина, кучли фарзандни дунёга келтиради. Мен шундай фикрдаман.
==============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
__ _ _ _
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан
Фарғона вилоятида бир гуруҳ эркаклар мушукни қавасга солиб, вахшийларча тириклайин ёқиб юборишди
Ваҳший қийноқни кулгу билан видеога олишди ва ижтимоий тармоқларда тарқатишди. Золимларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима жазоси қўлланилди.
Одамларнинг шафқатсизлиги бир томон, лекин ҳуқуқ-тартибот идораларининг хотиржам муносабати ҳайратга солади. Улар эркакларни жиноий модда - ЖК 130-1 моддаси (Тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) билан ҳам иш қўзғатиши мумкин эди-ку! Бундай ҳатти-ҳаракатлар уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Аммо тергов бу моддани гщё унутгандек. Ёки бу ерда гуруҳ бўлиб, тил бириктириш, шафқатсизлик ва зўравонлик аломатларини кўрмадими? Тўғри-да, қўшнилар ва қариндошлар ўлик мушук учун адолат талаб қилмайди, жамият қўтарилмайди. Тирик мавжудотни аёвсиз ўлдирганлар одамларга хавф туғдирмайдими? Бу “одамлар” арзимаган жарима тўлаб, эртага ожизлар, масалан, болаларга ўтмаслигига кафолат борми? "Ҳайвонларга яхши муносабатда бўлишга" ундашнинг ўзи етарли эмас. Давлат ҳар қандай зўравонликка ўз ҳаракатлари билан муросасизлик кўрсатиши, бундай фуқароларни жиноий жавобгарликка тортиши керак!
Биз аввал ҳам ҳайвонларга шавқатсиз муносабат нималарга олиб келиши ҳақида ёзганмиз. Ва бундай шафқатсизликнинг жазосиз қолиши нафақат алоҳида шахс, балки жамиятда зўравонлик маданиятини кучайтиради, деб ҳисоблашда давом этамиз. Агар биз мамлакатда зўравонликка чек қўймоқчи бўлсак, ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик учун жазо янада қаттиқроқ бўлиши керак
Нигина Худайбергенова
#Қонунлар #СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон
Агар боланинг ҳамма айтганини бажараверсак ва ҳеч нимада чекламасак, нима бўлади? Баъзи-баъзида “қаттиққўл ота-она” бўлишни ҳам ўрганиш керакдир балки?
Сўнгги вақтларда ота-оналарнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида фарзандни эркин тарбиялаш керак, истаган хоҳишини бажариш лозим, деган фикрларни кўп ўқиймиз. Психолог, икки нафар фарзанднинг онаси Анита Ивкино болани мутлақо эркин қўйиш нималарга олиб келишини ва гоҳида “қаттиққўл ота-она” бўлиб туриш зарурлиги ҳақида тушунтириб беради.
МЕН ЯХШИ ОНАМАНМИ?
Ҳар бир ота-она ҳаётида бир маротаба бўлса ҳам ўзига: “Яхши она ёки отаманми, тўғри тарбия бераяпманми” деган савол бериб кўради. Кўпчилигимиз ёмон кўринишдан қўрқамиз ва чеклов қўйишдан қочамиз.
“ҚАТТИҚҚЎЛ ОТА-ОНА” БЎЛИШДАН ҚЎРҚМАНГ
Фарзандларга нисбатан меҳр-муҳаббатни кўрсатиш албатта, зарур. Аммо у келгусида атрофдагилар билан соғлом муносабатларни ўрнатиши учун унга кичик ёшиданоқ қоидалар, оилавий анъаналар, хулқ-атвор меъёрлари, нима яхшию, нима ёмон эканлигини англатиб бориш керак. Буни чекловларсиз ва маълум бир чегараларни қўймасдан туриб уддалаш қийин.
“Қаттиққўл ота-она бўлишдан асло қўрқманг. Бу билан болангизни тинмай жазоланг, зўравонлик қилинг дейишдан йироқман. Зеро, бундай қилиш ярамайди, акс ҳолда фарзандлар ўз қадрини тушириб қўяди ва айбдордлик ҳисси билан улғаяди. Биз ҳам ўз навбатида тўғри тақиқ қўяётганда виждонимиз қийналмаслиги керак”, — дейди психолог.
“Онам яхши, мультфильм томоша қилишга рухсат бердилар”, “дадам ёмон, шоколад ейишга бермадилар” дейиш барча болаларга хос. Улғайгач, улар болаликдаги барча асосли тақиқлар тўғри бўлганини тушуниб етишади.
ҲАММА НАРСАГА РУХСАТ БЕРИШ НИМАСИ БИЛАН ХАВФЛИ?
Бола бир талай саволларга жавоб тополмайди:
Зулм ва меъёр ўртасида чегара қаерда?
Зўравонлик ва ғазабни қандай қилиб тўғри ифодалаш керак?
Нима учун бошқалар менинг ҳаракатларимдан азият чекади?
“Шахсан мен бола мустақил, ташаббус билдириб улғайиши тарафдориман, атроф оламни ўзи ўргансин, ҳаёт билан тинишсин, майли бироз шўхлиқ қилсин, — дея фикрлайди Анита Ивкино. — Шу билан бирга барча хоҳишлар ҳам бажарилавермаслигини англаши керак”.
ҚИЙИН, ЛЕКИН МУМКИН: МУВОЗАНАТ ҚАЕРДА
Бола билан мулоқот давомида муносабатнинг турли кўринишларини ифодалаш жуда муҳим. Қачон унга розилик беришади, қачон йўқ, қачон келишиш мумкин ва ҳоказо… худди ҳаётдагидай. Бу усулни бола бир ёшли бўлганидан кейин, албатта, ёшига мос равишда қўллашни бошлаш зарур.
Психолог Анита Ивкина ота-оналар ва болалар ўртасида тўғри мулоқотни йўлга қўйиш бўйича қадамларни таклиф этади:
Чегараларни эхтиётлик билан белгиланг.
Воқеаларнинг турли ривожланиш босқичларини кўрсатинг.
Муроса қилишни ўргатинг.
Тартибли бўлишга унданг.
ҚАНДАЙ НАТИЖАГА ЭГА БЎЛАМИЗ
Боланинг инжиқликларига чидар эканмиз, оқилона чекловларимиз қандай натижа беришини ўйлашимиз керак. Натижа эса қуйидагича бўлади:
ўзидан ташқари шахсий қоидаларига эга инсонлар бор эканлигини англаш;
ижтимоий қоидаларни билиш (масалан, бировни буюмини олишдан олдин рухсат сўраш);
фойдали одатлар (ўз ўйинчоқларини йиғиштириш, уй ишларида кўмаклашиш);
мулоқот ва фикрлаш қобилияти;
сабаб-оқибат муносабатларини англаш (Икромни итариб юборганим учун у мен билан ўйнамаяпти);
ҳиссиётларни жиловлай олиш ва ўзини англаб етиш.
ОТА-ОНАЛАР ФИКРИ: ФАРЗАНДЛАР ТАРБИЯСИДА ЧЕКЛОВЛАР ВА ТАҚИҚЛАР КЕРАКМИ?
Биз ушбу мавзуда ота-оналар орасида сўровнома ўтказдик ва қуйидаги жавобларга эга бўлдик:
Болалар боғчаси тарбиячиси А. Икромова, 6 ва 4 ёшли фарзандлари бор
“Оиламизда тақиқдан кўра тартибга риоя қиламиз. Агар оилада қоидалар ва анъаналар тизими шаклланган бўлса, тақиқлашга ўрин қолмайди”.
Реклама агентлиги раҳбари З. Ашуров, 6 ёшли фарзанди бор
“Жазонинг ўрнига биз ҳаракатларингга жавоб бер, деган усулни қўллаймиз. Келишганимиздай ўйинчоқларини йиғиштириб қўймадими, демак, токи ваъдасини бажармагунича саёҳатга чиқмаймиз”.
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу туманда яшовчи бобосининг уйига олиб боради, қиз қариндошларига ёқиб қолади. Дугонаси ухлаганидан сўнг қизнинг розилиги билан жинсий алоқа қилишади. Эртасига қиз уйига қайтади, эркак унинг уйига бориб қизнинг розилиги билан яна жинсий алоқа қилишади. Эркак айбига иқрор бўлди, қиз ва унинг онаси эркакка нисбатан даъвоси йўқлигини билдиришган.
Дастлабки тергов органлари ишни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 128-моддаси 3-қисми “16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлиш” бўйича квалификация қилишди. Суд муҳокамасида судья ишни айни модданинг 1-қисмига ўзгартирди. Судланувчи айбдор деб топилиб, унга 2 йилга озодликни чеклаш жазоси берилди.
Nemolchi.uz таҳририяти ҳайратда. Наҳот Олий суд Пленумининг қарори бекор қилинган бўлса? Ёки дастлабки тергов органлари, судья Муҳаммад Жўраев, прокурор ёрдамчиси Д.М.Бойтураев "Номусга тегиш" 118-моддаси 4-қисми бўйича квалификация қилинадиган ишлар бўйича маърузани ўтказворганми? Тушунтирамиз:
➡️ ЎзР ЖК 118-моддаси 4-қ: «Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш, — ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
➡️ ОС пленумининг номусга тегишга доир ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисидаги қарори:
2. Номусга тегиш деганда (ЖК 118-моддаси), аёл жинсидаги шахс билан унинг эркига қарши ёки эркидан ташқари зўрлик ишлатиб, қўрқитиб (бундан буён матнда-таҳдид этиб) ёхуд жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, табиий усулда жинсий алоқа қилиш тушунилиши лозим.
6. Ожиз аҳвол деганда, жабрланувчининг шундай аҳволи тушунилиши керакки, бундай пайтда у ўзининг физиологик, жисмоний ёки руҳий ҳолати (… жуда ёшлиги ёки кексалигига кўра …) … ўзига нисбатан содир этилаётган ҳаракатлар хусусияти ва моҳиятини тушуниш ёки ўз ҳаракатларини бошқариш имкониятига эга бўлмайди.
➡️ ЎзР Фуқаролик кодекси 29-моддаси: «Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганлар (кичик ёшдаги болалар) учун ….»
Ўзбекистон қонунчилигида 14 ёшга тўлмаган вояга етмаган шахс кичик ёшдаги бола деб аниқ кўрсатилган. Олий суд Пленуми қарорига кўра, кичик ёш жинсий алоқага келганда автоматик равишда ожиз аҳвол ҳисобланади. Шундай қилиб, 14 ёшгача бўлган шахс билан ҳар қандай жинсий алоқа оғирлаштирувчи ҳолатга тенглаштирилиши керак.
Вояга етмаганлар билан жинсий алоқани романтикага тенглаштириш керак эмас, буни ўзаро севги ва хоҳиш билан изоҳлаш аҳмоқгарчилик. Бола психикасининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда берган "розилик" ни катталарнинг розилиги билан тенглаштириб бўлмайди. Агар қонун бузилган бўлса, терговчилар, судьялар ва прокурорлар 6-8-10 ёшли болалар қаршилик кўрсатмаса ва "рози бўлишса" зўрланганини оқлай бошлайди.
Прокурор протестини келтириб, тергов ва суд жараёнини қонун талаблари асосида ўтказиш керак. Шунингдек, васийлик органлари қизнинг оилавий аҳволига эътибор қаратишлари керак: қандай қилиб 12 ёшли қизи эркак билан ётиши мумкин ва унинг қилган иши учун унга қарши даъволари йўқ?
#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз #Қонунлар #Болалар
#АёлларСаломатлиги
➡️ЭНДОКРИНОЛОГЛАРГА 10 САВОЛ: ГОРМОНЛАР, СЕМИЗЛИК ЁКИ ВАЗН ЙЎҚОТИШ ҲАҚИДА
Халқаро эндокринологлар Константин Овсянников ва Катя Янг гормонлар билан боғлиқ энг кўп учрайдиган саволларга жавоб беришди.
✔️Гормонлар моддалар алмашинувига қандай таъсир кўрсатади?
Вазнга асосан қалқонсимон без гормонлари, жинсий гормонлар, буйрак усти бези ишлаб чиқарадиган гормонлар таъсир қилади. Қолаверса, қондаги инсулин миқдори ҳам муҳимлик бобида қолишмайди. Қайси бир шифокорга семизликдан шикоят қилманг, аввалига эндокрин патологияни текшириб, ана ундан кейин даволайди.
✔️Семизлик қандай бўлади?
Аёлда бел айланаси 80 см, эркакларда 94 см дан ошса, демак семизлик муаммоси ҳақида гапирса бўлади. “Олма” шаклида семириш фақатгина эстетик муаммо ҳисобланмайди. Бундай ҳолатда юрак-қон томир тизими азият чекади, липид алмашинуви бузилади, “ёмон” холестерин кўпаяди, мокард инфаркти хавфи уч марта ортади. Шунингдек, жинсий фаолият ва жигарда ўзгаришлар кузатилади. Аёлларда жинсий гормонлар миқдори кўпаяди. Кийимларингиз L ўлчамидами, соғлиғингизга эътибор бериш вақти етибди.
✔️Гормонал фонга озиқ-овқат маҳсулотлари қандай таъсир ўтказади?
Озиқ-овқат маҳсулотлари гормонал фонга жиддий таъсир қилмайди. На чой, на сутли маҳсулотлар гормон кўрсаткичларини ўзгартиришга қодир. Парҳезга тўхталадиган бўлсак, уларнинг барчасида боши ва охири бор. Аммо организм етарлича калория, микро ва макро элементларни доимо олиб туриши зарур. Парҳез тутасизми ёки йўқми, энг муҳим қоидани ҳеч қачон унутманг: инсон бутун умри давомида тўғри ва ҳар томонлама балансланган таомларни истеъмол қилиши керак.
✔️Уйқусизлик семизликни келтириб чиқарадими?
Ортиқча вазн ва уйқусизликнинг бир-бирига боғлиқ томонлари бор. Агар одам мунтазам уйқусизликдан азият чекса, унда асосан 23:00 дан 1:30 гача ишлаб чиқариладиган соматотроп гормони етишмовчилиги кузатилади. Ушбу гормон ёғларни эритишда иштирок этади. Инсомния – касаллик ва уни даволаш керак. Шу сабабдан ҳам психотерапевт, эндокринолог ва диетолог шифокорлар ҳамкорликда ишлашлари зарур.
✔️Тез вазн ташлаш мумкинми?
Бунинг оқибатида кўпгина аъзолар азият чекади. Бепуштлик, ҳайз циклининг бузилиши, иммунитет тушиши кабилар шулар жумласидан. Ўта озғин одамларда ҳам ички аъзоларнинг касалликларга учраши эҳтимоли юқори бўлади.
✔️Эмизиш вазнга таъсир қиладими?
Эмизиш даврида пролактин гормони ишлаб чиқарилади. Унга қандай жавоб бериш ҳар бир организмнинг ўзига хос. Агар эмизиш даври чўзилиб кетса, семириш хавф солиши мумкин.
✔️Жисмоний юкламалар гормонал фонга салбий таъсир қилмайдими?
Асло. Аксинча, қанча фаол ҳаёт тарзи олиб борилса, гормонлар шунчалик меъёрда бўлади. Жисмоний фаоллик окситоцин, серотонин, эндорфин каби қувонч гормонлари миқдорини оширади ва стресс гормонларини камайтиради. Энг муҳими, жисмоний машқлар мунтазам бўлиши керак. Бунинг учун махсус спорт залига бориш шарт эмас. Яёв юриш, югуриш, сакраш каби машқларни оддий уй шароитида ҳам бажарса бўлади.
Парҳезлар иш бермаса, нима қилиш керак?
Биринчи навбатда қалқонсимон безни текширувдан ўтказиш лозим. Ундаги муаммолар вазн камайишига тўсқинлик қилади. Яна бир сабаб, семиз инсонларда глюкоза ҳужайрани ичига кира олмайди ва инсонда энергетик очлик кузатилади. Бундай вазиятда ҳам эндокринологга мурожаат қилинади.
✔️Вазн ташлаш учун турли дорилар ёрдам бера оладими?
Яшаш тарзини тартибга тушириш ва тўғри овқатланиш 90% муваффақият дегани. Дорилар вақтинчалик чора холос. Ҳаёт тарзи ва овқатланиш тартибини меъёрга солмай туриб, улардан самарага эришиб бўлмайди. Унинг устига дориларнинг ножўя таъсирлари ҳақида ҳам унутмаслик керак.
✔️Кам-камдан тез-тез овқатланиш озишга ёрдам берадими?
Соғлом инсон учун бир кунда 3 маҳал овқатланишнинг ўзи кифоя. Бўлиб-бўлиб тез-тез овқатланиш эса ошқозон-ичак трактида муаммолари бор инсонлар учун.
#СукутСақлама
Эҳтиёт бўлинг! ОЛХ да шилқимлар!
Лойиҳамизга воқеаси бир-бирига ўхшаш икки қиз мурожаат қилди. Иккаласи ҳам иш излаш ҳақида эълон жойлаштирган. Ўз тажрибаси ва иш режасини ёзган. Ва уларга шилқимлар ёзди.
1-ҳикоя
Мен иш қидиряпман. ОЛХ веб-сайти платформасига вакансиямни жойлаштирдим. Мен гўзаллик салонида администратор ёки шунга ўхшаш иш қидираётган эдим. Виктор исмли шахс менинг эълонимга жавоб берди ... Жуда ғалати гаплар. Айтишича, риелтор ёрдамчиси қидирилмоқда. Ва у жуда ғалати саволларни бера бошлади. Унинг бир нечта фотосуратларини юбориш таклифига рад жавоби ёздим. Суҳбат учун офисларига қайси манзилга боришимни ҳам айтмади.
Аммо унинг кейинги саволлари мени гангитиб қўйди. Қандай ич кийим кийишим ҳақида сўради. Яхшиям суҳбатга бормаганим. Бу ифлос нимага қодирлигини тасаввур қилиш қўрқинчли.
Мен ОЛХ га шикоят қилдим, уни блоклашди.
2-ҳикоя.
ОЛХ да бир шилқим бор. Шахсий хабарлар ёки тг ва What's App профилингизга ёзади, аёллар исми билан ўзини таништиради. Хостес вакансиясини таклиф қилади ва саволларга жавоб беришни сўрайди. Кейин бошланади. Бўйингиз, тўлиқ фото ва аста-секинлик билан интим саволларга ўтади. Бунақа маразларга асло расм жўната кўрманг. Унинг ТГ даги ники Garo_bosss. ОЛХ га унинг устидан шикоят қилганман, блоклашмади.
Бундай ҳолатга тушганларга лойиҳамиз юристидан маслаҳат:
1. Унинг хабарларидан профилига ўтган ҳолда скринкаст қилинг (видеога экрандаги ёзувларни ёзиб олиш, телефонда шундай имконият бор).
2. ОЛХ техник хизмат кўрсатиш хизматига шикоят қолдириш. Барча фойдаланувчилар телефон рақамини қолдирган ҳолда мазкур платформадан рўйхатдан ўтишини инобатга олсак, уларни топиш қийин бўлмайди.
3. Юқоридаги ҳолатларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган ҳолда бундай қонунбузарларни ЎзР МжТК 41-1 моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) бўйича маъмурий жавобгарликка тортиш мумкин.
4. Сизга ёзилган хабарда ҳақоратловчи ёки туҳмат қилувчи сўзлар бўлса, ички ишлар органларига ариза ёзишни маслаҳат берамиз.
Бундай ҳолатларда ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларга қанча кўп мурожаат қилсак, тизим бундай кибержиноятларга муносабат билдириши шунча тезкор бўлади ва унга қарши механизмлар ишлаб чиқилади.
Нигина Худайбергенова тайёрлади
#СукутСақлама #шилқимлар
Баҳор мавсуми ўз ўрнини ёз фаслига бўшатиб берди. Демакки, таътиллар бошланмоқда. Аммо аёл учун таътил нима? Бу фурсатдан фойдаланиб консерва банкаларни ёпиш, уйини таъмирлатиш ва усталарга тўрт маҳал таом тайёрлаш, тўй ўтказиш… Рўйхатнинг охири кўринмайди. Қачон ўзимиз учун яшаймиз унда?! Қачон таътилда росмана дам оламиз? Мутахассислар вақтида ҳордиқ чиқармаган инсонларнинг стресс, тушкунлик, чарчоқ, асабийлик ҳолатларига кўпроқ учрашини аллақачон исботлаб беришган. Хўш, аслида дам олишни ёмон кўрамизми ёки бунга кимдир, нимадир тўсқинлик қиладими? Балки асосий тўсиқни ўзимиз қўярмиз? Ўзи таътилда қандай қилиб тўғри дам олиш керак?
Ҳордиқ чиқариш — бу инсоннинг руҳий ва жисмоний имкониятларини тиклаш дегани. Танамизнинг имкониятларини шиша идишга қиёслаш мумкин: кичик ҳаракатимиз ҳам ушбу идишни бўшатади, дам олиш орқали эса уни тўлдириб борамиз.
Самарадорлик фикри ва фидойилик хусусиятимиз қувватни тиклаш учун бир машғулотдан иккинчисига ўтиш кифоя деб ўргатади. Аслида бу фикр нотўғри. Дам олиш учун сизни чарчоққа солувчи ҳар қандай машғулотни бажаришни тўхтатиш зарур. Иш юкламаларини биринчисидан иккинчисига алмаштириб дам оламан, десангиз адашасиз. Шуни ҳам унутмангки, самарадорлик айнан вақтида ҳордиқ чиқариш омили билан боғлиқ бўлади.
ЯЛҚОВЛИК ҲАМ ФОЙДАЛИ
Ялқовликка камчилик сифатида қараб ўрганиб қолганмиз. Шунинг учун “ҳеч нима қилмаслик” истаги бизда айбдорлик ҳиссини уйғотади. Аммо дангасалик муҳим вазифани бажаради — организмда имкониятлар камайгани, ишдан бироз чалғиш кераклиги, чарчаганлик ҳақида хабар беради.
Баъзида чарчоқ бизни енганида, ишларимизни ортга суриб туришга тўғри келади. Лекин бундай вазиятда ҳам хотиржам дам ололмаймиз. Хаёлимизни барибир бизни кутиб турган ишлар банд қилади. Иш билан дам олишнинг ўртасига чегара қўйишни билмаймиз. Мана шу чегара қатъий қўйилсагина, биз ҳақиқатдан ҳордиқ чиқара оламиз.
ДАМ ОЛИШ ФУРСАТИ ЕТГАНИНИ ҚАНДАЙ АНГЛАШ МУМКИН?
➡️Давомини сайтимизда ўқинг: https://nemolchi.uz/uz/t-ri-dam-olishni-bilmajmiz-mi/
#СукутСақлама #Лойиҳадан
GameCraft ўйинларни ишлаб чиқиш академияси Гёте институти ва IDU университети кўмагида аёллар аудиторияси учун махсус ишлаб чиқилган бепул Видео ўйинларни ривожлантириш курсини йўлга қўймоқда. Лойиҳанинг мақсади ўйин саноатида аёллар жамоаларининг ривожланишини қўллаб-қувватлашдир.
🔶Бепул курс 12 ёшдан 19 ёшгача бўлган қизларга мўлжалланган
🔶Курс формати: Оффлайн 4 соат давомида Гете-институт ҳудудида ёки онлайн
🔶Натижа: Unity ўйин платформасида тайёр ўйин
Курс дастури.
Бепул курс 10 июндан бошланади ва июнь ойи охиригача давом этади.
📍Курсга рўйхатдан ўтиш
#СукутСақлама #girlpower
Умида Омонова — рапид йўналишида жаҳон чемпиони!
6-8 июнь кунлари Гурузиянинг Батуми шаҳрида бўлиб ўтган 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг рапид йўналишида 10 имкониятдан 9 очко тўплаган ҳамюртимиз Умида Омонова жаҳон чемпиони бўлди.
#СукутСақлама
Қашқадарё вилоятида вояга етмаган невара ўғил жиянини зўрлаган эркак 16 йилга қамалди
1975 й.т. М.И. ўтган йилнинг ноябрь ойида икки шиша спиртли ичимлик истеъмол қилиб, мактабдан ўртоқлари билан қайтаётган невара ўғил жиянини кўриб қолади. У 8 ёшли болани чақириб, дўконда ширинлик олиб бериб, уйига чақиради. Кейин уйига олиб бориб қўйишни ваъда қилади.
Уйида болани бир хонанинг ичкарисига олиб кириб, эшигини ичкари томондан қулфлаб олиб, унга икки дона “чупа-чупс” ширинлигини бериб, ўзини устидаги барча кийимларни ечиб, ялонғоч бўлиб, вояга етмаган бола унга эшикни очишини сўраб йиғлаганига қарамасдан, уни қўлидан ушлаб ерга қараб ётқизиб, мажбурлаб ечинтириб, унга орқадан ишқаланади. Ишини тугатиб, яна ҳаракатларини давом эттиради.
Шу пайт хонага боланинг уйга келавермаганидан ҳавотир олган боланинг отаси ва унинг ёнидаги эркак кириб келади.
Боланинг онаси ўғли мактабдан қайтиб келмагани, унинг синфдошларидан сўраганида ўғлини қариндоши М.И. маст аҳволда қишлоғидаги савдо дўкони олдида қўлидан ушлаб, уйига олиб кетганини айтишади. У дарҳол бу ҳақди эрига айтади. Эркаклар М.И. ни жиноят устида тутиб олишади ва дарҳол яланғоч эркакни ва иштони туширилган йиғлаётгани болани суратга олишади. Бу суратлар бола яқинларининг кўрсатмалари билан муҳим далил бўлди, негаки М.И. айбини тан олмади. У бола у билан уйга ўзи келганини, яланғоч ҳолатини эса гўёки кийимларига ҳожатини чиқариб қўйгани учун кийимини алмаштириш учун ечинганини айтади.
Суд-психологик экспертизасининг хулосасида вояга етмаган жабрланувчи руҳий ва ақлий жиҳатдан ўз ёшига мос равишда хатти-ҳаракатларига жавоб бера олиши, билиш жараёнларида оғишиш йўқлиги, унинг берган маълумотларини иш учун асос қилиб олиш мумкинлиги, гувоҳлик кўрсатуви бериши мумкинлиги кўрсатилган.
2023 йилнинг 31 май куни суд М.И.нинг айби тўлиқ исботланган деган ҳулосага келади ва унга ЎзР ЖК 119-моддаси 4-қисми билан 16 йил қамоқ жазоси берилади. Эркак жазони умумий тартибли колонияда ўтайди.
Афсуски, жинсий зўравонлик ҳолатлари кўпинча қурбонларнинг қариндошлари томонидан яширилади ёки улар жуда кеч мурожаат қилишади. Боланинг онаси дарҳол отани ўғлини олиб келиш учун жўнатгани яхши. Отанинг дарҳол жиноят жойидан суратга олгани яхши. Оиланинг ўз вақтида ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилгани, сукут сақламагани яна ҳам яхши. Бундай ҳолатда қариндошлик ришталари кўпинча сукут сақлашга ундайди. Болага юқори сифатли психологик ёрдам кўрсатилишига умид қиламиз, токи содир бўлган воқеа унинг соғлиғи ва руҳиятига зиён етказмасин.
#СукутСақлама #Болалар #Қонунлар
Қашқадарё вилоятида қизини қийнаб келган ота 3 йилга қамалди
Қизнинг калтаклангани акс этган видео Тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. Унда 1978 й.т. Р.Т. 14 ёшли қизини қувлаб, калтак билан дўппослаган. Қизни амакиси унинг тарафида бўлиб, видеога ҳам олади.
6 июнь куни жиноят ишлари бўйича Косон туман судида Р. Т. (1978 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, ишсиз, муқаддам судланган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди. Судда аниқланишича, эркак охирги бир йил давомида муттасил равишда ўзининг 2009 йилда туғилган вояга етмаган қизини ҳар хил сўзлар билан ҳақоратлаб, уриб-дўппослаб, қийнаб келган.
Ота Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Мазкур модда бўйича энг кўпи билан 5 йил қамоқ жазоси тайинланиши кўзда тутилган.
Айбдорнинг жазоланишига эришган қизнинг ҳимоячилари чиққани қувонтиради. Ваҳоланки уйдаги гапни кўчага олиб чиқиш ва отани судга бериш бизда уят ҳисобланади. Зўравонлик доимо жазоланиши керак.
Бундай ҳолатларда жамоатчилик эътиборисиз ҳам жараёнлар болалар манфаати йўлида ҳал қилинишига умид қилиб қоламиз.
#СукутСақлама #Қонунлар
Яқинда Ўзбекистон ИИВ "Hello Tashkent" каналига алоқадор шахслар ҳибсга олинган ҳақида хабар қилганди. Лекин, афсус, улар ишини давом эттирмоқда экан!
Канал гуллаб яшнамоқда ва ички ишлар органлари устидан очиқчасига мазаҳ қилмоқда. Киберзўравонлик авжида, яна Скриптонит концертига чипталар ўйналмоқда.
Администраторлар хотин-қизларнинг номусини топтаб, канални ривожлантиришда давом этмоқда ва энди ёшларни ҳам жалб қилишмоқда.
Савол туғилади. Иш қилиб ростдан канал асосчилари ушлаб олинганмиди? Ёки "ҳибсга олиш" ўзига ҳос маркетинг воситасимиди?
ITicket хизмати уларнинг чипталарини кимлар тарқатаётганига эътибор қилишса бўларкан. Ўзбекистоннинг маънавий қиёфасига диққат қаратаётган ташкилотлар қаерга қараяпти экан? ИИВ томонидан "ёпилган" телеграм канали томонидан уюштирилган танловда кўплаб ёшлар иштирок этмоқда.
Муҳими, Тошкентни сотувга қўйишмаса бўлди-да, а? Боғдодда ҳаммаси тинч.
Виктория Зубаирова.
#СукутСақлама
"Отам ҳақида барчаси" фильми қизларнинг ҳаётида ота ва оиланинг меҳри ҳамда қўллаб-қувватлаши ҳақида ҳикоя қилади. Марказий Осиё мамлакатларида қиз болалигиданоқ яхши жойга узатилиши, яхши уй бекаси, хотин ва она бўлишга тайёрланади. Ва оилада ота-оналар ўғил ёки қизни ўқитиш каби танлов олдида рўпара бўлса, бу масала кўпинча ўғил фойдасига ҳал қилинади.
Қизларга ўз иқтидорини ривожлантириш, спортда муваффақиятга эришиш, севимли машғулотларига эга бўлиш, ўз тақдирини ҳал қилиш унчалик муҳим эмаслиги ўргатилади. Шунинг учун, қизлар кўпинча касб-ҳунар эгаллаш, карьера қилиш ва муваффақиятга эришиш орзуларидан воз кечишади. Аммо бугунги кунда тобора кўпроқ оталар қизларига ишониш ва барча даражадаги қўллаб-қувватлаш қизга келажакда ҳар қандай эшикларни очишга ёрдам беришини тушунмоқда. Ота меҳри, унинг ғамхўрлиги ва қизининг ҳаётига бефарқ бўлмаслиги фарзандининг келажагига қўшган ҳиссаси бўлиб, уни баҳолаш қийин.
Мазкур ролик HeForShe Central Asia гендер тенглиги учун БМТ Аёллар бирдамлик ҳаракати учун яратилган. HeForShe Европа Иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланадиган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг "Spotlight Initiative" глобал ташаббусининг бир қисмидир.
#СукутСақлама #БолаларниҲимояҚилишКуни #HeForSheCentralAsia #SpotlightEndViolence
Сабохон 1917 йил 8 январда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида туғилган. Заводда ярим кунлик ишлаган пайти, у театр ҳаваскорлар тўгарагида қатнашиб юради. 1932-1980 йилларда Ҳамза номидаги Қўқон ўзбек театри ва Тошкентдаги Ҳамза номидаги Ўзбек академик драма театри саҳнасида рол ижро этган.
Сабохон ўша оғир даврда ҳам драма ва мусиқали драма спектаклларда роллар ижро этиш билан бирга ўзига хос маҳорат ва услуб билан иродали, мард, иродали аёл образларини яратган. 1958 йилдан бошлаб у фильмларда рол ижро қила бошлаган ва ўзининг баъзи лойиҳаларида режиссёр сифатида ҳам иштирок этган. Каримова Сабохон 1988 йил 7 июл куни Ўзбекистонда вафот этган.
Тайёрлади: Толибжонова Мохларой
Дизайн: Эркабаева Нодира
#СукутСақлама #Аёллар
Статистикага кўра, жамиятимизда 40% гача ходимлар раҳбарлари томонидан тазйиққа учрашини маълум қилишган. Хўш, бошлиғингиз ўзини подшоҳдай, сизни эса қулидай кўрса, нима қилиш керак? Бу ҳақда клиник психолог, оилавий психотерапевт, эртакчи-терапевт Александр Арчагов сўзлаб беради.
1-ҚАДАМ: ЎЗИНГИЗНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРАЛАРИНИ ИЗЛАНГ
Ўзингизга: “Нимани ҳис қиляпман? Бошлиғим билан муносабатларим қандай?” деган саволлар беринг. Нималарга суяниш мумкин ва ўзингизни қандай қўллай оласиз, таҳлил қилиб кўринг. Салбий вазиятларда ўзингизни қандай овутишингиз мумкинлиги ҳақида ўйланг.
Масалан, ушбу машқ сизга тўғри келиши мумкин. Худди шундай вазият дугонангиз ёки дўстингиз билан содир бўлди, деб фараз қилинг. Унга нима деган бўлардингиз. Худди шу машқнинг яна бир варианти: келажакдан туриб ўтмишингиздаги ўзингизга мактуб ёзинг. Унда ўзингизни қўллаб-қувватланг ва ушбу вазиятни удлалай олганингизни намойиш қилинг.
2-ҚАДАМ: ОЛДИНГИЗДА ҚАНДАЙ ИНСОН ТУРИБДИ, УНИНГ ЗЎРАВОНЛИГИ НИМАДА НАМОЁН БЎЛАДИ
Раҳбарингизнинг хулқ-атворини тўлиқ таҳлил қилиб кўринг. Нималарни гапиряпти. Бир ҳақиқатни тан олинг: у ҳаммага зарар етказаяптими, камситяптими ва ҳақорат қиляптими? Ёки у шунчаки талабчан бўлиб, унинг бу феъли сизга оғирроқ туюлаётгандир? Жавобингизга қараб кейинги стратегия белгиланади.
Агар раҳбар томонидан зўравонлик ҳаракатлари йўқ бўлса ва сизга менежментнинг қатъий услуби ёқмаса, балки очиқчасига гаплашиб кўрарсиз. Бошлиғингизга у ҳақдаги фикрингизни билдиринг, келишиб кўришга ҳаракат қилинг.
Мабодо “шэф”ингиз ҳақиқий зўравон бўлса ва ҳаммага тазйиқ ўтказса, у ҳолда бошқачароқ иш тутиш керак. Масалан, тез асабийлашади, бекорга бақиради. Бундай ҳолатларда бошлиқнинг бироз тинчланишини кутинг ва шундай мурожаат қилинг: “Ҳозирги иш шаклимиз жараённинг ривожланишига ёрдам беролмайди, келинг, бошқачасига ёндашиб кўрамиз”.
Янги ташаббуслар оқибатида ҳеч қандай хавф бўлмаслигини тушунтиринг.
Уни тинчлантиринг. Фақат дангал усулда эмас, балки дипломатик йўл билан.
Учинчи ва энг ташвишли вариант — бошлиғингизнинг сизга нисбатан ўтказаётган зуғуми ва бундан унинг ўзини роҳатланишидир. Бунинг белгилари қуйидагилардир: зўравонлик муттасил ва тизимли равишда содир бўлади, бошлиқ устингиздан очиқчасига кулади, ходимларини уришганидан сўнг табассум қилиб юради.
Ушбу вазиятда биргина ечим — бошқа иш топиш. Ўзга йўлнинг ўзи йўқ. Чунки бу каби раҳбар охиригача ёмонлик қилишни давом эттиради.
#СукутСақлама #лойиҳадан
Инсон соғлом бўлса, ўзини бахтли ҳис этади. Саломатлик эса фақатгина жисмоний ёки руҳий фаровонликни назарда тутмайди, балки жамиятда ўзаро муносабатларни йўлга қўйиш, инсонлар билан ҳамжиҳатликда яшашни билдиради. Бунга эришиш учун нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида бир неча тавсияларни бериб ўтамиз.
❓Ижтимоий саломатлик нима?
Бу бошқа инсонлар билан самимий муносабат ўрнатишдир. Мазкур соҳадаги муваффақият бизнинг атрофимиздаги ижтимоий воқеликларга қанчалик мослашишимизга боғлиқ.
✔️Ижтимоий саломатлик белгилари:
Ижтимоий ва шахсий вақт бобида меъёрни таъминлаш;
жамиятда инсонлар билан мулоқот қилиш;
оилада ва дўстлар билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш;
турли ижтимоий вазиятларга тез мослашиш;
вазиятдан қатъи назар ўзликни сақлаб қолиш;
ўзга инсонларни ҳурмат қилиш;
шахсий чегараларни қатъий белгилаб олиш;
ҳаётдан мамнун бўлиш.
ИЖТИМОИЙ САЛОМАТЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШ СИРЛАРИ
1. Ҳар ҳафта камида беш нафар одам билан мулоқот қилинг
Шунда ўзимизни бахтлироқ ҳис этамиз. Қариндошлар бўладими, қўшниларми ёки танишлар, ҳамкасблар, энг муҳими, бу мулоқот сиз учун аҳамиятли бўлсин. Уларга қўнғироқ қилинг, интернет орқали ёзинг, меҳмонга боринг, кўчада учрашинг, бирга овқатланинг.
2. Қўшнилар билан иноқ бўлинг
Инсонлар билан тил топишишнинг синалган усули меҳрибонлик кўрсатиш. Олимлар эса атрофдагиларга, айниқса, қўшниларга яхшилик қилишни маслаҳат беришади. Шунда одам ўзини ёлғиз ҳис этмайди.
3. Телефонда кўпроқ гаплашинг
Бизни жонли мулоқотдан айирган смартфонлар ҳақида қанчалик ёмон гапирмайлик, уларнинг фойдали томонлари ҳам бор. Улар ҳам ёлғизликни енгишга ёрдам бера олади. Ярим соат ёки бир соатлаб гаплашиш шарт эмас, соғинган инсонингиз билан 15 дақиқа гаплашсангиз ҳам кўнглингиз тўлади.
4. Ҳеч бўлмаса, уч нафар инсон билан яқиндан дўстлашинг
Канадада ўтказилган тадқиқотда камида уч нафар дўсти бўлган инсонлар таниш-билишлари камроқ бўлганларга қараганда ўзларини бахтлироқ ҳис этиши исботланди. Дўстлик саломатликка яхши таъсир кўрсатади ва умрни узайтиради.
5. Жамоавий машғулотларда ўзингизни синаб кўринг
Жамоада ўз ўрнини топиб яшаш завқи ўзгача. Бунинг учун қизиқишларга қараб, якдил фикрли инсонларга яқинроқ бўлиш керак.
➡️Натижа қандай бўлади?
Жисмоний ва психологик соғлиқ сингари ижтимоий саломатлик ҳам доимий ҳаракатни талаб этади. Тавсияларимизга амал қилиб кўринг, натижасини ўзингиз кўрасиз.
#СукутСақлама
Кечки пайт кўчага чиқиш керак бўлганда ўзингизни қандай қилиб хавфсизлантириш мумкинлиги ҳақида йўриқнома тайёрладик.
Нималарни доимо ёдда тутиш лозим?
Қулоқчинни тақиб юрманг (ёки ҳеч бўлмаганда мусиқангизни ўчириб қўйинг, шунда сиз бегона товушларни эшита оласиз). Мусиқа сизни ҳужум пайтидан чалғитиши мумкин. Ваҳоланки сиз ҳамма нарсани ўз назоратингиз остида сақлашингиз керак.
Кириш йўлаги (подъезд) ёки лифтга бегоналар билан кирманг. Кириш йўлагига ёлғиз кирмаслик учун яқинларингиздан сизни кутиб олишларини сўранг. Буни сўрашдан ҳижолат бўлманг, сизнинг ҳаётингиз хавф остида бўлиши мумкин.
Нотаниш инсон билан учрашувга боришдан аввал нимага эътибор қаратиш лозим?
Уйдагиларга албатта бу ҳақида айтинг ва ўша инсон телефон рақамини уларга ёзиб беринг. Сизни нимадир безовта қилса, албатта уларни хабардор қилинг. Доимо бир қадам олдинда бўлинг. Телеграмда геопозиция трансляциясини ёқишингиз ёки локацияни яқинларингиз ва дўстларингизга ташлаб беришингиз мумкин. Мабодо сиз алоқага чиқмай қолсангиз улар локация орқали сизни тезроқ топади.
Бегона машинада кетсангиз унинг давлат рақамини яқинларингизга ташлаб қўйинг. Учрашиш учун гавжум жойни танланг. Атрофингизда қанча кўп одам бўлса, сиз шунча хавфсиз муҳитда бўласиз!
Ўзини ўзи ҳимоя қилиш курсларига қатнашинг. Ҳозир бундай курслар кўп. Ҳатто бепул ўтказиладиганлари ҳам бор.
Ва албатта шахсий чегараларингиз бузилишларига йўл қўйманг. Қандайдир муносабатлар сизга ёқимсиз бўлса, уларни давом эттирманг.
Бундай тавсияларни сиз аввал ҳам эшитган бўлишингиз мумкин. Лекин яна бир эслаш зиён қилмайди. Улар оддий бўлса-да, кўпинча эътиборга олмаймиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг!
Лена Ковергина тайёрлади
#СукутСақлама
Аёл организми ғамхўрлик ва парваришни талаб қиладиган мураккаб тизим. 40 ёшга яқинлашгач соғлиққа кўпроқ эътибор бериб, организмнинг қайта қурилишига тайёргарлик кўриш керак. Климакс ёшига яқинлашган кўпчилик аёллар ҳайзда бироз ўзгариш сезсалар, бошландимикан, деб хавотир олишади. Хўш, менопауза қандай вазиятларда эрта бошланади, унинг олдини олиш мумкинми ва нима учун буйрак усти безлари фаолиятини доим текшириб туриш кераклиги ҳақида Халқаро интегратив нутрициология институти асосчиси Ната Гончар сўзлаб беради.
➡️Ёшга қараб менопаузанинг қуйидаги турлари кузатилади:
Муддатидан олдинги - 40 ёшгача;
эрта - 40-45 ёш;
ўз вақтида - 46-54 ёш;
кечки - 55 ёшдан кейин.
Муддатидан олдинги ва эрта менопаузага сабаб бўлувчи омиллар:
чекиш
сурункали стресс;
спиртли ичимликлар;
калорияси кам, нотўғри овқатланиш;
тана вазни индексининг пастлиги;
ҳомиладор бўлмаган ва туғмаган аёллар;
ҳайз даври 11 ёшгача бошланган аёллар;
аутоиммун касалликлар;
қариндошларида климакс эрта бошланган бўлса;
кичик тос аъзоларида жарроҳлик амалиёти, нур ёки кимё терапиясининг ўтказилганлиги.
Хавфни камайтириш йўллари
Буйрак усти безлари ишини меъёрга тушириш ва соғлом ҳаёт тарзини олиб бориш. Айниқса, 40 ёшдан кейин климакс синдроми кучли намоён бўлганда, тухумдонларнинг гормонал функцияси пасайганида аёл организмида томир билан боғлиқ, руҳий ва эндокрин ўзгаришлар рўй берган вақтда буйрак усти безлари кучли ҳимояга муҳтож бўлади.
Ҳимоя эса балансланган рацион, соғлом уйқу ва қуйидаги бир қатор муолажалардан иборат:
фитотерапия,
медитация,
ҳиссиётлар устида ишлаш.
Тўғри овқатланиш менопаузанинг салбий белгиларини камайтиришга ва гўзалликни сақлаб қолишга ёрдам беради. Таомлар витаминлар ва минераллар, ҳайвон ва ўсимлик оқсили, фойдали ёғларга бой бўлиши лозим.
Аёллар учун овқатланиш ва яшаш тарзини меъёрга тушириш бўйича тавсиялар:
Тўлақонли овқатланиш;
тўғри ёғлардан фойдаланиш: кокос ёғи, кунжут, авокадо, гўшти ёғли бўлган балиқлар;
оддий углеводларни камайтириш;
кофе, спиртли ичимликлар, ширинликлар, газланган ва энергетик ичимликларни рациондан йўқотиш;
глютен, лактоза, лектинлар, омега-6 ёғ кислоталарини сақловчи маҳсулотларни камайтириш.
Буйрак усти безлари саломатлигини сақлаб қолиш учун кун тартибига риоя этиш ҳам муҳим:
Камида 7-8 соатлик уйқу;
ҳар куни тоза ҳавода сайр қилиш;
жисмоний фаоллик;
витаминлар қабули шифокор тавсияси асосида.
Профилактика учун фойдали маҳсулотлар
Мол гўшти – оқсилга ва аёл организми учун зарур ёғларга бой: темир, руҳ, аминокислоталар, ниацин, В6 ва В12 витаминлар бор.
Тухум – енгил ҳазм бўлувчи оқсил ва тўйинган ёғ кислоталари манбаи. Кўкрак бези саратони олдини олади, темир танқислигини тўлдиради. Холин холестерин миқдорини меъёрлаштиради, лецитин хотирани мустаҳкамлайди ва склероз ривожланишига тўсқинлик қилади. Гормонал фон учун фойдали фолий кислотаси терини қаришдан сақлайди.
Ёғли балиқ - омега-3 ёғ кислоталари манбаи. Балик климакс синдроми тезлигини камайтиради, кичик тос ва кўкрак бези касалликларини олдини олади.
Анжир – темир танқислигини бартараф этади. Унда ошқозон-ичак тракти фаолиятини тиклайдиган клетчатка кўп, вазнни меъёрга туширишга ёрдам беради.
Организмингиз климакс даврини муносиб кутиб олиши учун унга яхшилаб тайёргарлик кўринг. Шунда бу даврни қўрқмасдан енга оласиз.
#СукутСақлама
Австралиялик оддий талаба қиз 15 миллиард долларлик стартапни қандай яратган?
2007 йилда Мелани Перкинс Ғарбий Австралия Университетининг график дизайн факультетига ўқишга киради. Талаба қизга пул етишмас ва у кун кўриш учун график дизайн бўйича репетиторлик қиларди. Бу репетиторлик фаолияти унда келажакда миллиардерга айланиш учун имкон яратди. У ўқувчилари билан ишлаган сари Photoshop каби график дизайн бўйича ўнлаб программалар оддий фойдаланувчилар ва маркетологлар учун жуда мураккаб эканлигини тушуниб етди. Шунингдек бу программалар ишлаши учун кучли компьютер ҳам керак эди.
Шунда Меланида веб дизайнерлар учун ишлатилиши оддий бўлган, онлайн ишлайдиган хизмат яратиш фикри пайдо бўлди. У ўзи билан бир Университетда ўқийдиган йигити Клифф Обрехт билан ғояни амалга оширишга киришди. Лекин, лойиҳага инвестор топиш қийин бўлди. Мелани қўл силтамасдан йиллар давомида ҳаракат қилди ва ўз ресурсларидан лойиҳани яхшилашда давом этди. Лойиҳанинг илк кўриниши пайдо бўлганда илк маротаба 10000 долларлик инвестиция жалб қилишга эришишди. 2013 йилда бор стандарт намуналар билан оддий постерлар яратиш имкониятини берадиган Canva хизмати ишга тушди. Canva.com сайтида асосий функциялар бепул бўлиб, баъзи бир мураккаб нарсалар учун ойлик абонент тўлови жорий қилинди. Биринчи йилдаёқ лойиҳадан бепул фойдаланувчилар сони 600 мингтага етди.
Энди инвесторлар лойиҳага ишониб бошлашди ва аста-секинлик билан 250 минг доллардан бошлаб 250 миллион долларгача инвестиция қилган фондлар бўлди.
2021 йилга келиб компаниянинг умумий баҳоси 15 миллиард долларга етди. Компанияга қилинган умумий инвестициялар 370 миллион доллардан иборат. Бугунги кунда хизматдан Fortune 500 рўйхатига кирган дунёнинг энг йирик компанияларининг 85 фоизи фойдаланади.
19 ёшли талаба қиз ўз соҳасида муаммони англаб етди. Аксар график дизайн бўйича дастурлар жуда мураккаб ва кучли ресурс (компьютерлар) талаб қилади. Демак, оддий фойдаланувчиларга мўлжалланган оддий, содда ва онлайн ишлайдиган сервис керак. У ечимни излади, ғоя пайдо бўлди ва амалга ошириш учун қийналиб йиллаб курашди. Қийналиб бўлсада аста-секин инвесторлар топди, лойиҳани доимий ривожлантириб сервисни яхшилаб борди. Натижада у 2021 йилда миллиардерга айланди. Canva бўлса минглаб ходим ишлайдиган, Австралиядан ташқари Филиппин ва Хитой каби давлатларда ўз офисига эга, ҳар ой 20 миллиондан ортиқ ягни фойдаланувчи рўйхатдан ўтадиган халқаро сервисга айланди.
➡️Манба: @allaevuzb
🥰Айтганча, биз ҳам Nemolchi.uz таҳририятида Canva.com сайтидан кенг фойдаланамиз.
#СукутСақлама #Girlsempowerment
💸Тошкентда АҚШ фуқароси ҳимоя ордери талабларини бузганлик ва безорилик учун жарима тўлади
Жорий йилнинг 27 май куни АҚШ фуқароси 19.06.1962 й.т. Максим Пенсон Самарқанд дарвоза савдо марказида бир рўзғор асосида яшовчи аёлини ҳақорат қилиб, унга қўлидаги пакетларни отган. Аниқланишича, бу биринчи марта эмас: жабрланувчи аввал ҳимоя ордерини олган.
9 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоур туман судида видеоконференцалоқа орқали очиқ суд мажлисида Максим Пенсонга нисбатан ҳимоя ордери талабларини бузиш (Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик кодекси 206-1-модда) ва майда безорилик (183-модда) бўйича айбдор деб топилди. Судья А.Абдулхаев айбланувчининг ёши, оилавий аҳволи, шунингдек, моддий аҳволини инобатга олиб, унга нисбатан жарима солишни мақсадга мувофиқ деб топди:
➡️183-модда (Майда безорилик) бўйича 990 минг сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади)
➡️206-1 моддаси (Тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик) бўйича 330 минг (базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади)
МжТК 34-моддасига кўра суд иккита ҳуқуқбузарлик учун давлат ҳисобига 990 минг миқдорида умумий жарима тайинлади.
#СукутСақлама #Қонунлар #NoComments
Оилада муҳаббат нима?
"Love is" - универсал ва турли маданият одамлари учун тушунарли бўлган севгининг турли томонларини ифодаловчи иллюстрациялар туркуми.
Эр-хотин доимо ҳам бир-бирига севишини тилда айтмаса-да, уларнинг ҳатти-ҳаракатлари сўздан ҳам кўпроқ маъно англатади.
Сиз учун оилада севги ўзи нима? Шарҳларда фикрингизни ёзиб қолдиринг 👇👇
Манба.
Иллюстрациялар муаллифи: @shirinanay
#СукутСақлама
Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидан ўтган каналдан қотиллик аломатли билан эркак жасади топилади. Мурда Андижон вилоятининг Балиқчи туманида истиқомат қилган 55 ёшли М. Ш. экани аниқланган ва унинг қотиллигида 22 ёшли ўғли гумонламоқда.
Бош прокуратура матбуот хизматининг «Xabar.uz» сўровига жавобан маълум қилишича, марҳум ҳаётлик пайтида ичимликка муккасидан кетган, маст ҳолатда мунтазам ўзининг тўнғич қизига шаҳвоний тажовузлар қилиб келган. Бундан безор бўлган қиз Россия Ферерацияга кетиб қолади ва ўша ерда ишлаётган укасига отасининг қилиқларини айтиб беради. Отасининг хатти-ҳаракатларидан ғазабланган йигит шу йилнинг 28 май куни ҳеч кимга айтмай Россиядан Қозоғизтон орқали уйига келиб, ўша куни ярим тунда отасининг ётоқхонасига киради ва пичоқ билан унинг умрига зомин бўлади. Отасининг мурдасини автомашинага юклаб, Балиқчи тумани ҳудудидан оқиб ўтган «Катта Андижон» магистрал каналига ташлаб юборади. Ўзи эса тонгда Қозоғистон Республикаси орқали Россия Федерациясига қонуний тартибда чиқиб кетади.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Биз оилавий зўравонлик ҳолатида масалани қариндошлар ўз кучи билан ҳал қилмоқчи бўлганда нималарга олиб келиши ҳақида аввал ҳам ёзганмиз.
Қиз вақтида отасининг қилмиши юзасидан ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилганида ва улар ўз навбатида зарур чораларни кўрганларида, қотилга айланган ўғил эмас, ота жазоланарди...
#СукутСақлама #ОилавийЗўравонлик
Эркак топилди. У Қибрай туманида истиқомат қилувчи 1968 й.т. оилали эркак бўлиб чиқди. Кеча терговчи ЖК 129-модданинг 3-қисми (Шахснинг ўн олти ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда, унга нисбатан зўрлик ишлатмай уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш) билан жиноий иш қўзғатмоқчи эди. Унга кўра 5 йилдан 8 йилгача қамоқ жазоси берилади.
Эркак ўзини жинсий қондирганини инобатга олсак, видеода 119-модда 4-қисмига (Зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш) мувофиқ жиноятнинг тўлиқ тарткиби акс этган, деб ўйлаймиз. Мазкур модда 15 йилдан 20 йилгача қамоқ жазосини назарда тутади.
Бу Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг тегишли қарорида ҳам белгилаб ўтилган:
"8. Номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш жинояти тегишли жиноят таркибининг объектив томони сифатида назарда тутилган жинсий алоқа ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга қаратилган ҳаракатлар бошланган пайтдан, улар тугатилганлигидан ва келиб чиққан оқибатлардан қатъий назар, тамом бўлган ҳисобланади".
Тошкент шаҳар ИИББ дан расмий маълумот кутиб қоламиз.
#СукутСақлама
Тошкент, зўравон қидирилмоқда!
Кеча тахминан 17:00 да ўрта ёшдаги бегона эркак 7 яшар қиз орқасидан подъездга киради. Қиз ўша уйда туради, ўша подъезднинг 1-қаватида турадиган дугонасининг олдига келади.
Эркак қизни қўрқитиб, рўпарадаги эшик олдига олиб бориб (кўча эшигидан биров кўриб қолмаслиги учун), қизни ўпиб, интим жойларини ушлайди ва бошқа уятсиз ҳатти-ҳаракатлар қилади. Бу жараёнларда ўзини жинсий қониқтиради. Бундан ёмони ҳам содир бўлиши мумкин эди, лекин очилган эшик уни чўчитиб қўйди. Қизнинг дугонаси унинг келавермаганидан ҳавотир олиб, ўзи кўчага чиқади. Жабрланувчининг ота-онаси дарҳол ички ишлар органларига мурожаат қилишди. Бугун Прокуратурада ҳам бўлишди. Тўлиқ видео таҳририятимиз ва органларда мавжуд. Эркак қидирилмоқда.
Агар эрка ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, 102 рақамига қўнғироқ қилинг. Бу жиноят одатда хавфсизлик чоралари кучайтирилган Президент трассаси бўйлаб содир бўлган. Аммо қиз ота-онасининг сўзларига кўра, эркак ўтиб кетган кўча бўйлаб маҳалла ва туман ИИБ ходимларининг ички камералари ишламас экан. Трассадаги камералар ҳалигача кўтарилмади. Агар подъездда аҳоли ўрнатган камера бўлмаганида, эркак ҳақида умуман маълумот бўлмасди. Бу одамни топишда ёрдам керак!
#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз
Болаларни камситиш ва жазолаш яхшиликка олиб бормайди. Афсуски, кўпчилик ота-оналар бундай тарбияга ўрганиб қолишган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, зўравонлик ва босим кичкинтой руҳиятининг синишига олиб келади.
Буни Кембриж университети ва Дублин коллежи университети олимларининг Epidemiology and Psychiatric Sciences журналида эълон қилинган мақоласи ҳам тасдиқлайди.
Тадқиқотда Ирландиянинг етти мингдан ортиқ оиласи иштирок этган. Уч, беш ва тўққиз ёшли болалар махсус тестдан ўтказилиб, улардаги руҳий ўзгаришлар ўрганилган.
Бундан ташқари, ота-оналардан фарзандингиз уч ёшда бўлганида қандай тарбия туридан фойдалангансиз, деган саволжа жавоб олинган. Жавобларга қараб олимлар ўз хулосаларини чиқаришган. Ота-оналар уч хил тарбияни қўллагани маълум бўлган: “илиқ” (болани қўллаб-қувватлашга асосланган), “изчил” (қатъий талаблар ва қоидаларга асосланган) ва “душманларга хос”. Учинчи тарбия усулида жисмоний ва руҳий жазо, камситиш, ҳақорат қилиш, болани бошқалардан ажратиб қўйиш назарда тутилади.
Тадқиқотчилар болаларнинг руҳий саломатлигини ўрганиб чиққанидан кейин уларни уч тоифага бўлишди. Ёш иштирокчиларнинг 83% и ўртача даражадаги руҳий ўзгаришлари бор болалар гуруҳига киритилди. 6% болаларда бу хавф мўътадил дея баҳоланди. 10% болаларда эса юқори руҳий ўзгаришлари кузатилди — уч ёшидаёқ уларда асаб билан боғлиқ ўзгаришлар аниқланиб, тўққиз ёшида ҳолати янада ёмонлашгани аён бўлди.
Олимларнинг айтишича, ота-онанинг “душманларча” услуби тўққиз ёшли болада руҳий касалликлар хавфи эҳтимолини бир ярим баравар, ўртача хавф гуруҳида эса 0,5 баробарга оширади.
Таҳлил натижалари ота-онанинг тарбияси боланинг руҳий саломатлигига таъсир ўтказадиган ягона омил эмаслигини ҳам кўрсатди. Бундай омиллар қаторига бола жинси, ижтимоий ҳаёт, жамият кабилар киради. Қизиғи, юқори хавф гуруҳига ўғил болалардан ҳам кўра қизлар кўпроқ тушиши аниқланди. Қолаверса, тўлиқ бўлмаган ёки молиявий аҳволи оғир бўлган оилаларда ҳам болалар руҳиятида ўзгаришлар бўлиши исботланди.
#СукутСақлама #Лойиҳадан
Бугун, 2023 йил 6 июнь куни жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судида оилавий болалар уйида тарбияланувчи 13 ёшли қиз номусига теккан 1971 й.т. К. Т. га оид суд мажлиси якунланиб, ҳукм эълон қилинди.
Ушбу жиноят иши ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Суд ҳукмига кўра К.Т. Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми “а” банди ва эски таҳрирдаги (2023 йил 11 апрелга қадар амалда бўлган) 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) га асосан 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
👉Жиноят кодексининг 73 ва 74-моддалари талабларига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига текканлик ҳамда ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганлик учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилмайди.
#СукутСақлама
Азобли айрилиққа сабабчи бўлган инсон билан кўришиб туришга мажбур бўляпсизми? Мана шундай учрашувларда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида 6 хил тавсиямизни бериб ўтамиз.
Айрилиқ — жароҳат етказувчи ҳодиса бўлиб, унга сабабчи бўлган инсон билан учрашиш ярани янгилаш билан баробардир. Бу вазиятдан чиқиб кетишнинг ягона йўли бор, яъни учрашмаслик. Лекин тақдир тақозоси билан бунга мажбур бўлсангизчи? Масалан, бирга ишласангиз ёки қўшни бўлиб яшасангиз. Сизни умумий танишлар ва фарзандлар бирлаштирса… У ҳолда психолог Жеффри Бернстайн маслаҳатларига қулоқ тутиб кўринг.
1. ДАРДЛАРИНГИЗНИ ТЎКИБ ОЛИШГА ФУРСАТ БЕРИНГ
Бундан уялишнинг кераги йўқ. Хафалик, соғинч, қалб оғриғи, дард чекиш одамга хос хусусият. Ҳиссиётларни қаттиқ жиловламанг, уларга вақт даво бўла олади.
2. ҚАТЪИЙ ЧЕГАРА БЕЛГИЛАНГ
Осонроқ яшашингиз учун қайси ҳудудга қадам босмасликни белгилаб олинг. Балки бу махсус жойлар бўлар ёки инсонлар давраси ёки ижтимоий тармоқлар.
3. МУЛОЙИМ БЎЛИНГ
Собиқ турмуш ўртоғингиз ёки севимли инсонингиз билан кўришганда ўзингизни вазмин ва маданиятли тутинг. Дўст бўлиб қоламиз дейишингиз шарт эмас, аммо ҳурмат кўрсатиш ва ортиқча зиддиятли муносабатлардан четлашиш керак.
4. ОРАДАГИ МАСОФАНИ УЗОҚЛАШТИРИНГ
Бу билан кўчиб кетинг ёки бошқа ишга ўтинг демоқчи эмасмиз. Имкониятингиз борми, қисман масофани сақланг. Айниқса, собиқ жуфтингиздан доим негатив келиб турса.
5. ҚАДРИНГИЗНИ БИЛИНГ
Ўзингизга ғамхўрлик қилиш қадрингизни билиш ва муносиб ҳаёт кечириш гарови. Айрилиқни фойдали машғулот билан безанг. Янги танишлар орттиринг, хобби топинг, саёҳат қилинг.
6. КЎМАКЧИ ТОПИНГ
Оғир даврда дўстлар ва оилангизга суянишингиз мумкин. Улар сизга беминнат кўмакдош бўла олади.
#СукутСақлама #Лойиҳадан
Метродаги пранкерлар 5 сутка қамоқ жазосини олишди.
Кечадан аввал куни каналимизда икки эркак қизга тегажоғлик қилгани видеоси эълон қилинди.
Видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди, видео иштирокчиси унга муносабат билдирди. Видеони тарқатганларни айбдорга чиқариб, гўё узр сўрагандай бўлди. Лекин иш узр билан тугамади.
Т. Р. (2001 йил Қашқадарё вилоятида туғилган, талаба) ва К. К. (2001 йилда Андижон вилоятида туғилган, талаба) га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.
Пранкчиларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, ушбу кодекснинг 32-моддаси (маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар) 4-қисми тартибида уларнинг ҳар бирига 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси
Бундай жиноятлар тўғри квалификация қилиниши жуда муҳим. Шаҳвоний шилқимлик ҳазил билан оқланмаслиги керак.
Давлат бундай жиноятларга тоқатсизлигини кўрсатиши керак ва бундай жиноятлар бўйича статистик маълумотлар йиғиб борилиши керак.
#СукутСақлама #Жазо
Метродаги шилқим «пранкер»ни 15 суткага «пранк» қилиш керакмикин-да.
(Видеосини қўйгим келмади, асаб бузилади)
Карикатура: @habikatura
#Фикр
«Ўзбекистонда хотин-қизларнинг 85 фоизи ўзини бахтли деб ҳисоблайди»
819 нафар аёл иштирокида сўровнома ўтказган Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти шундай хулосага кепти. Тасаввур қилинг-а, 819 нафар аёлнинг нақ 85 фоизи! Тадқиқотни бир четга суриб турамиз-да, бахт тушунчасига кенгроқ ёндашишга, бахт ўзи нима экани, қандай аҳамият касб этиши борасида фикр юритишга уриниб кўрамиз.
Бугун эрталаб совчилар каналида бир эълон кўриб қолдим, унда бир ажрашган аёл «боласи отасиз ўсмаслиги учун иккинчи хотин бўлишга тайёрлиги, «бошида эри» бўлиши энг катта орзуси» эканини ёзибди. Бу менга рус сайтларидан бирида ўқиганим - парчани эслатиб юборди.
Унда сеҳргар парига учраб қолган бир аёл тилак қилади:
- қанақа бўлсаям фарқи йўқ, машинам бўлса эди;
- шаҳарнинг бир бурчидан бошпанам бўлса эди;
- эр номида қора тортиб турадиган турмуш ўртоғим, бир-иккита болам бўлса эди...
Пари унга сўраганларини аввал кўрсатади - Запорожец машинаси, шаҳарнинг энг чеккасидаги кўпқаватли уйлардан бирининг ертўласи, пиёниста эр ва тарбиясиз болалар. Аёл ҳайрон бўлади - мен орзуларим бу алфозда ушалишини истамайман, дейди. Унда тўғри орзу қилишни ўрган, дейди пари унга жавобан.
Юқоридаги эълонни берган аёл ҳам «боласи отасиз ўсмаслиги учун»гина бировнинг эрига тегиб олса, ўзини бахтли ҳисоблайди-да, а? Ҳолбуки, бировнинг бахтига паншаха чўзмасдан ҳам бахтли бўлиш мумкин, бировнинг эри бўлган инсон билан яшаш эса, бир умрлик ҳадик-таҳлика ичида яшаш дегани. Бахт эса, шунчаки қувонч, хурсандчилик эмас, айнан руҳан хотиржамлик бардавомлиги эмасми?
Тасаввур қилинг, ўша аёлга номига кредит расмийлаштириб, тўлашдан қочиб юрадиган, бегона эркакларга танасини сотиб, пул ишлашга мажбур қиладиган эр учраб қолса-чи? «Бахти очилиб кетгани» шу бўладими? Ҳатто, тўғри орзу қилишни билмайдиган аёллар бахт ҳақида тўғри тушунчага эга эканига менинг шубҳам бор. Ва бундай аёллар атрофда минглаб, миллионлаб топилади...
Қай бир аёлга юрадиган эрни уйга қайтариб келиш бахт, яна бири учун бировларга бахтли кўриниш муҳим. Кимдир биров уни эшитганидан, яна биров кимдандир нима учундир пул ундирганидан шод, бошқаси эри ичмаганидан, урмагани, кўчага ҳайдамагани учун шукр қилиб яшаяпти. Қулоқларимизга қўрғошин бўлиб кетган гап - «эринг ичмаса, чекмаса, урмаса, нимага аразлаб ота уйингга кеволдинг?»
Янаям ачинарлиси, баъзи аёллар эри эмизикли боласини 5-10 дақиқа кўтариб тургани, «бола парвариши ва тарбиясида ёрдам бераётгани» учун еттинчи осмонларда учади! Буниси, энди, фожиадан бошқа нарсамас! Аслида, оталар оналарга бола парвариши ва тарбиясида ёрдам бериши эмас, баб-баравар иштирок этиши шарт!
Хуллас, айтаверса гап кўп. Сиз ҳам айтишингиз мумкин - бахт нисбий тушунча, ҳамма учун бир қолипда қабул қилиб бўлмайди! Аммо, ҳамманинг қарашлари ҳар хил бўлгани билан, бахт тушунчасининг моҳияти ўзгариб қолмайди-ку? Асосида кўнгил хотиржамлиги ётади-ку?
Бош мавзуга қайтсак - Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти фақат бахт борасида сўровномалар ўтказиш билан чекланиб қолмасдан, аёлларни қандай муаммолар қийнаётгани, бу муаммоларга қандай ечимлар бериш мумкинлиги борасида ҳам савол-жавоблар ўтказса, янаям фойдалироқ иш қилган бўлишарди, назаримда. Тағинам билмадим...
© Гапира ҚОЧДИЕВА