sukutsaqlama | Неотсортированное

Telegram-канал sukutsaqlama - Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

2427

18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа. https://www.facebook.com/SukutSaqlama/ Ҳикоянгизни аноним юборинг: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Подписаться на канал

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Мукаммал жуфтликнинг ўзи бўлмайди. Ҳар бир оилада қийинчиликлар ва келишмовчиликлар бор. Лекин бахтли оилаларнинг ажралиб турадиган жиҳатлари кўп. Улар қандай белгилар?

Мутахассислар бахтли оила бўлиш учун ёрдам берувчи олти қоидани кўрсатиб ўтдилар.

1. ЎЗАРО БОҒЛАНИШ
Жуфтингни яхши кўриш ва унга эҳтиёж сезиш, унга боғлиқ бўлиш асло заифликдан дарак бермайди. Соғлом муносабатларда инсонлар бир-бири ҳақида қайғуради, жуфтига нисбатан ҳиссий яқинлик сезади.

Бу ҳаётда қандай акс этади? Бахтли жуфтликлар “нуқул менга вақт тополмайсиз, доим бандсиз” деган гапнинг ўрнига “бир-биримизни соғиниб қолибмиз, келинг бирга вақт ўтказамиз” дейишади. Турмуш ўртоғига вақт тополмаётган инсон эса ишга боши билан шўнғимасдан, севимли инсони борлигини ҳеч қачон унутмайди.

2. ҲАМКОРЛИК
Икки қарама-қарши жинсдаги инсонларнинг дунёқарашлари, орзу-умидлари ҳам турлича. Молиявий масалалар бўладими, бола тарбиясими ёки маълум бир қизиқиш, ҳаммаси ўзига хос. Бахтли оилаларда жуфтликлар бир-бирига ёрдам беради, асло рақобатлашмайди. Зиддиятда очиқ мулоқот қилишади, бекорга тортишмайди. Уларда ким ғолибу ким мағлублиги аҳамиятли эмас, энг муҳими, якуний ечим. Хулосани эса ҳамкорликда чиқаришади.

3. ХАТОЛАРНИ ТАН ОЛИШ
Нафақат хатоларни тан олиш, балки кечирим сўраш, кечира олишдир. Ва бундан уялмаслик.

4. КЕЛИШУВЛАР ИЗЛАШ
Жуфтини қандай бўлса, шундайлигича қабул қилиш. Худбинлик билан ўз талабини қўйиш эмас, бир-бирига мослашиш ва келишув чораларини излаш. Бу дегани, сизнинг дўстона муносабатларингиз биринчи ўринга чиқади.

5. МИННАТДОРЛИК
Сизни қадрлашса, ёлғизлик деган ҳис йўқолади, бу эса инсонларни янада яқинлаштиради. Ҳатто даволайди ҳам. Сизни қадрлашяптими, миннатдорлик билдиришяптими, бундан катта бахт йўқ. Қадрлаш орқали сиз жуфтингизда ижобий хислатларни тарбиялашда ёрдам берасиз.

6. УЗР СЎРАШ
Гина-аразлар муносабатларни бузади. Улар тўпланиб, ўртангиздаги алоқани уза бошлайди. Инсон ҳар гал хафа бўлганида, унинг муҳаббати сўниб боради. Соғлом муносабатларда жуфтликлар муаммо ечимини ойлаб кутишмайди, балки уни тезроқ ечишга ҳаракат қилишади. Мабодо ечилмас муаммо бўлса, уни унутишади.

Тўғри, бахтли оилаларда ҳам жуфтликлар бир-бирини хафа қилиб туришади. Лекин улардаги ҳамжиҳатлик, муҳаббат ва ҳурмат хафагарчиликни тезда аритиб юборади.

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

"Немолчи.уз" лойиҳаси Телеграм ботига гўёки "кулгули" пранкларни суратга олувчи тиктокер видеосини юборишди. Ваҳоланки улар мавжуд қонунчилигимизни бузмоқда.

Мазкур видеороликда тик-токер атайлаб қўлини бир қизнинг қўлини устига қўяди. У қўлини олиб қўйса, йигит яна қўлини тегмоқда. Ва съёмка қилувчи дўстини билан камерага қараб кулишмоқда. Қиз бу ҳолатдан ўзини ноқулай хис қилиши кўриниб турибди ва яна қўлини тортмоқда.

Видеороликни тик-токер ўз аккаунтида жойлади, кейин эса ўчириб ташлади. Лекин содир этилган қилмиши учун жазодан қутулдим, деб ўйлаши хато.

Қачондан бери тегажоғлик кулгули бўлиб қолди?

Лойиҳага қизларга нисбатан қилинган ҳар қандай тазйиқни бошдан кечириш қанчалик қийинлиги ва бу туфайли улар қандай стресс ва ваҳима бошдан кечиришлари ҳақида кўплаб ҳикоялар келади. Айнан қўрқув ва уят ҳисси туфайли кўп ҳолларда қизлар ёрдам сўраш ёки ички ишларга хабар беришмайди. Бу тик-токерлар эса ёш қизларда қўрқув уйғотишдан завқланишмоқда. Жаримага тортилса ёки 5 кунга қамалса ҳам куламиз деган умиддаман.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг 11.04.23 йилдаги қонунига кўра Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига “Шаҳвоний шилқимлик қилиш” 41-1-моддаси киритилган бўлиб, унга кўра ҳуқуқбузарга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш жазоси қўлланилади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан мазкур видеороликка эътибор қилишлари ва тегишли чора кўришларини сўраб қоламиз.

Мадина

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ота-оналар фарзандларини бўйсунтириш учун ҳар қандай усуллардан фойдаланишади, шу жумладан, манипуляция – ўз мақсади йўлида боласига мажбуран тазйиқ ўтказишдан ҳам. Бу боланинг ташаббусларини ўлдиради ва ҳатто улғайганда эркин ҳаракат қилишга қўймайди.

Бунга ота-оналарнинг кучсизлиги ёки ҳиссиётларини жиловлай олмаслиги сабабдир. Ушбу вазиятда ота-онанинг ўзи “бола” ролига ўтиб, унинг манипуляцияси замирида ожизлик ётади. Бугун бир қарашдан оддий бўлсада, лекин боланинг келажагига жиддий таъсир қилувчи жумлаларни кўриб чиқамиз.

🔹ТЕНГДОШЛАРИ БИЛАН ТАҚҚОСЛАШ

“Дугонангни кўйлагини қара, топ-тоза, сен эса доим кир қилиб юрасан. Бирам мени уялтирасан!”. Бу мурожаат аслида заиф ва нозик бўлган қиз бола руҳиятига жиддий зарба беради. Унинг хаёлида қуйидаги фикр туғилади: “Дугонам мендан яхшироқ экан, уни онам мендан кўпроқ яхши кўраркан”. Қарабсизки, бола хавфсизлик ҳиссини йўқотади, меҳрга ташналик кучаяди. У ҳаммани ўзи билан таққослайверади. Бу келгусида оила қуришда ва жамиятда, ишда ўз ўрнини топишда салбий таъсир қилади. Чунки энг муҳим ҳиссиёт, қадр йўқолади.

🔸ҚЎРҚИТИШ ВА ТАҲДИДЛАР

“Ўйинчоқларни йиғиштириб қўймасанг, ташлаб юбораман” деган ота-онанинг боласида “бу уйда менинг шахсий буюмим йўқ, уни хоҳлаганча ташлаб юборишади, демак, жим ўтиришим керак, акс ҳолда мени яхши кўришмайди” деган фикр пайдо бўлади. Болаликда мана шундай тушунча билан ўсган ўсмир учун бу дунё қўрқинчли туюлади. Бутун умр хавотир гирдобида яшайди.

🔹БОШҚАЛАР НИМА ДЕЙДИ?

Болани ўзгалар фикри билан қўрқитадиган ота-оналар фарзандини бировларга қарам қилиб қўяди. Натижада бола мустақил қарор қабул қилолмайди, иккиланади, барча жабҳаларда бировларнинг фикрига суяниб яшайди. Қарабсизки, руҳий ва жисмоний қийинчиликлар келиб чиқаверади.

🔸ЖАВОБГАРЛИКДАН ҚОЧИШ

“Сени деб қон босимим ошди, асабийлаштиряпсан” деган ота-оналарнинг боласи кичиклигиданоқ елкасида оғир масъулиятни ҳис этади. Катта бўлганида эса атрофдагиларни қийин аҳвола солмай деб, ўзини қийнайди. Ҳар қандай вазиятда жавобгарликни ўз бўйнига олади. Ўзини айбдор ҳис этади. Баъзилар эса аксинча, жавобгарликдан қочиб юради. Бу хам яхшиликка олиб келмайди.

🔹РАҲМИНИ КЕЛТИРИШ

Болага зорланиш, доим раҳмини келтириш ҳам яхши оқибатларга олиб келмайди. У кичиклигидан катталарнинг муаммоларини ҳал қилиб юришим керак, деб ўйлай бошлайди. Бу ерда ота-она билан фарзанднинг ўрни алмашиб қолади. Шахсий фикр ва натижага эришиш иккинчи ўринга тушиб қолади.

🔸ТАҚИҚЛАШ ОРҚАЛИ БОШҚАРИШ

“Икки баҳо олсанг, бир ҳафта телефон бермайман”, - дея яхши баҳо олишга мотивация бераман, десангиз адашасиз. Бола улғайгач нима бўлади? Энг кичик хатолари учун ҳам ўзини айбдор қилади ва ҳар қандай муваффақияти қадрига етмайди. Ўз устида ишлаш, олдинга интилиш содир бўлмайди. Тақиқлар ортаверса, боланинг қадри шунчалик тушиб бораверади ва бора-бора у жамиятдан ажралади. Яна бир тоифа болалар эса тазйиқ ўтказадиган инсонларга айланади.

Хўш, золим ота-она бўлиб қолмаслик учун нима қилиш керак?

Аввало, барча қадриятларингизни қайта кўриб чиқинг.
Ўзингизни яхши кўрасизми?
Қадрингизга етасизми?
Иродангиз қандай?
Ўзингизга вақт ажратасизми?
Ўз устингизда ишлайсизми?

Агар жавобларингиз қониқарли бўлмаса, демак, ишни ўзингизни ўзгартиришдан бошланг. Буни мустақил амалга ошира олмасангиз, яқинларингизга мурожаат қилинг. Улар хатоларингизни кўрсатсин, хатолар устида улар билан бирга ишланг. Қолаверса, психолог мутахассисга боришга ҳам уялманг. Қачонки, ўзингиздан кўнглингиз тўлса, ана шунда фарзандингиз билан муносабатларингизни тикланг.

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Бугунги мавзумиз климакс даврида гормон препаратлардан фойдаланиш ҳақида. Тиббиётда бу усул кўп йиллар давомида бор, аммо турли хавотир ва уйдирмалар ҳалигача тинмайди. Хўш, аслида нимага ишониш керак?

“Гормонлар танқислик” номли китоб муаллифи, акушер-гинеколог Лидия Федосова бунга аниқлик киритиб беради.

Кўпинча аёллар самараси аллақачон исботланган дориларни қабул қилишдан кўра климакс синдромининг дардларига чидаб яшашни афзал кўради. Чунки бу дори-дармонлар таркибига ҳаммани “даҳшатга солувчи” гормонлар кирган. Аслида гормонал препаратларни қабул қилиш самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳар бир организм хусусиятига боғлиқ.

Ташқи ва ички гўзаллик ўзаро боғлиқ бўлганлиги сабабли гормон терапияси терини ёшартиради, сочлар қалинлигини сақлаб қолади. Вақтида танланган гормон терапияси аёл организмини ёшга доир бир қатор муаммолардан сақлаб қолишга қодир: масалан, юрак-қон томир, психоневрологик, урогенитал муаммолар каби. Имкониятлар эшиги очиқ бўлганида ушбу терапияни бошлашга улгуриб қолиш керак, яъни эрта постменопауза даврида – тўғрироғи, гормонлар танқислиги аниқлангандан кейин икки йил давомида. Бу охирги ҳайз билан боғлиқ бўлмаслиги ҳам мумкин. Стероид гормонлар танқислиги менопаузадан анча олдин сезилади. Айнан шу даврда организмга ёрдам бериб, гормонал етишмовчиликни тўлдириш зарур. Натижада климакс синдроми унча оғриқли кечмайди, турли касалликларни келтириб чиқарувчи метаболик ўзгаришларнинг олди олинади.


Афсуски, менопауза бошлангандан 10 йил ўтиб гормонал терапия унча самара беролмайди. Бу рецепторларнинг эстрогенларга нисбатан сезувчанлиги пасайиши, метаболик ўзгаришлар билан боғлиқ. Климакс синдромини даволаш таркибида табиий эстрадиол бўлган препаратларни қўллашни англатади.
Яна бир восита симптоматик даволаниш (витамин ва микроэлементлар танқислигини бартараф этиш, уйқу ва марказий асаб тизимини меъёрлаштирадиган препаратлар қабули) ва номедикаментоз усулларни қўллаш (парҳез, жисмоний фаоллик, нафас машқлари) ҳисобланади.

👉Гормон терапияси учун қарши кўрсатмалар: жинсий йўллардан ноаниқ табиатдаги қон келиши, кўкрак бези саратони ва эндометрий, ўткир гепатит, чуқур веналарнинг ўткир тромбози, ўткир тромбоэмболия, гормонал препаратларга нисбатан аллергия, тери порфирияси, тромбофлебит, менингиома.

👉Нисбий қарши кўрсатмалар: матка миомаси, эндометриоз, мигрень, вена тромбози ва эмболияси, оилавий гипертрицеридемия (қонда липидлар ва липопротеинлар миқдорининг ўта кўп бўлиши), ўт пуфагида тош бўлиши, эпилепсия, тухумдонлар саратони.

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

12 ёшли қизчани ваҳшийларча ўлдирган хавфли рецидивист жиноятчи умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Ҳа, бу жазо қизалоқнинг ота-онаси тортаётган азобларни юмшатмайди, йўқотишлар ўрнини қоплай олмайди. Аммо бу — жамоатчилик назорати остида қабул қилинган адолатли суд қароридир. Ҳеч қандай зўравонлик жазосиз қолмаслиги керак. Қонунлар нафақат жазолаш, балки бундай даҳшатли жиноятларнинг олдини олиш учун ҳам ишлаши керак.

___

Опасного преступника-рецидивиста, отнявшего жизнь у 12-летней девочки с особой жестокостью, приговорили к пожизненному заключению.

Вряд ли этот приговор смягчит боль и потерю родителей жертвы. Но это справедливое решение суда, вынесенное в том числе благодаря общественному резонансу. Никакая форма насилия не должна оставаться безнаказанной. Законы должны работать не только для наказания, но и для предотвращения подобных ужасающих преступлений.

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

722 - кун рақами. Айнан шунча ҳимоя ордери жорий йилнинг 4 ойи давомида берилибди. Яъни бир кунда тахминан 6 та мурожаат.

Бунда, албатта, ички ишларга мурожаат қилмаганлар акс эттирилмаган. Улар "яраштирилиб", "оилани бузмасликка" ишонтирилган.

Тоифалар бўйича карточкаларга бўлдик.

#СукутСақлама #Қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

СУРУНКАЛИ ЧАРЧОҚ СИНДРОМИНИ ҚАНДАЙ ЕНГИШ МУМКИН?

Психологик ёрдам ҳақидаги сайтлардан бирининг муҳаррири Наталия Капица бошидан ўтказганларини сўзлаб берди.

👉СЧС нима?

Охирги йил деярли дам олиш кунларисиз ишлашга тўғри келди. Бу эса соғлиғимда ўз изини қолдирди. Айниқса, қишда умуман кучим қолмасди, уйқудан аранг уйғонардим. Бошим тинимсиз оғрир, бир пиёла чойни ҳам зўрға кўтариб ича олардим. Шифокорга боришга мажбур бўлдим, тўлиқ текширувлардан кейин ташхис ҳам тайёр бўлди: сурункали чарчоқ синдроми (СЧС).

СЧС – ижтимоий тармоқларда чиқадиган шунчаки чиройли атама эмас. Сурункали чарчоқ синдромида дам олсангиз ҳам чарчоғингиз кетмайди.

Касаллик тарихи 1984 йилда бошланган ва шифокор Поль Чейнига бориб тақалади. У 200 нафар одамда мушакларда чарчоқ, депрессия, ўзини ёмон ҳис қилиш каби белгиларни аниқлаган. Бугунга келиб бу синдром ҳар ўнинчи одамда бор. Мен ҳам улар орасига тушиб қолдим.
Ишимдаги жадвал билан миям бир сония бўлса ҳам дам олишга ҳаққи йўқ эди. Ҳатто уйқуга ётганимда ҳам ижтимоий тармоқларни бир текшириб, бунга зарурат бўлмасада, беш-олти гап ёзишга ёки келгуси кун съёмкалари учун режаларни қоралаб қўйишга ҳаракат қилардим.
Чарчоқдан ташқари менда хотира пасайиши, асабийлик, тез-тез шамоллаш, лимфа безларининг яллиғланиши, уйқу бузилиши каби аломатлар кузатиларди.

👉Ташхис қўйиш

Мана икки йилдирки, психотерапевтга қатнайман. Бир куни азбаройи чарчоқдан ишга етиб боролмаганим учун шифокорга бормасам бўлмаслигини англаб етдим. Шифокор гормонал бузилишлар, темир моддаси танқислиги ва ҳамроҳ касалликларнинг ҳаммасини текшириб чиқди. Шундан кейин СЧС ташхисини қўйиб, дорилар билан даволай бошлади.

👉Даволаш

СЧС комплекс давони талаб қилади ва у ҳар бир бемор учун алоҳида танланади. Терапиянинг асосий вазифаси: марказий асаб тизимидан зўриқишни йўқотиш, уйқуни меъёрга солиш ва астениянинг бошқа барча симптомларидан ҳалос қилиш.

Пробиотиклар, энтеросорбентлар, седатив ва тинчлантирувчи воситалар – дориларим рўйхати шундай эди. Балки ўзгаларда булар эмас, бошқача дорилар бўюрилиши ҳам мумкин. Бундан ташқари, массаж, мануал терапия курслари, бассейн ва психотерапия ўтказиларди.
Таҳминан бир ойча ўтиб бироз енгиллашдим, аммо даволаниш икки йилга чўзилди. Терапия вақтида фойдали одатлар кундалигини тўлдиришни бошладим. Об-ҳаво шароитидан қатъи назар сайр қилардим, уйқудан 1,5 соат олдин гаджетларни четга суриб қўярдим ва душанбадан жумага қадар ишлаш режимига ўргандим.

Яна менга китоблар, тузли хона ва қора шоколад ёрдам берди.

Шифокорларнинг фикрича, энг муҳими, вақтида мутахассисга мурожаат қилиш. Мабодо етарли дам олиш кунларидан кейин ҳам чарчоғингиз ўтмаса, куч-қувват қўшилмаган бўлса, бу сиз учун огоҳлик сигналлари бўлиши керак. Бу муаммога эътибор бермаслик бора-бора тушкунлик ва жисмоний толиқишга олиб бориши мумкин.

#СукутСақлама #психология

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Бухоро вилоятида маст ҳолда қизга тажовуз қилган эркак тракторда қочишга уринди

Маълум қилинишича, 20 май куни соат 10.09 да 102 рақамига қўнғироқ бўлиб, қиз маст ҳолда нотаниш шахс уни таҳқирлагани учун кийим-кечак юборишни сўраган. Етиб келган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари маст эркак қизни таҳқирлашда давом этаётганининг гувоҳи бўлган, бироқ уни қўлга олишга уринишганда, фуқаро трактори томон юриб қочишга уринган.

Ҳайдовчини тўхтатмоқчи бўлиб, трактор зинасига чиққан ходимнинг қонуний буйруғига бўйсинмасдан ҳайдовчи уловини юрғизиб кетган. Бироз вақт ўтгач, ҳуқуқ-тартибот ходими тракторни тўхтатишга муваффақ бўлди.

Маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлиги учун айбланувчига баённома тузилган. Унинг қилмиши Жиноят кодексининг 194-моддаси (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) билан ҳам кўриб чиқилади.

Бизни қизиқтираётган яна бир савол, ходимларга қўнғироқ қилган қизга жинсий зўравонлик қилгани масаласида эркак нима учун жиноий жазога жалб қилинмаган?!
Ростдан ҳам жиноятчи қочишга уринмаганида, ҳеч қандай жавобгарликка тортилмасмиди?

Кимдир унга нисбатан Жиноят кодексининг 194-моддасига кўра қаттиқроқ жазо тайинланиши мумкин дейиши мумкин. Нима учун таъқиб ёки тажовуз қилиш ҳолларида жиноий жавобгарликка тортиш муҳим?

1️⃣"Номусга тегиш" моддасида ушбу моддада кўрсатилган жиноятни бир йил ичида такрор содир этганлик учун янада қаттиқроқ жазо белгиланган. Агар бу одам яна шундай жиноят содир этса, у бирламчи ҳуқуқбузарлик сифатида жавобгарликка тортилади.

2️⃣Қонунчиликка ўзгартиришлар киритилгандан сўнг, янги моддалар бўйича қўзғатилган ишларнинг статистикасини кузатиш жуда муҳим. Агар жиноят таркиби аниқ бўлса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўзлари ҳам ушбу модда бўйича жиноятчига нисбатан жазо чораларини қўлламаса, қонун устуворлиги қаерда қолади?

3️⃣Юқоридаги ҳолатлар бўйича жавобгарликка тортиш, буни жиноят деб билиш ва аёлларга нисбатан қилинаётган тазйиқларга қаршилик кўрсатиш билан давлат аёлларни чинакамига ўз ҳимоясига олганлигини исботлаб берган бўлар эди.

Умид қиламизки, ҳуқуқ-тартибот идоралари бундай жиноятларга жиддий ёндашади, чунки барча давлат органларининг мақсад ва вазифалари ягона ва равшан бўлиши лозим. Инсонларни таъқиб қилиш, уларга тажовузкорона муносабатда бўлиш жиноят ҳисобланади.

Нигина Худайбергенова

Рус тилидан Зилола Файзуллаева таржима қилди

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Тадбиркор Фируз Аллаев ёзмоқда:

"Саудия Арабистонида ўзгаришларни кузатиб боряпман. Ўта консерватор мамлакат дунёга очилиб, ўзгаришларни жуда катта тезликда қилмоқда. Мамлакатда аёллар машина ҳайдашига рухсат берилганига ҳали ўн йил бўлмади.

Кеча илк икки Саудия Арабистони фуқароси космосга чиқди, эътиборлиси бири аёл. Илк икки саудиялик астронавт Раяна Барнави ва Али Ал Қарнилар халқаро космик станцияга АҚШнинг Axiom Space компанияси томондан етказилди".

#СукутСақлама #Аёллар #Фикр

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Инсоннинг айбини унинг феъл-атворига боғлашни яхши кўрамиз. Масалан, болаликдан қовоғини солиб юрган инсонда бир талай касалликларни кўрганимизда ажабланмаймиз. Ҳатто олимларнинг айтишича, инсон хулқининг айрим жиҳатлари чиндан ҳам унинг саломатлигига таъсир кўрсатади.

Бундан келиб чиқадики, ижобий хислатлар инсонга фойда келтириши керак. Аммо ҳар доим ҳам эмас — бунга Гарвард университети олимлари амин бўлишди.

Улар виждонлилик, ҳақиқатгўйлик, вафодорлик каби хусусиятлар инсонларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатига қандай таъсир ўтказишини ўрганиб чиқишди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, булар жамиятга фойда келтирмоқчи бўлган инсоннинг асосий хислатлари.

Тадқиқотда 65 ёш атрофида бўлган 10 минг нафарга яқин америкаликлар иштирок этган.

Виждонли бўлсанг, касалликка дуч келмайсан

Олимларнинг айтишича, виждонли бўлиш умрни узайтириши маълум бўлди. Чунки у ҳаётдан мамнунлик ва тўсиқларни енгиб ўтиш ҳиссини пайдо қилади.

Шифокорлар инсоннинг ушбу хислати ҳатто сурункали касалликларни енгишда ва ҳаёт сифатини яхшилашда ёрдам беришини таъкидлайдилар. Айниқса, тарқоқ склероз ва юрак-қон томир касалликлари хавфини олдини олади. Ногиронлиги бор инсонларнинг эса ўз касаллиги ва унинг белгиларини қабул қилиши осонлашади.

Бундан ташқари, виждонли инсонлар гипертония, семизлик, Альцгеймер касаллигига камроқ чалинишади. Ўпка хасталиклари, юрак ишемик касаллиги, инсульт ва артритдан камроқ азият чекишади. Бу каби шахсларда хотира кучли бўлади ва у билан боғлиқ хусусиятлар умрнинг охиригача сақланиб қолади.

👉Давоми сайтимизда: https://nemolchi.uz/me-ribon-insonlar-fel-atvor-salomatlikka-andaj-tasir-iladi/

#СукутСақлама #Лойиҳадан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Parda подкастининг навбатдаги сонида харассмент турлари, шилқимлик, гендер камситиш, зўравонликнинг олдини олишда жамиятнинг ижтимоий таъсир кучи, ҳамда халқаро тажриба ҳақида БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимлари суҳбат қуришди.

Харассмент - бу инсоннинг шахсий чегараларини бузувчи ҳар қандай камситиш тури. Ишда камситишнинг турфа кўринишлари намоён бўлиши мумкин, руҳий тахқирлашдан тортиб жисмоний зўравонликкача.

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қонунни имзолади. Ҳужжат асосида Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларнинг тегишли моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Шаҳвоний шилқимлик қилиш, яъни шахсга нисбатан унинг учун номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган, шахснинг ташқи қиёфасини ёки қадди-қоматини тавсифлашда, имо-ишора қилишда, тегинишда, чақиришда ифодаланган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни бир марта қўпол равишда ёки бир неча марта содир этиш 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши мумкин.

👉 Тўлиқ видео: https://youtu.be/-SQlLACJKsA

#СукутСақлама #pardapodcast #Аёллар #Харрасмент #Шилқимлик #тегажоғлик

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

АЁЛЛАРДА КЛИМАКС ДАВРИ “ЁШАРГАНИ” РОСТМИ?

Бугунги кунда қирқ ёшдан ошган ҳар иккинчи аёл климакс билан боғлиқ илк белгиларни ҳис қилишни бошлайди. Бундай белгиларга уйқусизлик, бош оғриғи, жинсий аъзолар шиллиқ қаватининг қуруқлашуви, бошнинг бирданига қизиб кетиши кабиларни киритиш мумкин. Хўш, нима учун климакс аёлларда эрта бошланмоқда?

Климакснинг бошланиши асосан генетик мойилликка боғлиқ: она ва қизда унинг бошланғич даври деярли бир хил бўлади, балки 1-2 йилга фарқ қилиши мумкин. Аммо сурункали стресс, репродуктив аъзолар касалликлари, туғруқ асоратлари, кичик тосдаги димланиш ҳодисалари ва зарарли одатлар климаксни янада тезлаштиради.

Аёллар саломатлигига яна контрацепцияга жиддий қарамаслик ҳам ўз таъсирини ўтказади, шу туфайли интим ҳаёт мамнунлик бағишламай, қўшимча стресс манбаига айланиб қолади. Шунинг учун бу мавзуни турмуш ўртоғингиз ёки гинекологингиз билан муҳокама қилишдан уялманг.

Климакс ва менопауза: фарқи нимада?

Ушбу икки тушунчани кўпинча адаштиришади. Климакс ҳам, менопауза ҳам аёл репродуктив фаолиятининг секинлашуви ва тўхташи билан боғлиқ. Айнан тўхташ менопауза дея номланади ва у климакс босқичлари қаторига киради. Ушбу давр охирги ҳайз келган вақтдан бир йил ўтиб бошланади. Климакс эса кенгроқ тушунча бўлиб, у ҳайз циклининг илк ўзгаришидан тортиб, унинг тўлиқ тўхташигача бўлган даврни, яъни тухумдонлар фаолиятининг тамомланишини ўз ичига олади.

Климакснинг биринчи босқичи – пременопауза.

У ҳайз циклининг ўзгаришидан бошланади. Ҳайз мунтазам келмайди, ҳайз олди синдром янада мураккаб кеча бошлайди, кўкракнинг таъсирчанлиги ортади. Агар кўкракда ўзгаришлар кузатилса, буни эътиборсиз қолдирмай, албатта, маммолог кўригидан ўтиш ва мастопатия ёки кўкрак безларида турли ўсимталар бор-йўқлигини текшириш зарур. Агар ҳайз суюқлиги жуда кўп қуйқалар билан оғриқли келса, бошқа вақт ёки жинсий яқинликдан кейин қўшимча қон кузиталса, зудлик билан гинекологга мурожаат қилиш шарт.

Меъёрда пременопауза 45 ва 50 ёшларда бошланиши керак. Бу даврда аёлларда чарчоқ, асабийлик, қизиб кетиш ҳолатлари бўлади. Баъзида бош айланиши, аритмия ва қон босими ошиши қўшилади.

👉Давоми: https://nemolchi.uz/uz/ajollarda-klimaks-davri-joshargani-rostmi/

#СукутСақлама #Лойиҳадан #АёлларСаломатлиги

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

🔥Ўзбекистон ИИВ дан хабар🔥

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази томонидан "Телеграм" мессенджерида "Hello Tashkent, salam Tashkent" номли канал ва гуруҳларни ташкил этиб, уларга фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи видео тасвирларни жойлаштириб келган гуруҳ аниқланиб, қўлга олинди. Гуруҳ ва канал бошқарувчилари жойланган тасвирларни ўчириш эвазига товламачилик йўли билан фуқаролардан пул талаб қилиб келган. "Hello Tashkent, salam Tashkent" гуруҳ ва каналларидан жабрланган фуқаролар

📞 102 қисқа рақами ёки +998991176087 рақамлари орқали хабар беришларини сўраймиз.

❗️Маълумот берган фуқароларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади
, дейилади хабарда.

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Мен Жиззаҳ вилоятиданман. 8 апрель куни ярим тунда соат 3 лар атрофида уйимга 2 та безори келиб эрим ишдалигидан фойдаланиб, менга жинсий зўравонлик қилиш мақсадида эшик-деразаларимни синдириб ташлади. Уйга кирмоқчи бўлиб, мени жуда ёмон сўзлар билан ҳақоратлади, болаларимни қўрқитди.

Уйдан қочиб қўшнимникига югурдим, ортимдан етиб олиб сочимдан судраб ўлдириш билан тахдид қилишди. Бахтимга қўшним чиқиб қолди ва мени қутқариб қолди, акс ҳолда улар мени не ҳолга солган бўларди... Улар устидан ариза бердик, суд бўлиб, атиги 10 сутка қамоқ жазоси белгиланди.

Шу воқеадан бери ҳаловатим йўқ, болаларим қўрқиб қолган, ўзимни айтмасаям бўлади. Улар ҳозир озодликда, яна мени ўлдириш билан тахдид қиляпти. Нозирга айтсам, ҳеч нарса қилолмайди дейди. Нима қилишни билмаяпман. Масъуллар мени сансолар қилиб ётибди. Қонун қаерда қолди?! Биладиган одам бўлса, ёрдам беринглар, илтимос. Оилам ўша воқеадан бери нотинч.

❗️Лойиҳадан: Аноним, бизга юридик ёрдам боти орқали ёзинг: @nemolchilaw_bot

==============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
__ _ _ _

#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ўзбекистон режиссёр аёллари: Маҳлиё Асқаралиева

Маҳлиё Асқаралиева Ўзбекистонда туғилган. У ўзбек қисқаметражли фильмлар режиссёри. Шу билан бирга Маҳлиё Асқаралиева халқаро фестиваллар иштирокчиси ҳамда совриндори ҳисобланади. Унинг "Совға" кинолойиҳаси Гонгконгда ўтказилган DigiCon6 Asia Awards қисқаметражли фильмлар фестивалида ёш осиёлик режиссёрлар орасида фаҳрий биринчиликни эгаллаган. Маҳлиё, шунингдек, “Next Generation” мукофотига ҳам сазовор бўлган.

Тайёрлади: Толибжонова Мохларой
Дизайн: Эркабаева Нодира

#СукутСақлама #Аёллар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Мактабга бориш учун Сирдарёни сузиб ўтаётган қизалоқ воқеаси эсингиздами? Ўшанда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев асли бекободлик Замира Тўйчиеванинг мактабига бориб, унга ноутбук ва китоблар совға қилган, онаси билан суҳбати чоғида қизалоқнинг пухта билим олиши учун барча ёрдамни кўрсатишини айтганди.

Бугун эса маълум бўлишича, Замира янги ўқув йилидан бошлаб Гулистон Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида академик эшкак эшиш йўналишида ўқишни давом эттирадиган бўлибди. Марказда ётоқхона ва 4 маҳал бепул овқат билан таъминланади. Шунингдек, бўш вақтларида унга "Ёшлар маркази"да дастурлаш ҳамда IТ-соҳасини ўрганиши учун шароит яратиб берилади.

#СукутСақлама #girlsempowerment

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Тошкентда эркак бир неча бор аёлига қўл кўтаради, кейин эса унга сабоқ бермоқчи бўлган келиннинг акаси устида ариза ёзди, дея хабар бермоқда Тошкент ш. ИИББ.

Айтилишича, аёлнинг акаси куёви синглисини калтаклаётганидан хабар топгча, у билан гаплашган ва куёв бошқа бундай қилмасликка ваъда берган. Аммо орадан бир ой ўтмай, куёв яна хотинига қўл кўтарди. Ортиқ эркак синглисига нисбатан бундай муносабатга чидай олмади ва куёвига сабоқ беришга қарор қилди. Афсуски, эркак синглисига эрининг устидан ариза ёзишни тавсия қилмаган. Оиладаги зўравонлик ҳақидаги постлар остидаги шарҳларимизда кўпинча "жабрланувчининг акаси/отаси/ амакиси қаерда? Зўравонга сабоқ беришмадими?!" қабилидаги изоҳлар қолдиришади. Афсуски, бу оиладаги зўравонлик муаммосини ҳал қилмайди. Бундай ҳолат бўлдими, тегишли органларга мурожаат қилишингиз керак. Биз қонунлар бор мамлакатда яшаймиз. Ҳа, баъзида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўз ишини бажаришини талаб қилишингиз керак бўлади, аммо низоларни ҳал қилишнинг қонуний усулларидан фойдаланиш энг ишончли йўлдир.

Эсингизда бўлса, сал аввал Dili.mе исми билан машҳур бўлган вайнер синглисини ҳафа қилган куёвини калтаклаб, маъмурий қамоқ жазосини олганди.

Эркаклар зўравонликка чидашмагани тўғри. Лекин бундай вазиятда жабрланувчи бўлмиш қариндошлари билан бирга бориб, органларга ариза беришса ва ёнларида бўлишлари тўғрироқ бўлади. Шунда жабрланувчи томонни ҳимоя қилган эркак эмас, балки зўравон жазоланишига эришиш мумкин. Калтаклаш орқали фақат ўзингизга жабр қиласиз.

Бизга зўравонликка учраган аёлларнинг оталари, акалари, укалари кўп мурожаат қилади. Улар маслаҳат сўрашади. Бу таҳсинга лойиқ. Оиладаги зўравонликка қарши курашиш керак. Ва қонуний йўллар билан курашиш шарт.

Нигора

#СукутСақлама #оила #зўравонлик #қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Хотин-қизлар ётоқхонаси олдида ўзини ўзи жинсий қондириб турган эркак жазоланди

Тошкент шаҳар ИИББ хабар беришича, саҳифаларимизда эълон қилинган хабардан кейин Учтепа туманидаги хотин-қизлар учун мўлжалланган ётоқхонаси олдида уятсиз ҳатти-ҳаракатлар қилган эркак шахсига аниқлик киритилди.

62 ёшли жиноятчи МЖтК 183-моддаси (майда безорилик) бўйича жазога тортилди. Уни 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси кутмоқда.

ИИББ тезкорлик билан муносабат билдириб, жиноятчини жазога тортгани қувонарли.

Қизлар жим турмади, далил тақдим этишди, ички ишлар органлари эса тезкорлик билан масалани хал қилишди. Бундай ишлар ОАВ аралашувисиз хал бўлса янада қувонарли бўларди.

Биз эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг муваффақиятли кейсларини ёритишга доимо тайёрмиз, зеро аҳолининг уларга ишончи ортсин.

#СукутСақлама #жиноят #жазо #лойиҳадан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

🤬Кичик ёшдаги қизларга тегажоғлик қилган ўқитувчига 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилди🤬

Жорий йилнинг 4 май куни Хоразм вилоят Хонқа туман мактабининг 1962 й.т. рус тили ўқитувчиси Б.Р. дарслар пайтида 3-синфда ўқийдиган икки нафар ўқувчи қизларни орқаси, елкалари, қўллари, қорнини ушлаб, юбкасини остига қўлини тиқиб, силади.

Қизлар бу ҳақда ота-оналарига айтишади, улар эса ўз навбатида ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилади. Тергов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 41-1 моддаси билан иш қўзғатади. Ваҳоланки бундай ишлар учун доимо Жиноят кодекси 129-моддаси қўлланиларди.

Нотўғри квалификация на терговчилар, на судьяни ҳайрон қолдирмади. Судланувчи айбини тан олмади ва шунчаки қизларни яхши ўқигани учун елкаларини қоққанини пеш қилади. Лекин тўпланган маълумотлар қизларнинг гапини тасдиқлади. Яъни тергов ва суд педагог кичик ёшдаги қизларни интим аъзоларини ушлаганини билди ва буни оғирлаштирувчи ҳолат деб топмадими? Бундай жиноятлар ЖК 129-моддаси 2-қисми "б", "в" ва "ж" бандлари билан квалификация қилиниши лозим.

Бунинг учун жазо эса 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланишни тақиқлаган ҳолда 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутиши керак. МЖтК 41-1-моддаси бўйича максимал жазо 10 сутка маъмурий қамоқ жазосини назарда тутади, ва у болалар билан ишлашда давом этиши мумкин. 2023 йилнинг 25 май куни судья Хамрокулов С. Б.Р. га 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.

Жинсий тегажоғлик ҳақидаги модда 16 ёшдан юқори бўлган шахсларни ҳимоя қилиш учун киритилган эди, негаки бунгача қаонун фақат ёш болаларни ҳимоя қиларди. Болаларга нисбатан эса 129-модда қўлланилиши шарт. Хотин-қизлар ва болаларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни зўравонларга жазони енгиллаштириш учун қўлланилгани ҳафа қилади. Биз бунинг учун курашганимиз йўқ.

Ишни қайта квалификация қилишларини талаб қиламиз, зўравон ўз қилмиши учун тўлиқ жазолансин!

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз #Қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Шифокор-гинекологлар огоҳлантиради: ҳайз мунтазам келмаяптими, демак, аёл организмида ўзгаришлар кетяпти. Бунга одатда стресс, парҳез ва нотўғри овқатланиш сабаб бўлади. Шунингдек, бошқа сабаблари ҳам бор. Улар ҳақида чет эллик акушер-гинеколог Надин Хамани маълумот беради.

Ҳаммамиз ҳар хилмиз ва шунга қараб ҳайз цикли 21 кундан 35 кунгача давом этади, гоҳида бу муддатларда 2-3 кунга фарқ сезилиши мумкин. Аммо жорий ойдаги циклингиз 21 кун, унгача эса 35 кунни ташкил этган бўлса, демак, нимадир жойида эмас.

Мунтазам бўлмаган ҳайзнинг асосий сабаблари

👉 Стресс ва юқори жисмоний юкламалар

Мия – организмимиз назоратчиси, шу жумладан гормонал тизимнинг ҳам. Агар ташқаридан хавотирли сигнал келиб тушса, авлодни давом этириш фаолияти эмас, “”омон қолиш” вазифаси ишга тушади ва цикл бузилади. Стресс ҳиссий ва жисмоний бўлиши мумкин. Меъёрдаги жисмоний юклама организм учун фойдали экани шубҳасиз. Лекин интенсив машғулотларни бошлаган бўлсангиз, организм уни стресс сифатида қабул қилади. Ушбу фонда адреналин ва кортизол гормонлари ишлаб чиқарилади ҳамда ҳайзнинг мунтазамлиги учун жавоб берувчи, циклни бошқарувчи гормонлар фаолияти сусаяди.

👉 Овқатланиш тартибининг бузилиши

Бунга кескин вазн йўқотиш ва семириш, меъёрда бўлмаган парҳез тутиш каби ҳолатларни киритиш мумкин. Оч қолиш, организмда озиқлантирувчи моддаларнинг танқислиги ҳам стресс сифатида қабул қилинади. Бундан ташқари, ёғ тўқимаси эстрогенларни ишлаб чиқаради, унинг танқислиги аёллар гормонининг камайишига олиб келади. Семизликда ортиқча эстроген кузатилади, бу ҳам меъёрни бузади. Ортиқча вазнга эга аёлларда хайз циклининг бузилиш ҳолатлари 70% га етади.

👉 Гормонал ўзгаришлар

Гормонларнинг ҳар қандай мувозанатсизлиги цикл бузилишига олиб келади. Биринчи навбатда бунга поликистоз тухумдонлар синдроми, тухумдонларнинг муддатидан олдинги етишмовчилиги, гиперпролактинемия, шунингдек, қалқонсимон без ва буйрак ости безларидаги ўзгаришлар кабилар киради.

👉 Дорилар қабули

Кўпинча гормонал препаратлардан кейин цикл бузилиши содир бўлади. Бу каби препаратларни назоратсиз қабул қилиш, нотўғри танланган терапия ёки шошилинч контрацепция гормонларнинг табиий ишлашига таъсир қилиб, цикл бузилишига сабаб бўлади.

👉Шамоллаш, ЎРВИ

Касаллик вақтида организм инфекцияга қарши курашиш учун кўп қувват сарфлайди, шу сабабдан цикл бузилиши мумкин. Кичик тос органлари яллиғланиш касалликларида ва жинсий йўл билан юқадиган инфекцияларда цикл бузилиши билан бирга ҳайз табиати ҳам ўзгаради.

Муҳим!
Аёл ҳаётида номунтазам ҳайзга сабаб бўлувчи, аммо муаммо ҳисобланмаган 3 та давр бор:

👉Ўсмирларда цикл шаклланиши
Ушбу давр биринчи ҳайздан кейин 1-2 йил давом этади.

👉 Туғруқдан кейин ҳайз тикланиши
Бу даврда эмизиш учун пролактин гормони фаол ишлаб чиқарилади ва бошқа гормонларга тўсқинлик қилади. Эмизиш тўхтагандан кейин цикл бир неча ой ўтиб тикланади.

Ҳайз цикли бузилишини четлаб ўтса бўладими?

1) Циклдаги ўзгаришларни аниқ билиш учун тақвим тутинг.
2) Фойдали ёғлар, витаминлар ва микроэлементлар бор таомларни меъёрда истеъмол қилинг.
3) Уйқуни тартибга солинг. Уйқусизлик организм учун стрессдир.
4) Фаол ҳаёт тарзини олиб боринг.
5) Ярим йилда камида бир марта шифокор-гинекологга кўриниб туринг.
6) Ўз-ўзингизни даволаш билан шуғулланманг.

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Мамлакатимизда сўнгги йилларда гендер тенгликни таъминлаш борасида муҳим қадамлар ташланди...

Суратда - Сингапур ва Ўзбекистон делегацияси. Ҳулоса ўзингиздан.

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#ўқувчилардан

9-май арафаси эди. 13 ёш 2 та эгиз қизларими қўлига бутун 50 минг тутқаздим. "Яндекс" чақириб бувингникига тезроқ етиб олинглар дедим. Улар "Яндекс" чақириб, манзилга етиб келганда ҳайдовчи бутун 50 минг сўмга майдаси йўқлигини айтиб, тушиб кетаверинглар деган.

Соат 9 ларда етиб боришган бўлса, 10 ларда ўша ҳайдовчи қизимнинг телеграмига ёзган. Танишайлик, мен яндексда ташлаб қўйган боламан деган. Қизим мен кичкина қизман, адашдиз шекилли, бу аямни рақами деган. Менга сиз кераксиз, ёқмадимми деган. Қизим уни "қора рўйхат"га қўшиб, рақамини ўчириб юборган.

Уйга келсам, ая, шунақа бўлди деб, бўлган воқеани айтиб берган. Жойимда ўтиролмай қолдим. Рақамини бер дедим. Менда йўқ деди. "Яндекс" историясига кириб, амаллаб рақамини топдим. Телефон қилдим, роса урушдим, ичим ёниб кетти. ИИБ га мурожаат қиламан десам онам, ундай қилма, ёш боланинг руҳиятига таъсир қилади мелисама-мелиса юриш, ўзи қўрқиб ўтирибди боланг, дедилар.

Аммо мени юрагим ҳалиям босилгани йўқ. Ишониб ишда ишлайсан, болаларингни кимдир шунақа қилади. Ҳар қандай Она учун бу жуда оғир ҳолат. Тизимда қаттиқроқ чора амалга оширилмаса, ишончли бошқа чора-тадбир қилинмаса бунақа маньякларк кўпаяди. Қандай ишлаймиз ҳотиржам, болаларни кимга ишонайлик?!

==============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
__ _ _ _
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

ФАРЗАНДЛАР МУАММОСИ — ОТА-ОНАЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ АКСИМИ?

Бола ўта инжиқ, асабий ёки индамас, ўқишни хоҳламайди… Кўпинча бундай вазиятда фарзандимга жиддий тарбия бериб қўймасам бўлмайди, деб ўйлаймиз. Аммо аслида тарбияни ўзимиздан бошлаш керак эканлигини англайвермаймиз.

НИМА ҚИЛИШ КЕРАК: ҚАТТИҚ НАЗОРАТМИ ЁКИ ЭРКИНЛИК БЕРИШ?

Ҳар кимнинг берадиган тарбияси ўзига хос ва ҳеч ким хатолардан суғурталанмаган. Хатоларда айнан бировни айблаш нотўғри. Айбдорлик ҳисси на ота-онага, на фарзандга фойда беради. Бола ота-онанинг айбдорлигини сезиб қолса борми, буни ўз фойдасига буриб юбориши ҳам ҳеч гап эмас. Содир бўлган ҳодисани орқага қайтариб бўлмайди, шундай экан, афсусланишнинг кераги йўқ. Балки ота-она бироз ёшлик қилгандир, ҳозир эса ёшлик хатоларини бемалол тўғирласа бўлади. Диққатни ҳам шунга қаратиш керак.

Мутахассисларнинг айтишича, замонавий ота-оналар кўп ҳолларда энг сўнгги чорани қўллашга ўрганиб қолган. Кимдир боласини ўта интизомли қилишни истайди ва машқ ўргатувчи ролини ўйнайди. Аслида эса фарзандни аввало тушуниб олиш, йўналтириш ва ривожланиши учун фаол ёрдам бериш керак.

Яна бир тоифа ота-оналар болаликдан қатъий чекловлар босими остида улғайган. Улар болаларига тўлиқ эркинлик бераман деб, ҳеч қандай чекловлар қўймайди ва натижада фарзандларини инжиқ, қулоқсиз ва асабий қилиб қўяди. Уларга муаммо аслида болада эмаслигини англаб етиш, бераётган тарбияси нуқсонлардан иборат эканлигини тушуниш қийин. Унинг устига ҳар бир боланинг ўзига хос хислатларини ҳам инобатга олиш зарур.

Кейин ота-она билан фарзанднинг хулқ-атворлари ҳам бир-бирига мос бўлмаслиги мумкин. Масалан, фаол оналарнинг боласи бироз хаёлпараст ёки аксинча, оғир-босиқ инсонларнинг кичкинтойлари тўполончи бўлади.

БОЛА БИЛАН ТИЛ ТОПИШИШНИ ЎРГАНИНГ

Бу йўлда энг яхши усул, бу бола билан биргаликда ҳар икки томонга ҳам маъқул келган юмушни бажариш. Иш баҳонасида унга камчиликлари, хатоларини дўстона оҳангда тушунтирса бўлади. Афсуски ота-оналарнинг ўзлари болаликда керакли тарбияни ололмагани сабабли фарзандига очиқлик билан муносабатда бўлишга қийналади. Аммо фарзандининг тақдирига бефарқ бўлмаган катталар ўзларида бу хавотир ва қўрқувларини енга олишлари керак. Фақат унутмаслик лозимки, ҳаммаси силлиқ кетмаслиги ҳам мумкин. Бола ўзининг ёшига мос равишда ўзгаришларга қарши туришга ҳаракат қилади. Бундай вазиятда катталар вазминлик билан ижобий натижа сари интилсалар адашишмайди.

БОЛА ОТА-ОНА УЧУН КЎЗГУ

Баъзида боланинг муаммолари — бу оила муаммоларининг акси бўлади. Зеро, оилани бир тизим деб олсак, ундаги ўзгаришлардан биринчи навбатда энг заиф аъзолар, яъни фарзандлар азият чекади. Гарчи ота-оналар фарзандимнинг олдида уришмаяпманку, деган хаёлга борсаларда, аслида бола жуда сезгир. Муносабатларнинг таранглиги ҳам унга таъсир кўрсатади. Шундай экан, фарзандга қараб унинг уйидаги аҳвол, вазият ҳақида бемалол таҳмин қилиш мумкин.

Энг муҳими, ота-оналарнинг ўз хатоларини тан олишидир. Ушбу биринчи босқичдан ўтган ва ўзгаришни истаган ҳар қандай инсон фарзандига ҳам тўғри тарбияни бера олади.

#СукутСақлама #Лойиҳадан #Психология

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Муносабатлар тугади, аллақачон нуқта қўйиб бўлгансиз. Қалб оғриқлари эсдан чиқди, ҳаммаси яхши. Аммо кутилмаганда собиқ турмуш ўртоғингиз пайдо бўлиб, ҳаммасини бошидан бошлашни илтимос қиляпти. Инсонлар осонликча ўзгармайди, аммо биз бунга ишонишни истаймиз. Қарор қабул қилишдан олдин эса яхшилаб ўйлаб кўринг.

ВАЗИЯТНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНГ
Ажралганингизга анча бўлди. Қарор қабул қилиш осон кечмаган, аммо сиз ўзингиз учун шундай хулосага келгансиз. Аввалига қийин бўлган, кейин сал яхшироқ, ҳозир эса ҳаммаси аъло даражада. Ниҳоят, ҳаётингизни изга солганингизда, яна у учради.
Кинотасма орқага айланиб, яна ўша даврлар қайтиб келяпти. Хотиралар, табассум, яқинлик ҳисси, муҳаббат. Юрагингиз яна оғрияпти. Сизга хиёнат қилишган, ёлғон гапиришган, ҳаётингизни заҳарлашган. Аммо собиқ умр йўлдошингиз негадир уларнинг барини осонликча унутиб қўйибди, шекилли: “Кел, ҳаммасини бошидан бошлаймиз”, - деяпти. Сизни “Наҳотки ўзгарган бўлса? Иккинчи имкониятни берсаммикан? Балки ҳаммаси бошқача бўлар?” деган саволлар қийнаяпти.
Кўпчилик сиз каби нега яна битта имконият бермадим экан, дея виждон азобида қолади. Аммо “ўтмиш сизни чақираётганда, унга жавоб берманг, у сизга янги нарса беролмайди” деган нақлни ҳам унутманг.

НИМАНИ ЭСДАН ЧИҚАРМАСЛИК КЕРАК?
1. Шунчаки ажралиб кетмадингиз ахир
Бундай қарор бирпаста келиб қолмайди, жиддий сабаб бордирки, сиз ажралиш йўлини танлагансиз. Биргина собиқ турмуш ўртоғингизнинг хоҳиши етарлимикан? Жуфтини чин дилдан яхши кўрган инсон уни йўқотмаслиги учун бор кучини сарфлайди.
2. Жуфтингиз ўргарармикан
Нега у бирданига ярашишга қарор қилди? Соғиндими ёки ёлғиз ўзи зерикдими? Ўша вақтда ҳам муаммолар ҳақида гапиргансиз, қандай натижага олиб келган? Вазият ўнгланишини қанча кутдингиз, аммо у ўзгармади. Энди ўзгарармикан? Умид қилса бўлармикан?
3. Ёлғизлик сизни қўрқитяпти
Ёлғизлик сизни даҳшатга соляптими? Аммо баъзида ёлғиз қолиш фойда беради. Бировнинг гапи учун мажбуран қадам ташламоқчи бўлсангиз, шошманг. Тақдир мени жуфт билан бошқа сийламайди, деб ўйласангиз бироз адашасиз. Яна азобли муносабатларни такрорлашдан кўра, ҳозирча ёлғиз қолиб турган маъқул.

НАТИЖА ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
Бу дунёда ҳамманинг ўз жуфти бор ва у ягона инсон бўлмаслиги мумкин. Такроран бахтини синаб кўриб, унга эришганлар қанча. Қадрингизни биладиган ва сизни чиндан сева оладиган бошқа инсон бор. Ҳаёт яна қандай совғаларни тайёрлаб қўйганини эса сиз билмайсиз.

#СукутСақлама #Лойиҳадан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Тўртта хотин учун нечта пицца буюртма қилиш керак? "Bellisimo pizza" пиццериясининг жавоби @nasriddinoff_ блогеридан тақдим қилинган реклама ролигида

Видеода эркакдан уйга пицца буюртма қилиш сўралади, бироқ муаммо бор: бирга яшовчи тўртта (!) хотиннинг ҳар бири ҳар хил таъмли пиццага ишқибоз. Шунда “эр” биттасида тўртта таъм мужассам бўлган пицца буюртма қилади. Видеодаги иккинчи эркак фақат битта хотини борлигидан куйинади. Бахтли кўпхотинли эркак ва тўрт қиз пицца ейишади, ролик якунида пиццерия логотипи намойиш қилинади.

Ҳайратланарлиси, авваллари бу пиццерия ўзини оилавий ресторан сифатида тақдим этарди: болалар туғилган кунлари, турли маҳорат дарслари, оилавий ва дўстона базмлар ҳақида постлар ёритиларди.

Биз бренддан изоҳ олдик ва улар ушбу блоггерга реклама видеосига буюртма берганликлари ҳамда “унга тўлиқ ишонганликларини” тасдиқлашди. Шу билан бирга, “Белиссимо пицца” вакиллари Ўзбекистон қонунларини ҳурмат қилишлари, бу видео ҳазил, пародияли эканлигини таъкидлашди. Худди шу хабар пиццерияга чиққан ҳар бир кишига юборилди.

Роликнинг нимаси ғалати?
1. Қонун бузилиши.
Мазкур ролик Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонуни талабларини бузади. Монополияга қарши курашиш қўмитасидан ушбу контентни ишлаб чиқарувчиси ва буюртмачисига нисбатан чора кўришни сўраймиз. “Реклама тўғрисида”ги қонун талабларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 178-1-моддасига асосан жавобгарлик назарда тутилган.

2. Ролик бир неча кун давомида минглаб марта томоша қилинди, бугун ПР мутахассислари танқидидан кейингина ролик ўчирилди. Бунгача ҳамма ўз ишидан мамнун эди. "Беллисимо пицца" хатоси блоггернинг профилини ўрганганлар учун тасодифий кўринмайди. Аёллар, оилавий муносабатлар ҳақида стереотипик, ҳақоратомуз видеолар талайгина. Оилавий ресторан бундай қаҳрамонлардан узоқ туриши керак эмасми? Бу тасодифий хато эмас. Шу пайтгача пиццерия илгари сурган оила ва болаларга оид қадриятлар пучга чиқди.

Чала маркетолог ва пиарчилар обрў институти нима эканлигини қачон тушуниб етаркан?

Нигина

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Болалар ҳаётимиз мазмуни, улар туғилиши билан мавжудлигимиз бошқача аҳамият касб эта бошлайди дейишади. Афсуски, амалиётда доимо ҳам шундай бўлавермас экан. Ўзбекистонда фарзанд кўриш оила тузиш билан мустаҳкам боғланган. Оила эса кўпинча келишувдаги никоҳдир, яъни ота-оналар ўғли / қизи учун оила қуриш вақти келгани ёки невара кўришни хоҳлашини сабаб қилиб тўй қилишади. Катталарга гап қайтармаслик маданиятида ёшлар одатда бу иттифоққа рози бўлишади. Йигит ёмон эмасга ўхшайди (учта учрашувда уни урмадими - демак яхши), қиз чиройли ва маҳалла ҳамда деканат у ҳақида яхши гаплар айтди. Кейин эса - сабр қилсанг, муҳаббат ҳам бўлади. Нари борса эркак "иккинчи ҳотин" дейилмиш аёл билан яшайди. Аёл эса... сабр, аёл тақдири шундай.

Оқибатда нимани кўряпмиз? Сабр қилишди-ю, лекин муҳаббат пайдо бўлмади. Оилани режалаштириш? Бу атама бизга таниш эмас. Болалар биринма-кетин туғилаверади. Биринчиси, иккинчиси, учинчиси... Шундай бўлиши керак. Бизга кўпроқ жинси аҳамиятли. Ўғил ҳам, қиз ҳам туғилиши муҳим. Эртага ўғил кетидан келин келади, қариганда ёлғиз қолмайсан. Кўрсаткичлар бажарилди. Ҳудди гап тирик инсонлар эмас, оила мавжудлигини кўрсатиш, жамият умидларини қондириш учун амалга ошириш йўлидаги қандайдир буюмлар ҳақида кетяпти.

Болалар эмас, буюмлар. Уларга муносабат ҳам шунга яраша. Хотин меҳнат муҳожири бўлган эри қайтишини хоҳлаяптими? У болаларини қийноққа солиб, видеосини эрига жўнатишдан ўзга усул топа олмайди. Эркак аёлидан ўч олмоқчими? Яна болалардан фойдаланамиз. Хорижда ишлагани кетган хотининг хиёнати аламини болаларидан олиб, уларни бўғиб ўлдиради.

Жамиятимизда нима ўзгарганини билмайман. Лекин кўпинча болалар ота-оналар ўртасидаги низоларда бир восита бўлиб қолмоқда. Катталар ажрашади, жанжал қилади - лекин ҳамма ўз ҳис-туйғулари ҳақида ўйламасдан, болаларни арқон каби ўзига тортади. Фақат иккинчи томондан алам олиш учун. Нима учун катталар бир-бири билан мулоқот қилишни унутиб, шеригига зарар етказиш учун болалардан фойдаланади? Нега маънавият ва маърифат тарғиботига оид маърузалар тескари натижа бермоқда? Нима учун болаларга индивидуал шахс эмас, балки объект сифатида қаралади?

Ирина Матвиенко

#СукутСақлама #Болалар #Лойиҳадан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Тошкентда йигит метрода шаҳвоний шилқимлик қилгани учун беш суткага қамалди.

2023 йилнинг 10 май куни Хоразм вилоятида туғилган 24 ёшли Шамуратов Жамшидбек метрода вагонда ўзи танимаган вояга етмаган қизнинг орқа ва пастки қисмига тегиниб шилқимлик қилган. Қиз бу ҳақда дарҳол вокзал ходимларига хабар берган, ҳуқуқбузар қўлга олинган.

12 май куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судида мазкур иш бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда Шамуратов ўз айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймон эканини айтиб, суддан жазони енгиллаштиришни сўради. Жабрланувчи, ўз навбатида, унга тегишли жазо берилишини сўради.

Дастлабки тергов органлари Шамуратов Жамшидбекнинг қилмишларини майда безорилик сифатида квалификация қилган (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси). Бироқ раислик қилувчи судья Ж.Қурбонов уни 41-1-модда (шаҳвоний шилқимлик қилиш) билан квалификация қилди. Суд ҳукми билан айбланувчи беш суткага озодликдан маҳрум этилди.

Судья Қурбоновнинг эътиборлилиги қувонтиради, у ишнинг нотўғри квалификация қилинганига эътибор қаратди ва уни яқинда қабул қилинган "Шаҳвоний шилқимлик қилиш" моддасига қайта таснифлади. Бу ҳуқуқбузарликнинг алоҳида тури ва одамлар буни қонун билан жазоланишини билишлари керак.

Қизлар, сизни метрода безовта қилишса, дарҳол энг яқин бекатдаги ходимларга мурожаат қилинг. Вагонларда камералар бор, шилқимлик қилганлар топилади ва жавобгарликка тортилади. Майли, қисқа муддатга қамалар, лекин уларга қарши иш қанча кўп бўлса, жамоат транспортида сафар қилиш шунча хавфсиз бўлади.

#СукутСақлама #Қонунлар #Шилқимлик

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Қизлар 2 та наносунъий йўлдошни лойиҳалаштириб стратосферага учирди

UniSat 2.0 дастурининг финалчи қизлари Навоий вилоятидаги майдондан наносунъий йўлдошларни учирди. Қизларни тренерлар, муҳандислар ва аэронавигация хизматларининг мутахассисларидан иборат жамоани қўллаб-қувватлади.

Иштирокчи қизлар 8-12 май кунлари Тошкентда INNO Technopark лабораторияларида 2 та наносунъий йўлдошни нолдан ишлаб чиқишди, дастурлашди ва йиғишди. Cтратосферага учирилган наносунъий йўлдошлар қизларга Ернинг юқори ечимдаги фотосуратларини олиш имконини беради.

UniSat STEM-таълим дастури 6 ойдан буён давом этмоқда. Наносунъий йўлдошларни учиришдан олдин мамлакатнинг барча ҳудудларидан танловга ариза топширган 14-25 ёшдаги қизлар UniSat таълим модуллари бўйича онлайн ўқишди. Таълим дастури йўлдошсозлик, дастурлаш, радиоэлектроника, маълумотлар таҳлили, астрономия, 3D-моделлаштириш ва муҳандислик иши бўйича дарсларни ўз ичига олади. Асосий фанлардан ташқари таълим жараёнининг ижодий жиҳатлари ҳам бўлди: иштирокчилар ўз лойиҳаларини нейротармоқлардан фойдаланган ҳолда яратишди, роверлар, ракеталар ва марсоходларни лойиҳалаштиришди, NASA Science дастури бўйича илмий астрономик тажрибаларни ўтказишди, астрономия, гидрометеорология, космик фанлар соҳасининг олимлари билан учрашишди. Шунингдек қизлар жамоада ишлаш ва лойиҳаларни бошқариш кўникмаларига ҳам эга бўлишди.

www.unisat.uz

#СукутСақлама #STEM #GirlsEmpowerment

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

❓Нега номусга тегишни жазодан қочиш учун бошқа модда бўйича кўриб чиқишмоқда❓

Ижтимоий тармоқларда эркаклар аёлга зўравонлик қилаётган ҳолати акс этган видео тарқалмоқда. "Қаҳрамонлар"дан бири аёлни чўл ҳудудига олиб бориб, мажбуран жинсий алоқада бўлиб, ўзи билан бирга борган шериги томонидан ҳолатни видео тасвирга олиб, бу видео орқали уни ўзига қарам қилиб, ёнида бўлган бошқа 3 нафар таниши билан ҳам жинсий алоқада бўлишга мажбурлаган.

Видеода аёлни куч билан ушлаб туришлари, калтаклашгани, зўрлик ишлатилганини аниқ кўриниб турибди. Булар ЖК 118-моддаси бўйича содир этилган жиноятга тўғри келади — зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий алоқа қилиш.

Олий суд Пленуми қарорига кўра:
✅ Номусга тегиш ва жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришда зўрлик ишлатиш деганда жабрланувчининг қаршилигини енгишга қаратилган ҳаракатларни содир этиш, масалан, зарбалар бериш, нафас йўлларини сиқиш, оёқлари, қўлларини ушлаб туриш, кийимларини йиртиш ва ҳ.к.лар тушунилади.
✅ Таҳдид этиш деганда жабрланувчининг қаршилигини енгиш мақсадида уни жисмоний зўрлик ишлатиш нияти аниқлигини ифодаловчи ҳаракатлар ёки сўзлар билан қўрқитиш тушунилиши лозим..

Тергов нима қилди? Мавжуд далилларга қарамасдан ЖК 121-моддаси бўйича иш қўзғатмоқда - «Шахсни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш», гўёки зўрлаш бўлмагандай. Бундан ташқари, тергов ушбу жиноят оғир оқибатларга олиб келганлигини тан олди (121-модданинг 2-қисми танланган). Аммо аёл зўравонлик ва таҳдидлар орқали жинсий алоқага мажбурланган, шунинг учун уни номусга тегиш деб баҳолаш керак. Ва оғир оқибатларни ҳисобга олган ҳолда, иш 118-модданинг 3-қисми билан квалификация қилиниши керак, бу эса 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этишни назарда тутади.

Нега терговчилар эркаклар фақат уч йил озодликни чеклаш жазосини назарда тутувчи енгилроқ модда билан иш қўзғатди? Бу бепарволикми, саводсизлик ёки коррупциями? Эртага давлатнинг жинсий жиноятларга қанчалик енгил қарашини билиб, бошқа қизларни ҳам худди шундай зўрлашади.

Бош прокуратурадан мазкур ишни назоратга олиб, тўғри квалифакация қилинишига эришишни, шунингдек, Бухоро вилояти ИИБ га хизмат текшируви ўтказилишини сўраймиз.

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз #Қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

2004 йилда туғилган Янгийўлда яшаган Хайдаров Сардорбек 10 кун давомида, яъни 15 апрелдан 24 апрелгача вояга етмаган қизни ҳеч ким яшамаган уйда мажбуран ушлаб, жинсий алоқа қилишга мажбурлаган. Жинсий алоқада бўлиш жараёнини телефони орқали видеога олиб, уни 200 АҚШ доллари ҳамда у билан яна бир маротаба жинсий алоқада бўлмаган тақдирда ижтимоий тармоқларга тарқатиб юбориш билан қўрқитиб келган.

Қиз ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилишга мажбур бўлади. Nemolchi.uz таҳририятига маълум бўлишича, жорий йилнинг 2 май куни у видеони тарқатмаслик учун қиздан 2 миллион сўм олади ва уни яна ўша бўш турган уйга олиб кетади. У ерда жинсий алоқада бўлиш арафасида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, қиздан олинган 2.000.000 сўм пул маблағлари баённома асосида расмийлаштириб олинади.

Мазкур ҳолат бўйича қўзғатилган жиноят ишида С.Хайдаров айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) ва 119-моддаси 3-қисми “а” банди (ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш, 10 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси берилади)да назарда тутилган жиноятни содир этишда айблов эълон қилинган. Янгийўл шаҳар прокурори С.Хайдаров томонидан ўта оғир жиноят содир этилгани, уни бошқа жиноят содир этишини олдини олиш, дастлабки тергов ва судга келишдан бўйин товлаши мумкинлигини назарда тутиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни сўраган.

Мазкур илтимоснома бўйича суд мажлиси жорий йилнинг 3 май куни судья Ф.Ишанходжаев раислигида бўлиб ўтди. Айбланувчи ва унинг ҳимоячиси илтимосномага эътироз билдириб, уни рад қилишни ва бошқа енгилроқ турдаги эҳтиёт чорасини қўллашни сўрашди. Аммо судья айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, у Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭД 1-сон тергов ҳибсхонасига жойлаштирилишини ажрим қилади.

Қиз ҳуқуқ-тартибот идораларига ёрдам сўраб мурожаат қилди, улар эса бунга тезкор муносабат билдирди. Ўз вақтида мурожаат қилиш жуда муҳим! Илтимос, сукут сақламанг, товламачилардан қўрқманг, далилларни йиғиб, жиноятчини қўлга олиш учун тергов билан ҳамкорлик қилинг. Таҳририят бу воқеа қандай якун топишини кузатиб боради ва адолатли ҳукм чиқишига умид қилади.

#СукутСақлама #Болалар #АдолатТалабҚиламиз

Читать полностью…
Подписаться на канал