sukutsaqlama | Неотсортированное

Telegram-канал sukutsaqlama - Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

2427

18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа. https://www.facebook.com/SukutSaqlama/ Ҳикоянгизни аноним юборинг: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Подписаться на канал

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Спорт мураббийлари ва рақс устозларининг бақириши, камситиши, уриши ёки савалаши, бир сўз билан айтганда, тарбияланувчиларни қийнаши негадир бизнинг жамиятда оддий ҳол саналади. Сабаби ота-оналар онгига “Эти сизники, суяги бизники” деган халқ мақоли сингиб кетган. Қолаверса, бугунги қийинчиликлар эртанги муваффақият гарови, деб ҳисоблайди кўпчилик. Аслида шундайми? Қатъийлик ва шафқатсизлик орасида чегара борми? Устозларнинг руҳий ва жисмоний тазйиқлари болалар ва ўсмирларга қандай таъсир қилади? Келинг, ушбу масалани мутахассислар билан муҳокама қилиб кўрамиз.

Ушбу мавзуни кўтаришимизга яқинда интернет тармоғи орқали бир спорт мураббийининг ўз шогирдини қўпол ҳаракатлар билан ўлим ҳолатигача олиб келгани ҳақидаги видео сабаб бўлди.

Ҳаётий воқеалар

“ҲАММАНИНГ КЎЗ ОЛДИДА МЕНИ ТИНЧ ҚЎЙМАСДИ”

– Беш ёшимдан рақс тўгарагига қатнашни бошлаганман. Болаликдаги истагим секин-аста профессионал рақс билан шуғулланиш мақсадига айланди. Биринчи машқларга келганим эсимда, ич-ичимдан қувончим чексиз эди. Аммо вақт ўтиб, бу иштиёқим устозларимнинг қўпол муносабати ва шафқатсизларча ҳаракатлари туфайли бутунлай сўнди. Яширмайман, рақс устозларим шаҳардаги машҳур раққосалар эди. Гуруҳимиздаги қизлар билан уларнинг биргина нигоҳидан қўрқардик. Ҳатто уларга “Карабас-Барабас” деб ҳам ном қўйволгандик. Чунки уларнинг бизга бўлган муносабати чиндан ҳам ваҳший эди. Истаганча бақиришарди, кимдир айб қилиб қўйса, ҳамманинг кўз олдида бақириб, шарманда қилишарди. Ташқи кўринишимизни эса доимо камситиб келишарди, ўзимизни хунук қизлар деб ҳисоблардик. Бундай қўпол муносабатга 5 йил чидадим, кейин эса бу гуруҳни бутунлай тарк этдим.

“БОЛАМ ҚЎРҚУВДАН ЎЗИНИ ЙЎҚОТДИ”

– 2018-йили беш ёшли ўғлимни гимнастикага бердим. Шаҳримизда ягона бўлган профессионал спорт мактабини танладик. Мураббийларини кучли ва маҳоратли дейишди. Ҳар бир боланинг қўлида кундалик дафтари бўларди. Ўғлимники уч ва иккига тўлиб кетди. Шу баҳоларга ростан ҳам лойиқмикан, деган савол мени ўртагани учун бир куни машғулотларига қатнашиб кўрдим. Қизиғи, бунчалик паст баҳо қўйишига арзирли сабаб тополмадим, фарзандим ҳамма каби шуғулланарди. Аммо машқ жараёни мени хайрон қолдирди. Икки нафар эркак мураббий фақат бақирарди, бола адашиб қолса, қўпол сўзлар билан камситарди, важоҳатидан балки мен бўлмаганимда, бир-иккитасини урган бўларди ҳам. Биронта болани исми билан чақирмас, фақат калака қиларди. Хуллас, улар томонидан ҳеч қандай мотивацияни кўролмадим. Кўрганларимни мактаб директорига етказдим, лекин жавобан “ёқмаса, болангизни олиб кетинг, бизда режим қаттиқ, мутахассисларимиз эса малакали” деган гапни эшитдим. Чорасиз қолганимдан тартиб шундай бўлса керакда, деб ўғлимни у ерда қолдираверибман. Спортчи бўлишини роса хоҳлаганимданми балки. Аммо кейин афсусландим. Чунки бир ярим йил ичида ўғлим тунлари пешоб қилиб қўядиган ҳолатгача келди. Кўзларида қўрқув аломатларини кўрардим. Тирноқларини тишлайдиган одат чиқарди. Охири болалар психологига боришга мажбур бўлдим. У бизга нотўғри мураббийни танлаганимизни тушунтириб берди.

Давоми: https://nemolchi.uz/uz/murabbij-atti-l-b-lishi-kerakmi-jo-ud-bolalarning-alb-va-tana-zharo-atlari/

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Вояга етмаган қиз билан яшаган кўп хотинли эркакка 4 йилга озодликни чеклаш жазосини тайинлашди

Қарши шаҳрида 2002 йилда туғилган Тўйчиев Алваро исмли эркак яшайди. 2019 йилнинг декабрь ойида, 18 ёшга тўлишига бир неча ҳафта қолганда у 15 ёшли қизга бирга яшашни таклиф қилади. Қиз рози бўлади ва улар бирга яшай бошлайди. Йигит 17, қиз 15 ёшда эди. Бироқ, йигит бунга қаноат қилмасдан 2022 йил август ойида 19 ёшга тўлиб бўлганда, уйига яна 15 ёшли қизни олиб келади.

Бу ҳолат қизларга ҳам, айбланувчининг онасига ҳам маъқул эди: суд мажлисида онаси ўғли аввал бир, кейин иккинчи қизни олиб келганини тасдиқлади. Бундан ташқари, биринчи "хотин" бола туғишга ҳам улгуради. Суд жараёнида иккала қиз ҳам эркакни ҳимоя қилиб, бир чиройли катта оила бўлиб бирга яшашга қарши эмасликларини, уларда ҳаммаси яхши эканини, Тўйчиевга эътирозлари йўқлигини айтишади. Эътибор беринг, бирорта "никоҳ" қонунан рўйхатга олинмаган.

2023 йилнинг 26 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Қарши судининг судья Ш.Нурматов раислигида очиқ суд мажлисида Тўйчиев Жиноят кодексининг 126-моддаси “Кўпхотинлилик” ва ушбу модданинг 3-қисмида назарда тутилган ёшга тўлмаган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Суд унга 4 йилга озодликни чеклаш жазосини тайинлади.

Жазо жиноят содир этилган пайтдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган санкциялар доирасида қўлланилган. "Қаттиқ" жазога кўра, давлат вояга етмаганлар учун кўпхотинлиликни нисбатан нормал ҳолат деб ҳисоблайди. Бироқ Немолчи.уз таҳририятида бир нечта саволлар бор:

1️⃣ Қизларнинг, ҳеч йўқ иккинчи қизнинг ота-онаси қаерда?
2️⃣ Қизнинг ота-онаси бўлмаса, васийлик органлари қаерда?
3️⃣ Улар иккиси ҳам у билан яшаб қолдими? Иккинчи вояга етмаган қизнинг тақдири нима бўлди?
4️⃣ Тергов жараёнида Тўйчиевнинг қизлар билан шаръий никоҳ бўлганлиги масаласи кўтарилдими? Ҳа бўлса, уларга никоҳ ўқиган масъулни жавобгарликка тортиш ҳақида ажрим борми?

#СукутСақлама #Қонунлар #Болалар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ўзбек қизи фильми ҳақида

Бугун ушбу фильмни премьерасига бордим. Кўрдим.

Нима дея оламан, фильм турли отсилкалар ва клишеларга бой. Ҳар қандай "урушдаги снайпер" хақидаги фильмларда нимагадир унга болалигида дадаси ё бобоси овда ўргатганлари келтирилади флешбек қилиб. Масалан Василий Зайцев ҳақидаги бетакрор Джуд Лоу ўйнаган "Enemy at the Gates" фильмида. Лекин реалда ҳам ўша пайтларда кўплаб снайперлар шу оддий овчилардан чиққанлиги рост гап.

Фильм сценарийсида жуда катта жарликлар бор. Ўзбекистон даштларидан қочиб кетган қиз қандай қилиб Белорусь ўрмонларидаги партизанларнинг машинасида пайдо бўлиб қолгани менга эриш туюлди бироз. Шуни ҳеч бўлмаса бирор мусиқа билан, Симба мультфильмидаги мана бу кадрларга ўхшаш нарса билан ямаб кетиш мумкин эди, бу албатта идеаллик учун керак эди.

Фильмдаги қишли ўрмон эстетикаси кўзни қувонтиради, гўзал кадрлар бор, дрондан моҳирона фойдаланилган. Прям эстетларга ёқадиган кадрлар бор, ботқоқликда юрган моментлар ҳам ҳатто.

Фильм динамикаси довольно таки крутой. Зерикмайсан, экшонлар бўлса жуда сифатли ишланган. Залдаги томошабинларнинг қарсак ва хайқириқларидан ҳам билса бўлади буни. Чунки улар премьера бошида, тадбир қисмида жуда эриниб қарсак чалишаётганди, қарсак сўраволинятоди. Аммо фильмда жуда кўп табиий қарсаклар бўлди у ёки бу эпизодга нисбатан. Фильм томошабинни напреженияда ушлаб тура олади.

Фильмда режиссёр ота оналаримизнинг болаликдаги севимли фильми бўлмиш "Ҳур қизлар" картинасига ҳам отсилка бериб, дань уважение кўрсатгандай назаримда. Кейин Гай Ричининг "Шерлок Холмс - 2" фильмидаги ўрмондаги отишма элементларини мохирона, прям маромида кўрсатиб берган ва бу айнан шу фильм атмосферасида жуда яхши "еган"

Фильм кадрларини реал хроникаларга уланиб, яна фильмга уланиш қисмлари ҳам ёқди, чиройли қилинган. Портлаган дарахт билан камеранинг бирга йиқилиш эпизоди эса вау эффекти берди менда. Операторларам, постановкачиларам крутой.

Фильм сўнггида сизни кутилмаган якун кутмоқда. Залда йиғлаган аёлларниям кўрдим. Яна Белорусь актёрларидан ҳам жуда бир колоритныйлари танланган.

Умуман олганда кўришли фильм. Бу катта ютуқ ўзбек киносида. Уруш келтирган қабихликлар, урушнинг инсон тақдирини синдириб ташлаши яхши очиб берилган. Шунчаки қуруқ экшон ёки пропаганда эмас. Тавсую. Эртага то есть бугун 9 май куни шу ерларда фильмни кўриш мумкин.

📺 “Ўзбекистон” телеканалида соат 18.50да

📺 “Ёшлар” телеканалида соат 19.30да

📺 “Тошкент”, "Маданият ва маърифат", "Дунё бўйлаб", “Маҳалла”, "Ўзбекистон тарихи", “Киноteaтр” телеканалларида соат 19.00да


Албатта фикрлар субъектив, мен кинотанқидчи эмасман, шунчаки попкорн еб кино кўрадиган одам сифатида ёзилган бир тийинга қиммат пикрларим билан улашдим. Якуний баҳони албатта ўзингиз учун сиз берасиз.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Наманганда эркак собиқ аёлини сўйиб ташлади ва ўз жонига қасд қилишга уринди

Бош прокуратура Хаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, 6 май куни соат 12.00 да Наманган Давлат Унверситети олдида 26 ёшли эркак ўзининг 23 ёшли турмуш ўртоғини хўжалик пичоғи билан қасддан ўлдирган.

Сўнг, у ўзига бир неча маротаба пичоқ билан жароҳат етказиб, ўз жонига суиқасд қилган. Шу вақтда, воқеа жойида бўлган фуқаролар томонидан ўз жонига суиқасд қилган эркак шифохонага хушсиз ҳолатда олиб борилган.

Маълум бўлишича, бу эркак ва аёл 2022 йилнинг январь ойида ажрашган. Лекин эркак ажримни қабул қилмади. У аёлни таъқиб қилган ва ҳатто бир неча марта қайтишга мажбур қилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Биз кўпинча қурбонларни улар билан содир бўлган воқеа учун айблаймиз. “Ўз устида ишлаш”, кетиш керак, чидамаслик керак эди, деймиз. Ёш қиз университетда ўқиган. У ажрашди. У чидамади, кетди. Лекин шунга қарамай шафқатсизларча ўлдирилди.

Бу никоҳда эр-хотин ўртасида зўравонлик ва таҳдид ҳолатлари бўлганми ёки йўқ - аниқ билмаймиз, лекин бўлган бўлса, бу қизнинг ўлими ҳам зўравонликнинг олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмаган тизимнинг қўлида.

Маҳалла йиғилишларининг самараси шуми? Хотин-қизлар инспекторларининг иши қаерда? Аёллар ва болаларни ўз мулки деб ҳисоблайдиган бундай эркаклардан сифатли ҳимоя қилиш тизими қаерда?

Бу ҳақиқатан ҳам бизнинг оилавий қадриятларимизми: бошқа одамнинг кетиш ва нормал муносабатлар ўрнатиш ҳуқуқини тан олишдан кўра, бутун оилани ўлдириш афзалми?

Қачон давлатимизда оилавий муаммоларни келишув йўли билан ҳал этишни тарғибот қилишаркан?

Нигина

#СукутСақлама #Оила

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Сурхондарёда уч марта судланган эркак бирга яшаган аёлини ўғлининг кўз ўнгида ўлдирди

Суд ҳукмидан маълум бўлишича, 1 январь куни эркак бирга яшаган аёли билан суҳбат қилиб, унга ҳиёнат қилганини тан олишни талаб қилиб, калтаклай бошлаган, аёл оғриқларга чидамасдан ёлвориб кечирим сўрайди. Эркак эса янада кучлироқ уришда давом этади.

Эркак 2 январь куни маст ҳолатда келиб, аёлни ногирон ўғлининг кўз ўнгида калтаклаб, айбига иқрор бўлишга мажбур қилишда давом этган. Узоқ давом этган қийноқлардан сўнг (эркак уни ёғоч дастали темир теша билан калтаклаган), аёл айбини "тан олади", кейин эркак уни бўғиб ўлдирган.

Аёл 35 ёшга ҳам тўлмаганди. Унинг ногирон ўғли етим қолди.

================================================

Қотиллик содир бўлгунга қадар эркак уч марта судланган. Унинг иккинчи судланиши вояга етмаган қариндошини зўрлаганлик учун (118-модданинг 3-қисми "а", "б" бандлари), 2009 йилда у 12 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини олган, аммо 2019 йилда у маъмурий назорат қоидаларини бузганлиги учун яна бир марта судланади. Ўша жазо муддатини ҳам охиригача ўтамасдан, шартли равишда озод қилинади.

Бизга номаълум сабабларга кўра эркак номусга тегиш жинояти бўйича жазо муддатини тугатмай, маъмурий назорат остида қўйиб юборилган, лекин тез орада уни бузган.

Қотиллик иши бўйича эркак 97-модданинг 2-қисми (Қасддан одам ўлдириш) бўйича айбдор деб топилиб, 16 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шунингдек, суд уни ўта хавфли рецидивист деб тан олди. Бу сафар шартли равишда озодликка чиқмаслигига умид қиламиз.

Мен аёл ўлимидан олдин нималарни бошдан кечирганини тасаввур ҳам қилолмаяпман. Барча оммавий ахборот воситалари бу аёл қандай вафот этгани ҳақида гапиради, лекин мен унинг қандай яшаганини кўриб чиқмоқчиман.

Худди шу ҳукмдан бизга маълум бўлишича, аёлнинг ота-онаси вафот этган, у амакисининг қўлида катта бўлган. Турмушга чиқади, ногирон боласи туғилади, эри эса вафот этади. Эрининг қариндошлари уни боласи билан уйдан ҳайдаб юборишади ва аёл қариндошларининг уйларида яшаб сарсон бўлади. Ёш бева аёл, ногирон болали ёлғиз она, жамиятимиз уларга моховдай қарагани аниқ.

Унинг бундай эркак билан яшашдан кўра яхшироқ танлови борми? Уни қўллаб-қувватлайдиган яқинлари бормиди? Давлат ҳимоясини хис қилганми?

Бундай эркаклар биз билан қўшни яшашлари, бир хил йўлларда юришлари жуда қўрқинчли. Аммо бундан ҳам ёмони, бундай аёллар биз билан бир юртда яшаса-да, на жамият, на давлат уларни ҳимоя қилмайди ва қўллаб-қувватлай олмайди.

Узоқ туманларда ногиронлиги бўлган боланинг онаси на ишга бора олмаслиги, на ногиронлик бўйича пенсияга тузук хаёт кечира олмаслиги аянчли. Эрнинг қариндошлари, унинг ўлимидан сўнг, аёлни кераксиз буюм каби улоқтириб юборишлари мумкин. Зўравон билан яшаш худди шундай шароитда ёлғиз яшашдан яхшироқдир. Телевидение орқали намойиш этиладиган қувноқ ва ижобий ҳодисаларга қарамай, мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида аёлларнинг бахтдан, ҳатто хавфсизликдан ҳам умидлари йўқ.

Нигина Худайбергенова

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #Аёллар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ўзбекистонлик режиссиёр аёллар

Аёл-қизларимиз кино саноати оламига шаҳдам ва ишончли қадамлар билан кириб келишмоқда. “Танбур ноласи”, “Зуҳра” каби шедевр даражасидаги киноасарлар айнан уларнинг истеъдоди маҳсулидир. Улардан бирини сизга таништирмоқчимиз - Саодат Исмоилова!

Ўзбек кинорежиссёри, сценарийнавис ва рассом бўлган Саодат болалигидан ўзига ҳос санъат муҳитида улғайди. Отаси - оператор, кинемотограф, акаси Бобур Исмоилов эса рассом. Саодат Манон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтининг “Режиссёрлик, кино ва телевидение” факультетини тамомлаган. Шундан сўнг дастлаб Италия, сўнг Францияда кино соҳасида таҳсил олди. Дастлаб иқтисодиёт йўналишида таҳсил олган бўлса, кейинчалик ўзини санъатда кўрди. Талабаликнинг иккинчи босқичида “Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг” номли илк мустақил ишини, кейинроқ биринчи филми - “Сўнгги меҳмон”ни суратга олди. Бу уни ўз салоҳиятига бўлган ишончини оширди ва халқаро кинофестиваллар сари йўл очиб берди.

Толибжонова Мохларой тайёрлади.
Дизайн: Эркабаева Нодира

#СукутСақлама #Аёллар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Янги қонун фақат қоғозда қоладими?

2023 йил 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти бир нечта қонунларни имзолади, буларнинг қаторида оилавий зўравонликка жавобгарлик ҳам киритилган. Бу муҳим воқеликни амалга оширишда бел боғлаганлар қаторида Nemolchi.uz лойиҳаси фаоллари ҳам бор.

Лойиҳа асосчиси Ирина Матвиенко ушбу қонун қабул қилингандан сўнг чиқарилган бир қатор суд қарорларини таҳлил қилиб чиқаркан, кўнгилсиз хулосаларга келди. Aфтидан, Ўзбекистоннинг ички ишлар органлари, қолаверса, судьялари ҳам бу қонуннинг мавжудлигидан ҳануз хабардор эмасл 11 апрелдан кейин маъмурий ишлар бўйича чиқарилган суд қарорлари базасида МЖтКнинг 59-2-моддаси “Оилавий (маиший) зўравонлик” бўйича ҳукмлар йўқ. Янги модданинг мавжудлигига қарамай, турмуш ўртоғига нисбатан руҳий ёки жисмоний зўравонлик содир этилган ҳолатлар бўйича терговчилар томонидан МЖтКнинг 41 “Ҳақорат” ёки 52 “Қасддан баданга енгил шикаст етказиш” моддалари билан иш қўзғатилган. Бу судьяларни ҳам ҳайрон қолдирмади, аксинча улар бу жиноятларни оиладаги зўравонлик категориясига киритмасдан ҳукм чиқардилар.
Ўзингиз фикрлаб кўринг:
➡️ 2023 йил 27 апрель куни Янгиҳаёт тумани жиноят ишлари бўйича суди биносида судья З.Ярашев раислигида Н.Ғаффоров иши бўйича очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Н.Ғаффоров жорий йилнинг 23 апрель куни маст ҳолатда турмуш ўртоғи билан жанжал қилиб, унинг шаъни ва қадр-қимматини камситган. Шунингдек, Н.Ғаффоров ИИБ ходимининг қонуний талабларига риоя қилмаган. Терговчи ишни МЖтКнинг 194-моддаси 1-қисми ва 183-моддаси “Майда безорилик” билан судга оширган. Бироқ, суд охирги моддани МЖтКнинг 41-моддаси “Ҳақорат"га қайта таснифлашни зарур деб топди. Жабрланувчи ва ҳуқуқбузар ўзаро келишиб олишганларини айтгани боис, айбланувчи бунинг учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани ҳам йўқ. У ИИБ ходимининг қонуний талабларини бажармагани ва бир неча ҳуқуқбузарлик содир этгани учун (буларнинг ичига оилавий зўравонлик киритилмаган) 900 000 сўм жарима билан қутулган.
➡️ 2023 йил 27 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди биносида судья О.Хайитов раислигида A.Мадраҳимов иши бўйича очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. A.Мадраҳимов шу йилнинг 11 апрель куни соат 17:00 атрофида турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, унга енгил тан жароҳати етказган. Суд А.Мадраҳимовнинг ҳуқуқбузарлиги иш материалларида кўрсатилган ҳужжатлар, тушунтириш хатлари, гувоҳнинг кўрсатмалари ва бошқа далиллар билан тасдиқланган, унинг “қасддан баданга енгил шикаст етказиш” дея ифодаланган ҳаракатини эса ЎзР МЖтКнинг 52-моддаси 2 банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Судланувчига 600 000 сўм жарима солинган.
➡️ 2023 йил 28 апрел куни жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт тумани суди биносида судья З.Ярашев раислигида A.Чутбоев иши бўйича очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. A.Чутбоев 2023 йилнинг 18 апрель куни турмуш ўртоғини уриб, унга тан жароҳати етказган. Суд A.Чутбоевнинг жинояти МЖтКнинг 52 моддаси 2-банди билан тўғри деб квалификация қилинган деб ҳисоблади. Унга 900 минг сўм жарима солинган.

Бу фақат учтагина кейс, холос, аслида бундай нотўғри тафсифланган ҳукмлар талайгина. Ҳеч қандай ҳолатда, оиладаги зўравонлик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли 59-2 моддаси билан қўзғатилмаган, гарчи қонун эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирган. Терговчилар ҳам, судьялар ҳам уйдаги зўравонликка оид эскирган моддаларни қўллашда, эскича услубда ишлашда давом этиб келишмоқда.

Фаоллар нима учун курашди? Aмалга оширилмаётган бўлса, нега президент бу қонунни имзолади? Наҳотки, бу қонун “Хўжакўрсин” учун қабул қилинган бўлса? Nemolchi.uz таҳририяти 11 апрелдан бошлаб оилавий зўравонлик билан боғлиқ барча ҳолатлар яна қайта кўтарилиб, кўриб чиқилишига умид қилади.

#СукутСақлама #Қонунлар #AдолатТалабҚилaмиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Зўравонликка қарши курашувчи Nemolchi.uz лойиҳаси асосчиси Ирина Матвиенко унга номаълум шахслар ўлим билан таҳдид қилгани сабабли Ўзбекистонни вақтинча тарк этганини маълум қилди. У бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳам ариза билан мурожаат йўллаган.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/05/03/irina-matvienko/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Референдум - зўравонликка қарши курашнинг янгича усулими?! Эр аёлини калтаклади, аммо... Референдумни рўкач қилиб эркакка чора кўрилмади. Ҳибсга олинмаган бўлса, демак зўравонлик ҳам йўқми?

ИИВ га олқишлар!

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

2021 йилда аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг 87 фоизи оилада содир этилган. 2021 йилда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан 39 343 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 34330 таси ёки 87 % оилада содир этилган. Кунига 940 та, соатига 39 та мурожаат. Ўзбекистонда ҳар сонияда бир аёл зўравонликка учрамоқда.

Сиз ушбу матнни ўқиётганингизда, аёл яқин оила аъзоси томонидан калтакланаётган бўлиши мумкин.

"Орамизда" кўргазма-перформанс бугун ўз ишини бошлайди.

Сеанслар: 16:00-17:00 / 17:30-18:30 / 19:00-20:00

#СукутСақлама #орамизда_кўргазма

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди.

Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. Онам ҳар доим бизни отамизнинг қаттиққўллигидан ҳимоя қилишга ҳаракат қиларди, бизга раҳми келарди. Биз эса ҳамма нарсани қилардик, ҳар куни қандай иш қилаётганимизни ҳатто тушунмасдик.

Мен ўрта мактабни 3 баҳога тугатганман. Ўқиш учун сабаб кўрмасдим: нима учун ўқишим керак? Барибир, ҳар куни мол-сигир, катак, пол латта. Ўзимни бошқалардан ақлли деб ҳисобламадим ҳам, чунки атрофимдаги барча аёллар фақат уй юмушлари ва ғийбат билан банд эдилар. Ўзимни гўзал деб ҳам ҳисобламасдим. Юзим оддий юзга ўхшайди, танам ҳам шундай... Умуман олганда, ўзимнинг тинч, осойишта ҳаётимда яшар эдим.
Анварни 17 ёшимда учратганман. У катта шаҳардан келган: жуда замонавий, кўк кўйлакда, соқоли чиройли олинган. Баҳор фасли эди, боғлар гуллаб-яшнаб кетган вақт. Бизнинг ҳис-туйғуларимиз ҳам гуллаб-яшнади. У мендан катта эди ва қарама-қарши жинс вакиласи билан муомала қилишда анча тажрибали эди. Унинг гаплари мени осмонларга учирарди. Оқшомлари у билан учрашиш учун ошиқардим, у мени ўпарди ва қучоқларди. Мендаги ўзгаришларни онам биринчи бўлиб пайқаб, суриштира бошлади. Мен уларга ҳаммасини айтиб бердим. Онам отамни уятга қўймаслигим кераклигини айтди. Она нега бунча қўрқаётганини унчалик тушунмадим, лекин отам Анвардан хабар топганида ҳаммасини тушуниб етдим.

Отам узоқ вақт бақирди. Ўртамизда ҳеч нарса йўқлигига қасам ичдим. Кейинги ҳафта дадам Анварнинг қариндошлариникига борди, қайтиб келгач, яқинда тўй бўлиши ҳақида айтди.
Анварнинг олдига борар эканман юрагим қувончдан том маънода кўксимдан отилиб чиқаётгандек эди. Биз турмуш қурамиз, доимо бирга бўламиз, фақат мен ва у. Лекин….
Анвар хурсанд эмасди. У кузда шаҳарга қайтишни режалаштирган экан. Мени кўриб кўзлари ёнмас, менга бошимни айлантирувчи сўзларни айтишдан тўхтади. Кейинчалик у айтганидек, у ёзни яхши ўтказишни хоҳлаган экан ҳолос. Шундай қилиб, у мени йўлдан оздириб, соддалигимдан фойдаланмоқчи бўлган. Ҳаммаси бундай тус олишини кутмаган. Мени шаҳарга олиб кетишга мажбур бўлди.

Дадам менга яхши сарпа бердилар, ҳаяжон билан кўйлакларимни сумкаларга жойладим. Анвар ҳар доим уларни шаҳарда кийганимда жаҳли чиқарди, кўзгу олдида туриб ўзимга оро беришимга куларди. Гап айнан нимада эканини тушунмасдим ва бир куни бўяндим. Албатта, мен қандай бўянишни билмасдим ва бу жуда ғалати чиқди. Мен уни дўстлари билан зиёфатдан келишини кутдим, ҳаяжонландим. Ҳар вақт кўйлагим этагини тўғрилаб, гоҳ-гоҳ ойнага қараб қўярдим. Мен ўзимга ёқмадим, балки, у мени ёқтирар?

Эрим етиб келганида спиртли ичимлик ҳиди анқиб турарди. У менгя қаради ва унинг кўзларида шундай нигоҳ кўрдимки... Биласизми, пошнага ёпишган сақичга қандай қарашади? У шундай қарарди. Мен йиғлаб юбордим. Ва у ғазабланди.
Анвар юзимга тинмай урди. Йиқилганимда эса сочларимдан ушлаб деворга улоқтирди. Деворда лаб бўёғи ва менинг қоним изи бор эди.

Ўша кечаси, кейинг кунлар ҳам у мени зўрлади. Бу жуда оғриқли, уятли, жирканч эди. Мен жимгина йиғлардим, у бундан кўпроқ ғазаблангандек эди.
Эрталаб мен яна яхши хотин бўлишга ҳаракат қилардим. Уй ишлари, овқат тайёрлаш ва ҳоказо. Мен яхши эканлигимни кўрсатишга ҳаракат қилдим. Гўё "Мени севинг, мен жуда фойдалиман!" демоқчи бўлгандай.
У менга яхши муносабатда бўлган кунлар ҳам бўлди. Мазали овқат пиширсам мақтарди. Шундай пайтларда ҳаммасини кечиришга тайёр эдим. Аммо у бир томчи спиртли ичимлик ичса, унда гўё бошқа Анвар уйғонарди. Мен ўлимдан кўра шундан кўпроқ қўрққандим...

Давоми сайтимизда: https://nemolchi.uz/uz/mening-ismim-usnora-32-joshdaman/

~
"Орамизда" кўргазма-перформансга бағишланган материал

Minimizary

#СукутСақлама #орамизда_кўргазма

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Ўқувчилардан

Бугун ҳаётим давомида яшаган энг оғриқли кунларимни кимгадир айтиб беришга қарор қилдим. Бу ҳақида ҳеч ким билмайди. Ўзим яхши ўқиган, ўзига тўқ оиладанман. 17 ёшлигимда ўқув марказида дарс берардим, у вақтлари мен кўнгил қўйган бола бор эди, ўзимдан 7 ёш катта. Органда ишларди. Бизда ҳаммаси яхши эди, уйдагиларини юборишни айтарди, лекин бир куни тунда жуда маст ҳолатда қўнғироқ қилиб, мени олиб кет, таксига ўтирғзиб юбор, деб айтди.

Мен айтган жойига бордим ва таксига ўтирғизганимда бирга ишхонасига боришимни сўради, бордим ҳам. У ерда эса эшикни қулфлаб… давомини айтмаганим маъқул. Ҳаётимдаги энг катта срессни олдим, бу ҳали ҳаммаси эмасди. У билан бутунлай алоқани уздим, қўрқиб йиғлаб юрдим. 1 ойдан кейин ҳомиладор бўлганимни тушундим. Уйдагиларимга айтолмасдим, чунки улар мени у болага эрга бериб юборишарди. Қўрқиб УЗД қиладиган танишимдан бирон йўлини топишда ёрдам сўрадим. Доктор болани туширишга дори берди, у вақтда дори 100$ эди. Унча пулим йўқлиги учун у болага қўнғироқ қилдим, келиб унга турмушга чиқишимни илтимос қилди. Лекин у инсондан қаттиқ қўрқиб қолгандим, табийки, қабул қилмадим. Пулни олиб дори билан ҳомилани туширдим. Ўзимни бу иш учун ҳеч қачон кечира олмайман, лекин ёш эдим. Ҳаётимни ўнглашга ҳаракат қилишни бошлаганимда онам тўсатдан рак бўлиб вафот этдилар. Бу эса иккинчи стрессли йилларим эди.

Орадан вақт ўтиб турмушга чиқдим, турмуш ўртоғимга ўтмишимни тўйдан олдин гапириб бердим ва у камчиликларсиз қабул қилди, бундан жуда миннатдорман. Тўй ҳам бўлди, лекин ҳали ҳам ўша стресс ва агрессияга бой ҳаётдаман, чунки қайнонам тинч яшашимга қўймайди. Жуда эски удумли оилага келин бўлдим. Эрим ҳам деярли 1 йилга бизни болам билан ташлаб ишлашга кетди. Ҳаётимдаги энг ёмон вақтларни яшадим. Эрим билан муносабатимиз яхши эди, лекин онаси билан яхши бўлмаганим, табиийки, оиламизга таъсир қилмоқда.

Ажрашиб кетишдан қўрқаман. Онаси билан бўлган муаммо эримнинг меҳри ҳам йўқолишига сабаб бўлмоқда... Ҳуддики ёруғ тонг отмайдигандек доим шу стресслар билан яшаб, бахтли бўлмайдигандек ҳис қилаяпман ўзимни...

==============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
__ _ _ _

#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Журналист Азиза Қурбонова ўз Телеграм каналида ёзмоқда:

Тошкент давлат шарқшунослик институти битирувчиси Орзугул Бобохўжаева Япониянинг Токио шаҳридаги Сетагая туманига 6771 овоз билан депутат этиб сайланди.

Суратларда Орзугулнинг овозни қандай йиққани, тарғиботни қандай олиб борганини кўрасиз.

@qurbonova_a

#СукутСақлама #womenempowerment

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Феминизм фаоллари ва тадқиқотчилар йиллар давомида зўравонларни ўлимга ҳукм қилиш ечим эмаслигини таъкидлаб келади. Бунинг сабабларини келтириб ўтамиз:

Манба: https://m.thewire.in/article/women/rape-death-penalty

Инглиз тилидан рус тилига таржима қилди: Зарина Хисматуллина

Рус тилидан ўзбек тилига Нилуфар Киямова таржимаси

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

"Коммуналкин" Телеграм-канали муаллифи ёзяпти:

"Президент 37 йилдан бери беморларининг олдига эшакда қатнайдиган Қашқадарёлик Холбек Бобоқуловани II даражали "Саломатлик" ордени билан тақдирлабди.

Тамом, бошқа ҳеч вақо беришмаган ўхшайди. Ҳеч йўқ автомобиль беришса бўларди, лекин ҳукуматдан бундай майда нарсани кутиш мумкинми...
Эшакка ҳам раҳмат, менимча у ҳам Давлат мукофотини олишга лойиқ😉
"

Қанчадан-қанча ҳамширалар, ўқитувчилар ва бошқа соҳа ишчилари ўз касбий вазифаларидан кўра кўпроғини қилишади. Мукофотлар, эҳтимол, яхшидир. Лекин нега улар учун шароит яратиш ҳақида ўйлашмайди – ўша мобил тез ёрдам машинаси, ўқув материаллари билан жиҳозланган автобуслар ва ҳоказо.

Нега биз дабдабали тўйларни қиламиз-у, ҳар қандай тўсиқларга қарамай, ҳар куни меҳнат қилаётган шундай мард аёлларга ёрдам бермаймиз. Ўша ҳамширани эшакда беморларнинг уйига боришга ким мажбурлаяпти? Ҳеч ким! У шунчаки мард аёл. Биз эса масжидлар қурамиз, муҳташам тўйлар қиламиз, Ҳаждан шундай дабдаба билан кутиб оламизки, ҳар қандай қирол ҳавас қилса арзийди.

Лекин хамшираларимиз ҳамон эшакда беморларни йўқламоқда...

Нигора

#СукутСақлама #Аёллар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ўзбекистон режиссёр аёллари: Мухлиса Азизова

Мухлиса Азизова - режиссёр, сценарийнавис ва продюсер аёл. Мухлиса болалигидан саҳна ортидаги жараёнларни кузатишни яхши кўрарди. Унинг кинематографияга бўлган шиддатли иштиёқи онасининг унга совға қилган камерасидан кейин бошланди. Аввалига ота-онасининг қистови билан у тиббиёт коллежига ўқишга кирди. Аммо ўқишдан кейин ўзининг фаолиятини фотограф сифатида давом эттирди. 2015 йилда эса Мухлиса ўзининг илк қисқаметражли “Дунё соҳили” номли филмини суратга олди. Ушбу лойиҳа, айниқса, 2016 йилда Ўзбекистонда ўтказилган PROLOGUE қисқа метражли фильмлар фестивалида томошабинлар ва ижод оламининг меҳрини қозонди ҳамда "Энг яхши қисқа метражли фильм" мукофотига лойиқ деб топилди.

Унинг ҳақиқий шуҳрат қозонишига эса 2017 йилда суратга олинган "Аёл" қисқаметражли фильми сабаб бўлди. Ушбу фильм бир қатор нуфузли хорижий кинофестивалларда иштирок этиб, бир қатор кинотанқидчиларнинг кўплаб ижобий баҳоларига сазовор бўлди. Ҳозирда Мухлиса Ўзбекистон Миллий кинокомиссиясининг бош директори ҳисобланади.

Тайёрлади: Толибжонова Мохларой
Дизайн: Эркабаева Нодира

#СукутСақлама #Аёллар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Хотира ва қадрлаш куни билан!

Титроқ баҳорни қаршиланг, Она Замин фарзандлари!
Урушни йўқ қилинг, урушни лаънатланг, аҳли башар!

Бугун биз бошимиздаги мусаффо осмон, эркимиз ва ҳар кунги қувончли лаҳзаларни кўриш имконига эга бўлишимиз учун ҳисса қўшган ҳар бир инсонни ёд этамиз, эсга оламиз!

Уларни хотирлаш асносида, жамиятда ҳар қандай кўринишдаги зўравонликка қарши курашамиз. Тажовузкорлик ҳеч қачон яратувчанликка йўл берган эмас, аксинча, фақат ва фақат бузғунчиликка, ҳалокатларга олиб келган.

Аёллар тинчлик ва бунёдкорлик тарафдори! Ҳеч қайсимиз бирор бир тирик жонга озор бера олмаслигимиз учун уруш даҳшатлари хотираси ҳар бир инсоннинг қалбида яшаши керак!

Хотирлаймиз! Ғурурланамиз! Эҳтиром сақлаймиз!

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Яқин кунларда бир хил мазмундаги тўрт хабар мени ниҳоятда ажаблантирди:

1. Устозим гапириб қолди:

— Тунов куни деканатдан қўнғироқ қилиб учинчи курсдаги бир қизнинг қишки семестр якунидаги имтиҳон баҳоларини қўйиб беришимни илтимос қилишди. Исм-фамилиясини сўрадим, журнални текшира туриб эсладим: энг аълочи талабаларимдан бири-ку, кейинги пайтларда дарсларга келмай қўйган экан. Сўнг декан муовинига қайта қўнғироқ қилиб қизга нима бўлганини суриштира бoшладим. Турмушга чиқибди, — деган жавоб келди.

Телефон рақамини топиб, ўзига қўнғироқ қилдим. Аввалига танимади, ўзимни танитганимдан кейин дарров салом бериб, сўраша кетди. Нимага ўқишга келмаяпсан, десам, турмушга чиқдим, дейди.

Хўш, шунга нима? Турмуш қурди дегани ўлди деганимас-ку. Унга телеграмдан ўқиб келиш учун барча вазифа ва манбаларни юборишимни, ўқиб келиб жавоб берса, баҳосини дарровда қўйиб беришимни айтиб хайрлашдим. Мана, яқинда баҳорги семестр учун якунийлар бошланади, аммо у қиз ҳали ҳам келгани йўқ...

2. Иккинчи воқеани уйга келиб юқоридаги гапни куюниб айтганимда эшитдим. Биринчи курсда ўқиётган қизимнинг курсдошини кузда узатишган экан. Давлат гранти асосида таълим олаётган қиз. Куёв томон охиригача ўқитишларини айтиб, катта ваъдалар билан келинни тушириб олиб кетишган.

Қиз шу билан қайтиб ўқишга келмаган. Деканатдагилар қайта-қайта қўйнғироқ қилаверганидан кейин энг охирги гал гўшакни куёвтўра кўтариб, хотини қайтиб ўқишга бормаслигини, бемалол "очисление" қилиб юборишлари мумкинлигини билдирибдилар...

3. Учинчи воқеа. Мен билан анча яқин, бир муддат аввал унаштирилган бир таниш қиз яқинда тўйни бузмоқчилигини ёзиб қолди. "Тинчликми?" дейман ҳайратланиб. Тўртинчи курс талабаси, мана шу бир-икки ойни ичида ўқишни тугатади. Аммо куёвбола ҳали тўй бўлмай туриб, ўқишга боришигаям, диплом олишигаям кескин қаршилигини билдирибди.

Барибир ишламайсан-ку, дермиш...

4. Тўртинчичи воқеа. Бир танишим айтяпти: Наманганда бир жиянимни турмушга узатишди. Аълочи эди роса. Энди куёв томон ўқишга юборишмаяпти экан. Тўйдан аввал роса ваъдалар беришган ўқишини тугатади, қаршилик қилмаймиз, деб. Ҳозир қизини узатган ота қудалари билан сан-манга бориб, "разбор" қилиб юришибди...

***
Ҳозирги пайтда фарзандни ўқитиш осон эмас. Нафақат моддий жиҳатдан. Ўқишга киришдаги рақобатдан ҳаммамиз яхши хабардормиз.

Фарзандини ўқитаётган ота-онанинг уйқусиз тунлари бир неча йил аввалдан бошланади.

Ўша фарзанднинг ўзининг машаққатини-ку, гапирмай қўя қолай. Бир неча (камида икки) йил репетиторма-репетитор изғиш, бош кўтармай дарс қилиш...

Бу йўлларда сарф этилган вақт, асаб, маблағ... Эҳҳеее.

Ўқишга киргандан кейин-чи, ётоқхона қидир, квартира топ, контракт тўла, кийимига пул, еб-ичишига пул... Китобларини таъминла, йўлкира топиб бер. Узоққа жўнатиб юбориб, тиқ этса юрак ҳовучла...

Эътибор берсангиз бу гапларни умумий қилиб, фарзанд, деб ёздим. Энди фарзанд сўзи ўрнига "қиз"ни қўйиб ўқисангиз, бояги хавотирлар ва югур-югурлар яна ҳам ортади.

Қандай қилиб шу ҳолдаги қизни келин қилиб, кейин шартта унинг устидан ҳукм чиқаришади? Яна ваъда беришган. Лафз деган нарсани билишадими ўзи?

Шунақа экан, келини ёки рафиқаси ўқишига қарши экан, чевар қизлар бор бир чиройли, пазанда қизларимиз бор, ўқишни ёқтирмайдиган, аммо одобда ҳам, тарбияда ҳам ҳеч кимдан кам бўлмаган қизлар ҳам кўп. Мана шунақа қизга совчи қўйишса бўлмайдими бир йўла?

Айнан мана шу каби воқеалар туфайли қиз узатадиганлар анча хавотирга тушиб қолган. Совчиларнинг бирор сўзига ҳам, ваъдасига ҳам ишона олмаяпти.

Анави ҳеч нарса керак эмас, қизингизни берсангиз бўлди. Ҳамма нарсани ўзимиз оламиз, каби ваъдаларни бериб, сипо бўлиб туриб олган. Тўй тадориги бошланиши билан бошқа "тўн кийиб" деди-дедини бошлайдиганлар, тўйдан кейин берди-бермадилаб келинни эзадиганлар эса алоҳида мавзу...

✍️ Gavhar Nasrulloh


👉 @gavhar_nasrulloh 👈

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Фарзандига туғилганидан қарайдиган оталар нафақат улар билан кучли эмоционал алоқа ўрнатадилар, балки хаётдан кўпроқ мамнун бўлишади.

Манба.

#СукутСақлама #SpotlightEndViolence

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

❗️Тошкентдаги боғча директорининг 15 ёшли ўғли 4 нафар қизчага тегажоғлик қилгани айтилмоқда

Бу ҳақида Газета.uz маълум қилди. Айтилишича, Чилонзордаги 230-сонли болалар боғчасида директорнинг 15 ёшли (9-синф) ўғли 6 ёш атрофидаги 4 нафар қизчага, улар ухлашга ётган вақтида тегажоғлик қилгани айтилмоқда. Бунга камида 3−4 нафар бола гувоҳ бўлиб қолган. Директор эса буни «туҳмат» деб атамоқда ва қизчаларнинг ўзини тарбиясизга чиқарди.

Қизчаларнинг ўзлари уларга Ҳасан тегинганини айтмоқда. Уларнинг ота-оналари эса терговга Ҳусан жалб қилинган бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.

👉Тафсилотлар бу ерда: www.gazeta.uz/uz/2023/05/04/kindergarten/?utm_source=push&utm_medium=telegram

✅Бош прокуратура матбуот котиби ҳолат бўйича муносабат билдирди. "Бош прокуратура томонидан Чилонзордаги 230-сонли мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган ҳолат қатъий назоратга олинди. Натижалари ҳақида хабар берилиши таъминланади", дейилади Х.Шамсутдинов хабарида.

#СукутСақлама #Болалар #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

“Biz oilaviy zo‘ravonlikka qarshimiz” mavzusida ijtimoiy videoroliklar tanlovi

Tanlovga 30 yoshgacha bo‘lgan ijodkorlarning jamiyatda oilaviy zo‘ravonliklarni oldini olish, bunday salbiy holatlardan aziyat chekayotgan ayollarni qo‘llab-quvvatlashga bag‘ishlangan videoroliklari qabul qilinadi.

Batafsil: https://oyina.uz/uz/announcement/83

Rasmiy sahifalarimiz👇

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Jamoat faoli Irina Matviyenkoning shaxsiy akkauntiga yuborilgan tahdidli xabar Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Tezkor qidiruv departamenti Kiberxavfsizlik markazi tomonidan oʻrganilmoqda.

Oʻrganish natijalari boʻyicha holatga huquqiy baho beriladi
———
Жамоат фаоли Ирина Матвиенконинг шахсий аккаунтига юборилган таҳдидли хабар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази томонидан ўрганилмоқда.

Ўрганиш натижалари бўйича ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади
———
Сообщение, поступившее на личный аккаунт общественной активистки Ирины Матвиенко, содержащее угрозу, изучается Центром кибербезопасности Оперативно-розыскного департамента Министерства внутренних дел Республики Узбекистан.

По итогам будет дана соответствующая правовая оценка

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Ok | TV

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Бухорода 13 ёшли қиз тўрт эркак томонидан зўрланди

Маълум қилинишича, қиз онаси вафотидан сўнг катта акасининг оиласи билан яшаган. Келинойиси жабрланувчини катта ёшдаги эркаклар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаган.

Келинойиси қизчани уч эркакка ташлаб, улар қизни Бухоро вилоятидаги чўл ҳудудига олиб бориб, навбат билан зўрлаган. Тўртинчи одам ҳайдовчи эди, у номусга тегишда айбланмаган, лекин ҳибсга олинган.

Уч нафар эркакка нисбатан 118-модда 4-қисми (14 ёшга тўлмаган шахсни зўрлаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Айблари исботланса, улар 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Қизнинг келинойиси қизни эркакларга таклиф қилгани ҳақида жамоатчиликда маълумотлар борлигига қарамай, унга нисбатан ҳалигача қўшмачилик билан жиноят иши қўзғатилмаган. Умид қиламизки, тергов бу масалага ойдинлик киритади.

Онаси вафотидан кейин қиз ишониб топширилган одамлар унга хиёнат қилишлари даҳшатли. Кап-катта эркаклар вояга етмаган қизни шаҳар ташқарисига олиб чиқиб, зўрлаш учун шунчалик паст кетишлари даҳшатли. Тўртинчи одам жиноятга эътибор бермагани даҳшатли. Даҳшатлики, бу одамларнинг барчаси бу ақл бовар қилмайдиган сайёрадан тушиб келмаган, балки бизнинг ёнимизда яшаб, ўсиб улғайган.

Маънавиятчиларимиз мактаб атрофида пайпоқ ва юбка узунлигини ўлчаб, ҳуқуқий саводхонликдан (акс ҳолда улар жуда ақлли бўлишади) ва жинсий тарбиядан (акс ҳолда улар тўйдан олдин бузилади) қўрқиб, мактабни айланиб чиқишаркан, маънавий таназзул аллақачон содир бўлди. Унинг бузғунчи кучи ҳар қандай адекватлик ва ахлоқни супуриб ташлашда давом этмоқда. Фақат тараққиёт бу билан курашишга қодир. Аммо бу борада аянчли ҳолатдамиз.

Онасидан етим қолган қизалоқ буларнинг барчасини қандай бошдан кечирганини тасаввур қилиш мен учун қийин. У билан профессионал психолог ишлайдими, унга травмани енгишга ёрдам берадими? Унинг келажакдаги ҳаёти ва таълимини ташкил этадиган давлат томонидан муносиб ғамхўрлик кўрсатиладими?

Назаримда, бу саволларнинг жавоби бизга аён, афсуски, ижобий эмас. Ва бу ҳикоянинг энг ёмон қисми.

Нигина Худайбергенова

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз #зўравонлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Номусга тегиш таҳлил қилиш оғир бўлган жиноятдир. Номусига тегилган аёллар жамиятнинг бундай ҳолатларни қабул қилиши қийин бўлгани ва доимо аёлни айбдор қилиши туфайли камдан-кам ҳолатда ўз шикоятлари билан мурожаат қилади. Дунё бўйлаб аёлларнинг тахминан 36 фоизи интим соҳада жисмоний ёки жинсий зўравонликни бошдан кечирган. 2022 йилда Ўзбекистонда 469 нафар одам вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик учун жазога тортилган

"Орамизда" кўргазма-перформанс бугун ўз ишини бошлайди.

Сеанслар: 16:00-17:00 / 17:30-18:30 / 19:00-20:00

#СукутСақлама #орамизда_кўргазма

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Эркаклар учун йўриқнома:
Аёлингиз ҳайдовчиси эркак бўлган таксида уйга қайтса – уни албатта калтакланг. Билсин-да! Гуноҳга ботиб юрмасин. Фақат аёл-ҳайдовчилар билан юрсин, йўқса юзида кўкармаган жой қолмасин!

Таҳририятимиз бир қанча савол ўртага ташламоқчи:
ИИВ – бу видео зўравонлик ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулот ҳисобланадими, ЖК 130-1-модда 2-қ. да шундай ёзилганку, ахир? Сценарийни олдиндан тасдиқлаб олиш (тил бириктириш) бор, бир гуруҳ шахслар ҳам иштирок этмоқда.

АОКА – "ижодкорлар" қачонгача бемаъни маҳсулот чиқаради-ю, сизлар ҳеч нарса бўлмагандай ўтираверасиз?

Собиқ монополияга қарши қўмита – тўғри, бу ташқи реклама эмас, лекин бунга ҳам эътибор қаратиш вақти келгандир? Рақамлаштириш даври келди.

Бунга қачонгача чидаш мумкин?! Битта блогер қизни эфирда бўғиб, калтакласа, иккичиси - кўпхотинликни тарғиб қилса. Учинчиси аёллар учун махсус такси хавфсизлик учун эмас эркак рашк қилмаслиги учун керак деб ҳисобласа. Юқоридаги тузилмалар қаерга қарамоқда? Қонунлар ва жавобгарлик фақат қоғозда борлигини кўрсатмоқдами?

Ўша барча қабул қилинган қарорлар бир пул, токи ҳар бир тешикдан зўравонлик тарғиботи тўхтамас экан.

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз #Қонунлар #Репост

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Бугун Халқаро АКТ соҳасида қизлар куни. Таҳлилчи, R&D мутахассиси Тимурмалик Элмурадов Ўзбекистонда АКТ соҳасида аёллар сонини кўпайтириш бўйича қандай ишлар амалга оширилаётгани ҳақида мақола тайёрлабди.

У бунга бир қанча сабабларни санаб ўтди.

👉Биринчиси - стереотип

Ҳали ҳам жамиятда техника фанлари қизлардан кўра ўғил болаларга хос, деган фикр мавжуд. Бу нотўғри тушунча негизида Аристотелнинг асарлари ётади. Файласуф фикрича, эркаклар табиатан аёллардан кўра ратсионал (оқилона) фикрлашга мойил.

👉Иккинчи тўсиқ – дискриминация (камситиш).

Аёл киши дастурчи касбини танлаган бўлса ҳам, у келажакда иш топиш ва юқори лавозимга кўтарилишда қийинчиликларга дуч келиши мумкин. Мисол учун, бир неча йил олдин маълум бўлишича, “Google” компанияси гарчи аёллар касбий малакаси бўйича қолишмаса-да эркакларни юқори лавозимга кўтаришга кўпроқ ён босар экан.

Ўзбекистонда аёллар аҳолининг ярми – қарийб 18 миллион кишини ташкил этади, шундан 3 миллиондан ортиғи 20 ёшдан 29 ёшгача бўлган аёл-қизлар.

Аёл-қизлар IT соҳасини танлашда рағбатлантирилиб, қулай шароит ва дўстона маданият шакллантирилган тақдирда, булар истиқболли натижаларга эришилиши учун каттагина рақамлар.

Мамлакатимиз томонидан мазкур йўналишда саъй-ҳаракатлар яқинда бошланган бўлса-да, яхши натижалар мавжуд. Жорий дастурлар кенгайтирилиб янгилари ишга туширилса, турли стереотип ва камситиш ҳолатлари енгиб ўтилса, технология соҳасида аёллар сони тезроқ ўсишни бошлайди.

Бу IT-мутахассислар етишмовчилиги билан боғлиқ муаммони бартараф этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг энг мақбул йўлидир.

Мақоланинг тўлиқ матни 👇👇
https://it-park.uz/uz/itpark/news/women-in-tech-it-mutaxassislar-yetishmovchiligi-muammosini-hal-qilishning-eng-samarali-usuli-o-zbekistonda-bu-bo-yicha-holat-qanday

#СукутСақлама #womenempowerment

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Наманганда талаба қизни таъқиб қилган ва онасини ўлдириш билан таҳдид қилган эркак 1,5 млн сўм жарима тўлайди. Ҳолосми?!
 
Наманган вилояти Чортоқ туманида яшовчи талаба қиз номаълум бир шахс томонидан доимий равишда телефон орқали қўрқитиб безовта қилинаётгани бўйича Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари вакили (омбудсман) ишонч телефонига  мурожаат қилган. Отаси чет давлатига ишлаш учун кетган мурожаатчи қизнинг Омбудсманга ёзишича, йигит уни ва дугоналарини кўп бора безовта қилган, ҳаттоки, онасини ўлдириш билан ҳам қўрқитган.
 
Мазкур ҳолатни Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили Чортоқ тумани Ички ишлар бўлими ходимлари билан биргаликда кўриб чиқади.
 
Қизни қўрқитиб келган одам шу туманда яшовчи, 1991 йилда туғилган эркак эканлиги аниқланиб, унга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва иш судга оширилди.
 
2023 йил апрель ойидаги Жиноят ишлар бўйича Чортоқ туман судининг тегишли ҳукмига кўра, таъқиб қилиб келган эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 41-моддаси қўлланилиб, унга энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари (1,5 млн сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.
 
Ва энг қизиғи, айбдор эркакдан мурожаатчи қизни қайта безовта қилмаслиги тўғрисида тилхат олинибди. Ўша тилхат бирон юридик кучга эгами, деган савол туғилиши табиий. Қизга ҳимоя ордери берилиши ва эркак ордер талабларини бузганда қатъийроқ жазо қўлланилиши лозим.

#СукутСақлама #қонунлар #жиноят

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

«Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, танишларим, синфдошларим ва бошқалардан ортда қолишни хоҳламас эдим.

18 ёшимда антидепрессантларни қабул қилишни бошлашга мажбур бўлдим ва улар менинг вазнимга катта таъсир кўрсатди – тахминан 10 килограммга семирдим. Антидепрессантларни қабул қилишда метаболизм секинлашади, тўйинганлик ҳисси йўқолади. Сиз ҳар куни ўзингизга бу охирги кун эканлигини ва эртага албатта парҳезга ўтишингиз ҳақида ваъда берасиз-у, ҳамма нарсани еяверасиз.

Эндоген депрессия ташхиси туфайли мен депрессияни даволаш ишларини давом эттирдим, ўша вақтда 1 йиллик академ таътилида эдим ва деярли бир йил давомида ҳеч қаерга чиқмадим, шу боис деярли дўстларим йўқ эди. Мен ҳар куни 13-14 соат тинмай ухлардим. Бунда фаол ҳаракатлар бўлмасди. Табиийки, жуда тез ортиқча вазн йиғасиз. Бир неча йил давомида мен ортиқча вазн билан курашдим. Тайёрлов курсларидан қайтаётганимда мен учун оғриқли бўлган лаҳзалар ҳамон ёдимда, йигитлар менга: «Нега бунчалик семизсан?» деб савол беришарди.

Яна бир ҳолат: бир марта поликлиникага тиббий кўрикдан ўтиш учун гинеколог ҳузурига кирганимда, у мендан нега семизлигимни сўради. Мен ўзи жуда кўнгилчан инсонман. Унинг бундай саволларни бериши жуда нопрофессионал эди ва мен шунчаки кабинетдан чиқиб кетдим. Унинг сўзлари мени жуда хафа қилди, ҳа, менда ортиқча вазн борлигини жуда яхши тушунаман ва буни бошқалардан эшитишни хоҳламасдим, улар сабабларини билмасдан туриб, бунга қандай журъат қилишади? Бундай саволлар мени қайтариб бўлмайдиган нуқтага олиб келиши мумкин эди, чунки мен 14 ёшдан бери ўзимга зарар етказишдан (ўзимни жароҳатлашдан) азоб чекаётганимни ва ҳозир танамнинг 50% чандиқлар билан қопланганини, уларнинг аксарияти шундай қаттиқ изоҳлар туфайли эди, шундан сўнг мен қўлларимни кесдим.

Кейинги ҳикоя: “Академик таътил даврида холамникига меҳмонга келгандим. Ортиқча вазн туфайли белим оғрирди, ўша вақтда холамнинг турмуш ўртоғи: «Сен шунчаки вазн ташлашинг керак!»-деб айтди. Мен унга бу гапи учун жуда қўпол жавоб қайтардим, чунки, у мени жуда ҳафа қилди.

Ҳеч ким менга овқатланиш тизими бузилиши касаллигидан чиқишимга ёрдам бермади ва мен ҳалигача буни уддасидан чиқа олмадим".

Давоми: https://nemolchi.uz/uz/ov-atlanish-tizimi-buzilishi-a-ida-ikoja/

~
"Орамизда" кўргазмаси очилишига бағишланган материал

Айша Абатова

#СукутСақлама #орамизда_кўргазма

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Ўқувчилардан

Шифокор кўригига боргандим. Ўша дақиқада унинг қилиқларини таҳлил қилмабман. У менга даволаш баҳонасида ифлос қилиқ қилган экан, буни энди англаб ўтирибман.

Қўлини юрагимга теккизишни баҳона қилиб, жинсий аъзоимга ҳам тегиниб қўйди. Уйга келиб ўйласам ҳеч қандай даволашда бунақа усул йўқ. Демак у мени алдаган. Ифлослик учун энди ўзимни кечира олмаяпман. Менга маслаҳат беринглар, нима қилай, у исқиртни эсласам ўзимни кечира олмаяпман...

===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
___
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Уй хизматчилигидан топ-институт талабалигига – ўзбек қизи буни қандай уддалади?

“Микрофон қизларда” лойиҳасининг бу сафарги қаҳрамони – Нигина Ортиқова. Бундан 8 йил олдин оиласи билан грин-карта орқали АҚШга кетган самарқандлик Нигина, дастлаб, ҳам ўқиб, ҳам уй хизматчиси бўлиб ишлайди. Ҳозир эса дунёнинг энг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири бўлган Массачусетс технологиялар институти магистратурасида таҳсил оляпти.

👉 https://kun.uz/34612531

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…
Подписаться на канал