sukutsaqlama | Неотсортированное

Telegram-канал sukutsaqlama - Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

2427

18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа. https://www.facebook.com/SukutSaqlama/ Ҳикоянгизни аноним юборинг: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Подписаться на канал

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

"Коммуналкин" Телеграм-канали муаллифи ёзяпти:

"Президент 37 йилдан бери беморларининг олдига эшакда қатнайдиган Қашқадарёлик Холбек Бобоқуловани II даражали "Саломатлик" ордени билан тақдирлабди.

Тамом, бошқа ҳеч вақо беришмаган ўхшайди. Ҳеч йўқ автомобиль беришса бўларди, лекин ҳукуматдан бундай майда нарсани кутиш мумкинми...
Эшакка ҳам раҳмат, менимча у ҳам Давлат мукофотини олишга лойиқ😉
"

Қанчадан-қанча ҳамширалар, ўқитувчилар ва бошқа соҳа ишчилари ўз касбий вазифаларидан кўра кўпроғини қилишади. Мукофотлар, эҳтимол, яхшидир. Лекин нега улар учун шароит яратиш ҳақида ўйлашмайди – ўша мобил тез ёрдам машинаси, ўқув материаллари билан жиҳозланган автобуслар ва ҳоказо.

Нега биз дабдабали тўйларни қиламиз-у, ҳар қандай тўсиқларга қарамай, ҳар куни меҳнат қилаётган шундай мард аёлларга ёрдам бермаймиз. Ўша ҳамширани эшакда беморларнинг уйига боришга ким мажбурлаяпти? Ҳеч ким! У шунчаки мард аёл. Биз эса масжидлар қурамиз, муҳташам тўйлар қиламиз, Ҳаждан шундай дабдаба билан кутиб оламизки, ҳар қандай қирол ҳавас қилса арзийди.

Лекин хамшираларимиз ҳамон эшакда беморларни йўқламоқда...

Нигора

#СукутСақлама #Аёллар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Бугун Наврўз. Бу узоқ кутилган илиқлик ва баҳорий байрам. Наврўзнинг энг муҳим таомларидан - сумалакдир. Бу таом билан жуда қадимги ва гўзал анъана боғлиқ.

Аёллар, катта-кичик қизлар анъанавий таом тайёрлашни ўз бўйниларига олишган. Ва уни тайёрлаш кечаси опа-сингиллик ўз аксини топган ҳақиқий хотин-қизлар базмига айланади. Аёллар қўшиқлар куйлайди, рақсга тушади, тажриба улашади. Бу кечада уруш-жанжал, ғийбат ва нафратга ўрин йўқ. Бу ҳақиқий опа-сингиллик эмасми? Бу кечада аёллар навбати билан таом тайёрланишига масъул бўладилар. Баҳорги тенгкунлик кечаси барчани бирлаштиради.

Бу гўзал анъана опа-сингиллик аждодларимизга ҳам ёт бўлмаганини кўрсатади. Бу кунда бахт-саодат ҳар бир уйга кириб, нафрат, ғийбат ва зўравонлик ўрин қолдирмасин. Аёллар, барчамиз - опа-сингилмиз! Буни унутманг ❤️

Minimizary

#СукутСақлама #Аёллар #Анъаналар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#КунИқтибоси #Баҳор #Аёллар #СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

- Оилада атмосферани яхши ушлашга?
- Аёл!
- Қадриятларни сақлашга?
- Аёл!
- Бола парвариши ва тарбиясига?
- Аёл!
- Тинчликни сақлашга?
- Аёл!
- Ҳурмат қилишга?
- Аёл!
- Рўзғор тебратишга?
- Аёл!
- Хизмат қилишга?
- Аёл!
- Оилани сақлашга?
- Аёл!
- Бундан ташқари...
- Аёл!
- Э, бирпас жим турсангиз-чи!

Аёл, аёл, аёл! Қўйинг, эркак ҳам оилали эканини ҳис қилсин, оиласи олдидаги масъулиятини сезишни ўргансин! Кузатишларим натижасида шуни тушундимки, оиладаги эркакка тегишли масъулиятлар ҳам аёлга юкланавериши оқибатида, аёлларнинг ўзи ҳам уларни бажараверишга ўрганиб қолишипти, доим шундай бўлиши керакдек, шундай ҳисоблашяпти. Бу вазифаларни бажаришга қодир бўлмаган аёлларни маломат қилишяпти, камситишяпти. Аёлмизми, нафақат аёл бўлайлик, балки, эркаклар ҳам эркак эканини ҳис қилишига қўйиб берайлик. Улар ҳам оиланинг қурилишида, сақланиши ва ривожланишида иштирок этишсин. Ўзи қурган оиланинг аъзолари билан одамдек муомала қилишни, муносабат билдиришни ўргансин. Оила бу - «бошлиқ ва ходим» учун офис эмас, икки шахснинг биргаликда, тенгликдаги ҳиссалари ҳисобига яраладиган бутун бир дунё демакдир!

Алия Темурийзода

#СукутСақлама #Фикр #ГендерТенглик

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Билиб_қўйган_яхши

‼️ Ушбу видеоролик орқали “Gender-madad” ҳуқуқий маслаҳатчи платформасидан фойдаланиб, мурожаатларни йўллаш тартиби билан танишинг!

Каналга уланиш
/channel/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Youtube

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Мамлакат Восиқованинг невараси Умида Хусаинова ўз саҳифаларида ёзмоқда:

Бувим Мамлакат Восиқова меросини асраб-авайлаш, унинг хотирасини эъзозлаш мен учун жуда муҳим. Улар ақл бовар қилмас даражада меҳнатсевар ва эркин аёл эдилар, ҳар доим бошқаларнинг манфаати учун ўз мақсадларига эришиш йўлларини топардилар. Камбағал оиладан бўлиб, фақат ўз ақл-заковати ва матонати туфайли Адлия вазири лавозимига эришди. Бувимнинг камтарлиги мен учун катта ибрат! Менинг мақсадим уларга камида 1% ўхшаш бўлиш!

Ва энди орзуим амалга ошмоқда. ОНА фонди билан ҳамкорликда ТДДУ қошидаги бувим номидаги лицей ўқувчилари учун Мамлакат Восиқова номидаги стипендия таъсис этдик.

Мақсадим – иқтидорли қизларда ҳам худди шундай фазилатларни рағбатлантириш, уларнинг мақсадларига эришишига ёрдам бериш.
Биз 8 нафар иқтидорли қизларни танлаб олдик ва уларни ўқишлари охиригача қўллаб-қувватлашни режалаштирганмиз.

Бувим бу ташаббусимиз учун албатта қувонарди. Бутун ҳаёти давомида бувим кўплаб инсонларга ёрдам берган ва мен бу ҳақида кўп йиллар ўтгач билдим.

👉Мамлакат Восиқова 14 йил давомида адлия вазири бўлиб фаолият юритган. Унинг раҳбарлиги ва бевосита иштирокида амалдаги қонунлар тўплами 23 жилддан иборат бўлиб, биринчи марта ўзбек тилида нашр этилди.

#СукутСақлама #БуюкАёллар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#КунИқтибоси #Баҳор #Аёллар #СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#SukutSaqlama #ГендерТенглик #Бугун8МартЭмас

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Бухоро шаҳрида жамоат транспортида қиз болага жинсий аъзосини яланғочлаб тегажоғлик қилган йигит ҳақида хабарлар тарқалди. Бухоро вилоят ИИБ ҳолат юзасидан ўз расмий муносабатини билдирди.

Қайд этилишича, ушбу хабар Бухоро шаҳар ИИО ФМБ да тегишли тартибда қайддан ўтказилиб, масъуллар томонидан ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўрганиш давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича айбдор шахсга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилади.

"Шу ўринда, юқорида келтирилган ёки шунга ўхшаш ҳолатларда Бухоро вилояти ИИБнинг “102” қисқа рақамли электрон тизимига қўнғироқ қилиб хабар беришингизни сўраб қоламиз" дейилади вилоят ИИО ФМБ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирча Ўзбекистон қонунчилигида бундай тегажоғлик учун жавобгарлик йўқ. Қоидабузарлар одатда "Безорилик" ёки "Ҳақорат" моддаси бўйича жазоланади.

2021 йилда пойтахтда жамоат транспортидаги таъқибларга қарши курашиш ва Тошкентдаги автобуслардаги ушбу муаммодан аҳолини хабардор қилиш бўйича кампания бошланди. Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш кунига бағишланган лойиҳа 2021 йилнинг 25 ноябрь куни тақдим этилган. Шу билан бирга, махсус веб-сайт ҳам ишга туширилганди. Лекин айни дамда сайт ишламаяпти, кампания ҳақида эса ҳеч гап йўқ.

Воқеликни кузатамиз.

#СукутСақлама #тегажоғлик #ЖамоатТранспорти #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

10 март - Халқаро аёл-судьялар куни нишонланади. Ушбу кун БМТ Бош Ассамблеясининг 2021 йил 28 апрелдаги Резолюцияси билан гендер тенглигини таъминлаш ва бутун дунё бўйлаб суд-ҳуқуқ тизимида аёлларнинг ривожланишига ҳисса қўшиш мақсадида эълон қилинган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, аёлларнинг суд тизимидаги вакиллиги судларнинг очиқ ва шаффоф эканлигини кўрсатиш орқали уларнинг қонунийлигини оширади.

Ўзбекистонда жами 1331 нафар судья фаолият юритса, улардан 182 нафари аёллардир. 178 нафар – Олий суд, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьялари, 2 нафар Конституциявий суд судьяси, 2 нафари - Олий кенгаш судьялари. Маъмурий ишлар 18 нафар, фуқаролик ишлари 103 нафар аёл судья томонидан кўрилади. Хўжалик судларида 27 нафар аёл судья фаолият юритади, 4 нафари эса илмий фаолият билан шуғулланади*.

“Бу санани нишонлаш орқали биз аёлларнинг суд тизимида раҳбарлик, бошқарув ва бошқа даражаларда кўтарилиши бўйича самарали миллий стратегия ва режаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга содиқлигимизни яна бир бор тасдиқлаймиз”, — дейилади БМТ сайтида.

Барча аёл-судьяларни самимий қутлаймиз! Ва суд тизимида янада кўпроқ аёллар фаолият юритишини тилаб қоламиз!

*Олий суд Ахборот хизмати маълумотларига кўра

#СукутСақлама #Сана #Аёллар #ГендерТенглик

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Вояга етмаган қизни олиб қочган шахс ушланиб, қамоққа олинди

2023 йилнинг 8 март куни соат тахминан 8:00 ларда, 38 ёшли эркак маст ҳолда Самарқанд шаҳар Даҳбед кўчасидаги ўқув маркази олдида турган 2009 йилда туғилган вояга етмаган қизга ўзини киракаш деб таништириб, уни уйига олиб боришини айтиб, алдаб машинага ўтирғизиб, уйига олиб бормасдан, бошқа томонга бошқариб кетган. Бу ҳақида Самарқанд вилоят ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Вояга етмаган қиз машинадан тушиб қолмоқчи бўлганда у машина эшикларини қулфлаб қўйган ва машинани Оқдарё тумани Бошдархон МФЙ, Янги обод қишлоғигача бошқариб бориб, автомашинасини шинаси босими чиқиб кетганлиги сабабли автомашинадан тушиб, ғилдиракларига қараётган вақтида қиз машинадан тушиб, қочиб кетиб, шу ерда бўлган одамлардан ёрдам сўраган.

Ҳолат юзасидан қизнинг яқинлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ариза билан мурожаат қилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида эркак қўлга олиниб, унга нисбатан ЎзР ЖКнинг 137-моддаси (Одам ўғирлаш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган.

Шунингдек маълум бўлишича, ҳибсга олинган эркак аввал ички ишлар органлари тизимида ишлаган ва салбий ҳолатлар (уларга аниқлик киритилмаяпти) туфайли ишдан бўшатилган. Айни дамда ички ишлар органлари тизимига алоқаси йўқ.

#СукутСақлама #Қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Gazeta.uz'да 8 мартга бағишланган зўр материал чиқибди. Ўзбекистоннинг илк кашшоф аёллари. Илк шифокор аёл, илк машинист аёл дегандай. Албатта ўқиб чиқиш керак бўлган тарихий материал.

Ўзбекистон тарихидаги илк кашшоф аёллар

@AsanovEldar

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

8 март - совғалар алмашиладиган кун эмас!

Кечадан буён мен аъзо бўлган ўзбекзабон телеграм каналлари, фейсбукдаги эркак-аёл дўстларим 8 март ҳақида ҳазил-эрмак постлар ёзиб ётишипти, ким қанақа совға олгани-ю, қанақа совға кутаётганини ҳам эринмай реклама қиляпти. Табриклар ҳам бошланиб кетган - қадрли аёллар, сизларни байрам билан табриклаймиз, кўзимизни қувнатиб юринг ва ҳоказо ва ҳоказо. «Ҳазил» шеърлардан энг машҳури -

«8 март бугун -
Халқаро «расход» куни.
Тезроқ совғасини бер -
Овози ўчсин уни(нг)!»

Яна «ҳазил»лардан бири - «8 март - аёлларнинг байрами, шундай экан, бунга эркакларни аралаштирманглар!»

Мен адекват фикрли деб ҳисобловчи дўстларим шу мазмундаги постларни кетма-кет ёзиб ётишиптики, ғашим келишиниям, жаҳлим чиқишиниям билмай, иккиланиб қолдим. «Расход» куни экан, қилаётган бўлсангиз - сизни дунёга келтирган онангизга, бир қориндан талашиб тушган опа-синглингизга, сизга фарзандлар туғиб бергувчи аёлингизга, борингки, ўзингиз кўнгил қўйган қизингизга «расход» қилаётгандирсиз, шуларнинг «овози ўчсин»ми?! Аниқми?!

«Эркакларни аралаштирманглар!»
Аслида, бу «байрам» аёлларнинг эркин ҳаёт кечиришига, фикрлашига, танлашига, овоз беришига эркаклар даҳл қилмаслиги асосига қурилган эмасми? Бу эркка эришиш учун қанча аёллар қони тўкилган, қанчадан-қанча шафқатсизликлар, жиноятлар содир қилинган. Шуни билмаслигингиз, «кўзимизни қувнатиб юринг,» - дейишингиздан ҳам маълум. Аёл бу - безак эмас, декорация эмаски, кўзларни қувнатиб турса.

Аёл - шахс! 8 март эса шунчаки «Онажонлар байрами» эмас, Аёл эрки куни, курашиб, шахс мақомида эканини исбот қилган куни!

(Суратни фейсбукдаги бир дўстимнинг постидан кўчирдим.)

©Алия Темурийзода

#СукутСақлама #Фикр #ГендерТенглик

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Паранжидан Фанлар академиясигача: ўзбек аёлларининг сўнгги 100 йилдаги таълими ҳақида фотокўргазма очилди

Тошкентда «Ўзбекистон аёллари таълим соҳасида» мавзусидаги кўргазма очилди. Тошкент Фотосуратлар уйида Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги ва масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда анъанавий II республика фотокўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтди.

Анъанавий кўргазма 2-марта ўтказилмоқда. Халқаро хотин-қизлар куни – 8 март байрами арафасида ташкил этилган кўргазмада таълимдаги фидойи аёлларнинг 200 дан ортиқ фотосуратлари тарихий даврларга бўлинган ҳолда намойиш этилмоқда.

Кўргазмада биринчи дирижёр аёл, биринчи ўқитувчи, депутатликка номзод, олима ва қаҳрамон аёллар суратлари бор.

Шунингдек, ўтмишда аёлларга таълим бериш тарихи, аёлларнинг ижтимоийлашуви, мустақиллик йилларида аёллар мавзулари ҳам ёритилган.

❗️Фотокўргазма 2023 йил 11 мартга қадар Тошкент Фотосуратлар уйида давом этади.

Манба.

#СукутСақлама #Аёллар #Тарих

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#КунИқтибоси #Баҳор #Аёллар #СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Уй хизматчилигидан топ-институт талабалигига – ўзбек қизи буни қандай уддалади?

“Микрофон қизларда” лойиҳасининг бу сафарги қаҳрамони – Нигина Ортиқова. Бундан 8 йил олдин оиласи билан грин-карта орқали АҚШга кетган самарқандлик Нигина, дастлаб, ҳам ўқиб, ҳам уй хизматчиси бўлиб ишлайди. Ҳозир эса дунёнинг энг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири бўлган Массачусетс технологиялар институти магистратурасида таҳсил оляпти.

👉 https://kun.uz/34612531

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Россияда бўлган эри билан ўртасида юзага келган келишмовчилик оқибатида жаҳл устида боласини қийнаб, тасвирга олиб, турмуш ўртоғига юборган. Ўша видеони ҳамма кўрган бўлса керак. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ҳолатни ўрганмоқда. Мен эса муаммога бошқа томондан қарамоқчиман.

Бу ерда болалар эрига таъсир ўтказиш учун манипуляция воситасига айланди. Сизнингча, бу ягона ҳолатми? Кўпинча болалар ота-оналар ўртасидаги низолар бўлса, воситага айланади. Барча ота-оналар фарзандларини қийнамайди, албатта. Лекин аксарияти улардан ўз низолари йўлида фойдаланади: бола билан қўрқитиш, эътибордан четда қолдириш, мулоқот қилиш ва учрашишни тақиқлаш шулар сирасидан. Катталар ўз муносабатларини болаларни аралаштирмасдан хал қила олмасликлари жуда ачинарли.

Энг ёмонг турмуш ўртоқ бола учун энг яхши ота ёки она бўлиши мумкин. Катталар муносабатлари - бу уларнинг муносабатлари, унга болаларни жалб қилиш мумкин эмас! Сиз болани воситага айлантира олмайсиз. Аммо болаларга нисбатан бундай муносабат нормаллашган жамиятда видеодаги каби вазиятлар пайдо бўлишини кўриш мумкин.

Самарқанддаги аёлга келсак... Саволлар кўп:
❓Ўз ихтиёри билан ва ўзи танлаган инсонга турмушга чиқдими?
❓Эри унга ўз хоҳиши билан уйландими?
❓Болалар муҳаббат меваси ўлароқ ёки зўравонлик оқибатида дунёга келганми?
❓ Болаларни ўзи англаган ҳолда туққанми ёки туғишим керак деб туққанми?

Чет элда ва, эҳтимол, консерватив муҳитда ўсган қиз учун бу саволларга жавобларни олдиндан айтишимиз мумкин. Бу унинг ҳаракатларини оқлайдими? Йўқ. Аммо жиноят ижтимоий-ҳуқуқий ҳодисадир. У жамиятда содир бўлаётган жараёнлар билан боғлиқ бўлиб, ижтимоий шартларга ҳам алоқадордир.

Ихтиёрий мажбурий никоҳлар, оиладаги зўравонлик ва никоҳда зўрлашни меъёрлаштириш, “керак бўлгани учун” бола туғиш, болалардан манипуляция қуроли сифатида фойдаланиш – булар бутун жамият томонидан тан олиниши ва ўзгартирилиши керак бўлган зарарли амалиётлардир. Ҳар бир инсон хавфсиз ва энг яхши дунёда яшашга ҳақли.

Ирина Матвиенко

#СукутСақлама #Лойиҳадан #Болалар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

"Юзма-юз" лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони шоира, ёзувчи Тилланисо Нурёғди.

У эркинлик, ёшлар дунёқараши, йўқотилган авлод, депрессия, ғоясизлик, маънавият ва ахлоқ тушунчалари, фикрлар турғунлиги ва ижодкор кайфияти ҳақида яхши фикрлар айти.

Шунингдек, у ёшлар сиёсати моҳияти ҳақида гапириб берди.

Юзма-юз - Хотин қизларни руҳлантириш ва уларга мотивация бериш лойиҳаси.

👉
Видеони тўлиқ томоша қилиш учун
https://www.youtube.com/watch?v=wXVp8z9et_U

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#КунИқтибоси #Баҳор #Аёллар #СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Ўқувчилардан

Мен қурилишда кран минаман. Касбим шу. Мен ишлайдиган соҳада деярли умуман аёл-қизлар йўқ. Ишим тўлиқ фақат эркаклар билан боғлиқ. 3 йилдан бери бир хил ҳаёт тарзи кечираман. Уй-иш-уй. Ва бундай ҳаёт тарзини кечирадиган эркаклар жуда кўп.

Мен аёлларни фақат кўчада учратаман. Яъни транспорт, паркда ёки дўконларда. Агар бундай жойларда уларга қараб гап отиш, бориб танишишга уриниш сизларни назнингизда қандайдир хато бўлса, яъни мен унга отиқча қарасам бунда ҳам зўравонлик белгилари кўринади. Гапирсам шилқимлик ҳисобланади.

Майли шилқимлик бўлсин деб кўз юмиб, бир икки мартта гап отсам бу таъқибга кириб қолиб бу ҳам жиноят қандайдир. Танишларим орқали ким биландир танишим ҳам вариант эмас. Менда дўстлар йўқ деярли.

Хуллас мен қандай қилиб ўзимга жуфт топсам бўлади шунда? 2 марта сўраш таъқибга кирса, ҳар қалай ҳеч қайси аёл бир мартада "ҳа, мана" деб рақамини бериб қўймайди ёки кетдик деб қўл ушлашиб кетмайди кўчадаги эркак билан. Қандай маслаҳат берасизлар?

Мен таъқиб ёки шилқимлик учун жавобгарликка тортилмаслик учун мана 3 йилдан бери ҳеч қандай муносабат ўрната олмайман. Ҳатто ўзимда ёлғизликдан депрессия ҳам ҳис қиламан. Маслаҳат беринг. Айнан қонун тарафидан тўғри йўл кўрсатилишини сўраб мурожаат қиляпман.

===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
___
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Зўравонлик қаердан келиб чиқади?

Ижтимоий тармоқларда ит ва мушукни уруштирмоқчи бўлган мактаб ўқувчиси акс этган видео тарқалди. Айтилишича, видео Бухорода суратга олинган. Мактаб ўқувчиси мушукни бир ҳовли яқинидаги ёпиқ жойга итнинг олдига ташлади, ит эса бунга эътибор қилгани йўқ.

Хотин-қизлар ва болаларга нисбатан зўравонлик жамиятда зўравонликнинг меъёр сифатида қабул қилиниши ва уни содир этган шахсларга нисбатан давлатнинг юмшоқ жазо чоралар кўриши натижасидир.

Ўзбекистонда ҳайвонлар шафқатсизларча муносабат учун жуда енгил жазо белгиланган. Агар бу биринчи марта бўлса, жарима тахминан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3-5 бараварини ташкил қилади, аммо улар 15 кунгача қамоққа олиниши ҳам мумкин. Ҳайвоннинг ўлимига ва жароҳатланишига олиб келган такрорий ҳуқуқбузарлик учун энг оғир жазо олти ойгача озодликни чеклаш ёки олти ойгача қамоқ жазоси ҳисобланади.

Жонзотларга бундай шафқатсиз жамиятда болалар ва хотин-қизларни қандай ҳимоя қилиш мумкин?!

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

«Гендер зўравонлик ўз-ўзидан йўқолмайди — ҳозир ҳаракат қилишнинг айни пайти» — Матильда Димовска уй зўравонлигини криминаллаштиришнинг муҳимлиги ҳақида

БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовсканинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига таяниб айтишича, дунёда, тахминан, ҳар учинчи аёл умри давомида ўз жуфти томонидан жисмоний ёки жинсий зўравонликка ёки бегона шахс томонидан жинсий зўравонликка дучор бўлади.

Гендер зўравонлик глобал миқёсда ҳам, муайян минтақалар даражасида ҳам жиддий иқтисодий йўқотишларни келтириб чиқаради. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, аёлларга нисбатан бўлган зўравонликнинг глобал миқёсдаги иқтисодий зарари глобал ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 2 фоизини ташкил қилиши мумкин бўлиб, бу тахминан 1,5 трлн долларга — Канада иқтисодиётининг ҳажмига тенг.

Глобал ечимлар

Оиладаги ва гендер зўравонлик кенг тарқалгани ҳамда алоҳида шахслар ва ҳамжамиятларга ҳалокатли таъсир кўрсатаётганини эътироф этган ҳолда, БМТ зўравонликнинг бу шаклларига барҳам бериш учун бир қатор чораларни кўришга муваффақ бўлди.
Олий Мажлис эндиликда ўз қонунчилик тизимида оиладаги зўравонлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу иш БМТ Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш бўйича қўмитасининг Ўзбекистон ҳукуматига «оиладаги зўравонлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши, суд томонидан жиноий жавобгарликка тортиш ва жиноятнинг оғирлик даражасига мос равишда тегишли жазо чоралари қўллашни таъминлаш мақсадида амалдаги қонунчилик, жумладан, Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва «Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритиш» тўғрисидаги тавсиясига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция (CEDAW) қўмитасининг 19-сонли умумий тавсиясига мувофиқ, оиладаги аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари гендер белгисига кўра камситиш ҳисобланиши тасдиқланган, бундай шаклдаги камситиш эса Ўзбекистон Конституциясига кўра тақиқланган.

Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенциянинг (Ўзбекистон 1995-йил июлда ратификация қилган) 35-сонли умумий тавсияси «барча соҳаларда аёлларга нисбатан уларнинг жисмоний, жинсий ёки руҳий дахлсизлиги бузилишига олиб келувчи гендер зўравонликнинг барча шакллари учун жиноий жавобгарликка тортиш ва содир этилган ҳуқуқбузарликнинг оғирлик даражасига мос равишда ҳуқуқий таъсир чоралари, шунингдек, фуқаролик-ҳуқуқий ҳимоя воситаларини зудлик билан жорий этиш ёки кучайтиришни таъминлаш учун» жиноий жавобгарликни белгилашга чақиради.

Жиноий жавобгарликни киритиш муҳим аҳамиятга эга

Гендер зўравонлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш потенциал тажовузкорларни тийиб турувчи омил сифатида хизмат қилиб, жабрланганлар учун янада ишончли ҳуқуқий ҳимояни таъминлаши мумкин. Ҳуқуқбузарларни қилмиши учун жавобгарликка тортиш орқали бундай зўравонликка йўл қўйилмаслиги ва унга тоқат қилинмаслиги тўғрисида тушунча ҳосил қилинади.

Гендер зўравонлик — инсониятнинг жиноят сифатида таъқиб қилиниши зарур бўлган фалокатидир. Жамиятда зўравонликни жазосиз қолдириш ва унинг меъёрий ҳолат сифатида қабул қилиш маданияти давлат томонидан аниқ чоралар кўрилишини талаб қилади. Ўзбекистон бугунги кунда ушбу соҳадаги жазо чораларини қайта кўриб чиқаётган экан, бу мамлакат аёллари ва болаларини ҳимоя қилиш учун чора кўришнинг айни вақти. Биз Ўзбекистон бу борада тўғри қарор қабул қилишига ишонамиз.

👉Тўлиқ матн: https://www.gazeta.uz/uz/2023/03/13/gender-based-violence/

#ГендерТенглик #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #Қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Бухорода автобусда йўловчи қизга шилқимлик қилган йигит 15 суткага қамалди

Вилоят ИИБ ўрганиш натижаларини маълум қилди. Ўрганиш давомида автобусда қиз болага шилқимлик қилган йигитнинг шахсига аниқлик киритилган, - дейилади хабарда. Текширув давомида эркакнинг бу ҳаракатида МЖтКнинг 183-моддасида (Майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари ўзининг тўлиқ тасдиғини топган.

"Соат бирлар атрофида автобусда билмасдан ножоя ҳаракат қилдим, Кечирим сўрайман. Бу ҳолат бошқа такрорланмайди", - дейди судланувчи.

Энг ёмони бизда шилқимлик, тегажоғлик учун алоҳида модда кўзда тутилмаган. Ва зўравонлар ўша универсал "майда безорилик" моддаси билан судланади. Йигит 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини олди.

#СукутСақлама #тегажоғлик #ЖамоатТранспорти #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#SukutSaqlama #ГендерТенглик #Бугун8МартЭмас

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Хотин-қизлар учун ўзини ўзи ҳимоя қилиш машғулотлари. Саккизинчи раунд

АҚШ элчихонаси хотин-қизлар учун ўзини ўзи ҳимоя қилиш машғулотларининг Тошкентдаги янги босқичини эълон қилади.

Ўзингизни жисмоний таҳдидлардан ҳимоя қилиш усуллари, шунингдек, руҳий саломатлик ва умумий фаровонлигингизни оширишни хоҳласангиз, лойиҳамизнинг янги раундига ёзилинг! Машғулотлар бепул.

❗️Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2023 йил 20 март, душанба.*

👉А гуруҳига (13 ёшдан 18 ёшгача бўлган қизлар) ариза топшириш учун ушбу ҳаволага ўтинг: https://forms.gle/YE6C85Jyk4XDE4vu6

👉Б гуруҳига (18 ёшдан ошган аёллар) ариза топшириш учун ушбу ҳаволага о’тинг: https://forms.gle/zXGUzsspP2BBW2iz6

Батафсил: https://t.ly/kt6Aq

#СукутСақлама #Спорт #Ҳимоя

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#КунИқтибоси #Баҳор #Аёллар #СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#SukutSaqlama #ГендерТенглик #8МартГулларБайрамиЭмас

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

👸🏻 Ўзбекистондаги манга студияси замонавий қизлар учун Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган расмлар чизди

1. Сабр бу - кодлаштириш ва блокчейнни ўзлаштириш
2. Итоат - ўз қалбингни тинглай билишинг
3. Тавозе - тинчлик ва хотиржамликни тиклай билиш
4. Камтарлик - оламшумул режаларингни ҳеч кимга айтмаслигинг
5. Эзгулик - волотёр бўлиш ва жониворларни ҳимоя қилиш
6. Kамгаплик - гапиргинг келмаганида жим туришинг
7.Меҳнатсеварлик - катта мақсадга қараб астойдил ҳаракат қилиш

@protodayuz

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ташкилотчилар кўргазмани 8 мартгача узайтиришди! Автограф арт-галлереясига келинг ва @nemolchi.uz дан айрим ҳикоялардан ташкил топган @3dmapping_uz ва @teplomarket_ ҳамкорликдаги лойиҳасидан бахраманд бўлинг.

#НемолчиУз #Кўргазма

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Бугун8МартЭмас #СукутСақлама

Читать полностью…
Подписаться на канал