sukutsaqlama | Неотсортированное

Telegram-канал sukutsaqlama - Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

2427

18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа. https://www.facebook.com/SukutSaqlama/ Ҳикоянгизни аноним юборинг: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Подписаться на канал

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Мактабларда STEM йўналишини ривожлантириш, космосга учиш, халқ фаровонлигини ошириш - Сирдарё тумани ҳокими Ботиржон Мирзақуловга бу сўзлар нотаниш, шекилли.

Мактаблар негизида Президент ташаббуси билан ташкил этилган "Ҳаёт мактаби" лойиҳаси ҳақида тўхталар экан, ҳаётий мисолларни келтириб ўтди:

— Ўқувчи қизларимизни ҳафтада бир кун ҳаётга ўргатиш куни бўлади. Бир кун 5 соат нон пишириш ўргатилади, қандай қилиб ун, қандай қилиб сув қўшилади, қанча сут қўшилади, қандай қилиб тандирга ёпилади. Охирида шу синфда ўқиган 10 та қиз, ўзлари пиширган нонлардан уйига олиб кетади, — дейди Ботиржон Мирзақулов. — Бир кун ош пишириш ўргатилади, бир кун қатлама, бир кун манти пиширишади. Пазандачилик ўргатилади.

Нон ёпишни шундоғам "Қизларжон"га ўхшаган клубларда бошлаб юборишган, жараёнлар эса аллақачон "Қайноналар форуми"да муҳокама қилиниши бошлаб юборилган, яна "Оқила аёллар" ҳаракати ҳам бор". Мактабларда ўша нон пишириш бўйича маҳорат дарслари бошланган, ҳоким нима янгилик киритмоқчи экан, қизиқ.

Лекин энг муҳим масала, аёлларнинг тандирда нон ёпмай қолгани экан. "Ўша жойда мен тўртта аёлдан сўрадим, охирги марта қачон нон ёпдингиз десам, тўртта аёл ҳам 5-10 йил аввал нон ёпган экан... 'Уже' нон ёпмайдиган бўлиб кетишибди. 'Уже' у авлод нон пиширишни ўргатадиган авлод йўқолиб бораяпти-да, камайиб бораяпти. Далада ҳамма ғўзапоя қолиб кеттику бу йил, ҳамма нон сотиб олишга ўтдида, нон пиширадиган одамлар камайиб кетиб, далаларда ғўзапоялар ҳам қолиб кетаяпти", - дейди ҳоким.

Ажойиб ҳоким экан, рости. Халқ фаровонлиги учун хурсанд бўлмайдими? Пули борки, сотиб оляпти. Идиш ювадиган машинани кўриб қолса борми? Нақд юрагининг мазаси қочса керак.

Энг қизиғи, ўз нутқида ҳоким чилангар, сваркачи каби мутахассислар камайиб бораётгани ҳақида гапирдию, негадир бундай касблар нега йўқолаётгани бўйича эркакларни сўроқ қилмабди. Яхшимас...

Нигора Адизова

#СукутСақлама #ГендерТенглик #Ҳаёт #фикр

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Кеча Қонунчилик палатасида хотин-қизлар ва болаларни жинсий зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича қонун лойиҳасининг хом ва жамоатчилик томонидан танқид қилинган варианти ўқишга киритилди. У жиноятлардан комплекс ҳимояни назарда тутмайди ва жуда нопрофессионал. Депутатлар уни қабул қилса, етиб келдик, деса бўлаверади.

Кеча лойиҳамиз фаоллари билан Қонунчилик палатасига қонун лойиҳаси муҳокамаси учун етиб бордик. Сенат ҳузуридаги ишчи гуруҳ томонидан таклиф қилинган ўзгаратишлар қабул қилинса, нафақат Марказий Осиё, балки бутун МДҲ да хотин-қизлар ва болалар ҳимоясида энг биринчилардан бўлардик.

Лекин афсус, биздан шунчаки фойдаланишди. Сенат ҳам, Олий Мажлис ҳам, бошқа барча давлат органлари ҳам. Ишчи гуруҳ томонидан таклиф қилинган масалаларнинг 10 дан бир қисми ҳам кўрилмади. Олий Мажлисдаги қўмита раиси Шуҳрат Бафаевнинг бирдан иши чиқиб қолиб, мажлисни соат 5 да ёпиб қўя қолди ва ҳатто муҳокамаси бошлаб қўйилган моддани кўриб чиқишни ҳам тугатмади.

Бизни бу борада яхшилик кутмаяпти. Ўша хом қонун лойиҳаси қабул қилинса, ҳукумат буни 8 мартга аёлларга зўр совға деб пиар ҳам қилса керак. Бизни бугун соат 10 да бўладиган давра суҳбатига таклиф қилишганди, ундан умидимиз катта эди. Лекин уни кеча кечқурун бекор қилишди. Агар журналистлар рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилишмаганида бугун соат 10 да давра суҳбати бўлар экан деб бориб, қуруқ қайтарканмиз-да... Депутатлар куни билан конституцион ислоҳотни муҳокама қилармиш.

Ҳалққа муносабат ҳайрон қолдиряпти. Уни нимага қиёслашни ҳам билмаяпман. Қонун лойиҳаси биринчи ўқишга киритилаётганини кеча эрталаб билгандик, давра суҳбати бекор қилинганини кечқурун билдик. Халқ уларга мослашиб, ҳамма ишини йиғиштириб қўйиши керак деб ўйлашади, шекилли жаноб депутатлар.

Немолчи.уз лойиҳа асосчиси Ирина Матвиенко
@contextuz

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #Қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Қонунчиликка педофилларни бичиш жазосини киритиш таклиф қилинди

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов қонунчиликка педофилларни кимёвий ва жисмоний бичиш амалиётини киритишни таклиф қилиб чиқди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter саҳифасида ёзмоқда.
Гап шундаки кеча, 27 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фракциясида “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинган. Қонун лойиҳаси бугун, 28 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилади.

Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик содир этганларга жазо чоралари ҳақида фикрларини билдирган Бобур Бекмуродов шундай ёзади:

“Қонунчиликка педофилларни кимёвий ва жисмоний бичиш амалиёти киритилиши шарт. Қанча жазо муддатларини оширмайлик, такроран содир этиш хавфи сақланиб қолади. 20 ёшли эркак педофиллик қилса, 15 йил ўтириб чиққанда 35 кирган бўлади. Яна шу жиноятни содир этади. Педофилия – бу касаллик!” дейди "Юксалиш" раиси.

Бироқ унинг таклифини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Тожиев кескин рад этиб, бу таклифнинг қалтис томонлари борлигини айтган.

“Ҳукмда белгиланган жазо муддатни бошидан охиригача ўтаса, етарли, менимча! Сиз айтаётган таклифнинг қалтис томонлари бор”, дейди депутат.

Бекмуродов ўз фикрларини тўлдирар экан, жисмоний бичиш амалиёти ҳаммага қўлланмаслигини қўшимча қилган.

“Қонунга кимёвий ва жисмоний бичиш чорасининг киритилиши – бу ушбу чоранинг ҳаммага қўлланилишини англатмайди. Яъни, айби аниқ далиллар билан исботланган ва психологик ташхис қўйилган ашаддийларига қўлланилиши мумкин”, деган Бекмуродов.

Одилжон Тожиев “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раҳбарининг “қалтис” таклифига қарши чиқишда давом этиб, шундай деди:

“Бундай қўшимча жазо олишини билган жиноятчи, айбини яширишга кўпроқ ҳаракат қилади. Оқибатда жабрланувчининг ҳаёти хавф остида қолиши мумкин”.

Манба: https://qalampir.uz/news/k-onunchilikka-pedofillarni-bichish-zhazosini-kiritish-taklif-k-ilindi-78063

👉Лойиҳадан: Бугун 15:00 да Қонунчилик палатасида хотин-қизлар ва болаларни жинсий зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилиши кутилмоқда. Уни онлайн кузатиш мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=rcnbK7ZxP2w

#СукутСақлама #SukutSaqlama #Қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Янги қонун лойиҳаси: зўравонларга жазо кучаяди

🎬 Видеони кўриш

👉 Мақолани ўқиш

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:
RASMIY | LIVE | SPORT | FM | ENGLISH

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

"Аёллар ҳақида ҳар куни қайғуриш мумкин."

"Ishonch" маиший техника дўкони ва "Синтез" реклама агентлиги ҳамкорликда реклама кампаниясини эълон қилишди.

Улар нафақат саккизинчи март, балки ҳар куни аёллар хақида қайғуришни таклиф қилмоқда.

Бунда маиший техника ёрдамида ҳар кунлик ишларни кўрсатувчи қисқа роликлар намойиш этилади. Лекин уларни аёллари, оналари, қизларига ёрдам бериш учун эркаклар бажармоқда.

Ўз аелинг хақида қайғуриш ва унинг ҳаетини енгиллаштириш нормал ҳолат. Уй ишларини тақсимлаш ҳам нормал ҳолат, ахир бу умумий уйингиз. Болалар тарбиясига вақт ажратиш нормал ҳолат, бу сизнинг фарзандларингиз. Севиш, ёрдам бериш ва қайғуриш - булар ҳақиқий эркак белгилари бўлиши керак.

Ва фақат саккизинчи март куни эмас!

===================
Лойиҳамиз саҳифаларида кампанияни ёритиб борамиз.

Нигина Худайбергенова

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Гавҳар Насруллоҳ ўз Фейсбук саҳифасида ёзмоқда:

"Рекламалар биз ҳақимизда сўзлайди.
Ўзбек келинлари гилам ювдириш учун ҳатто қайнотасини ҳам кўндириши керак. Қайнонаси, эри у ёқда турсин.

Нимага? Чунки хонадонда ҳамма фойдаланадиган гиламни ювиш келиннинг вазифаси. Вазифасини бировга юклаш осон иш эканми? Айниқса, бунинг учун пул тўланадиган бўлса...(

Ҳозир вазият бироз ўзгариб бораётган бўлса ҳам, умумий миқёсда ҳалиям оз эмас, барибир".

#СукутСақлама #Фикр #оила #келинлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ҳазил, ҳазил, дейсизлар-у, унинг тагида ҳақиқат ётиши эсингиздан чиқади

Бугун ижтимоий тармоқларда 24-февраль оилавий тинчлик ва хотиржамлик куни эканлиги эслатилди.

Энг қизиғи, аксарият йирик каналлар "эркаклар бугун ҳамма нарсани қилишлари мумкин, хотинларга эрлари билан жанжаллашишлари, телефонларини титишлари ва дўстлари билан кўчага чиққанларида безовта қилишлари мумкин эмас" деган фикрлар тарқатилмоқда.

Оилавий тинчлик ва хотиржамлик куни дейиляпти, барака топгурлар! Эркакларни тинч қўйиш куни дейилмаяпти. Шу куни оилавий таом тайёрланглар, биргаликда дам олиш масканларига боринглар каби чиройли маслаҳат бериш ўрнига доимгидек ўша стереотипларга йўғрилган ҳазиллар.

Қандай кун бўлишидан қатъий назар, эр ва хотин бир-бирларини ҳурмат қилиб, авайлашларини тилаб қоламиз!

#СукутСақлама #Сана #оила #гендертенглик

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

21 февраль куни эркак 183-модда (Безорилик) бўйича айбдор деб топилиб, 10 сутка қамоқ жазосини олди.

Айбланувчи ўз айбини қуйидагича изоҳлади:

"Бола шошилаётган экан, мен уни тўхтатиб йиқилиб қолмаслиги учун шошилмасликни айтдим. Қаерга кетаётганини сўрадим. Шундан сўнг бир аёлнинг бақираётгани эшитилди, шунда мен болани қўйвордим," — деди у.

Эркак мактаб ҳудудида нима қилганига изоҳ берилмади.

=========================
Тегишли органлар вояга етмаган болалар хавфсизлигини таъминлаш учун барча чоралар кўришига ишониб қоламиз.

Нигина Худайбергенова

#СукутСақлама #Болалар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#СукутСақлама #иқтибос #фикр #гендертенглик

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Сенат ҳузуридаги ишчи гуруҳ томонидан таклиф этилган лойиҳа қабул қилинган тақдирда Ўзбекистон қонунчилигида юз бериши мумкин бўлган энг муҳим 7 та ўзгартириш

Лойиҳа маъқулланиши ва Қонунчилик палатасига киритилишига оз фурсат қолди. Биз Ўзбекистон қонунчилигидаги мумкин бўлган ўзгаришларнинг аҳамияти ҳақида ёзган эдик, бу нафақат фуқаролар хавфсизлигини яхшилаш, балки мамлакатимизни МДҲда аёллар ва болаларни ҳимоя қилиш соҳасида биринчилар қаторига олиб чиқади. Бугун биз ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан нималар яхши томонга ўзгариши мумкинлигини эслатишга қарор қилдик:

Уй зўравонлиги ҳақида алоҳида модда қўшилиши мумкин.

Мутахассислар ва халқаро ташкилотлар Ўзбекистонни оиладаги зўравонликни криминаллаштиришга бир неча бор чақирган бўлса-да, аммо айни пайтда қонунчилигимизда оила аъзоларига нисбатан зўравонлик нотаниш шахсларга нисбатан жисмоний зўравонликка тенглаштирилиб кўриб чиқилади. Бунда оилавий зўравонлик қурбонининг узоқ пайт давомида психологик ва оиладаги бошқа турдаги қарамлик ҳисобга олинмаяпти.

Жинсий жиноятларнинг барча шакллари учун жазони кучайтириш таклиф этилмоқда.

Жазо муддатини узайтириш нафақат жиноятчиларни жазолаш, балки жинсий эркинликка тажовузни оғир жиноятлар тоифасига ўтказишга ёрдам беради. Масалан, оғирлаштирувчи ҳолатларсиз номусга тегиш учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш таклиф қилинмоқда (ҳозир 3 йилдан 7 йилгача жазо берилади).

Қариндошлар, қарамоғидаги болаларга нисбатан жинсий эркинликка қарши жиноят содир этиш жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб ҳисобланади.

Жиноят кодексининг амалдаги таҳририда қариндошлар ва нотанишларга нисбатан зўравонлик тенг кўрилади, ваҳоланки яқин одамнинг жиноят содир этиш ва уни тизимли равишда такрорлаш имконияти кўпроқ.

Вояга етмаганларни тарбиялаш, ўқитиш ёки парвариш қилиш билан шуғулланадиган шахслар томонидан зўрлаш ёки жинсий алоқа қилиш оғирлаштирувчи ҳолат тоифасига киритилиши мумкин.

Бугунги кунда Жиноят кодексида барча жиноятлар тенг кўриб чиқилади, болага таъсир ўтказадиган ва у билан тўсқинликсиз мулоқот ҳуқуқига эга бўлган шахс каттароқ жавобгарликка тортилиши кераклиги ҳисобга олинмайди.

Вояга етмаганларнинг жинсий эркинлигига қарши айрим жиноят турлари криминналаштирилиши мумкин.

Лойиҳа томонидан интернетдан фойдаланган ҳолда вояга етмаганларни жинсий алоқага ундаш моддасини киритиш таклиф қилинмоқда. Бу ҳозирги вақтда қонун билан тартибга солинмаган болаларга қарши кибер жиноятларнинг кўпчилигини олдини оладиган модда бўлиши мумкин.

Сталкинг ва таъқиб учун жавобгарлик киритилиши мумкин.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга шахсни таъқиб қилганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи янги моддани киритиш таклиф этилмоқда. Бугунги кунда руҳий зўравонликнинг бу тури алоҳида жиноят тури сифатида жазоланмайди, таъқибчи қўпол ҳаракатлар, масалан, калтаклаш ва мулкка зарар етказмагунча жавобгарликка тортилмайди.

Жинсий таъқиблар учун жавобгарлик киритилиши мумкин.

Мамлакатимизда деярли ҳар бир аёл дуч келган тегажоғлик, кетколлинг ва таъқиблар маъмурий жазога тортилиши мумкин. Айни пайтда бундай хатти-ҳаракатлари учун жиноятчи фақат безорилик моддаси жазоланиши мумкин.
Тез орада Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланиши ва Қонунчилик палатасига муҳокамага киритилиши мумкин бўлган қонун лойиҳаси мамлакатимиздаги миллионлаб аёллар ва болалар ҳаётидаги вазиятни ўзгартиришга қодир. Лойиҳанинг тўлиқ матни билан ҳаволалар орқали танишинг: ўзбек тилида, рус тилида

Сенат ҳузуридаги Ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилган бундай муҳим ишлар ўз мақсади – юртдошларимиз хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашишга катта умид қиламиз.

Нигина Худайбергенова

#СукутСақлама #NeMolchiUz #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #АдолатТалабҚиламиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ўтган йили нафақадаги аёлни 21 ёшли эркак зўрламоқчи бўлгани ва калтаклагани ҳақида ёзгандик.

Аёл тонг саҳарда доимгидек сайрга чиққанида унинг ортидан маст йигит илакишади. Ундан яширинишга уриниб, аёл подъездга кириб олади, у ерда эса даҳшатли ҳужум содир бўлади. Калтакланган ва қўрқиб кетган аёл ички ишлар органларига мурожаат қилишга ўзида куч топган, бироқ унинг сўзларига кўра, тергов кўплаб қонунбузарликлар билан давом этган. Бу ҳақда батафсил ёзган эдик.

Эслатиб ўтамиз, терговчи жабрланувчининг рози бўлмаганига қарамай, 277-модда (“Безорилик”) бўйича ишни судга оширади. Аёлнинг адвокати ишни 118-модда (“Номусга тегиш”) бўйича қайта квалификация қилишни сўраганди. Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди бу иш бўйича ўтган йилнинг апрель ойида ҳукм чиқарган. У қайта квалификация қилишни рад этади ва судланувчини 277-модда бўйича 1 йил муддатга манзилли колонияда жазо ўташга ҳукм қилди.

Жабрланувчининг соғлиғи ёмонлашгани, оғир руҳий ҳолатга қарамай, ўзида кураш учун куч топади. Жабрланувчининг адвокати апелляция шикояти бериб, июнь ойида иш шаҳар судига ўтказилди. Бунга параллел равишда улар шаҳар прокуратурасига ариза билан мурожаат қилишди.
Жабрланувчи илгари Чилонзор тумани прокуратурасига мурожаат қилиб, бир неча бор шаҳар прокуратурасига борган.

Прокуратура биринчи инстанция ҳал қилув қарори устидан протест келтиради ва иш қайта кўриб чиқиш учун туман судига қайтарилади. Жараён деярли уч ой давом этади. 2022 йилнинг декабрь ойида Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди ишни қайта кўриб чиқиш бўйича якуний ҳукм чиқаради. Эркак ЖК 118-модданинг 1-қисми, 25-модда билан зўрлашга уриниш бўйича айбдор деб топилди. 63 ёшли аёлнинг соғлиғига етказилган зарар ҳам инобатга олиниб, унга сарфланган харажатларни қоплаш мажбурияти юклатилди. Шунингдек, 22 ёшли йигит 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазони ижро этиш колониясида ўташга ҳукм қилинди.

Адолат ғалаба қозонганига қарамай, буни ғалаба деб аташга тил бормайди. Кекса аёл ва унинг оиласи суд тизимининг барча синовларидан ўтди. Жабрланувчининг сўзларига кўра, судларда у айбини тан олмаётган ва уни ёлғончи деб атаган айбдор томоннинг кўрсатмаларини тинглашга мажбур бўлган. Буларнинг барчаси нафақадаги аёлнинг соғлиғига таъсир қилди, ваҳоланки у тажовуздан кейиноқ анча соғлигини йўқотди. Суд етказилган тан жароҳатларни енгил деб баҳолади, бироқ аёлнинг таъкидлашича, у жароҳатлар туфайли чап кўзида зўрға кўради, иккинчи кўзида эса кўриш қобилияти пасайиб кетган.
Аёлнинг сўзларига кўра, суд айбдорга тўлаши керак бўлган компенсация пули унинг қилган харажатларининг ярмини ҳам қоплай олмайди: адвокат, даволаниш, соғлиғини тиклаш.

Кекса, ҳурматли аёл ҳар сафар ҳақиқатан ҳам ҳужумга учрагани, оғир жароҳат олгани, ёлғон гапирмаётганини, унга тажовуз қилган эркакни провокация қилмаганини исботлашга мажбур бўлди. Фақат яқинларининг ёрдами ва адолатга бўлган улкан ички иродаси унга айбдорни жазолашда охиригача боришда ёрдам берди. Адвокат, суд ва прокуратурага бориш учун бир ярим йил ва жуда кўп харажатлар кетди. Жисмоний ва маънавий ҳолатни яхшилаш учун кўп пул ва вақт керак бўлади.

Умид қиламизки, тизимимиз бундай жиноятлардан жабрланганларга янада эҳтиёткорона муносабатда бўлиб, адолат ва қонун ҳимоясида мустаҳкам туради. Ахир, ҳар бир жабрланувчи ўзи учун бундай қаттиқ ва узоқ кураш учун куч ва воситаларни топа олмайди.

Шунинг учун бугун сиздан жасур қаҳрамонимизни ва унинг оиласини қўллаб-қувватлашингизни сўраймиз!

Нигина Худайбергенова

#СукутСақлама #ЖиноятВаЖазо

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Бугун, 15 февраль куни блогер Ақида Хоним ўз Фейсбук саҳифасида Тошкент вилоятида яшовчи аёл билан содир бўлган аянчли воқеа ҳақида хабар қолдирди.

ЎзР Бош прокуратурасининг матбуот котиби воқеага муносабат билдирди. Таъкидланишича, 2022 йил 28 декабрь куни Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида яшовчи 39 ёшли аёл зўрланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 118 (Номусга тегиш) ва 119-модда (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш)лар билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида 4 (тўрт) нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов жараёни Тошкент вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #жиноят

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Саудия Арабистони илк бор аёлни коинотга юборади

Астронавт Райяна Барнави жорий йилнинг баҳорида NASA миссияси доирасида Халқаро космик станцияга учади. У биотиббиёт фанлари магистри бўлиб, ихтисослиги — саратон ва илдиз ҳужайраларини тадқиқ қилиш.

Қайд этилишича, Райяна Барнавининг миссия таркибига киритилиши Саудия Арабистони расмийларининг қиролликни модернизация ва ислоҳ қилиш стратегиясида муҳим қадамдир. Ар-Риёд сўнгги пайтларда аёллар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда мамлакатни фақат ўта консерватив қадриятлар устунлик қиладиган ҳудуд имиджидан халос қилиш учун бир қатор чоралар кўрмоқда.

#СукутСақлама #Womenempowerment #ГендерТенглик

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Ўқувчилардан

Охирги постлардан маълумки, у ёки бу кўринишда зўравонликка учраган хотин-қизлар кўпчиликни ташкил қилар экан.

Ўзимнинг ҳам болалигимни эсладим. Ҳали турмушга чиқмаган пайтим. Лекин кичкиналигимда ҳам менга нисбатан шунақа ёқимсиз муносабатда бўлишган экан. Кичкина эдим ҳали, адашмасам, мактабга чиқмаган даврим эди. Холамнинг ўғли мендан 10 ёшлар чамаси катта эди. Мени ўйнатиб юрган вақтлари,тўсатдан бир ҳидлай деган мен тушунмай нимани деганман. Жинсий аъзо ҳақида гап айтган. Кичкиналигимдан бери ўғил боллалардан эҳтиёт бўл, улар яхшимас деган гапларни уйда кўп эшитганман, ҳар доим қанақадир бола билан ёлғиз қолсам ҳудди ўзимни ёмон иш қилган одамдек ҳис қилар эдим.

Бир марта мендан 7 ёшлар катта қўшнимнинг ўғли ота-онам ҳақида сўраб, кейин қулоғимга аянгни, ҳам дадангни ҳам "..." қиламан деганди. Ҳайрон қолганман, кимгадир бу ҳақида айтишга эса таббий қўрққанман. Йиллар ўтди, университетга кирдим. Бир куни автобусда кетишимда ҳам шунга ўхшаш хунук воқеа бўлди, ёнимга келиб битта одам ўтирди. Ўзини ғалати тутди, соатни сўради, кейин ҳаракатлари ўзгарди, мен ўтиб кетай деб узоқроққа бориб тик туриб кета бошладим, у эса бошқа қизнинг ёнига бориб ёмон гаплар айтган. Яхшиям, у қиз бақирганидан кейин у кишини автобусдан туширишди.

Анчагача у воқеадан таъсирланиб юрдим. Мен оила қуриб, фарзандли бўлгач, фарзандларим, жиянларимни ўйлаб қўрқиб қоламан. Қанақа жамиятда яшаяпмиз, бу нарсаларнинг ечими борми?! Ҳозир анча улғайдим, мустақил инсонман, лекин кечги навбатчиликка ишга киришга қўрқаман, ўзим танимаган бегона одам билан бир хонада қолишга қўрқаман. Жиянларимни ўйлаб қўрқаман, мен ўқидим, анча ўзимга ишонишни ўргандим, ўз устимда ишлаяпман. Лекин мурғаккина қизлар-чи, улар ҳам бир кун тажовузга учрашидан қўрқаман.

#СукутСақлама #Ўқувчилардан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Туркияда истиқомат қилувчи ҳамюртимиз Ситора Азизова ўз фейсбук саҳифасида ёзмоқда:

"Баъзиларимизнинг баъзиларимиздан ўрганадиган нарсаларимиз кўп.

Жасур қиз - Шейма!

Ҳар бир миллатнинг сенга ўхшаган ҳамшираларга эҳтиёжи бор. Бу фалокат бизни катта бир инсонлик имтиҳонидан ўтказмоқда.

Видеода Шейма исмли ҳамширанинг зилзила вақтида заррача тараддуд этмасдан бемор болажонларни қутқариш учун югургани акс этган.

#СукутСақлама #ЖасурҚизлар #Туркия

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#КунИқтибоси #Баҳор #Аёллар #СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Бугун8МартЭмас #СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Ўқувчилардан

Жуда кўп ўйлайман ўша воқеани. 14 ёшларда эдим. Қўшнимизникига гилос тергани чиқдим. Менга қўшни тоға ёрдам берадиган бўлди. Пақир кўтариб қўшнимиз уйи орқасидаги боққа ўтдим, тоға ўша ерда турарди, жуда ҳилват эди.

Қўлимдан ўзига тортди-ю, буни ёмон эканлигини сезиб тез қўлидан чиқдим ва нарвонни қўйиб гилос тера бошладим. У йиқилиб тушма деб оёқларим, орқамни ушларди. Аллоҳга шукрки, ортимдан икки укам ўйнаб келиб қолишди, кетманглар дедим.

Улар менга қарашди, қўшни эса яна гилосни олиш баҳонаси билан оёғимга тегдию кетди. Воқеани уйга кириб Ойимга ва Бувимга айтдим. Афсуски, агар мени кимдур исмимни қисқароқ айтса ҳам сўкса ҳам, ёш болами, катта одамми - қарамай уришиб келадиган Бувим бу сафар индамади.

Ўша қўшнининг уйига баъзан у-бу иш билан чиқардим. 1-синфда ўқийдиган синглим эса мактабдан келиб ойим ишдан келгунча уларникида ўйнаб ҳам тураверарди.

Бугун қиз ўстиряпман. Қизимга нисбатан бу каби беътиборликни ҳеч қачон қилмайман, деб қасам ичганман. Энг қизиғи, мен ёпиқ, жуда одми кийинган эдим, жинсий аъзоларим умуман етилмаган жуда озғин бир қизча эдим...

===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
___
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Қизлар ҳақида

Сарлавҳани ўқиб, "Томм и Жерри"да қизбола мушукни кўриб машнақа 😜😍 бўбқоган Томга ўхшаб турган бўлсанг наррода ўйна бўйдоқ, бугун муаммо ҳақида. Хотя сенгаям тегишли бу, бияхке.

Биласизларми бизни давримизда мактабда асосан қизлардан жуда кўп бўлар эди аълочилар. Ҳозир ҳам ўзимни қизимни кундалик.комдаги рейтингларига қарасам, ҳамма фандан қизлар топда турибди (инглиз тили бўйича бизики топ, енгил мақтанволай😁)

Так вот, қизлар мактабларда ҳамиша олимпиадаларга ҳам кўп боришар эди. Ўзбек ҳеч қачон бугунгидай қизларини таълимига катта эътибор бермаган бўлсада, ўша пайтларда ҳам қизлар репититорсиз, чисто мактаб экосистемаси билими билан ҳам топ бўлишарди.

Кейин синфдошларим, мактабдаги тенгдошларимни миндееее анализ қилсам, ОТМ ларга ўғил болалар кўпроқ кирган эканмиз. Қизларни аксари мактабни битириб ёки коллежни битириб эрга тегиб кетишган. Бир йилдаёқ бола кўрамиз биз, кўрмасак гап сўздан қўрқамиз касалми булар деган... Болага эса ўзбекнинг қадимий ғам ғуссаси аро фақат аёллар масъул бизда. Ҳалиги потенциали зўр бўлган, кучли олима, доктор, ўқитувчи бўладиган қизлар боладан ортмайди. Биттасини катта қилиб боғчага берса, плансиз иккинчисиям тайёр уже... Аёл яна 3 йил болага масъул.

Шундай қилиб, унинг гул ёшлиги ўтиб кетади, ўқий олмайди, мактаб давридаги ўқийман деган драйв, йигитларни илмда чикитиб қўйган давридаги қалбида бўлган илм оташи ҳам сўниб бораверади.

Кейин, кейин эса нима? Аёл илмсиз, латта путтага меҳр қўяди, жоҳиллардан "товуқмия" деган ном олади, хотя унга қачондир мегамия бўлиш имкониятини беришмаган, айнан "товуқмия" бўлишига шароит яратиб беришган. Бугун эса ўша ўзи яратган шароитда етишган инсонга нисбатан шу сўзни ерга уриш мақсадида ишлатади. Жуда бир ғирром ўйин бу...

Қизларни ўқитинг, қизларни ўқитинг, ўқитинг қизларни!

@nurbekalimov

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Ўқувчилардан

Мен яқинда жуда жирканч воқеа ҳақида эшитдим ва ҳали ҳам унинг таъсиридан чиқолмаяпман. Бу воқеа опам турадиган қишлоқда юз берган.

8-синфда ўқийдиган қизчани бир 30 ёшлардаги эркак зўлаган ва уни беҳушлигида суратга олиб тарқатиш ҳақида қўрқитиб қўйиб юборган. Ойлар давомида қизни шарманда қилиш билан қўрқитиб зўрлаб келган.

Охир-оқибат қизча ҳомиладор бўлиб қолган ва шундан сўнг бу ҳақида бошқалар ҳам хабар топишган. Эшитишимча, ҳамма қизчани айблаган, лекин қизча зўравонлик қурбони бўлган. Ҳозирда қизчага рухий, маънавий ёрдам керак, лекин ҳамма уни айбламоқда.

===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

‼️Лойиҳадан: Аноним, ўша қизчанинг тушунган яқинларидан ишончи одам Телеграм ботимизга ёзиши мумкин: @nemolchibot.

___
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Бугунги кунда эшитиш қанчалик ғалати бўлмасин, аммо БМТ маълумотларига кўра, бутун дунё бўйлаб қизлар учраётган асосий хавф - эрта "никоҳлардир". "Никоҳ" сўзи қўштирноқ ичига олиниши аслида бу қизларни катта ёшли эркакларга сотиш бўлганидан.

Зўравонликка йўғрилган бундай патриархал анъана бошқа ҳаётдан келганга ўхшайди, аммо рақамлар бунинг аксини айтмоқда. Ер юзидаги ҳар учинчи ёш (20-24 ёшли) аёл биринчи марта 18 ёшга тўлмасдан турмушга чиққан. Уларнинг учдан бир қисми ҳали ўн беш ёшга тўлмаганида хотин бўлишган.

"Келин" 14, 10 ёки ҳатто 5 ёшда бўлиши мумкин. Қизни "узатиш" ноқонуний ҳисобланади, лекин бу ҳали ҳам бир қатор мамлакатларда содир бўлмоқда, гарчи аксарият ҳолатларда даҳшатли оқибатларга олиб келса-да.

Манба: feminism visually

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

"Агар яна қизлар бўлса, бола керак эмас" - эркак ой куни яқинлашган аёлини бўғиб ўлдирди

Тошкентда эркак эгизакларга ҳомиладор бўлган хотинини туғруққа уч кун қолганда бўғиб ўлдирди. Бу хакида Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати хабар килди. Марҳуманинг яқинлари, эр-хотиннинг жанжал қилишига “яна қиз бўлса бола керак эмас” деган гап орқасидан жанжаллашганини айтишган. Қайд этилишича, эркак хотинининг ўлими ҳақида дарҳол хабар берганида чақалоқларни сақлаб қолиш мумкин эди.

Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида эгизакларга ҳомиладор бўлган хотинини бўғиб ўлдирган эркакка нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш якунланди. Бу ҳақда Millar телеканали хабар берди.

Судланувчи 2016 йилда 1992 йилда туғилган марҳума билан қонуний никохдан ўтиб, ўзаро оилавий турмушларидан 2 нафар вояга етмаган фарзандлари бор. Мунтазам равишда аёли билан турли баҳоналар сабаб жанжаллашиб келишлари оқибатида 2022 йилнинг октябрида эр-хотин ўртасида вақтинчалик яшаб келаётган Чилонзор тумани 20-мавзедаги хонадонда келишмовчилик юзага келади. Эркакнинг айтишича, аёл уни ҳақорат қилади. Шундан сўнг, судланувчи аёлининг ҳақоратларини ўзининг эркаклик ғурурига теккан деб ҳисоблаб, уни қасддан ўлдириш режасини ишлаб чиқади.

Эркак Чилонзор туманидаги маиший чиқиндихоналар пунктларининг бирида ишлаган. Судланувчининг сўзларига кўра, қотиллик содир этилган куни у квартирага қайтиб келиб, бола билан ўйнаган. Хотини унга: «Нега келдингиз, ахлатчи, болани нима қиляпсиз? Келган жойингизга қайтинг. Боринг, ахлатни қазинг" деган. У мени тинч қўймади ва яна кучли руҳий босим ўтказди, мени ҳақорат қилди... Кейин нима бўлганини ва қандай содир бўлганини билмайман ", деди судланувчи.

“Мен кучли ҳаяжонда эдим... Қандай қилиб жанжаллашганимизни эслайман, лекин кейин нималар бўлгани эсимда йўқ... Мен унинг ҳомиладорлигини билардим, лекин эгизакларга ҳомиладор эканини билмасдим, - деди эркак.

Марҳуманинг яқинлари, эркак ўз хотинининг ўлими ҳақида зудлик билан хабар берганида, болаларни қутқариб қолиш мумкинлигини айтишди. Судья судланувчини Ўзбекистон ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “б” банди (ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлни қасддан ўлдириш/15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) билан айбдор деб топди ва 18 йил қамоқ жазосини тайинлади.

Эркаклар аёл уларни ҳақорат қилгани учун пичоқлагани биринчи ҳолат эмас. Ўша Тошкент вилоятида эри томонидан даҳшатли ўлдирилган аёлнинг эри ҳам пичоқ хотинининг бўйнига ўзи кириб қолганини айтади.

Бундай ҳолларда эркакларнинг ажрашишига нима тўсқинлик қилади? Ўлдириш улар учун ягона тўғри қарорми? Ажримларни камайтирамиз деб яна қанчадан-қанча ўлимларни кузатамиз ва ҳаммаси яхши деб ўтирамиз?! Оиладаги доимий жанжаллар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Ота панжара ортида, она ўлдирилган, болаларнинг тақдири эса номаълум - негадир биз оилаларни ажримлардан "қутқараётганимизда" бу ҳақда ўйламаймиз ...

Нигора Адизова

#СукутСақлама #қонунлар #оила #болалар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

⭐️Бугун бизда ажойиб байрам - Немолчи.уз лойиҳасининг ўзбек сегменти администратори - Нигора Адизова таваллуд топган кун!

❤️Нигора Адизова - юксак қалб, кучли ирода, сокин характер соҳибаси бўлган инсон, Сизни туғилган кунингиз билан табриклаймиз!

Йўлингиз ёруғ ва равон бўлишини, олдингизга қўйган барча мақсадларингизга эришишингизни тилаймиз! Биз сизни яхши кўрамиз! ✨

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Якшанба куни бегона эркак боланинг қўлидан ушлаб, болани КУЧ билан ушлаб туриб, унга турли саволлар бера бошлади (буни видеода кўриш мумкин). Ҳамма нарсани видеога олиб, шов-шув кўтарган аёлнинг аралашувидан сўнг бола қочишга муваффақ бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан қуйидагича изоҳ берди: “Вояга етмаган М.О. ўзига таниш бўлмаган шахс билан гаплашмаслигини ва қўйиб юборишни сўраганини, шундан сўнг уйига кетганини айтди". Тинчгина суҳбатдан парчага ўхшайди, шундай эмасми? Боланинг қочишга ҳаракат қилгани, яъни унинг хоҳишига қарши ушлаб қолишгани ҳақида бир сўз ҳам йўқ. Аёл деразадан қичқирганидан кейингина бола қўйиб юборилган.

ИИББ, шунингдек, Яшнобод тумани ИИБ ходимлари томонидан текширув ўтказилаётгани ва унинг натижалари бўйича қонуний қарор қабул қилиниши ҳақида хабар берди. Бироқ, бола онасининг сўзларига кўра, эркак жиноят таркиби йўқлиги сабабли озод қилиниши мумкин. Унинг хабаридан парча:

Якшанба, 19 февраль соат 12-30 да Яшнобод туманидаги 151-мактаб ҳудудида катта ёшли эркак 2011 йилда туғилган ўғлимни маҳкам ушлаб, қўйиб юбормай, сўради: шу мактабда ўқийсанми? қаерга кетяпсан? Бунда ўғлим ундан қутулишга ҳаракат қилган. Бу вақтда бир аёл қўшни 6-уйдан болани қўйиб юборишни ва барчасини суратга олаётганини айтиб, ҳолатни видеога ола бошлаган. Эркак чалғиб, ўғлим ташқарига югуриб чиқди. Туман ИИБ бошлиғига қўнғироқ қилишди, барча фото ва видеолар туман ИИБ ходимига топширилди. Бугун 21.02.23. бизни шахсни аниқлаш учун чақиришди. Биз бу ўша одам эканлигини тасдиқладик. Маълум бўлишича, у 1994-йилда туғилган Умирзоқов Миржалол исмли шахс экан. Тиббиёт олийгоҳида таҳсил олади ва Тапоичда ишлайди. Бизнинг нега у боламизни ушлаб олтургани ва қўйиб юбормагани, у қаерда ўқиши билан унинг нима иши борлиги ҳақида сўрасак, жавоб бермади. Терговчилар унинг ақл-ҳуши жойида эканлигини айтишди. Менимча, фақат ориентацияси ва психикаси бузилган одам ўзини шундай тута олади. Бугун суд бўлади ва жиноят таркиби йўқлиги сабабли уни озод қилишмоқчи. Уларнинг айтишича, эркак ҳеч нарса қилмади. Биз нима қилишимиз керак? Буни жазосиз қолдириш мумкинми? Агар аёл бақирмаганида, видеога олишни бошламаганида, ўғлимга нима бўларди?! Илтимос, менинг ҳикоям шунчаки ёпилиб кетмаслиги учун менга ёрдам беринг. Уни қўйиб юборишса, қурбонни қидиради. У жазосиз қолиш мумкинлигини тушунади”.

Ўзбекистонда бировнинг боласини мажбуран ушлаб туриш ва кимдир бақирсагина уни тезда қўйиб юбориш туриш жиноят эмас. Кўринишича, биз боланинг номусига тегиб, ўлдирилишини кутишимиз керак, шунда адолат уйғонадими?

#СукутСақлама #Болалар #АдолатТалабҚиламиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Ўқувчилардан

Дугонамнинг ёши 20 да, 2 йилдан бери бир йигитга телбаларча ошиқ. У учун барча орзу-истакларидан ҳам кечган. Фақат у билан бирга бўлиш учун куйиб пишмоқда.

Атрофдаги ёр-у биродарларини ҳам кўрмайдиган даражада. Унга ачинаяпман. Ҳатто бола шунчалик ишонтириб, уйида ҳам меҳмон қилган экан (ўзим кўрдим). Энди эса у бола сенга уйланмайман, сенда кўнглим йўқ, деб туриб олган.

Нима қилишини билмаяпти. Бу ерда фақатгина жисмоний зўравонлик йўқ, холос. Ҳаммаси сохта ишонч асосида. Мен унга қандай кўмак беришни билолмаяпман. Менга маслахат беринг. Унга ёрдам керак!

===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

‼️Лойиҳадан: Аноним, дугонангиз психологик маслаҳат олишни хоҳласа, Телеграм ботимизга ёзиши мумкин: @nemolchibot. Бу унинг ҳаёти ва у ўша даврдан ўзи ўтиши керак. Ёнида эканлигингизни билдиринг, лекин унга босим қилманг.

___
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Бир аёл кафеда официант бўлиб ишлар экан. Ҳамкасбларидан бири билан яшай бошлашади. Ўрталарида никоҳ бор эди, лекин Ўзбекистон қонунчилиги бундай никоҳни тан олмайди. Аёл "оилавий сабабларга кўра" ўша кафеда яшаб юраркан. Бу қандай сабаблар бўлиши мумкинлиги бизга аён эмас. Фақатгина аёл оғир иқтисодий аҳволда бўлгани маълум.

Ўша никоҳдаги эри уни тоза рашк қилар экан. Қўл ҳам кўтарар экан. Аёл у билан орани очиқ қилади, лекин эркакни унинг хоҳишлари қизиқтирмасди. Уй зўравонлигининг классик сценарийси. Аёлни шу даражага олиб борадики, у ишдан бўшашга мажбур бўлади. Лекин раҳбарият уни қайтишга кўндиради.

Эркак эса яна аёлга тегажоғлик қила бошлади. Бир куни аёл ўзини ҳимоя қилиш учун ошхона пичоғини олади. Олинган жароҳат туфайли эркак вафот этади.

Аёлга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин эди. Бироқ, суднинг аёлга раҳми келиб, унга "атиги" олти ярим йил қамоқ жазоси тайинланди. Давлат бу аёлни оилавий зўравонликдан ҳимоя қилмади. Уни таъқиблардан ҳимоя қилмади. Унга қийин иқтисодий вазиятда ёрдам бермади. Аммо давлат зўравонлик қурбони чорасиз қолгани учун жазолашга тайёр.

Ҳаётдан маҳрум қилиш жазоланиши керак, чунки инсон ҳаёти энг олий қадрият сифатида тан олинган. Бироқ, аёл қандай шароитда бўлганини ҳисобга олсак, бу жазо адолатлими?

#СукутСақлама #Қонунлар #АдолатТалабҚиламиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Илмий доираларда аёл академиклар сони кенгаймоқда - Миллий ахборот агентлиги материаллари орасидан бундай сарлавҳа диққатимни тортди.

Мамлакатимизда 5 нафар аёл академик борлигини билардим. Улар кўпайган бўлса-ю, биз билмай қолдикми, деб энди хурсанд бўлгандим. Мақолани диққат билан ўқидим.

– Мустақиллик йилларида илм-фаннинг турли йўналишларида самарали меҳнат қилаётган етти нафар аёл “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланди. Айни пайтда илмий соҳада академик аёллар сафи кенгайиб бормоқда". Йўқ, бирон рақам топмадим. Ўзбекистон Фанлар академияси сайтига ўтдим.

2023 йил январь ҳолатига кўра, Фанлар академияси академиклари сони 65 нафар, шундан 5 аёл академик мамлакатимиз илм-фани ривожига самарали ҳисса қўшиб келмоқда.

Бундай алоқчи сарлавҳалар бизга нега керак, тушунмайман. Хўп, мамлакатимизда илм-фанда аёллар учун кўп ишлар қилинаётгани рост. Масала бошқа нарсада. Улар оилада ва кейин жамиятда ҳам турли тўсиқларга учрамоқда. Лекин бизга бундай популистик сарлавҳалар нега керак?! Кимни алдамоқчимиз?!

Аксинча юқори минбарлардан юқори лавозимлардаги аёллардан нафақат хотин-қизлар, балки бутун жамиятга қарата илм-фанга аёллар кераклиги қайта-қайта гапирилиши лозим.

Нигора Адизова

#СукутСақлама #фикр #ИлмФан #гендертенглик

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Шу 5 ҳикояни нега эълон қилганимизга ҳайрон бўлгансиз.

Зўравонлик сабаби исталган бўлиши мумкин: сенинг мулкинг, баданингга эгалик қилмоқчи бўлди, жаҳл қилди, шунчаки, ажрашгиси келмади.

Феминизмга келгунча мен ҳам зўравонликда фақат ўзимни қурбон ўлароқ айблардим. Нимада хато қилдим? Энди атрофимда зўравонлик ҳолатида айбни қурбонда қидиришларини эшитсам, уларда ўша 5 ҳикояга ўхшаш ҳикояларни гапириб бераман ва шу саволни бераман: "Бу аёл ёки бу аёл қаерда хато қилди?”.

Масалан, 100 % хавф мавжуд бўлиб, мен ўзимни яхши тутиб, кечаси барга бормасдан, бегона жойда спиртли ичимлик ичмайман, ўша 100 % хавфдан 10 % ни олиб ташлаймиз. Қолган 90 % ни қаерга йўқотамиз: эрлар, оталар, дўстлар, ҳамкасблар, синфдошлар, шунчаки тирбанд жойда ўтаётган эркак.

Ҳамма хавфсизлик қоидалари ҳақида гапиради. Аёлни яқинлари ураётганда қанақа хавфсизлик қоидалари ҳақида гапириш мумкин?! Йўқ, биз такрор ва такрор аёлларга эҳтиёт бўлишларини уқтираверамиз.

Иккинчи томондан эса улар оилавий зўравонлик ҳақида ҳазиллар қилишади, қанақадир бачкана латифалар айтишади, ҳар бир рекламада аёл танасини объектлаштиришади. Лекин, муҳими, бизга эҳиёт бўлиб юришни уқтириш.

Муаллиф: Lady Inquisitor

Манба: lady-inquisitor.com

#СукутСақлама #ЗўравонликҚурбонлари

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

…Сьюзен пайқади-ю, чўзиб ўтирмади. У реанимация бўлимида хамшира бўлиб ишларди, турмушига 17 йил тўлган.

Эри Майк билан анча бирга яшашди, лекин аёл аста-секин муносабатлар совиб бораётганини сеза бошлади, у ишда кўп марта оиладаги зўравонлик асоратларини кўрган ва ўзининг ҳаётида бу ҳолат қайтарилишини хоҳламасди, улар ажрашишга қарор қилишади. Эр унинг уйидан кўчиб чиқиб кетди.

Бир куни у одатдагидек сменадан қайтди, уй хавфсизлик тизими ҳимоясида эди, тўсатдан у қўлқоп тақиб олган ва қўлида болға билан бир одамни кўрди. У унинг бошига икки марта урди, аёл жуда қўрқиб кетди ва шок ҳолатида дастлаб оғриқ ҳам сезмади, у ташланган одамга қараб ўзини отди ва болғани олмоқчи бўлди, улар даҳанаки жанг қилишди ва эркак ажабланиб "сен кучлисан” деди, Сьюзан эркак бундай ишни биринчи марта қилмаётганини, у ўғри эмас, балки қотил эканини тушунди.

Аёл ўз ҳаёти учун курашди, у болғани олишга муваффақ бўлиб, эркакнинг бошига бир неча марта урди, шундан кейин болға унинг қўлидан тушиб кетди ва аёл қочди.

Қотил унинг орқасидан чиқди, иккаласи ҳам қонга беланган ва жанг қилишда давом этишарди, Сьюзан уни тишлаб, икки оёғи орасига урарди. "Мен ундан қўрққанимдек, у ҳам мендан қўрқишини хоҳладим", дейди аёл.

Аёл уни йиқитиб, орқасидан бўйнидан ушлаб, бўға бошлади. Эркак ҳушини йўқотгач, аёл болғани олиб қўшнилар томон югурди. Сьюзан омон қолди, аммо қотил омон қолмади.

Бу профессионал қотил бўлиб, уни Сьюзаннинг эри ёллагани маълум бўлди. Улар ҳали ажрашишга улгурмаган ва собиқ эр Сьюзаннинг уйига эгалик қилмоқчи бўлган. У ишдан бўшатилгач, ижарага олинган квартира учун пули йўқ эди.

У қотилга дубликат калитлар, хавфсизлик кодини берди ва хотини вафотидан кейин 15 минг доллар ваъда қилди.

Бу ҳикояларни нима учун эълон қилганимизга ҳайрон қолганингиз аниқ. Эртага ҳулосаларни берамиз.

Манба: lady-inquisitor.com

#СукутСақлама #ЗўравонликҚурбонлари

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Шарифа Давронова катталар ўртасида ҳам Осиёда тенгсиз

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги қитъа биринчилигида уч ҳатлаб сакраш дастурида иштирок этган 16 ёшли Шарифа Давронова энг юқори натижа қайд этиб, катталар ўртасида ҳам тенгсиз эканини кўрсатди.

🥇Шарифа Давронова (Ўзбекистон) 🇺🇿 – 13.98 метр
🥈 Марико Маримото (Япония) 🇯🇵 - 13.66
🥉 Чен Тин (Хитой) 🇨🇳 - 13.52

Давронова ўтган йили Қувайтда 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида ҳам биринчи ўринни эгаллаган эди.

#СукутСақлама #СпортдаАёллар #girlsempowerment

Читать полностью…
Подписаться на канал