Туркияда истиқомат қилувчи ҳамюртимиз Ситора Азизова ўз фейсбук саҳифасида ёзмоқда:
"Баъзиларимизнинг баъзиларимиздан ўрганадиган нарсаларимиз кўп.
Жасур қиз - Шейма!
Ҳар бир миллатнинг сенга ўхшаган ҳамшираларга эҳтиёжи бор. Бу фалокат бизни катта бир инсонлик имтиҳонидан ўтказмоқда.
Видеода Шейма исмли ҳамширанинг зилзила вақтида заррача тараддуд этмасдан бемор болажонларни қутқариш учун югургани акс этган.
#СукутСақлама #ЖасурҚизлар #Туркия
#Ўқувчилардан
Ўзбекистонда кўп хотин олишга жуда тарғиб кучайиб кетди, айниқса катта аудиториялари телеграм каналлари ҳам ёзмоқда.
Ҳуқуқшунослар чиқиб, иккала хотин бир том остида яшаса, унда қонуний жазо кўрилади, лекин иккинчи оила алоҳида яшаса, бунда жазо йўқ дейилган жавоб билан чиқишмоқда.
Бу ҳам зўравонлик-ку, буни ҳам каналингизда ёритиб чиқинглар, илтимос. Ахир Ўзбекистон шаръий давлат эмас!
===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
❗️Диққат: Шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ёзиш ман этилади. Агар сиз тасодифан шундай мазмунда шарҳ қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда, ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.
_______
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан
Дунё илм-фанида ўзбек қизлари
Ўзбекистонлик Муҳаё Султонова Канададаги Шахзода Эдуард ороли университетида (P.E.I.) биология бўйича магистратура босқичида таҳсил олмоқда ва «BioVectra» компаниясида «Mitacs» дастури стажёри.
Шаҳзода Эдуард ороли университетининг юқори технологиялар сектори ҳукумат томонидан илм-фанни ривожлантириш учун 400 минг доллар ажратган Mitacs дастурида иштирок этмоқда. Mitacs - нотижорат миллий тадқиқот ташкилоти бўлиб, Канада компанияларига академик соҳада ихтисослашган истеъдодларни топишга ёрдам беради ва яшил технология, агромаҳсулотлар ва ҳаёт ҳақидаги фанлар каби соҳаларда амалиёт ўташ имкониятларини яратади.
Тош Исмоил, Mitacs бизнесни ривожлантириш директори: "P.E.I.да стажировка орол компанияларига тез ривожланаётган секторда рақобатбардош бўлишга ёрдам беради. “Бизнес ва саноат улкан глобал рақобатга дуч келмоқда; ўзгариш тезлиги, билим ва ахборот оқими тезкорлиги бунга сабабдир. Ташкилотлар ривожланишдан ортда қолмаслиги учун истеъдодларни ривожлантириши жуда қийин. Mitacs 28 мамлакат ва 81 та таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади, бу уларга кўплаб иқтидорли мутахассислар билан алоқада бўлиш имконини беради.
Ана шундай иқтидор соҳибаларидан бири ўзбекистонлик Муҳаё Султонова. Амалиётдан олган таассуротлари билан ўртоқлашди. “Менинг фикримча, бу соҳадаги олимларни университетда таҳсил олаётган пайтдаёқ жаҳон илм-фанига кириб боришлари учун ажойиб имконият”; “Менинг амалиётим ибратли, чунки мен университет даражасида тармоқлар ёшлар билан қандай ишлаши ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмас эдим”, деди Муҳаё.
Амалиёт якунида талабалар ҳақиқий саноатда ишлаш тажрибасига эга бўладилар ва кампусдан ташқарида яхши маош ва танишлари бўлган йирик компанияга тўлиқ иш кунига ишга жойлашиш имкониятига эга бўладилар.
Манба: https://www.cbc.ca/news/canada/prince-edward-island/pei-high-tech-interns-mitacs-1.6703677
#СукутСақлама #ИлмФандаАёллар #girlsempowerment
“Хотин-қизларга – илм-фан, илм-фанга эса хотин-қизлар керак” ёҳуд дунё олимларининг атиги учдан бир қисми аёллар
Жорий йилнинг 10 февраль куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш илм-фан соҳасида хотин-қизлар қанчалик кўп бўлса, бундан илм-фан шунчалик кўп ютишини таъкидлади. Бош котибнинг сўзларига кўра, “Аёллар ва қизлар илмий тадқиқот фаолиятига хилма-хиллик олиб киради, илм-фан асосий касби бўлган фидойилар сафини кенгайтиради ва илмий-техникавий соҳани янгича қарашлар ҳисобига бойитади”.
ЮНЕСКОнинг янги маърузасида таъкидланганидек, бугунги кунда хотин-қизлар дунёдаги олимлар сонининг атиги учдан бир қисмини ташкил этмоқда. ЮНЕСКО Статистика институти маълумотларига қараганда, олий таълим муассасаларида ўқиётган талабаларнинг 35 фоизигина илм-фан, техника-технологиялар, муҳандислик ва математика соҳалари бўйича таҳсил олаётган хотин-қизлардан иборат. Аммо, ҳозирча жаҳонда, айниқса, саноати ривожланган мамлакатлардаги илм-фан соҳасида эркакларнинг сон жиҳатдан устунлиги одатий ҳол ҳисобланади.
Афсуски, хотин-қизлар илм-фанда ва компьютер, информатика, технологиялар соҳаларида ҳалигача етарли даражадаги мавқеъга эга эмас. Бу ҳолатни аёлларнинг “ожиза”лиги ёки бола-чақа ва рўзғор ташвишларига ўралашиб қолиши каби омиллар билан боғлаб талқин қиладиганлар учун ҳаётий бир мисол келтирамиз.
Астрономия соҳасининг эркак мутахассислари эътирофига қараганда, ўта кучли сабр-тоқатни талаб қиладиган ушбу фан майда ишларга жуда пухта бўлган хотин-қизларнинг илмий изланишлари натижадор бўлиши учун айни муддао экан. Шу нуқтаи назардан, астрономияга оид баъзи катта кашфиётлар бошида айнан аёллар тургани бежиз эмас. Масалан, биринчидан, галактикалар ичида номаълум, қоронғи модда аниқланган. Ана ўша қоронғи моддани 1970 йилларда Вера Рубин аниқлаган. Бу америкалик аёл ёш боласи борлиги учун ярим ставкада ишлагани ҳолда, шундай оламшумул кашфиёт қилишга муваффақ бўлган.
Иккинчидан, яна бир америкалик аёл – Андрея Миа Гез астрономия соҳасида Нобель мукофотини олган. Сомон йўли галактикаси марказида жойлашган 4 миллион қуёш массасига тенг ўта оғир қора ўра мавжудлигини аниқлагани учун Андрея Гез ушбу нуфузли мукофотга сазовор бўлган. Учинчидан, нейтрон юлдузлари илк бор англиялик аёл олима Жоселин Белл томонидан 1967 йилда топилган. Демак, аёллар оламшумул кашфиётлар қилишлари учун уларга жинсий мансублиги, оилали екани ёки фарзанд тарбияси билан бандлиги каби ҳолатлар, аслида, халал бермайди.
Дарвоқе, юртимизда астроном олималар борми? Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Ўзбекистон Фанлар академияси Астрономия институти Назарий астрофизика бўлими мудири, физика-математика фанлари доктори, профессор Бобомурод Аҳмедов ЎзА мухбири билан суҳбатида ушбу саволга жавоб берар экан: “Аёл шогирдларим жуда кўп. Афсуски, уларнинг кўплари хорижлик олимлар билан чет эл университетларида фаол ишлаб келмоқда. Виктория Морозова менинг раҳбарлигимда 2010 йилда 23 ёшида фалсафа доктори илмий даражага эга бўлди ва Германияга хизмат сафарига бориб ўша ерда иқтидорли олим Давиде Радиче исмли йигитга турмушга чиқиб, ҳозирда Пенсильвания университетида ишламоқда. Валерия Каграманова ҳам Германияда диссертациясини ҳимоя қилди. Мадина Бобоқамбарова боливиялик курсдоши билан оила қуриб, ўша ерда фаолият юритмоқда. Яна битта шогирдим Малика Худойбердиева ҳозир Ўзбекистон Миллий университетда докторантурани тугатди.
Aстрономия, бошқа қатор соҳаларда ҳам аёлларнинг ўрни бор, аммо ҳали ҳануз бу кўрсаткич секинлик билан юқориламоқда. Бу жараённи тезлаштириш имкониятимиз бор, дастлабки қадамлар сифатида қиз болаларни олий таълимга йўналтириш, уларни келажакда фақат ўқитувчи ёки ҳамшира эмас, буюк илмий кашфиётлар қиладиган олимлалар сифатида кўришлари учун ёрдам бериш энг самарали йўл бўлиши мумкин!
Зиёда Раҳимбоева
“Сукут сақлама” учун махсус.
Ўзбекистонлик аёл қардош турк халқи учун 150 дан ортиқ чопон йиғди
Бунда Моҳира Султоновани дўстлари, танишлари қўллаб-қувватлади.
📲Сиз ҳам қўллаб-қувватланг, видеони яқинларингизга юборинг.
Бу хайрли ишни бошқалар ҳам кўрсин👉 @Sputnikuzbek
#СукутСақлама #Ёрдам #Аёллар
Тошкент давлат юридик университети талабалари хотин-қизларга нисбатан киберзўравонликка қарши!
@tsulofficial
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #КиберЗўравонлик
Мен бу одамни танидим.
Лицейда ўқиб юрганимда ҳар куни 171-сони йўналишли таксида юрардим. Ўшанда 16 ёш эдим, ҳалигача ўша кунни эсласам мазам қочади. Соат эрталабки 10-11 лар эди, маршруткада бир неча киши кетаётгандик, рўпарамда эркак ўтирарди. Ҳамма ўзи билан овора эди, шшекилли, эркак ўз жинсий эҳтиёжини қондириб кетаётганини пайқашмади. Мен аввалига унга эътибор бермадим, кейин қарасам, кимдир менга тикилиб ғалати товушлар чиқариб инграмоқда. Унга қарамадим, кейин эса у ғалати ҳаракатлар қилди. Унга қарасам, кўзингни тушир дегандай қилди. Ва у ўз курткасини очди. Қўрқувдан ҳайдовчига бақирдим: "Тўхтатинг, тушиб қоламан!" - ва тез қочдим.
Бунда ҳеч ким ҳеч нарса демади! Мен ҳалигача нега ҳамма жим ўтирганини тушунмайман, буни кўрмаслик мумкин эмасди! Ҳалигача ўша воқеани эсласам, баданларим музлаб кетади. Нега ҳеч ким унга гапирмади ва уни ножоиз ҳаракатлари учун таъзирини бермади!
#Ўқувчилардан #СукутСақлама #Болалар
#Фикр
Муслима воқеасидан сўнг аёллар гуруҳларида постлар қайнаяпти: лоф бўлса ҳам, ҳар учинчи пост педофилия қурбони бўлган қиз-аёлларнинг ҳикоялари бўлиб чиқяпти. Кимнингдир тоғаси, кимнингдир амакиси шундай ваҳшийликка қўл урган, яна кимдир отасининг ўртоғи, акасининг курсдоши, онасининг ҳамкасби, ўгай отаси, қўшнисидан жинсий тажовуз кўрган - улар ўз оғриқлари билан бўлишишяпти.
Изоҳларда ҳам арзиҳол... Уларни ўқий туриб, юртимиздаги ҳар иккинчи эркак педофилмикан, деган даҳшатли фикр хаёлга келиб, қўрқиб кетасан киши. Энг ачинарлиси, улар ўз тақдирларини аноним тарзда ҳикоя қилишяпти, ҳануз қалбларини қўрқув тарк этмаган. Ўзи учун бир қўрқса, қиз ўстираётганини ўйлаб, минг ҳадикка бораётган, тунда туш кўрса, лабига учуқ тошиб уйғонаётгандир эҳтимол... Албатта, бу каби хўрликни бошдан ўткизганлар орасида ирода топиб, ўз саҳифасида ҳикоя қилганлар ҳам бор.
Муслима воқеаси бутун Ўзбекистон бўйлаб момоқалдироқдек гумбурлади, тўфондек келиб, қанчадан-қанча «тўғон»ларни ўпирдики, секин-аста яширин дардлар тошиб чиқа бошлади. Аёлларга улкан журъат берди. Аммо, шунда ҳам Муслима воқеаси фонида баъзилар сўзлаётганларнинг оғзини ёпишга, сўзлатмасликка ҳаракат қилаётганига тоқат қилиб бўлмайди.
Ҳамма оёққа қалқсин! Педофиллардан кўрган зулм ҳақида бонг урсин! Бирлашиб, педофилларга қарши қонуний жазолар кучайтирилишига эришиш пайти! Айнан! Ҳозир! Сукут сақламанг!
_ _ _ _ _ _
Бу орада Муслиманинг жасади топилган ташландиы майдон тозаланиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Журналист ва филолог, бир қатор китоблар ва қўлланмалар муаллифи, жамоатчилик фаоли Шаҳноза Соатова ушбу жойга кичкина ёдгорлик ўрнатишни таклиф қилди — бир туп атиргул бутасида очилмай турган ғунча тимсол акс этган. "Муслимани унутмаслигимиз учун, бундай фожианинг такрорланишига йўл қўймаслигимиз учун", деб ёзади Ш.Соатова ўз блогида.
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #Фикр
ДИҚҚАТ, ҚИДИРУВ!
Ўзбекистон ИИВ ўта оғир жиноятларни содир этган жиноятчиларни қидирмоқда: болаларнинг номусига тегиш ва жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондириш.
Қидирувдаги барча шахслар ЖК 118 ва 119-моддалари билан айбланмоқда, бу оғирлаштирувчи ҳолат: 14 ёшга тўлмаган шахсларнинг (яъни вояга етмаганларга нисбатан) жинсий эркига қарши жиноят. Ушбу жиноятлар ўта оғир жиноятлар деб таснифланади ва 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ушбу модда бўйича судланганлар шартли равишда озод қилиниши ёки жазони енгиллаштириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиши мумкин эмас.
📞 Қуйидаги шахслар ҳақида маълумотга эга бўлсангиз 102 ёки 1102 рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз
#СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Болалар #Қонунлар
Туркиянинг жануби-шарқий қисмидаги вилоятларда 6 февраль куни юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани маълум қилинганди.
Зилзила тўғрисида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам маълумот берди. Таъкидланишича, 6 февраль Тошкент вақти билан соат 11:00 ҳолатига кўра, мамлакатнинг Туркиядаги дипломатик ваколатхоналарига зилзила оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари бўйича маълумот келиб тушмаган.
РИА Новости янгиланган маълумотларига кўра, зилзила оқибатида 912 киши ҳалок бўлди, 5385 киши жароҳат олди.
Бундай ҳолатларда аёллар ва болаларнинг хавфсизлиги айниқса аҳамиятли. Oxfam томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, аёл-қизлар вақтинчалик бошпаналарда жисмоний ва жинсий зўравонлик хавфи остида қолади.
Ҳомиладор, эмизикли аёллар бундай шароитда алоҳида эҳтиёжга муҳтож.
Зилзила ўчоғида яшаган бир аёл ёзмоқда: "Болаларимга қочинглар дейишга улгурдим, ўзим ҳомиладорман, жуда қўрқинчли, ҳаммаси тугади, деб ўйладим". Ҳозир вақтинча шаҳардан ташқаридаги танишларимизникидамиз. Бу ерда қачонгача қоламиз, билмайман"...
Биз эса турк халқига ҳамдардлигимизни билдириб, ўз ватанлари тезроқ тикланишини тилаб, вафот этганларнинг оилаларига таъзиямизни билдирамиз.
#СукутСақлама #ТабиийОфат #Аёллар #Болалар
Хотинингга «иккинчи эр» сотиб ол - ахир, сен ёнида бўлмаган пайтларингда зилдай оғир бозорликларни ўзи кўтариб юрмайди-ку! 😁🤦🏻♀
#Киноя
© Гапира Қочдиева
Кеча марҳума Муслиманинг онаси ва бувисидан интервью олгани бордик. Ўзим гаплашдим. Суҳбат тугагунича мен ҳам деярли тугадим😭😭😭
Фожиадан бир кун олдин ва ўша куни бўлган воқеаларни гапириб беришди. Даҳшат!
Бир неча дақиқада бахтли бир оила улкан бахтсизлик чоҳига бир умрга тушди... Кеча монтажда мен ўтира олмадим, бу гапларни иккинчи марта эшитишга юрагим чидамади. Ҳозир ҳам қайта кўролмаяпман...
Ҳозир она ва буви жабрланувчи сифатида давлатдан жиноятчига бир умрлик қамоқ жазоси берилиши ва ҳеч қачон афв этилмаслигини сўрашяпти. Яна маҳалласига чироқ ва ишлайдиган камералар ўрнатилишини сўрашди. Бошқаларнинг бошига тушмасин, душманимга ҳам раво кўрмайман деди Хурсаной опа.
Жумла мўминдан эса марҳуманинг ҳаққига дуо қилишларини сўрашди. “Дуо етиб боради унга энди фақат” деди онаси Умида.
Жойи жаннатда бўлсин Муслимани. Оллоҳ яқинларига сабр берсин.🤲🤲
Видеони ўзингиз кўринг:
https://youtu.be/GitKeE17REU
@shahnozxon
Бугун Янгиҳаёт туманида бедарак йўқолган 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилгани ҳақидаги хабар бутун Ўзбекистонга тарқалиб кетди. Афсуски, буни 2-3 кундан ҳамма унутиб ҳам кетади. Узоғи билан 1 ҳафта. Маълум вақт ўтгач, жиноятчига ҳукм чиқарилади ва жамият бу мавзуни яна бир неча кун муҳокама қилади. Тамом.
😢 Жамият эри ёқиб ўлдирган ҳомиладор аёлни унутди
😢 Жамият қайнонаси пичоқлаб ўлдирган келинни унутди
😢 Жамият daryo_kirill">қайнотаси ўлдириб, бошини узиб олган келинни унутди.
😢 Жамият отаси томонидан калтаклаб ўлдирилган қизни унутди
Ваҳоланки бу воқеалар бир занжирнинг бўғинларидир. У гендер зўравонлик деб аталади. Аёллар аёл бўлгани учун зўрланади. Аёллар аёл бўлгани учун ўлдирилади. Гендер асосидаги зўравонлик нафақат қотиллик ва зўрлашда намоён бўлади. Бу тегажоғлик ҳам. Ёки аёллар камситиладиган ток-шоу, унда аёллар бозордаги товардек қадрланади. Эркак билан жанжаллашиш номақбул эканлигини кўрсатиш учун аёллар ҳазил билан калтакланган видеолар. Булар зўравонлик ҳақидаги постлар остидаги изоҳлар: "саёз юрган таёқ ейди", "юрган кийимини қара", "нега ота-онаси болага қарамади". Аёлларга хизмат кўрсатувчи ходим сифатида қараладиган маданият шундай: чой қуйиш учун етарли, лекин бўлимни бошқаришга ярамайди
Гендерга асосланган зўравонлик меъёр деб ҳисобланган жамиятда чегараларни йўқ қилиш жуда осон. Зўравонликка бардошли муҳит юқорида тавсифланган воқеалар устига қурилади. Шунинг учун ҳар бир гендер зўравонлик ҳолати аҳамиятли. Аммо афсуски, жамият фаоллашиши учун даҳшатли воқеа юз бериши керак: даҳшатли безорилик, ҳимоясизларни зўрлаш ва ўлдириш, ўзига хос шафқатсизлик билан қотиллик. Бугун ҳатто Хотин-қизлар қўмитаси ҳам муносабат билдирибди, ваҳоланки авваллари улар бундай ҳолатда мум тишлаб ўтирарди. Улар нима маслаҳат беришганини биласизми? Ота-оналар фарзандларини мактабдан кутиб олишлари керак экан. Яна ота-оналар билвосита айбдорми? Мен даҳшатли воқеаларга жавобан реактив ҳаракатлар эмас, балки комплекс ёндашувни хоҳлайман.
Nemolchi.uz лойиҳа асосчиси Ирина Матвиенко
@contextuz
#ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Қонунлар
«Обсудим.uz» да болаларга тегажоғлик ва оилада зўравонлик мавзуларига бағишланган тўғридан-тўғри эфир бўлиб ўтади
Бугун, 31 январь куни, соат 19:00 да ҳуқуқ ҳимоячиси ва NeMolchi.uz лойиҳа асосчиси Ирина Матвиенко тўғридан-тўғри эфирда оилада зўравонлик муаммолари, нега уй зўравонлиги учун жиноий жазо ҳали ҳам кўзда тутилмагани, шунингдек Ўзбекистонда хотин-қизларни ҳимоя қилиш масаласи нега илгари суришда секинлашиши ҳақида ўз фикрлари билан бўлишади.
Савол ва шарҳларингизни бу ерда қолдиринг.
#ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #НемолчиУз
Кўникма-
Сен бир гул умрини яшашинг керак,
Сен бир йўл бошлашинг керак фалакка.
Нурга етгунингча учишинг керак,
Юракдан юракка.
Кўникма-
Дунёнинг ўзига буюрсин ғамлари...
Бошингни эгма,
Тугамасин майли камларинг.
Ношукур бўлма,
Ахир
Азиз қилиб яратмоқ учун
Сени танлади.
Сиқилма,
Йиқилма,
Ўкинма
Ва яна илтимос
Ҳеч қачон, эшитяпсанми, ҳеч қачон
Кўникма...
Ва етар, тунлари йиғлама!
Бир он ҳам
сени ўз ҳолингга ташлаб қўймайди,
У сени сендан кўп ўйлайди!
У сени сендан кўп ўйлайди!
Дилора ХОЛИҚОВА
@umryuli
#СукутСақлама #Назм #Аёл
Шарифа Давронова катталар ўртасида ҳам Осиёда тенгсиз
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги қитъа биринчилигида уч ҳатлаб сакраш дастурида иштирок этган 16 ёшли Шарифа Давронова энг юқори натижа қайд этиб, катталар ўртасида ҳам тенгсиз эканини кўрсатди.
🥇Шарифа Давронова (Ўзбекистон) 🇺🇿 – 13.98 метр
🥈 Марико Маримото (Япония) 🇯🇵 - 13.66
🥉 Чен Тин (Хитой) 🇨🇳 - 13.52
Давронова ўтган йили Қувайтда 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида ҳам биринчи ўринни эгаллаган эди.
#СукутСақлама #СпортдаАёллар #girlsempowerment
#Ўқувчилардан
Яқин дугонам билан Тошкент ҳайвонот боғига бордик. Скутер ҳайдаган йигитлар гап отишни бошлашди. Оғир босиқликда аҳамият бермадик. Бу ҳол кўп бора такрорланди. "Кузатиб қўяйликми'', "пиеда юриб чарчамадингларми'' каби саволларга жавоб қайтармаганимиздан кейин скутердан тушиб ёнимизга келишда ва яна юқоридаги ҳолат такрорланди.
Охири тинч қўйиб безовта қилмасликларини айтганимизда сўкиниб, ҳақорат қилиб кетишди. Буни боғ ичидаги "Миллий гвардия" ходимларига айтганимизда бефарқ тинглашди ва уларга нисбатан ҳеч қандай чора кўришмади. Безори йигитлар эса ортимиздан кулиб қолишди.
Бу жамиятда қиз бола бўлиб туғилиш нақадар қийинлигига, ҳар қадамда адолатсизлик юз беришига янада амин бўлдим. Наҳотки оддий боғда шунчаки ҳордиқ ололмасак?!
===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
❗️Диққат: Шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ёзиш ман этилади. Агар сиз тасодифан шундай мазмунда шарҳ қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда, ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.
_______
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан
Шеннон нима бўлса ҳам оиласини сақлаб қолмоқчи эди, эри охирги пайтлар унга совиб қолганди.
⠀
Криснинг ўйнаши пайдо бўлиб, у ҳомиладор хотинига буткул қарамай қўяди. У ўйнашига уйланишни таклиф қилмоқчи эди, лекин ажрим масаласи билан шуғуллангиси йўқ эди, шунинг учун у ҳомиладор аёли ва икки нафар қизларини (4 ва 5 ёш) ўлдиради.
⠀
Кейин у ўзини гўёки фожеадан азият чекаётган эр қилиб кўрсатади. Муносабатлар совугач, дарҳол ажрашиш керак, дейсизми?
⠀
Негадир оила жар ёқасига келиб қолганини ҳеч ким кўрмаса-да, аёл дарров пайқаши керак деб ўйлашади.
⠀
Эртанги ҳикоямиздан Сьюзен бундай белгиларни дарров пайқаб, чўзмасликка қарор қилади.
⠀
Манба: lady-inquisitor.com
⠀
#СукутСақлама #ЗўравонликҚурбонлари
Касси 16 ёшда эди, ақлли ва мулойим қиз, мактабда Брайан ва Тори исмли болалар билан дўст эди.
⠀
Брайан Колумбайндаги даҳшатли террорлик ҳаракати содир этган оммавий қотиллар Эрик ва Диланнинг мухлиси эди, у уларнинг вафотидан кейин олган шон-шуҳратига ҳавас қиларди, Тори эса доим "Қичқириқ" филмидаги қотилликларни такрорлашни хоҳларди.
⠀
Бир куни кечаси улар камера режаларини ёзиб олишади, эмишки Касси шу қадар яхши ва гўзалки, қурбон ролига тўғри келади, улар кулиб, яқинларидан олдиндан узр сўрашади.
⠀
Ўша куни Касси қариндошларининг бўш турган уйларига қараб турганди, у ўз йигити ва икки дўстини фильм томоша қилишга чақиради.
⠀
Уникига кетаётганда йўлда 4 та пичоқ сотиб олишади ва камерага Касси уларнинг энг яхши дугонаси бўлса-да, уни ўлдиришдан яхшигина қўрқитишни қанчалик хоҳлашаётганини яширишмайди. Улар Кассининг уйига келиб, кинога боришни маъқул кўришганини айтишади, ўзлари эса секин орқа эшикдан кириб, йигитининг кетишини пойлаб ўтиришади. Ваҳоланки бошида йигитини ҳам ўлдиришмоқчи эди, лекин кейин қўрқишди.
⠀
Улар уйни электр токидан узиб қўйишади, қўрқинчли ниқобларни тақиб, қизни қувлашади ва навбати билан унинг танасига 29 марта пичоқ тиқишади.
⠀
Эртасига ҳеч нарса бўлмагандай юришди. Хўш, эрдан бошқа ҳеч ким ишонмаслик керак дейсизми?
⠀
Эр ҳар доим ҳам ҳимоя эмас эканлиги ҳақидаги Шеннон воқеаси эртага чиқади.
⠀
Манба: lady-inquisitor.com
⠀
#СукутСақлама #ЗўравонликҚурбонлари
Испания Иқтисодиёт вазири Надия Кальвиньо спикерлар орасида аёллар етарли бўлмаса, бундай тадбирларда қатнашмаслигини айтди. Бу ҳақда “Европа ҳақиқати” ёзмоқда, деб хабар берди Reuters.
⠀
Испания тарихида биринчи марта аёллар сони эркаклардан кўп бўлган социалистик ҳукуматда бош вазир ўринбосари бўлган Кальвиньо Испанияда гендер тенглигидаги тараққиёт орқага қадам ташлаш хавфи борлигини айтди.
⠀
"Мен ягона аёл бўлган суратга тушишни истамайман. Мен шунчаки бундан бош тортаман. Мен ягона аёли бўлган муҳокамаларда ортиқ қатнашмоқчи эмасман", – деди у.
⠀
Испанияда аёллар ҳуқуқлари сиёсатда биринчи ўринга кўтарилди. Аёллар эркакларникидан кўра кўпроқ олий маълумотга эга бўлишса-да, молия саноати ва умуман бизнес секторининг юқори даражаларига озчиликлари эришадилар. Испания ҳар йили Давосда эълон қилинадиган Глобал гендер ҳисоботида 14-ўринни эгаллади.
Тўрт йил олдин "Аёлларсиз эмас" деб номланган маҳаллий ташаббусга йўл қўйилди ва кўплаб иқтисодчи ва экспертлар иштирокчилари фақат эркаклар бўлган тадбирларда қатнашмаслик мажбуриятини олдилар, аммо пандемия даврида бу ўз кучини йoқотди.
Яқинда Испания ташқи ишлар вазири Хосе Мануэл Албарес ва марказий банк губернатори Пабло Эрнандес де Коса ва бошқа эркак панелистлар иштирокидаги тадбирдан олинган сурат ижтимоий тармоқларда кенг танқид остига олинди ва вазирлар бундай тадбирларда қатнашиши керакми деган савол туғилди.
⠀
#СукутСақлама #womenempowerment
Кечаги воқеадаги Кэтрин барда танишиб, эҳтиётсизлик қилганди.
⠀
Сара эса 19 ёшда эди, унинг Лиам исмли болалик дўсти бор эди, улар қўшни бўлиб бирга катта бўлишган. Кейин эса Лиам қизга васият қолдирилганини билиб қолади ва унда бирор 100 мингча доллар бор, деб ўйлаб, бўғиб ўлдиради ва кўприкдан улоқтиради, жасадини эса умумий дўстлари Престон билан йўқотишади.
Эркаклар бирдамлиги, айниқса, аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатларида яққол намоён бўлади. Икки дўст ҳеч нарса бўлмагандек ишга боришди. Яхшиямки, унинг яна бир дўстлари бўлмиш Энтони, бундан олдин Лиам у билан бир фильм учун ўз ғояси билан ўртоқлашди, янгиликлардан сўнг эса, Энтони бу фильм ҳақиқатга кўчганини англади ва шубҳаларини дарҳол полиция билан ўртоқлашди. У дўстининг иқрорини яширин камерага ёзиб олишга рози бўлади.
Видеоёзувда Лиам қизни ярим соат давомида қандай бўғиб ўлдирганини кулиб айтиб беради, у ишни тез тугатаман деб ўйлаган, аммо қиз роса типирчилаган экан ва ўлишни хоҳламасди. Шунда йигит қизнинг томоғига сочиқни тиққан экан. Унинг сўзларига кўра, бу ҳикоядаги энг ёмони, қизда атиги 10 минг эски пул бор бўлган экан. У аслида қизни шунчаки ўлдирганига куларди.
⠀
Бу ягона ҳолат, деб ўйлайсизми? Эртага Касси ҳикоясидан буни билиб оласиз.
⠀
Манба: lady-inquisitor.com
⠀
#СукутСақлама #ЗўравонликҚурбонлари
Аёлларнинг зўрлангани ҳақида хабарлар чиққач, албатта унинг ўзини айбдор қилгичлар топилади.
Lady Inquisitor нашри зўравонликда доимо зўравон айбдорлигини кўрсатувчи ҳикояларни тўплади.
⠀
Кэтрин.
⠀
Ёш, гўзал, турмушга чиқмаган полиция офицери Кэтрин дугоналари билан барга боради. У ерда Крис исмли йигит билан танишади. Йигит ёнғин хавфсизлиги сифатида волонтёр бўлиб хизмат қилар, шунингдек савдо соҳасида ишлар, ҳуллас, ҳавас қилсанг арзигулик. Улар қизнинг уйига боришади. У ерда эса Крис бирдан ғазаб отига минволиб, Крисни юзига уриб, бурнини синдиради, кейин эса кўзига қараб уради. Қиз нима бўлганини англашга ҳам улгурмайди. Йигит қизни бўғиб, ахлат қутисига солиб, кўприк остига ташлайди. Эртасига ҳеч нарса бўлмагандай отасининг туғилган кунини нишонлайди ва ўз севган қизи билан кўнгилчоғлик қилади. Бу "яхши" йигит бирон марта полицияга ҳам чақирилмаган, обрўси яхши, ҳатто унинг ғазабланганини ҳеч ким кўрмасди. Сўроқ қилинганида эса ўша куни нега ўзини шундай тутганини эслолмаслигини айтди. Янги иши бўйича ҳавотирда ва анчадан бери стрессда юрганини ҳикоя қилади. Барда танишишга бало бормиди дерсиз? Майли, эртанги ҳикоямизда бошқа талқинни ўқийсиз.
⠀
Сара бегоналар билан умуман гаплашмасди. Унинг воқеаси эртага чиқади.
⠀
Манба: lady-inquisitor.com
⠀
#СукутСақлама #ЗўравонликҚурбонлари
#Ўқувчилардан
Жуда аянчли ҳикояни сиз билан бўлишишга қарор қилдим. Яқин дугонамнинг қизи (18 ёш) 28 январь куни ҳовлидаги молхонасида ўзини осиб қўйди. Маълум бўлишича, қизни Ангрен шаҳрининг Миллий гвардиясида хизмат қилаётган йигит шантажлик йўли билан қўрқитган. Қиз учрашувга келмаса аллақандай фотосуратларни тарқатиб юбориш билан қўрқитган.
Наҳотки бу йигитга ҳеч қандай чора кўрилмаса? Яна қанча қизларнинг умрига зомин бўлади? Бундай инсонларнинг қилмишларини (агар инсон дейишга лойиқ бўлса) очиқ суд тартибида кўрилиши, қандай ота-она тарбия берганини ҳамма кўришини истайман!
Қиз оғир вазмин характерли эди. Бечора қаттиқ қўрқиб кетиб энг охирги чора деб ўлимни танлаган. Йигит ишлашини инобатга олсак, демак у қиздан анча катта. Бечора қизгина менталитетимиздаги “одамлар нима дейди” каби гап-сўзлардан қўрққан! Натижада бир оиланинг гулдек қизи энди йўқ!
Бу ҳикоя аноним тарзда бизга етиб келди ва биз ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлардан қўшимча маълумот сўрадик. Республика бош прокуратураси ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 28 январь куни Ангрен шаҳрида 2004 йилда туғилган 18 ёшли қиз ўз уйининг қўшимча иморатида (молхонасида) ўз жонига қасд қилган.
Терговгача суриштирув ишларини Ангрен шаҳар прокуратураси олиб бормоқда. Суд-тиббий экспертизаси тайинланган, ўз жонига қасд қилиш сабабларини аниқлаш мақсадида прокуратура ходимлари томонидан қизнинг барча яқинлари ва қариндошлари орасида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Лойиҳа номидан марҳуманинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
_ _ _ _ _ _ _
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан
Ҳимоя ордери — тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга ёхуд бир гуруҳ шахсларга нисбатан ушбу Қонунда белгиланган таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилишига сабаб бўладиган ҳужжат.
⠀
Ҳимоя ордерида аёл ва унинг вояга етмаган болалари хавфсизлигини таъминлаши назарда тутилади. Унинг асосий вазифаси – оидалаги зўравонлик фонида юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай оғир оқибатларнинг олдини олишдан иборат.
⠀
Ҳимоя ордери уч нусхада тузилади:
- Биринчи (асл) нусхаси тўлдирилгач, жабрланувчига берилади;
- Иккинчи нусха тазйиқ ўтказган айбдор шахсга берилади;
- Учинчи нусхаси эса профилактика инспектори ходимида қолади. ⠀
Тазйиқ ва зўравонлик қурбонлари тўғрисидаги маълумотлар ички ишлар органларининг навбатчи бўлимига келиб тушади, у ердан зудлик билан тегишли профилактика инспекторига юборилади.
Бу маълумотни олган инспектор ходими келиб тушган мурожаат ёки маълумотни 24 соат ичида ўрганиши, зўравонлик содир этган шахс билан суҳбат ўтказиши, унинг яшаш шароити, ҳуқуқбузарлик содир этиш сабаблари билан танишиши ва чоралар кўриши ҳамда зўравоннинг реабилитация қилиниши учун тегишли ижтимоий чораларн кўриши шарт.⠀
Агар ишни ўрганиш жараёнида жиноят белгилари аниқланса, профилактика инспектори ордер бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш билан бир вақтда маълумотларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юборади.
Жабрланувчининг ўзи каби, бошқа ҳар қандай шахс содир этилган зўравонлик ҳақида ички ишлар органларига мурожаат қилишлари мумкин.
Содир этилган зўравонликни ваколатли органлар томонидан ўтказилган текшириш натижалари, ОАВда ёки ижтимоий тармоқлардаги тарқатилган маълумотлар ҳам ҳимоя ордерини бериш учун асос бўлиши мумкин.
Зўравонлик, таъқиб қилиш ёки ҳатто шу кабиларга уриниш ҳолатлари ҳақида ваколатли органлар ва ташкилотлари томонидан ошкора қилинган материаллар, шунингдек, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим қилинган маълумотлар ҳам ҳимоя ордерини олиш учун бевосита асос бўла олади. Ҳимоя ордерини профилактика инспектори тақдим этади.
Ордер тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахсга нисбатан жабрланувчи билан мулоқотга киришишни тақиқлашдан ташқари, аёлга етказилган маънавий зарарни қоплаш, шунингдек, даволаниши, маслаҳат ва ёрдам олиши учун махсус марказларга жойлаштириш харажатларини қоплаш мажбуриятини ҳам юклаши мумкин.
⠀
Манба: NOVA24.uz
#СукутСақлама #ҲимояОрдери #Аёллар #Қонунлар
Фотографияни қизлар танласа бўладими? – фотограф қизлар билан соҳа қийинчиликлари, ютуқлари ва жамият ҳақида суҳбат
Kun.uz қийинчиликлардан қўрқмайдиган, турли соҳаларда ўзини синаб кўраётган қизлар билан “Жамият” лойиҳасини бошламоқда. Лойиҳанинг илк меҳмонлари – фотограф қизлар. Улар касб танлашга, илм олишга, янгиликларни топишга чегара қўйишмаган.
📹ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ
"Иккинчи хотин"га ғамхўрлик қилинг" — шундай мазмундаги реклама баннерлари Elmakon компанияси томонидан жойлаштирилган эди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бу каби ноқонуний рекламаларга қатъий равишда қаршилигини маълум қилди.
PR.uz таҳририяти бренд вакилига юзланди. У эса реклама халққа ёққанини маълум қилди. Компания тушунтириш беришича, "иккинчи хотин" деганда улар машинани назарда тутишган, лекин бундай реклама Ўзбекистонда қонун билан тақиқланган кўп хотинлиликни тарғиб қилаётган бўлиши ҳам мумкин.
Бундай эълонлар сексизмга йўғрилган реклама турига киради, биз бу ҳақида аввал ҳам ёзганмиз. Кўпхотинликка тарғиб қилиш жиноий ҳатти-ҳаракатга чақиради, ҳудди шундай кўринишда коррупцияни ҳам тарғиб қилиш мумкин.
Иккинчи хотин - машина контексти ҳам реклама сифатида тарқалиши жоиз эмас. Гендер тенгликка интилувчи мамлакатда хотинни машинага тенглаштириш кулгу чақирадиган ҳолат эмас. Токи аёлларга "машина" сифатида қарарканмиз, "истеъдоли" рекламачилар эса буни халқчил реклама деб ҳисоблар экан ҳеч қандай гендер тенглиги ҳақида гапириш мумкин эмас.
Нигина Худайбергенова
#СукутСақлама
2021 йилда Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига раҳбарлик қилган Тўлқин Усмонов ажримлар сабаблари ҳақида:
⠀
– Биласизми, замонавий жамиятда энг ачинарлиси шаън ва қадр-қиммат йўқолишдир, – дейди Т.Усмонов. - Эркаклар камайяпти, оилада устун ва боқувчи бўлмай қолишди. Яқин кунларда мен бир оила ишини кўриб чиқдим, унда эр аёлни оналик ҳуқуқидан маҳрум қилмоқчи. Суд залида у рафиқаси дўсти билан унга ҳиёнат қилаётгани акс этган видеони томоша қилишни таклиф қилди. У уялмасдан хотинининг интим видеосини оммага кўрсатди. Лекин ўзи ҳам хотинига ҳиёнат қилганини тан олган йигитнинг гапини тинглаб, бу дўсти билан тил бириктириб олинган сохта видео экани маълум бўлди. Ишончим комилки, аёл меҳр, севги ва ишончли турмуш ўртоғи томонидан қўллаб-қувватланса ҳеч қачон эркакка ҳиёнат қилмайди. Аёл оналикдан маҳрум этилмади, бироқ унинг эри ва “дўсти”га нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
⠀
Замонавий жамиятда янги тенденция пайдо бўлди - эркаклар аёлларни чет элга ишлашга юбормоқда. Баъзилар ҳатто бу ҳақда мақтаниб гапиради. Аёлнинг у ерда нима иш қилиши муҳим эмас, асосийси у оиланинг кундалик эҳтиёжлари ва болалар келажагини учун пул жўнатади. Аёл келгандан кейин эса ҳалиги "эркак"нинг бирдан эркаклик ғурури уйғониб, ажримга берган ҳолатлар бўлган. Қизиқ, бир киши хотинини ишга юбориб, унинг пулига ўзи ва болаларини боқиб юрганида ўша ғурури қаерда эди? Бу ўринда болалар энг кўп азоб чекади, психологик стрессни бошдан кечиради.
⠀
Вақт ва у билан бирга одамлар ўзгармоқда. Агар илгари аёллар жинсий норозилик ҳақида гапиришдан хижолат бўлган бўлса, энди улар ажралиш жараёнларида бу ҳақда очиқ гапиришмоқда. Бу ҳам никоҳларнинг бузилишининг кенг тарқалган сабабидир.
⠀
Манба.
⠀
#Аёллар #СукутСақлама
Жорий йилнинг 31 январь куни Янгиҳаёт туманида зўрлик ва қотиллик аломатлари билан 12 ёшли қизнинг мурдаси топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "в,з" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича гумонланувчи шахс (29 ёшли эркак) Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Маълумот ўрнида, гумонланувчи шахс марҳуманинг хонадонида 2022 йилнинг ёз ойиларида ёлланма ишчи сифатида таъмирлаш ишларини амалга оширган.
Мазкур иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган маълумотлар ва бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook
Португалияда велоспортчи қизларимиз кумуш медалларга сазовор бўлди
Португалияда велоспортнинг трек йўналиши бўйича ўтказилган “Troferu International De Pista Sunlive” халқаро мусобақасида ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этди.
Турнирда Ўзбекистоннинг “Tashkent city Professional Women Cycling Team” жамоаси 2 та кумуш медалга сазовор бўлди.
Ҳамюртимиз Маргарита Мисюрина омниум йўналишида кечган пойгада иккинчи натижани қайд этди.
Мазкур дастурда грециялик Аргиро Милаки ғалабани тантана қилган бўлса, кучли учликни испаниялик Изабель Наварро якунлаб берган. Мисюрина ушбу муваффақияти эвазига жаҳон рейтинги учун муҳим бўлган 90 очкони қўлга киритди.
Шунингдек, Нафосат Қўзиева билан жуфтликда иштирок этган Мисюрина мэдисон дастурида испаниялик спортчилардан кейинги ўринни эгаллади. Австрия жамоаси вакиллари эса учинчи ўриндан жой олишди, дейилади Миллий олимпия қўмитаси хабарида.
#СукутСақлама #СпортдаҚизлар
Дунёда болаларга нисбатан жинсий зўравонлик билан боғлиқ жиноятларни жазолаш усуллари ва чоралари
✅Жарроҳлик йўли билан бичиш эркак гормонларини ишлаб чиқарадиган мояклар олиб ташланишини ўз ичига олади ва бир қатор мамлакатларда зўравонларни даволашда қўлланилади. Кастрация танадаги тестостерон даражасини пасайтиради ва субъектнинг жинсий истагини камайтиради; Кимёвий кастрация жинсий олатни олиб ташлашни эмас, балки саратон ёки эркак органлари жароҳатларини даволаш билан бир хил бўлган орхиектомияни ўз ичига олади.
Айни пайтда жарроҳлик кастрация амалиёти деярли учрамайди. Чехия бу чора қўлланиладиган ягона Европа давлатидир. Қонун 1966 йилда қабул қилинган. Расмий маълумотларга кўра, 2000-2011 йилларда Чехияда 88 киши жарроҳлик кастрация қилинган.
✅Кимёвий кастрация жинсий қувватни деярли йўққа чиқарадиган инъекция кўринишида қилинади. Жарроҳлик кастрациядан фарқли ўлароқ бу усул стерилизация деб ҳисобланмайди. Кимёвий кастрациянинг камчиликлари ҳам бор. Масалан...
👉Давоми сайтимизда: https://nemolchi.uz/uz/dunjoda-bolalarga-nisbatan-zhinsij-z-ravonlik-bilan-bo-li-zhinojatlarni-zhazolash-usullari-va-choralari/
#СукутСақлама #ЗўравонликккаЙўқДеймиз #Болалар