⚡️⚡️⚡️«Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент тумани «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромовнинг вояга етмаган қизларга таҳдид қилгани ва уятсиз сўзлар билан ҳақоратлагани акс этган аудиоёзувлар тарқалган эди.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ички назорат комиссияси ҳолатни ўрганди ва уни лавозимидан озод этишга қарор қилди.
Шунингдек, имом-хатиб А.Баҳромов маъмурий жазо сифатида 3 суткага қамалди.
Тарихда ўтган буюк шахслар ҳақида кўп эсланади. Уларнинг қилган ишлари, қийин дамлардаги ташаббускорлиги ва мураккаб ҳаёт йўллари ўқувчини илҳомлантиради. Бу шахс аёл киши бўлганида эса, диққатимиз яна бир карра ошади. Бугунги мақола ана шундай диққатга сазовор шахслардан бири, аёл — Берта фон Зутнерга бағишланади.
Журналистимиз Гулираъно Мусаева бизни Бертанинг ҳаёт йўли, ундаги қарама-қаршиликлар ва уни катта шахсга айлантирган ишлари билан таништиради.
http://uz.hook.report/2023/01/bertha-von-suttner/
❗️Ахборот маконида қонунга зид контентга қарши курашиш мақсадида янги бот — @stop_kriminal_bot яратилди
Агар сиз Интернет ҳамда ижтимоий тармоқларда:
● порнография;
● шафқатсизлик ва қонли саҳналар;
● терроризм ва экстремизм;
● гендер зўравонлик ва камситишлар;
● «фейк» хабарлар ва бошқа ноқонуний ҳаракатларга гувоҳ бўлсангиз,
📲 «Telegram» орқали Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида яратилган @stop_kriminal_bot манзилига юборинг.
⚠️ Бефарқ бўлманг! Турли жиноятларга қарши курашиш ва уларнинг олдини олишда ҳисса қўшинг!
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Сенат ишчи гуруҳи оиладаги зўравонликни жиноят сифатида тан олиш тўғрисида қонун лойиҳасини тайёрлаган. Аммо Адлия вазирлиги ҳужжатни энг асосий қисмисиз муҳокамага қўйган. Саида Мирзиёеванинг фикрича, оиладаги зўравонликка жиноий жазо белгиланмас экан, «бир жойда қотиб тураверамиз».
https://www.gazeta.uz/uz/2023/01/26/zoravonlik/?utm_source=push&utm_medium=telegram
Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Ўзбекистонда Technovation Girls Uzbekistan 2023 танловига старт берилди
12 ҳафталик дастур дастурлаш, маркетинг, бизнес кўникмалари ва тақдимот қилиш бўйича модулларини ўз ичига олган.
👉Рўйхатга олиш жараёнлари 1 февралгача давом этади: https://my.technovationchallenge.org/
👉Тафсилотлар қуйидаги Телеграм каналда: /channel/technovation_uz
24 январь куни дастурга старт бериш бўйича расмий маросим бир вақтнинг ўзида учта шаҳар - Тошкент, Нукус ва Фарғонада бўлиб ўтди. Technovation Girls — бу қизлар учун халқаро технологик танлов бўлиб, у ҳар йили дунёнинг 160 та мамлакатида ўтказилади.
- Technovation Girls дастури қизларга ўзларини технологиялар соҳасида синаб кўриш, ўз IT-лойиҳаларини яратиш, креативликни намоён этиш ва етакчилик кўникмаларини ривожлантириш имконини беради. Ўзбекистонда дастур амалга оширилган 6 йил давомида иштирокчиларимизнинг кўпчилиги бошқа қизлар учун ролли моделларга айланишга улгурди, ҳозир биз уларнинг карьераси ва таълим соҳасидаги муваффақиятларидан мамнунмиз, – деди Tech4Impact ННТ директори Саида Юсупова.
IT соҳаси қизлар учун кўп имкониятлар беради, чунки бу соҳада мутахассислар кам, рақамли технологиялар ҳозир ҳар қандай соҳа - тиббиёт, таълим ва бошқа йўналишларда керак, технологик кўникмалар эса ҳар қачонгидан долзарб. Стереотиплар эса бутун дунёда мавжуд, бизда ҳам бор, лекин менимча, давлат даражасида жуда кўп ишлар қилинмоқда, кўплаб дастурлар ишлаб чиқилмоқда, - дея қўшимча қилди Саида.
#СукутСақлама #Таълим #Қизлар #IT
Кеча ижтимоий тармоқларни Фарғонада эркак ҳомиладор аёлини машинага солиб ёқиб юборгани айтилаётганлиги ҳақида хабарлар "портлатди". Бош прокуратура дарҳол ҳолатни ўз назоратига олди. Фарғона вилояти прокуратураси раҳбарияти бошчилигида тезкор-тергов гуруҳи томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, содир этилган ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида терговга қадар текшириш ҳаракатлари бошланади.
Хабарлар тарқалганидан бир неча соат ўтиб Бош прокуратура матбуот котиби воқеа тафсилотларини эълон қилди. Айтилишича, 2023 йил 24 январь куни соат тахминан 19-00 ларда фуқаро М.У. “Матиз” русумли автомашина бошқарувида ҳомиладор аёли (расман никоҳлари йўқ) 1987 йилда туғилган М.Х.ни шифохонадан яшаш хонадонига олиб кетаётган вақтида, турмуш ўртоғи уни рашқ қилган ҳолда оғзаки жанжаллашиб келган. Эркак аёл билан гаплашиб олиш мақсадида, автомашинани Фарғона шаҳридаги “Нефтчи” стадиони рўпарасида тўхтатган.
Шу вақтда, автомашина орқа ўриндиғида ўтирган аёл ўзи билан уйидан олиб чиққан пластмасса идишдаги “бензин” ёқилғисини дастлаб турмуш ўртоғи, кейинчалик эса ўзини ва автомашина салони ичига сепиб, ёқмоқчи бўлган. Эркак аёлнинг ушбу ҳаракатидан қўрқиб кетгиб, автомашинадан тушиб, ташқарига қочган вақтда аёл ёндиргич (зажигалка) билан ўзини ва автомашинани ёқиб юборган.
Чақирувга асосан ҳодиса жойига етиб келган Фарғона вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ёнғин тезкорлик билан ўчирилиб, тез-тиббий ёрдам бўлими ходимлари томонидан автомашина салонида бўлган марҳума М.Х.нинг ёнғин натижасида туғилган ўғил жинсли чақалоғини ҳаёти сақлаб қолинган.Бироқ, шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан чақалоқ шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 103-моддаси 2-қисми “б” банди (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Албатта саволлар кўп. Нега аёл ўзи билан бензин солинган идиш ва зажигалка олиб юрган? Бу оилада оилавий зўравонлик содир бўлганми? Маҳалла оилани рўйхатга олганмиди? Аёл илгари ёрдам сўраганми? Нима учун дастлаб эркак ҳомиладор аёлга ўт қўйгани ҳақидаги версия тарқалди?
Фаоллар эса қонунчиликка оилавий зўравонлик учун жазо киритилиши учун курашмоқда. Аёллар ва болалар ҳимоясини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳасида оилада зўравонлик бўйича жазо йўқ. ❗️Қонун лойиҳаси муҳокамаси муддати эртага, 26 январь куни тугайди. Аёлнинг ўзига ўт қўйиши оилада зўравонликни криминаллаштиришга қарши чиқаётганларга чақирувдир!
Нигора Адизова
#СукутСақлама #Қонунлар
Жорий йилнинг июнь ойида лойиҳамиз томонидан болаларни ҳимоя қилиш бўйича машҳур кейслар ва халқаро тажриба таҳлил қилининган эди. Ушбу таҳлилга асосланган ҳолда собиқ иттифоқ мамлакатлари ва халқаро тажрибани ўрганган ҳолда лойиҳамиз Ўзбекистон ҳукуматига ўз тавсияларини ишлаб чиқди.
Ўзбекистонда болага нисбатан зўравонлик содир этган шахсларга нисбатан 118-модданинг 4-қисми (14 ёшга тўлмаганлиги аён бўлган шахсни зўрлаш) қўлланилади, бунда 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади, Жиноят кодексининг 129-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз ҳатти-ҳаракатлар) - 480 соатгача жамоат ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача (такрорланган тақдирда 5 йилдан 7 йилгача) озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.
Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этганликда айбдор деб топилганлар бўйича статистик маълумотлар очиқ эмас ва педофилларнинг очиқ реестри ҳали ҳам йўлга қўйилмаган. Вояга етмаганларни зўрлаш ҳолатлари кўп ҳолларда нафақат расмий органлар, балки қурбонларнинг оила аъзолари томонидан ҳам сир тутилади.
Дунёнинг бошқа мамлакатларида болаларга нисбатан жинсий зўравонликка қарш кураш ҳақида кейинги постларимизда.
⠀
Шохрух Саъдуллаев тайёрлади
⠀
#СукутСақлама #тегажоғлик #болалар
Жорий йилнинг 11 январь куни Адлия вазирлиги аёллар ва болалар ҳимоясини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди. Сенат сайтида таъкидланганидек, мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Сенати ҳузуридаги ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унинг таркибига Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, ЮНИСЕФ халқаро ташкилоти, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, жамоатчилик фаоллари, шунингдек, Немолчи.уз лойиҳаси вакиллари кирган эди.
Ишчи гуруҳ аъзолари сифатида шуни таъкидлаймизки, Адлия вазирлиги қонун лойиҳасининг қисқартирилган, экспертлар томонидан халқаро нормалар асосида ишлаб чиқилган муҳим моддаларни олиб ташлаган ёки таҳрир қилган ҳолда тақдим этди.
Адлия вазирлиги томонидан тақдим этилган қонун лойиҳасининг қисқартирилган вариантида нима хато, қандай моддалар кесиб ташланган ва эълон қилинган лойиҳага қандай қўшимчалар керак?
Тўлиқ матн сайтимизда: https://nemolchi.uz/uz/adlija-vazirligi-oiladagi-z-ravonlikni-kriminallashtirishga-arshimi/
————————————
⠀
Уй золимлари билан яшайдиган аёллар ва болалар мунтазам калтаклашдан, бутун оиланинг руҳиятини бузадиган зўравонликдан ҳимояга муҳтож. Фақат криминаллаштириш ва тажовузкорларга қарши курашнинг қатъий чоралари натижа беради.
⠀
Сиз ҳам қонун лойиҳаси муҳокамасида иштирок этинг ва уй зўравонлиги криминаллаштирилишини талаб қилинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/75074
⠀
Нигина Худайбергенова
⠀
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
#Фикр
Кеча Ютубда бир клип кўриб қолдим: Қиз қизил кўйлак кийган, ҳамма унга маҳлиё, йигити эса унга маҳлиё бўлган ҳар бир йигит билан уришиб, оғзи-бурнини қонга белаяпти. Калтакланган бировнинг таниши 102 га қўнғироқ қиляпти, муштумзўрни сўроқ қилишяпти, калтак еган ўйнамакўз эса охирида «инсофга келиб» қолиб, кечириб юборяпти. Қиз йигитнинг рашкчилигидан ғурурланиб, камига «Бу кўйлакни бошқа киймайман!» - деяпти. Ашул(л)ачи куйлаяпти: «Шу кўйлагингни кийишдан аввал мени ўйладингми, мендан сўрадингми, (б)ла-(б)ла-(б)ла... (Сенинг нима ишинг бор, ўзига ёққан кийимини кияди-да! Ўзингам кийиб чиққан кийиминг ҳаммага ёқаётгани йўқ, биров бир нима деяптими?!) Комментарийлар, «аҳа - ўхў - эҳе» кўкйўтал! «Чин муҳаббат шунақа бўлади!» «Ҳақиқий эркак рашк қилади!» ва ҳоказо ва ҳоказо.
Энди қийшиқ кўзгулар хонасидан чиқиб, жиддий кўзойнагимизни тақволсак. Зўравонликнинг навбатдаги тарғиботи ўз миссиясини ўтай оладиган потенциалда яратилган. Яъни, зўравонлик муҳаббат ва рашк билан ниқобланяпти, романтизациялаштириляпти. Бундан шаклланадиган қарашлар:
1. Мени севади, қизғаняпти. Севгисини шундай шиддатли (агрессив) намоён қилишга ўрганиб қолган, йигитлар ўзи шунақа, бироз қизиққонроқ бўлишади.
Севган инсон севгилисининг хоҳиш-истакларини, қарорларини ҳурмат қилади, истаган пайтда исталган ҳолатда шахсий чегараларини бузиб киравермайди.
2. У менга жуда эътиборли, бу эътибор эвазига итоаткор бўлиб, унинг айтганларини бажаришим шарт. Ўша кўйлакни кийма, дедими, демак, киймаслигим, у ўрнатган чегарадан чиқмаслигим керак.
Ўзбекистонда озодликни чеклашга масъул органлар бор ва бу ҳолат қонуний асос бўлгандагина амалга оширилади. Шунингдек, бирор бир ташкилот ўз ходимларидан (жинсидан қатъий назар!) муайян тартибда дресс-код талаб қилиши мумкин. Улардан ташқари бирор (жисмоний) шахс бошқа бир (жисмоний) шахсдан у ёки бу кийимни киймасликни талаб қилиши мумкин эмас. Бунга ҳеч қандай қонуний асос йўқ!
3. Рашк сабаб кимнидир урса, калтакласа бўлади. Вазият ойдинлашса, ҳаммаси изига тушиб кетади. Ахир у - қаҳрамон!
Яна қонунчиликка қайтадиган бўлсак, ҳеч ким, бунга жиддий асоси бўлган тақдирдаям, бировга қўл кўтариши мумкин эмас. (Шу жойда P/s: Клипдаги муштумзўр қилган зўравонлиги учун ҳеч йўқса 15 сутка ўтириб чиққанини, қиз эса якунда узун ва ёпиқроқ кийимда келса-ю, яна кимдир унга термулиб қолганини кўрсатишса, бир ўқ билан икки қуённи урган бўлишарди. Биринчидан, қонунлар ишлашини ва иккинчидан, киши қандай кийимда экани атрофдагиларнинг хулқ-атворига таъсир кўрсатмаслигини. Яъни, киши ўз «қозони»да борини «чўмичи»га чиқаради!)
Хулосаи калом, ашул(л)а ҳам, клип ҳам зўравонлик, абьюз ва манипуляция намойишидан бошқа нарса эмас. Қизалоқчалар, мабодо сизларнинг ҳам йигитингиз рашк сабаб бирортасини уриб/ўлдириб қўйса, мени севганидан шундай қилди, деб керилишга шошилманг. Келажакда шу калтакланганлар сафига сиз ўзингиз ҳам тушиб қолишингиз эҳтимолдан ҳоли эмас.
© Гапира Қочдиева
«Юзма-юз» лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони бизнес-консультант Малика Шарипова. У замонавий ўзбек аёли қандай бўлиши кераклигига тирик мисол. Ўзини турли соҳаларда синаб кўрган ва бизнес соҳасида катта муваффақиятларга эришган.
Маликанинг шахсий компанияси бор ва у бошқа корпорацияларга консультация беради.
Видео: https://youtu.be/JAX3HhmCw44
Юзма-юз – Хотин-қизларни руҳлантириш ва мотивация бериш лойиҳаси. Унинг асосий мақсади муваффақият ҳар хил бўлиши мумкинлиги ва унга ҳамма эришолишини кўрсатиш. Бу учун эса, иложи борича турли соҳа, ҳикоя ва тақдирларга эга бўлган хотин-қизларни олиб чиқиш.
Лойиҳа “Profsoyuz” ПР-агентлиги томонидан яратилган.
#СукутСақлама #гендертенглик #аёллар
#Биласизми
❗️ Аёлни эрга тегишга ёки никоҳда яшашни давом эттиришга мажбур қилиш ёхуд аёлнинг эркига хилоф равишда у билан никоҳда бўлиш учун ўғрилаш, шунингдек, аёлнинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:
🔸БҲМнинг 25 бараваригача (7,5 млн сўмгача) миқдорда жарима;
🔸360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
🔸3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
🔸1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
🔸3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Алишер ака Қодиров аёллар иш соатини қисқартириш кераклиги ҳақида пост қилибди. Аёлларнинг иш соатларини қисқартириш хато деб ўйлайман. Бу энг аввало аёллар учун зарарли қарор бўлади ва ишлашни хоҳлайдиган аёллар учун муаммога айланади.
Вазиятга иш берувчи томондан қараб кўринг, унда тўлиқ иш соатига эркак ходимни олиш ёки кунига икки соат кам ишлайдиган аёл ходимни ишга олиш. Танлов ўз-ўзидан эркак ходимга тўхтайди. Шу учун ҳам бу таклиф якунда аёллар вазиятини яхшилаш ўрнига, уларга иш топишда катта муаммо яратиши мумкин.
Алишер Қодиров (Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикер ўринбосари) оилали аёлларнинг иш кунини 2 соатга қисқартиришни таклиф қилибди (ишга бир соат кечроқ келиш ва иш вақтидан бир соат вақтлироқ кетиш).
Бу нимага керак? Аёл уй ишларини кўпроқ бажариши учунми? Ёки аксинча уни бу йўл билан ҳимоя қилиш учунми? Бу унинг иш ҳақига қандай таъсир қилади? Раҳбарлар аёлларни ишга олармикан кейин? Лавозим вазифалари қандай тақсимланади? Ҳамкасблари томонидан жинс бўйича камситилишга учрамайдими?.
Аёллар учун қисқартирилган иш куни шундоғам қонунчиликда кўзда тутилган. Иш берувчи қуйидаги ходимлар илтимосига кўра тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга мажбур:
▫️ҳомиладор аёллар;
▫️14 ёшга тўлмаган боласи (16 ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёллар, ҳомийлигида шундай боласи бор аёллар.
Тўлиқсиз иш вақтида ишлаш ходимнинг йиллик асосий меҳнат таътили муддатини, меҳнат стажини ҳисоблашни ҳамда бошқа меҳнат ҳуқуқларини бирон бир тарзда чеклашга асос бўлмайди ва ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.
Қодиров, шунингдек, бундай иш тартиби аёлларга болани мактабгача таълим муассасасидан ўз вақтида олиб кетиш имконини беришини таъкидлайди. Бўлмаса у мактабгача ёшдаги боласи бўлган ота-онага (она ёки ота) иш вақтини қисқартиришни таклиф қилсин.
Ёки боғчаларда навбатчи гуруҳлар ташкил қилинишини таклиф қилсин. Улар 19.00 ёки 20.00 гача ишласин, масалан.
Лекин афсуски, унга мартаба зинапоясига қийинчилик билан чиқаётган аёлнинг иш вақтини қисқартиришни ва энг яхши ҳолатда энг паст лавозимларга тайинланишига олиб келувчи таклифни бериш осонроқ.
#СукутСақлама #гендертенглик #аёллар
Тошкентлик 47 ёшли эркак 6 ёшли қизчага нисбатан зўравонлик содир этмоқчи бўлгани учун 10 йил қамоқ жазосини олди
2022 йилнинг 7 ноябрь куни ёзги таътил пайти ёши катта эркак ёш қизчани алдов йўли билан подъездга чақириб, уни қучоқлаб, кейин лабидан ўпгани, сўнг у билан 1 ва 2 қават ўртасидаги йўлакка кўтарилиб, яна ўпишни бошлагани, унинг эгнидаги шортик ва трусикларини ечиб, жинсий аъзоларини ушлагани, бунда бармоғини орқа авратига тиқишга ҳаракат қилгани, қизча бақирмаслиги учун оғзини қўли билан ёпгани, шу пайт қўшнилардан кимдир эшикни ёпади, эркак қизчани кийинтириб, 10 гача санаб, кейин кўчага чиқишини айтгани ҳақида ёзган эдик.
Қизча дарҳол бўлган воқеа ҳақида онасига айтади, она эса ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилди, эркак тезкор топилди. Тергов пайти эркак бир неча бор кўрсатмаларини ўзгартиради. Психологик экспертиза қизча рост гапираётганини тасдиқлади.
Ўзбекистон Олий суди матбуот котиби Азиз Абидовнинг Nemolchi.uz лойиҳасига маълум қилишича, 2022 йил 22 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман суди Р.Ш. (1975 й.т.) ни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 119-моддалари (Жинсий эҳтиёжларни ғайритабиий шаклда мажбуран қондириш) билан жиноят содир этганликда айбдор деб топди. Судланувчи Жиноят кодексининг 25-моддаси 4-қисми, 119-қисми асосида ушбу кодекснинг 57-моддасини қўллаган ҳолда 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди. Жазони ўташ умумий режимдаги колонияларда белгиланди. Биринчи инстанция судининг қарори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда апелляция ва протест келтирилиши мумкин.
#СукутСақлама #Қонунлар #Болалар
O'zbekistonda ayollar va korrupsiya
O‘zbekiston mehnat bozoridagi gender tengsizlik ayollarning davlat xizmatlari sohasida qaror qabul qilish jarayonlarida ishtirok etish qobiliyatini susaytiradi. Bilmizki, ayollar erkaklarga qarganda korruptsiyaga moilligi pastroqdir. Jinoyat statistikasi shuni ko'rsatadiki, ayollar xavf-xatarga, shu jumladan korruptsiyaga oid huquqbuzarliklarga moyil emas.
Ivonne Corcoran-Nantes tomonidan olib borilgan tadqiqot shuni ko'rsatdiki, Markaziy Osiyo ayollari korruptsiyani ko'proq tanqid qiladi va unga kamroq aralashadi.
Ayollar arsenali nimalar bilan boyitilgan va ular korruptsiyani nima sabbadan jilovlay oladi?
Bu va boshqa savollarga javobni mening navbatdagi maqolamdan bilib olishingiz mumkin. Qiziqarli material bilan bu yerda tanishib chiqishingiz mumkin.
Foto: cripo.com.ua
Вояга етмаган бир қизнинг онаси ёзмоқда. Унинг қизига нотаниш бола унинг шаънини таҳқирловчи хабарлар юборган. Аёл ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилди: болани бир сутка ичида топишди. Бола қизни танимайди, эҳтимол, тасодифий рақамни терган. Ички ишлар органи ходими унга бир кун давомида хабар ёзган, бола уни ҳам ҳақорат қилган.
Бола қиздан жуда узоқ ҳудудда яшовчи 10-синф ўқувчиси бўлиб чиқди. У вояга етмаган бўлгани учун унинг отасини жаримага тортишди, бола билан эса суҳбат ўтказилди.
Аввалига у қиз алдаётганини билдирди, гўёки қиз ўзи унга биринчи ёзган. Лекин қизнинг онаси телефондаги барча ёзишмаларни компаниядан олишини айтганида қўрқиб қолди. Бола умуман ҳатти-ҳаракатларининг нотўғрилигини тушунаётгани йўқ, шунчаки омади чопмаган деб ҳисоблайди. Кўринишидан у бу ишни биринчи марта қилаётгани йўқ, лекин унинг устидан ҳали ариза билан чиқишмаган. Уни тутиб олишганида аввалига телефонини бузиб қўйгани, кейин йўқотганини пеш қилди. Шунда ҳеч ким ҳеч нарсани исботлай олмайди деб ўйлаган, чоғи.
Илтимос, шундай ҳолатларда скриншотларни сақлаб қўйинг, сукут сақламанг ва ички ишлар органларига ўз вақтида мурожаат қилинг! Болаларга бундай ҳатти-ҳаракатлар нотўғри экани, органларга мурожаат қилиб, бундай ҳолатлар учун жазолаш кераклигини кўрсатинг! Қизнинг онаси мазкур ишни юритган Наманган вилоят Учқўрғон тумани лейтенанти Жасур Эргашевга ўз миннатдорлигини билдиради.
#СукутСақлама #Болалар #Қонунлар
2023 йилнинг 11 январ куни “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Фаоллар айбдор шахс томонидан вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий зўравонлик жинояти содир этилган тақдирда, болалар билан боғлиқ муайян лавозимларни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан умрбод маҳрум қилиш мажбурий шарт бўлиши керак деб ҳисоблайди. Айнан айбдор шахснинг ҳуқуқларининг бундай чекланиши айбдорнинг бундай жиноятларни келгусида яна содир этиши эҳтимоллигининг олдини олиши мумкин. Бундай тақиқ айбдор шахс вояга етмаган шахс билан бевосита алоқада бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай лавозимни эгаллашга ёки ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга тааллуқли бўлиши керак. Ўзбекистон Жиноят кодексида ҳуқуқдан умрбод маҳрум қилиш институти ҳали мавжуд эмас, шунинг учун уни Жиноят кодексининг 45-моддасига фақат вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик қилиш билан боғлиқ муайян жиноий таркибларга нисбатан киритиш тавсия этилган эди. Бундай чекловлар жаҳон амалиётида бор. Афсуски, Адлия вазирлиги томонидан тақдим этилаётган Қонун лойиҳасида бу модда бутунлай чиқариб ташланган.
Вояга етмаган мактаб ўқувчиларга нисбатан уятсиз ҳатти-ҳаракатлар қилган ўша мактаб психологи 2 йил қамоқ жазосини олганди. Ўша одам бирон ўқув марказига ишга кириши ёки якка тартибда консультациялар билан шуғулланиши мумкин. Қонун бугунги кунда буни тақиқламайди. Ўзбекистонда педофиллар очиқ реестри ҳам йўқ. Сизнинг қўшнингиз қачондир вояга етмаган боланинг номусига текканини билмайсиз ҳам...
#СукутСақлама #Болалар #Қонунлар
#КунРақами
2022 йилда Ўзбекистонда 469 нафар одам вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик учун жазога тортилган.
Улардан 23 нафари — 14 ёшга етмаган шахснинг номусига теккан (ЎзР ЖК 118-модда 4 қисми), ва ундан тўрт баробар кўпи — 99 нафари — ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш (ЎзР ЖК 119-м 4-қ) ҳолатлари.
249 нафар шахс 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилгани учун жазога тортилган (ЎзР ЖК 128-м).
7 нафар шахс Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилгани учун жазога тортилган (ЎзР ЖК 128-1-м.).
91 нафар шахс Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилгани учун жазоланган (ЎзР ЖК 129-м.).
*Ўзбекистон Олий суди Ахборот хизмати маълумотлари асосида тайёрланди
#СукутСақлама #Болалар #Қонунлар
Самарқандлик Навбаҳор Ҳамидова бокс бўйича Осиё чемпиони бўлди
Самарқанд давлат университетининг 2 нафар талабаси бокс бўйича Тайландда ўтказилаётган Осиё чемпионатида олтин медал учун рингга кўтарилди.
-66 кг. вазн тоифасида Навбаҳор Ҳамидова Мўғулистон вакиласи Сесегдари Мягмарсуренга қарши баҳсда ғалаба қозониб олтин медални қўлга киритди.
-57 кг. вазн тоифасида Ситора Турдибекова эса яна бир Мўғулистон вакиласи Золжаргал Баттурга қарши рингга чиқиб кумуш медал билан мусобақадаги иштирокини якунлади.
#СукутСақлама #СпортдаАёллар
Кеча АҚШ элчиси Жонатан Хеник АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси томонидан Ўзбекистондаги аёллар ва қизлар учун ўзини ўзи ҳимоя қилиш курс қатнашчиларини уни муваффақиятли тугатганлари билан табриклади. Тақдирлаш маросимида 57 нафар иштирокчига сертификат ва кубоклар топширилди.
#СукутСақлама #Болалар #Аёллар
24 январь - Халқаро таълим куни 👨🎓👩🎓
Ўзбекистода 36.074.233 аҳолидан 17.921.679 нафари аёллар.
Кейинчалик шундай ибораларни кўпроқ эшитишни хоҳлаймиз:
"Ўқиб - олим бўл!", "Қиз бола ҳам юрт ривожига катта ҳисса қўшади", "Сарпа йиққунча билим йиғ".
Бугунги кунда аёлларни турли соҳаларда учратиш мумкин: илм-фан, таълим, саноат, ҳарбий иш, тадбиркорлик.
Халқаро таълим куни муборак 🥳
@SukhbatTime
#СукутСақлама #Таълим #ГендерТенглик
Масс Медиа фонди директори Нозима Давлетова ўз аккаунтида ёзмоқда:
Мен жамиятдаги тараққиётга қарши бўлган одам, ҳатто амалдорни ҳам билмайман.
Ҳар бир инсон қонун устуворлиги, ўз ҳуқуқлари ҳурмат қилинишини хоҳлайди.
Атрофида тоза кўчалар ва очиқ чеҳрали инсонлар бўлишини хоҳлайди.
Одамларнинг қорни тўқ, болалар соғлом бўлишини истайди.
Аммо хотин-қизлар ҳуқуқлари масаласига келганда тўн тескари кийилади.
Аёллар мавзусини йўққа чиқариш мумкин: “ўзинг айбдорсан”, “нимага туғаверасан", “нимага туғмайсан”, “нима кийб олгансан/нимага киймадинг".
Бунчалик кўп қуруқ муҳокама қилинган бирорта ўткир ижтимоий мавзу бўлмаса керак.
Шу билан бирга, аёлларнинг мавқеи жамиятнинг иқтисодий ҳаётийлиги ва ижтимоий барқарорликнинг асосий кўрсаткичларидан биридир.
Бу режим дунёвийлигининг мустаҳкамлиги кўрсаткичларидан биридир.
Ахир, бу миллий хавфсизлик масаласи-ку.
Бу ёш авлод ва фарзандларимиз саломатлиги масаласидир.
- Сизни калтаклашганда нима ҳис қилдингиз?
Алам, оғриқ, ғазаб? Аёл ҳам худди шундай ҳис қилади. Қолгани хом хаёл.
- Боланинг мияси ўзи бошидан кечираётган зўравонликни таҳлил қила олмайди. Психикаси синади. Биз эса соғлом жамият хоҳлаймиз. Қолганлари фантазия.
- Failed states деб аталадиган давлатларда жаҳолатга қулаш аёл мавзуси билан бошланди ва шу мавзуда тугайди. Эрон мисолида қонли режимнинг ёриқларига ҳал қилувчи зарба бераётганлар аёллар эканини кўришимиз мумкин.
...Оиладаги зўравонлик жиноий жавобгарликка тортилиши керак. Бугун.
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #Фикр
Бугун Сенатда ННТ, давлат идоралари ва фаоллар иштирокида оиладаги зўравонлик тўғрисидаги қонуннинг жамоатчилик муҳокамаси ўтказилади.
Қисқача ўз фикримни билдираман.
Оиладаги зўравонлик учун жиноий жазо тайинламагунича, ушбу жиноятга давлатнинг муносабати Жиноят кодексида аниқ акс этмагунича, бир жойда қотиб тураверамиз.
Бусиз бошқа ҳеч нима ёрдам беролмайди, юзаки чоралар ҳам, энг илғор гендер лойиҳалари ҳам, қуруқ гап билан тарбиялашга уринишлар ҳам.
Олдин аёллар олдидаги масъулиятни белгилаган ҳолда, уларни ҳимояловчи Қонун жорий этилиши зарур. Қолгани кейин бўлади.
Ҳар бир жамиятда бўлгани каби бизнинг жамиятимизда ҳам кўп ҳам очиқланмайдиган мавзулар бор. Мавҳумлик эса, албатта, ўз изидан тушунмовчиликлар, баъзан эса нотўғри ҳаракатларни келтириб чиқаради. Айниқса, тиббиётга оид мавзуларда.
Бугунги мақолада ана шундай одатда ёпиқ қолиб кетадиган мавзулардан бири — климакс тўғрисида журналистимиз Гулираъно Мусаева соҳа мутахассиси, тажрибали гинеколог Дилдора Мамадалиева билан суҳбатлашади.
http://uz.hook.report/2023/01/menopauza/
/channel/uzhookreport
Аборт селектив эканлигини қандай аниқлаш мумкин?
⠀
Селектив абортни бошқа абортлардан фарқлаш қийин. Бу амалиётнинг мамлакатда кенг тарқалганлигини билвосита туғилиш статистикаси орқали кўрсатиш мумкин. Ҳар 100 қизга 102-105 ўғил туғилиши меъёр ҳисобланади. Ҳар бир жинсдаги абортлар статистикаси асосида яна бир тахмин қилиш мумкин.
⠀
Мисол учун, 2001 йилда тадқиқотчи Чу Жунҳонг Марказий Хитойнинг 12 қишлоғидаги аёллар билан суҳбат ўтказди. Маълум бўлишича, аёллар 25 фоиз ҳолатда қиз жинсидаги ҳомилани, 1,6 фоиз ҳолатда эса ўғил жинсидаги ҳомилани туширган.
⠀
Антрополог Лила Уилсон 1978 йилги экспедиция натижаларини тўплади ва дунёнинг ҳар бир бурчагида қиз жинсига мансуб чақалоқлар ўлими содир бўлаётганини айтди. Бошқа тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бу амалиёт туфайли Осиёда 100 миллиондан ортиқ қиз жинсидаги гўдаклар "йўқолиб кетган". Хитой ва Ҳиндистон қизларни ўлдириш энг кенг тарқалган мамлакатлар бўлиб, мутахассисларнинг асосий сабаб этиб келтиришича, қизларга сеп йиғиш жуда қимматга тушганини кўрсатишган. Хитой ҳатто 2000 йиллик шафқатсиз қотилликларни, асосан, чақалоқларни чўктириш орқали содир этиш тарихига эга. Бундан ташқари, исталмаган қизлар бўғилиб ўлдирилиши ёки очликдан ўлиши мумкин эди.
⠀
Хитой айни пайтда дунёдаги аҳолиси энг кўп давлатдир. Аммо 2030 йилга келиб, статистик таҳлилларга кўра, Ҳиндистон унинг ўрнини эгаллайди. Ва демографик инқирознинг сабабларидан бири 1982 йилда Конституцияга киритилган ва фақат 2015 йилда бекор қилинган "Бир оилага - бир бола" сиёсати ва селектив абортлардир. Шу давр мобайнида 22,5 миллион қиз селектив аборт қилиш натижасида ўлдирилган, солиштириш учун бу Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпини ташкил этади.
⠀
Феруза Сулаймонова тайёрлади
⠀
#СукутСақлама #аборт #аёллар #гендеркамситиш
#Ўқувчилардан
Илтимос, менга тўғри йўл кўрсатинглар. 2021 йил турмушга чиқдим. Турмуш қуришдан аввал эрим 2 йил онами кўндиролмади. Ота-онам унга мени узатишни хоҳлашмади, чунки эрим 2 та боласи бор, ажрашган эди. Лекин ота-онамни кўндириб тўйимиз бўлди.
Загсга ариза бергандик, лекин ўтадиган куни мени ЗАГСга олиб бормади. Тўйимиздан кейин эримнинг асл юзини кўрдим. Ҳар куни эрталаб жанжал қилиб, уриб жаҳл қилиб кетарди ишга. Ойлар ўтди, чидадим. Орада 2 та ҳомилам нобуд бўлди. Кейин билсам, собиқ аели билан ярашиш, уни қайтариш учун менга уйланган экан.
Орадан вақт ўтди, бошқа чидолмадим, уруш жанжал калтакларга. Уйга кетдим. 2 ой ўз оиламда яшадим, лекин келиб яна товба қилдим, деб сўз бериб олиб кетди. Боришим билан ҳомиладор бўлдим. Лекин собиқ аёли унга мен қайтиб келганим учун болаларини кўрсатмасдан жазолади.
Шу сабабли эрим келиб, мени дўппослай кетди. Ҳомилам яна нобуд бўлди. Роддомда аборт қилиб олишди, фарзандларим иккита экан. Эрим хабар ҳам олмасдан ташлаб қўйди. Собиқ аёлини қайтаришга кетганини эшитдим. Врачим инфекция борлигини, анализлар топширишим кераклигини айтди. Анализларим ҳаммаси ижобий чикди.
Эрим эса бўлган ишларда мени айблаб, уйдан ҳайдаб юборди. Куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилди. Уйга қайтиб келдим, бошқа чидомаслигим, соғлигим ёмонлашгани учун эримжан жавобимни сўрадим
Эрим ўзи мени ҳижобга киритиб, намоз ўқишларни ўргатди-ю, ўзининг бундай ҳаракатларини нима деб тушунишим керак...
===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
___
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан
Саудия Арабистонининг аёл элчилари: Қироллик юзига айланган 5 аёл ҳақида
Саудия Арабистони сўнгги йилларда мамлакатдаги аёлларга кенгроқ имкониятлар тақдим этиш бўйича катта ютуқларга эришди. Бу саъй-ҳаракатлар валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг қиролликдаги аёлларнинг мавқеини ошириш ва тенг имкониятларни тақдим этишга қаратилган Vision 2030 ташаббуси доирасида амалга ошмоқда.
1. Малика Рима бинт Бандар Ал Сауд 2019 йилда Саудия Арабистонининг биринчи аёл элчиси бўлди, ўшанда валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон қирол ўринбосари сифатида қироллик фармони билан уни АҚШда элчи этиб тайинлади. У, шунингдек, Оммавий иштирок федерацияси президенти бўлиб, Саудия Арабистонида мулти спорт федерациясини бошқарган биринчи аёл ҳисобланади.
2. Амал Яҳё ал-Моаллими 2020 йилда Саудия Арабистонининг Норвегиядаги элчиси этиб тайинланди ва бу билан Қиролликнинг иккинчи аёл элчисига айланди. 2019 йилда Саудия Арабистони Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясида ташкилотлар ва халқаро ҳамкорлик бўйича бош директор лавозимида ишлаган. Бундан аввал у Саудиядаги Қирол Абдулазиз номидаги Миллий мулоқот маркази бош котибининг ёрдамчиси бўлган.
3. Инас ал-Шаҳван 2021 йил апрель ойида Саудия Арабистонининг Швеция ва Исландиядаги элчиси сифатида фаолият олиб борган. У қироллик вакили этиб тайинланган учинчи саудиялик аёлдир. Ал-Шаҳван Австралия университетида халқаро муносабатлар бўйича магистр даражасига, шунингдек Гарвард университетининг Ривожланаётган етакчилик дастури сертификатига эга. 2007 йилда ал-Шаҳван Ташқи ишлар вазирлигида дипломатик корпусдан элчи бўлган биринчи аёл бўлди.ТИВнинг сиёсий ва иқтисодий масалалар бўйича департаментида бўлим мудири лавозимини эгаллаган биринчи аёл ҳисобланади.
4. Ҳаифа ал-Жадеа 2023 йил 3 январда Қиролликнинг Европа Иттифоқи ва Атом энергияси бўйича Европа ҳамжамиятидаги элчиси ва миссияси раҳбари этиб тайинланди. У Саудия тадқиқот ва медиа гуруҳи ижрочи гуруҳининг саккиз аъзосидан бири ва «SRMG Think» компаниясининг бош директори бўлган. Элчи Саудия Арабистонининг 2030 йилга мўлжалланган Vision дастури доирасидаги ташаббуслар устида ишлаш учун Ар-Риёдга кўчиб ўтишдан олдин Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Террорга қарши кураш марказида ишлаган.
5. Нисрин бинт Ҳамад ал-Шибел Саудия Арабистонининг Финляндиядаги элчиси этиб 2023 йил 3 январь куни ал-Ямама саройида тайинланди. У қирол Салмон бин Абдулазиз ҳузурида қасамёд қилган. Қасамёд маросимидан сўнг янги тайинланган элчи ўзининг расмий Twitter саҳифасида қиролга миннатдорлик билдирган. «Қирол Салмон бин Абдулазиз Ал Сауд ва валиаҳд шаҳзода олийларига юксак ишонч учун ўз миннатдорлигимни билдираман. Уларнинг мақсадларини рўёбга чиқариш ва ишимни тўлиқ бажаришим учун Ундан ёрдам сўрайман. Шунингдек, ташқи ишлар вазирлигига қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдираман», — деб ёзган у.
Манба.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг Исроил давлатига Фавқулодда ва Мухтор элчиси Феруза Юлдашевна Махмудова ҳозирча ягона аёл элчидир.
#СукутСақлама #гендертенглик
Nimaga Oʻzbekistonda koʻpchilik feminizmni yomon koʻradi?
Feminizmning asl ma’nosi, bizda ayollar qadri va soʻnggi kunlarda ayollarga nisbatan zoʻravonlikning ortib borayotgani haqida
👉🏼 @subektiv_uz & @kunduziy
#Ўқувчилардан
Ҳар қайси қиз болалигида, ўсмирлигида, балоғатга етганда, оилали аёл бўлганда ҳам тажовузга учрайди. Айниқса болаликдагиси даҳшатли бўлади.
Шундай ҳолат натижасида ички қурқув, эркакларга нафрат уйғонади. Беихтиёр хотираларимга қайтдим.
10 ёшимда бир куни дугонам сенга мушукча олиб келиб бераман, деди. Мен мушукларни жуда ҳам яхши кўрардим. Мактабда 2-сменада ўқирдим, дарсдан кейин келишилган жойга бордим - овлоқ жой эди.
Кутиб турдим, анча пайт дугонам келавермади. Бир вақт иккита ўсмир бола менга узоқдан қараб кела бошлади, яқинлашганда эса уларнинг гапини эшитдим, "Нечанчи синфга ўхшайди?","тегиниб кўрса бўлармикан". Эътибор бермадим. Рўпарамга келиб, бир бермайсанми, деди тиржайиб. Шундай деб қўлини оёқлариб орасига тиқди. Сумкам билан урдим, таъсир қилмади, баттар кулди икковлашиб.
Мен ҳар хил кучалардан айланиб қочдим, бир вақт яна рўпарамдан чиқди. Устимга бостириб келарди. Қаттиқ қўрқиб бақириб, дод солиб йиғлардим, оёқ қўлим титрарди. Одамлар ўтиб кетаётганди, уринглар мана буларни, мени қуймаяпти дердим, лекин одамлар бир қараб ўтиб кетаверарди. Бир амаллаб қочиб қутулдим. Ота-онамга айтишга қўрққанман. Бу хотираларни ва қўрқувни унутиш анча қийин бўлди. Шу ҳолат таъсирида руҳиятим бузилган. Барча эркаклар, ўғил болалар тажовузкор бўлади, деб ўйлаганман ва улардан нафратланганман...
===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
___
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан
❓Нега қурбонлар кетмайди?
Уй зўравонлиги қурбони зўравонни тарк этмаяптими, – демак унга бу шароит ёқяпти, деган фикрни кўп учратамиз. Бу асло ундай эмас.
Қурбонлар кетмаслигига сабаблар карточкаларимизда👆👆👆
Мазкур карточкаларни аввал ҳам берганмиз, сўнгги аноним постларга шарҳларда яна зўравонлик қурбонлари обуначиларимиз томонидан турли баҳсларга сабаб бўлаётгани боис эслатиб ўтишни жоиз топдик.
___
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Аёллар #ЗўравонликкаЙўқДеймиз