sukutsaqlama | Неотсортированное

Telegram-канал sukutsaqlama - Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

2427

18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа. https://www.facebook.com/SukutSaqlama/ Ҳикоянгизни аноним юборинг: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Подписаться на канал

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Селектив аборт нима?

Селектив аборт - бу абортнинг камситувчи тури бўлиб, ота-оналар маълум бир жинсдаги эмбриондан, кўпинча қиз бўлиши айтилаётган ҳомиладан қутулишади. Бу амалиёт Марказий, Жанубий ва Шимолий Осиё, шунингдек, Кавказорти давлатларида демографик инқирозга олиб келди.
Бундай амалиёт аёлларнинг репродуктив ҳуқуқларини бузиш ва уларнинг жамиятдаги мавқеини пасайтириш сифатида баҳоланади. 2011 йилда Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси резолюция қабул қилди. Ҳужжатда селектив аборт туғилмаган болага нисбатан зўравонлик сифатида эмас, балки ҳомиладор аёлга нисбатан психологик зўравонлик шакли деб аталади.

Селектив аборт сабаблари

Кўплаб патриархал мамлакатларда ўғил болалар қизлардан кўра кўпроқ орзу қилинади. Ўғил фарзанд туғилиши ғурур саналади: вояга етган ўғил қариган ота-онасига ғамхўрлик қилади, уларнинг оиласида асосий даромад манбаи бўлади, кейин эса фамилия давомчиси бўлади. Қиз эса, аксинча, турмушга чиқади ва бошқа оилага кетади, шунинг учун ҳам баъзи қизлар туғилганданоқ бегонадек қабул қилиниб, уларни келажак ҳаётга тайёрлашади. Кўпинча оила бюджетидан инвестициялар, биринчи навбатда, ўғилларни тарбиялаш ва ривожлантиришга йўналтирилади, чунки улар боқувчига айланиши керак.

Феруза Сулаймонова тайёрлади

#СукутСақлама #аборт #Аёллар #гендеркамситиш

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Bilasizmi

Қайси ҳолатларда 3 ёшга тўлмаган фарзандли онани иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатиш мумкин?

Янги Меҳнат кодексига (100-модда) мувофиқ:

а) ташкилотни ўз муассисларининг ёки таъсис ҳужжатлари билан юридик шахс органининг қарори билан ёки якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолияти тугатилса;

б) ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини мунтазам бузиб келса;

c) ходимнинг ўз мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузса;

✅Амалдаги тартибга кўра, 3 ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатилмайди ва меҳнат шартномаси бекор қилинмайди.

Мурожаат учун: @TDYU_Yuridik_klinika_bot

#СукутСақлама #SukutSaqlama #қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Нохуш хабар: Самарқанддаги "Раҳмдиллик" маркази асосчиси ва хирург Бибисора Орипованинг синглиси Қаршидаги шифохонада портлашдан сўнг вафот этди. Фожеа 2022 йилнинг 24 декабрь куни содир бўлган. 74 ёшли Ойсара Орипова 80 % куйиш олган.

Kun uz нинг Бибисора Ориповага таяниб хабар беришича, портлашдан бир неча кун аввал шифохона маъмурияти шаҳар газ идорасидан рухсат олмасдан у ерда газ билан боғлиқ қандайдир ишлар қилган. Оқибатда эскириб, яроқсиз ҳолга келган қувурдан газ чиқа бошлаган. Бу ҳолатни Ойсара Орипова ва унинг эри боргунча шифохона раҳбарияти ва маъмурияти ҳам билган, аммо бартараф этиш чораларини кўрмаган.

«Менинг синглим кимнингдир масъулиятсизлиги туфайли вафот этди. Унинг эри ҳам даволанмоқда. Шифохонада газ сизиб чиқишига масъул мутасаддилар ва синглисининг ўлимига сабабчи бўлган шахсларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан текширув олиб борилаётгани ҳақида маълумотга эга эмасман» – қўшимча қилди Бибисора Орипова.

Nemolchi.uz таҳририяти марҳуманинг яқинларига ўз таъзиясини билдиради. Бу фожеали ҳолат юзасидан ҳар томонлама текширув ўтказилиб, айбдорлар жазоланишига умид қилиб қоламиз.

#АдолатТалабҚиламиз #СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#ўқувчилардан

Мен турмуш ўртоғим билан ажрашмоқчиман. 7 ойдан бери отам уйидаман. Судга ариза топширганман, бизга 6 ой муддат беришди. 15 январь куни иккинчи суд бўлиши керак.

Турмуш ўртоғим 3 ёшли ўғлимни олиб йўйган, кўрсатмаяпти. Ўғлимга чет элга чикиб кетиш учун ҳужжат қилиб беришимни сўраяпти. Бир марта автостанцияда ушлаб олиб урип кетган, ички ишлар ходимлари зўрға қутқариб қолишган.

Яқинда мен ишдалигимда уйга қайнотам келибди, ўғлимни уларга васийлик расмийлаштиришимни ва оналик ҳуқуқидан воз кечишим кераклигини айтибди. Агар шундай қилсам эрим ажрашишга рози бўлармиш. Онам мени рози бўлмаслигимни айтган экан, қайнотам уйдан чикиб кетаётганида қизизнгизни ўлдириб кетса, ҳафа бўлманг деган экан.

Онам "сен менга кераксан, отказной ёзиб берақол" деяптилар. Мен ўғлимдан воз кечишни истамайман, ўзи ўғлимни соғиниб, зўрға чидаб юрибман.

Нима қилишни, кимга мурожаат қилишни билмай бошим қотди. Кўчада юришга ҳам қўрқиб қолдим, ўзи эрим билан бирга яшаб юрганимизда ҳар доим "мени ташлаб кетсанг, сени ўлдириб кетаман" дерди. Илтимос, ёрдам беринглар.

===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

‼️Лойиҳадан: Аноним, ҳуқуқий маслаҳат олиш учун Телеграм ботимизга ёзишингиз мумкин: nemolchilaw_bot
_______
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Жинсий зўравонлик - тизимли муаммо. Давоми

Муҳбир Анастасия Саидмахмудованинг психолог Татьяна Журавлёва билан суҳбати.

«Болалар мастурбацияси табиий жараён бўлиб, у жуда кичик ёшда бошланади. Кўпинча ота-оналар бундан қўрқиб, болага бақириши мумкин. Бунда эса бола ўз танасидан уялишни ўрганади. Бунга кўп диққат қаратмасдан, боланинг 3-4 ёшли давридан ўз-ўзидан ўтиб кетади.

Агар шундай воқеа содир бўлган бўлса ва кимдир болани барча гуноҳларда айбласа, у "ўз танаси унга тегишли эмас" деган ҳулосага келади. Бу болалар ўсганда уларда гинекологик ёки урологик муаммолар, бола туғиш билан боғлиқ муаммолар учраши мумкин.

Турли ёшдаги болалар билан шахсий чегаралар ҳақида гаплашиш муҳим. Одам анатомияси ҳақида гапириб берадиган биология ўқитувчисининг педофилдан фарқи шундаки, биринчиси ўқувчиларнинг ёшига мослаштирилган стандартлаштирилган илмий маълумот беради, иккинчиси эса маълумотни бузиб, боланинг унга бўлган реакциясидан жинсий завқ олади. Бундай ҳолда, бола ўзини фойдаланилган ва ифлослангандай ҳис қилади.

#СукутСақлама #болалар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Янги йилга қандай совғаларни кутамиз?

✅Номусга тегиш ва тегажоғлик учун жазонинг кучайтирилиши

✅Уй зўравонлигини криминаллаштириш

✅Коррупцияга барҳам берилиши

✅Таълим сифатининг ошиши

✅Барча фуқаролар учун тенг имкониятлар

✅Қонун олдида ҳар кимнинг жавобгарлиги

Шарҳларда ўз тилакларингизни ёзиб қолдиринг 👇👇

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Жинсий зўравонлик - тизимли муаммо. Давоми

Муҳбир Анастасия Саидмахмудованинг психолог Татьяна Журавлёва билан суҳбати.

"Эҳтимол, баъзи катталар, болага яланғоч эркак ва аёл расмини кўрса, ҳеч нарса бўлмайди ўйлашар. Лекин аксарият ҳолларда бундай эмас.
Бола, масалан, жамоат транспортида эксгибиционистни кўрганида ёки уни бирор уятсиз ҳатти-ҳаракатларга ундаган одам "Ҳеч кимга айтма!" деса бу боланинг руҳиятига қандай таъсир қилади? Энди у бутун умри давомида уят ва айбдорликни ҳис қилади. У жиноятчига жирканч сир билан боғланган ва бўлиб ўтган воқеа ҳақида ҳеч кимга гапира олмайди.

Эксгибиционист келсак, тўғри бу зўрлаш эмас. Аммо бола бу воқеани унутолмайди ва бу ҳақда ҳеч кимга гапирмайди. Бу унинг ҳаётида оғир оқибатларга олиб келиши мумкин - ёлғизлик, муносабатлардаги муаммолар ва алалоқибат - алкоголизм. Аммо жамиятда ҳатто зўравонлик сифатида қабул қилинмаган бундай ҳолатлар кўп.

Жинсий зўравонлик пайтида бола кўпинча рефлексли тарзда эҳтиросланиб, шу билан бирга бунинг учун даҳшатли шармандаликни ҳис қилади. Ҳатто энг кичик болалар ҳам катталар уларга ифлос ниятлар билан тегса, ўзларини ғалати ҳис қилишади. Болада ҳаром нарсага тегишли бўлган жуда оғир туйғу бор, гарчи у ҳеч қачон унга нисбатан қилинган зўравонлик учун айбдор бўлмаса-да.

Зўравон боланинг жинсий чегараларини йўқ қилади ва у чегаралар ўз-ўзидан тикланмайди. Бир марта жинсий зўравонликни бошдан кечирган ва бу вақт ичида яқинларидан психологик ёрдам ва кўмак олмаган қиз ўзини ва танасини қадрлашни тўхтатади. Биринчи зўравонлик ҳодисасидан кейин яна жинсий зўравонлик қурбони бўлиш эҳтимоли бир неча бор ортади. Ва айни пайтда жамият унга: "Қанжиқ!"деб тамға қўяди ва содир бўлаётган воқеаларнинг асл сабабларини тушунмайди.

#ЗўравонликкаЙўқДеймиз #СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Аёллар иккинчи сорт бўлган жамият.

Ростан ҳам жамиятимизда аёлларга нисбатан иккинчи сорт одам каби қараш анча шаклланиб қолган. Қиз бола уйда ўтириши керак, ўқимасин, лекин ақлли бўлсин, қўл-оёғи чаққон бўлсин, лекин ортиқча гап қайтармасин деган хаёллар жамиятда шаклланиб қолган.

Консерватив модел асосида еттинчи асрга қайтмоқ истаги билан ёнаётган қатлам ҳам борган сари ошиб бормоқда. Мен Тошкентнинг Эски шаҳар қисмида яшайман ва бу ерда аёлларни иккинчи сорт деб қарайдиган одамларнинг кўпчиликни ташкил қилади.

Мана шундай қатлам шаклланганки, қиз болани ўқитишнинг ўзи иснодга тенглаштирадиган одамлар бор. Лекин биз жамият бўлиб ривожланишимиз учун айнан аёлларга йўл очиб беришимиз керак.

Айнан шу мавзуда Parda Podcast лойиҳасининг бугунги сонида Нурбек Алимов, Феруз Аллаев ва Рустам Ашуров иштирокида жуда ажойиб гап бўлибди. Бир вақт топиб албатта томоша қилинг, кўп нарса оласиз.

@bektoshkhatamov

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Жинсий зўравонлик - тизимли муаммо. Давоми

Муҳбир Анастасия Саидмахмудованинг психолог Татьяна Журавлёва билан суҳбати.

«Уч-тўрт ёшдан бошлаб, бола билан унинг соғлиғи ва хавфсизлигига тааллуқли нарсаларни гапириш керак. Боланинг танаси қадрли ва ҳеч ким болага тегишга ҳақли эмас, айниқса, трусик ва бюстгалтер (қизлар учун) остидаги интим жойларга. Ҳатто шифокор ҳам унинг ва яқин катталарнинг рухсати билан боланинг танасига тегади. Буни кўп марта тушунтириш керак. Ҳатто она ёки бошқа яқин киши ҳам, масалан, кийимларини алмаштиришдан олдин, боладан рухсат сўраши керак.

Фарзандингизга чегараларини ҳурмат қилиш маданиятини сингдиришингиз керак. Агар кимдир унинг чегараларини бузса, болани ота-онасига дарҳол хабар беришга ўргатинг. Болага бот-бот такрорланг: “Нимаики ёмон воқеа содир бўлса, менга айт. Айни дамда биз сен билан ҳафалашиб қолсак ҳам, сенга ёмон ишлар қилишга мажбур қилишган бўлса ҳам; бунинг учун кимдир қийналади ёки қамоққа тушасиз десалар ҳам; ҳаммасига сен айбдорсан дейишса ҳам".

Педофиллар “Онангга айтма, бу бизнинг сиримиз” каби гапларни айтади. Ёки: "Ҳаммаси сенинг айбинг". Болага қайта-қайта тушунтириш керак, агар кимдир бундай сўзларни айтса, бу нормал эмас. Ва, эҳтимол, айни пайтда бола гапга киради: "Нега менинг амаким бундай қилди?" Афсуски, статистика шуни кўрсатадики, болаларга нисбатан жинсий эркига қарши жиноятларнинг асосий - 4/5 қисми болага яхши таниш бўлган одамлар - оила аъзолари, қариндошлар, оилавий дўстлар, ўқитувчилар ва ҳатто шифокорлар томонидан содир этилади.

#СукутСақлама #болалар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Гўзаллик ва тиббиёт стандартлари доирасида аёл эркак фойдаланиши, эркаклар истеъмоли мезонларига мувофиқ тузилиши керак бўлган тана сифатида кўрилади. Гўзаллик идеаллари - бу эркаклар жинсий истеъмоли эҳтиёжларини қондирадиган жинсийлаштирилган аёл тасвирлари.

Эркакларнинг жинсий истеъмол объекти бўла олмаслик қўрқуви аёлларнинг доимо ўзидан норозилик ҳолатида бўлишига олиб келади, гўё улар ҳеч қачон тўлиқликка эришмайди. Мураккаблик ва эришиб бўлмайдиган идеаллар аёлларни кўрсатилган муаммонинг ечимини тобора кўпроқ моддий истеъмолда излашга мажбур қилади, улар чинакам қарам бўлиб қоладилар.

- Бастиан Олеа, социолог

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Агар бола ўта таъсирчан бўлса: ота-оналар нима қилиши керак?

Ҳар бир бола ташқи таъсирларга ўта сезувчан бўлади: масалан, таъм, ҳарорат, шовқин, катталарнинг кайфияти каби. Аммо уларнинг орасида йўргакданоқ ўта таъсирчанлари учрайди. Бундай болалар кучли ёруғлик ёки кескин товушларни ёмон кўради, териси сал тирналса ҳам шикоят қилади. Уларга шунингдек, уятчанлик, қўрқоқлик, хафа бўлиш каби хислатлар хос бўлади.

Йиғлоқи ёки аразчими, асло ранжитманг. Буни у атайлаб эътибор қаратиш учун қилмайди, балки ташқи таъсирларга жавоб беришни уддалай олмайди. Уришишнинг ўрнига фарзандингизни яхшилаб тингланг ва вазиятга бошқа томонлама қарашга ўргатинг, масалан: «Кимдир ёмон қилиқ қилдими, бунда сенинг айбинг йўқ» дея. Бу ўзини қурбон деб ҳис қилмасдан, хафаликни енгишга ёрдам беради.

Таъсирчан болалар катталарнинг баланд овози, уришиши ёки пичингларига бошқача муносабат билдиради. Уйдаги, болалар боғчаси ёки мактабдаги ҳазил-мутойибалар уларни тез хафа қилади. Фарзандингиз таъсирчан эканини билсангиз, бу ҳақда устоз-мураббийларини олдиндан огоҳлантириб қўйинг. Улар ҳаммага ўхшамаслигини ўзлари ҳам билишади ва бундан андиша қилишади. Агар уларнинг устидан ҳамма кулаверса, ўзига берадиган баҳоси тушиб бораверади.

Болалар боғчасига бориш, янги мураббий ёки нотаниш меҳмонлар, буларнинг ҳаммаси таъсирчан болаларда кундалик ҳаётида ўзгаришларни келтириб чиқаради. Бундай дамларда улар оғриққа ўхшаган сезгиларни ҳис этади.

Сезгир болажонлар кўп қувват сарфлагани учун тез чарчайди, шунинг учун уларнинг уйқуси, овқатланиши ва жисмоний фаоллигини назорат қилиш зарур. Тинч шароитда дам олишига шароит яратиб беринг, телефон экрани олдида соатлаб қолиб кетишига йўл қўйманг.

Мабодо фарзандингизнинг бир нафаргина дўсти бўлса ва бу унга маъқул келса, яна дўст орттиришга мажбурламанг. Бу каби болаларнинг жамиятдаги фаоллиги секин-аста шаклланади.

Кучли бўлиш, иродани тоблашга кескин чоралар эвазига эришилмайди. Акс ҳолда болага психологик жароҳат етказиш мумкин. Яхшиси, спортнинг енгилроқ турини танлаб беринг, масалан, сузиш, аэробика, велосипедда учиш каби.

Болангиз билан бирга таҳлил қилинг. Ҳиссиётларини ва ҳаракатларини қоғозга ёзиб боришни ўргатинг. Ҳиссиётларни назорат қилиш машқларини ўргатинг, уларни бирга бажаринг. Фарзандингиз улғайгач, мутлақо таъсирчанлиги кетади дея олмаймиз, лекин мустаҳкам феъл-атвори шаклланади.

#СукутСақлама #психология

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Жинсий зўравонлик - тизимли муаммо

Муҳбир Анастасия Саидмахмудова психолог Татьяна Журавлёва билан бу мавзуда суҳбатлашди.

«Мен бу муаммога ўзим ҳам мактаб ёшида учраганман. Мен 13 ёшда эдим. Бир куни мактабдаги тадбирга тайёргарлик пайтида 60 ёшли режиссер бирдан мени лабимдан эҳтирос билан ўпиб кетди. У гўёки саҳнадан парчани ўйнаётгандай кўрсатди, лекин саҳнада ундай жойи йўқ эди. Буни иккита ўқитувчи кўрган бўлса-да, юзларини пастга қаратиб, кўрмаганликка солишган.

Бу воқеадан кейин мен бутунлай ҳамма учун ёпилдим. Кўп қизлар ўша одамнинг машғулотларига киришдан бош тортарди. Яъни муаммо ҳақида ҳамма билган-у, индамаган. Демак бу тизимли муаммо. Бу мавзуни кўтара оладиган одам бўлиш жуда қийин. Чунки суриштирувлар, ўтмишни ковлашлар бошланади. Яъни ҳар ким "бу мен бўлмайман" деб ўйлайди. Қўрқинчли воқеа содир бўлаётгани йўқ деб ўзини ишонтиради».

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #жинсийзўравонлик

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

❗️Ўзбекистонда жабрланган вояга етмаганларнинг 77 фоизи жинсий зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар қурбонларидир❗️

2015 йилда UNICEF Ўзбекистонда вояга этмаган болаларга нисбатан одил судлов бўйича тадқиқот ўтказди. Унинг доирасида жабрланувчилар вояга етмаганлар бўлган суд ишлари таҳлил қилинди.

Маълум бўлишича, кўпинча болалар жинсий эркига қарши жиноятлардан азият чекишади. Ўзбекистонда вояга етмаганларга нисбатан содир этилган жиноятларнинг асосий қисмини 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш (31 фоиз), жинсий алоқа қилишга ундаш (22 фоиз), номусга тегиш (12 фоиз) ва номақбул ҳатти-ҳаракатлар (12 фоиз) ташкил этади.

UPD: Тадқиқот Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази томонидан ЮНИCЕФ билан ҳамкорликда ўтказилди. У жабрланувчилар вояга етмаганлар бўлган 7 та жиноят таркиби бўйича Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида атиги 111 та танланган суд ишига тааллуқлидир. Бошқача қилиб айтганда, тавсифларда қайд этилган балоғатга етмаган жабрланувчилар улуши 2014 йилда болалар қурбон бўлган барча суд ишларига эмас, балки фақат шундай таркибдаги ишларга тегишли.

#СукутСақлама #Статистика #Болалар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Бир йил аввал Самарқанд шаҳридаги мактабда таҳсил олувчи 13 ёшли қиз ҳомиладор бўлиб қолгани ҳақидаги хабар бутун мамлакатни ларзага солди. Қизнинг сўзларига кўра, 5 йилдан бери улар билан бирга яшаб келаётган онасининг хонадоши томонидан зўрлаган. Айтишларича, зўравонлик қизнинг 11 ёшидан бошлаб давом этган. Қизнинг оиласи нотинч оила сифатида рўйхатга олинган, онаси эса спирти ичимликлар истеъмол қилади.

STV телеканали ҳолат юзасидан шаҳар ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқаро Ф.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди. Бироқ, кенг жамоатчилик норозилиги сабабли тергов органлари ушбу моддани оғирроғига қайта квалификация қилди.

Олий суд Ахборот хизматининг Nemolchi.uz лойиҳасига маълум қилишича, Самарқанд шаҳар судининг 2022 йил 25 октябрдаги ҳукми билан Ф.Д. Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисмида (Ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахснинг номусига тегиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган. Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилган ҳолда судланувчига 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Ф.Д. апелляция шикояти берди ва Самарқанд вилоятнинг жиноят ишлари бўйича суди судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 декабрдаги апелляция инстанциясининг ажрими билан ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди.

#СукутСақлама #Қонунлар #Болалар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Яқинда Бухородаги "Ойдин нур" бошпанасидан бир қиз воқеаси ҳақида ёзгандик, у барчангизга таъсир қилгани аниқ.

Шахзода, унинг ойиси ва янги туғилган чақалоқ ўз хоҳишларига кўра бошпанадан чиқиб кетишди. Ҳозир қандай шароитда яшашаётганидан хабардор эмасмиз.

Лойиҳага тақдим этилган маълумотга кўра, жиноий иш бўйича суд иши тугади. Чақалоқдан олинган ДНК тести унинг отаси қурбоннинг акаси эканини тасдиқлади. Тест натижасига кўра айнан қизнинг ўгай акаси айбдор деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, жабрланувчининг 21 яшар акаси 13 яшар қизни зўрлаганликда айбланганлардан бири эди. Бошқа гумонланувчиларнинг айби исботланмади. Бунга далилларнинг етишмагани сабаб бўлган.

Терговчи ишни 118-модда 4-банди (Номусга тегиш) билан судга оширди, унга кўра айбдор учун 14 ёшга етмагани аён бўлган шахснинг номусига теккани учун 15 йилдан 20 йилгача жазо берилиши мумкин эди.

Лекин бизга келиб тушган маълумотга кўра, қизнинг онаси ва жабрланувчининг ўзи суддан енгиллик сўрашган. Айбланувчи уларнинг ягона боқувчиси эканини баҳона қилишган экан.

Ака ЎзР ЖК 128-моддаси (16 ёшга етмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан айбдор деб топилди ва бу модда бўйича максимал жазо - 3 йилга қамалди.

Нигина

#СукутСақлама #Қонунлар #зўравонликкайўқдеймиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#ўқувчилардан

Турмуш қурганимга 17-йил кетди, агар буни турмуш деб бўлса. Шу йиллар мобайнида фақат калтак, тазйиқ ва камситишларни кўрдим.

Эримнинг оғзида гап турмаслигини бошидан билдим, нима десам ҳаммасини қайнонамга айтар, қайнонам ҳам ўз ўрнида мени қаттиқ жазолар эди. Жазо бир йилгача уйга юбормаслик кўринишида бўларди. Онамнинг уйи атиги 4 бекат нарида. 10 йил қайнонам билан яшадим.

Бирон марта янги кийим киймадим, ҳатто шампунь, совун ҳам беришмас, беркитиб қўйишар эди. Ишонмаслигингиз мумкин, 1 ойда бир чўмилар эдим. Ёзда оёқ кийим устахонасида қолиб кетган пойма-пой эски шиппакларни кийдиришар, 7 йиллик келинлигимда бир дона арзонроқ халат олиб беринг десам, сенга кафан олиб бераман, дегап гапларни эшитар эдим.

Яна қайнисинглим ва эрим онасининг пулидан ўғирлашар эди, лекин келин олган, деб туҳмат қилишарди. 17 йилки туҳматдан, камситиш ва калтаклардан чарчадим.

Ҳозир ҳам болаларимнинг хонасида беркиниб ўтирибман. Чунки эрим томонидан ўзингни ўлдир ёки ўзим ўлдираман, деб кун бермаяпти. Нима қилишга ҳайронман... Рухий, жисмоний, моддий босимлардан чарчадим...

===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

‼️Лойиҳадан: Аноним, психологик маслаҳат олиш учун Телеграм ботимизга ёзишингиз мумкин: @nemolchibot
___
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Жинсий зўравонлик - тизимли муаммо. Давоми

Муҳбир Анастасия Саидмахмудованинг психолог Татьяна Журавлёва билан суҳбати.

Мактабларда кўраётган бугунги ҳолатдан келиб чиқиб, мен жинсий тарбия дарсларига унча ҳам тарафдор эмасман ва малакасини тегишли равишда текширмаса педофиллар болалар таълим муассасаларига кириш учун зўр баҳона топадилар. Менимча, мутахассислар болаларга анатомия, физиология ва хулқ-атвор меъёрларини болалар боғчасидан бошлаб, уларнинг ёшига мослаган ҳолда тушунтирадиган бир қатор видеоларни тайёрлаш керак. Шундай қилиб, болалар бу маълумотлардан шокка тушишини олди олингани бўлади. Болалар маълумотни ёшига мос равишда ва стандартлаштирилган, текширилган манбалардан олишлари керак.

"Катталар сенга тегиши, ўпиши, яланғоч одамларнинг суратларини кўрсатишга ҳаққи йўқ. Агар шунга ўхшаш нарса бўлса, менга бу ҳақда айтиб бер." Ҳар бир бола ушбу қоидаларни билиши керак.
Агар буларни вақтида етказмасак жамият нимага дуч келади?

Ўсмирлар ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ўз жонига қасд қилиш тенденциясига мойиллик бўлиши мумкин, чунки улар содир бўлган воқеа ҳақида ота-оналарига айтолмайдилар ва бўлиб ўтганларда ўзларини айбдор ҳис қиладилар. Бу болалар психологияси. Агар болага ёмон муносабатда бўлишса, у одатда бошқа одамни ёмон деб ўйламайди. У тахминан шундай ўйлайди: "Мен ёмон одам бўлсам керак, чунки улар менга шундай муносабатда бўлишади".

Жинсий тарбия ва болалар хавфсизлигини педофиллар ва бузуқлардан ҳимоя қилмайдиган жамият эртага билвосита, гиёҳванд моддалар, касалликлар ва хавфли спорт турлари орқали ўзларини йўқ қилишни хоҳлайдиган авлодга қолади. Одам ўз вақтида малакали психологга мурожаат қилмаса, унда, афсуски, бундан мустақил равишда чиқиш жуда қийин.

#СукутСақлама #болалар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#ўқувчилардан

Менинг яқин танишим ўқимишли, ҳарбий болага турмушга чиққан, эгизак қизлари бор. Уларнинг турмушига 8 йил бўляпти. Шу йиллар давомида эридан турли ҳақоратларни эшитиб, қўл кўтаришларига чидаб яшайди.

Эри нафақат хотинини ҳақорат қилади, балки унинг ота-онасига ҳам қўнғироқ қилиб, уларни ҳам ҳақоратлайди. Бечора ота-она қизни ажрашиб кетиши ва қизалоқларни отасиз қолишидан қўрқишганидан ҳеч ҳам индамайди.

Танишим кимдан ёрдам сўрашини билмаяпти. Эри ҳарбийман, ҳамма жойга қўлим етади, дейди. Фарзандларни ўйламаяпти.

===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

‼️Лойиҳадан: Аноним, ҳуқуқий маслаҳат олиш учун Телеграм ботимизга ёзишингиз мумкин: nemolchilaw_bot
_______
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Биласизми

Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш 4,5 млн сўм жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Ушбу қилмиш маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

⚠️ Маълумот учун никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланган.

@huquqiyaxborot

#СукутСақлама #қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Объективлаштиришда одамга жонсиз объект сифатида қаралади ва уни стереотиплар асосида тавсифлайдилар.

Бугунги кунда тобора "жинсий объективлаштириш" каби тушунча авж олмоқда. Бу одамга жинсий истак объекти сифатида муносабатда бўлиш ҳаракатига ишора қилади. Кўпинча аёллар эркаклар манфаатларига жавоб берадиган бир қатор хусусиятларга эга бўлган жинсий эҳтиёжларни қондириш учун ресурс сифатида қабул қилинади.

Жинсий объективлаштириш турли соҳаларда намоён бўлади: телевидение, кўчада, офис ва уй эшиклари ортида. Бу амалиёт аёллар учун салбий оқибатларга олиб келади. Шундай қилиб, зўрланганидан кейин аёлларни "ўзи кўзини сузган" ёки "очиқ кийинганида" айблашади.

#СукутСақлама #объективлаштириш

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#АёлданАёлга

Бу рукнда зўравонлик қурбонлари бўлган хотин-қизларга ёрдам қўлини чўзган аёллар ҳақида ҳикоя қиламиз. Навбатдаги қаҳрамонимиз Фарғонадаги “Меҳржон” марказига асос солган Хуршида Иброҳимова.

👉Хуршида Иброҳимова - Фарғона вилоятидаги Аёллар ва болалар "Меҳржон" маркази раҳбари.

Марказ 2007 йилда ташкил этилди. Бу ерда юридик, психологик, тиббий ёрдам ва зўравонлик ҳамда одам савдоси қурбонларига кўмак кўрсатилади. Яқинда марказ негизида зўравонлик қурбонлари учун бошпана қурилиши бошланади.

Суратга олиш ишлари Франция Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида амалга оширилди

https://www.youtube.com/watch?v=75lad1RXVeg

#СукутСақлама #НемолчиУз #womenempowerment

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Номусга тегиш ҳақидаги кенг тарқалган афсоналардан бирига кўра зўрлаш ҳақидаги аксарият аризалар ёлғонлигидадир. Ушбу нуқтаи назарни илмий тадқиқот нуқтаи назаридан кўриб чиқайлик.

Ҳеч қачон содир бўлмаган жинсий зўравонлик ҳақидаги хабар (яъни, жинсий зўравонликнинг ҳақиқий ҳаракати ҳам, уни содир этишга уриниш ҳам содир бўлмаган) ёлғон ҳисобланади. Масалан, терговчилар, прокурорлар ёки бошқа мансабдор шахслар фақат жабрланувчи, айбланувчи ҳақидаги шахсий фикри ва кўрсатувларининг ишончлилиги асосида берилган баёнот ёлғон деган хулосага келиши мумкин. Бу мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган амалиётдир.

Англия ва Уэлс учун Crown Prokuratura хизматининг ҳисоботида 2011 йил январидан 2012 йил майигача номусга тегиш ҳақидаги ёлғон даъволар бўйича ишлар кўриб чиқилди. Бу даврда 5651 та жинсий зўравонлик бўйича мурожаатлар ўрганилиб, 35 таси ёлғон эканлиги аниқланди. Яъни, даъволарнинг 1% дан камроғи ёлғон эканлиги аниқланди.

Хоум-Офис буюртмасига кўра 2643 та зўрлаш ҳолатлари таҳлили асосида ўтказилган яна бир тадқиқот шуни кўрсатдики, полиция округлари номусга тегиш ҳақидаги даъволарнинг 8 фоизини ёлғон деб аниқлаган.

Манба: social compass

#зўравонликқурбонлари #зўравонлик #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Мактабга бориш учун Сирдарёни сузиб ўтаётган қизалоқ ҳақида ёзмаган одам қолмади.

"Қайиқда сузиш қийин эмас", -деди қиз Сирдарё вилоят ҳокими билан суҳбатда. Мард қизимиз Замира Тўйчиева дарёда ёлғиз сузиб кетаётгани видеоси Интернет тармоғида тарқалидан кейин қизнинг уйига Сирдарё вилояти хокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев ташриф буюриб, унга ноутбук ва китоблар совға қилди.

Мутасаддилар дарёга қиз кемада хавфсизроқ ўтиши учун махсус тросслар тортилишини айтишибди. Қиз душанба куни дарёни кечиб Бекободдан Сирдарёга ўтади, шанбагача Гулистонда холасиникида қоларди. Кейин яна қайиқда уйига қайтади.

Никита Макаренкога Сирдарё вилоят ҳокимининг матбуот котиби қўнғироқ қилибди. Айтишича, дарёнинг бир томони - Тошкент вилоятининг Бекобод туманига қараркан. У ерда бор-йўғи учта оила истиқомат қиларкан. Қиз ҳам ўша оилалардан бирининг аъзоси. Улардан Бекободгача 30 км йўл экан. Транспорт йўлга қўйилмаган. Оилаларда автомобиллар ҳам йўқ. Шунинг учун у дарё орқали Сирдарё вилоятига бориб, Гулистон туманидаги мактабга қатнаркан.

Берилаётган таклиф эса, Тошкент вилояти бу қизни ҳар куни мактбага олиб бориши учун автомобиль ёки бирон транспорт йўлга қўйиши экан.

Шу ўринда, Японияда биргина қизалоқ мактабга бориши учун бутун бошли поезд состави қиз мактабни битиргунча ишлаб тургани кўпчилигимиз эсладик.
Станция то қиз ўқишини битиргунча ишлаб турган экан. БИРГИНА ҚИЗ МАКТАБГА ҚАТНАШИ УЧУН.

Биз эса Инсон қадри ҳақида баландпарвоз гаплар гапирамиз-ку, лекин амалда қизалоқларимиз довонлар оша Конституцияда белгилаб қўйилган ҳуқуқидан фойдаланмоқда...

Нигора

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Протоколлар турли мамлакатларда фарқланади, аммо rape kit тўплами одатда жабрланувчи билан суҳбатлашиш, қон, сийдик, соч ва теридан мазок олишдан иборат. Жабрланувчининг рухсати билан жароҳатларни ҳужжатлаштириш учун фотосуратлар олинади. Шунингдек, улардан ички кийим, кийим-кечак ва жиноятчининг ДНКси бўлиши мумкин бўлган нарсаларни қолдириш сўралиши мумкин.
Мазкур жараён бир неча соатни олиши мумкин.

Дебра Паттерсон ва Ребекка Кемпбелл томонидан олиб борилган етти йиллик тадқиқот шуни кўрсатдики, rape kit тўплами, зўравонлик қурбонида кўринадиган жароҳатлар бўлса, лабораторияга етиб бориш эҳтимоли кўпроқ. Тадқиқотчилар бундай ҳолатлар эътиборга "кўпроқ лойиқ" деб ҳисобланишини таклиф қилишди.

Rape kit тўпламлари билан боғлиқ яна бир муаммо шундаки, аёл қурбон бўлган ҳолатда унинг ДНК намунаси полицияга тушади. 2022 йилда Сан-Франциско полицияси шундай аёлллардан бирининг rape kit тўпламидан уни бошқа ишда гумондор сифатида текшириш учун фойдаланган. Бу маълумот уни ҳибсга олишга олиб келди (айбловлар кейинчалик олиб ташланди). Иш жамоатчилик эътиборини тортди, гарчи бу амалиёт қанчалик кенг тарқалганлигини ҳеч ким ўрганмади. Шаҳар прокурори бундай ҳаракатларни тўхтатишга ваъда берди. Ахир rape kit тўплами бошқа ҳолатларда далил сифатида ишлатилиши мумкин бўлса, жабрланувчилар полицияга мурожаат қилишдан қўрқишади, жиноятчилар эса озодликда қоладилар.

Манба: Forbes

#зўравонликқурбонлари #СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#АдолатТалабҚиламиз

«Мен бир қиз устида зўравонлик содир этилаётган оила дўстиман. Сирдарё вилоятида қизни мажбурлаб эрга беришмоқчи, у 16 ёшда, рад этгани учун эса уни психиатрия шифохонасига ёткизишди. Она қизни уриб, сочларини юлиб, ерда судрайди ва ўз мақсадига эришмоқчи. Қиз эса уни беришмоқчи бўлган эркакни севмайди.

Қиз аъло баҳоларга ўқирди, лекин ноябрдан бери мактабга бормайди. Директордан ёрдам сўраганида у ёрдам бериш ўрнига мактабга келишни тақиқлади ва унга нормал одамлар орасида жой йўқлигини айтди.

Декабрь бошида қиз прокуратурага ариза ёзди, лекин унинг аризасини ИИБ га туширишди ва наздимда, шу билан йўқ қилишди. Ҳеч қандай чора кўрилмади, қизга эса психушка билан таҳдид қилиб, телефонини олиб қўйишди ва калтаклашда давом этишмоқда.

Бу бақир-чақирларни қўшнилар ҳам эшитади, бир неча бор милиция чақирилди. Тушунишимча, кеча ҳам чақиришган, чунки она менга дўқ-пўписа билан ёзди. Унинг сўзларига кўра, участка нозири у томонда, ва у қизини то у эрга тегишга рози бўлмагунча ҳар куни урармиш. Она жазоланмаслигига 100 фоиз ишонади ва қизини унинг эркига қарши эрга бермоқчи, негаки куёв томон катта миқдорда қалим пули ваъда қилган. Аёл ёзишмаларимизни ўчирибди, лекин мен скриншот қилиб сақлаб қўйдим. Қизни қутқариш керак».
======
ИИВ: бу маълумотни текшириб, фактлар тасдиқланса айбдорларни жавобгарликка тортишни сўраймиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Бош прокуратура: қизнинг руҳий ҳолати ва қизни госпитализация қилиш қонунийлиги бўйича психоневрологик диспансерни текширишни сўраймиз – скриншотда кўринганидай она диспансерга жойлаштириш билан қўрқитмоқда.

ХТВ: мактабни болани ўқишга келишига тўсқинлик қилиш бўйича текширишни сўраймиз. Мактаб директори ҳам болани хавф остида қолдириб, унинг шикоятларини текширмади.

Объектив текширув ўтказиладими? Айбдорлар аниқланса, жамоатчиликка уларга тайинланган жазо очиқланадими? Биздаги маълумотларни сўров бўйича тегишли органларга тақдим этамиз.

#СукутСақлама #болалар #қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

1993 йилнинг 23 июнь куни Жон Уэйн эрталабга яқин маст ҳолатда уйга келади ва хотини Лорена Боббитни зўрлайди. Аёл ошхона пичоғини олиб, Уэйн ухлаётган пайтда унинг жинсий аъзосини бир ҳаракат билан кесиб ташлайди. Шундан сўнг аёл уйдан чиққан ҳолда эрнинг жинсий аъзосини машина ойнасидан улоқтиради. Жарроҳлар эркакнинг жинсий аъзосини тиклайди.

Лорена муттасил уй зўравонлиги туфайли айбсиз ва кучли ҳаяжон остида бўлган деб топилади. Уэйн эса аёлни зўрлагани учун суд олдида жавоб беради, аммо оқланади.

#СукутСақлама #зўравонликқурбонлари

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Rape kit тушунчасига кўра жинсий алоқа бўлган-у, лекин розилик бўлмаганини фақат жиноятчи ва қурбоннинг сўзларидан билиши мумкин (қурбонларга эса аксарият ҳолларда ишонишмайди).

Rape kit танқиди исбот йиғиш жараёнига ҳам тегишли. Time нашрига берган интервьюсида Детройтдаги судга оид тиббий эспертиза лойиҳаси директори Ким Херст далилларни тўплаш узоқ давом этадиган ва ёқимсиз жараён эканини айтиб берган.

2019 йилда Мэдисон Кэмпбелл ва Лизель Вальдья MeToo Kit кампаниясига асос солиб, rape kit ғояси билан чиқишади ва унга кўра қурбонлар уларни ерга урувчи жараёндан ҳоли далилларни ўзлари тўплаши мумкин эди. Кэмпбелл учун бу лойиҳа шахсий ҳикояси билан ҳам боғлиқ: у ўзи жинсий зўравонлик қурбони бўлиб, далилларни тўплай олмаган ва жиноят бўлганини исботлашга эриша олмаган.

Ташаббус танқидга учради, негаки ДНК таҳлиллари учун махсус кўникмалар лозим ва уй шароитида судга оид тиббий экспертиза мутахассисларидан ҳоли тўпланган далиллар судда қабул қилинмайди.

Лекин Кэмпбелл ва Вальдья ўз тўпламларини такомиллаштириб, жорий қилиш умидини узишгани йўқ. Уларнинг фикрига кўра, MeToo Kit тўпламларини кенг тарқатиш орқали профилактик таъсирга ҳам эришиш мумкин: қурбон далилларни осонликча тўплай олишини билган зўравонлар жиноят содир этмайди.

Манба: Forbes

#зўравонликқурбонлари #жинсийзўравонлик

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Ўқувчилардан

Кеча мени тўлғоқлар бошлангани сабаб туғруқхонага олиб боришди. Тунни туғруқ залида ўтказдим, эрталаб умумий бўлимга (патология) ўтказишди. Тўлғоқ такрорланишини кутиб ётарканман, ҳамхона аёлларнинг ҳикояларини эшитиб ётардим.

Бири учинчи фарзандига юкли, туғруқ муддати етган. Икки каттам қиз, дейди у. Қорнидаги — ўғил экан. Уйда қайнона, эр, турмушга чиқмаган қайнсингил ва қизлари туришаркан. Катта қизи (9 ёшда) телефон қипқолди. Унинг айтишича, кеча туз тотмай, уйқуга ётишипти. Чунки, уйда «овқат пиширадиган одам йўқ» экан. Бувининг бир кўзи ТВда, биркўзи телефонда. Амма кечгача қаёққадир ғойиб бўлган, ота эса ишдан кеч келган ва тўғри ухлашга ётган.

Айни шу пайтда менга турмуш ўртоғим берворган нарсаларни опкелишган, шу жумладан нонуштага деб бериб юборган манти, минерал сув ва ширинликларни чиқариб, овқатлана бошлагандим. Энди бир тишлаганим — манти бўғзимга тиқилиб қолгандек бўлди. (Шошилинчда келганимиз учун фақат ширинликлар олгандим, нонушта қилишга энди имкон туғилганди.)

Телефонни ўчиргач, айтиб берди — қайнонаси биринчи фарзанди қиз эканини билиб, уни олдириб ташлашни талаб қилганмиш. Чунки, ҳомила жинси унинг истагига мос келмаган эмиш! Аёл фарзандини нобуд қилишни истамай, аборт қилдиришга кеч қолишганини, ҳомила каттариб қолганини айтибди. Айни пайтда эса, қайнона ҳали туғилмаган набирасининг туғруқхонадан чиқишига байрам уюштириш ҳаракатида экан. Чунки, бу — ЎҒИЛ НЕВАРА, МЕРОСХЎР, НАСЛ ДАВОМЧИСИ эмиш! Мен эса, бу ҳолат катта фарзандлар (қизлар)нинг руҳиятида қандай доғ қолдираркин, деб ўйланаман. Сизларни туққанимда, бунақа нарсалар бўлмаган, деб қўяқоларман, дейди синиққина…

Иккинчиси — жарроҳлик (кесарча) йўли билан туғишга келган, операцияга тайёрлаш жараёнида. Туғруқдан сўнг, ота уйимга қайтиб, ўша ерда бир неча ой яшаб тураман, дейди у. Чунки, барибир эр уйида унга на уй ишларида, на болага қарашда ёрдам беришади. Барибир, ҳаммаси ўзига қолади, ҳали олдинда жарроҳи туғруқдан кейинги узоқ жисмоний ва руҳий тикланиш жараёни ҳам турибди…

Учинчиси — тушиб қолиш хавфи билан келган, ҳали ҳомиласи кичкина. Кучли токсикоз, сув ичса ҳам қайт қилади. Лекин унга ҳар дақиқада қўнғироқ қилиб, (кимлигини сўрамадим), тезда тузалиб, уйга қайтишни талаб қилиб туришди. Ҳомиладор бўлган биргина у эмаслигини, ва рўзғор ишлари кутиб турмаслиги, нонлар ўзини ўзи ёпиб қўймаслиги-ю, овқатлар ўзини қозонга осмаслигини айтишди…

👉Давоми: https://nemolchi.uz/tu-ru-honadan-vo-ealar/

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Нима учун болалар ёлғон гапиради?

Болаларнинг ёлғонларига нисбатан “нега” деган саволдан кўра, “нима учун” деган саволни қўйган маъқул. Бунга жавоб: кўпинча қандайдир эҳтиёжларини қондириш сабабли, чунки бу эҳтиёжлари бевосита қондирилмаган бўлади.

Ўз сояси билан тўқнаш келмаслик учун, яъни бошқа инсонларга кўрсатишни истамайдиган томонларини яшириш мақсадида, чунки бу жиҳатлари аёвсиз танқид қилинган ёки рад этилган бўлиши мумкин. Маълум бир қилиғи учун жазо, ноҳақ танқид, камситиш, зўравонликдан қочиш учун.

Яна болалар қуйидаги ҳолатларда ҳам алдашади:

👉 улар бурчакка қадалган, танлов имконияти йўқ, қатъий қоидалар қуршовида;
👉 атрофидаги катталар ёлғон ишлатишади;
👉 шунчаки хаёлот олами ўта ривожланган ва кўпчилик бу тасаввурларни ёлғонга чиқаради;
👉 уларни севиб эркалашлари учун шунчаки яхши бола бўлиб кўринишни исташади;
👉 катталарга суяниш мумкинлигини ҳис этмаган вазиятларда;
👉 атрофдагиларни асабийлаштирмаслик, безовта қилмаслик мақсадида.

Боланинг ёлғонига ота-оналар қандай муносабат билдириши керак?

Ёлғон — бу ҳар бир инсон учун кучли ҳаяжонни четлаб ўтиш, ўз фойдасини кўзлаш, шахсиятни сақлаб қолиш имкониятини берувчи табиий жараён. Агар ёлғон қонун ёки бировларнинг шахсий чегараларини бузмаса, унга симптом сифатида қараш керак. Мабодо қонунга зид ҳаракат қилинаётган бўлса, бу ҳақда болани огоҳлантириб, тўғри тушунтириш зарур.

Айбини тан олиш, уни тўғирлаш, узр сўраш ва зарарни қоплаш кабиларга ўргатиш талаб этилади.

➡️Давоми: https://nemolchi.uz/uz/nima-uchun-bolalar-jol-on-gapiradi/

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Навбатдаги хавотирли кейс

Журналист, фаол блогер Инобат Ахатова ёзмоқда:

"Кеча қизлар билан UzQuizga бордик, 13-ўринни олиб тақдирландик, кайфиятимиз зўр эди. Ундан чиқиб Хадрадаги Maxwayʼда ўтирдик. Доимгидек самимий суҳбат, келгуси режалар, янги лойиҳалар ҳақида узоқ гаплашдик.

Кетиш вақтида ўзимга Яндекс такси чақирдим, қизлар Халқлар дўстлигигача пиёда юрайлик, ўша ердан тарқаламиз дейишди. Кеч бўлди, пиёда юрманглар хавфли дедим. Манзура “Тошкентда, энг тинч шаҳарда-я Инобат” деб ҳайрон бўлди. Кечки Тошкент хавфли, ундан кўра қишлоғим ҳам хавфсизроқ, девордим (қарийб 10 йилдан бери шу ерда яшаб келган хулосам бу). Қизлар кулишди, хайрлашиб кетдик. Мен таксида уйга, қизлар пиёда кетди.

Эрталаб турсам mana bu gaplar. Қизларни йўлда биттаси таъқиб қилган, турли сўзлар билан ҳақоратлаган, Диёра ва Манзура ИИВга мурожаат қиламиз деб, видеога олмоқчи бўлса уларга куч ишлатмоқчи бўлган. Жуда хунук, қўрқинчли, шок ҳолат. Ҳеч бир қиз, аёл ўзи билан бунақа воқеа бўлишини истамайди. Бироқ бундан ҳам қўрқинчлиси олдинда.

Диёра ва Манзура ИИВга шикоят қилиб телефон қилса, ИИО ходими совуққонлик билан ўзларинг айбдорсизлар, кеч юрмаслик керак эди дегандек гап қилибди. Камига бошқа ҳамкасблари ҳам ҳолатга ана шундай лоқайдлик билан ёндашган. Буни қизларни таъқиб қилган йигитнинг ишидан ҳам ёмон ҳаракат деб баҳолайман. Фуқаролар хавфсизлигингни таъминлаш асосий вазифаси бзлган тизимнинг аҳволи шуми? Сени эшитмаса, вазиятни назоратга олишга киришмаса, шунчаки ҳамма айбни сенга тўнкаб ўтирса. Марҳамат қилиб кўрсатинг Тошкент кўчаларида кеч бўлганда пиёда юриш айбми, қайси қонуннинг қайси моддасини бузди қизлар? Аёл, қизларимиз кечқурун кўчада юрса бу онги паст эркакларга ҳақорат қилиш, куч ишлатиш ҳуқуқини берадими? Сизнинг қайси китобингизда шундай ёзилган?

Энг ёмони нима? Қизлар ижтимоий тармоқда фаол, воқеа ҳақида ёзишяпти. Шунинг таъсирида балки айбдор топилар, ишига совуққонлик билан қараган ИИО ходимларига бироз танбеҳ ҳам берилар. Бўлди, етиб бориш мумкин бўлган марра шу. Тизимда шундай фикрлайдиган ходимлар қолаверади, ишлайверади. Кўчада эса Диёра, Манзурадек қизларимиз ҳақорат, таъқибга учрашда, уларга шу ишни қилган безори жазосиз қолишда, ИИО ходимлари вазиятга совуққонлик билан қарашда давом этаверади. Энг ёмони ва қўрқинчлиси ҳам шу.

P/S: Эрталабдан бери нимага қизларни таксида кетишга кўндирмадим ёки ўзим ҳам улар билан кетмадим деб ўйлаб ўтирибман. Қизлар ҳалиям қўрқувда, воқеа таъсиридан чиқиб кетолмаган.

@pozitsiya

Лойиҳадан: Бу мамлакат шундай, Инобат. Зўравон эмас, зўрланган ёки таъқибга учраган бўлиш уят бу мамлакатда. Қизларнинг номусига теккан эркаклар бемалол уларга уйланиб, жамиятда бошини тикка кўтариб юради. Эркаклар аёлларга шу ёқмаса, ана, алоҳида такси, алоҳида автобус қилиб юришсин дейишга ўтиб олган. Куч ишлатар органлар зўравонликка муносабатини ўзгартирмас экан аёллар ўзларини ўз юртида хавфсиз ҳисоблай олмайди, афсус.

#СукутСақлама #таъқиблар #қонунлар #АёлҚизларниҲимояҚилинг

Читать полностью…
Подписаться на канал