Ижтимоий тармоқларда Касби туманида 23 ёшли аёл ўзини осиб қўйганлиги ҳақида хабар тарқалган. Унга Қашқадарё вилоят прокутаруси муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 18 декабрь куни Касби тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан, ички ишлар бўлимига “Майманоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган 1999 йилда туғилган аёл бўйин соҳасидан странгуляцион эгат шилинмаси кўринишидаги жароҳати билан вафот этганлиги ҳақида хабар берилган.
Марҳуманинг ўлим сабабига аниқлик киритиш мақсадида тегишли экспертизалар тайинланган.
Ҳолат бўйича Касби тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракати олиб борилмоқда. Текширувнинг бориши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
"Nasafnews" ихтиёридаги маълумотга кўра, вафот этган келинчак яшаган оила маҳалладаги энг тинч оилалар қаторига кириши, турмуш ўртоғи ҳозирда чет давлатига ишлаш учун кетгани айтилмоқда. Қўшимча қилинишича, вафот этган келинчак ҳомиладор бўлган.
Аввалроқ Самарқанд тумани “Жарқишлоқ” маҳалласида яшовчи 1996 йилда туғилган Қ.А. қайнонаси билан ўрталарида келиб чиққан оилавий келишмовчилик натижасида унга “аччиқ қилиб”, ўзини 3 нафар вояга етмаган фарзандлари билан биргаликда Самарқанд тумани “Янгиариқ” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Дарғом каналига ташлаб юборгани ҳақида хабар берилганди. Ўша аёлнинг турмуш ўртоғи ҳам меҳнат муҳожири экани айтилганди.
Ҳукумат хорижга ишлашга кетиб, юртда қолган аёллари ва фарзандлари муаммосига жиддий қараши лозим. Аёл на бир ҳақ-ҳуқуққа эга, эрининг яқинларига хизмат кўрсатиб юради. Эр барча топган пулини ота-онасига юборади. Аёл эса йиллаб ёлғизликка чидагани етмагандай таъна-дашномларни эшитиб юради. Кейин эса мутасаддилар бу оила тинч эдику, келин арз қилмаган-ку деб ҳайрон қоиҳлишади. Албатта арз қилмайди-да, унинг ҳеч қандай ҳуқуқлари бўлмаса. У оилада ҳам бир келгиндидай йиллаб ўтирса. Ягона чора - ўз жонига қасд қилиш бўлиб қолмоқда. Оила, миллий қадрият дейсизлар, лекин негадир эрлари четга кетиб, йиллаб қайтмайдиган аёллар ва уларнинг фарзандлари тақдири билан қизиқмайсизлар...
Нигора Адизова
#СукутСақлама #оила #суицид #миграция
Бир йил аввал пойтахт aвтобусларида тегажоқликка қарши кампания бошланганди, бугун эса ундан фақат чипталардаги тарғибот қолган, холос. Ташкилотчилар лойиҳа давом этиши лозимлигини, «Тошшаҳартрансхизмат» эса таклифларга очиқлигини айтмоқда. Фақат «бунинг молиявий тарафи ҳам инобатга олиниши керак».
https://www.gazeta.uz/uz/2022/12/19/frotterizm/?utm_source=push&utm_medium=telegram
Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
NeUyat (Уят эмас) кўргазмасида намоийиш этилган ишлар билан таништиришда давом этамиз. Ишларни рассомларнинг муаллифлик изоҳлари билан бериб борамиз. Шарҳларда муаллифларга саволларингизни қолдиришнгиз мумкин🤍
«Икки қиз» иши аввало қизларнинг қизлар томонидан қўллаб-қувватланишидир.
⠀
Кўпинча жинсий зўравонликни бошдан кечирган аёлларни аёлларнинг ўзи аёвсиз айблайди. Бу ўзига хос ҳимоя механизми - "сен ўзингни ёмон тутганинг учун бу воқеа айнан сен билан содир бўлди. Мен тўғриман, демак, бундай муносабатга учрамайман", деб ўзини муаммодан соқит қилишади.
⠀
Опа-сингиллик ва сўзсиз қўллаб-қувватлаш маданиятини ривожлантириш орқалигина биз зўравон эмас, зўрланган бўлиш уятлигини тарғиб қилувчи тизимга барҳам бера оламиз.
⠀
Бу иш - жинсий зўравонликка қандай бўлмасин учраган ҳар бирингиз - дугоналарим, танишларим, бегона қизлар ва ўтмишдаги менга бағишланади. Сиз билан рўй берган воқеа асло сизнинг айбингиз эмас. Ҳар бирингиз бетакрорсиз ва бутун дунёларга лойиқсиз».
⠀
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #NeUyat #УятЭмас
Мигрант аёллар
Халқаро мигрантлар куни БМТ Бош Ассамблеяси таклифи билан ҳар йили 18 декабрда нишонланади.
Parda podcast'нинг янги сонида соҳадаги мутахассислар билан миграция турлари, қийин пайтларда кимга мурожаат қилиш ва аёллар миграцияси саволлари ёритилди.
Parda Podcast - хотин-қизлар муаммоларини ёритиш, жамоат фаоллари, экспертлар билан биргаликда уларга ечим топиш бўйича эркин суҳбат.
👉Видеонинг тўлиқ версияси: https://www.youtube.com/watch?v=DDk76i8eV6k
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #Миграция #Аёллар
Гендер тенглиги мавзусини ҳар қайси соҳа кесимида таҳлил қилиб кўриш мумкин. Қаҳрамонлар эса бугунги кунники ёки ўтмишники бўлиши мумкин. Кейслар бизни тез-тез ҳайратга солиб туради.
Масалан, ўтган аср Британия жамиятида кўплаб қилинган ишларнинг камроқ баҳоланиши учун бошқа жинс вакили бўлишнинг ўзи етарли эди. Албатта, бу ушбу ишлар аҳамиятини камайтирмайди.
Журналист Гулираъно Мусаева ўз мақоласида юқорида ҳолатларга мисол бўлиши мумкин бўлган, ДНК кашфиётида муҳим роль ўйнаган, аммо эркак ҳамкасбларининг соясида қолиб кетган олима Розалинд Франклиннинг ҳаёт йўлига тўхталади.
👉Тафсилотлар қуйидаги ҳаволада: http://uz.hook.report/2022/12/rosalindfranklin/
@uzhookreport
#СукутСақлама #гендертенглик
Шахзода (исми ўзгартирилди) 14 ёшда. Кузда у 8-синфга боради. У хонага кириб, секин сўрашяпти ва нозик қўлини тиззасига қўяди. Ҳамма қатори ўсмир, афсуски, ортида бир неча эркак ва акаси томонидан зўрланиш, ташлаб қўйилган мактаб, уй ва иш қидириб юрганлари, қизининг туғилиши каби «бой» тажриба…
Шахзода ва унинг онаси «Ойдин нур» бошпанасига бир неча ой олдин келиб қолишди. Ўшандан бери ҳаётлари анча ўзгарди. Уларга ғамхўрлик қилишяпти, яхши овқатланишади. Шу йилнинг июль бошида Шахзода қизли бўлди.
«Биз операция қилиш керак бўлади, деб қўрққандик, лекин у шундай нозик бўлишига қарамай, ўзи туғди. Энди боласини ўзи эмизяпти. Қизи бирам ширин, беозор» — дейди бошпана ижтимоий ходими.
Ўтган йилнинг ёзида Шахзода атиги 13 ёшда эди. Оила жуда камтарона хаёт кечирарди, дадалари йўқ, она ва қиз 22 яшар акаси билан яшашарди. Ўтган йилнинг ёзида Шахзоданинг акасини йирик фермер хўжалигига ишга таклиф қилишди. Қиз ва унинг онаси ҳам ўша ерга ишлашга боришди.
Фермада унинг эгасининг ўғли ҳам яшарди, у 20 ёшлардан каттароқ эди. Кунлардан бир кун у Шахзодани чақирди, унга тегажоғлик қилиб, зўрлади. Қиз қўрқди ва ҳеч кимга бу ҳақида гапирмади.
Бир неча кун ўтиб хўжайиннинг ўғли Шахзодани яна зўрлади.Қизнинг акаси ҳолатни кўриб, синглисини ҳимоя қилмади, зўравонни жазоламади. Шахзода бокира эмаслигини билиб, у ҳам уни зўрлашни бошлади, улар битта отадан туғилмаганини рўкач қиларди.
Шахзода онасига индагулик бўлса, буни кўтара олмаслиги билан қўрқитарди.
Марказ директорининг айтишича, қизнинг акаси аввал ҳам зўравонлик иши бўйича гумонланувчи сифатида ўтган, лекин ўшанда жазога тортилмади.
Тез орада она қизини ферма эгасининг ўғли зўрлаганини билиб қолади, акаси ҳақида Шахзода индамади. Аёл зўравоннинг онаси билан гаплашади, у эса йиғлаб ўғли ундай қилиши мумкин эмаслигини айтиб, ариза ёзмасликни сўрайди.
Аризани қизнинг онаси ёзмади, сабабини тушунтира олмади. Фермадан улар кетишди, ўз уйлари йўқлиги учун қизнинг холасиникига боришади. Лекин унинг ҳам яхши ҳаминқадар эди, улар яна фермага қайтиб маълум пайт ўша ерда яшашди. Кейин эса кўчада қолишди.
Мактабга Шахзода камдан-кам борарди, кейин эса бутунлай ташлади. Устозлари қизнинг изига тушишди. Қиз ва унинг онасини қидиришни бошлашади, баҳор охирида топишади, улар ташландиқ жойда кун кечирарди. 7-синф ўқувчиси ҳомиладор эди. Мактаб ички ишлар органларига ариза берилишини таъминлади.
Давоми: https://nemolchi.uz/uz/14-joshli-shahzoda-va-uning-kichik-izi-vo-easi/
Маҳалладаги яраштирув комиссияси аъзолари Зўравонликка қарши фаол 16 кун акцияси доирасида тадбир ўтказиб, аёлларга оилавий майда-чуйда қўйди-чиқдиларни ҳадеб кўчага ташийвериш яхшиликка олиб келмаслиги ҳақида гапирдилар.
Кун тартибига қўйилган биринчи масала - ҳар қандай можарони сабр билан енгиш тўғрисида Сабрия Жимтурдиева маъруза қилди. Иккинчи масала - калтак еса ҳам, * еса ҳам гап қайтармаслик борасида Кўзи Кўкардиева ўз тажрибалари билан бўлишди.
- Иштирокчилар ушбу кўтаринки руҳда ўтган тадбирдан ўзига керакли хулоса чиқариб олишди, - деб интервью берди тадбирдан бир қоп семириб чиққан Қайнагул Султонова.
Мақола(ча)ни ушбу тадбирда умуман иштирок этмаган Гапира ҚОЧДИЕВА тайёрлади.
@GapiraQochdiyeva
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #16Days #Фикр
NeUyat (Уят эмас) кўргазмасида намоийиш этилган ишлар билан таништиришда давом этамиз. Ишларни рассомларнинг муаллифлик изоҳлари билан бериб борамиз. Шарҳларда муаллифларга саволларингизни қолдиришнгиз мумкин🤍
"Ваннахона" инсталляцияси жинсий зўравонликни бошидан кечирганларга бағишланади. У ёмон хотираларни сув ёрдамида тозалаш ва ювиш истагини ифодалайди. Ҳаммомга тош ўрнатилган бўлиб, у содир бўлган воқеадан шок ҳолатига тушган одамнинг рамзий ифодасидир. Одам шу лаҳзада қотиб қолиб, у билан содир бўлган воқеани қабул қила олмаслигини кўрсатади. Травма инсоннинг танаси ва руҳида ўз изини қолдиради ва уларни унутиш осон эмас, чунки уларнинг изи жуда чуқур".
#СукутСақлама #NeUyat #УятЭмас
Блогер Ақида Хоним ёзмоқда:
"Шуни кўпроқ тарқатиб юборинглар, токи бошқа золим қайнона ва эрларга дарс бўлсин. Қайнонага 3 йил ҳам кам. Видеода она-боланинг гапини эшитинглар, биз бегунохмиз. Келинлар ота-онаси сабаб ўз жонига қасд қилган эмиш 🤬
Муттасил уриб, азоблаб келингани, урганидан қулоқ пардаси йиртилгани, психологик ва молиявий эзиб, оч қолдириб ер билан битта қилса-де ва келиндар ўзи айбдор бўлса. Бир эмас икки келин а?!
Қачондан бери айтамиз, учинчи шахслар аралашуви билан содир бўладиган зўравонликка ҳам модда кирғазиш ШАРТ!!!"
Энг қизиғи, шу ишни охиригача бориб, судларгача қатнашган Хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича давлат қўмитаси, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси, "Оқила аёллар" ҳаракати ва шу каби ташкилотларнинг вакиллари эмас жамоатчилик вакиллари курашмоқда!
Қачонгача аёллар ўлдирилади-ю, сизлар ҳеч нарса бўлмагандай юрасиз?!
#СукутСақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
#Ўқувчилардан
Мен қишлоқда туғилганман. Бизда ҳар бир ҳаракатингиз одамлар гапида бўлади, айниқса қиз бола бўлсангиз. Ёшлигимда кўп касал бўлардим, онам касаллигимни одамлардан яширарди, биров билса касал экан, келин қилмай қўяди дердилар. Ҳатто дугоналаримга ҳам айтмаслигимни қаттиқ тайинлашарди, ўқишга топширишимга ҳам бир марта имкон беришларини, бўлмаса ўзлари хоҳлаган одамга бериб юборишларини айтишарди.
Шу даражада қўрққанимдан тинимсиз ўқирдим, натижада кўриш қобилиятим кескин тушиб кетди. Бир неча бор паник ҳуружлар ҳам ўтказганман. Ўқишга киролмасликдан жуда қаттиқ қўрқардим.
Кўзимни текширтиришга олиб боришди, уни ҳам ҳеч кимга айтмадик, бувим-бобомга ҳам. Докторлар зрением тушиб кетиб, кўзойнак тақиш кераклигини айтишди. Кўзойнак тақдим, онам доим ҳавотирда эди, одамлар тўрткоз дейишса-чи деб.
Бу орада ўқишга топширдим, 182,8 балл билан контратга тушдим. Ўқишни бошладим. Бу орада ласик жарроҳлиги ҳақида эшитдик ва шу операцияни ўтказишга қарор қилдик. Лекин буниям ҳеч ким билмади, шаҳарда яшайдиган қариндошимиздан бошқа. Аям кимдир билса, операция қилган экан, ногирон экан деб ҳеч ким олмаслигидан қўрқарди. Операция ими-жимида ўтди, ҳар сафар кўзойнак таққанимни кўрган кимдир мендан нега кўзойнак тақмаяпсиз, деса юрагим қалтирашни бошлайди, нима дейишни билмай қоламан. Ахир менга яширишни ўргатишган, қаерингдир оғриса кулиб тур, касалман десанг, ҳеч ким келин қилмайди деб уқтиришган.
Ҳар сафар ёлгон гапирганимда ўзимдан нафратланаман. Шунинг учун мени ҳеч ким танимайдиган, кўринишимга, касал ёки касал эмаслигимга қараб баҳо бермайдиган жойларда яшашни кўнглимга тугиб қўйганман. Уйга, ўз қишлоғимга қайтишни истамайман, лекин у ердан бир оиладан совчи чиқди. Ота-онам шунга тегишимни қаттиқ сўрашди. Рози бўлишга мажбур қилишди. Бу бола ўзимиз тарафдан, ўша ерда қоладиган. Менинг бўлса, қолиш ниятим йўқ, қаттиқ турсам ҳам мажбурлашди, энг алам қиларлиси, акам бир қиз билан учрашувга чиқди ва қизни ёқтирмади. Онам ҳа, майли қиз қуриб қолибдими, топамиз-да дедилар, менга келганда эса шунга тегасан қари қиз бўлиб қолмоқчимисан деяптилар.
Хуллас мажбурлаб учраштиришди, яхши тушунган бола экан. Мендан режаларим ҳақида сўради, мен эса унга шаҳарда қолмоқчилигимни, ўқишимни тугатиб магистратурада ҳам ўқимоб, кейин ўша ерда ишда қолмоқчилигимни айтдим. У ҳам ўзларида ферма бўлганлиги учун сиртқи бўлимда ўқиб, отасининг фермасини бошқаришини айтди. Қарасак бошқа-бошқа фикрлайдиган одамлармиз, озгина суҳбатдан кейин мен хонадан чиқдим, аям мени тез чиққанимни кўрганидан кейин саволга тута бошлади. Тўғрисини айтганимдан кейин ҳақоратлаб кетдилар. Шунга тегмасанг кимга тегасан, қари қиз бўлиб қоласан деб уришишди.
Олдимга кескин танлов қўйишди - ўқиш ёки ота-она. Мажбурламанг, ўқишни тугатиб олай десам ҳам кўнмадилар. Жуда оғир гап айтдилар "агар шундай қилишингни билганимда туғилганингда олдириб қўя қолардим". Ҳозир эсласам нимадир томоғимга тиқилади, ўзимни ғалати хис қиламан, нимадир мени буғадиганга ўхшайди, ўзимни деразадан отгим келади.
Энг аламлиси, қишлоқдаги одамлар нима дейишини мендан устун қўйишлари бўлди. У одамлар бой бўлгани учун нега бунга беришмабди, қизи касалмикин, бир айби бормикан дейишади деб қўрқишди. Мени ўз тақдирим бўйича қарор берганим учун айблашди, ҳозир нима қилишни билмайман. Ҳамма мени ёмон кўряпти. Худодан бир чора истаяпман ҳозир.
Сиз нима дейсиз, мен тўғри қарор қилдимми, ўзим хоҳламаган ҳаётни таклиф қилишса, рад қилганим хатоми, ёки индамай тегиб кетавераймиди? Нега қиз болага ўз тақдирини ўзи ҳал қилишига изн беришмайди?! Мен нима қилишнимни билмай турибман.
===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
‼️Лойиҳадан: Аноним, психологик ёрдам олиш учун ботимизга ёзишингиз мумкин: /channel/nemolchibot
_______
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан
Бугундан сизларни NeUyat (Уят эмас) кўргазмасида намоийиш этилган ишлар билан таништирамиз. Ишларни рассомларнинг муаллифлик изоҳлари билан бериб борамиз. Шарҳларда муаллифларга саволларингизни қолдиришнгиз мумкин🤍
Лейла Рахматуллаеванинг «Кўз ёшларинг билан ўзингга ёрдам беролмайсан» иши
“Ишим шиша парчалардан-да кўпроқ шикастлаши мумкин бўлган сўзлар ҳақида ҳикоя қилади. Барча иборалар Nemolchi лойиҳасига юборилган ҳикоялардан олинган. Экспозиция олдидан ўтаркан томошабин ўзининг аксини томоша қилиши мумкин. Зўравонлик ҳар ким ўзини кўра оладиган ойнадир".
#СукутСақлама #NeUyat
Никита Макаренко лойиҳамиз билан маслаҳатлашган ҳолда, юртимизда аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш учун 5 муҳим қадам дастурини ижтимоий тармоқлардаги блогларида эълон қилди. Деярли ҳар иккитадан битта оилада учрайдиган зўравонлик ҳолатида асосий қурбон заиф қатлам – аёллар ва болалар, баъзи ҳолларда қариялар бўлиши ҳеч кимга сир эмас. Кунда уч-тўртталаб зўравонлик билан боғлиқ воқеалар муҳокама майдонига сизиб-қалқиб чиқаётган бир пайтда, зўравонликнинг энг кўп қурбони аёллар бўлаётган (калтакланаётган, ўлдирилаётган, зўрлик билан бирга яшашга мажбур қилинаётган ёки ҳайдаб юборилаётган) бир пайтда, бу ҳолатларга чек қўйиш масаласи актуал бўлиши табиий.
Бироқ, блогер Кирилл Алтман нафақат зўравонлик қурбони бўлаётган аёллар, балки, зўравонлик қилишга мажбур бўлиб қолаётган эркакларни ҳам тушунишга, уларга кўмак беришга чақирмоқда. Кечами ё ўтган куни, шу мавзуда ўз қарашларини Макаренконинг постларига жавоб тарзида эълон қилди. Қарсаклар, эътирофлар…
Унинг фикрича, «социал лифтлар мавжуд эмаслиги, жамиятда ҳамдардлик, инсонни ўзидек тушуниш даражаси пастлиги, оила қуриш борасидаги қарама-қаршиликлар, ўз умр йўлдошини танлаш ҳуқуқи йўқлиги, «ҳақиқий эркак» бўлиш борасидаги талаблар ўта юқори бўлгани сабаб, бу қолипга мос келиш имконсизлиги, жинсий ривожланишда оқсаш ва натижада, стрессларни қовушиш орқали бостириш имкони йўқлиги, ва шу каби бир талай муаммолар ўзбек эркакларининг ҳаётини ҳақиқатда оғир ҳолатга келтириб қўяди, бу муаммоларни ечиш учун психологик кўмак тизими йўқ ва эркак ўзини ўзи 2-3 тагина йўл (ичкилик ёки яқинларига нисбатан зўравонликка қўл уриш каби вариантларни тақдим этган ҳолда,) билангина овутиб-даволаши мумкин,» экан.
Социал лифтларнинг мавжуд эмаслиги… тарози палласига аёл ва эркак (яъни, жинс бўйича таққос) қўйилар экан, юқори лавозимларга тақсимлаш кўрсаткичи борасида статистикага мурожаат қилинса, асл манзара ойдинлашган бўларди. Эркакларда нафақат «кўтарилиш» имкони аёлларга нисбатан юқори, балки, меҳнатга ҳақ тўлашда ҳам кўрсаткичлар уларнинг фойдасига экани ҳеч кимга сир эмас. Эркак фақат ишлаши мумкин, аёл эса, ҳақ тўланадиган (расмий) иш ўрнида ишлагани ҳолда, ҳақ тўланмайдиган (уйдаги рўзғор ишлари, болалар тарбияси, эр томон қариндошлари олдидаги хизматлар) меҳнат тури билан шуғулланиши, буни профессионал кўрсаткичларда бажариши талаб этилади. Ва шу билан бирга, ҳақ тўланадиган меҳнати учун олган хизмат ҳақини ўзи истаганча тасарруф қилиши ҳам сўроқ остида.
Жамиятда эркакка ҳамдардлик, унинг ҳолатини «ўз танасида ҳис қилиб кўриш»га интилиш йўқлиги айтиляпти. Мисоллар: тунда кўчада кетаётган (уйига қайтаётган) аёлнинг номусига тегишди: ўзи айбдор, ярим тунда кўчада юрмаслиги керак эди! Эр оилавий низо ортидан жаҳли чиқиб, аёлининг бошига болта билан урди – ўзи айбдор, аёл киши тилини калта қилиши керак. Ўзбек мигранти муносабат қуришга рози бўлмаган москвалик қизни ўлдирди – балки, йигит туҳматга учрагандир, рус қизлари ўзи **** (ўта беҳаё маъносидаги исталган сўзни қўйиш мумкин) бўлади. Эр уйни тартибга солишга улгурмаган аёлини боласининг ахлатини ейишга мажбурлади – тўғри-да, аёл деганам шунақа ивирсиқ бўладими?! Давом этаверайми ё аёлга нисбатан шунча «ҳамдардлик» етадими? Бундан ортиқ эмпатия бўлиши мумкинми?
Давоми: https://nemolchi.uz/uz/5034-2/
🔸 “Нигора, Мадина, Умида”, — Тошкентда оиладаги зўравонликка учраган аёлларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кўргазма бўлиб ўтмоқда.
Экспозиция ҳар йили ўтказиладиган “Айбдор эмас-2022” халқаро хайрия акцияси доирасида ташкил этилган бўлиб, гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар бошланишига бағишланган.
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #16Days #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон
Кеча, 3 декабрь куни Халқаро ногиронлиги бор шахслар куни нишонланди. Юзма-юз кўрсатувининг навбатдаги сони имконияти чекланган аёлларга бағишланди.
Лойиҳанинг бу сафарги қаҳрамонлари юксак матонат эгалари - паралимпия чемпионлари Нурхон Қурбонова Асила Мирзаёрова, Моҳигул Ҳамдамова. Улар имконияти чекланганлигига қарамасдан, шароитга таслим бўлмаган ва курашишда давом этган. Одамлар уларга ишонмаган ва устидан кулган.
Шунга қарамай, улар ўз йўлида таслим бўлмаган ва юқори натижаларга эришган. Улар жамиятнинг тўлақонли аъзоси ва юртимиз шарафини халқаро ареналарда ҳимоя қилиб келмоқда.
Юзма-юз – Хотин-қизларни руҳлантириш ва мотиватсия бериш лойиҳаси. Унинг асосий мақсади муваффақият ҳар хил бўлиши мумкинлиги ва унга ҳамма эришолишини кўрсатиш. Бу учун эса, иложи борича турли соҳа, ҳикоя ва тақдирларга эга бўлган хотин-қизларни олиб чиқиш.
#СукутСақлама #girlsempowerment #SukutSaqlama #СпортдаАёллар
Ўзбек прогрессофоблари (тараққиёт душманлари) бошқа жамиятдаги маслакдошларидан кўра анча пухта кўринади. Яъни бизнинг жамиятга ҳали кириб улгурмаган ғоя ва қарашларни бошиданоқ қоралаб, қора пиар уюштириб, илдизига болта уришга ҳаракат қилади. Бу пухталикми ёки бетоқатликнинг экстремал кўринишими, билмадим. Лекин феминизм атрофидаги баҳслар мисолида шуни кўришимиз мумкин.
Феминизм ҳаракатининг моҳияти озгина ўқиган-билган одамга жуда яхши таниш. Унинг инсониятнинг янги тарихидаги ўрни ҳам беқиёсдир. Унинг радикал қаноти ҳам бор албатта. Аммо клерикаллар шу радикал қанотни баҳона қилиб, жамиятимиз учун муҳим бир ғояни дискредитация қилишга уринмоқда.
Аслида улар ўзларига қарши кўп қўлланадиган приёмга мурожаат қилмоқда. ИШИД ва Толибон лидерларидан, агрессив дин тарғиботчиларидан радикал руҳдаги ўнлаб иқтибослар келтириб, "мана шуларни ҳимоя қиляпсан" дейиш мумкин (шундай қилинади ҳам). Лекин динчилар одатда "умумлаштирма, ҳамма унақа фикрда эмас" деб норози бўлади. Айтмоқчи бўлганим, феминистлар ҳам унақа фикрламайди. Мутлақ кўпчилиги унақа фикрламайди.
Ўзи Ўзбекистонда радикал феминизм йўқ. Ҳали аёлларнинг элементар хавфсизлиги таъминланмаган жамиятда феминизмнинг экстремал талабларига эҳтиёж йўқ, элементар ҳуқуқлар ва зўравонлик муаммоси кўтарилади кўпроқ. Шунга қарамай, юқорида айтганимдек, бу ғоя ҳаракат ўлароқ шаклланиб улгурмасиданоқ қуритишга интилишмоқда. Аёлларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ оммавий кейслар кун сайин кўпаётган, ҳатто ёш, ўқимишли зиёли йигитлар ҳам аёлларни уйдан чиқармаслик керак деган мафкурада собит турган жамиятда феминизмга қарши курашишни жамиятни тараққиётдан узоқда, турғунликда ва патриархатда ушлаб туришга қаратилган бузғунчи ҳаракат деб аташ мумкин. Лекин феминизм вужудга келганида Ғарбда ҳам бундай қаршилик жуда кучли бўлган, шунга аслида бу нормал ҳолат. Жамият шунақа ғоявий курашларда ривожланади. Юз йил олдин Ғарбда ҳам эркакларнинг кўпчилиги антифеминист бўлган, ҳозир эса буни эслаб, уялиб юришибди. Бизда ҳам шундай кунлар келади (юз йил кутмаймиз деб умид қиламан).
Қуйидаги скринда келтирилган ҳар бир иқтибосга қарши минглаб конструктив, таъсирли ва мазмунли иқтибосларни келтириш мумкин. У ер-бу ердан териб келинган беш-олтита иқтибосга қараб ҳукм ўқиб қўйиш зиёли одамга хос эмас. Шунга турли қарашларни (жумладан мени ҳам) ўқиб кўриб, хулоса қилишни тавсия қиламан. Сўзимни эса машҳур феминистлардан бири - француз адибаси ва файласуфи Симона де Бовуарнинг бугунги Ўзбекистон учун долзарб сўзлари билан якунлайман:
Аёлнинг кўзларига қанча ёш сиғиши мумкинлигини айтсам ишонмайсиз.
@AsanovEldar
Қандай қилиб абьюзерни аниқлаш ҳамда зиддият ва низоларни зўравонликдан фарқлаш мумкин?
👉Абьюз нима?
Абьюз — бу бир инсоннинг ўз шеригига нисбатан жисмоний, психологик ёки молиявий зўравонлик қилишидир.
Абьюзив муносабатларда «зўравон — қурбон» модели мавжуд бўлади. Қурбон одатда зўравонга қарам инсон бўлади ва абьюз жараёнида бу қарамлик янада кучаяди. Кўпинча зўравон бу турмуш ўртоқ ёки романтик шерик бўлади. Аммо абьюз ҳамкасблар, қариндошлар орасида ҳам учраши мумкин.
Одатда қурбон ўзига нисбатан зўравонлик ҳолатларини «урадими — демак, яхши кўради», «бақирса нима бўлибди, урмайдику» каби баҳоналар билан оқлайди.
👉Абьюз — фақат жисмоний тазйиқлар орқали намоён бўладими?
Йўқ. Абьюзнинг кўриниши турлича: жисмоний (шу жумладан, жинсий), психологик ва молиявий (ёки иқтисодий).
👉Жисмоний абьюз нима?
Жисмоний абьюз — бу жисмоний куч ишлатиб зўравонлик содир этиш. Бунга танага шикаст етказмасдан зўравонлик қилиш ҳам киради. Масалан, камситиш мақсадида итариб юбориш, қандайдир жисмни отиш, қурбонни устидаги кийимларини йиртиб ташлаш.
Жинсий зўравонлик — бу жинсий алоқага рухсат бермаган инсонга нисбатан шу характердаги ҳаракатлардир.
👉Психологик абьюз нима?
Психологик абьюз — бу турли ҳақоратлар, камситишлар, қадрсизлантириш, айбдор қилиш ва ҳоказо.
👉Иқтисодий зўравонлик?
Бундай зўравонлик оилада бир инсон ишлаганда ёки эр-хотинларнинг бири кўпроқ маош олганда содир бўлиши мумкин. Табиийки, қурбон кўп ҳолларда аёл ва унинг фарзандлари бўлади.
👉Абьюздан ҳимояланиш
Абьюзер ҳақида гап кетганда, ундаги бу ҳолат бутун умрга қолиши мумкин, деган таҳминни эсда тутиш керак. Мабодо аҳвол қўл кўтариш ёки жинсий зўравонликкача бориб етган бўлса, зўравоннинг ўзгараман деган ваъдаларига ишонмаслик лозим.
Хавотир ва афсусланиш вақтида зўравон айбини ювишга ҳаракат қилади, лекин агрессия пайтида ўзини қўлга ололмайди. Шунинг учун зўравонликдан тап тортмайдиган инсондан яхшиси четроқда бўлган маъқул. Агар буни тез вақтда уддалай олмасангиз, зўравон билан низога борманг. Ҳар қандай зиддиятли вазиятдан қочишга ҳаракат қилинг. Ҳар қандай шароитда ҳам ўз устингизда ишлашдан тўхтаманг. Қизиқишларингиз, касбингиз ва ҳунарингиз орқали қадрингизни кўтаринг. Кучли бўлсангиз, зўравоннинг домига тушиб қолмайсиз.
www.skillbox.ru материаллари асосида тайёрланди.
#СукутСақлама #лойиҳадан #психология
#Ўқувчилардан
Сизга ноиложликдан ёзаяпман, 5 та болам билан қаерга боришни билмайман. Мен 6 та фарзанднинг онасиман, кечагина тўнғич фарзандимни турмушга узатдим. Тўй куни эрим мени яхшигина дўппослаб, тепиб ташлади, уйга келсанг ўлигинг чиқади, деб хайдаб юборди.
Турмушим ғурбатга тўла, эшитмаган гапим, емаган таёғим қолмади. Ўзимни урганига чидашга ҳаракат қиламан, лекин фарзандларимизнинг гуноҳи нимада? Куни кеча битта молимиз ётиб қолгани учун эрим сенлар молга яхши қарамадинг, деб 2 та боламни аёвсиз калтаклади. Буниси ҳам етмаганидек, эрим ойлаб озиқ-овқат сотиб олмайди, болаларим оч-нахор ухлайди, болалар пулини олиб, етказишга ҳаракат қиламан, лекин 7 кишига ойига 700 минг сўм урвоқ ҳам бўлмайди.
Мана ҳозир бир қўшнимникида 5 та болам билан қон ютиб ўтирибман, энди нима қиламан, болаларимни қандай боқаман, эрим мени ишлагани қўймас эди, бошимни қаерга урай? Участковойга бордим, бораверинг, эризга гапириб қўяман деди, буларга ишонмийман, чунки 2012 йилда эрим уриб, бурнимни синдирганида, эримга нисбатан ҳеч қандай жазо чорасини кўришмади, эрим қайтага баттар қутуриб, менга ва болаларимга вахшиёна муомала қила бошлади, шундан бери ҳеч кимга мурожаат қилмайман, чунки бу ўзимга ва болаларимга қимматга тушади.
Туриб-туриб ўзимни ҳам, 5 та боламни ҳам ўлдирсам шу бахтсизликлардан ҳаммамиз қутулиб, тинчирмидик деб ўйлаб қоламан. Иккинчи қизим ўқишга кирди, уни контрактини тўлаш керак, эрим тўламайман деди, катта қизимни тўйини ҳам қўл учида ўтказиб берди. Энди мен 5 та болам билан қаерга борай, 5 та болани қандай боқай? Ахир мени айбим ҳеч кимим йўқлигидами, орқамдан биров суриштирмагани учун эрим мени хоҳлаганича хўрлашга ҳаққи борми?
===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
‼️Лойиҳадан: Аноним, психологик ёрдам олиш учун ботимизга ёзишингиз мумкин: /channel/nemolchibot
_______
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан
#ШахсийТажриба
Яқинда хаётимда қувончли воқеа содир бўлди - болали бўлдим. 2 ойча олдин эса Вазирлар Маҳкамасининг Давлат бюджети ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланишини белгилайдиган қарори қабул қилинган эди.
Бундай нафақа хусусий секторда ишлайдиган аёлларга тўланади. ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олиш шарти - бу оилавий поликлиника томонидан берилган вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлик варақаси (больничный), шунингдек охирги 6 ой давомида доимий иш стажининг мавжудлиги.
Бундай бир марта бериладиган нафақа пулини олиш учун мен ўз шифокоримга иш жойидан маълумотнома тақдим этдим. Кейин бир неча кун ичида менга поликлиникадан қўнғироқ қилишди ва вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақам Ягона ахборот тизимига киритилгани ва мен уни олиб кетишим мумкинлиги ҳақида айтишди. Ўша варақани олган куним менинг пластик картамга нафақа келиб тушди.
Нафақа миқдори - минимал истеъмол харажатларининг 4 баравари (айни дамда - 1 992 000 сўмга тенг).
Бу нафақага бир марта бериладиган "суюнчи" пули кирмайди. "Суюнчи" пули бола туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома олинганда берилади.
Нафақаларни ҳисоблаш ва тўлашнинг бундай ёндашуви жуда қулай, чунки илгари мавжуд тартиб-қоидаларга кўра, мен қўлимда кичкина бола билан югуриб, турли ҳужжатларни йиғишим керак эди, бу жуда ноқулай эди. Ҳозирги жараён автоматлаштирилган бўлиб, нафақа эса бола туғилишидан олдин берилади.
Мадина
#СукутСақлама #Қонунлар #Аёллар #Болалар
Замонавий жамиятда болаларнинг психологик жароҳатланиши ва виктимизацияси (қурбонлиги) кенг тарқалган. Жисмоний ва жинсий зўравонликда бола бошқа инсон томонидан келтирилган зарардан азият чекади. Шу маънода ғайритабиий ҳаракатлар йўналтирилган бола чиндан ҳам қурбонга айланади.
Жамиятда болаларга нисбатан зўравонлик камдан-кам содир бўладиган ҳолат, деган фикр бор. Аммо статистика бошқача. Маълумотларга кўра, Европада 6-62% аёллар ва 1-31% эркаклар 16 ёшигача жинсий зўравонликни бошидан ўтказган. 5-50% одамлар эса 6 ёшигача бундай таъқибга учраган. Афсуски жамиятда яна жинсий зўравонлик уятли мавзу ҳисоблангани учун ҳам, бу ҳақда очиқчасига айтилмайди. Қурбон ҳам бу дардини йиллаб сир сақлаб юради. Ваҳоланки, бошқа психологик жароҳатларда андиша қилинмасдан бемалол мутахассисга мурожаат қилиш мумкин. Зўравонлик қурбони катта одам бўлганда, у нима содир бўлганини англаб етади ва шунга яраша ҳаракат қилади. Аммо ёш бола ҳаётий тажрибага эга бўлмагани боис зўравонлик муҳитини табиий қабул қилади. Шу сабабдан атрофдан ёрдам сўрамайди.
Болаликда зўравонликка учраган инсонлар бутун ҳаёти давомида, оилада, жамиятда ажралиб туриши мумкин. Баъзилари ҳатто ўз фарзандлари, шериклари, турмуш ўртоқларига нисбатан зўравонлик қилади. Жинсий зўравонликдан азият чеккан ўсмирлар эса гормонал, жисмоний, руҳий ўзгаришлар фонида жуда қийналади.
Болага нисбатан зўравонлик фактини имкон қадар эрта ташхислаш ва унинг психика учун оқибатларини баҳолаш керак. Бу боланинг руҳий саломатлиги, умуман жамият учун ҳам муҳимдир, чунки болалик давридаги зўравонлик авлоддан-авлодга ўтиб боради. Вояга етган бундай болага, агар ўз вақтида ва етарли даражада ёрдам берилмаса, бошқаларга ҳам зарар етказилиши мумкин.
👉Давоми: https://nemolchi.uz/uz/bolalarning-psihologik-zharo-atlanishi-va-viktimizacijasi/
"Никоҳланганларнинг тўшаги - икки қалбнинг бирлашиши учун муқаддас жой. Аммо аёл эркакнинг мулкига айланганда, тўшак ишонч, меҳр, беғуборлик қабрига айланади.
Романтика ва гул япроқлари ўрнини дафн композицияси эгаллайди".
#СукутСақлама #NeUyat #УятЭмас
Жинсий зўравонликни бошидан ўтказган аёлларга ҳомиладорлик ва туғруқ даврида қандай ёрдам бериш мумкин?
Жинсий зўравонлик қолдирган жароҳатни тўлиқ енгиб ўтиш жуда қийин. Ҳомиладорлик даврида эса буни уддалаш янада мураккаб. Қорнида болани кўтариб юриш вақтида аёл онгида турли ёқимсиз ҳиссиётлар уйғонаверади. Қачонки, мустаҳкам суянадиган инсон бўлсагина, аёл ушбу исталмаган таассуротларни енгиб ўтиши мумкин.
Баъзида аёллар атрофдагиларга ичидаги дардини билдиравермайди. Ёки билдирса ҳам, уларни инжиқланяпти, деб тушунишади. Энг ёмони, олдинги зўравонлик хотирадан кўтарилса-ю, лекин мияда ва тананинг ўзида қолган бўлса, аёлнинг ўзи организмида нима рўй бераётганини тушунолмайди.
Ҳомиладорлар кузатувлар вақтида кўплаб тиббий муолажалардан ўтишига тўғри келади. Ҳатто оддийгина қон таҳлилини топшириш ёки қон босимини ўлчаш ҳам танага босим сифатида қабул қилиниши мумкин.
Шифокорларнинг муносабати
Аксарият ҳомиладор аёллар гинекологик асбоблардан эмас, айнан шифокорларнинг муомаласидан азият чекишини сўзлаб беришади. Қўпол муносабат, аёлга айбдордай қараш кабилар шундоқ ҳам стрессда юрган ҳомиладор аёлларни тушкунликка туширади.
Масалан, Лондонда жинсий зўравонликка учраган ҳомиладор аёллар учун махсус перинатал клиника мавжуд. Шифокорлар муносабатидан тортиб муолажаларгача асабга тегмайдиган ва юмшоқ оҳангда амалга оширилади.
Гоҳида жинсий зўравонлик қурбони бўлган аёллар ҳомиладорликни босқинчи ҳолат сифатида қабул қилишади. Ҳомиланинг ҳар қандай ҳаракати оғриқли сезилади. Бундан ташқари, ҳомиладор аёлда яхши она бўла оламанми, деган фикрлар уйғонади.
Туғруқ қандай кечади?
Кураш
Туғруқ жараёнида аёл қаршилик кўрсатиши ва ваҳима кўтариши мумкин. У билан келишиш қийин, ҳатто зиддиятлар вужудга келади. Иложсизликдан кесарча кесиш амалиёти ўтказилган вақтлар ҳам бўлади.
Чекиниш
Бу йўлни тутган аёллар ҳаммасига бефарқ бўлиб қолишади. Уларга бир нарсани уқтириш қийин, ҳатто фарзанди дунёга келсада, бундан хурсанд бўлмайди. Шу сабабли аёлнинг олдида яқин инсони бўлиши жуда муҳим.
Туғруқдан кейинги ёрдам
Энг аввало, гапларини тинглаб, керакли вақтда кўмаклашиш лозим. Болани парвариш қилишда қийналмаслиги учун йўл-йўриқ кўрсатиб туриш талаб этилади. “Сен ҳамма аёллар кабисан, яхши она бўла оласан”, - деган далдани билдириб туриш керак. Илгари зўравонлик билан тўқнаш келган аёллар туғруқдан кейинги тушкунликни икки баробар қийин кечиради. Чақалоқ хавфсизлиги ҳақида ҳам унутмаслик керак бўлади. Бу кўмак ишларида иштирок этадиган одамлар иродали ва билимли бўлишлари шарт.
#СукутСақлама #лойиҳадан #психология
👉Ҳикматулла Пўлатов ёзмоқда:
"Аёлларни ва қизларни товарга айлантираётган рекламачиларни, иш биржаларини ва консалтинг фирмаларини инсофга чақираман! Улар буюм эмас-ки, яхши пул топадиган куёв учун сотиб юборилса. Бундай тарғибот усулларидан узоқлашинг!".
#СукутСақлама #Фикр #АёлБуюмЭмас
Бундан йигирма беш-ўттиз йил олдин бир ота қизининг муаммоларидан чарчаб, ҳаммага қарши бориб ажратиб олган. Столни бир мушт уриб, ажратиб оламан деган. Маҳалла нима дейди демаган. Ўша инсон умрининг охиригача ажратиб тўғри қилган эканман деб шукрона айтиб оламдан ўтди. У тарбиялаган неваралар катта одам бўлиб кетишди.
Бир неча йил олдин бир танишимизнинг синглисини эри ураверар, ҳар қайтиб келганда яна эр уйига қайтаришарди. Баъзида одамлар нима дейди дейишса, баъзида ҳаммаси яхши бўлиб кетади деб умид қилишган. Охири аёл бир сафар эр ичиб келганда таёқларга чидолмасдан пичоқлаб ташлаган. Ота гўрда, она қамоғда, етим болалар она бобоси уйида.
Бугун Андижондаги воқеани ўқидим. Қизини неча марта уриб ҳайдаб юборсада, қайнона ва эр ҳар сафар ялиниб келганда қайтариб жўнатаверишган. Якунда қайнона, қайнопа ва эр биргаликда аёлни уриб ўлдиришган. Ҳозир жиноий иш очилибди. Учта қотил қамалгани билан қиз тирилиб келмайди. Ундан ҳам ёмони марҳуманинг ота-онаси Умра сафарида экан, ҳали ҳам айтишмабди. Қайтиб келганда ота-онанинг аҳволини фараз қилинг.
Ажрашишларни енгиллаштиришимиз, ажрашишларга нисбатан жамиятимизнинг қарашларини ўзгартириш кераклигини йиллардан бери айтамиз. Лекин, ҳали ҳануз ажримларни камайтириш ҳокимларнинг вазифаси бўлиб қолмоқда. Эри урганидан ажрашаман деб келган аёл яна уч ёки олти ой яшаб кўр деб жўнатилмоқда.
Ҳозирги пост билан вазият ўзгариб қолмайди. Шунчаки ота-она, ака-укалар муаммони тушунишсин деб ёздим. Сизнинг қизингиз ёки синглингиз оилангиз авайлаб ўстирган оиланинг бир қисмидир. Яхши бўлиб кетади, оиласига аралашмай ёки маҳалла нима дейди деб муаммо ортга қайтмас нуқтага борганлигини сезмай қолишингиз мумкин. Йиллаб азобда кетган умрни қайтариб бўлмайди, афсус ва товбадан фойда бўлмаслиги мумкин. Бир-икки эмас, доимий такрорланган муаммо ўз-ўзидан ечилиб қолмайди. Қизимизни, синглимизни ўзимиз асрайлик. Уларнинг ҳимояси умримиз якунигача бизнинг бурчимиз.
Фарзандларни ўйламанг, бола бахтсиз ота-она жанжали остида руҳий зўриқиб яшагандан кўра, бир томоннинг меҳри билан тинч яшагани маъқулроқ бўлса керак. Болаликда олинган руҳий жароҳатлар болани бутун умр безовта қилиши мумкин.
Илтимос, бу воқеалар мен билан бўлмайди деб ўйламанг. Яқинларингизга бироз эътиборли бўлинг.
Бу ерда жуда ғалати ишлар бўляпти. Журналист Инобат Ахатова фейсбукда ёзган постлари учун ўзи эмас, ота-онаси ички ишлар бўлимига чақирилгани (нимагадир Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига), у ерда онасига Инобатнинг фейсбукдаги постлари юзасидан саволлар берилганини айтмоқда. Бу нима – англашилмовчиликми, ўзбошимчаликми, атай қилинган ишми, вояга етган инсоннинг сўзлари учун онасидан сўроқ сўраш қайси мантиқ ва қонунга кўра амалга оширилган – шу каби саволларга жавоб керак.
@shahnozxon
Боланинг жинсий тарбиясини аста-секин, лекин имкон қадар эрта бошлаш тавсия этилади. Бу билан икки ёки уч ёшли боланинг қўлига жинсий муносабатлар ҳақидаги китобни бериб қўйинг, демоқчи эмасмиз. Сиз аста-секин болага шахсий чегараларни ҳурмат қилишни ўргата бошлайсиз – ўз танангиз, бировнинг танаси, бошқалар тегмаслиги керак бўлган интим жойлар борлигини тушунтиринг. Агар бошқа шахс бу чегараларни бузса, бола бу ҳақда, албатта айтиши кераклигини уқтиринг.
Бобо-бувилар келганда, агар бола хоҳламаса, уларни қучоқлашга мажбурламанг. “Ҳолангни ёки амакингни битта ўпиб қўй, хурсанд бўлади”, – дейиш ҳам ярамайди. Шу асосда сиз болага унинг чегаралари қанчалик муҳимлигини ва ҳурматга лойиқлигини кўрсатасиз. Болага ўзининг ва бошқаларнинг чегараларини ҳурмат қилишга ўргатишнинг энг яхши усули – бу шахсий намунадир.
Мабодо кимдир болангиз ҳали ёшлигида унинг шахсий чегараларини фаол равишда бузишга ҳаракат қилса, сиз уни ҳимоя қилишингиз шарт. Масалан, кўпгина болаларнинг севимли ўйинчоқлари бўлади. Баъзида меҳмонга келган болалар айнан шу ўйинчоқни бер, деб туриб олишади. Сиз эса одоб нуқтаи назаридан: “Берақол, ахир у меҳмон-ку” – дейсиз. Қарабсизки, бундай вазиятда бола ўз чегараларини бузишга, шахсий нарсасини беришга мажбур бўлади.
Таълимнинг асоси, бу болага унинг ҳурматга лойиқ шахс эканлиги ҳақидаги фикрни сингдиришдир. Шу орқали болани шахсий чегараларини ҳимоя қилишга ўргатиш жуда осон. Аммо баъзи ота-оналар фарзандини ҳали шахс деб ҳисобламайди, ҳурмат-эҳтиромга сазовор бўлиши учун кўп ҳаракат қилиши керак, дейишади. Бу каби тарбия билан улғайган болалар вояга этганида қийналишади.
Бола улғайган сари аниқ саволларни бериб, ўз тенгдошларидан кўпроқ ўргана бошлайди. Бу даврда ота-она ҳам фаол бўлиши керак. Яъни фарзанди нозик саволларни беряптими, демак, шунга мос равишда жавоб тайёрлаши лозим. Жинсий алоқа қандай бўлишини айтиб бериш шартмас, шунчаки боланинг пайдо бўлиш жараёнини сўзлаб берсин. Шу орқали фарзанд ишончини қозониш, ҳар қандай вазиятда ота-онага суяниш мумкин, деган фикрни шакллантириш мумкин. Қолаверса, бола учун маълумотни интернетдаги ёт манбалардан ёки бегоналардан олишга имкон қолмайди. Кўпчилик ота-оналар жинсий ривожланишга тегишли саволларга жавоб беришга уялади. Лекин уялган билан иш битмайди. Чунки бола саволига жавобни барибир излайди ва қандай бўлмасин топади. Демак, фарзандни ҳимоялашнинг энг биринчи ва муҳим қоидаси, бу иложи борича унга кўпроқ маълумот тақдим этиш.
Таҳдидларга муносиб жавоб бериш
Фарзандингиз билан яқин ва самимий муносабат ўрнатиб олганингиздан кейин тажрибангиз билан бўлишсангиз бўлади. Масалан, мураккаб вазиятлардан қандай чиқиб кетгансиз. Қолаверса, биргаликда фильмлар томоша қилиб ўтирган вақтда: «Қара, бу қиз тўғри иш тутди» ёки «Буниси очиқ гапириб бермади, энди қийин аҳволга тушади» деган фикрларни билдириб туриш керак. Унутманг, болалар намуналар ва ҳикоялар асосида кўпроқ ўрганади, қуруқ сўз уларга ёқмайди.
👉Давоми: https://nemolchi.uz/uz/andaj-ilib-zhinsij-z-ravonlikni-ani-lash-va-bolani-undan-imoja-ilish-mumkin/
#Biz_zõravonlikka_qarshimiz
Мирзо Улуғбек номидаги бўлажак астрономлар ихтисослаштирилган мактабида “Зўравонликка қарши фаол 16 кун” акцияси доирасида давра суҳбати бўлиб ўтибди.
Бу жуда яхши тенденция. Зўравонликка тоқатсизликни керак бўлса боғча ёшидан бошлашимиз керак. Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилганини алоҳида эътироф этиш керак. Ҳозирги болажонлар билимга чанқоқ, уларга оилавий зўравонлик, тазъйиқ каби тушунчаларни берсак, унинг оқибатларини англаб улғайишади. Бошқа мактаб ва боғчалар ҳам бу тенденцияни давом эттиришса яхши бўларди.
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #16Days #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон
Масс медиа фонди гендер тенглик бўйича жуда таъсирли ролик ишлабди. Албатта кўринг, хулоса қилинг.
Ўғил фарзандингизга аёл ҳам кимнингдир дилбанди эканини тушунтиринг. Қиз фарзандингизга эса қаддини баланд тутишни ўргатинг!
#AyolAvvaloInson
«У хотин-қизларни эмас, зўравонларни ҳимоя қилмоқда». Ҳимоя ордерининг муаммолари ҳақида
Ўзбекистонда 2019 йилда зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун «ҳимоя ордери» институти жорий этилди. Экспертлар унинг афзалликларини эътироф этса-да, амалда у ҳақиқий ҳимоячига айланолмаганини таъкидламоқда. Сабаблари кўп, улардан бири — зўравонга нисбатан жазонинг енгиллигидир, дейди улар.
Ўзбекистонда 2019 йилнинг 2 сентябрида «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинган. Унда ҳимоя ордерига шундай таъриф берилади: «Ҳимоя ордери — тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга ёхуд бир гуруҳ шахсларга нисбатан ушбу қонунда белгиланган таъсир кўрсатиш чоралари қўлланишига сабаб бўладиган ҳужжат».
Ҳукуматнинг 2020 йилги қарори билан нафақат тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш тартиби, балки тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиши тартиби ҳам тасдиқланган. Тузатиш дастури одатда маҳалла фаолларининг зўравон билан олиб борадиган профилактик суҳбатларини назарда тутади.
Бу — қоғоздаги гаплар. Аслида эса…
Амалдаги тартибга кўра, назорат маҳалла профилактика инспектори (бошқача айтганда — ордерни берган ички ишлар органлари)нинг зиммасига юклатилган, аммо у буни мониторинг қилиб боришга жисмонан улгурмайди. Назорат бўлмагач, устига «ҳимоя ордери» деб ёзилган бир парча қоғоз, гендер тенглиги масалалари бўйича мутахассис, Тошкент давлат юридик университети доценти Камола Алиева таъкидлаганидек, жабрдийдани зўравоннинг зуғумидан ҳам ҳимоя қила олмайди.
«Nemolchi.uz» лойиҳасининг ўзбек тилидаги талқини («Сукут сақлама») муҳаррири Нигора Адизова эса қатъий қилиб «ҳимоя ордери олган хотин-қизлар деярли ҳеч қандай ҳимояга эга бўлмайди», деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, «ордер амалда хотин-қизларни эмас, балки зўравонларни ҳимоя қилишга хизмат қилмоқда» ва шу сабабли ҳам «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни «Уй зўравонларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун деб қайта номлаш керак.
Давоми: https://www.gazeta.uz/uz/2022/12/05/order/?utm_source=push&utm_medium=telegram
Assalomu alaykum, hurmatli obunachilar!
👩🏻🦽♀ Eslatib o‘tamiz "Nogironligi bo‘lgan xotin-qizlarga nisbatan qilinadigan zo‘ravonliklar qay darajada?" mavzusida Toshkent davlat yuridik universiteti dotsenti, hamda gender tengligi bo‘yicha mutaxassis — Aliyeva Kamola Ravshanovna bilan juma kuni jonli suhbat qilgan edik.
📄Kamola Aliyeva mavzuga qiziqish bildirganlarga bir qator milliy va xalqaro xujatlar bilan tanishib chiqishni tavsiya qildilar va ularni sizlarga yetkazib qo‘yish uchun biz bilan ulashtilar. Barcha hujjatlar vebsaytimizda joylangan.
📌 Batafsil o‘qing va tinglang:
https://sharoitplus.uz/14-soni-nogironligi-bolgan-xotin-qizlarga-nisbatan-qilinadigan-zoravonliklar-qay-darajada/
Kanalimizga obuna boʻling:
👉 @sharoitplus
Ўзбекистонда ҳарбий аёлларга "Тўмарис" махсус кўкрак нишони топширилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори 2022 йилнинг 15 ноябрь куни эълон қилинди.
Кўкрак нишони билан Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Президент Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, ҳарбий хизмат кўзда тутилган бошқа вазирлик ва идораларда хизмат фаолиятини амалга оширувчи ҳарбий аёллар, хизматчилар ва ходимлар тақдирланади.
Ушбу кўкрак нишони Ўзбекистон мудофаа қудратини юксалтириш, жамиятда ҳукм сураётган миллатлараро тотувликни, тинчлик ва барқарорликни асраш, муносиб ҳисса қўшаётган аёл ҳарбий хизматчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида таъсис этилди.
🎖Кўкрак нишони 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида тантанали равишда топширилади.
Нигина тайёрлади
#СукутСақлама #SukutSaqlama #аёллар #гендертенглик