Франция қироличаси Мария-Антуанеттага қашшоқлик сабабли халқнинг ейишга нони йўқлигини айтишганида, «Ейишга нонлари бўлмаса, пирожний ейишсин!» — деб жавоб берган экан.
Яқинда бир аёлнинг постига кўзим тушди: ўзини осиб ўлдирган мактаб ўқувчиси (қиз бола)нинг онаси хорижда бўлгани, фарзандини «ишончли васий» қўлида қолдирмай, «шуларни боқиш учун юрибман-да…» — деб ўзини оқлаши жаҳлини чиқаргани ҳақида ёзибди. Унинг айтишича, она доно бўлиши, вояга етмаган, айниқса, қиз фарзанди бўлса, уни ёлғиз қолдирмаслиги, ўз юртида мардикорчилик қилиб бўлсаям, боласининг ёнида бўлиши керак экан. Яна иддао қилишича, мардикор аёллар кунига 150-200 минг пул ишлаши мумкин экан. Кимдир айтиб бероладими, қаерда, ким шунақа пул тўларкан?! Қаерда экан шунақа ҳар куни 150-200 минг сўм топса бўладиган иш? Ҳар ҳолда Ўзбекистонда эмас. Чунки, мардикорчилик қилиб, ҳафтасига миллион сўм пул топадиган миллионер мардикор аёл ҳақида эшитмаганман.
Реалликка мурожаат қиладиган бўлсак, мардикор аёлларга ишнинг оғир-енгиллигига қараб, ўртача 70-80 минг тўлашади, ўшандаям иш бир кун бор, уч кун йўқ. Ҳафтасига 200-300 минг сўм топишсаям, шунга шукр қилиб юрганлар қанча…
Қолаверса, негадир бу пост айнан мизогиник қарашлар билан суғорилгандек таассурот уйғотди: гўёки, она қизни «ишончли васий»га топширмай, хорижга пул ортидан қувиб кетган. Кечирасиз-у, бу ерда қиз вояга етган, оилали ТУҒИШГАН АКА қарамоғида қолдирилгани эътиборга олинмаяпти! Нима, ака у учун ишончли васий бўла олмайдими?! Одам ҳисобида эмасми у?!
Қанчадан-қанча оталар хорижда, болаларининг ҳолидан, тарбиясидан бехабар, оиласи бўла туриб, ўша хорижида хотин-у ўйнаш тутганлари, кайф-сафо қилиб юргани қанча? Кетволиб, оиласини бир тийинсиз, камига ота-онасининг хизматида қолдиргани, хотини кетмоқчи бўлса, талоғини бермай, муаалақ қолдирганлари қанча?!
Энг антиқаларини мисол келтираман: Бир аёл, автоҳалокатга учраб, ногирон бўпқолган эрини ўзининг меҳнати ва парвариши билан 4 йил боқиб, даволатиб оёққа турғизган. Шу вақт ичида уй ва машина ҳам олган. Энди тузалган эр жонивор, ўзига ўйнаш топган — хотини билан ажрашмоқчи, табиийки, никоҳ давомида олинган машина ва уй тенг бўлинади! Гап шундаки, «ўйнаш» бўлиб юрган аёлнинг ногирон боласи бор, эри хорижда, хотинигаям, боласигаям бир тийин ёрдами тегмаган. Энди хотини боласини даволатиш учун янги «пул манбаи»ни топганини эшитиб, хориждан қайтиб кеволган, хотинни ногирон бола билан кўчага ҳайдаган! Энди «бечора аёл» ўйнашидан тезроқ хотини билан ажрашиб, уни никоҳига олишни талаб қиляпти! Қойилмисиз?!
Давоми: https://nemolchi.uz/kim-ajbdor/
#АёлданАёлга
Бу рукнда зўравонлик қурбонлари бўлган хотин-қизларга ёрдам қўлини чўзган аёллар ҳақида ҳикоя қиламиз. Иккинчи қаҳрамонимиз Бухородаги “Ойдин нур” марказига асос солган Мавлида Солиҳова.
👉Мавлида Солихова 1999 йилда Бухорода хотин-қизлар учун "Ойдин нур" шелтерини очади. Қийин вазиятга тушиб қолган аёлларга ёрдам бериш учун Бухоро давлат университетидаги ишини ташлайди.
❓Мавлида опа нега университетдаги ишини ташлаб, шелтерга асос солди?
Суратга олиш ишлари Франция Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида амалга оширилди
https://www.youtube.com/watch?v=wNOIPHAxPds
#СукутСақлама #НемолчиУз #womenempowerment
Республика онкология ва радиология маркази онкомаммологи Шомансурова Нодира Саидариповна билан обуначиларимиз ўртасида учрашув бўлиб ўтиб, унда асосан кўкрак саломатлигига қандай эътибор қилиш кераклиги борасида батафсил тушунтирчалар бериб ўтилди.
Сут безлари касалликлари турлича бўлиб, уларнинг барчаси эрта босқичларда даволанса, осон кечади ва албатта, тўғри ташхис қўйиш ва даволаш орқали ўлим ҳолатидан омон қолиш имконияти юқори бўлади.
Aсосийси, инсон ўзининг соғлиғига пухта қараши, дамбадам кўкрак ҳолатини кузатиш ва вақтида маммолог билан боғланиб туриши лозим. Қуйидаги рўйхатда соғлиқ учун муҳим ҳисобланган қоидалар келтириб ўтилган:
🍎 Рацион мева ва сабзавотларга бой бўлиши керак.
🌚 Кечаси уйқу ўз вақтида ва етарлича бўлиши лозим. Эмизиш вақтида ҳам, бирга ухлаётганингизда ҳам! Она ва боланинг биргаликдаги режими онага ҳар кеча тўлиқ тикланиш имкониятини бериши керак.
🌤 Кайфиятни яхшилаш ва стрессдан ҳимояда бўлиш керак, стрессга чидамлилик устида ишлаш лозим. Ва албатта депрессияни даволаш зарур. Депрессия кўплаб касалликлар, жумладан, кўкрак касалликларининг ривожланишига олиб келадиган омил ҳисобланади.
💃 Ўзингиз учун қулай жинсий муҳит яратиш муҳим. Аёллар барчасини уддалай олади!
🍒 Тор ва сиқиб турувчи ички кийимлардан бутунлай халос бўлиш керак. Жисмоний фаоллик учун қулай ички кийимларни танлаш лозим. Интернетда бу борасида кўплаб кўрсатмалар мавжуд. Aйтганча, жисмоний фаоллик ҳақида ҳам унутмаслик керак ))
🫱 Кўкрак безларини ҳар ойда бир марта ҳайздан кейин текшириб кўриш керак. Мунтазам ўз-ўзини текшириш кўкрак ҳолатини бошқариш имконини беради. Оғриқ, кўкрак учидан суюқлик ажралганда, кўкрак учининг деформацияси, терининг ўзгариши ва бошқа хавотир уйғотувчи ҳолатларни эътиборсиз қолдирмаслик керак.
🌷 Маммолог кўригидан ўтиб туриш ва ҳар олти ойда сут безларини ултратовуш текширувидан ўтказиш лозим. Кўкрак қафасидаги оғриқларни эътиборсиз қолдирмаслик жоиз - агар улар безовта қилса, олти ой кутиб ўтирмасдан, дарҳол докторга учраш керак. Маммография - рентген нурлари таъсири ҳисобланади, шунинг учун текширувнинг дастлабки босқичида УЗИ билан чеклашган яхшироқ. УЗИ текшируви маммологнинг буюртмасига кўра, ҳайздан кейин қилинади. Aгар УЗИ натижасида маммография ҳам талаб қилинса, маммолог уни ҳам ўзи белгилаб беради.
🦋 Қалқонсимон безнинг ҳолатини кузатиб бориш ва вақти-вақти билан эндокринолог кўригидан ўтиш лозим. Қалқонсимон безнинг барча касалликларини ўз вақтида даволаш керак, чунки гипертиреоз ҳам, гипотиреоз ҳам кўкракка оғриқ берувчи фиброкистик мастопатияни қўзғатувчи омиллар бўлиши мумкин.
👏 Гормонал контрацептивлардан фойдаланиш фақат эндокринолог ҳамда маммологнинг гинеколог билан биргаликда маслаҳатидан сўнг қўллаш керак.
🤗 Жинсий органлар ва жигар касалликларини албатта даволаш лозим.
🏃♀️ Aборт қилишдан сақланиш лозим. Aборт қилишдан кўра ҳомиладор бўлмаслик афзал... Aборт - тухумдонлар, бачадон, сут безлари, бутун гормонал тизим учун улкан гормонал ўзгаришлар ҳисобланади.
Сут безлари касалликларининг енг кенг тарқалгани мастопатия бўлиб, аёлларнинг 30-70 фоизида учрайди, гинекологик касалликларда эса беморларнинг 76-98 фоизида учрайди.
Қисқача айтганда, ҳаммаси шу) Қолганларини эса шифокор қабулида маслаҳатлашиш мумкин.
Барчангизга сиҳат-саломатлик тилаймиз!
#СукутСақлама #саломатлик
Биз гендерга оид камситиш ва зўравонликка қарши ҳар куни курашамиз. Ҳар биримиз. Нафақат йилда 16 кун.
Ва бирлашибгина нимадир ўзгартиришимиз мумкин. Сукут сақламасликни ўрганибгина тенг ҳуқуқ ва адолатга эриша оламиз.
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон
Jahannam azoblanganing emas, o‘sha azobingni hech kim eshitmagan yer deyishadi. O‘zbekistonda tazyiq va zo‘ravonlik qurboni bo‘layotgan ayollar ham jahannamda. Ularni eshiting, ularni eshiting va himoya qiling.
25 noyabr "Xalqaro ayollarga nisbatan zo‘ravonlikka barham berish kuni"
@najmiddinovaf
Икки эркак куппа-кундуз аёлни ерда судраб машинага солаётгани ҳолати бўйича Тошкент шаҳар ИИББ баёнот берди:
"Тошкент шаҳар ИИББга келиб тушган хабарга кўра ҳодиса жорий йилнинг 24 ноябрь куни, Учтепа тумани 22-мавзесидаги кўп қаватли уйлар олдида содир бўлган. 1992 йилда туғилган Д.Ш. отаси 1963 йилда туғилган Х.М. билан бирга давлат рақами 70 R 300 SА бўлган Tracker русумли автомашинасига турмуш ўртоғи 2000 йилда туғилган М.А.ни ўтказиб номаълум томонга олиб кетган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида М.А. қонуний турмуш ўртоғи билан оилавий келишмовчилиги сабабли 1 нафар фарзандини турмуш ўртоғида қолдириб уйдан чиқиб Тошкент шаҳрига кетиб қолганлиги, уни турмуш ўртоғи Д.Ш. қидириб, юқоридаги манзилдан топганлиги ҳамда Қашқадарё вилояти Косон туманидаги ўзининг уйига олиб борганлиги аниқланди. Ҳозирда M.A. оила даврасида соғ-саломат эканлигини маълум қиламиз.
Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилмоқда. М.А. ва унинг оиласи билан хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари ҳамда психологлар ишламоқда. Текширув якуни бўйича айбдор шахсларга қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади."
Ёш аёл боласини эрига қолдириб, ундан бошқа вилоятга яхши ҳаётдан қочмаётгани маълум. Видеодаги қўпол муносабат - бунга исбот. Айбдорларга нисбатан қонуний чора қандай бўлиши ҳам маълум. Катта эҳтимол билан аёл уни ўғирлаб, машинага зўрлик билан тиқиб олиб кетишгани бўйича ариза ёзмайди. У қочиб кўрди, лекин тизим уни "оиласига соғ-саломат қайтарди". Янгиликдаги сурат ҳам бунга исбот.
ИИББ Телеграм боти орқали видео ҳақида хабар берилганда ИИБ га мурожаат қилишни тавсия қилган ходимларга қандай чора кўрилиши ҳақида сўз ҳам йўқ. Ботнинг нима кераги бор, барибир видео юборган одамдан ариза билан мурожаат қилиш талаб этилса?!
Шу баҳона воқеаларни тўғри баҳолашни ўргандик. Ерда судраб машинага тиқиш - "юқорида кўрсатилган манзилда топди". Зўрлик билан олиб кетиб, оилага қайтариш - "айни пайтда аёл оила даврасида соғ-саломат".
Кўзимиз ўнгида инсон ҳуқуқлари бузилади-ю, тизим эса бундай ҳолатларни олдини олиш ва жазолашга ишламайди. Аёл ўлими билан тугасагина, жиддий тус олса керак булар наздида. Уй зўравонлиги ҳақида қонун йўқ экан, бундай ҳолатлар давом этаверади. Ҳайвонга ўхшаб машинасига тиқиб, "оилага соғ-саломат қайтаришаверади"...
Нигина
#СукутСақлама #NemolchiUz #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон
Ўзбекистонда ажралиш сабаблари ва оиладаги зўравонлик оилавий муаммолар омили сифатида
«Гендер тенглиги борасидаги ислоҳотларнинг ҳар хил тақлидларига қарамай, ҳатто “оилавий зўравонлик” тушунчасининг ўзи ҳам мамлакат қонунчилик муҳитида мавжуд эмас ва натижада бундай ҳаракатлар учун ҳақиқий жавобгарлик ёки жазо йўқ. Бундан ташқари, жамоат мулкида мавжуд муаммонинг кўламини ёритиб берадиган ишончли статистик маълумотлар йўқ.
Бундай статистик маълумотларга аёллар ўртасидаги ўз жонига қасд қилиш статистикаси, зўрлаш ҳолатларининг ҳақиқий сони, вояга этмаган қизларни зўрлаш ҳолатлари статистикаси ва бошқалар киради», - Мирзо Субхонов ёзади.
Батафсил.
===================
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Оила #Ажримлар #ЗўравонликкаҚарши16Кун
15-24 ёшдаги қизлар учун янги имкониятлар!
UniSat 2.0 дастурига ҳужжат топширинг. Бу Ўзбекистон қизлари учун қизиқарли танлов бўлиб, унда космик технологиялар, радиоэлектроника, дастурлаш, фазодан олинган Ер тасвирларини қабул қилиш ва ишлов бериш ҳамда йўлдошли метеорология технологиялари ҳақида кўплаб маълумотларни билиб оласиз. Бу сизнинг фазони ўзлаштириш йўлидаги биринчи қадамингиз бўлади!
🔗https://unisat.uz/uz/
📌Ҳужжатлар 27 ноябрь, 23:59 гача қабул қилинади.
✨Видео UniSat илк гуруҳи қизлари иштирокида тасвирга олинган.
===================
#СукутСақлама #SukutSaqlama #girlempowerment
«Хайрли тонг, Афғонистон!»
«Ҳайратон кўприги» бекати. Вагондан чиқаётганда, қўл ушлашиб юрганлар, қўлларингизни қўйворишни унутманг! Унутганларга эслатинг. Шубҳали «парочка»ларни кўрганингизда, ички ишлар ходимларига хабар беринг. Огоҳ бўлинг! 🤦🏻♀🤦🏻♀🤦🏻♀
Эҳтиёт бўлинг, милиция опкетади. Кейинги бекат - Афғонистон!»
Кимдир менга «ички ишлар» ходимининг мазкур ҳаракатлари қайси қонуний асосга кўра амалга оширилганини айтиб юборсин!
(Ҳа, ойтқанча, «Ташкинистон»динг жамаат тартиби Кодекси китобини қаяқтан бўсаям товипперингизлар. Биливўладими, биранта статьясиға зид иш қипқўйиб, мелиса апкитиб журмайиқ?)
© Гапира ҚОЧДИЕВА
#Фикр
«Гендер зўравонликка қарши кураш 16 кунлиги»га ҳам оз қолди. Ҳадемай, шу муносабат билан ўтказиладиган тадбирлар, давра суҳбатлари, учрашувлар авж олади, турли сайтларда, нашрларда, ТВда шу мавзуда чиқишлар пайдо бўлади, ҳамма зўравонлик нақадар ёмон экани ҳақида эслаб қолади. 16 кун давомида дазмолни ёқсангиз ҳам, зўравонликка қарши маърузани эшитасиз, хуллас...
Лекин амалда...
Тадбирлар, учрашувлар, давра суҳбатлари ўша давраларда қолиб кетади - зўравонликни камайтириш, олдини олиш борасида ярим миллеметрам қадам қўйилмайди. Мақолалар газетка қоғозда қандай сарғайиб турган бўлса, шундайлигича қолади; ТВда ҳайқирган диктор уйига боргач, дам олиб ўтирган қизига «бунақа дангасалик қилиб ётаверса, эртага турмушида қайнонаси кетига тепиб, кўчага чиқариб қўйиши»ни айтиб, дашном беради. Маҳаллаларда мазлума аёллар золим эрлар билан яраштириб қўйилаверади, қилмаган айблари учун узр сўраттирилади: «Сен келинсан, тилингни қисиб юр!» Яна, ёшларни оилага тайёрлаш, оилани сақлаш мавзусида суҳбатлар, тадбирлар ўтказилиб, унда фақат қиз-аёллар иштироки шарт қилиб қўйилади, уйланаётган йигитларга, эркакларга бу оиланинг умуман алоқаси йўқ...
Бир ёқда тазйиқ ва зўравонлик кўргани юзасидан шикоят мурожаатлари тоғ-тоғ бўлиб ётади - «жанжалсиз босди-босди» деган йўл билан ҳал қилинади. Бечора аёл кўкариб-шишиб қолаверади. Рўзғор тебратишам бўйнида, уй тутишам бўйнида, бола тарбияси... Эр деган номи борми - шунга бир умр сажда қилиб яшагин-у, асло «осий» бўла кўрма! «Ажрашма! Эрингга хотин топилади, сенга эр. Лекин болаларинггачи?» Боланинг отаси қилаётган ҳайвонгарчиликларини кўравериб, дабдаласи чиқиб бўлган руҳияти билан ҳеч кимнинг иши йўқ... Муҳими, режа бажарилсин, калтакдан қинғир-қийшиғи чиқиб ётган бўлсаям, аёл эрнинг уйига жўнасин, статистика гулламасин... «16 кунлик» «кўтаринки руҳда» ўтиб олса, «маиший низо» масаласи билан келган нечта оила яраштирилгани ҳақида жўшиб ҳисоботлар берилади...
Бунақа хўжакўрсинга қилинадиган сохталиклар кимга керак? Барибир ҳеч кимга бир тийинлик нафи тегмайди, ҳаёт эски маромда давом этаверади - эски ҳаммом, эски тос. Янгича ёндашув, янгича нафас, янгича қарашларни ҳаётга татбиқ этиш вақти келмадими? Қачон зўравонликни ўз номи билан атаб, унда жабр кўрганни эмас, шу ҳаракатни содир этган одамни жавобгар қилишга ўрганамиз? Қачон шу зўравон шу ҳаракатни содир этиш-этмаслик қарорини фақат ва фақат ЎЗИ ҳал қилишини тушуниб етамиз? Савол кўп-у, аммо, жавобига келганда, тилимизни тишлаймиз. Биз фақат тадбирбозликка яраймиз холос. Шундан бошқасига ўргатишмаган бизни...
Алия ТЕМУРИЙЗОДА
===================
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Лойиҳадан #Волонтёрлардан #ЗўравонликкаҚарши16Кун
Зўравонлар Ўзбекистон Олий судини менсимасликлари мумкинми?
Ўз ўқитувчиси ва унинг ўртоқлари томонидан жинсий алоқа қилишга ундирилган 14 ёшли мактаб ўқувчиси воқеаси кўпчиликнинг ёдида. Суд мактаб ўқитувчисига 4 йил, унинг ҳамтовоқларига эса 2 йилдан қамоқ жазосини тайинлаганди. Аммо улар жазонинг тўртдан бир қисмини ўтабгина, муддатидан олдин қамоқдан чиқди. Бу қандай рўй берди? Ўзбекистон қонунларига ташаккур:
1️⃣ Зўравонлар судланган ЎзР ЖК 128-моддасига кўра шахснинг ўн олти ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда у билан жинсий алоқа қилгани учун юмшоқ жазони кўзда тутади. Кўпи билан 4 йил қамоқ жазоси.
2️⃣ ЎзР ЖК 74-моддаси ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисмини ўтаганда уни енгилроғи билан алмаштиришга рухсат беради. Вояга етмаган қизни гуруҳ бўлиб жинсий алоқа қилиш - давлатимиз наздида ижтимоий хавфи бўлмаган арзимаган жиноят.
3️⃣ Нега Бола ҳуқуқлари бўйича Омбудсман ва прокуратура назорат қилувчи орган сифатида ҳалигача зўравонларнинг муддатидан олдин озод этилишига муносабат билдирмаяпти? Айтганча, прокуратура ҳар қандай суднинг суд ҳужжатларини бекор қилиш, қайта кўриб чиқиш устидан протест билдириш ҳуқуқига эга.
Аммо ҳикоянинг давоми бор. Қизнинг онаси апелляция шикоятини ютқазди, шундан сўнг у Ўзбекистон Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилди (шикоят қаноатлантирилмаса, кейинги манзил – БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси).
Судланганлар Анвар Ҳазратов, Мансуржон Мухторов ва Боймуҳаммад Газибоевлар Олий суднинг ўтган ҳафтадаги биринчи суд мажлисига келмади. Шунинг учун суд жараёни кейинга қолдирилди. Бугун иккинчи суд мажлиси бўлиши керак эди ва улар... яна келишмади.
Яъни, Ўзбекистонда зўравонлар муддатидан олдин қўйиб юборилиши, кейин эса жазосиз қолиб, суд чақирувларини писанд қилмасдан юришлари мумкинми? Олий суд уларга қонунларга риоя қилиш кераклигини кўрсатишга ваколатига эгами? Нега бу одамлар болалар, қонунлар, суд тизимига тупурса, жазони юмшатиш керак? Ёки зўравонлар Олий суд чақирувига эътибор бермай, озодликда юра оладими?
#СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #АдолатТалабҚиламиз
NeUyat фестивалига 139 Documentary Center галереясида старт берилди. Унинг мақсади жинсий зўравонлик ҳодисалари атрофидаги сукунат маданиятини бузишдир. Муҳим воқелик — шу номдаги кўргазма бўлиб, унинг экспонатларида жабрланган аёлларнинг ҳикоялари ва муаллифларнинг шахсий тажрибаси акс эттирилган.
https://www.gazeta.uz/uz/2022/11/15/neuyat/?utm_source=push&utm_medium=telegram
Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Вояга етмаган шахсларга нисбатан жинсий зўравонликка қарши курашувчи бир қатор ташкилотлар #НЕТАБУ номли тадқиқот ўтказиб, бола учун ким кўпроқ хавф туғдириши ва кимлар айнан қурбонга айланиши ҳақидаги хулосаларини эълон қилишди. Экспертлар муҳим маълумотларни айтишди: яъни, кўчада зўравонлик ҳодисалари кўпроқ кундузи содир бўлади, жинсий дахлсизлик ҳақида маълумоти бор болалар бу каби зўравонликлардан ҳимояланишга ҳаракат қилишади.
Шахсий чегаралар
Вояга етмаганларга нисбатан қаратилган жинсий зўравонлик муаммоси ҳамон очиқ айтилмайди. Шунинг учун ҳам #НЕТАБУ сўровномаси муаллифлари турли аноним йўллардан фойдаланишди.
13-66 ёшдаги турли ҳудудлардан иштирок этган 17 минг нафар респондентларнинг жавоблари таҳлил қилинди.
Уларга қуйидаги саволлар берилди:
Болалигида ота-онаси томонидан жинсий хавфсизлик мавзусида тушунтириш ишлари олиб борилганми?
Катталар томонидан турли таҳдидлар бўлганми ёки кимдир уларга қўл кўтарганми?
Жинсий зўравонлик ҳисобланиши мумкин бўлган тажовуз содир этилганми?
Тадқиқот муаллифлари жинсий зўравонлик хавфи 4-6 ёшда ортишини, 7-12 ёшда чўққига чиқишини ва ундан кейин бу хавф пасайиб боришини аниқлашди.
Сўровнома хулосасига кўра, умумий қонуният келиб чиқди: оилада ёки мактабдаги жинсий тарбия болаларга ёрдам беради: улар зўравонликка камроқ учрайди ёки учраган вазиятда осонроқ қутулиб чиқади.
👉Давоми: https://nemolchi.uz/uz/bola-jillab-chidashi-mumkin/
#Фикр
Айтишларича, бу «ўта оғир жиноят»да айбланаётган жигит қай бир ҳокимнинг 1 миллион доллар пулини ўмариб кетганмиш. Қойил!
Ўғрилик ўта оғир жиноят экан, билиб қўйинглар! Бир миллион доллар кааатта пул бўлганидан кейин, уни ўмаришам кааатта, ўўўта оғир жиноят бўлади-да! Сизлар эса, қаёқдаги ҳомиладор хотини билан боласини Тошкент-Бухоро йўлида ўлдириб кетган эркакни гапирасизлармией, хотинини 7 йиллаб, 13 йиллаб уриб-дўппослаб келган эрларни гапирасизлармией... ўқувчини зўрламоқчи бўлиб, шу ҳаракатини видеога олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган ўқитувчини гапирасизларми-ей... Миллион доллар турганда, қанақадир ҳомиладор аёл билан боласининг ҳаёти, йиллаб калтакланган аёлларнинг соғлиғи, тегажоғлик қурбони бўлган қизларнинг шаъни нима бўпти?!
Ўғрилик ўта оғир жиноят бўлса, нега болаларининг 50 миллион сўм ҳақини кўп йиллардан буён бермай келаётган оталарни ўта оғир жиноятчи сифатида қидирувга беришмайди, деган саволни берибам, мени қидирибам оввора бўлманглар. Мени нафақага чиқарворишган.
© Адалят-апа
Жамиятимизда жинсий зўравонлик ҳақида гапирилмайди, гўёки бу ҳолат доим бошқа биров билан содир бўлади, негаки жабрланувчи "ўзини нотўғри тутган".
Кўпинча зўравонликдан омон қолганлар содир бўлган воқеани кимгадир айтишдан қўрқишади, чунки бу "уят". Жамиятда бундай воқеани нафақат бошидан кечириш, балки бу ҳақда гапириш ҳам уят.
«NeUyat» (Уят эмас) экспозицияси учун махсус Марказий Осиё ва бошқа мамлакатлардан келган рассомлар қурбон бўлган аёлларнинг ҳикояларини ўзларидан ўтказиб, сукут сақлаш муаммоси ҳақида ҳайқирувчи ноёб макон яратдилар.
Кўргазма иштирокчилари томонидан яратилган картиналар, инсталляциялар, коллажлар, фотосуратлар жабрланувчиларнинг аҳволини акс эттиради ва томошабинга жамиятнинг бефарқлигини кўрсатади.
«NeUyat» лойиҳасининг мақсади жинсий зўравонлик атрофида сукут сақлаш маданиятини бузишдир. Муаммони баралла оммага эълон қилиш, жабрланган қизларни қўллаб-қувватлаш орқалигина жамиятда ўзгаришларга эришиш мумкин.
Зўравонлик қурбони эмас, зўравон бўлиш уят!
Кўргазма Nemolchi.uz ва 139 Documentary Center кўмагида ташкиллаштирилди.
#СукутСақлама #УятЭмас #NeUyat
Умидада ОИВ борлигини билгач, эри унга жисмоний ва рухий босим ўтказар, эҳтиёжларига тупуриб қўйиб, ҳақоратларди, калтакларди ва пулсиз қолдирарди.
⠀
Умида бир неча бор эри ва унинг қариндошлари билан гаплашмоқчи бўлди, лекин оқибатда ота уйига кўчишга қарор қилди. Лекин ота-онаси ҳам аёлни унча қўллаб-қувватламади. Аёл ва унинг бўлажак фарзандини боқишга ота-онасида маблағ йўқ эди.
⠀
Умида ҳомиласини сақлаб қолишга қарор қилди. У кўмак берувчи турли гуруҳларга қатнай бошлади, уни қўллаб-қувватлашди. Ҳомиладорлик оғир кечди. Ҳаёт учун том маънода курашди. Бола учун биринчи кунлари керак бўладиган нарсалар олишга маблағи йўқ эди.
⠀
Ташкилот ходимлари унга рухий ёрдам кўрсатиб, волонтёрлар туғилажак бола учун сарпо йиғишни бошлади. Туғруқ вақтидан олдин бошланди.
⠀
Аёлни кесарча кесиш йўлии билан туғдиришди. У соғлом болани дунёга келтирди. Умидани тўлиқ қўллаб-қувватлашди, сут ўрнини босувчи воситаларгача олиб беришди. Болага керакли кийимлар, тагликлар, коляска, ётоқча олинди.
⠀
Умидани ҳалигача ташлаб қўйишмади, унга ўхшаб ОИВ га чалинган ва консультант бўлган аёллар доимо алоқада. Бугунги кунда аёл ва унинг боласи ўзини яхши хис қилмоқда.
Манба: https://plwh.uz/stories-of-women-living-with-hiv-2/
⠀
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #16DAYISHONCHVAHAYOT
Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси тиним билмай меҳнат қилмоқда. Айни дамда улар "Қайноналар форуми"ни ўтказмоқда. Аввалига бу фейкмасмикан деб ўйланиб ҳам қолдим. Ана, энди ҳаётимиз зўр бўлиб кетади🔥
Саҳнада ўша Ўзбекистонда сексизм ва зўравонликка қарши #ВместеОБольном флешмобига асос солган фаолларга қарши чиқишлар қилган Жамиля Шермухамедова.
#СукутСақлама
Озода Ботирова фейсбукдаги саҳифасида ёзмоқда:
Бу воқеа 26.11.22 й. Самарқанд шаҳрида тахминан 16:30 ларда рўй берди. Эркак аёлини ураётган, сенки ўлдириб қўяди.
Аёл қизимнинг машинасига том маънода ўзини отди. Атрофдагилар шунчаки томошабин бўлиб турди. У эса бировнинг мулки бўлишига қарамай, машинани тепиб ташлади. Биронта эркак ички ишларни чақириб, у ҳайвондан аёли ва 8 ойлик боласини ҳимоя қилмади.
Рулдаги аёл менинг қизим эди, у энди ота-оналар мажлисидан чиққанди, бирдан машинасига шу аёл отилди. Қолгани видеода. Бекорчилар томоша қилишга яради, ҳолос! Ички ишлар органлари қани? Бу зўравонга бирон чора кўрилармикан?
Манба: https://www.facebook.com/100001911281082/posts/pfbid0zmjPwpCATdkUsvSdnQqT1d6RT2zFBjMnowLDc5nV9ozVDirvjRpniiGNT3HShDuUl/?mibextid=Nif5oz
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #SukutSaqlama
Бугун Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш халқаро куни. “Интерконтинентал”да халқаро анжуман бўляпти. Лекин Оила ва хотин-қизлар қўмитасидан ҳеч ким йўқ. Бугун Фарғонада кўз ёриганига бир ҳафта бўлган келин ўз жонига қасд қилиб, каналдан мурдаси топилгани хабари тарқалди😢😢😢
Аёлларга нисбатан зўравонлик бутун дунёнинг муаммоси, ҳар жойда кучлининг ожизга тазйиқ ва зўравонлик қилиш риски мавжуд. Лекин бизда ўзига хос стереотипларимиз борки, аёлга бир зўравон эмас, катта бир жамоатчилик фикри босим ўтказади. Онг ўзгармагунча аҳвол ўзгармайди. Бугун зўравонликка қарши курашда давлат органлари онг билан ишлашни асосий бурчакка қўйишлари, фақат зўравон шахс эмас, зўравонликка тоқатли ва уни оқловчи, ҳатто ёқловчи жамият билан ишлашни бошлаши керак. Афсуски, ҳатто шу тадбирда ҳам “ўрни келса сукут қилиш”, “бақириб-чақирмаслик” тўғрисида давлат тизимида ишлайдиган аёллар томонидан (!!!) гапирилди.
Шахноза Соатова
@shahnozxon
#СукутСақлама #NemolchiUz #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #16Days
Кечадан бери уйига "соғ-саломат қайтарилган" аёл воқеаси муҳокама қилинмоқда. Ҳар турли вазирлик, идоралар турли баёнотлар билан чиқди. Ҳолатга ҳатто (!) Ёшлар агентлиги қўшилди. Аввалига Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси аёл ўғирлангани тўғрисида "ажойиб" баёнот билан чиқди. Уларнинг ижобий хабарида аёл ерда судраб машинага тиқилган эмас, балки "уйига олиб борилди" ва айни дамда у "соғ-саломат". Кейин эса ИИББ "Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода акс этган ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 137-моддаси (“Одам ўғрилаш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилгани" ҳақида хабар берди. Жиноий иш қўзғатилиши унинг судгача етиб боришини англатмайди. Муҳими, айни дамда жамоатчиликни тинчлантириш. Аёл билан кимнинг иши бор?!
Аёл айни дамда оила даврасида. Яъни эри, қайнона, қайнотаси билан. Ваҳоланки одам ўғриларини ҳеч ким қамоққа олгани йўқ. Аёл билан ёпиқ эшик ортида қандай муомала қилишганини ўйласам, қўрқиб кетаман. Куппа-кундузи куни ҳамманинг кўз олдида унга қандай муомала қилишганини кўрдик, ахир. Эслатиб ўтаман, Қашқадарёда (аёл ўша ерлик) маҳалла қўмиталари раислари ўз маҳаллаларида ажримларга йўл қўймагани учун 5 дан 10 миллионгача пул мукофоти олади. Сиз билан менинг солиқларимиздан. Ёки вилоят бюджетидан - яъни маҳаллий солиқ тўловчилар ҳисобига.
Бу аёлга босим даражасини тасаввур қилинг. У қочишга уринган "оила давраси". Маҳалла қўмитаси, ўша 10 миллионни олиш илинжида. Ҳар қандай ҳолатда ҳам оилани сақлаб қолишни ўйлайдиган ҳуқуқ-тартибот идоралари. Чунки улар бошқача фикрда бўлганида, аёл узоқ вақт давомида фарзанди билан шелтерда бўларди, ижтимоий хизматлар эса узоқ муддатли психологик терапия ва уни “оила”дан ажратиш масаласини кўриб чиққан бўларди.
Бугун, 25 ноябрь - «Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни»да давлат идоралари зўравонликка барҳам бериш бўйича қилган ишлари тўғрисида чиройли ҳисоботлари беради. Халқаро донорлар #16Days кампанияси доирасида заллар ижараси, кофе-брейклар, конференция ва семинарларда совғалар учун катта маблағ ажратади. Қанчадан-қанча чиройли гаплар катта минбарлардан янграйди. Лекин кеча давлат гендерга асосланган зўравонлик муаммосини тўлиқ тушунмаслигини очиқ тан олди. Афсус.
Nemolchi.uz асосчиси Ирина Матвиенко
@contextuz
#СукутСақлама #NemolchiUz #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #16Days
Ички ишлар вазирлиги, қаерга қараяпсизлар?
Қизча (тахминимизча ўсмир қиз)ни кўчада тутиб олиб, унинг эркига қарши қандай эркаклар машинага соляпти. Саҳифамиз обуначиси видеони қайсидир гуруҳда кўриб қолиб, Тошкент шаҳар ИИББ Телеграм ботига юборди. У ерда унга шаҳар бўлимига мурожаат қилишни тавсия қилишди.
Сизнинг ботингиздан нима наф унда?! У ерда роботлар ўтирадими? Битта жойини кўтариб, видео бўйича машинани излаш, тафсилотларини ўрганиш шунчалик қийинми? Машина давлат рақами яхши кўриниб турибди, лекин кўришда муаммонгиз бўлса, мана - 70R 300 SA.
Ёки ИИББ га аризасиз иш бошлай олмайсизми?
#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз
Яқинда старт олган Парда Подкастининг бу сони жуда долзарб мавзу - маиший зўравонликка бағишланди.
Ушбу муаммо аёлларнинг энг катта муаммосига айланяпти. Қонунчилик ва жамият таъсири катта аҳамиятга эга.
Подкастнинг бу сафарги меҳмонларимиз ижтимоий фаол Ақида Ҳанум, nemolchi.uz администратори Нигора Адизова, ва ҳуқуқшунос Мадина Турсунова аёлларга нисбатан содир бўладиган зўравонлик ҳақида суҳбат қуришди
👉🏻 https://www.youtube.com/watch?v=o5qn8ZYQNFY&t=13s
“Ўзи айбдордирда!”: виктимблейминг нима ва нима учун у туфайли зўравонлик кўпайиб бормоқда?
Жиноятда қурбонларни эмас, балки тажовузкор инсонларни айблаш керак, акс ҳолда бу каби таъқиблар нафақат жарбланувчи, балки бутун жамиятга зарар келтириши мумкин.
Масалан, 2018 йилда МДҲ давлатларнинг бирида яшовчи Артём Исхаков севимли қизини зўрлаб ўлдирди ва ундан кейин ўз жонига қасд қилди. Аммо қизиғи, ОАВ вакиллари ва интернет фойдаланувчилари негадир қотилни оқлай бошлашди. Яъни жиноятга қурбоннинг ўзи сабабчи бўлганмиш.
Хўш, виктимблейминг қандай намоён бўлади?
Инглиз тилидан олинган victim blaming ибораси “қурбонни айблаш” деган маънони билдиради. Бундай вазиятда одамлар жиноятчини айблаш ўрнига унинг ҳаракатларини оқлашга тушади, қурбоннинг ўзи сабабчи бўлган, дея таъкидлайди: яъни, ўзи шунгача олиб борди, сабабчи бўлди, кераксиз жойга борди ва ҳоказо.
Бугунги кунда виктимблейминг атамаси бироз бошқача талқин ҳам қилинади. Яъни жинсий ва маиший зўравонлик қурбонлари бўлган аёлларга нисбатан ҳам қўлланади. Айнан ушбу маънода у янада кенгроқ оммалашди.
Виктимблейминг мана шундай кўринишда бўлади:
Ҳуқуқ-тартибот органларида қурбонга зўравонликда унинг ўзи айбдор эканлигини уқтиришади, унга босим ўтказишади, устидан кулишади, аризасини қабул қилишни исташмайди, жиноят аломатлари йўқлигини таъкидлашади.
Ижтимоий тармоқларда зўравонликни муҳокама қилаётган фойдаланувчилар танганинг иккинчи томонини излашга тушишади. Қурбон бошқача расм жойлаштирган, атрофидаги таниш-билишлари ёмон бўлган, кечқурун кўчада нима бор эди, қаршилик кўрсатиш керак, деган фикрлар билдирилади.
👉Давоми сайтимизда: https://nemolchi.uz/uz/zi-ajbdordirda-viktimblejming-nima-va-nima-uchun-u-tufajli-z-ravonlik-k-pajib-bormo-da/
Ижтимоий тармоқлардан сукунатни бузиш ва хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши ҳаракатга қандай илҳомлантириш мумкин?
📢Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Халқаро хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш кунида, аёлларга нисбатан зўравонликни оммавий ахборот воситалари ва ундан ташқарида бартараф этиш бўйича муҳокага қўшилинг!
Меҳмон маърузачи – НеМолчи.Уз (Sukut Saqlama / Nemolchi.Uz o'zbek tilida) асосчиси Ирина Матвиенко.
Ирина Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳақида хабардорликни ошириш учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга асос солган. У ҳикояларни улашишда гендер меъёрларига қарши курашга қандай ўтгани ва сиёсатчилар ҳамда ҳукумат идоралари билан яқин ҳамкорлик ўрнатгани ҳақида гапириб беради.
📍 Рўйхатдан ўтинг: https://lnkd.in/g3rVrVUr
🗓 25 ноябрь, соат 11:00 (Тошкент вақти билан)
#IDEVAW2022 #OrangeTheWorld
2019 йилда Жаҳон банкининг “Aёллар, бизнес ва қонун” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон гендер тенглик индексида 70,63 балл тўплаган ҳолда 127-ўринни эгаллади.
Бу кўрсаткич жаҳон ўртача кўрсаткичидан 74,71 балл паст ва МДҲ давлатлари орасида энг паст кўрсаткичдир.
Шундай қилиб, 2017 йилда 25 ва ундан катта ёшдаги аҳоли орасида олий маълумотли аёллар улуши 12,5 фоизни, эркаклар эса 20 фоизни ташкил этди.
Parda Podсast бугунги мавзуси — қизлар таълими. Зиёда Ғуломова, Муҳаббат Мамирова ва Сарвиноз Жўрабоева ҳаётидаги қийинчиликлар, ўқиган қизларга нисбатан стереотиплар, ишонч ва таълим орқасидан нимага эришганликлари ҳақида суҳбат қуришди.
Томоша қилинг:
👉 https://youtu.be/JvDiIwgOHrM
#Фикр
Келин қайнонани урган, қайнота видеога олган, бу ҳақда ўқиб билганлар келинга дўзахнинг еттинчи қаватидан жой ҳозирлаган... Зўравон келин ҳақида гапирмоқчи эмасман. Қонун бор, далил бор, жазосини олар.
Аммо, лекин, бироқ... Эридан, қайнопа-ю қайнсингиллардан, қайноналардан кунда-кунора калтак ейдиган келинларга менинг жоним ачийди. Уларга келганда, ҳеч кимнинг жони ёнмайди, «Тилидан топган!» «Аёл кишини уриб тарбияланади!» «Урмайдиган эр борми?» - бўлади. Скринда мисол - ўғил туққан қайнона келиннинг устига чиқиб, ахлат тўксаям, келин тиш ёриб, бирор сўз айтишга ҳаққи йўқ экан.
Лекин буви набирасига арзон пойабзал оберган келинини 32 бор пичоқлаши мумкин, уй тартибсиз бўлса, сўйиб ташлаши оддий ҳол экан... Эр аёлига қўшиб унинг оиласидагиларни пичоқлаши, қайнука онаси танламагани учун иккиқат янгасини 16 жойидан тиғ уриши мумкин экан. Эр эса, тирик қолган БОЛАЛАРИНИНГ ОНАСИдан укасига қарши шикоят ёзмасликни сўрашга бети чидаркан. Айтдим-у, мени изламанглар, мен йўқман, эртакман, деб...
© Адалят-апа
Nemolchi.uz таҳририяти турмуш ўртоғини аёвсиз калтаклаган Файзибоев Рустам иши бўйича суд жараёнини кузатишда давом этади.
Бизга маълум бўлишича, бугун, 2022 йилнинг 15 ноябрь куни соат 11:00 да Жиноят ишлари бўйича Учтепа туманида мазкур иш бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтади.
Суд мажлиси очиқ бўлади. Исталган одам кузатувчи сифатида иштирок этиб, жабрланувчини қўллаб-қувватлаши мумкин.
Nemolchi.uz таҳририяти суд мажлиси бўйича тафсилотларни ёритади.
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #қонунлар #зўравонликқурбонлари
Юзма-юз лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони Лилия Шакирова UFC'га чиққан биринчи ўзбекистонлик аёл ҳисобланади.
Унинг дунёдаги энг машҳур ареналаргача босиб ўтган йўли, допинг жанжали, Ҳабибнинг отасини ҳайрон қолдирганлиги ҳақидаги ноодатий ҳикояси сизни ҳайрон қолдира олиши аниқ.
Юзма-юз - Хотин қизларни руҳлантириш ва уларга мотивация бериш лойиҳаси.
👉🏻 Видеони томоша қилинг
Ўзбекистонда хотин хизмати қанчага баҳоланиши ҳисоблаб чиқилган. Фараз қилинг, меҳрибон эр ўз хотинини уй-рўзғор ишларидан озод қилиб, бу учун махсус одам ёлласа-а? Хўш, бу қанчага тушаркан?
Таниқли бизнес хоним Нодира Воҳидова бу каби хизматлар нархини Тошкент мисолида ҳисоблаб чиққан.
#СукутСақлама #оила #хотинхизматкорэмас
Феминизм нима?
Кўпчилик учун феминизм тушунчаси салбий фикрлар билан боғланган. Қотиб қолган қарашлар бўйича феминизм эркакларга қарши чиқувчи ғоя ва феминистлар эркакларни ёмон кўрувчи аёллар.
Бугун старт олаётган "Parda Podcast" лойиҳасининг илк сони айнан шу мавзуга бағишланган.
Ушбу соннинг меҳмонлари: ҳуқуқшунос - Мадина Турсунова, адабиёшунос, филолог, журналист Дилбар Ҳайдарова, ва Сассекс университети тадқиқотчиси - Биназир Юсупова.
Улар подкастнинг биринчи сонида феминизм аслида нима экани, аёллар ҳуқуқи ва жамиятимизда шаклланган стереотиплар ҳақида суҳбат олиб борган.
Парда Подкаст - хотин-қизлар муаммоларини ёритиш, жамоат фаоллари, экспертлар билан биргаликда уларга ечим топиш бўйича эркин суҳбат.
👉🏻Видеони тўлиқ томоша қилиш учун