sukutsaqlama | Неотсортированное

Telegram-канал sukutsaqlama - Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

2427

18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа. https://www.facebook.com/SukutSaqlama/ Ҳикоянгизни аноним юборинг: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Подписаться на канал

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Олий суд матбуот котиби Азиз Абидовнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 10 ойи давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 15 427 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 9 210 нафарига жарима жазоси, 6 217 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

Жиноят кодексининг 126-1-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 399 нафар шахс судланиб, уларнинг 126 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 255 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган. 18 нафар шахс шартли ҳукм қилинган.

#СукутСақлама #Қонунлар #статистика

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Азиза Абдураҳимова 5 йиллик тажрибага эга дастурчи. Google’нинг “Women TechMakers” дастури расмий элчиси, “Microsoft Developers Community in Uzbekistan”нинг асосчиларидан бири. У Kun.uz билан суҳбатда дастурчилик нима учун аёлларга тўла мос келишини, соҳада аёллар улушини ошириш йўллари ва ўзининг лойиҳалари ҳақида гапириб берди.

“Қизларга [соҳага кираётган ва кирганларга] бир маслаҳат берган бўлардим – эркак, аёл деган тушунчани умуман хаёлдан чиқариб ташлаш керак. Ишга кирдингизми, ҳамкасбингиз эркак киши бўлса, ундан тортинмаслик керак. У ерда ҳамма бир хил – дастурчи. Бемалол нималардир сўраш мумкин. Бундай пайтда тортиниш бизнинг қонимизда бор ва буни кўпчилик енга олмайди. Мияда жинсидан қатъи назар ҳамма дастурчи деган фикр шаклланиши керак. Шунда мулоқотга киришиш осонроқ бўлади. 

IT соҳасида дунё миқёсида ҳам аёлларнинг ўрни кам. Лекин Ҳиндистон ва Покистонда аёлларнинг IT соҳасидаги иштироки эркаклар билан деярли бир хил. Улар бу касбни уйда ўтириб ишласа бўладиган, аёллар учун жуда қулай касб сифатида юзага чиқарди, жамиятга шуни етказа олишди.

Бизда ҳам буни қилса бўлади. Қизлар учун тўғри келадиган касблар деб шифокорлик, ўқитувчилик, пазандалик, косметолог каби касблар орасига IT соҳасини ҳам киритиш керак. Халқимиз жуда ақлли. Лекин муаммомиз – эринчоқлигимиз ва стереотипларга ўралашиб қолганлигимизда. Эринчоқликни енгиш мумкин. Аммо стереотипларга келадиган бўлсак, хоҳлардимки, ҳар бир оилада IT қиз бола учун яхши касб эканлигини ота-она фарзандига етказиб берса, қизларга бу танлов берилса кўпчилик шуни танлаган бўларди”, – дейди Азиза.

Азизанинг лойиҳаларидан бири – “Ақлли ниқоб” (Смарт musk) бўлиб, у қишнинг совуқ кунларида, ниқоб ва смартфонга уланган илова орқали инсон танасида шамоллашга бўлган мойиллик фоизини эҳтимолий даражада ўлчаб бера олади. Бундан ташқари, у айни пайтда яна бир фойдали лойиҳа – “Ақлий саломатлик ҳисоблагичи”га (Ментал health meter) устида ҳам иш олиб боряпти.

Гавҳар Зиёдуллаева суҳбатлашди.

Тўлиқ матн: https://kun.uz/kr/37961271

Видео: https://youtu.be/uMJNxUrjWcs

#СукутСақлама #girlsempowerment

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни соат 18:00 #NeUyat кўргазмаси доирасида бўлиб ўтадиган «Темир хотин» (Ўзбекфильм, 1990 й.) кино намойишига таклиф этамиз.

Намойишдан сўнг сценарийлар муаллифи, шоира фаол Алия Темурийзода модераторлигида фильм муҳокамаси бўлиб ўтади.

Фильм намойиши ва муҳокама ўзбек тилида бўлиб ўтади, таржима кўзда тутилмаган.

Манзил: 139 Documentary Center галереяси
Тарас Шевченко, 8 (мўлжал: "Патрики" қаҳвахонаси)

Кириш бепул

18+

#NeUyat24 #СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#NeUyat кўргазмаси 2024 йилнинг 14 декабригача узайтирилганини мамнуният билан эълон қиламиз.
Экспозицияга ташриф буюриш ва ҳафта давомида бўлиб ўтадиган тадбирларга қўшилишга таклиф этамиз:

Янгиланган дастур:

23 ноябрь (шанба), 18:00 — "Темир хотин" фильм намойиши. Намойишдан сўнг сценарийлар муаллифи Алия Темурийзода билан муҳокама бўлиб ўтади. Ўзбек тилида.

29 ноябрь, 19:00 — Тилланисо Нурёғдидан маъруза. «Феминизм ва ўзбек шоиралари». Ўзбек тилида.

7 декабрь, 18:30 — Тилланисо Нурёғдидан маъруза. «Ўзбек романида аёл қалами». Ўзбек тилида.

10 декабрь, 19:00 — “2023 йилда Ўзбекистонда оилавий зўравонлик бўйича жиноий ишлар: тизимли муаммолар ва тавсиялар” тадқиқотининг тақдимоти. Тадқиқот муаллифи Нигина Худайбергенова.

14 декабрь, 18:30 — Кўргазма ёпилиши.

Кўргазмага сешанбадан якшанбагача 11:00 дан 19:00 гача ташриф буюришингиз мумкин.
Манзил: 139 Documentary Center галереяси, Тарас Шевченко кўчаси, 8 (мўлжал — Патрики қаҳвахонаси)

Кириш бепул.

18+

#СукутСақлама #NeUyat24

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Актриса Гавҳар Шарипованинг фожеали ўлимидан 5 йил ўтди.

2019 йилнинг 18 ноябрига ўтар кечаси “Алпомиш”, “Сарвиноз”, “Алданган аёл” каби филмлар юлдузи Гавҳар Шарипова Қашқадарёнинг А-380 автомагистралида фожиали воқеа натижасида вафот этди.

Унинг ўлимига юк машинаси ҳайдовчисининг тегажоғлигидан қочишга уриниши сабаб бўлган. Тергов маълумотларига кўра, ҳайдовчи машинани бошқараётиб актрисанинг елкаси ва қўлларини ушлаб, номақбул хатти-ҳаракатларга йўл қўйган. Машинадан чиқишга уринганига қарамай, ҳайдовчи тўхтамай, 140 км/соат тезликда ҳаракатланишда давом этган. Зўравонликдан қочмоқчи бўлган Гавҳар кетаётган машинадан сакраб тушди. Лекин, афсуски, бу унинг ҳаёти якун топишига сабаб бўлди. Бу воқеа ҳатто одатий вазиятларда ҳам аёллар ўлим хавф остида бўлиши мумкинлигини эслатди.

Фожеа жамиятда катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳайдовчига Жиноят кодекси 266-моддаси 2-қисми билан айблов эълон қилинди.

Гавҳар Шарипованинг ўлими каби ҳолатлар такрорланмаслиги керак. Ҳар бир аёл ўзини кўчада, транспортда, уйда хавфсиз ҳис қилиш ҳуқуқига эга.

Ушбу сана нафақат истеъдодли актрисани хотирлаш, балки ҳар қандай шаклдаги зўравонликка қарши тезкор чоралар кўрилишини талаб қилиш кераклигини эслатувчи кундир. Ҳар биримиз буни тўхтатиш учун нималар қилаётганимизни сарҳисосб қилиш вақти келди.

Биз хотирлаймиз, қайғурамиз ва ҳар бир аёл қўрқмасдан яшаши мумкин бўлган дунё учун курашишда давом этамиз.

Minimizary

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Самарқанд вилоятида мактаб ўқувчисини ўғирлаш ва зўрлашда гумонланувчилар 9 нафар бўлиб, уларнинг орасида прокуратура ходими ҳам бор. Уларнинг 8 нафари қўлга олинган, деб хабар қилди Бош прокуратура.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/11/14/case/

Telegram | Instagram | GazetaOzb">YouTube

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Самарқанд вилоятида 8-синф ўқувчиси бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрланди. Яқинларига кўра, гумонланувчилар озодликда

23 сентябрь куни Самарқанд вилояти туманларидан бирида 8-синф ўқувчиси ўғирлаб кетилди. Қариндошларининг сўзларига кўра, орадан маълум вақт ўтгач, улар қизлари йўқолгани ҳақида ариза ёзишган. Баданида зўравонлик излари бўлган қиз 6 октябрь куни топилади. Қизнинг сўзларига кўра, уни бир неча кун калтаклаб, спиртли ичимликлар ва ноқонуний моддалар қабул қилишга мажбурла, иродасига қарши ушлаб туришган ва зўрлашган. Унинг яқинлари қизни шифокорга олиб боришди.

ЎзР Ички ишлар вазирлиги аниқлик киритишича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, барча иштирокчилар аниқланиб, тегишли суд-тиббий экспертиза тайинланган. Қиз яқинларининг сўзларига кўра, иш бир-икки кун аввал очилган ва зўрлаганлар орасида прокуратурада ишловчи шахс ҳам бўлиши мумкин (аммо у эски сана билан ишдан бўшатилган) — эҳтимол бу ишнинг кеч очилиши ва гумонланувчилар ҳали ҳам озодликда юрганига сабаб бўлгандир.

Жабрланувчининг яқинлари билан суҳбатда бўлгач, Nemolchi.uz таҳририяти қизга ёрдам бериши керак бўлган идоралар бу ишга қанчалик беписандлик билан ёндошганидан ҳавотирда:
1️⃣ Жабрланувчининг яқинларининг сўзларига кўра, 7 октябрь куни (қиз топилганнинг эртасига) терговчи уни гумонланувчилар билан битта машинада, лекин ота-онасисиз кўрикдан ўтказиш учун олиб кетган. Қиз эса эскперт эркак бўлгани учун экспертизадан бош тортди. Шунинг учун экспертиза 10 октябрь куни (яна қариндошларсиз) ўтказилди. Аммо қонида алкоголь ёки зарарли моддалар бор-йўқлигини текшириш учун ундан қон олинмаган.
2️⃣ Қизнинг қариндошлари прокуратурага боришганида ташқарида уларни психиатрик бригада кутиб турган, уларни участка нозири чақирган экан. Ваҳоланки қизга психиатрик эмас, психологик ёрдам керак.
3️⃣ Жабрланувчи қиз билан мактаб психологи ҳам ишлаши мумкин эди, лекин мактабда унга бундай ёрдам тақдим этилмади. Лекин қиз мактабга бормагани учун унинг ота-онасига жарима солишди. Кўп болали оила (5 нафар фарзандлари бор) 1,2 млн сўм миқдорида жарима солишди. Айни дамда қиз мактабга боришдан қўрқиб турибди, негаки ҳамма бўлган воқеадан хабардор.
4️⃣ Юқорида айтганимиздек, гумонланувчилар озодликда. Улар қизнинг яқинларининг устидан очиқчасига кулиб юришибди. Улар иш кеч очилгани учун жазодан қочишларига ишонишмоқда, чоғи.
5️⃣ Нега иш фақат 119 модда бўйича қўзғатилди? Одамни ўғирлаш (ЖК 137-моддаси), унинг эркига қарши зўрлик ишлатиб уни ушлаб туриш (ЖК 138-моддаси), қийноққа солиш-чи? (ЖК 110-моддаси)?
6️⃣ Оилани ҳеч ким "Инсон" ижтимоий ҳимоя марказига йўналтирмади. Идоралараро ўзаро таъсир қани? Наҳотки барча тартиблар фақат қоғозда қолса?

Биз бир неча бор болаларга оид ишлари кўрилганда барча даражадаги тизимли ва эҳтиёткорлик билан ёндашиш муҳимлиги масаласини кўтарганмиз. Агар тизим болалар ҳимоя қилмас экан, ҳеч қандай қонун ёки оммавий ахборот воситаласи бу масалада ёрдам бермайди. Қиз ва унинг оиласига зулм қилган ва унга зарар етказган ҳар бир шахс ўз қилмиши ёки ҳаракатсизлиги учун жавоб бериши керак.

Айни пайтда қизга малакали психолог ёрдами керак, унинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш керак. Афтидан, зўрлаганлардан бири Туркияга қочиб кетган. Қизга аризасини қайтариб олиши учун ҳар турли босим ўтказилмоқда, лекин у таслим бўлмаяпти. Бироқ, қачонгача сабри бардош бераркан?

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Болалар омбудсмани ва Бош прокуратурани ушбу масалани ўз назоратига олиш ва бошқа идоралар билан биргаликда болаларга дўстона тизимни яратиш бўйича ҳаракат қилишга чақирамиз. Акс ҳолда, болаларни зўравонликнинг барча турларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун расмий қоғоз бўлиб қолаверади.

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз #Болалар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Самарқанд вилоятида “номақбул” ташқи кўриниш туфайли ваҳший қотиллик содир этилди

2024 йилнинг 14 июль куни Самарқанд вилояти Ургут тумани Ғойибота маҳалласида мудҳиш фожиа рўй бериб, оиладаги зўравонлик, бундай вазиятларда аёллар ҳимоясизлиги масаласи яна яққол намоён қилди.

23 ёшли аёл жанжал чоғида кетмон билан уриб юборган эрининг қўлидан ҳалок бўлди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, можарога... унинг қора қошлари сабаб бўлган. Эрга хотинининг ташқи кўриниши ёқмади ва бу ўлим билан якунланган тажовузга олиб келди.

Жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар инобатга олиниб, эркак ЎзР Жиноят кодексининг 97-моддаси иккинчи қисми "ж" банди билан 19 йилга қамалди.

Лекин бу билан аёл тирилмайди, болалар эса энди етим бўлди. Бу фожеа аёлларнинг уй зўравонлиги муаммоси қаршисида қанчалик ожизлигини яна бир бор исботлади. Бир қарашда арзимас сабаб - қош шакли ёки ранги - қотиллик учун баҳона бўлди ва жамиятда аёлларга бўлган муносабатнинг чуқур муаммоларини юзага чиқарди.

Кўпинча, оиладаги зўравонлик эр-хотиннинг "шахсий иши" сифатида қабул қилинади, бунга аралашмаслик кераклиги айтилади. Бироқ, бу каби ҳодисалар аёлларга нисбатан зўравонликка қарши тизимли кураш олиб бориш зарурлигини кўрсатади. Ҳуқуқий асос етарли эмаслиги, ҳимоя механизмларининг йўқлиги, шунингдек, чуқур илдиз отган патриархал муносабатлар – буларнинг барчаси маиший зўравонлик ва Ургут вилоятида содир бўлган фожиаларга замин яратади.

Аёллар ҳали ҳануз эрнинг мулки сифатида қабул қилинади, у аёл ҳаётининг ҳар бир тафсилотини, ташқи кўринишидан тортиб, хулқ-атворигача назорат қилиш ҳуқуқига эга. Патриархал стереотипларга асосланган бу идрок эркаклар аёлни "номақбул"лиги учун жазолашга ҳақли деб ҳисоблаган ҳолларда намоён бўлади.

Бундай ҳолатлар фонида нафақат аёлларнинг ўзлари, балки оналик меҳридан маҳрум бўлган фарзандлари ҳам азоб чекмоқда. Ургут вилоятида онасиз қолган икки бола энди отаси кўрсатган тажовуз оқибатларини кўради. Психологик травма, эътибор ва ғамхўрликнинг етишмаслиги - буларнинг барчаси уларнинг ҳаётининг бир қисмига айланади.

Давлат ва жамият хотин-қизларни ҳимоя қилиш фақат бир шахс эмас, балки бутун оила, бутун келажак авлод ҳимояси эканлигини англаши керак.

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Қашқадарё вилоятида вояга етмаган қиз такси ҳайдовчиси томонидан ҳужум ва номусга тегишга уриниш ҳолатига учради, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари эса жабрланувчидан ҳатто ариза қабул қилишмади.

Жабрланувчининг сўзларига кўра, 26 октябрь куни у дугонаси билан сайр қилиб, одатдагидек таксида уйига қайтаётганди. Такси ҳайдовчиси унга турли саволлар, жумладан, шахсий саволлар берди ва кейин мўлжалланган маршрутдан бошқа томонга юрди. Қизнинг "қаерга кетяпсиз" деган саволига у уни айлантиришга қарор қилганини айтди. Жабрланувчини шаҳар ташқарисига олиб чиқиб, машинани тўхтатди, унинг телефонини олиб, тегажоғлик қила бошлади ва зўрламоқчи бўлган.

"Мен бор овозим билан бақирдим, шунга қарамай, у ўз ҳаракатларини тўхтатмади, мен қаршилик кўрсатишимга жавобан, ўзимни яхши тутишни талаб қилди. Менга тегмасликни сўрай бошладим ва уйга ўзим етиб боришим учун мени бирон жойга етказиб қўйишини сўрадим. У мени тинч қўйди, шаҳаргача олиб боришини айтди. Қайтаётганимизда мени асабийликда айблади. Шаҳарга кирганимизда телефонимни қайтариб берди ва машинасидан дўст бўлиб қолишимиз шарти билан қўйиб юборди. Мен ундан тезроқ қочиш учун ҳаммасига кўндим."

Содир бўлган воқеа юзасидан жабрланувчи дарҳол ҳуқуқ-тартибот идорасига хабар берди, уларга ҳайдовчининг машина рақамини ҳам тақдим этди. Улар эса албатта чора кўришларини айтиб, ҳатто ариза олиб қолишмади.

Бизнинг юридик кўмак Телеграм ботимизга мурожаатидан сўнг жабрланувчи ариза бериш учун яна ўша милиция таянч пунктига боради. Лекин уни ариза ёзиш шарт эмаслигига ишонтириб, уйига юборишади ва ҳужум қилган эркакни камералар бўйича излашаётганини айтишади.

Қизнинг ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаатидан 10 кун ўтди. Эркак ҳалигача топилмади, жабрланувчидан ариза ҳам олинмади ва судга оид тиббиёт экспертизаси ҳам тайинланмаган.

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ақлли эркакларда интеллекти паст бўлган эркакларга қараганда соғлом муносабат қура олади, улар зўравон бўлиш эҳтимоли камроқ.

"Гласная" нашри эркакларнинг ақл-заковати даражаси уларнинг романтик муносабатлардаги иштироки билан боғлиқлигини ўрганувчи янги тадқиқотга эътибор қаратди. Бунинг учун мақола муаллифлари 18 ёшдан 65 ёшгача бўлган 200 дан ортиқ эркакларни жалб қилган.

Танлаб олинган эркакларнинг ақл-идрокини баҳолаш учун олимлар мавҳум фикрлаш ва қарор қабул қилиш қобилиятига оид турли вазифаларни ўз ичига олган ресурсдан фойдаланганлар.

Эксперимент иштирокчиларидан, шунингдек, шерикларини қанчалик тез-тез ҳақорат қилганлари, мажбурлаш ва назорат қилиш усулларини қўллашлари ҳақидаги саволномани тўлдириш сўралган. Бундан ташқари, тадқиқотчилар рашк, психопатия ва муносабатлардан қониқишни ўлчайдиган бир нечта сўровномаларни тарқатишди.

Натижада, тадқиқотчилар юқори ақл даражаси романтик муносабатлардаги соғлом хатти-ҳаракатлар билан боғлиқлигини аниқладилар. Шундай қилиб, ақлли эркаклар абьюзер бўлиш эҳтимоли кам ва улар шерикларига кўпроқ боғланишади.

Манба: kosa media

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Бугун тасодифан бир ёш аёлни учратдим. Ва ҳеч қачон таслим бўлмаслик иборасининг асл моҳиятини англадим. Қанчадан-қанча аёллар болалари билан бирга зўравонликка чидаб, ҳаётларини ўзгартиришга ҳаракат қилишмайди.

Бугун кўчада кетаётсам олдимда бир аёлни кўрдим, у боласини коляскага ўтирғизаётганди, бир қарашда одатий ҳолат. Лекин орқасида катта рюкзак бор эди, яқинроқ келсам, сумкаси Яндекс етказиб бериш хизматиники экан. Яъни аёл боласини коляскага солиб Яндекс етказиб бериш хизматида пиёда ишламоқда. Ваҳоланки ҳозир кўча совуқ ва бу воқеа кечқурун содир бўлмоқда эди. Анча пайт мен у билан ёнма-ён кетаётгандим. Қизга бир қарашда 17 ёш берасиз. Охири сабрим чидамай аёлни гапга тутдим. У 26 ёшда экан, болалари эгиз экан, биттаси ухлаб кетаётганди, иккинчиси эса атрофни томоша қилиб жим ўтириб кетарди. Аёл шунақа истарали! Мен унга ёрдам бермоқчи бўлганимда унинг юзи қизариб кетди, у ишлаётганини айтиб, кичик ёрдамимни олишдан бош тортди. Амаллаб, бу арзимас пул болалари учунлигини айтиб, қўлига тутқаздим. У эса ҳижолат тортарди. Ортиқча савол беришга уялдим, тўғриси, камига у буюртмани тезроқ етказишга шошиларди...

Катерина Клипинина
Тошкент

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

🎞Сизни 3 ноябрь куни NeUyat фестивали доирасида кинонамойишда кутамиз!

Намойишда “Суюнчи” фильми тақдим этилиб, намойишдан сўнг сценарийнавис, шоира, фаол Алия Темурийзода модераторлигида муҳокама бўлиб ўтади.

Режиссер Мелис Абзаловнинг «Суюнчи» фильми ўзбек жамиятида аёл ролини очиб беради.

❗️Фильм намойиши ва муҳокама ўзбек тилида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Тарас Шевченко кўчаси, 8 (Мўлжал: "Патрики" қаҳвахонаси)

Вақти: 3 ноябрь, 18:00

🔞

Кириш бепул.

#NeUyat24 #СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Гульмира (исми ўзгартирилди) Самарқанд вилоятида эри билан яшарди. Улар шаръий никоҳда яшар эдилар, ваҳоланки эри расман бошқа аёл билан турмуш қурган. Аввалига у қийинчиликларга қарамай, ҳаётлари яхши бўлиб кетишига ишонарди, айниқса ҳомиладорлиги ҳақида билгач, бу ишонч янада ортди.

Аммо аччиқ ҳақиқат шу бўлдики, Гулмира ҳомиладор бўлгач, эри уни аввал аёвсиз калтаклаб, сўнг уйдан ҳайдаб юборади. Умидсизлик ва қўрқув ичида Гулмира ўз оиласига қайтишга қарор қилди, лекин у ерда уни қабул қилишмади. Акаси ва опа-сингиллари уни қабул қилишдан бош тортишди ва унинг илтимосларига жавобан ҳатто қўл кўтаришди.

Гулмира энди нима қилишни билмай, бутунлай ёлғиз ҳолда кўчада қолди. Унинг дунёси кўз ўнгида парчаланар ва бу қийин дамларда унинг қалбини умидсизлик тўлдирди. Аммо тақдир унга яна имконият берди. “Раҳмдиллик” маркази билан ҳамкорлик қилган юристлар орқали у бошпана ҳақида билиб олди.

Гулмира ҳеч иккиланмай Самарқандга бориб, шу марказдан бошпана топди ва бу унинг учун ҳақиқий нажотга айланди.
Афсуски, оғир калтаклар ва чидаб бўлмас стресс туфайли Гулмира муддатидан олдин туғди. Унинг ўғли ўлик туғилди, бу эса аёл учун чидаб бўлмас зарба бўлди. У йўқотиш азобига зўрға бардош бера олди, лекин қизи тирик қолгани билан таскин топди.

Икки йил давомида Гулмира "Раҳмдиллик"да, марказ ходимлари ва БМТТД дастури доирасидаги юристлар кўмагини олди. Улар унга суд жараёнларида ёрдам беришди, ҳуқуқларини ҳимоя қилишди ва қийин дамларда уни қўллаб-қувватлашди. Уларнинг саъй-ҳаракати билан Гулмира давлат томонидан тақдим этиладиган уй-жойга эга бўлди. Шунингдек, уни Самарқанд ҳокимлиги ҳам қўллаб-қувватлаб, барча керакли ҳужжатларни тайёрлашда ёрдам берди.

Гулмира ўтмишдаги оғир шароит туфайли соғлиқдаги муаммоларга ҳам учради. Марказ ҳуқуқшунослари ва мутахассислари унга ногиронлик гуруҳига рўйхатдан ўтишда ёрдам беришди, бу эса унга қўшимча имтиёз ва ёрдам олиш имконини берди.

Барча қийинчиликларга қарамай, Гулмира таслим бўлмади. У ҳозир иш қидирмоқда ва қизи боғчага боргач, келажагини қуриш учун кўпроқ вақт топади.

Гулмира шу оғир йилларда “Раҳмдиллик” маркази ва унга ёрдам берган барчадан чексиз миннатдор. Унинг ҳикояси умид ва ёрдамни ҳатто энг қоронғу шароитларда ҳам топиш мумкинлигига мисолдир.

Payme, Click иловаларидаги «Хайрия» ва Uzum bankнинг "Добро" бўлимларида хайрия қилиш орқали Самарқанд шаҳридаги «Раҳмдиллик» шелтери фаолиятини қўллаб-қувватлашингиз мумкин.

Ольга Любомирова

#СукутСақлама #шелтер_ҳикоялари

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

"Эркаклари "латта" бўлган жамиятнинг "қариялар уйи" кўп бўлади", деб ёзди ўз Телеграм каналида собиқ депутат, айни дамда эса экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев.

"Шунча юртлар кезиб тушунган ҳақиқатларимдан бири шу бўлди: эркаклари "латта" бўлган жамиятнинг "қариялар уйи" кўп бўлади!

Шу боис, ҳурматли эркаклар оиладаги бошлиқ ролингизни аёл кишига топширманг! Акс ҳолда оилада фарзанд фарзандлигини, аёл она ва эрга бўйсунувчи хотинлигини унутади. Ва бу оиладаги ота-онани келажакда "қариялар уйи" кутади"
— деб ҳулоса қилди у.

Кушербаев эркакларни “латта” бўлмасликка чақирганда нимани назарда тутган? У қандай хулосаларга асосланиб, мамлакатимиз Конституциясида белгилаб қўйилган эркак ва аёл тенглигини ошкора инкор этиши мумкин, деган қарорга келди?

Давлат хизматчилари қонунни бузишга ва жинсига кўра камситишга йўл қўйса, қандай гендер тенглиги ҳақида гапириш мумкин? Эслатиб ўтамиз, бундан бир йил аввал Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга 189-2 "Жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш" моддаси киритилган эди: “Жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш, шу жумладан хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан-очиқ инкор этиш, ушбу мазмундаги қарашларни, ғояларни ёки чақириқларни тарқатиш, худди шунингдек бундай хатти-ҳаракатларни омма олдида оқлаш ва (ёки) рағбатлантириш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.”

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Шаҳина (исми ўзгартирилган) болалигидан оғир шароитларда, муаммолар ва ишончсизлик ичида ўсган. У ўсиб-улғайган оила унга илиқлик ва ёрдам бера олмади, шунинг учун имконият туғилгач, у бошқа ҳудуддаги холасиникига кўчиб ўтди. У ерда Шаҳина ўзи билан самимий муносабатда бўлган йигит билан танишади ва улар турмуш қуришни режалаштиралирар. Бироқ, уларнинг орзуси рўёбга чиқмади: йигитнинг ота-онаси бу никоҳга қарши чиқди ва тез орада Шаҳинани узоқ қариндошига мажбуран турмушга узатдилар.

Тўйдан кейинги ҳаёт янада қийинлашди. Оналик қувончига қарамай - у икта ажойиб эгизак ўғил туғди - унинг никоҳи бутунлай даҳшатли тушга айлана бошлади. Турмушга чиқишдан олдин Шаҳина бошқа эркак билан муносабатда бўлганини билган унинг эри, рашк саҳналарини уюштира бошлади ва бу тез орада мунтазам жанжал ва оилавий зўравонликка айланди. Ҳар бир кун имтихонга айланди. Бунинг устига, эрининг ота-онаси уни тўғри иш қиляпти деб, шафқатсизликда ққўллаб-қувватлаганлар.

Ажрашгач, Шаҳина қўлида иккита кичик бола билан кўчада ёлғиз қолди. Унинг уйи энди унга бошпана бўла олмасди ва у қариндошларидан вақтинчалик турар жой излашга мажбур бўлди. Турли ташкилотларга мурожаат қилиб, нафақа олишга ҳаракат қилди, аммо унинг сўровлари хеч қандай натижа бермади ва бу унинг чуқур муаммоларини ҳал қилмас эди.

Унинг эри ажрашганларидан кейин ҳам ҳақорат қилишда давом этиб, алиментни тан олиш учун ДНК тестидан ўтишни талаб қилди. Шаҳина рад этди, унинг юраги бундай хўрликларга чидай олмади. У ўзини хиёнатда айблаб, уни қоралаган қариндошлари билан алоқани узди ва ўзини бутунлай изоляция қилди.

Чорасиз қолган Шаҳина болаларни меҳрибонлик уйига топширишни илтимос қилиб, туман ҳокимлигига мурожаат қилди. Унинг умидсизлик ва дардини сўз билан ифодалаб бўлмайди: фарзандларини севадиган она учун бу қарор охирги чора эди. Аммо тақдир унга яна бир имконият берди. Шаҳинанинг воқеасидан таъсирланган ҳокимлик ходими уни Самарқанддаги «Раҳмдиллик» марказига юборди.

«Раҳмдиллик» маркази Шаҳина ва унинг фарзандлари учун ҳақиқий нажотга айланди. Марказ ходимларининг саъй-ҳаракатлари туфайли Шаҳина фарзандлари билан хайрлашиш фикридан воз кечди. Ўғиллари учун хайрия асосида хусусий боғчадан жой топилди, бу эса Шаҳинага бироз дам олиб, келажак ҳақида ўйлаш имконини берди. Марказ унга марказдан унча узоқ бўлмаган маҳаллий мактабнинг хўжалик бўлимига ишга жойлашишига ёрдам берди.
Раҳимдилликнинг қайд этишича, Шаҳинага суд жараёнида ҳамроҳлик қилган юрист ва адвокатлар унинг ҳуқуқларини тиклашга USAID кўмаги туфайли эришилган. Шаҳина уй-жойга муҳтожлар рўйхатига киритилган ва яқин кунларда унга ижтимоий уй-жой ажратилади.

Энди Шаҳина фақат бир нарсани орзу қилади: фарзандларига бахтли келажак бериш ва ниҳоят барқарорлик топиш. «Раҳмдиллик» маркази ва ғамхўр инсонлар туфайли у умид ва энг ишончга жой бор янги ҳаёт қуришга киришди.

Payme, Click иловаларидаги «Хайрия» ва Uzum bankнинг "Добро" бўлимларида хайрия қилиш орқали Самарқанд шаҳридаги «Раҳмдиллик» шелтери фаолиятини қўллаб-қувватлашингиз мумкин.

Ольга Любомирова
Таржима: Нагуманова Турсуной

#СукутСақлама #шелтер_ҳикоялари

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

25 ноябрь — Халқаро хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни. Бирлашган Миллатлар ташкилотига кўра, бу санада бутун дунёда энг оғриқли ижтимоий муаммолардан бирига эътибор қаратилиши керак. Бироқ, бу эътибор нотўғри йўналтирилиши мумкин, деган ҳавотирдамиз.

Мени БМТ Аёллар ташкилотининг Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган тадбирига таклиф қилишди ва формат билан танишиб, ҳайрон қолдим. Зўравонликдан жабрланган аёлларнинг овозини кучайтириш ва тизимли муаммоларга эътиборни қаратиш ўрнига, Хилтонда муҳокама, эркаклар инфлюенсерлар иштирокида мода намойиши ва ундан кейин енгил тамадди. Мен ташкилотчиларга хат билан мурожаат қилдим ва ҳавотирларимни баён қилдим. Улар менга жавоб беришди, лекин, фикримча, бу менинг саволларимнинг моҳиятини тушунишга уриниш эмас, шунчаки расмий жавоб эди. Шунинг учун мен ўз фикрларимни оммага эълон қилмоқдаман.

Мени нима ҳайрон қолдирди:

1. 25 ноябрь куни бўлиб ўтадиган тадбирда ким эътибор марказида бўлади?
Зўравонликка қарши курашувчи эркаклар овози муҳим, но хотин-қизларга қарши зўравонликка бағишланган ягона сана эркаклар овозини кучайтириш учун платформа вазифасини ўташи керакми? Аёллар ҳалигача медиа ва жамоатчиликда кенг тақдим қилинмаган: 900 дан зиёд Нобель мукофоти совриндорлари орасида 53 таси — аёллар, 2015 йилда уларнинг янгииклардаги улуши 24% га тенг эди. Йилда 365 кун эканини ҳисобга олсак ва #16ФаолКунни айирсак, эркаклар билан ҳамкорлик қилиш учун 349 кун қолмоқда. Лекин аёлларнинг шундоғам кўримсизлигини инобатга олиб, 25 ноябрдан бошлаб #16Days давомида аёллар овозини кучайтириш тўғрироқ бўлмайдими? Уларни саҳнага жалб қилиш, ўз ҳикоялари билан бўлишиш имконини бериш.

2. Гендер "кўрлик"
Ўзбекистонда зўравонликдан жабрланганлар учун бошпаналарда маблағ етишмаётган бир пайтда нега Хилтон танланди? Ижараси арзон тушган ҳам дейлик, ҳашаматли меҳмонхонани танлаш, тадбир чекланган доиралар учун мўлжалланган деган таассурот қолдиради. Хилтонда хусусий зиёфат ўтказиш аёлларнинг, айниқса қашшоқлик, камситишларни бошдан кечираётган аёллар ҳуқуқлари учун курашиш масаласига қанчалик мос?

3. Тадбир формати
Эркак инфлюенсерлар иштирокида модалар намойиши зўравонлик қурбонлари ва уларнинг туйғулари устидан кулишдай қабул қилиниши мумкин. Бу қадам билан ҳақиқий муаммога қандай ечим берилмоқчи? Бу шоунинг ўзи кимга кераги бор?

UN Women Аёллар ташкилотининг таъкидлашича, мақсад эркакларни жалб қилиш орқали кенгроқ аудитория эътиборини аёллар муаммоларига жалб қилиш бўлган. Бунга шубҳам йўқ. Ташкилотчиларнинг ниятлари яхши эканига шубҳа қилмайман. Аммо аёлларга нисбатан зўравонлик муаммосини тарғиб қилишнинг янада адекват ва инклюзив формати йўқми? Ушбу тадбир ўзи кимлар учун ташкиллаштирилди?

Ирина Матвиенко,
Nemolchi.uz асосчиси

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Тошкентда 65 ёшли эркак ўқувчи қизларга тегажоғлик қилгани учун 5 сутка қамоқ жазосини олди

Суд ҳужжатларидан маълум бўлишича, жорий йилнинг 15 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги нодавлат таълим муассасаларидан бирининг робототехника тўгараги раҳбари, 1959 й.т. Алимов Нариман Маратович машғулотлар вақтида 3-синф ўқувчисининг оёқ ва қўлларини ушлаган, сўнг уни қўлида кўтариб, туширган. Бундан ташқари, бошқа қизларнинг ота-оналари ҳам таълим муассасаси раҳбариятига мурожаат қилиб, уларнинг фарзандлари ҳам дарс вақтида ўқитувчи уларни танасининг турли қисмларига теканидан шикоят қилганини айтишган.

Муассаса раҳбарияти машғулотлардан видеоёзувларни текшириб, ўқувчи қизлар билан суҳбатлашди. Бунда Наримон Маратовичнинг хатти-ҳаракатлари қизларга нисбатан меҳрли муносабат доирасидан чиқиб кетгани тасдиқланди. Шундан сўнг раҳбарият воқеа содир бўлганини текшириб, зарур чоралар кўриши учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилган. Буни алоҳида таъкидлашимиз боиси, амалиётда бундай ҳолатларни муассаса ичида яширишга уриниш ҳолатлари тез-тез учраб туради, ваҳоланки бундай ишларни ҳуқуқ-тартибот идоралари ўрганишлари керак. Қувонарлиси, бунда муассаса раҳбарияти болалар манфаатларидан келиб чиқиб, уларнинг ҳуқуқларини қонун доирасида ҳимоя қилинишини таъминлаган.

Судда эркак ўз ҳатти-ҳаракатларини гўёки тасодиф деб тушунтиради, нотўғри иш қилгани ва ҳатти-ҳаракатлари ўқитувчиинг профессионал этикасига тўғри келмаслигини тан олди. У қилмишидан пушаймон бўлиб, бошқа бундай ишлар такрорланмаслигига ваъда берди ва суддан енгиллик сўради. Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан 2024 йилнинг 20 ноябрь куни 1959 й.т. Алимов ЎзР МЖтК 41-1-моддаси (Шаҳвоний шилқимлик)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 октябрь куни "Немолчи.уз" лойиҳаси Бош прокуратурадан 41-1-моддага асосан чиқарилган ва вояга етмаганлар жабрланган бўйича маъмурий қарорларни текшириб, керак бўлса, қонунда белгиланган тартибда протест келтирилишини сўраб очиқ мурожаатни эълон қилганди. Гап шундаки, Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан содир этилган шаҳвоний шилқимлик кўринишидаги уятсиз-бузуқ ҳаракатлар ЖК 129-моддаси билан квалификация қилиниши лозим. Лекин амалда бу жиҳат четлаб ўтилмоқда.
==================================
Nemolchi.uz таҳририятининг тахмин қилишича, Алимов Нариман Маратович аввалги иш жойларида ҳам шундай ҳатти-ҳаракатларни содир этган бўлиши мумкин, лекин аввал ҳеч ким бундай ариза билан мурожаат қилмаган. Унинг ҳатти-ҳаракатларидан жабрланган ва болалари унинг устидан шикоят қилган ота-оналарни изламоқдамиз. Лойиҳамиз ботига мурожаат қилишингизни сўраймиз: @nemolchilaw_bot

#СукутСақлама #Қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Тошкент вилоятида судья вояга етмаганга нисбатан шаҳвоний шилқимликда жиноят иши аломатларини кўриб, ишни прокуратурага юборди.

Лойиҳа таҳририятига маълум бўлишича, Тошкент вилоятида спорт мактаби мураббийи ўзи мураббийлик қилган 15 ёшли қизга шаҳвоний шилқимлик қилган. Воқеа содир бўлган куни қиз одатдагидек спорт мактабига машғулот ўтказиш учун келган. Машғулотни тугатгандан сўнг, у кийим алмаштириш хонасига борди, мураббий эса унга эргашди. Қизнинг сўзларига кўра, мураббий кийим алмаштириш хонасига кириб, унинг юзи ва елкаларига тегинишни бошлаган.

Қиз отасига бўлган воқеани айтиб берди. Ота содир бўлган воқеадан ғазабланиб, мураббийнинг ўзи билан "суҳбатлашишга" қарор қилган, натижада қизнинг отасига нисбатан маъмурий иш очилган. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”), мураббийга нисбатан эса МЖтК 41-1 (шаҳвоний шилқимлик) бўйича маъмурий иш қўзғатилган.

2024 йил 22 октябрь куни жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан юқоридаги маъмурий иш материаллари кўриб чиқилди. Мураббий Э.Мирзаев ўз кўрсатмасида айбини тан олмади. Бироқ иш материалларида мавжуд бўлган далилларга кўра, Э.Мирзаевнинг айби тасдиқланди.

Суд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сонли қарори нормаларига амал қилган ҳолда, Э Мирзаевнинг ҳатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси (“16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан номақбул ҳатти-ҳаракатлар”), шунингдек, таълим муассасаси ходимининг бундай хатти-ҳаракатлари кўринишидаги оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, Э.Мирзаевга нисбатан содир этилган қилмишлари юзасидан жиноят иши қўзғатиш масаласини ҳал этиш учун маъмурий иш материалларини туман прокуратурасига юборди.

#СукутСақлама #Қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Хайп учун қўполлик: бундай "қаҳрамонлар" кимга керак?

Мамлакат қонунларига тупуриб қўйган блогерлар яна кун тартибида. Улар бутун шаҳарни ўз шахсий саҳнаси деб билишади чоғи, "хайп" учун ҳар нарсага тайёр. Жазоланмасликларига шунчалик ишонишадики, атрофдаги инсонлар, айниқса аёлларга ҳурматсизликни очиқчасига намойиш қилишмоқда.

Сценарийлар ўта саёз - бир роликда улар безларча қизларга шилқимлик қилишади, бошқаларида йўл ҳаракати қоидаларини бузишади. Энг ачинарлиси, шундай "блогерлар"дан бири йирик компания амбассадори. Наҳотки, ўша ташкилот ўз номига тажовузкор деган доғ тушишидан қўрқмаса?!

Бундай контентни қўллаб-қувватлаш ўша блогерларда тажовузкорлик зўр экани ҳақида алдамчи хиссиётларни келтириб чиқаради. Буни бугун тўхтатмас эканмиз, эртага хайп учун ёшлар хоҳлаганини қиладиган бўлади. Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш мумкин, аёлларга шилқимлик қилиб, улар устидан кулиш мумкин деган тушунча пайдо бўлади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан муносабат кутиб қоламиз: қонунлар фақат қоғоздами ёки улар ҳақиқатда ишлайдими?

Заря Эргашева

#СукутСақлама #Қонунлар #АдолатТалабҚиламиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

"Ҳозиргина Муқимий кўчасида педагогика олий таълим муассасасининг талабалар ётоқхонаси ёнида ёқилғи қуйиш шаҳобчаси рўпарасида йигит машина ичида қизни калтаклади, у бақирарди. Рақами 01N102MB"

Бу хабар ва видеони лойиҳамизнинг юридик кўмак телеграм-боти @nemolchilaw_bot га обуначимиз юборди. Ҳуқуқ-тартибот идораларидан машинани топиб, бўлган ҳолатни ўрганиш ва аёлни ҳимоя қилишларини сўраймиз.

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Аниқлик киритамиз

Саналарда ноаниқликка йўл қўйилди. Қиз 23 сентябрь куни ўғирлаб кетилган ва 6 октябрда топилган (аввал айтилганидек, октябрь ва ноябрда эмас). Иш шу кунларда очилди, яъни бир ойдан кўпроқ вақт давомида маҳаллий участка нозири уни ёпишга ҳаракат қилган ва оилага босим ўтказилган.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва янгиликни ўз саҳифаларида бўлишган оммавий ахборот воситаларида саналарини тўғирлашни илтимос қиламиз.

Nemolchi.uz жамоаси

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Нурул Шазваний бир неча йил давомида ижтимоий тармоқларда касал турмуш ўртоғига қарагани ҳақида кундалик юритарди: бурун трубкаси орқали овқатлантириш, тагликни алмаштириш, чўмилишда ёрдам бериш. Унинг турмуш ўртоғи бахтсиз ҳодисада жароҳат олиб, олти йилда соғайиб кетди, яна юришни ўрганди, бу вақт давомида Нурул доимо унинг ёнида эди.

Facebook ижтимоий тармоғида унинг 32 минг обуначиси бор эди. Ва не кўз билан кўришсинки, тузалгач, Нурулнинг эри ундан ажрашиб, бошқа аёлга уйланди. Бу ҳақида Нурул ўз саҳифасида ёзиб, собиқ эри ва унинг янги хотинига бахт тилайди.

4 октябрь куни бекор қилинган никоҳ ҳақидаги хабар Малайзия Интернетида ғазабга сабаб бўлди: кўпчилик бундай хиёнатни йиллар давомида ғамхўрлик ва муҳаббат билан қайтариш мумкинлигига ишонолмади. Эркак тузалгач, ўзига янги хотин танланганидан кўпчиликнинг ҳафсаласи пир бўлди.

Нурул эса ўз навбатида собиқ эри ва унинг янги хотинини тинч қўйишларини сўради ва у эри билан дўстона муносабатларни сақлаб қолганини ёзди.

Бироқ, обуначилар унинг фикрига қўшилмади: "У эр сифатида ўз мажбуриятларини бажармаган. Қандай қилиб бунчалик ношукрлик бўлиш мумкин? Наҳотки унинг юраги йўқ?!”, деб ёзган кузатувчилардан бири.

Нурул собиқ эри ва янги турмуш ўртоғини танқидлар тўлқинларидан ҳимоя қилиш учун постни ўчириб ташлади ва уларга эътибор қаратгани учун узр сўради.

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#update

Болалар омбудсмани офиси Қашқадарё вилоятида вояга етмаган қизга нисбатан жинсий тегажоғлик ҳолати ҳақидаги хабаримизга муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ҳозирда Қашқадарё вилояти Қарши тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Воқеалар ривожини кузатамиз ва қўшимча маълумотни кутиб қоламиз.

#СукутСақлама #update

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Камилла (исми ўзгартирилди) ота-онасидан эрта етим қолди ва улардан унга иккита квартира мерос сифатида қолди. Ҳаёт ўз измида давом этарди: у битта квартирада яшаса, иккинчисини ижарага берарди. Бундан ташқари, ишларди. Ҳаммаси у эрга теггач ўзгарди. Эри улар ўша квартиралардан бирида яшаб, иккинчисини ижарага беришда давом этишн қарор қилди. Эрга теккач, Камилла эрининг қистови билан ишламай қўйди. Турмушда улар икки фарзандли бўлишди.
 
«Мен ҳаётимиз яхши деб ўйлардим. Жуда бой бўлмасак-да, уйимиз, даромадимиз бор эди ва биз бахтли эдик», - деб эслайди Камилла.
 
Давоми карточкаларда
 
Сиз аёллар ва болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва мослаштириш “Меҳржон” марказини Payme иловаси орқали пул ўтказиш орқали ёки Instagram орқали @mehrjon_ngo профилидаги марказ васийлигидаги аёл-болалар яратган буюмларни сотиб олиш орқали қўллаб-қувватлашингиз мумкин.
 
#СукутСақлама #шелтер_ҳикоялари #Меҳржон

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

🎞Сизни 3 ноябрь куни NeUyat фестивали доирасида кинонамойишда кутамиз!

Намойишда “Суюнчи” фильми тақдим этилиб, намойишдан сўнг сценарийнавис, шоира, фаол Алия Темурийзода модераторлигида муҳокама бўлиб ўтади.

Режиссер Мелис Абзаловнинг «Суюнчи» фильми ўзбек жамиятида аёл ролини очиб беради.

❗️Фильм намойиши ва муҳокама ўзбек тилида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Тарас Шевченко кўчаси, 8 (Мўлжал: "Патрики" қаҳвахонаси)

Вақти: 3 ноябрь, 18:00

🔞

Кириш бепул.

#NeUyat24 #СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#Фикр

Youtube да ушбу қисқа видео (shorts)ни кўриб, Расул Кушербаевнинг «хотинлар ва қариялар уйи» ҳақидаги «оташин» фикри эсимга тушиб қолди.

Ўзимизнинг тилда «Бировнинг таҳоратига намоз ўқиш» деб айтиладиган бу ҳолат кўплаб оилаларда учрайди, ҳатто, доим шунақа бўлиши керак, деб ҳисоблаймиз. Яъни, «роппа-родной» ўғиллар уйланиши биланоқ хотинидан ўз фарзандлик бурчини бир четга суриб қўйиб, эрнинг зиммасидаги фарзандлик бурчини адо этишни талаб қилишлари, уйланиш олдидан очиқдан-очиқ, «ота-онасининг хизматини қилиб, кўнглини топиб юрса бўлди» эканини айтишлари ўта нормал бўлиб улгурган. Лекин, мана бу ерда ёзилишича, «шариат аёллар зиммасига ҳатто ўз эрини таомини пиширишни ҳам вожиб қилган эмас. Қайнона, қайнота, эрнинг ака-ука ва опа-сингилларининг хизмати у ёқда турсин. Аллоҳ таоло аёл кишига фарзанд тарбиясини вожиб қилган» холос.

Кушербаевнинг иддаоси бўйича эса, гўёки, аёл келин эканини унутиб, «келинлик бурчи»ни бажаришни истамай, эридан ота-онасини қариялар уйига олиб боришни талаб қилади ва эркаклигини унутган ўғил хотинининг талабига «лаббай» деб жавоб бериб, ота-онасининг «оёғини ерга теккизмай» қариялар уйига олиб бориб ташлайди экан.

Шу жойига, «Эй, эркакмисан? Ота-онанг сени болаликдан боқиб катта қилди, едириб-ичирди, кийинтирди. Таълим-тарбия берди, касал бўлсанг, даволатди, ишқилиб, сени сен қилган одамлар шулар! Шуларни қайтарадиган вақтинг келганда, нега бўйин товлаб, юкингни беш-бегона хотинингни зиммасига юклашинг керак? Тур, бор, ота-онангни хизматини қил, фарзандлик бурчингни бажар! Хотининг қарашни истамаса, нима қипти? Сен хотинингни ота-онасига ўтказиб қўйган жойинг бормидики, хотинингдан ота-онангга қарашни талаб қиласан? Хотининг қилгиси келмаса, ўзинг қил! Ногиронмисан, ёш боламисан, майиб-мажруҳмисан? Ҳеч бўлмаса, ўзингни фикринг йўқми, ким нима буюрса қилиб кетаверадиган югурдакмисан? Ёки сенга меҳнати кетганларнинг, умри кетганларнинг ҳақидан қўрқмайдиган аблаҳмисан?» - деб ташлайдиган одам йўқ-да!

Эй, ёмон ўргандиларинг-а, ота-оналарингга то умрини охиригача хотинларинг қараса, ҳатто опа-сингил, ака-укаларинггаям «Ота-онамга фақат мен қарадим!» - деб кекирдак чўзасизлар, қариялар уйига обориб ташлашга бўлса, «Хотиним айтди (буюрди)» бўладими? Кимни алдамоқчи бўляпсизлар? Бандасиними, Худоними?

Мен масаланинг ҳуқуқий жиҳатдан «ляп»ларига тўхталишни истамайман. Мен отасини хотинининг гапига кўра саҳрога опчиқиб ташлаган ўғил ҳақида шеър ўқиганман, онасини қариялар уйига обориб ташлагани ҳақида фильмлар, новеллалар кўрганман, лекин реал ҳаётда кўпинча хотинини урадиган, бирорта гапини эътиборга олмайдиган, одамлар олдидаям бир тийин қилиб ташлайдиган эрларни учратаман. Соғ пайти келинига кун бермай, ўлигигача шу «ёмон келин»нинг виждонига қолиб кетган қайнона-қайноталарни биламан. Кушербаев танийдиган «лаббайчи» эрларнинг макони қаерда? Қайси Ўзбекистонда, локация ташлаб беришсин?

Жиддийчасига айтадиган бўлсак, хотинингиз ота-онангизга ғамхўрлик қилишни истамаса, ўзингиз ғамхўрлик қилинг. Ота-онангизни қариялар уйига обориб ташлаётган бўлсангиз - буни хотинингиз айтгани учунмас, ўзингиз уларга қарагингиз келмагани учунгина қиляпсиз. Ўз эгоистлигингизни аёлларни қадрсизлантириш ва ёмонотлиқ қилиш орқали ниқоблашга уринманг!

© Гапира ҚОЧДИЕВА
#СукутСақлама #ЭркакчаЭго #ЖаннатиАёл

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Жинс бўйича камситишни тарғиб қилганлик учун жазо бўйича ЙИЛ ЯКУНЛАРИ

Бундан роппа-роса бир йил аввал 2023 йил 31 октябрда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 189-2-модда (Жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш) билан тўлдирилди. Биз ушбу модда қандай ҳолатларда ва қачон ишлатилишини аниқлашга қарор қилдик.

Ўзбекистон Олий суди матбуот котиби Азиз Абидовнинг Nemolchi.uz таҳририятига маълум қилишича, 1 йил давомида Ўзбекистонда жинс бўйича камситишни тарғиб қилган 7 нафар шахс жавобгарликка тортилган. Биз бу шахсларга тегишли барча ишларни топдик.

1️⃣Илк кейс Sahil Street Food кафеси билан боғлиқ бўлиб, бу ҳақида журналист Инобат Ахатова сўзлаб берганди. Уни дугоналари билан кечқурун кафега киритишмади, кафе ходими кечқурун 10 яримдан кейин аёлларга кириш мумкин эмаслигини билдиради. 2023 йилнинг 30 ноябрь куни кафе эгаси ва унинг ходими айбдор деб топлиби, ҳар бирига 6,6 млн сўм миқдорида жарима қўлланилди.
2️⃣ 2023 йилнинг 11 ноябрь куни эркак ўзининг “Telegram” ижтимоий тармоғидаги “ilm_markazi” номли профили орқали ўқув марказига ўқитувчи олиш мақсадида "истарали 20 дан 30 ёшгача бўлиши агар аёл киши бўлса ҳижобли бўлсин" деб эълон берган. 11 декабрь куни суд уни жинс бўйича камситишни тарғиб қилганликда айбдор деб топиб, 3,3 млн сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилади.
3️⃣ 2024 йилнинг 24 январь куни блогерлар Ш.Отохонов ва Р.Абдуакимовлар “Instagram” ижтимоий тармоқлар орқали, тазйиқни, зўравонликни ёки шавқатсизликни хамда жинс бўйича камситишни тарғиб қилганлиги юзасидан ИИО ходимлари томонидан улар билан профилактик суҳбат олиб бориш мақсадида ИИБ биносига таклиф қилишганида, ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, қаршилик кўрсатишган. Суд уларни қатор ҳуқуқбузарликларни (МжТК 189-1, 189-2 1-қисми, 194 ва 195 моддалари) содир этганликда айбдор деб топиб, ҳар бирига 15 суткадан маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
4️⃣ 2024 йилнинг 21 апрель куни Янгибозор автовокзалида Дамас русумли автомашина ҳайдовчиси йўловчи сифатида ўтирмоқчи бўлган аёлга автомашина олд ўриндиғига аёл қизларни ўтиришига рухсат бермаслигини, аёллар автомашинани орқа ўриндиғида ўтиришлари лозимлигини айтади. 1 май куни суд уни жинс бўйича камситишни тарғиб қилишда айбдор топиб, 5,1 млн сўм жарима жазосини тайинлади.
5️⃣ 2024 йилнинг май ойида Сайхунобод туманидаги танишининг тўйида, “Осиё” номли тўйхонада аёлларга боғлиқ бўлган мавзуда диний маъруза қилиб, “аёлларни бола туғиб берувчи завод эканликлари, эркаклар уларни намоз ўқишга, эътиқодли бўлишга оғзаки тарғиб қилишлари кераклиги, аёллар мазкур эътиқодни бажармаган тақдирда керак бўлса уларни калтаклаш орқали ҳам ушбу эътиқодни мажбуран бажартиришлари керак”лиги ҳақидаги қарашларни омма олдида оқлаган. 13 июнь куни суд имом ўринбосарини жинс бўйича камситишни тарғиб қилганликда айбдор деб топиб, 6,8 млн сўм жарима жазосини тайинлайди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 21 октябрь куни Расул Кушербаев эркакларга мурожаат қилади: «Оиладаги бошлиқ ролингизни аёл кишига топширманг! Акс ҳолда оилада фарзанд фарзандлигини, аёл она ва эрга бўйсунувчи хотинлигини унутали». Кейинроқ у гендер тенглигига тупурганини билдирди.

Шунга қарамай, собиқ депутат ўз сўзлари учун ҳалигача жавобгарликка тортилмаган. Нега қонун барча учун тенг эмас? Нега йўналишли такси ҳайдовчиси аёлни олд ўриндиққа ўтиришига рухсат бермагани учун 5 млн сўм жаримага тортилади-ю, катта аудиторияга эга бўлган жамоат арбобининг қилмишига кўз юмилади?

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз #Қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#NeUyat фестивалида кўришамиз!

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни соат 18:30 да янгидан очилган 139 Documentary Center галереясида #NeUyat 2 кўргазмаси очилишида барчангизни кутиб қоламиз!

Зўравонликни бошидан кечирган ва ўз овозини санъат орқали моҳирона етказган ўзбекистонлик ёш рассомлар кўргазмаси зўравонлик учраганларни қўллаб-қувватлаш ва тажовузга муросасизлик маданиятини шакллантиришга ёрдам беради.

Фестиваль давомида сизни турли тадбирлар кутмоқда: муҳокамаларга уланган кинотомошалар, психолог билан суҳбат ва якунида — Немолчи.уз лойиҳаси экспертларидан интерфаол маъруза.

Фестивалда кўришгунча! Биргаликда жинсий зўравонлик атрофидаги уят маданиятини енга оламиз. Зўравонликни кечириш эмас, зўравон бўлиш уят!

Кўргазма 2-24 ноябрь кунлари давом этади.

Манзил: Тарас Шевченко кўчаси, 8 (мўлжал — "Патрики" қаҳвахонаси). 
18+ 
Кириш бепул. 
Барча ишлар рус ва ўзбек тилида тақдим этилади.

Афиша муаллифи @astragape

#СукутСақлама #NeUyat #NeUyat24

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

“Ўзбек аёлларининг шахсий уйи бўлмаган. Аввал отасини, кейин эрини уйида яшайди. Шахсий уйи деган нарса, бизда нотабиий саналади” — таржимон Нодирабегим Иброҳимова.

Parda Podcast - хотин-қизлар муаммоларини ёритиш, жамоат фаоллари, экспертлар билан биргаликда уларга ечим топиш бўйича эркин суҳбат.

Кўриш учун: https://www.youtube.com/channel/UCZ5Xv8UVg83hrpyOzL3yJIw

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти туманлараро суди 49 ёшли Лобар Хожиевани 30 йил давомида уни ва болаларини калтаклаб келган эрини ўлдиргани учун 8 йил қамоқ жазосига маҳкум қилди. Мазкур иш ҳақида #НеМолчиKZ фонди раҳбари Дина Тансари маълум қилди

Адвокатларнинг сўзларига кўра, Хожиеванинг эри муттасил ичган ва хотини ҳамда тўрт фарзандини кўп бора калтаклаган. Болалар кўпинча тунни кўчада ўтказарди, аёлнинг эса ҳимоя қиладиган ҳеч кими йўқ эди. У ҳеч қандай маълумотга эга эмас, қозоқчани ёмон билади, бутун умри эрталаб соат олтидан қоронғигача плантацияларда ишлаш, эрини боқиб, болаларини тарбиялаш билан ўтган.

Эркак ҳаммасидан катта ўғлини ёқтирмасди. Бола бир ёшга тўлганда, бешикда ётган ҳолатида уни бир ярим метр баландликдан кўчага улоқтиради. Бола иккинчи даражали ногирон бўлиб қолади. Болаларнинг сўзларига кўра, ота боласини бир неча бор бўғиб, калтаклаган.

Қўшнилар эркакнинг тажовузкор хатти-ҳаракатларини тасдиқлашди. Уларнинг сўзларига кўра, у қўшниларнинг деразаларини синдириб, қишлоқ аҳолисига ҳужум қилган ва кўчада яланғоч ҳолда юрган. Бир неча марта одамлар полицияга қўнғироқ қилишса-да, эркак шундай мурожаатлардан сўнг баттар жазавага тушарди. 

12 апрель куни эркак яна маст ҳолатда оила аъзоларини ҳақоратлаб, калтаклай бошлаган, сўнг уйнинг айвонида ҳожатини чиқармоқчи бўлган. Лобар унга танбеҳ берганида, унинг юзига тупурди. Аёл бунга чидай олмай, эрини халат камари билан бўғиб ўлдирган.

Экспертиза эркакнинг бўғиб ўлдирилганини тасдиқлади. Лобар ўз айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини билдирди. Ҳукм 14 октябрь куни эълон қилинди, бироқ ҳали қонуний кучга киргани йўқ.

Манба: kosa media

#СукутСақлама #ЖаҳондаЗўравонлик

Читать полностью…
Подписаться на канал