Тенглик ва янгиланиш учун кураш
Жадидлар ва консерваторлар ўртасида аёллар роли масаласида бўлиниш давом этди, бунда жадидлар Туркистон аёлларига 1917 йилнинг ёзида овоз бериш ҳуқуқи берилиши керак деса, консерваторлар Қуръонга асосланган ҳолда аёллар тенглигини рад этишди.
Жадидларнинг асосий “Эркинлик, тенглик, адолат” шиори жамият аъзолари, хусусан, аёлларнинг сиёсий маданиятини оширишга хизмат қилган. Жадидлар оила масаласини тўғри ҳал қилмасдан, хотин-қизларни жамият ҳаётида тўла иштирокини таъминламасдан, ёшларни тўғри тарбияламасдан туриб, жамиятни ислоҳ қилиш, уни тараққиёт йўлига йўналтириш мумкин эмас, деб ҳисобларди.
Туркистон аёллари ҳаётига жадидларнинг таъсири катта бўлган. Уларнинг жадидчилик ғоялари билан шаклланган тараққиёт ҳақидаги тушунчаси жамиятни модернизация қилиш совет лойиҳасида аёллар фаол ролининг асосий элементига айланди. Замонавий оналик ва фуқаролик ҳақидаги жадидчилик ғоялари совет мафкурасининг бир қисми бўлиб, аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеининг ўзгаришига хизмат қилди.
Натижада Туркистон аёллари янги ижтимоий роллар ва гендер ўзликни қабул қилган ҳолда Совет Ўзбекистонининг фуқароларига айландилар. Бу уларни янги, модернизациялашган жамият қуриш жараёнида ҳамкорга айлантирди.
Давоми бор.
⠀
Росина Ангалишева ва Шохрух Саъдуллаев тайёрлади
⠀
#СукутСақлама #махсуслойиҳа_немолчи #тарихдааёллар #ўзлик
Чап қанот партиясидан номзод Клаудия Шейнбаум Мексикадаги президентлик сайловларида ғолиб чиқди ва бу лавозимни эгаллаган илк аёл бўлди. Амалдаги президент Андрес Мануел Лопес Обрадор кўмагида у мухолифатдаги рақиби, собиқ ўнг қанот сенатор Ксочитл Галвес устидан ишончли ғалаба қозонди.
⠀
Миллий сайлов институти (INE) маълумотларига кўра, Шейнбаум 58% дан 60% гача, Галвес эса 26% дан 28% гача овоз тўплаган.
⠀
Шейнбаум ғалабасидан кейинги биринчи баёнотларида сайловчиларни ишончини оқлашга сўз берди ва Мексиканинг биринчи аёл президенти бўлганидан хурсандлигини билдирди. "Республиканинг 200 йиллик тарихида илк бор мен Мексиканинг биринчи аёл президенти бўлдим", деди Клаудия Шейнбаум.
⠀
Клаудия Шейнбаум тажрибали сиёсатчи бўлиб, унинг оиласида сиёсий мунозаралар одатий ҳолга айланган. Унинг онаси, биолог Анни Пардо 1968 йилда институционал инқилоб партия ҳукмронлигига қарши ҳаракатда иштирок этгани учун университетдан ҳайдалган. Шейнбаум "Биринчи камбағаллар" шиорини фаол қўллаб-қувватлаб, эътиборни Мексиканинг туб аҳолисига нисбатан камситишларга қаратади.
⠀
Миллий университетни тугатган, энергетика фанлари бўйича докторлик даражасига эга Шейнбаум, шунингдек, иқлим ўзгариши бўйича тадқиқотларга ўз ҳиссасини қўшган ва 2007 йилда Тинчлик учун Нобель мукофотини олган Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро панель (IPCC) ҳисоботларининг ҳаммуаллифи.
⠀
У Мехикода 2015 йилдан 2017 йилгача Тлалпан тумани мэри лавозимини эгаллаган, сўнг 2018 йилдан 2023 йилгача шаҳар мэри бўлган, унинг лавозимда бўлган даврда жиноятчилик даражаси анча пасайган.
⠀
Ўз дастурида у камбағалларни ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш, таълим ва уй-жойга бўлган ҳуқуқларини кенгайтиришга ваъда берди. Шейнбаум президент сифатида мамлакатда давом этаётган гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятчилик ҳамда зўравонликка қарши курашиши керак бўлади. Бу чақирув унинг президентлигининг асосий вазифаларидан бири бўлади.
⠀
#СукутСақлама #лидерАёллар #ПрезидентАёллар
"Бу масала ишлаб чиқиш жараёнида" - Ижтимоий ҳимоя агентлигида саволларимизга қандай жавоб бериш(ма)ди.
28 май куни Президентнинг зўравонлик қурбонларини реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорига низом муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. 27 май куни биз Президент қарорига бир нечта саволларни эълон қилдик, агентлик вакиллари саволларимизга ўз жавобларини бердилар. Буларни қарор қандай ишлашига ойдинлик киритадиган тўлиқ жавоблар деб ҳисоблаш мумкинми? Бизнинг фикримизча, улар ноаниқлигича қолди.
Бундай тадбирларнинг асариятида бўлгани каби унинг катта қисми расмий нутқларга бағишланган бўлса-да, энг охирида қисқа муҳокама ва савол-жавоблар сессияси бўлиб ўтди. Вақт оз эди, аммо Ижтимоий ҳимоя агентлиги вакиллари Александра Нам ва Баҳодир Бековлар айрим саволларимизга жавоб беришди.
Уларни кўриб чиқсак:
1) 102 рақами орқали рўйхатдан ўтиш бизга умумий вазиятни кўрсатиши ва ишни тизимга киритиш учун керак (бугунги кунда шундоқ ҳам 102 ҳар бир ҳолатни тизимда рўйхатдан ўтказиши талаб қилинади), участка нозирлари планшет орқали мурожаатларни киритадилар (улар бугунги кунда ҳам буни қилишлари керак, аммо амалиёт шуни кўрсатадики, улар буни камдан-кам қилишади)
2) Зўравонликни аниқлаш "мураккаб масала" бўлиб, ҳозирда ягона стандартлар устида иш кетмоқда;
Қайд этилишича, барча вилоят шифохоналарида вақтинчалик жойлаштириш хоналари учун маблағ мавжуд эмас, шунинг учун ҳозирча улар Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятларида синовдан ўтказилади. Кейин иш қандай кетаётгани кўрилади.
3) Ижтимоийлаштириш даражаси - "Ижтимоий иш" тўғрисидаги қонун ишлаб чиқилмоқда;
Таҳририятдан: нодавлат шелтер (бошпаналар)нинг тажрибасидан келиб чиқиб хулоса қилишимиз мумкинки, ижтимоий ишлар аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиш, болаларни боғча ва мактабларга жойлаштириш, ишга жойлашишда ёрдам бериш ва ҳоказоларни ўз ичига олади.
4) Ҳимоя ордерларини бериш тартибига ўзгартиришлар киритилади.
5) Реестр ишлаб чиқилмоқда, уни юритиш тартиби ҳам.
6) Идораларни ўқитиш, мобил илова, шунингдек, ногиронлар учун ижтимоий хизматлардан фойдаланиш масалалари ишлаб чиқилади (давра суҳбатида бу масала ҳам кўтарилди).
Агентликка ўз муносабати ва жавоблари учун миннатдорчилик билдирамиз, аммо Президент қарорининг аксарият бандларини амалга ошириш қандай режалаштирилгани ҳали ҳам аниқ эмас, дарвоқе, у деярли 1 июндан бошлаб тест режимида амалга оширила бошлайди. Умид қиламизки, пилот вилоятлар натижалари таҳлил қилинади ва барча “ишлаб чиқилаётган” масалалар якунига етиб жамоатчиликка тақдим этилади.
Биз қарорни тўлиқ таҳлил қилишни давом эттирамиз, биз ҳужжатнинг баъзи бандларини кейинги нашрларда батафсил кўриб чиқамиз.
#СукутСақлама #Қонунлар
Неврознинг психоздан нима фарқи бор, руҳий муаммосиз инсонлар бўладими ва ушбу ташхислар билан бахтли яшаш мумкинми?
✅Одатда бемор қуйидаги ташхислар билан шифокорга мурожаат қилади:
умумий хавотирли безовталик (хавотир неврози),
дистимия (сурункали енгилроқ депрессия),
шахсиятнинг бузилиши (шизотипик, нарциссизм).
▶️Оғирлик даражаси
Психознинг невроздан асосий фарқи — қалб оғриқлари туфайли бемор ижтимоий ҳаётда қийналади. Сурункали психозга учраган инсонлар одатда меҳнатга лаёқатли бўлишмайди, меҳнатга лаёқатлилар эса доимий ёрдамчи терапиядан ўтиб туради. Психоз ҳар доим ҳам онгнинг бузилиши, галлюцинациялар билан кечавермайди. Масалан, деменция — психотик даража бўлиб, руҳий ўзгаришлар сабаб одам кўмакка муҳтож бўлиб қолади.
▶️Меъёр
Аслида соғлом инсоннинг носоғлом инсондан асосий фарқи, касаллик ва дардларнинг йўқлиги ҳам эмас, балки уларни қандай енга олишидадир.
Масалан, инсонни ноҳақ ишдан бўшатишди. Кимдир ҳаммадан хафа бўлиб, тушкунликка тушиб қолса, яна бошқаси бироз сиқилсада, янги иш излашга куч топади. Неврозга учрамаган инсон ўз ҳаётига ўзи муаллифлик қилади. У ҳар қандай зарбаларга тайёр, кўп асабийлашмайди, муаммоларида бировни айбламайди. Унинг меҳри сокин ва оддий, миннатдорлик ҳисси эса ҳаётидаги муҳим жиҳатлардан бири.
▶️Қабул қила олиш
Шахсий хусусиятлардан бутунлай қутулиш қийин, шу жумладан, невроздан ҳам. Аммо баъзи инсонлар ўзини борича, камчиликлари билан қабул қила оладилар.
Бу руҳий соғлиқнинг гарови бўлиб, бизларни оғриқлардан, муаммо ва дардлардан ҳалос этади.
Шунинг учун бахт ва қувончни ҳозироқ ҳис қилинг, бутунлай соғайиб кетишингизни кутиб ўтирманг. Невроз хурсандчиликка тўсқинлик қилмайди. Гарчи у ҳаётни қоронғулаштириб турсада, бу дунё барча камчиликларимиз билан бизларни қабул қилишга тайёр. Кўп дард чексакда, аммо муҳаббатимиз чин.
psychologies.ru сайтидан Нодира таржима қилди
#СукутСақлама
Хотин-қизлар Туркистон жадидчилик ҳаракатида фаол иштирок этиб, ўз орзу-мақсадларини дадил амалга оширди. Натижада Туркистон ўлкасининг турли шаҳарларида “русча услубдаги” замонавий мактаблар ва қизлар мактаблари пайдо бўла бошлади.
⠀
Маърифатпарвар оталар қизларининг бу мактабларда ўқишига эътироз билдирмаган. Етарли диний ва дунёвий билимга эга иқтидорли қизлар мактабни тамомлаб, журналистика, педагогика, тиббиёт каби касбларни танлаб, халқига хизмат қила бошлади.⠀
⠀
Туркистонда “ал-жадия” ёки “усули савтия” деб номланган “янги усул” мактаблари мусулмон унсурларини сақлаб қолиш билан бир қаторда замонавий таълимнинг янги усулларини ҳам ўзида мужассамлаштириб, уларда ўзига хос усулларни қўллаш, хориж ва рус тиллари, дунёвий фанларни ўрганишни ўз ичига олган. Улар халқнинг миллий ва диний анъаналарини уйғунлаштиришга алоҳида эътибор қаратдилар.
⠀
Натижада Туркистон маорифчиларининг бутун бир гуруҳи таълим ислоҳотини бошлаб юборди, унинг элементларидан бири эса ўз она тилида савод ўргатиш бўлган. 1910 йилгача "янги усул" мактабларининг аксарияти татар тилида ёзилган дарсликлардан фойдаланган.
⠀
Ўзбек тилидаги илк дарсликларда ўқувчиларнинг ёши ва дунёқарашига мос келадиган аниқ услубий мақсадлар қўйилган бўлиб, бу қисқа вақт ичида ўқиш ва ёзишни ўрганишга хизмат қилган.
⠀
1903 йилда Али Асқар Калининнинг "Муаллими соний" китоби нашр этилди. Маҳаллий тилда ёзилган биринчи дарслик муаллиф С.Саидазизовнинг 1902 йилда нашр этилган “Устоди аввал” алифбосидир. Бу дарсликлардан 1930 йилгача фойдаланилган. Рус миллатига мансуб мактабларда маҳаллий болаларни ўқитиш учун биринчи алифбони халқ таълими инспектори В. Наливкин ёзган. Турк олими Рожа Чакирознинг ёзишича, 1918 йилда Тошкентда 72 жадид мактаби фаолият юритган.
⠀
Вилоятда илк бор “янги усул” мактаблари маҳаллий миллат вакиллари орасидан илғор кишиларнинг ташаббуси ва молиявий маблағлари билан очилди. Масалан, 1893 йилда Самарқандда Абдулғаний Хусаинов маблағи ҳисобидан “янги усул” мактаби очилган. Ундаги таълим уч-тўрт йил давом этди.⠀
⠀
Давоми эртага
⠀
Росина Ангалишева ва Шохрух Саъдуллаев тайёрлади
⠀
#СукутСақлама #махсуслойиҳа_немолчи #тарихдааёллар #ўзлик
Жорий йилнинг январь ойида Тошкент вилоятида қизнинг зўрлангани ҳақида ёзган эдик.
Ушбу ҳолатни лойиҳамизда ёритганимиздан сўнг қизнинг ота-онаси қишлоқдошлари томонидан қизини зўрлаш бўйича очилган иш ёпилгани ҳақида билишди. Бироқ ишнинг ёпилиши ҳақида уларга хабар берилмаган.
Воқеа ҳақида юқори турувчи инстанциялар хабардор бўлгач, Тошкент вилояти прокуратураси жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарорини бекор қилиб, қайта терговга жўнатди. Мазкур иш Тошкент вилояти ИИБ томонидан назоратга олинди.
Қизга нисбатан жинсий зўравонлик факти бўйича жиноят иши қайта қўзғатилганидан тўрт ой ўтди, аммо бу ишни тергов қилаётган терговчи ишни судга топширишни ҳар томонлама кечиктирмоқда.
Жабрланувчининг ота-онасининг сўзларига кўра, гумонланувчи терговчига ишни “ҳал қилиш”га ваъда бериб, қизнинг ота-онасидан қизлари билан яшаш ниятида эканини айтиб, аризани қайтариб олишларини талаб қилган ва таъқиб қилган. Шунингдек, гумонланувчи жазосиз қолган ҳолда, ҳимоя ордери талабларини бузган. У ёлғиз кетаётган қизни кўчада кузатиб, уни қўрқитиб, кўрсатмасини қайтариб олишни талаб қила бошлаган. Қўшниларининг аралашуви туфайли қиз қочишга муваффақ бўлди ва уйига қамалиб олди. Ҳимоя ордери талаблари бузилгани ҳолати бўйича қизнинг отаси ариза ёзди ва 102 рақамига мурожаат қилди. Аммо зўравон ҳалигача жазоланмади. У на қиз, на ота-онаси унга ҳеч нарса қила олмаслигини, мана, ўзи хоҳлаган жойда хотиржам юриб келаётганини ғурур билан айтади.
Бироқ, қизнинг ота-онаси қатъий туриб олган, улар ҳеч қандай шароитда ярашиш ниятида эмас ва зўравон жазоланиши керак, деб ҳисоблашади.
Бундан ташқари, содир бўлган воқеа натижасида қизнинг оиласи яна бир фожеа рўй берди. Ўз уйида қизга қилинган охирги ҳужумдан икки кун ўтиб, бувиси инсультга учради. Шифокорларнинг ҳаракатларига қарамай, жабрланувчининг бувиси бир неча кун олдин вафот этди. Қизнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.
Немолчи.уз лойиҳаси Тошкент вилояти ИИБ ва прокуратурасини яна бир бор ушбу ишни ўз назоратига олишларини ҳамда жиноят иши нима учун ҳалигача судга ўтказилмаганини аниқлашни сўрайди.
#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз
АЁЛЛАР ВА ЗЎРАВОНЛИК: БУ ЎЙИНДА УМИД ЎЛИМ ХАВФИ БИЛАН БАРОБАР
Бир қарашдан демократик жамиятда яшаймиз, жуфтимизни танлаш ҳуқуқига эгамиз ва истамасак, муносабатларимизга чек қўйишимиз мумкин. Унда нима учун зўравонликка учраётган аёллар камаймаяпти? Нега улар чидаш қийин бўлган маиший зўравонликка кўз юмиб келишмоқда? Аниқланишича, аёлларимизни тинчлантирувчи ягона сабаб – бу яхши кунларга бўлган “ҳалокатли” ишончдир.
Зўравонлик даврий равишда ривожланади. Йиғилган тажовузкорлик даҳшатли равишда намоён бўлади, сўнгра “асал ойи”, дам олиш фазаси бошланади. Бу пайтда зўравон кечирим сўрайди, гуноҳларини силлиқлайди, қурбонни ёлғон ваъдаларга кўмиб ташлайди. Руҳий ва моддий афзалликларга эга бўлган аёллар асл вазиятни баҳолашга ожиз бўлиб қолади. Мукофотлар эса етказилган зарарни қоплайди. Иккита қутб ҳосил бўлади. Бир томондан зўравон ваҳший эр, иккинчи томондан кўзларини мўлтиллаб турувчи ошиқ. Табиийки, аёлнинг миясида “яхши томонлари ҳам бор-ку” деган умид уйғонади.
Бир кун албатта, ўзгаришини кутиб яшайдиган аёл турмуш ўртоғининг ҳужумлари содир бўлганда, бунда у ўзини айблайди. “Буни гапирмаслигим керак эди”, “ўзим ёндашувни нотўғри танладим”, дея ҳар томонлама зўравонга ёқишга ҳаракат қилади. Мулойим бўлсам, сабр қилсам, меҳр-муҳаббатимни берсам, у албатта ўзгаради, дея умид қилади.
Зўравонлик тугашига умид қилманг
Қарабсизки, аёл хавфни сезмайди ва тажовузкор ҳаракатларини меъёр деб қабул қилади. Аёл ҳаётнинг жуда хавфли ўйинини ўйнаётганга ўхшайди. Охирида ютиб чиқишига ишонади ҳам. Аммо бу ўйинда ғолиб бўлиш имконсиз. Зўравонлик ҳеч қачон тугамайди, чунки зўравон бусиз яшай олмайди. “Асал ойи” эса мисоли қопқон. Аёл эрининг узрини қабул қилган заҳоти зўравонлик янгича кўриниш олади. Энг ёмони, ҳар гал азоб ортиб боради ва аёлнинг ҳаёти учун хавфли тус олади. Маиший зўравонликнинг катта хавфини жамиятимиз ҳали тўлиқлигича англаб етгани йўқ. Афсуски, англаб етгунга қадар яна қанча қурбон ҳаёти билан видолашади, буни ҳеч ким билмайди?!
Зўравонликдан қочиш мумкинми?
🔸 Эътиборли бўлинг: зўравонликнинг ниқоби кўп. Жисмоний зарар бўлиши шартмас, кучли назорат, эркинликни чеклаш каби огоҳлик белгилари бор. Таҳдидлар, ҳақорат, шахсий смсларни назорат қилиш, моддий томонлама чеклаш, истакларга қарши иш тутиш, буларнинг ҳаммаси ЗЎРАВОНЛИК.
🔹 Муносабатларнинг бошидаги зўравонлик ҳодисаларни ўтказиб юборманг. Зўравон ўз қилмишларини кўп яширолмайди. Нафақат сизга нисбатан, балки атрофдагиларга бўлган зўравонлик ҳолатлари сизни огоҳликка чақириши керак.
🔸 Ҳисларингизга ишонинг. Зўравон сизга етказган зарарини тан олмайди, ҳаммасини инкор қилади ва жавобгарликни сизга юклайди. Жуфтингиз сизга азоб беряптими, бу ҳақда бонг уринг. Унинг олдида ўзингизни хавфсиз ҳис қилмаяпсизми, сукут сақламанг.
🔹 Сабрнинг чегараси бор. Кучли уят ҳисси бўлишига қарамай, сизга ёрдам берувчи инсонларни изланг.
Ва ниҳоят, ҳеч қачон шахсий ҳаётингиз устидан назоратни йўқотманг. Телефон, планшет, компьютерлардаги шахсий саҳифаларингизни зўравонга тўлиқ бериб қўйманг. Маиший зўравонликка рози бўлманг, УМИД охирги нафасингизга айланишига йўл қўйманг!
www.psychologies.ru сайтидан таржима қилинди
Қизингизни гендер стереотипларсиз тарбиялашнинг 7 усули
⠀
1. Мақтовингиз фақат ташқи кўринишга қаратилмасин.
⠀
Тўғри, кичик қизлар ширин бўлади, бу факт. Лекин мақтовга бошқа сифатларни ҳам қўшишга ҳаракат қилинг: ақлли, тиришқоқ, меҳрибон, кучли.
⠀
2. Сўзларингизга эҳтиёт бўлинг.
⠀
Сўзларимиз болаларимизга чуқур таъсир ўтказади. Сиз ўйламасдан уй зўравонлигидан азият чеккан аёл ҳақида "ўзи айбдор" дегандан кейин ноҳақ бўлганингизни тушунарсиз, лекин бола бу маълумотни аллақачон қабул қилиб олган бўлади. Болалар бундай жумлаларни яхши эслаб қолади.
⠀
3. Эркакларнинг касби ҳисобланган соҳаларда илк аёллар ҳақида ўқиб беринг.
⠀
Фарзандингиз илк дастурчи аёл бўлгани ёки айнан аёл ракета ёқилғисини ишлаб чиққани ҳақида билса, бу фактлар унга ғайритабиий туюлмайди. Бу эса қизларга олима аёллар ҳам ҳаётимиз ривожига катта хисса қўшганини кўрсатади.
⠀
4. Қўғирчок каби ўйинчоқларни совға қилаётганда уларнинг кўриниши реал танамизга яқин бўлишига эътибор беринг
⠀
Қизлар ўйинчоқларда ўзларини кўриши ва қўғирчоқда ҳаддан ташқари озғин қоматни кўриб эртага шаблонларга интилмаслиги керак.
⠀
5. Қизиқувчанликни рағбатлантиринг
⠀
Уйда турли тажрибалар ўтказинг, бошқотирмаларни ва математик ўйинларни ечинг. Қизингиз самолёт моделлаштириш тўгарагига боришни орзу қилса, уни қиз болага ярашади деб рақсга боришга мажбур қилманг.
⠀
6. Қўрқмаслик, мустақиллик ва довюракликни қўллаб-қувватланг
⠀
Қизларнинг ўз "мен"и бўлишга, ўзларига ва қобилиятларига ишонч ҳосил қилишга унданг. Қизларнинг табиий қизиқишларини, ўзини намоён қилиш истагини пучга чиқарманг.
⠀
7. Ўз-ўзини қоралаш билан шуғулланманг
⠀
Масалан, "нега бу кийимни танладим, унда бирам хунукман", "аҳмоқман, нега бундай қилдим" каби иборалардан қочинг. Биз қизларимиз учун энг катта намунамиз. Ўзингиз ҳақида гапирганда камситишга йўл қўйманг.
⠀
Манба: тгк tineodnaru
⠀
#СукутСақлама #болалар #гендерстереотиплар
Бугун бизни мактаб ўқувчисига нисбатан жинсий зўравонлик ҳақидаги пост остида белгилашди. Биз барча маълумотни болалар омбудсманига йўналтирдик ва муносабатни кутмоқдамиз. Бу ерда биз яна бир нарса ҳақида эслатиб ўтишни маъқул кўрдик.
Воқеа ҳақида эълон берган шахс постида қуйидагиларни кўрсатиб ўтди:
- Воқеа содир бўлган шаҳар
- мактаб рақами ва синфи
- жабрланувчининг исми ва фамилияси
- Жабрланувчининг онаси ва ўқитувчисининг телефон рақами
Профилида бу шахс ўзини психолог сифатида кўрсатди. Қизиқ, у боланинг шахсий маълумотларини жамоатчиликка эълон қилиш оқибатлари ҳақида ўйладими? Бу психолог бундай зўравонликка дуч келган қизларни стигматизация қилишларини биладими? У қизча ҳақида ўйладими? Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан шахсий хабарлар орқали сиз билан боғланишни сўрамасдан, ишни шахсий маълумотларсиз тасвирлаб беришнинг иложи йўқмиди? Яхшиямки, қизнинг сурати ва уй манзилини илова қилинмабди.
Биз жинсий зўравонлик қурбонларининг шахсий маълумотларини ошкора кўрсатишни номақбул деб ҳисоблаймиз. Бу нопрофессионалликдир. Агар сиз бундай ҳолатдан хабардор бўлсангиз ва уни оммага етказсангиз, унда ишни тасвирлашнинг ўзи кифоя, ҳатто шаҳарни кўрсатиш шарт эмас. Шахсий хабарлар орқали сиз билан боғланишганида барча шахсий маълумотлар ваколатли шахсларга етказилиши мумкин.
Ва бу масала бўйича, умид қиламизки, тез орада Болалар Омбудсманидан маълумот келади. Биз уни албатта ёритамиз.
#СукутСақлама #этика #болалар
Зўравонлар ва дилозор инсонлардан ўзимизни ҳимоя қилишимиз учун ўзгаришга мажбур эмасмиз. Аммо ҳаётингизда мана шундай одамлар кўп учраётган бўлса, уларни жалб қилаётган хислатларингиз устида жиддий ўйлаб кўриш фурсати етибди. Оилавий зўравонлик бўладими ёки ишдаги хафагарчилик, доим абьюзер (зўравон) айбдор бўлади, асло қурбон эмас. Шунга қарамай, қурбон бўлмаслик йўлларини излаб кўриш ҳалақит қилмайди. Кўп ҳолларда айнан ушбу хусусиятларимиз туфайли биз севимли инсонларимизнинг айбларини кечириб юборамиз, хатоларига кўз юмамиз, хафаликларга чидаймиз.
ЗЎРАВОН ВА БОШҚАРИШ ИСТАГИДА БЎЛГАН ИНСОНЛАРНИ ЧАҚИРУВЧИ 7 ХИСЛАТ
1. Ўзингизга баҳоингиз бировнинг фикрига боғлиқ
Атрофдагилар фикрига қараб яшайсиз. Қадр-қимматингизни етарли даражада тушунмайсиз, ҳаётда ва муносабатларда ўзингизни паст поғонада кўрасиз.
2. Ташаббусларингиз, таклифларингиз ичингизда қолади
Агар имкониятларингиз ва ўзингизга ишончингиз бўлмаса, ўзгаларни жалб эта олмайсиз. Камчиликларингиз бордир, аммо унутманг, бировлардан устун томонларингиз ҳам талайгина. Шахсий қадрингизни кўтариш орқали атрофдагилар ҳурматига эришасиз.
3. Зўравонлик ҳолатини бошингиздан кечирдингиз ва шунга муносибман деб ўйлайсиз
Салбий ҳодисалар ҳаётимизга таъсир қилади, лекин ўтмишимизнинг келажагимизга таъсирини ўзимиз белгилаймиз. Агар доимо эски дардларни янги муносабатларга ортаверсангиз, омадсизликка учрайверасиз. Унинг ўрнига эски хатолардан хулоса чиқариб, келажак учун сабоқ олинг.
4. Бошқалар яхши томонга ўзгаришини кутиб яшайсиз (аммо улар ўзгаришни истамайди)
Инсонлар одатларини камдан-кам ҳолатларда ўзгартиради. Айниқса, гап ёлғончилик ҳақида кетса. Унинг устига ёлғончилик бошқа жиддийроқ нуқсонларнинг акси бўлса. Бундай инсонлар ўзгаришни хоҳлаши амримаҳол.
5. Яна бир имкон бериб кўрай
Тўғри, бир маротаба имкон бериш мумкин. Лекин салбий муносабат қайта-қайта содир бўлаверса, сиз зўравон айбини ҳадеб силлиқлайверсангиз, бундай ҳодисаларнинг охири яхшилик билан тугаши қийин.
6. Каттароқ эътирофларга арзимайман, деб ўйлайсиз
Кўп жамоаларда ўзингизни бегонадай ҳис қиласиз, омад ва бахтга лойиқ эмасман, деб ўйлайсиз (албатта ундай эмас). Қалбан ёмон муносабатга арзийман, деб ҳисобласангиз атрофдан шундай жавоб келаверади.
7. Ҳаётда салбий томонларни кўрасиз
Ва шундай ҳодисаларни чақирасиз. Агар ҳаётингизда салбий ҳодисалар устунлик қилса, шу воқеаларга мос инсонлар сизга яқинлашаверади.
ЕЧИМ БОР!
Зўравонга бўлган боғлиқлик унинг феъл-атворидаги зиддиятлар туфайли пайдо бўлади: шафқатсизлик ва муҳаббат, бефарқлик ва ғамхўрлик каби.
Аввало, ўзингизни зинҳор айбламанг, салбий тажрибадан сабоқ чиқаришга ҳаракат қилинг. Ўзингизга ғамхўрлик қилиш ва эски жароҳатлар устида ишлаш орқали муносиб инсонларни учратасиз.
www.psychologies.ru сайтидан таржима қилинди
#СукутСақлама #психология
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда йигит бир қизни мажбурлаб, тегажоғлик қилаётгани ва калтаклаётгани видеоси тарқалди. Ҳолат юзасидан болалар омбудсмани маълумот берди.
Қайд этилишича, болалар омбудсманига 2024 йилнинг 24 апрель куни Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи фуқаро О.Ю. дан мурожаат келиб тушган. Мурожаатда Чироқчи туманида яшовчи вояга етмаган қиз Б.Б.га (2006-йилда туғилган) нисбатан жинсий тегажоғлик қилиниб, бу видеога олингани ва тасвирни тарқатиш билан таҳдид қилинаётгани билдирилган.
Аниқланишича, 2023 йил июль ойида Б.Б.га Ш. Х. томонидан жинсий тегажоғлик қилиниб, бу ҳолат бошқа шахс — Ж.М. томонидан телефон орқали видеотасвирга олинган. Кейинчалик Ж.М. видеотасвирни тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, қиздан товламачилик йўли билан пул олган, аммо шундан кейин ҳам видеотасвирни тарқатиш билан таҳдидни давом эттириб, товламачилик қилиб келган.
Мазкур ҳолат бўйича Б.Б. (2006 йилда туғилган) 2024 йилнинг 30 март кунига келибгина туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Терговга қадар текширув доирасида судга оид тиббиёт, криминалистика ва биология экспертизалари тайинланган.
2024 йилнинг 8 апрель куни Жиноят кодексининг 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 118-моддаси 1-қисми (Номусга тегиш) ва 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Манба: www.gazeta.uz
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
Эркак шаҳвоний шилқимлик қилгани учун 15 суткага қамалди
Маълум қилинишича, воқеа Термез-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган шаҳарлараро автобусда содир бўлган.
19 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан 43 ёшли А.Р.га нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилди. Иш материалларига кўра, эркак автобус йўловчиси бўлган аёлнинг кўкрагига тегиб шаҳвоний шилқимлик содир этган.
Жабрланувчининг сўзларига кўра, эркак автобусда унинг ёнида ўтириб кетган ва ухлаб қолганидан фойдаланиб, кийимини тушуриб, кўкрагини ушлаган. Аёл дарҳол воқеа ҳақида автобус ҳайдовчисига хабар қилган, эркак эса у билан тортишиб кетди.
Судда эркак тасодифан аёлга қўли билан тегиб кетганини ва қилмишидан пушаймонлигини билдирди. У суддан енгиллик берилишини сўради. Суд фуқарони Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс 41-1 моддаси 1-қисми (Шаҳвоний шилқимлик) ҳамда 183-моддасида (Майда безорилик) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топди ва унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Токи шаҳвоний шилқимлик аёлларга эътибор белгиси сифатида баҳоланар экан, мамлакатимизда вазият ўзгармайди. Шахсий чегараларнинг ҳар қандай бузилиши жиноят ҳисобланади. Биз ҳар бир аёл ва қизга мурожаат қилмоқчимиз - шунга ўхшаш вазиятларда сукут сақламанг, ҳуқуқларингиз бузилганлиги ҳақида хабар беринг ва бундай ҳаракатларда ҳар бир ҳуқуқбузар қонун олдида жавоб беришига ишонамиз.
#СукутСақлама #шилқимлик #қонунлар
Аввал саҳифамизда собиқ ички ишлар ходими 13 ёшли қиз ва унинг дугонасини дачага олиб кетиб, номусига теккани ҳақида ёзган эдик. Эркак айбдор деб топилиб, 15 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди, лекин апелляцияга бериш ҳуқуқи бор эди.
Бугун Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов Nemolchi.uz лойиҳасига маълум қилишича, Тошкент вилоят суди апелляция инстанциясининг 2024 йил 18 апрелдаги ажрими билан Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ судининг 2023 йил 25 декабрдаги М.Ж.га нисбатан ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди.
Бундай одамларга жамиятимизда ўрин йўқ, давлат идораларида ишлаш у ёқда турсин, фуқаролар улардан ҳимоя кутишади, лекин хавф айнан ўзларидан чиқиб турса... Шунинг учун ҳам бу хабар бизни қувонтирди. Адолат қарор топди ва айбдор Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жазосини ўтайди.
#СукутСақлама
“Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун имзоланганидан сўнг бу борадаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилди.
Ушбу Қонунга мувофиқ 141-3-модда (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) қўшилди.
Жиноят кодексининг 141-3-моддаси (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) билан 40 нафар шахс судланиб, уларнинг 13 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 27 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.
Манба: https://sud.uz/
#СукутСақлама #қонунлар
Гўзаллик қурбон талаб қиладими?
Ҳар бир мамлакатда ўзига хос гўзаллик тушунчаси мавжуд. Узоқ вақт давомида Хитойда кичик "лотус" оёқлар аёл гўзаллигининг тимсоли ҳисобланган.
Оёқларни бу ҳолатга келтириш жараёни тахминан беш ёшда бошланган. Оналар болаларининг оёқларига тор матоларни қаттиқ ўраб чиқишган. Кейинги беш йил давомида қизалоқлар ушбу матоларни олиб ташламай кечаю кундуз тақиб юришган. Бола ўсиб улғайгани сайин, оёқлар шакли аста-секин ўзгарган. Шу билан бирга, қизалоқлар даҳшатли жисмоний оғриқларга дош беришга мажбур бўлишган. Ушбу “урф-одат” ўн аср давом этган ва ХХ асрдагина йўқ бўлиб кетган.
Лотус пойафзаллари конус ёки ғилоф шаклида бўлиб, лотус куртакларига ўхшаш бўлиши керак бўлган. Улар пахта ёки ипакдан нозик тарзда тикилган ва кафтга сиғадиган даражада кичик бўлган. Баъзи дизайнларда пошнали ёки ханжар шаклидаги тагликлари бор эди. Улар турли услублар ва ранглардан қилинган ва ҳайвонлар ёки гул нақшлари билан безатилиши мумкин эди. Айрим дизайнлар фақат оёқ учига тўғри келадиган ва узун юбка остида кичик боғланган оёқ кўринишини берган. Бугунги кунда лотус пойафзаллари музейлар ёки шахсий коллекцияларда артефакт сифатида сақланиб қолган.
#СукутСақлама
Ишлаш учун хоҳиш йўқ. Сабаблар:
👉 Эпилептоидли радикал
Бундай инсонга тез асабийлашиш, ғазаб, зиддиятларни куч билан ҳал қилиш, тартибни талаб қилиш каби ҳислатлар хос.
Бунга эса нимжон асаб тизими, доимо ўзини назорат қилиш, ўта талабчанлик, ички танқиднинг кучлилиги сабаб бўлади.
Тажовузкорлик натижасида инсон ўч олишни истайди, унинг “ишлашни истамайман” деган гапининг замирида иш берувчига бўлган нафрат яширин бўлади.
👉 Қурбон тимсоли
Бундай инсон ҳамманинг кўз олдида ўзини қурбондай кўрсатгиси келади. Унга қийналаётгандай кўриниш ёқади, чунки атрофдагиларнинг раҳм қилишини хоҳлайди.
👉 Аёллик назокати
Бу сценарийда аёллар асосан ўзларини кўз-кўз қилишдан нарига ўтмайди. Масъулият ва жавобгарликни эса ўз зиммасига олгиси келмайди. “Мен оғир иш қилолмайман, нега менга ҳеч ким имтиёз бермайди”, - дея нолиб юради.
👉 Кучли хавотир
Доим хавотир олиб, қўрқиб юрадиганлар ўзига ишонмайди. Ишлаш учун мотивацияси ҳам бўлмайди.
👉 Ўзига юқори баҳо берадиганлар
Улар ўзларининг наздида камида бошлиқ, раҳбар ёки ҳоким бўлиб ишлашлари керак. Кичик ходим бўлиб эса ишлолмайди. Бундай тоифадаги инсонлар меҳнат қилишни исташмайди, балки эътирофни кутиб яшайди. Шу сабабдан хизмат пиллапоялари бўйлаб кўтарилиш ҳам бўлмайди. Улар камситилишни кўтара олмайди. Қолаверса, унча мунча маошни ҳам менсишмайди.
👉 Енгил ҳаёт кечирадиганлар
Албатта, ундайларда на масъулият, на жавобгарлик бўлади. Улар қарз олиб яшашдан қўрқмайди, худди улар учун кимдир ишлаб топиши керак. Ҳаётидаги қийинчиликлари учун эса кимдир айбдор.
👉 Ўта фаоллар
Одамда қувват кўп бўлса, у янги ишларни тез бошлайди, лекин охиригача тугатиши қийин. Бундай хислат билан бир жойда доимий ишлаб бўлармиди?!
👉 Ўта одоблилар
Кимгадир ёрдам беришни яхши кўришади ёки ҳаммани қутқаргиси келади. Уларга рақобат қилиш, пойгалар хос эмас. Ундайлар жамоада кўп ишлолмайди, доим нимадандир қўрқиб юради. Қолаверса, раҳбарлик мутлақо қўлидан келмайди.
👉 Қоидабузарлар
Бундайларнинг “ишлашни истамайман” деган фикри, “мен ҳокимият ва пулни истайман, истаганимча ёлғон гапираман ва қоида бузаман” деган маънони англатади.
❓Чора борми?
Аввалига сабабларни аниқлаш керак. Юқоридаги қайси банд сизга тўғри келади?
Кейин жароҳатлар устида ишлаш зарур. Эски хафаликларни унутиш лозим. Ўтмиш бугунингиз ва келажагингизга соя солмасин. Бажараётган ишингизни ҳам яхшилаб ўйлаб кўринг. Балки сиз бошқа ишга кўпроқ лаёқатлидирсиз.
www.psychologies.ru сайтидан Нодира таржима қилди
#СукутСақлама #Лойиҳадан
Аёлларнинг жамиятда фаоллашиши консерватив руҳонийларнинг норозилигига сабаб бўлди ва бу қарашлар ўша давр матбуотида ҳам ўз аксини топди. “Turkiston viloyatining gazetasi” ва “Al-isloh” журнали саҳифаларида хотин-қизларнинг мактабда билим олиши, жамиятга дадил кириб бориши қораланади.
⠀
Бу даврда Туркистон аёллари ўқитувчилик ва тиббий касблар билан шуғуллана бошладилар. Даврий матбуотни мунтазам ўқиб, муҳаррирларга ўз фикр-мулоҳазаларини жўнатиб турдилар.
1922 йил 17 октябрда “Туркистон” газетасида чоп этилган “Хотин-қизларни тарбиялаш” номли мақолада шундай дейилади: “Хотин-қизларни тарбиялаш ва билим беришнинг илмий эҳтиёжи муаммосига жиддий ёндашиш вақти аллақачон етиб келган. Бу муаммони гўёки кўрмаслик келажакда жуда ачинарли ва фожиали оқибатларга олиб келиши мумкин. Аёлларга ўз ҳуқуқларини тўлиқ қайтариш масаласи ҳал этилмаган вазифалардан бири...”.
⠀
1914 йил 11-сонида чоп этилган “Turkiston musulmonlari tarafidan bir sado” мақоласида тошкентлик яна бир фуқаро Туркистон жамияти муаммоларини танқид қилган.
⠀
“Муқаддас ватанимиз Туркистон тупроғи, суви, ҳавоси жиҳатидан энг яхши ва энг бой мамлакат, нега биз ундан тўғри фойдалана олмаймиз?”? Сабаби, биз саноат, савдо каби замонавий илмлардан бехабар бўлиб, Аллоҳ таоло бизга инъом қилган янги илмларга кўз юмиб, фойда ва зарарни ажрата олмай турибмиз... Хулоса шуки, биз жаҳолат зиндонида ҳам одамларга, ҳам теварак-атрофимизга нисбатан билимсизлигимизни тан олмай шу ерда қоламиз... Туркистонликлар замонавий илмлардан маҳрум бўлиб, топган пулларини тўй-ҳашам, жаноза каби беҳуда ишларга сарфлаб, исрофгарчиликнинг энг юқори даражасига етади. Биз ҳар куни муассасалар очилиши, Ички Россиядаги мусулмон ва рус ватандошларимиз кун сайин тараққиётга эришаётганлари ҳақидаги хабарларни ўқиймиз. Туркистонлик мусулмонларимиздан ўн миллион нафари ҳамон илмсизликдан чиққани йўқ”.
⠀
“Sadoyi Turkiston” газетаси ислоҳотчи аёлларнинг минбари бўлиб, уларнинг мактабларда жамиятнинг тўла ҳуқуқли аъзоси сифатида таълим олишини, ижтимоий-сиёсий жараёнлар иштирокчисига айланишини қўллаб-қувватлади. Жумладан, газета “Xonimlar tovushi” (Аёллар овози) мақоласида “аёллар муаммоси”га эътибор қаратган. Газета муҳаррири уларнинг талаб ва илтимосларини инобатга олган ҳолда хотин-қизлар учун махсус мактаблар очиш фурсати келганини алоҳида таъкидлаб, мутасаддилар, олимлар, ўқитувчиларни бу ишда бирлашишга чақиради.
⠀
Давоми эртага
⠀
Росина Ангалишева ва Шохрух Саъдуллаев тайёрлади
⠀
#СукутСақлама #махсуслойиҳа_немолчи #тарихдааёллар #ўзлик
Оиладаги зўравонлик муаммосига қарши биргаликда курашишимиз керак
Оиладаги зўравонлик муаммосига аёллар ижтимоий мавқеи, маълумоти, ёши ёки моддий ҳолатидан қатъий назар учрайди. Уларнинг ҳар бири оиладаги зўравонликдан азият чекиши мумкин ва ҳар бир жабрланувчи ҳимоя ва кўмак олишга ҳақли.
Ўзбекистонда 2023 йилда оиладаги зўравонлик жиноят деб тан олингач, бундай моддалар бўйича ишлар алоҳида қайд этила бошлагани сабабли муаммо кўламини баҳолаш имкони пайдо бўлди. Биргина жорий йилнинг дастлабки уч ойида 4,3 минг нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. 134 нафари оилавий (маиший) зўравонлик учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Бу рақамлар денгиздан томчи бўлиши мумкин. Таҳририятимизга келаётган хат ва мурожаатлардан ҳулоса қиладиган бўлсак, ҳар бир жабрланувчи ҳам зўравонлик ҳақида хабар беравермайди. Сабаблар турлича: қўрқув, иқтисодий қарамлик, тизимга ишончсизлик, "одамлар нима дейди" ва ҳоказо. Афсуски, бундай ҳолларда сукут сақлаш доим ҳам ёрдам бермайди - амалиёт шуни кўрсатадики, жазосизлик ҳисси тажовузкорларга янада кўпроқ эркинлик беради.
Оиладаги зўравонлик ҳақида сукут сақламанг. Давлат хотин-қизлар ва болаларни ҳимоя қилиш мажбуриятини олди - ўзингизни уйда хавфсиз ҳис қилмасангиз, ушбу имкониятдан фойдаланинг. Ёдда тутингки, зўравонлик нафақат жисмоний, балки психологик босим, камситиш, иқтисодий ва бошқа чекловларда ифодаланиши мумкин. Далилларни қайд этиб боринг, 102 ёки 1259 (бундай ҳолатлар учун ИИВ долзарб алоқа рақами), ҳимоя ордери берилишини талаб қилинг ва ариза ёзинг.
Агар сиз бу муаммони аллақачон енгиб ўтган бўлсангиз, ўз ҳикоянгизни айтиб беринг - эҳтимол сизнинг тажрибангиз бошқа аёлларни илҳомлантиради ёки қўллаб-қувватлайди. Сиз ёлғиз эмаслигингиз ва вазиятдан чиқиш йўли борлигини тушуниш жуда муҳимдир. Ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Оиладаги зўравонлик эътибордан четда қолмаслиги керак. Агар сиз унга гувоҳ бўлсангиз, жабрланувчиларни бу муаммо билан ёлғиз қолдирманг. Эҳтимол, сиз бу аёлнинг ҳаётида зўравонликка чидаш керак эмаслиги, ёнида ишониши мумкин бўлган одамлар борлигига умид уйғотган биринчи одам бўласиз. Уйдаги зўравонлик таҳдиди олдида барчамиз тенгмиз ва кучларни бирлаштирсаккина ижтимоий мавқеидан қатъий назар барча аёллар учун хавфсиз ҳудуд яратишимиз мумкин.
#СукутСақлама
Яқинда оммавий ахборот воситаларида енгил тан жароҳати учун жазо енгиллаштирилиши ҳақида хабар тарқалди. Лекин бу ундай эмас. Сенат хабарида маълум қилинишича, гап 109-модда 1-қисмини Жиноий кодексдан чиқариш, яъни соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш билан боғлиқ жиноий қилмишни жиноий жазо таркибидан чиқариб, уни маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказиш ҳақида кетмоқда. Ушбу модданинг иккинчи қисми, тушунишимизча, кучида қолмоқда.
Ушбу қисмни чиқаришдан мақсад сифатида "инсон ҳуқуқларини янада ишончли ҳимоя қилишга" хизмат қилиши важ қилинмоқда. Савол туғилади: бу ҳолатда инсон деганда ким назарда тутилмоқда? Ушбу ўзгаришнинг гендер таҳлили шуни кўрсатадики, инсон деганда эркак тушунилади. Чунки бу ўзгартириш аёллар ҳуқуқларини мустаҳкамламайди, қуйида сабабини тушунтираман.
Ўзбекистонда ўз муносабатларини ФҲДЁда расман қайд этмаган, ҳатто алоҳида яшаши мумкин бўлган эр-хотинлар ҳам бор. Гап ҳозир бу яхши ёки ёмонлигида эмас. Ҳақиқат шундаки, бундай жуфтликдаги аёллар ҳам давлатдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга, шу жумладан партнёри томонидан зўравонлик содир этилганда ҳам. Жиноят кодексининг 126-1-моддаси “Оиладаги (маиший) зўравонлик” – унинг таъсири эр-хотинга, собиқ турмуш ўртоқларга, битта хўжалик асосида бирга яшовчи шахсларга ёки умумий фарзанди бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади. Ушбу модда тажовузкор билан расман турмуш қурмаган ёки у билан умумий уй хўжалигида истиқомат қилмайдиган ва бирга фарзанд кўрмаган аёлларни ҳимоя қилмайди.
Биз ушбу қонун билан ҳимоя қилиниши керак бўлган шахслар доирасини қандай муҳокама қилганимизни яхши эслайман. Биз бундай аёлларни қандай ҳимоя қилиш кераклиги ҳақида ўйладик. Натижада уларнинг ҳимояси Жиноят кодексининг амалдаги 104, 105, 109-моддалари билан кафолатланган деган хулосага келинганди. Гарчи аслида бу ҳам оилавий зўравонлик ҳисобланади. 109-модданинг 1-қисми соғлиқнинг ёмонлашувига олиб келмаган енгил тан жароҳатларини такроран етказишга қарши эҳтиёт чораси сифатида хизмат қилган - жазо биринчи марта маъмурий кодекс доирасида қўлланилган.
Агар бу қисм олиб ташланса, аслида улар расман никоҳда бўлмаган, тажовузкор билан бир ҳудудда яшамайдиган аёлларга нисбатан такроран содир этилган шунга ўхшаш жиноятларга кўз юмган бўлади. Бу эса давлатимиз томонидан илгари сурилаётган хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тамойилларига зиддир. Бу гендер тенглигига эришиш стратегиясида белгиланган мафкуравий асосларга путур етказади. Ҳар бир аёл ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Агар бу ўзгартириш қабул қилинса, айрим аёлларнинг ҳаёти хавф остида қолади. Сенат шунга интилмоқдами?
Ирина Матвиенко
#СукутСақлама #Қонунлар
Бутун дунёда 28 май Халқаро менструал гигиена куни сифатида нишонланади. Ўзбекистонда 2021-2022 йилларда ўтказилган Кўп индикаторли кластер сўрови натижаларига кўра, қишлоқ жойларида яшовчи ҳар 14 хотин-қиздан бир нафари ҳайз кўриши сабабли ўқиш ёки ишга бора олмайди. Шу билан бирга, кам таъминланган уй хўжаликларида бу кўрсаткич ҳар 8 аёл ва қизнинг бирига тўғри келади.
UNICEF Uzbekistan Телеграм каналида маълум қилинишича, ЮНИCЕФ ўз дастурларида менструал саломатлик ва гигиена масалаларига алоҳида эътибор беради. Қорақалпоғистонда 25 мактаб ва 36 соғлиқни сақлаш муассасаларида янги сув тармоғларини улаш, қўл ювиш ва санитария-гигиена иншоотларини қуриш бўйича саъй-ҳаракатлар 30 минг нафар аёл ва ўсмир қизларга фойда келтирди.
Ўзбекистон доирасида бундай сўровлар ўтказилмагани боис бошқа мамлакатларда ўтказилган сўровлар маълумотларига таянамиз. Шундай экан, 2021 йилда Котех томонидан ўтказилган Бутунроссия тадқиқотига кўра, 30 ёшгача бўлган қизларнинг 70 фоизи ҳайз даврининг физиологияси ҳақида кам маълумотга эга, 11 фоизи эса улар билан нима содир бўлаётганини унча тушунмайдилар. Ёш аёлларнинг қарийб ярми аёллар гигиена воситаларини қанчалик тез-тез алмаштириш кераклигини билишмайди. Ҳайз кўриш мавзуси исталмаган ва ҳатто ёқимсиз деб ҳисобланади, шунинг учун қизлар ва аёллар бу мавзуни кўтармасликни афзал кўришади.
Менструал гигиена кунининг муҳим вазифаси жамиятни тарбиялаш ва эскирган тушунчаларга қарши курашишдир.
2030 йилга келиб, ҳайз кўриш гигиенаси куни ташкилотчилари, биринчи навбатда, бутун дунё бўйлаб аёлларнинг онгида соғлом ўзгаришларга эришмоқчи. Бу табиий жараён бўлиб, аёлларнинг кундалик ҳаётида, ишида, ўзини ўзи англашида чекламаслиги керак.
Қўшимча маълумот учун ҳавола орқали ўтинг.
#СукутСақлама #MHDay
Аёлларни ҳимоя қилиши керак бўлган қонун уларни жазолаш учун ҳам хизмат қилмоқда
Ўткирбек Холмирзаев ва Зайниддин Шамсидинов оилавий зўравонликка доир 10 462 иш асосида ўтказган тадқиқот Ўзбекистонда аёллар ҳимояси учун қабул қилинган қонун уларни жазолашга ҳам хизмат қилаётганини кўрсатди. «Бу парадокс дунёнинг ҳеч бир ҳуқуқий тизими амалиётида учрамаган», дейди тадқиқотчилар.
Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) тадқиқотчилари Ўткирбек Холмирзаев ва Зайниддин Шамсидинов томонидан тайёрланган Ўзбекистонда аёлларга нисбатан маиший зўравонлик ҳуқуқбузарликларининг суд амалиётига доир тадқиқот айрим жиҳатлари билан эътиборга молик. Унда 2023 йил апрель-декабрь ойларидаги оилавий зўравонликка оид суд амалиёти (10 091 та маъмурий ва 371 та жиноят иши — жами 10 462 та ҳуқуқбузарлик ва жиноят ишлари) қамраб олинган. Тадқиқот бошқа жамиятлардан ўрганилган ҳуқуқий (ва бошқа) институт ва механизмлар Ўзбекистонда татбиқ этилганида бутунлай бошқача мазмун касб этиши мумкинлигини оилавий зўравонлик ҳуқуқбузарлиги мисолида тушунтиришга уринади.
Холмирзаев ва Шамсиддинов ўтказган тадқиқот судлар оилавий зўравонлик ҳолатлари бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликларида жабрланган аёлларнинг ўзини ҳам МЖтКнинг айни 59−2-моддаси — оилавий зўравонликда айблаб, жавобгарликка тортаётганини кўрсатди. Бунда жазо чоралари одатда руҳий ёки жисмоний зўравонликка учраган аёлларнинг зўравонга қарши жавоб ҳаракатлари — масалан, куч ишлатаётган зўравонни ҳақорат қилиш, унга жавобан куч ишлатиш орқали жисмоний зарар етказиш каби ҳолатлар учун қўлланилмоқда.
Масалан, Андижон вилоятидаги айрим туманларнинг суд қарорлари ўрганилганида, тасодифий танлаб олинган 10 та маъмурий ишнинг 6 тасида жабрланувчи аёлнинг ўзи ҳам (жазо тайинланмаса ҳам) жавобгарликка тортилгани ёки зўравонликда айблангани маълум бўлди. Умуман, тадқиқот якунларига кўра, бундай амалиёт асосан Андижон вилояти судларида, шунингдек, Фарғона, Тошкент вилоятлари судлари томонидан қўлланилаётгани ойдинлашган.
❗️Масалан, бир ҳолатда (3−1702−2301/1596-сонли иш) ҳуқуқбузар ўз хотинини уриши оқибатида хотини жавоб қайтаради, улар бир-бирига тан жароҳати етказади, суд ҳар иккаласига ҳам жарима жазоси тайинлайди.
👉Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2024/05/07/violence/
#СукутСақлама
Ҳимоя ордери уй зўравонлиги қурбонларини ўлимдан сақламаяпти
Бугун ижтимоий тармоқларда яна бир фожеали ўлим ҳақидаги хабар тарқалди. Маълум қилинишича, Жиззахда эркак 25 ёшли хотинини калтаклаб ўлдирди. Турмуш ўртоғини бир неча марта уриб, унга тан жароҳатлари етказган, кейин эса бўғиб ўлдирган.
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги уйлардан бирида қотилликда эри гумон қилинаётган аёлнинг жасади топилгани ҳақида Миллар телеканали эфирида хабар берилди.
– Уларнинг оиласида жанжаллар тинмасди, – дейди марҳуманинг опаси. – 2022 йилда жиддий низодан сўнг у ота-онасининг уйига қайтади. Унга ҳимоя ордери берилди. Унинг қандай ўлганини билмаймиз, лекин уч ёшли ўғли отам уни таёқ билан урди, деб айтди, — дейди у.
Бу аёлларнинг ҳимоя ордери бўла туриб эрлари қўлидан ҳалок бўлиши илк ҳолати эмас. Оилавий зўравонлик қурбонлари тақдирини кузатиш учун ордер бериш тизимини қайта кўриб чиқиш ва зўравонларга нисбатан қатъий ёндашувни кўриб чиқиш вақти келмадими?
Лекин ҳаммасидан "Миллий" телеканалининг мавзуни ёритишга ёндашуви ўтиб тушди. Аввалига воқеа ҳақида марҳуманинг сўзларидан маълум қилишса, сўнг негадир иккинчи томон фикрини эшитмоқчи бўлишди. Нега? Нариги томон келинни ўзини ёмон отлиқ қилиб, қариндошларини тарафини олиши учунми? Иккинчи томон интервью беришдан бош тортгач, маҳаллага микрофон тутишади. Маҳалла фаолларидан бири марҳумани қанчалик яхши келин бўлганлиги-ю, уйи доимо саришта бўлгани ҳақида гапирди. Гўёки уйи саришта бўлмаса у ўлишга лойиқдай. Улар ўлимга нима сабаб бўлди экан деган саволни муҳокама қилишди. Ҳеч қандай сабаб йўқ. Зўравон хоҳлади ва у ўлдирди.
Дастлабки тергов материалларига кўра, гумонланувчи турмуш ўртоғини бир неча марта уриб, унга ўлимга олиб келган тан жароҳатлари етказган, кейин эса бўғиб ўлдирган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
#СукутСақлама
1 майдан мутахассислиги бўйича камида 5 йил стажи бор хотин-қизларга олий таълим муассасаларига кириш учун тавсиянома олиш учун аризалар қабули бошланди
📃 Ҳукуматнинг 09.06.2022 йилдаги 322-сонли қарорига кўра, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат олий таълим муассасаларига алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.
Юқоридаги тавсияномани олиш учун талабгор қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
🔸 ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;
🔸 тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;
🔸 ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича камида 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши (бундай маълумот e-mehnat сайтидан кўчирма билан тасдиқланади).
Бундан ташқари, сизда рўйхатдан ўтиш жойингиз кўрсатилган ҳолда паспортингиз нусхаси бўлиши керак, агар сизда ID карта бўлса, у ҳолда рўйхатдан ўтиш тўғрисида маълумотни олдиндан туман давлат хизматлари марказидан ёки паспорт тизими бўйича туман инспекторидан сўранг.
Тавсия хатини олиш учун талабгор доимий прописка ёки вақтинча прописка жойидаги туман (шаҳар)нинг оила ва хотин-қизлар билан ишлаш бўлимига мурожаат қилиши керак. Одатда бундай бўлимлар туман ҳокимликлари биносида жойлашади.
Аризалар 1 майдан 1 июнга қадар қабул қилинади
Сизга имтиёзли равишда университетга кириш имкониятини бой бермасликни тавсия қиламиз.
#таълим #СукутСақлама
“Отамнинг ишончи куч беради” — имкон берилган қиз ҳикояси
Шоҳида Юсупова - У 4 та тилда эркин сўзлаша олади, 30 дан зиёд Халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ёш элчиси, Гарвард Университетининг “Раҳбарлик ва бошқарув” йўналишида, Берлин Халқаро Бизнес Институтида “Маркетинг ва коммуникациялар” йўналишларида таҳсил олган. 50 дан зиёд халқаро танлов ва фестиваллар ғолиби. Айни пайтда Италиянинг Siena университети “Халқаро дипломатия” йўналишида магистратура босқичида таълим олмоқда.
Ҳаммасида отамнинг ўрни катта
Болалигимдан ҳар нарсанинг доим энг яхшисига интилганман. Менга ҳеч ким босим ўтказмаган, "Қиз боласан" дея чегара қўймаган ота-онамга, айниқса отамга раҳматлар айтаман. 14 ёшимда бир ўзимни Тошкентга танловга юборган, 18 ёшимда амакиларимнинг "Қиз бола нарса бўлса, четда бир ўзи юрадими?" каби гапларига қарамай, "Менинг қизим қаерда бўлса ҳам, нима гапиришни, қайси йўлдан юришни жуда яхши билади", - деб Ҳиндистонга ёлғиз ўзимни катта ишонч билан юборган ҳам айнан отам бўлади. Кетма-кет муваффақиятларга эришишимда ҳам отамнинг ўрни жуда катта. Улар болалигимда менинг ривожланишим, ўз устимда ишлашим учун ҳатто шахсий кутубхона ташкил қилиб берган. Отамдан ҳалол ва тўғрисўз бўлиш ва ўз устида доимий ишлаш, ҳар лаҳзадан унумли фойдаланишни ўргандим. Балки шулар сабабданми, молиявий томондан ҳеч қачон қийналмаганман. 18 ёшимдан буён ўзимни ўзим эплашга, эҳтиёжларимни қоплашга ҳаракат қиламан. Турли соҳаларда масофадан ва офлайн ишлаб, таржимонлик, копирайтерлик, тил ўргатиш, нашр ишлари билан шуғулланганман.
Давоми: https://kun.uz/kr/03228437
#СукутСақлама
“Sukut saqlama” loyihasi koordinatori Nigora Adizova bizda ham zo‘ravon amaldorlar borligini ma’lum qildi
“Bizga ham Bishimbayev singari katta lavozimda ishlaydigan oila boshliqlari tomonidan zo‘ravonlikka uchragan ayollar yoki farzandlar murojaat qilishgan, ammo biz ularni yorita olmaganmiz!”, degan u.
@masofatalim
Ўзбекистонда ишловчи пенсионерлар орасида аёллар кўпчиликни ташкил этиши маълум бўлди. Республикада жами 579 995 нафар пенсия ёшидаги фуқаролар меҳнат фаолиятини давом эттирмоқда. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Улардан 345 397 нафари аёллар, 234 598 — эркаклар.
#СукутСақлама
ЎЗ УЙИНГИЗДА ХИЗМАТКОРДАЙМИСИЗ? 5 ҚАДАМ ОРҚАЛИ ИШ БОШҚАРУВЧИГА АЙЛАНИШИНГИЗ МУМКИН
Оилада ҳаммаси ҳам режалаштирганингиздай бўлавермайди. Болалар тарбияси, уй вазифаларини бажариш, бир талай юмушлар. Хўш, шунча ишни елкага юклаш учун турмушга чиқамизми унда? Ёки оилали бўлиш, бу хизматкор бўлиш деганимикан?
Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нима учун аёллар рўзғорда хизматкордай бўлиб қолади. Асосий сабаб, ўзимизга нисбатан ўта талабимиз кучлилигида. Чунки кўпчилик мукаммал бека, аёл ва она бўлишни хоҳлайди. Бундай роль эса ўта катта меҳнат ва машаққат эвазига эришилади. Овқат пишириш, уй йиғиштириш, фарзандларга қарашга бирдек улгурамиз, деб олдимизга мақсад қўямиз. Аммо бу жараёнлар яхши ташкиллаштирилмаган бўлса, ҳаётимиз фақат шу ишлардан иборат бўлиб қолади. Худди мана шу ишлар доирасида юргандай туюлаверади ва бу доирадан чиқиб кетолмаймиз. Натижада тушкунлик, кўнгил тўлмаслиги, ўзига берадиган баҳонинг тушиб кетиши рўй беради.
Уйда қандай қилиб иш бошқарувчи бўлишни ўрганиш мумкин?
Аёлларни хизматкордан топ менежерга айлантира оладиган беш қадамни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Ташқи кўринишингизга эътибор беринг
Тўғри, бу майда ишдай туюлиши мумкин. Лекин бу жуда муҳим. Тасаввур қилинг, сиз катта нуфузли ташкилотда ишлайсиз. Ишга бетартиб ҳолатда чиқа олармидингиз? Албатта, йўқ.
Охири йўқ юмушларга ёндашувни ўзгартиринг
Тартибсизлик — сабаб эмас, балки оқибатдир. Хизматкор ёки уй йиғиштирувчи аёл ҳамманинг ортидан кузатиб юради, менежер эса сабабни топиб, уни бартараф этади. Бу кундалик ҳаракатлар таҳлили ва энг самарали ечимни излашни талаб қилади. Буни товуқ ва бургутнинг парвозига қиёслаш мумкин. Товуқ қанотларини кўп ва кучли қоқади, лекин кам учади. Бургут эса бир-иккита қанот қоқиб, ҳаво оқимларида сирпаниб учади. Шунинг учун сиз бургут каби режалаштиришни ўрганишингиз керак: камроқ куч сарфлаб, салмоқли иш бажаринг.
Ҳаммасини ўз вақтида бажаришга ҳаракат қилинг. Юмушларни тўпламанг. Унутманг, кўп йиғиштирилган жой ҳар доим ҳам озода бўлолмаслиги мумкин, тартиб сақланган жой эса албатта, озода ҳисобланади.
Дедлайн ўрнатинг
Аёллар тайм-менежменти эркакларникидан батамом фарқ қилади. Эркаклардаги мантиқ — тўғри чизиқ каби бўлади, унда ҳаракатланиш осон. Аёлларники бошқача. Бизда юмушлар рўйхати ҳеч қачон тугамайди: худди сув оқими каби доимий ҳаракатда яшаймиз, шу сабабли баъзи жараёнларни таймер билан тўхтатиб туриш керак, акс ҳолда ишларингиз сизни ютиб юборади.
Яқинларингиздан ёрдам сўранг
“Йиғиштир”, “тозала”, “идиш юв” деган охири йўқ вазифалар баъзида ҳаётдан баҳра олиб яшашга ҳалақит қилади. Кейин ўйлаб кўринг, ҳаёт фақат шулардан иборат эмас-ку. Оила аъзоларнинг барчаси бирдек иш қилолмайди. Қолаверса, ҳаммани ишга ўргатиш ҳам иложсиз. Аммо қуйидаги усуллардан фойдалансангиз, ҳаётингизни анча енгиллаштирган бўласиз.
Тезликда йиғиштириш — 15 дақиқага таймерни ёқинг ва шўх мусиқа қўйинг. Шу вақт ичида оиланинг ҳар бир аъзоси ўз ҳудудини тартибга келтирсин. Мабодо кимдир бундан бош тортса, мажбурламанг, шунчаки ўз мисолингизда намуна бўлинг.
Режа — Ҳар бир фарзандингиз учун юмушларни бўлиб беринг ва унинг вазифалари қаторига муҳрланг. Фақат болаларни бажарган ишлари учун мақташ ва рағбатлантиришни унутманг. Қарабсизки, вақт ўтиб, ушбу вазифалар фарзандларингиз учун одатга айланади.
Мукаммалликдан воз кечинг
У ҳар қандай ютуқ ва мотивацияни қадрсизлантиради. Перфекционист на бажараётган ишларидан, на эришаётган натижасидан кўнгли тўлади. Ҳар кунги ютуқларингиз учун хурсанд бўлинг.
https://www.psychologies.ru сайтидан таржима қилинди
#СукутСақлама
Лойиҳамизга чуқур тушкунликка тушган аёл мурожаат қилди. Бунга ҳуқуқ-тартибот идораларининг бефарқлиги ҳамда яқинларининг ҳаёти учун қўрқув сабаб бўлган.
Лола (исми ўзгартирилди)га собиқ турмуш ўртоғи камида ЎН марта ташланган ва калтаклаган. Аёлга БЕШ марта собиқ эрининг хатти-ҳаракатларидан ҳимоя ордери берилган. Ҳар бир ҳужумдан сўнг Лола ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза билан мурожаат қилган, бироқ у бор-йўғи жарима ва ҳақорат учун бир йиллик ахлоқ тузатиш ишлари жазосини олган. Аёлнинг прокуратура ва Ички ишлар вазирлигига ёзган мурожаатларининг сонига етиб бўлмайди.
Лоланинг собиқ турмуш ўртоғи аввал (2014 йилдан 2019 йилгача) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166, 109 ва 168-моддалари билан уч марта жиноий жавобгарликка тортилган, бироқ аёлнинг сўзларига кўра, собиқ қайнотаси адвокат бўлгани учун ўғлини нуқул сувдан қуруқ олиб чиқаверган. Ҳар бир суд мажлисида унинг ўзи ўғлининг ҳуқуқий ҳимоясини амалга оширди.
Шу билан бирга, ҳуқуқ-тартибот тизими ҳам жамият учун хавфли бўлган бир неча марта судланган шахсни нега бунча ҳимоя қилишмоқда – тушунарсиз. Аёлга ташланиш ҳолатлари тўлиқ текширилмайди, далиллар тўплами жабрланувчига топширилади ва бу орада тажовузкор кўчада хотиржамлик билан юриб, унга аллақачон бегона бўлиб бўлган аёлга таҳдид қилиш ва калтаклашда давом этади.
Лолада расмий идораларга мурожаатлари, олинган жавоблар, ҳимоя ордерлари ва смс-ёзишмалар архиви сақланиб қолган. Уларни таҳририятимизга тақдим этди.
Келтирилган фактлар юзасидан Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигидан текширув ўтказишларини сўраймиз. Яна қандай оқибатлар ва далиллар кераклиги тушунарсиз.
#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз
Совунлар сотувига қаратилган реклама кампаниялари кўп бўлган. Кам сонлилари гўзаллик ҳақидаги жамоатчилик фикрини ўзгартиришга ҳаракат қилган. Ва фақат саноқли кампаниялар иккала ғояни бирлаштиришга муваффақ бўлди. Масалан, Dove брендининг "Асл гўзаллик учун кампания"си.
Бу Лондон ва Канадада автомобиль ҳайдовчиларига афишадаги аёлни "семизми ёки озғин?" ёҳуд "ажинлари кўпми ёки ёқимтойми?" каби саволлар билан мурожаат қилишган.
Кампания жамиятда аёллик гўзаллиги билан боғлиқ стандартлар борасида кўплаб баҳслар келтириб чиқарди. У айнан рақамли медиалар фойдаланувчилар ўзаро мулоқот қилиши мумкин бўлган даврда пайдо бўлгани учун жуда тез тарқалиб кетди.
10 йилдан ортиқ вақт давом этган ушбу кампания реклама ва ундан ташқарида гўзаллик мавзусига бошқа томондан қарашга чақирди. Nike каби брендлар шунга ўхшаш ёндашувни қўллаб, рекламаларида "оддий кўринишдаги" аёлларни кўрсатишди. Dove брендига эгалик қилувчи Uniliver‘нинг асосий рақобатчиси Procter&Gamble ўзининг CoverGirl, Pantene ва Always учун вирусли реклама кампанияларида "бир оз феминистик" мавзулардан фойдаланган ҳолда жавоб берди.
Кампания 2004 йилда ўтказилган глобал тадқиқот билан бошланди ва аниқланишича, аёлларнинг атиги 23 фоизи гўзаллик ғояларига ўз таъсирини хис қиладилар. Ўн йил ўтгач, Dove тадқиқоти шуни кўрсатдики, деярли уч баравар кўп аёллар буни ҳис қилишади, - дейди Unilever маркетинг бўйича бош директори Женнифер Бремнер.
Dove ўтказган кампания ушбу тадқиқотлар натижаларига таъсир қилдими? Dove компаниясининг катта вице-президенти Стив Майлсга кўра: "Бу рақамларга қараганимда, унда бизнинг ҳам хиссамиз бор деб ўйлайман". "Ўйлайманки, биз қўшган ҳиссамиз билан фахрланишимиз керак." Унинг қўшимча қилишича, "бу узоқ ва машаққатли йўл" ва Dove бу борада нимадир ўзгартиришга уринаётган кўпчиликдан биридир.
#СукутСақлама #ГўзалликНима
Ижтимоий тармоқларда педофилия мавзуси кўтарилди дегунча ўқувчилар ўлим жазоси ёки бичиш ҳақида кўп гапиришади.
Халқаро амалиётлар натижаларига кўра, педофилик бузилишни даволаш ёки жинсий майлни ўзгартирадиган ва тестостерон миқдорини пасайтиришга ёрдам берадиган дори воситалари ҳамда узоқ муддатли психотерапия орқали тўхтатиш мумкин.
Педофилияга чалинган инсонларни даволаш жуда қийин ва улардаги болаларга бўлган қизиқишни бутунлай йўқотиб бўлмайди. Уларга қизиқишлари ва жинсий майлларини жиловлашга ўргатиш мумкин. Бугунги терапиянинг қўлидан фақат шу келади, дейди олимлар.
Жон Хопкинс университетининг жинсий бузилишлар клиникаси асосчиси Фред Берлин педофилияни қирқ йилдан буён ўрганади ва унга жамоат соғлиқни сақлаш соҳасининг муаммоси сифатида қарайди. У қарамлиги бор инсонлар даволанадиган усулларга ўхшаш йўллар орқали ушбу бузилишга чалинган инсонларни даволашда муваффақиятга эришган: ҳаракатлар учун жавобгарликни қабул қилиш, триггерларни аниқлаш ва қизиқишларга қарши курашиш, шуниндек, бўлажак қурбонларга ачиниш ҳиссини уйғотиш ва носоғлом хулқ-атворга сабаб бўлувчи когнитив бузилишларни бартараф этиш масалаларига урғу беради. Унинг беморлари тестостерон миқдорини камайтирувчи препаратлар ёрдамида муваффақиятли даволанган.
Яна бир усул бор, у кескин чора қаторига киради — кимёвий кастрация. Бу либидо ва жинсий фаолликни пасайтирувчи антиандроген препаратлар (гормонал препаратлар гуруҳи) терапиясидир.
Антиандрогенлар таблеткалар ва инъекциялар кўринишида қўлланилади. Одам шифокор олдига муаммоси билан мустақил мурожаат қилса, психиатр унга ушбу усулни таклиф қилиши мумкин, аммо препаратнинг инсон организмига ҳар қандай таъсири, айниқса, ножўя таъсирлари ҳақида ахборот келишувини олдиндан тузиши зарур. Баъзи вазиятларда кимёвий кастрация беморга ёрдам беролмайди ёки соғлиғи бўйича қарши кўрсатилади. Амбулатор беморлар таблеткалар билан даволанишдан воз кечиш ҳуқуқига эга, дейди психиатр Введенский.
Унинг амалиётида кимёвий кастрацияни рад этган беморлар ҳам бўлган: “Препаратлар қабулига розилик берганлар ичида: “Раҳмат доктор, анча яхшиман, бўлмағур хаёллар энди мени қийнамаяпти”, — деганлар бор. Баъзилар эса майлни йўқотишдан қўрққанлигини, чунки “қалби бўшаб қолганини” таъкидлаган”, — дейди психиатр.
Психолог Светлана Маркованинг айтишича, кимёвий кастрация кўпинча кутиладиган самара бермайди. Бола ёши катта одам майлини уйғотганда, кўпроқ шахсий ҳиссиётлар кузатилади, — дейди у. — Жинсий майлни даволаш бошқа муаммоларни ечмайди. Баъзи ҳолларда ёрдам бериши мумкин, масалан, мен кимёвий кастрация наф берган инсонларни биламан. Аммо буни барча вазиятларда бирдек самарали даволаш усули дейиш нотўғри. Педофилия одамнинг миясида бўлади, бошқа аъзосида эмас ва жиловлаб бўлмас майл билан боғлиқлиги йўқ”.
Virtuous Pedophiles форумида кимёвий кастрация тўғрисидаги сўровномада 1248 нафар иштирокчи қатнашди, улардан 587 нафари дориларни қабул қилишга рози бўлган. Аммо изоҳларда уларнинг кўпчилиги даволашнинг ушбу усули ҳақида салбий фикрни билдирган: “Мен таблеткани қабул қилмаган бўлардим. Менинг болаларга бўлган қизиқишим — ҳиссиётлар даражасида “ўзим”ни ўнглай оладиган кам сонли сабаблардан бири… Бу оғир тартибда яшашга ўхшайди. Мен буни уддалай оламан”...
Мавзуни давом эттирамиз
#СукутСақлама