San’at, adabiyot, she’r va she’riyat, adabiy tanqid, adabiy jarayon hamda kitoblar haqida gaplashamiz! https://taplink.cc/donobekchan https://t.me/joinchat/UMKfsGCSJDfcvKNn
Шеърият ичкин, билгисиз тафаккур титрамаси, Табиат ва Инсоннинг уйғунликдаги сўзга айланган инъикосидир, эҳтимол.
🔹🔹🔹🔹
Шеърият изтироб ва аламдан, Гўзаллик ва Нафосатдан туғилган шодликдир - Муҳаббатдир.
🔹🔹🔹🔹
Улуғ Туркистоннинг тўққизта улуғ дарёси бор: Амударё, Сирдарё, Абдулла Қодирий дарёси, Абдурауф Фитрат дарёси, Абдулҳамид Чўлпон дарёси, Мухтор Авезов дарёси, Чингиз Айтматов дарёси, Ўлжас Сулаймон дарёси, Муҳаммад Солиҳ дарёси.
Менинг томирларимда ҳам шу тўққизнинг қонлари оқади. Мен бу улуғ дарёларнинг соҳилларида саргардонман. Доимо ташнаман, очман, муҳтожман...
📖 Рауф ПАРФИ
“Ҳукмнома”дан
t.me/SozKimyosi
Алданиб ҳам бахтлидир инсон,
Бахтга ёлғон нақадар зарур...
Хуршид АБДУРАШИД
t.me/SozKimyosi
Ҳар сафар “Шум бола”ни ўқирканман, фильмига тан бераман. Шунда асар шедеврми ёки сценарий?)
Эслатиб ўтаман, сценарий муаллифлари: Шуҳрат Аббосов ва Александр Наумов.
Режиссёр: Дамир Салимов
t.me/SozKimyosi
“Дунёдаги энг оғир туйғу: Ўзингни тeгишли ҳисобламайдиган жойда бўлиш бурчидир”.
Фёдор Достоeвский
t.me/SozKimyosi
“Барби” фильмидан, Лобархон Баходировна таржимаси
“Аёл бўлиш жуда қийин. Сен жуда гўзалсан, сен жуда ақллисан, аммо ўзингни унчаликмасман, деб ўйлайсан, бу эса ачинарли. Гўё биз доим такрорланмас ўзгача бўлишимиз керагу, аммо доим нотўғри қилаётгандекмиз.
Озғин бўлишинг керак, аммо ўта озғин бўлишинг керакмас. Ва ҳеч қачон озғин бўлгинг келаётганини айтишинг керакмас. Соғлом бўлишим керак дейсану, яна озғинлигингча қолишинг керак. Пулинг бўлиши керак, аммо сўрашинг мумкинмас, чунки сўраш бетарбияликка киради. Босслардек бўлишинг керак, қўпол бўлишинг мумкинмас. Лидер бўлишинг керак, бошқаларни идеа ва имкониятларини сиқишинг мумкинмас. Она бўлганингни севишинг керак, аммо фарзандларинг ҳақида ҳадеб гапиравериш мумкинмас. Карьераси бор аёл бўлишинг керак, аммо доим бошқаларга ҳавас билан қарашинг керак. Эркакни жаҳли чиқишига сен айбдор бўласан, аммо агар жаҳлини сабабини гапирсанг, ношукр бўласан. Эринг учун гўзал кўринишинг керак, аммо ўта гўзал бўлиб кетишинг мумкинмас. Бегона эркакларни эътиборини тортмаслигинг керак, бундан ташқари бошқа аёллар ўзини сендан хунукман, деган хаёлигаям сабаб бўлмаслигинг керак.
Доимо тик тур, доим шукр эт. Аммо жамиятни асл башарасини унутма. Буни тан ол, аммо шукр этишдан тўхтама. Сенга қариш мумкинмас, қўпол бўлма, ўзингни йўқотма, ҳеч қачон йиқилма, қўрқувингни кўрсатма, чегарадан чиқма.
Вазифаларимиз жуда кўп ва жуда қийин! Аммо ҳеч ким раҳмат айтмайди бу ҳаракатларинга. Ачинарлиси, сен нафақат барини нотўғри қиласан, бундан ташқари ҳаммасига сен айбдорсан!
Ўзим ва бошқа аёллар одамлар бизни ёқтириши учун ўзимизни ҳар чўққа ураверишимизни кўриб чарчадим. Агар шу қўғирчоқ бизни шу ҳолатимизни кўрсатишга чиқарилаётган мисол бўлаётган бўлса, мен ҳайратдаман”.
t.me/SozKimyosi
Мени атаб расво, радди маърака,
Иғвогар зоҳидлар устимдан кулар.
Номимни булғайди ўшалар, зеро,
Одаммас, шайтондан яралган улар.
Аммо, мен қайғунинг гулиман ўша,
Ёдинг шохларидан яралган бедор.
Ёлғизлик уйида, тунларда сени
Қидираман, ёдинг бўлганида ёр.
ФУРУҒ ФАРРУХЗОД
t.me/SozKimyosi
Мажнунтол, эй эгиб шох
Сен кимларга сир айтдинг?
Баридан бўлдим огоҳ,
Ўн айтдингми, бир айтдинг?
Сирингни сувга солма,
Баргингдан ғам арисин.
Бир сирингни ололмай
Ёш дунёлар қарисин.
Сен ҳам кўзинг ёшини
Ҳеч ким кўрмас бир найсан.
Фақат ишқинг яшириб
Мендек йиғлаёлмайсан.
Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА
t.me/SozKimyosi
“Мазахчи беозор қуш, уни ўлдириш гуноҳ”...
Мазахчи — маъсумият! Киши сўзи, лафзига ишонч маъсумияти; ҳақиқат, адолат борлигига ишонч маъсумияти; ишқ-муҳаббат, вафо мавжудлигига ишонч маъсумияти...
Ишонч — мазахчи, қалбимиздаги ишқ — мазахчи, адолат ҳисси — мазахчи... Ҳар бирини ўлдириш гуноҳ! Бироқ ҳар макон ва замоннинг ўз Боб Юэллари, Мэйеллалари бор, улар бор экан қалбимиздаги энг гўзал туйғулар - беозор ва маъсум мазахчи ўлдирилаверади!
(Тирик бўлса) Асра, мазахчини асра!..
Рэдли алвастига дўн...
t.me/SozKimyosi
Кел,
шунчаки бирга чой ичамиз,
Кўзларингга қарамайман, кел,
Сиёсатдан гапирмайман ҳеч,
Нолимайман бирор тузумдан,
Ҳуқуқи йўқ инсонлар учун
йиғламайман бағрингни тиғлаб.
Уруш ҳақда оғиз очмайман,
Мазлум билан нима ишим бор?
Қишлоқларда ночор одамлар
бир амаллаб кўрсин кунини.
Тиржаяман қуёшга қараб,
тишим оқи кўринар фақат
чиқармайман асло унимни.
Тушларимда босқинчилардан
қутқармайман гўдакларни ҳам
қайғу тўла сатрларимни,
сенинг билан кўрмайман баҳам.
Ақл қурсин, тафаккур қурсин
Виждонга ўт тушсин, азизим.
Аҳмоқ бўлиб яшайлик бир кун
бир дақиқа, ҳеч йўқ бир лаҳза.
Қачонгача кўз ёш ичамиз?
чой ичайлик одамга ўхшаб.
Кел, шунчаки…
Меҳриноз АББОСОВА
t.me/SozKimyosi
Хавфли қурол ёвузнинг, ҳукм қилиш золимнинг, ҳар қандай китоб жоҳилнинг қўлига тушмасин...
t.me/SozKimyosi
Ўрхон Сайфий Ўрхон
Уч дунё
Инсон
Яшар уч турли шу уч дунёда:
аввало,
“Шуни севдим, буни севдим”, - деяроқ
Севмоқ билан кечар умри!
Сўзда етуклашур бундан сўнг,
“Уни адо этдим, буни бажардим”, - деяроқ
Умри ҳисобламоқ билан кечар.
Кексайганда танур дунёни,
“Бевафо дунё!”, - деб,
“Ҳей, кетди дунё!” - деб
Сўкмак билан кечар умри.
t.me/SozKimyosi
“...одамлар билан тотув яшай олишим учун, аввало, ўзим билан муроса қилиб яшашим керак. Инсондаги кўпчиликка бўйсунмайдиган ягона нарса унинг виждонидир”.
~~~~
“...сени бошқалар наздида сўкиниш бўлган сўз билан аташлари асло ҳақорат эмас. Бу шунчаки ўша инсоннинг нақадар ночорлигини кўрсатади., холос”.
~~~~
“Ҳақиқий жасурлик мағлуб бўлишингни олдиндан билсанг-да, курашишдан қўрқмаслигинг. Камдан-кам ҳолатда ғолибликка эришасан, бироқ баъзида ғалаба сеники бўлади”.
Ҳарпер ЛИ
“Мазаҳчини ўлдириш”
t.me/SozKimyosi
📖 Эдгар Аллан По - “СУКУНАТ”
📝 Ҳикоя ҳақида: Қояда ёлғизликдан изтироб чекаётган кишини шайтон кузатиб, уни қўрқитмоқчи, ўрнидан қўзғатмоқчи бўлади. Тўфону бўронлар инсонни ўз дардидан чалғита олмайди. Жаҳли чиқиб, енгилган шайтон табиатни лаънатлаб, сукунатга буюради. Атрофга сукунат чўкади. Инсон сукунат даҳшатига дош бера олмайди...
Ҳар нарсага бардошли инсон, сукунат олдида ожиз қолади.
Ҳикоя фалсафаси сизга ҳам ёқса керак, ўқинг, ўқиш учун атиги 5 дақиқа вақтингиз кетади.
📌 Ҳикояни ўқиш: dbekchan-42696/1hTYHCWYRb2" rel="nofollow">https://teletype.in/@dbekchan-42696/1hTYHCWYRb2
Назар ШУКУР
Эшик очиқ турсин!..
Эшик – айрилиқ,
Қамалиб ётмасин уйда ичкари.
Ташқари қошида жилмайсин илиқ,
Ташқари қолмасин эшикдан нари.
Пардалар тортилар ҳар кеч бешафқат,
Пардалар –айрилиқ!
Пардалар –фироқ!
Сиз эса висолда бўлганда фақат,
Шўрликлар тун бўйи висолдан йироқ.
Эшик очиқ турсин!..
Бу икки исм –
Бир бирин қучишсин шу битта танда.
Иккиси, кун бўйи бўсағада жим –
Боқишиб туришсин ҳеч бўлмаганда.
t.me/SozKimyosi
📖 Бу ердаги томошалар бировга қиммат, бировга арзон тушади…
Бу ерда бировнинг шафқатига сазовор бўлиш учун ўтакетган бахтсиз, бировнинг меҳрини қозониш учун жуда заиф, бировнинг кўнглини эритиш учун жуда ғариб киши бўлиш керак.
📖 Замонавий кимё барча мавжуд нарсаларни газга айлантиргандай, инсон руҳи ҳам кўнглида барча шодликлар, ғоялар ва куч-қудратларни бир лаҳзада тўплаганида даҳшатли заҳарлар ҳосил қилмасмикин? Жуда кўп одамлар ўзига хос руҳий кислоталардан бутун вужуди бирданига заҳарланиб ўлмаганмикин?
📖 Одам ўзи билан ўзи олишиб, фалокатлар ёғилиб келганда келажакдан умидини узади, яна келажакка умид билан фалокатлардан ўзини ҳимоя қилади, ҳамма қилмиш-қидирмишларида одамга хос саботсизлигини ва заифлигини ошкора қилиб қўяверади. Бу дунёда бахтсизликдан бошқа ҳеч нарса тўла-тўкис бўлмайди.
📖 …кўнгил кўчасига кириб яшамадим, чунки кўнгил одамни хароб қилади. Ҳиссиётларимга ишониб ҳам яшамадим, чунки ҳиссиётлар ўтмаслашиб, ўлиб кетади. Мен ақлимга қараб яшадим. Ақл эса ҳеч қачон эскирмайди, ҳаммадан узоқ яшайди.
📖 Жамиятнинг емирилишига қарши фақат бир тўсиқ бор, бу манфаат тўсиғи. Шундай қилиб, биз динга ҳам, моддий кучларга ҳам эмас, балки ақл-идрокка таяниб иш тутишимиз керак. Аммо, китоб қиличга, фикр ҳаракатга бас кела оладими? Гап мана шунда.
📖 Ёшлигимизда одамлар ва шароит тазйиқига қарамай, туйғуларимизнинг нозик-ниҳол гулига, виждонимизга, фикрларимизга ҳали гард қўнмаган бўлади. Шу туфайли ёвузлик билан келишолмаймиз; бурчимизни очиқ-ойдин англаймиз; номус ўлимдан кучли бўлади; кўнглимиз очиқ, қувлик нималигини билмаймиз.
📖 Инсон ҳақида хулоса чиқариш учун камида унинг фикр-ўйлари, изтироблари, ҳаяжонлари сирхонасига кириб кўриш керак. Инсон ҳаётининг сиртидаги воқеаларга қизиқиш эса йилнома жадваллари тузишга, аҳмоқларнинг эҳтиёжига ва дидига мослаб тарих ёзишга ўхшайди.
📖 Ҳиссиётга берилган одам киборлар оламининг елиб-югуришлари ичида кўмилиб, йўқолиб кетади, ҳиссиётга берилиш энг гўзал қалбли одамни ҳам хор қилади, уни латтага айлантиради. Мен дилимдагини шу қадар ичимда сақлашга ўргандимки, туйғуларимни жиловлайдиган, мукаммал идора қиладиган бўлдим. Инсон иродаси эҳтирослар ташналигидан ҳам юксакроқ.
📖 Турли минтақалардаги турлича фалсафий таълимотлар, динлар, ахлоқий тушунчалар, ҳукуматлар – хуллас, инсоният ақл-идрокининг барча буюк муваффақиятлари бу ерда Вақт ўроғига ўхшаган ўроқ билан ўриб ташланаётган эди. Ҳар ҳолда ҳозир ана шу буюк ўроқ маст бўлиб қолган доноларнинг қўлидами ёки доно бўлиб қолган мастларнинг қўлидами – билиш қийин эди.
©️ Оноре де Бальзак
“Сағри тери тилсими” романидан.
Кўз ёшимда ювсам юртнинг шонини,
Тилим билан сўрсам оққан қонини...
Қонли кунлар тушди менинг бошимга.
Абдулҳамид ЧЎЛПОН 🥀
t.me/SozKimyosi
Умр ўтиб борар мисоли эртак,
Эртанинг кeтидан кeлиб қолар шом.
Фақат ғафлат ичра ётмагин, юрак,
Қайтиб кeлмас сира бу ёшлик айём.
Пайт кeлар, ваъданинг қиммати қолмас,
Муҳлат бeрмас у дам тўлган паймона.
Ўтган бир онингни қайтара олгай
На кўзёш, на афсус ва на баҳона...
Абдулла ОРИПОВ
t.me/SozKimyosi
Франц Кафка айтганидек: «Энди мен баъзи нарсалар ҳақида сукут сақлайман».
t.me/SozKimyosi
Бир ёруғлик излаймиз ҳамон
Рауф ПАРФИ
t.me/SozKimyosi
Кет орзуйим олисларга кет,
Орзуларим сафида турма.
Бу беқарор юрагимни деб,
Умидимнинг гапига кирма.
Умид ўзи энг инжиқ туйғу,
Ҳар орзуга ташлайди тўрин,
Сўнг уларнинг биттасида у
Ё топади ё топмас қўним.
Кет орзуйим олисларга кет,
Мен ҳам сендан кетиб бўлганман.
Исмингни ҳам бугун армон деб,
Юрагимга битиб бўлганман.
Ўйларимда, ёдимда юрма,
Сенла сўнсин севгининг завқи.
Ўтинаман тушимга кирма
Кўнглимдан жой берганим ҳаққи.
Кет орзуйим олисларга кет,
Чорласам ҳам қайтма ортинга,
Кет орзуйим олисларга кет,
Мен суяниб яшай дардинга.
Озод Қурбонов
t.me/SozKimyosi
ҲАЛИМА ХУДОЙБЕРДИЕВА
Аёл ўтиб борар
Сен сўрама, мен ҳам айтмайин
Курагимни синганини қарс.
Шовқин солма, мен уйғотмайин,
Юрагимда ётар бир йўлбарс.
Баланд бир ўт ёнган ичимни,
Мен совитиб яшашим керак.
Ўз-ўзимга сарфлаб кучимни,
Мен овутиб яшашим керак.
Аёл ўтиб борар, шўх юриб,
Шамолларда соч ёйган аёл.
Ич-ичида йўлбарс ўкириб
Сиртдан майин жилмайган аёл!!!
Қамишдай эгилган ўзим. Тик тарз-мен ўзим,
Ўз-ўзимга ўқиб тургувчи — дарс-мен ўзим.
Ҳар довонда минг ўқ еган кўксим қонталаш,
Ўкириб йўл босаётган йўлбарс-мен ўзим.
t.me/SozKimyosi
“Бир инсоннинг ҳаётини яшаб, унинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўрмагунингизча уни тушуна олмайсиз”
~~~~
“Номаълум сабабларга кўра инсонлар ҳаётда тўғри фиклаш қобилиятини йўқотиб қўяди... Қанча ҳаракат қилишса ҳам, одил бўла олишмайди”
Ҳарпер ЛИ
“Мазахчини ўлдириш”
t.me/SozKimyosi
Нега Алпомиш кўкрагини ерга бериб етди? Ичидаги қалб изтиробдан ёнди, уни ерга босиб, музга қўйди...
Ёнаётган жойни маҳкам тут, оғриғи босилсин. Муз бос, совисин.
“Бағрингни ерга бер, ер дардингни олади! Аммо асло адашиб одамзодга бера кўрма, бағрингқон бўлади!”, дейди Қултой.
Бироқ Алпомиш суянган музтоғ йўқ! Маслаҳатга Қултой йўқ!
Ёна-ёна кул бўлиш қисмат!
t.me/SozKimyosi
XX ASR. QISMAT. USMON NOSIR
Yovuzlik tezkordir.
Haqiqat - sekin. Bu sekinlikning ham turfa darajasi bor. Masalan, omadsizning qoshiga haqiqat imillab keladi. Begunoh qamalganning haqiqati esa undan ham sekindir. Qamoq vagonlarda ochu nahor ketayotganlarning haqiqati esa qolib ketadi ko‘z yosh to‘kib Toshkent ko‘chalarida. Sibirning sovug‘ida izillaganlarning haqiqati muzlagan o‘rmonda adashib qoladi – bo‘rilarga yem bo‘lar oqibat. Lagerlarda ochdan o‘layotganlarning haqiqati esa tikan simlarda osilib yotadi – bag‘rini o‘q teshib... Bu haqiqat tamom beharakatdir.
«Men ham odamman» degan harakatni xush ko‘rmaydi yovuzlik. Yovuzlik – juda tezkor. Uning xizmatkorlari, josuslari, jallodlari, ijodkorlari, qo‘shinlari, hukumatlari bor. «Odamman» deganni bir zumda qiymalab tashlaydi.
Haqiqat esa sekin yuradi. U odamdan juda kech xabar topar. U yetib kelguncha, ochlikdan o‘ladi odam,
xo‘rlikdan o‘ladi,
azobdan o‘ladi,
«nima uchun?» degan savoldan boshi yorilib o‘ladi...
Eng dahshatlisi, hatto haqiqatsiz ham o‘lib ketaveradi odam.
Usmon AZIM
t.me/SozKimyosi
📖 АНОР - “Мен, сен, у ва телелфон” (ҳикоя)
📝 ИЗОҲ: Қизиқ бошланиш ва кутилмаган хотимага эга муҳаббат ҳикояси, беҳосдан бошланган “ўйин” сабаб иккига ажралган “мен”, ўзига ўзга кўзи билан баҳо бериб, ўзини кузатадиган, сўнгра ўз-ўзидан рашк қиладиган шахсият ҳақида.
Ўқиш учун 45 дақиқа.
📌 Ҳикояни ўқиш: dbekchan-42696/I_RGtZUKP5J" rel="nofollow">https://teletype.in/@dbekchan-42696/I_RGtZUKP5J
Манба: ziyouz.com
Телефон рақамлари
ҳеч ўхшамас бир-бирига
бироқ барчасида
инсон овози бор…
…ёмон кунлар
ҳеч ўхшамас бир-бирига
бирида ўзинг жим қоласан
бирида телефон… ☎️
Воқиф Вакилов
t.me/SozKimyosi
Улуғбек ҲАМДАМ
БОҒДОДДА ТИНЧЛИК
Кўз ёш тўксанг,
Ҳатто кўксингни йиртиб,
Фарёд чексанг ҳам,
Биров келиб:
“Нима бўлди сенга,
Айт, дардингни олай?!”
Демайдиган бир замонга
Кириб келганимизга кўп бўлган.
Сенинг кўз ёшинг нима бўпти?
Йиртилган ёқанг-чи?..
Булар ҳеч нима эмас,
Ахир, шундоқ кўз ўнгингда
Бутун бошли бир миллат
Илдизидан –
Сўзидан, кўзидан,
Демакки, ўзидан жудо бўлиб боряптию
“Ғинг” деган зоғ йўқ –
Ахир, Боғдодда тинчлик...
Шунчалар тинчликки,
“Яхши ишлар бўлаётир” дея
Ўйлагинг,
сўйлагинг
Ва, албатта, ўйнагинг келаверади:
“Айлана, айлана, айлаганим бор,
Шуларнинг ичида танлаганим бор...”
t.me/SozKimyosi
YouTube’да яхши шеър топиб олдим. 👀
https://youtu.be/sfWV23TDKiQ
Бизда ҳар гапни фикр билиб, унга эргашувчилар ва уни тўтиқушдек такрорлайдиганлар кўп, фикрлайдиганлар ноёб! 🧠
t.me/SozKimyosi