San’at, adabiyot, she’r va she’riyat, adabiy tanqid, adabiy jarayon hamda kitoblar haqida gaplashamiz! https://taplink.cc/donobekchan https://t.me/joinchat/UMKfsGCSJDfcvKNn
Пиёлани зарб билан отсангиз-да, биринчисида синмаслиги мумкин. Бироқ иккинчи, енгил уришда ҳам синади. Одамлар билан ҳам шундай. Биринчи зарбадан оғринса-да, яшаб ўтади, оёққа туради. Аммо иккинчи бора такрорланса, синади...
t.me/SozKimyosi
🎁 Kitob o‘qi — parvoz qil!
🛍 1-iyun – Xalqaro bolalarni himoya qilish kuniga atalgan sovgʻa toʻplami
8-13 yosh uchun toʻplam: 190 000 so'm
Xarid: t.me/akademsavdo
📚 @akademnashr
Ясунари Кавабата
”Оловга томон талпинаётган аёл”
Кўл олисдан хира мавжланиб кўзга ташланар эди. У ой ёғдусига чўмган кўҳна боғдаги ҳовузга жимирлаб қуйилаётган сувнинг рангини эсга соларди. Кўлнинг қарама-қарши қирғоғида дарахтлар ёнарди. Ёнғин кўзга ургудай шитоб билан ёйилиб борарди. Чамаси, ўрмонга ўт тушганга ўхшайди.
Қирғоқ бўйлаб тутун қуюни бостириб келар ва унинг сояси кўлнинг ойнадек тип-тиниқ юзида аниқ-тиниқ акс этганди.
Бир гуруҳ кишилар юқорига кўтарилаётганидан, тепаликнинг ён-бағри қорайиб кўринарди.
Ҳаво қуруқ, мусаффо ва сокин эди. Тепалик адоғидаги шаҳарнинг қуйи қисмини ҳам олов қоплаб олганди. Юқорига кўтарилаётган оломонни ёрганча бир аёл пастга тушиб келарди. Фақат ёлғиз угина қуйига эниб борарди. Атрофни қуршаб турган ҳаёт ғайритабиий аснода сас-садосиз эди. Тўппа-тўғри олов уммони сари бораётган аёлга тикилиб туриб, мен даҳшатга тушдим. Хаёлан аёлга ёзғирдим: «Нега ёлғиз сенгина қуйига эниб боряпсан? Нима, оловнинг қурбони бўлишни истайсанми?» — «Йўқ, ўлгим келмаяпти, аммо ғарб томонда сенинг уйинг жойлашган, шунинг учун мен шарққа қараб кетяпман».
Мен аъзойи-баданимда кучли оғриқни ҳис этиб ўзимга келдим, аёлнинг нигоҳи гўёки ловуллаб ёнаётган олов қўйнидаги икки қора нуқтага айлангандию мени ярадор қилганди.
Мен кўзларимда ёш билан ўзимга келдим.
Аёл ҳатто менинг уйим йўналиши бўйлаб юришдан ҳам нафратланиши энди менга аён эди. Нима бўпти, кўнгли буюрганини қилсин. Мен сиртдан бу ўй билан келишиб турсам-да, бари бир — аёлнинг айни чоғдаги ҳис-туйғуларининг қизиғи йўқ — аёл қалбининг туб-тубида, ўзимга нисбатан муҳаббатнинг ҳеч қурса учқунлари сақланиб қолганига умид кўзини тикким келарди. Мен ўзимнинг бу худбинлигим устидан кулар ва шу баробарида ушбу учқунни аланга олдиришни истардим.
Айни чоғда бу рўй бериб ўтган туш устида хаёлга чўмиб туриб, менинг юрагимда ҳам аёлга нисбатан жиндай илиқлик сақланиб қолган, деб ишонч билан айта оламанми?
Бу туш менинг ҳис-туйғуларимнинг акси эди. Аёл менинг тушимда бошидан кечирган бу кечинмалар аслида мен томондан ўйлаб топилган эди. Булар менинг ҳис-туйғуларим эди. Ва яна тушда ҳис-туйғулар ёлғонга қоришмай, қандай бўлса шундайлигича намоён бўлади, ҳаётга яқинроқ туради.
Бу ўй-хаёллар мени оғир қайғуга солди.
Шодиқул Ҳамроев таржимаси
#мутолаа_учун
t.me/SozKimyosi
🎭 Драматург учун театр саҳнаси - нотиқ одам учун унинг овози ёзилган тасмадай гап. У тасмани эшитиб ўтириб, ўзининг нуқсонларини аниқлайди ва уларни тузатади.
*****
🫂 Бошқаларнинг бахтсизлигини кўтармоқ учун биз ҳаммамиз ҳам етарли матонатга эгамиз.
Андре МОРУА
t.me/SozKimyosi
📚📖 Қалин-қалин китоблардан қандай фойдаланишни билмайсизми?
✅ Лайфхак.
Севгимиз ўлдими? — либосингиз кўк,
Кўнглингиз — бегулхан, кўзингиз — бечўғ.
Биздан бориш йўқдир, сиздан — келиш йўқ
Келишсиз дунёда беғам, азизим,
Нега кўзларингиз бенам, азизим.
Ўт етди — қақшатди банд-бандларимни,
Тупроққа сочдингиз баландларимни,
Ақлимни, дилимни — бебахтларимни —
Боришсиз дунёга отган, азизим,
Олисда ой каби ботган, азизим.
Чунки тунга айтар рост «оҳ»ингиз йўқ,
Фалакда кезгани шаън роҳингиз йўқ,
Нечун келмайсиз, гар гуноҳингиз йўқ —
Боқаман: нигоҳим — гумон, азизим,
Йўлларинг тумандир, туман, азизим.
Қаранг, минг бир баргда кузак учадир,
Қизил-сариғида — юрак учадир,
Сўнгаклар учадир, суяк учадир —
Бу тўфон — хазонлиғ менман, азизим,
Сизсиз минг кузакка тенгман, азизим.
Аммо сиз сарғайманг — гулли боғ бўлинг,
Ям-яшил кўкаринг, мудом соғ бўлинг,
Баҳорнинг бағрида беадоғ бўлинг —
Ахир, қарғаганим сизмас, азизим,
Икки куз дунёга сиғмас, азизим...
Усмон АЗИМ
t.me/SozKimyosi
Бундай монтажни YouTube га қўйса блоклаб юборармикан?
t.me/SozKimyosi
Матназар АБДУЛҲАКИМ
ТОВОН
Эшитдимки, Эрон ёқларда
Ёлғон сўйлаб, ўтрик деганлар
Оғизни сув билан уч марта
Чайиб, ҳалол қилар эканлар.
Бизда не кўп? Кўп ёлғон ваъда,
Бизда не мўл? Фасод — қўланса...
Инсофданми ёлғонга бадал
Обиҳаёт билан тўланса.
Ҳар халқда бир ўзга ибодат,
Ҳар элнинг бор ўзгача дарди.
Агар жорий бўлса бу одат,
Бизга қаттиқ оғир бўларди.
Қашшоқларни ҳайрон қилардик
Яшаб баттар оч, тақчилликда.
Ўлкамизни вайрон қилардик
Бундан баттар қурғоқчиликда.
Гарчи бизнинг ҳар сўз — текширув,
Гапирамиз элаб, элаклаб,
Ташиларди минбарларга сув
Пиёлалаб эмас, челаклаб.
Боғлар эмас, сўйласак бизлар
Шолизорлар қақраб сўларди.
Орол гапми, барча денгизлар
Оғиз чаймоққа сарф бўларди...
t.me/SozKimyosi
🤓Тургеневнинг шармандали ҳаракати.
Германия қирғоқлари бўйлаб сузиб кетаётган “Николай II” пароходи тўсатдан ёниб кетади. Тургенев ўша пайтда кабиналардан бирида карта ўйнаётган эди, бортдаги ёнғин ҳақида билиши биланоқ қўрқувдан эс-хушини йўқотади.
У қутқарув қайиқларига ўтаётган аёллар ва болаларни четга суриб, ўзини бой беванинг ёлғиз ўғли деб бақириб (гарчи бундай бўлмаса ҳам), қайиққа чиқиб олишга ҳаракат қилди. Ҳатто ёш ўлиб кетмаслиги учун денгизчиларга истаганларича пул ваъда қилади.
Буюклар ҳам “ёшлик” қилган. 😉
t.me/SozKimyosi каналида яна-да зўрлари, обуна бўлинг.
⚡️ Стресс кундалик ҳаётимизнинг бир қисмига айланди. Уни бошқариш усулларини топиш хотиржамлигимиз гарови. Стрессдан халос бўлишнинг кўплаб усуллари мавжуд. Масалан, медитация, йога, жисмоний машқлар... ундан ташқари, МУТОЛАА ҳам стресс даражасини пасайтириш ва руҳий хотиржамликка эришишнинг энг самарали усулларидан бири. Ўқиш онгни кундалик ташвишлардан чалғитишга ёрдам беради, ташвишларни камайтиради, руҳиятимизга енгиллик баҳш этади.
✅ Мутолаа стрессдан халос бўлишнинг энг самарали усулларидан бири экани исботланган. Мутолаа юрак уриши тезлиги, мушакларнинг кучланиши ва қон босимини мувозанатга келтиради. Кундалик стресслардан вақтинчалик халос бўлишни таъминлайди, ақлий равшанлик ва хотиржамлик ҳиссини беради.
✅ Мутолаа учун муносиб китоб ёки манбани танлай олиш ҳам муҳим. Турли жанрдаги китоблар стрессни бошқариш учун турли хил таъсир кўрсатади / ёрдам беради. Бадиий асарлар ҳиссиётга таъсир қилади, кишининг руҳий-маънавий дунёсини озиқлантиради. Илмий асарлар эса амалий маслаҳатлар билан муаммоларни ҳал қилишда ёки стрессни самарали бошқаришга ёрдам беради.
✅ Қизиқишларингиз ва эҳтиёжларингизга мос мавзундаги китобларни ўқиш мақсадга мувофиқ. Мутолаа мақсадини аниқ белгилаш, диққатни жамлашга ва китобдан керакли хулосалар чиқаришга ёрдам беради. Қизиқишларингиз ва эҳтиёжингизга мос китоблар уни тезроқ ўқиб тугатишга энг яхши мотивация.
✅ Мутолаа учун тўғри вақт ва жойни топиш. Ётишдан олдин китоб ўқиш асабларимизни тинчлантиради ва сифатли уйқуга тайёрланишимизга ёрдам беради. Ўқиш учун тинч ва қулай жой топиш ҳам муҳим. Қулай муҳит чалғишни олдини олади.
✅ Мутолаа орқали дўстлар сафини кенгайтириш мумкин. Ёки виртуал китоб клубларида қатнашиш ёхуд дўстлар ва оила аъзолари билан китобларни муҳокама қилиш муносабатларни яна-да яхшилайди, жамият ва ижтимоий масалалар юзасидан фикр алмашишда қўл келади, қўллаб-қувватлаш ҳиссини ривожлантиради, бу эса стресс ва ташвиш даражасини камайтиришга ёрдам беради. Агар сиз бошқа китобсеварлар билан мулоқот қилишни хоҳласангиз, китобсеварлар ҳамжамиятга қўшилишни ўйлаб кўринг, у ерда севимли китобларингизни баҳам кўришингиз, муҳокамаларда қатнашишингиз мумкин, бу эса янада кўпроқ ўқишга рағбатлантиради. Алоқаларни шу тарзда ўрнатиш нафақат дам олишга ёрдам беради, балки адабий ранг-барангликка йўл очади, ижтимоий мулоқот зарурияти ўрнини босади.
✅ Мутолаа орқали диққатни жамлаш осон. Мутолаа айни лаҳзадаги муаммолардан қочиб, ақлий амалиёт билан шуғулланиш имкониятини беради. Китоб воқеаларига эътибор қаратиб, реалликдан чалғийсиз, бу эса мияни тинчлантиришга ва стрессни камайтиришга ёрдамчи.
✅ Зарурат бўлганда мутолаадан танаффус олиш ҳам керак. Агар ўқиш дам олишдан кўра кўпроқ стрессни келтириб чиқараётганини билсангиз, танаффус қилинг ва стрессни бошқаришнинг бошқа усулларини синаб кўринг.
✅ Турфа хил услуб ва форматлардаги китобларни ўқиб кўринг. Жанрдан тортиб ўқиш услубларигача синаб кўриш ўқишни янада қизиқарли ва ҳаяжонли қилиши мумкин. Қоғоз китоблар, электрон китоблар ёки аудиокитобларни алмаштириб туриш фойда беради.
✅ Мутолаа жараёнида чалғимасликка ҳаракат қилинг, гаджетлар, ижтимоий тармоқлар ёки электрон почта хабарларини ўқишдан сақланинг. Бу каби чалғитадиган нарсалардан қочиш китоб оламига тўлиқ киришга ёрдам беради. Бу эса стресс даражасини камайишига сабаб бўлади.
✅ Китоб ўқир экансиз, ўзингизни таҳлил қилинг. Менингизни англашга, кашф этишга ҳаракат қилинг. Мутолаа шахсий ўсиш ва ўз ички менини англашга қаратилиши керак. Китобда ҳис туйғуларимиз ифодасини кўрамиз, бу эса ўз-ўзини англаш ва ҳиссиётни тарбиялашда қўл келади. Мутолаа фикрлаш, тафаккур қилишга одатлантиради.
✨ Маслаҳатларга амал қилсангиз, мутолаа стрессдан халос бўлишнинг энг самарали усулидан бири эканига амин бўласиз.
🤍 Яна-да қизиқ контент учун t.me/SozKimyosi каналига обуна бўлинг!
✅ Кун бўйи яхши яшаш китоб ёзишдан кўра қийинроқдир.
Мицкевич.
t.me/SozKimyosi
Ray Douglas Bradbury - Рэй Ду́глас Брэ́дбери
Рэй Брэдбери, америкалик фантаст ёзувчи, драматург, киносценарист, телебошловчи, XX асрда фантастика жанрини янги босқичга олиб чиққан адиблардан бири.
Рэй Брэдбери 1920 йилда АҚШнинг Уокиган шаҳрида оддий электрмонтёр оиласида дунёга келди. Рэйнинг боболари, яъни Брэдберилар сулоласи 1630 йилда Англиядан Америкага келиб қолган дастлабки муҳожирлардан эди.
Рэй Брэдбери 2012 йилда 92 ёшида вафот этди.
Рэймонд ғайритабиий қобилият билан туғилган. Болалигида у ўзининг қандай туғилгани, дастлаб кимни кўргани, кимлар унга нималар деганини гапириб берганида кўпчилик унга ишонмаган. Аммо у бу хотираларни асарга айлантиргач, ота-онаси ўғлининг фавқулодда истеъдод билан дунёга келганини англашди. Рэйнинг болалиги қашшоқликда кечди. У саргузаштларга, илмий фантастикага, умуман, ғайритабиийликка мойил бўлиб ўсди. Етишмовчилик туфайли Рэйда таълим олиш имкони бўлмади. Аммо бўш пайтлари кутубхонага бориб китоб ўқирди. «Беш йил ичида коллеж ёки университет ўрнига мен кутубхонадаги китобларни ўқиб битирдим», дея ёзади адиб.
Рэй Сусана Маклюрга уйланади. Бу аёл адибни турмуш йўлларида қўллаган, ижодий илҳом берган, оиладаги барча қийинчиликларни ўз зиммасига олиб, Рэймондга ижод билан шуғулланишига имкон яратиб берган.
Болалигида кўзбойлағич бўлишни орзулаган Рэймонд, адабиётга кўзбойлағич, яъни фантаст сифатида кириб келди. Унинг асарлари жодулар, технологик фокуслар, магия, монстрлар, даҳшатли охирзамон манзаралари, қабристонлардан бош кўтарган мурдалар, роботлашган одамлар, мутантлар, экологик фожиалар асорати, тирикликка хавф солаётган қирғин қуроллари, тараққиёт туфайли вайронага айланган сайёралар, шаҳарлар, бепоён космос бўйлаб қилинган саёҳатлар билан тўлиб-тошган. Адиб фантастика жанри орқали долзарб муаммоларни, янги ғояларни ўртага ташлаган, умуминсоний муаммоларни қаламга олган. Унинг асарлари инсониятни келажакда кутиб турган муқаррар хавф-хатардан огоҳ этади.
Брэдбери ҳам Фолкнер каби техтикалашаётган асрдан хавотирга тушади. Техникалашиш инсондан самимийлик ва табиийликни тортиб олади. Инсонда қалб ўлади. Қалб ўлгач, инсон онги худди компьютерлар каби дастурлаштирилади: улар меҳру-муҳаббат, имон-эътиқод тушунчаларидан бутунлай мосуво бўлишади. Инсон техникалашган, электронлашган сайин ўзининг ўзлигидан айрилиб боради. Адиб асарлари қаҳрамонлари маълум маънода шу техниканинг қурбонлари ёки унинг малайларига айланиб улгурганлар. Рэй Брэдбери бошқа фантастлардан инсонни технологик хатардан мунтазам огоҳлантириши билан алоҳида ажралиб туради.
Биринчи йирик ва тан олинган китоби «Марс хроникаси» деб аталади. Бу асар Рэйга омад келтирган. Тўплам Америкада Хэмингуэй ёки Стейнбекка ўхшамаган адиб пайдо бўлганидан далолат беради.
Рэй Брэдберига «Фаренгейт бўйича 451 даража» романи катта шуҳрат келтирди. Романда китоб ўқиш энг оғир жиноят саналади ва китоблар омма онгига ёмон таъсир қилишидан қўрқиб ёқиб ташланади. Лекин бир ҳовуч кишилар инсонни муқаррар фалокатдан фақат китоб қутқариб қолишига амин бўладилар ва китобнинг душмани бўлган жамиятга қарши курашга отланадилар, бироқ жамият ва барча дастурлар устидан ҳукмронлик қилувчи Темиртан охири ер шари тимсоли бўлган шаҳарни оммавий қирғин қуроли билан йўқ қилади.
Инсон олдин китоб ўқишдан тўхтайди, кейин ўзини ўзи йўқ қилади. Романдаги китоб тушунчаси «ҳур фикр», «эркинлик», «шахс», «меҳр», «қалб» тушунчалари билан бир қаторда туради. Асарда бугунги оломон маданиятига нисбатан чуқур бир изтеҳзо бор. Китоб эртага бизни кутаётган хатарлар ҳақида. Адиб ўқувчини ўзига келажакдан туриб қарашга, баҳо беришга ундайди.
Бугун вазият Рэйнинг башорати фойдасига ҳал бўляпти. 60 йил олдин китоб ўқимаслик фантастика бўлиб туюлгандир, аммо бугун эмас. Ҳа, бугун китоблар ёқилаётгани йўқ, аммо ўқилаяпти деб ҳам бўлмайди.
Рэй Брэдбери ўзини фантаст сифатида эмас, реалист адиб сифатида талқин қилишларини истарди. Адиб ёзади: «Мен хаёлий фантаст адиб эмасман. Менинг «Фаренгейт бўйича 451 даража» романим қуруқ хаёлга эмас, реализмга асосланган асардир».
t.me/SozKimyosi
Бошладик:
/channel/SozKimyosi?livestream=facba55fffe772c14d
“The President” - кино тавсия.
Диктаторга қарши қўзғолон бошлангач, президент невараси билан мамлакатдан қочиб чиқишга ҳаракат қилади. Йўл давомида халқ аҳволини кўради... озод бўлган сиёсий қочгинларга қўшилиб, денгизгача етиб олишга ҳаракат қилади. Бироқ ҳарбийлар ва бир гуруҳ одамлар қўлига тушади. Фильм сўнгида аскарлар ва оломон диктаторни ўлдирмоқчи бўлади. Уларнинг ичидан биттаси чиқиб: “Унинг битта ўзи шунча одамни ўлдира олмасди, сиз аскарлар қўли билан ўлдирди. Унга қотилликда кўмаклашгансиз. Сиз одамлар эса уни эъзозлаб уйларингизгача расмини илдингиз...”, дейди...
Бир одам бойлик, ҳокимият таклиф қила олади, тизимни ана ўшаларни олганлар издан чиқаради...
Қўлдан дон чўқиётган чумчуқ ўз ризқидан кечиб, дон берган қўлни ёмон демайди. Аксинча, унга садоқат билан хизмат қилади. Кун келиб дон берган қўлнигина қораламанг, ундан дон еганлар кўпроқ айбдор бўлади. Ҳар қандай бошқарув давридаги турғунликка биттагина одам сабабчи бўлмайди. Халқ бўла олмаган ҳар ким айбдор, миллат қайғусидан кўра нафсини ўйлаганлар ҳам айбдор...
Кино шундай хулоса берди.
t.me/SozKimyosi
ВАТАН
Сен бир дарахтсан –
илдизларинг ҳақида ўйлайсан,
Баданингни ғажир
ичингдан чиққан қуртлар.
Сени мақтаб-мақтаб еб битирар,
Ҳайроон турасан.
Шохларинг боғланган,
жимсан, карахтсан –
меваларинг ҳақида ўйлайсан.
Титрайсан. Синиб кетмасликка тиришасан –
Нолоон турасан.
Қуртларинг семирар –
сен кичраясан.
Ахийри, бир қушга дўнасан.
Сўнг учиб кетасан –
кўз ёшинг қолар,
Яна ниҳол унар ўша кўз ёшдан…
Меҳриноз АББОСОВА
t.me/SozKimyosi
Қай бири кучли: қайта-қайта рад жавоби олинса-да, изҳор ва курашда давом этмоқми? Қай бири чин: ишқ йўлида жон бермоқми, яшамоқми? Қай бири тўғри: муҳаббатга жавоб кутишми ёки севсин, севмасин севишда давом этиш?..
Муҳаббатда жавоб муҳимми? Қалб ишққа тўлар экан, у билан ҳаёт экан, завқ, бахт туяр экан “ҳа” ва “йўқ”лар муҳаббатли қалбни ранжитарми?!
Ҳар бир инсон қалбида Владимирники каби муҳаббат унар, ишқ официант қиз каби севишни бошлаганда камолга етар, балки.
Кнут Ҳамсуннинг “Ишқ гадолари” ҳикоясини ўқиб кўринг-да. Кимга кўпроқ ҳавас қиларкансиз!
t.me/SozKimyosi
🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤
Фитратнинг исталган асари, мақолларини ўқинг ва иқтибослар жўнатинг. Ой сўнгида овозли чатда ўқиганларимизни ўртоқлашамиз!
...адабиётнинг тарбиявий аҳамиятини соф моддиюнча тушуниш керак эмас. Дейлик, “Ўтган кунлар”ни ўқиган одам китобни ёпиши билан қўлига милтиқ олиб Ҳомидга ўхшаганларни йўқ қилиш учун кўчага чиқиб кетмайди.
Адабиёт қалбни тебратиши, эзгулик бошланғичини ҳаракатга келтириши, севишга, ёвузликдан нафратланишга илҳомлантириши керак.
Адабиётнинг дидактик кучи “ундоқ қилма, бундоқ қил”, “у яхши, бу ёмон” каби яланғоч ваъзларда, баландпароз шиорларда, даъволарда эмас, балки айнан ботинимиздаги ИНСОННИ уйғотишида.
Менимча, адабиёт – бошдан-охир туйғудир. Ҳатто ВОҚЕА тасвирига ихтисослашган драма ва прозада ҳам ўша воқеаларга адабиёт тусини берадиган нарса туйғудир.
Адабиётнинг уйғотиши туйғуларнинг рост, самимий ифода этилиши орқали содир бўлади. Дейлик, Усмон Азимнинг “Боғ қўйнида икки дарахт” шеъри, балки, “Ишчилар, уйғон!” дан кўпроқ эзгуликларни яратар...
Нодира АФОҚОВА
t.me/SozKimyosi
Сўзсиз оғриқ қалбни парчалайди.
Шекспир
t.me/SozKimyosi
…Давлату иззу шарафлар марди бодунёники!
…Бу замона ғарч кавуш кийган силлиқ саллоники!
...Давру даврон ҳама жойда ҳокиму мирзоники!
ЗАВҚИЙ
t.me/SozKimyosi
BIC ушбу расмга қуйидагича изоҳ қолдирган:
Токи 🖊 ишлаётган экан, бирор нарсани ўзгартиришга уринманг.
t.me/SozKimyosi
🤩 Энг узун роман ҳақида кичик факт.
”Йўқотилган вақтни излаб” (“À la recherche du temps perdu”) романи француз ёзувчиси Марсел Пруст томонидан ёзилган ва 1913-1927 йиллар оралиғида, етти жилдда нашр этилган.
Романнинг етти жилди 1 267 069 та сўзни, белгилар сони эса 9 609 000 тани (бўшлиқларни ҳисобга олган ҳолда) ташкил этади. Айтганча, бу “Уруш ва тинчлик” асаридаги сўзлар сонидан икки баравар кўп.
t.me/SozKimyosi каналида яна-да зўрлари, обуна бўлинг.
Эрсин ҲОШГЕНЧ
ДАДА, ОНАМНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ!
дада, онамни эҳтиёт қилинг, хўпми?
менинг сизга фарзандлик илтимосим шу!
дада, онамни эҳтиёт қилинг!
оқшомлари қизиқиш билан телевизор кўраётганингизда
кўз қирингиз билан бўлса ҳам онамга қаранг.
унинг беғубор нигоҳларида ҳаётни кўрасиз,
туйган ҳисларини,
ҳали туёлмаганларини ҳам...
сизга аталган бутун бошли умрни кўрасиз қарашларида.
кеч маҳали уйга келавермаганингизда
томоғидан ўтмаган луқмасини кўрасиз...
аччиғингиз келмасин учун
ухлаётганингизда қўшниларникига чиқишини,
биз хархаша қилсак, оғзимизни ёпишларини,
жонининг ҳалқумига тиқилганини кўрасиз...
дада, онамни эҳтиёт қилинг...
хотин, мен кетяпман, деганингизда,
сиз эшикдан чиқиб бораркан
ортингиздан қараб қолган аёлга,
бир онгина тўхтаб,
қайрилиб қаранг...
ҳали кетиб улгурмасингиздан
ичига соғинч тўлган муштипарни кўрасиз...
кўчада кўрган ошналарингизни қучганингиз каби уни ҳам қучинг, дада!
маҳкамроқ, муҳаббат билан!
соатлаб ўтириб қоладиган емакхоналарингизда
чой ҳўпларкансиз
ҳеч бирининг таъми онамнинг чойига ўхшамаслигини
ҳис этганча,
уйда сиз келишингизга таом тайёрлаш билан оввора бўлган
аёл ҳақида ўйланг...
ярим ичилган чойингизнинг ёнига уч-тўрт сўм қўйинг-да
уйга шошилинг, дада, уйга!
ортингиздан пичоқ урган “дўстлар”ингизга,
сизнинг қадрингизни билмаган биз, фарзандларингизга ўхшамайдиган,
қачон қоқилсангиз, жонингиз ачимасин деб
йиқилган жойингизга жонини тўшаган,
уйимнинг тиргаги деб
сизга суянган,
сизга ишонган
шу аёлгинага қаранг, дада.
қадам товушларингиз қанчалар пайқалмас бўлмасин
эшикдан кириб келаётганингизни ҳис этган аёлни,
тушкун бўлсангиз, ошхонасида сасини чиқармай йиғлаб,
кўзёшига пиёзнинг аччиқлигини сабаб қилиб кўрсатган ожизани,
касалхонада эканингизда йиғлаб ухлаган,
уйғониб йиғалаган,
бу уй бир ўзимга кенглик қиляпти, деган онамни эҳтиёт қилинг, дада...
боқинг,
сизга аталган бутун бошли умрни кўрасиз қарашларида.
уни қучинг, қўлларидан ўпинг...
у менинг онам, дада, менинг онам у...
унга айтинг, сочимга оқ туширган йиллардан
менга фақат сен қолдинг, мен ҳам фақат сенга қолдим, денг, дада...
онамни эҳтиёт қилинг, дада,
онамни эҳтиёт қилинг!
Шаҳзод Шодмон таржимаси.
t.me/SozKimyosi
Техник носозликлар барчада бўлганини ҳисобга олиб, суҳбатни тугатдик. Яна давом этамиз, барча иштирокчиларга раҳмат.
Читать полностью…Инсон одатий чегаралардан чиққанларга тоқат қила олмайди. Биз бир хил бўлишимиз керак. Конституцияда айтилганидек, озод ва тенг эмас, айнан бир хил бўлишимиз керак. Одамлар бир-бирларига икки томчи сувдек ўхшасинлар. Шунда ҳамма бахтли бўлади.
Китоб эса қўшни уйдаги ўқланган қуролдир. Уни ёқиб, йўқ қилиш керак. Токи ҳеч кимга ўқ уза олмасин! Инсон онгини жиловлаш лозим.
〰️〰️
Умуман олганда, инсон ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган даврларда яшаяпмиз. Замонамизда инсон қоғоз сочиқдай гап - унга бурун қоқишади ва ғижимлаб улоқтиришади, бошқасини олишади, бурун қоқишади ва ғижимлаб улоқтиришади. Одамлар бошқа бировнинг қиёфасида юришади.
〰️〰️
Зулмат. У бахтли эмас. Бахтли эмас! Ўзига шу гапларни айтди. У бунинг ҳақиқат эканини тан олди. Шу кунгача у бахтни ниқоб қилиб тақиб юрган, қиз эса ўша ниқобни юлиб олиб, қочиб кетганди. Энди унинг эшигини тақиллатиб, ниқобни қайтар деб сўрашнинг имкони йўқ.
Рэй БРЭДБЕРИ
«Фаренгейт бўйича 451 даража»
t.me/SozKimyosi
Китобни ўқидингизми? Эртага суҳбатга тайёрмисизлар?
/channel/SozKimyosi/3573
Umutların arasından
Kirpiklerin karasından
Döşte bıçak yarasından canım
Güneş topla benim için
t.me/SozKimyosi