San’at, adabiyot, she’r va she’riyat, adabiy tanqid, adabiy jarayon hamda kitoblar haqida gaplashamiz! https://taplink.cc/donobekchan https://t.me/joinchat/UMKfsGCSJDfcvKNn
Жеймс Клир “Атом одатлар” китобида яхши одатларни шакллантириш ҳақида қизиқ маслаҳатлар беради. Масалан, китоб ўқишни одат қилмоқчисиз. Ҳар куни 2 дақиқангизни китоб ўқишга ажратинг. Бир ой давомида ҳар куни икки дақиқа китоб ўқишни канда қилманг, шундай қилиб дақиқаларни кўпайтириб боринг. Аввалига 2 сўнгра 5, 10 дақиқа китоб ўқинг, бора-бора бу одатга айланади. Яхши одатга.
Ижтимоий тармоқларга муккасидан кетганмисиз? Муаммосиз, кичкина қадамлар билан ўрнини бошқа одатларга алмаштиринг. Масалан, бир ой давомида қанча вақтни ижтимоий тармоқларда ўтказяпсиз, ўрганиб чиқинг. 7-8 соат бўлса, вой-вў, жуда кўп. Ҳаракат қилиб вақтни фойдалироқ ишларга сарфлашга ўтиш керак. Биринчи ҳаракат, куннинг аниқ бир вақтини белгиланг ва шу вақтлардагина интернетга киринг. Бу одатга айлангач, кириш соатига чеклов қўйинг. Бир соатдан ярим соатга, ярим соатдан 5-10 дақиқага туширинг. Ўрнига китоб ўқинг, яхшироқ кино кўринг, сайр қилинг, спорт билан шуғулланинг. Бу одатларни ҳам секинлик билан ўзингизни қийнамай амалга оширишингиз мумкин. Бошланишига 300-400 қадам юриб келинг. Кичик ҳажмдаги кинолар кўринг ва ҳоказо.
Яхши одатларни шакллантириб вақтдан унумли фойдаланиш учун “Атом одатлар”ни албатта ўқиб чиқинг.
Унутманг, кичик ўзгаришлар катта натижаларга етаклайди. Асосийси, енгилмасангиз бас. Ҳа, айтганча, дангасалик ҳам қилманг.
t.me/SozKimyosi
Шаҳриёр ШАВКАТ
ТОРТИБ ОЛ
(публицистик шеър)
Чечаклар сўлмоқда – осмон мусаффо!
Гўдаклар ўлмоқда – осмон мусаффо!
Тобутлар қайтмоқда ўзга давлатдан,
Тобутлар қайтмоқда ҳарбий хизматдан.
Тозилар хотинни хўрлайверади,
Қозилар етимни зўрлайверади –
Фойда йўқ қарғиш-у
пушмонларингдан,
Ватанни тортиб ол
душманларингдан…
Қоплонлар талайди тариқатингни,
Карвонлар топтайди маърифатингни,
Чинқириб ётганда бечора номус,
Жилпанглаб чопарлар: Бизники қомус!
Токай сен лабингни тишлайверасан,
Уйингда ёстиқни муштлайверасан?
Фойда йўқ қарғиш-у
пушмонларингдан,
Ватанни тортиб ол
душманларингдан.
Ёвларинг – миллатни талаётганлар,
Ямлаган, тўймаган, ялаётганлар,
Йўқолсин сохталик демаганлар ҳам,
Деганни қамчилаб, қамаганлар ҳам,
Бошингда қиличин сермаган – ғаним,
Қаҳратон қишда газ бермаган – ғаним,
Қўйнингда исиниб ётганлари бор,
Юртида юртини сотганлари бор.
Фойда йўқ қарғиш-у
пушмонларингдан,
Ватанни тортиб ол
душманларингдан.
Бас, етар, инингда ётма қунишиб,
Ярасин ялаган мушукдай ғингшиб.
Ҳовлингда изғийди бир гала кўппак,
Ҳакимга ўлжасан, ҳокимга шиппак.
Қироли саналсанг ғурур, орингни,
Қароли бўлмассан хизматкорингни.
Шу халқнинг оғирин қилгани енгил,
Виждонни тоза тут, чўққига интил.
Йўқса, шу шўрвани ҳўплайверасан,
Қорнингга мағзава тўплайверасан.
Фойда йўқ қарғиш-у
пушмонларингдан,
Ватанни тортиб ол
душманларингдан.
t.me/SozKimyosi
Кўнглинг тортиб, дилдан суҳбатлашадиган суҳбатдош топиш ҳам қийинлашиб бораркан...
Қани эди шундай бир одам бўлса-ю, сўзласанг, тингласа... Сенга сўзлаш, унга тинглаш малол келмаса... Айтганча, шундай одам бор эди, тушимдамиди? Қаерда эди-я?!
t.me/SozKimyosi
Аёллар кашф қилган баъзи нарсалар:
Фазо кемасини қувватлантирувчи тизим – 1979 йилда НАСАда ишлай бошлаган Олга Гонзалез-Санабрия 15 йилдан ортиқ ишлаш қобилиятига эга никел водород батареяларини кашф қилган.
Компютер дастурлаш –Контр-адмирал Грейс Хоппер АҚШ денгиз кучларининг илк компютер мутахассиси бўлган. У ўзи яратган жаҳондаги илк компайлери билан ёзма кўрсатмаларни кодларга айлантириш ва бир нечта компютерларни дастурлашни йўлга қўйган.
Автомобил ойна тозалагичи – Мери Андерсон 1902 йилда Ню-Йоркдаги трамвайда ўтирар экан, ҳайдовчининг тез-тез тўхтаб ташқарига чиқиб ойнани қўли билан қордан тозалашидан чарчаган. У автоматик ойна тозалагич дизайнини чизиб, келгуси йили уни патентлаган.
Автомобил иситгичлари – машина ичини иситишни** биринчи бўлиб 1893 йилда муҳандис Маргарет Уилкокс патентлаган.
Уй хавфсизлик тизими – Мари ван Бриттан Браун 1966 йилдa уйга ўрнатиладиган видео ва аудио тизимни ихтиро қилган. Бу тизим эшикларни қулфлаши ё очиш, микрофон орқали гапириш ва масофадан ёрдамга чақиришни йўлга қўйган.
Беморни озиқлантирувчи трубка – Иккинчи жаҳон урушида ҳамшира бўлиб ишлаган Бесси Блаунт Гриффин ярадор аскарларни оғиз ва оёқлари билан ўқиш ва ёзишга ўргатишидан ташқари, улар ўзларини озиқлантиришига ёрдам берадиган жиҳозни ихтиро қилган.
Кевлар – кимёгар Стефани Куолек 1965 йилда экстремал шароитларга толалар чидамлилигини ўрганар экан, паст ҳароратдаги муайян молекуляр занжирлар кучини аниқлаб, ўқ ўтказмайдиган Кевлар материалини кашф қилган. Кевлар бронижилетларда ишлатилади.
Раскладушка (Очилиб-ёпиладиган каравот) – 1885 йилда Сара И Гуд “кабинет-каравоти”ни патентлаган. У кашф қилган иш устари очилиб каравотга айланган.
Безгак ва эпилепсия дорилари – 1944 йилда Асим Чаттержи Ҳиндистондаги университетдан фан доктори унвонини олган илк аёл бўлган. У шифобахш гиёҳлар ва органик кимё тадқиқотлари ортидан малярия (безгак) ва эпилепсия (тутқаноқ) дориларини кашф қилган.
©️ Ибрат САФО фэйсбук саҳифасидан олинди.
t.me/SozKimyosi
Қайғу одамни руҳан поклайди. Қайғуролган одам, дардли одамга, хаста одамга, ночор-нотавон одамга дарддош, маслакдош, елкадош бўла оладиган одамдир. Бизнинг босқинчиларга кучимиз етмайди, шунинг учун ғамгинмиз. Биз зўравонларнинг юзига мушт тушира олмаймиз. Шунинг учун ғамгинмиз. Исёнимизни ғам, алам ва изтироб орқали ошкор эта оламиз. Бу бизнинг авлод чекига тушган қисмат бўлди.
Рaуф ПАРФИ
t.me/SozKimyosi
Одамлар суиқасд қилишаётган экан...дeмак, ўлимдан ҳам даҳшатли нимадир бор. Шу сабабдан суиқасд ҳақида ўқиганимда, ич-ичимдан ларзага кeладиганим: дeраза рeшаткасидан осилиб турган, музлаган тана эмас, айнан ўз жонига қасд қилишга қарор қилганда унинг қалбида ўтган кeчмишларидир.
Симона дe Боувар
t.me/SozKimyosi
Янгиси. Кўринглар-чи, мусиқа, видео ва шеър мосмикан?
https://youtu.be/j_LZX0w2ocA
Куляпмиз Барон Мюнхаузен, куляпмиз. Ақлли қиёфа билан қилинаётган аҳмоқликларни кўриб куляпмиз. Фақат кулгидан кўзимиз ачишяпти.
t.me/SozKimyosi
Бу китобга қаранглар. Вой-дод. Ичини айтмайсизми, ичини. Санъатку бу.
Китоб ёзсам, муқоваси шундай бўлиши керак. Нашри ҳам. ❤️
t.me/SozKimyosi
Инстаграмга ўтиб, лайклаб - қўллаб келамиз.)
https://www.instagram.com/reel/Cpkjo9KoNBw/?igshid=YmMyMTA2M2Y=
YouTube каналимизга обуна бўлдингизми?
Obuna boʻlmagan boʻlsangiz, obuna bilan birgalikda faol boʻling! 🙏🏻
Havola: https://youtu.be/okF2gEGl3cE
«Qasamki, agar (bergan ne’matlarimga) shukr qilsangiz, albatta, (ularni yanada) ziyoda qilurman. Bordi-yu, noshukrchilik qilsangiz, albatta, azobim (ham) juda qattiqdir».
(«Ibrohim» surasi, 7-oyat).
«Alloh sizlarga mashaqqat qilmoqni istamaydi, balki sizlarni poklashni va shukr qilishlaringiz uchun sizlarga O‘z ne’matini komil qilib berishni istaydi».
(«Moida» surasi, 7-oyat)
«Agar shukr qilib, iymonli bo‘lsangizlar, Alloh sizlarni nega azoblasin?! Axir Alloh (bandalarining toat-ibodatlariga savob ato etish bilan) shukr qilguvchi va bilguvchi bo‘lgan zot-ku!»
(«Niso» surasi, 147-oyat)
t.me/SozKimyosi
Амир ХУДОЙБЕРДИ
ЛАФЗ
Ошно тутгил лафзи тоза зотларни, эй дил,
Ёвуқ борма аҳди ёлғон каслар қавмига,
Сўз Илоҳнинг омонати, сўзнинг қадрин бил,
Сўз зоедир шарафсизлар, пастлар қавмига.
Сўз бердингми, бажар токи кулли шайтонлар
Атрофингда ғуж бўлишиб байрам қилмасин.
Қурбон бўлди, афсус, қанча марди майдонлар,
Ҳис қилолмай ёғийларнинг найранг жилвасин.
Афросиёб - Алп Эр Тўнга Турон подшоҳи
Алданди-я Кайхисравнинг ёлғон лафзига.
Эрон шоҳи заҳарлади зиёфат чоғи,
Тупурди Шарқ таомилин олий расмига.
Бузилди сулҳ, ўлдирилди уйқуда ётган
Барча меҳмон баҳодирлар, Турон алплари.
Тарих ҳануз унутолмай қайғуга ботган,
Титратади бу ёвузлик ҳануз қалбларни.
Субутсизлар бор эканки, дўзах олови
Ёнингдадир, ёқиб юрар бу тирик танни.
Шарафсизлар топтаётган мардлик яловин
Ердан олгил, қутқармоқчи бўлсанг Ватанни!
Бошинг узра баланд кўтар бу муқаддас туғ,
Кўринсин зор мискинларга, жами хорларга.
Томирларда тирилсин то минг йиллик шукуҳ,
Эрк улашсин ор талашган аҳди борларга.
Эл тақдири, юрт шарафи қолмасин зинҳор
Қўрқоқ, орсиз хоинларнинг қўлига токи.
Аҳли иймон, коҳий зотлар чекмагай озор
Сад чеколсак лаинларнинг йўлига токи.
«Одамзотнинг лафзи ҳалол, эти ҳаромдир,
Собит тургил элга берган сўзингга, болам!»
Ким боболар пандин уқди соҳибкиромдир,
Уқмаганлар кўпдир, афсус, бўғзимда алам.
t.me/SozKimyosi
Обуначиларим инстаграмга ўтиб биттадан лайк босса, шунча лайк бўларкан.
Шеър ёқмаяптимикан ёки ўқиганимми? 🥺
Айтганча, комплиментлар ҳам қабул қилинади.
https://instagram.com/p/Cm4D_uaIfGY/
Шамол тегирмонлари билан ҳа деб жанг қилавериш яхши оқибатларга олиб келмайди. Аммо бир-бир жанг қилиб туриш керак. Зотан, “Излам” ҳам шу жанглардан биттаси...
Санжар НАЗАР
t.me/SozKimyosi
БАХТ гормонлари:
1) Дофамин - асаб импулъсларини узатишда ва асаб тизимини нормал ишлашига жавобгар гормон. Дофаминнинг эйфорияга таъсири катта. У қониқиш ҳиссини ҳосил қилади: овқатланганда, интим муносабатларда... У орқали ошиқ бўламиз, оналик муҳаббатини ва меҳрини ҳам шу гормон шакллантиради.
2) Серотонин - асаб тизимини сусайтиради, шу билан бирга ижобий ҳис-туйғуларга ҳам жавобгар. Экстаз ва эйфория пайтида гормон юқори миқдорда бўлади. Камайиши депрессияга олиб боради. Ултрабинафша нурлари гормонни фаол ишлаб чиқишига сабабчи бўлади, қиш фаслида, қуёш нурларининг камайишида тушкунликка тушишимиз сабаби ҳам шунда.
3) Окситоцин - муҳаббат гормони, ишқий муносабатлар учун масъул. Қўрқув, ҳавотир ва безовталикни камайтириб, севги-муҳаббат, оналик муҳаббати, дўстлик туйғуларини кучайтиради. Ичкиликка қарамликни шу гормонни ошириш ҳисобига даволаш натижа берган.
4) Эндорфинлар - эйфориямиз (шижоатимиз) учун жавоб беради. Эндорфинлар - бизнинг ички морфинларимиз. Оргазм пайтида кўп миқдорда ишлаб чиқарилади. Танамизда стрессли вазиятларга жавобан ҳосил бўлади, оғриқларни камайтириш хусусиятига эга.
Севиб, севилиб яшанглар!
Доно БЕКЧАН
t.me/SozKimyosi
Мамлакатимиздаги хотинлар ҳар дақиқада қанчадан-қанча таҳқир ва жафоларга дучор бўлиб яшамоқдалар. Биз туркистонликлар ўз хотинларимизни одамият доирасидан ташқарисида деб ўйлаймиз ва у бечораларга одамга қилгандек муомала қилмаймиз. Кўп ҳолатда, ҳайвонларнинг ҳолига юрагимиз ачишади. Аммо аёлларнинг паришон ҳолларига мурувватимиз етмайди. Хотинларимизни марҳаматга сазовор, инсофга лойиқ ва шафқатга ҳақли деб билмаймиз. Бизда хотинларни сўкиш фахр ва ғурур саналади, уриб майиб қилишни эса эркакчиликнинг фазилати деб биламиз. Оллоҳ аёлни фақат шаҳвоний орзуларимиз ва ҳайвоний эҳтиросларимизни босиш учун яратган деб ўйлаймиз...
Улар ҳақиқатда ҳам башариат фазилатларининг аксаридан маҳрум қолганлар. Саодат майли ва тараққий орзуси уларнинг қалбидан тамоман чиққан. Шижоат ва жасорат батамом йўқ бўлиб, табиатларидан танбаллик ва заифлик жой олган. Иззат талаби, шараф ҳифзи, ҳуқуқларини ҳимоя этиш фикрларини тушунтириб берганда ҳам тушунмайдилар. Муҳокима, таамим тафаккурни батамом тарк қилиб бир машинага ўхшаб эрларининг ишоратига тобе бўлиб қолганлар. Хулоса қилиб айтганда, бахтсизлигимиз ва қолоқлигимизнинг энг муҳим сабаблари ҳам шундадир.
ФИТРАТ
”Оила” асаридан иқтибос
t.me/SozKimyosi
30-апрел, Ўзбекистон вақти билан соат 20:30 да @SozKimyosi канали овозли чатида Рэй Брэдберининг “Фаренгейт бўйича 451 даража” асарини муҳокама қиламиз. Китобни ўқиб, фаол иштирок этсангиз хурсанд бўламиз.
ПС: Барча иштирок этиши ва фикрини билдириши мумкин. 😊
t.me/SozKimyosi
t.me/SozKimyosi канали меники, сизники, бизники, ҳаммамизники.
🤍
Фарзандлари билан бирга ўз жонига қасд қилган аёл воқеаси ҳаммани изтиробга солди. Шу воқеа тилимнинг тизгини ечяпти. Бизнинг жамиятда ажрим айб ҳисобланади. Баъзи ҳолатларда иқтисодий қарамлик сабаб ажрашмай, оила носоғлом бўлса-да, яшашга мажбур қолишади.
Турмуш қурушда кўпинча қарорни ота-она беради. Турмуш қуриш олди келишуви ҳам оила қураётган иккита ёш ўртасида эмас, ота-оналар ўртасида бўлади. Шу сабаб ҳам оила ўхшамай қолса, масъулият ва жавобгарлик бир томонда қолади, айб эса кўпинча аёлда...
Қизлар, қизини узатаётган ота-оналар, турмуш қураётганида (узатаётганида) никоҳ шартномасига жиддий қараши керак. Аввало, никоҳ шартномаси тузиладими, йўқми шунга келишилиши, тузилмаса масъулиятдан қочган ҳисоблаб, шартномага кўнмайдиганларга қиз бермасликни урф даражасига чиқариш шарт. Бу оила қуришни қийинлаштиришдек кўринса-да, келажакдаги фожиаларга қонуний бошқа ечим йўқдек. Тенги чиқаверади, “тенги экан, ҳа майли”, деб қизни номаълум келажакка отгандан, бермаган маъқулроқ. Қизлар ҳам никоҳ шартномасини жиддий олиб, биринчи бўлиб шартнома шартини қўйиши келажаги кафолати бўлади. Унда оила қургач яшайдиган уйига рўйхатдан ўтишдан тортиб, ажрим бўлса, бўлишиш керак бўлган мулккача белгилаш керак. Уялмай, “уй учун, бойлик учун тегасанми”, дейган гапларга қулоқ солмай шартномада қатъий туриш ва муҳим ҳужжат даражасига кўтариш, ажримдан кейин аёлларни боласи билан кўчада қолишини олдини олар. Маҳрга уй сўрашгача ҳақлисиз! Ажрашиб кўчада қолсангиз гапирганлар ёрдамга келмайди.
Ота-оналар, “эринг боқади” деб катта қилган қизингизни эри ҳам омонат эканини ёдда сақлаб, келажак тадоригини кўриб қўйсангиз зарар қилмайди. Бу ўринда уят-андишани йиғиштириб, дангал келишиш тарафдориман.
Умуман, қизларни ўқитиб, жамиятга қўшиб, ишлаб, ўзини боқа оладиган ҳолга етгач турмушга берса, иқтисодий қарамликда зулмкор оилада яшашга мажбур қолмайди. Ўз кунини ўзи кўра оладиган бўлса, атрофдагиларни муносабати ҳам ўзгаради. “Қаёққа ҳам борардинг”, қабилида зулм қилинмайди, балки. Турмуш қуришда “ишлатмайман” шарти борми, нимадир бўлса кўчада қолмаслик чорасини қилдиринг.
Ҳа, мен қизларни ўқиб, оилага тайёр бўлгачгина турмуш қуриши тарафдориман. Шу кунларда эрта турмушга берманг деган ҳар қандай гап айримлар томонидан Исломга қаршилик дея талқин килинмоқда. Инобатга олингки, ота-она ҳам, эр ҳам, фарзанд ҳам омонат. Ҳолатлар эса ўзгарувчан. Эртага нима бўлади, билмайсиз. Қанча бойлик тўпламанг, бойга қиз узатяпманку деманг, қўлдан кетиши бор.
Қизларжонлар, ҳаёт сизники одамлар гапираверади. Сўзнинг қадри йўқ замонда лафз қилди деб ишониб, эргашиб кетманг. Ҳаётингизга эгалик қилиб, маъсулият ҳис қилмай, истаганда ярим йўлда қолдиришса, “дод” десангиз ҳамма жиннига чиқаради. Ўқинг, ишланг, иқтисодий мустақил бўлинг, тақдирингиз олдида масъулиятни ҳис қила оладиган одамгагина тегинг! Унда ҳам зарур чораларни кўринг, яхши-ёмон ҳолатларга тайёр туринг...
Имкон қадар жуфтингизни ўзингиз танлаб, оилани руҳий, жисмоний, иқтисодий етилгач қуринг...
t.me/SozKimyosi
– Сен – баҳор,
Мен – дарахт.
Лаҳзалар рангин,
Ўрнингни бермайсан ўзга фаслга.
Сен мудом яшилсан, мен мудом яшил,
Биз шундай яралдик аслида.
– Мен – Одам,
Сен – Ҳавво!
Олтин қовурғам,
Биз мудом яшилмиз қиёмат қадар.
Боғлар яратамиз нафасимиздан,
Бир мева ақлингни олмаса агар.
– Пешонангга сурат ишлади ғамлар...
Умримиздан юриб лаҳзалар ўтди.
Оғриқни сездингми чап қовурғангда –
Мен мева емасдан дунёдан ўтдим.
Башорат ОТАЖОНОВА
https://youtu.be/qNhbPTOh0R0
Ҳаёт қисқа. Кечир, ёрдам бер, шукр қил, сев, табассум қил, бахтли бўл...
t.me/SozKimyosi
Айтмоқчи бўлганларингизни шоирлар аллақачон ёзиб қўйган бўлади...
Туйғулар ифодасида Усмон Азимга етадигани йўқ. Шеърларида дард бор...
Тинглаб кўринг-а!
ПС: видео қўйилган биринчи кундаги кўришлар ва активлар сони муҳим. Обуначиларнинг бари, юзта бўлса ҳам, сўнгигача кўрса, лайк ва изоҳ ёзса YouTube у видеони яхши ҳисоблаб тавсига қўяди. Шундай экан, кўринг, лайкланг, изоҳ ёзинг, қўлланг. 🙏🏻
https://youtube.com/shorts/kBOxg9CXBwo?feature=share
Туш одамнинг бостирилган туйғу кечинмалари орасидаги кўприкдир; унда бедорлигимизда иқрор бўлмаган нарсаларни тан оламиз. Ҳеч бир туш беъмани эмас, унинг ҳар бири ўз маъносига эга.
Туш кишига бедорликда рўёбга чиқаролмаган мақсадларига эришиш, яъни маънавий мувозанатни сақлаш учун зарур. Шу тариқа киши бедорликда ҳал қилолмаган муаммоларни тушида ечади, бедорликда ҳавас қилган важига тушида эришади, бедорликда айтолмаган дардини, сирларини тушида ошкор этади. Хуллас, киши туши орқали кундалик ҳаёт рўпара қилган муаммолар ва изтироблардан халос бўлади.
Агар киши бедорликда рўпара келган муаммоларни ҳеч бўлмаганида тушида ҳал этмаганида, у чексиз ғaм-ташвишлардан бедаво руҳий хасталикка мубтало бўларди.
Лекин туш ҳаёт ўрнини босолмайди; ким ҳаётини туш билса, у ғайриҳаётий тасаввурлар ва ўйларга ўз умрини қурбон қилади.
Бироқ, баъзан реал ҳаётдан узилиб, тушлар дунёсига кўчиб ўтишга эҳтиёж туғилади. Инсон ҳаётда ушалмаган орзулари, истаклари рўёбини тушлардан излайди. Ўшандай тушлардан бири.
t.me/SozKimyosi
"Inson hayotda o‘zi uchun zavqli va shavqli bo‘lgan mashg‘ulotlar bilan shug‘ullanishi kerak..."
Bahodir Karim
📺 "Olamning qalbi"
👉 @mm_telekanal
Шок хабар. 😱😂 YouTube’га янги видео жойланди. Ўтиш, эшитиш, лайклаш, изоҳлаш жоиз. Олдиндан раҳматимни айтдим.
https://youtube.com/shorts/tP46gRYtqkY?feature=share
Бизлар мажбур қилдик болариларни
заҳарли гуллардан асал йиғишга
ва йиллаб симларда ўтирган чумчуқ
дарахт шохларини кўрса титрагай.
Мен қандай табассум қиламан? -
Айтинг,
лабим атрофига мина экилган.
©️ Гарус Абдулмаликён
Таржимон: Башорат Отажонова
t.me/SozKimyosi
ЮЗ ЭЛЛИК ЙИЛ ОТАНГНИ ОТГАННИ ОҒА САНАБ...
Кўк бўри кезган сарҳад итларга талош энди,
Кўтарилган бош эмас, биргина қуёш энди,
Учқун сочган кўзларнинг топингани ёш энди,
Туркий элнинг шиддати сўнганга ўхшаётир.
Сарбадорлар қонини селлар ювиб кетгандай,
Миллат учун жон берар алпни девлар ютгандай,
Ултонтозлар кун санаб, э воҳ, шуни кутгандай,
Элнинг куни номардга қолганга ўхшаётир.
Юз эллик йил отангни отганни оға санаб,
Дили бузуқ келганнинг қадамига гул қадаб,
Ё, ҳақ, дея ёнганнинг мозорига тош қалаб,
Саройингга қарғалар қўнганга ўхшаётир.
Элдан чиқиб элидан ирганганлар кўрингай,
Ўз тарихин ўзгадан ўрганганлар кўрингай,
Ғужури-ю забони ўзгарганлар кўрингай,
Ўз фарзандинг ўзингни сотганга ўхшаётир.
Кечанг заволга дўнди, ҳайкалдай қотиб бўлди,
Сенинг бор насибангни бекларинг тотиб бўлди,
Бугундан-ку айрилдинг, эртангни сотиб бўлди,
Йўл кўрсатар маёғинг ўчганга ўхшаётир.
Бургут учган зовларда қузғун базм этмоқда,
Илдизингни кавшабон тўнғиз ҳазм этмоқда,
Эртангни белгилашга ётлар жазм этмоқда,
Қошиқ бутун, қиличинг синганга ўхшаётир.
Кечаги ёвқир нигоҳ бугун ерга қадалган,
Ватан кутган жасорат нон топишга аталган,
Бўйин эгик, қўл қадоқ, тиззаларинг қаварган,
Умид кўзёш шўридан сўлганга ўхшаётир.
Уйғотай деб келган ул баҳорлар бекор кетар,
Ҳар тонгда қуёш туртиб, ҳар шомда безор кетар,
Бўғзин йиртиб шоирлар минг ҳайқириб, хор кетар,
Аллоҳ, бу халқ шу ҳолга кўнганга ўхшаётир.
Туркий элнинг шиддати сўнганга ўхшаётир.
Нажбиддинбек ЭРМАТОВ
🖼 Сарвар Юлдашев - “Тутқун”
t.me/SozKimyosi
Охиригача ёзишга эриндим. 😅
Шундай нимарсалар тайёрласаммикан?
t.me/SozKimyosi
Сен илоҳий тушлар кўрасан,
Уйқуларинг Бахт билан уйғун.
Сўнг кундузи ғамгин юрасан
Ўнгда тушлар йўқлиги учун.
Туш - умрингни шодумон дами,
Улар сени бахтли қилишар.
Ўз ҳолича садоқатли ҳам,
Ҳар кеч сени излаб келишар.
Соғинасан кимнидир, балки,
Аламингни тушдан оласан.
Ўша “кимнинг” дийдорига сен
Ухлаб-ухлаб тўйиб оласан.
Мен ҳам тунни орзиқиш билан
Ва ўзгача ҳисда кутаман.
Бўлмоқчиман сенинг ёнингда...
Тушларингни ташлаб кетаман.
Хуршид АБДУРАШИД
t.me/SozKimyosi