sozkimyosi | Неотсортированное

Telegram-канал sozkimyosi - SOʻZ KIMYOSI

-

San’at, adabiyot, she’r va she’riyat, adabiy tanqid, adabiy jarayon hamda kitoblar haqida gaplashamiz! https://taplink.cc/donobekchan https://t.me/joinchat/UMKfsGCSJDfcvKNn

Подписаться на канал

SOʻZ KIMYOSI

Гоҳи эзиб қўяр бўйнини бир юк,
Масъулият оғир бўм-бўш уй каби.
«Икки», «уч» баҳога айланиб,
Дафтарга тўкилиб битар асаби...

... Ул маъсум фаришта ухлайди ширин,
Тушида кўкларда юриб чиқади.
Столда текширилмай қолган дафтарлар
Муаллима қизни қўриб чиқади...

Хуршид АБДУРАШИД

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Етти қават осмон, етти қават ер,
Номингга тор келса нима қиламан.
Мени менга қайтар, мени менга бер,
Сенсиз хазон эдим, менсиз ўламан.

Ғамхўр юрагимда юрибман яккаш,
Ер тобора узоқ, осмон остона.
Дунё шикоятзор, имкони талош,
Кўнглим — исминг ёзиқ қироатхона.

Тобора қоронғу, тобора чуқур,
Умид узилмаган кунлар чўзилар.
Сенинг хаёлингдан бошланган қайғу,
Узилса ҳаётим узилар…

Момақалдироқдан чўчиб уйғондим,
Тун осмон юзига тортар шапалоқ.
Бахтимга ўхшади лаҳзада ёнди,
Кулини қолдирмай тарк этди чақмоқ.

Қайдасан, қўлингдан ушлагим келди,
Сочимни силашинг кутдим, азизим.
«Ёмон туш кўрдингми, ухлагин энди»,
Демади, демади, демади ҳеч ким.

Ана ёмғир ёғар далли- девона,
Баҳордан аламин олгандай кузнинг.
Бу тун ухлолмасдан тонггача яна
Юрагимдан ювиб чиқаман изинг.

Дилора ХОЛИҚОВА

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Тасаввур қилинг, сизни қуршаб турган олам ясама, атрофингиздаги яқин одамларингиз эса сизга мутлақо бегона, ўз ролини ўйнаётган оддий актёрлар. Сизнинг бутун дунёнгиз сериалга айлантирилган. Туғилган пайтингиздан бошлаб бутун ҳаётингиз битта режиссёрнинг сценарийси, 30 йил давомида бутун сайёра томоша қилиб келаётган телекўрсатув бўлиб чиқади. Ёлғонлар ичида, сохта қариндошлар орасида, танлов ҳуқуқингиз топталган, оддий қўғирчоқ кабисиз...

«The Truman Show» қаҳрамони шу ёлғонларни ёриб чиқа олади...

Энди шу тасаввурларни бутун бошли жамиятга кўчирамиз. Вакуум ичида яшаётган жамият олдида ҳам шундай танлов бор: ёки ёлғонларни ёриб чиқиш ва тараққиёт сари йўл олиш, ёки шу ёлғонлар ичида абадий қолиш.

Нажот нимада? Труманга дўниб, вакуумни ёриб чиқишда ва ёлғонга кўнмайдиган, ёлғон ичида яшамайдиган авлодни тарбиялашда...

Бугуннинг, эртанинг ёшлари бой берилди. Умид туғилажакларидан. Ҳаракат улар учун бўлиши лозим...
Имҳо.

Сизнингча-чи? Умид беринг. 🙂

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Тез кунларда тарих саҳнасига янги ҳокимият кўтарилади. Куч, зўравонлик, бойлик, пулга асосланган бошқарув интиҳосига етиб, унинг ўрнини билим ва ахборотга асосланган ҳокимият эгаллайди. Янги ҳокимиятда ақл устуворлик қилиб, у билим, ахборот ва инсонда шаклланган фундаментал қадриятларни уйғунлаштиришга хизмат қилади.

Элвин ТОФФЛЕР
«Учинчи тўлқин»


t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

***

Оламда бошқа ҳеч

Ўзбекистон йўқ.

Мирзо Кенжабек

Ватан қани, севги қани, иймон қани,
Биз ишонган, биз сиғинган ёлғон қани,
Шиор қани, қадр қани, инсон қани,
Қуёш қани, кўз ёш қани, осмон қани?

Қисматимиз йўқликмиди, ночорликми,
Ўз ерида қулликмиди, хор-зорликми,
Эпладингиз, дўндирдингиз тужжорликни,
Нега жимсиз? Итлар қани, карвон қани?

Қўрқаманки, бундан баттар чоғлар келур,
Йўлимизга сиз қазиган чоҳлар келур,
Денгиз-денгиз, тўлқин-тўлқин “оҳ”лар келур,
Халқ қаерда, куч қаерда, Чўлпон қани?

Отай десам, қўлимдаги тошим етмас,
Йиғлай десам, кўзимдаги ёшим етмас.
Қолай десам, бу таҳқирга дошим етмас,
Кетай десам, бошқа Ўзбекистон қани?!

Меҳриноз АББОСОВА

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Мен қандайин ёзаман ахир –
қўлларимни олиб кетган у.

—————

Мен мусиқа эдим,
Аммо қулоқларинг кесилган сенинг.

—————

Мен санъат асари тўла музейман,
Аммо сен кўзингни юмиб олгансан.

—————

Менинг овозимдан қўрқардинг беҳад,
Мен ҳам қарор қилдим қўрқмоққа сўнгра.

Рупи КАУР

Таржимон Меҳриноз АББОСОВА

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Келаман деб ваъда бергандинг,
Туҳфа этиб сонсиз орзулар.
Кўп шамоллар эсди шундан сўнг,
Шундан бери оқди кўп сувлар...

...Инқирозга юз тутди борлиқ,
Наф бермади афсус, аттанг ҳам.
Таназзулдан четда қолмади
Келаман деб берган ваъданг ҳам.

Матназар АБДУЛҲАКИМ

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Йўллардаги музлар эрибди, кўнгилдаги музлар қачон эриркан?!

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Нотиқлик равон гапиришдангина иборат эмас. Интонация, 15 дақиқадан кейин чарчайдиган аудиторияни ушлаш, тингловчига таъсир ўтказиш, тўғри талаффуз, фокусни ўзига қаратиш, овоз билан ишлаш; овоз жарангдорлигига эришиш... булар ҳам энг оддий жиҳати. Нотиқлик техникаси ҳам илм.

“Ҳм”, “аааа”, “им”, “анақа”, “манақа”ларга тўла нутқ; “вдвдвдвд” шаклида минғирлаб гапириш; сўзларни охирини “еб” юбориш; бир хил ритм... тингловчини бездирадиган жиҳатлар. Шундай хатоларга йўл қўяётган бўлсангиз, нутқингиз устида ишлашингиз керак.

Нотиқлик ҳар бир соҳа мутахассиси учун муҳим бўлган жиҳат ҳисобланади. Чиройли ва таъсирчан нутқ орқали одамларни бошқариш, бизнесни тўғри йўлга қўйиш, маҳсулотларни, лозим бўлса ўз хизматини муваффақиятли “сотиш” мумкин...

Ўзингизни яхши нотиқ деб ҳисоблайсизми?

@SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Атрофингиздагиларга бироз эътиборлироқ бўлинг. Баъзида одамга жуда оз нарса кeрак бўлади: эшитилиш, тушунилиш, муҳокама ва ҳукм қилинмаслик. Одамларга бeрадиган баҳойингизни ичингизда сақланг, кимларнидир “суд” қилишингиздан кўра инсоний ҳамдардлигингиз муҳим...
Балки ким учундир нажотсиз. Сиз орқали ҳаётда ўзини ушлаб қолишга уринаётган одамларга кўпроқ кераксиз...

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Болалигимдаги энг ажойиб саёҳатим дадамнинг ҳарбий хизмати акс эттирилган катта альбоми, уни соатлаб томоша қилиш ва дадамнинг ҳарбий хизмати давридаги ҳикояларини эшитиш эди. Дадам - қаҳрамоним!

Байрамингиз билан Ватан ҳимоячилари!

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Чорасизга чора йўқ...

Самуэл Беккэт
”Годони кутиш”

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Онлайн иккита курсда қатнашяпман. Хулосалар билан бўлишиб борайми? Овозли чатга келасизми?

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Матназар АБДУЛҲАКИМ

АЙРИЛИҚ

На осмондан мадад, на ердан ёрдам,
Келмасанг - кунларим ваҳший бир ҳолда.
Ҳозир қулаб тушдим. Узилдим дордан,
Бош устимда кунда. Устимда - болта.

Дийдамга ёш келмас. Тош қотган дийдам.
Қучоғим қабрдек ҳувиллар.
Юрагим тап-тақир. Руҳим шипшийдам.
Борлиғимда бўри увиллар.

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

”Китоб ҳақида китоб”да ҳам Шарифжон Аҳмедов тавсиялари ёққанди. “Газета.уз” нашридаги тавсиялари ҳам яхши. Яна Ибрат Сафонинг Чўлпон асарига муносабати ҳам бор. Уни ҳам ўқинглар.

https://www.gazeta.uz/uz/2022/11/26/mutolaa/

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Сенга берадиган кўп нарсам йўқ аслида.
Чойим бор ичсанг.
Ўзим борман, севсанг.
Ва йўл бераман, кетсанг...

Ошиқ ВЕЙСАЛ

Каналга таклиф-линк:

https://t.me/joinchat/UMKfsGCSJDfcvKNn

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Омон Матжоннинг “Сени яхши кўраман” шеърий тўплами ўша давр ёшлари орасида қўлма-қўл бўлиб кетган. Дил изҳори сифатида йигитлар қизларга китобни совға қилишган. Улуғбек Ҳамдамнинг “Яхшиям, сен борсан” насрий тўплами ҳам муҳаббат ва қадрлаш рамзига айланса ажабмас.

Тез кунда,
@akademnashr нашриётида.

Кўнгилларни китоб билан олинг...

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Бу янги цивилизация шу қадар теран инқилобий мазмунга эгаки, даъволашишга тайёр эскича фикрлаш усулларимиз, эски қоидалар, ақидалар ва мафкуралар ўтмишда ҳар қанча гуллаб-яшнаган ва жуда катта фойда келтирган бўлмасин, улар фактларга ортиқ мос келмай қолдилар. Янги туғилиб келаётган, жуда тез суръатлар билан янги қадриятлар ва технологиялар тўқнашувидан, янги геополитик муносабатлар, янгича яшаш усуллари ва коммуникация воситаларининг тўқнашувларидан барпо бўлмоқда. Бу дунё мутлақо янги ғоялар ва таққосларни, таснифлар ва тушунчаларни талаб қилади. Биз ҳозир эмбрионал ҳолатда бўлган эртанги дунёни кеча қабул қилинган андозалар қолипига тиқиштириб қўя олмаймиз. Қотиб қолган ижтимоий қоидалар ёки кайфиятлар ҳам бу янги дунёга тўғри келмайди.

Элвин ТОФФЛЕР
«Учинчи тўлқин»


t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Танқидлардан, хейтлардан синманг! Пиллапоя ясанг ва кўтарилинг!

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI


Ернинг ҳар бурчида одамлар гоҳо
Менга ўз тилимда сўйлар, гумон йўқ:
Ўзбек кўп бутун ер юзида, аммо
Оламда бошқа ҳеч Ўзбекистон йўқ!..

Мирзо КЕНЖАБЕК

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Р А Г Н А Р Ё К

RAGNARÖK

Тушларда кўрилган қиёфалар (ёзади Колриж), кўплар хаёл қилганларидек, туйғуларни юзага чиқармайди, балки уларни қайта тиклайди. Бизни қақнус бўғаётганидан даҳшат туймаймиз, балки мана шу даҳшатни англаш учун қақнусни хаёл қиламиз. Модомики шундай экан, тушда кўрилган нарса ҳақидаги оддий ҳикоя эсанкираш, талваса, хавотир, қўрқув ва ҳайратдан бино қилинган бу тунги тушни тасвирлаб беришга қодирми? Ҳарқалай ҳикоя қилишга уриниб кўраман; бу туш якка-ёлғиз саҳнадан иборатлиги боис асосий масала четда қолиши ёҳуд жиллақурса, соддалашуви эҳтимол.

Воқеа бўлиб ўтган жой – фалсафа-адабиёт куллиёти, воқеа бўлиб ўтган вақт – оқшом. Ҳамма нарса (тушлардаги одатий ҳол) сағал бошқачароқ эди; ҳамма нарса бир оз йириклашганидан ғаройиб туйиларди. Раҳбариятга сайлов борар, мен аллақачон қазо қилган Педро Энрике Уренья билан суҳбатлашардим. Бирдан намойиш ва ё байрам тантанаси садолари атрофни тутиб кетди. Одамлар ва ҳайвонлар ҳайқириғи Бахо томондан эшитиларди. Кимнингдир “Улар келишяпти” деган огоҳи “Худолар! Худолар!” хайқириқлари билан уйқашиб кетди. Тўрт-беш чоғли одам оломондан ажралиб, Катта зал саҳнига чиқиб олганди. Биз кўзёшларимизни яширмасдан қарсак чалардик: Худолар асрий қувғинликдан қайтиб келишмоқда эди. Оломон елкасида келаётган Худолар бошларини мағрур тутиб, қадларини ростлаганча таъзимларимизга кибр ила жавоб қилишарди. Уларнинг бири тушлардан олиб чиқилган новда тутган, бошқа бирови йиртқичларники каби панжасини улуғвор алфозда олдинга чўзди; Янус чеҳраси Тотнинг қайирма тумшуғига хавфсираб боқарди. Чамаси, олқишлардан завқи ошиб кетган биттаси – кимлигини энди эслай олмайман – бургутнинг тоқат қилиб бўлмас зафарли садоси билан ҳайқириб юборди. Худди шу сониядан барчаси бошқача тус олди.

Хаёлимга келган дастлабки фикр “Худолар сўзлашни билмайдилар” деган шубҳа эди. Асрлар давомидаги ёввойи ва кўчманчи турмуш улардаги инсонийлик аломатларини мутлақо яксон қилиб улгурган эди; Ислом ярим ойи ва Рум салиби қувғинларга марҳамат қилмади – қийшиқ пешоналар, сарғайган тишлар, мулат ва ё чинникига эш сийрак мўйлов ҳамда ҳайвонларники каби торсайган лаблар Олимп наслининг инқирозидан далолат эди. Уларнинг башанг уст-бошлари эса Баходаги қиморхона ва исловатхоналар шинавандаларини ёдга соларди. Ёқаларга қадалган чиннигул қонга беланган мисол товланар, баданга чиппа ёпишган либос остидан эса ханжар сопи билиниб турарди. Ва шунда биз англаб етдик – улар сўнгги чорага умид боғлашган, улар ов маҳалидаги йиртқичлар каби айёр, сўқир ва бешафқат эдилар – ва мабодо улардан қўрқсак ва ё марҳамат қилсак, улар бизни қириб ташлайдилар.

Шунда биз залворли тўппончаларни чиқардик (қаердандир тушда тўппончалар пайдо бўлганди) ва мароқ билан худоларни отиб ташладик.

_________________

Герман-Скандинавия мифологиясида Худоларнинг ёвуз махлуқлар билан сўнгги муҳорабаси. Бу афсоналарга кўра ушбу жангда дунё ҳалокатга учрайди.

Traducción al uzbeco Sharif Akhmedov

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Болаларга бақирганингизда ёки урганингизда у сизни севишдан тўхтамайди. У ўзини севишдан тўхтайди.

@SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Охирги пайтларда чет элга кетиш орзусида юрган одамларни кўп учратяпман. Бундан бир йил ёки беш йил олдингидан кўпроқ. Сўнгги йиллардаги «green card» ўйнаш бўйича етакчилигимиз бу ҳолат тўлалигича ёлғиз ўзим билан боғлиқ, субъектив вазият эмаслигини англатиб ҳам турибди. Нега? Ахир 25 йиллик “қўрқинчли туш” (с) даврларида ҳам одамлар бунчалик ватандан безишмаган эди-ку. Жони, моли хатарда бўла туриб ҳам “суриш” ҳақида режа тузишмасди-ку. Орзу қилишган бўлса бордир, у бошқа масала. Бугун эътиқод эркинлиги олдингидан кўпроқ, ҳар ҳолда араб ёзувида бирон маълумот сақлаган одам террористликда гумон қилинмаяпти. Бизнес юритиш анча осонлашди, конвертация бемалол, сўз эркинлиги ҳам олдингидан кўпроқ. Бир қарасанг, кетганлар қайтиши керакдек.

Ўзимча бу ҳолатнинг сабабини тушунгандекман: умид ўлиб қолди. Ўзгаришлар, ислоҳотлар, ваъдалардан илҳомланиб, келажакка умид билан қарай бошлаган одамларимизнинг ҳафсалалари пир бўла бошлади. Ислоҳотларнинг секинлашиши, мавҳумлашиши, номаълум тарафга йўналтирилиши одамларни гангитиб қўйди. “Қўрқинчли туш” даврларида ўйин шартлари аниқ эди. Тўғри жуда ёмон ўйинни ўйнаётгандик, аммо қоидалари бор эди. Уларга амал қилиб, уйғониш орзусида кун кечирса бўлаверарди. Аммо яхши(роқ) бўлса-да, қоидасиз ўйин одамларни кўпроқ чўчитаётгандек. Адашаётган бўлсам, хурсандман.

Умидни қайтариш керак, тирилтириш керак!

2019 йил.

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Келажакнинг битта xусусияти бор: унга кўз ташлашинг билан ўзгаришни бошлайди...

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Юрагимни эшитгани кел,
Толиқтирди савашлар мени.
Юрагимни эшитгани кел,
Соғинди у санашларингни…

Кетмоқ бўлди,
Қирқди аёвсиз
Қўлимдаги сочини апрел.
Харобадек қолди қаровсиз,
Юрагимни эшитгани кел!

«Шамол бўлмоқ истайман!
Бу не?!»
Йўргагида чинқирарди ел.
Бир кел ўзинг,
Бир яхши сўз де…
Юрагимни эшитгани кел!

Остонамда қанча булоқ шол,
Қанчаси жон бермоқда енгил.
Қудуққа тош ташла.
Қулоқ сол…
Юрагимни эшитгани кел!

Шаҳриёр ШАВКАТ

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Шаҳриёр ШАВКАТ

AЖAБ

Шарорат хуморин ёпмади ҳеч важ,
Қозилар ғусулни сайлади макруҳ.
Инқиллаб ковшанар – инқилоб фалаж,
Оғзида шиордан бошқа емиш йўқ.
Во ажаб, ўшал тўқ Туркистонми бу?!
Ё фақир, беҳуқуқ устихонми бу?!

Иффатнинг қўйнида ҳансирайди чол,
Йигитдай тишларин қайрар вассалар.
Aлвидо, қаримсиқ вафо, яхши қол,
Марҳабо, сийнаси латиф ғуссалар,
Во ажаб, тақводор Туркистонми бу?!
Ё фосиқ, илми хор, нотавонми бу?!

Эгарлаб нураган деворни сарбоз,
Йўқсиллар устига чоптирар нуқул,
Ғилофдан ихтилоф чиқариб морбоз,
Шопирар: Танишинг, ола-чипор гул!
Во ажаб, рўйи рост Туркистонми бу?!
Ё сароб даштига ёнма-ёнми бу?!

Қўрбоши ғўр бошин қўрғошин этиб,
Енгилтак ғанимга ғамлади таҳсин,
Тўралар номуснинг тўридан кетиб,
Пойгакда бошига қўндирди махси,
Во ажаб, довюрак Туркистонми бу?!
Ё ёвга белбоғи дастурхонми бу?!

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Sevgi zolim emas,
Bizlar shafqatsiz.
Sevgi o'yin emas,
Biz sevgidan yaratdik o'yin.

Rupi Kaur

@abbosova_mehrinoz

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

YouTube’да канал очиб, иккита шеър жойлаб келдим. Шеър, ҳикоя ва кейинроқ каттароқ асарлардан ўқиб, хаёлимдаги проектларни ҳам бошларман, балки. Обуна бўлиб қўяверасизлар.

donobekchan" rel="nofollow">https://youtube.com/@donobekchan

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Газета.уз нашрида китоб тавсия қилганлар ичида каналимиздаги иқтибосларни олганлар ҳам бор экан. 😜

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Ичим йиғи билан тўлгандир:
изиллаб яшашга кўнгандир,

изиллаб кезяпман дунёни,
бир фарёд сезяпман дунёни.

Қатма-қат дардларим беизҳор –
ичимда қанчалар ғусса бор!

Худойим, не ҳасрат иморатингман –
Нечун кўз ёшлардан иборатингман?..

Усмон АЗИМ

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…
Подписаться на канал